OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифФаридиддин Аттор
Асар номиМантиқут-тайр (I- қисм)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Форс адабиёти
Бўлимлар
   - Суфизм
Муаллифлар
   - Фаридиддин Аттор
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонНажмиддин Комилов ва Маҳкам Маҳмудов (Форсийдан)
Ҳажм473KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/16
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


Нашр белгилари
Мантиқут-тайр (насрий баёни)
Таҳрир ҳайъати: Азиз Қаюмов, Алибек Рустам, Нажмиддин Комилов
Масъул муҳаррирлар: Ҳамидулло Болтабоев, Ваҳоб Раҳмонов



iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Мантиқут-тайр (I- қисм)
Фаридиддин Аттор

Фаридуддин Аттор Маънавий Мероси

«
Қайси қуш, Қофи фано анқоси ул
Жумлаи қушлар тили доноси ул.
Кашфи асрори ҳақойиқда фарид,
Нутқидин аҳли ҳақиқат мустафид...

Алишер Навоий
»

Шўролар даврида муқаддас китобимиз Қуръони каримни ўзбекчага таржима қилиб, нашр этишни, Расулуллоҳ САВ ҳаётномаларини, имом ал-Бухорий, имом ат-Термизий, имом ал-Мотирудий меросларини ўрганишга йўл йўқ эди. Ким диний қадриятларимиз жамланган китобларни, ҳадиси шарифларни нашр этиш тугул, ўқиса ҳам, жазога тортилар эди.

Минг бор шукрки, Истиқлолга эришдик. Қуръони карим, ҳадислар маънавий ҳаётимизда яна юксак қадрини топди, диний-фалсафий хазиналаримизни ўрганишга кенг йўл очилди. Абу Наср Форобийнинг «Мадинат ул-фозила», имом ал-Бухорийнинг «Жомиъ ас-саҳиҳ», «Адаб ал-Муфрад», имом Ғаззолийнинг «Кимиёи саодат» (мухтасари), Азизиддин Насафийнинг «Зубдат ул-ҳақойиқ», Фаридуддин Атторнинг «Илоҳийнома», Жалолиддин Румийнинг «Фиҳи мо фиҳ» («Ичиндаги ичиндадир»), «Маснавийи маънавий», Ҳусайн Воиз Кошифийнинг «Футуввати султония», Абул-Лайс Самарқандийнинг «Бўстон ул-орифийн», «Танбеҳ ул-ғофилийн», Сўфий Оллоёрнинг «Сабот ул-ожизийн», ат-Термизийнинг «Сунани Термизий», «Шамойили Муҳаммадия», Алихон Тўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» каби дурдона асарлари Истиқлол йилларида халқимизнинг маънавий мулкига айланди.

Жаҳондаги буюк сўфий файласуфлардан бири Фаридуддин Атторни даҳо ўзбек мутафаккири Алишер Навоий «Лисон ут-тайр» асарида бундай таърифлайди: «Қушлар тилини тушуниш оламда фақат бир зотга, Сулаймон пайғамбарга насиб этган эди. Сўнг унинг вазири Осаф тушунди-ю, аммо ҳеч кимга тушунтирмади. Шундан сўнг чарх айланиб, минг йиллар ўтиб, оламга бир зот келди. У қуш тили (фалсафий рамзлар)ни тушунтиришда Сулаймон набийдан ҳам, вазири Осафдан ҳам ўзиб кетди. Қушлар тилни гўё ундан ўргандилар. Ҳақ таоло мунинг нутқини гўё (булбул) айлади. Нукта деб анжом ила оғоздин, онча гавҳар сочти ганжи роздин».

Навоий айтадики, бу илоҳий сирларни форсий тилни билганлар тушундилар. Аттор асаридаги ганжларнинг сирларини туркий тилли халқлар ҳам тушунсин деб, камина бу хазиналарни туркий тилда кашф этишга киришдим.

Барча мумтоз уламолар фикрича, Аллоҳни танимаган, Унинг маърифатини билмаган одам илоҳий олам сирларини ҳеч қачон тушунолмайди. Агар одам Аллоҳни-Ҳақни билса, ўзининг ҳам нақадар азиз, шарафли зот эканлигини тушуна бошлайди. Буни тушуна бошлагач эса одам ўзидаги ёмон феъл-атвор, тубан қилиқлар, бахиллик, ичи қоралик, баднафслик, бошқа инсонларга жабр-зулм қилиш, кибру ҳаво, жаҳл-ғазаб билан камтарин, софдил одамларнинг дилини оғритиш — инсон иши эмаслигини, одам табиатига номуносиб эканлигини тушуна бошлайди.

Алишер Навоий болалик чоғларида мактабга қатнаб юрганида ҳаётини барча тенгдошларидан бошқача қилиб, тубдан ўзгартириб юборган бир воқеа содир бўлди. Унинг қўлига Чингизхон даврида яшаган мўғул кофирлари қўлида шаҳид кетган шайх Фаридуддин Атторнинг «Мантиқ ут-тайр» («Қуш тили мантиқи») китоби тушиб қолди. Турли нодир ҳикоятлар ва тамсилларга бой бу асар ёш Алишернинг руҳий оламини чексиз даражада бойитиб юборди, унинг дилини илоҳии олам сирларига ошно қилди.

Алишер Навоий «Лисон ут-тайр» достонида ўта камтарин-лик билан, ўзини тупроқ билан тенглаб, маънавий устози Фаридуддин Атторни илоҳий сирларнинг кашфиётчиси деб, кўкларга кўтаради: «Қушлар тилига йўл топганлардан бири Сулаймон пайғамбар эди. Кейин вазири Осаф ундан таълим олиб, қушлар тилини ўрганди, аммо бу тилдан у ҳеч кимни хабардор этмади... Бошқа одамлар (шоирлар ҳам) қуш тилини билмаганлари учун, унинг фаҳмига етмае эдилар. Тез айланувчи фалак шитоб билан орадан неча минг йилни ўтказиб юборди. Шундан сўнг чиққан сайр этувчи, чечан нутқ айтувчи ва ўткир ақлли, омади юришган бир қуш (Фаридуддин Атторни айтмоқчи) майдонга чиқди. Уни қуш дема, балки, Фано Қофининг анқоси де, барча қушлар тилининг доноси де! У, бу йўлнинг бошловчиси ва авлиё қибласи бўлиб, кўнгли ҳақ йўлни кўрсатиш учун жилоланганди. У, ҳақиқат сирларини кашф этишда фарид. ягона ва тенги йўқдир, нутқидан ҳақиқат аҳли баҳраманд...» Навоий жон қуйдириб айтишича,

Форсий ойине улус фаҳм этдилар,
Барча махфий диққатиға еттилар.

Аммо, «Ғайр хайли содда атроки фақир» — соддадил туркий халқлар:

Қолдилар маҳрум бу иқболдин,
Қуш лисони бирла қилу қолдин.

Навоий туркий халқларни ҳам бу маънавий хазиналардан баҳраманд этиш учун бу асарни туркий тилда қайта ёзишга бел боғлади. Шоир айтишича, Фаридуддин Аттор унга қушлар тилидан сабоқ берди, «иршод этди». ул такаллумда уни устод этиб етиштирди. Навоий яна айтадики, форсийда битилган қушлар тилини ўрганишда:

Чунки топдим ул калом ичра камол,
Турк алфози бирла сурдим мақол.

Шоир «Лисон ут-тайр» достонида туркона нағмаларни, нолау афғонларини «шундай куйладимки, хушнағма қушга айландим. минг достони бор булбулга айландим», дейди.

Мен-мен ул булбулки, минг афғон аро
Ҳар фигон лаҳнини бир достон аро...
Ушбу гулшан ичра соддим маствор,
Нағманинг оҳанги андоқ устивор.

Бундай юксак мақомга етишда шоир маънавий устозининг буюк хизматини айтади:

Шайх руҳидин етишти бу мадад,
Ким бу булбул лаҳни бўлди беадад...

Муҳаммад Абу Бакр б. Иброҳим - Фаридуддин Аттор (1119—1193) — жаҳон шеърияти, фалсафаси, тасаввуф оламининг буюк намояндаси, эронлик шоир ва мутафаккирдир. Туғилган ва ўлган йиллари Авфийнинг «Лубоб ул-албоб», Қазвинийнинг «Тазкират ул-авлиё», Давлацҳоҳ Самарқан-дийнинг «Тазкират уш-шуаро» асарларида турлича кўрсатилган. Фаридуддин Атторнинг ўзи «Мазҳар ул-ажойиб» асарида (хоразмлик буюк авлиё) Нажмиддин Куброни кўрганлигини ёзади. Нажмиддин Кубро эса 1221 йили вафот этганки, бундан Атторнинг юз ёшдан ошгани англашилади. Аттор яна «Мазҳар ул-ажойиб» асарини ҳижрий 584, милодий 1188 йили таълиф этгани (тузгани)ни ва ўша вақтда ёши юздан ошганини битади. Ҳар ҳолда Аттор бу асарини қарилик чоғларида ёзгани шубҳасиз. Шундан сўнг у фақат яна бир буюк асари - «Лисон ул-ғайб» («Ғойибот тили»)ни ёзгани фанга маълум. Давлацҳоҳ Самарқандий ҳисобига кўра, Аттор 114 ёшида вафот этган. Қазвиний, Давлацҳоҳ. Ёқут Ҳамавий маълумотларига кўра, Фаридуддин Аттор Нишопур шаҳри четидаги Тун қишлоғида дунёга келган. Аттор «Мазҳар ул-ажойиб»да ёзишича, болачик чоғлари хасталанганида, ҳазрати Ачи мозорига келиб шифо топар эди.

Фаридуддин Аттор асарларини мазмун ва услуб жиҳатидан уч даврга бўлиш мумкин. Биринчи даврда у шеъриятнинг барча санъатларини яхши билувчи устоз ҳикоячи санъаткор сифатида кўринади. Аттор чаржавали (ҳошияловчи) ҳикоятли маснавийларидаги сон-саноқсиз жажжи ривоятларига тасаввуфий маъноларни маҳорат билан сингдира олган буюк маҳорат эгасидир. Иккинчи даврда ижодий режа ва тартибга унчалик риоя қилмайди. Шоирнинг адабий санъатларидан бири шуки, айни сўз байт ва мисра бошида такрорланиб келади (такрир, анафора) ва биридан-бирига кўчади. Атторда бу санъат дунё адабиётида кўрилмаган даражада тез-тез учрайди. Айни сўзлар сукунат билмаган бир ҳаяжон ила юз мартадан зиёд бирин-кетин байт бошида келади. Шоир баъзан пантеистик (борлиқни илоҳийлаштириш) туйғулари-ла маст ва баъзан илоҳий кулл (барча оламлар) ила бирлашмоқ иштиёқида кўринади. Шу давр изидан учинчи давр- ихтиёр, яъни қарилик даври етиб келади. Бу даврда шоирнинг ҳаяжонлари шиддати сўниб, асарларида ижодий режа ва тартиб сокинлиги кўринади. Шу даврга оид баъзи асарларининг марказида ҳамон ҳазрат Алининг шахсияти илоҳийлашган тарзда кўзга ташланади.

Фаридуддин Аттор асарлари ёзилиш тартиби (хронрлогик) жиҳатидан, қуйидагичадир:

  1. «Ҳайдарнома» - бизгача етиб келмаган.
  2. Девон.
  3. «Жавоҳирнома».
  4. «Шарҳ ул-қалб» (сўнгги икки асарни шоирнинг ўзи йўқ қилган)
  5. «Хусравнома».
  6. «Асрорнома».
  7. «Мантиқ ут-тайр».
  8. «Мусибатнома».
  9. «Мухторнома».
  10. «Илоҳийнома».
  11. «Булбулнома».
  12. «Панд-нома».
  13. «Тазкират ул-авлиё».
  14. «Меърожнома».
  15. «Гум-гумнома».
  16. «Вуслатнома».
  17. «Уштурнома».
  18. «Жавҳар уз-зот».
  19. «Ҳалоснома».
  20. «Басарнома».
  21. «Мазҳар ул-ажойиб».
  22. «Лисон ул-ғайб» (Ҳелмут Риттер. Ислом қомуси. Аттор).

Булардан бошқа яна бир туркум асарлар борки, улар Аттор китобларида исмлари тилга олинмаган. «Ҳафт водий», «Ҳайятнома» («Тириклик ҳақида»), «Васиятнома», «Канз ул-ҳақойиқ» («Ҳақиқатлар хазинаси»), «Канз ул-асрор» («Сирлар хазинаси»), «Ихвон ус-сафо» («Пок оғайнилар»), «Валаднома» («Туғилиш»), «Мифтоҳ ул-футуҳ» («Кашфиётлар калиди») каби асарлар Атторга нисбат берилади.

«Хусравнома» ёки «Гул ва Xусрав» - маснавий тарзида ёзилган мажозий ишқ достони. Мавзуи милодий илк асрлардаги эллинистик (юноний) руҳдаги рўмонга бориб тақалади. Асарда Рум қайсарининг бир чўрисидан бўлмиш ўғли Xусрав ила Xузистон подшоҳининг қизи Гул орасидаги ишқий можаролар тасвирланган.

«Девон» — ғазаллардан иборат ва уларда маснавийлардаги тасаввуфий ғоялари лирик тарзда ифода этилади.

«Мухторнома» — рубоийлар мажмуаси. Бизгача етиб келган рубоий тўпламларининг энг қадимгисидир. Исми номаълум таржимон бу асарни султон Салим II (1566 — 1574) учун туркчага таржима қилган.

«Асрорнома» — Атторнинг тасаввуфий руҳдаги маснавий-ларидан биринчисидир. 26 мақоладан иборат бу асарда тасаввуфий фикрлар кичик ҳикоятлар воситасида изоҳланган. Аҳмадий тахаллусли бир зот бу асарни туркчага ўгирган.

«Мантиқ ут-тайр» — Атторнинг энг машҳур маснавийси-дир. Асар бир ҳикоят билан ҳошияланиб, орада яна кўп кичик ҳикоятлар келтирилган. Ҳошия ҳикоянинг асли Муҳаммад ёхуд Аҳмад Ғаззолийга нисбат бериладиган «Рисола ут-тайр»га бориб тақалади. Ибн Синонинг ҳам «Тайр қиссаси» тасаввуфий асари бор. Бу рисолада қушлар Анқони подшоҳ этиб сайлаш учун уни излаб, узоқ оролга — жазирага боришга аҳд қилишади. Йўлда уларнинг кўпи ҳалокатга учрайди. Йўлнинг охирига етганлари - Анқога: «Сени ўзимизга подшоҳ сайлаш учун келдик», дейдилар. Анқо истиғно кўрсатиб, подшоҳ бўлмоқ учун уларга муҳтож эмаслигини айтади ва “Келган жойларингизга қайтинг”, деб буюради. Ниҳоят уларнинг аҳволига ачиниб, подшоҳликни қабул қилади.

Аттор бу ҳикояни кўпгина тафсилотлар билан зийнатлаган. Турли-туман қушларнинг Ҳудҳуд билан суҳбатларида Аттор ҳусни таълил санъатидан фойдаланиб, ғоят янги бир тарзда тасаввуфий, ҳикматли фикрларни ифодалайди. Бундан бошқа, Анқо исми ўрнига шоир Симурғ исмини қўйиш билан «тажниси мураккаб» санъатидан фойдаланиб, «ман аърифа нафсаху фақад аърифа раббаҳу» сўзининг маъносини гўзал бир тарзда англатган (Ким ўзлигини билса, Аллоҳи таолони ҳам билади). Симурғни излаб келган қушлардан 30 нафари омон қолади ва охири «Симурғ» (30 қуш) ўзлари эканини англаб етадилар. Бошқача айтганда, одамларнинг умр бўйи излаган орзуси уларнинг ўз қалбидадир. Гулшанрий 717-ҳижрийда «Мантиқ ут-тайр»га бир назира ёзган бўлиб, ундан бизгача каттагина парча етиб келган. (Қаранг: Ф. Тешнер. Дас футувват капител ин Гулшехрис алт османисшер Барбейтуг фон Атгарс Мантиқут-тайр. (Олмонча.) Турк адабиёти намуналари. Истанбул, 1926).

«Мусибатнома» — бу маснавийда шоир Аллоҳни Коинотдан излаб, охири ўз қалбидан топгани борасидаги тасаввуфий ғояни бошқача бир тарзда ифодалаган. Бир солик (тариқат, сулук аъзоси) пирининг амри билан руҳан (шуурий) кўкларга саёҳат қилиб, Исрофил, Мекоил, Азроил ва бошқа фаришталар ҳамроҳлигида Арш, Курси, Лавҳ, Қалам, Жаннат. Жаҳаннам, Кўк, Қуёш, Ой, Аносири-арбаа (Тўрт унсур), Тоғ, Денгиз, Маъдан, Наботот, Ҳайвонот, Қушлар, Иблис, Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Довуд, Исо, Муҳаммад, Ҳис, Xаёл, Ақл, Қалб ва Жон билан учрашиб суҳбатлашади. Улар бирин-кетин ҳусни таълил руҳидаги жавоблари билан йўлчининг умидини йўққа чиқарадилар. Ниҳоят, у излаганини ўз қалбидан топади.

Бу асар Пур Муҳаммад тарафидан «Тариқатнома» аталиб, султон Мурод II топшириғи билан туркий тилга таржима қилинган.

«Илоҳийнома»— бу маънавий достон ҳам бир қамровли ҳикоя ва бир қанча кичик ҳикоятлардан ташкил топган. Қамровли ҳикоянинг мазмунига кўра, бир подшоҳ олти ўғлидан: «Дунёда энг севган нарсаларингиз нима эканини айтинг», деб сўрайди. Биринчи ўғил парилар подшоҳининг қизини севишини, иккинчиси сеҳргарликни ёқтиришини, учинчиси - Жоми Жамни (Жамшид қадаҳини), тўртинчиси - обиҳаётни, бешинчиси — Сулаймоннинг узугини, олтинчиси – ал-кимёни орзу қилишини айтадилар. Подшоҳ фарзандларига бу дунё ҳавасларидан юксакроқ орзулар борлигини тушунтиради. Асосий ҳикоя тўқимасига сингдирилган кичик ҳикоятларда Аттор зухдий ва тасаввуфий мавзулардан баҳс этади.

«Булбулнома» — кичик бир маснавий бўлиб, унда қушлар Сулаймон пайғамбарнинг ҳузурида: «Гулга эътимод қўйган Булбул саҳарлари гул учун шарқийлар тараннум этиб, бизнинг роҳатимизни бузяпти», деб шикоят қиладилар. Сулаймон пайғамбар табиатни кўндириб, Булбулни чақиради ва у ҳам пайғамбар ҳузурида шикоятчилардан ўзини муҳофаза этади. Ҳазрати Сулаймон ниҳоят Булбулни роҳатдан кечиб, дард чекишга амр этади.

«Панднома» - яхши бир ахлоқ-одоб китобидирки, эски вақтларда кўп мактабларда ўқитиларди. Атторнинг бошқа асарларидан соддаррқ ёзилган бу асари туркчадан ташқари, фаранг, олмон, лотин ва ҳинд тилларига таржима этилган, кўп марталаб шарҳланган. Туркча шарҳлари орасида, Шомий (ваф. 1009) нинг «Саодатнома», Абдураҳмон Абдий пошшонинг (ваф. 1103) - «Ал-муфъид» (Истанбул, 1250^-1267), Муҳаммад Мурод б. Абдур-Раҳим (ваф. 1264) «Маҳозир»и ҳам Истанбулда босилган (Ислом энсиклопедияси. Аттор).

«Тазкират ул-авлиё» — Атторнинг ягона мансур (прозада ёзилган) асари бўлиб, авлиёларнинг таржимаи ҳолларидан баҳс этувчи буюк бир китобдир. Таржимаи ҳоли ёзилмиш сўнгги авлиё Атторнинг ҳурматига сазовор Ҳаллож бўлиб, бошқа бобларда у кўп тилга олинади. «Тазкират ул-авлиё» туркийга кўп марта ўгирилган:

  1. Асарнинг шарқий туркчага (уйғурчага) ўгирилган бир нусхаси Париж Миллий кутуб-хонасида 100-рақами билан сақланади. Парижда, Миллий кутубхонада яна бу асарнинг Паве де Куртейл тайёрлаган фарангча нашри ҳам бор (1889—90). «Тазкират ул-авлиё»нинг араб алифбосидаги туркий матни эса Фотиҳ кутубхонасида (Туркия) 2848-рақами билан сақланади.
  2. Асарнинг Ойдин ўғли Маҳмудбей (ҳижрий 707—734) номига битилган онадўлий туркчага таржимаси Валиуддин Афанди кутубхонасида 1643-рақами билан сақланади.
  3. Юсуф б. Ҳизр Xожа пошшо (ваф. ҳижрий—891) таржимаси («Усмонли муаллифлари», II жилд, 223-бет).
  4. Али-Ризо Қора Ҳисорий таржимаси («Усмонли муаллифлари», 111 жилд, 223-бет). Истанбул кутубхоналарида бу асар қўлёзмаларининг қандай таржималари борлиги ҳозирча тўла аниқланмаган. Юқорида зикр этилган қўлёзмалардан ташқари, яна Аё-Сўфия, Фотиҳ, Ҳаким ўғли, Қилич Али, Лайли эли, Нури-Усмония, Xолис Афанди, Ризо пошшо кутубхоналарида «Тазкират ул-авлиё» қўлёзмалари бор. Ўзбекис-тонда Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари институтида ҳам бу асарнинг бир неча қўлёзмалари бор.

«Меърожнома» мазмуни исмидан англашилиб туради. Пайғамбар саллаллаҳу алайҳи вассалламнинг кўкка кўтарилиб, Аллоҳ ҳузурида бўлиши фалсафий — ирфоний мазмунда тасвир этилган.

«Гум-гумнома» — кичик бир ҳикоятдан бошланадики, Атторнинг ҳар бир маснавийсида ҳам бундай ҳикоятлар учрайди. Ҳикояда айтилишича, Исо пайғамбар алайҳиссалом чўлда бир ўликнинг бош чаноғини топиб, уни дуо орқали тирилтиради ва у билан суҳбатлашади. Бу етти иқлимга ҳукмрон бўлган подшоҳнинг бош чаноғи бўлиб, у Исо пайғамбарга ҳаётини, кечмишларини, қабр азобларини ва жаҳаннамдаги аҳволини сўзлаб беради. Бу кичик асарни В.А.Жуковский русчага таржима қилиб, нашр эттирган. Ҳижрий 770 да Ҳусам квтиб тарафидан «Гум-гум Султон» номи билан кенгайтирилиб ўгирилган ва ҳижрий 1289 да Қозон дорилфунуни матбаасида «ҲИКОЙАТИ Гум-гум Султон фи нубуввати Илёс алайҳиссалом» номи билан нашр этилган. Бу асар онадўлу туркчасига ҳам ўгирилган. Зотан, бу ҳикоя мавзуи туркий халқлар адабиётида маъруф ва марғубдир

(Қаранг: Фуод Кўпрулу. Турк адабиёти тарихи: Истанбул: 1926, 362-бет).

«Уштурнома»— бу асар билан Аттор ижодининг иккинчи даври бошланади. Асарда воқеаларни қамровчи бир ҳикоя бўлса-да, англатиш тарзи аввалги маснавийларга нисбатан анча тарқоқ ва чўзиқдир. Бундан ташқари, такрордан кўп фойдаланилади. Китоб марказида тасаввуфий маъно берилган бўлиб, бир турк хаёлбози (чодирхаёл, қўғирчоқ ўйнатувчи) санъаткор қўғирчоқларни саҳнада бир-бир ўйнатиб кейин яна сандиғига ташлаб беркитгани рамзи билан Аллоҳнинг оламдаги барча махлуқ-жонзотларга ҳаёт бериб, сўнг яна ўлдиришига ишора қилинади.

«Жавҳар уз-зот» — бу асарда энди қамровли (қоплама) ҳикоя йўқ. Асарга ҳоким бўлган туйғу - фано, яъни вужуднинг маҳв этилиши, йўқолиши орқали томчининг денгизга қўшилуви каби, инсон жузъининг илоҳий кулл - абадий руҳ билан қўшилуви йўлидаги оташин истакдир. Китобнинг асосий қисмини вужудидаги илоҳийликни англаб, ўзини денгизга отган бир гўдак - ёш боланинг намунаси, деб доимо Мансур Ҳалложни кўрсатади. Шунинг учун ҳам Мавлоно (Жалолиддин Румий) «Ҳаллождаги нурнинг 500 йил ўтгандан кейин Атторнинг руҳида тажаллий этиши» ҳақида гапирган эди. Бу асардаги иккинчи оҳанг шунда кўринадики, Аттор руҳида аста-секин Али шахсиятини мужассам этиш сезила бошлайди. Аттор учун илоҳий асрорнинг ҳомили Алидир ва бу асрор Алига пайғамбар томонидан берилгандир.

«Жавҳар уз-зот» асари уч китобдан иборат бўлиб, ҳозир сўзлаганларимиз фақат биринчи китобга оиддир. Асарнинг учинчи китоби «Ҳалложнома» деб ҳам аталади ва унда Мансур Ҳаллож шахсияти асосий ўрин тутади.

Атторнинг «Вуслатнома» асарида нафис бир режа ва тартиб кўринмаса-да, у ваҳдати вужуд ғоялари, сўфиёна ҳикоялар ва мажозлар билан музайяндир. Бу ҳикояларда ҳам Мансур Ҳаллож шахсияти юксак бир мавқеъни эгаллайди.

Шоирнинг энг кичик маснавийларидан бири «Басарнома» бўлиб, бунда ҳам сўфиёна фикрлар, фано, бақо, Аллоҳ руҳига ва нурига сингиб кетиш ғоялари илгари сурилади. (Аҳмад Яссавийда ҳам «фано фи-л-лоҳ»га катта эътибор берилганини эсланг.)

Шоир бадиий-ғоявий изланишларидаги учинчи давр, айтганимиздай, «Мазҳар ул-ажойиб» асари билан бошланади. Бу маснавийда шоирнинг оташин эҳтирослари пасая бошлайди, қофияда ҳам, вазнда ҳам ғалатликлар учрайди. Достонда ҳазрат Али сиймоси марказий ўринни эгаллайди. «Жавҳар уз-зот» маснавийсида кўрилган илоҳий куй ва қамиш ҳикояси бу асарда ҳам ўзгачароқ бир алфозда такрорланади. Бундан ташқари, шоир достонда баъзи вақф ер-мулкларни ғаразли мақсадларда суиистеъмол қилган баъзи муфтийларни қоралайди. Олмон шарқшуноси Ҳелмут Риттер фикрича, бундай муфтийларга ҳужум заминида шоирнинг асарларини қоралаб, фатво берган муфтийга ўхшаш дин пешволари кўзда тутилган. Шунингдек, асарда шоирнинг фалсафийликка майли ортиб бораётганидан далолат берувчи ҳикоялар, ўз ҳаёти, таржима хрлига оид лирик чекинишлар, ўқувчисига қайси асарларни ўқиб, қайсиларини ўқимаслиги ҳақида тавсиялар берилади. Асарда машҳур мугасаввиф шайх Нажмиддин Кубро исми кўп марта тилга олинади (Абул Жаноб Аҳмад ибн Умар Xевақий). Шайх Кубро аслида Фаридуддин Атторнинг устози Маждиддин Бағдодийнинг устозидир. Демак, Фаридуддин Аттор шайх Нажмиддин Куброга невара шогирддир («Тазкират ул-авлиё» дебочасига қаранг). «Насойим ул-муҳаббат»да Навоий ёзишича, «Ва аларни Шайхи Валийтарош дебтурлар. Анинг учунки, важду ҳол ғалаботида муборак назарлари ҳар кимга тушса, валоят (валийлик) мартабасига етар эрмиш...»

Фаридуддин Атторнинг сўнгги машҳур асари «Лисон ул-ғайб» бўлиб, бунда шоир ўзининг хилватда ҳузур-ҳаловат топганини, чунки хилватда ошиқ сифатида маъшуқи (Аллоҳ)нинг васлига етишганини изҳор этади.

Шайх Фаридуддин Атторнинг ғоялари, Ҳаққа етишуви йўлидаги изланишларининг сирлари ҳали кўп асрларгача адабиёцҳунос, илоҳиёцҳунос, тарих ва фалсафа олимларини тўлқинлантириб, ижод ва илҳом сарчашмаси бўлғувсидир.


Нажмиддин Комилов,
Маҳкам Маҳмудов

Мантиқут-тайр

Муқаддима

Улуғвор Ва Қудрат Соҳиби Аллоҳ Таоло Мадҳида
Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим


Буюк ва Аъло Борий Таоло Тавҳиди Ҳақида

Офарин, жонофарин, эй пок Руҳ,
Жон ва иймон олди сендан хок, руҳ.
Хоку сувдан Одамни бунёд айладинг,
Охирин ҳам хок этиб, яна барбод айладинг.
Ерни пасту, қилдинг осмонни баланд,
Бири ҳурдир, ўзгасида минг каманд.
Ул бириси айланур даврон бўлиб,
Ул бириси жим турар ҳайрон бўлиб.
Ерга гумбаз қилдинг кўкни бесутун,
Олти кунда бор қилдинг барча оламни бутун.
Осмон нардасида сенга анжум соққадир,
Ҳар тонг ранги ўчар, ҳар кеча топгай қадр.
Руҳ қушин сайд этгали домдир бадан,
Хуш учиб бу қушдин мухташиф аҳволда тан.
Сирли олам нақшидан баҳри дил уйғонади,
Тим-қўрқув ичра сув ҳам гоҳи тонглар ёнади.
Денгиз бағри сув тўла, соҳил ташналаб ўтар,
Томчи ёмғирдан садафнинг бағрида гавҳар ўсар.
Тоғу тошга қоядан тиғ, дарёдан бердинг камар,
Гўиё жангчига ўхшар, юзи ёнғай ҳар саҳар.
Гулни ўтга солсанг бир зум гил бўлур,
Сен жаҳл қилсанг агар пашшалар ҳам фил бўлур.
Фиръавн бошин еди нимжон пашша,
Охири вой бўлди тўрт юз йил яшаб.
Ўргумчак тўрин ёяр ғордаги дўстинг учун,
Чумолидан Сулаймон олғай ақлнинг кучин.
Лолалардан қизариб, қон бўлур тоғ чўққиси,
Тупроқ бағрининг қони лаълга айланар бир кун...

Жонни яратувчи пок Парвардигорга ҳамду санолар бўлсин! Тупроққа жон бағишлаган ва имон ато этган ҳам Улдир. У тупроқни сув узра тиклади, тупроқдан бўлганлар умрини у елга берди. Осмонни забардастлик — ғолибликда (тепада) сакради. Тупроқ — ерни пастлик даражасида тутди. Ул бирига — осмонга доимий ҳаракат ато этди, бул бирига - Ерга доим сокин, тинч туришни буюрди. Олти кунда етти юлдуз -сайёрани вужудга келтирди, икки ҳарф орқали амр этиб, осмонни яратди. Фалак ҳар кеча у ерда нард ўйнасин деб юлдузлар соққаси — муҳрасини олтин сандиқчалар шаклида ясади.

Тана тузоғини хилма-хил ҳолатларда қўйди. Жон қушининг домини тупроққа қўйди. Денгизни эритиб ўзига таслим қилди, тоғни қўрқувдан қотириб (ҳайрон қилиб) қўйди. Чанқоқликдан денгизнинг лабини қуритди (соҳил қуруқ), тошни ёқутга ва қонни мушкка айлантирди. Ернинг посбони бўлсин деб тоққа ҳам чўққи берди, ҳам бел берди. Гоҳида олов устида гул дасталади*, гоҳида дарё остида кўприк ясади*. Душман бошида ярим пашшани тўрт юз йил тутиб турди*. Ўргимчакка ҳикмат билан тўр тўқишни ўргатди ва садри олам — Муҳаммад Мустафони унда яшириб осойишта сақпади*.

Чумолининг белини қилдай ингичка қилди, аммо унга Сулаймон қўлида жой берди*. Аббос авлодига хилъат - тўн берди.* Осмонга тос (то ва син) берди. Исо билан бирга игнани кўргач, ноилож сир фош бўлди*. Лоладан қонли қилган тиғни (тоғ чўққисини), тутундан нилий гулшан қилди. Тупроқни пора-пора қилиб, қон билан йўғирди, токи қип-қизил лаълни ундан чиқарди. Қуёш ва ой кеча-кундуз унга саждададир, булар ўз манглайларини йўлининг тупроғига суртадилар. Бу уларнинг саждадаги сиймоларидир - саждасиз сиймо мавжуд бўладими ахир!

Кундуз унинг бастидан (очиқ-равшанлигидан) оқариб кўринса, кеча Унинг қабза (сиқуви)дан қоронғиликда куяди. Тўқалга олтин бўйинбоғ боғлади, Ҳудҳудга раҳбарлик хабарини берди. Осмон қуши йўлида қанот қоқади, эшигида эшик ҳалқасидай бош уради. У фалакка кеча-кундузда айланиб туришни ўргатди, кечани кетказиб, кундузни келтириб, ризқ-рўзи берди (кундузлик - ёруғлик келтиради).

Лойга нафас тегизса, лойни одам қилади ва кўпик билан тутундан бутун оламни ярата олади. Гоҳи итга тўргача йўл беради, гоҳбир мушук орқали йўлни очади. Гоҳи Ул, якинлик, шермардликни шу итга нисбат беради*. Гоҳи бир асо - таёққа Сулаймонлик қудратини беради, гоҳида бир чумолига сўзлаш истеъдодини ато этади*. Гоҳида асони аждарҳога айлантиради* ва тандирдан тўфон чиқаради*. Қишда кумушдай қорларни ёғдиради, кузда дарахт шохларидан олтин тўкдиради. Фалакни саркаш от сағрисига айлантиради, унинг ҳилолидан ўт сачровчи тақалар яратади. Тошдан ўркачли туялар чиқаради, олтин сигирни зорланиб нола қилишга мажбур этади*. Агар киши ўқини қон ичига яширса, у ғунчада қонни ўқ ичига жойлайди (ҳали очилмаган қизил гул ғунчаси учида қон тўлдирилган камон ўқига ўхшаб кетади). Ёсуманга тўрт тож ясади, лоланинг бошига қонли қулоҳ кийдиради, гоҳи наргис гули бошига олтин тож кийгизади, гоҳида унингтожига шабнамдан гавҳар қадайди.

Ақлнинг фаолияти (ишлаши), жоннингдилбарга ошиғлиғи Ундан, осмоннинг айланиши, Ернингхору ожизлиги Ундан, Балиқ орқасидан Ойгача нимаики бор — барча зарралар Унинг зотига гувоҳлик беради. Тупроқ — ернинг пастлиги ва фалак-нинг баландлиги — ҳар иккаласи (Унинг қудратига) алоҳида-алоҳида етарли гувоҳдир. У шамол (ел), тупроқ, олов, қонни (тирикликни) яратди ва (шу орқали) ўз сиррини бир-бир ошкор эта бошлади. Одам тупроғини лой қилиб, қирқ кун сақлади, кейин жонни унга жойлаб, ором берди. Жон танага киргандан кейин, кўнгил ундан тирилди, (сўнфа) унга акд ато этди, токи оламни биладиган бўлди. Кейин илм бердики, Аллоҳни танимоқни ўрганди. Танийдиган бўлгач, (одам ўз) ожизлигига иқрор бўлди, шундан кейин ҳайратга ғарқ бўлиб, танни ишга солди. Бу оламни хоҳ душман, хоҳ дўст ҳисобла, унинг ҳаммаси Унинг юки остидадир. Унинг ҳикмати ҳамманинг юкини белгилайди ва яна ажабки, Унинг Ўзи барчанинг асрагувчисидир. Бошидан бошлаб тоғни ернинг қозиғи қилди*. Кейин ерни дарё суви билан ювди. Ер Сигир орқасида тик тургач, Сигир Балиқ устида, Балиқ эса Ҳаво устидадир. Бас, ҳаво нима устида туради? Ҳеч нарса устида турмайди*. Ҳеч — ҳечдир, бунинг ҳаммаси ҳеч, вассалом.

