OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифДевид Зелцер
Асар номиОмен (биринчи китоб)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Америка адабиёти
Бўлимлар
   - Даҳшат
Муаллифлар
   - Девид Зелцер
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонДилшодбек Асқаров (Русчадан)
Ҳажм380KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/23
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Омен (биринчи китоб)
Девид Зелцер

Омен (Иблис Ҳамласи)

«
Бу ерда донолик бор. Кимнинг идроки бўлса,
йиртқичнинг рақамини билади;
Зеро бу инсонларнинг ҳам рақамидир.
Унинг рақами олти юз олтмиш олти.

(Кашфиётлар Китоби)
»

Муқаддима

Ҳаммаси сониянинг мингдан бир улушича вақт ичида юз берди. Галактикалардаги асрларга татигувчи ҳаракат бир лаҳзада содир бўлди. Кейп Xетти расадхонасидаги ёш астроном ҳайратдан қотиб қолганди. У анча кеч қолганди ва фотокамера содир бўлган ҳодисани билинар-билинмас тарзда муҳрлади: учта юлдуз буржининг бир-бирига яқинлашиши оқибатида яна бир ёрқин юлдуз пайдо бўлганди. Жаъдий, Саратон ва Асад буржларидан ажралиб чиққан майда зарралар шундай аниқлик билан бир-бирига киришиб кетдики, натижада янги бир самовий жисм пайдо бўлди. Жисм борган сари ёрқин нур соча бошлади ва буржлар титраб кетди, балки астрономнинг қўллари ҳаяжондан титрагани учун шундай туюлганди.

У бу ҳодисага гувоҳ бўлган ягона инсон эканлигидан қўрқарди. Аммо ер қаъридан шовқин эшитилди. Бу одамларнинг шовқини бўлсада, жазавага тушаётган мутаассибларники эмасди. Ғорларда, ертўлаларда кўз ёрадиган аёллар йиғилишган, улар роппа-роса йигирма минг нафар эдилар. Улар бир-бирларининг қўлларини ушладилар. Уларнинг овозлари тобора қаттиқроқ эшитила бошлади ва осмонга кўтарилиб сўнг ернинг қоқ юрагига урилди.

Олтинчи ой, олтинчи кун, олтинчи соат эди. Эски Аҳд китобида айни мана шу дақиқалар айтилганди. Айнан мана шу лаҳза Ернинг тақдирини ўзгартириши керак эди. Ер юзидаги барча урушлар улкан бир воқеа олдидан инсоният учун шунчаки тайёргарлик синови эди холос. Кашфиётлар китобида бу аллақачон айтиб ўтилганди!

Олис осмон қаърида янги юлдуз янада товлана бошлади ва одамларнинг қўшиғи авжига чиқди.

Қадимий Мегиддо шаҳрида яшовчи қария Бугенгаген буни ҳис этди ва йиғлаб юборди. Энди унинг барча ёзганлари кераксиз матоҳга айланиб қолганди. Юқорида, Исроилда эса бир гуруҳ талаба-археологлар бир дақиқага ишларини тўхтатдилар. Улар белкуракларини ташлаб, сукут сақлашди: талабаларнинг оёқлари остидаги ер силкина бошлади.

Вашингтон-Рим йўналиши бўйича учаётган самолётда Жереми Торн ўтирарди. У ҳам қандайдир ғалати туйғуни ҳис этди ва дарҳол хавфсизлик камарини тақиб, ўз фикрларига чўмди.

Агар у бу туйғунинг асл сабабини билганида ҳам энди ҳеч нарсани ўзгартира олмасди. Чунки бу вақтда Женерал госпиталининг ертўласида унинг эндигина дунёга келган фарзандининг боши тош билан мажақлаб ташланганди.

1

Самода парвоз қилаётган самолётларда ҳар сонияда минглаб кишилар учадилар. «Скайлайнер» журналида берилган бу рақамлар Торнни қизиқтириб қўйди ва у одамларни икки гуруҳга: осмон ва ердагиларга бўлди. Торн одатда бундай бемаъни нарсалар билан шуғулланмасди, аммо самолётдан тушганда уни қандай янгилик билан қарши олишларини ўйламаслик учун яна хаёлга берилди. Статистикага кўра, агар ер аҳолиси бирданига йўқ бўлиб кеса, ҳавода парвоз қилаётган бир неча юз минг кишигина омон қолар экан — улар ҳатто ерда нима содир бўлганини ҳам билишмайди.

Самолёт Рим узра парвоз қиларди. Торн яна ўйга чўмди: нечта эркак ва аёл тирик қоларкин? Агар улар ерга эсон-омон қўниб олишса, соғлом жамиятни тиклай олишадими? Тирик қолганларнинг аксарияти эркаклар бўлиши аниқ, чунки юқори лавозимларда кўпроқ эркаклар ўтиришади, демак уларнинг фойдаси бўлмайди, чунки барча ишчилар ҳалок бўлган бўлишади. Раҳбарлар қоладилар, лекин уларнинг қўл остида ҳеч ким бўлмайди. Демак, бир неча самолётда доимо ишчиларни олиб юрилса, фойдадан холи бўлмас экан. Самолёт аста пастлай бошлади. Торн сигаретини ўчириб, пастга қаради. У кейинги пайтда самолётда тез-тез учар ва бунга кўникиб қолганди. Лекин бугун у жудаям ҳаяжонланарди. Ўн икки соат илгари у Вашингтонда телеграмма олган ва агар бу вақт ичида бирор нарса юз берган бўлса, энди кеч эди. Катерина ниҳоят фарзанд кўрганди.

У илгари икки марта ҳомиладор бўлган, аммо иккисида ҳам ҳомиласи тушиб кетганди. Бу сафар у ҳомиладорликнинг саккизинчи ойида кўз ёрганди. Торн агар бирор нарса юз берган бўлса, Катеринадан бир умрга айрилишини биларди.

Улар болаликлариданоқ бир-бирларини яхши билишар ва Торн унинг қалбида қандайдир ташвиш борлигини сезарди. Унинг кўзлари доимо халоскоридан нажот излаётгандай боқар ва Торн ўзини унинг халоскоридай ҳис этарди. Яқиндан бери Торн юқори лавозимга кўтарилган, шунинг учун у Катеринага унча эътибор бермай қўйганди.

Хотинининг дастлабки руҳий бесаранжомлиги деярли сезиларсиз ўтди. Катерина ҳеч бир сабабсиз қайчини олиб сочларини қирқиб ташлаганда, унга эътибор бериш ўрнига Торннинг жаҳли чиққанди. Катерина сочлари ўсгунча ясама соч тақиб юрди. Бир куни эса ювиниш хонасига кириб, устара билан бармоқларининг учини тилиб ташлади. Шундан сўнг руҳшуносга мурожаат қилишди. У эса ҳеч нарсани аниқлаб беролмади. Катерина бир ойча руҳшуносга қатнади ва фарзандли бўлиш истагини айтди.

У бирпасда ҳомиладор бўлди ва дастлабки уч ой қувонч ичида ўтди. Катерина бахтли эди. Улар Яқин Шарқ бўйлаб саёҳатга ҳам чиқишди. Аммо самолётда унинг ҳомиладорлиги барҳам топди.

Икки йилдан сўнг у яна ҳомиладор бўлди. Беш ярим ой давомида уларнинг уйида яна умид ҳукмронлик қилди. Катерина супермаркетда юрганида уни тўлғоқ тутди ва шу ерда кўз ёриди. Энди Катерина учинчи марта ҳомиладор бўлган ва Торн бу уларнинг сўнгги илинжи эканлигини биларди. Агар бу сафар ҳам бирор нарса юз берса, хотини ақлдан озиши аниқ. Самолёт ғилдираклари ерга тегди. У бошқалар самолётни тарк этгунларича кутиб турди. Уни пастда машина кутиб турарди. У иқтисодиёт масалалари бўйича президентнинг маслаҳатчиси ва ўз штаб-квартирасини яқиндагина Сюрих шаҳридан Римга кўчирган иқтисодиёт масалалари бўйича Xалқаро Конференсия раиси эди. Тўрт ҳафталик дастур олти ойга чўзилган, бу давр ичида уни анча юқори даражадаги мансабдорлар таниб олишганди. Бир неча йилдан сўнг у АҚШ президентининг умиди ва таянчига айланиши ҳақида гап-сўзлар юрарди.

Қирқ икки ёшли Торн мансаб пиллапояларидан кўтарилиб борарди. Xалқаро Конференсия раиси бўлиб сайланиши унинг мавқеини кўтариб юборди ва дастлаб элчилик, сўнгра маҳкама вазири, балки президентликка ҳам йўл очганди. Торнлар оиласига қарашли заводлар уруш йилларида гуллаб-яшнаган, Жереми энг нуфузли ўқув юртларида таълим олганди. Отаси вафот этгач, Жереми барча заводларни ёпди ва бузғунчиликка қарши эканлигини эълон қилди. Аммо Торннинг бойлиги кўпайишда давом этарди. У қурилиш ишларини олиб борди, муҳтожлар ва ишбилармонларга қарз бериб турди. Ҳисоб-китобларга қараганда, унинг бойлиги бир неча юз миллион долларга тенг эди. Буни Торннинг ўзи ҳам билмас, чунки ҳеч ҳисоблаб кўрмаганди!

Такси Женерал госпитали олдида тўхтади. Спиллетто ота учинчи қаватда жойлашган хонаси деразасидан мўралаб, келган киши Жереми Торн эканлигини тушунди. Унинг ташқи қиёфаси газетада босилган суратларидан таниш эди. Танлашда адашмабмиз, деб ўйлади Спиллетто ота. Руҳоний кийими этакларини йиғиштириб, ўрнидан турди. Унинг улкан гавдаси олдида стол кичрайиб кетгандек кўринди. Йўлакда Торннинг қадам товушлари эшитила бошлади.
— Жаноб Торн?

Зинанинг биринчи поғонасига қадам қўйган Торн юқорига қаради.
— Ҳа, менман.
— Менинг исмим Спиллетто ота. Мен сизга!
— Ҳа. Телеграммангизни олдим.

Руҳоний зинапоя тутқичидан энгашди. Унинг ҳаракатларидан нимадир юз берганлиги кўриниб турарди.
— Бола! туғилдими? — сўради Торн.
— Ҳа.
— Xотиним қалай?
— Дам оляпти.

Руҳоний пастга тушди ва унинг кўзлари Торнга қадалди.
— Бирор нарса юз бердими? — сўради Торн.
— Бола ўлди.

Даҳшатли сукунат чўкди. Торн оғир зарбага учраганди.
— У бир неча сония нафас олди, - пичирлади руҳоний, - кейин вафот этди.

Руҳоний Торннинг ҳеч нарсага эътибор бермай олдидаги курсига ўтиришини ва бошини эгиб йиғлашини кузатиб турди. Йиғи овози йўлакда акс-садо берди. Руҳоний яна гап бошлади:
— Xотинингиз тирик қолди, аммо энди она бўлолмайди.
— Ҳаммаси тамом, - пичирлади Торн.
— Сизлар бола асраб олишингиз мумкин.
— У ўз фарзанди бўлишини истарди!

Бир лаҳзага жимлик чўкди ва руҳоний олдинга қадам ташлади. У терлаб кетганди.
— Сиз уни жуда севасиз, - деди у.

Торн бош ирғади. У жавоб берадиган ҳолатда эмасди.
— Унда сиз Xудонинг иродасига бўйсунишингиз керак.

Қоронғи йўлакда роҳиба пайдо бўлди ва руҳонийни кўзи билан имлаб чақирди. Улар италян тилида гаплашишди ва руҳоний унинг олдига қайтиб келди.

Унинг нигоҳи бошқача боқарди.
— Xудонинг карами кенг, жаноб Торн, - руҳоний уни йўлга бошлади.

Янги туғилган чақалоқлар палатаси уч қават юқорида эди. Улар хира чироқ нури ёритиб турган йўлак бўйлаб кетишди. Касалхона ҳиди Торннинг қайғусини янада кучайтирди. Улар ойнаванд тўсиқ олдида тўхташди ва руҳоний Торннинг тўсиқ ортига қарашини кузатиб турди. У ерда чақалоқ ётарди. Чақалоқнинг сочлари қоп-қора, Торнга тикилиб турган кўзлари мовий эди.
— Унинг ҳеч кими йўқ, - деди руҳоний. — Унинг онаси вафот этди. Фарзандингиз билан бир вақтда.

Торн кескин унга ўгирилди.
— Xотинингизга фарзанд керак, - давом этди руҳоний, - бу гўдакка эса она.

Торн аста бош чайқади.
— Биз ўз фарзандимиз бўлишини хоҳлардик, - деди у.
— Гўдак жудаям ўхшаб кетади!

Торн яна унга қаради ва унинг сўзига қаршилик билдиролмади. Чақалоқнинг сочлари Катеринаники билан бир хил эди, юзи эса Торннинг юзига ўхшарди.
— Xоним бу ҳақда ҳеч қачон билмайди, - деди руҳоний.

Торн кўзларини юмди, унинг қўллари қалтирарди.
— Бола соғломми?
— Мутлақо соғлом.
— Қариндошлари борми?
— Ҳеч кими йўқ.

Улар жим қолишди.
— Бу ерда мен раҳбарман, - деди руҳоний. — Ҳеч қандай ёзув қолдирилмайди. Бу ҳақда ҳеч ким билмайди.

Торн шубҳа ичида кўзларини олиб қочди.
Ўз боламни кўрсам майлими? — сўради у.
— Бу билан нима ўзгарарди? — жавоб қилди руҳоний. — Тирикларга меҳр кўрсатинг.

Ойнаванд тўсиқ ортидаги чақалоқ худди Торнни қучоқламоқчидек унга қўлларини чўзарди.
— Xотинингиз ҳаққи, жаноб. Xудо бу ёлғонни кечиради. Мана бу гўдакка раҳм қилинг!

У жим бўлиб қолди, чунки ортиқча гапга ўрин қолмаганди.
— Ушбу тунда Xудо сизга ўғил ато қилди, жаноб Торн.

Осмонда янги пайдо бўлган юлдуз титрай бошлади. Касалхона каравотида эса Катерина ўзига келди. У бир неча дақиқа илгари ўзига укол қилинганини билмасди. Унинг туғиши ўн соатга чўзилган, кейин эса ҳушидан кетиб, чақалоғини кўрмаган эди. У ўзига келгач, ҳаяжонга тушди ва ташқарида қадам товушларини эшитиб, ўзини тутиб олди. Эшик очилди. Катерина эрини кўрди. Жеремининг қўлида чақалоқ бор эди.
— Бизнинг боламиз, - деди Торн. Унинг овози қувончдан титраб чиқарди. — Бизнинг ўғлимиз бор.

Катерина қўлларини чўзиб чақалоқни олди ва қувонганидан ҳўнграб юборди. Торннинг кўзларидан ёш оқар ва Xудодан миннатдор эди.

2

Торнлар католикларга мансуб бўлишсада, ҳеч қачон ибодат қилишмасди. Катерина баъзида дуо ўқиб турар, черковга эса фақатгина диний байрамларда борарди. Торн Катеринадан фарқли ўлароқ, ўғли Деменни чўқинтиришмаганига бефарқ қарарди. Тўғри, улар бунга уриниб кўришди. Улар чақалоқни черковга олиб боришди, лекин черковга кирганларида чақалоқнинг даҳшатга тушиб чинқирганини кўришгач, ортга қайтишни маъқул топишди. Муқаддас сувни олиб уларнинг ортидан кўчага чиққан руҳоний, агар улар фарзандини чўқинтиришмаса, у Xудонинг даргоҳига ҳеч қачон туша олмаслигини айтди. Аммо Торн гўдакнинг қаттиқ қўрққанини кўриб, чўқинтиришдан воз кечди. Катеринани тинчлантириш учун Деменни кейинроқ черковга олиб боришини айтди.

Лекин бу нарса бўлмади. Тез орада улар ишга шунчалик берилиб кетишдики, чўқинтириш бутунлай хаёлдан кўтарилди. Иқтисодиёт масалалари бўйича конференсия якунланиб, Торнлар яна Вашингтонга қайтишди. Торн президент маслаҳатчиси лавозимида ишга киришди ва кўзга кўринган сиёсий шахсга айланди. Уларнинг Виржиния штатидаги қароргоҳида йиғилишлар ўта бошлади. Газеталар ва журналлар орқали Торнлар ҳаммага танила бошлашди. Улар бой эдилар ва юқорига тез кўтарилишди. Уларнинг даврасида президентни ҳам тез-тез кўриш мумкин эди. Шунинг учун Торннинг Буюк Британияга элчи сифатида тайинланиши ҳам кутилмаган ҳол бўлмади.

Лондонга келишгач, Торнлар ўн еттинчи асрга мансуб Пирфорд қўрғонига жойлашишди. Уларнинг ҳаёти, айниқса Катерина учун ширин тушга ўхшарди, у жудаям бахтли эди.

Пирфорд қўрғонининг тарихи қадим замонларга бориб тақаларди. Бу ерда тепаликлар бор эди. Атроф эса бир пайтлар қирол Генрих V тўнғиз овлаган ўрмон билан ўралганди.

Уйдаги ишларни бажариш учун хизматчи Гортонлардан ташқари яна бир неча хизматчилар ёлланди. Катерина ўз ишлари билан машғул бўлган пайтда Деменга Чесса исмли энага қиз қарарди. У кўплаб ўйинларни билар, Деменни худди ўз ўғлидек яхши кўрарди. Улар соатлаб бирга бўлишар, Чесса унга кўлмакдан итбалиқ ва ниначилар тутиб берарди.

Болакай жуда чиройли эди. У уч ёшга тўлганди. Бундан ташқари, Демен ўта ақлли бўлиб, жуда кузатувчан ҳам эди. У тикилганда анча-мунча катталар ҳам унинг нигоҳига дош беролмасди. Болакай олма дарахти тагида одамларни соатлаб кузатиб ўтиришдан чарчамасди. Оила ҳайдовчиси Гортон Деменни машинасида тез-тез олиб юрарди. Унга болакайнинг индамай ўтириши ёқарди.
— У худди ўзга сайёраликка ўхшайди, - деди бир куни Гортон ўз хотинига, - уни одамларни ўрганиш учун ерга юборишган шекилли.
— Онаси эшитиб қолса хафа бўлади, - деди хотини.
— Мен ҳеч қандай ёмон нарсани назарда тутганим йўқ. Фақат у жуда ғалати бола.

Яна бир ғалатилик шунда эдики, Демен камдан-кам овоз чиқарарди. У қувонганини табассум билан билдирар, хафа бўлганда эса овоз чиқармай йиғларди. Бир куни Катерина бу ҳақда шифокорга айтганида, шифокор уни тинчлантирганди.

Алберт Эйнштейн тўрт ёшигача гапирмаган, Демен эса эндигина уч яримга тўлганди. Нима бўлмасин, у Катерина билан Жеремининг ҳаётлари ифодаси эди.

3

Габер Женнингс исмли киши Далв буржи остида туғилганди. У бемаъни соч турмаги ва қайсарлиги билан ажралиб турарди.

Женнингс ўта мутаассиб фотомухбир эди. У худди мушук сичқонни пойлагани каби суратга олишнинг қулай вақтини кутиб ўтиришдан зерикмасди. Уни камёб суратлар муаллифи сифатида билишарди. У бирорта ҳам ҳамкасби тушира олмайдиган суратларни топиб келарди. У Челсида бир хонали уйда яшарди.

Кейинги пайтда унинг эътиборини америкалик элчи ўзига тортганди. Унинг қандай камчиликлари бор? У бирортаси билан юрадими? Балки элчи шаҳвоний журналлар сотиб олар? Женнингсни мана шу саволлар қизиқтирарди. Бу саволларга ҳозирча жавоб топмаган бўлсада, у умидини узмаган ва кузатишда давом этарди.

Бугун у Пирфордга бориши керак эди. Балки бу ерда у керакли суратни ололмас, чунки усиз ҳам сураткашлар кўп бўлади, аммо у бирорта хизматчини қармоққа илинтириши мумкин.

Женнингс саҳарлаб ўрнидан турди, фотоаппаратларини текшириб кўрди. У каравоти остидан кийимларини олди ва озғин баданига илди.

Уйдан чиқиб кетишдан олдин у таклифномани излади. Пирфордда Торннинг ўғли тўрт ёшга тўлиши муносабати билан зиёфат ўтказилиши керак эди. Пирфорд томон етим-есир ва ногирон болалар тўлдирилган автобуслар келаётганди. Женнингс кўнгил ёзиш учун наша чекиб олди.

Торнларнинг қўрғонидан бир миля нарида машиналарни кузатаётган ва таклифномаларни текшираётган полициячилар туришарди. Женнингс улар таклифномани текширгунларича, атрофни томоша қилиб турди.

Ниҳоят у улкан дарвозалар олдида пайдо бўлди ва нашанинг кайфини ёзишга ҳаракат қилди. Бутун қўрғон байрамона безатилганди. Болалар ўйнаб юришар, хизматчилар эса меҳмонларга турли ширинликлар ва мевалар тарқатишарди. Уларнинг овозини чалинаётган орган овози босиб кетарди. Бу ерда ҳатто фолбин аёл ҳам ўз чодирини тиккан ва Лондондаги анча машҳур кишилар чодир олдида навбат кутишарди.

Кичкинагина шотланд пони отлари қўрғон бўйлаб чопиб юришарди. Ажойиб зиёфатдан оғзи қулоғида бўлган сураткашлар тўхтовсиз суратга туширишарди, аммо Женнингс учун бу ерда суратга оладиган нарса йўқ эди.
— Ҳа, ҳамкасб? Фототасманг тугадими?

Бу «Гералд Нюс»нинг суратчиси Гоби эди. У зудлик билан янги тасмани фотоаппаратга солди.
— Мушакбозликни кутяпман, - деди Женнингс.
— Бунақа жойда ҳар доим ҳам бўлавермайсан.
— Нима бўпти? Керак бўлса, сендан сурат сотиб оламан.
— Биронта ғайритабиий нарсани кутяпсанми?
— Менга бошқа нарса керакмас.
— Бўпти, омад тилайман. Омадинг келмаса керак, Торнлар бу ердаги энг яхши оила.

Кутилмаган сурат. Женнингсга мана шу керак эди. Ҳеч ким кўра олмаган нарсани кўриш. У Торнларни кузата бошлади. Агар уларнинг ИЧИГА кириб олса эди!

Ҳамманинг нигоҳи уй ичидан олиб чиқилаётган улкан тортга қаратилди. Энага масхарабоз кийимини кийиб олган, юзига оппоқ упа чапланган, лабларига эса табассумни ифодаловчи лаббўёқ суртилганди. У Деменни қучоқлаб, унинг юзига юзини босди.

Женнингс бир бурчакда турган Катерина Торнни кўзлари билан излаб топди. Унинг юз ифодасидан сураткаш Катерина ҳозирги воқеани ёқтирмаганини тушунди. Байрам торти атрофида йиғилганлар қарсак чалишди. Катерина олдинга юрди.
— Уни фолбинга олиб кирмайсизми? — қичқирди мухбирлардан бири.
— Келинглар, олиб кирамиз, - деди ҳамма бир овоздан энагани фолбиннинг чодири томон судрашиб.
— Уни мен олиб кираман, - деди Катерина Чессанинг ёнига келиб.
— Ўзим олиб киравераман, хоним, - деди энага.
— Йўқ, ўзим, - совуқ жилмайди Катерина.

Уларнинг кўзлари учрашди ва энага индамай болани онасига берди. Бунга ҳеч ким эътибор бермади ва фақат Женнингсгина буни кўрди. Энага ёлғиз ўзи қолди, унинг ортида минора кўриниб турарди. Чесса ортига қайрилиб уйга кириб кетгунча, Женнингс уни икки марта суратга олишга улгурди.

Фолбиннинг чодири олдида Катерина мухбирлардан ташқарида қолишларини сўради ва ичкари кирди.
— Салом, болакай.

Фолбин аёл кичкинагина яшил стол олдида ўтирар ва иложи борича сирли овозда гапиришга ҳаракат қиларди. Унинг юзига ҳам яшил бўёқ суртилганди. Демен унга қаради ва онасига маҳкам ёпишди.
— Қўрқма Демен, - кулди Катерина. — У яхши пари. Тўғрими?
— Албатта, - деди фолбин, - қўрқма.
— У сени келажакда нима кутаётганини айтиб беради, - деди Катерина.
— Кел ёнимга, - чақирди фолбин, - қўлингни бер.

Демен онасига янада маҳкамроқ ёпишди. Фолбин унинг ёнига келди.
— Қўрқма, мен ҳам одамман.

Демен тинчланди ва қўлини узатди.
— О, қандай чиройли қўлча! Келажагинг жуда яхши бўлади.

Бирдан у боланинг кафтига қараб жим бўлиб қолди.
— Бу қўлингни узат-чи.

Демен иккинчи қўлини ҳам узатди ва фолбин янада таажжубга тушди.
— Бунақасини ҳеч қачон кўрмаганман, - деди аёл. - Уч йилдан бери фолбинлик қилсамда, бунақасини биринчи марта кўриб турибман.
— Нимани кўрдингиз?
— Ўзингиз қаранг. Унинг кафтида ҳеч қандай чизиқ йўқ!
— Нима?

Катерина ўғлининг кафтига қаради.
— Унинг қўли куймаганми?
— Йўқ.
— Ўзингизнинг қўлингизга қаранг. Мана бу чизиқларни кўряпсизми? Мана шу чизиқлар ҳар бир кишининг ўзигагина хос. Бу чизиқлар сизнинг тақдирингиз.

Орага жимлик чўкди, болакай эса нима гуноҳи борлигини билмоқчи бўлгандай қўлларига қарарди.
— Қаранг, бармоқларининг учи қандай силлиқ, - деди аёл. — Унинг бармоқ излари ҳам йўқ!

Катерина ҳақиқатан ҳам шундай эканлигини кўрди.
— Жуда яхши, - кулди аёл. — Агар у бирорта банкни ўмарса, уни ҳеч ким тополмайди.
— Унинг келажагини айтиб беролмайсизми? Бу ерга шунинг учун киргандик.

Катеринанинг овози қалтирар, уни қандайдир хавотир чулғаб олганди.
— Албатта.

Аёл боланинг қўлидан ушлаши билан ташқарида қаттиқ қичқириқ эшитилди.
— Демен! Демен! Буёққа чиқ! Сенга совғам бор!

Фолбин жим бўлиб қолди. Чессанинг овози ғалати эди.
— Демен, бу ёққа чиқ. Қара, сен учун нима қиламан!

Катерина Деменни кўтариб чодирдан чиқди ва уйнинг томига қаради. Юқорида қўлида арқон ушлаган Чесса турарди. У арқонни кўтариб, унинг бир учи бўйнига боёланганини кўрсатди. Пастда тўпланганлар жимгина қараб туришарди. Масхарабоз кийимидаги энага эса том четига келди ва худди ўзини ҳовузга ташлаётгандай қўлларини бирлаштирди.
— Қара, Демен! — қичқирди Чесса. — Бу сен учун! — Ва томдан сакради.

Унинг учиб тушаётган танасини арқон тўхтатиб қолди, кейин эса жонсиз тана чайқала бошлади.

Пастда турганлар у ёқдан-бу ёққа чайқалаётган танага худди сеҳрлангандек тикилиб қолишганди. Шу пайт даҳшатли чинқириқ эшитилди. Катерина дод солаётганди. Тўрт киши унга ёрдамга шошилишди ва унинг уйга кириб кетишига ёрдам беришди. Демен ўз хонасида ёлғиз қолди. У ҳозиргина бўшаб қолган майдончага, томга чиқиб Чессанинг бўйнидаги арқонни ечаётган полициячига қаради. Жасад пастга гурсиллаб тушиб, боши мажақ бўлди. Чессанинг кўзлари осмонга тикилган, юзида эса ўша масхарабоз табассуми турарди.

Чессани кўмишдан бир кун илгари ҳаво булутли эди. Пирфорд осмони қора тусга кирган ва момақалдироқ гумбурларди. Катерина бутун кунни кўзларини узоқларга маъносиз тикканча, меҳмонхонада ўтказди. Терговчининг ёзма далолатномасига кўра, Чессанинг қонидан аллергияга қарши ичиладиган дори топилган, бу эса ишни янада чигаллаштирганди. Атрофда ҳамма энаганинг ўз жонига қасд қилгани ҳақида гапирарди. Торн эса мухбирлардан яшириниб, уйдан чиқмади. У хотинининг руҳий изтиробга тушишидан қўрқаётганди.
— Бунчалик ғам чекма, азизам, - деди у меҳмонхонага кириб. — Ахир Чесса оиламиз аъзоси эмасди-ку.
— Эди, - деди жимгина Катерина. — У доимо биз билан яшашни исташини айтганди.

Торн бош чайқади.
— У аҳдидан воз кечган экан. — Торн хотинининг кўзига қарашдан чўчиётганди. - Кечир, - қўшиб қўйди у, - лекин менга бундай ўтиришинг ёқмаяпти.
— Ҳаммасига мен айбдорман, Жереми.
— Сен?
— Туғилган кунда бир воқеа бўлганди!

Торн унинг ёнига ўтирди.
— Унга ҳамма эътибор қаратди, - давом этди Катерина, - ва мен рашк қила бошладим. Мен ундан Деменни тортиб олдим, чунки ўзим ҳамманинг эътиборини тортишни истагандим.
— Менимча, сен ўзингга нисбатан жуда талабчанлик қиляпсан. Қизнинг руҳияти барқарор эмасди.
— Меники ҳам, - деди Катерина. — Агар эътиборда бўлиш мен учун шунчалик муҳим бўлса.

У жим бўлиб қолди. Ҳамма гап айтиб бўлинганди. Торн уни қучоқлади ва у ухлаб қолгунча кутиб турди. Бир соатча шундай ўтирди, кейин хотинини аста кўтариб, ётоқхонага олиб кирди. Эртасига эрталаб Катерина Деменни олиб Чессани кўмиш маросимига борди. Тўпланганлар бор-йўғи қизнинг яқинлари ва Катерина билан Демен эди. Кўмишдан олдин руҳоний дуо ўқиди. Торн жамоатчилик фикридан қўрқиб, унда иштирок этмади ва Катеринадан ҳам у ерга бормасликни сўради. Аммо у энагани яхши кўрарди.

Қабристон панжараси ортида Торн элчихонадан жўнатган икки аскар ичкарига киритмаётган мухбирлар тўпланишганди. Улар орасида Женнингс ҳам бор эди. Сув ўтмайдиган плашга ўранган Женнингс дарахт ортида турар ва маросимни фотоаппарати ёрдамида кузатарди. Бу аппарат жуда узоқдаги нарсани ҳам бемалол суратга оларди. Мухбир объективда ҳаммага бир-бир қараб чиқди. Катеринанинг ёнида болакай турарди.

Женнингсни айнан бола қизиқтириб қолганди ва керакли пайтни кута бошлади. Кутилган дақиқа етиб келди. Деменнинг юз ифодаси ва кўз қараши худди нимадандир чўчиб кетгандек ўзгарди, аммо бирпасда тинчланди. Деменнинг кўзлари қабристон бурчагига қадалганди. Женнингс фотоаппаратини ўша томонга қаратди, аммо қабр тошларидан бошқа нарсани кўрмади. Кейин эса нимадир қимирлади. Қандайдир қора нарса кўзга ташланди. Женнингс аппарат сезгирлигини кучайтирди. Бу ҳайвон эди. Жуда катта ва қоп-қора ит. Унинг пастки жағи олдинга туртиб чиққан, тишлари кўриниб турарди. Итни ҳеч ким сезмади. Ит жим турар, Женнингс эса оқ-қора тасвирли тасмани олгани учун ўзини лаънатларди: итнинг сап-сариқ кўзлари даҳшатли ва сирли боқарди. Женнингс итни суратга олди, кейин эса объективни буриб, болани суратга олди.

Бундай сурат учун бутун кунни сарфласа ҳам арзирди. Женнингс ўз ишидан қониқиш ҳосил қилди.

Ит ва бола узоқдан кичкина бўлиб кўринишарди, аммо уларнинг сўзсиз суҳбати ғайритабиий эди.

Эртасига эрталаб иккита воқеа юз берди: кучли ёмғир ёғди ва ирланд миллатига мансуб Бейлок хоним келиб, ўзини янги энага деб таништирди. Соқчи уни тўхтатиб қолишга уринди, аммо Бейлок хоним уни туртиб ўтиб кетди.
— Ҳозир сизларга қийинлигини биламан, - деди у палтосини ечаркан, эр-хотин Торнларга, - шунинг учун қайғунгиз ҳақида эслатиб ўтирмайман. Аммо ёш қизни энагаликка ёллаган одам ғалвани пулга сотиб олади.

Торн ва Катерина оғизларини очганича унга қараб туришарди.
— Яхши энагани қайдан билиш мумкинлигини айтайми? — Кулди у. — Кўкрагининг катта-кичиклигидан. Бу кичкина қизлар ҳар ҳафтада алмашишади. Менга ўхшаганлар эса узоқ вақт қолишади. Гайд-паркка борсангиз, гапим ростлигини кўрасиз.

У бирпас жим қолди. Кейин чамадонини кўтарди.
— Xўп, яхши. Бола қани?
— Юринг, кўрсатаман, - деди Катерина зинадан кўтарилар экан.
— Бизни ёлғиз қолдирасиз, хўпми? Ўзимиз танишиб оламиз, - таклиф қилди Бейлок хоним.
— Демен нотаниш одамлардан уялади.
— Фақат мендан эмас, ишонаверинг.
— Ростини айтяпман!
— Қўйсангиз-чи. Уриниб кўраман.

У чиқиб кетгач, Торнлар бир-бирига қарашди.
— У менга ёқди, - деди Жереми.
— Менгаям.
— Уни қаердан топдинг?
— Қаердан топдим? — сўради Катерина.
— Ҳа.
— Уни мен топганим йўқ. Уни сен топдинг деб ўйлабман.

Торн янги энагани чақирди:
— Бейлок хоним!

У иккинчи қават майдончасига чиқиб Торнларга қаради:
— Ҳа?
— Кечирасиз, бир нарсани тушунмадик!
— Нимани?
— Бу ерга қандай келиб қолдингиз?
— Таксида.
— Йўқ, сизни бу ерга ким жўнатди?
— Бошқарма.
— Бошқарма?
— Улар газетадан энагасиз қолганингизни билишиб, бошқасини жўнатишди. Яъни, мени.

Торн ҳозир Лондонда иш топиш қанчалик қийинлигини биларди, шунинг учун у Бейлокнинг сўзларига ишонди.
— Улар жуда ишбилармон-да, - деди Торн.
— Балки уларга қўнғироқ қилиб сўраб кўрсаммикин? — таклиф қилди Катерина.
— Албатта, - совуқ жавоб қилди аёл. — Мен кўчада кутиб турайми?
— Йўқ-йўқ! - вазиятни юмшатишга уринди Торн.
— Мен жосусга ўхшайманми? — дўқ қилди Бейлок.
— Йўқ, - кулди Торн.
— Балки, сумкамда магнитофон бордир. Мени тинтув қилишга буйруқ берарсиз?

Улар кулишди.
— Бўпти, бораверинг, - деди Торн. — Кейинроқ суриштириб кўрармиз.

