OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифФарид Усмон
Асар номиҚулоқсиз ёнғоқ (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Фарид Усмон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/06/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қулоқсиз ёнғоқ (ҳикоя)
Фарид Усмон

Қуёшнинг нурлари пахса деворлардан ошиб ўтиб, боғнинг этакларигача ёритиб юборди. Эрталабки тиниқлик девор, дарахт ҳатто ҳов дўмликларда ўз ифодасини топди. Олам чароғон тусга кирди. Кеч кузнинг тонги ана шундай нурли ва ёқимли эди.

Худди шу пайт ҳовли этагида савлат тўкиб турган кекса ёнғоқ дарахтининг ёнига бир нарса «тап» этиб тушди. «Тап» этган бу товушни барча дарахтлар, ёнғоқ дарахти ва ҳатто унинг шоҳидаги ёнғоқлар ҳам эшитишди. Ҳаммаси сергак тортишди. Яшил ёнғоқ барглари орасидан «тап» этган жойга қараган ёнғоқ ерда ётган шеригини таниди. Танидида сўз қотди:
— Шошилмагин дедиму сенга. Сен бўлсанг, шошилдинг. Боғбон ўзи териб олгунча кутайлик дедим-а. Кутмадинг. Ерга тушишни ҳоҳладинг. Хакка келдию бир чўқиб олиб кетди. Қалай роса ўйнашдими?

Юзлари кир-чир бўлиб кетган ёнғоқ шеригига жавоб қилди:
— Ўйнаш ҳам гапми?! Шунақа чўқишди, шунақа чўқишди. Тоза қийнашди, шерикжон. Дунёга ёнғоқ бўлиб келганимга пушмон едим. Роса хўрлашди.
— Айтдиму сенга. Сабр қилайлик, қаноат қил дедим.
— Гапингга кирмаганим хато бўлган экан. Ердан Хакка бир чўқиб олди-кетди. Бир жойга олиб бориб ташлади. Ундан қора қарға чўқиб ўйнади. У зерикиб чарчагандан сўнг Олақарға чўқишга тушди. У жуда ёмон экан. Чўқиб тумшуғига олади-да, осмонга парвоз этади. Тепага чиқиб туриб ерга томон ташлайди. Шумғиб келиб ҳавода тумшуғи билан илиб ҳам олади. Бир ўзи ўйнаса майли, шериклари билан ўйнашганичи. Жоним чиқишига сал-сал қолади. Жуда-жуда қўрқиб қийналдим.
— Худо бир сақлабди сени, - деди ёнғоқ. Яхши улар юмшоқ, тупроқли жойларда ўйнашибди. Агар тошлоқ, харсанглар бор жойларда ўйнашгандами?! Кунинг битарди қоларди. Бирор бир ҳарсангга бориб текканингда. «Пақ» этардинг, ёрилардинг. Ўша қарғалар топиб олишса манғизингни ер, пўчоғингни ташлаб кетишарди. Ё қурт-қумурсқаларга ем бўлардинг.

Ерда ётган ёнғоқнинг юраги орқага тортиб кетди. Энди у ростдан ҳам қўрқаётган эди. Ранглари оқаринқиради. Ўзини нохуш сезди.
— Тўғри айтасан, Худо сақлаган экан.

У барг тагида турган шеригига гап қотди.
— Тошга бориб тексамми, пачоқ-пачоқ бўлиб кетарканман. Жисмим тилка-пора бўларкан-а. Бир ўлимдан қолибман. Воей! Худо ўзи асрасин. У энди ўлим ваҳмини сезганди. Тирик қолганига шукрона келтирган бўлди. Шамол тебратаётган ёнғоқ дарахти баргларига тикилиб қаради. Барг тагида чўққайиб ўтирган шеригига ҳаваси келди. Ичида «қани эди, мен ҳам ҳов ўша ўтирган жойимда бўлсам. Беташвиш, беғам яшаган бўлардим», дея орзуманда эди. Лекин бунинг иложи йўқ эди. У ўз жойини тарк этиб, ҳавойи ўйлар билан ерга тўкилганди.
— Эсингдами,- деди шохдаги ёнғоқ яна тилга кириб. – Хаккани кўрсатган эдим. Девор устида ўтирган Хакканичи. Думи узун, ўзи ола-була. Ҳалиги Қорақарғани ҳам айтганман. Шулардан эҳтиёт бўлгин деганман-а.
— Ҳа, дегансан. Эсимда. Нима қилай энди. Бир хато қилдим-да. Ахир ёнғоқ деган ҳам адашаркан.
— Энди адашма, Ҳушёр бўл. Гапни қулоғингга ол.
— Хўп, оламан. Энди нима қил дейсан.
— Эндими?! Энди ётган жойингда жим ёт. Аввало юзларинг юв.

Ўзингга кел. Боғбон келса ҳам пуч ёнғоқ экан деб юрмасин тағин. Шундай деса борми? Тупроққа қоришиб кетасан.
— Қандай ювинаман? Сув йўқку, ахир.
— Сабр қил. Сабр. Ҳаво очиқ. Кечаси салқин бўлади. Тунда шудринглар тушади. Шудрингларга юзларингни ювиб оласан. Вассалом.

Ҳақиқатда кечаси салқин бўлди. Шудринг тушди. Ердаги ёнғоқ юзлари майин елган шамол ва шудринглардан ювилгандек тиниқ тортди. У ерда ётган бўлса ҳам биров кўрса суяр ҳолатга келиб қолган эди.