Ул подшоҳнинг санъатига фикр қилки, (бутун бу борлиқни) ҳеч нарсасиз сақлаб туради!

Агар бу борлиқнинг ҳаммаси ҳеч (йўклик)нинг устида бўлса, демак (бу дунёнинг) барчаси ҳечдир — йўқликдир. Арш сув устида, олам эса — ҳаво устида. Сув ва ҳаю дема, барчаси Аллоҳдир! Арш ва олам тилсимотдан бошқа нарса эмас, ҳамма Удир, қолганлари номдир, холос. Қаранг: бу олам ҳам, у олам ҳам Удир, Ундан бошқа (нарса) йўқ, агар бўлса, ул ҳам Удир.

Эй афсус, ҳеч кимнинг тоқати дош бермайди, кўзлар кўр, ҳолбуки жаҳон Офтоб (Аллоҳ) нури билан тўлиқдир. Агар кўра олсанг, бу ақлни кам қилардинг, барчада Уни кўриб, ўзингни йўқ қилардинг. Ажабки, ҳамма этагини қўлга олган. Узр айтиб, Уни бор дейдилар.

Эй, ошкорлигинг яширин Зот. Бутун олам Сенсан, одамлар эса кўринмасдирлар*. Сен ҳаммадан қадим ва ҳаммадан олдинсан, ҳаммани Ўзингдан (пайдо қилдинг), Ўзингни ҳаммада кўрасан. Сенинг томинг посбон ва қўриқчилар билан тўла. Сен томон қандай қилиб киши йўл топсин?

Ақл ва жонга Зотинг атрофида йўл йўқ ҳамда сифатла-рингдан ҳеч ким хабардор эмас. Гарчи жон ичида яширин хазина ҳам Сенсан, дилу жон ичра бор ҳақиқат ҳам Сенсан. Барча жонлар моҳиятингдан нишон тополмайдилар, анбиё йўлинг тупроғида жон бағишлайдилар. Ақл агар Сендан бир нишона (мавжудлик) англаса, аммо ҳақиқатинг — моҳиятингга йўл тополмайди. Сен борлигинг ва мавжудлигингда буткул абадийсан, ҳаммани бу ишдан қўл тортишга мажбур қилдинг.

Эй Раббим, жон ичида ҳам, жон ташқарисида ҳам Сенсан, нима десам у эмассан, ўхшаши йўқсан. Эй, ақл даргоҳингда сарсону ҳайрон, ақлу жон йўлингда овораю саргардон. Бутун оламни Сен билан аёну аниқ кўраман, аммо оламда Сендан нишон кўролмайман.

Эй сирларни билгувчи Зот, ҳар кимки Сендан бир нишон - белги сўзлади, аммо у Сенинг нишонинг эмас, чунки бенишонсан, гарчи ҳамма ерда борсан*. Фалак гарчи қанчадан қанча кўзлар (юлдузлар)ни очди, лекин Сенинг йўлингдан бир ғуборни кўрмади. Ер ҳам гарчи дардингдан бошига тупроқ сочган бўлса-да, бироқ ғуборингни кўрмади.

Қуёш Сенинг шавқингда ҳушини йўқотган, (шу боис) ҳар кеча икки қулоғини Ерга ишқалайди. Ой ҳам ишқингда сув бўлибди, ҳар ойда ҳайратдан қалқон тутади. Денгиз Сенинг (ишқинг) ғавғосида бошдан кечиб девонадай этаги ҳўл, лаби эса қуриб қолибди. Тоғ юз довони билан йўлда қолиб белигача лойга ботибдир. Олов Сенинг шавқингда оташ бўлиб ёнади, саркашлик ва куйдирувчилик хоссасини олади. Шамол (ел) Сендан ўзини йўқотиб, кафтда ҳаво тупроқ устидан учади. Сув (ҳовлиқишдан) жигари қуриб, қақшайди. Сенинг шавқингда боши билан сувга ғарқбўлгандир. Тупроққўйингда овораю дардманд, хоксорликдан бошига тупроқ қўйибди.

Қанча гапирмайин, Сенинг сифатингни айтиб бўлмаяпти, на қилайки, менинг маърифатим етарли эмас.

Эй кўнгул, агар толибсан, йўл юргин, орқа-олдингга қараб, огоҳ бўлиб юр. Солиҳ йўловчиларни кўргин, улар Даргоҳга келибдилар, ҳаммаси бирин-кетин йўлдош бўлиб келибдилар. Ҳар заррада ўзгача даргоҳ бор, демак, ҳар заррадан Унга томон ўзгача йўл бор. Сен қайси йўлдан юришни, қайси йўл ул Даргоҳга олиб боришини қаердан биласан? Уни яширин (деб) изласанг, (У) аёндир, агар Уни аён (деб) изласанг, У яшириндир.

Агар бирга (ҳам ниҳон ва ҳам аён деб) олиб, уни «қандай?» — дея қидирсанг, унда У ҳар икки ҳолатдан ҳам ташқаридадир. Сен ҳеч нарса йўқотганинг йўқ, ҳеч нарса излама, йўқ деган сўзингни йўқ қил. Нимани айцанг ва неки билсанг — бу сенсан, ўзингни танисанг, бундан-да юз баробарсан.

Сен Уни У билан тани, ўзинг билан эмас. Унга томон йўл Ундан бошланади, ақлдан эмас*. Васф этувчиларга (ҳамма вақт ҳам) Унинг васфи муносиб эмас, бу иш ҳар бир мард ва номард (нокас)нинг иши эмас. Ажз (ожизлик, фақр) шунинг учун маърифат билан ҳамсафар бўлдики, Уни шарҳлаш ҳам, сифатини таърифлаш ҳам мумкин эмас. Xалқнинг бир қисмида У ҳақда хаёл бор, холос. Ундан хабар бериш маҳолдир. Агар ғоятда кўп, яхши-ёмон сўз айтган бўлсалар ҳам, нимаки У ҳақда десалар, ўзларидан (ўзларига ухшатиб) айтганлар.

У илмдан юқори, аёндан ташқаридир. Ўзининг қудсияти (поклигида) нишонсиздир. Унинг нишонидан кишилар бенишонлиқдан бошка нишон топмадилар, жонни бағишлашдан ўзга чора топмадилар. Ҳеч кимнинг ҳушёрлигу девоналикда Ундан бошқа («иллалазий») насибаси йўқ. Икки дунёда зарра-зарра сенинг фаҳминг (тушунчанг) бор. Ниманики Аллоҳ десанг — у сенинг хаёлингдир, холос. У бор бўлган жойга киши жони бориб етмайди. Юз минглаб Тур (тоғ) жондан афзал, авло, яхши, баланддир. Нимаики айтишни эп кўрсам, У ундан баланд (афзал)дир. Ақл Унинг савдосида (билиши, таниши) ҳайрон бўлди. Жон ночорликдан бармоғини тишлади. Жон нима? Унинг ишида ҳайрону сарсон нарсадир. Кўнгил эса жигарини еб, қонга беланган.

Эй Ҳақшунос, бунақа кўп қиёс қилма, зеро, ўхшаши йўқ иш қиёссиздир. Буюклигини (англашда) ақл билан жон қариди (ночор бўлди), ақл ҳайрон, жон эса мот бўлди. Куллнинг куллидан бирорта пайғамбар ҳам бирор жузв огоҳ бўлмадилар*. Ҳаммаси ожиз бўлиб, юзларини тупроққа суртдилар. «Мо арафнока» деб хитоб қилдилар, холос («Мо арафнока нафсаҳу қад арафа Раббаҳу» — «Кимки ўзши таниса, ўз Раббини танийди» ҳадисига ишора).

Мен ким бўлдимки, Уни таниш ва билиш лофини урсам, ўзини У билан бирга деб билган кишигина Уни танийди. Чунки икки оламда Ундан ўзга йўқ, унда ким билан бу савдо ва ҳавас таҳсинини пиширади? У шундай дарёдирки, гавҳарлари тўлқин-тўлқин, сен пастда авжланиб буни билмайсан(?). Кимки бу дарёнинг гавҳарини топмаса, «ло» (йўқ) бўлди ва «ло» (йўқ) дан бошқа ҳеч нарса топмади*. Нимаики, тавсиф этилган бўлса, У эмас. Менга буни айтиш осонми, ахир?

Ишоратга (тўғри) келмаган нарсани айтма, ибратга рост келмаса, индама. У на ишоратни қабул қилади, на нишони бор. Ҳеч кимнинг У ҳақда на илми бор, на бирор далили (Яъни, илм Уни далиллашга ожиздир).

Сен (орада) бўлмагин — камол аслида шудир, холос.
Сен ўзликдан кам бўлгин - висол шудир, холос.

Сен Унда йўқолиб кет - ҳулуллик (сингиб кетиш) шундан иборат, бундан бошқаси беҳуда эзмалиқдан бошқа нарса эмас.

Бирликка (фақат Аллоҳга) бор ва иккиликдан йироқ тур, бир дил, бир қибла ва бир юз бўлгин.

Эй маърифациз халифазода (Аллоҳнинг ердаги халифаси Одам Атонинг авлоди маъносида), отанг билан маърифатда ҳамсифат бўл. Ҳақ адам - йўқликдан нимаики вужудга келтирган бўлса, ҳаммалари Унинг олдида саждага бордилар. Охири Одамни яратиш навбати етганда, уни қизғаниб, юз парда орқасига олиб борди. Деди: эй одам, саховат денгизи бўл, булар (фаришталар) сенга сажда қилувчилар, сен эса буларга масжуд (сиғиниш манбаи)сан.

Улар орасида бири Инсонга сажда қилишдан бош тортди, масхара (бадбашара) ва малъун (лаънатланган) бўлди ва бунинг маъносини тушунмади. Юзи қаро бўлгач, Аллоҳга нола қидиб, эй Эҳтиёжсиз Аллоҳ, мени ҳайф қилма ва ишимни ўнглагил. Ҳақ таоло деди: Эй малъун, Одам ҳам Аллоҳнинг халифаси, ҳам Подшодир. Бугун сен унинг юзида кўз бўлгин, бундан кейин тонг-ла (ертага) сипанд (исириқ) ёндиргил(?). Жузв ва кулл жонни жисмга қандай сотди? Киши бундан ажойиброқтилсим ясамаган. Жон баландда (осмонда), тан эса тупроқдан бўлгани учун пастда эди, (лекин) пастдаги тупроқ билан пок жон қўшилди (жамъ бўлди). Баланд ва паст бирга қўшилгач, Одам (пайдо бўлиб), у сирлар мужассамига айланди. Аммо унинг сирларидан киши хабардор бўлмади. Ҳар гадо унинг ишидан огоҳ эмас (Унинг ишини билмас).

(Буни) билмадик ва танимадик, бир лаҳза кўнгил боғламадик ҳам. Жим туришдан бошқа йўл йўқ, чунки одам учун бир оҳдейишдан бошка илож йўқ, чунки улар фақат дарё юзидан огоҳдирлар. Аммо унинг тубидан ҳеч ким огоҳемас. Xазина эса тубдадир, дунё - бир тилсимотдир. Охир-оқибат бу жисм бандини тилсим синдиради. Тилсимот олдингдан йўқолгач, хазинани топасан, жисм кетгач, у (хазина кўринади). Бундан кейин жонинг бошқа тилсимотга тушади - ғайб учун сенинг жонинг бошқа бир жисмдир. Шундай кетаверасан, охирига етмассан, бу дардингнинг дармонини тополмайсан.

Бу денгизнинг қаъри - ичи чегарасиз, кўплар ғарқ бўлдилар, аммо бирортасидан хабар йўқ. Баҳри аъзам - Буюк Уммон дейиладиган бу денгизда олам бир заррадир ва зарра олам кабидир.

Бу Уммон кўпиради, ана шу кўпик (тўлқин)ни олам деб бил. Шуни ҳам билки, бир зарра - бир кўпик (тўлқин)дир. Агар олам йўқолса ва зарра ҳам йўқолса, бу Уммондан икки кўпик (тўлқин) йўқолади, холос. Бу чуқур Денгизда тошчалар қадрлими ё ақиқ — инсон билмайди.

Бир зарранинг камолини билиш (таниш) учун ақл, жон, дин ва дилни бағишладик. Оғзингни юм, Арш, Курсидан сўрама, агар биттагина сўз сўрамоқчи бўлсанг ҳам сўрама! Ақлинг битта қил устида лол қолди (куйди), шу учун (гап) сўрашдан лабларингни боғла*.

Қанча гапирма, қанча сўрама, киши бир зарранинг моҳиятини батамом билолмайди. Осмон нима? — Тўнтарилган гумбаз, аммо устунсиз, у беқарорлиқда (ҳаракатда), аммо мустаҳкам туради. Унинг йўлида ўзингни йўқотиб ҳайрон-сан - сен парда ичрасан, ундан туғилгансан! Фалак бошини йўқотган (иложсиз) нарсадан ўзга эмас, у парда ичида нима борлигини қаердан билсин? У (фалак) неча йилдирки айланади, бу эшик атрофида бошу охирсиз ҳолда айланади. (Фалак) Парда ичидаги сирни билмайди, сенга ўхшаганга бу Парда очилармшш?

Оламнинг иши ҳайрат ва ибратдир, ҳайрат устига ҳайрат ва яна ҳайратдир! Шундай ишлар борки, уларнинг юзи ва орқаси йўқ, бунга бош қотирма, юзингни деворга қаратиб, қўлингнинг орқасини тишла.

Йўлни биладиган йўлбошчилар ўз жонларини ҳасратда қолдириб, ожизлик ва ҳайратда қолдилар. Аввал Одам Сафилуллоҳга нима бўлганини кўр, унинг умри мотамда ўтди, кейин Нуҳни кўр, у халоскорлик ишига бел боғлаб, минг кофирлардан азоб чекти. Яна Иброҳимга боқ: дилини яккаю ягона Аллоҳ таолога бағишлаб, олов ва манжаниқни манзил қилди1. Яна мотамзада Исмоилни кўр: мақсади ёр олдида қурбон бўлиш эди. Яна сарсону саргардон Яъқубни қўр, ўғли фироқида кўздан айрилди. Яна Юсуфи Сиддиқнинг аҳволини кўр: қуллик зиндонида ва қудуқда бошидан нималар кечди? Яна ситамкаш Айюбга боқ: Эшик олдида қуртлар ва бўриларга ем эди. Яна йўлини йўқотган Юнусга боқ: ой осмонидан балиққорнига тушиб қутулди. Яна Мусони қўр: Аллоҳ билан аҳду паймондан бошлаб Фиръавннинг дояси бағрида ўсди.

Яна Довудга қара: жигари тафти билан темирни мумга айлантирарди (еритарди). Яна подшо Сулаймонни кўр, дев унинг мамлакатини қандай қилиб ҳавога олиб чиқди (барбод қилди). Яна Зикриёки, Аллоҳ ишқида кўнгли жўш урди, бошига арра солсалар ҳам индамади. Яна Яҳёни кўрки, одамлар олдида тоғорадаги шаъмдай боши кесилган эди. Яна Исога қара, у жуҳудлардан неча марта қочиб, жон сақлади. Яна пайғамбарлар сарвари (Муҳаммад саллаллаҳу алайҳи вассаллам) га қара: кофирлардан қанча жабру жафо кўрди. Сен буни осон деб ўйлама, озгина нарса ҳам кишини жондан айириши мумкин, ахир. Нима дейин, бошқа сўзим қолмади. Шохидан узиладиган гулим ҳам қолмади. Бир йўла ҳасрат қурбонига айландим, менда бечораликдан ўзга чора қолмади.

Эй Раббим, йўлингда ақл — сут эмадиган гўдакдай, ақл Сени излаб-излаб йўқолди (толиқди). Оёқлари қабарган мендай одам бундай зотга қандай етади, етганимда ҳам Ул покликка қачон етаман? Сен (Аллоҳ) илмга ҳам, баёнга ҳам сиғмайсан. Сен даромаду чиқимлар, зиёну фойдадан ташқарисан, Мусодан Сенга фойда ва Фиръавндан ҳам зиён (ёмон сўз) Сенга етмайди. Эй чегарасиз Аллоҳ, Сендан ўзга ким бор, Сенки ҳадду ғоятдан буюксан, сендан ўзга ким бор? Ҳеч нарса чегарасизлик ва гумону шубҳадан ташқарида бўлишликда Сенга баробар эмас, Сенинг бирлигинг — Сенинг барчани камровинг ва борлигинг-дадир. Жаҳон халқи ҳайрон қолибдир. Сен эса парда остида яширинсан. Ахир, эй Дўст, пардани кўтаргин, жонимни ўртама, бундан бошқа пардада яширин ёндирма. Ҳайрат денгизида бирдан йўқолдим, бу сарсонликдан яна Ўзинг қутқаргил! Осмон денгизининг ўртасида сарсон қолибман, парда ичида эмас, ташқарида қолибман*.

Бандангни бу номаҳрам денгиз (дунё)дан чиқар. Сен мени шу жойга (дунёга) келтиргансан. Сен ўзинг ундан чиқар. Менинг нафсим бутун вужудимни эгаллади, агар мени Сен қўлламасанг, вой менинг ҳолимга! Жоним беҳуда ишлар, нарсалар билан булғанган, мен булғанишларга тоқат қилолмайман. Ё бу булғанишдан пок эт, яна қонимга бўяб, тупроқ айла мени, ё марҳаматинг эшигини очиб, ғайбингга етказгин. Одамлар Сендан қўрқадилар, мен эса ўзимдан қўрқаман, чунки Сендан яхшилик, ўзимдан ёмонлик кўрганман. Ўлгандирман, тупроққа борурман, жонимни яна қайтар, эй жон бағишловчи Эгам. Агар истамасанг буни, бу оворалик бўлур, агар Даргоҳингдан қувсанг — бу юз ўгиришинг бўлур.

Эй подшоҳим, мен юраги қонга беланган одамман, фалак каби бутун вужудим айланишда (саргардон)дир. Xудди шундай, бир-биримизга ҳамсоя (қўшни)миз. Сен — қуёшсан, биз эса соямиз, ёдинг билан кеча-кундуз биргаман. (Қуръонда) бир лаҳза талабдан тўхтаманг, дегансан. Не бўлардики, бечораларга марҳамат юзасидан боқиб, қўшничилик ҳақига риоя қилсанг.

Дардли дил ва афсусланган жон билан Сенинг иштиёқингда (шавқингда) булутдай кўз ёши тўкаман. Ўз дардимдан Сенга сўзласам, йўқолиб кетаман (ёдингда), қачонгача Сени излайин. Гумроҳдирман, йўлбошчим бўл, кечикиб (бевақт) келган бўлсам ҳам, давлат ато эт менга. Кимки сенинг кўйингда давлатли бўлган бўлса, Сенда йўқолиб, ўзидан безор бўлди. Ноумид эмасман ва ишонаман, чунки Сенинг марҳаматинг чексиз, юз минг шамъингнинг бири менинг қалбимда ёнгай!

Ожиз Ва Дилхаста Одам Ҳикояти

Бир интизомли, аммо ҳайрону саргардон одам бор эди, кеча-кундуз мудом сафарда эди. Унга бир айёр (жавонмард) учраб қолди ва қўлини боғлаб, уйига олиб борди, кейин қилич билан унинг бошини чопмоқчи бўлди. Шу пайт айёрнинг хотини дилхаста гадога бир парча нон берди. Эри қилич кўтариб келганда, ул бечора гадонинг қўлида нонни кўриб қолди. Деди: эй ношуд, бу нонни сенга ким берди? Деди: бу нонни сенинг аёлинг берди. Эр бу гапни эшитгач, деди: сени ўлдириш бизга ҳаром бўлди (манъ бўлди). Чунки, бизнинг нонимизни еган ҳар бир одамга биз тиғ тортолмаймиз. Нонимизни еган кишига жонимизни ҳам берамиз, мен қандай қилиб унинг қонини тиғ билан тўкайин.

Холиқо, токи (ўзимни топиб), йўлингдаман. Сенинг дастурхонингдан нонингни ейман. Кимки бировнинг нонини синдирса, у бу нон ҳақини эсдан чиқармагай. Сенинг юз минг саховат денгизинг бор, Сенинг нонингни кўп едим, буни ҳисобга олгин, ҳақ бергувчи Эгам. Эй оламлар Илоҳи, йўлда қолган бандиман, қуруқликда қонга ғарқ бўлган кемани сурибман. Менинг қўлимни олиб, фарёдимга ет, пашшага ўхшаб қачонгача қўлимни бошимда тутиб тураман. Эй менинг гуноҳларимни кечирувчи, узрларимни қабул қилувчи (егам): юз марта куйдим, яна куйдирмоқчимисан? Сендан уялиб, қоним уюшмоқда, кўп номардликлар қилдим, айбларимни беркит. Мен гофилликдан юз гуноҳлар қилдим, Сен бунинг эвазига юз раҳматлар ато этдинг.

Эй, Подшоҳим, мен мискин бандангни кечир, агар мандан ёмонлик кўрган бўлсанг ҳам, афв этгин. Билмасдан хато қилдим, кечиргин, жону дилим билан азобдаман (пушаймонман): кечиргин! Кўзларим ошкоро йиғламаса ҳам, Сенинг ишқингда жоним яширин ҳолда зор йиғлайди.

Холиқо, агар яхши ёки ёмон иш қилган бўлсам ҳам, нима қилган бўлсам ҳам, ўз таним билан қилдим. Менинг пастҳимматликларимни афв эт, ҳурмацизлигимни беркит. Ўзимга мубтало, аммо Сенинг ҳайронингман, ёмонманми ёки яхшиманми — Сеникиман. Ҳолимга боқ, Сенсиз яримта узвман. Агар Сен менга боқсанг, Кулл — бутун бўламан. Қонли кўнглимга бир бор назар сол, бу (дунё)нинг барча ташвишидан олиб чиқ. Агар Сен мени нокас десанг, ҳеч ким менинг гардимни тополмайди. Мен кимманки, сенинг олдингда қадрим бўлса (одам десанг), Сен учун бир арзимас (нокас) бўлсам, шу менга етарли, минг шукр дейман. Сенинг бир қора қулинг дейишга, Сенинг кўйинг итининг тупроғига беланган қулингман, демоққа ҳаддим борми? Сен учун қулликни жонимда сақларман, ҳабашлар каби тамғанг қулоғимдадир. Агар ҳинду қулинг бўлмасам, қандай қабул бўлайин, ҳинду қулинг бўлсам, занжи каби дилдан бўлайин. Тамғали ҳинду қулингни сотма, унинг қулоғига ҳалқа қилиб қўй, эгам (Яъни, қулоғим доимо Сени тингласин).

Эй, Раббим, Сенинг фазлингдан киши ноумид эмас, абадий сенинг тамғангнинг ҳалқасидаман. Кимнингки дили Сенинг дардинг билан хурсанд бўлмаса, у ҳеч ҳам хурсанд бўлмасин, чунки бундай одам Сенинг (йўлингга кирган) мард эмас. Эй дардимнинг дармони, бир зарра дардингдан менга бер, зеро Сенинг дардингсиз менинг жоним ўлгусидир. Кофирга — куфр, диндорга — дин. Атторга эса — сенинг дардингнинг бир зарраси кифоя!

Эй Раббим, менинг «Ё Раб» деб чеккан оҳларимдан хабардорсан, тунги мотамларим (нолаларим)ни кўриб турибсан. Мотамим ҳаддан ошди - Исрофил сурини юбор, зулмат ичраман, бир нур юбор. Бу мотамимда кафилим Сен бўлгин, бошқа суянчиғим йўқ, бошқа йўлдошиму йўлбошловчим йўқ. Мусулмонлик нурининг лаззатини бер, зулм қилувчи нафсимни йўқотишга мадад бер. Соянгда йўқолган бир зарраман, борлиғимдан ҳеч вақо қолмаган. Офтоб каби порлоқ ҳузурингнинг соясиман, кошки шу офтоб нури торларидан вужудим эшилсайди. Токи мен бир ҳайрону сарсон заррадай қутулиб, шу нур торига осилсайдим. Шунда бу дарчадан ташқари (отилиб) чиқардим, равшан чарогон оламга пешвоз чиқардим. Жоним лабимга келгунча, кўнглимнинг армонли орзуси шу эди. Агар жоним чиқса, Сендан ўзга ҳеч кимим йўқ, охирги нафасимда ҳам жонимнинг йўддоши Сен бўлгин. Агар менинг жоним мендан холи қолган пайтда Сен менинг йўлдошим бўлмасанг, аҳволимга вой! Умидворманки, Сен йўлдошим бўларсан, чунки агар истасанг, буни қила оласан.

Ҳазрати Расул Саллаллоҳу Алайҳи Ва Олиҳи Васаллам НаъТида

Эй дунё ва дин хожаси, вафо хазинаси, икки оламнинг сарвари ва тўлин ойи бўлган Мустафо. Эй шариат офтоби, эътиқод осмони, олам нури, икки олам раҳмати.

Покларнинг жони унинг пок жонининг тупроғи. Жонни унга бағишла, дунё унинг (йўлидаги) тупроқ. Икки дунё хожаси ва ҳамманинг султони, жоннинг офтоби-ю ҳамманинг иймони. Меърож эгаси ва коинот бошлиғи (садри), Ҳақнинг сояси, зот офтобининг хожаси. Бу дунё ва ул дунёнинг пешвоси, ошкоро ва яширин (нарсалар) имоми. Анбиёнинг энг улуги ва энг яхшиси, софлар ва валийларнинг раҳнамоси. Ислом мақдйси ва тариқат ҳадиси (йўлбошчиси), ғайбнинг муфтиси, жузв ва куллнинг (яккалик ва умумийликнинг) имоми. Нимаики айцам, барчасидан улуғроқхожа, у ҳамма нарсада ҳаммадан олдиндадир. Ҳақтаоло уни Арасот (қиёмат) хожаси деб айтди.

Иккала олам вужудидан ном топди. Арш ҳам унинг номи билан ором олди (тинчиди). Олам халқи худди саховат денгизидан пайдо бўлган шабнамлар каби у туфайли яратилдилар. Ҳақ таоло ул покиза нурни ўз ҳузурида кўргач, унинг нуридан юз нур денгизини яратди, мавжудотлар яратилишидан мақсад унинг нури эди. Барча маълум ва мавжуд нарсалар унинг асли (илдизи) эди. Ҳақ таоло ўзи учун Ул пок жонни, унинг учун эса жаҳонни яратди. Яратилишдан мақсад фақат удир, ундан покроқ зот мавжуд эмас. Ғайбнинг қўйнидан аввал пайдо бўлган нарса ҳеч шубҳасиз унинг пок нуридир. Ул олий нур байроқ тиккандан кейин Аршу Курси ва Лавҳу Қалам ишга тушди. Пок нуридан бир ялов - оламдир, яна бир ялов — зарралар (жисмлар) билан Одамдир. Бу муаззам нур ошкора бўлгач, у Улуғ Аллоҳ ҳузурида саждага бош қўйди. Минг-минг йиллар саждада эди, шунча давр рукуъда турган эди. Йиллар давомида қиёмга машғул эди, тамоми умр шаҳодат калимасини қайтарарди. Бу сирлар дарёсининг намози нуридан, жумла умматга намоз фарз бўлди. Ҳақ таоло ул нурни Қуёш ва Ойдай ўз ёнида узоқ сақларди.

Кейин Ҳақиқат дарёсига бирдан ул нурни зоҳир этиб, йўллади. Ул нур сирлар денгизи юзини кўргач, унда иззат (улуғворлик) ва ноз (еҳтиёжсизлик)дан мавжланиш (жўшқинлик) пайдо бўлди. У талаб билан ўз-ўзининг атрофида етти марта айланди ва шу туфайли етти осмон паргори (тциркульи) пайдо бўлди. Ҳақ таоло томонидан унга ҳар назар тушганда, бир юлдуз пайдо бўлди. Кейин ул пок нур ором олди — олий Аршга айланиб, Курси деб аталди. Аршу Курси зотининг аксини тиладилар (топдилар), фаришталар сифатларини тиладилар (топдилар). Нафасларидан (руҳларидан) нурлар юзага келди, фикрга тўлиқ дилидан сирлар ошкора бўлди. «Руҳнинг сири Ҳақ Амри оламидандир, билгин. Бас, эй руҳ, нафас билан одам ичига кир!» — деган садо янгради. Ул руҳлар (нафаслар) ва сирлар йиғилгач, шу сабабдин кўплаб нур жамъ бўлди. Умматлар ҳам унинг нури туфайли йиғилдилар, ул жамоа (умматлар) кулл (пайғамбар) томон беихтиёр интилдилар. Одамларнинг Аллоҳ томон жамланиши, бир эътиқодга келиши учун у қиёматгача мабъус (атрофига эргашувчиларни йиғадиган) бўлди. Даъват билан шайтонни исломга чақиргач, шайтон ҳам мусулмон бўлди*. Парвардигор изни билан жинларни жинлар кечасида ошкора даъват этди. Қудсий малакларни ҳам расул билан ўтказди. Ҳаммасини бир кечада даъват қилиб йиғди. У ҳайвонларни даъват қилишга киришди. Гувоҳлари эчки боласи билан эчкиемар эди. Бутун олам бутларини ҳам даъват қилди ва ҳаммалари унинг оёғи остига йиқилдилар. Ул пок зот жамики зарраларни даъват қилди.

Ҳеч бир анбиё бу иззат ва юксалишни кўрмади - бирор-бир уммат унинг даъватидан бош тортмади. Унинг нури мавжудотнинг асли - моҳияти эди. Унинг зоти ҳар бир зотнинг матлаъи эди. Икки жаҳон даъвати унга вожиб (зарурат) бўлди, ошкора ва яширин зарралар даъвати ҳам. Жузъ ва кулл унинг уммати бўлдилар — унинг ҳиммати хирмонидан дон терадиган бўлдилар. Маҳшар куни амалсизлар унинг шафоатига муҳтож ва интизордирлар.

Ҳамма ишда у устоз эди. У ҳеч қачон дунёликдан ҳеч нарсага қизиқмаган, нарса учун йиғламас эди ҳам. Барча мавжудот унинг эътиборидадир, барча мақсадлар унинг розилиги остидадир. Ҳар жойда оламнинг сири удир, ҳар бир дилхаста қалбига малҳам ҳам у. Унинг хосияти шу даражада улуғворки, бундай улуғворликни бирор кимса тушида ҳам кўролмайди. Ўзини кулл (умумий) кўрди ва куллни ўзи деб билди, орқадагини ҳам, олдинни ҳам кўра билди*.

Ҳақ таоло пайғамбарликни у билан якунлади — хатм этди. - Мўжиза, хушхулқлилик ва футувватни ҳам у билан охирига етказди. Даъватини хослар ва авомга буюрди, ўз неъматини у билан тугатди. Кофирларга азоб ичра мухлат берди, унинг замонида.

Унинг ҳашамати паноҳида қолган пайғамбарлар умматига ҳам яшаш имконини берди. Тун ярмида уни меърож сари йўлга бошлади, куллнинг сирини у билан яширин юборди. Иззат ва шараф ичра икки қибла эди, унинг соясиз сояси. Ҳақ таоло унга энг улуғ китоб юборди, ҳам куллнинг куллини ҳисобсиз топди. Пайғамбарлар эҳтироми унинг меърожида. Муҳаммад уларга пешвоу сарвар. У умматлари орасидаги олимлар бамисоли набийлардай. Унинг ишларининг эҳтирому эътирофи Таврот ва Инжилда тилга олинган. Тош ундан юксалиш қадрини топди, у яминаллоҳ - Аллоҳнинг ўнг томони рамзий хилъатини топди. Ҳурмати юзасидан унинг тупроғи қиблага айланди. Умматида масху насх йўқ. Унинг туфайли бутлар йиқилди, унинг уммати умматларнинг энг яхшиси.

Қурғоқчилик йилида қуриган қудуқ у туфайли зилол сувга тўлди, ой унинг бармоғидан ёрилди, қуёш унинг фармонидан ташқари эмас. Унинг елкалари орасида паиғамбарлик муҳри қуёшдай порлаб турибди. Каъба у туфайли Байтуллоҳ шарафини топти - унга йўл топган кишилар омонлик топти. Жабраил унинг қўлидан хирқа кийди ва жубба либосида ошкора бўлди. Тупроқ унинг замонида куч топди -ҳам масжид бўдди ва Тур тоғи иззатини қозонди. Ҳар бир зарранинг сири унга аён эди, саводу дафтар ўқимай барча нарсалар моҳиятини билди. Ҳақ тили унинг тили бўлгач, бас, замонасининг энг яхшиси (аълоси) удир. Охирги нафасигача, унинг шавқи - истаги Аллоҳдан савол қиларди. Сирлар - роз денгизида қалби бехуд бўлгач, унинг тўлқини намозда сел бўлиб оқарди. Унинг қалби тубсиз денгиз бўлганидан, бу чуқур денгиз кўп тўлқинлангач, эй Билол, азон айт, токи бу танг хаёлдан чиқайин, деб айтарди.

Бундай ҳолдан ҳолга кўчишларда агар ақлни ишлацанг, юз жондан бир жон қолмагай. Унинг хилватида ақлга йўл йўқ, илм ҳам бу воқеадан огоҳбўлолмайди. Xилватда у Ҳалил (Иброҳим) билан базм қуради, агар ўтда куйса, Жабраил ҳам унга яқинлашолмайди. Жонининг Симурғи ошкоро бўлгач, Мусо даҳшатдан мусичага ўхшаб кичрайиб қолади. Мусо ул жаноб (Муҳаммад мустафо)нинг бисотига (доирасига) кирди (Меърож вақтида ҳазрат Мусонинг ул зотга тазим қилганига ишора).

Зул-жалол шаъмининг меърожида Билол ковушларининг овозини эшитарди, Имрон ўғли Мусо агарчи шоҳ бўлса ҳам, аммо саждагоҳга ковушлари билан боришига унга рухсат йўқ эди. Бу иноятни кўрки, унинг мансаб-даражасини Ҳақ Унинг даргоҳи хизматкорига насиб этди. Унинг чокари — хизмат-корига ўз даргоҳини очди, ковуш билан ўз ҳузурига киришга рухсат берди. Мусо бу мартабани кўргач, унинг хизматкорида бундай қадру қиммат, яқинликни кўргач, деди: Ё Раб, мени унинг умматидан қилгин, унинг ҳиммати ҳимоясига киргиз мени!

Гарчи Мусо бу ҳожатни тилаган бўлсада, аммо бундай олий мақом Исога насиб бўлди. Кўнглида бу хилватни (осмонни) тарк этиб, халқни Муҳаммад динига даъват қилиш фикри пайдо бўлди. Тўртинчи осмондан ерга тушиш, Муҳаммад оёғи остидаги тупроққа юзини қўйиб, жонини унга бағишлашга чоғланди*. Номи улуғ Масеҳо Муҳаммаднинг хабарчиси бўлди, шунинг учун уни Аллоҳ Мубашшар деб номлади.

Агар биров: «Шундай бир одам бўлсаки, у бу жаҳондан кетиб, яна қайтиб келса, бизнинг мушкилларимизни бир-бир ҳал эца, токи дилимизда ҳеч шак қолмасайди» дейдиган бўлса, (билгилки), бу оламда Муҳаммаддан бошқа ҳеч бир бошқа зот қайтиб келмади. Ҳеч ким у каби қалбан кўрадиган туғилмади, у каби донолик даражасига етмади. У - султондир, бошқалар у туфайли (яратилган), у - шаҳаншоҳ, бошқалар эса унинг раияти. Бамисли «лаамрак» бошига тож бўлди, халқ унинг эшиги йўлида тупроқ бўлди. Унинг сочининг ҳидидан жаҳон мушк ҳидига тўлди, денгиз унинг иштаёқида чанқади (қирғоқларга бош урди). Унинг дийдорига ташна бўлмаган ким бор? Тош-ёғочларгача унинг иши билан бандлар. У нур дарёси минбарга чиққанда қалблар ҳам нур, ҳам дурга тўларди. Устунсиз осмон ҳам нурга тўлди, устун эса унинг фироқида ғамгин бўлди. Унинг васфини қандай қилиб тил билан айтай, бунда уятдан терлаб, баданимдан қон оқади. У олам фасоҳати, мен эса лолу ҳайрон, бундай аҳволда унинг ҳолини шарҳлай оламанми? Унинг васфи бу нокаснинг лойиғими, ахир? Унинг васф этувчиси халлоқи оламдир, шу етарли эмасми!