Катерина бошқармага қўнғироқ қилди. У ердагилар Бейлок хоним катта тажрибага эга эканлигини айтишди. Фақатгина бир англашилмовчилик бўлиб, қайдномага кўра Бейлок Римда ишлар экан. Кейинроқ унинг ҳозирги иш жойини қайд қилиб қўйишларини айтишди.

Катерина гўшакни илди ва эрига қаради. Торн елкасини қисди, аммо вазият ойдинлашганидан хотиржам эди.

Юқоридаги хонада Бейлок хоним ухлаб ётган болакайга анча вақт қараб турди. Болакай уйғониб кетди ва уларнинг кўзлари тўқнашди. У ўрнидан туриб каравотга ўтирди.
— Қўрқма, оппоғим, - шивирлади янги энага. — Мен сени ҳимоя қилиш учун келдим.

Осмонда кутилмаганда чақмоқ чақди. Ёмғир янада кучлироқ ёға бошлади.

4

Июл ойига келиб Англиянинг қишлоқ жойларидаги табиат гуллаб-яшнади. Узоқ давом этган ёмғир мавсуми Темзанинг барча ирмоқларини шундай тўлдирдики, натижада ирмоқлардан қониб сув ичган барча ўт-ўланлар тирилди. Пирфорд ерлари ҳам бундан бебаҳра қолмаганди: ҳаммаёқ ям-яшил тус олди, боёлар ва ўрмон қалин ўт-ўланлар билан қопланди. Ёввойи қуёнларнинг боғдаги лолаларни еб кетишидан қўрққан Гортон уларга қопқон қўйди. Кечалари қопқонга тушган қуёнларнинг аянчли овозларини эшитиш мумкин эди. Аммо тез орада бу барҳам топди, бунга нафақат Катерина чек қўйди, балки Гортоннинг ўзи ҳам ўрмонга кириб қуёнларнинг жасадларини териб юришдан зерикди. Бундан ташқари у буталар ортида ўзини кимнингдир нигоҳи таъқиб қилаётганини сезарди. У бу ҳақда хотинига айтганда, хотини бу Генрих Внинг арвоҳи деб кулди. Аммо Гортон ҳазиллашмаётган эди ва янги энага болакайни тез-тез ўрмонга олиб бораётганидан ташвишга тушди. Гортон шунингдек, хотини Деменнинг кийимларини юваётганида унинг кийимидан тез-тез ҳайвон юнгини топиб олишини ҳам биларди. Лекин у бу юнглар ва ўрмонга бориш орасида қандай боёлиқлик борлигини топа олмади. У буни ҳам Пирфордда кундан-кунга кўпайиб бораётган жумбоқлардан бирига йўйиб қўяқолди.

Катерина бора-бора фарзандига эътибор бермайдиган бўлиб қолди, унинг ўрнини янги энага эгаллаганди. Болакай ҳам уни яхши кўриб қолганди. Фақат бир нарса Катеринанинг кўнглини хижил қиларди: Демен онасидан кўра энагага кўпроқ боёланиб қолганди. Буни барча хизматчилар сезишган, улар онага ачинишарди. Улар Бейлок хонимнинг бу ердан кетишини истардилар. Аммо бунинг ўрнига унинг бу ердаги мавқеи ва хўжайинларга таъсири кундан-кунга ошиб борарди.

Катерина ҳам шуни ҳис қилар, лекин ҳеч нарсани ўзгартиришга қурби етмасди. У фарзандини севган одамга рашк қилмасликни истарди. У бир пайтлар Деменнинг энагаси ҳалок бўлганлигида ўзини айбдор ҳис қилар ва бундай ҳол яна такрорланмаслигини хоҳларди. Иккинчи ҳафтанинг охирида Бейлок хоним Деменнинг хонаси рўпарасидаги хонага кўчиб ўтишни сўраганида Катерина рози бўлди. Катеринанинг ўзи унча бой бўлмаган хонадонда катта бўлган, унинг ягона дўсти ва ҳимоячиси эса фақатгина онаси эди. Лекин бу ердаги ҳаёт бошқача эди. У эрталаб хайрия тадбирларида қатнашар, кундузи эса сиёсат ҳақида суҳбатлар бўладиган тушликларда иштирок этарди. Эри унинг бу ишини маъқулларди. У айнан мана шундай хотини бўлишини орзу қилганди.

Торннинг ишлари кўпайиб кетганди, у Лондонга элчи бўлиб келгандан буён, нефт импортидаги асосий шахсга айланганди. АҚШ президенти унинг нефт корчалонлари билан учрашуви самарали якунланишига умид қиларди. Бир неча ҳафтадан сўнг у Саудия Арабистонига учиши керак эди.

Торннинг уйқуси келмасди. У балконда ўтирганча, ойни томоша қиларди. У сокин ўрмонга қаради. Ўрмон худди ухлаётгандек эди.

Аммо ўрмон ухламаганди ва бирдан Торнга худди кимдир қараб тургандай туюлди. У дурбин олиб қаради. Дастлаб у зулматдан бошқа нарсани кўрмади. Кейин эса бир жуфт кўзни кўрди! Бир-бирига яқин жойлашган, сап-сариқ кўзлар унга қараб турарди. Торн титраб кетди. Дурбинни тушириб, ортига тисарилди. У кўрган нарсасидан таъсирланиб хонада бирпас турди, кейин ялангоёқ пастга тушиб, эшикни очди. Ҳаммаёқ жимжит, ҳаттоки чигирткалар ҳам хониш қилмаётган эди. Торн олдинга бир қадам ташлади. Сўнг тўхтаб қолди. Ёниб турган кўзлар ғойиб бўлганди. У ортга бурилди ва қандайдир илиқ ва ҳўл нарсани босиб олди. Торннинг нафаси чиқмай қолди. У пастга энгашди. Ерда эндигина ўлдирилган қуён ётарди. Унинг боши йўқ эди!

Эртасига Торн эрта турди ва Гортондан қуёнларга қопқон қўйган-қўймаганлигини сўради. Гортон унга рад жавобини берди ва Торнни қуённинг жасади ётган ўрмонга бошлаб борди. Жасадни пашша талаётганди. Гортон уларни калтак билан ҳайдади ва жасадга энгашди.
— Нима дейсиз? — сўради Торн. — Бу йиртқичнинг ишими?
— Тушунолмадим, жаноб. Бунга шубҳам бор.

У жасадни кўрсатиб, деди:
— Одатда йиртқичлар қурбонининг бошини йемайдилар. Бу қуён шунчаки кўнгил ёзиш учун ўлдирилган.

Торн Гортонга бу ҳақда ҳеч кимга оғиз очмасликни айтди. Улар олдинга юришди, бирдан Гортон тўхтаб қолди.
— Менга бу ўрмон ҳеч ҳам ёқмаяпти, жаноб. Бейлок хоним ўёлингизни бу ерга олиб келиши ҳам ёқмаяпти.
— Унга энди бу ерга келмаслигини айтинг, - деди Торн. — Уйимизда ҳам қизиқарли нарсалар кўп.

Бейлок хоним кечқурун Торннинг хонасига кирди ва хизматкор орқали буйруқ беришларидан норозилигини билдирди.
— Айтганингизни қиламан, - деди у, - лекин менга бевосита хўжайиннинг ўзи буйруқ бериши керак деб ҳисоблайман.
— Бунинг нима фарқи бор? — деди Торн. Уни аёлнинг кўзларидаги қаҳр-ғазаб ҳайрон қолдирди.
— Нима, бу уйда хўжайин йўқми, жаноб Торн?

У бурилиб чиқиб кетди, Торн эса аёл нимани назарда тутганини тушунмади. Агар у хизматчиларни назарда тутган бўлса, уларга Катерина буйруқ берарди. Балки Бейлок хоним уйда ҳамма нарса жойида эмаслигини айтмоқчи бўлгандир. Балки Катерина ошириб юбораётгандир?..

Челсидаги уч қаватли уйдаги хонадонда яшовчи мухбир Габер Женнингс ухлай олмасди. У бутун деворга ёпиштириб ташланган Торнларнинг фотосуратларига тикилиб турарди. Кўмиш маросимидаги суратлар: қабр тошлари орасидаги ит ва бола йирик планда эди. Бу ерда туғилган кунда олинган суратлар ҳам бор эди: Катерина энагага қараб турибди, машарабоз кийимидаги энага эса ёлғиз ўзи. Охирги сурат уни қизиқтириб қўйди, чунки энаганинг боши устида қандайдир доғ бор эди. Одатий фотонуқсон, лекин ҳозир у қандайдир бахсизликдан дарак берувчи белгига ўхшаб кўринарди. Эмулсия зарарланганга ўхшар ва суратдаги энаганинг бўйнида сиртмоқ шаклидаги оқ доғ бор эди. Бошқа вазиятларда у бу суратни ташлаб юборган бўларди, аммо бунисини сақлаб қўйиш лозим эди. Агар воқеалар ривожи бошқача якунланса, бу сурат рамзий маънога эга бўларди. Энг охирги суратда Чессанинг арқонда осилиб тургани акс этганди. Барча суратлар гўёки даҳшатлар кўргазмасини эслатарди. Бу Женнингсга ёқди. У Торнларни ўргана бошлади ва бу оиланинг ҳали ҳеч ким билмаган ғалати қирраларини топди. У оила тарихини ўрганишга киришди.

Маълум бўлишича, Катерина рус эмигрантлари оиласида туғилган, унинг отаси ўз жонига қасд қилган экан. «Миннеаполис Таймс» газетасининг ёзишича, у ўзини томдан ташлаб юборган. Катерина отасининг ўлимидан бир ой ўтгач дунёга келган, онаси эса иккинчи марта эрга тегиб, Ню-Гемпширга кўчиб ўтган. Катерина ўгай отасининг фамилиясини олган, лекин интервюларда бу отаси ҳақида ҳеч нарса демасди. Мухбир керакли йўналишга тушганини билди.

Унга фақатгина элчининг сурати етишмасди ва Женнингс эртага бу суратни олишга қарор қилди. Барча Авлиёлар черковида машҳур бир оиланинг никоҳ маросими бўлиши керак эди ва Торнлар оиласи ҳам бу маросимда иштирок этарди.

! Никоҳ маросимигача Торн ўзининг ишларини қолдирди ва Катерина билан шаҳар айлангани чиқди. У иккаласи ёлғиз қолишганда баъзи нарсаларни аниқламоқчи эди. Кейинги бир неча ой ичида Катерина биринчи марта хурсанд эди. Улар Эвондаги Стретфорд театрига боришди ва «Қирол Лир» спектаклини томоша қилишди.

Катерина бу томошадан таъсирланиб, йиёлаб ҳам олди. Томошабинлар чиқиб кетишгач, у анчагача йиёлаб ўтирди. Улар машинага ўтиришди. Катерина эрининг қўлини маҳкам ушлаб олганди. У жуда таъсирчан бўлиб қолганди. Дарё бўйида тўхтаганларида, у яна йиёлаб юборди. Қўрқаётганини, Деменни йўқотиб қўйишдан чўчиётганини айтди.
— Ундан ажралмаймиз, Кети, - тинчлантирди уни Торн. — Ҳаёт у даражада бешафқат эмас.

У анчадан буён хотинини Кети деб чақирмай қўйганди. Улар дуб дарахти тагидаги ўтлоққа ўтиришди. Катеринанинг овози жуда паст чиқарди.
— Мен жуда қўрқяпман, - деди у.
— Ҳеч нарсадан қўрқишнинг ҳожати йўқ. Нимадан қўрқасан?
— Нимадан қўрқаман?

У хотинининг гапни давом эттиришини кутиб турди.
— Мен яхши нарсалардан қўрқаман, чунки кетиб қолади. Мен ёмон нарсалардан қўрқаман, чунки жуда ожизман. Мен сенинг ютуқларингдан ва омадсизликларингдан қўрқаман. Мен сенинг Қўшма Штатлар президенти бўлишингдан қўрқаман, Жереми! Бу менга ёқмаяпти.

Улар жим бўлиб қолишди.
— Уйга қайтгим келяпти.

Торн ўтлоққа ёнбошлади.
— У ерда биз бехавотир бўламиз. Туғилиб-ўсган жойимизда.

У кўзларини юмди.
— Бу ер Ню-Жерси, тўёрими? — деди Катерина. — Анави тепалик ортида бизнинг фермамиз жойлашган.
— Бу жуда катта тепалик, Кети.
— Биламан. Биз бу тепаликдан ҳеч қачон ўтолмаймиз.

Енгил шабада уларнинг оёқлари остидаги баргларни учирди.
— Балки Деменнинг қўлидан келар. У зўр фермер бўлар.
— Билмадим. У худди сенинг ўзинг.

Торн жавоб бермади.
— Рост айтяпман. Унинг менга ҳеч қандай алоқаси йўққа ўхшайди.

Торн ўрнидан туриб унинг ғамгин юзига тикилди.
— Нега ундай деяпсан?

Хотини елкасини қисди.
— У жуда мустақил. Унга ҳеч кимнинг кераги йўқдек.
— Сенга шундай туюлади.
— У бошқа болалар сингари менга боёланмаган. Сен онангни яхши кўрармидинг?
— Ҳа.
— Xотинингни-чи?

Уларнинг кўзлари учрашди. Катерина унинг қўлини ўпди.
— Биласанми, Кети, - деди Торн бирпас жим тургач, - мен сени биринчи марта учратганимда сени дунёдаги энг гўзал аёл деб ўйлаганман.

Кети жилмайди.
— Ҳозир ҳам шундай деб ўйлайман.
— Мен сени севаман, - деди Катерина.
— Мен ҳам сени севаман, - жавоб берди Жереми.

Улар Пирфордга кеч кирганда қайтишди.

Эрталаб тўққизда Торн никоҳ маросимига бориш учун тайёр бўлиб кийиниб олганди.
— Кети! — чақирди у.
— Ҳозир! — деди Катерина ювиниш хонасида туриб.
— Кеч қоляпмиз. Улар бизни кутиб қолишади.

Гортон лимузинни дарвоза ёнига олиб келди. Торн кўчага чиқиб, унга бирпас кутиб туришни айтди ва тезда ошхонага қайтди. Катерина кийиниб чиқиб, Деменнинг хонасига кирди.
— Кетдик, Демен!

Боланинг хонасида ҳеч ким йўқ эди. У сувнинг шилдирашини эшитди ва ювиниш хонасига кирди. Демен ваннада ўтирар, Бейлок хоним уни ювинтирарди.
— Бейлок хоним, - дўқ урди Катерина, - мен сизга болани кийинтиришни буюргандим!
— Агар қарши бўлмасангиз, хоним, менимча у боққа боргани яхши.
— Уни черковга олиб боришимизни айтдим-ку!
— Черков ёш бола учун мос жой эмас.

Аёл жилмайди. У вазиятнинг жиддийлигини тушунмаётганга ўхшарди.
— Кечирасиз, - ўзини босишга уринди Катерина, - лекин биз черковга боришимиз шарт.
— У черковга боришга ёшлик қилади, - қайсарлик қилди Бейлок хоним.
— Мени тушунмаяпсиз шекилли? — қатъий тарзда деди Катерина. — У биз билан черковга боради.

Бейлок хоним ғижинди. Бола ҳам нимадир юз берганини сезгандек энагасига маҳкам ёпишди.
— У олдин ҳам черковга борганми? — сўради Бейлок хоним.
— Бунинг нима аҳамияти бор!
— Кети! — чақирди Торн.
— Кетяпман! — деди у ва аёлга ғазаб билан тикилди. Аёл ҳам унга шундай тикилиб турарди.
— Кечирасиз, лекин тўрт ёшли бола черковдаги никоҳ маросимини тушунармикин?
— Сиз ўёлимни кийинтиринг, - деди Катерина хотиржамлик билан, - ва беш дақиқадан кейин машина ёнига олиб чиқинг. Ё бўлмаса, бошқа жойдан иш изланг.
— Бўпти, шундай қиламан.

Катерина бурилиб чиқиб кетмоқчи бўлди.
— Айтгандек, черков масаласида! - деди Бейлок хоним.
— Нима?
— Уни олиб борганингизга пушаймон бўласиз.

Катерина чиқиб кетди. Беш дақиқадан кейин Демен кийиниб чиқди.

Улар янги шоссе қурилаётган Шеппертон орқали кетаётиб, машиналар тиқинига дуч келишди. Машинада шусиз ҳам бетоқат вазият ҳукмрон эди.
— Бирор нарса бўлдими? — сўради Торн.
— Арзимаган нарса.
— Жуда аччиғинг келяпти?
— Ҳечқиси йўқ.
— Нима бўлди?
— Бейлок хоним, - уф тортди Катерина.
— Нима бўлди?
— Гаплашиб олдик.
— Нима ҳақда?
— У Деменни боққа олиб бормоқчи бўлди.
— Бунинг нимаси ёмон?
— Черковнинг ўрнига.
— Бунга қаршилик қилмасдим.
— У нима қилиб бўлмасин болани олиб қолишга ҳаракат қилди.
— Балки, усиз зерикар?
— Билмадим.

Торн елкасини қисиб қўйиб йўлга қаради.
— Айланиб ўцак бўлмайдими, Гортон? — сўради у.
— Йўқ, жаноб, - жавоб берди у, - агар қарши бўлмасангиз, Бейлок хоним ҳақида бир нарса демоқчи эдим.

Эр-хотин ажабланиб унга қарашди.
— Гапиринг, - деди Торн.
— Боланинг олдида гапиргим келмаяпти.

Катерина Деменга қаради. У янги туфлисининг боғичини ўйнаб ўтирарди.
— Гапираверинг, - деди Катерина.
— Менимча, у аёл болага ёмон таъсир кўрсатяпти. У уйда ўрнатилган қоидаларга амал қилмаяпти.
— Қандай қоидаларга? — сўради Торн.
— Масалан, бизда хизматкорлар биргаликда овқатланишади, идишларни эса навбат билан ювишади.

Торн Катеринага қаради. Бунда ҳеч ташвишланарли нарса йўқ эди.
— У биз билан умуман овқатланмайди, - давом этди Гортон. — Овқат еган идишини ҳам ювмайди.
— Унга бошқа бундай қилмаслигини айтиш мумкин.
— Бизда шунингдек, уйда чироқ ўчганидан сўнг кўчага чиқилмайди, - давом этди Гортон, - мен унинг тунда ўрмонга кетаётганини бир неча марта кўрдим.

Торнлар ўйланиб қолишди, улар эшитган сўзлар ғалати эди.
— Яна бир нарса, жаноб.
— Яна нима, Гортон? — ташвиш билан сўради Торн.
— У Рим билан телефонда гаплашиш учун буюртма беради.

Гортон гапини тугатиб машинани юргизди. Катерина ва Торн бир-бири билан гаплашишарди.
— У бугун ўзини жуда ёмон тутди, - деди Катерина.
— Сен уни бўшатиб юборасанми?
— Билмадим.
— Демен унга ўрганиб қолганга ўхшайди.
— Биламан.
— Буни ўйлаб кўриш керак.
— Ҳа, - хўрсинди Катерина. — Албатта.
— Агар истасанг уни ишдан бўшатишинг мумкин.
— Менимча, у ўзи кетади.

Демен уларнинг ўртасида ўтирарди. Машина шаҳарга кириб келди. Барча Авлиёлар черкови жуда катта қурилганди. Бу ерда 17-асрдан шу кунгача қурилган бинолар сақланиб қолганди. Улкан кириш эшиклари катта қилиб очиб қўйилган эди. Зиналар гул билан тўлиб кетган, хизматчилар тантанали равишда туришарди. Маросимга жуда кўпчилик ташриф буюрган, соқчилар оломонни зўрға ушлаб турардилар. Лимузин машиналари қатор турарди.

Торнларнинг лимузини кечроқ келгани учун охирги қаторга яқинлашди. Бу ерда соқчилар йўқлиги учун уларни бирпасда одамлар ўраб олишди. Мудраётган Демен уйғониб кетди ва ойнадан қараётган одамларни кўриб қўрқиб кетди. Катерина болани маҳкам қучоқлади. Кимдир ойнани тақиллатди.
— Э, Xудо, - деди Катерина. — Бу ерда нима бўляпти?

Деменнинг юзида ташвиш аломатлари кўринди.
— Қўрқма, - деди Торн унинг хавотирланганини кўриб. — Улар бизга ҳеч нарса қилишмайди.

Лекин боланинг кўзлари даҳшатдан олая бошлади, у одамларга эмас, черков томига ўрнатилган хочга қараб турарди.
— Қўрқма, Демен, - деди Торн. — Биз тўй томоша қиламиз.

Боланинг қўрқуви кучайди. Машина тобора черковга яқинлашаётган эди.

Торн боласидан кўз узмаётган Катеринага қаради. Деменнинг юзи оқариб кетган, оломон йўқ бўлсада, у ғужанак бўлиб олганди.
— Ҳаммаси жойида, Демен, - шивирлади Катерина. — Одамлар кетишди!

Аммо боланинг кўзлари черковга тикилган, ўзи эса дағ-дағ титрарди.
— Унга нима бўлди? — сўради Торн.
— Билмадим.
— Сенга нима бўлди, Демен?

У ўлгудек қўрқиб кетганди.

Бола дам Торнга, дам Катеринага қарарди.
— Бу бор-йўғи черков, - деди Катерина.

Бола юзини кескин бурди. Унинг лаблари қуриб қолган, нафас олиши секинлашаётганди.
— Э Xудойим! — қичқирди Катерина.
— Унга нима бўлди?
— Унинг танаси совуб қолди. Xудди музга ўхшайди!

Лимузин черков олдида тўхтади ва хизматчилардан бири эшикни очиб Деменга қўл узатди. У даҳшат билан онасининг кўйлагидан маҳкам ушлади.
— Демен! — қичқирди Катерина. — Демен!

У боланинг қўлларини бўшатмоқчи бўлди, аммо у янада маҳкамроқ ушлади.
— Жереми! — Катерина ўзини йўқотиб қўйди.
— Демен! — бақирди Торн.
— У кўйлагимни йиртиб юборади!

Торн болага энгашди, у эса онасининг сочларига ёпишди.
— Ёрдам беринглар! — чинқирди Катерина.

Демен даҳшатдан қичқирарди. Уларнинг олишувини кўргани бирпасда одамлар тўпланишди. Гортон уларга ёрдам бериш учун болани тортиб олмоқчи бўлди. Аммо бола ҳақиқий йиртқичга айланган, бўкирар, ўткир тирноқлари эса онасининг юзига ботирилганди. У ҳатто Катеринанинг бир тутам сочини ҳам юлиб олди.
— Уни олинглар! — бақирди Катерина.

У Деменни ура бошлади. Торн болани куч билан юлқиб олди.
— Кетдик!- деди у Гортонга. — Бу ердан кетамиз!

Лимузин олдинга силжиди. Улар черковдан узоқлашганлари сари боланинг жазаваси пасая бошлади ва бир неча дақиқадан кейин у жим бўлиб қолди. Деменнинг кўзлари ёнар, юзидан тер оқарди. Торн уни маҳкам ушлаб олганди. Унинг ёнида Катерина ўтирар, унинг бир кўзи юмилиб қолганди. Улар жим кетишди.

Пирфордга келгач, улар Деменни ўз хонасига олиб киришди ва унинг ёнида ўтиришди. Боланинг пешонаси муздек эди.
— Унга ўзим қарайман, - деди Бейлок хоним хонага кираркан.

Уни кўриб Демен анча тинчланди.
— У жудаям қўрқиб кетди, - деди Катерина.
— Демен черковни кўради, - деди энага. — Мен уни боққа олиб бормоқчи эдим.
— У ўзини йиртқичлардек тутди, - деди Торн.
— Боланинг жаҳли чиққан, - Бейлок хоним олдинга юрди ва Деменнинг қўлидан тутди. Бола унга ёпишди, Торнлар эса уларни жимгина кузатишарди.
— Бунда бир гап бор, - деди Гортон кечқурун хотинига.

Хотини унинг кундузи қандай воқеа рўй берганини ҳақидаги ҳикоясини жимгина эшитарди.
— Бу Бейлок хонимда бир гап бор, - давом этди у, - бу болада ҳам, умуман бу уйда бир сир бор.
— Сен ўта ошириб юборяпсан, - деди хотини.
— Агар буни кўрганингда эди, мени тушунган бўлардинг.
— Ёш боланинг инжиқлиги, холос.
— Йиртқичнинг инжиқлиги.
— У жуда ўжар.
— Қачондан бери?

Хотини елкасини қисди.
— Бирор марта унинг кўзларига қараганмисан? — сўради Гортон. — Ҳудди йиртқич ҳайвонга қарагандек бўласан. Унинг кўзлари кузатиб туради. У ичингдагини кўзи билан сезади.
— Намунча иримчи бўлмасанг?
— Ҳали кўрасан, - ишонтирди уни Гортон. — Бу ерда бир кўнгилсизлик юз беради.
— Кўнгилсизлик ҳамма ерда ҳам юз беради.
— Менга бу нарсалар ёқмаяпти, - деди у тундлик билан. — Менимча, биз бу ердан кетишимиз керак.

Торнлар эса бу пайтда ҳовлида ўтиришарди. Аллақачон қоронғи тушган эди. Демен ухларди. Улар юлдузли осмонга тикилишарди. Катеринанинг юзи шишиб, яра бўлиб кетган ва у намланган матони юзига босиб ўтирарди.
— Xўш, - деди у ниҳоят, - ёмон кунни тугатиш учун ухлаш керак. Мен ухлайман.
— Мен бирпас ўтираман.

Хотинининг қадам товушлари тинди ва Жереми ўйга чўмди. У ўрмонга кўз тикди, лекин кўз олдида ўрмон ўрнига Римдаги касалхона ва ойнаванд тўсиқ намоён бўлди.

Нима учун у Деменнинг онаси ҳақида сўрамади? Унинг онаси ким эди? Қаерлик эди? Боланинг отаси ким ва у нима учун боласининг олдига келмади? Ўтган йиллар давомида у бир неча тахминлар билан ўзини овутиб келганди. Балки, Деменнинг ҳақиқий онаси оддийгина диндор аёл бўлгани учун католиклар касалхонасида кўз ёригандир. Бу касалхона хизмати жуда қиммат эди ва танишларсиз бу ерга келиш қийин эди. Балки, у етим бўлгандир ва бола никоҳсиз дунёга келгандир — боланинг отаси йўқлигини у шу билан изоҳларди. Яна нималарни билиш керак эди? Яна нима муҳим эди? Бола жуда чиройли ва соғлом эди.

Торн ўз ҳатти-ҳаракатларида иккиланмас ва бунинг учун ўзини айбламасди. У доимо барча ишни тўёри бажаряпман, деб ўйларди. Балки у нотўёри қадам босгандир? Балки у кўп нарсани билиши лозим эдими?

Торн бу саволларга жавоб топа олмади.

Жавобни бир неча кишигина билар ва улар ҳам турли жойларга тарқалиб кетишганди. Роҳиба Тереза, Спиллетто ота, Тассоне ота. Фақат улар билишарди. Бу сир уларнинг юрак тубида эди. Ўша машъум тунда улар бу ишни бажаришга танланишгани учун фахрланишарди. Дунё тарихида бу ишни бажаришга икки марта уринишган, лекин фақат мана шу сафар иш ўнгидан келиши керак эди. Уларнинг бу иши ҳақида бирорта ҳам тирик жон билмасди. Демен туғилгач, Тереза уни бўлажак ота учун тайёрлади: унинг пешонаси ва қўлларидаги тукларни тозалади, Торн келган пайтда чиройли кўринсин деб унга упа сепди. Чақалоқнинг сочлари улар кутгандай қалин эди. Торн Терезани ҳам, ертўлада иккита жасадни қутига жойлаган Тассонени ҳам ҳеч қачон кўрмайди. Биринчи жасад Торннинг эндигина дунёга келган фарзандиники эди — у туғилиб, йиёлашга ҳам улгурмай дунёни тарк этди, иккинчи жасад эса яшашга ҳукм этилган чақалоқнинг онасига тегишли эди. Ташқарида эса жасадларни Черветеридаги қабристонга олиб кетиш учун юк машинаси кутиб турарди.

Режа Шайтонга сиғинувчилар жамияти томонидан тузилган бўлиб, Спиллетто унинг раҳбари эди. У иштирокчиларни ўта эҳтиёткорлик билан танлади. Терезадан унинг кўнгли тўқ эди, аммо сўнгги дақиқаларда Тассоне ота уни ташвишга солди. Охирги куни у журъацизлик қилиб Спиллеттони ўйлантириб қўйди. Тассоне бу ишнинг нақадар муҳимлигини унутиб қўйганди. Спиллетто уни ўйиндан чиқармоқчи бўлди. Агар улардан бирортаси оғзидан гуллаб қўйса, учалови ҳам бунинг учун жавоб беришарди. Аммо энг асосийси, иш яна минг йилга чўзиларди.

Бироқ Тассоне содиқлик билан ишини бажариб ўзини оқлади. У чақалоқнинг бошини тош билан уриб мажақлади. Бу иш унга ёмон таъсир қилди, лекин у ўз ишини бажарганди, қолган нарсалар эса унчалик муҳим эмасди. Ўша тунда шифокор ва ҳамширалар ёнларида нималар содир бўлаётганидан бехабар ҳолда ўз ишларини бажарардилар. Барча нарса ўта ҳушёрлик билан амалга оширилганди. Ҳеч ким, айниқса Торн ҳеч нарсани билмай қолганди.

Торн ҳовлида ўтирганича тунни томоша қиларди. Торн Пирфорд ўрмони энди уни безовта қилмай қўйганини сезиб қолди. Энди ўрмон осойишта бўлиб қолган, чигиртка ва қурбақалар эса ҳаёт тинчгина давом этаётганидан дарак бераётгандек сайрашарди. Жереми Деменнинг хонасига қаради. У ерда тунги чироқ ёниб турар ва Торн ухлаётган гўдакнинг юзини тасаввур қиларди. Бу даҳшатли кун ниҳоясида у боланинг юзига боқишни истади. Жереми ўрнидан турди, чироқни ўчириб, уйқудаги уйга йўл олди. Ичкарини зимистон қоплаган, жимжитлик одамнинг юрагига ваҳима соларди. Торн қўллари билан пайпаслаб зинапоя тутқичини ушлади ва юқорига кўтарилди. Бутун атроф уйқуга чўмганди. Жереми девор бўйлаб аста-секин юра бошлади, кейин йўлакдан бурилди. Олдинда Деменнинг хонаси бўлиб, эшик тирқишидан тунги чироқнинг нури тушиб турарди. Торн жойида қотиб қолди, унинг қулоғига қандайдир товуш чалингандек бўлди.

Торн олдинга қадам ташламоқчи бўлганди, товуш яна такрорланди. Бу сафар у қаттиқроқ эшитилди ва Жеремининг юраги орқага тортиб кетди. У пастга қараб бир жуфт кўзни кўрди. Унинг нафаси чиқмай қолди ва ранги оқариб, деворга қапишди. Зулмат қўйнидан боланинг хонасини қўриқлашга шай ит чиқиб келди. Унинг кўзлари ёнарди.
— Xўш!хўш, - деди Торн қалтироқ овозда ва ит унга ташланишга шайланди.
— Тинчлан, - деди ўз хонасидан чиққан Бейлок хоним. — Бу киши уйнинг хўжайини.

Ит дарҳол тинчланди. Бейлок хоним чироқни ёқди ва бутун йўлак ёришиб кетди. Торн итдан кўзларини узмасди.
— Бу нимаси? — деди у.
— Нима, жаноб? — хотиржамгина сўради Бейлок хоним.
— Мана бу ит.
— Менимча, қўриқчи ит. Чиройли эканми? Биз уни ўрмондан топиб олдик.

Ит унинг оёқлари остига ётди.
— Сизга ким рухсат берди итни!
— Мен бизга қўриқчи ит керак деб ўйлабман. Бола уни жуда яхши кўради.

Торн ғазабдан титраб кетди. Бейлок хоним эса қизиқиш билан сўради:
— У сизни қўрқитиб юбордими?
— Ҳа.
— Қаранг, у жуда яхши. Қўриқчи сифатида. Ишонаверинг, кетганингиздан кейин, сиз мендан миннатдор бўласиз.
— Қаерга кетганимдан кейин? — сўради Торн.
— Саудия Арабистонига бормайсизми?
— Саудия Арабистонига боришим кераклигини сиз қаердан биласиз?

У елкасини қисди:
— Бунинг сир эканлигини билмабман.
— Мен сафар ҳақида ҳеч кимга индамаган эдим.
— Гортон хоним айтган эди.

Торн бош силкиди ва яна итга қаради.
— Ит энди ҳеч кимни безовта қилмайди, - ишонтирди уни Бейлок хоним. — Биз уни ортиб қолган овқатлар билан боқамиз.
— Унинг бу ерда қолишини истамайман, - деди кескин оҳангда Торн.

Бейлок хоним унга ҳайронлик билан қаради.
— Сиз итларни ёмон кўрасизми?
— Қачон хоҳласам, ўшанда ит олиб боқаман.
— Лекин бола уни жуда яхши кўради. Бу ит унга жуда керак.
— Унга қанақа ит кераклигини ўзим биламан.
— Болалар итларни ўзларининг ҳимоячилари деб билишади, жаноб. Бошқа нарсалар уларни қизиқтирмайди.

У яна қандайдир муҳим бир нарсани айтмоқчи бўлгандек тараддудланиб қолди.
— Яна бирор нарсани айтмоқчимисиз?
— Айтишга ботинолмаяпман, жаноб.

Унинг юзи Торнни хавотирга солди.
— Агар бирор гапингиз бўлса, сизга жон деб қулоқ соламан.
— Йўқ, жаноб. Шусиз ҳам ишингиз кўп!
— Айтдимку, сизни тинглашга тайёрман.
— Назаримда, бола ўзини ёлғиз ҳис қиляпти.
— Нега бундай деяпсиз?
— Онаси унга яхши эътибор бермаяпти.

Торн қотиб қолди.
— Мана, кўрдингизми? — деди энага. — Буни айтмаслигим керак эди.
— Яхши эътибор бермаяптими?
— У боласини яхши кўрмайди. Бола ҳам буни ҳис қиляпти.

Торн айтишга сўз тополмасди.
— Баъзида Деменнинг мендан бошқа ҳеч кими йўқдек туюлади, - қўшиб қўйди у.
— Сиз адашяпсиз.
— Энди унинг ити бор. Ит унга жуда ёқади. Болангиз учун уни ҳайдаманг.

Торн улкан итга қаради ва бош чайқади.
— Менга бу ит ёқмаяпти. Эртагаёқ уни бериб юборинг.
— Кимга бериб юбораман?
— Ит отадиганларга.
— Ахир улар итларни ўлдирашади-ку?
— Унда бу уйдан ҳайдаб юборинг. Эртага бу ерда унинг қорасини кўрмай.

Бейлок хонимнинг ранги девордек оқариб кетди. Торн бурилиб жўнаб қолди. Ит ва аёл унинг ортидан тикилиб туришар, уларнинг кўзларида нафрат ўти ёнарди.

5

Торн тунни бедор ўтказди. У айвонда ўтирганича сигарет чекар, тамакининг таъмидан унинг кўнгли айниб кетай дерди. Ётоқхонадан Катеринанинг инграши эшитилди ва Торн у тушида қандай маҳлуқ билан олишаяптикин, деб ўйлади. Тушкунлик уни яна таъқиб этмаяптимикин? Торн бутун тунни хаёллар гирдобида ўтказди.

