OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЭмина Ўздамар
Асар номиУли нима деб йиғлайди (бадиа)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Постмодернизм
Муаллифлар
   - Эмина Ўздамар
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Бадиалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЗоҳир Аълам (Рус тилидан)
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/26
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ули нима деб йиғлайди (бадиа)
Эмина Ўздамар

1977 йилда мен иккала Берлинда ҳам яшардим. Шарқий Берлиндаги «Фолксбюкс» театрида Беко Бессон ва Маттиюс Лангхофф деган режиссёрлар билан ҳамкор эдим, уйим ҳам шу ерда эди. Вақти-вақти билан эса Ғарбий Берлиндаги дўстларимдан хабар олардим. «Фридрихштрассе» да поездга ўтириб, «Веддинг-Гезундбруннен»гача борардим. Кўчага чиққанимда «Қара-я, бу ерда ҳам худди Шарқий Берлиндагидек ёмғир ёғаяпти ёки «Қара-я, бу ерда ҳам қор ёғаяпти», деб ҳайрон бўлардим. Ғарбий Берлин билан телефонда гаплашсам: «Клаусс, Веддингда ҳаво қандай, сизларда ҳам қуёшми?» деб сўрардим.

Девор йиқилгандан сўнг ГДРнинг бошқа фуқаролари қатори мен ҳам Кудаммга автобусда жўнадим. Ёнимда кетаётган шарқ аёли бошини деразадан чиқариб Ғарбий Берлин осмонига шавқ билан боқиб хитоб қилди: «Офтобни-чи, офтобини қаранг, бу ернинг!»

Ўша девор йиқилгандан кейинги биринчи кунлардаги Берлинни жуда яхши кўрардим. Мен кўпинча поезддан фойдаланганим учун яхши биламан ғарбликлар энди вагонларга чиққанда бир-бирлари билан ҳайиқмасдан баланд овозда гапира бошлагандилар. Кутил-маганда энг хотиржам вазиятларда театр саҳналарида айтилишига лойиқ хитобу луқмалар эшитилиб қоларди. Вагон ресторанда офи-циантга қилинган баланд овоздаги мурожаатни қаранг: «Илтимос, қаҳва беринг! Эътиборингиз учун билиб қўйинг, мен худди Оскар Уайлдга ўхшаб аёлларни ёмон кўраман!»

Бутун Германия бирданига театр саҳнасига айланиб қолганди. Бизлар ҳали қайси спектаклда ўйнаётганимизни билмасдиг-у, аммо ҳар биримиз ўзимизга биронта ролни албатта ғамлаб қўйгимиз келарди. Кудаммда баъзида кийими Ғарбий Берлинга ҳеч мос келмайдиган, шарқликлар кўриниб қоларди. Уларнинг либоси ғарбнинг кўркам, зўр декорацияларига солиштирганда ночор чувриндига ўхшарди. Шарқли немислар бу ерда худди чиқадиган театрларини адаштириб, бутунлай бошқа саҳнага, бошқа спектаклга чиқиб қолган Максим Горкийнинг қаҳрамонларига ўхшардилар.

Кудаммда мен тасодифан икки франсузнинг суҳбатини эшитиб қолдим. «Шунча клошар[1] бу кўчага қаердан келиб қолди?» сўради бири иккинчисидан.

Шаҳар ҳаёт мароми тиқинга учраб секинлашди. Капитализмнинг «ЗОО» «КДW» сингари рамзлари биринчи планга чиқди. «Вертхойм университетига кираверишдаги ҳид худди ҳожатхонаникига ўхшарди. Шарқликларнинг ошқозонлари эгаларининг иштаҳалари бирдан бошқа емишлар: гамбургер, дўнар кабоб, кока-колага ўтганини кўтаролмади. Туркияда: «Қўшнининг товуғи ғоздек, хотини қиздек кўринади», – деган мақол бор. Xудди шунга ўхшаб, бекатда турганимда тўртта шарқлик эркак келди. «Қара, бу ердаги хоним-чаларнинг зўрлигини» шивирлашарди бошқаларига.