Бу жаҳон барча мартабалари билан унинг оёғи тупроғидир, юз жаҳон унинг пок жонининг тупроғидир. Пайғамбарлар унинг васфида ҳайрондирлар, сирни билувчи доно бошлар ҳам овора бўлдилар. Эй, сенинг кулгинг туфайли офтоб мавжуд, сенинг йиғинг булутлардан ёмғир ёғдиради, икки жаҳон сенинг оёқларинг остидаги гард кабидир, сен ётган гилам — энг улуғ жой. Эй карамли зот, гиламингдан бош чиқар, сўнгра гилам бўйича оёқ узат. Барча шариатлар сенинг шариатангда маҳв бўлди, сенинг фаръинг (қисминг)да барча асллар йўқолди. Сенинг шаръинг ва ҳукминг токи барқарор экан, Илоҳ номи билан сенинг номинг ҳамроҳдир. Анбиё ва расулларнинг жами сенинг дининггй келиб қўшилиши муқаррар. Сендан олдин сен каби йўқ эди, сендан кейин ҳам сен каби бўлмагай. Оламдан олдин ва оламдан кейин ҳам. Аввалу охир ҳам сенсан. Ҳеч ким сенинг гардингга етмади, ҳеч ким сендай иззатга ҳам эришмади.

Расул Саллаллаҳу Алайҳи Вассалламнинг Шафоатхоҳлиги

Аллоҳи аҳад Аҳмади мурсални тоабад ҳар икки олам хожаси деб танлади. Ё Расулуллоҳ, жуда ҳам ожизу дардмандман, қўлимда ел (шамол), бошимда тупроқ (сочиб) турибман. Кимсасизларга ҳар нафасда қўмак этувчи сенсан, икки оламда сендан бошқа одамим йўқ. Мен ғамбодага бир назар сол, мен бечора ишининг чораси (иложи)ни қил. Гарчи гуноҳ билан умрим зоеъ қилдим, лекин тавба қилдим, узримни Парварди-гордан сўра.

Кеча-қундуз юз мотам ичраман, шояд гуноҳларимни шафоат қилсанг. Сенинг эшигингдан шафоат еца, мен осийга тоат меҳри етаб келса (кошки). Эй шафоатхоНҳим, кунларим тундай. Лугф қилиб, шафоат шаъмини ёндиргин. Токи парвонадай сенинг жамъинг аро, шамъинг аро қанот қоқиб етаб келсам. Кимки сенинг шамъи жамолингни кўрса, парюна каби жон таслим этади. Жон дийдаси (кўзи) учун сенинг чеҳрангни кўриш кифоя, икки олам учун сенинг ризойинг кифоя.

Дилим дардининг доруси сенинг меҳринг, жонимнинг нури сенинг юзинг қуёшидир. Эшигингда жонимни тутиб турибман, тилимнингтиғи (таърифи) гавҳарини кўр. Тилим-дан тўкканим ҳар бир гавҳарни, йўлингда жон қаъридан тўкканман. Жонимнингденгизи сендан нишона бергани учун жондан гавҳар тўкаман. Менинг жоним сендан нишона топгандан кейин менинг нишоним нишонсизлик бўлди. Эй олийгуҳар, бир қур менга боқсанг деб умидворман. Шу назар билан мени маҳв эцанг, абадий ном-нишонсизликда тутиб турсанг. Бу гумону ширку фикрлардан мени покласанг, эй пок зот. Гуноҳлардан юзимни қора қилмасанг, отдошлигим-нинг ҳақини сақласанғ. Мен сенинг йўлингда адо бўлган гўдакман, менинг гардим қора сувдай кўлмакка ўхшаб турибди. Бу қора сув ҳамласидан қўлимни тутиб йўлга бошласанг, деган умиддаман.

Ёш Боласи Сувга Тушган Она Ҳикояти

Бир онанинг гўдаги сувга тушиб кетди, шунда онанинг жони ҳалқумига келди. Гўдак ҳайрон бўлиб, қўл-оёқлари типирчиларди, сув унинг кўкрагигача чиқар ва ҳайдаб тегирмон нови томон элтарди. Сув орқадан суриб келар ва ул азиз гўдак сувнинг кетидан оқиб кетарди. У тегирмон новига яқинлашгач, она буни кўриб, ариқлабига бориб, уни тортиб олди. Она уни бағрига босиб, кейин эмиза бошлади.

Эй шафқатдан оналарга улуғ меҳр берган, бу сувга ғарқ бўлишларда оғир нов бор. Агар ҳайрат гирдобига тушиб қолсам, ҳасраттарнови олдига келиб қолсам, ўша гўдакдай сувда ночору ҳайрон қолиб, изтиробда қўл-оёқларим типирчилаб турибди. Эй тул гўдакларининг мушфиқ ва меҳрибони, карам юзасидан ўз халқингга боқ. Ҳам бизнинг сувга ғарқ аҳволимизни қўргин ва бизнинг азобда қолган қўнглимизга раҳм қил. Карам сийнасидан бизга сут бер, олдимиздан карам дастурхонини йиғиштириб олма.

Эй таърифу идрокдан баланд, мақговчилар сифатидан пок бўлган зот, сенинг узангингга қўл етмайди, на қилайликки, тупроғингнинг тупроғимиз. Сенинг тупроғинг сенинг пок ёрларинг бўлдилар. Олам аҳли сенинг тупроғингнинг тупроғи бўлдилар. Кимки сенинг ёрларингнинг тупроғи бўлмаса, у сенинг дўстларингни душманидир.

Уларнинг биринчиси Абубакр ва охиргиси Муртазо (Али)дир, улар сидқу сафо каъбасининг устунидирлар. Ул бири сиддиқликда сирдошинг ва вазиринг. Бошқаси адолатда нурли қуёшинг. Яна бири хилму ҳаё дарёси, яна бири илм ва сафо подшосидир.

Биринчи Xалифа Абубакр Сиддиқ Мадҳида

Биринчи Xожа (Муҳаммад Мустафо)нинг биринчи ёри, пайғамбарнинг азиз йўлдоши, ғордаги ҳамдаму ҳамнафаси, диннинг қалби (садри), сиддиқи акбар, Ҳақнинг қутби, ҳамма нарсада ҳаммадан сабоқ олган Ҳақ Мустафонинг муборак қалбига Кибриё оламидан тўккан жамъи нарсаларни Абубакр Сиддиқ қалбига ҳам солди. У икки оламни бир нафасда қалбига жойлагач, тош каби лабни мустаҳкам юмиб, хомушликда хушнуд бўлди. Бутун тунлар бошини (ёқасига) яшириб, (тафаккур айлади), ярим кечада бошини кўтариб «ҳув» дея ўтли оҳ чекарди. Унинг «ҳув» деган оҳи мушк каби Xитойгача бориб етарди ва Xўтан оҳусининг қонини мушкка айлантирарди. Шу сабабдан шариат ва дин офтоби (Муҳаммад расулуллоҳ) «Илмни Чинда бўлса ҳам излаб топинг» деб айтди. Тили тош ва ғорлар тилига одатлангач. оғзи ҳикмат тошларига тўла бўлди*. Илоҳдан ўзга номни тилга олмаслик учун фақат тошлар унинг нафаси — йўлини танлаган эмас. Тош ўз виқори — улуғворлигини яшириши керак, тоши йўқ одамлар ишга ярармиди? Умар унинг қадридан бир соч толасидай қадр кўргач, «Кани эди унинг кўксида ўша соч толасидай бўлсайдим» деди. Сен (Умар) иккинчи навбатда халифаликни қабул қилдинг, аммо Расулдан кейин иккинчи одам у (Абубакр) эди.

Иккинчи Xалифа Умар Форуқ Васфида

Шариат хожаси, динни жамъ этувчи офтоб, Ҳақнинг сояси, форуқи аъзам - улуғ ажратувчи, диннинг шамъи. У (Умар) адолат ва инсофни ҳақ олдида хатм этган, фаросатда мардлардан сабоқ олган эди. Аввалдан «таҳ» (поклик: муқад-даслик) унвони билан Ҳақ таоло улуғлаган киши у, шу боис у мутаҳҳар (пок, муқаддас) бўлди. У сирот кўпригидан биринчилар қаторида ўтади, Пайғамбар сўзи ила у Умар (обод этувчи) бўдди. Доруссалом (жаннатдан) биринчи бўлиб тўн -хилъат қўлга киритган кишидир, олий мақомингта офарин. Дин иши унинг адолатидан ривож топти, Мисрнинг Нил дарёси зилзиладан тинчиди. У жаннат шамъи эди, аммо ҳеч кимда шамъдан соя йўқ эди. Шамъда нурдан соя бўлмайди, унинг соясидан девлар қочиб кетди. Сўз айтганда Ҳақ ҳақиқати тилидан томарди, қалбаки олтиндан ҳақиқийси ажралиб кўринарди. Гоҳида ишқ дардидан жони ўртанарди, гоҳида Ҳақни сўзлаб тили куярди. Пайғамбар унинг зорланиб, ёниб гапиришларини кўргач, деди: «Аниқки у жаннат шамъидир».

Учинчи Xалифа Усмон Мадҳида

Суннат хожаси, мутлақ нуру, балки ҳақиқатда икки нурнинг эгасидир1. Ирфон денгизига чўмган зоту, диннинг пешвоси Усмони Аффондир. Имон йўлининг тараққийси амиралмўминин Усмондан бошланди. Икки дунё майдони Усмон Зуннурайн (икки нур соҳиби)дан равнақ топти. Ҳаё кони ва тақво денгизи эканлигидан Мустафо уни Юсуфи соний деб атади. Одамларга меҳрибонлигидан ўзгалар иши учун жонини тикарди. Ўтирган жойида бошини кесдилар, гарчи ҳеч кимга зарар еткизмай, доимо раҳму шафқатда эди. Унинг замонида жаҳонга ҳидоят ва илму ҳунар ёйилган эди. Унинг адли билан имон кенг тарқалди ҳам ҳукми билан Қуръон (китоб бўлиб) тарқалди*. Фалакларда фаришталар саййидлар саййиди Усмондан уяладилар. Ҳам Расул пардалар очилганда «Ҳақтаоло Усмонга қаҳр қилмагай» деди. У байъат қабул қилаётганда ҳамавақт унинг қўли ўрнида Расул қўли бўларди. Ҳозир киши айтдиким, мен Зуннурайндан узоқ бўлсам-да, аммо унинг қўлини юзимга суртиб ўпардим. Дунё ва дин пешвоси (Пайғамбар) дедиким: «Унинг охират азобидан зарра хавфи йўқ».

Амиралмўминин Али Ибн Абу Толиб Карамаллоҳу Важҳаҳу Ҳазратлари Мадҳида

Ҳақиқат хожаси (егаси), ростлик пешвоси, илмнинг кони, ҳилм (юмшокдик)нинг денгизи ва дин қутби. Кавсар ҳавзи соқийси, йўл қўрсатувчи имом, Мустафо илмининг вориси, Аллоҳнинг шери. Муртазою Мужтабо, Аҳли Байтдан -Фотиманинг жуфти ҳалоли, маъсумлик хожаси ва Расулнинг куёви. Раҳбарликни баён этувчи сирининг эгаси Зди. У дин пешволигига сазовордир. У ҳар қандай масала - муаммо ва бандлар, мушқулликларни ечувчи мутлақ муфтийдир. Али Ҳақ таоло чашмаларидан биридир, шундай бўлгач, қандай қилиб, ақл унинг олдида шубҳа-гумонга борсин? Алининг жони қозилик — ҳукм чиқаришда огоҳ ҳам, у Илоҳ зоти сиргоҳи ҳам. Исо нафасидан ўлик тирилган эди, у (Али) бир нафасда кесилган қўлни жойига қўйиб тузатди*.

Ташри қабулига эришган бу инсон Каъбада Расул орқасида туриб бутларни синдириш (йўқотиш) бахтига мушарраф бўлди. Замирида ғайб асрори бор эди, шунинг учун ҳам яқосидан яди байзо — оқ қўлини чиқарди1. Агар яди байзоси ошкор бўлмаса эди, Зулфиқор у ерда (унинг қўлида) турармиди? Ўз ишидан гоҳида жўшиб, ҳаяжонланарди, гоҳида қудуққа ўз сирини сўйларди. Бутун дунёда ўзига йўлдош -ҳамдам тополмасди, ўз ичида (сир бўлиб) кезарди, аммо маҳрам тополмасди.

Таассуб Танқидида

Эй таассубга берилган одам, ҳар доим сен дўсту душман, бизники - сизники деб ажратасан. Агар сен онг ва лаб билан лоф урар экансан, нега энди айирмачилик - таассубдан гапирасан? Xалифаликда майл - хоҳишга қаралмайди. Абубакр ва Умарнинг (халифаликка) ҳеч бир майл-хоҳишлари бўлмаган. Агар бу икки раҳнамода мансаб майли бўлганида эди, иккаласи ҳам ўғилларини ўринларига тайинлаган бўлардилар. Ҳар иккаласи ҳам агар ўз ҳақини талаб қилганда эди, бошқаларнинг (халифа бўлишига) монеълик вожиб бўларди. Улар монеълик йўлига кирмадилар, манъ қилиш заруратини тарк этиш лозим деб топтилар. Агар биров манъ қилиш ишига тарафдорлик қилмаса, ҳаммани ёлгонга чиқар ёки қабул қилгин. Агар сен Расулуллоҳсаҳобаларини ёлгончи-га чиқарсанг, унда пайғамбар сўзини дуруст англамабсан*. Ҳолбуки, пайғамбар саллаллаҳу алайҳи вассаллам деди: «Ҳар бир ёрим — саҳобам ёрқин юлдуздир, энг афзал ва энг яхши аср менинг асримдир. Одамларнинг энг яхшиси менинг ёрларим. Якинларим ва севганларимдир».

Агар пайғамбар саллаллаҳу алайҳи вассаллам айтган энг яхши одамлар сенинг назарингда энг ёмон бўлса, унда сени қандай қилиб «соҳибназар» (валий) дейиш мумкин? Расулуллоҳ саҳобалари номуносиб кишини (халифаликка ҳақли деб топилмаган одамни) шу мансабга муносиб деб қабул қилишлари мумкин деб айтишга қандай тилинг борди? Ёки шундай номуносиб одамни улар Мустафо ўрнига ўтқазишлари мумкинмиди? Саҳобалар бу ботил ишни ҳаргиз қилмасдилар. Бу уларга нисбатан туҳмат! Агар ул жамоанинг ихтиёр-иродалари, сўзлари рост бўлмаса, унда Қуръон саҳифаларини жамлаб китоб қилганлари ҳам рост эмас экан-да!

Йўқ, Пайғамбар саҳобалари нимаики қилган бўлсалар, рост ва тўғридир, пайғамбар сўзига мувофиқдир. Агар бир кишини ёлгончига чиқарсанг (ишини хато деб билсанг), ўгтиз уч минг одамни ёлғончиликка чиқарасан. Ҳақ йўлидан адашмай, фақат Ҳақнинг айтганини қилган одам, туянинг тиззасигача тушовини кам қилмайди. У қанчаларнинг ишини Ҳақ сари ўнглаган (одам)дир, Ҳаққа манзур кишидан гумон-шубҳа қилма. Агар Абубакри Сиддиққа (мансаб) майли бўлганида эди, оқиллар сафида ҳеч ҳам бўлмаган бўларди. Агар Абубакрда мансабга заррача майл бўлганда эди, ўз ўғлини дарра уриб жазолатмас эди. Сиддиқ ҳамма вақт йўлда (сафарда) эди, даргоҳ (тахту тож) ташвишидан озод эди. Қизи, молини, жонини дин йўлида сарфлади, бундай одам ҳеч қачон, зулм қилмайди, уялгин. Ривояту афсоналар чангидан холи эди, чунки ақлу заковат мағзи эди. Минбарда одоб сақлаган (одам) ўзгаларнинг ўрнини эгаллашга интилмайди. Бунинг ҳаммасининг орқа-олди (оқибати)ни қўра билган одам уни ноҳақ равишда камситиши, унга туҳмат қилиши ноўрин.

Яна Умари Форуқким, адолати бисёр эди, ўзи гоҳида ғишт қуяр, гоҳида тикан (ўтин) йиғарди. Ўзи ўтин орқалаб келтирарди, бир дирам билан тўққиз шаҳарни (пиёда) кезарди. Ҳар кун мана шундай қафас ҳибсида эди, етти луқма нон унинг таоми эди, холос. Унинг дастурхонида цирка ва туздан бошқа нарса йўқ эди, у байтулмол (хазина)дан нон емасди. Агар ёца, тўшаги қум эди, белидаги чарм камарини ёстиқ қиларди. Саққо (сув ташувчи) каби сув тўлдирилган мешни елкасига кўтариб, кечқурунлари қарияларга сув улашарди. Кечалари уйғоқ ўгириб, лашкарини қўриқларди. Ўзини кам тутиб айтарди: «Эй, инсоф билан боқувчи киши, Умарда бирор зиддият, нифоқ кўрасанми, кимки менинг айбимни юзимга айца, менга энг улуғ туҳфа келтирган бўлади», дерди. Умар халифаликни хато қилиб (қасддан, мансабпарастлик қилиб), зўрлик билан қўлда сақлаганда эди, оғир ва дағал наматдан тикилган кийимда юрмас эди. Ҳеч вақт янги либос киймас, жун хирқасини ўзи ямаб оларди. Шоҳлиги мана шундай фақирона бўлган одамни халифаликка майлу рағбати бор деб айтиш мумкинми? Баъзан ғишт, баъзида лой ташиб, иморат қуриш ҳашарида қатнашиб юрган одам бу азобларни атайлаб мансаб учун чекарди дейиш туҳматдан бошқа нарса эмас. Агар халифаликни кибру ҳаво, манманлик билан бошқарганда, салтанат тахтида ўтирган бўларди. Унинг замонида қанчадан-қанча мункир (имонсиз)ларнинг шаҳарлари имонга кириб, таслим бўлди.

Агар шунинг учун унга таассуб қилаётган бўлсанг, инсофинг йўқ экан, ўз оловингга ўзинг қовурилиб ўл! У (Умар) заҳрдан ўлмади, аммо сен бу ҳасаддан ўлгин, унинг заҳрини тотима-гансан, тотганингда юз бор ўлардинг! Эй Ҳақни танимаган, Ҳақиқатни тан олмаган (киши), бу ишни қилма, ўзингнингхожалигинг, аҳволингга боқиб, халифаликни қиёс қил. Агар сенинг шу хожалигинг (оилангга бош бўлишинг, ишинг, мансабинг) емирилса, ғам чекиб жигарингга минг олов ўрлайди. Агар ул зотлардан биров халифаликни тортиб олганда эди, юз хил офатни бошига олган бўларди. Токи жон баданда экан, халқнинг масъулиятини бўйинга олиш осон эмас.

Умар Розиаллоҳу Анҳунинг Увайс Билан Суҳбати

Умар тўлқинланиб Увайснинг олдига келди ва деди: «Халифаликни бўйнимдан соқит қилдим. Бу халифаликка агар харидор топилса, бир динорга бўлса ҳам сотишга тайёрман». Увайс Умардан бу сўзни эшитгач, деди: «Сен тинчлан ва хотиржам бўлгин. Ҳар ким агар юки йўлда қолганларнинг юкини кўтариб олдинга интилса, манзилга ўзини ҳам, бошқаларни ҳам олиб боради ва энг тўрга ўтиб қолади. Агар амиралмўминин халифаликни бўйнидан соқит қилса, ёрлари оҳу нола қилиб келадилар. Ҳаммаси бир бўлиб, эй раҳнамо, бу ишни қилма, деб зорланадилар, агар бундай қилсанг, Аллоҳ ҳаққи, халқни сарсон қиласан. Буни сенинг бўйнингга Абубакр Сиддиқ юклаган, у тахминан эмас, балки таҳқиқ қилиб (текшириб), бу ишни қилган эди. Агар сен унинг фармонидан бўйин товласанг, унда сендан унинг руҳи, жони ранжийди».

Бу маҳкам ҳужжат (дапил)ни Увайсдан эшитган Умар, масъулиятни яна ҳам чуқурроқ англаб, қаттиқ ишга берилди.

Амиралмўминин Али Карамуллоҳнинг Ўз Қотилига Лутфу Марҳамати

Ул бадбахт (одам) қазодан билинтирмай Муртазони тиғ билан яралади. Али беҳуш бўлди, шарбат ичирдилар. Ўзига келгач, «Менинг қонимни тўккан киши қани?» деб сўради. Айтди: «Шарбатни аввал унга беринглар, сўнгра менга беринглар. Чунки у менга йўлдош бўлмоқчи». Қотил олдига шарбат олиб келдилар, лекин у: «Бу Алининг қаҳридир, у мени ўлдириш учун заҳар бермоқчи», деди. Али деди: «Парвардигор ҳаққи, агар ул нобакор берган шарбатимни ичганда, мен Ҳақ олдида усиз жаннатул маъвога қадам қўймаган бўлардим». Ул нобакор киши агар Муртазони ўлдирмаганда, Муртазо усиз биҳиштга кирмаган бўларди.

Душманига шафқати шу даражада бўлган одам, наҳотки Абубакр Сиддиқдай дўстига кина-адоват сақласа. Душманга шунча ғамхўр бўлган кишини қадимий дўстига душманлик қилади, деб гумонга бориш мумкинми?

Абубакр Сиддиққа Али каби бир дўстни Аллоҳйи таоло бошқа яратмайди. Нега бунча Муртазо (Али) зулм кўрган (мазлум) эди, халифаликдан бадарға қилинган эди деб жаврайсан? Али Ҳақнинг шери ва бошлардаги тождир. Шерга ким ҳам зулм қила оларди, эй ўғил!

Амиралмўминин Алининг Қудуққа Сиррини Айтганда, Қудуқ Суви Қонга Айлангани

Муҳаммад Мустафо саллаллаҳу алайҳи вассаллам йўлда бир жойда тўхтаб, лашкарга қудуқдан сув чиқариб беринглар, деб буюрди. Бир одам қудуқ олдига бориб, яна зудлик билан қайтиб келди ва «Қудуқтўла қон, сув йўқ», деб хабар берди. Мустафо саллаллаҳу алайҳи вассаллам деди: «Англагил, Муртазо дарду ишлари, асрорини қудуққа сўйламиш. Қудуқ унинг дарду ҳасратини эшитгач, тоқат қилолмасдан суви қонга айланди».

Жонида шунчалик ҳаяжон ва дарди бўлган одамнинг дилида кина ва ҳасад бўладими? Ахир у бесабаб чумолига озор бермаган-ку! Сенинг жонинг тарафкашлик, ҳасад ичра қайнайди, аммо Муртазо жони бундай бўлмаган, оғзингни юм! Муртазони ўзингга қиёс қилма, зеро ул Ҳақпараст Ҳақ ишқида ғарқ эди. У (Аллоҳ йўлида) иш билан шунчалик ғарқ эдики, сенга ўхшаганларнинг фикру хаёлидан безор эди. Сен кина-адоватга берилгансан. Муртазо эса Пайғамбар хайли олдида жангда мардоналик кўрсатарди. У сенга ўхшаган тарафкашлардан ўн чандон мардонароқеди, бироқҳеч ким билан беҳуда тарафкашлик жангига киришмади.

Сиддиқ ҳам, Умар, Али ҳам Ҳақ эранлари эдилар ва ҳақни тилардилар, улар ҳеч қачон ўзаро адоватда бўлмаганлар. Уларнинг мақсадлари аҳли мўминни бирлаштириш эди, ажратиш, жанжал ва фитналар қўзғатиш эмас эди.

Мўминлар олдида дин хайри йўлидаги ҳаракатни ҳеч ким Ҳайдар (Али)чалик истаган эмас. Ҳолбуки у қанчадан-қанча жанг ва фитналарни кўрди, фитначи қавмларнинг қанчасини зўр билан бартараф этди.

Эй (таассубчи) ўғлон, сен Алидан бехабарсан, «Али» сўзидан «айн», «лом» ва «ё» ни билиб олгансан, холос. Сен ўз жонинг ишқи ғамидасан, Али эса ўзгалар жонига юз жон фидо қилишга тайёр одам эди.

Агар саҳобалардан бири ўлдирилса, паҳлавон Ҳайдар (Али) беҳад ғам чекарди: нега мен ҳам ўлдирилмадим, азиз жоним кўзимга хор кўринмоққа, деб айтарди. Расул айтарди: Эй Али, нима бўлди, сен Ҳақнинг гурзисисан, кофирлар бошига тушадиган, аммо жонинг ипакдан ҳам мулойим.

Билолнинг Аҳволи

Бир куни мушриклар Билолнинг нозик танига юз чўп урдилар, беадад таёқ зарбидан танасидан қон оқа бошлади, аммо ҳар зарбдан кейин «Аҳад», «Аҳад» деб айтарди. Агар оёғингга тўсатдан бир тикан санчилса, йўлингда севги ва ғазаб қолмагай. Саҳобалар, халифаи рошидинлар ана шундай эдилар, сен эса ундай эмассан, сен таассуб ва озор беришни хуш кўрасан, шу учун қавмни эргаштиролмайсан1. Сенинг зиёнингдан бутпарастлар қутулиб қолдилар (кўпайдилар), тилингдан эса саҳобалар ранжийдилар. Беҳуда гаплар билан девонни қоралама, агар тилингни тийсанг — ютуқ сеники бўлади.

Чаҳор Ёрларнинг Жон Фидо Қилишдаги Иттифоқи

Хоҳ Али бўлсин, хоҳ Сиддиқ бўлсин, ҳар бирининг жони Аллоҳйи таоло зикру фикрига чўмган эдилар. Агар Мустафо саллаллаҳу алайҳи вассаллам билан ғорда Абубакр бўлса, Муртазо кечалари пайғамбар ёнида ухларди, токи бу улуғ инсоннинг жонига зиён етмасин деб, жонини унга бағишлаган эди. Сиддиқҳам ғорда Мустафо ёри бўлиб, жонини жонига тиккан эди. Ҳар иккаласи Пайғамбар учун жонбозлик кўрсатардилар, уни асраб жонига жон билан ҳамдам бўлдилар. Сен ана шунга таассуб қил (шундан ўрнак ол), уларнинг мардлигини қара ва ибрат олгинки, ҳар иккиси Жононга жон бағишладилар. Агар сен ҳам мард бўлсанг, ана шу мардлар қилган ишни қил, улар каби жон бағишлашни фикр қил ёки жим туриб, ўзга фикру андешадан воз кеч.

Эй ўғил, сен Али ё Абубакрни биласан, бироқ Аллоҳ, ақл ва жондан бехабардирсан. Сен бу беҳуда воқеалар, гапларни баҳридан ўтиб, Робиа каби кеча-кундуз Ҳақнинг ошиғи бўлгин. У битта аёл эди, йўқ-йўқ, у юзта эркакдан афзал эди. Оёғи учидан то бошининг фарқигача дард эди, дард! Ундан биров сўради: «Эй оҳу ноласи қабул бўлган зот, сен Расулуллоҳ ёрлари ҳақида нима дейсан?» Дедиким: «Мен Ҳақ (Ёр) ёдидан ўзимга келолмасман, қандай қилиб ёрлардан хабар берайин. Жон-дилим Ҳақёдида маҳв бўлгандан кейин, халқёди билан нима ишим бор. Мен шундайманки, жойнамоз устида саждага борганда кўзимга тикан кириб қолиб, ерга қон оқди, аммо мен ўз қонимдан бехабар эдим, ана шундай дарди бўлган кишининг одамлар билан канча иши бор. Ҳақни танийдиган бўлганимча, бошқаларни қиёс қилиб танирдим, энди танимасман».

Сен бу йўлда Аллоҳ ҳам, Расул ҳам эмассан, бу радду қабул (инкор ва тасдиқ)дан қўлингни торт. Бировларнинг ишига аралашиш, ажратиш ва қўшишлар, тасдиқ ва инкорлардан пок бўл, сен бир ҳовуч тупроқсан, бу йўлда (Ҳақ йўлида) тупроқ бўл. Бир ҳовуч тупроқ экансан, тупроқдан гапир, барчани покиза деб билиб, пок дегин.

Пайғамбар Салаллоҳу Алайҳи Вассалам Шафоати

Пайғамбари охир замон (меърож туни) Парвардигордан умматимнинг ишини менга топшир, деб сўради. Токи умматимнинг гуноҳидан ҳеч ким хабар топмасин. Ҳақтаоло деди: «Эй улуғ Пайғамбарим, агар сен бул гуноҳни беҳисоб кўрсанг, унга чидаш беролмайсан, ҳайрон бўлиб қоласан. Уятдан яшириниб оласан. Биби Оишаким, сенга жон каби эди, бир бўҳтон оқибатида дилингга шубҳа дарди бўлиб қадалди, сен аҳли мажоз сўзларини эшитдинг, сўнфа уни аввалгидай ўз жойига юбординг (кечириб, покиза тутдинг). Шуни билки, умматинг орасида гуноҳкорлари кўп. Сен бу барча гуноҳларга чидаш беролмайсан, умматингни Аллоҳга топшир. Агар сен жаҳонда умматинг гуноҳидан бошқалар хабарсиз қолишини истасанг, уларнинг гуноҳидан сен ҳам хабарсиз бўлишингни истайман. Сен оёқни тирама ва юзингни ёнга бурма, умматнинг ишини кеча-кундуз менга топшир. Умматнинг иши Мустафо ишига ўхшамайди, бу иш сенинг ҳукмингдан ўнгланмайди. Ҳукм этишни қўй ва тилни тий, таассуб (тарафкашлик)га берилма ва йўлингга қайт? Улар (қолган пайғамбарлар) қилган ишни қилгин, саломат бориб, ўз йўлингдан қолма», деди.

Эй, шубҳага берилган одам. Сен ҳам Пайғамбар шафоатидан умид қилсанг, Сиддиқ каби садоқат билан қадам қўйгин ёхуд Форуқ каби адолатни ихтиёр эт. Ёки Усмон каби ҳаёли ва ҳалим бўл ёки Ҳайдар сингари саховат ва илм денгизига айлан. Ёки хомуш бўлиб, менинг пандимни эшитиб, кетавер. Оёғингни кўтариб, бошингни сақлаб юравер. Сен сидқда Абубакру илмда Ҳайдар каби мард эмассан, нафс мардисан, шу боис хам ҳар замон кофирроқсан. Кофир нафсингни ўлдир, мўмин бўлгин, нафсни ўлдирган бўлсанг, энди хотиржам ва омонликдасан. Таассуб (тарафкашлик)да бу беҳад сўзларни сўзлайсан, ўзбошимчалик билан пайғамбарлик қиласан (пайғамбар номидан гапирасан). Шаръингда қабул қиладиган сўзинг бўлмаса, Расулнинг ёрларидан сўзлашга нима ҳаққинг бор?

Эй Аллоҳ, мени бундай беҳуда сўзлар айтишдан, йўқ, таассубчилар, мазҳабпарастларга қўшилишдан сақла! Мазҳабпарастликдан жонимни пок қилғил. Кошкийди бу қисса девонимда (китобимда) бўлмасайди!

Биринчи Мақола - Қушларнинг Сифати

Какликка Xитоб - Достоннинг Бошланиши

Эй йўлбошчи бўлган Ҳудҳуд, марҳабо, ҳақиқатда, ҳар бир Водийнинг хабарчиси бўлган, марҳабо. Эй, Сабо чегарасига сайринг хушдур, Сулаймон билан суҳбатинг ҳам хушдур. Сен Сулаймон сирларининг соҳибисан, шунинг учун сенда фахрланиш тожи бор.

Девни зиндонда банд қилиб тур, Сулаймонга муносиб бўлиб сирни сақла. Девни (нафсни)зиндонбанд қилганингда Сулаймон билан Ғайб соябони қасдида парвоз этажаксан.*

Мусичага Xитоб

Эй Мусо сифатли жаноб мусича, ўрнингдан туриб маърифат ҳақида мусиқор (асбобини) чалгин. Мусиқашунос одам жон-дилдан Xилқат лаҳни овозининг асосини мусиқа қилиб олади. Сен Мусо каби Тур тоғида олов — машъалани кўргансан, ахир. Ҳам жафогар Фиръавндан узоқлаш, ҳам куйлашда Тур тоғи қуши бўлгин, тилсиз ва ҳаяжонсизни ақлсиз англа ва қулоқ солиб, найни эшит.

Тўтига Xитоб

Эй Туби дарахтида ўтирувчи Тўти, марҳабо, сенинг кийиминг ҳарир шоҳи, тавқинг (бўйинбоғинг) эса оловдай қизғиш рангда товланади. (Аммо) олов рангли тавқ дўзах учундир, ҳарир эса жаннатдан нишона беради. Ҳалил (Иброҳим) сингари кимки Намруддан қутулган бўлса, олов ўртасида ҳам бемалол ўтириши мумкин. Намруд бошини қалам бошини кесгандай кесиб ташла, Ҳалилуллоҳдай оловга қадам қўй. Намруд ваҳшатидан пок бўлсанг агар, ҳарир кииимингни кий, у ҳолда оловдай бўйинбоғинг қўрқинчли эмас.

Эй олижаноб Каклик, ҳақ йўлида ҳормай хиром эт, ирфон кўчасида ноз билан сайр эт. Бу йўл равишини қаҳқаҳ этиб, дадил юр. Байтуллоҳ сандони (темирчиларнинг темир кундаси) узра ҳалқа уриб жой олгин. Қашшоқликдан ўз тоғларингдан воз кеч, токи тоғингдан урғочи туя чиқсин*. Агар ёш урғочи туяни топиб эгалласанг, сут ва асал ариғининг оқишини кўрасан. Агар масаллиқ керак бўлса сенга, туянгни ҳайда, у туя ўзи солиҳ (комил) инсон қошига олиб боради.

Қарчиғайга Xитоб

Эй қанотлари чиройли, кўзи ўткир қуш, марҳабо, қачонгача ғазабли, тунд бўлиб юрмоқчисан? Азал ишқи номасини оёқларингга боғла ва бу бандни тоабад ечма. Туғма ақлингни Кўнгилга алмаштир, токи абад ва азални бир деб тушунгил. Мардларча табиат чорчўбаси — тўрт унсурни синдиргин ва Ваҳдат ғори ичидан жой олгин. Ғорда қарор топганингдан кейин, Садри олам (Муҳаммад Мустафо) ғорда сенгаёрбўлғуси.

Дуррожга Xитоб

Эй, олижаноб Аласт меърожи Дуррож(қирғовул) «бале» фарқида аласт тожини кўргансан. «Аласт» ишқини жон билан эшитдинг, нафсни «бале»дан безор қилгин. Негаки нафснинг «бале»си (ҳа деб туриши) бало гирдобидир, сенинг ишинг ахир гирдобда ўнгланадими? Нафсни Исо эшагидай ёндириб ташла, кейин худди Исо каби жонни Жононгатопширгин. Нафс эшагини ёндириб, жон қушини эркин парвоз эттиргин, токи сенга Руҳуллоҳ (Жабраил) пешвоз чиқсин.

Булбулга Xитоб

Эй ишқ боғининг булбули, марҳабо, ишқнинг дарду доғидан бир нола қил. Довуд каби дилнинг дардидан ёқимли нола эт, токи ошикдар ҳар дамда юз жонни бағишласинлар. Маънида Довудий бўғзинг (ҳалқинг)ни оч, ҳалқуминг куйи билан халққа йўл кўрсат. Шум нафс йўлига боғланишни қўй, Довуд каби ўз темиринг (вужудинг)ни мумга айлантир. Агар ўша темиринг (вужудинг) мум каби юмшаса, сен ишқда Довуд каби қизийсан.