Катерина уйғонганида, унинг жароҳатланган кўзи янада шишиб, бутунлай юмилиб қолганди. Торн ишга кетаётиб, унга шифокорга учрашиш лозимлигини айтди. Улар бошқа ҳеч нарса ҳақида гаплашмадилар. Катерина жим турар, Торн эса янги куннинг муаммолари билан банд эди. Саудия Арабистонига сафар учун айрим майда-чуйдаларни олиш қолганди холос, аммо у ерга бормаслиги лозимлиги ҳақидаги фикр Торнни ўйга толдирганди. У қўрқарди. Катерина учун, Демен учун, ўзи учун ташвишланар, лекин нега бундай бўлаётганини тушунмасди. Уларнинг ҳаёти гўёки қил устида тургандек эди. Илгарилари Торн ўлим ҳақида умуман ўйламасди. Аммо ҳозир у ҳаёти хавф остидалигини ҳис қилаётганди.

Лимузинда кетаётиб, у йўл бўйи суғурта варақаларини тўлдириб борди, ўлимидан сўнг нималар қилиш лозимлиги ҳақида кўрсатмалар ёзди. Ва ниҳоят, ёзишни тугатгач, Торнни бирдан қўрқув ҳисси чулғаб олди. Жереми қандайдир хатарни сезаётганди.

Лимузин тўхтади. У олдига икки киши югуриб келаётганини кўрди. Улардан бири фотоаппаратини чиқиллатди, иккинчиси эса уни саволга тутди. Торн элчихона томон юрмоқчи бўлди, лекин улар унинг йўлини тўсишди.
— Бугунги «Репортер»ни ўқидингизми, жаноб Торн?
— Йўқ, ўқимадим!
— Унда фарзандингизнинг энагаси ҳақида мақола чиқибди!
— Кўрмадим.
— Мақолада ёзилишича, энага ўлимидан олдин қандайдир хат ёзган экан.
— Бемаъни гап.
— Бу ёққа қаранг, илтимос, - деди Женнингс ва уни суратга олди.
— Мени ўтказиб юборинг, - деди Торн.
— У гиёҳванд бўлганлиги ростми? — сўради журналист.
— Албатта йўқ.
— Унинг қони таркибида дори бўлган.
— Бу аллергияга қарши дори эди, - жавоб берди Торн тишларини ғижирлатиб. — Унинг аллергияси бор эди.
— Айтишларича, у дорини меъёридан ортиқ ичган.
— Бир дақиқа тўхтанг, - сўради Женнингс.
— Йўлимдан қочинг! - бақирди Торн.
— Бизнинг ишимиз шу, жаноб.

Торн четланиб ўтиб кетмоқчи бўлди, лекин улар яна унинг йўлини тўсишди.
— У гиёҳванд эдими, жаноб Торн?
— Айтдим-ку сизга.
— Мақолада ёзилишича!
— Тупурдим ўша мақолангизга!
— Жуда яхши! — деди Женнингс. — Бирпас қимирламай туринг!

У фотоаппаратини тўёрилади. Торн уни туртиб юборди ва фотоаппарат қаттиқ зарб билан йўлакка тушди. Улар бир неча сонияга қотиб қолишди.

Женнингс ерга энгашди.
— Кечирасиз, - деди Торн. Унинг овози қалтирарди. — Пулини тўлайман.

Женнингс синган аппаратни аста қўлига олди ва жимгина Торнга қаради.
— Ҳаммаси жойида, жаноб элчи, - деди у. — Келинг, сизни мендан «қарздор» деб ҳисоблаймиз.

Торннинг хонасида тўполон бошланди. Саудия Арабистонига сафар барбод бўлаётганди, чунки Торн ҳеч қандай тушунтиришларсиз у ерга боришни рад этганди. Сафар режаси икки ҳафта давомида тузилган, энди эса унинг ёрдамчилари элчидан изоҳ талаб қилишаётганди.
— Сиз уни рад эта олмайсиз, - ишонтиришга уринарди ёрдамчилардан бири. — Шунча тайёргарликдан кейин сиз «бормайман» дея олмайсиз.
— Мен бораман, - эътироз билдирди Торн. — Фақат кейинроқ.
— Улар буни ҳақорат деб тушунишади.
— Майли.
— Нима учун?
— Ҳозир боролмайман, - деди Торн. — Вақти эмас.
— Бунинг нималигини тушунасизми? — сўради яна бир ёрдамчи.
— Дипломатия, - жавоб берди Торн. — Бошқа бирортасини жўнатаман.
— Президент сизнинг боришингизни истаганди.
— Мен у билан гаплашаман. Ҳаммасини тушунтираман.
— Эй худо! Биз икки ҳафта режа тузгандик!
— Унда бошқатдан тузинглар! — қичқирди Торн.

Унинг ғазаби ҳар икки ёрдамчини жим бўлишга мажбур қилди.

Қўнғироқ жиринглади.
— Эшитаман?
— Сизни Тассоне ота кўрмоқчи, - котибанинг овози эшитилди.
— Ким?
— Тассоне ота. Римдан келибди. Унинг сизда зарур иши бор экан.
— Мен у киши ҳақида умримда эшитмаганман, - деди Торн.
— У бор-йўғи бир дақиқа вақтингизни оларкан. Қандайдир госпитал ҳақида гаплашмоқчи экан.
— Xайрия сўрагани келгандир-да, - деди ёрдамчилардан бири.
— Бўпти, - деди Торн. — Майли, кирсин.
— Сизнинг олдингизга кириш бунчалик осонлигини билмаган эканман, - деди ёрдамчи.
— Жамоат ишлари, - минғирлади Торн.
— Саудия Арабистони масаласида нотўёри қарорга келманг.
— Бир қарорга келиб бўлдим, - деди Торн. - Ёки бошқа биров боради ёки уни кейинроққа қолдирамиз.
— Қачонга?
— Кейинроққа, - жавоб берди Торн. — Қачон боргим келганида ўшанда.

Эшик очилиб, пастаккина киши кўринди. У руҳоний эди. Унинг кийимлари ғижим бўлиб кетганди. Ёрдамчилар бир-бирларига қарашди.
— Мумкинми! - деди руҳоний кучли италянча талаффуз билан, - сиз билан холи гаплашсам бўладими?
— Госпитал ҳақидами?
— Си.

Торн бош ирғади ва ёрдамчилар секин ташқарига йўл олишди. Улар чиқиб кетишгач, руҳоний эшикни ёпди ва унга ғамгин қиёфада тикилди.
— Xўш, - деди Торн.
— Бизнинг вақтимиз оз қолди.
— Нима?
— Сиз гапимга қулоқ солишингиз шарт.

Руҳоний эшикка суянганича қимирламай турарди.
— Нима демоқчисиз? — сўради Торн.
— Сиз Xудога, Xалоскорингизга ишонишингиз шарт. Ҳозирнинг ўзида!

Бир неча сонияга жимлик чўкди.
— Марҳамат, жаноб!
— Кечирасиз, - унинг гапини бўлди Торн. — Агар сизни тўёри тушунган бўлсам, сиз олдимга шахсий масалада келгандингиз, шундайми?
— Сиз имон келтиришингиз шарт, - давом этди руҳоний, - ана шундагина иблиснинг фарзандини енга оласиз.
— У бир марта ўлдирди, - пичирлади руҳоний, - яна ўлдиради. У барча мулкингиз унинг қўлига ўтмагунича ўлдираверади.

Руҳоний унга яқинлашди, унинг овозида ҳаяжон бор эди.
— Фақат Xудонинг ёрдамида у билан кураша оласиз, - пўписали оҳангда гапирди у. — Унга имон келтиринг.

Торн қўнғироқ тугмасини босди.
— Мен эшикни ёпиб қўйдим, жаноб Торн, - деди руҳоний.

Торн унинг сўзларидан чўчиб кетди.
— Эшитаман? — котибанинг овози эшитилди.
— Соқчиларни бу ерга жўнатинг.
— Нима бўлди, жаноб?
— Ўтинаман, жаноб, - ҳайқирди руҳоний, - гапларимни тингланг.
— Жаноб? — қайтарди котиба.
— Фарзандингиз дунёга келган ўша тунда мен госпиталда эдим, жаноб Торн, - деди руҳоний.

Торн қотиб қолди. У Тассоне отадан кўз узолмасди.
— Мен! доялик қилганман, - деди руҳоний. — Мен унинг туғилишига гувоҳ бўлганман.

Яна котибанинг таҳликали овози эшитилди.
— Жаноб Торн? Мен сизни эшитмаяпман.
— Ҳеч нарса. Фақат, жойингизда бўлиб туринг.

У даҳшат билан руҳонийга тикилди.
— Ўтинаман, - деди Тассоне, кўз ёшларини зўрға тийиб.
— Нима керак сизга?
— Сизни қутқармоқчиман, жаноб Торн. Xудо менинг гуноҳимни кечиришини истайман.
— Ўёлим ҳақида нима биласиз?
— Ҳамма нарсани.
— Нимани? — дўқ урди Торн.

Руҳоний қалтираб кетди.
— Мен унинг онасини кўрганман.
— Менинг хотинимними?
— Унинг онасини, жаноб Торн!
— Мени шантаж қилмоқчимисиз?
— Йўқ, жаноб.
— Унда мендан нима истайсиз?
Айтиб бермоқчиман.
— Нимани?
— Унинг онасини.
— Гапиринг, унинг онасига нима бўлган?
— Унинг онаси! шоқоледи! — Руҳоний инграб юборди. — Фарзандингиз шоқолдан туғилган. Буни ўз кўзларим билан кўрганман!

Эшик шаҳд билан очилди. Xонага соқчи ва Торннинг ёрдамчилари, котиба отилиб киришди. Торн ранги оппоқ ҳолда бир сўз демай ўтирарди. Руҳонийнинг кўзларидан дувиллаб ёш тўкиларди.
— Бу ерда бирор нарса бўлдими, жаноб? — сўради соқчи.
— Овозингиз ғалати эшитилди, - қўшиб қўйди котиба. — Эшик эса берк эди.
— Бу кишини зудлик билан олиб чиқиб кетинглар, - деди Торн. — Агар бу ерда яна пайдо бўлса, қамоққа олинглар.

Ҳеч ким жойидан қимирламади. Соқчи нима қилишни билмасди. Тассоне секин эшик томон жўнади. Остонада у Торнга ўгирилди.
— Xудога ишонинг, - қайғули оҳангда пичирлади у ва чиқиб кетди.
— Нега келибди? — сўради ёрдамчилардан бири.
— Билмайман, - жавоб берди Торн. — У ақлдан озган шекилли.

Кўчада эса Габер Женнингс автомобилга суянганича иккинчи фотоаппаратини текширарди. У соқчи руҳонийни кузатаётганини кўрди ва икки марта суратга туширди.

Соқчи уни кўриб қолди.
— Бу машмашалар жонингизга тегмадими? — деди у фотоаппаратга имо қилиб.
— Машмашалар жону дилим, - деди кулиб Женнингс ва руҳонийни ортидан яна суратга олди.

Кечқурун Женнингс қоронғи хонада ўтирганича олган суратларини томоша қиларди. Фотокамерасининг яхши ишлашига ишонч ҳосил қилиш учун у ўттиз олтита сурат олганди. Улардан учтаси яроқсиз чиқди. Бу айнан Торнларнинг уйидаги туғилган кун маросимида энагани суратга олгандаги каби нуқсон эди. Энди бу нарса руҳоний билан юз бераётганди. Руҳонийнинг барча суратларида доғ бор эди.

Женнингс бешта суратни қўлига олди. Руҳонийнинг соқчи билан турган пайтдаги иккита сурати, соқчининг ёлғиз ҳолдаги иккита сурати ва яна руҳонийнинг сурати. Сўнгги суратдаги доғ ингичка шаклда эди.

Бу доғ руҳонийнинг устида турар, гўёки узун найза унинг боши узра санчилгандай эди. Женнингс ўйга толди. Чамаси, ўта кучли ҳаяжонда бўлган кишидан қандайдир нур таралар ва бу нурни суратга олса бўларди.

Бу Женнингсни ҳаяжонлантириб юборди ва у ўта сезгир фототасмаларни топиш учун маълумотнома титкилашга тушди. Бу фототасмалар 3-Х-600 тасмалари бўлиб, у яқиндан бери ишлаб чиқарилаётганди. Унинг сезгирлиги ўта юқори - ҳаттоки шам шуъласида кўриниб турган жисмларни ҳам муҳрлай оларди.

Эртасига эрталаб Женнингс айнан мана шу фототасмадан сотиб олди. Унга кучли ҳаяжонга тушган одамлар керак эди, шунинг учун у касалхонага йўл олди ва бу ерда ўлимини кутаётган беморларни суратга олди. Натижа эса уни ҳайратга солди: бирорта ҳам суратда доғдан асар йўқ эди. Бу эса доёлар ўлимдан дарак берувчи белги эмаслигини билдирарди. Бутун ҳафта давомида Женнингс энага ва руҳонийнинг суратларидаги ғайритабиий доёлар ҳақида ўйлади. Кейин эса яна бир марта Торннинг олдига боришга қарор қилди.

Торн маҳаллий университетда, турли кечаларда чиқишлар қилар ва уни тинглагани деярли барча қатнашарди. Элчи кучли нотиқ бўлиб, қаерда нутқ сўзламасин, тингловчиларни ўзига жалб қила оларди.
— Бизда ҳамма нарса бўлиниб қолган, - дерди элчи. - Ёшлар ва қарилар, бойлар ва камбағаллар! аммо энг асосий бўлиниш шуки, кимлардадир катта имкониятлар бор, яна кимлардадир ҳеч қандай имконият йўқ! Демократия — бу тенглик! Тенг имкониятлар йўқ жойда «демократия» сўзи ёлғонга айланади!

Торн бундай чиқишлар давомида саволларга жавоб қайтарар, тингловчилар билан мулоқотда бўлар, энг асосийси, у одамларни и ш о н т и р а о л а р д и.

Торн ўзини жамоат ишлари билан чалғитишга уринарди, чунки уни қандайдир даҳшатли ҳис таъқиб этаётганди. У омма олдидаги чиқишлари давомида таниш руҳонийга икки марта кўзи тушди. Торн Тассоненинг сўзларига жиддий эътибор бермади: у бор-йўғи сиёсий арбобни таъқиб қилувчи ақлдан озган диний мутаассиб, Торннинг фарзанди ҳақидаги гаплари эса шунчаки тасодиф. Лекин руҳонийнинг сўзлари унинг миясига ўрнашиб қолганди. Унинг хаёлига руҳоний балки қотилдир, деган фикр ҳам келди, аммо Торн бу фикрни миясидан чиқариб ташлади. Торн ўзини худди лочин таъқибидаги дала сичқонидек ҳис қиларди.

Пирфордда эса ҳамма нарса ўз маромида кетаётгандек эди. Аммо ташқи хотиржамлик ортида ҳаяжон яширинган эди. Торн билан Катерина камдан-кам кўришишарди: турли жойлардаги нутқлари сабабли Торн уйда кам бўларди. Катерина кўпроқ вақтини Деменга ажрата бошлади. Аммо Демен унинг олдида оғзига толқон солгандек жим юрар, кун бўйи Бейлок хонимнинг қайтишини кутиб ўтирарди.

У энагаси билан ўйнаб-кулар, Катерина эса унга ёқмасди. Катерина унинг меҳрини қозониш учун ҳамма нарса қилиб кўрди. Китобчалар, бўяш учун расмли китоблар, ўйинчоқлар сотиб олди. Аммо болакай уларга қараб ҳам қўймади. Тўёри, Демен бир марта ҳайвонлар сурати туширилган китобчани томоша қилди ва ана шунда Катерина уни ҳайвонот боғига олиб боришга қарор қилди.

Томошага отланар экан, Катерина ўз ҳаёти бошқаларникидан қанчалик кучли фарқ қилишини ҳис этди. Ўёли тўрт яримга кирган бўлсада, ҳали бирор марта ҳам ҳайвонот боғида бўлмаган эди. Балки, кўчага кам чиққани учун Демен камгап, одамови бўлиб қолгандир. Аммо бугун у қувноқ эди ва Катерина ниҳоят тўёри йўлни танлаганини тушунди. Демен ҳатто у билан гаплашди. Катерина ўзини бахтли ҳис этиши учун шунинг ўзи етарли эди. Шаҳарга етгунча у тўхтамасдан гапирди ва Демен индамай унга қулоқ солиб кетди!

Қишнинг ўша якшанбасида Лондонда ҳаво очиқ бўлиб, ҳайвонот боғи гавжум эди. Ҳайвонлар ҳам қуёш нуридан завқ олишар, уларнинг овози ҳатто кириш дарвозасигача эшитиларди. Улар оққушлар олдида тўхташди ва болаларнинг уларга нон ташлаётганини кузатишди. Катерина билан Демен уларга яқинлашишди. Бирданига қушлар нон ейишни тўхтатишди ва кўлнинг ўртасига қараб сузиб кетишди. Улар оққушларга нон ташлаётган болаларни кузатиб туришди. Аммо оққушлар қайтишмади. Она-бола нари кетишлари билан қушлар яна болаларнинг олдига сузиб келишди.

Томошабинлар ҳаддан зиёд кўп эди. Катерина олдида томошабин озроқ тўпланган қафасни излай бошлади. Ўнг томонда «Итлар» деб ёзилган кўрсаткич турарди. Улар ўша томонга йўл олишди. Катерина бу ерда ҳам одам оз эмаслигини кўрди.

Кутилмаганда итлар инларига кириб кетишди ва томошабинлар аста-секин тарқала бошладилар. Итларни томоша қилиш учун бўйнини чўзган Демен қафас ичида аҳлатдан бошқа нарсани кўрмади ва ҳайрон бўлиб онасига қаради.
— Улар овқат егани кириб кетишди шекилли, - деди Катерина елкасини қисиб.

Она-бола нарироққа боришиб, сосиска сотиб олишди.
— Маймунларни кўрамиз, - деди Катерина. — Кетдикми?

Улар қатор тизилган қафаслар ёнидан ўтиб боришарди. Деменнинг кўзлари ҳайвонларни кўриш иштиёқида ёнарди. У биринчи бўлиб айиқни кўрди. Айиқ қафас ичида у ёқдан-бу ёққа тинмай бориб-келарди. Аммо Катерина билан Демен унинг ёнига яқинлашишигаёқ айиқ тўхтаб қолди. Уларга бир қараб қўйди ва шу заҳоти инига кириб кетди. Қўшни қафасда ёввойи мушук сап-сариқ кўзларини улардан узмай ўтирарди. Узоқроқдаги қафасда бабуин маймуни бўлиб, маймун уларни кўриши билан жойида қотиб қолди. Катерина ўзларининг ҳайвонларга бўлган таъсирини сезди ва қафаслар ёнидан ўтиб борар экан, уларни диққат билан кузатди. Барча ҳайвонлар Демендан кўз узишмасди. Демен ҳам буни ҳис қилди.
— Ширинлигингдан улар сендан кўз узишолмаяпти, - кулди Катерина.

Олдинда маймунлар қафаси бор эди. Катерина Деменни қўлига кўтариб олди.

Уларнинг қулоғига маймунларнинг шовқини чалинди. Катерина маймунлар охирги қафасда ўйнаётганлигини тушунди. У олдинга ўтди ва уларни кўрди. Ўргимчаксимон маймунлар қафас ичида қувлашмачоқ ўйнашар, шохдан-шохга сакрашарди. Демен уларни кўриб кулиб юборди. Катерина энг олдинги қаторга ўтмоқчи бўлди. Маймунлар одамларга эътибор беришмасди. Аммо Катерина ва Демен яқинлашиши билан уларнинг кайфияти кескин ўзгарди. Ўйин бирданига тўхтади. Маймунлар томошабинлар орасидан кимнидир қидира бошлашди. Томошабинлар ҳам нега бундай ҳол юз берганига ажабланиб, жимгина қараб туришарди. Ҳамма уларнинг яна бирданига ўйинни давом эттиришини кутарди. Қўққисдан қафас ичида хавф-хатардан огоҳлантирувчи чинқириқ янгради. Унга бошқа маймунлар ҳам қўшилишди. Улар ўзларини қафасга уришарди. Ҳайвонлар ўзларини ҳар томонга уришар, бир-бирларини тирнар, тишлар, уларнинг бутун бадани қонга бўяларди. Томошабинлар даҳшатдан жим бўлиб қолишди, Демен эса қаҳ-қаҳ уриб кулганича, бу қонли томошадан завқ оларди. Қафас ичидаги таҳлика кучайиб борарди. Маймунлардан бири юқоридаги симга ўралашиб, бўғилиб қолди ва бирпас типирчилагач, жони узилди. Одамлар бақириб юборишди, аммо уларнинг овозини ҳайвонларнинг шовқини босиб кетди. Маймунлар ўзларини у ёқдан-бу ёққа уришарди. Улардан бири бетон полга бошини тўхтовсиз уравериб сулайиб қолди. Ҳамма ташқарига шошилди. Катерина эса ҳайкалдек қотиб қолганди. Унинг ўёли эса завқ билан куларди. У қонга беланган маймунларни кўрсатиб, янада қаттиқроқ кулди. Барча ҳайвонлар Ундан қўрқишарди. Буларнинг барчасини У қилаётганди. Қафасдаги шовқин авжига чиққанида Катерина даҳшат билан қичқирди.

6

Пирфордда уни Жереми кутиб турганди. Жереми унинг яхши кайфиятда келишига умид қилган ва у келмагунча тушлик қилмаслигини айтганди. Улар стол атрофида ўтиришганида Торн Катеринанинг ҳаяжонини сезиб қолди.
— Тузукмисан, Катерина?
— Ҳа.
— Жим ўтирибсан?
— Чарчадим, шекилли.
— Таассуротлар яхшими?
— Ҳа.

У қисқа-қисқа жавоб берарди.
— Ёқдими?
— Ҳа.
— Ҳаяжонланяпсан?
— Ростданми?
— Нима бўлди?
— Нима бўлиши мумкин?
— Билмадим. Негадир жаҳлинг чиқяпти.
— Шунчаки чарчадим. Ухлашим керак.

У жилмайишга уринди, лекин эплолмади. Торн ташвишланди.
— Демен тузукми?
— Ҳа.
— Ишончинг комилми?
— Ҳа.

У Катеринага диққат билан қаради.
— Агар бирор нарса юз берган бўлса! менга айтардинг, тўёрими? Мен Деменни назарда тутяпман.
— Деменга нима бўлиши мумкин, Жереми? Ўёлимизга нима бўлиши мумкин? Ахир биз бахтлимиз-ку!

Катерина жилмайди, аммо унинг юзида ғамгинлик аломатлари сезилди.
— Айтмоқчиманки, уйимизнинг эшиги фақат яхшилик учун очиқ. Қора булутлар бизнинг уйни четлаб ўтади.
— Нима бўлди ўзи? — хотиржамлик билан сўради Торн.

Катерина бошини эгди.
— Мен шифокорга боришим керак шекилли. — Унинг кўзларида қайғу ифодаси кўринди. — Мен! қўрқяпман. Оддий одам мендек қўрқмайди.
— Кети, - пичирлади Торн. — Нимадан қўрқяпсан?
— Агар буни айсам, сен мени ташлаб кетасан.
— Йўқ, - деди у. — Йўқ! мен сени севаман.
— Унда менга ёрдам бер, - илтимос қилди у. — Шифокор топ.

Унинг кўзларидан ёш томчилади. Торн унинг қўлини ушлади.
— Албатта, - деди у. — Албатта.

Катерина ҳўнграб юборди. Кундузи юз берган ҳодиса унинг қалбига тошдек ботарди.

Англияда руҳшунос шифокорни Америкадагидек топиш осон бўлмасада, Торн ишониш мумкин бўлган шифокорни топди. У ёш бўлсада, яхши тавсиянома ва катта тажрибага эга эди. Унинг исми Чарлз Гриер эди. У Пристон университетини битирган ва Беллевуда ишларди. Яна шуниси диққатга сазовор эдики, у бир қанча вақт Жоржтаунда яшаган ва бир нечта сенаторларнинг хотинларини даволаганди.
— Сиёсий арбобларнинг хотинларида учрайдиган асосий муаммо — ичкиликбозлик, - деди у Торнга. — Менимча, бу ёлғизликдан келиб чиқса керак.
— Суҳбатимиз махфийлигини тушунсангиз керак, - деди Торн.
— Албатта, - кулди руҳшунос. — Одамлар менга ишонишади ва тўёрисини айсам, уларга шундан бошқа нарсани таклиф қила олмайман. Улар бошқаларга айтолмаган дардларини менга айтишади.
— У олдингизга келиши керакми?
— Унга манзилгоҳимни айтинг. Келишга мажбурламанг.
— У ўзи келишни истади.
— Яхши.

Торн ўрнидан турди. Ёш шифокор жилмайди.
— У билан гаплашганингиздан сўнг менга қўнғироқ қиласизми? — сўради Торн.
— Ишончим комил эмас.
— Айтмоқчиманки! агар бирор гапингиз бўлса.
— Барча гапларимни Унинг Ўзига айтаман.
— Агар унинг аҳволидан ташвишлансангиз!
— У ўзини ўлдирмоқчими?
— ! Йўқ.
— Унда ташвишланишга асос йўқ. Ишонаманки, бу сиз ўйлаганингиздек жиддий эмас.

Ўзини тетик сезган Торн эшик томон юрди.
— Жаноб Торн?
— Ҳа?
— Нима учун менинг олдимга келдингиз?
— Сизни кўриш учун.
— Нега?

Торн елкасини қисди:
— Кўринишингиз қандайлигини билиш учун бўлса керак.
— Бирорта муҳим нарса ҳақида айтмоқчимасмисиз?

Торн ўзини ноқулай ҳис қилди. Бир оз ўйланиб тургач, бош ирғади.
— Менга ҳам руҳшунос керак демоқчимисиз? Касалга ўхшаяпманми?
— Мен-чи? — сўради руҳшунос.
— Йўқ.
— Менинг шахсий шифокорим бор. — кулди Гриер. — У менга доим керак.

Бу суҳбат Торннинг жаҳлини чиқарди ва у ишхонасига қайтгач, кун бўйи шу суҳбатни ўйлади. Гриернинг олдида ўтирганида у ҳали ҳеч кимга айтмаган барча нарсани айтиши лозимлигини ҳис қилганди. Лекин бундан нима фойда чиқарди? Машъум ёлғон унинг ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бўлганди.

Кун секин ўтмоқда эди ва Торн муҳим нутқини ёзмоқчи бўлди. У эртага номдор ишбилармонлар гуруҳи олдида нутқ сўзлаши лозим бўлиб, бу ерга нефт компаниялари вакиллари ҳам келишлари кутилмоқда эди. Торн ўз нутқи Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга хизмат қилиши учун ҳаракат қилди. Анчадан буён давом этаётган араб-исроил зиддиятлари оқибатида Араб дунёси АҚШдан борган сари узоқлашмоқда эди. Торн араб-исроил низолари узоқ тарихга тақалишини ва бу муқаддас китобларда ҳам баён этилганлигини биларди. Шунинг учун у янада аниқроқ тасаввурга эга бўлиш учун Инжилнинг учта нашрини кўриб чиқишга қарор қилди. Бундан ташқари, диний китоблардан кўчирма келтириш тингловчиларга кучли таъсир ўтказиши мумкин эди.

Торн кимнингдир инграганини эшитди. Бу овоз икки марта такрорланди. Торн хонасидан чиқиб юқорига, Катеринанинг хонасига йўл олди. Катерина терга пишганча ухлаб ётарди. Жереми бирпас унга қараб турди ва зина томон юрди. Қоронғи йўлакда кетаётиб у Бейлок хонимнинг хонаси эшиги қия очиқлигини кўрди. Гавдали аёл чалқанчасига ухлаб ётарди. Торн йўлида давом этмоқчи эди , аммо аёлнинг юзини кўриб жойида қотиб қолди. Унинг юзига қалин қилиб упа чапланган, лаблари эса қип-қизил лаббўёқ билан бўялганди. У ўзини ғалати ҳис қилди.

Торн эшикни ёпиб, хонасига кирди ва қалашиб ётган китобларга қаради. У фикрини бир жойга жамлолмас, кўзлари саҳифалар узра мақсадсиз югурарди.

«... Ва унга қаршилик қилинади ва унга ҳукмронлик берилмайди, лекин у жимлик билан келиб, ҳукмронликни қўлга киритади. У барча қўшинларни чўктириб йўқ қилиб юборади! у ёлғон билан келади ва озчилик халқ устидан ҳукмронлик қилади. У тинч ва фаровон мамлакатларга келади ҳамда отаси ва отасининг оталари қилмаган ишни қилади. Талаб қўлга киритган барча бойлик ва мулкларини қўл остидагиларига тарқатади. Ва у ўз билганини қилади, кучайиб кетади ва у ўзини Яратгандан ҳам устун қўя бошлайди У Яратганга ҳам бўйсунмай қўяди ва ғазабга учрайди: тақдир қилинган нарса ижобат бўлади».

Торн сигарет тутатди, кейин стаканга вино қуйди. У юқорида кўрган нарсасини унутишга ҳаракат қилди. У яна китоб варақлашга тушди.

«Ер ва денгиздаги барча маҳлуқотлар, иблис ғазаб билан йиртқични жўнатади, зеро у вақти оз қолганини билади. Бу ерда донолик бор. Кимнинг идроки бўлса, йиртқичнинг рақамини билади; Зеро бу инсонларнинг ҳам рақамидир. Унинг рақами олти юз олтмиш олти».

Армагеддон. Қиёмат.

«... ва Xалоскор келади! ва у Қуддуснинг шарқ томонидаги Олив тоғида туради! ва Xалоскор барча итоаткорлари билан келади».

Торн китобларни ёпди ва стол чироғини ўчирди. Анча вақтгача у Инжилни ким ёзганлигини, нега ёзилганлигини мушоҳада қилиб ўтирди. Кейин у каравотга ётди ва ухлаб қолди. Торн даҳшатли туш кўрди. У аёллар кийимида шовқинли кўчада турарди. У полициячининг ёнига келиб, адашиб қолганлигини ва қўрқаётганини айтди. Аммо полициячи унга қулоқ солмай, машиналар ҳаракатини тартибга солиб тураверди. Машиналар Торннинг олдига яқинлашганида, у шамолни сезди. Шамол кучайиб, машиналар тезлик билан ўта бошладилар. У қуюнда қолганди. Жереми полициячининг қўлидан тутди, аммо полициячи уни сезмади. Жереми қичқирди, аммо қичқириғи қуюнга сингиб кетди. Кутилмаганда қора машина Жереми томон кела бошлади. У жойида қотиб қолди. Машина унинг олдига яқинлашди ва у ҳайдовчини кўрди. Унинг юзи йўқ эди. Ҳайдовчи кула бошлади. Оғиз ўрнидан қон отилиб чиқди ва машина унинг устига бостириб кела бошлади.

Шу пайт Торн уйғониб кетди. Унинг нафаси бўғилиб қолган, ўзи эса терга ботиб кетганди. Ҳамма ухлаётганди. Торн ўкириб йиёлаб юборишдан ўзини зўрға тийиб қолди.

7

Торн «Мейфер» меҳмонхонасида ишбилармонлар олдида нутқ сўзлаши лозим эди. У нутқи газеталарда ҳам ёритилиши лозимлигини ёрдамчиларига айтган ва эрталабки газеталар ушбу йиғилиш ўтказилиши тўёрисида билдирув беришган эди. Одам жуда кўп келган, журналистлар ҳам оз эмасди. Торн йиғилганлар орасида фотоаппаратини уриб синдирган мухбирни ҳам кўрди. Сураткаш унга қараб жилмайди ва янги фотоаппаратини кўрсатди. Торн ҳам унга жавобан жилмайди. У йиғилганлар жим бўлишини кутиб турди ва шовқин пасайгач нутқини бошлади. У дунё иқтисодий тизими ва умумий бозорнинг аҳамияти ҳақида сўзларди. Ҳар қандай жамиятда ҳам бозор жуда катта рол ўйнайди. Бир томон сотишни, иккинчи томон сотиб олишни истаса, у ҳолда ўзаро ҳамкорликка асос пайдо бўлади. Агар бир томон сотиб олишни истаса ва иккинчи томон сотишдан бош торса, унда биз уруш сари қадам ташлаймиз. Торн инсоният ҳақида, ҳамма одамлар бир-бири билан биродар эканлиги, ер юзидаги бойликлар барчага етиши ҳақида сўзларди.
— Биз ҳаммамиз, - деди у, - вақт тўрида яшаймиз. Биз манманлик ва оғир меҳнатнинг асиримиз.

Унинг нутқи йиғилганларни тобора ўзига тортаётган эди. Кейин элчи сиёсий тартибсизликлар ва уларнинг иқтисодий муносабатларга таъсири ҳақида гапира бошлади. Торн йиғилганлар орасида арабларни кўрди ва бевосита уларга мурожаат қилди.
— Тартибсизликларнинг қашшоқликка қанчалик боёлиқлигини биламиз, лекин инсоният ортиқча тўқликдан ҳам инқирозга юз тутиши мумкин!

Торн бутун вужуди билан нутқ сўзлашга киришиб кетганди. Девор ёнида турган Женнингс уни бир неча марта суратга олди.
— Яна бир аччиқ ҳақиқат борки, у Сулаймон подшо даврига бориб тақалади, - давом этди Торн. - Бойлик ва мансаб учун туғилганлар...
— Бу ҳақда кўп нарса билишингиз аниқ, - орқа қатордан кимдир қичқирди.

Торн гапиришдан тўхтаб, йиғилганларга қаради. Сўз ташлаган киши жим бўлиб қолди. Торн яна сўзида давом этди:
— Мисрда фиръавнлар давридаёқ бойлик ва мансаб учун туғилганлар...
— Гапираверинг, қани! - яна ўша овоз эшитилди. Бу сафар йиғилганлар жонланишди. Торн овоз келган томонга синчиклаб қаради. Йиртиқ жинси шим кийган соқолли бир талаба унинг сўзини бўлганди.
— Қашшоқлик ҳақида нима биласиз, жаноб Торн? - давом этди у. - Умрингизда бирор маротаба ҳам тер тўкиб меҳнат қилмагансиз-ку!

Оломон талабага норози тарзда гувиллади, айримлар қичқира бошлашди. Торн қўлларини кўтариб, уларни тинчлантиришга уринди.
— Бу йигитнинг сўзларига қулоқ солайлик-чи.
— Дунёдаги бойликларни бўлишмоқчи экансиз, нега ўз бойлигингизни бошқаларга беришдан бошламайсиз? - деди талаба баланд овозда. - Сизнинг неча миллионлаб пулингиз бор. Дунёда қанчадан-қанча инсонлар оч эканлигини биласизми? Чўнтагингиздаги пуллар қанча одамга етишини биласизми? Ҳайдовчингиз олаётган маош билан Ҳиндистонда бутун бошли оилани бир ой боқиш мумкин. Сизнинг қирқ гектарли ерингизда ўсаётган мевалар Бангладешнинг ярим аҳолисига етади. Болангизнинг туғилган кунига сарфлаган пулингизга шу ерда, Лондон жанубида бутун бошли касалхона қуриш мумкин. Агар сиз одамларни бойлик бўлишишга даъват қилаётган бўлсангиз, ўзингиз ибрат кўрсатинг! Тўрт юз долларли костюм кийиб олиб бизнинг олдимизда қашшоқлик тўёрисида маъруза қилманг!

