OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
Siz shu sahifadasiz: Epikur. Minokevsga maktub / Kiril
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЭпикур
Асар номиМинокевсга мактуб
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Юнон адабиёти
Бўлимлар
   - Фалсафа
Муаллифлар
   - Эпикур
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонШуҳрат Сатторов (Инглиз тилидан)
Ҳажм11KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/12/08
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Минокевсга мактуб
Эпикур

Донолик ёшу қарига бирдек ярашади. Донишмандликни излашда ёшнинг аҳамияти йўқ. Ахир, кўнгилни соғлом тутишнинг эрта-кечи бўлмайди-ку! Ҳаётни ўрганиш, фалсафани англашнинг вақти ҳали етиб келмади ёки ўтиб кетди, дейиш бахтиёрликни бой бериш ё уни кечиктириш билан баробар. Шу сабабли, ёшу қари донишмандликни изламоғи даркор. Ёш бўла туриб ҳам доно бўлиш мумкин. Биз шууримизга бахтиёрлик олиб келадиган иш билан машғул бўлиб, хотиржамликка эришамиз.

Ўлимнинг биз учун хатарли жойи йўқ. Буни тушунишга одатлан. Ўлим биз ўйлаганчалик қўрқинчли эмас. Ундан устун келишнинг ягона йўли – мангу ҳаётга кетишдан олдин умрбоқийликни қўлга киритишдир. Ўлимдан қўрқувчи киши нодондир. У жон оғриғини ўйлаб эмас, ўлим келажак сари тобора жадал илгарилаётгани учун ҳам ундан қўрқади. Аслида, ўлим табиатдаги ҳодиса каби бир кўринишдан иккинчисига ўтишдек гап. Ўлим биз учун ҳеч нарса. Гап шундаки, биз тирик бўлганимизда у бизга яқинлаша олмайди. У келганида эса биз аллақачон кетиб бўлган бўламиз. Бир вақтлар инсонлар ўлимни энг шафқатсиз иблис деб билишган. Вақти келиб эса ўлим уларга ҳаётдаги иблислардан қутулишнинг ягона чораси бўлиб кўринган.

Донишманд одам ҳаётини қадрлайди ва унинг поёнига етишидан у қадар ҳам изтиробга тушмайди. Одамлар мўл-кўл овқатдан кўра, оз бўлса ҳам мазали таомни афзал кўрганлари каби, донишманд одам ҳам узоқ эмас, маъноли ҳамда хушвақт умр кечиришни маъқул кўради.

Шуни эсдан чиқармаслигимиз керакки, келажак тамомила бизнинг ихтиёримизда эмас. Унинг келишига қатъий ишониш ёки келмаслигидан ташвишланиб, умидсизлик гирдобига ғарқ бўлишимиз ярамайди.

Унутмайликки, кучли хоҳиш кўп ҳолларда чексиз нафратга сабаб бўлади. Қаноат эса хотиржамлик ва бахтиёрликнинг калитидир. Хоҳишларимизнинг баъзилари табиий. Баъзилари эса асоссиз. Табиий хоҳишларимизнинг ҳам маълум қисмигина зарур. Қолганларига эҳтиёж йўқ. Бунинг фаҳмига етиб, уларни ажрата оладиган киши улардан танасини соғлом тутиш ва тафаккурини бойитишда фойдаланади. Бу аснони ҳаётнинг мазмуни ва умрнинг хайрли давоми деб билади. Биз доимо кўнглимиз ва танамизнинг эҳтиёжини босадиган нарсаларни қидирамиз. Азобланганимиздагина ҳузур-ҳаловатни истаймиз. Шу сабабли ҳам ҳузурни ҳаётнинг энг муҳим палласи деб биламиз. У бизнинг энг олий истагимиз бўлиб, ҳар қандай танловнинг, шу билан бирга, нафратнинг асосидир. Ҳузур ҳар қандай нарсага баҳо беришда бош ҳакамдир. Афсуски, ҳузур-ҳаловат ҳамиша ҳам ҳақ бўлавермайди. Аммо, дунёдаги энг улуғ ҳузур-ҳаловат қаноатли бўлишдир.

Нон ва сув оч қорин ва қақраб кетган лаблар учунгина ҳаловатлидир. Эҳтиёжларини меъёрида ушлаб турган киши ортиқча муаммоларга дуч келмайди.

Ҳузур-ҳаловат – бу танадан оғриқни даф қилиш ва кўнгил безовталигидан халос бўлишдир. У шоҳона таомлар тортилган тўкин дастурхон эмаслигини ёдимиздан чиқармайлик.