Товусга Xитоб

Эй саккиз эшик товуси, марҳабо, етти бошли илон захми (яраси)дан қуйдинг. Бу илон билан бирга бўлиш қонингга таъсир этиб, сени жаннатдан қувиб чиқарди. Туби дарахтини йўлдан олдирди, табиат бандига солиб, сенинг қўнглингни қора қилди. Токи сен шу илонни ўлдирмасанг, ушбу асрор (илоҳий сирлар)га ошно бўлолмайсан. Агар сен шу палид илондан халос бўлсанг, Одам сени ўзи билан жаннатга олиб киради.

Тазарвга Xитоб

Эй узоқни кўрувчи зебо ҳуснли Тазарв (Тустовуқ), марҳабо, келгин, кўнгил чашмасини нур денгизига чўмган ҳолда кўр. Эй зулмат қудуғида қолган, туҳмат қамоқхонасида мубтало бўлиб қолган, ўзингни бу қоронғу қудуқдан қутқар ва Раҳмоний арш (остидан) бошингни чиқар! Юсуф каби ўзингни зиндон ва қудуқдан олиб чиқ, токи Иззат Мисрида подшоҳ бўлғайсен. Агар шунақа мамлакатни забт эта олсанг, Юсуфи сиддиқ сенга раҳбар бўлғувси.

Қумрига Xитоб

Дамсозу хушнаво қумрининг овози келадир. У шод бориб, яна дилтанг(хафа) бўлиб қайтади. Xафалигингнинг сабаби қон ичра қолганинг Зуннуннинг зиқлиги ҳибсида қолганинг учундир. Эй, нафс наҳанги йўлида саргардон бўлган. Қачонгача бадхоҳлик азобини чекасан, ул бадхоҳ (ёмон йўлга бошловчи) балиқнинг бошини уз, токи ойнинг бошини силашга (ойга кўтарилишга) қурбинг етадиган бўлсин. Нафсинг наҳангидан қутула олсанг, улуғлик маснадида (тахтида) Юнусга ҳамдам бўласан.

Фохтага Xитоб

Марҳабо, эй фохта (чолиқуши), қўшиғингни бошла, токи етти осмон бошингга гавҳар (нур) сочсин. Бўйнингда вафо бўйинбоғи бор экан, бевафолик қилишинг мумкин эмас. Вужудингдан токи бир тук боқий қолар экан, сени бошдан-оёқ бевафо деб атайман. Агар ботинингга шўнғиб, ўзингдан қутилиб чиқсанг, маъно сари ақл билан йўл топа оласан. Ақл сени маънолар оламига олиб келгач, Xизр сенга тириклик сувини ичиради.

Қирғийга Xитоб

Қаҳ-қаҳ қилиб қарчиғай парвоз қилади, у бошини қутариб (мағрур) учиб, яна бошини эгиб келаётир. Бошингни пастга тушурдингми, мағрур (итоациз) бўлма. Тумшуқ қонга ботганидан кейин тан берганинг маъқул. Сен дунё ўлаксасининг асирисан. Шу боис ҳам уқбо (охират)дан маҳрум бўлиб қолгансан? Дунёдан ҳам, уқбодан ҳам кеч, кейин кулоҳ (тож)ни бошингдан олиб қарагин. Агар икки олам илинжидан кечсанг, сенинг жойинг Искандар қўли бўларди.

Олтин Қанотли Қушга Xитоб

Эй, олтин қанотли қушим, хуш келибсан, марҳабо. Ишга қизғин киришиб, оловдай бўлиб яшна. Олдингга нима келса иссиғинг билан ёндир, жон кўзини махлуқот оламидан бир йўла юмгил. Агар нимаки олдингга келса, куйдирсанг, Ҳақ таоло нури шунча сенга кўпроқ ёғилади. Кўнглинг Ҳақ асроридан воқиф бўлгач ўзингни ҳам Ҳақ ишидан воқиф эт. Ҳақ ишида етук қушга айлансанг, унда сен қолмассан, балки (Ҳаққа айланиб) Ҳақ қолур, вассалом.


Иккинчи Мақола

Симурғ Талабида Ҳудҳуднинг Қушларга Дегани

Жаҳон қушлари йиғилиб, мажлис қурдилар ва яширин ҳам ошкора фикрларини ўртага ташладилар. Дедиларки: бу замонда ҳеч бир шаҳар ёки мамлакат подшоҳсиз эмас, шундай бўлгач, нега бизнинг мамлакатимизда шоҳйўқ, бундан кейин биз шоҳсиз яшолмаймиз, шоҳ бизга раҳнамолик қилиши, бошимизда соябон бўлиши лозим. Энди, келинглар, бир-биримизни қўллаб-қувватлаб, подшоҳ талаб қилайлик. Негаки юрт подшоҳсиз бўлса, мамлакатда ва қўшинда интизом ва тартиб бўлмайди. Шундай қилиб, барча қушлар бир жойга тўпланиб, шоҳ қидиришга жазм этдилар.

Кўнгли Аллоҳ ёди билан банд, Аллоҳ дийдорига интизор Ҳудҳуд улар ўртасида етакчи бўлди. Ҳудҳуд эгнида тариқатнинг ҳарир кийими, бошида эса ҳақиқат тожи бор эди. Унинг зеҳни ўткир, ҳар нарсани тез тушунарди, ёмон ва яхши ишлардан огоҳ эди. Ҳудҳуд деди: Эй қушлар, мен ҳеч шубҳасиз, Аллоҳ ҳузуридан келдим ва ғайб ишларидан хабардорман, аслу наслимга кўра сирлар эгасидирман. Минқори (тумшуғи)да «Бисмиллоҳ» ёзилган киши илоҳий сирларга шерик бўлиши ҳам ҳақиқатдан узоқемас. Уз ғамнм билан бирга яшайман, ҳеч кимнинг мен билан ҳеч бир иши йўқ. Мен жаҳон халқларидан озодман, халқ ҳам, шубҳасиз, мендан озодцирлар. Менки Подшоҳдардида машғуддирман, сипоҳ (қўшин) ғами билан ишим йўқ. Охират ғамим билан қўрқувда ғарқман, бундан-да бошқа сирларни сақлайман.

Сулаймондан аввал сўз айтдим, Сулаймон қавмидан олдин келгандирман. Кимки мулкидан ажралди (ғойиб бўлди), кейин бу мулкни сўраб-суриштирмади. Мен, бу (мулк)дан қутулгандан кейин, ҳар ёқда унинг талабгорлари пайдо бўлди.

Сулаймон номасини (Билқисга) олиб бориб, қайтиб келдим, Унинг олдида парда орқасида туриб сирлашдим (суҳбатлашдим). Кимки Пайғамбар алайҳиссалом талабгори бўлса, бошига тож қўйса (бошларга тож бўлса) арзийди. Кимки эзгуликда Аллоҳ ёдига тушса, унинг боши атрофида айланишга бирор қушнинг парвози етарми? Йиллардирки, денгиз ва қуруқликларда кезарман, оёғим ерда, аммо бошим (тафак-курим) билан йўл босардим, водийлар, тоғу чўлларни кезганман, оламни тўфон пайтида айланганман. Сулаймон билан сафарларда бирга бўлганман. Олам майдонини чунон кезиб чиққанман. Ўз Подшоҳимни таниб олганман, аммо Унинг олдига ёлғиз боролмадим*.

Бас, агар менга йўлдош бўлсангиз, Сизга йўл кўрсатай, токи ул Шоҳнинг ва Унинг Даргоҳининг маҳрами бўлгайсиз. Ўз худбинликларингиздан, ғам, ташвиш ва динсизликдан қутуларсиз. Унга ошиқкиши ўзжонидан кечади. Ошиқ жонон йўлида ёмон-яхшидан кечади. Жонни сарфлаб, йўлга қадам қўйинг, оёқ билан юриб, бошни Ул Даргоҳга қўйинг. Ҳеч шубҳасиз бизнинг Подшоҳимиз бор, аммо Унинг макони Қоф тоғи орқасидадир. Унинг номи Симурғ — У Қушлар султони, У бизга яқин, аммо биз Ундан хийла узоқмиз. У иззат Ҳумойи оромдадир (барқарордир). Унинг номини ҳар қандай тил аташга ҳадди сиғмайди. У юз мингдан ортиқпарда ичрадир, у нур ва зулматдан ҳам баланддадир. Икки оламда ҳеч бир киши Ундан баҳра олишга журъат этолмайди. У абадул абад Мутлақ Подшоҳдир, ўз иззатига ғарқдир.

Ақл У турган жойга парвоз этолмайди. Илм ва ақл у тур-ган жойга етолмайди.

Юз минг одамлар Ундан савдойи-девона. Унинг васфу таърифи фақат пок жонларга муносиб. Ақлда Уни идрок этиш қуввати йўқ. Нима қилайлик, (бу йўлда) акд ҳам, жон ҳам хиралашади. Унинг сифатларини кўролмай, кўзлар нури кетди. Ҳеч бир доно Унинг камолини кўрган эмас, ҳеч бир кўзи ўткир ҳам Унинг жамолини кўрган эмас. Унинг камолига махлуқот йўл тополмайди. Илму дониш ҳайф кетади. Кўзлар нурини йўқотади. Одамларнинг тоифаларида Ул камол ва Ул жамол ҳақида йиғиштириб келсанг, бир ҳовуч хаёл бор, холос.

Хаёл билан бу йўлни босиб ўтиш мумкинми, моҳийга қараб моҳни — балиққа қараб ойни идрок этиб бўладими? У ерда юз минг бош копток (гўй)дай саргардон, юз минглаб ҳой-ҳой ва ҳай-ҳувлар (яъни сўзлар, овозлар) у ерда изсиз йўқолган. Йўлда қанча дарё, қанча қуруқлик бор, йўл яқин экан деб сира ўйлама. Бу йўлни босиб ўтадиган шердай мардлар керак, чунки йўл узоқ, дарё ва денгизлар эса ғоят сертўлқин, чуқур ва хавфли. Бундай пайтда ҳайрону ошуфта хрлда юраман, Унинг йўлида гоҳ йиғлаб, кулиб, девоналардай бораман. Агар Ундан бир нишона топсам — бахт меники, агар топмасам, Усиз яшаш менга улуғ бахцизлик, ордир. Жононсиз жоннинг нимага ва кимга кераги бор? Агар сен мард бўлсанг, Жононсиз жонни сақлама.

Бутун бу йўлни жонсипорлиқ билан босиб ўта олган марддир. Чунки бу Даргоҳга жондан кечганлар мушарраф бўла олади. Мардларча жондан илик ювмоқ даркор. Ўшанда сени илмига амал қилувчи - Аллоҳга содиқ одам деса бўлур. Жононсиз жон ҳеч нарсага арзимайди, мардлар каби азиз жонингни нисор эт! Агар сен мардлар мисоли жонингни бағишласанг, унда Жонон ҳам сенга жон нисор этажак!

Симурғ Ишининг Бошланиши

Симурғ ишининг ажабланарли бошланиши шу бўлдики, У ярим тунда Чин мамлакати устидан жилва билан учиб ўтди. Чин мамлакати ўртасида ундан бир пар (пат) тушди ва ундан барча кишварлар: юрт ва вилоятлар нурга гўлиб, ҳаяжон ва ғавғо кўтарилди. Ҳар бир одам ул пардан бир нақш олди, кимки бу нақшни кўрган бўлса, ажойиб насиба олди. Ул пар Чин мамлакатининг суратхонасидадир*.

Агар Унинг парининг нақши аён бўлмаганда, жаҳонда бу ғавғолар бўлмас эди. Бу санъат ва гўзалликлар асари Унинг фарри-нуридандир. Дунё нақш-суратларининг ҳаммаси Унинг парининг нақши-нуридандир. Унинг таърифи-тавсифининг боши ва охири кўринмайди. Бундан ортиқ сўз айтиш муносиб эмас. Энди ҳар қайсингизки, йўлга кирган мард йўловчиоиз, бошни шу йўлга фидо қилиб, оёқни олға босинг.

Барча қушлар Симурғ даргоҳи ҳақида эшитдилар ва Унинг улуғворлигидан беқарору бетоқат бўлдилар. Унинг шавқи улар жонига таҳчика, ҳаяжон солди, ҳар бири ўзича бесабру бетоқат бўла бошлади.ъ Ҳаммаси бу йўлга кириб, мақсадга эришиш учун чоғландилар. Унинг ошиғи ва ўз вужудларининг душманига айландилар. Аммо йўл чунон йироқ ва хатарли эди, кимки бу йўлга кирса ранжу азоб чекарди. Гарчи ҳар бири бу йўлни босиб ўтиш талабида бўлса ҳам, (лекин уқубатларни кўз олдига келтириб) бир-бир ўз узрларини баён қила бошладилар.


Учинчи Мақола

Булбулнинг Узри

Шайдо булбул мастларча ўртага чиқди, ишқда ўзини йўқотган, ақл ҳам уни тарк этган. Ҳар овозида минг маъно бор, ҳар бир маъно замирида бир жаҳон роз-сир бор эди. Маоний асрорида нола қиларди. Қолган қушлар уни кўриб, сўзга оғиз очолмасди. Булбул деди: «Ишқ сиру асрори менда охирига етган, ҳар кеча ишқ куйини такрорлаб куйлайман. Довуддан ўзга бир ишқибоз, бошига ишқиши тушган борми, токи унга ишқи «Забурий»ни сўйлаб берай. Найнинг зорланиб фигон қилиши менинг сўзимдандир, чангнинг нолалари кучи ноламнинг зўридандир. Гулистонларнинг куй-қўшиқлари авжи мен туфайли, ошиқлар қалбидаги ҳаяжон мендандир. Ҳар замонда ўзга бир сир ошкоро этаман. Ҳар лаҳзада ўзга овозда куйлайман. Ишқҳар лаҳза кучайиб, дарё каби жонимга тўлқин солади. Кимки ҳаяжонли хонишларимни эшица, ҳолимни кўрса, ўзини йўқотади, ҳушёр олдимга келса, маст бўлади. Йиллар давомида ўзимга бирор маҳрам тополмайман. Ўз-ўзим билан суҳбатдаман, бирор кишига сирримни айтмай-ман. Менинг маъшуқам (гул) навбаҳорда ўз хушбўйларини оламга таратгач, мен унинг жамолидан дилимни яйратаман, унинг талъати — юзидан мушқулимни ҳал этаман. Маъшуқам сўлиб, яширингач, булбул ноласи ҳам камаяди. Чунки, сирримни бошқалар англамайди, булбулнинг сиррини гул билади, холос. Мен гул ишқида шунчалик ғарқманки, ҳатто ўз вужудимни - борлиғимни буткул унутаман. Бошимда гул ишқи савдоси етиб ортади, зеро раъно гул маъшуқамдир, шу боис менда бирор Симурғни излашга тоқат йўқ, булбулга гул ишқи кифоя. Менга садбарг (атир гул) каби дилдор бўлгач, беҳосил ишни нима қиламан? Гул ҳали дилкаш бўлиб очилса, менинг ҳам кўнглим яйраб, юзимга кулги югуради. Гул япроқ-пардалар остидан бош кўтаргач, унинг хандон чеҳраси менинг ҳам юзимда акс этади. Ахир булбул бундай хандон чеҳра ва гўзал лабдан бир кеча ҳам холи (айрилиқда) туролмайди-ку!

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд Булбулга деди: «Эй сурат бандида қолган, бунча ҳам раънолар ишқидан лоф урма! Гул юзнинг ишқи сени зор қилибдур, ҳар баҳор янгиланиб, ошуфта этиб ўзига зор қилибдур. Гул жуда соҳибжамол бўлса ҳам, унинг ҳусни бир ҳафтада завол топади. Бирор нарса туфайли завол топадиган ишқни комиллар ишқдемайдилар ва бундай ишқдан безорлар. Гулнинг кулгиси гарчи сени тиканга (хорликка) тортган бўлса-да, лекин кеча-кундуз нола чекишингга сабаб бўлди. Гулдан ва унинг ишқидан воз кеч, зеро гул ҳар баҳорда сенга жилва қилиб кулади, уял бундан. Агар сенда уят бўлганида эди, гулнинг юзига фақат ғазаб билан қараган бўлардинг*.


Тўртинчи Мақола

Шу Маънода Ҳикоят

Бир подшонинг ойдек бир гўзал қизи бор эди. Бутун олам йигитлари унга ошиқ эдилар. У бир фитна манбаи эди, чунки ярим уйқуда бўлган хумор кўзлари мастона боқиб, дилларни мафтун этарди. Юзи кофурдай оқ, зулфлари мушк каби қоп-қора ва хушбўй эди. Оби ҳаёт унинг лаблари армонида қуриб қолган эди. Агар жамолидан бир зарра кўринса эди, Ақл ўзини йўқотиб, шайдо бўларди. Агар шакар бу қиз лабининг таъмини тотиганда эди, хижолатдан эриб, ёниб кетарди.

Қазои тақдир бўлиб, бир дарвеш йўлда кетаётиб, кўзи шу гўзалга тушиб қолди. Бу шўрликнинг қўлида яримта қотган нон бор эди, унинг жони новвойда қолган эди. Унинг кўзи ушбу ойюзга тушганда, қаттиқ нони қўлидан йўл устига тушди. Ул қиз гадонинг олдидан оловдай ўтиб кетди, унга қараб илиқ кулди ва хушҳол ўтиб кетди. Гадо ул ойнинг кулгусини кўргач, ҳушидан кетиб, йўл узра йиқилди ва тупроққа беланди. Мискин гадонинг яримта нони ва яримта жони бор эди, бир замонда ҳар иккисидан ҳам ажралди. На кеча, на кундузлари қарори бор эди. Йиғи ва ўртаниш зўридан гапира олмасди. Ул гўзалнинг кулгисини эсларди, навбаҳор булутидай кўз ёши тўкарди. Алқисса, етти йил шундай ошуфта ҳол эди, қизнинг кўчасида итлар билан бирга ётарди. Қизнинг қуллари ва хизматкорлари ҳаммаси бундан воқиф бўлдилар. Улар биргалашиб, гадони ўлдириш режасини туздилар. Шунда буни билган қиз гадони хилватга чорлаб деди: «Сен каби гадога мендай қизнинг жуфт бўлиши ақлга тўғри келмайди. Сени ўлдириш пайига тушганлар, қочиб кет, жонингни қутқар. Бунақа остонамда ўтирма, тур, кет».

Ул гадо деди: «Мен сени кўриб, ишқингда маст бўлган кунимдан бери жонимдан умидимни узганман. Мен кабилардан юз мингтасининг жони йўлингда ҳар соатда фидо бўлсин. Агар мендай бегуноҳни ўлдирмоқчи бўлсалар, битта саволимга лутф этиб жавоб бер. Мени шубҳасиз бошимдан жудо қиладилар, айт-чи, нега менга қараб кулдинг?»

Қиз деди: «Сени ҳақир ва афтода, беҳунар, ожиз кўриб, соқолингга кулгим келди, аммо сенинг юзингга кулиш хатодир». Қиз шундай деб тутун каби дарвеш олдидан ғойиб бўлди. Нимаики бор эди. йўқ бўлди, гўё аслида ҳеч нарса йўқ эди*.

Тўтининг Узри

Оғзини шакарга тўлдириб пистоқи либос ва олтин рангли тавқи билан Тўти ўртага чиқди. Ҳар бир шоҳда унинг паррон тошидан нишона бор. Ҳар ерда унинг паридан яшиллик қоидаси тузилган. Сўзлаганда гуфторидан шакар томар, шакар ейишга ҳам чаққону уддабуро эди. Деди: «Ҳар бир тошюрак ва нокас менга ўхшаганга темир қафас ясайди. Мен ана шу темир зиндонда қолганман, Xизр суви орзусида ўртанувчиман. Қушларнинг Xизриман, шу боис кийимим яшилдир. Иложи борича Xизр сувини ичиб тўймоқчиман. Мен Симурғ ёнида тоқат қила олмайман, менга Xизр чашмасидан бир қултум сув бўлса, шунга қаноат қиламан.

Девона Ва Xизр Ҳикояти

Бир олий мақом девона бор эди. Xизр унга қараб деди:
— Эй комил мард, менга дўст бўлишни хоҳлайсанми?

Девона деди:
— ...Сен билан менинг ишим йўқ. Негаки, сен жонингни узоқ сақлаш, яъни абадий умр кўриш учун тириклик сувини ичгансан. Мен эса жонни тарк этишни истаб турибман, чунки жононсиз жонимдан ҳаловат тополмаяпман. Сен каби жонни сақлашга тиришмайман, балки ҳар кун жонни фидо қилишга тайёрман. Яхшиси шуки, қушлар тузоқдан қочгандай, мен ва сен бир-биримиздан узоқпашайлик, вассалом.


Бешинчи Мақола

Товуснинг Узри

Кейин олтин ранг билан товланиб, Товус ўртага чиқди, парларидаги нақшлар юз минг хилда жилваланарди. У, келинлардай жилва қила бошлади, қанотларидаги ҳар бир пар алоҳида жилоланарди. Деди:
— Ғайб наққоши менинг нақшимни чиза бошлаганда, хитойликларнинг қўл панжалари қалам бўлди, (яъни хитойликлар расм-нақш чизишни мендан ўргандилар). Гарчи мен қушларнинг Жабраилиман, аммо тақдир шуки, мендан ёмон ишлар ҳам содир бўлган. Мен билан бир жойда ёвуз илон дўст бўлди. Шунинг оқибатида хор бўлиб жаннатдан қувилдим. Менинг жойимни кўнгил хилвати, деб тайин қилдилар, оёқларимнинг кишани ўз оёқларим бўлди. Мана шу қоронғу жойдан жаннатга элтувчи бир раҳбар топишни истайман. Мен Султонга етишадиган қушлардан эмасман, эшик қўриқловчиси бўлолсам — шунга розиман. Симурғнинг мен билан қанчалик иши бор. Менга фирдавси аъло бўлса бас. Жаннатга яна бир марта йўл берсайди, муродимга етардим, дунёда бошқа умидим йўқ.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй йўлини йўқотган жон, ул Подшоҳ уйини (жаннатни) истар экансан: келгин ва Унга яқинлаш, ахир уй Султон ҳузуридан яхшироқ эмас-ку. Сен айтган Xулду Биҳишт нафс уйидир, сен Кўнгил уйига талпин, чунки ҳақиқий мақсад - Кўнгил уйидадир. Ҳақнинг ҳузури — азим дарё, жаннат шу дарёдан бир қатра, холос. Кимдаки дарё бўлса, қатрага қарамас, дарёдан ўзга нарсалар савдо -ташвиш ва боғланиш, тамаъгирлик, олди-сотгига ўхшашдир. Дарёга йўл топсанг, бир томчи шабнамга юз буриб нима қиласан? Қуёш билан сўзлаша оладиган одам бир зарра билан қаноатланиши мумкинми? Куллга айланган кишининг жузъ билан нима иши бор, жонга айланганга узвлар парво қилмайди. Агар сен куллга айланган мард бўлсанг, куллни кўр, куллни талаб қил, кулл бўл ва куллни танла!

Шогирднинг Устоздан Савол Сўрагани Ҳикояти

Бир шогирд ўз устозидан сўради:
— Устоз, айтинг-чи, нега Одам жаннатдан қувилди?

Устози деди:
— Одам жуда олийгуҳар зот эди, у жаннатга кирганда, ҳотифдан бир баланд овоз келдики, эй, жаннат, сени юз хил банд билан боғлаган, кимки икки оламда Биздан ташқаридадир, Биздан паст турадиган арзимас нарсани бошпана қилиб олади. Биз зоҳирий кўринган жамъи нарсани яксон қилурмиз. Чунки Дўстдан ўзгага эътибор қилмагаймиз. Жонон олдида юз мингжоннинг нима қиймати бор, Жононсиз жон ҳеч нарсага ярамайди. Кимки Жонондан бошқа нарса билан боғланиб қолгандир, гарчи у Одам бўлса ҳам, забун бўлди. Жаннат аҳлига у ерда бериладиган дастлабки таом жигардир, деб хабар бердилар. Жаннат ахли сиру асрор аҳли эмаслар, шу боис жигар ейишдан тўхтамайдилар*.


Олтинчи Мақола

Ўрдакнинг Узри

Покларнинг поки бўлиб ўрдак сувдан чиқди, бошқа қушлар ичида у яхшилик ва поклик рамзи эди. Деди:
— Икки жаҳонда бирон киши мендан кўра покроқ, пок юзлироқ эмас. Ҳар лаҳзада савоб учун ғусл қилиб, сув узра жойнамоз тўшайман. Менга ўхшаб ҳеч ким сув устида тик туролмайди. Кароматимга шубҳа қилолмайсиз. Қушларнинг пок ниятли зоҳиди менман, жойим ҳам, тўним ҳам тозадир. Мен жаҳонда сувсиз яшолмайман, чунки мен туғилганимдан сувдаман ва сув менинг борлиғимдир. Агарчи дилда бир олам ғамим бўлса ҳам, бу ғамларни сув ёрдамида ювиб юбордим. Бу ерда ҳар доим ариғимдан сув оқади. Мен қуруқликда бахтиёр бўлолмайман. Менинг тақдирим сув билан боғлиқ, (шу учун ҳам) сувдан ташқарига чиқолмайман. Сувдаги нарса сув билан тирик, шу боис сувдан кўнгил узиб бўлмайди. Мен Симурғ билан бирга учолмайман, шунинг учун водийнинг қийин йўлларини кесиб ўтишим даргумон. Қибласи фақат сув бўлган киши қандай қилиб Симурғдан мурод-мақсадига эришади?

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй сув билан хушбахт бўлган (киши), жонинг атрофини сув ўтдай ўраб олган. Сув ўртасида сени уйқу босибди (ғафлатдасан). Бир қатра сув келиб обрўйингни олиб кетади. Шуни билки, сув юзи ювуқсизлар учундир, агар сен ҳам ювуқсиз бўлсанг, сув қидир. Қачонгача сув билан мақтанасан, сувдай тиниқликни иста, ҳар бир юзи ювиқсизни кўриб юришинг қачонгача?

Бир Девонанинг Саволи

Бир киши девонадан:
— Бу икки олам ўйлаб кўрсанг, нимадир, - дея сўради.

Девона деди:
— Икки оламнинг бири юқорида, бири пастда, аммо маънода гўёки бир қатра сувдай, уни ё бор деб, ёки йўқ деб ўйла*.

Энг аввал сув оламни ошкор қилди. Бу жаҳон бир қатра сув ва у юз минг рангу суратдадир. Сув юзига қурилган ҳар бир иморат, агарчи темирдан бўлса ҳам, бир кун қулаб, хароб бўлади. Ҳолбуки, темирдан қаттиқ нарса йўқ, боқсанг - у иморатни сув устида тик тутади. Нимаики сув устига бунёд этилган бўлса, у темирдан бўлса ҳам, туш каби ўткинчи ва хаёлдир. Ҳеч ким сувнинг бир жойда мустаҳкам турганини кўрган эмас, сув юзасида тикланган нарса устивор бўладими, ахир!


Еттинчи Мақола

Какликнинг Узри

Чаҳ-чаҳ этиб, хурсанд бўлиб, ноз билан юриб, каклик ўртага кириб келди, у гўё дур конидан сармаст, мағрур ҳолда келарди. Тумшуғи қизил, қанотлари шафақдай эди, кўзлари ҳам қайноқ қони туфайли қизарган эди. Гоҳида тоғлар, гоҳ ўнгирларда учарди, гоҳида тиғ олдига бош қўярди.

Дедики:
— Мен кўп вақтлар конларда сайр қилганман, беқиёс кўп гавҳару олтин-жавоҳирни кўрганман. Тоғ ва ўнгирларда учиб юришим гавҳарларнинг аълосини излашимдандир. Гавҳарнинг ишқи дилимга ўт солган, бас, мана шу хуш ёқадиган ўт-олов менинг ҳосилимдир. Бу ўтнинг тафти агар бош чиқарса, майда тошни ичимда қонга айлантиради. Утнинг таъсир этиб, тошни эритиб, қонга айлантирганини кўргач, тош ва ўт орасида қолганман, маҳтал бўлиб, ҳайронликда турибман. Иситма тафти ичра майда тошларни териб ейман, уйқу тоши зарбидан юракни ўтга тўлдираман. Эй суҳбатдошларим, кўзларингни очинглар, менинг аҳволимга боқинглар. Тош устида ухлаб, тош ейдиган кишини нима сабабдан койиш мумкин.

Гавҳарни севадиган одамнинг маслаги ҳам шундан бошқа эмас. Гавҳар ва давлат (мамлакат) низом-тартибни талаб қилади. Чунки гавҳар (бойлик) давлат билан боғлиқ, шу боис давлатга берилган одамнингжони тоққа, конга боғланган бўлади. Мен (шунингучун) тоғнинг синаштаси ва гавҳар изловчиман. Бир лаҳза тоғ чўққиси ва ўнгирлардан халос бўлолмайман. Чунки чўққида гавҳар кони бор. Шу сабаб тоғ-чўққида гавҳар излаганим-излаган. Аммо гавҳардан, бирор моҳият - жавҳар тополмадим, гавҳарлар ичра ҳўл гавҳар (тоза, янги гавҳарни) кўрмадим. Симурғ йўли мушкул йўлдир, менинг эса оёғим тошда, гавҳар бўлса лойдадир. Олов каби бошимни тошдан ололмайман, ё ўламан, ёки гавҳарни кўлга киритаман. Гавҳа-римни одамлар кўриши керак. Гавҳарсиз одамни ким ҳам қадрларди?

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд айтди:
— Эй гавҳар каби товланувчи, турфа рангли Каклик. Бунча оқсайсан, бунча оқсоқ узрлар айтасан (оқсоқлик узрини қиласан)? Сенинг тумшуғинг ва оёқларинг жигар қонидай қизил, сен ўзингни гавҳар дейсан, аммо тошдирсан, оддий тош. Гавҳарнинг асли ҳам тошдир, фақат уни бироз бўяганлар, холос. Сен ана шу тош савдосида (ғавғосида, ишқида) дилинг тошдай қотиб қолибди. Агар бу рангни кўчириб ташласанг, гавҳар тошлардан бир тошдир, кимнингким ранги йўқ, у шубҳасиз, тошнинг ўзи бўлади. Кимдаки руҳ бўлса, у рангни истамайди, чунки мард (асл инсон) тош истамайди.

Сулаймон Ва Узук Ҳикояти

Ҳеч гавҳарда Сулаймон узугидаги гавҳардай иззат-қадр йўқ эди. Шу узук туфайли шоҳнинг шуҳрати зиёда эди. Ажабки, бу гавҳар тош ярим донг эди.*

Сулаймон мазкур гавҳарни узугига жойлаганда, ер юзи унга қарам бўлди. Шоҳ Сулаймон мамлакату давлатининг беҳисоб эканлигини билгач, еру осмон ўзига қарамлигини кўргач, узунлиги (ени) қирқ фарсах (тахм.280 км.) келадиган соябон ясатди ва шамол ҳам унинг фармонига бўйсунарди. Гарчи эни қирқ фарсах келадиган соябони бўлса ҳам, лекин бу ўша ярим донг келадиган тош туфайли эди. Деди: ушбу мамлакат, бу савлату шон-шуҳрат ўша тош туфайли доимо мустаҳкам туради. Мен дунё ва дин ишида бундай мулкка эга бўлишни хоҳламайман. Эй Подшоҳ (Аллоҳванд), мен ўз кўзим билан шуни аниқ кўрдимки, бу мулку бойликнинг офати муқаррардир. Бу уқбо (охират) тарафида мухтасар қолсин. Бундан кейин ҳеч кимга бундай мулку бойлик берма. Менинг лашкар ва мулк билан ишим йўқ. Мен замбил тўқишни ихтиёр этаман.

Гарчи ўша гавҳардан Сулаймон шоҳ бўлган бўлса-да, худди шу гавҳар уни йўлда банди-қул қилди. Бу гавҳар Сулаймондай шоҳга нима қилдики, сенга вафо қилиб, хотиржам эца? Ул гавҳар учун қанчалик кон қазиб, меҳнат қилмагин, у бир тошдир, холос. Сен эса фақат Жонон юзини кўриш учун жон бергин. Эй гавҳар (асл) талаб, тошдан бўлган гавҳардан кўнглингни уз ва доимо ягона Жавҳар талабгори бўл!


Саккизинчи Мақола

Ҳумой Узри

Ҳумой соя солиб қушлар олдига чиқди. Унинг сояси шоҳларга тож бағишлайди. Шу боис ҳам Ҳумой ҳаммадан бахтиёр ва ҳимматбаланддир. У деди:
— Эй денгизлару қуруқликларнинг қушлари! Мен бошқа қушларга ўхшамайман. Олий ҳимматим менга ёр бўлиб, халқдан узлатга чекинганман. Нафс итини ҳар доим хор тутаман, ҳатто Фаридун ва Жамшид каби шоҳлар мен туфайли иззат-обрў топганлар. Подшоҳлар менинг соямнинг тарбиясида етишганлар, аммо улар табиатан гадолар, шу боис мардлиқда менга тенг келолмайдилар. Нафс итига суяк ташлаб, шу орқали руҳни бу итдан омонликда саклайман. Нафсга мудом суяк бериб турганим учун, жоним бундай олий мақомга эришди. Соясида шоҳлар парвариш топган зот фармонидан бўйин товлаш мумкинми? Ҳамма унинг қаноти остида ўтирсин, токи соясидан бир зарра насиба олсинлар. Шундай экан, саркаш-мағрур Симурғ менинг дўстим бўладими? Шоҳларга тахту тож бағишлайман, шу етарли эмасми?

Ҳудҳуд Жавоби

Ҳудҳуд айтди:
— Эй ғурурга банди бўлган жон, соянгни йиғиштир, ўзингни кулгига қўйма! Бу замонда тожу тахт бағишлаш йўқ. Ҳозир сен ит каби суяк излайсан. Кошки эди шоҳларни тахтга ўтқазмасайдинг, бунинг ўрнига қани эди ўзингни суякдан халос қилсайдинг? Дейлик, жаҳон шоҳлари бу дунёда сенинг соянг туфайли тождор бўлдилар, аммо тонгла қиёмат куни ҳаммаси балолар ичра ҳеч нарсасиз қоладилар. Агар шаҳриёрлар сенинг соянгни кўрмаганда эди, қиёмат куни балоларга гирифтор бўлмасдилар.*

Султон Маҳмуд Пок Ниятли Одамнинг Тушига Киргани

Савоб йўлида юрадиган пок ниятли бир одам бор эди. Бир кеча у султон Маҳмудни тушида кўрди. Султонга деди:
— Эй яхши ишларни амалга оширган подшоҳ, дорулқарор-бақо дунёсида аҳволинг нечук?

Деди:
— Мени қийнама, жонимнинг қонини тўкма, яхшиси гапирма, бу ер султонлик жойи эмас экан.

Бир ҳовуч тупроқ (дунё)дан салтанат тузиб бўладими? Жаҳоннинг эгаси Ҳақ таоло, султонликка У сазовор. Ўзимнинг ожизлигим, ҳайронлигимни кўргач, султонлигимдан уялиб кетдим. Агар мени билмоқчи бўлсанг, паришон б^р банда деб бил. Султон Удир, зинҳор мени султон дема. Салтанат Уники, кошки мен дунёда бир гадо бўлсайдим, қадрим ошган бўларди. Кошки жоҳ (тахт) ўрнига юз чоҳ (қудуқ) бўлсайди, шоҳ эмас, бошоқтериб юрадиган оддий одам бўлсайдим. Бу дамда менга ҳеч бир ёру мададкор, хизматимда интизор турганлар йўқ, бир-бир сўроқ берурман ҳар замон. Мени ўз соясига олган Ҳумойнинг қанотлари қуриб кецин. Султонлигим хаёл ва хато экан.