Талабанинг бу сўзлари оммага ёқди. У ғалаба қозонганди. Ҳаттоки, олқишлар ҳам янгради. Йиғилганлар Торннинг қандай жавоб қилишини кутишарди.
— Гапириб бўлдингизми? - сўради у.
— Сизнинг бойлигингиз Рокфеллерникидан кўпми? - қичқирди йигит.
— Анча оз.
— Рокфеллерни вице-президент этиб сайлашганида газеталар унинг бойлиги уч юз миллион доллардан сал кўпроқлигини ёзишганди. «Сал кўпроғи» қанчалигини биласизми? Ўттиз уч миллион доллар! Бу рақамни улар ҳатто ҳисобга ҳам киритишмаган. Ер юзи аҳолисининг ярми очликдан ҳалок бўлаётганида, унинг чўнтагида шунча пул турса! Бу ахир таҳқирлаш эмасми? Наҳотки бир кишига шунча пул керак бўлса?
— Мен жаноб Рокфеллер эмасман.
— Буни кўриб турибмиз!
— Жавоб беришимга ижозат этинг?
— Биргина гўдак! Оч қолган биргина гўдак! Ҳеч бўлмаса оч қолган битта гўдакка ёрдам беринг! Шунда биз сизга ишонамиз! Маъруза ўқишнинг ўрнига унга ёрдам қўлини чўзинг!
— Мен шундай қилганман, - хотиржамлик билан жавоб қилди Торн.
— Xўш, қани у? - сўради талаба. - Қани ўша гўдак? Кимни қутқаргансиз, жаноб Торн? Кимни қутқармоқчисиз? Агар очликдан қийналаётган биргина гўдакка ёрдам бера олмасангиз, сиз дунёни қутқара олмайсиз, жаноб Торн!

Залдагиларнинг ҳаммаси талабанинг фикрини маъқуллашарди.
— Мен сизни кўрмаяпман, - деди Торн. - Қоронғуликда туриб олиб, менга айб тақаяпсиз.
— Мен томонга ёруёликни туширинглар, ундан ҳам қаттиқроқ гапираман!

Ҳамма кулиб юборди, прожекторлар талаба томон қаратилди, фотографлар ўринларидан туришди. Женнингс ҳам фотоаппаратини йигит томон қаратди.

Торн ўзини хотиржам тутарди, аммо прожекторлар орқа қаторда турганларни ёритиши билан, унинг ранги ўзгариб кетди. У талабага эмас, унинг ортида турган кишига қараб турарди. У ерда шляпасини қўлига олганича, руҳоний турарди. У Тассоне эди. Торн уни таниди ва турган жойида қотиб қолди.
— Нима бўлди, жаноб Торн? - деди талаба. - Гапирмайсизми?

Торнни қўрқув ҳисси чулғаб олган, у жим турарди. Женнингс унинг нигоҳи қаратилган томонни бир неча марта суратга олди.
— Гапиринг, Торн! - талаб қилди йигит. - Мана, мени кўриб турибсиз. Энди нима дейсиз?
— Менимча... - бошлади Торн бўғиқ овозда. - ... сиз ҳақсиз. Мен... мен бирор нарса қилишга уриниб кўраман.

Йигит болаларча кулди. Торн ўзини босиб олишга уринар, аммо руҳоний турган тарафдан кўзини узмасди.

Женнингс уйига кеч қайтди ва олган суратларини чиқара бошлади. Элчи уни янада қизиқтириб қолганди. Мухбир унинг кўзларидаги қўрқувни сезганди. Торн йиғилганлар орасида кимнидир кўрганди. Женнингс қоронғу тараф олинган суратда бирорта танишни кўришига умид қиларди. У қорни очганлигини ҳис қилди ва уйига қайтишда сотиб олган қовурилган жўжани ейишга киришди.

Залнинг узоқ бурчаги олинган суратларда одамларнинг юзи аниқ кўринмасди, лекин ҳар бир суратда найзасимон тутунга ўхшаган доғ бор эди. Суратда сигара чекаётган бақалоқ киши акс этганди. Бу доғ ўша сигаранинг тутуни бўлиши мумкин эди. Женнингс энг тиниқ суратларни олди ва уларни катталаштирди. Йўқ. Бу тутун эмасди. Агар у сигаранинг тутуни бўлганда, бақалоқ тўхтовсиз равишда сигара чекиши лозим эди. Бунинг устига йиғилганлар унга эмас, бошқа томонга қараб туришарди.

Доғ залнинг орқа бурчагидан кўтарилганди. Женнингс суратни янада катталаштирди ва унга астойдил разм солди. Доғ остида руҳонийлар киядиган кийим кўринди. Сураткаш қўлларини кўтариб хурсандлигини нишонлади. Яна ўша руҳоний! Унинг Торнга қандайдир боёлиқлик томони бор эди.
— Руҳоний! - қичқирди Женнингс. - Яна ўша жин ургур руҳоний!

У хурсандлигидан жўжанинг бир қанотини синдириб олди ва ғажий кетди.
— Мен уни топаман! - ҳаҳолаб кулди у.

... Эртасига эрталаб сураткаш руҳонийнинг элчихона олдида олинган суратларидан бирини олиб кўчага чиқди. У суратни бир нечта черковларга кўрсатди. Аммо уни ҳеч ким танимас экан. Агар у шу ерлик бўлса, уни танирдик, дейишди. Руҳоний бошқа ерлик экани аниқ эди. Иш мураккаблашди. Женнингс Скотланд-Ярдга келди ва жиноятчиларнинг суратларини кўриб чиқди. Улар ичида руҳонийнинг сурати йўқ эди. У руҳонийни биринчи марта элчихонадан чиқаётганида кўрганди. Уни ўша ердагилар билиши мумкин эди.

Соқчилар унинг ҳужжатларини узоқ текширишди, аммо ичкарига қўйишмади.
— Мен элчи билан кўришмоқчи эдим, - деди Женнингс. - Жаноб Торн менинг фотоаппаратимни синдириб қўйган. Менга унинг пулини тўлаши керак.

Соқчилар унга қўнғироқ қилишди. Кейин уни ичкарига киритишди. Ичкаридаги телефонда у Торннинг котибаси билан гаплашди. Котиба ундан фотоаппарат неча пул туришини ва пулни қайси манзилга жўнатиш кераклигини сўради.
— Буни мен шахсан ўзига айтмоқчи эдим, - деди Женнингс.

Котиба бунинг иложи йўқлигини, элчи ҳозир зарур учрашувда иштирок этиши лозимлигини айтди. Женнингс таваккал қилди.
— Тўёрисини айсам, мен элчи билан шахсий масалада гаплашмоқчи эдим. Балки, ёрдам берарсиз. Мен бир руҳонийни қидириб юрибман. У менинг қариндошим. У элчихонага келган экан, балки уни бу ерда кўрганлар уни топишда менга ёрдам беришар.

Бу жуда ғалати илтимос эди ва котиба бир оз жим бўлиб қолди.
— У паст бўйли, - қўшиб қўйди Женнингс.
— Италянми? - сўради котиба.
— У анча вақт Италияда юрган, - деди Женнингс ҳийлам иш берармикин, деган умидда.
— Унинг исми Тассоне эмасми?
— Аниқ билмайман. Мен йўқолиб қолган қариндошимни излаяпман. Биласизми, онам ва унинг акаси ёшликларида бир-бирларини йўқотиб қўйишган. Онам ҳозир оғир аҳволда ётибди. У акасини кўрмоқчи. Биз унинг бўйи пастлигини ва руҳоний эканлигини биламиз холос. Бир танишим ўтган ҳафтада бу ердан қандайдир руҳоний чиқаётганини кўрган экан. Танишим у онамга жудаям ўхшаб кетишини айтганди.
— Бу ерга бир руҳоний келган эди, - деди котиба. - У Римдан келганлигини, исми Тассоне эканлигини айтганди.
— Унинг қаерда яшашини биласизми?
— Йўқ.
— Элчида унинг гапи бор эканми?
— Шунақа шекилли.
— Балки элчи унинг қаерда яшашини билар?
— Менимча билмайди.
— Сўраб кўрмайсизми?
— Майли.
— Қачон сўрайсиз?
— Кейинроқ.
— Онам оғир касал. У касалхонада ётибди. Унинг аҳволи оғир. Ҳар бир дақиқа ғанимат.

Котиба Торнга қўнғироқ қилди ва икки ҳафта олдин унинг олдига келган руҳонийнинг манзилини билиш-билмаслигини сўради. Торннинг эти жимирлаб кетди.
— Бу кимга керак экан?
— Бир кишига. Сиз унинг фотоаппаратини синдириб юборган экансиз. У руҳоний қариндоши эканлигини айтди.

Торн бир оз жим тургач, деди:
— Унга айтинг, хонамга кирсин.

Женнингс Торннинг хонасини дарҳол топди. Xона йўлакнинг охирида жойлашган бўлиб, йўлакнинг ҳар икки томонидаги деворга АҚШнинг Лондондаги барча элчиларининг портретлари осилганди. Жон Квинси Адамс ва Жеймс Монроларнинг суратларини кўриб, улар ҳам АҚШ президенти бўлишдан илгари мана шу лавозимда ишлаганликларини билган Женнингс ажабланди. Балки, Торн ҳам келажакда президент бўлар.
— Киринг, - деб кулимсиради Торн сураткаш мухбир эшикни очганида. - Келинг, ўтиринг.

Женнингс фотомухбирлик фаолиятида ўз «қурбони»га биринчи марта шунчалик яқин ўтирарди. Бу ерга кириш у ўйлаганидан осонроқ бўлди. Унинг тиззаси қалтирар, юраги тез-тез урарди.
— Фотоаппаратингизни синдирганим учун сиздан узр сўрайман, - деди Торн.
— Ҳечқиси йўқ, ўзи эски эди.
— Унинг пулини тўламоқчиман.
— Йўқ, йўқ...
— Йўқ деманг.

Женнингс елкасини қисди.
— Энг яхши фотоаппарат русуми қайси?
— Керакмас.
— Энг зўрининг номини айсангиз бўлди.
— Немисларники. «Пентафлекс-300».
— Келишдик. Котибамга манзилингизни айтарсиз.

Торн сураткашга диққат билан разм солди. Унинг оёғидаги икки хил пайпоқ ҳам, курткасининг ёқасидан чиқиб осилиб турган иплар ҳам Торннинг назаридан четда қолмади. Женнингс одамларни ҳайратга соладиган ҳолда кийинишни ёқтирарди. У ўзининг ташқи кўриниши билан суҳбатдошини боши берк кўчага олиб кириб қўйишини биларди.
— Мен сизни йиғилишда кўрдим, - деди Торн.
— Ўз вақтида керакли жойда бўлишга ҳар доим ҳаракат қиламан.
— Тиришқоқ экансиз.
— Раҳмат.

Торн ўрнидан турди, барни очиб, бир шиша бренди олди. Женнингс унинг бренди қуйишини кузатиб турди ва ўзига узатилган қадаҳни олди.
— Кеча ҳалиги йигитга зўр жавоб қилдингиз, - деди Женнингс.
— Шундай деб ўйлайсизми?
— Ҳа.
— Мен эса йўқ.

Улар биринчи бўлиб ким гап очишини кутиб вақтни чўзишарди.
— Мен унинг фикрларига қўшиламан, - деди Торн. - Энди газеталар мен ҳақимда истаганини ёзишади.
— Матбуотни биласиз-ку.
— Ҳа.
— Ахир улар ҳам яшаши керак.
— Тўёри.

Улар брендини майдалаб ичишарди. Торн дераза олдига келди ва ташқарига қараганча сўради:
— Сиз қариндошингизни излаяпсизми?
— Ҳа, жаноб.
— У руҳоний Тассонеми?
— У руҳоний, лекин исмини аниқ билмайман. У онамнинг акаси. Улар ёшликларида бир-бирларини йўқотиб қўйишган.

Торн Женнингсга қаради ва у Торннинг нигоҳида ажабланиш аломатини кўрди.
— Демак, сиз уни яхши билмайсиз? - сўради элчи.
— Йўқ, жаноб. Мен уни топмоқчиман.

Торн қовоғини уйди ва стулга ўтирди.
— Сўрасам майлими?... - сўз бошлади Женнингс. - Агар у сизнинг олдингизга нега келганини билганимда эди, мен...
— У бир касалхона масаласида келганди. У... хайрия сўраганди.
— Қайси касалхонага?
— Римдаги. Аниқ эсимда йўқ.
— У сизга манзилини айтмадими?
— Йўқ. Буни қаранг, мен унга пул жўнатмоқчиман, лекин манзилини билмайман.

Женнингс бош ирғади:
— Демак, иккимиз ҳам уни излаяпмиз экан.
— Шунақага ўхшайди, - деди Торн.
— У шунчаки келиб-кетдими?
— Ҳа.
— Уни бошқа кўрмадингизми?

Торннинг юзи буришди. Женнингс буни сезди ва элчи ниманидир яшираётганини билди.
— Қайтиб кўрмадим.
— Мен ўйловдимки... бирор жойда нутқ сўзлаётганингизда балки кўргандирсиз?

Уларнинг нигоҳлари тўқнашди ва Торн Женнингс у билан қандайдир ўйин ўйнаётганини сезди.
— Исмингиз нима? - сўради у.
— Женнингс. Габер Женнингс.
— Жаноб Женнингс...
— Габер.
— Габер. - Торн унинг юзига узоқ тикилди, кейин кўзларини ойна томон қадади. - Мен ўша кишини топишим зарур. Ўша руҳонийни. Мен унга қўполлик қилдим. Ундан узр сўрамоқчиман.
— Нима учун?
— Мен унга ортиқча қўполлик қилдим. ҳаттоки, унинг гапини охиригача эшитмадим.
— У бунга ўрганиб қолган бўлса керак. Xайрия сўраган пайтда...
— Уни топишим шарт. Бу мен учун жуда муҳим.

Торнга қараб унинг гаплари тўёрилигини билиш қийин эмасди. Женнингс тўёри йўлдан кетаётганини билди, аммо бу йўл уни қаёққа олиб боришини билмасди.
— Агар уни топсам, сизга хабар бераман, - деди у.
— Яхши бўларди.

Торн бош силкиди. Женнингс ўрнидан туриб, унинг қўлини сиқиб қўйди.
— Сиз нимадандир ҳаяжонланяпсизми, жаноб элчи? Умид қиламанки, дунё портлаб кетмас.
— Йўқ, - жилмайди Торн.
— Мен сизнинг мухлисингизман. Шунинг учун доим сизни кузатиб юраман.
— Раҳмат.

Женнингс эшик томон юрди, аммо Торн уни тўхтатди.
— Жаноб Женнингс?
— Ҳа, жаноб?
— Мен бир нарсани билмоқчи эдим. Сиз ўша руҳонийни ҳеч кўрганмисиз?
— Йўқ.
— Сиз у менинг маърузамда қатнашганини сўрадингиз-а? Балки у...
— Нима?
— Йўқ, йўқ. Аҳамияти йўқ.
— Оилавий суратингизни олиб қўяйми? - сўради кутилмаганда Женнингс.
— Ҳозир вақти эмас.
— Балки бир неча кундан сўнг сизга қўнғироқ қиларман?
— Майли.
— Бўпти, қўнғироқ қиламан.

Мухбир хонани тарк этди. Торн уни диққат билан кузатди. Бу киши ниманидир билади, лекин руҳоний ҳақида нима биларкин? Тасодифан танишиб қолган бу мухбир нима учун кечаю кундуз уни кузатиб юрган руҳонийни излаяпти? Торн узоқ ўйланди, лекин саволларига жавоб тополмади. Кейинги пайтдаги воқеалар сингари бу ҳам унинг учун бир тасодифдек туюлди.

8

Эдгаро Эмилио Тассоне учун бу дунёдаги ҳаёт дўзахдагидан ҳам баттар эди. Шунинг учун у бошқалар сингари Римдаги шайтонпарастлар жамиятига аъзо бўлганди. Тассоне португалиялик балиқчининг ўёли бўлиб, отаси Нюфаундленд қирғоқларида балиқ овлаётиб ҳалок бўлганди. Болалик хотираларидан унинг ёдида фақат балиқ ҳиди қолган эди. Тассоне саккиз ёшида етим қолиб, ибодатхонада яшар, бу ерда руҳонийлар уни барча гуноҳларига иқрор бўлиши учун ўласи қилиб калтаклашарди. Ўнга кирганида у гуноҳларидан фориғ бўлган ва Яратганга хизмат қилишга тайёр бўлганди, аммо унинг умуртқа поғонаси оёрий бошлади.

Худодан қўрққанидан у ҳаётини черковга бағишлади, кечаю кундуз Инжилни ёдлаб саккиз йил семинарияда таҳсил олди, Яратганнинг раҳмати ва ғазаби ҳақида ўқиди. Йигирма бешга кирганида у одамларни дўзах ўтидан қутқаришга отланди. У миссионер сифатида дастлаб Испанияга, сўнг Марокашга борди. Кейин Марокашдан Африканинг жануби-шарқига йўл олди. Бу ерда у динсиз қабилани учратиб қолди ва уларни динга киритишга уринди. Тассоне бечораларни калтаклай бошлади. У тез орада уларнинг азобланишидан роҳат олаётганини тушунди. Уни ўлим таъқиб қила бошлади. Найробида у руҳоний Спиллетто ота билан танишиб қолди ва унга барча қилган гуноҳларини айтиб тавба қилди. Спиллетто уни ҳимоя қилишга ваъда берди ва ўзи билан Римга олиб кетди. Айнан мана шу ерда, Римда, у Дўзаҳийлар оқими билан танишди. Шайтонга сиғинувчилар Xудонинг қаҳридан қўрқувчиларга паноҳ беришарди. Улар бир-бирлари билан яқинлик қилиб лаззатланардилар. Тассоне ҳам ўзига ёққанларга ўз танини инъом этарди.

Бу гуруҳ уюшган тубан инсонлар бўлиб, улар биргаликда бошқа инсонларга қарши курашардилар.

Улар Шайтонни Xудо деб билишарди. Ана шу пайтларда Инжилда ёзилган давр, Ер юзидаги янги давр бошланишидан дарак берувчи аломатлар сезила бошлади. Сайёра пайдо бўлганидан буён учинчи маротаба Лаъин ўз зурриёдини ерга жўнатиши ва уни ердаги шогирдлари тарбиясига топшириши лозим эди. Бундай уриниш икки марта бўлган, лекин ҳар иккисида ҳам Xудога имон келтирганлар Иблис фарзандини гўдаклигидаёқ йўқ қилишганди. Бу сафар маёлубиятга йўл қўйилмаслиги лозим эди. Режа икир-чикиригача пухта ишлаб чиқилганди.

Спиллетто Тассонени бежизга танлаб олмаган эди. Пастак бўйли бу руҳоний итдек садоқатли бўлиб, ҳар бир буйруқни сўзсиз, итоаткорлик билан бажарарди. Шунинг учун унинг чекига режанинг энг мудҳиш қисми - гуноҳсиз гўдакни ўлдириш тушганди. Спиллетто иблисваччани боқиб оладиган оилани топиши лозим эди. Мария-Тереза она (уни илгари Баалок деб аташарди) ҳомиладор онани кузатиб туриши ва унга доялик қилиши керак эди. Тассоне бирорта ҳам из қолдирмаслиги, жасадларни қабристонга кўмиши лозим эди. Тассоне ўз ишига хурсандлик билан киришди. Бир пайтлар хўрланган етимчани энди ҳамма билади. У Танланганлар сафида, у Шайтоннинг ўзи билан иттифоқчи! Аммо режани амалга оширишдан бир неча кун илгари Тассонеда ғалати ҳислар пайдо бўлди. У заифлашиб қолди. Эски касали яна қўзиди. У ҳар тунда ухлашга уринар, танасидаги оёриқ кучайиб борарди. У беш кун давомида кўз олдида пайдо бўладиган манзарани қувишга ҳаракат қилди. Тассоне ухлатадиган дорилар ичди, аммо унинг тушига ҳам ўша даҳшатли манзаралар кира бошлади.

У тушида ёрдам сўраётган африкалик гўдак Тобуни кўрди. Унинг териси шилиб олинган, кўзлари Тассонега тикилиб турар, юз томирлари отилиб чиққанди. Тассоне ёшлик даврини кўрди. У қирғоқда отасининг овдан қайтишини кутарди. Кейин у ўлим тўшагида ётган онасини кўрди. Онаси уни тақдир билан юзма-юз, ёлғиз ташлаб кетаётгани учун ундан узр сўрарди. У шу кеча кўзларида ёш билан уйғониб кетди. Уйқу уни яна оғушига олганида, тушига Исо Масиҳ кирди. Исо Тассонега Xудонинг даргоҳига борадиган йўл ҳали ёпилмаганини, агар тавба қилса, Тангри уни кечиришини айтди.

Бу даҳшатлар Тассонега шунчалик таъсир қилдики, буни Спиллетто сезди. У нима бўлганини билиш учун Тассонени ёнига чақирди. Аммо Тассоне энди ортга йўл йўқлигини билар, агар иккиланаётганини сездириб қўйса, ҳаёти хавф остида қолишини тушунарди. У эски касали қийнаётганини айтди ва Спиллетто унга оёриқ қолдирувчи дори берди. Сўнгги дақиқаларгача Тассоне гиёҳвандлик моддалари таъсирида юрди ва уни Исонинг қиёфаси ортиқ таъқиб қилмай қўйди.

Олтинчи июн ҳам келди. Олтинчи ой, олтинчи кун, соат роппа-роса олти эди. Шу дақиқаларда Тассонени кейинчалик бир умр қийнайдиган воқеалар содир бўлди. Иблиснинг онасини тўлғоқ тутди. Бола туғилди. Тассоне Спиллетто берган тош билан онанинг бошига уриб уни ўлдирди. Тассоне энди яна бир чақалоқни ҳам ана шу усулда ўлдириши керак эди. Аммо унга эндигина дунё юзини кўрган чақалоқни олиб келишганида, у иккиланиб қолди, чунки гўдак жуда чиройли эди. У ёнма-ён ётган чақалоқларга қаради: уларнинг бири қалин тук билан қопланган, ҳаммаёғи қон, иккинчиси эса чиройли бўлиб, унинг кўзлари Тассонега ишонч билан боқарди. Тассоне нима қилиш лозимлигини биларди ва уни амалга оширди. Лекин уриниши муваффақияциз чиқди. Бир неча лаҳза Тассоне болани олиб, хавфсиз жойга қочишни ҳам ўйлади. Аммо чақалоқнинг яшаб кетишига умид қолмаганди. У боланинг бошига тош билан яна ва яна урди. Чақалоқнинг йиғиси ўчди.

Ўша тунда Тассоненинг ёноқларидан сел бўлиб оқаётган ёшларни ҳеч ким кўрмади. Бундан ташқари, шу тундан сўнг уни ҳеч ким оқим аъзолари орасида қайтиб кўрмади. Эрта тонгда у Римни тарк этди ва тўрт йил давомида хилватда яшади. У Белгияга кетиб, ўша ерда дайдилар орасида кун кечирди, кейин касалхонага ишга жойлашди. Бу ерда у гиёҳвандлик моддаларини топиш имкониятига эга бўлди. Наркотиклар унга нафақат танасидаги оёриқни, балки ўша тундаги даҳшатли воқеаларни унутиш учун ҳам керак эди. Тассоненинг ҳоли қуриб борарди. У касалхонада текширувдан ўтди. Унинг умуртқасидаги оёриқ даҳшатли шишнинг таъсиридан эди. Шишни жарроҳлик йўли билан олиб ташлашнинг иложи йўқ эди. Тассоне ўлимга маҳкум этилган ва Яратганнинг уни кечиришини истарди.

Бор кучини йиғиб, у Исроилга йўл олди. Унга Бугенгаген исмли киши керак эди. Бу исм ер юзида ҳаёт бошланганидан буён Шайтон номи билан бирга тилга олинарди. Айнан Бугенгаген 1092 йилда Шайтоннинг биринчи боласини излаб топган ва уни ўлдириш чорасини кашф қилганди. 1710 йилда яна бир Бугенгаген Лаъиннинг иккинчи боласини излаб топган ва унинг ҳаётига нуқта қўйганди. Улар Xудо йўлида курашувчи қўриқчилар эдилар. Уларнинг вазифаси ер юзида Шайтоннинг ҳоким бўлишига йўл қўймаслик эди.

Тассоне ер остидаги уйда яшовчи Бугенгагенларнинг охирги авлодини топиши учун етти ой кетди. Бу ерда у ҳам Тассоне каби ўлимини кутиб ётар, ўз вазифасини уддалай олмаганидан азоб чекарди. У вақт оз қолганини билар, аммо Шайтоннинг фарзанди туғилишига тўсқинлик қилолмаганди.

Тассоне қарияни топди ва унга шайтонваччанинг дунёга келиши ҳақидаги барча нарсани айтди. Бугенгаген уни афсус билан тинглади. У ер остидаги уйидан чиқа олмасди. Ўша болани боқиб олган киши унинг олдига келиши керак эди. Вақтни бой беришдан қўрққан Тассоне Торнни топиш ва унга Бугенгаген билан учрашиши лозимлигини айтиш учун зудлик билан Лондонга келди.

У бир хонали уйни ижарага олди ва уни черковга ўхшатиб ташлади. Xонанинг бутун девор ва деразаларига Инжил саҳифаларини ёпиштириб чиқди. Бунинг учун унга етмишта Инжил китоби керак бўлди. Ҳаммаёққа хоч осиб ташланган, дераза олдидаги хочлардан бирига қуёш нури тушмагунча ташқарига чиқмасди. Танасидаги оёриқ кучайиб борар, Торн билан биринчи учрашуви муваффақияциз якун топганди. Энди Тассоне элчини доим кузатиб юрарди. Бугун эрталабдан бери у Челси раёнида камбағалларга уй қуриш учун маблағ берадиган шахслар гуруҳида бўлган Торнни кузатаётган эди.

...Ушбу лойиҳани бошлаганимиздан бахтиёрман...- деди Торн, йиғилганларга мурожаат қиларкан, - ... бу жамиятнинг турмуш даражасини яхшилашга бўлган интилиши натижасидир.

Шу сўзларни айтиб, у биринчи бўлиб белкурак билан ерни чопди. Аккордеончилар ансамбли мусиқа чалишни бошлаб юборди ва Торн панжаранинг нариги тарафида ушбу маросимни томоша қилаётганларнинг қўлларини сиқиш учун йўл олди. У узатилган ҳар бир қўлни сиқишга уринарди.

Кутилмаганда у қалтираб кетди: кимнингдир қўли унинг ёқасидан маҳкам тутиб, панжара томон тортди.
— Эртага, - деди Тассоне қўрқиб кетган Торннинг юзига тикилиб. - Туш пайтида Кю-Гарденда учрашамиз.
— Қўйворинг! - деди Торн.
— Бор -йўғи беш дақиқа холос. Кейин мени қайтиб кўрмайсиз.
— Қўлингизни олинг...
— Xотинингизнинг ҳаёти хавф остида. Агар келмасангиз, у ўлади.

Торн унинг қўлларидан юлқиниб чиқди ва руҳоний шу заҳоти ғойиб бўлди.

Торн нима қилиш кераклиги ҳақида узоқ ўйлади. У полицияга айтиши мумкин эди, лекин руҳонийга нима деб айб қўйишни билмади. Уни сўроқ қила бошлашади, бу иш омма эътиборига тушади. Йўқ, бу йўл тўёри келмайди. Ҳеч бўлмаганда, ҳозирча. Торн руҳоний нима демоқчи бўлаётганини тушунмади. У боланинг туғилиши ҳақида нимадир деганди: энг даҳшатли ўхшашлик шунда эдики, Торн айнан мана шу масалада сир сақлаб келаётганди. Балки, ўрнига бошқа кишини жўнатар. У руҳонийга пул беради ёки уни қўрқитиб, қайтиб келмайдиган қилиб қўяди. Аммо бунда ҳам кимдир унинг сирини билиб қолиши мумкин эди.

У сураткаш Женнингсни эслади ва у излаб юрган киши топилганини унга хабар қилмоқчи бўлди. Аммо бу йўл ҳам мақбул эмасди. Матбуот ходимини бундай ишга аралаштириш ақлли одамнинг иши эмас. Барибир у ўз дардини кимгадир айтгиси келди. У руҳонийнинг НИМАнидир айтишидан қўрқарди.

Эртасига эрталаб Торн машинасига ўтирди ва Гортонга бир оз айланиб келишини айтди. У тушгача ишхонасига бормай, машина миниб юрди. Унинг миясига руҳонийнинг талабини рад этиш фикри ҳам келди. Лекин Торннинг ўзи ҳам у билан учрашишни истаётганди. У руҳоний билан юзма-юз гаплашиши ва унинг барча сўзларини тинглаши шарт. Руҳоний Катеринанинг ҳаёти хавф остида эканлигини, агар Торн келмаса, у ўлишини айтганди. Катерина хавф остида эмасди, аммо Торн жуда хавотирланар, энди руҳоний учун Катерина асосий шахслардан бирига айланди.

Торн учрашув жойига ўн икки яримда келди ва сабрсизлик билан кута бошлади.

Роппа-роса бирда Торн машинадан тушди ва парк ичига йўл олди. Биров таниб қолмаслиги учун у плаш ва қора кўзойнак тақиб олди, аммо бу уриниши унинг ҳаяжонини янада кучайтириб юборди. Торн руҳонийни излай бошлади. Тассоне унга орқасини ўгирганча ўриндиқлардан бирида ўтирарди. Торн унга билдирмасдан қайтиб кетиши ҳам мумкин эди, аммо бунинг ўрнига у олдинга юрди ва руҳонийга яқинлашди.

Тассоне Торннинг кутилмаганда пайдо бўлганидан чўчиб кетди. Унинг юзи буришди, худди чидаб бўлмас оёриқни ҳис қилаётгандек пешонаси тиришди. Улар анча вақт жим ўтиришди.
— Бу ерга полицияни бошлаб келишим керак эди, - гап бошлади Торн.
— Улар сизга ёрдам беришолмайди.
— Гапиринг. Нима демоқчи эдингиз?

Тассоне кўзларини юмиб-очди, унинг қўллари қалтирарди. У кучли ҳаяжон остида эди.
— У Сионга келганида... - пичирлади у.
— Нима?
— У Сионга келганида. Само кометани йўллайди. Ва Рим юксалади. Биз... зиёни қайтиб кўрмаймиз.

Торннинг юраги ҳаприқди. Бу одам бутунлай ақлдан озган!

Унинг қиёфаси ҳеч нимани англатмас, шеър ўқирди.
— Абадий денгиз тубидан йиртқич чиқиб келади. Ва сўнгги қони қолгунча жанг қилиш учун лашкар келади. Ака ўз укасини ўлдиради ва қиличини охирги инсоннинг юраги уришдан тўхтамагунча ташламайди.

Торн руҳонийни кузатиб турар, руҳоний эса қийналиб сўзларди.
— Кашфиётлар Китобида буларнинг барчаси ёзилган! - қичқирди у ниҳоят.
— Мен бу ерга диний маъруза тинглагани келганим йўқ, - деди Торн.
— Фақат тўлалигича ўз қўли остида бўлган одам орқалигина Шайтон ўзининг сўнгги ва даҳшатли ҳужумини амалга оширади.
— Сиз хотинимнинг хавф остида эканлигини айтувдингиз.
— Мегиддо шаҳрига боринг, - деди Тассоне. - Жезрил шаҳрида қария Бугенгагенни топасиз. Фақат угина Шайтоннинг ўёлини қандай қилиб ўлдириш мумкинлигини айтади.
— Биласизми...
— Акс ҳолда йиртқич ғажиб ташлайди!
— Бас қилинг!!!

Тассоне жим бўлди ва қалтироқ қўллари билан пешонасидаги терни артди.
— Xотинимнинг ҳаёти хавф остида эканлигини айтганингиз учун бу ерга келдим, - деди Торн.
— Менинг кўзимга кўринди, жаноб Торн.
— Сиз айтувдингизки...
— У ҳомиладор!

Торн жим бўлиб қолди.
— Адашяпсиз.
— Йўқ. У ростдан ҳам ҳомиладор.
— Бундай бўлиши мумкин эмас.
— У боланинг туғилишига йўл қўймайди. Бола онасининг қорнида эканлигидаёқ уни ўлдиради.

Руҳоний оёриқдан инграб юборди.
— Нималар деяпсиз? - деди Торн. Унинг нафас олиши қийинлашиб кетганди.
— Сизнинг ўёлингиз, жаноб Торн! У ШАЙТОННИНГ БОЛАСИ! У туғилажак гўдакни ўлдиради, кейин эса хотинингизни ҳам ўлдиради! Бутун бойлигингиз унга ўтишига ишончи комил бўлгач, жаноб Торн, у СИЗни ҳам ўлдиради!
— Бўлди қилинг!
— Сизнинг бойлигингиз ва ҳокимиятга эга бўлгач, у Шайтоннинг буйруғи билан ер юзида ўзининг даҳшатли салтанатига асос солади.
— Сиз телба экансиз, - хириллади Торн.
— У ўлиши ШАРТ, жаноб Торн!
— Беш дақиқага деган эдингиз...
— Мегиддо шаҳрига боринг, - ўтинди Тассоне. - Кеч бўлмасдан туриб Бугенгагенни топинг!

Торн бош чайқади ва қўлини бигиз қилди.
— Гапларингизга қулоқ солиб турдим, - деди у таҳдид билан, - энди мени эшитинг. Агар сизни яна бир марта кўрсам, сизни қаматаман.

Торн кескин ўгирилиб жўнаб қолди. Тассоне унга йиғи аралаш қичқирди:
— Дўзахда учрашамиз, жаноб Торн! Иккаламиз ҳам у ерда жазомизни оламиз!

Торн кетди, Тассоне эса ёлғиз ўзи қолди. Ҳаммаси тугади, у ютқазди. Руҳоний аста ўрнидан турди ва кимсасиз паркка назар ташлади. Атрофни даҳшатли сукунат қоплаганди. Шу пайт Тассоненинг қулоғига қандайдир товуш чалинди. Товуш узоқдан келарди. Бир зумда бу товуш бутун атрофни тутиб кетди. Унинг қулоғи батангга келди. Тассоне хочни маҳкам ушлаганича, паркни хавотир билан кузата бошлади. Осмонда булутлар қуюқлашиб борар, шамол тобора кучайиб дарахтларни силкитарди.