Ҳузур-ҳаловат кўнгилни бесаранжом қилаётган ўй-хаёллардан халос этгувчи, бизни улардан ҳимоя қилгувчи ҳамда олдимиздаги тўсиқларга асосли илож топгувчи идрокдир. Шу сабабли ҳам фазилатлар орасида энг яхшиси мулоҳазакорликдир. Идрок, ифтихор ҳамда адолат фаровон ҳаётнинг ажралмас бўлагидир.

Мана шу фикрларга суянган одам ўлим қўрқувидан батамом халосдир. Бундай одам яхши нарсаларга ва эзгуликка қанчалик тез эришиш мумкинлигини билади ва бунга осон эришади. Шунингдек, иблис кучининг меъёрлари ҳам унга маълум ва у бундан унчалик ҳам хавотирга тушмайди. Баъзилар учун қочиб-қутулиб бўлмайдиган, ҳукмдор ҳисобланган тақдирни у менсимайди. Сабаби, ҳаётдаги воқеликларнинг аксарияти эҳтиёж, қолганлари тасодиф ва яна бир қисми ўзимиз боис рўй беришидан у яхши хабардор. У эҳтиёжни, масъулиятни емирадиган куч ҳамда уни ўткинчи деб билгани сабаб, унга бўйсунмайди. У нодонларча завқу шавққа буркангандан кўра, доно бўлиб, фақир ҳолда ҳаёт кечиришни маъқул кўради.

Сен менинг айтганларимни ёдингда тут. Ўзинг ва сенга ўхшаганлар билан биргаликда, буларга амал қил. Шунда ҳеч қачон на ўнгингда, на уйқунгда ҳеч нарса сени безовта қилмайди.

* * *

Эпикур миллоддан аввалги 341-270 йилларда Афинанинг Самос оролида яшаб ижод этган қадимги юнон файласуфи ҳамда эпикурианизм фалсафа мактабининг асосчисидир.

Эпикурианизм таълимотига кўра, фалсафа инсонга бахтга эришиш, осуда ҳаётни қўлга киритиш, тинч ҳамда эркин бўлиш, оғриқлардан қутулиш ва қадрдон дўстлар даврасида ўз ҳаётидан қониқиб яшаши учун йўлланмадир. Эпикурнинг қайд этишича, ҳузур-ҳаловат ва дард эзгулик ҳамда ёвузликни аниқлашдаги ўлчовлар ҳисобланади. Ўлим тана ҳамда қалб ҳаракатининг ниҳоясидир. Инсоннинг эришган ютуқлари ёки унинг бошига ёғиладиган балоларнинг худога дахли йўқ. Булар инсон ҳаракатининг оқибатидир. Борлиқ – ниҳоясиз ва абадийдир. Оламда содир бўлгувчи воқеалар бўш макондаги атомларнинг ўзаро таъсири ҳамда ҳаракатига боғлиқ.

Эпикурнинг қарашлари ўша замон олимларининг у қадар диққатини тортмаган. Айниқса, Демокрит унинг фикрларига шубҳа билан қараган. Боиси, детерминизм (нарса ва ҳодисаларнинг сабабий боғланишлари ҳақидаги материалистик таълимот) борасидаги бир қатор кескин мулоҳазалари Демокритникидан фарқ қилган.

Эпикур асос солган мактаб кичкина бўлса ҳам, бу мактаб ривожи учун у бутун умрини бағишлаган.

Эпикур фалсафаси жамики яхшилик ҳамда ёмонлик ҳузур-ҳаловат ва азоб туфайли туғиладиган туйғулар боис юзага келади, деган назарияга асосланади. Ушбу назарияга кўра, нимаики яхши бўлса, у ҳаловатдир, нимаики ёмон бўлса, у азобдир. Ҳузур-ҳаловат ҳамда азобни Эпикур яхшилик ҳамда ёмонлик ўртасидаги ахлоқий тафовутнинг асоси, деб ҳисоблайди. Баъзи бир ўринда ҳузур-ҳаловатдан воз кечиб, азобланишни танлаш, янада лаззатлироқ ҳузур-ҳаловатга эришишга хизмат қилишини таъкидлайди. Ҳузур-ҳаловат исташ ҳамда излаш орқали ўлим қўрқувидан ҳамда маъбудалар жазосидан халос бўлиб, хотиржамликка эришиш эпикурианизм таълимоти назариясининг асосий қоидаларидан биридир.

Эпикурнинг учтагина хати тўлиқ ҳолда, Диогеннинг «Машҳур файласуфлар» асари ҳам-да Ватикан кутубхонасида сақланаётган қўлёзмалар орқали, шунингдек, унинг папи-русга ёзилган «Табиат хусусида» номли асаридан бир нечта парчалар бизгача етиб келган.

Таржимондан

«Шарқ юлдузи» журналининг 2011-йил, 3-сонидан олинди.