Тўққизинчи Мақола

Бургутнинг Узри

Мағрур бош кўтариб, бургут қушлар ўртасида пайдо бўлди ва маънилар асрори юзидан пардани кўтарди. Лашкару аскаридан ва кулоҳ-тожидан ғурурланиб лоф урарди. Деди:
— Мен шаҳриёрим қўлига қўниш, яъни унга маҳрам бўлиб хизмат қилиш шавқи билан жўшиб, бошқа одамлардан кўзимни юмганман (уларга эътибор қилмайман). Оёғим подшоҳ қўлига тегсин деб кўзимни кулоҳ остига беркитганман. Ўзимни одоб қоидаларига шундай ўргатганманки, дарвешлардай риёзат чекканман. Токи бир кун шоҳимнинг ёнига олиб борсалар ва хизмат расму қоидасидан огоҳ эцалар, деб кутиб ўтирибман.

Шундай экан, мен Симурғни соғиниб тушимда кўришим мумкинми, у томон азму ирода қилишимга ҳожат борми? Ризқимни ўз шоҳимнинг қўлидан оламан, дунёда мана шу ҳаёт менга кифоя. Йўлга тушишга асосим йўқ, чунки шоҳ қўлида иззат-икромим бор. Кимки султон даргоҳига муносиб-дир, султон олдида нимаики деса маъқул ва мақбулдир. Мен агар султон эътиборини қозониб, шунга муносиб бўлсам, бу бепоён водийларни кезишдан афзал эмасми? Афтидан, мен шоҳ юзидан баҳра олиб, унинг даргоҳида умримни шоду хуррамликда ўтказурман. Гоҳида шоҳни соғинарман, гоҳида шавқида ов билан машғул бўламан.

Ҳудҳуднинг Жавоб Бергани

Ҳудҳуд айтди:
— Эй, мажозий дунёга гирифтор киши, сифатдан узоқлашиб, суратга гирифторсан. Мамлакатда ўзига ўхшаши бўлган шоҳга подшолик унча татимайди ва абадий эмас. Салтанатга Симурғдан ўзгаси муносиб эмас. Чунки унинг ўхшаши, шериги йўқ, шоҳ фақат Унинг ўзидир, тамом. Ҳар бир юртда ўзига ўхшаганлар билан талашиб юрадиган итоаткору ҳамфикрлари бор шоҳ асл шоҳ эмас. Ўшандай шоҳасл шоҳдирким, унингтенги бўлмаса, қудрат, вафо ва боқийлик сифатларига эга бўлса. Дунё шоҳи агар бир нафас вафодорлик қилмоқчи бўлса, бир нафасдан кейин жафо қила бошлайди. Кимки унга яқинроқ бўлса, унинг ташвиши ҳам кўпроқдир, чунки у ҳар доим шоҳдан қўрқувдадир, жони ҳар лаҳза хатардадир. Дунё подшоси олов кабидир, унинг атрофида бўлганлар парвонадай ёниб кул бўладилар.

Эй шоҳларга яқинлашган, қанчалик иззатда бўлмагил, аммо шоҳдан узоқроқ турганинг яхши.

Подшоҳнинг Қулга Ошиқ Бўлгани Ҳикояти

Бир олийнасаб подшоҳ бир чиройли қулга ошиқ бўлиб қолди. Шунчалик ошиқ бўлдики, ул қулсиз бир дам ўтиролмас ёки дам ололмасди. Бу қулни бошқалардан ажратиб, ясантириб қўйган эди ва ундан кўзини узолмасди. Шоҳ агар қасрда ўқ отиш билан шуғулланса, у қул қўрқувдан титрарди. Чунки шоҳ олмани қулнинг боши устига қўйиб, нишонга оларди. Ўқ билан олмани тешарди, шунда бечора қул сарғайган гиёҳ япроғидай титрарди. Аҳводдан бехабар бир одам қулдан:
— Қип-қизил юзларинг нега олтиндай сарғайиб қолибди, шоҳ олдида шунча ҳурматдасан, нега аҳволинг бу қадар афтода бўлиб қолди?, - деб сўради.

Қул деди:
— Бошимга олмани қўйиб нишонга олади, агар менга ўқ тегиб яралансам, у бунақа қулим йўқ эди, лашкаримда бундан камчилик ҳам кўрмайман, деб айтади. Агар ўқи нишонга текса, ҳамма бу подшоҳнинг омади ва маҳорати деб айтадилар. Мен шу икки ғам ичида қийналурман, жонимни нимага хатарга қўйганман? Ҳеч нарсага!*


Ўнинчи Мақола

Балиқчи Қуш Узри

Шундан сўнг балиқчи қуш ўртага чиқди. Деди:
— Эй қушлар, мен ва менинг ғаму ташвишим сизларга аён: жойим ҳамма вақт дарё ёқасидир, ҳеч ким менинг овозимни эшит-майди. Мен шундай беозор қушманки, ҳеч ким мендан озор чекмайди.

Денгиз бўйида дард билан ўтираман. Доим ғамли, бечо-раман. Сув орзусида юрагим қондир. Ўзимга раҳмим келади, лекин на илож? Шунга мажбурман. Эй қушлар, мен сув аҳлидан эмасман, денгиз қирғоғида оғзим қуриб, ташна ўтираман. Денгиз юз хилда тўлқинланади, лекин мен ундан бир қатра ичолмайман. Агар денгиз (дарё)нинг суви, озгина камайса ҳам ташвиш ва беҳаловатликдан юрагим кабоб бўлади. Менга ўхшаганга дарё ишқи етарлидир. Шу савдонинг ўзи менга ошиб-тошиб кетади.

Ҳозир дарё ғамидан бошқа ғамим йўқ, Симурғга ҳеч бир тоқатим йўқ. Асл орзуси бир қатра сув бўлган киши Симурғ васлига етармиди?

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, дарёдан бехабар! Дарё (денгиз)да наҳанг баликлар ва бошқа жониворлар тўлиб ётибди. Денгиз суви аччиқ ва шўрдир, гоҳида осойишта туради, гоҳида эса тўлқинланади. Денгиз ўзгарувчан ва доим бир хил эмас, сув гоҳ чайқалиб оқади, гоҳида яна сурилиб қайтиб келади. Қанчадан қанча улуғлар кема ясаб суздилар, кўплари гирдобда ғарқ бўлиб ўлдилар. Кимки ғаввос каби денгизга шўнғиса, жон ғамидан нафасини ичига ютади. Денгиз қаърига шўнғиб нафасини чиқармайдиган одам ўзини тўлқинлар ихтиёрига топширган хас кабидир. Бундай одамдан вафо тилаб бўла-дими, биров дилдорим деб ундан умидвор бўла оладими? Агар сен ҳам ўзингни денгаз қирюғига олмасанг, бу ҳунаринг охир-оқибат сени ҳалок этажак. Денгиз ўзи Дўст шавқида тўлқинланаётгандай, гоҳида пўртанали, гоҳида тўфонлидир. Денгиз ана шундай нотинч экан, демак у ўзини тополгани, ўз мақсадига эришгани йўқ. Шундай экан, сен қандай қилиб дилингга ором топасан?

Шуни билки, денгиз Унинг кўйидан бир булоқдир, холос. Сен Уни изла, Унинг юзини кўриш шавқида талпин.

Бир Кишининг Денгизга Саволи

Қалб кўзи очиқ бир одам денгиз қирғоғига келди. Деди:
— Эй денгиз, нега сувингнинг ранги кўк, нега мотам кийимини кийдинг, остингда олов бўлмаса ҳам, қайнаб турасан?

Денгиз бу эзгу фикрли одамга жавоб бериб деди:
— Дўст фироқида изтиробу мотамдаман. Номардлигимдан, унинг йўлида мард бўлолмадим, шу сабаб Унинг дардида кўк кийим кийдим. Лабларим (қирғоқларим) қуриган, ўзим беҳушман. Унинг ишқи оловида сувларим қайнаб жўш уради. Агар Унинг кавсаридан бир қатра топсайдим, эшигида абадий тирик турган бўлардим. Бўлмаса Унинг йўлида минг-минглаб кишилар лаблари қақшаб, қуриб жон берадилар.


Ўн Биринчи Мақола

Бойқушнинг Узри

Бойқуш девоналарга ўхшаб ўртага чиқиб деди:
— Мен вайроналарни танлаган кишиман. Xаробазорда туғилган ожизу ночорман, охири хароб бўлиб ном-нишонсиз кетаман. Гарчи юзлаб обод жойлар топтим, аммо уларни ташвишли ва ўзимга мухолифликда кўрдим. Кимки бирор жамъиятда ўтирадиган бўлса, охирида мастлар каби хароботга (сўфийлар йиғинига) бориши аниқ. Вайроналарда ранжу меҳнат билан яшайман, чунки вайроналарда хазина яширинган бўлади. Xазина ишқи вайронага йўллади мени, зотан хазинага фақат хароблик орқали йўл бордир. Ҳамма одамлардан дардимни узоққа олиб кетдим, шоядки ўз хазинам — ганжимни тилсимсиз топарман деб ўйладим. Агар оёқларим хазинага боца, бу саркаш кўнг-лим яна ундан қутуларди.

Симурғга бўлган ишқ афсонадан бошқа нарса эмас, чунки бу ишққа гирифторлик ҳар қандай девонанинг қўлидан келмайди. Мен Унинг ишқига чидайдиган мардлардан эмасман, шу вайронам ва ундаги хазина ишқи менга кифоя.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд айтди:
— Эй хазина ишқидан маст бўлган, дейлик, хазинани қўлга киритдинг. Бу хазина устида ўзингни бир ўлик деб фараз қил, кетган умринг, ишларинг, босган йўлларинг ҳайф бил. Ганж ишқи, олтин ишқи кофирлик аломатидир, кимки олтинга бутга сиғингандай сиғинса, у - бутпараст, Озар қавмидандир. Зарпарастлик кофирликдир, ахир сен олтин бузоққа сиғинган Сомирий қабиласидан эмассан-ку? Кимнинг қалби олтин ишқи билан яраланган бўлса, қиёмат куни афт-ангори сарғайиб, шу олтин шаклига киради.*


Олтинли Одам Ва Унинг Ўғли

Бир кишининг бир қутичада олтини бор эди, уни яшириб, ҳеч кимга айтмай ўлиб кетди. Бир йилдан кейин ўғли уни тушида кўрди: «Сурати сичқонга ўхшарди, кўзлари эса тўла ёш эди. Олтини яширилган жойнинг агрофида сичқон каби гир айланарди. Фарзанди ундан: «Бу ерга нега келдинг, аҳволингни тушунтир», деб сўради. Отаси деди: «Бу ерга олтинларни яширган эдим, биров уни топдими-йўқми, билмоқчиман». Ўғли сўради: «Нега сичқон суратига кирдинг?» Деди: «Кимнингким қалбидан олтин ишқи жой олса, у сичқон суратига кирар. Эй ўғил, менга боқиб ибрат ол ва олтин-кумуш, хазина-бойликка дил боғлама».


Ўн Иккинчи Мақола

СаъВанинг Узри

Нимжонгина, тани озурда, титраб-қақшаб Саъва ўртага чиқди. У бошдан-оёқ ёнаётган оловдай беқарор эди. Деди:
— Мен ҳайрон, ожиз бир қушчаман, ҳушим ўзимда эмас, қуввату қудратим йўқ. Қўлларим соч толасидай ингичка, оёқларимда мадор йўқ, заифликдан чумолидай бўлиб қолганман. Менда қанот ҳам, пар ҳам йўқ. Шу аҳволда Симурғ ҳузурига етаманми, эй азиз? Симурғ оддига бу ожиз қушча қачон бориб етади, Саъва Симурғга етади деб ким айтади?

Дунёда Унинг талабгорлари кўп, мен каби ночизга унинг васли йўл бўлсин. Унинг висолига етишишга қудра-тим йўқ, бу йўлни босиб ўтишга мажолим ҳам йўқ. Агар мен Унинг даргоҳига юз бурсам, йўлида ё ўламан, ёки ёниб кетаман. Мен ундай баланд мақомга лойиқ эмасман, Юсуфимни қудуқ ичидан изларман, холос. Қудуқларда Юсуфимни йўқотганман, ўшани топсам - муродимга етардим. Агар Юсуфимни қудуқда топсам, у билан ойгача учиб чиқардим.


Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, зеболик ва шўху шангликдан ўзини ожизу заиф санаётган танноз, сенинг сўзларинг агар диққат қилиб қарасам, лофу ёлғондан бошқа нарса эмас. Мен бу найрангларга учмайман. Оёқларинг бардам қўй, сўзламай оғзингни юм. Агар бошқалар ўртанар экан, сен ҳам ўртан, ён! Мисол учун агар сен маънода Яъқуб бўлсанг ҳам, ҳийла қилсанг ўғлинг Юсуфни бермаслар. Ғайрат ўтида ёнганлар ошиқдирлар, Юсуфнинг ишқи олим учун ҳаромдир.

ЯъҚубнинг Юсуф Фироқида Азоб Чйеккани

Юсуф отадан ажралгандан кейин, отаси Яъқуб унинг фироғида кўзи кўр бўлди. Кўзларидан қонли ёш оқарди, Юсуф номи тилидан тушмасди. Жабраил алайҳис салом Яъқубнинг олдига келиб, деди:
— Агар бундан кейин яна Юсуф номини такрорласанг, номингни мурсал пайғамбарлар қаторидан ўчирамиз.

Ҳақ амри шундай бўлгандан кейин Юсуф номи тилидан йўқолди. Юсуф номи гарчи суянчиғи эди, аммо бу ном тилидан кетиб, дилидан мустаҳкам жой олди. Бир кеча Юсуфни тушида кўрди, уни ўз олдига чақирмоқчи бўлди. Бироқ Ҳақ фармони эсига тушди, ожизу афтода бўлса ҳам тилини тийди. Аммо тоқати тугаб, дилидан дардли оҳ чекти. У уйқусида жойидан қўзғолганда,

Жабраил келиб, деди:
— Аллоҳ дейдики, Юсуф номини тилга олмаган бўлсанг ҳам, лекин дардли оҳ чектинг, сенинг оҳингнинг сабаби кимлигини биламан. Сен ҳақиқатда тавбани енгдирдинг, энди фойдаси йўқ.

Ақл бу ишда суду савдо (фойда-зарар) билан иш кўради, аммо қара, ишқ бизни не кўйларга солади...


Ўн Учинчи Мақола

Бошқа Қушларнинг Узри

Шундан кейин бошқа қушлар ҳам бирин-кетин ўз узрларини баён қила бошладилар. Ҳар бири нодонликдан бир узр-баҳона келтирарди, ҳеч ким (уй)нинг тўридан гапирмади, балки даҳлизу пойгакдан овоз келарди. Қушларнинг узрларини бирма-бир айцам, гап чўзилиб кетади. Шу учун ўқувчидан узр сўраб, умумлаштириб айтаман. Қушларнинг ҳар бирида кўпдан-кўп узрлар бор эди, бундайлар Анқо (кўзга кўринмас қуш, яъни Симурғ) сари учишга лойиқми ахир? Кимки Анқони жонидан истаса, у қўлини жонидан ювиб, мардларча олға интилади. Кимдаким ошиёни (уяси)да ўттиз дона (озуғи) бўлмаса, у бу сафарга азм этолмайди. Бир доначалик ҳафсаланг, ҳиммату ғайратинг бўлмаса, сен Симурғ билан ҳамхона бўлолмайсан, бир хум майни ичиб бўшатган паҳлавон косадан май ичиб тўярмиди? Заррага тоқат қилолмаган одам офтоб васлига қандай қилиб етишасан. Пок зотнинг назарига тушиш учун киши назари аввал ерда (тупроқаа)ги юз минглаб сояларга тушиши лозим. Арзимас қатрага ғарқбўлсанг, дарёда бошдан-оёқчўмиласанми? Бунда асл жавҳарни таниш керак, ҳид билан қаноат қилиб бўлмайди. Бу иш ҳар қандай ювуқсизнинг қўлидан келмайди.

Барча қушлар ҳолдан хабардор бўлгандан кейин, кетма-кет Ҳудҳудга савол бера бошладилар. (Чунончи): «Эй, бизга раҳбар бўлиш илмини ўрганган зот, сен улуғворлик ва доноликни хатм қилгансан. Биз бир ҳовуч заиф ва нотавонлармиз, на қаноатимиз, на тану жонимиз бор. Баланд мақом Симурғга қандай етамиз, агар биздан бирор киши етишса, уни қандай биламиз, таниймиз? У янги (бошқача) бўладими? Унинг биз билан қиёсу нисбатини айт, қандай бўлади, ахир киши кўр бўлса, сирларни англаб етиши мумкинми? Агар биз билан У (Симурғ) орасида бир ўхшашлик (нисбат) бўлсайди, ҳар биримизда У томон рағбат бўларди. У — Сулаймон, биз эса чумолимиз, сен қарагин: У қаердаю биз қаердамиз! Чумолидай қудуқтубида банддамиз, шу аҳюдда биз баланддаги Симурғга ета оламизми? Бу биз заифлар қўлидан келмайди, Подшо қачон гадоларнинг ёри бўлган?

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд шунда уларга қараб деди:
— Эй, умри бесамар ўтганлар, бадният, кўнгли бузуқларда ишқ бўлармиди? Эй, гадолар, қачонгача хомхаёллар: шубҳа-гумонлар ичида юрасиз, ошиқлик билан бадниятлик туйғуси бир-бирига тўғри келмайди. Ишқ билан дунёга кўз очган киши ҳар доим бетоқат ва жони изтиробда бўлади. Шуни билингки, Симурғ ниқоб очиб, қуёшдай юз очган чоғда тупроқ ерга юз минг соя солади, кейин пок сояга назар солади. У Ўзининг соясини оламга бағишлайди (сочади): бу соядан ҳар лаҳзада қанчадан-қанча қушлар пайдо бўлади. Олам қушларининг ҳаммасининг суврати, билсанг, Унинг соясидир. Буни бил, буни билганинг-дан кейин Ул Ҳазратга насабингни тўғрила. Агар билмаган бўлсанг, энди кўргин, билгин ва танигин. Билиб, таниганинг-дан кейин Унинг иззат-ҳурматини жойига қўй!

Кимки Унга айланса, у Унга ғарқ бўлган ҳисобланади. Аллоҳ ҳақи, Ҳаққа айланди у, десанг ҳам хато бўлмайди. Мустағрақ (ғарқ бўлган) кишини ҳулулий деб бўлмайди, бу сўз калтафаҳмликдан бошқа эмас. Кимнинг сояси эканингни билганингдан кейин, хоҳўлик бўл, хоҳтирик - сен озодсан. Агар Симурғ намоён бўлмаганда, бирор-бир қуш сояли-нурли бўлмасди. Яна агар Симурғ яширинганда, жаҳонда ҳеч бир соя (тажаллий нури) ҳам бўлмасди. Бу ерда (дунёда) соя ҳар нарсани пайдо қилади, лекин бунинг бошланиши — ибтидоси у ерда (Илоҳ оламида)дир.

Агар сенда Симурғни кўрувчи кўз бўлмас экан, демак оинадай мунаввар кўнгил ҳам бўлмайди. Агар Ул жамолни кўрувчи кўз бўлмаса, Жамоли иштиқиёда сабр қилолмаймиз. Жамоли билан боғланиб ишқбозлик қилиш қийин, ўзининг лутфи камолидан оина ясамоқ керак бўлади. Ушбу оина-кўзгу — бу қалбдир, қалбга боқ, шунда эй соҳибназар киши, ўз қалбингда Уни равшан кўрасан!

Гўзал Шоҳ Ҳикояти

Ҳусну жамолда тенгсиз бир подшоҳ бор эди. Гўё юзида илоҳий руҳ акс этгандай эди. Тонг унинг юзидан бир шуъла, муқаддас хушбўйликлар эса унинг ҳузури боғидан эсган бир шабада. Оламнинг гўзаллиги, нафосати унинг асроридан бир саҳифа, зеболигу дилбарликда унинг дийдоридан бир оят каби эди. Бу гўзал шоҳнинг овозаси оламга тарқалди, барча унинг ҳуснига ошуфта бўлдилар, унинг юзини кўриш иштиёқида жонбозлик кўрсатиб, ғавғо кўтардилар. Унинг номини тилга олиш мумкин эмас эди, чунки номини тилга олиш билан дилда шўриш қўзғоларди.

Подшо юзига парда тутиб юрарди, чунки агар юзини очса одамлар унинг қуёшдай ҳуснига тоқат қилолмасдилар. Ҳеч ким журъат қилиб, подшога боқолмас, журъат этган кишининг бошини танасидан жудо килардилар. Унинг жамоли ҳақида ўйлаган, фикр юритган одамлар ҳам хароб бўларди, чунки унинг ишқи кирган кўнгилни тинчитиб бўлмас эди. Мабодо юзини кўрган киши бўлса, шу заҳоти жон берарди, тоқат қилолмасди.

Эркаклар ҳам, аёллар ҳам унга мафтун эдилар, унинг асрори - розини билиш шавқи барчанинг қалбини банд этган эди. Кўрмасликка сабрлари чидамас, аммо кўришга ҳам тоқат қилолмасдилар. Одамлар уни қўришга тобу токат килолмагандан кейин, факат номини эшитиш билан лаззат топадиган бўлдилар. Зеро, агар шоҳ ўз юзини очса, ҳеч ким унинг юзи шуъласига чидаб туролмас эди. Жаҳон халқлари унинг йўлида мажнундай овора бўлдилар, барчанинг ёдида-хаёлида ўша эди.

Подшо бу ҳолни кўриб, улкан бир кўзгу ясашни буюрди. Кўзгу тайёр бўлгач, шоҳ келиб унга қарар, юзининг шуъласи кўзгуда акс этиб, бу аксдан нур атрофга тарқаларди ва одамлар шу нурдан баҳраманд бўлиб, шоду хурсанд эдилар.

Эй инсон, сенинг Подшоҳинг ҳам Ҳилол - Ой қасридир, қаср эса қуёш нуридан равшандир. Ўз Подшоҳингни кўнглингда танигин, ал-ҳосил Аршни заррада кўргин! Бу бепоён олам саҳросида вужудга келган ҳар бир сурат, ҳар бир либос Гўзал Симурғнинг соясидир. Аммо соя Симурғдан айри эмас, сен буни тасаввур қилолмайсан ҳам. Соя билан Симурғ бир-бирига сирдош ва маҳрамдирлар, бир-бирини қўмсайдилар, излайдилар, қидирадилар, билсанг. Агар Симурғга етишсанг, парда ичида офтобни кўрасан, шунда соя билан Симурғ бирлашади, сен ўзингни ҳам Қуёш ўрнида кўрасан.*

Ғойиб Бўлган Искандар

Жаҳонгир Искандар бир кун бир мамлакатга элчилар юбормоқчи бўлди. Бир неча одамга бир хил кийим кийдирди ва ўзи ҳам ўшаларнинг либосидан кийиб олдида, элчиларга қўшилиб жўнади. Ўша мамлакат одамларидан-ҳеч ким Искандарни кўрмаган эди, агар бирортаси мен Искандарман деса ҳам ҳеч ким ишонмасди...

Искандар эса ҳаммани кўриб турар ва ҳамманинг аҳволидан хабардор эди. Шоҳнинг ҳар бир кўнгилга йўл топишга имкони, ихтиёри бор эди. Аммо гумроҳ дилларга йўл топиш қийин. Гумроҳларнинг йўли гумроҳлик ва ғафлат, адашиш йўлидир. Шоҳ гарчи ҳужра ташқарисида бегонадай бўлиб туюлса-да, лекин ҳужра ичида ҳаммага маҳрам — ҳамхона эди.

Султон Маҳмуд Ва Аёз

Аёзга ёмон кўз тегиб, касал бўлди, шу боис Султон олдига боролмай, ундан узоқлашди. Аёз нотавонлик тўшагида ётар, беморлик унга азоб берар, нола чекарди. Султонга хабар бердилар. У ўзининг бир ходимини Аёз олдига юбориб, деди:
— Аввал мендан салом етказ, аҳволини сўра, сўнфа дегилки, эй менинг афтодаҳол шоҳим, мен ҳозир сендан узоқдаман, сенинг ғаму андуҳингда сенданам ночорроқман. Сенинг дард чекиб қийналишинг ўйласам, жоним бўғзимга келади: билмадим, сен касалми ё мен? Агар таним ҳамнафас дўстдан узоқда бўлса ҳам, аммо муштоқжоним сенинг билан биргадир. Сенинг жону танингни соғ кўриш иштиёқидаман, бир нафас ҳам сендан ғойиб эмасман. Ёмон кўз бадкирдорлик қилиб, сендай нозанинни бемор этибдур.

Ходимга шундай деб, кейин қўшиб қўйди:
— Тез йўлга туш, олов каби бориб, тутун каби суръат билан қайтгин. Зинҳор йўлда тўхтама, булут каби юқоридан югур ва чақмоқни ушлаб чопгин. Агар йўлда бир соат ҳаялласанг, икки оламни сенга тангу тор этарман.

Ходим зудлик билан йўлга тушиб, шамолдай бир зумда Аёзнинг олдига етиб келди. Қайси кўз билан кўрсинки, Султон Аёз олдида ўтирган эди. Xодим бундан ақлу ҳушини йўқотиб, ҳайратда қолди. Xодимнинг вужуди титрар эди, гўё беҳушдай оҳ уриб йиқидди. Ичида:
— Султон мени осади ёки бошимни кесиб қонимни тўкади.

Султон олдида у:
— Йўлда ҳеч жойда тўхтаганим, ўтириб дам олганим ёхуд биров билан сўзлаш-ганим йўқ, эй подшоҳ, сен кўринмас зарра каби қандай қилиб мендан олдин келдинг? Шоҳ сўзимга ишонадими йўқми - билмайман, аммо агар ёлғон гапирсам кофир бўлайин! - деб ҳасрат билан қасам ичарди.

Султон деди:
— Бунда сенинг гуноҳинг йўқ. Сен ахир ошиқлар йўлини қачон билардинг? Менинг Аёз томон яширин (ўғринча) йўлим бор. Чунки унинг юзини кўролмай туролмайман. Орамиздаги сирли йўл бизни ўзаро боғлайди, орамизда жонларимиз мағзига туташ сирларимиз бор, ахир. Агар мен одамлардан сирни яширсам, ботинда жонимни унинг йўлида гаровга қўйганман. Ташқарида у ҳақда хабар олиб тураман, ичкарида эса парда ичида ундан огоҳдирман.


Ўн Тўртинчи Мақола

Қушларнинг Йўл Сафари Ҳақида Ҳудҳудга Саволлари

Қушлар Ҳудҳуднинг сўзларини тинглаб, кўҳна сирларни яхши англаб етдилар. Ҳаммалари ўзларини Симурғ билан боғлиқ деб билдилар. Шу боис У томон сайр этишга рағбат билдирдилар. Шу маънода ўзаро яна иттифоқ туздилар. Ўзларини ҳамдард ва ҳамовоз деб ҳис этдилар. Ҳудҳуддан бошқа йўлни биладиган бўлмагани сабабли у билан хийла суҳбатлашдилар. Ундан:
— Эй тажрибали, доно устоз, бу йўлда нималар бизни кутади, қандай қилиб бу йўлни босиб ўтамиз? Бундай олиймақомга кўтарилиш тартиби - қоидасини биз ожизлар батамом билмаймиз, сиз кўрсатинг, - дея сўрадилар.

Раҳбар Ҳудҳуд дафъатан деди:
— Кимки ошиқ бўлди, у жонининг ғамини емайди.

Ҳудҳуд Жавоби

Хоҳ зоҳид бўлгин, хоҳ бадахлоқ фосиқ бўлгин, аммо ошиқ бўлсанг, жон таркини қилувчи чин ошиқ бўлгин. Сенинг қалбинг жонинг душманига айланса, албатта жонфидолик билан йўл охирига етасан. Бу йўл мингжонга арзийди, жонни бахшида қил, шундан кейин кўзни очиб дийдорлашгин. Агар сени иймондан чиқ десалар ёки жонни топшир деб хитоб қилсалар, сен буни ҳам, уни ҳам топшир — иймонни тарк эт ва жонни бағишла!

Агар бирор киши:
— Бу кофирлик-ку, деса, сен айтгин:
— Ишқ куфру имондан юқорироқ, афзалроқдир. Ишқнинг кофирлик ва мўминлик билан нима иши бор, ошиқларнинг тану жон билан нима иши бор?

Ошиқ дунё хирмонига ўт қўяди, агар боши устидан арра торцалар, танасини, ма деб тутади. Ишқ дардини диднинг қони билади, ишқ қиссаси узун ва мушкулдир, у ҳар кимга насиб бўлмайди.

Эй соқий, жомни жигар қони билан тўлдир, агар дардинг бўлмаса, биздан қарз ол! Ишқнинг дарди бедармон, кўз юм, гоҳ жоннинг пардасини йирт, гоҳида уни парда қилиб тик!

Ишқнинг бир зарраси бутун оламдан афзал ва азиздир, унинг бир зарра дарди барча ошиқлардан қимматли. Ишқ азалдан коинотнинг мағзи —моҳияти бўлиб келган, аммо дардсиз ишқ— комил ишқемас. Қудсий фаришталарда ҳам ишқ бор, аммо уларда дард йўқ. Дард фақат одам боласига юклатилган, фақат Одам бунга муносиб, фақат Одам унга чидай олади. Кимнингки ишқда қадами мустаҳкам бўлди, у куфр ва исломдан ҳам воз кечди. Ишқ фақр томон эшик очади сенга, фақр эса сенга куфр томон йўл кўрсатади. Ишқнинг кофирлик билан қариндошлиги бор, аслида кофирлик - дарвешликнинг мағзи-моҳиятидир." Сенда бу куфр ва иймон қолмаса, дунёвий тану дилинг емирилиб, жонинг ҳам қолмайди. Шундан кейин бу ишда (Ёр ҳузури, васлида) шундай даражага эришасанки, илоҳасрорига ҳамдам руҳга айланасан, комил эран бўласан.

Сен эранлар каби йўлга қадам қўй ва қўрқма. Куфр ва иймондан ҳам кечгил ва қўрқма. Нимага болалардай қўрқасан, болаликни ташла, балоғат сари интил, бу улуғ сафарга шермардлар сингари шайлан!

Агар йўлда сенга юз хавфу хатар, уқубат етказувчи ғовлар учраса ҳам, қўрқма. Мардонавор интилсанг, муродингга етасан.

Шайх СанъОн Ва Тарсо Қизи Қиссаси

Шайх Санъон ўз замонасининг пири муршиди эди. Илму ирфон, каромату кашфда ягона эди. Унинг камоли ҳақида сўз айтиш ортиқча, чунки Макканинг ўзида эллик йил шайхлик қилганди, тўрт юзта муриди бор эдики, ҳар бири тариқатда бир ёрқин сиймо эди. Аммо ўзи ҳам, муридлари ҳам риёзат ва тоатдан тўхтамас эдилар, кеча-кундуз Аллоҳни ёд этиб яшардилар. Шайхнинг илми ва амали баробар бўлиб, яширин ва ошкора равишда ишора ва асрор кўрсатиб турарди. Эллик марта ҳаж қилганди, бундан ташқари умра ҳажини ҳам умр бўйи канда қилмади. Бирор суннатни тарк этмади ва намозу рўзани беҳад кўп адо этар эди. Барча пешволар бу пешво шайхни ўзларидан баланд ҳисоблардилар. Беморлар ва касалманд одамлар ундан шифо топарди. Xуллас, шодлигу ғамда халқ билан бирга ва мададкор эди у.

Даврининг ягонаси бўлган бу улуғ муршид бир кеча туш кўрди. Тушида кўрсаки, Румда сайр этиб юрган эмиш ва бир бут-санамга сажда қилаётган эмиш. Кўнгли бедорларнинг бедори, огоҳларнинг огоҳи бўлган бу улуғ шайх кўрган тушидан ғамгин бўлди:
— Эй аттанг, имон элтай деб шунча жон чектим, наҳотки тоатларим Аллоҳванди каримга маъқул бўлмади? Доюнлар ошиб, манзилга етаман деган одам охирги довонда бутун ишлари абас эканини сезгандай, наҳотки мен ҳам парвардигор марҳаматидан ноумид бўлиб қолсам?

Оқибат, Шайх Санъон муридларини йиғиб, Румга боришни ният қилганини айтди. Бу тушнингтаъбирини билмоқчиман, деди у. Тўрт юз муриди ҳам шайхга эргашиб, Рум сафарида унга йўлдош бўлдилар. Каъбадан Рум мамлакатигача узоқ йўл босишга тўғри келди.

Билло ниҳоя, шайх билан муридлари бир неча ой йўл юриб, охири Рум мамлакатига етиб келдилар. Улар бир шаҳарнинг кўчаларидан ўтаётганда, баланд айвонли ҳашаматли бир бинога кўзлари тушиб, унга яқинлашдилар. Баланд айвонда бир гўзал насроний қиз ўтирарди. Руҳоний қиёфали (монах қизи) бу насроний қиз ҳусну жамолда тенгсиз, нафосат оламининг қуёшидай порлаб турарди. Унингжамолига қара-ганнинг кўзи қамашар, ақлу ҳуши шошар эди. Ҳалқа-ҳалқа зулфи ошиқлар доми, фаттон кўзлари, камон қошларидан юракларга синон ўқини отар, қип-қизил ёқутдай лаблари чўғ бўлиб дилни ўртар, оғзи оби ҳаётдай жонбахш эди. Сочларининг ҳар толаси минг мусулмонни куфрга йўллаб, белига зуннор боғлашга мажбур этарди. Оловдай ловуллаб турган юзининг ярмини бир даста сочлари беркитиб турар, гўё қуёш булут пардаси ортидан боққандай эди. Қизнинг бугун вужуди дилкаш ва малоҳатли, дилбар ва ҳаловатбахш эди. Нафосат ҳайкалидай муҳташам айвонда ўтирар, сочига тақилган бир дона гавҳар кундай порлар, юзига тортилган қора ҳарир тўр гоҳ-гоҳида шамолдан липиллаб, очилгандай бўларди.

Қизга яқинлашганда, Шайх Санъон отини тўхтатиб, унга тикилди. Не ажабки, шу пайт тарсо қизи юзидан ҳарир қора парда кўтарилди - булут ортидан қуёш чарақлаб чиққандай олам мунаввар бўлди. Шайх Санъон бу гўзал чеҳрани кўрди-ю, ўзини йўқотди, ҳолсизланиб, аъзойи бадани бўшашди. Авва-лида сир бой бермасликка ҳаракат қилиб кўрди, аммойшқ оташи нишона уриб, атрофидагиларга сирини ошкор этди. Бу қиз ўша Маккада шайх тушига кирган санам эди.

Шайхнинг вужуди титрар, ичга олов тушгандай бетоқат бўлар эди. Унинг ихтиёру инони қўлдан кетган, дили дилбар ихтиёрига ўтган эди. Шайх эллик йиллик тоат-ибодати, обрў-еътибори, имон-еътиқодини тарсо қизи ишқига алмашди-қўйди, тарсозода унинг имонини сотиб олган, имону дин ўрнига расволик ва бадномлик инъом этган эди. Шайх Санъон ҳаммасига кўника бошлади. Кўнглидан умидини узди, чунки кўнгил энди унга итоат этмас эди. Жонини ҳам жононаси учун қурбон қилишга тайёр турарди. Шайхнинг сўзи ҳам, сози ҳам ишқ бўлиб қолди. Ўзга гап қулоғига кирмас, ўзга нарсалар мутлақо эътиборини тортмас эди. Тарсо қизи унинг муҳиби, қибласига айланди.*

Шайхнинг муридлари бу ҳолни кўриб, қаттиқ қайғурдилар, нима қилишларини билмай ҳайрон қолдилар. Сарсону раргардон бўлиб, гоҳ шаҳар кезар, гоҳ шайх олдида йиғилиб, уни бу йўлдан қайтаришга уринардилар. Аммо шайх Санъонга гап ҳам, насиҳат ҳам кор қилмас, оламни унутган эди у. Қалби тарсо қизи фармонида бўлгач, бошқанинг гапи қулоғига кирармиди? Ошуфта ошиқнинг подшоси ҳам амру фармон берувчиси ҳам маъшуқадир. Бу дарднинг бедаволигини ишқ дардига чалинганлар билади, бедардлар буни қаердан билсин? Шайх учун кеча ва кундуз баробар эди. Кундуз кечадай қоронғи, тун эса фироқ зулматидай узун ва ваҳимали эди.