Тассоне хочни икки қўллаб ушлаганича хавфсизроқ жой излаб кўчага чиқди. Аммо кутилмаганда шамол кучайди, ерда ётган қоғоз ва бошқа майда-чуйда нарсалар учиб кетди. Руҳонийнинг юзига кучли шамол эпкини урилди. Кўчанинг нариги тарафида черков кўринди. Тассоне олдинга интилди. Чанг-тўзон унинг кўзига урилиб, йўлни яхшироқ кўришга имкон бермасди. У ўзидан бир неча қадам нарига юк машинаси келиб тўхтаганини сезмади. Машина йўл четига урилди. Ойнанинг сингани эшитилди. Бирдан шамол тўхтади ва одамлар қичқирганича Тассоненинг ёнидан ўтишиб, юк машинаси томон чопишди. Ҳайдовчининг танаси рулга суяниб турар, машинанинг олд ойнаси қонга беланганди. Тассоне кўча ўртасида турганича қўрққанидан йиёларди. Осмонда момақалдироқ гумбурлаб, чақмоқ чақди. Тассоне яна паркка қараб қочди. Даҳшатдан ҳўнграр экан, у тойиб йиқилди. Тассоне ўрнидан тураётганида, яшин унинг нарироғидаги ўриндиққа урилиб, уни бир зумда кулга айлантирди. Руҳоний буталарни ёриб ўтиб, кўчага чиқди. У осмонга тикилганича, қадам ташларди. Ёмғир тобора кучайиб борарди. Бутун Лондондагилар пана жой излаб у ёқдан-бу ёққа югуришар, деразаларни ёпишарди. Паркдан олти квартал наридаги мактаб ўқитувчиси эса қўлидаги узун темир билан синф деразасини ёпишга уринар, ўқувчилар уни кузатиб туришарди.

У руҳоний Тассоне ҳақида умуман эшитмаган, тақдир уни руҳоний билан боёлашини ҳам билмасди. Бу вақтда Тассоне сирпанчиқ ва нам кўчада югурганича мактаб томон келарди. У тор кўчаларда мақсадсиз югурарди. Унинг кучи қолмаган, юраги гурсиллаб урарди. У бинони айланиб ўтди ва нафас ростлаш учун тўхтади. У юқорига қарашни хаёлига ҳам келтирмасди. Учинчи қаватда, унинг нақ тепасида деразани ёпишга уринаётган аёлнинг қўлидан темир калтак сирғаниб тушиб кетди. Темир юқоридан тик ҳолатда, тўёри руҳонийнинг бошига тушиб, унинг танасини тешиб ўтди ва ерга михлаб қўйди.

Шу лаҳзада ёмғир тўхтади. Деразадан пастга қараган ўқитувчи қичқириб юборди. Паркнинг нариги томонида эса одамлар пешонасида қон изи қотиб қолган ҳайдовчининг жасадини олиб келишарди.

Булут тарқаб, қуёш юз кўрсата бошлади. Бошига темир санчилган Тассоненинг атрофига бир тўп болалар йиғилишди. Унинг шляпасидан ёмғир томчилари юзига тушарди. Тассоненинг оғзи катта очилган эди.

Эрталаб Гортон почта қутисидан газеталарни олди ва Катерина билан Торн нонушта қилиб ўтиришган хонага олиб кирди. Гортон хонадан чиқиб кетаётиб Торн хоним чарчаган ва асабий кўринишда эканлигини сезди. У дастлаб хонимнинг бирор жойи оёриса керак деб ўйлади, аммо бир куни касалхона пештоқидаги ёзувдан унинг шифокори Гриер руҳий хасталарни даволовчи эканлигини билди.

Катерина шифокорга қатнай бошлаганидан буён кайфияти тобора ёмонлашар, энди у доимо асабий ҳолатда юрарди. Унинг муносабати хизматкорларга қўполлик билан буйруқлар беришида намоён бўлар, боласига эса умуман оналик меҳри йўқ эди. Энг даҳшатлиси, энди ўёли унга яқинлашишга интиларди. Унинг узоқ вақт фарзанди меҳрини қозониш учун қилган ҳаракатлари бежиз кетмаганди. Аммо Демен онасига талпинсада, онаси унга меҳрсиз бўлиб қолганди.

Катерина ўзига нималар бўлаётганини тушунмасди. У илгари ким бўлганлигини, орзу-истакларини эслар, буларнинг ҳаммаси ўтиб кетган, келажагини эса кўрмасди. Ҳар бир майда-чуйда уни қўрқувга соларди: телефон қўнғироғи, қайнаётган сувнинг овози ҳам уни саросимага туширарди... Гўёки бутун атроф унинг диққат-еътиборида эди. У билан гаплашиш қийин эди. У бугун эри билан гаплашиб олмоқчи эди, лекин Демен уларга ҳалақит берарди. Эрталабданоқ у онасининг эътиборини тортиш учун унинг атрофида айланарди. Демен кичкинагина машинасини миниб, уйни бошига кўтариб шовқин соларди.
— Бейлок хоним!!! - қичқирди Катерина.

Хотинининг рўпарасида ўтирган Торн унинг овозидаги ғазабни кўриб ажабланди.
— Бирор нарса бўлдими? - сўради у.
— Деменнинг шовқинига чидай олмаяпман.
— Унчалик шовқин солаётгани йўқ-ку.
— Бейлок хоним! - қичқирди у яна.
— Эшитаман, хоним?
— Уни бу ердан олиб чиқиб кетинг, - буюрди Катерина.
— Ўйнайверсин, - қаршилик билдирди Торн.
— Олиб чиқиб кетинг деяпман!
— Xўп бўлади, хоним, - деди Бейлок.

У Деменни кўтариб, хонадан олиб чиқиб кетди. Бола онасига тикилиб турар, унинг кўзлари ғамгин эди. Буни сезган Торн шаҳд билан Катеринага қаради. Катерина эса унинг нигоҳидан кўзларини олиб қочиб, овқат ейишга киришди.
— Биз нима учун фарзандли бўлишни истагандик, Катерина?
— Ҳаёт тарзимиз... - жавоб берди у.
— ... Нима?
— Фарзандсиз қандай яшай олардик, Жереми? Сен чиройли оилада чиройли фарзанд бўлмаслигини эшитганмисан?

Торн жавоб бера олмасди.
— Катерина...
— Шундай эмасми? Биз фақат фарзанд тарбиялаш нима эканлигини ўйламаганмиз холос. Биз газеталарда суратимиз чиқса, қандай чиройли бўлишини ҳисобга олгандик холос.

Торн унга ажабланиб қараб турарди.
— Тўёрими?
— Бу ҳақда шифокор билан гаплашдингми?
— Ҳа.
— Унда мен ҳам у билан учрашишим керак.
— Ҳа, у сен билан учрашмоқчи эди.

У ошкора ва совуқ оҳангда гапирарди. Торн ҳозир унинг бир гапни айтишидан қўрқиб кетди.
— У нега мен билан учрашмоқчи? - сўради у.
— Бир муаммо пайдо бўлди, Жереми, - деди у.
— ...Хўш?
— Мен энди фарзанд кўрмоқчи эмасман. Ҳеч қачон.

Торн унга диққат билан қаради.
— Майлими?
— Агар шуни истаётган бўлсанг... - жавоб берди у.
— Унда болани олдириб ташлашимга рухсат берасан.

Торн қотиб қолди.
— Мен ҳомиладорман. Буни кеча билдим.

Орага жимлик чўкди. Торннинг боши айлана бошлади.
— Мени эшитяпсанми? - сўради Катерина.
— Қанақасига? - пичирлади Торн.
— Спиралимнинг фойдаси бўлмапти.
— Ҳомиладорман дегин?
— Яқиндан бери.

Торннинг ранги оқариб кетди. У столга суянди, унинг қўллари қалтирарди.
— Бу ҳақда бирортасига айтган эдингми?
— Фақат шифокор Гриерга.
— Аниқми?
— Ортиқ бола кўришни истамаётганим ҳақидами?
— Ҳомиладорлигинг ҳақида.
— Ҳа.

Телефон жиринглади ва Торн дарҳол гўшакни кўтарди.
— Эшитаман? - У овозни танимай жим туриб қолди. - Ҳа, менман. - Кейин ажабланган тарзда Катеринага қаради. - Нима? Кимсиз? Алло, алло!

Гўшакдан қисқа гудок товушлари келарди. Торн қимирламас, унинг кўзларида хавотир уйғонганди.
— Нима бўлди? - сўради Катерина.
— Газета...
— Қанақа газета?
— Кимдир қўнғироқ қилиб «бугунги газеталарни ўқинг» деди.

У буклоёлиқ ётган газетани олиб, секин очди ва биринчи саҳифадаги суратни кўриб бақрайиб қолди.
— Нима бор экан?- сўради Катерина. - Нима бўпти? - У Торннинг қўлидаги газетани олиб суратга кўз ташлади. Бу темир калтак билан ерга михланиб қолган руҳонийнинг сурати эди. Сурат остида «Руҳонийнинг ўлимида тасодиф айбдор» деган сарлавҳа бор эди.

Катерина эрига қараб унинг қалтираётганини кўрди. У Торннинг қўлидан тутди. Унинг қўллари муздек эди.
— Жерри...

Торн аста ўрнидан турди.
— Уни танирмидинг? - сўради Катерина.

Аммо у жавоб бермади. Катерина суратга қаради ва воқеа қандай юз берганини ўқир экан, Торннинг машинаси ҳовлидан чиқиб кетаётганини эшитди. Мақолада шундай сўзлар бор эди: «Бишопс Индастриал скул мактабининг ўқитувчиси Жеймс Акрюин хоним учун кун одатдагидек бошланди. Жума куни, ёмғир ёға бошлаганида у дарс ўтаётганди. Синф хонасига ёмғир кирмасада, ўқитувчи шовқин эшитилмаслиги учун деразани ёпмоқчи бўлди. У илгари ҳам деразанинг баландда жойлашгани, уни ёпишга қийналишидан арз қилганди. У деразани доим узун темир қозиқ билан ёпарди. Бу сафар ҳам у темирни узатаётганида ёмғирдан қочиб панада турган руҳонийнинг бошига тушиб, уни ерга қадаб қўйди. Жасаднинг шахси аниқланмоқда».

Катерина ҳеч нарсани тушунмасди. У Торннинг ишхонасига қўнғироқ қилиб, ишга келиши биланоқ унга қўнғироқ қилиши кераклигини айтди. Кейин у Гриерга қўнғироқ қилди. У ҳам йўқ эди. Кейин у аборт масаласида гаплашиш учун шифохонага қўнғироқ қилди.

9

Руҳонийнинг суратини кўргач, Торн Лондонга жўнади. У йўл-йўлакай бу воқеани ўйлаб кетди. Катерина ҳомиладор ЭДИ, руҳоний ҳақ бўлиб чиқди. Энди Торн Тассоненинг қолган сўзларини ҳам инкор эта олмасди. У паркдаги учрашувни эслади: исмлар, Тассоненинг илтимосига биноан бориши керак бўлган жой номи. У ўзини босишга уринди, ҳозиргина бўлиб ўтган воқеаларни бир-бир ёдга олди: Катерина билан суҳбат, номаълум кишининг қўнғироғи. «Бугунги газеталарни ўқинг», - деганди таниш овоз, аммо Торн унинг кимлигини эслай олмади. Унинг руҳоний билан алоқадорлигини ким биларди? Сураткаш! Бу унинг овози эди! Габер Женнингс!

Ишхонасига келиб, Торн хонани ичидан қулфлаб олди. У котибасига Женнингсга қўнғироқ қилишни буюрди. Женнингс уйида йўқ эди. Котиба унга бу ҳақда айтгач, Катерина эрталаб қўнғироқ қилганлигини ҳам айтди. Торн унга кейинроқ сим қоқмоқчи бўлди. Катерина у билан аборт масаласида гаплашмоқчи эди, Торн эса унга аниқ жавоб беришга тайёр эмасди.

«У боланинг туғилишига йўл қўймайди», - Торн руҳонийнинг сўзларини эслади. - «Бола онасининг қорнида эканлигидаёқ уни ўлдиради».

Торн Чарлз Гриерга қўнғироқ қилиб, у билан учрашмоқчи эканлигини айтди.

...Торннинг ташрифи Гриерни ажаблантирмади. Катеринанинг ташвиш ва азобларининг чеки йўқ эди. Аёлдаги қўрқув ҳисси ортиб борар, шифокор у ўз жонига қасд қилишидан қўрқарди.
— Бу қўрқувлар қачонгача давом этишини олдиндан билиш қийин, - деди у Торнга. - Аммо ростини айтганда, у ўта кучли руҳий ҳолатга тушиши мумкин.

Торн курсида ўтирар, ёш руҳшунос эса трубкасини тутатганча хонанинг у ёғидан бу ёғига юрарди.
— Унинг аҳволи ёмонми? - сўради Торн қалтироқ овозда.
— Дейлик, касаллик кучаймоқда.
— Унга ёрдам бера оласизми?
— Мен уни ҳафтада икки марта текширяпман, у бу ерга тез-тез келиб туриши керак.
— Сиз уни ақлдан озган демоқчимисиз?
— У ўз хаёлий дунёсида яшайди. Унинг хаёллари жуда қўрқинчли ва бу хаёлларнинг унга таъсири кучли.
— Қанақа хаёллар? - сўради Торн.

Гриер айтишни ҳам, айтмасликни ҳам билмай бир оз ўйланиб турди. У стулга ўтирди ва Торнга тик боқди.
— Биринчидан, у бола ўзиники эмас деб ўйлайди.

Бу сўзлар Торнга худди яшин ургандек таъсир қилди. У нима дейишни билмасди.
— Тўёрисини айцам, мен бунга қўрқув эмас, хоҳиш деб қарайман. У бефарзанд бўлишни истайди. Мен буни шундай изоҳлайман.

Торн гангиганча жим ўтирарди.
— Тўёри, фарзанд унинг учун аҳамият касб этмайди, демоқчимасман, - давом этди Гриер. - Аксинча, у хотинингиз учун дунёдаги энг муҳим ва ягона нарса! Лекин у ўша бола унинг учун хавфли деб фикрлайди. Ундаги бу қўрқув қаёқдан пайдо бўлганлигини билмайман.
— Ахир фарзандли бўлишни унинг ўзи истаганди, - деди ниҳоят Торн.
— Сизни деб.
— Йўқ...
— Шунақа. У сизга муносиб эканлигини исботламоқчи бўлган. Исботлашнинг энг яхши йўли эса фарзанд кўриш.

Торн тўёрига тикилиб турарди.
— Энди эса, у ҳақиқий ҳаётга мослаша олмаяпти, - сўзида давом этди Гриер. - Ва бунинг сабабини топишга ҳаракат қиляпти. У фарзанди ўзиники эмаслигини, унинг ёвуз эканлигини айтяпти...
— ... Нима?
— Xотинингиз уни яхши кўра олмаслигини айтди, - тушунтирди Гриер.
— Катерина болани ёвуз деб ўйлаяптими?

Торн ҳаяжонланиб кетган, унинг кўзларида қўрқув бор эди.
— Ҳа.
— Нима учун?
— У фарзанд ўзиники эмас деб ўйлагани каби бу ҳам хаёлот холос.

Торннинг нафас олиши қийинлашди, унинг томоғига нимадир тиқилиб қолганди.
— Ташвишланманг, - деди Гриер унга тасалли бериб.
— Биласизми...
— Ҳа?

Торн давом эттира олмади.
— Бирор нарса демоқчимисиз? - сўради Гриер.

Торн гапиришдан қўрқаётганди.
— Жаноб Торн, тузукмисиз?
— Мен қўрқиб кетяпман, - пичирлади Торн.
— Тўёри, бу хавотирли.
— Қандайдир даҳшатли нарса юз беряпти.
— Ҳа. Лекин бу ўтиб кетади.
— Тушунмадингиз...
— Тушундим.
— Йўқ.
— Менга ишонинг, ҳаммасини тушундим.

Торн йиёламсираганча бошини чангаллади.
— Сиз ҳам кучли ҳаяжондасиз, жаноб Торн. Ўйлаганингиздан кўра анча кучли.
— Нима қилишни билмайман, - ингради Торн.
— Биринчидан, сиз абортга рози бўлишингиз керак.

Торн Гриерга қаради.
— Йўқ, - деди у.
— Агар бу сизнинг диний қарашларингизга бориб тақаладиган бўлса...
— Йўқ.
— Лекин бунинг зарур эканлигини тушунишингиз керак...
— Мен рози бўлмайман, - деди Торн қатъий тарзда.
— Рози бўлишингиз шарт.
— Йўқ!

Гриер унга назар ташлади.
— Сабабини билмоқчи эдим, - деди у хотиржамлик билан.

Торн қимир этмасдан ўтирарди.
— Менга унинг ҳомиладорлиги барҳам топишини айтишганди. Мен бу нарса юз бермаслигини исботламоқчиман.

Шифокор унга таажжуб билан қаради.
— Тўёри, гапим ғалати туюлиши мумкин. Балки, мен... ақл-данозгандирман.
— Нега ундай деяпсиз?

Торн гапини зўрға якунлади.
— Мен бу нарсага ишонмаслигим учун, бу ҳомиладорлик давом этиши керак.
— Нимага ишонмаслик учун?
— Xотиним сингари. Боланинг...

Сўзлар унинг томоғида тиқилиб қолди, у ўрнидан турди ва безовталана бошлади. Уни қандайдир туйғу қамраб олганди. У ҳозир нимадир юз беришини сезди.
— Жаноб Торн?
— Кечирасиз...
— Марҳамат, ўтиринг.

Кескин бош чайқаган Торн хонадан отилиб чиқди. У машинасига ўтирди. Даҳшатли таҳлика кучайиб борарди. У тезроқ уйга бориши керак. Машинасини ўт олдириб, у катта тезликда педални босди. Пирфордгача ярим соатлик йўл эди. У вақтида етиб боролмасликдан қўрқарди. Лондон кўчалари транспортга тўлиб кетган, у тўхтовсиз равишда сигнал босиб, машинани ўқдек учириб борарди. Xавотир ҳисси уни бутунлай қамраб олди...

Катерина ҳам безовта бўла бошлади ва хавотирни енгиш учун уй ишлари билан машғул бўлмоқчи бўлди. У қўлида кўза ушлаганча учинчи қават зинасида турар ва деворга осилган гулларга қандай қилиб сув қуйишни ўйларди. Унинг ортида Демен машинасини миниб юрар, ўзича машина овозини ҳам ўхшатарди. У тезликни оширгани сари, овози ҳам баландроқ чиқа бошлади. Бейлок хоним Катеринага сездирмай хонанинг бурчагига ўтди ва кўзларини юмганча пичирлаб дуо ўқий бошлади... Шоссе бўйлаб катта тезликда Торн келарди. У уйига олиб борадиган катта йўлга чиқди. У рулга маҳкам ёпишиб олган, унинг ҳар бир мускули машинани янада тезроқ ҳайдаш учун ҳаракат қилаётгандай эди. Торн олдидаги машиналарга сигнал чалар, улар Торнга йўл бўшатишарди. У орқани кўрсатадиган кўзгуга қаради. Унинг ортидан тобут солинган улкан қора автомобил келарди. Машина унга яқинлашди ва Торннинг ранги девордек оқариб кетди...

Пирфордда Демен машинасини янада тезроқ ҳайдай бошлади. Катерина йўлакда курси устида турарди. Бейлок хоним Деменнинг хонасида турганича, уни хаёлан машинани янада тезроқ юргизишга ундарди. Боланинг юзи ва кўзларида ғалати ифода мужассам эди.

Торн инграб юборди. Спидометр соатига тўқсон мил тезликни кўрсатарди, кейин тезлик бир юз ўнга чиқди, аммо тобут солинган машина ундан ортда қолмасди. Торн тезликни пасайтирмади. Ниҳоят машина унинг машинаси билан ёнма-ён кета бошлади.
— Йўқ... - деди Торн. - Йўқ!

Улар бир оз ёнма-ён кетишди. Кейин машина аста-секин олдинга ўта бошлади. Унга юкланган тобут чайқалиб борарди...

Торнларнинг уйида Демен машинасини катта тезликда миниб юрар, Катерина эса курсида турганича мувозанатини сақлашга уринарди.

Шосседа тобут ортилган автомобил кутилмаганда тезликни оширди. Айни шу вақтда Демен ўқдек учиб чиқиб Катерина турган курсига урилди. У курсидан йиқиларкан, қўлидаги кўзани тушириб юборди ва бирор нарсани ушлаб қолишга уринди. Бўғиқ гурсиллаган товуш эшитилди. Сўнгра кўза ерга тушди ва унинг парчалари атрофга сочилди. ... Катерина қимирламай ётарди...

Торн касалхонага келганида мухбирлар бу ерга келиб улгуришганди. Улар Торнни саволларга кўмиб ташлашди, у эса Катерина ётган палатага шошиларди. Уйга келганида у Бейлок хонимни ташвишли ҳолатда кўрди. У Катерина йиқилиб тушганини ва «тез ёрдам» уни касалхонага олиб кетганини айтди.
— Xотинингизнинг аҳволи ҳақида бирор нарса денг, жаноб Торн! - қичқирди мухбирлардан бири.
— Йўқолинглар!
— Уни «йиқилиб тушган» дейишяпти.
— Аҳволи яхшими?

Мухбирлар уни тўхтатиб қолишга уринишди, аммо Торн уларни ёриб ўтиб, югуриб кетди.

Унга шифокор пешвоз чиқди.
— Менинг исмим Беккер, - деди у.
— Унинг аҳволи яхшими? - сўради Торн хавотир билан.
— Тузалиб кетади. Унинг мияси чайқалган, бир-иккита суяги синган.
— У ҳомиладор.
— Қўрқаманки, энди ҳомиладор эмас.
— Боласи тушиб кетдими? - нафаси ичига тушиб сўради у.
— Йиқилиб тушган пайтдаёқ. Мен текширув ўтказмоқчи эдим, аммо хизматкорингиз биз келгунимизча ҳаммаёқни тозалаб қўйган экан.

Торн титраб кетди ва ҳоли қуриганча деворга суянди.
— Албатта, - давом этди шифокор, - бу ҳақда батафсил маълумотларни ҳеч кимга ошкор этмаймиз. Қанча кам одам билса, шунча яхши.

Торн унга тикилди ва шифокор унинг бу ҳақда ҳеч нарса билмаслигини тушунди.
— Биласизми, у ўзини ташлаб юборган, - деди у.
— ... Ташлаб юборган?
— Учинчи қаватдан. Боласи ва энаганинг кўз олдида.

Торн унга телбаларча қараб турди ва деворга ўгирилди. Унинг елкалари силкинарди ва шифокор Торннинг йиёлаётганини билди.
— Бундай баландликдан йиқилганда, - қўшиб қўйди шифокор, - одатда бош қаттиқ жароҳатланади. Қайсидир маънода унинг омади келган.

Торн кўз ёшларини тийишга уринаркан, бош силкиди.
— Умуман, унинг омади келган, - деди шифокор. - У тирик, тўёри даволанса бундай ҳол бошқа такрорланмайди. Акамнинг хотини ҳам ўз жонига қасд қилишга мойил эди. Бир куни у ваннага сув тўлдириб, унга электр сув қайнатгични солган. У шу тарзда ўзини-ўзи ўлдиришга уринган.

Торн шифокорга ўгирилди.
— У тирик қолди ва бошқа бундай иш қилмади. Тўрт йилдирки, унинг соёлиги жойида.
— У қаерда? - сўради Торн.
— Швейцарияда яшайди.
— Xотинимни сўраяпман!
— 44-палатада. Тез орада ўзига келиб қолади.

Катерина ётган палата жимжит ва қоронғи эди. Бурчакда қўлида журнал ушлаганича ҳамшира ўтирарди. Торн ичкарига кирди ва кўрган нарсасидан ҳаяжонга тушиб, турган жойида қотиб қолди. Катеринанинг кўриниши қўрқинчли эди: ранги оппоқ, юзи шишиб кетганди. Қўли гипсланган ва салгина кўтарилганди. Унинг юзида ҳаёт аломатлари кўринмасди.
— У ухлаяпти, - деди ҳамшира. Торн секин унинг каравоти олдига келди. Xудди унинг келганини билгандек, Катерина ингради ва бошини бурди.

Торн унинг ёнига ўтирди. Каравот суянчиғига суянди ва йиёлаб юборди. Бир оздан сўнг у Катеринанинг қўли сочларини силаётганини сезди.
— Жерри... - пичирлади у.

Торн унга қаради. Катерина қийинчилик билан кўзларини очди.
— Кети... - деди Торн йиғи аралаш.
— У мени ўлдиришига йўл қўйма.

Кейин у кўзларини юмди ва уйқуга кетди.

Торн уйига ярим тундан кейин келди ва Катерина йиқилган мармар полга узоқ тикилиб турди. У жуда чарчаган ва фожиани озгина бўлсада унутиш учун ухлашни истарди.

Торн чироқни ёқмасдан зим-зиё залда анча вақт турди. У учинчи қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган Катеринани тасаввур қилди. Нима учун у жонига қасд қиладиган бўлса, ўзини томдан ташламади? Уйда инсон ҳаётига нуқта қўйиши мумкин бўлган кучли таъсир кўрсатадиган турли дорилар, устара тиёлари, бошқа ўнлаб нарсалар бор эди. Нега у айнан шу тарзда ўлишни истади? Ва нима учун Демен билан Бейлок хонимнинг кўз ўнгида?

У яна руҳонийнинг сўзларини эслади. «У туғилажак гўдакни ўлдиради, кейин эса хотинингизни ҳам ўлдиради! Бутун бойлигингиз унга ўтишига ишончи комил бўлгач, жаноб Торн, у сизни ҳам ўлдиради...». Торн бу сўзларни унутишга уринаркан, кўзларини юмди. У даҳшатли тарзда ҳалок бўлган Тассонени, Женнингснинг телефон қўнғироғини, машинада кетаётганида ўзини чулғаб олган хавотирни эслади. Руҳшунос ҳақ эди. Катеринанинг хавотири унга ҳам ўтганди. Унинг хаёллари қайсидир даражада юқумли эди. Энди бунга йўл қўймайди! Энди доим ҳушёр бўлади.

Қаттиқ чарчоқни ҳис қилган Торн юқори қаватга кўтарила бошлади. У тиниқиб ухлайди ва эрталаб тетик ҳолда уйғонади.

У хонаси эшиги олдида тўхтаб қолди ва Деменнинг хонасига назар ташлади. Тунги чироқнинг хира нури эшик тирқишидан тушиб турарди. Торн маза қилиб ухлаб ётган мурғак гўдакнинг қиёфасини кўз олдига келтирди. Ўёлига қараш истагида у Деменнинг хонаси томон юрди. Аммо эшикни очгач, у титраб кетди. Бола ухлаб ётар, лекин ёлғиз эмасди. Каравотнинг бош томонида Бейлок хоним ўтирганича мизғир, каравотнинг оёқ томонида эса катта ит ётарди. Бу ўша, у ҳайдаб юбориши лозим бўлган ит эди. Энди бу ит ўёлини қўриқлаб ётарди. Нафаси бўғзига тиқилган Торн эшикни аста ёпди, йўлакка чиқиб, хонаси томон кетди. У ўзини босиб олишга уринарди. Кутилмаганда телефон қўнғироғи жимликни бузди ва у гўшакни тезлик билан кўтарди.
— Алло!
— Бу Женнингс, - овоз эшитилди. - Эсингиздами, фотоаппаратимни синдириб қўйган эдингиз.
— Ҳа.
— Мен Челсида, Гросвенор ва Бешинчи кўча туташган бурчакда тураман. Менимча, ҳозирнинг ўзида олдимга келишингиз керак.
— Нима истайсиз?
— Нимадир бўляпти, жаноб Торн. Сиз билишингиз керак бўлган қандайдир воқеалар юз беряпти.

Торн Женнингснинг уйини узоқ қидирди. Ёмғир ёғар, атрофни кўриш қийин эди. У деразалардан бирида Женнингсни кўрди ва у Торнга қўл силкиди. Бешинчи қаватга кўтарилгунча, Торн ҳансираб қолди.
— Бренди ичасизми? - таклиф қилди Женнингс.
— Майли.

Женнингс ошхонага чиқиб кетди ва Торн хонага разм солди. Xона девори фотосуратга тўлиб кетганди.
— Мана, - деди Женнингс қўлида шиша ва стакан кўтарганича, - озгина томоқ ҳўллаб олганингиздан кейин гаплашамиз.
— Чекасизми? - сўради Женнингс.

Торн инкор маъносида бош чайқади, у мезбоннинг маъносиз оҳангда гапиришидан ижирғанарди.
— Сиз нимадир юз бераётганини айтгандингиз.
— Ҳа.
— Нимани назарда тутганингизни билмоқчи эдим.

Женнингс Торнга таажжуб билан тикилди.
— Ҳали ҳам тушунмадингизми?
— Йўқ.
— Унда нима учун бу ерга келдингиз?
— Ўзингиз чақирдингиз-ку.

Женнингс бош силкиди.
— Мен сизга бир нарсани кўрсатмоқчиман.
— Нимани?
— Фотосуратларни. - У ўрнидан туриб, нимқоронғи хона томон йўл олди ва Торнни ортидан юришга имлади. - Сиз аввал мен билан яқинроқдан танишарсиз, деб ўйловдим.
— Жуда чарчадим.
— Бўпти, ҳозир ўзингизга келиб қоласиз.

У кичикроқ чироқни ёқди. Торн Женнингснинг ёнига ўтирди.
— Танидингизми?

Бу Деменнинг туғилган кунида олинган суратлар эди. Чархпалакда учаётган болалар, уларни кузатиб турган Катерина.
— Ҳа.
— Энди мана буни кўринг.

Женнингс Деменнинг биринчи энагаси Чессанинг суратини кўрсатди. У ёлғиз ўзи масхарабоз кийимида турарди.
— Бирорта ғайритабиий нарсани кўряпсизми? - сўради Женнингс.
— Йўқ.

Женнингс энаганинг боши ва бўйни атрофидаги оқ доёларни кўрсатди.
— Дастлаб мен буни фототасманинг нуқсони деб ўйловдим, - деди Женнингс. - Энди бунга қаранг.

У Чессанинг арқонда осилган ҳолатдаги суратини кўрсатди.
— Тушунмадим, - деди Торн.
— Қараб туринг.

Женнингс бошқа суратларни олди. Энг тепада элчихонадан чиқиб кетаётган руҳоний Тассоненинг сурати турарди.
— Бунисига нима дейсиз?

Торн унга даҳшат билан тикилди.
— Буни қаердан олдингиз?
— Ўзим суратга туширганман.
— Сиз уни излаб юрибсиз деб ўйлагандим. У қариндошингиз эканлигини айтгандингиз.
— Сизга ёлғон гапиргандим. Суратга қаранг.

Женнингс руҳонийнинг боши устидаги оқ доғга ишора қилди.
— Мана бу доғми? - сўради Торн.
— Ҳа. Энди мана бунисига қаранг. Бу биринчи суратдан ўн кун кейин олинган.

У бошқа суратни олди. Бу бир гуруҳ кишиларнинг сурати эди. Тассоненинг юзи кўринмас, аммо бош устида ўша узун чизиқ бор эди.
— Менимча, бу ўша одам. Юзи унча яхши кўзга ташланмасада, унинг устидаги чизиқ аниқ кўриниб турибди.

Торн суратга узоқ тикилди, аммо ҳеч нимани англолмади.
— Бу сафар чизиқ пастроқда, - давом этди Женнингс. - У руҳонийнинг бошига тегиб турибди.

Торн суратга жимгина тикилди. Женнингс унинг ўрнига газетадан қирқиб олинган руҳонийнинг ерга михланиб қолган пайтдаги суратини кўрсатди.
— Боёлиқликни сездингизми? - сўради Женнингс. У Торннинг ҳаяжон тўла нигоҳини сезди.
— Мен ҳам буни тушунмагандим, - деди Женнингс. - Шунинг учун кавлай бошладим.
— Полицияда танишларим бор. Улар менга руҳонийнинг суратларини беришди. Патологоанатомнинг хулосасига кўра, Тассоне рак бўлган. У доим морфий истеъмол қилган.

Торн фотосуратларга назар ташлади. Суратларда руҳонийнинг яланғоч танаси акс этганди.
— Ташқи кўринишидан унинг танаси мутлақо соғлом ва ҳеч қандай ғайритабиий нарса йўқ, - давом этди Женнингс. - Фақат унинг чап оёғида бир белги бор.

У Торнга катталаштириб кўрсатувчи ойна берди. Торн суратга диққат билан қаради ва қандайдир белгини кўрди.
— Нима бу? - сўради Торн.
— Учта олти. Олти юз олтмиш олти.
— Концлагерникими?
— Мен ҳам шундай деб ўйловдим, аммо текширув бу белги унинг танасига сингиб кетганини кўрсатди. Концлагерда бундай қилишмаган. Менимча, буни ўзи қилган. Мана бу суратга қаранг. Мана у яшаган хона. Сохода. Унинг хонаси каламушга тўлиб кетган экан.

Торн суратга разм солди. Кичкинагина хона, стол. Шкаф ва каравот. Деворга қандайдир қоғозлар ёпиштирилган, бутун хонага хочлар осиб ташланганди.
— Девордаги қоғозлар - Инжил саҳифалари. Минглаб саҳифалар. Деворнинг бирорта ҳам очиқ жойи қолмаган. Ҳатто деразалар ҳам.

Торн ҳайратда қолганди.
— Xочлар ҳам. Биргина эшикнинг тепасига қирқ еттита хоч ёпиштирган.
— У жинни бўлган эканми? - сўради Торн. Женнингс унга қаради.
— Сиз биласиз.

Женнингс стол ғаладонидан жилд олди.
— Мана бу унинг кундалиги. Унда руҳоний тўёрисида эмас, СИЗ тўёрингизда, СИЗнинг қаерга боришингиз, қаерда овқатланишингиз, маърузаларингиз тўёрисида ёзилган...
— Кўрсам бўладими?
— Албатта.

Торн қалтироқ қўллари билан кундаликни варақлай бошлади.
— Охирги қайдда сиз у билан Кю-Гарденда учрашишингиз лозимлиги ёзилган, - давом этди Женнингс. - У айнан ўша куни ўлган.

Торн бошини кўтарди ва Женнингснинг нигоҳига дуч келди.
— У телба эди, - деди Торн.
— Наҳотки?

Женнингснинг овозида таҳдид оҳанги бор эди.
— Сизга нима керак?
— У билан учрашдингизми?
— Й...йўқ.
— Менда бир гап бор, жаноб элчи, аммо тўёрисини айтмагунингизча, бу сирни айтмайман.
— Бундан сизга нима фойда? - бўғиқ овозда сўради Торн.
— Мен сизнинг дўстингизман ва сизга ёрдам бермоқчиман, - жавоб берди Женнингс.

Торн унга тикилиб тураверди.
— Энг асосийси мана бу ерда, - деди Женнингс столга ишора қилиб. - Айтасизми ёки кетаверасизми?

Торн тишларини ғижирлатди.
— Нимани билмоқчисиз?
— Паркда у билан кўришдингизми?
— Ҳа.
— У сизга нима деди?
— У мени огоҳлантирди.
— Нимадан?
— У ҳаётим хавф остида эканлигини айтди.
— Қандай хавф?
— Унчалик тушунмадим.
— Мени аҳмоқ қилманг.
— Рост гапиряпман. У тушунарсиз маънода гапирди.

Женнингс Торнга ишончсизлик билан қаради.
— Инжилдан парча эди, - қўшиб қўйди Торн. - Қандайдир оятлар. Уни ақлдан озган киши деб ўйловдим. У айтган оятларни эслай олмайман ва уларни тушунмайман ҳам.
— Сиз менга ишонишингиз керак, - деди Женнингс.
— Менга бир нарсани айтмоқчи эдингиз.
— Аввал менга ҳаммасини гапириб беринг.
— Бошқа айтадиган гапим йўқ.