Автобус бекатида «туриш тақиқланади» деган белгининг остига иккита «Трабакт» машинаси қўйиб кетилганди. Бир хотин иккин-чисига деди: «Буни қара, «Трабакт»ларини бекатга қўйиб кетишипти. Нима учунлигини биласанми? Улар озодлик, демократияни мана шундай тушунишади. Кейин у хотин Марксдан изоҳ келтирди. Менга уларнинг ғарбий немислар эмаслиги аён бўлди.

Кудаммда «КДW» яқинида машинада юра олиш мумкин эмас эди. Кўча шарқликларга тўлиб кетганди. Бурунлари ғарблик қашшоқлар тимирскиланадиган ахлат идишлар ҳозир банан пўчоқларига тўлиб ётарди. Кўриниши зиёлилардан эканлиги аниқ бир кудаммлик дайди, ахлат идишининг банан пўчоғига тўлиб-тошганлигини кўриб, юзига ҳазар қилиш аломатини югуртириб, овозсиз кинолардаги саҳнани ўйнаб кўрсатди: банан пўчоғини ерга ташлади-да, гўё уни босиб тойгандек Чарли Чаплинга ўхшаб йиқилди.

Бир турк қаҳвахонасига кирдим. Ҳамма жойни шарқий немислар банд қилган экан. Турк кабобидан тотинмоқчи бўлганлардан қаҳвахона худди «Макдоналд» ларнинг заллари каби тиқилинч бўлиб, биттагина бўш стул қолганди. «Бўшми», деб сўрадим яқинлашиб. «Марҳамат, марҳамат, бўш!» деди типирчилаб қолган шарқлик аёл ҳар бир «марҳамати»да ўрнидан бироз туриб. Сўнг эса, худди залдаги барча стуллар менга қарашлидек қиёфада ўз жойини ҳам бўшатмоқчи бўлди. Кейин мен автобусга ўтириб, Кудамм бўйлаб айландим. Эгнимда мўйна палто эди. Семиз шарқлик аёл ёнимга жойлашаркан, палтомнинг этагига ўтирди. Йўқ, ўзи сезиб дик этиб сакраб турди-да, «Мени кечира-сиз қора кўзанингиз тагимда қолибди – деди. «Бу кўзан эмас», дедим мен. «Э, худога шукур, мен қўрқиб кетибман», деди у.

Қандайдир бир қашшоқ автобусга тутаётган сигарета билан чиқди. Ҳайдовчи унга қараб, «ГДР фуқароларига йўлкира текин», деди. «Ҳей, сиз мени ким деб ўйлаяпсиз»,– деди бор овозда бақириб, сўнг намойишкорона чипта сотиб олди.

Мен Далемдаги уйимга қайтиб келдим. Ёнимдаги виллада руҳий касалликка учраган бойлар яшарди. Ҳар бирининг боқувчилари бор эди. Улардан бири балконда туриб ўкириб йиғларди. «Унга нима бўлибди?» деб сўрадим синглимдан. «Вой, Севгижон, бечора миясига қуйиб олибдики, тез кунда уларни ҳайдаб чиқаришармиш-да, уйларига Xонеккер келиб жойлашармиш».

Мен биринчи қаватда яшардим. Xонамни боғдан ажратиб турувчи эшигим бор бўйича шишадан эди. Ҳамма «ески нацист» деб атовчи боғбон олдимга келди-да, ҳаяжонли хуфиёна суратда шивирлади:
– Эшигингизни яхшилаб қулфлаб ўтиринг. Ҳали-замон бу ёққа босиб келади ҳаммаси. Тамом бўламиз.

Кейин ишончли чиқсин деб, қўлини томоғига суртиб худди пичоқ тортгандек ишора қилди. Гўёки мени шу бало кутади демоқчи эди.


  1. Клошар (фр.) – ипирисқи, чувринди.