OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЭркин Усмонов
Асар номи«Адабий ҳодиса» (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Эркин Усмонов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/24
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





«Адабий ҳодиса» (ҳажвия)
Эркин Усмонов

Ички касалликларни даволовчи дўхтир Сайфи Соқиевич кунлардан бир куни тонг қоронғусида уйғониб кетди-ю, анчагача шифтга тикилганча кўрган тушининг таъбирини ўйлаб ётди.

Тушида кимсан Чехов билан гурунглашиб ўтирганмиш. Олдиларида бир чойнак кўк чой, ликопчада новвот, қанд-қурс...
–Сайфи, – дермиш Чехов, – мен ҳам сенга ўхшаган прастой дўхтир эдим, лекин мана машҳур ёзувчи бўлиб кетганман. Сабаби, кўрган-билганларимни ёздим. Қарабсанки, классик бўлиб қолибман!.. Сен ҳам уриниб кўр! Давраларда гапни қотирасан, аскиячилару қизиқчилар билан беллашасан, тўйларни очиб берасан, қадаҳ сўзларини айтишдаку олдингга тушадигани йўқ! Шу истеъдодингни адабиётда ҳам бир синаб кўр! Кам бўлмайсан. Ҳам беш-ўн сўм қалам ҳақи, ҳам шон-шуҳрат дегандай... Кароче, ўйлаб кўр, Сайфичик!..

Сайфи Соқиевичнинг юраги гурсиллаб уриб кетди-ю, ўрнидан сапчиб турди. Нега энди ёзмас экан? Ёзади. Вақти бўлса кўп. Ручка бор, қоғоз топилади. Ўтириб ёзаверади-да! Нима, ўша Чеховнинг шохи бўлганми? Уям Сайфи Соқиевичга ўхшаган битта дўхтир бўлган-да!..

Хуллас, ўша кундан эътиборан Сайфи Соқиевичнинг тинчи бузилди. Нафақат боши, қўл-оёқлари билан ижодга шўнғиб кетди. Икки-уч қоғозни тўлдиргач, бундоқ қараса, ёмонмас! Шартта оққа кўчирди-да, тепасига «Гўзалликнинг сири» деган сарлавҳа қўйди. Фамилияси ҳам тахаллусга айланди-қўйди. Кейин овозини чиқариб ўқиб кўрди. «Сайфи Соқий. «Гўзалликнинг сири». Ҳикоя...»

Ҳикоя бундай бошланарди: «Қўшнимизнинг ўн саккизга кирган қизи Ойшахонни ҳамма «гўзал қиз» дейди. Бунинг ўзига яраша сабаблари ва кўпчилик билмайдиган анатомик ва физиологик жиҳатлари бордирким, улар тубандагилардан иборатдур. Масалан, Ойшахоннинг гўзаллигига сабаб унинг ички секреция безлари яхши ривожлангани, ошқозон ичак фаолиятининг нормал ишлаши, суяк мускулларининг тўғри ўсганида. Бу ўринда гапни Ойшахоннинг ички органларидан, яъни, ҳазм системаси, ўпка, жигар, меъда ва ичакларидан бошлашга тўғри келади ва ҳоказолар...»

Шундай қилиб, таҳририят ходимига ёзиб берилган битта «касаллик варақаси» эвазига бу ҳикоя лаб-лунжи сал тўғриланиб, туман газетасида босилди. Ва эртасигаёқ ҳамманинг диққатини ўзига тортди. Биров ажабланди. Биров қо-йил қолди. Биров кинояли кулимсираб қўйди. Истеъдодларга ҳамиша қийин бўлади, деганлари рост экан, шу маънода Сайфи Соқийга ҳам панжа орасидан қарайдиган, қобилиятини кўролмайдиганлар топилиб қолди. Газетанинг кейинги сонида биринчи бўлиб маҳаллий аҳамиятдаги танқидчи Қорабоев унинг дабдаласини чиқарди: «Сайфи Соқийнинг ҳикоясини маркаси эски. Мотори яхши эмас. Аккумулятори тамом бўлган. Тормози ундоқ, поршени бундоқ...»

Маълум бўлишича, асли автомобил йўллари билим юртини сиртдан битирган, аммо адабиётга ҳаваси ниҳоятда зўр бу кишининг ушбу тақризи танқидчиликдаги илк ижод намунаси экан...

* * *

Яқинда хиёбондаги пивохонада тасодифан уларни кўриб қолдим. Иккала «истеъдод соҳиби» ширакайф, ижодий гурунглари авжида эди.
–Сиз... буйракнинг фаолиятини... умуман билмайсиз! – дерди Сайфи Соқий ўзининг фикрини маъқуллаб...

–Сиз-чи? – дерди Қорабоев асабий ҳаракатлар билан сигаретини бурқситиб, – сиз.... подкладка нималигини биласизми ўзи?!..