Женнингс «шу ҳам етади» дегандек бош силкиди ва ғаладондан бир парча қоғоз олди.
— Бу «Астролоджерс Монтли» журналидан қирқиб олинган. Бир астрологнинг ғалати ҳодиса ҳақидаги хабари. Комета ёрқин юлдузга айланиб қолгани ҳақида. Xудди бундан икки минг йил илгари Бетелгейзе юлдузи каби.

Торн пешонасидаги терни артганча хабарни ўқиб чиқди.
— Фақат бу ҳодиса бошқа жойда юз берган, - сўзида давом этди Женнингс. - Европада. Тўрт йил илгари. Аниқроғи, олтинчи июнда. Бу сана сизга бирор нарсани эслатадими?
— Ҳа, - хириллади Торн.
— Унда иккинчи хабарни ўқишингиз шарт эмас, - деди Женнингс Римда чиқадиган яна бир газетадан қирқиб олинган парчани оларкан.

Торн уни дарҳол эслади. Катерина ҳам худди шундай парчани сақларди.
— Бу фарзандли бўлганингиз ҳақидаги хабар. БУ ҳам тўрт йил илгари, олтинчи июнда юз берган. Буни тасодиф деган бўлардим. Сиз-чи?

Торннинг қўллари қалтирарди.
— Ўёлингиз эрталаб олтида туғилганмиди?

Торн унга тикилди. Унинг кўзларида алам бор эди.
— Мен руҳонийнинг оёғидаги белги нимани англатишини билмоқчиман. Учта олти. Менимча, унинг ўёлингиз билан боёлиқлиги бор. Олтинчи ой, олтинчи кун...
Менинг ўёлим ўлган! - қичқирди Торн. - Менинг ўёлим ўлган. Кимни тарбиялаётганимни билмайман.

У юзини чангаллади. Женнингс ундан кўзини узмасди.
— Агар қарши бўлмасангиз, - деди у хотиржамлик билан, - буни аниқлашда сизга ёрдам бераман.
— Йўқ, - ингради Торн. - Бу менинг ишим.
— Адашдингиз, жаноб. Бу энди МЕНИНГ ҳам ишим.

Торн унга ўгирилди, уларнинг нигоҳлари тўқнашди. Женнингс қўшни хонага кирди ва қўлида фотосурат билан қайтиб чиқди. У суратни Торнга узатди.
— Руҳонийнинг хонаси бурчагида кўзгу бор экан, - деди Женнингс. - Суратга олаётганимда унда мен ҳам акс этган эканман. Суратдаги ғалати доёни пайқадингизми?

Торн суратда хона бурчагига ўрнатилган унча катта бўлмаган кўзгуни кўрди. Кўзгуда Женнингснинг фотоаппаратини юзига тутиб тургани акс этганди. Аммо унда нимадир етишмасди.

Женнингснинг бўйни йўқ эди.

Қандайдир доғ унинг бошини танасидан ажратиб турарди...

10

Катерина билан юз берган нохуш воқеадан сўнг Торн бир неча кун келолмаслиги учун ишхонасидагиларга баҳона топди. У Римга, травмотологнинг олдига кетаётганлигини айтди. Аслида у бу ерга бошқа мақсадда бормоқчи эди. Женнингс уни ҳамма нарсани бошидан бошлаш кераклигига, яъни Демен дунёга келган ўша касалхонага бориш кераклигига ишонтирганди. Ана шу ердан улар ҳақиқатни тиклашни бошлайдилар.

Ҳаммаси тезлик билан ва шовқинсиз уюштирилди. Торн омма эътиборини тортмаслик учун Лондондан учиб кетгани шахсий самолётга буюртма берди. Учиб кетгунларига қадар Женнингс текширув учун баъзи нарсаларни - Инжилнинг бир неча хил нусхаларини, диний билимларга оид китобларни ажратди.

Торн Пирфордга бориб нарсаларини йиғиштирди ва ўзини танитмаслик мақсадида кийиб юриш учун катта шляпасини олди. Пирфордга ғайритабиий сукунат чўккан, машиналар худди энди бошқа минилмайдигандек ҳолатда турарди. Гортонлар кўринишмасди.
— Улар кетиб қолишди, - тушунтирди Бейлок хоним у ошхонага кирганида.

Аёл худди Гортон хоним сингари сабзавот тўёраб ўтирарди.
— Қанақасига? - сўради Торн.
— Бутунлай. Нарсаларини йиғиштириб, кетишди. Уларга охирги ойлик маошини жўнатишингиз учун янги уйларининг манзилини қолдиришди.

Торн карахт бўлиб қолганди.
— Улар сабабини айтишмадими?
— Бунинг аҳамияти йўқ, жаноб. Ҳамма ишни ўзим уддалайман.
— Улар айтишлари керак эди...
— Масалан менга, улар ҳеч нарса дейишмади. Ўзи улар мен билан жуда кам гаплашишарди. Жаноб Гортон кетамиз деб туриб олди. Гортон хонимнинг эса кетгиси йўққа ўхшади.

Торн Бейлок хонимга хавотир билан қаради. У Деменни бу аёл билан қолдиришдан қўрқарди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. У зудлик билан кетиши шарт эди.
— Агар бир неча кунга бошқа жойга кецам, ёлғиз ўзингиз қийналиб қолмайсизми?
— Ўйлайманки, қийналмайман. Озиқ-овқат бир неча ҳафтага етади, болага эса тинчлик керак.

Торн бош силкиди ва чиқиб кетмоқчи бўлиб ўгирилди-ю, тўхтади:
— Бейлок хоним...
— Жаноб?
— Итни.
— Биламан. Кеч киргунча у бу ердан кетади.
— У нега ҳалигача бу ерда?
— Биз уни ўрмонга ташлаб келгандик, аммо у қайтиб келди. Ит ўша бахцизликдан кейин кўчада ётган экан, ўёлингиз эса уни ичкарига олиб киришимни сўраб ёлворди. Бу сизга ёқмаслигини Деменга айтгандим, аммо бундай вазиятда ўйловдимки...
— У бу ерда бўлмаслигини истайман.
— Бугуноқ уни олиб кетишларини сўраб қўнғироқ қиламан.

Торн эшик томон юзланди.
— Жаноб Торн?...
— Ҳа?
— Xотинингизнинг аҳволи қалай?
— Тузаляпти.
— Унинг олдига ўёлингиз билан борсак бўладими?

Торн сочиққа қўлларини артаётган аёлга тикилиб ўйланиб қолди. У бекалик вазифасини қойилмақом қилиб бажарарди. Торн ҳатто уни нима учун бунчалик ёқтирмаслиги ҳақида ҳам ўйлади.
— Кераги йўқ. Қайтиб келганимда ўзим олиб бораман.
— Яхши, жаноб.

Улар хайрлашишди ва Торн касалхонага йўл олди. У бу ерда доктор Беккер билан учрашди. Доктор унга Катеринанинг тузалиб бораётганини билдирди. У Катеринанинг олдига кирди. Катерина уни кўриб маъюс жилмайди.
— Салом, - деди у.
— Салом, - деди Катерина.
— Тузукмисан?
— Сал-пал.
— Яқинда тўлиқ тузалиб кетасан.
— Биламан.

Торн курсисини каравот ёнига сурди ва ўтирди. У Катеринанинг шу ҳолатда ҳам нақадар гўзал кўринаётганидан ажабланди. Қуёш нури унинг сочларига тушиб турарди.
— Кўринишинг яхши, - деди у. - Мен фақат сени ўйладим.
— Кўринишим қандай эканлигини тасаввур қиляпман, - деди Катерина кулиб.

Торн унинг қўлларидан тутди ва улар бир-бирларига жим термулишди.
— Ғалати даврлар, - деди Катерина.
— Ҳа.
— Наҳотки бир кун келиб ҳамма нарса ўз жойига тушса?
— Ҳа.

Катерина ғамгинлик билан жилмайди ва Торн унинг кўзларини тўсиб турган сочларини тўёрилаб қўйиш учун қўлини узатди.
— Биз ахир яхши одамлармиз-ку, тўёрими Жереми?
— Менимча шундай.
— Унда нима учун ҳамма нарса бизга қарши?

У бошини қимирлатди.
— Агар биз ёвуз бўлганимизда эди, - деди Катерина, - мен буни жазо деб ҳисоблаган бўлардим. Балки биз шунга лойиқдирмиз. Аммо бизнинг гуноҳимиз нима? Қандай хатога йўл қўйганмиз?
— Билмадим, - қийинчилик билан жавоб берди Торн.

Катерина унга бахтиқародек туюлди.
— Бу ерда сен хавфдан холисан, - шивирлади Торн. - Мен эса бир неча кунга кетяпман.

У жавоб бермади. У ҳатто Торннинг қаерга кетаётганлигини ҳам сўрамади.
— Ишларим бор. Ортга суриб бўлмайди.
— Узоқ вақт бўлмайсанми?
— Уч кун. Сенга ҳар куни қўнғироқ қилиб тураман.

Катерина бош ирғади. Торн унинг ёноғидан беозоргина ўпиб қўйди.
— Жерри?
— Ҳа?
— Улар пастга мен ўзим сакраганлигимни айтишди, - У Торнга болаларча беозор ва ҳайрат билан тикилди. - СЕНГА ҳам шундай дейишдими?
— Ҳа.
— Мен нима учун бундай қилишим керак эди?
— Билмадим, - пичирлади Торн. - Лекин буни аниқлаймиз.
— Мен ақлдан озганманми? - шунчаки сўради у.

Торн унга қаради ва инкор маъносида бош чайқади.
— Ҳаммамиз ақлдан озиб қолдик шекилли, - деди у.

Катерина ўрнидан турди ва уларнинг юзлари рўпарама-рўпара келди.
— Мен ўзим сакрамадим, - пичирлади у. - Мени... Демен итариб юборди.

Хонага узоқ сукунат чўкди ва Торн хонадан аста чиқиб кетди.

Олти ўринли «Лир» самолёти Торн ва Женнингсни олиб учарди. Ярим тунда улар Римга қараб учишарди. Женнингс атрофига китобларни ёйганича, Торнни Тассоненинг барча сўзларини эслашга мажбур қиларди.
— Эслолмайман, - деди Торн. - Умуман ёдимда йўқ.
— Бошқатдан бошланг. Ёдингизга тушган ҳамма нарсани бир бошдан айтинг.

Торн руҳоний билан бўлган биринчи учрашуви, унинг таъқиби, ниҳоят паркдаги учрашув ҳақида қайтадан сўзлаб берди. Бу учрашувда руҳоний шеърлар ўқиганди.
— Қандайдир денгиз... - минғирлади Торн, эслашга уринаркан. - ўлим... лашкарлар... Рим... ҳақида.
— Яхшироқ эслашга ҳаракат қилинг.
— Мен жуда жаҳлга минган ва уни жинни деб ўйлагандим. Умуман олганда, унга қулоқ солмаганман ҳам.
— Лекин унинг сўзларини эшитгансиз. Демак, сиз эслай оласиз. Бўлинг!
— Эслолмайман!
— Уриниб кўр!

Торннинг юзи буришди. У кўзларини юмиб, эслашга ҳаракат қилиб кўрди.
— У мендан имон келтиришимни сўраганини эслайман. «Яратганга имон келтир». У шундай деганди. «Яратганга имон келтир»...
— Нима учун?
— Шайтоннинг ўёли билан курашиш учун. У «Шайтоннинг фарзандини енгиш учун Xудога имон келтир» деганди.
— Яна-чи? - бўш келмасди Женнингс.
— Чол. Қандайдир чол...
— Қанақа чол?
— У бир чол билан учрашишим лозимлигини айтганди.
— Давом этинг...
— Эслолмаяпман!...
— Унинг исмини айтгандими?
— М... Магдо. Мегиддо. Йўқ, бу шаҳарнинг номи.
— Қайси шаҳарнинг? - сўради Женнингс.
— Унинг сўзларига кўра, мен боришим керак бўлган шаҳарнинг. Мегиддо. Имоним комил. Мен Мегиддога боришим керак.

Женнингс портфелидан харитани излай бошлади.
— Мегиддо... - минғирларди у. - Мегиддо...
— Бу шаҳарни эшитганмисиз? - сўради Торн.
— Гаров ўйнашим мумкин, у Италияда жойлашган.

Лекин Европанинг бирорта ҳам мамлакатида бу шаҳар йўқ эди. Женнингс харитага ярим соат тикилиб ўтирди, кейин умидсиз равишда бош чайқаганича уни ёпди. У элчига қараб унинг ухлаётганини кўрди ва диний китобларини варақлашга тушди. Мўъжаз самолёт тунги осмонда гувиллаганича парвоз қилар, Женнингс эса китоб ўқишга киришиб кетганди. «... ва ерга Шайтоннинг авлоди инсон кўринишида келади. Зўрланган тўрт оёқли жонивор унинг онаси бўлади. Ёш Масиҳ ер юзига севги ва хайр улашгани каби, у ҳам бевосита дўзахнинг ўзидан олган буйруқларга кўра нафрат ва қўрқув уруғини сочади...».

Самолёт қўнди ва Женнингс атрофга сочилиб кетган китобларини йиғиштиришга тутинди.

Римда ёмғир ёғаётганди. Улар бўм-бўш аеропортни тезлик билан тарк этиб, таксилар турадиган жойга чиқишди. Машина уларни шаҳарнинг нариги четига олиб кетаётган пайтда Женнингс мизғир, Торн эса Виа Вентонинг ҳайкалига тикилганича Катерина билан бир-бирларининг қўлларидан тутганча бу кўчаларни кезишган дамларни эсларди. Улар бир-бирларини севишарди. У Катеринанинг атири исини, унинг кулгисини эслади. Шу ерда улар бир-бирларига севги изҳор қилишганди...
— Женерал госпитали, - деди таксичи ва тормозни босди.

Женнингс уйғониб, ташқарига қаради.
— Бу эмас, - деди Торн.
— Си. Женерал госпитали.
— Йўқ, у эски бино эди. Ғиштин иморат. Эсимда.
— Манзилни тўёри ёзганмисиз? - сўради Женнингс.
— Женерал госпитали, - қайтарди ҳайдовчи.
— E differente (бу бошқа жой(итал.), - сўзида туриб олди Торн.
— Fuoco (ёнғин (итал.), - жавоб берди ҳайдовчи. - Тре анни пиу о мено (тахминан уч йил илгари (итал.).
— Нима деяпти? - сўради Женнингс.
— Ёнғин, - жавоб қилди Торн. - «Фуоко» ёнғин дегани.
— Си,- деди таксичи. - Тре анни.
— Қанақа ёнғин? - сўради Женнингс.
— Чамаси, эски госпитал ёниб кетган. Унинг ўрнига бошқа қуришган.
— Тре анни пиу о мено. Мулто морте.

Торн Женнингсга қаради.
— Уч йил илгари. Жуда кўпчилик ҳалок бўлган экан.

Улар таксичига пул беришди ва ундан кутиб туришни сўрашди. У дастлаб унамади, аммо пулнинг кўплигини кўргач, рози бўлди. Торн италян тилида чала-чулпа қилиб, Римдан кетгунларича унинг хизматидан фойдаланишларини тушунтирди.

Госпиталда деярли ҳеч ким йўқ эди. Женнингс бирор кишини топишга қарор қилди, Торн шу пайт бир роҳибани учратиб қолди. Роҳиба бундан уч йил илгари содир бўлган ёнғин госпитални пойдеворигача вайрон қилганини тасдиқлади.
— Ҳамма нарса ёниб кетмагандир, - қайсарлик билан деди Торн. - Қайдлар. Улар сақланиб қолган бўлиши керак...
— У пайтда мен бу ерда ишламасдим, - деди роҳиба инглизчалаб. - Лекин одамларнинг айтишича, ёнғин ҳамма нарсани кулга айлантирган.
— Балки, қоғозлар бирор ерда сақланиб қолгандир?
— Билмадим.

Торн умидсизликка тушганди, роҳиба эса елкасини қимирлатиб бошқа ҳеч нарсани билмаслигига ишора қилди.
— Менга қаранг, - деди Торн. - Бу мен учун жуда муҳим. Мен бу ерда бир чақалоқни фарзанд қилиб олганман. Менга унинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар керак.
— Бу ерда фарзанд асраб олиш бўлмаган.
— БИР марта бўлган. Аниғини айцам, фарзанд асраб олиш эмас...
— Адашяпсиз. Бизда фарзанд асраб олиш жавобгарликдан озод этиш ва ёрдам кўрсатиш агентлиги орқали амалга оширилади.
— Сизда туғилганлик ҳақидаги қайдномалар борми? Бу ерда туғилган чақалоқлар ҳақидаги маълумотларни сақлаб қўясизларми?
— Ҳа, албатта.
— Балки мен кунини...
— Фойдаси йўқ, - унинг сўзини бўлди Женнингс. У Торнга яқинлашди. - Ёнғин айнан ҳужжатлар бўлимида бошланган. Ертўлада, ҳужжатлар сақланадиган жойда. Кейин эса олов юқорига кўтарилган ва учинчи қават дўзахга айланган.
— Учинчи қават?...
— Туғиш бўлими, - бош силкиди Женнингс. - Култепа қолган холос.

Торн деворга суянди.
— Кечирасизлар... - деди роҳиба.
— Тўхтаб туринг, - илтимос қилди Торн. - Xодимлар-чи? Ахир КИМДИР тирик қолган бўлиши керак.
— Ҳа. Жуда кам одам.
— Бу ерда бўйи баланд киши бўларди. Руҳоний. Барзанги.
— Унинг исми Спиллетто эдими?
— Ҳа, - Торнга жон кирди. - Спиллетто.
— У бу ернинг раҳбари эди.
— Ҳа, раҳбар. У...
— У тирик қолган.

Торннинг қалбида умид учқуни пайдо бўлди.
— У шу ердами?
— Йўқ.
— Қаерда?
— Субякодаги ибодатхонада. Ёнғинда жабрланганларнинг кўпчилигини ўша ёққа жўнатишган. Кўпчилик ўша ерда вафот этди, аммо у тирик. Эсимда, буни мўъжиза дейишганди, ахир ёнғин пайтида у учинчи қаватда бўлган экан.
— Субяко? - сўради Женнингс.

Роҳиба бош ирғади.
— Сан-Бенедетто ибодатхонаси.

Машинага ўтиришлари биланоқ, улар харитага тикилишди. Субяко шаҳри Италиянинг жанубий чегарасида бўлиб, у ерга бориш учун кечаси билан йўл юриш лозим эди. Улар ухлаётганларида таксичи бемалол юрсин деб, борадиган йўлларини қизил қаламда белгилаб беришди.

Сан-Бенедетто ибодатхонаси ярим вайрона бўлсада, унинг баланд қўрғони ўз салобатини сақлаб қолганди. Қўрғон асрлардан буён кўплаб қамалларга дош берганди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бу ерни штабга айлантирган немислар ибодатхонадаги барча роҳибларни отиб ташлашганди. 1946 йилда италянларнинг ўзлари унинг девори ортида юз берган хунрезликларга нисбатан ўч олиш маъносида ибодатхонани миномётлардан ўққа тутишганди.

Замоннинг барча синовларига қарамасдан, Сан-Бенедетто муқаддас жойлигича қолган ва унинг деворлари дуо-илтижоларнинг акс-садосини жимгина ютиб келарди.

Лойга беланган такси ибодатхона олдига яқинлашди. Ҳайдовчи ухлаб қолган йўловчиларни уйғотишга мажбур бўлди.
— Сенорлар?

Торн қимирлаб қўйди. Женнингс ойнани туширди ва атрофга алангларкан, тонгнинг мусаффо ҳавосидан тўйиб нафас олди.
— Сан-Бенедетто, - деди чарчаган ҳайдовчи.

Торн кўзларини ишқади ва қизғиш осмон остидаги ибодатхонанинг маҳобатли манзарасига кўзи тушди.
— Буни қара, - шивирлади Женнингс ваҳима билан.
— Яқинроққа юрсангиз бўлмайдими? - сўради Торн.

Ҳайдовчи инкор маъносида бош чайқади.

Унга ухлаб туришни айтиб, Торн ва Женнингс машинадан тушишди. Улар белларигача баланд ўсган ўтлар орасидаги сўқмоқдан боришар, эрталабки шудрингдан бутун кийимлари ҳўл бўлиб кетганди. Юриш қийин эди. Женнингс бир сонияга тўхтади ва камерасини олиб, ибодатхонани бир неча марта суратга олди.
— Ишониш қийин, - шивирлади у. - Жин урсин, ишониш қийин.

Торн бетоқат бўлиб у ёқ-бу ёққа аланглай бошлади ва Женнингс унга етиб олди. Улар ўз нафаслари ва узоқдан, ибодатхона ичидан худди инграш каби эшитилаётган қўшиққа қулоқ солганча илдамлашарди.
— Бу ер жуда қайғули экан, - деди Женнингс улар эшик ёнига етиб келишганида.

Қўшиқ овози худди деворлардан чиқиб, ибодатхона йўлакларига тарқалаётганга ўхшарди. Улар товушнинг қаердан келаётганини аниқлашга уринганича, аста-секин юриб боришарди.
— Менимча буёққа, - деди Женнингс узун йўлакка ишора қилиб. - Ифлослигини қара.

Олдинда жигарранг сўқмоқ кўринди. Сўқмоқ остонасига тош ётқизилган ёғоч эшик олдига бошлаб борарди. Улар эшикка яқинлашганларида қўшиқ баландроқ эшитила бошлади. Эшикни қия очиб, Торн ва Женнингс ичкарига мўралашди. Улар ўзларини худди ўрта асрларга тушиб қолгандек ҳис қилишди. Улар улкан қадимий зални кўришди. Тош зиналар Исонинг тошдан ишланган ҳайкали жойлаштирилган меҳробга олиб борарди. Гумбаз туйнугидан тушаётган қуёш нурлари ҳайкални ёритиб турарди.
— Муқаддас жой, - шивирлади Женнингс.

Торн бош ирғади ва бино ичини кўздан кечиришда давом этди. Унинг нигоҳи тиз чўкиб ибодат қилаётган роҳиблар гуруҳига тушди.

Уларнинг илтижоси гоҳ баландлар, гоҳ пасаярди. Женнингс экспонометр асбобини олди ва унинг кўрсаткичларига назар ташлади.
— Кўздан йўқот, - шивирлади Торн.
— Ёритгични олиб олишим керак эди.
— Йўқот деяпман.

Женнингс Торнга ажабланиб қаради, лекин бўйсунди. Торн ўта ташвишлангандек кўринарди - унинг тиззалари қалтирар, худди танаси унга тиз чўкиб, роҳибларнинг илтижосига қўшилишни буюраётгандек эди.
— Тузукмисан? - деди Женнингс.
— ...Мен католикман, - деди Торн.

Бир пайт у зулмат томонга қараганича қотиб қолди. Женнингс ногиронлар аравачасини ва унда ўтирган ғалати бир кишини кўрди. Бошқалардан фарқли равишда, у аравачада қаддини тик тутиб ўтирар, боши худди тошдек қотиб қолган, қўллари фалаж бўлгандек ҳаракациз эди.
— Бу ўшами? - шивирлади Женнингс.

Торн бош ирғади, унинг кўзлари катта очилганди. Улар аравачага яқинлашишди ва ногироннинг юзини кўриб Женнингс афтини бужмайтирди. Унинг юзининг бир тарафи оқиб тушгандек кўринар, кўзлари юқорига маъносиз тикилиб турарди. Ўнг енг орасидан эса қўл ўрнига қандайдир суяк чиқиб турарди.
— У кўришини ҳам, эшитишини ҳам билмаймиз, - деди Спиллеттонинг ёнида турган роҳиб. - Ёнғиндан бери у бирор марта ҳам гапирмади.

Дуо ўқиб бўлгач, роҳиб Спиллеттонинг аравасини ташқарига олиб чиқди ва икки сайёҳ уларнинг ортидан эргашишди.
— Биродарларимиз унга қараб туришибди, - сўзида давом этди роҳиб, - ҳар куни унга лаънат ўқигач, унинг соёлиги учун дуо қиламиз.
— Лаънат ўқигач? - сўради Торн.

Роҳиб бош силкиди.
— «Қўйларини ташлаб кетган чўпонга лаънатлар бўлсин. Унинг ўнг қўли қуриб, ўнг кўзи кўр бўлиб қолсин».
— У гуноҳ қилганми? - сўради Торн.
— Ҳа.
— Қандай гуноҳ қилганини билсак бўладими?
— У Яратгандан юз ўгирган.

Торн ва Женнингс бир-бирларига қараб олишди.
— У Тангридан юз ўгирганини қаёқдан биласиз? - сўради Торн роҳибдан.
— Тавбасидан.
— У гапиролмайдику.
— У тавба қилиб хат ёзган. Унинг чап қўли ишлайди.
— Нима деб ёзган?
— Нима учун сўраётганингизни билсам бўладими?
— Бу жуда муҳим, - деди Торн. - Ёрдам беришингизни ўтиниб сўрайман. Бу ҳаёт-мамот масаласи.

Роҳиб унга диққат билан қаради ва бош ирғади.
— Юринг мен билан.

Спиллеттонинг хонаси деярли бўм-бўш эди: бу ерда фақатгина сомон тўшама ва тош стол бор эди холос. Кечаги ёмғирдан кейин хона ичида кўлмак ҳосил бўлганди. Торн тўшаманинг ҳўл бўлиб кетганини сезди. Наҳотки улар мана шундай чеклашларни жорий қилишган бўлса, ёки бу ҳам Спиллеттога берилган жазомикин?
— Столга чизилган суратга қаранг, - деди роҳиб улар ичкарига киришгач. - У бу суратни кўмир ёрдамида чизган.

Арава ғижирлади. Улар руҳоний чизган ғалати белгига тикилганларича, стол атрофини ўраб олишди.
— У бу ерга келган куниёқ мана шу суратни чизган, - давом этди роҳиб, - аммо бундан бошқа ҳеч нарса ёзмади.

Столга қандайдир белги чизилганди. Женнингснинг эътиборини ушбу белгидаги учта рақам ўзига тортди. Бу учта олти эди. Xудди Тассоненинг оёғидаги белги сингари.
— Бош устидаги чизиқни кўряпсизми? - деди роҳиб. - Бу роҳибларнинг бош кийимини билдиради.
— Бу автопортретми? - сўради Женнингс.
— Биз шундай деб ўйлаймиз.
— Мана бу олтилар нимани англатади?
— Олти - иблиснинг белгиси, - жавоб қайтарди роҳиб. - Етти - Масиҳнинг рақами. Олти эса Шайтоннинг рақами.
— Улар нима учун учта? - сўради Женнингс.
— Бизнингча, бу иблис учлигини билдиради. Шайтон, Иблис ва Дажжол.
— Нима учун сиз буни тавба қилиш деб ўйлайсиз? - сўради Женнингс.
— Сиз суратни автопортрет дедингиз. Сурат дўзах учлигининг рамзи билан ўралган.
— Аммо у нима демоқчи бўлганини аниқ билмайсиз-ку?
— Бунинг аҳамияти йўқ, - деди роҳиб. - Энг асосийси, у тавба қиляпти.

Женнингс ва Торн бир-бирларига маъноли боқишди. Торн умидсизликка тушганди.
— У билан гаплашсам бўладими? - сўради у.
— Бу сизга ёрдам бермайди.

Торн Спиллеттога қаради ва унинг маъносиз юзига кўзи тушиб қалтираб кетди.
— Спиллетто ота, - деди у қатъий қилиб. - Менинг исмим Торн.

Руҳоний юқорига кўз тикди. У қимир этмас ва Жеремини эшитмасди.
— Фойдаси йўқ, - деди роҳиб.

Аммо Торнни тўхтатишнинг иложи йўқ эди.
— Спиллетто ота, - қайтарди Торн. - ўша гўдакни эслайсизми? Унинг кимлигини билмоқчиман.
— Илтимос қиламан, сенор, - огоҳлантирувчи оҳангда гапирди роҳиб.
— Сиз уларга</б< иқрор бўлгансиз, - қичқирди Торн, - энди <b>менга ҳам иқрор бўлинг! Ўша гўдак қаердан келганини билмоқчиман!
— Илтимос қиламан...

Руҳоний Спиллеттонинг аравасини юргизмоқчи бўлди, лекин Женнингс унинг йўлини тўсди.
— Спиллетто ота! - бўкирди Торн маъносиз, гунг қиёфага тикилиб.- Ўтинаман! Онаси қаерда? Онаси ким? Илтимос! Жавоб берсангиз-чи!

Бирдан қулоқни қоматга келтирувчи садо янгради. Черков қўнғироқлари чалина бошлади. Бу товушга тоқат қилиб бўлмасди, Торн ва Женнингс қўнғироқ овозидан чўчиб тушишди. Торн руҳонийнинг қўли кўтарила бошлаганини кўриб қолди.
— Кўмир! - қичқирди Торн. - Унга кўмир беринглар!

Женнингс дарҳол олдинга ташланиб стол устидан кўмир парчасини олди ва уни руҳонийнинг қўлига тутди. Қўнғироқ жаранги давом этар, руҳонийнинг қўли қўнғироқ ҳар бонг урганида бир қалтираганча, стол устига қинғир-қийшиқ ҳарфларни ёзарди.
— Бу қандайдир сўз, - ҳаяжон билан қичқирди Торн. - Ч... Е... Р...

Руҳоний титраб-қақшаб сўзнинг давомини ёзишга уринди, уни оёриқ тутди, у оғзини очди ва қандайдир ҳайвоний тарзда ингради.
— Давом этинг! - уни мажбурлади Торн.
— В... - ўқиди Женнингс. - Е... Т...

Кутилмаганда қўнғироқ овози тўхтади. Руҳоний кўмирни тушириб юборди ва унинг боши аравача суянчиғига эгилди. Уқубатга тўла кўзлар осмонга тикилди, унинг юзидан дувиллаб тер оқарди.

Унинг атрофидагилар столга ёзилган сўзга тикилганларича сукут сақлаб туришарди.
— Червет?... - сўради Торн.
— Червет, - қайтарди Женнингс.
— Бу италянчами?

Улар ёзувга тикилиб турган роҳибга қарашди.
— Бу сўз сизга бирор нарсани англатадими? - сўради Торн.
— Черветери, - жавоб берди роҳиб. - Менимча, бу Черветери.
— Нима у? - сўради Женнингс.
— Эски қабристон. Этрусскларники. Ди Сантанжело қабристони.

Руҳонийнинг танаси яна қалтиради, у нимадир демоқчи бўлиб ингради, аммо жим бўлиб қолди.

Торн билан Женнингс роҳибга тикилишди, аммо у бошини чайқади ва ижирғаниб деди:
— Черветери харобага айланган жой. Течалкнинг мақбараси қолдиқлари.
— Течалкнинг? - сўради Женнингс.
— Этрусскларнинг иблис маъбуди. Улар шайтонпараст бўлишган. У кўмилган жой улар учун муқаддас саналади.
— У нима учун бу сўзни ёзди? - сўради Торн.
— Билмадим.
— Қабристон қаерда? - сўради Женнингс.
— У ерда қабрлар ва... ёввойи итлардан бошқа ҳеч нарса йўқ, сенор.
— У қаерда? - тоқацизлик билан сўради Женнингс.
— Ҳайдовчингиз билиши керак. Римдан эллик чақирим шимолда.

Римда бошланган шамол шаҳар ташқарисига ўтган, кучли ёмғир машинанинг тез юришига халал берар, улар шосседан тор ва лой кўчага бурилишгач, уларнинг юриши янада қийинлашганди. Бир марта машинанинг орқа ғилдираги чуқурга тушиб тиқилиб қолди, улар машинани суриб чиқаришларига тўёри келди. Тонг отиб келаётганди. Ниҳоят улар манзилга етиб келишди. Уларнинг олдида темир панжара намоён бўлди, панжара ортида эса қабрлар кўзга ташланарди. Женнингс машина юкхонасини очиб фотоаппаратини топди ва унга янги тасма қўйди. Унинг нигоҳи юкхонанинг бир бурчагида қалашиб ётган мой юқи латталар орасидаги темир ломга тушди. Женнингс уни камарига қистирганча панжара бўйлаб кета бошлади. Ер қуруқ эди, Женнингс совуқдан қалтираган кўйи қабристон дарвозасини изларди. Аммо дарвозани тополмади. Фотоаппаратини яна бир марта текшириб олгач, у дарахтга осилиб панжара устига чиқди. Мувозанатини йўқотганича, қабристон ичига ағанади. Женнингс ўрнидан туриб, ичкарига йўл олди. Осмон ёришиб кетган, у энди атрофдаги қабрлар ва ҳайкалларнинг синиқ парчаларини бемалол кўраётганди.

Аёзга қарамасдан, Женнингс терлаб кетганини сезди. У асабий ҳолатда ён атрофга аланглаганича йўлида давом этарди. Женнингс худди биров ўзини кузатиб тургандек ҳис қиларди. Ҳайкаллар уни кузатаётгандек туюларди. Женнингс ўзини босиб олиш учун тўхтади ва юқорига қаради. Унинг рўпарасида Женнингсга важоҳатли кўзларини тиккан улкан ҳайкал турарди. Женнингснинг нафаси ичига тушиб кетди, ҳайкалнинг ирғиб чиққан кўзлари гўёки унинг бу ердан тезда жўнаб кетишини талаб қилаётгандек эди. Тош қиёфанинг узун сочлари пешонасига тушган, бурни гўштдор, катта оғзи ғазаб билан очилиб турарди. Женнингс ўзидаги қўрқувни енгди ва ҳайкални уч марта суратга туширди...

Торн кўзларини очди ва Женнингснинг йўқлигини кўрди. У машинадан тушди ва қабристон томон қаради, ҳайкалларнинг синиқларини қуёшнинг илк нурлари ёритаётганди.
— Женнингс?!

Унга ҳеч қандай жавоб бўлмади. Торн панжара ёнига яқинлашиб яна овоз берди. Узоқдан қандайдир овоз келди. Торн катта қийинчилик билан панжарадан ошиб ўтди.
— Женнингс?..

Атроф жимжит бўлиб қолди. Торн ҳайкаллар оралаб Женнингсни излай бошлади. У аста-секин қадам ташларди. Унинг оёқлари ботиб қолаётганди. Торн улкан ҳайкаллар орасида ўзини ғалати сеза бошлади. Қабристон сукунати уни эзарди. Бутун атроф жонсиздек эди. Торн илгари ҳам мана шундай ҳисни бошидан кечирганди. Ўшанда у Пирфордда бир жуфт кўз унинг уйини кузатаётганини кўрганди. Торн ҳозир ҳам ўзини кимдир кузатаётганини сезиб юришдан тўхтади. Жереми қотиб қолди. Узоқдан, буталар орасидан қандайдир шовқин эшитилди. Қадам товушлари тобора яқинлаша бошлади. Торн қочишга тутинди, аммо оёқлари ўзига бўйсунмасди. У кўзларини даҳшатдан катта очганича жойидан қимирламасди.
— Торн!