Шайхнинг ишқи туғён уриб, ўзини ҳам, оламни ҳам унута бошлади, бошига тупроқ сочиб, ўз ҳолига ўзи мотам тутди. Кўзига уйқу келмас, гоҳ нола чекар, гоҳида ўртаниб ёнарди. Қопқора тунларнинг зулмати - фироқ зулмати поёнсиздай эди.
— Эй Аллоҳ, — деб нола қиларди Шайх Санъ-он, - наҳотки, бу тунларнинг охири кўринмаса, наҳот менинг қуёшим порлаб чиқмаса? Ё фалак машали ўчдими абад, сўндими тириклик олови? Беҳад кўп тунларни риёзатда ўтказган эдим, аммо бундай зулмат тунларни кўрмаган эдим. Шамъдай ёниб адо бўляпман, жигарим ёниб, ичимдаги олов аланга урмоққа! Нафасимдан ўт чиқади, эй парвардигор! Ишқ мени ўз қонимга ташна қилди-қу, йўқ-йўқ, бош-оёғимни қонга белади. Бир кечада юз кечанинг азобини тортаётирман, билмадим, кундузим қандай ўтар экан? Тун одамзод учун шунча машаққатлими, шунча азоб эканми, энди билдим буни. Кеча-кундуз иситма ичидаманки, қачон кундуз бошланиб, қачон кеч киришини англамасман. Магар вужудим тарҳини тузганда парвардигор шу бир кеча учун асраб қўйганмиди мени? Дунёда ғам шунча кўпми, ишқ шундай беинтиҳо қудратми? Бу қиёматнинг аломатими ё оҳимдан гардун шамъи хиралашдими ё дилбаримдан уялиб, қуёш парда ичига кириб кетдими?

Куйдиму ёндим бу тун азобидан, иложин тополмадим ишқ дардининг, энди тоқатим ҳам қолмади бу ғавғоларга. Тоғдай саботим-сабрим қани, ҳашамату матонатим қаён кетди, ўткир зеҳним, заковатимдан айриддим: қилни қирқ ёриб, не-не мушкил масалаларга жавоб топган ақлим хиралашди. Бироқ ошиқ учун ақл нима керак, ишққа ақлнинг кучи етармиди? Ёрни излаб эшигига борай десам, оёғим қимирламайди. Овоз чиқариб, маҳбубамни чақирай десам, тилим сўзга келмас, қон оқавериб кўзларим кўрмайдиган бўлдилар.

Ақл кетди, сабр кетди, кетди жон, Бу не савдо, не азобу не фиғон?!

Шайх Санъоннинг муридлари йиғлашиб, унинг қўнглини кўтармоқчи бўлдилар. Яқин маҳрамларидан бири деди:
— Эй шайхи кибор, ўрнингдан тур, васвасани ўзингдан улоқтир, таҳорат олиб, намоз қил, шайтони лаъинни қувгин нари.

Шайх деди:
— Эй бехабар, бу кеча жигар қони-ла юз дафъа таҳорат қилдим, юз ракаат намоз қилдим Аллоҳга, маҳбубим висолига эткизгин деб.

Бошқаси деди:
— Тасбеҳинг қани, тасбеҳсиз шайх шайх бўладими? Тасбеҳни қўлга олиб зикрга туш.

Шайх деди:
— Белимга зуннор боғлаш қулай бўлсин учун қўлларимни тасбеҳдан бўшатиб олдим.

Бошқаси деди:
— Эй мўйсафид, агар гуноҳу хато содир бўлган бўлса, тавба қил, парвардигор раҳм қилувчидир.

Шайхдеди:
— Аллақачон тавба қилганман, аммо шайхлик ору номусидан, қилу қолидан тавба қилганман.

Бошқаси деди:
— Пушаймон эмасмисан, шайх? Ахир мусулмонликдан эмас бу ишинг.

Шайх деди:
— Ҳа, нега шу пайтгача ошиқ бўлмадим, деб пушаймонман.

Бошқаси деди:
— Сени дев йўлдан урибди, бадбахтлик ўқи билан қалбингни пора қилибди.

Шайхдеди:
— Тўғри айтдинг, ишқ деви бизнинг кўрага олов қўяди, айтгин, яна ҳам гуркирацин оловини. Оҳ, қандай чиройли олов қалар у!

Бошқаси деди:
— Xабар топган ошнолар, биродарларимиз нима дейди, бундан огоҳ бўлганлар шайхи кабир гумроҳ бўлибди, демайдиларми?

Шайх деди:
— Мен ному нанг, яъни обрў-иззат талашишдан қутулдим, риё шишасини тошга уриб чил-чил қилиб синдирдим.

Бошқаси деди:
— Кел, дўстларингга қўшилгин, бу кеча Каъбага қараб йўл олайлик.

Шайх деди:
— Агар Каъба бўлмаса, дайр (насронийлар ибодатхонаси) бор-ку. Қарагин, мен ҳушёру каъбам дайрда мастдир, яъни маъшуқам насронийлар ибодатхонасида яшар ҳусни билан мағрур.

Бошқаси деди:
— Қадимий ёру дўстларинг сендан хафа, кўнгиллари ярим бўлиб, сарсон-саргардон юрибдилар, ахир.

Шайх деди:
— Тарсо қизи қандай гўзал! Кўнглим бошқа алоиқлар, ранжлардан бегона. Менинг дўстим дайрда, парда ортида.

Бошқаси деди:
— Тур, йўлга туш. Маккага бориб узрхоҳлик қил, тавба келтир.

Шайх деди:
— Бошимни ул нигорнинг остонасига қўйиб, узр сўрайман. Бошқа нарса керак эмас, мени йўлдан урма, танҳо қўй!

Бошқаси деди:
— Эй шайх, бу йўл — дўзах йўли. Огоҳ бўлмаган одам дўзахийдир.

Шайх деди:
— Майли, менга дўзах ҳамроҳ бўлсин, илло бир эмас, этти дўзах менинг оҳимдан куяр.

Бошқаси деди:
— Жаннатдан ноумид бўлма, эй шайх. Жаннатдан умидвор бўлсанг, бу ёмон ишни қилма.

Шайх деди:
— Жаннат менинг ёримнинг юзидир. Агар жаннат керак бўлса, унинг кўйи-кўчасига бораман.

Бошқаси деди:
— Эй шайх, Аллоҳдан уялгин, ҳақтаолодан инсофу адолат, ҳаё ва имон тила.

Шайх деди:
— Бу ўтни менинг вужудимга ҳақнинг ўзи солди, мен буни ўз ихтиёрим билан ўзимдан кеткизолмайман

Бошқаси деди:
— Ўзингга келиб, ҳушингни йиғ, хотиржамъ бўл, янгидан имон келтириб, мусулмон бўлгин.

Шайх деди:
— Мендек ҳайрону зордан куфрдан бошқасини сўрама, кофир бўлган одамдан имон талаб қиласанми?

Шайх Санъонга сўз таъсир қилмади. Муридларнинг қалби қонга тўлди. Улар олдинда яна қандай ҳодисалар юз бери-шини билмасдан ҳайрон эдилар. Ғайб пардаси ортида не ҳикматлар бор, қисмат кимнинг бошига нима солади — номаълум эди.

Тун ёришиб, ёруғлик султони — қуёш лашкарини тортиб чиқиб келди. Шунда хилватда ўлтирган Шайх Санъон тарсо қизи уйи томон йўл одди. Қизнинг уйига кирмоқчи бўлганди, аммо хизматкорлар уни қувиб ҳайдадилар, орқасидан итларни қўйиб юбордилар. Шайх ноилож ташқарига чиқиб турди, ташқарида нигори уйининг тупроқ йўлида ўтириб олди. Ёрим чиқармикан деб икки кўзи тўрт эди. Маъшуқаси даргохи йўлидаги тупроқни кўзига суртар, кеча-кундуз уй ёнидан кетмас, дашном-таъналарга, маломатларга чидаб, сабру трқат билан қизнинг ташқари чиқишини кутарди. Оқибатул амр, силласи қуриб, касал бўлиб қолди. Нола-фиғон ўтган-кетганларнинг бағрини эзар, одамлар атрофига тўпланиб, қизиқиш билан тамошо қилардилар, ачинардилар. Бу юқеани эшитган қиз бир кун ташқарига чиқди ва шайхни кўриб, ундан сўради:
— Агар сен чинданам ошиқ бўлсанг, бу йўлга мардонлардек киришган бўлсанг, қуйидаги тўрт ишни бажаришинг керак: биринчидан, бутга сажда қиласан, иккинчидан, Қуръонни ўтга солиб ёндирасан, учинчидан, шароб ичасан, тўртинчидан, имондан қайтасан.

Шайх деди:
— Майли шароб ичаман, қолган учтаси билан ҳеч бир ишим йўқ. Жамолинг ҳақи май ичишга розиман, ҳуснингни майга қўшиб ичарман, аммо қолган уч шартни бажара олмайман.

Қиз деди:
— Майли, тургин, май берай, ич, қонингни қизитиб, ҳушингни зойил эцин, кейин кўрамиз.

Шайхни дайри муғон — ибодатхонага олиб кирдилар. Мурилларнинг фиғони осмону фалакка кўтарилди. Шайхни бир мажлисга олиб бордилар. Қиз унда тенгсиз ҳуснини намойиш қилиб, мезбон каби меҳрибонликлар кўрсатарди. Шайх бу ҳусну жамолни мушоҳада этиб, ақлу ҳушидан бир зарра қолмади, оҳ чекиб, бир гўшада ўтирди. Шайх ўзини қизнинг ёнида кўрди: унинг лаъл лаблари, хушбўй зулфи билан ўртоқлашди, қизнинг кулгиларини кўрди, қиз қўли-дан бода олиб ичди, маҳбубаси сочларини ушлаб силади. Дин илмида юз хил китобни тўрт мазҳабда туширган эди. Қуръонни ёддан биларди. Аммо ҳаммаси бирдан ёдидан кўтарилди, бода келиб барини барбод берди. Май унинг замиридаги лавҳни ювиб, хотирадаги ёзувларни ўчириб ташлади. Ул санам қўлидан бода ичиб, шайхнинг бутун ихтиёри қўлдан кетди. Май таъсирида сархуш бўлиб, қўлини қизнинг бўйнига солмоқчи бўлди. Қиз деди:
— Эй шайх, сен маъно одами эмас экансан, ишқда мудцао аҳли - даъвогар киши мард эмас. Муддао аҳлининг ҳақиқий ишқ билан ишлари йўқ, ошиқликни куфр устувор сақлайди. Агар ишқда қадаминг маҳкам бўлса, бу ҳалқа зулфимнинг мазҳабига кирмокчи бўлсанг, менинг фикру одатимга иқтидо қил, ўшанда мен билан ўтириб, қўлингни бўйнимга соласан. Агар иқтидо қилмас экансан, мана таёғинг ва мана ридо (тўнинг), ол-да, жўна!

Шайх Санъон энди ошиқ бўлиб қолган, ишқ домига гирифтор одам эди. Ошиқ шайх маст бўлиб, дилини қўлдан бериб, ўзи ҳам буткул беҳуш ва бехуд аҳволда эди. Май эски ва ўткир эди, шайхнинг миясига тез таъсир этди, май эски, ишқ - ёш, ошиқ эса қари эди. Аммо дилбар ошиқнинг олдида ҳозир эди, шундай бўлгач, сабр қилиб бўладими?

Шайх деди:
— Эй ой юзлигим, тоқатим қолмади, мен бедилдан яна нима истайсан, айт. Ҳушёрлигимда бутпараст бўлмаган бўлсам ҳам, бироқмастликца бутга сиғиниб, Қуръонни ҳам ёндиришга тайёрман.

Қиз деди:
— Мана, энди менинг одамим бўлдинг, менинг мазҳабим, табъимга бўйин эгдинг. Шу пайтгача сен ишқда хом эдинг, энди пишдинг, вассалом! Бу хабар барча тарсолар орасига

тарқалди, шундай улуғ шайх тарсолар мазҳабига кирибди деб шодландилар.

Шайх Санъонни маст ҳолида ибодатхонага олиб келдилар ва белига зуннор боғладилар. Шайх ўз динидан кўнглини узди. Каъбани ҳам, шайхликни ҳам буткул эсдан чиқарди.

Шайх тарсо қизга қараб деди:
— Эй дилбар қиз, нима деган бўлсанг, қилдим, барча шартларингни бажардим, хўш, бизнинг орамизда монеълик қиладиган яна нима қолди? Ишқ туфайли май ичдим, бутга сажда қилдим. Ишқ йўлида кўрган азобларимни ҳеч ким кўрмасин. Эллик йил шайхлик қилдим, кўнглимда роз дарёси

мавж урарди. Аммо илмдаги пухталик ишқда абжадхон — алифбо сабоғидай гап экан. Ғайбнинг сиршуноси ишқ йўлида саргардону овора экан.

Қиз яна деди:
— Эй асири ишқ бўлган пир, сен жуда фақир - қашшоқсан, аммо менинг қалиним катта - кучинг етармикин? Мен кўп миқцорда олтин ва кумуш талаб қиламан, олтининг бўлмаса, ишингнинг натижаси бўлмайди. Шунинг учун мендан умидингни уз, қуёш каби ёлғизлик йўлини танла,

мардлар каби сабр қилиб, танҳоликка чидагин.

Шайх деди:
— Эй сарв қадду сиймбарим, айтганларинг тўғри, лекин мени сендан ўзга одамим йўқ бу шаҳарда. Бу сўзларингни қўй. Сенинг ишқинг йўлида бор-будимдан ажралганман, барча ёру муридларим ҳам мендан юз ўгирганлар, менинг душманимга айланиб қолганлар. Сен билан дўзахга боришга ҳам тайёрман, аммо сенсиз биҳишт мен учун дўзахдир.*

Оқибат ул гўзалнинг шайхга раҳми келди, шайхнинг сидқу вафоси мустаҳкамлигини яна синаш мақсадида деди:
— Қалин пули ўрнига менга бир йил чўчқаларимни боқиб берасан. Бир йил ўтгач, сенинг хоҳишинг амалга ошади. Бирга умр ўтказамиз.

Каъба шайхи, пири кибор шайх Санъон чўчқабоқарлик касбини қабул қилди. Воқеан, ҳар бир одам ичида юз чўчқа бор, киши ичидаги чўчқани ўлдириши керак ё зуннор боғлаши керак. Сен бу иш фақат шайх Санъон бошига тушган деб гумондасан. Лекин бу хатар ҳар бир киши ичида бор. У ҳар замон бошини чиқариб, одам боласини безовта этади. Агар сен ўзингдаги чўчқадан огоҳ бўлмасанг, тариқат йўлига кирган солик эмассан, мени маъзур тут. Эй мард, агар тарикатга қадам қўймоқчи экансан, бу йўлдаги бутлар, чўчқалар каби минг турли балолардан қўрқма. Агар тариқат йўли шундай азобли бўлмаганда, Шайх Санъондай дин одами расво бўлиб, Рум шаҳрида ғавғо кўтармас, саргардон бўлмас эди.

Шайх СанъОн Муридларининг Чора Тополмай КаъБага Қайтишлари

Шайх Санъоннинг муридлари нима қилишларини билмай ҳайрон қолдилар. Шайхнинг шайдо ва ошиқлигини, тарсо қизи учун тарсолар динига кириб, мусулмонликни тарк этганини кўриб, унинг ёнидан кетдилар, ғамгин ва дилтанг бўлиб, аттанг-афсус деб шайхдан юз ўгирдилар. Муридлар орасида шайхга яқин бир киши бор эди, у шайхнинг олдига келиб деди:
— Эй ишқда инону ихтиёрини қўлдан берган пир, биз энди Каъба томон қайтамиз, нима истагинг бор, айт. Балки бирор кўрсатма берарсан бизга. Ёки ҳаммамиз сен каби тарсолик кўйига кириб, расво бўлишимиз керак, ёхуд бу эрдан кетиб, сенинг бу аҳволингни кўрмай, узоқроқ турганимиз маъқул. Каъбага бориб, хотиржам ибодат билан шуғулланганимиз бу ерда кўраётганимиздан яхшироқ эмасми?

Шайхдеди:
— Қаерга борсаларинг боринглар, мени тинч қўйинглар. То танимда жоним бор экан, насронийлар дайри менинг жойимдир. Менга шу насронийларнинг руҳоний қизи (роҳиба) бўлса бас. Агар сиз ҳам ошиқ бўлганингизда менга ҳамдаму ҳамроз бўлардингиз. Эй азизлар, қайтиб боринглар, менинг ҳолим нима кечишини Аллоҳ билади. Агар мендан сўрасалар, рост гапни сўзланг, шайх Санъон ошиқу хаста денг, кўзларида қонли ёш, шакар еса заҳарга айланади деб айтинг. Ҳеч бир мусулмон бошига бу савдони солмасин. Агар мени таъна билан тилга олсалар, дард кўрмаган бедардлардир улар.

Шайх Санъон шу гапларни айтиб, юзини ёрларидан ўгирди, видолашмади ҳам улар билан. Таёғини олиб, чўчқала-рига қараш учун далага йўл олди. Муридлар эса унинг орқасидан йиғлаб қолдилар, ҳар қанча «ей шайх, қайтинг», дедилар, аммо шайх эътибор қилмади. Гўё муридларни ҳеч кўрмагандай, улар мутлақо бегона кишилардай эдилар унинг учун. Шайх бепарво чўчқабоқарликни давом эттирар эди.

Шундан кейин муридлар барчаси Маккага қараб йўлга тушдилар, жонлари куяр, юраклари ачир, аммо иложсиз эдилар. Муридлар Маккага бориб етдилар, лекин ҳеч кимга ҳеч бир нарса демадилар. Шайх аҳволидан сўз очмадилар. Пирсиз, раҳбарсиз эдилар, пирлари Румда тарсо бўлиб қолган эди.

Пир йўлини йўқотгандан кейин муридлар нима қилсин, пир каъбадан юз ўгиргач, муридлар Каъбага қараб юзланишлари ажаб.

Эй ишқ, нималар қилдинг сен, эй фалак, одам бошига не кўргиликларни соласан сен?

Шайх Санъоннинг яна бир заковатли муриди бор эди. Шайх Румга кетган вақгда у Маккада эмас эди. Шайх йўкди-гида сафардан қайтиб, Маккага келган ва шайхни кутиб, хилватда ўтирарди. Муридларнинг шайхсиз қайтиб келганини кўриб, кўнгли бузилди ва улардан пирининг аҳволини сўради. Биродарлар унга шайх бошига тушган савдони бир-бир ҳикоя қилиб бердилар. Шайхнинг ошиқ бўлгани, тарсоларга қўшилиб, майхўрлик қилгани, ҳозирги вақтда чўчқабоқар бўлиб юрганини айтиб бердилар.

Заковатли мурид биродарларидан бу қиссани эшитгач, ғамгин қиёфада деди:
— Эй, ноаҳлу бевафо ёрлар, ёрлик ва дўстликка мувофиқ иш қилмабсизлар, аксинча, номардларнинг ишини қилибсизлар. Садоқатли мурид, жон пайвандли ёр бўлсангиз оғир пайтида қунига яранг эди, бирга бўлиб, дардига малҳам бўлинг эди. Агар ўз шайхингизнинг ёри бўлсангиз, ҳар қандай шароитда унинг ёнида бўлмоғингиз лозим, ахир. Уялинглар, шуми садоқату вафо, пир ҳаққини адо этиш? Агар шайхингиз белига зуннор боғлаган экан, сиз ҳам дарҳол белга зуннор боғланг эди, агар тарсо бўлса, ҳаммангиз унга қўшилиб тарсо бўлинг эди. Сиз қилган иш эса ёрлик ва мувофикдик эмас, балки мунофиқлик ва душманликдир. Ўз ёрининг дўсти бўладиган одам, ёри агар кофир бўлса ҳам ёрликни тарк этмаслиги керак. Шайх денгизга чўкиб, наҳанг комига тушибди, сиз эса қўрқиб, уни ташлаб қочибсиз.

Ҳаммаси ўзларини оқлаш учун: биз шайхни кўп марта огоҳлантирдик, бирга юриб, дардига шерик бўлмоқчи бўлдик. Аммо шайх биздан безор эди, бизни кўришдан оғринарди. Олдидан бизни қувиб ҳайдади. Чунки бизнинг ёрлигимиздан унга ҳеч фойда йўқ эди, бизнинг Маккага қайтишимиз ҳам унинг ҳукми фармонидир, дедилар. Заковатли содиқ мурид эса деди:
— Сизнинг муридмиз дейишга ҳаққингиз йўқ, номард- ларнинг ишини қилгансизлар. Ҳақ наздида пирингизга зулм қилдингиз. Шу билан ҳақ йўлидан ҳам қайтдингиз.

Муридлар бу сўзни эшитгач, ўз-ўзларини койий бошлади-лар. Нотўғри иш қилганларини англаб етдилар.
— Биз ҳаммамиз ҳақ даргоҳи деб талабгор бўлиб юрибмиз, шайхга ҳам, ўзимизга ҳам зулм қилибмиз. Энди қоғоздан кўйлак кийиб — қанот чиқариб, Румга учайлик, пирнинг ҳузурига етайлик, - дедилар бариси бир оғиздан.

Румга Қайтиб Келганлари

Барча муридлар Маккадан чиқиб, Рум сари йўлга равона бўлдилар. Xато қилганларини англаб, ҳақдаргоҳига зору нола қилиб, узр сўрардилар. Шу тахлит ҳар бири қирқкеча-кундуз мақомдан бош тортмай, дуо қилдилар, шафоат тиладилар. Яшил кийим кийиб юрган муридлар энди мотам тутиб, кўк либосларни кийдилар. Охирул амр, уларнинг дуоси қабул қилинди: сафо ва сидқ ўқи нишонга тегди — тонг саҳарда бир мушк ҳидли хушбўй шабада эсди, кашфу каромат олами ошкор бўлди. Аввалдан пирга содиқ бўлган заковатли мурид Муҳаммад Мустафони тушида кўрди. Кўрсаки, ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу олиҳу ва ашобиҳу вассаллам, икки қора зулфини ёйиб, хиромон келар ва табассум қиларди. Кимки уни кўрса мадҳу сано ёғдирарди унга. Мустафони кўрган мурид жойидан сапчиб турди ва деди:
— Эй, Расули Акрам, қўлимни олгин, сенсан халққа раҳнамо - ҳақ йўлини кўрсатувчи набии барҳақ, Бизнинг шайхимиз йўлдан озди, уни туз йўлга бошла.

Мустафо унга деди:
— Эй, ҳиммати баланд умматим, бор, шайхингни банддан озод этдим. Шайх билан ҳақ орасида шу пайтгача гарду ғуборлар бор эди, қора доғ кўринарди. Мен бу ғуборни унинг йўлидан кўтардим, уни зулмат ичра доимий қолиб кетишга қўймадим. Шафоат юзидан бир шабнам ато этдимки, шайхнинг ҳаётига ҳам бу файзу сафо киритади. Сен шунга ишонки, олам-олам гуноҳ бўлса ҳам, бир тавба туфайли кечирилади.

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалам бу сўзларни дедию, заковатли мурид назаридан ғойиб бўлди. Мурид бу тушнинг маъносидан шунчалик хурсанд бўлдики, ўзидан кетиб қодди. Ўзига келиб, шундай бир наъра торттики, гўё осмонда гулдирак гумбирлагандай бўлди. Барча ҳамроҳларини бундан хабардор этди, уларга яхшилик хушхабарини етказиб, жадал йўлга кирди. Ҳаммалари шоду хуррамликдан кўзларида ёш, отлиқ ва пиёда дашту биёбонларни босиб, шайх манзилига етдилар.

Шайхни кўрдиларким, аввалгидай чўчқабоқарлик қиларди, аммо беқарорликдан қуриб, қоқ суяк бўлиб қолган эди, гўё бир даста оловдай ёнарди. Шайх ўзининг содиқ муридини кўрди, аҳволи ўзгарди. Қалбида бир илоҳий учқун лип этиб ёнди, Ҳақ билан розлаша бошлади. Ноқус -қўнғироқни ҳам, зуннорни ҳам ташлади. Шайх Санъон ёрлари - муридларини узоқдан кўриб, гўё ўзини нур ичра сезди. Xижолат чекиб, тўнини пора-пора қилди, афсус-надомат чекди. Гоҳи оҳ-нола этар, гоҳида ҳасратидан танидаги қони музлаб қолгандай бўларди.

Қуръон ҳикматлари, илоҳий асрор ва ҳадислар суннати хотирасидан бутунлай кўтарилган эди, лекин бирдан ҳамм&си яна ёдига тушди, жоҳиллик ва бечоршшкдан қутулди. Xижолат ва уятдан гул каби дил қонига беланган эди. Дўстлари уни бу аҳволда кўриб, олдига югуриб бордилар, Танфи Таолога минг-минг шукр қилдилар. Шайхга дедилар:
— Эй, сирларни пардасиз кўрувчи зот, қуёшингни тўсиб гурган булут тарқалди. Куфр кетди, имон қайтиб келди. Румнинг бутпарасти ҳакпараст бўлди янгидан. Мустажобу шафоат дарёси мавжланди, сенинг учун Расулуллоҳнинг ўзи орага кириб, шафеъ бўлди. Бунинг шукронасини олам охиригача қилсанг ҳам адо бўлмас, тур. шукрона қил, мотамнинг ни.ма кераги бор? Тозалагувчи олов қалбинггга кирди, энди кераксиз нарсаларнинг ҳаммасини ўтга ташлаб куйдир!

Қиссани шу ерда тугатаман, чунки яна улуғ йўл азимати бошланди, Шайх Санъон таҳорат олиб покланди, намоз қилди ва ҳирқасини эгнига кийди. Сўнгра Маккага қараб сафарга отланди, улуғ ҳашаматли карвон Каъба сари борарди.

Тарсо Қизининг Туш Кўриши Ва Шайх Орқасидан Бориши

Шайх Санъон Румни тарк этиб, Маккага қайтгандан кейин тарсо қизи туш кўрди. Тушида офтоб қўйнига кирган эмиш. Шунда офтоб тилга кириб, шайхнингорқасидан йўлга туш, деди. Шайх мажоз тариқасида сенинг йўлингга кирган эди, сен эса унинг кетидан борсанг, ҳақ йўлига кирасан.

Сен уни йўлдан урган эдинг, энди унинг йўлига кир, шайх қайтиб ҳақ йўлини топди, сен ҳам ҳамроҳи бўлгин.

Тарсо қизи уйқудан уйгонгач, қалбида бир нур шуълалана-ётганини ҳис этди, гўё офтоб ичидан порлаб турарди. Кўнглида ажиб бир дард пайдо бўлди ва қарорини олди. Энди қизнинг вужудини ишқ оташи қамраб олди. Кўнглидаги оташ шундай ўртар эдики, ҳеч нарсага қўли бормас, ҳеч нарса билан овунмас эди. Қизнинг бошига иш тушган эди, бу - муҳаббат эди. Бу дардни бировга айтиб бўлмас, роздону ҳамдами ҳам йўқеди. Илгариги ҳолидан асар қолмади, ўзини бир ажойиб олам ичра кўрди: бир асрор завқидан сармасту сархуш бўлиб, буни табиий ҳолат тушунчалари билан англатиб бўлмасди. Оҳуриб, кийимларини йиртиб, ташқарига отилди, сочларини ёзиб, девоналардек лаҳза-лаҳза бехуд бўларди. Қиз тоқат қилолмай, шайх ва муридлари орқасидан йўлга тушди. Қизнинг аҳволига одамларнинг раҳми келар, чунки у ожиз, беқарор эди. Қиз зорланиб дерди:
— Эй, барча мушкулларни осон этувчи парвардигор! Бир аёл бошим билан қаерга бораман. Балолар гирдобига гирифтор бўлдим. Агар шайхни қийнаган бўлсам, мени қаҳринг денгизига ташлама, узр сўрайман, раҳмли Аллоҳм. Xато қилдим, аммо тавба келтириб, гуноҳимни бўйнимга олдим, мендай мискин бечорани қийнама. Дилни қўлдан бердим, бедил жонимни азобга қўйма. Агар мабодо ўлсам, биров мададкор бўлмас, хору зорликдан ўзга мартабам йўқ менинг.

Тарсо қизи воқеасини Шайх Санъонга етказдилар, тарсо қизи тарсоликдан чиқибди, бизнингдинга кириб, мусулмон бўлибди, энди у сенга ошиқи беқарор деб айтдилар. Шайх буни эшитиб, қизнинг олдига борди ва у билан суҳбатлашди.

Муридлар унга таъна қилиб:
— Яна бут олдига бордингми, тавбанг қаёқда қодди, азобларингни унутдингми? - дедилар.

Шайх Санъон қизнинг аҳволини уларга тушунтирди, тарсо қизи ҳақ йўлига кирганлигини билдирди. Муридлар буни эшитиб, ҳайрон бўлдилар ва қизга раҳмлари келди. Бу сафар шайх муридлари, суҳбатдошларини олиб қизнинг олдига борди, улар ўз кўзлари билан кўриб, қаноат ҳосил қилсинлар деб шундай қилди. Улар қизни бир аҳволда кўрдилар, унинг яқоси чок, боши очиқ эди, бир жонсиз жасаддай тупроққа беланиб ётарди. Қиз ўз дардининг сабабчиси шайхни кўргач, юракдан оҳи оташнок чиқарди. Шайхга назар ташлар, кўзлари эса тинмай ёш тўкарди. Шайхга қараб деди:
— Сенинг ишқинг туғёнидан жоним қуймоққа, бундан буён бу дардни яширолмайман. Бу дарднинг боиси нима, парда орқасидаги сирни менга тушунтир, пардани кўтариб огоҳ эт, мени ислом йўлига бошла энди!

Шайх Санъон унга шаҳодат калимасини ўргатди, қиз имон келтириб мусулмон бўлди. Бу воқеадан барча ашобу ёрлар орасида ғавғо кўтарилди. Охир-оқибат, ул санам ҳақ йўлини топиб, имон завқидан хушнуд ва мунаввар бўлди.

Қиз деди:
— Эй шайх, тоқатим тоқ бўлди, фироқ тоқатига чидолмасман. Бир уюм тупроқ бўлмиш бу олами фонийдан кетарман тезда, эй олам шайхи, алвидўу алвидў!

Ул ой шу гапни айтдию жонни жонофаринга топширди, яримта бўлган жонини жононга фидо этди. Бу мажоз денгизида бир қатра эди у. Ҳақиқат дарёси томон кетди яна. Ҳаммамиз ҳам шул санам каби оламдан сафар этамиз бир-бир. Ишқ йўли шундай йўлдир, буни ишқдан, дарддан огоҳ кишилар англагай. Нафс бу асрорни эшитмайди ва англамай-ди, бенасиблар бу қўйга киролмайди. Буни жону дил қулоғи билан эшитиб олмоқ керак, ботин олами бу сирни билади, тана-вужуд буни қаердан англасин!

Қизнинг ўлими Шайхга қатгиқ таъсир этди, жони ачиди, ёрининг юзи беркилгач, кўзини оламдан олиб қочди. Ғамзада ва мотамзада шайх ўз дўстларига деди:
— Эй, дўстларим, биз ошиқларнинг ҳолини кўринг, аҳволимизга назар ташланг. Қушим овимга илинган эди, уни қанотим остига олган эдим, аммо у учиб кетди, билинг, энди мен ҳам бу дунёда қолмоқчи эмасман. Бу жаҳондан жаннат сари сафарга чиқаман, жононим изидан кетмоқчиман.

Агар қиз тонгда вафот этган бўлса, Шайх Санъон туш пайтида жон берди. Ошиқу маъшуқлар тобутини изма-из кўтардилар. Шайхнинг қабрини қизнинг қабри ёнидан қазидилар, иккаласини ёнма-ён тупроқка қўйдилар, ошиқ ва маъшуқнинг пири хутба ўқиди, жон ила жонон бирлашди-лар, ошиқ ва маъшуқ бирга эдилар. Гўё улар бирга тирик эдилар, васл нашидасини, бирлашиш лаззатини татиб кўрардилар. Гўё васлдан беҳуш бир-бирларини оғушга олиб ётардилар улар. Икки қабр устида икки тик қомат сарв дарахти ўсди. Парвардигори бокарам ўз лутфи билан ул ерда зилол сувли чашма ато этди. Бул чашма сувидан неча фарсах ерлар обод бўлиб, ям-яшил кўкариб турарди. Аҳли диллар келиб, қабрларни зиёрат қилар, ошиқ-маъшуқлар руҳига фотиҳа ўқирдилар. Гўё бу ерда тўрт фасл ҳам баҳор эди, айланаси боғ-роғлар, чаманзорлар билан ўралган эди. Ҳар доим дарахтларнинг меваси пишиб турар, ер юзида жаннат пайдо бўлгандай эди. Каъба ёнида эди, ул манзил, хосу авомнинг зиёратгоҳига айланди.

Атторнинг қиссаси бир моҳчеҳра қиз учун эмас. Аллоҳ сирридан бандаси огоҳ эмас.

Бир покдин инсон ҳузурида муҳаббат ҳақида сўз борар эди. Ўтирганлардан бири деди:
— Мен олтин ошиғиман, пулни, бойликни севаман. Олтин ишки вужудимда жон кабидир. Агар кўлимда зар гулдай очилиб, чарақлаб турмаса, мен ҳам гул каби кулиб туролмайман. Дунё ишқи мени ғамлардан озод қилди, одамлар орасида обрўли-еътиборли бўлдим. Зарпарастман, зардир-олтиндир менинг сиғинганим, Аллоҳим. Шунда покдин, Аллоҳпараст одам унга қараб деди:
— Эй, аслга эмас, суратга ошуфта бўлган, сурат бандига тушган одам, кўнглингдан сафо саҳарининг нури йироқ, сен чумолига ўхшайсан, каваклардан бошқа нарсани билмайсан. Кеча-кундуз деюнадай чопасан, суратга гирифторсан. Маънони изла, суратга ўралмагин, асл мохият маънодир, сурат арзимас дир, ҳечдир. Олтин кўринишда бўялган тошдир, сен ёш бола каби ранг-бўёқларнинг ошуфтасисан. Сенинг олтинларинг бирор ишга ярамайди. Қиёмат қуни бу олтинлар ҳеч кимга ёрдам беролмайди. Сен ўйинчоқлардан лаззат топасан, нурнинг нуридан шодсан. Сен аслга интилмайсан, нурнинг манбаъини истамайсан. Жони покингни олтин бандидан халос эт, эй жон, ахир, моҳият — мутлакият ошиғи бўлмоғи керак.

Ошиқ Дарвеш Ҳикояти

Бир дарвеш бир шаҳзодага ошиқ бўлди. Кеча-кундуз шаҳзода ёдида оҳу нола чекар, аммо шаҳзодани ҳеч кўрмаган эди. Одамлар дарвешга танбеҳ бериб, насиҳат қилардилар:
— Сен қаердаю подшо қаерда, агар бу ишинг подшонинг қулоғига еца, сени қаттиқ жазолайди, ўз хунингга ўзинг зомин бўласан, - дер эдилар. Аммо дарвеш бу гапларга эътибор қилмас, шаҳзодани ўз қибласи, каъбаси деб билар, унинг ҳусну жамолини мақтар, беқарорлигини, ошиқлигини изҳор этар эди.

