OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЭркин Усмонов
Асар номиДаладаги ҳангома (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Эркин Усмонов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/26
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Даладаги ҳангома (ҳажвия)
Эркин Усмонов

«Бўстон» жамоа хўжалигига телевидениедан деҳқонлар ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун келишди.

Хўжаликда ер билан тиллашадиган кишилар кўп экан. Улар орасидан бир кам етмиш ёшли Xўжавой миробни танлашди. Ёшига нисбатан эпчил ва чаққон бу қорамағиз одам андак асабий экан, «Йўқ, кинога тушмайман, мен артист эмасман. Далада ишим кўп» деб туриб олди.

Кўпчилик бўлиб аранг кўндиришди.

Бошига «Голливуд» деб ёзилган оқ шапка кийиб олган режиссёр йигитча олифта ҳаракатлар билан қўлларини силкиб, суратга олиш жараёнини батафсил тушунтирди. Видеокамерани елкасига қўйиб олган оператор, микрофонини худди балиқчиларнинг қармоғидек чўзганча турган овоз ёзувчи, сатҳига зарқоғоз ёпиштирилган тахтасини судраб юрган ёритувчи ва бошқа ёрдамчилар ишга киришиб кетишди.

Аксига олиб деҳқон буванинг соқоли ўсиб кетган экан, суратга олишни тўхтатиб, сартарош чақиртиришга тўғри келди. Сартарош бола тажрибасизроқ экан, Xўжавой миробнинг башарасини уч-тўртта ерини кесиб олди, кейин пахта «екиб» чиқди. Буни кўрган режиссёр «Чўрт побери!» деб бақириб юборди. Телевизорчилар ўзлари билан ҳар эътимолга қарши гримчи олиб келишган экан. Ниначидеккина сатанг қиз бирпасда деҳқон бобонинг юзини «текислаб» қўйди.

Ссенарий бўйича Xўжавой мироб дала бўйлаб ўтиб келиши, йўл-йўлакай тўхтаб, теварак-атрофга чексиз фахр ва ғурур билан қараб қўйиши, кейин бир кафт тупроқ олиб завқ билан ҳидлаши энди ниш ура бошлаган ғўзаларга меҳр билан тикилиб қолиши керак экан...

Хўжавой мироб «бунақа қилиқларни қилолмайман» деганига қарамай, съёмка бошланди ва шу заҳоти тўхтади.

Деҳқоннинг чанг-чунг этиги, бошидаги эскириб кетган дўпписи, эгнидаги яктаги кўрсатув рассомига тўғри келмади.

Деҳқон бува «йўқ, мен далада шунақа ишлайман, ростини олаверинглар» деб туриб олди. Ахийри бўлмади. Жамоа хўжалигининг раиси яп-янги костюмини, кимдир кўйлаги билан галстугини, яна кимдир туфлисини ечиб бериб, Xўжавой миробни куёвболадек кийинтириб қўйишди.

Тасвирга тушириш юракни сиқадиган иш экан. Xўжавой мироб беш-ўн марта қайта-қайтадан даланинг у бошидан, бу бошига бориб келди. Уззукун кетмон чопгандек қора терга ботиб кетди.

Ниҳоят, съёмка тугади. Xўжавой мироб вақтини олганлари учун тўнғиллаб жомакорларини кийиб олди. Костюм-шим, туфлию галстук эга-егасига қайтарилди...

Энг қизиғи, бир ҳафтадан кейин юз берди.

Қишлоқдагилар «Хўжавой миробни телевизорда кўрамиз» деб хурсанд бўлиб юргандилар. Бўлмади. Маълум бўлишича, ўша куни кассетанинг тасмаси айланмай қолган экан. Узр сўраб, «яқин кунларда бориб қайтадан съёмка қиламиз», дейишибди.

Буни эшитиб, Xўжавой мироб даланинг чекка-чеккасида бекиниб юрган эмиш...