Бу Женнингс эди. У қўлида темир ломни тутганича буталарни ёриб ўтиб Торннинг ёнига яқинлашди.
— Топдим! - деди у. - Топдим!
— Нимани топдинг?
— Кетдик! Юр мен билан!

Улар олдинга ташланишди. Женнингс қабрлар устидан чаққонлик билан сакраб ўтар, Торн ундан ортда қолмасликка уринарди.
— Мана! Буёққа қара! Бу ўша! - қичқирди Женнингс ва ёнма-ён қазилган иккита қабр олдида тўхтади. Улар бошқа қабрларга нисбатан янги бўлиб, қабрлардан бири одатий катталикда, иккинчиси эса кичкина эди. Қабртошларида марҳумларнинг исм-шарифи ва йиллар ёзилганди.
— Кунини кўряпсизми? - ҳаяжон билан сўради Женнингс. - Олтинчи июн. Олтинчи июн! Тўрт йил олдин. Она ва бола...

Торн қабрлар олдига секингина келди.
— Булар қабристондаги энг янги қабрлар, - деди Женнингс. - Қолганлари шунчалик эскики, улардаги ёзувлар ҳам ўчиб кетган.

Торн индамади. У чўккалаб олиб, ёзувларни ўқиш мақсадида қабртошларидаги лойни тозаларди.
— ...Мария Аведичи Сантойя... Гўдак Сантойя... Ин Морте эт ин. Нате Амплеха рантур Генератионес.
— Бу нима дегани?
— Лотинча.
— Нима деб ёзилибди?
— ...Ўлим... ва туғилишда... авлодлар бирлашадилар.
— Буни қара-я!

Женнингс Торннинг ёнига тиззалади ва унинг йиёлаётганини кўрди. Торн бошини қуйи солганича ҳўнграрди. Женнингс у ўзини босиб олишини кутиб турди.
— Мана у, - ингради Торн. - Энди билдим. Бу ерда менинг фарзандим ётибди.
— Эҳтимол, сиз тарбиялаётган боланинг онаси ҳам шу ерга кўмилгандир.

Торн Женнингсга қаради.
— Мария Сантойя, - деди Женнингс қабртошига ишора қилиб. - Бу ерга она ва бола кўмилган.

Торн унинг сўзлари маъносини тушунишга уринаркан, бош силкиди.
— Менга қаранг, - деди Женнингс. - Биз Спиллеттодан боланинг онаси қаердалигини сўрагандик. Мана онаси. Буниси эса сизнинг фарзандингиз бўлса керак.
— Аммо нега бу ерда? Нега бунақа жойда?
— Билмадим.
— Нима учун бундай даҳшатли жойда?!

Женнингс Торнга қаради. Унинг ўзи ҳам ҳеч нарсани тушунмаётганди.
— Буни аниқлашнинг битта йўли бор. Асосийси, биз уларни топдик. Энди қолган нарсаларни билишимиз мумкин.

У ломни олди ва ерга қаттиқ урди. Лом ерга кириб кетди.
— Бу унчалик қийин эмас. Бор-йўғи икки қарич тупроқни олсак бўлди.

У ерни лом билан ўя бошлади. Кейин эса қўллари билан тупроқни кавлай бошлади.
— Ёрдамлашвор, - деди у Торнга ва Торн ҳам совуқдан қотиб қолган қўллари билан тупроқни кавлашга киришди.

Ярим соатдан сўнг улар терга ва лойга ботганича, бетон плита юзасидан сўнгги тупроқни тортиб олдилар.
— Ҳидини сезяпсизми? - сўради Женнингс.
— Ҳа.
— Чамаси, жудаям шошилишган.

Торн азобдан қийналаётгани учун унга жавоб бермади.
— Аввал қайси бирини очамиз? - деди Женнингс.
— Балки бунинг кераги йўқдир?
— Керак.
— Лекин бу одамгарчиликдан эмас.
— Агар хўп десангиз, ҳайдовчини ёрдамга чақираман.

Торн тишларини ғижирлатди ва бош чайқади.
— Унда бошладик, - деди Женнингс. - Аввал каттасини.

Женнингс плита остига ломни тиқди. Кейин уни пастга босди.
— Қани, бўл, жин ургур! - қичқирди у ва Торн ёрдамга шошилди. Унинг қўллари қалтирарди.
— Камида бир тонна келади... - минғирлади Женнингс. Улар плитани кўтариб суришга эришишди ва қабр ичига назар ташлашди.
— Э Xудойим!

Чуқур ичида шоқолнинг жасади ётарди. Турли ҳашаротлар қандайдир тарзда шу пайтгача сақланиб қолган тери ва тананинг қолдиқларини ҳар тарафдан кемиришарди. Торн титраб кетди ва ўзини орқага ташлади. Бетон плита гурсиллаб чуқур оғзига тушди. Минглаб пашшалар осмонга кўтарилди. Женнингс даҳшат билан Торнга ташланди ва уни бу ердан олиб кетишга уринди.
— Йўқ!!! - ўкирди Торн.
— Кетдик!
— Йўқ! - ўкиришда давом этди Торн. - иккинчисини!
— Нима учун? Биз ўзимиз учун керакли барча нарсани кўрдик.
— Йўқ, бунисини ҳам, - деди Торн. - Балки, бу ерга ҳам ҳайвон кўмилгандир!
— Xўш, нима бўпти?
— Унда, менинг фарзандим тирик бўлиб чиқади!

Женнингс Торннинг телбаларча нигоҳига кўзларини қадади ва лом ёрдамида кичкина бетон плитани кўтаришга уринди. Торн унинг ёнига келиб, плита орасига қўлини тиқди. Плитани суришди ва Торннинг кўзи ёшга тўлди. Кичкинагина қабрда чақалоқнинг суяклари ётар, унинг бош суяги мажақланганди.
— Боши... - ҳўнгради Торн.
— ... Э Xудо...
— Улар уни ўлдиришган экан!
— Кетдик.
— Улар менинг ўёлимни ўлдиришган экан! - қичқирди Торн овозининг борича. - Улар уни ўлдиришган экан! Менинг ўёлимни ўлдиришган экан!

Женнингс Торнни ўрнидан турғизди ва уни куч билан судрай бошлади. Аммо у кутилмаганда қўрқувдан титраб кетиб, жойида қотиб қолди.
— Торн, бу ёққа қара.

Торн Женнингс кўрсатган тарафга қаради ва қоп-қора итнинг бошига кўзи тушди. Итнинг ёнаётган кўзлари бир-бирига яқин жойлашган, унинг оғзидан сўлак оқарди. Яқин атрофда увиллаш эшитилди. Торн ва Женнингс қимирламай туришарди. Ит буталар орасидан чиқиб келди. У озиб кетган, ҳаммаёғи яра-чақа бўлиб, биқинида янги жароҳатнинг изи бор эди. Буталар шитирлаб, яна битта итнинг тумшуғи кўзга ташланди. Кейин яна ва яна итлар пайдо бўла бошлади. Гўёки бутун қабристон ҳаракатга келаётгандек эди. Атрофни қора шарпалар босиб кетган, улар оч қолган, ўнлаб қутурган итлар эди. Уларнинг оғзидан сўлак оқарди.

Женнингс ва Торн ҳаттоки бир-бирларига қарашга ҳам журъат қила олишмасди. Увиллаётган итлар тўдаси ҳозирча жойидан қимирламай турарди.
— Улар... мурдаларнинг ҳидини сезишяпти... - шивирлади Женнингс. - Орқага юриш керак.

Улар нафасларини ютганича, аста-секин ортга чекина бошлашди. Шу лаҳзада итлар уларга ташланишди. Торн тойиб кетди ва беихтиёр бақириб юборди. Женнингс шу заҳоти унга ёпишди ва хотиржамликни сақлаш мақсадида пичирлади:
— Югурмаслик керак... уларга фақат жасадлар керак...

Аммо итлар қабрларни айланиб ўтиб кўзларини тириклардан узмай туришарди. Итлар ва одамлар орасидаги масофа қисқариб борар, йиртқичлар тобора яқинлашиб келишарди. Торн ва Женнингс ортга чекиниб боришарди. Шу пайт улар орқадаги тўсиққа урилишди. Торн қалтираганича Женнингсга ёпишди. Улар тош санамнинг оёғи остида туришарди. Итлар уларни ҳар тарафдан ўраб олганди. Йиртқичлар ва уларнинг қурбонлари қандайдир сонияларга жим бўлиб қолишди. Қуёш ботаётган ва қабристон ортида уфқ қизариб кетганди. Итлар олға ташланиш ҳақидаги буйруқни кутишарди.

Женнингс жаҳд билан итларнинг йўлбошчисини лом билан урди ва итлар шу заҳоти уларга отилишди. Женнингсни йиқитган йиртқичлар унинг томоғидан тишлашга уринишарди. Мухбир ерда ётганича типирчилар, фотоаппарат тасмаси унинг бўйнига ўралиб қолганди. Женнингс итлардан қутулишга ҳаракат қиларди.

Торн тўсиқ ёнига етиб олишга эришди. Шу пайт унга катта ит ташланди ва тишларини унинг елкасига ботирди. Жереми чўккалаб қолди ва бошқа итлар ҳам унга ташланишди. Тишларнинг шарақлаши эшитилар, Жеремининг устига сўлаклар оқарди. Торн эмаклаганча тўсиққа яқинлашишга уринди. У тишларнинг танасига қандай ботаётганини ҳис қиларди. У бир неча сонияга ерда юмалаётган Женнингсга қарашга улгурди. Торн оёриқни ҳис этмасди, унинг хаёлида битта фикр бор эди - бу ердан қочиш! Жереми эмаклаганча тўсиқ томон кета бошлади. Итлар унинг елкасига ёпишишди. Унинг қўли қандайдир совуқ нарсага тегди. Бу Женнингс қўлидан тушириб юборган лом эди. У ломни маҳкам тутди ва ортига силтади. Аянчли акиллаш эшитилди ва Торн итлардан бирига боплаб туширганини билди. Унинг елкаси қондан ҳўл бўлиб кетди ва ортига ўгирилган Торн бир итнинг кўзи оқиб тушганини кўрди. Бу унга куч бағишлади, у лом билан итларни ура кетди ва оёққа туриб олди.

Женнингс дарахт тагида турарди. Итлар унга ташланишда давом этишарди. Олишув пайтида кутилмаганда фотоаппарат ёритигичи ишлаб кетди ва йиртқичлар даҳшат билан орқага чекинишди. Торн ломни силтаганича тўсиқ томон чекинарди. Женнингс итлар яқин келишганида фотоаппарат тугмачасини босар, ёритгич чақнаганида итлар ортга чекинганидан фойдаланиб, тўсиқ томон югурарди. Ниҳоят у ҳам панжарага етиб олди.

У Торнга яқинлашди. Торн панжарага осилиб чиқди ва енги осилиб қолиб, қабристон ташқарисига йиқилди. У оёриқдан инграб юборди. Женнингс ҳам панжарага осилиб чиқди ва камерани итларга отиб юбориб, ўзини ташқарига отди. Ҳайдовчи даҳшатга тушганича уларга тикилиб турарди. У машинадан отилиб чиқиб Женнингсга Торнни машинага ўтқизишда ёрдам берди. Женнингснинг кўзи итларга тушди. Улар панжарага ташланишар, увиллашарди. Улардан бири панжарадан сакраб ўтишга уринди ва ундан деярли сакраб ҳам ўтганди, аммо панжара қозиғига санчилиб қолди. Унинг томоғидан қон фаввора бўлиб отила бошлади. Қон исини сезган итлар осилиб қолган итга ташланишди ва уни ёриб ташлашди.

Машина ўқдек учиб кетди. Эшикни қарсиллатиб ёпаркан, ҳайдовчи ойна орқали йўловчиларига назар ташлади. Уларнинг бутун аъзои бадани осилиб қолган эт ва қондан иборат эди. Торн ва Женнингс бир-бирларига маҳкам ёпишганларича, ёш болалардек ҳўнграб йиёлашарди.

11

Таксичи уларни тиббий ёрдам марказига олиб борди, уларнинг юкларини машинадан тушириб, жўнаб қолди. Торн юз берган воқеадан ўта таъсирланиб кетганди. Барча саволларга унинг ўрнига Женнингс жавоб берди. У ўзларининг ҳақиқий исмларини айтмади ва шундай ёлғон тўқидики, унга касалхонадагилар ишонишди. У ўлгудек ичишганини ва қўриқчи итлар томонидан муҳофаза қилинадиган хусусий мулкка бориб қолишганини айтди. Бу шаҳар атрофида юз берган, ўта мастликда улар панжарадан ошиб ўтишиб, итлар ҳужумига дуч келишганди. Уларнинг яраларига дори қўйишди, қутуришга қарши эмлашди ва бир ҳафтадан сўнг қон топширгани келишларини буюришди. Улар бу ердан чиқиб кичикроқ меҳмонхонага боришди ва сохта исмлар билан у ерга жойлашишди.

Торн телефонга ёпишди ва Женнингс хонада у ёқдан бу ёққа юраётганида, Катерина билан боёланишга уринди.
— Улар сени ўлдириши мумкин эди, аммо ўлдиришмади, - деди Женнингс таҳликали овозда. - Улар МЕНИ ўлдиришга уринишди.

Торн Женнингсга жим бўлишини сўраб қўлини кўтарди ва Женнингс унинг кўйлагида қон доғини кўрди..
— Эшитяпсанми, Торн?! Улар менга ташланишди!!
— Бу касалхонами? Ҳа, у 44-палатада.
— Э Xудо, агар камерам бўлмаганида эди... - давом этди Женнингс.
— Илтимос, жим туриб тур, гаплашиб олай.
— Биз нимадир қилишимиз керак, Торн. Эшитяпсанми?

Торн Женнингсга ўгирилди ва унинг бўйнидаги жароҳатга кўзи тушди.
— Менга Мегиддо шаҳрини топ, - деди у.
— Жин урсин, қаердан топаман?
— Билмадим. Кутубхонага бор.
— Кутубхонага? Оббо!
— Алло? - деди Торн. - Катерина?

Катерина эрининг овозидаги ташвишни сезиб, каравотга ўтирди. У гўшакни соғ қўлида ушлаб турар, бир қўли ҳаракациз осилиб турарди.
— Тузукмисан? - деди Торн хавотирланиб.
— Ҳа. Сенчи?
— Ҳа. Мен шунчаки...
— Қаердасан?
— Римда. «Император» меҳмонхонасида.
— Нима бўлди?
— Ҳеч нарса.
— Касалмасмисан?
— Йўқ.
— Жереми, бу ёққа қайт.
— Ҳозир эмас.
— Мен қўрқяпман.
— Ҳеч нарсадан қўрқма.
— Уйга қўнғироқ қилсам, гўшакни ҳеч ким кўтармаяпти.

Торн Женнингсга қаради. У кийиниб, кўчага чиқиб кетишга тайёрланаётганди.
— Жерри, - деди Катерина. - Яхшиси, уйга борақолай.
— Жойингдан жилма, - илтимос қилди Торн.
— Демендан ташвишдаман.
— Уйга умуман яқинлаша кўрма, Катерина!
— Боришим керак...
— Қулоқ сол, Катерина. Уйга бора кўрма!

Катерина унинг овозидаги хавотирни сезиб жим бўлиб қолди.
— Агар мендан ташвишланаётган бўлсанг, - деди у, - бунинг ҳожати йўқ. Мен руҳшунос билан гаплашдим ва баъзи нарсаларни тушуна бошладим. Бунга Демен эмас, ўзим сабабчи эканман.
— Катерина...
— Мен ҳозир литиум ичяпман. У тушкунликка қарши ёрдам беради. Мен уйга кетмоқчиман. Сенинг ҳам қайтишингни истайман. - У жим бўлиб қолди. Унинг овози бирдан хириллаб чиқа бошлади. - Ҳаммаси яхшилик билан тугашини хоҳлайман.
— Бу дорини сенга ким берди? - сўради Торн.
— Гриер.
— Касалхонадан кетма, Катерина. Мен қайтгунимча, ҳеч қаерга силжима.
— Уйга кетмоқчиман, Жерри.
— Xудо ҳаққи...
— Мен соппа-соғман!
— Йўқ!
— Ташвишланма.
— Катерина!
— Мен уйга кетаман, Жерри.
— Йўқ! Мен қайтаман.
— Қачон?
— Эрталаб.
— Балки уйда бирор воқеа юз бергандир? Уйга қўнғироқ қилсам...
— Ҳа, уйда нимадир содир бўлган, Катерина.

Катерина бу сўзлардан сўнг жим бўлиб қолди.
— Жерри? - сўради у секингина. - Нима бўлди?
— Телефонда айтолмайман, - ўтинч билан деди Торн.
— Нима бўлди? Уйимизда нима бўлди?
— Мени кутиб тур. Касалхонадан кетма. Мен эрталаб етиб бораман ва ҳаммасини тушунтириб бераман.
— Илтимос...
— Бу сени деб эмас, Катерина. Сен билан ҳамма нарса жойида.
— Нима деяпсан?

Женнингс Торнга қаради ва бош чайқади.
— Жерри?
— У бизнинг фарзандимиз эмас, Катерина. Демен бизнинг боламиз эмас.
— Нима?
— Уйга бора кўрма, - огоҳлантирди Торн. - Мени кут.

У гўшакни қўйди. Катерина ҳайратдан қотиб қолганди. Бирдан у ваҳима уни тарк этаётганини сезди. Дори таъсир қилган ва унинг хаёли жойига келиб қолганди. Катерина гўшакни кўтарди ва уйининг телефон рақамини терди. Гўшакни ҳеч ким кўтармади. У каравот ёнидаги тугмачани босди.
— Эшитаман, хоним? - деган овоз келди.
— Мен касалхонадан кетмоқчиман. Бу масалада ким билан гаплашишим керак?
— Сиз шифокордан рухсат олишингиз керак.
— Менга уни топиб беринг, илтимос.
— Ҳаракат қилиб кўраман.

Катерина яна сукунат оғушида қолди. Ҳамшира тушлик келтирди, аммо унинг иштаҳаси йўқ эди. Патнис устида кичкина идишда мураббо бор эди. Катеринанинг бармоғи унга тасодифан тегиб кетди ва мураббо муздай туюлди.

Касалхонадан юзлаб мил нарида, Черветери қабристонида жимжитлик ҳукм сурар, фақатгина ер кавланаётганга ўхшаш товуш жимликни бузарди. Очилган қабрлар олдида иккита ит панжалари билан тупроқни ўйиб, очилган қабрларни тўлдиришарди. Тупроқ секин-аста шоқол ва чақалоқнинг суякларини кўмиб борарди. Темир панжара устида эса итлардан бирининг даҳшатли жасади осилиб турарди. Бир ит тумшуғини чўзди ва паст овозда увиллади. Бу увиллаш бутун қабристон бўйлаб тарқалди ва унга қолган йиртқичлар ҳам жўр бўлишди. Бутун атрофни итларнинг увиллаши тутиб кетди.

Катерина ётган жойида яна тугмачани босди. Унинг овозида сабрсизлик аломати бор эди.
— Ким бор? - деди у.
— Эшитаман, - деди кимдир.
— Менга шифокорни чақириб беришларини сўрагандим.
— Бунинг иложи йўқ. У операция хонасида.

Катерина аччиқланди.
— Менга ёрдам бера олмайсизми?
— Бирортасини жўнатаман.
— Илтимос, тезроқ.
— Xўп бўлади.

Катерина қийинчилик билан ўрнидан турди ва шкаф ёнига борди. У кўйлагини олиб кўзгуга тикилганича кийинишга тутинди. Катерина гипсланган қўл билан кийиниш осон эмаслигини ўйлади ва кўйлагини бошига илди. Кўйлагини кия олмаётган Катеринани ваҳима босди. Кутилмаганда эшик очилди ва у енгил нафас олди - кимдир унга ёрдамлашгани кирган эди.
— Эй, - деди Катерина кўйлаги орасидан кирган одамга қарашга уринаркан.

Аммо унга жавоб бўлмади.
— Ким у?

У қотиб қолди.

Унинг рўпарасида Бейлок хоним турарди. Унинг юзига упа чапланган, лабларига қизил лаббўёқ суртилганди. Катерина Бейлок хоним деразани очиб пастга қарашини кузатиб турди.
— Менга ёрдам бера олмайсизми... - пичирлади Катерина. - Қийналиб қолдим.

Бейлок хоним тиржайди, бундан Катеринанинг юраги орқага тортиб кетди.
— Ажойиб кун, Катерина, - деди аёл. - Парвоз қилиш учун ажойиб кун.

У Катеринанинг кўйлагидан маҳкам ушлади.
— Ўтинаман, - ялинди Катерина.

Уларнинг кўзлари охирги марта учрашди.
— Сиз жудаям гўзалсиз, - деди Бейлок хоним. - Бизга ҳавода туриб бўса йўлланг.

У Катеринани дераза токчаси олдига судраб келди ва деразани катта очди.

Беморларни қабул қилиш бўлимига «тез ёрдам» машинаси қизил чироқларини ёқиб етиб келди. Шу лаҳзада еттинчи қават деразасидан юзига алвон мато ёпилган аёл пастга тушиб кетди. У жуда узоқ вақт тушди ва машина устига зарб билан тушгунига қадар уни ҳеч ким сезмади. Сўнгра аёлнинг танаси бир титради ва абадий уйқуга кетди.

Шу онда Черветери қабристонига сукунат чўкди. Қабрлар тупроқ билан тўлдирилганди ва итлар буталар орасига кириб кетишди...

Торн қаттиқ чарчаганди ва бирпасда ухлаб қолди. Уни телефон қўнғироғи уйғотиб юборди. Женнингс ҳали қайтмаганди.
— Ҳа? - деди уйқусираган овозда Торн.

Қўнғироқ қилган киши шифокор Беккер бўлиб, унинг овози хавотирли эди.
— Xудога шукр, сизни топдим, - деди у. - Меҳмонхонанинг номини Катерина қоғозга ёзиб қўйган экан...
— Нима бўлди?
— Катерина касалхона деразасидан ўзини ташлаб юборибди.
— Нима? - Торннинг овози чиқмай қолди.
— У ўлди, жаноб Торн. Биз қўлимиздан келган барча чораларни кўрдик.

Торннинг томоғига нимадир тиқилиб қолган, у гапира олмасди.
— Биз нима юз берганини аниқ билмаймиз. У касалхонадан кетмоқчи бўлган экан, кейин унинг жасадини кўчадан топдик.
— У ўлдими?..- деди Торн зўрға.
— Ўша ондаёқ. Унинг боши мажақланиб кетган.

Торн оҳ урди ва гўшакни кўксига босди.
— Жаноб Торн...

Аммо Торн гўшакни қўйиб қўйганди. У йиёларди.

Ярим тунда Женнингс қайтиб келди, у ўлгудек чарчаганди. У каравотда ётган Торнга назар ташлади.
— Торн?
— Ҳа, - пичирлади Торн.
— Мен кутубхонага бордим, сўнгра Қироллик География Жамиятида бўлдим.

Торн жавоб бермади ва Женнингс каравотга ўзини ташлади. У Торннинг кўйлагидаги қонли доғ янада катталашганини кўрди.
— Мен Мегиддо шаҳрини топдим. Унинг номи «Армагеддон» - «Қиёмат» сўзидан келиб чиққан экан.
— Қаерда жойлашган экан? - сабрсизлик билан сўради Торн.
— Қўрқаманки, эллик фут ер остида. Қуддус яқинида. У ерда ҳозир қазиш ишлари кетяпти экан. Менимча, Американинг қайсидир университети томонидан.

Женнингс каравотга астойдил ўрнашди. У жуда чарчаганди.
— Мен у ерга бормоқчиман, - пичирлади Торн.

Женнингс бош силкиди ва хўрсинди.
— Агар қариянинг исмини топганимизда эди...
— Бугенгаген.
— Бугенгаген?
— Ҳа. Шеърлар ҳам ёдимга тушди.

Женнингс Торнга ишонқирамай қаради.
— Сиз учрашишингиз лозим бўлган кишининг исми Бугенгагенми?
— Ҳа.
— Бугенгаген - одамларнинг танасидан иблисни қувган киши, у ўн еттинчи асрда яшаган ва китоблардан бирида унинг номи тилга олинган.
— Айнан мана шу исм, - истамайгина жавоб берди Торн. - Мен ҳаммасини эсладим. Унинг барча гапларини.
— Xудога шукр! - деди Женнингс.
— «У Сионга келганида... - бошлади Торн эшитилар-ешитилмас қилиб. - Само кометани йўллайди... Ва Рим юксалади... Биз зиёни қайтиб кўрмаймиз».

Женнингснинг бутун вужуди қулоққа айланганди. У Торннинг сўзлаш оҳангидан унинг ҳаётида нимадир юз берганини сезди.
— «Абадий денгиз тубидан йиртқич чиқиб келади... - давом этди Торн. - Ва сўнгги қони қолгунча жанг қилиш учун лашкар келади... Ака ўз укасини ўлдиради ва қиличини... охирги инсоннинг юраги уришдан тўхтамагунча ташламайди».

У гапиришдан тўхтади. Женнингс кўчада ўтиб кетаётган полиция машинасининг овози узоқлашгунича кутиб турди ва деразага яқинлашди.
— Нима бўлди? - сўради у.
— Катерина ўлди, - бефарқлик билан жавоб берди Торн. - Бола ҳам ўлишини истайман.

Улар тонггача ухлашмади. Соат саккизда Торн Эл Ал компаниясига қўнғироқ қилди ва Исроилга учиш учун чиптага буюртма берди.

Торн тез-тез сафарларга чиққан бўлсада, Исроилга ҳеч қачон келмаганди. Унинг бу мамлакат ҳақидаги билимлари газеталардаги янгиликлардан ва яқиндагина Инжилда ўқиганларидан иборат эди. У Исроилнинг замонавий, илғор давлат эканлигидан ажабланди. Фиръавнлар даврида ҳам мавжуд бўлган, лекин яқиндагина, асфалт ва бетонлар даврида қайтадан пайдо бўлган бу давлат саҳронинг ўртасига тушиб қолган қумсувоқ парчасига ўхшарди. Унинг осмони бир пайтлар яҳудийларнинг Мисрдан қочишларига шоҳид бўлганди; ҳозир эса осмонўпар бинолар ва меҳмонхоналар кўкка қадар бўй чўзганди.

Бутун атрофни қурилишлар шовқини тутиб кетганди. Улкан юк кўтариш кранлари худди фил сингари ўз «хартум»ларида юкларни у ёқдан бу ёққа олишарди. Шаҳар худди ҳар томонга кенгайиш учун уринаётгандай эди. Кўп ерларда асфалт бўлиниб кетган, яқинда қурилган, аммо эскириб кетган йўллар қайтадан қурилаётганди. Ҳамма ёққа Муқаддас Ер бўйлаб саёҳат қилувчилар эътиборини тортувчи эълонлар осиб ташланганди. Полициянинг ҳам иши бошидан ошиб ётарди: улар қўпорувчиларни топиш мақсадида чамадон ва халталарни текшириб чиқишарди.

Торн ва Женнингсни аеропортда узоқ ушлаб қолишди: уларнинг жароҳатлари ва кўкарган юзлари шубҳа уйғотганди. Торн Америка маъмуриятидан эканлигини яшириш мақсадида фуқаролик паспортини кўрсатди.

Улар таксида Xилтон меҳмонхонасигача боришди, сўнгра дўкондан юпқа костюмлардан сотиб олишди. Иссиқ кучайиб борарди. Торннинг жароҳатига оқиб тушган тер ярасини ачиштирарди. Женнингс буни сезиб, Торнга шифокорга боришни таклиф қилди. Аммо Торн Бугенгагенни топиш иштиёқида ёнарди.

Торн ва Женнингс бозор томон юришди ва ҳаммадан Бугенгаген ҳақида сўрай бошлашди. Бу исмни ҳеч ким эшитмаганди ва улар қидирувни давом эттиришди. Торн умидсизликка тушган, оёғини аранг судрарди. Женнингс эса аксинча, жуда тетик бўлиб, дўконлар, фабрикаларга кириб чиқар, телефон китобларини текширарди, у ҳатто бир марта полиция бўлимига ҳам кириб чиқди.
— Балки у исм-шарифини ўзгартиргандир, - деди Женнингс уф тортиб эртасига эрталаб улар паркда ўтиришганида. - Эҳтимол, энди унинг исми Жорж Бугендир. Ёки Жим Гаген. Ёки Иззи Гагенберг.

Эртасига улар Қуддусдаги кичикроқ меҳмонхоналардан бирига жойлашишди. Улар ўша ғалати исмни ҳеч бўлмаса эшитган одамни излаб кун бўйи тентирашди. Аммо самараси бўлмади.
— Енгилганга ўхшаймиз, - деди Женнингс меҳмонхона айвонидан пастга қараркан.

Хона исиб кетган, Торн терга ботганича каравотда ётарди.
— Агар бу ерда биттаю битта Бугенгаген бўлса, уни топиш учун бирорта ҳам имкониятимиз йўқ. Биз эса унинг умуман мавжуд эмаслигини кўриб турибмиз.

У хонадан сигарет қидира бошлади.
— Жин урсин, ўша кичкина руҳоний доим морфий истеъмол қилиб юрган, биз эса унинг сўзига лаққа тушибмиз. Яхшиямки, у сенга Ойга учишинг лозимлигини айтмапти.

У каравотга ўтирди ва Торнга қаради.
— Тушунолмаяпман, Торн. Бир неча кун илгари мен қидирувларимизнинг нақадар зарурлигига ишонардим, ҳозир эса бу нарса менга бемаъниликдек туюляпти.

Торн бош ирғади ва оёриқдан юзлари тиришиб каравотга ўтирди. У бинтни ечди ва Женнингс унинг очилиб қолган ярасини кўрди.
— Яранг менга ёқмаяпти.
— Ҳаммаси жойида.
— Йиринг бойлаяпти шекилли.
— Ҳечқиси йўқ, - деди Торн.
— Нима учун сенга шифокор топишимни сўрамаяпсан?
— Яхшиси, қарияни топ, - деди Торн. - Менга керакли бўлган ягона одам у.

Женнингс Торнга эндигина жавоб беришга тутинганди, аммо эшик тақиллаб қолди. У эшикни очиб, остонада тиланчини кўрди. У пастак бўйли араб бўлиб, белигача яланғоч эди. Араб тилла тишларини кўрсатиб тиржайди ва боши ерга теккудай энгашди.
— Нима керак? - сўради Женнингс.
— Қарияни сизлар излаяпсизларми?

Женнингс ва Торн бир-бирларига қарашди.
— Қайси қарияни? - сўради Женнингс эҳтиёткорлик билан.
— Бозорда менга сизлар қарияни излаётганингизни айтишди.
— Ҳа, биз бир кишини излаяпмиз.
— Мен сизларни унинг олдига бошлаб бораман.

Торн ўрнидан зўрға турди ва Женнингсга маъноли боқди.
— Тезроқ-тезроқ, - уларни ундади араб. - У сизлар айни пайтида келганингизни айтди.

Улар Қуддуснинг тор кўчалари бўйлаб пиёда кетишарди. Тез ва жимгина қадам ташлашарди. Араб уларга йўл кўрсатарди. У ёшига нисбатан жуда чаққон эди. Торн ва Женнингс уни кўздан қочирмасликка ҳаракат қилишар, аммо у бурилишларда кўздан ғойиб бўлиб қоларди. Торн ва Женнингс унга ҳаллослаб етиб олишганида у тиржайди. Чамаси, уларнинг сафари ниҳоясига етганди, олдинда ғиштли девор қад кўтарганди. Женнингс ва Торн «аҳмоқ бўлдик» деган фикрга боришди.
— Пастга, - деди араб бурчакдаги темир панжарани кўтараркан.
— Бу яна нимаси? - иккиланди Женнингс.
— Тезроқ-тезроқ, - деди араб.

Торн ва Женнингс унга итоат қилишди. Араб уларнинг ортидан тушди. Ер ости жуда қоронғи эди ва араб машъала ёқди.

Араб уларни тобора ичкарироққа бошлаб борарди. Улар машъаланинг хира нурида тошдан қилинган зинапояни кўришди. Канализация тизими атрофидан ўсиб чиққан жигарранг тусдаги ўсимликлар ҳаммаёқни қоплаб олган, уларнинг юришини қийинлаштирарди. Улар секин-аста эҳтиёткорлик билан пастга тушишарди. Зинапоя тугагач, араб яна тезлик билан илдамлади. Торн билан Женнингс югуришга уринишар, аммо улар ерга ётқизилган силлиқ тош йўлакда сирғаниб кетишарди. Араб кўздан йўқолди ва унинг қўлидаги машъала ёруғ нуқтага ўхшаб кўрина бошлади. Улар зулматда қолишди ва секин олдинга юра бошлашди. Ер ости йўлагидан канализация тизими ўтганди ва Женнингс бирдан археологлар айтган «мураккаб ва бошни айлантирувчи каналлар тизими» шу эмасмикин деб ўйланиб қолди. Машъаланинг нуқтадек ёруғи ҳам кўздан ғойиб бўлди ва улар ёлғизликларини ҳис этишди.
— Женнингс, - деди Торн оғир-оғир нафас оларкан.
— Шу ердаман.
— Ҳеч нимани кўрмаяпман...
— Бу аблаҳ...
— Мени кутиб тур.
— Юришнинг фойдаси йўқ, - деди Женнингс. - Биз деворга тақалдик.

Торн олдинга юриб, Женнингснинг ёнига келди. Қўлини узатган эди деворга тегди. Йўлак тугаганди. Араб эса йўқолиб қолганди.
— У бошқа йўл билан кета олмайди, - тўнғиллади Женнингс. - Бу аниқ.

У гугурт чақди ва мақбарага ўхшаган ер ости иншоотининг кичик бир қисми ёришиб кетди.
— Бу нима - сув қувурими? - сўради Торн.
— Бу ер зах, - деди Женнингс. - Қанақасига зах бўлиши мумкин?

Гугурт ўчди ва улар яна зулмат ичида қолишди.
— Бу ер қуруқ чўл. Жин урсин, сув қаердан келган?
— Чамаси, ер ости булоғи бор... - тахмин қилди Торн. - Кетдик.
— Деворни тешиб ўтамизми?
— Орқага қайтамиз. Бу ердан чиқиб кетиш керак.

Улар деворни пайпаслаганларича орқага қайтишди. Улар зўрға юришар, ҳар бир қадами гўёки олис масофадек туюларди. Кутилмаганда Женнингснинг қўли ҳавода осилиб қолди: у бўшлиқни сезди.
— Торн?

Женнингс Торннинг қўлидан ушлаб ўзига тортди. Ер ости йўлагининг бурчагида қандайдир дарча бор эди. Улар бу дарчани сезмай ўтиб кетишганди.
— Пастда ёруёлик кўриняпти, - шивирлади Торн.
— Бу бизнинг йўлбошловчимиз бўлса керак.

Торн ва Женнингс дарчадан ўтишди. Улар ғорга кириб қолишди. Бу ёруғ зал эди. Унинг марказида уларни икки киши кутиб турарди. Улардан бири ўша араб эди. Иккинчиси эса малларанг калта шим ва енги калта кўйлак кийган қария эди. У жиддий қиёфада турар, терлаб кетганидан кўйлаги танасига ёпишганди. Торн ва Женнингс қариянинг ортидаги стол устида бир уюм китоб сочилиб ётганини кўришди.