Подшо бу гапни эшитиб, ранжиди ва дарвешни ушлаб, қатл этишга ҳукм этди. Дарвеш бу гапни эшитиб, хафа бўлиш ўрнига шод бўлди, наъра тортиб, бошини тошларга ура бошлади, ақл-ҳушини йўқотди. Шу ҳолда уни қатлгоҳга олиб бордилар. Дарвеш қатлни уюштирувчи ҳокимдан бир муддат мухлат сўради, бир ракаат намоз ўқиб олайин, деди. Ҳоким ижозат берди.

Дарвеш кўзидан иссиқ оташли ёшларини тўкиб. юзини тупроққа қўйиб деди:
— Эй Аллоҳи ҳозиру нозир, эй парвардигори қодиру қаҳҳор, шоҳимнинг умрини узун, давлатини фузун эт, унинг ҳеч бир гуноҳи йўқ. Аммо жоним танимдан чиқишдан олдин менга шаҳзодани жамолини бир бор кўрсат, буни менга насиб эт. Ҳеч бўлмаса, ахир бир бор унинг юзини кўрайин, кейин ўлсам майлига, майлига унинг олдида жон берайин, жонимни унга топшириб, Исмоил сингари қурбон бўлайин. Бир эмас, минг жоним бўлганда ҳам унга бағишлаган бўлардим. Эй парвадигор, минглаб одамларнинг ҳожатини чиқарасан, менинг ҳам ҳожатимни чиқар...

Парвардигор ул дарвешнинг ноласини эшитди ва подшоҳ кўнглига раҳм солди. Ҳоким шоҳ олдига одам юборди ва дарвешнинг ўлим олдидан айтган илтимосини билдирди. Фақир дарвешнинг ҳолати ва сўзи шоҳга таъсир қилди, шоҳнинг қалбида ҳам дард пайдо бўлди. Шоҳўғлини чақириб, деди:
— Дарвешдан юз ўгирма, уни ўзингга яқинлаштир, ҳозир эса вазир билан бирга ўша бечора ошиқ олдига боринглар ва унинг кўнглини кўтаринглар.

Шаҳзода отасининг сўзига кириб, дарвеш олдига йўл олди. Гўё гавҳар садаф томон, дарё эса қатра томон йўл олгандай бўлди. Йўқ, қуёш тупроқ олдига келгандай бўлди. Шаҳзода дор остига, дарвеш олдига етиб келганда, бутун йиғилган халойиқ ҳайратдан қичқириб юбордилар. Қиёмат қўпгандай бўлди. Шаҳзода гадони тупроққа беланган ҳолда кўрди. Дарвеш гўё маҳв бўлган, йўқолган эди. Унинг жисми қарийбки кўринмас, халқ назаридан яширингандай эди. Шаҳзода бечора дарвешни бу ҳолда кўриб, кўзларига ёш олди, раҳми келди.

Воқеан, кимки ишкда содиқ ва собит бўлса, маъшуқ ҳузурига келади, ошиқу маъшуқ бир-биридан ажралмасдир, ишқ бор жойда ҳусн, ҳусн бор жойда ишқ мавжуд. Дарвеш шаҳзоданинг овозини эшитган бўлса-да, лекин юзини кўрмаган эди. Шаҳзода отдан тушиб. гадонинг юзини тупроқдан кўтарди ва тиззасига қўйди. Гадо шоҳининг юзини яқиндан кўрди. Гадо бир олов, шаҳзода эса бир дарёи раҳмат эди. Олов нур дарёсига етган эди. Гадо шаҳзодага қараб деди:
— Эй, шаҳриёр, мунча зор этдинг!

Сўнгра бу бахту саодатни етказган Аллоҳга шукр этди ва бир наъра тортиб, жонини жабборга топширди. Гўё у оламда йўқ эди. Бир шамъ лип этиб ўчгандай бўлди. Дилбарининг висоли маълум бўлгач, мутлақфоний бўлиб, йўқолди-кетди. Буни соликлар билурлар, ишқ не куйларга солиши, не-не мўъжизалар кўрсатиши уларга маълумдир.

Мардларнинг бари йўлда фано бўлдилар, Ҳаққа фоний бўлиб, Ҳақдан огоҳ бўлдилар. Эй вужудинг йўқликка йўғрилган, сенинг лаззатинг алам билан омухтадир, бир муддат остин-устун бўлмагунча, орому хотиржамликни кўрмайсан. Ишқ — кимё, сени покловчи хумдон. Мунча фикрга ғарқсан. Ақл - қўрқув келтиради, ақл мардликни бўғади, ақлни қўй. Xумдонга кир, мен каби ўзингдан кечгин, бир нафас ўз оламингни тарк эт. Менга қарагин: менки, мен эмасман, мен йўқман, мендан бошқа ҳам қолган эмас. Мен истаган нарса ақлдан ҳам, хайру шаррдан - яхши ва ёмондан ҳам балавдшир. Менга фақр офтоби нурини сочгач, икки олам кўзимга тариқча қиммациз бўлиб қолди, ул қуёшнинг шуъласин кўрганимдан кейин мен батамом йўқолдим, қатра дарёга қўшилгандай бўлди. Неки излаган бўлсам, топган бўлсам оқар сувга отдим. Бир қатра эдим -йўқолдим. Гарчи йўқолиш ҳар кимнинг қулидан келмаса ҳам, аммо мендай бир кишининг барҳақ фоний бўлиши етарлидир.


Ўн Бешинчи Мақола

Қушларнинг Симурғ Томонга Боришга Аҳд Қилганлари

Ҳаммалари бу қиссани эшитгач, жондан кечиш керак бўлса ҳам Симурғни излаб топишга қасд қилдилар. Симурғ қушлар дилига ғулғула солиб, беқарор қилди. Жонларидаги шавқу завқ, ишқ олови минг карра зиёд бўлди. Симурғни излаб йўлга киришга азм этдилар, азму қарорлари қатъий эди, ҳаммалари бунга тайёр бўлдилар. Аммо уларнинг раҳнамо пирлари йўқ эди. Йўлда ҳаммалари келишиб:
— Бизга йўл кўрсатадиган пири муршид керак, у мушкулларимизни ҳал қилсин, аҳду паймонда биз билан собит турсин, биз ўзбо-шимчалик қилиб йўлга тушолмаймиз. Бу йўлда қийинчилик-лар беҳад кўп учрайди, буни биладиган, тубсиз денгиздан олиб ўтадиган соҳибназар, доно одамга муҳтожмиз. Шундай одам ҳукму фармонига сўзсиз бўйин эгамиз, у бизнинг юкимизни енгил қилиб, эсон-омон Қоф тоғига олиб боради, ўша ерда Симурғ сояси бизга тушади, биз зарралар каби Қуёш шуъласига қўшиламиз, - дедилар.

Кўп ўйлаб, ораларидан шундай кишини танлашга келишдилар ва бунинг учун қуръа ташлашга қарор қилдилар. Қуръа кимнинг номига тушса, у барча қушларга раҳнамо бўладиган бўлди. Шундан кейин ҳаммалари бу тадбирга рози бўлдилар ва кўнгиллари тинчиди. Ҳаммалари жим бўлиб, қуръа ташлашни кутдилар. Шундан кейин қуръа ташланди ва у Ҳудҳудга тушди. Барчалари уни ўзларига раҳбар деб билдилар, нима деса шуни бажарадиган бўлдилар. Ҳаммалари Ҳудҳуднинг бошлиқлигини тан олиб, унга итоат этишга аҳду паймон қилдилар. Ҳудҳуд, шундай қилиб, қушларнинг пешво ва раҳбари бўлиб сайланди. Ҳукм унингҳукми, амру фармон ҳам унга тегишли бўлди. Қушлар унинг ҳукми учун жон фидо қилишга рози эдилар.

Шунда раҳнамо Ҳудҳуд лашкарнинг баҳодир саркардаси-дай олдинга чиқди ва унинг бошига тож кийдирдилар. Юз минглаб қушлар унга эргашиб, йўлга тушдилар, гўё еру кўкни булут қоплагандай эди. Водийнинг бошланиши кўрингач, қушларнинг фиғону ноласи осмондаги ойгача бориб етди. Бу йўлнинг ҳайбати жонларга ларза солди, қушларнинг вужу-дини даҳшат олови қоплади. Қушларнинг қанотлари, парлари, оёқ ва бошлари гўё узилиб кетгандай бўлиб, бир-бирларига урилдилар, бир-бирларини билмасдилар ва сезмасдилар ҳам. Ҳаммалари жондан қўл ювгандай бўддилар, юклари оғир, йўл эса олис эди. Ажабки, ушбу йўл сайрдан холи, унда заррача на хайр (яхшилик) ва на шарр (ёмонлик) сезиларди. Бу йўлда жимжитлик ва ором бор эди, унда фазо-макон (кенглик) ҳам, камайиш (қисқариш) ҳам йўқ эди.

Бир солик (йўловчи) Ҳудҳуддан:
— Йўл нега бўм-бўш? - деб сўради.

Ҳудҳуд деди:
— Бу Подшоҳнинг буюклигидир.

Боязиднинг Кечаси Шаҳардан Ташқари Чиққани Ҳикояти

Шайх Боязид Бистомий бир кеча шаҳардан ташқари чиқди ва дунёни одамларнинг ғала-ғовури, ғул-ғуласидан холи ҳолда кўрди. Тун ойдин эди, тўлин ой оламга шундай нур таратардики, гўё тун кундуздай ёруғ эди. Осмонни ғуж-ғуж юлдуз безаган, сокин ва ҳаловатбахш эди. Гўё ой, юлдузларнинг ҳар бири ҳеч ғулғула қилмай, сокинликда, оҳиста ўз иши — вазифасини адо этарди. Шайх саҳрода қанча юрмасин, дашту саҳрода ҳеч бир жонзот қимирлаганини қўрмади.

Шунда унинг кўнглида бир қўзғолон бошланди. Деди:
— Ё Раб, кўнглимга ҳаяжон, шўриш сол! Сенинг бундай улуғвор ва баланду кенг, беҳудуд оламинг бор, аммо нега у бундай жимжит, нега муштоқлар, ошиқлардан холи?

Шу пайт ғайбдан садо келдики:
— Эй йўлнинг ҳайрону сарсони! Подшоҳ ҳар кимга ҳам йўл бермайди. Бу эшикнинг қадру иззати, улуғворлиги шуни тақозо этадики, ҳар гадо бунга йўл тополмайди. Бизнинг улуғворлигимиз нур сочганда, уйқуда ётган гофилларни узоқлаштиради. Одамлар орасидан мингдан бири бу даргоҳга ёр бўлайин, деб йиллар давомида интизор кутадилар.


Ўн Олтиичи Мақола

Қушларнинг Ўз Раҳбарлари Билан Кенгашишлари

Барча қушлар йўлнинг ваҳимаси ва қўрқувидан патлари ва қанотлари қонга беланган ҳолда оҳ чектилар. Йўлни кўрар-дилар, аммо бу йўлнинг охири йўқ эди, дардни кўрардилар, аммо бу дарднинг дармони — давоси кўринмас эди. Бепоён-лик, улуғворлик шамоли бу водийда шундай эсардики, гўё осмоннингбели сингандай эди. Бу шундай саҳро эдики, фалак товуси бор нарсани ҳеч бир шубҳасиз синаётгандай эди? Бунда бир лаҳза йўл босишга дунёдаги бошқа бирор қуш тоқат қила олармиди?

Қушлар йўлни кўриб, унинг бепоёнлигидан қўрқиб, ҳаммалари бир ерга тўпланиб, Ҳудҳуд олдига келдилар ва ундан насиҳат сўрадилар. Унга қараб дедилар:
— Эй йўлни билгувчи зот, одобсиз киши мажлис тўрига чиқа олмайди. Сен кўп муддатлар Сулаймон ҳузурида бўлдинг, Султон саройида иззатда эдинг, шу боис шоҳга хизмат қилиш расму одатларини биласан, хатар қаердан келади ёки амонлик қандай ҳолатда қўлга киради - ҳаммасини биласан, яна бу йўлнинг паст-баландини кўргансан ҳам жаҳонни айланиб чиққансан - яхши-ёмонни кўриб, тажриба йиққансан. Бизнинг фикримиз шуки, модомики сен бизнинг имомимиз, мушкулларни ҳал қилувчи аҳдлашган йўлбошчимиз экансан, бу соат минбарга чиқиб, ўз қавмингга ваъз айцанг, бизни йўл қийинчиликларидан огоҳ этиб олга етакласанг. Подшоҳ-ларнинг расму одобини тушунтиргин, ахир жахлу нодонлик билан бу йўлга кириб бўлмайди-ку! Ҳар бир қушнинг дилида бир мушкул-муаммо бор, сен буларга жавоб қил, токи кўнгиллари тинчиб, хотиржам бўлсинлар. Xотиржам бўлмасдан йўлга тушиб бўлмайди. Сендан ҳар биримиз ўз мушкулимиз-ни сўрайлик, шу орқали кўнгиллардан шубҳаларни супуриб ташлайлик. Аввал кўнглимиздаги мушкулларни ҳал қил, шундан кейин биз тўла ишониб, чин азму ирода билан йўлга қадам қўяйлик. Ахир бу узоқ йўлнинг нима эканлигини биз қаердан биламиз, шубҳа-гумонлар бизни қамраб олмоқда. Кўнглимиз шубҳалардан қутулгач, танимизни йўлга бошлай-ди, ҳатто шундай қилгинки, тан билан дилни ҳам унутиб, бошни ул даргоҳга бағишлайлик.

Ҳудҳуднинг Қушларга Насиҳат Қилгани

Шундан кейин Ҳудҳуд минбарга чиқиб, чиройли оҳанг билан нутқ сўзлай бошлади. Бошига тож кийган Ҳудҳуд тахтга ўтирди, унинг пок юзини кўрган ҳар бир киши олий бахтга эришди. Юз минглаб қушлар унинг олдида саф тортиб турдилар. Булбул билан қумри биргаликда қорилик қилиш учун сирдошлардай олдинга ўтиб олдилар. Улар сирдошгина эмас, балки хушовоз ҳамдирлар. Ҳар иккаласи нола чекиб хониш қилганда, қушлар орасида ғулғула қўзголиб, овозлари жаҳонни тутди. Бундан ҳар бир қушда бир ҳолат юз берди, уларнинг ҳуши гоҳ ўзлари билан бўлса, гоҳида беҳуш йиқилардилар. Шундан кейин Ҳудҳуд сўз бошлади, пардалар-ни кўтариб, маъноларни ошкор этди.


Ўн Ецҳнчи Мақола

Бир Қуш Мушкулотининг Баёни

Бир қуш савол бериб деди:
— Эй, илму сабоқ ўрганган киши. сен ниманг билан Ҳақ олдида биздан афзалсан, бизнинг илму одобимиздан сенинг илму одобинг, хизмату мартабанг нимаси билан баланд? Сен бизга ўхшамайсан, биз сендай эмасмиз. Ўртамиздаги бу тафовут нимадан ҳосил бўлди?

Ҳудҳуд деди:
— Эй савол бергувчи, бизга бир карра бўлса-да, Сулаймоннинг назари тушган. Мен бу мартабани олтин-кумуш эвазига топганим йўқ, бу давлат менга Подшонинг бир назаридандир. Бу давлатни киши тоат-ибодат билан тополмайди. Зеро Иблис бундай тоатни минг йиллар амалга оширган эди. Аммо тоат-ибодатнинг ҳожати йўқ, дегувчи кишига ҳам ҳар соҳада лаънат ёғилади. Сен бир нафас ҳам тоатни канда қилма, бироқўз тоатингга бино қўйиб, ортиқча баҳо ҳам берма. Сен умрингни тоат билан шундай ўтказки, токи шоҳ Сулаймон сенга назар қилсин. Сен Сулаймонга мақбул бўлсанг, ниманики афзал деб айцам, ундан-да афзалроқ бўлурсан.

Маҳмуд Ва Балиқ Овловчи Ёш Бола Ҳикояти

Шоҳ Маҳмуд бир кун лашкардан ажралиб, от устида ёлғиз дарё бўйини кезиб юрарди. Узоқдан дарё қирғоғида бир ёш бола сувга қармоқ ташлаб ўтирганини кўрди. Бола ниҳоятда ғамгин ва ташвишли кўринарди. Подшоҳ болага салом бериб, ёнига келиб ўтирди. Подшоҳ болага қараб деди:
— Эй ўғил, нега ғамгин ва паришонсан, сен каби мунчалик мотамзада кишини кўрган эмасман?

Бола деди:
— Эй диловар амир, биз оилада етти гўдакмиз, отамиз қазо этган, онамиз эса тўшакдан туролмайдиган бемордир. Қашшоқликдан азобдамиз, иложсизмиз. Бирор ризқу рўзи топаманми, деб саҳардан шомгача дарё ёқасига келиб, қармоқ ташлаб ўтираман. Бирорта балиқ илинса шод бўламан, чунки бизнинг бундан бошқа ейдиган нарсамиз йўқ.

Подшоҳ деди:
— Эй ғайратли бола, агар хоҳласанг, сенга шерик бўлиб кўмаклашаман.

Бола рози бўлди ва шоҳ қармоқ олиб сувга ташлади. Шундай қилиб, гўдакнинг қармоғи шоҳлик давлатига эришди (шоҳ қўлига ўтди) ва ажойиби шуки, ўша куни юзта балиқ овланди. Бола бу қадар кўп балиқни кўриб, шунча давлатим борми, деб хурсанд бўлди.
— Эй ғулом, ажаб толеъинг борким, шунча балиқ тузоғингга (қармоғингга) илинди, - дерди ичида.

Шоҳ деди:
— Эй, ўғил, кам бўлма. Агар балиқ овловчингнинг кимлигидан хабар топсанг, бунинг сиррини англардинг. Сенинг давлатинг мендандир, зеро, сенинг балиқчи шеригинг подшоҳ бўлди.

Шоҳ бу гапни айтиб, жўнаш учун отига минди. Гўдак шоҳга қараб:
— Ўзингга тегишли қисмини ажратиб олмайсанми? - деди.

Шоҳ деди:
— Бугунги овнинг барчаси сеники, эртанги ов эса — меники бўлади. Агар сен хохласанг, бизнинг овимиз эртага бўлади, шуни ҳам билки, мен овимни бошқага берадиганлардан эмасман.

Эртасига шоҳ сарой айвонига чиққанда, эсига ўша шериги келди. Бир сипоҳ бориб дарё лабидан болани олиб келди, шоҳ шериклик қоидасига амал қилиб уни ўз ўрнига тахтга ўтқазди.

Бир калтафаҳм айтдики:
— Эй шоҳ, бу бир гадовачча-ку, тахтга ўтиришга муносибми?

Подшоҳ деди:
— У ким бўлса ҳам, бизнинг шерикдир, ваъдалашганмиз ва рад этмай бунга вафо қиламиз. Шундай деб, болани ўзи каби султон қилди.

Бир талабгор гўдакдан сўради:
— Бундай иззат-еҳтиромни қандай қилиб қўлга киритдинг?

Гўдак деди:
— Шодлик келиб, ғам чекинди, чунки бир соҳибдавлат марднинг менга назари тушди — унинг эътиборига мушарраф бўлдим.*

Қотил Ва Ҳабиб Ажамий

Одам ўлдирган бир қотилни подшоҳ қатл этди. Ўша кеча уни бир сўфий тушида кўрди: у жаннатда шод-хуррам юрарди.

Сўфий деди:
— Ахир сен қотил, гуноҳкорсан, одамларнинг қонини тўккансан. Қандай қилиб сен бу мартабага эришдинг — жаннати аълога етишдинг?

Қотил деди:
— Подшо жаллоди қонимни тўкаётганда, қатлгоҳ ёнидан буюк сўфий Ҳабиб Ажамий ўтаётганди. Соликларнинг бу улуғ пири яширинча менга бир қараб қўйди. Ана шу бир қараш туфайли мен бундай иззату шарафга эришдим.

Кимгаки давлат кўзи тушса, у саодат тахтига ўтиради. Агар сенга бир улуғ эрнинг назари тушмас экан, сен ўз вужудингни таний олмайсан. Минг йил хилватда ёлғиз ўтирсанг ҳам, пирсиз йўл тополмайсан. Пирсиз ёлғиз йўлга тушма, кўрлар каби ўзингни дарёга отма. Пир сенга йўлбошчидир, барча ишда сенинг суянчиғинг, паноҳингдир. Сен ахир тўғри йўл билан ўнқир-чўнқирлар, қудуқларни ажратолмайдиган кўзи ожизсан, асокашинг - раҳнамонг бўлмаса, йўлни босиб ўтолмассан. Сенинг кўзинг кўр, йўл эса узоқ, пир сен учун қалавуз — йўлчидир. Кимки бир соҳибдавлат соясида бўлса, йўлда хижолат чекмайди, кимки бир давлатга боғланса, қўлига тикан олса ҳам, у гулдастага айланади.*

Маҳмуд Ва Ўтинчи Чҳол Ҳикояти

Султон Маҳмуд лашкари билан овга чиқди. Бир муддат у лашкаридан ажралиб четга чиқди ва атрофни кузатди. Бир ўтинчи чолни кўрдики, эшагига ўтин ортиб, ҳайдаб борарди. Бирданига ўтинлари эшакдан тушиб кетди ва чол нима килишини билмай, бошини қашлади. Маҳмуд ўтинлари ағанаб кетган, ўзи бу ноиложликда қолган бечора одамни кўриб, унга яқинлашди ва деди:
— Эй, беқарор одам, ёрдамлашиб юборайми?

Чол хурсанд бўлиб, рози бўлди:
— Эй, отлиқ мард, менга ёрдам берсанг, Аллоҳ сенга ёрдам беради, бундан мен фойда кўраман, аммо сенга зиён етмайди. Юзингдан яхшилигинг кўриниб турибди, юзи ёқимлилардан лутфу карам келса ажабланмас-лик керак.

Шоҳнинг қалбида карам жўш уриб, отдан тушиб, сочилиб кетган тиканли ўтинларни нозик қўллари билан қайта боғлаб, эшакка ортди ва маҳкам қилиб боғлади.

Кейин учқур отига миниб лашкари олдига келиб деди:
— Ўтинчи чолни икки томондан шундай ўраб олингки, токи менга юзланмагунча бошқа йўл топмасин, - деди. Лашкарлар чолнинг орқа-атрофини ўраб олдилар ва у шоҳ ўтови томон юришга мажбур бўлди.

Чол ўзига-ўзи:
— Бу золим лашкар менга бошқа йўлларни тўсди, нима қилсам экан, шоҳга рўбарў бўлишдан бошқа чора йўқ энди, - дерди. Чол эшагини ҳайдаб подшога яқинлашди, шоҳни кўриб таниди ва хижолатда қолди. Соябон остида ўзига таниш юзни кўриб, уятдан қийналиб, бошин ерга қўйди. Ичида деди:
— Ё Раб, ҳолимни кимга айтай, Маҳмудни ўз ҳаммолим — хизматкоримга айлантириб қўйибман-ку!

Шоҳ унга қараб деди:
— Эй менинг дарвешим, менинг олдимда нима узринг, нима талабинг бор?

Чол деди:
— Менинг ишиму аҳволимни биласан, ўсмоқчилаб, ўзингни билмасликка олма. Мен бир аёлманд, ўтин, тиканаклар териб, сотиб кун кўрувчи чолман. Кеча-кундуз чўлу тоғ кезиб, тикан йиғаман. Тикан сотиб нон оламан, агар қўлингдан келса, менга бир парча нон бер.

Султон деди:
— Эй заҳматкаш қария, тиканларингнинг нархини айт, сотиб оламан!.

Чол деди:
— Эй шоҳ, буни мендан арзонга олма, бир ҳамён олтиндан камига сотмайман». Лашкар аҳли чолга ўдағайлаб дедилар:
— Оғзингни юм, эй аблаҳ, бу тиканларинг икки пулга қиммат, арзонроқ нарх қўй!

Чол деди:
— Ҳай, майли, бу тиканлар икки пулга қиммат бўлсин, аммо бундай яхши харидор кам учрайди. Xушбахт бир инсон бу ўтинга қўл текизди ва бу тиканлар гулзор гулларига айланди. Кимки бундайин тиканни сотиб олмоқчи бўлса, ҳар бир алоҳида тикан новдасини бир динорга сотиб олади. Бу инсон қўлидай қутлуғ қўл тиканимга теккунча беҳад азоблар кўрдим. Гарчи бу арзимас бир тикандир, аммо Унинг қўлидан олганим учун минг жонга арзийди.


Ўн Саккизинчи Мақола

Бошқа Қуш Мушкулоти

Бошқа бир қуш дедиким:
— Эй, ҳазратим, мен бир нотаюнман, қандай қилиб йўлга тушаман. Мен жуда ожизман, қувватим йўқ, бунақа узоқ йўлга тоқат қилолмайман. Водий узоқ, йўли азобу уқубатли, мен биринчи манзилдаёқ ўлиб қоламан. Йўлда оловли тоғлар кўп, ҳар ким ҳам бунга чидаш беролмайди. Бу йўлда юз минглаб бошлар чавгон тўпидай юмалаб кетди, бу талаб йўлида қанча-қанча қонлар тўкилиб, ариқдай оқди. Юз минглаб оқиллар бу ерга бош қўйдилар, бош қўймаганлар эса бошдан ажралдилар. Мардлар ҳеч иккиланмай, ҳаёдан бошларига соябон олиб яширинган бу йўлда мен мискин бечора нима қилардим. Бир заррадай йўқолиб кетаман, азм этиб йўлга тушсам, муқаррар ўламан.

Ҳудҳуднинг Бу Қушга Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, ожизу беҳафсала! Қачонгача дилингда қўрқув ва таҳлика билан юрасан? Сенинг бу оламда нима қадринг бор? Тириклигинг билан ўлиминг баробар. Дунё бошдан оёқ нажосатдир, халқ шу нажосат узра талашиб юриб ўладилар оқибат. Юз минглаб халқ сариқ қурт каби дунёда зор-зор дард билан ўлиб кетадилар. Биз агар бу водида азоб билан ўлсак, бу нажосат узра хору зор бўлиб ўлгандан яхши эмасми? Бу талаб агар сендан ва мендан хато бўлса ҳам, агар ғамдан ўлсак бу ҳам раводир. Дунёнинг хатолари кўпдир, бир хато иккинчи хатони инкор қилади. Агар бировга ишқ бадномлик келтирса, лекин бу ахлаткашлик ва қон олишлик касбидан афзалдир.

Юзминглаб одамлар киссавурлик ва макру ҳийла билан машғуллар — пасткаш дунё ўлаксаси устида талашадилар. Дейлик бу савдо киссавурликчалик эмасдир, сен камроғини танла, бу менинг учун камроқ ғамдир. Қачонгача бу савдо дарёсига дилинг ғарқ, ҳамма нарсани макру ҳийла, киссавур-лик билан ўлчайсан. Агар биров буни ғурур ёки ҳавас деса, шундай жойга етасанки, ҳеч ким етмаган бўлади. Бу ҳавас орзулар ғурури йўлида жон бериш, уй ва дўконга кўнгул боғлашдан кўра яхшироқ.

Бунинг ҳаммасини эшитдик ва кўрдик ҳам, аммо бир нафас бўлсин ўзимиздан қутулолмадик. Ишимиз халқ билан узоқ боғланиш бўлди, қачонгача бу тиланчилик, бу сиғиниш-лар? Ўзимиздан ва ҳалқумдан ўлиб покланмасак, жоним ҳалқумдан покланмайди. Кимки у халққан буткул қутулмаса, йўлнинг эрани ва бу парданинг маҳрами бўлолмайди. Бу парданинг маҳрами огоҳ жондир. Ҳалқумига суянган тирик киши мард бўлганми? Агар сен иш (сўфийлик йўли) эранидирсан, оёғингни дадил қўй. Xотинларга ўхшаб ожизлик ошкор этма. Шуни қатий ишонч билан билгинки, бу талаб агар кофирлик бўлса ҳам, аммо асл иш шудир, бу юзаки, енгил-йелпи иш эмас.

Ишқ дарахтининг меваси бенаволик, қашшоқликдир. Агар кимнингки меваси - мол-мулки бўлса, бу йўлдан чиқсин. Ишқ агар бир кўнгилдан жой олса у кишининг жонида ором қолмайди, борлиғини беришга тайёр бўлиб қолади. Бу дард эранларнинг қонига кириб боради, бошини пастга қилиб, пардадан ташқарига олиб чиқади. Ўзлигига бир нафас ҳам йўлатмайди, нафсни ўлдиради ва қон баҳосини талаб қилади. Агар сув берса, фақат жудолик, манъ этиш сувини, агар нон берса, жудолик аламидан пиширилган патирни беради. Заифликда чумолидан ожизроқдир, чунки ишқ лаҳза-лаҳза зўрайиб боради — вужудини емиради. Мард киши хавфу хатар денгизига тушгач, жигар қонисиз бир луқма нон емайди...

Абул-Ҳасан Xарақоний Ҳикояси

Шайх Xарақоний Нишопурга келди, йўлнинг азоби уни хаста қилди. Бир гўшада жандасига ўралиб олиб, оч ҳолда бир ҳафта ётди. Биров унинг ҳолидан хабар олмасди. Ҳафта охирида Аллоҳга нола қилиб деди:
— Эй Илоҳ, бир бурда нон ато эт, то еб қувватга кирай.

Ғайбдан оюз келдики:
— Нишопур майдонини супуриб, тупроқдан тозала, агар майдон тупроғини батамом супуриб олсанг, ярим арпа миқдорида олтин топасан, шунга нон сотиб оласан!

Харақоний деди:
— Агар супурги ва ғалвирим бўлсайди, нон тилашимга ҳожат қолармиди? Жигарим қуриб, сув қолмади, жигарсиз бўлса ҳам нон бер менга, қонимни ичиб қуритма.

Ғайбдан яна овоз келдики:
— Бу осондир, агар нон керак бўлса, тупроқни супургил!

Шайх одамлар олдига бориб, супурги ва ғалвир сўраб илтижолар қилди. Тупроқни супуриб, суръат билан ишларди ва супурган тупроқларни ғалвирдан ўтказарди. Охирги тупроқни супуриб, элаганда, ўшал олтин парчасини топти. Олтинни кўрганда, нафси қувнаб кетди. Новвой олдига бориб нон сотиб олди. Новвой нон берганда, супурги билан ғалвирни шамол олиб кетди. Қария бундан хафа бўлиб, фиғон қилди.

Деди:
— Мендай омадсиз саргардон дунёда йўқ, энди товон тўлаш учун олтиним ҳам йўқ». Шундай дея, у девоналардай йўл юрарди, охир бир вайронага бориб ўтирди. Шу вайронада хору зор ғамгин ўтирган эди, қараса супурги билан ғалвири ёнида турибди.

Шайх шоду хуррам бўлиб деди:
— Эй АИлоҳим, нега бундай дунёни менга қоронғу қилдинг? Топган нонимни жонимга заҳар қиддинг, жонимни қайтадан олгандай бўлдинг.

Ғайбдан овоз келдики:
— Эй, яхшиликни билмаган одам, нон нонхўришсиз (нонга қўшиб ейиладиган нарсалар) яхши эмас. Ноннинг ўзини қўйнингга солдинг, мен нонхўриш қўшиб қўйдим, миннатдор бўл!

Девона Ва Унинг Аллоҳдан Жубба (Пўстин) Тилагани Ҳикояти

Аллоҳ йўлига кўнгил берган бир девона бор эди, одамлар ораста кийинган, у эса яланғоч эди.

Деди:
— Ё Раб, бир пўстин бергин, пухта-маҳкам бўлсин, бошқалар каби мени ҳам хурсанд қилгин.

Ғайбдан овоз келдики:
— Эй, девона, сенга иссиқ қуёшни ато этдим, исин.

Девона деди:
— Ё Раб, қачонгача азоб берасан, наҳотки сенда қуёшдан яхшироқ пўстин бўлмаса.

Деди:
— Бор, яна ўн кун сабр қилсанг, шаксиз сенга бир пўстан берурман.

Ўн кун ўткандан кейин бечора девонага биров бир пўстин келтирди. Пўстиннинг ямоқлари жуда кўп эди, чунки у кўп дарвешларнинг қўлидан бахш бўлиб ўтган эди.

Девона деди:
— Эй сирларни билгувчи зот, шу ўн қун ичида жандаларни бир-бирига ямаб тикдингми. Xазинангдаги тўнларинг ёниб кетдимикин, бу жандаларни бир-бирига улаб келтирдинг. Юзминглаб жандаларни бир-бирига тикибсан, бундай тикувчилик ҳунарини кимдан ўргандинг?

Унинг даргоҳига бориш осон эмас, Унинг йўлида тупроқ бўлмоқ лозим. Бу даргоҳга жуда кўп кишилар узоқлардан келдилар, улар ҳам олов ва ҳам нурдан куйиб, яна яшнадилар. Кимки умри охирида мақсадига эришди, ўзи ҳасратга айланиб, мақсадни кўрмади.

Робия Адавия Ва Унинг Xажи

Робияким, уни «тожул рижол» - эркаклар тожи дер эдилар, Каъба йўлида етти йил ёнбоши билан (судралиб) юрди. Каъбага яқинлашганда, тўлиқ ҳажни топдим, деб ичида гумон қилди. Ҳаж куни Каъба тавофига ният қилганда, хотинларга хос узри воқеъ бўлди (ҳайз кўрди). Шу боис йўлдан қайтди ва Аллоҳга нола қилиб деди:
— Эй Зулжалол, Каъба тавофи умидида етти йил ёнбошлаб йўл босдим. Энди еттим деганда, йўлимга бундай тикан пайдо қилдинг. Ё менга Ўз уйингдан жой бер ёки ўз уйимга қайтишга йўл қўйма — мен Каъбани тавоф қилмай кетмайман.

Робия каби ошиқ бўлмасанг, бу воқеанинг сиррини ҳам, қадрини ҳам билмайсан. Токи сен бу фасллар — суратлар дунёсида экансан, рад ва қабуллар тўлқини бўлиб туради. Гоҳида Каъба олдида юкингни беради, гоҳида дайр ичида ишингни ўнглатади. Агар бу гирдобдан бошингни ташқари чиқара олсанг, ҳар нафасда ҳақиқий жамъият, осойишталик-ларни кўрасан. Бўлмаса шу гирдобда гирифтор бўлиб қоласан. Чархи фалак билан бирга тегирмон тошидай айланаверасан. Бундай ҳолатда бир нафас бўлса-да, хотиржамликдан умид йўқ, сенинг вақтинг бир пашшанинг умричалик қимматга эга эмас.

Пашша Ва Бургадан Қийналган Девона Ҳикояти

Бир вайрона бурчагида бечора ва ғариб бир девона ётарди. Бир номдор шайх унинг ёнига борди.

Шайх деди:
— Сенинг сиймонгда бир улуғлик кўриб турибман. Бу улуғлигинг баробарида ўзингга яраша суҳбатдошларинг — жамиятинг ҳам борми? Жамияти бор одамда осудалик ҳам бўлади.

Девона деди:
— Одамлар билан қандай суҳбат қилайинки, бурга билан пашшадан қутулолмайман. Менинг «суҳбатдошларим» шулар. Кундуз кунлари пашша азоб берса, кечалари бургалар қонимни сўриб уйқу бермайди. Намруднинг бошига ярим пашша қўниб, унинг Аллоҳдан қайтган бошининг мағзини еб тугатди. Мен шу замон Намрудиманми, Аллоҳ менинг бошимга пашша, чивин ва бурга лашкарини юборибди.


Ўн Тўққизинчи Мақола

Бошқа Бир Қушнинг Узри

Бошқаси айтди:
— Беҳад гуноҳкорман, гуноҳли одам у ерга қандай йўл олсин? Пашша каби булғанган киши Қоф тоғидаги Симурғ назарига арзийдими?

Бегуноҳ киши йўлдан бош тортгандан кейин у Подшога яқинлашишга эришадими?