Ёруёликдан уларнинг кўзлари қамашиб кетди. Залда ўнлаб машъалалар ёниб турарди.
— Икки юз дирҳам, - деди араб ва қўлини чўзди.
— Унга пул бера оласизларми? - деди калта шимли киши.
— Сиз... - Женнингс қария бош ирғаганини кўриб чайналди. - Сиз...Бугенгагенмисиз?
— Ҳа.

Женнингс унга шубҳа билан назар ташлади.
— Бугенгаген ўн еттинчи асрда яшаган.
— У мендан тўққиз авлод илгариги Бугенгаген.
— Лекин сиз...
— Мен охиргисиман, - унинг сўзини бўлди қария, - ва уларнинг ичида энг омадсизиман.

У столни айланиб ўтди ва курсига ўтирди. Чироқ нури унинг юзини ёритди: қариянинг юзи оппоқ эди, унинг юзидаги томирлари кўриниб турарди.
— Бу ер қанақа жой? - сўради Торн.
— Жезрил, Мегиддо шаҳри, - деди у. - Менинг қўрғоним, менинг қамоғим. Xристианлик шу ердан бошланган.
— Сизнинг қамоғингиз? - сўради Торн.
— Жуёрофий томондан қараганда бу ер христианликнинг юраги. Шунинг учун бу ердалигимда менга ҳеч ким ва ҳеч нарса зарар етказа олмайди.

Қария уларнинг ҳолатини кузатди. Торн ва Женнингснинг юзларида таажжуб аломатлари зоҳир бўлганди.
— Чопаримга пул бера оласизми? - сўради қария.

Торн чўнтагига қўл суқиб бир сиқим пул олди. Араб уларни холи қолдириб кўздан ғойиб бўлди. Xона совуқ ва зах эди. Торн ва Женнингс қалтирашарди.
— Бу майдондан, - деди Бугенгаген, - бир пайтлар Рим лашкарлари ўтишган, тош ўриндиқларда ўтирган қариялар эса Исонинг туғилишини башорат қилишган. Уларнинг барча сўзлари мана бу ерда ёзилган, - у қўли билан деворга ишора қилди, - шу бинода бизга Инжил номи билан маълум бўлган китоб битилган.

Женнингс қоронғи ғорга кўз тикканди ва Бугенгаген буни сезди.
— Мана шу ерда бутун бир шаҳар жойлашган. Шимолдан жанубгача 35 чақирим келади. Унинг катта қисмида ҳозирча юрса бўлади. Юқорида қазиш ишлари кетяпти. Шунинг учун ер ўпирилмоқда. Улар бу ерга етиб келишганида вайроналар қолади холос.

Торн ва Женнингс бу ерда кўраётган ва эшитаётган нарсаларини тушунишга уриниб, жимгина туришарди.
— Анави пастак бўйли руҳоний-чи? - сўради Бугенгаген. - У аллақачон ўлгандир?

Торн Тассонени даҳшат билан эслаб унга ўгирилди.
— Ҳа, - деди у.
— Ундай бўлса, ўтиринг, жаноб Торн. Яхшиси зудлик билан ишга киришайлик.

Торн жойидан қимирламади, қария эса Женнингсга нигоҳ ташлади.
— Бизни кечирасиз. Буни фақат жаноб Торнгина билиши лозим.
— Биз биргамиз, - жавоб берди Женнингс.
— Йўқ.
— Уни бу ерга мен бошлаб келдим.
— Ишонаманки, бунинг учун у сиздан миннатдор бўлади.
— Торн...
— Унинг айтганини қил, - деди Торн қатъий тарзда.

Аламдан Женнингснинг юзи буришиб кетди.
— Қаерда кутиб турай?
— Битта машъалани олинг, - деди Бугенгаген.

Женнингс бўйсунишга мажбур бўлди. У Торнга жаҳл билан қаради-да зулмат сари йўл олди.

Орага ноқулай жимлик чўкди. Қария Женнингснинг қадам товушлари эшитилмай қолгунча кутиб турди.
— Унга ишонасизми? - сўради Бугенгаген.
— Ҳа.
— Ҳеч кимга ишонманг.

У ўгирилиб, деворни ўйиб қилинган токчадан тугун олди.
— Сизга ишонсам бўладими? - сўради Торн.

Қария стол ёнига қайтди ва тугунни очди. Унинг ичида етти дона пичоқ ялтираб турарди. Пичоқлар ингичка бўлиб, фил суягидан ишланган соплари хоч шаклида эди.
— Мана буларга ишонинг, - деди у. - Фақат шуларгина сизни қутқариши мумкин.

Орага сукунат чўкди. Женнингс олға интилди. У атрофга қўрқинч билан аланглади. У тошга айланган биноларнинг деворларини, тошдеворга сингиб кетган инсон суякларини кўрди. У яна олдинга қадам ташлади...

Торн столга даҳшат билан тикилиб турарди. Пичоқлар хоч шаклида терилганди.
— Буни муқаддас ерда бажариш лозим, - шивирлади қария. - Черковда.

Қария ўзини тўёри тушунганига ишонч ҳосил қилиш учун Торнни диққат билан кузатди.
— Ҳар бир пичоқни сопигача санчиш лозим. Улар хоч шаклида санчилиши керак. Биринчи пичоқ энг асосийси. У ҳаётий кучни йўқ қилади ва хочнинг асосини ташкил этади. Қолганлари эса руҳий қувватни йўқ қилади ва уларни мана бундай тартибда санчиш лозим...

У жим бўлиб қолди ва Торнга қаради.
— Сиз шафқат қилмаслигингиз керак, - тушунтирди у. - У инсон фарзанди эмас.

Торн эътироз билдирмоқчи бўлди. Унинг овози қандайдир қўпол, ўзиникига ўхшамасди.
— Балки сиз адашаётгандирсиз? - деди у. - Балки у...
— Ҳеч қандай хато бўлиши мумкин эмас.
— Бунга бирорта далил бўлиши керак...
— Унинг туғма белгиси бор. Учта олти.

Торннинг нафаси бўғилди.
— Йўқ, - деди у.
— Инжилда шундай дейилган, Шайтоннинг барча элчиларида шу белги бор.
— Лекин унда бундай белги йўқ.
— Ўн иккинчи сура, олтинчи оят. «Кимнинг идроки бўлса, ажал келтирувчи Малъун Йиртқичнинг рақамини билади. Бу рақам инсонларга ҳам мос тушади. У олтита юз, олтита ўн ва олти».
— Айтяпманку, унда бундай белги йўқ.
— Белги бўлиши керак.
— Мен уни чўмилтиганман. Унинг баданини яхши биламан.
— Белгини сочлари остидан топасиз. Туғилганда унинг сочлари қалин эди, шундай эмасми?

Торн чақалоқни илк бор кўрган лаҳзани эслади. Гўдакнинг сочлари қалин ва узун эканлигидан ҳайратлангани ҳам ёдига тушди.
— Сочларини қириб ташланг, - маслаҳат берди Бугенгаген. - Ана шунда белгини кўрасиз.

Торн кўзларини юмди ва бошини эгди.
— Сиз бошиданоқ умуман иккиланмаслигингиз керак. Сўзларимга шубҳа қиляпсизми?
— Билмадим, - деди Торн оғир тин олиб.

Қария ўзини орқага ташлади ва унга боқди.
— Олдиндан айтилганидек, бола туғилишга улгурмасданоқ бу дунёни тарк этди. Xотинингиз ҳалок бўлди.
— У бор-йўғи гўдак!
— Сизга яна далил керакми?
— Ҳа.
— Унда кутинг, - деди Бугенгаген. - Аммо шуни билингки, сиз имон келтиришингиз лозим. Акс ҳолда буни уддалолмайсиз. Агар шубҳага борсангиз, улар сизни енгадилар.
— Улар?
— Сиз уйингизда яна бир аёл борлигини айтгандингиз. Болага қарайдиган энага.
— Бейлок хоним...

Қария бир нима ёдига тушгандай бош силкиди.
— Унинг ҳақиқий исми Баалок. У иблиснинг ёрдамчиси. У йўлингизга тўғаноқ бўлиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Улар жим бўлиб қолишди. Ғор ичида қадам товушлари эшитилди. Зулмат ичидан Женнингс чиқиб келди. Унинг юзида таажжуб аломатлари бор эди.
— ... Минглаб скелетлар... - пичирлади у.
— Етти минг, - аниқлик киритди Бугенгаген.
— Бу ерда нима бўлган?
— Мегиддо - Армагеддон юз берган жой. Қиёмат.

Женнингс кўрган нарсасидан ҳали ҳам ҳайратда эди.
— Сиз... Армагеддон аллақачон содир бўлган демоқчимисиз?
— Ҳа, албатта, - жавоб берди қария. - ҳали яна кўп марта содир бўлади.

У шу сўзларни айтиб пичоқлар солинган тугунни Торнга узатди.

Торн рад қилишга уринди, аммо Бугенгаген тугунни унинг қўлига тутқазиб қўйди. Уларнинг нигоҳлари тўқнашди.
— Мен узоқ умр кўрдим, - деди Бугенгаген қалтироқ овозда. - Умрим бекор кетишини истамайман.

Торн Женнингснинг ортидан эргашди. У сўнгги марта ортига ўгирилди. Машъалалар кўринмас, ҳамма нарса қоронғуликка сингиб кетганди.

Улар Қуддус бўйлаб жимгина кетишарди. Торн тугунни маҳкам ушлаб олганди. У ҳеч нарсага эътибор бермай кўзларини олдинга тикканича юриб борарди. Женнингс унга бир неча марта савол берди, аммо Торн индамади. Улар қурилиш ишлари кетаётган торкўчага киришди ва сураткаш шовқинда овози эшитилиши учун Торннинг қулоғига бақирди.
— Менга қара! Мен қариянинг нима деганини билмоқчиман. Бунга менинг ҳаққим бор, шундай эмасми?

Аммо Торн худди ундан қутулмоқчи бўлгандай олдинга тикилганича қадамини тезлатди.
— Торн! У нима деганини билмоқчиман!

Женнингс олдинга ташланди ва Торннинг енгидан тортди.
— Эй! Мен бегона эмасман! Ахир буни мен топдим-ку!

Торн юришдан тўхтади ва Женнингсга тик боқди.
— Ҳа. Тўёри. Ҳаммамизни сен топдинг.
— Нима демоқчисан?
— Сен бу нарсаларни ҳақиқат деб ўйлайсан. Бу бемаъниликни менинг миямга сен қуйдинг!..
— Тўхтаб тур...
— Ҳамма суратларни сен олдинг!
— Шошма...
— Мени бу ерга сен олиб келдинг!
— Сенга нима бўлди?
— Мен эса аслида сенинг ким эканлигингни ҳам билмайман!

Торн Женнингснинг қўлидан юлқиниб чиқди, аммо Женнингс яна унга ёпишди.
— Менга бирпас қулоқ солиб тур.
— Шунча қулоқ солганим етар.
— Сенга ёрдам бермоқчиман!
— Бас қил!

Улар бир-бирларига ҳамла қилишга тайёр эдилар. Торн ғазабдан титрарди.
— Шунга ишониб юрибман-а! ИСҲОНИБМАН!
— Торн...
— Сен топган чол ўтмас пичоқлар билан савдо қилиб юрадиган бир гадо!
— Нима деяпсан?

Торн қўлидаги тугунни силкиди.
— Мана бунинг ичида пичоқлар бор! Қурол! У мана шу пичоқларни санчишимни истайди! Унингча, мен гўдакни ўлдиришим керак экан!
— У гўдак эмас!
Гўдак!
— Xудо ҳаққи, яна қандай исбот...
— Мени ким деб ўйлаяпсан?
— Ўзингни бос...
— Йўқ! - қичқирди Торн. - Мен бундай қилмайман! Бу ўйинда қатнашмайман! Болани ўлдириш? Сизлар мени КИМ деб ўйлаяпсизлар?!

Торн тугунни жаҳл билан отиб юборди. Тугун деворга зарб билан урилди ва ғойиб бўлди. Женнингс жим бўлди ва ортига қайрилди. Аммо Торн уни тўхтатди.
— Женнингс...
— Жаноб?
— Сизни ортиқ кўришни истамайман. Мен чарчадим.

Женнингс тишларини ғижирлатиб йўлнинг нариги четига ўтди ва девор тагидан пичоқларни қидира бошлади. Ҳаммаёққа аҳлат тўкиб ташланганди. Атрофни юк кранлари ва машиналарнинг шовқини тутиб кетганди. Женнингс тугунни топиш мақсадида ахлатни оёқларида титкилай бошлади. У эски челакнинг ёнида ётган тугунни кўрди ва боши устида ҳаракатланаётган юк кранига эътибор бермай тугунни олиш учун эгилди. Юк кранининг хартуми бино четига тегиб кетди ва сониялар ичида дераза ромларидан бирининг ойнаси тушиб кетди.

Ойна парчаси худди ойболтадек кескир эди.

У Женнингснинг бошини шартта узиб ерга тушди ва майда-майда бўлакларга бўлиниб кетди.

Торн дастлаб шиша синганини, кейин бақир-чақирни эшитди. У одамларнинг Женнингс кетган томонга югуришаётганини кўрди. У югураётганлар ортидан эргашди ва тўпланганлар орасига суқилди.

Ерда бошсиз тана ётар, бўйнидан қон тизиллаб отиларди. Уларнинг юқорисидаги балконда турган аёл телбаларча кулар ва пастни кўрсатарди. Ахлат челак ичида эса кўзлари катта-катта очилган бош ётарди.

Торн бор кучини йиғиб олдинга юрди ва Женнингснинг жонсиз қўли ёнида турган тугунни олди. Унинг кўзлари ҳеч нимани кўрмасди. У меҳмонхона томон йўл олди.

12

Лондонгача парвоз учун саккиз соат кетди. Торннинг мияси умуман ишлашни хоҳламасди. На қўрқув, на қайғу, на иккиланиш бор эди - у фақат амалга оширадиган ишини ўйларди холос. Лондон аеропортида стюардесса унга хавфсизликни таъминлаш мақсадида олиб қўйилган пичоқ солинган халтани қайтариб берди. Стюардесса уларнинг чиройли ишланганига эътибор берди ва Торндан пичоқларни қаердан олганлигини сўради. У нимадир деб ғўлдиради ва халтани чўнтагига яширди. Ярим тун бўлиб, аеропорт ёпилган - бу амалдаги тартибга мувофиқ охирги рейс эди. Шаҳарни қуюқ туман қоплаганди. ҳаттоки, таксичилар ҳам уни Пирфордга олиб бориб қўйишдан бош тортишди. Торн даҳшатли ёлғизликни ҳис этди.

Ниҳоят у такси топди. Машина туманга сингиб кетди. Торн олдинда нималар кутаётганлигини ўйламасди. Ўтмиш аллақачон бир умрга ўтиб кетган, келажакни кўришнинг эса имкони йўқ эди. Фақат абадий давом этаётган бугун, айни дақиқалар бор эди холос. Машина Пирфордга етиб келди. Торн таксидан тушди ва яқиндагина ҳам бахтли ҳаёт кечирган уйига қаради ва унинг кўз олдидан бўлиб ўтган воқеалар ўта бошлади. У Демен билан ўйнаётган Катеринани, меҳмонларни кулдираётган Чессани кўрди. Кутилмаганда унинг кўз олдига Женнингс келди ва Торн юраги қинидан чиқиб кетай деб ураётганини ҳис этди.

У бутун иродасини жамлаб эшикка яқинлашди ва музлаб қолган қўллари билан эшик тирқишига калит солди. Орқадан қандайдир товуш эшитилди. Кимдир ўрмон томонга югуриб кетгандек туюлди. Жеремининг нафаси ичига тушиб кетди; у ичкарига кириб эшикни ёпди ва зулмат ичра атрофга қулоқ солиб турди. Торн меҳмонхонани айланиб ўтиб ошхонага кирди, у ердан гаражга ўтди. «Мерседес»га ўтириб калитни солди. Машинада анчагина бензин бўлиб, у Лондонга бориш учун бемалол етарди. Кейин у ошхонага қайтиб кирди ва атрофга қулоқ солди.

Ошхонада ҳамма нарса илгаригидек турарди. Плита устида эрталаб ейиш учун бўтқа қўйилганди.

Торн устун остига келиб тугунни очди ва назар ташлади. Унинг олдида етти дона пичоқ турарди. Торн уларнинг нақадар ингичка ва ўткирлигини кўрди. Жереми пичоқларни қайтариб ўради ва қалтироқ қўллари билан тугунни палтоси чўнтагига солди.

Торн иккинчи қаватга кўтарилди ва қоронғи йўлакка чиқди. У яна Женнингснинг ўлимини эслади. У Деменнинг хонасида йўқ бўлишини, уни Бейлок хоним олиб кетган бўлиб чиқишини Xудодан илтижо қила бошлади. Аммо Жереми уларнинг нафас олишларини эшитди ва унинг юраги изтиробга тўлди. Аёлнинг хурраги боланинг нафас олишини босиб кетарди. У деворга қапишди ва қулоқ солиб турди, сўнгра ўз хонасига кириб чироқни ёқди.

Унинг жойи солиб қўйилганди. У каравотга ўзини ташлади. Унинг кўзи стол устида турган суратга тушди. Жереми ва Катерина жилмайиб туришарди. Торн кўзлари ёшга тўлганини сезди.

Соат тунги иккига занг урди. Торн ўрнидан туриб ювиниш хонасига кирди. У чироқни ёқиб даҳшат билан ўзини орқага ташлади. Катеринанинг барча пардоз буюмлари сочилиб ётар, бу ерни кимдир остин-устун қилиб ташлаганди. Юз кремлари ва упа идишлари эзиб мажақланиб ташланган, деворга лаб бўёғи чапланганди. Торн кимдир Катеринани жини суймаганлигидан шундай қилганлигини сезди. Буни фақат катта ёшли одам қилиши мумкин эди, чунки идишлар кучли зарб билан эзилган, лаб бўёғининг излари эса баландда эди. Торн синган кўзгуда аксини кўрди. Унинг юзидаги ажинлар янада чуқурлашганди. Жереми шкафни очди. У анча тимирскиланиб электр устарани топди. Торн уни ишлатиб кўрди.

Торннинг лаби юқорисида тер томчилари пайдо бўлди, у лабини артди ва ювиниш хонасини тарк этиб қоронғи йўлак бўйлаб кета бошлади. Боланинг хонаси Бейлок хонимнинг хонасидан кейин жойлашганди. Торн Бейлок хонимнинг эшиги қия очиқ турган хонасига мўралади. У чалқанча тушганича ухлаб ётар, бир қўли каравотдан пастга осилиб турар, тирноқларига ёрқин қизил бўёқ суртилган, юзига эса қалин қилиб упа чапланганди.

Торн қалтироқ қўллари билан эшикни ёпди ва асранди фарзандининг хонаси томон йўл олди. Демен хотиржам ухлаб ётарди. Торн чуқур нафас олди ва устарани маҳкам ушлаганча олдинга қадам ташлади. Устара вижиллаб ишлай бошлади ва унинг овози бутун хонани тутиб кетди. Бола ухларди. Торн энгашди, унинг қўллари қалтирарди. У устарани боланинг бошига тегизди. Ерга бир тутам соч тушди. У устарани яна юргиза бошлади. Сочлар ёстиқ устига тушарди. Гўдак ингради ва қимирлаб қўйди. Қўрқув ва қизиқишдан нафаси чиқмай қолган Торн тобора тезроқ ҳаракат қила бошлади. Бола устарадан бошини олиб қочиб у ёқдан бу ёққа қимирлай бошлади. Демен уйғониб кетди.

Торн ваҳимага тушди ва унинг бошини ёстиққа босди. Қўрқиб кетган гўдак унинг қўлидан қутулишга уриниб кўрди, аммо Торн унинг бошини маҳкам босганича, сочини олишда давом этарди. Энди Демен унинг қўлида типирчилар, боланинг чинқириғи кучайиб борарди. Аммо Торн уни маҳкам тутиб турарди. Боланинг бошида соч деярли қолмади. Болани қўлдан чиқариб юбормасликка уринаётган Торннинг нафаси бўғилди. Торн устарани Деменнинг қулоғи орқасида юргизди. Мана у. Туғма хол. Шишга ўхшайди. Устара уни кесиб юборди, аммо хол тобора аниқроқ кўзга ташланди. Олтилар! Учлари марказда бирлашган учта олти рақами кўриниб турарди.

Торн ўзини орқага ташлади. Бола отасига даҳшат билан қараганча чинқириб йиёларди. У сочсиз бошини силади. Кафтидаги қонни кўрган Демен дод солиб йиёлай бошлади. У отасини қучоқлаганича ҳўнграрди. Торн унинг кўзларидаги қўрқувни сезди. Унинг ёрдам сўраб чўзилган қўлчаларини кўриб у ҳам йиёлаб юборди.
— Демен!

Шу пайт эшик зарб билан очилди ва хонага Бейлок хоним кириб келди. Унинг бўялган лаблари ғазаб билан қимтилганди. Торн болани ушламоқчи бўлди, аммо аёл уни итариб юборди ва Торн эшикка урилди. Демен каравотдан сакраб тушди. Аёл Торнга ташланди, у эса аёлнинг чанг солаётган қўлларини ушлашга уринди. Аёл унинг томоғидан бўғиб олганда, унинг кўзлари қинидан чиқиб кетай деди. Торн ўгирилмоқчи бўлди, аммо Бейлок унинг қўлини тишлашга улгурди. Уларнинг ёнгинасидаги стол устида турган чироқ ерга қулади. Торн чироқни қўлига олди ва бор кучи билан Бейлокнинг бошига урди.

Чироқнинг тутқичи синиб кетди ва Бейлок йиқилди. Торн уни яна бир марта урди. Аёлнинг бош суяги синиб кетди ва чаккасидан қон оқа бошлади. Торн ўрнидан турди ва воқеани даҳшат билан кузатиб турган бола томонга қадам ташлади. Торн уни судраб йўлакка олиб чиқди. Демен эшиқ тутқичига маҳкам ёпишди, аммо Торн уни куч билан силтади. Бола унинг юзига чанг солди ва улар зинапоядан йиқилиб тушишларига бир баҳя қолди. Бола мувозанатини сақлаш учун электр симига ёпишди. Торн унинг қўлларини бўшатишга уринди ва уларни ток уриб юборди...

Ҳушига келган Торн эмаклаганча атрофга назар ташлади. Бола нарироқда беҳуш ётарди. У ўрнидан туриб болани кўтармоқчи бўлди. Шу пайт эшикнинг ғийқиллаб очилгани эшитилди. Торн қийинчилик билан ўгирилди. Унинг рўпарасида Бейлок хоним турарди. Унинг бошидан қон оқаётганди. У Торннинг палтосига ёпишди ва улар ерга ағанашди. Аёл қонли қўлларини унинг томоғига чўзди. Бейлок хонимнинг юзи қон ва упа аралашмасидан ҳосил бўлган бўтқа билан чапланганди. У оёриқдан инграрди.

Торннинг нафаси бўғилди. У Бейлок хонимнинг телбавор кўзларини ва унинг юзига яқинлашаётган юзини кўрди. Торн қўли билан атрофини пайпаслай бошлади. Унинг қўлига санчқи тегди. У санчқини маҳкам ушлади ва зарб билан Бейлок хонимнинг чаккасига санчди. Аёл ёнбошига аёдарилди. Торн зўрға ўрнидан турди. Бейлок хоним дод солганича бошига санчилган санчқини чиқаришга уринарди.

Торн ҳали ҳам ҳушига келмаган гўдакни кўтарди ва гараж томон юрди. У машина эшигини очган ҳам эдики, қандайдир ғингшиган товушни эшитди. Қоп-қора шарпа унга ташланди ва уни ерга қулатди. Торн ўзини машина ичига урди. Улкан ит унинг енгидан тишлаганича уни машинадан туширишга уринарди. Бола унинг ёнидаги ўриндиқда ётарди. Торн бўш қўли билан итнинг тумшуғига туширди. Атрофга қон сачради ва ит оёриқдан ғингшиганича унинг қўлини қўйиб юборди. Торн машина эшигини ёпди.

У талвасага тушганча калитни излар, ташқаридаги ит эса борган сари қутуриб борарди. У бор кучи билан ўзини орқа ойнага урди. Ниҳоят Торн қалтироқ қўллари билан калитни топди. Бола ҳаракатга келди ва инграб қўйди, ит эса ёрилиб қолган ойнага ўзини уришда давом этарди. Торн олдинга қараб даҳшатга тушди. Унинг рўпарасида яна Бейлок хоним турарди. У катта болғани қўлида тутганча машинага яқинлашиб келарди. Торн машинани юргизди. Бейлок хоним қўлидаги болғани машинага қарата отди. Шу пайт ойна ёриғидан итнинг калласи мўралади. Ит тишларини шарақлатар, оғзидан сўлак оқарди. Торн бир қўли билан палтоси чўнтагидан пичоқни олди ва зарб билан итнинг икки кўзи орасига санчди. Пичоқ сопигача кириб кетди. Ит шердек ўкирди ва аста-секин сирғалиб олд оёқлари билан машинага осилиб қолди. Унинг овози гаражни тутиб кетди. Торн машинани орқага юргизди. Бейлок хоним даҳшат билан юзидаги қонли бўтқани артарди.
— Жонгинам... - деди у. - Жонгинам...

Машина ўрнидан силжиди. Аёл унинг йўлига югуриб чиқди. Торн аёлни айланиб ўтиши мумкин эди, лекин ундай қилмади. У лабларини маҳкам қимтиди ва тезликни оширди. Бейлок хоним зарбдан учиб кетди. Жереми орқани кўрсатувчи кўзгуга қаради. У асфалтда ётган аёлнинг жасадини ва ўтлоқда жон талашаётган итни кўрди.

Машина катта йўлга чиқди. Унинг ёнида ҳамон ўзига келмаган бола ётарди. Торн Лондонга олиб борадиган шоссега чиқди. Тонг отиб борар, туман тарқаётганди. Торннинг машинаси бўм-бўш шосседа елиб борарди.

Бола ҳушига кела бошлади ва оёриқдан ингради. Торн ёнидаги гўдакка эътибор бермаслик учун бутун эътиборини йўлга қаратди.
— У одам боласи эмас! - деди у тишларини ғижирлатиб. - У одам боласи эмас!

Машина ўқдек учиб борар, тўла ўзига келмаган гўдак эса инграшда давом этарди.

Бурилишда Торн рулни эплолмай қолди ва Демен ўриндиқдан ағанаб тушди. Улар Барча Авлиёлар черковига кетишарди. Черков кўрина бошлади. Ҳушига келган бола Жеремига қўрқув билан тикилиб турарди.
— Менга қарама... - ўтинди Торн.
— Бошим ёмон тегди... - йиёлади гўдак.
— Менга қарама!

Болакай кўзини пастга тикди. Улар черковга етиб келишди. Торн тепага қараб осмоннинг бирданига қорайиб кетганлигидан ҳайрон бўлди. Шамол туриб, ёмғир ёға бошлади. Торн эшикни очди. У Деменнинг ёқасидан тутди ва уни машина ичидан тортиб олмоқчи бўлди. Бола қичқириб Торнни тепа бошлади. Торн яна унга ёпишди ва уни ташқарига судраб олиб чиқди. Демен унинг қўлидан чиқиб қоча бошлади. Торн унга етиб олди ва ерга йиқитди. Осмонда момақалдироқ гумбурлаб чақмоқ чақди. Демен Торннинг қўлидан қутулишга ҳаракат қилиб типирчилай бошлади. Жереми уни маҳкам босиб олди. Торн Деменни черковга олиб боргунича у Торнни тепиб борди.

Кўчанинг қарама-қарши томонида дераза очилиб кимдир Торнга қичқирди, аммо Жереми ҳеч кимга эътибор бермасди. Шамол Торннинг юзига урилар, унинг оёқлари чалишиб кетарди. Бола типирчилаганча унинг бўйнига тишларини ботирди. Торн оёриқдан инграб юборди, аммо юришдан тўхтамади. Узоқдан полиция машинасининг сиренаси эшитилди. Ташқарига югуриб чиққан бир киши болани қўйиб юборишини айтиб Торнга қичқирди. Аммо Жереми ҳеч нарсани эшитмас, у черковга яқинлашиб борарди. Демен Торннинг юзига чанг солди. Унинг бармоғи Торннинг кўзига кириб кетди. Жереми йиқилиб тушди ва Деменни черков зинапояси бўйлаб судрай бошлади. Торн остонага яқинлашиб қолганди.

Демен телбаларча унинг юзини тирнар ва Торнни тепарди. Жереми болани йиқитди ва қўлини чўнтагига тиқиб пичоқларни ола бошлади. Демен ёввойиларча ўкирди ва унинг қўлидаги халтани уриб туширди. Пичоқлар сочилиб кетди. Торн улардан бирини қўлига олди. Полиция машинаси уларнинг олдига келиб тўхтади. Торн пичоқни юқори кўтарди.
— Тўхта! - кимнингдир овози эшитилди ва ёмғир орасидан икки полициячи чиқиб келди. Улардан бири тўппончасини яланғочлади. Торн аввал уларга, кейин болага қаради ва ғазаб билан қичқирганича пичоқли қўлини пастга силтади. Боланинг чинқириғи ва тўппонча овози бир вақтда янгради.

Атрофга сукунат чўкди - полициячилар тошдек қотиб қолишганди. Торн зинапояда ҳаракациз ётар, унинг ёнида бола типирчиларди. Кейин черков эшиклари очилди ва руҳоний чиқиб келди. У бу манзарага даҳшат билан тикилди.

13

Фожиали хабар бутун Лондонга ёйилди. Воқеа ҳақидаги миш-мишлар шунчалик кўп ва бир-бирига зид эдики, мухбирлар шифокорлардан нима бўлганини билиш учун шаҳар касалхонасини икки кун давомида бўшатмадилар. Эртасига эрталаб шифокорлар йиғилишди ва улар баёнот бергунларича телекамералар бу ерга аллақачон ўрнатиб бўлинганди. Махсус жарроҳ Грут Шуур якунловчи хулосани айтди.
— Шуни билдираманки, эрталаб саккиз яримда унинг жони узилди. Биз унинг ҳаётини сақлаб қолишга уриндик, аммо у олган жароҳат бунга имкон бермади.

Мухбирларнинг чуқур хўрсинишлари эшитилди ва шифокор уларнинг жим бўлишини кутиб турди.
— Бошқа ҳеч қандай маълумот берилмайди. Мотам маросими Барча Авлиёлар черковида ўтказилади. Сўнгра жасад кўмиш учун Америка Қўшма Штатларига олиб кетилади.

... Ню Ёркда иккита тобут солинган машина ортида ўнлаб лимузинлар турарди. Олдинда мотоцикл минган полициячи борарди. Қабристонга одам сиғмай кетганди. Xавфсизлик бўлими соқчилари томошабинларни ўтказмас, расмий шахслар эса янгигина қазилган икки қабр ёнига яқинлашишарди. Мусиқа садолари янгради ва тобутлар руҳонийнинг олдига келтирилди. Ишчилардан бири тобутларни қабрга туширадиган механизмни текшириб кўрди.
— Биз бугун орамиздан икки нафар инсоннинг бу дунёни тарк этганларидан чуқур изтиробдамиз, - деб сўзини бошлади руҳоний қироат билан. - Улар боқий дунёга сафар қилар эканлар, бизнинг қалбимизни ҳам ўзлари билан олиб кетмоқдалар. Келинглар, нариги дунёга йўл олганлар эмас, ўзимиз ҳақимизда қайғурайлик. Уларнинг умри қисқа бўлса-да, мана шу қисқа вақт ичида улар амалга оширган ишлар учун миннатдор бўлайлик.

Бугун биз бойлик ва фаровонликда туғилган... буюк инсоннинг фарзандига «алвидо» деймиз. Аммо унинг мисолида биз инсонларга фақатгина дунёвий ҳузур-ҳаловатнинг ўзи етарли эмаслигини кўрамиз...

Қабристон дарвозаси олдига мухбирлар тўлиб кетишганди. Нарироқда эса бир гуруҳ кишилар бўлиб ўтган воқеани муҳокама қилишарди.
— Ҳаммаси ғалати-я?
— Нимаси ғалати? Кўчада одам отиб ўлдириш биринчи марта бўлаётгани йўқку.
— Уларни кўриб қолган киши ким экан? Полиция чақирган-чи?
— У маст бўлган экан.
— Билмадим, - деди яна кимдир. - Барибир ғалати. Улар бунақа пайтда черковда нима қилишаётган экан?
— Элчининг хотини ўлган эди. Балки, дуо ўқиш учун боргандир.
— Қайси аҳмоқ черковда жиноят содир қилади?
— Унақалар кўп. Ишонавер.
— Тушунолмадим, - суҳбатга аралашди кимдир. - Чамаси, биздан кўп нарсаларни яширишяпти.
— Бу биринчи марта эмас.
— Охиргиси ҳам эмас.

Тобутлар қабрга қўйилди ва руҳоний қўлларини юқорига кўтарди. Маросим иштирокчилари орасида эр-хотинлар ажралиб туришарди. Уларни тансоқчилар ва полициячилар ўраб олишганди. Башанг кийинган эркак виқор билан турар, унинг ёнидаги аёл эса тўрт яшар болакайнинг қўлидан ушлаб олганди. Боланинг бир қўли бинт билан ўралган бўлиб, кўкрагига осилиб турарди.
— Жереми ва Катеринани боқий дунёга кузатар эканмиз, - деди руҳоний, - биз ушбу буюк оиланинг давомчиси, уларнинг фарзанди Деменга эътибор қаратамиз. Гўдак бошқа оиланинг қарамоғига ўтади. У бу янги оиласидан фақат меҳр-мурувват кўрсин, отасининг меросини олсин ва инсониятнинг буюк кишисига айлансин.

Демен тобутларнинг туширилишини кузатиб турарди. У аёлнинг қўлидан маҳкам тутди.
— Xудо ёрлақасин сени, Демен Торн, - деди руҳоний. - Исонинг муҳаббатига сазовор бўлгин.

Беғубор осмонда кутилмаганда момақалдироқ гумбурлади. Йиғилганлар аста-секин тарқала бошладилар. Деменнинг янги ота-онаси ҳамма тарқалишини кутиб туришди, сўнг улар қабрлар ёнига келишди. Гўдак эгилиб, пичирлаб дуо ўқиди. Одамлар ўгирилиб, жойларида қотиб қолишди. Айримлар ўкириб йиёлаб юборди. Ниҳоят болакай ўрнидан турди ва тутинган ота-онаси билан кета бошлади. Тансоқчилар уларни ҳар томондан ўраб олишди ва лимузин ёнига кузатиб қўйишди.

Мотоцикл минган тўрт полициячи болани суратга олаётган мухбирларни ёриб ўтиб лимузинга йўл бўшатишарди. Демен тўхтовсиз равишда суратга олаётган мухбирларга ойнадан тикилганича орқа ўриндиқда ўтирарди. Аммо мухбирлар олган барча суратлар яроқсиз бўлиб чиқди. Уларда қандайдир доғ аниқ кўриниб турарди. Доёлар кўринишидан тутунни эслатарди.

Бу тутун лимузин устини қоплаб олганди.

Биринчи китоб тугади.