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, гофил, Ундан ноумид бўлма, ҳар замон Ундан лутфу карам тила. Бу ишни осон деб билиб, сидқидил-дан тиламасанг, мушкулинг осон бўлмайди, сохта тавбалар билан у томон эшик очилмайди. Аммо агар гуноҳинг бўлсаю, сидқидилдан садоқат кўрсатиб, илтижо қилсанг, У томон юз эшиклар қаршингда очилади.

Гуноҳкор Одам Ҳикояти

Бу одам кўп гуноҳ қилган эди, гуноҳларидан уялиб, тавба қилди ва тўғри йўлга кирди. Аммо нафси ғалаба қилиб, тавбани унутиб, яна шаҳватга берилди. Яна бир муддат йўлдан адашиб, ҳар хил гуноҳ ишларни қиларди. Шундан кейин дилида шундай бир дард пайдо бўлдики, хижолатдан ўзини қаерга қўйишни билмасди. Ҳаракатлари натижа бермасди, тавба қилай деса, яна бузиб қўяман, деб қўрқарди. Кеча-кундуз қозонда қовурилаётган буғдой донасидай дилида ўт, кўзларидан қонли ёш оқизарди. Агар йўлида чанг-ғуборлар қўнса, унинг кўз ёши ювиб ташларди. Бир куни саҳарда қулоғига ғойибдан овоз келиб, мушкулини осон этди.

Овоз деди:
— Аллоҳванди жаҳон дейдики, эй фалончи, аввалда тавба қилдинг, афв этдим. Сен тавбани буздинг — жазолашим мумкин эди, лекин жазоламадим. Иккинчи марта тавба қилдинг ва яна буздинг. Муҳлат бердим, ғазаб қилмадим. Энди хаёлингда яна тавба қилиш бор, эй бехабар. Яна тавба қилиб, Мен томон қайт, эшикларим очиқ, сен - жиноят қилувчи, Биз - кечирувчимиз.

Жабраил Ва Бутпараст Одам Ҳикояти

Бир кеча Руҳул-амин (Жабраил) сидра дарахти устида эди. Аллоҳ ҳузуридан «Лаббайка» овозини эшитди. Бир банда бу замонда чақирарди. Унинг ким эканлигини биров билмасди. Шуни биламанки, бу олийқадр бандадир, унинг нафси ўлиб, дили тирилгандир.

Жабраил бу бандани кўриш ниятида оламни кезиб чиқди. Аввал етти осмонни қидирди, лекин топмади. Кейин Ерга тушиб, дарё ва тоғлар, шаҳар-қишлоқларни кезди, аммо уни топмади. Яна Ҳазрати Парвардигор томон учди, яна «Лаббайка» овозини эшитди. Бу банданинг иззатидан ҳайратга тушиб, яна оламни кезиб чиқди. Аммо ул бандани кўрмади.

Сўнфа Парвардигорга мурожаат қилиб, деди:
— Эй Аллоҳ, бу банданг томон менга йўл кўрсат.

Ҳақ таоло деди:
— Рум томон сафар қил, черков (дайр)га киргин, топасан.

Жабраил Румга борди ва ул бандани кўрди: у бутга қараб, илтижолар билан сидқи-дилдан зор-зор йиғларди.

Жабраил Аллоҳга мурожаат этиб сўради:
— Эй ҳеч нарсага муҳтож бўлмаган Зот, пардани очиб менга бу сирни аён қил. Дайрда бутга хитоб қилиб ўтирган кишига Сен лутф кўргузуб, «Лаббайка» деб жавоб қайтарасан, бунинг боиси нимада?

Ҳақ таоло деди:
— Албатта у кўнгли қора одам, ўз адашганини шу боис билмайди. Агар нодонлик ва ғафлат туфайли у йўлини йўқотган бўлса, аммо Мен олдинни кўрувчи дономан, йўлни алаштирмайман. Энди (садоқатини кўриб) унга Даргоҳи олийгача йўл кўрсатаман, Бизнинг лутфу марҳаматимиз унга узрхоҳ бўлади.

Шундай деб Аллоҳ банданинг жонига йўл очди ва Аллоҳ номини тилига солиб, Ҳақни танитди. Шуни билки, бу банда ҳам имон миллатидан бўлди, Ул даргоҳга борадиганлар иллациз — нуқсонсиздирлар. Агар бу Даргоҳда ҳеч нарсанг бўлмаса, ҳеч нарсадан ташвиш чекмайсан, хотиржам бўл. Ҳамма вақт ҳам зуҳду тақво қабул бўлавермайди. Унинг даргоҳида жуда оз, ҳатто йўқ нарсани ҳам арзирли деб ҳисоблайдилар.*

Сўфий Ва Бағдоддаги Асалфуруш Ҳикояти

Бир сўфий Бағдод қўчаларидан ўтарди, шунда бир одамнинг:
— Асалим бор, арзонга сотаман, - деган овозини эшитди.

Сўфий унинг олдига бориб деди:
— Эй фалон, ҳеч нарсани ҳеч нарсага берасанми?

Асалчи деди:
— Нари тур, сен девонамисан, ҳеч жаҳонда ҳеч нарсага бир нарса берадими?

Ғойибдан овоз келди:
— Эй сўфий, турган жойингдан бир қадам пастга тушиб, хонага кир, мен ҳеч нарса учун истаган нарсангни бераман. Аллоҳнинг раҳмати мунаввар қуёшдир, у барча зарраларни ёритади. Унинг раҳматини кўрким, бир кофир киши учун Пайғамбар билан ҳам эътирозга борди.**


Ҳақ Таолонинг Қорун Тўғрисида Мусога Xитоби

Ҳақ таоло деди:
— Эй Мусо, Қорун сенга етмиш марта зорланиб ялинди. Сен эса унга ҳеч жавоб бермадинг. Агар у бу зорликларни Менга қилсайди, унинг жонидан ширкни чиқариб юборардим, танасига дин тўнини кийдирардим. Эй Мусо, уни юз дард билан азоблаб ўлдирдинг, йўлнинг туп-роғидай хор қилиб, тупроққа топширдинг. Сен уни яратмаган-сан, токи азоби билан кўнглинг тинчиса.

Раҳмату марҳамацизларга раҳму шафқат қилгувчи Зот раҳмат аҳлини неъмат билан сийлайди. Аллоҳнинг раҳмат дарёлари, фазлу карами чексиз, гуноҳкорлар узр тиласа, қўзининг ёши булутдан ёмғирдай ёғилса — кечиради. Кимдаки шундай марҳамат бўлса, у булғанишларга қараб ўзгармайди. Кимки гуноҳкорларни айбласа, у ўзини жабру ситам этувчилар қаторига қўшади.

Бадбахт Одам Ўлими Ва Зоҳиднинг Туши Ҳикояти

Гуноҳлар ичида ўлган муфсид - бадкирдор одам тобутини кўтариб борардилар, буни кўрган бир зоҳид бадкирдорга жаноза ўқиш нораво деб ўзини четга олди. Кечаси зоҳид уни тушида кўрди: у жаннатда шоду хуррам офтобдай порларди.

Зоҳид деди:
— Эй қул, бу олий мақомга қандай қилиб эриш-динг, тириклигингда нуқул гуноҳ ишларни қилардинг, бошингдан оёғинггача булғангансан ахир?»

Деди:
— Сенинг менга таънанг ва раҳмсизлигингни кўриб, Парвардигор менга раҳм қилди. Бу раҳмат мен ошуфтага таъсир этди. Кўргилки, ишқ ичра ёниш не ҳикматлар қилур, ҳам инкор қилади ва ҳам раҳм этиб кечиради. Унинг ҳикмати қарға қанотидай қоронғи кечада, гўдакнинг қўлига чироқ тутқазиб юборади. Кейин кучли шамолни қўзғатиб, унинг чироғини ўчир, деб буюради. Кейин йўловчи бўлиб гўдакни йўлда тутиб, чироқни нега ўчирдинг, нодон деб айтади. Шу туфайли болани юз саволга тутади, унга итобу пўписа қилади ва яна юз меҳру шафқат кўргузади. Агар ҳамма учун фақат тоату намоз буюрганда, ишқу муҳаббатга гирифторлик бўлмасди. Ҳикмат фақат шу билан тугамайди, унинг чегараси, қолипи, муқаррар қоидаси йўқ. Унинг йўлида юз минг ҳикмат мавжуд, ундан бир қатраси - баҳри раҳматдир.

Эй, ўғил, бу етти осмон — етти чархи паргор кеча ва кундуз сен учун ишлаб туради. Руҳлар — фаришталар тоати сен учун, жаннат ва дўзах сенинг қаҳринг ва лутфу меҳринг аксидир. Фаришталар барчаси сенга сажда қилдилар, оламнинг хоссалари жузвдан куллгача вужудингда мужассам этилган. Ўзингга камситиш ва таҳқир кўзи билан қарайверма, чунки сендан афзалроқ махлуқот йўқ. Сенинг жисминг - жузъ, аммо жонинг Куллнинг куллидир. Ўзингни пастга уриб, ожиз санама. Сенинг қуллинг порлаб, жузвинг пайдо бўлди, жонинг ҳаракатга келиб, суръат кўрсатди ва аъзоларинг юзага келди. Тана жондан жудо эмас, балки унинг жузвидир, жон Куллдан жудо эмас, балки унинг узви - аъзосидир. Аҳаднинг бу йўлида адад-саноқ йўқ, абадул абад жузву кулл деб ажратиш нодуруст. Сенинг завқинг ошсин деб юз минглаб раҳмат булути устингдан ёмғир ёғдиради. Куллнинг юксалиш вақти келганда, сен учун гул рангба-ранг кийимлар кияди. Малак-ларнинг барча ишлари — фаолияти сени деб амалга ошади. Уларнинг барча тоатини Парвардигор сенга туҳфа этишни хоҳлайди.*

Аббоса Ва Қиёмат Куни Ҳикояти

Аббоса деди:
— Қиёмат куни қўрқув ва ҳайбатдан халқҳар томонга қоча бошлайдилар. Осий гуноҳкорлар, ғофил ва жоҳилларнинг юзи бир соат ичида қоп-қора бўлади. Одамлар ноилож ҳайрон, ҳар бири ўзгача бир ҳолатда паришону ҳаяжон ичида бўлади.

Шунда Ҳақ таоло ердан тўққиз фалаккача малакларнинг юз минг йиллар қилган тоатлари савобини ул пок қавмдан бутунлай олиб, хокийлар - одамлар боши узра сочади.

Малаклар фарёд қилиб дейдилар:
— Эй АИлоҳ, бу халқ нега бизга шерик бўлади - савобимизни олади?

Ҳақ таоло дейди:
— Эй руҳоний хилқатлар, сизга бундан зиён ҳам, фойда ҳам тегмайди, аммо хокий бандалар — тупроқдан ато этилган хилқатларнинг аҳволи оғир. Ахир нон очлар учун эмасми?!


Йигирманчи Мақола

Бошқа Қушнинг Узри

Бошқа қуш айтди:
— Муханнас (хунаса — жинси ноаниқ) зотдирман, ҳар замонда бошқа бир шохда қўнадиган турланувчи қушман. Гоҳриндман, гоҳзоҳид, гоҳида мастман. Гоҳида борману йўқман ва гоҳида йўқдайману борман. Нафсим гоҳида хароботга элтади, гоҳида жоним муножотга чорлайди. Гоҳида дев билан ошнолик қиламан, гоҳида эса фаришта девдан қутқариб, қайтариб келади. Ман иккиси орасида ҳайрондирман, мана шунақа зиндон қудуғида қолган одамман, нима қилай?


Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Ҳудҳуд айтди:
— Эй, йўл таҳликасидан ҳайрону зор киши. Шоҳнинг ҳукми ҳаммага ҳам шундайдир. Ҳар бир одамда бу хислатлар мавжуд. Чунки бир сифат эгаси бўлган киши бўлмайди. Агар бошидан ҳамма пок бўлсайди, анбиёнинг юборилиши шарт эмас эди. Агар тоатингда кўнглинг мустаҳ-кам бўлса, аста-секин, тоқатли тарбияланиш билан ислоҳга келасан (ўзгарасан). Нафс умр давомида саркашлик қилмасин десанг, танни ором ва ҳузурларга гарқ этма. Эй гафлат тандири сенинг жойинг бўлган одам, бошдан оёғинг Матлуб билан банд бўлсин. Қип-қизил қонли ёш дил асрори нишонаси, аммо кўп ейиш - бу дилнинг зангидир. Агар сен нафс итини парвариш эцанг, вужудинг ҳам, руҳинг ҳам хунасаликда қолиб, гавҳаринг намоён бўлмайди.

Шиблий Бағдодий Ва Унинг Йўқолиши Ҳикояси

Шайх Абубакр Шиблий Бағдодда неча марта йўқолди. Ҳеч ким уни тополмасди. Унинг суҳбатини соғиниб, кўп изладилар, охири биров уни муханнасхона (хунасалар йиғиладиган жой) да кўрди. Шайх ана шу беадаблар гуруҳи орасида кўзида ёш ўтирарди.

Сўфийлардан бири деди:
— Эй сирларни изловчи улуғ шайх, бу ерда нима қиласан, бу ер сенинг жойингми?

Шайх Шиблий деди:
— Бу қавм фосиқ ва бадахлоқликда шу даражадаки, дунё йўлида қайси эркак, қайси хотин эканлиги номаълум. Мен ҳам шуларга ўхшаганман, аммо дин йўлида шундайман. На динимда мардлик қўрсата оламан, на аёллардай ожизу зорман. Ўзимнинг ножавонмардлигим ичра йўқолдим, чунки мардлигимдан уяламан. Кимки ўз жонини бағишласа, ўз яраларини Ёр дастурхонига айлантиради. Чин эркак ўзини паст тутиб, йиқилганларнинг иззату улуғворлиги учун ғамхўрлик қилади. Агар сен назарда бир тукдан ортиқ кўринсанг, ўзинг учун бутдан ҳам баттарсан, чунки ўзингга бут каби сиғинасан. Агар сен учун мақтов ва танқидлар фарқланиб турса, яъни мақтовдан хурсанд бўлиб, танқиддан ранжисанг, бут ясайдиган бутгарсан, холос. Агар Ҳаққа банда бўлсанг, бут ясовчи бўлма, Эзид таоло йўлига кирган мард бўлсанг, (бутпараст) Озар бўлма!

Хос ва авом ўртасида бандалик мақомидан баландроқ мақом йўқ. Бандалик қил, бундан ортиқни даъво қилма, Ҳақодами бўл, иззатни ўзингни улуғлашдан қидирма. Тўнинг ичида юз бут бўлса, яна ўзингни халққа нечун сўфий қилиб кўрсатасан? Эй хунаса, мардлар тўнини еч, ўзингни бундан ортиқсаргардон қилма!*

Икки Сўфийнинг Ўзаро Xусумат Қилиб, Қози Олдига Борганлари

Хирқа кийган иккита сўфий ўзаро жанжал қилиб, қозихонада ҳозир бўлдилар. Қози уларни бир бурчакка олиб бориб, дедики:
— Жангу хусумат сўфийликка ярашмайди. Эгнингизга Аллоҳга таслимлик тўнини кийиб олгансиз, нима учун бу хусуматни бошладингиз? Агар сизлар жангу жадал, қасду кина одами бўлсангиз, бу либосларни ечиб ташланг. Ва агар бу тўнлар билан бирга бўлсангиз низо ва жанжал қилманг. Мен бир қозиман, маънавий (сўфий) одам эмасман. Аммо бу кийимлардан қаттиқ уяламан. Бундай хирқа кийгандан кўра, парда ичига яшириниш, яъни паранжи ёпиниш афзал.

Сен ишқ ишида на хотин, на эрсан, жаҳолат билан бирга бўласан, шундай бўлгач, ишқ сиррини ҳал этоласанми? Агар бу майдонга киришга азм этган экансан, бошни бериб, жон таркини этишга тайёр бўл! Ва агар ишқ йўлининг сиррига мубтало бўлсанг, ўзингга балодан зиреҳ кийиб ол. Сен бундан бошқа даъват қилиб бош кўтарма, бўлмаса расволик ботқоғига ботиб кетасан.*

Бир Камбағалнинг Миср Шоҳига Ошиқ Бўлгани Ҳикояти

Мисрда номи шуҳратга бурканган подшо бор эди. Бир камбағал дарвеш шу подшога ошиқ бўлди. Дарвешнинг ошиқлиги хабари шоҳга келиб етгач, уни ўз ҳузурига чақир-тирди. Шоҳ дарвешга деди: «Нега подшоҳга ошиқ бўлдинг, энди икки йўлдан бирини танла: ё бу диёру шаҳрни тарк этасан, ёки менинг ишқимда бошингдан жудо бўласан. Сенга ҳақ гапни айтяпман: ё бошингни жаллод кундасига қўй, ёки мусофирлигу оворагарчиликни бўйнингга ол».

Дарвеш чин ошиқлик нима эканини билмасди. Шу боис шаҳардан чиқиб кетишни танлади. Бенаво дарвеш саройдан чиқиши билан, шоҳ ўз аъёнларига буюрди: «Уни тутиб бошини кесинглар!» Шоҳ яқинларидан бири деди: «Ахир унинг ҳеч гуноҳи йўқ-ку, шоҳим нега унинг бошини кесишга буюрадилар?» Шоҳ деди: «Чунки у ошиқ эмас эди, бизнинг ишқимиз йўлида содиқ эмас эди. Агар у чин ошиқлик ишини билганида эди, бу ерда бошини кесишларини хоҳлаган бўларди. Кимда-ким, боши Жонондан кўра азиз бўлса, ошиқлик унга ҳаромдир. Агар у Мендан бош кесишни хоҳлаганда эди, шоҳ тожу тахтидан кечиб, унинг олдида бел боғлаб, хизматда бўларди ва дарвеш оламнинг подшоси бўларди, яъни ўз ўрнига — тахтга ўтқазарди. Аммо у ишқда қуруқ даъво қиларди, холос, шу боис бундайларнинг боши кесилиши яхши. Ҳар кимки ишкда даъво қилур, аммо содиқ эмасдир, у шаксиз бебурд ва бузуқидир. Буни шу учун айтдимки, ҳар қандай паст бебурд киши бизнинг ишқимизда беҳуда лоф урмасин, ёлғон сўзламасин».


Йигирма Биринчи Мақола

Бошқа Қушнинг Мушкули

Бошқа бир қуш деди:
— Нафсим душманимдур, ундан қандай қутулайким, у қароқчидай мен билан биргадир. Ит нафсим ҳеч амримга итоат этмайди, ундан жонимни қандай қутқаришни билмайман. Саҳрода бўри менга ошно бўлди - бўйсинди, аммо бу чиройли ит (нафс) менга итоат этмайди. Бу бевафо итни нима қилишни билмай ҳайронман, қандай қилиб уни бўйсундириш йўлини тополмаяпман.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, қўйнида итни эркалаб, парвариш этаётган киши, бу ит сени тупроққа қориб поймол этибдир. Сенинг нафсинг ҳам аҳвал (бир нарсани иккита қилиб кўрсатувчи) ва ҳам аъвар (бир кўзли)дир.

У ҳам ит, ҳам коҳил (дангаса, баттол), ҳам кофирдир. Биров агар сени ёлғондан тилёғламалик қилиб мақтаса, нафсинг бу мақтовдан яшнаб кетади. Ёлгондан бундай яшнаб семирадиган бу ит ҳеч ҳам яхшиликка юз ўгурмайди. Ёшликдан бу нафс ити тарбияланмаган ва натижа кўриниб турибди. Гўдакликдан Аллоҳга дил бермай ғафлатда бўлгансан. Йигитликда эса Ҳақдан яна ҳам бегона бўлгансан, ёшликда ўйин-қулги, бепарволик, девоналйқда кунинг ўтган. Охирида қариганда жонинг қийналиб, танинг зирқираганда билдинг-ки, умринг шу нафс кетидан эргашиб ўтибди. Мана шундай жаҳолатда ўтган умр билан қандай қилиб нафс итини ром эта оласан. Кўп бандалар дунёда шу ит билан биргадирлар, улар аслида итнинг бандаси — қулидирлар. Юз минглаб қўнгил ғамда ўдди, аммо бу кофир нафс ўлмасдан келмоқда.

Гўрковнинг Ҳикояти

Бир гўрков узоқ умр кўрди. Бир киши ундан сўради:
— Менга айт-чи, сен умр бўйи гўрковлик қилдинг. Тупроқ остида нима ажойиботлар кўрдинг?

Деди:
— Шуни кўрдимки, нафсимнинг ити етмиш йил гўр қазиди, аммо ўлмади, бир нафас фармонимга бўйин эгмади, тоатда ўтирмади, менинг ҳолимга боқмади, ноламни эшитмади.

Аббоса Ва Унинг Кофир Нафс Ҳақидаги Сўзи

Бир кеча Аббоса суҳбатдошларига мурожаат қилиб деди:

-Эй ҳозир бўлганлар, агар бу жаҳон кофирлар билан тўлса ва ўшанда кофирлар сидқу сафо юзидан имонни қабул қилсалар ишонмоқ мумкин. Дарҳақиқат, бунинг тасдиғи шуки, минглаб пайғамбарлар одамларни имонга даъват этдилар, одамлар уларга эргашдилар. Аммо уларнинг кофир нафсни мусулмон қилишга кучлари етмади. Бунга уринмадилар ҳам, зеро юзлаб тафовут ва зиддиятлар, адовату надомат шу нафс туфайли эди.

Биз ҳаммамиз кофир нафс ҳукмидамиз, ўз ичимизда кофирни парваришлаймиз. Бу нафс шундай бўисунмас, баттол кофирки, уни ўлдириш энг катта савоб. Бу нафс ҳар жиҳатдан офат келтиради. Агар у нобуд бўлса, қандай яхши бўларди. Кўнгил вужуд мамлакатининг муқим отлиғидир, аммо кеча-кундуз бу нафс ити унинг надими, суҳбатдоши. Отлиқ отини қанча чоптирса, ит ҳам ов пайтида у билан баробар югуради.

Кўнгил нимаки Жонон ҳузуридан олган бўлса, нафс ҳам кўнгулдан шунча олади. Кимки бу итни мардлик билан банд эца, икки оламда шерни ўз домига туширган бўлади. Кимки бу итни ўзига бўйсундирса, мардликда ҳеч ким у билан тенглашолмайди. Кимки бу итни маҳкам боғласа, унинг оёғининг тупроғи бошқалар қонидан афзалдир.

Жанда Кийган Одам Ва Подшо Ҳикояти

Бир жанда кийган одам йўлда кетаётган эди. Тўсатдан уни подшоҳ кўриб қолди. Шоҳ деди:
— Эй жандапўш, ким яхши - менми, ё сен?

Жанда кийган пир деди:
— Эй бехабар, жим бўлгин. Агарчи биз дарвешлар учун ўзини мақгаш раю эмасдир. Чунки ўзини мақгаган одам огоҳ ва фақру фано кишиси эмасдир. Аммо зарурат юзасидан сенга шуни айтайки, бизнинг биттамиз сендайларнинг мингтасидан яхшироқ. Чунки сенинг жонинг дин завқини татиган - таниган эмас, сенинг нафсинг сендан бир эшак яратибдир ва сенга миниб олибдир, сен эса унинг юки остидасан, эй амир! Кеча-кундуз бошингда нафс тожи, шунингталабида бошинг саргардон. У нима буюрса, эй арзимас одам, хоҳ-нохоҳ уни бажаришга мажбурсан. Аммо мен дин сиррини танигандан сўнг, нафс итини ўз эшагимга айлантирдим. Нафсим эшагим бўлгач, унга ўтириб олдим. Нафс ити сенга минган, мен эса, аксинча уни миниб олганман. Менинг эшагим сени мингандан кейин, энди ўзинг айт, ким яхшироқекан? Албатта, менга ўхшаган жанда кийганларнинг биттаси сендақаларнинг юз мингтасидан афзал!

Эй нафс ити билан хурсанд одам, сен шаҳват оловини ёққансан, сенинг обрўйингни ўша шаҳват олови қуритди, дилингдан нур, танангдан қувватни олиб кетди. Кўзнинг хиралиги ва қулоқнинг карлиги, қарилик, ақлнинг сустлиги ва онгу ҳушнинг заифлиги — буларнинг ҳаммаси офат келтирувчи лашкар бўлиб, ажал амирининг чокар-дастёрлари-дир. Кеча-кундуз бу лашкар кетма-кет келадир. яъни бу лашкар орқа-оддиндан атрофни ўраб олади. Ҳар томондан лашкар бостириб келгач, сен ва нафсинг ноилож таслим бўласизлар. Нафс ити билан апоқ-чапоқбўлдинг, уни хушлаб турдинг, у билан доимо ишрат қилдинг. Унинг ишрату маишати тузоғига боғландинг, қудратига бўйин эгиб. мағлуб бўлдинг. Нафсинг даврасидъ сен шоҳаншоҳ, ҳашам ичра улуғсан. Бироқ агар сен бу итдан ажралсанг — ҳеч кимсан. Вақти келар, сен итдан, ит сендан ажраласизлар. Бу ерда сизлар бир-бирларингдан жудо бўлгач, қиёматда ҳам ўзаро фурқатда бир-бирларингни соғинасизлар. Бу ерда ўлиб нафсдан ажралаяпман, деб кўп ғам ема, зеро дўзахца яна топишасизлар.

Икки Тулки Ҳикояти

Икки тулки бир-бири билан яқинлашиб, қўшиддилар, бас, жуфтлашиб ишрат қилдилар. Бир подшо овга чиқиб чўлда итларини югуртирди. Бул икки тулкини бир-биридан жудо қилди.

Модаси наридан сўрарди:
— Эй тешик изловчи, айт, биз яна қаерда бир-биримизга етишамиз?

Нар деди:
— Агар биз умрдан яна баҳраманд бўлсак, шаҳардаги пўстин тикувчилар дўконида яна учрашамиз.


Йигирма Иккинчи Мақола

Бошқа Бир Қуш Саволи

Бошқа қуш дедики:
— АИлоҳ ҳузурига ошиққан пайтимда Иблис ғурур ва кибор билан йўлимни тўсади. Мен у билан олишаман, аммо кучим етмайди, қандай қилай ахир, унинг макридан калбимда исён қўзғолган бўлса? Қандай қилиб ундан қутулай ва маъно майидан ичиб завқли ҳаётга эришай?

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Бу ит нафсинг токи сен биландир, Иблис сендан нари кетмайди. Иблис сенинг ўзинг билан бирга -ичингда, унинг ишвалари сенинг товланиб-турланиш-ларингдандир. Сенинг ўзингда ўз Иблисингнинг орзулари бир-бир бўй кўрсатиб туради. Агар битта орзуйингни амалга оширсанг, бу туфайли яна юз Иблис сенда туғилади. Инсон учун зиндон бўлган дунё гулшани аслида ҳаммаси шайтон ерларидир. Шу сабабли унинг ерларидан қўлингни торт, шунда Иблис сени тинч қўяди.

Бир Кишининг Иблисдан Шикояти

Бир ғофил — маърифациз одам бир дарвеш олдида Иблисдан ўпкалаб (шикоят қилиб) гапирди.

Дедики:
— Иблис мени васвасага солиб йўлдан оздиради. найранг ва шумлик билан менинг ниятимни бузади.

Дарвеш деди:
— Эй азиз ўғлон, Иблис бундан олдин ҳам бор эди, воқеан бу дунё бино бўлибдики у бор. У сендан озод эди, бироқ сенга ўхша-ганлар зулмидан дод дер эди. Иблис ҳозир шу ерда, у дейдики: дунё - менинг мулким, дунёни дўст тутган киши мен билан, аммо дунёни ўз душмани деб билган киши мен билан эмас. Сен ул ўғлонга айтгин: менинг мулкимдан қўл торцин ва йўлига равона бўлсин. Агар менинг дунёмга аралашмаса индамайман, лекин агар аралашса - динига чанг соламан. Кимки менинг мулким - еримдан ташқари чиқса у билан ишим йўқ, вассалом».*

Бир Кишининг Молики Динордан Савол Сўрагани Ҳикояти

Бир азиз киши Молики Динорга айтди:
— Ўз аҳволимдан бехабарман, сенинг аҳволинг қандай?

Молики Динор деди:
— Аллоҳнинг дастурхонидан нон ейман, кейин эса шайтон фармонларини бажараман.

Ул азиз деди:
— Дев сени йўлдан оздирибди, аммо «Лоҳавл» (лоҳавло вало қуввату ишо биллоҳш алиюл азим — Аллоҳдан ўзга қудрат ва қувват йўқ) демайсан, мусулмонликдан сенда фақат сўз бор, холос. Дунё ғамига мубтало бўлубсан, бошингга тупроқ соч, ифлосликларга булғанган ўлик танасан. Илгари агар дунёни тарк эт, деган бўлсам, энди бўлса, уни маҳкам ушла дейман. Чунки барча давлатингни шу дунёга бердинг, энди уни осонликча қўлдан чиқаришинг гумон. Эй ғафлат орқасида орзу-ҳавас дарёсига ғарқ бўлган, нимадан ажралиб қолишингни билмайсан ҳам. Икки олам ўзгариб турувчи либосларингдадир, улар йиғлаб ёш тўкадилар.

Сен эса маъсият — гуноҳ ичрасан. Дунё меҳри имон завқини дилингдан кетказди, сенинг орзу-ҳавасларинг ахир жонингни ҳалок этади.

Исо Ва Иблис Ҳикояти

Марям ўғли Исо ярим ғиштни боши остига қўйиб ухлаб ётарди. Исо уйғониб кўзини очса, лаъин Иблис боши устида турарди. Деди:
— Эй малъун, нега бу ерда турибсан?

Иблис деди:
— Ғиштимни бошингнинг остига қўйибсан. Дунёнинг барчаси менинг ерларим, демак, бу ғишт ҳам меники эканлиги аниқ. Сен бу ишинг билан менинг мулкимга тажовуз қилмоқдасан, ўзингни менинг қаторимга қўшаяпсан.

Исо ғиштни бошининг остидан олиб ташлади, юзини тупроққа қўйиб уйқуга кетди. Исо яримта ғиштни ташлаб юборгач, Иблис Исога деди:
— Мен энди кетдим, яхши ухлагин.

Эй инсонлар, бу чархнинг ипига ҳаммамиз боғланганмиз, ҳаммамиз ипни йигирувчи Устоз шогирдларимиз. Абадий чамбар-чархга келиб етганда, бу арқонни жаҳон атрофига ўраб чиқаман деб хаёл этма. Бунга умринг етмайди, чунки сен абадий эмассан. Бунгача лаҳад ғишти остида ётган бўласан, ғиштни ғишт устига қўйиб нима қиласан? Бунча бирни икки қилай, бирини иккинчисига улай, қурай, тик-лай, безай деб ҳалак бўласан, бир кун келиб ҳаммаси бир-биридан жудо бўлади, тўкилади, йиқилади. Агар Қорун каби дунё, бойлик йиғсанг ҳам, еганинг, кийганинг гўрингга яқинлаштиради. Анбиё дунёни назарга илмадилар, сен улар қабри устига дўкон қурма. Дунё нима? У - ҳирсу ҳавас ошиёни, қайсиким Фиръавн ва Намруддан меросдир. Гоҳ Қорундай тўйдириб, кейин қусдиради, гоҳида Шаддоддай шиддат ичра тутади. Ҳақ таоло, уни арзимас нарса деб номлади. Сен эса жонинг билан унинг домига тушиб турибсан.

Бу дунёи дун азобини қачонгача тортасан, бу арзимас нарсадан ўлакса истамак қачонгача? Сен кеча кундуз шу лоша - ўлаксадан бир парча олай деб ҳайрону бехудсан. Шу арзимас ўлаксанинг бир заррасида йўқолган киши одам бўлиши мумкинми? Кимки арзимас ўлаксада нафаси узилса, у ўлаксадан юз марта арзимас ва жирканчдир. Дунё иши — барчаси бекорчилик, яъни бефойда ташвиш чекишдир. Бекорчилик эса беҳуда гирифторлик, холос. Дунё ёниб турган олов, бу олов ҳар замон, ҳар лаҳзада янги-янги халқларни ёндириб кул қилади. Агар бу ёндирувчи олов кучайса, ундан қочиб қутулишинг қийин. Шермардлар каби бу оловдан ўзингни сақла, бўлмаса парвонадай шу оловда ёниб кетасан. Кимки парвонадай оловга сиғинувчи бўлса, бундай масту мағрур кишини ёндириш лозим, албатта. Олов сени ўраб олгач, ёнмасликнинг иложи йўқ. Қараб боқ: шундай оловдан холи жой бўлса, ўша жойга бор, токи жонинг олов даҳшатидан қутулсин.

Девона Билан Қулдор Бойнинг Намоз Пайтидаги Суҳбати

Бир бой намоз пайтида Аллоҳга илтижо қилиб дер эди:
— Эй Аллоҳ, раҳм эт менга, ишимни осон қил.

Бу сўзни ёнида турган бир девона эшитди.

Девона унга қараб деди:
— Сен Аллоҳдан раҳмат тилама! Сен такаббур ва ноз билан жаҳонга ғарқсан, ҳар замонда манманлик қилиб бойлигинг билан мақтаниб турасан. Фалакка бўй чўзган кўшку айвонларинг бор, иморатингнинг деворлари ҳам олтиндан. Ўнта қулинг, ўнта канизагинг бор. Xўш, бундай ҳолда сенга раҳмат нимага керак? Қараб кўр: бу туришинг, ишларинг билан сен Аллоҳ раҳматига сазовормисан? Уялишинг керак! Агар мендай, қисматга тан бериб, ҳаммасидан мосуво бўлса эдинг, унда лутфу марҳамат тиласанг ярашарди. Мулк ва молдан юз ўгирмагунча, Атлоҳ марҳамати ва раҳматига мушарраф бўлиш ҳисси бир нафас ҳам муяссар бўлмагай. Ҳамма нарсадан бир дамда юз ўгирсанггина. мардлар каби халос бўласан ва олий мақсадга етасан.

Покдин Инсон Ҳикояти

Бир покдин одам деди:
— Бир тўда табдиркор одамлар бир кишини назъ жон таслим қилиш пайтида юзини қиблага бурдилар. Бироқенди кеч эди. Бу бехабар одамни олдинроқ юзини буриш керак эди. Қуриётган шохни олиб экишдан фойда йўқ. Ўлаётганда юзни буришдан ҳам фойда йўқ. Кимни-ким жон чиқар пайтда юзини бурсалар, у нопок бўлса, нопок кетади, уни поклайман, деб овора бўлма.


Йигирма Учинчи Мақола

Бошқа Қуш Узри

Бошқа қуш айтдики:
— Мен олтинни яхши кўраман, олтин ишқи терим ичида мағзим бўлиб қолган, яъни вужудимни қамраб олган. Олтин қўлимда гулдай яшнаб турмаса, гулдай кулиб ўтиролмайман. Динор ва олтин ишқи менинг динимга айланиб қолган, бу ҳол манинг даъво-иддаоларимни кўпайтириб, ўзимни бемаъни қилиб қўйди.

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, суратга ҳайрон бўлган киши, субҳи сафо нури дилингдан ғойиб бўлибдир. Кеча-кундуз сен кўрликда қолгансан, чумолига ўхшаб суратга боғлангансан. Маъни кишиси бўл, суратга ўралма, маъни нима, биласанми? Маъни - асл, сурат эса - ҳеч нарса. Зар (олтин) сурати чиройли тошдир, сен гўдак болалардай рангу суратга ўчсан. Олтин сени машғул қилиб, Парвардигордан ажратибди. У -бутдир, тупроққа ташла уни. Олтин агар керак бўлса, хачирнинг фаржи (орқаси)га қулф уриш учун керакдир. Сенинг олтинларингдан биров баҳра олмайди, ўзинг ҳам ундан баҳраманд эмассан. Агар мабодо сен бир дарвешга бир арпа миқдори олтин берсанг, гоҳ унинг, гоҳ ўзингнинг қонингни ичишга ҳозир бўласан. Дарвешларни қўй, ҳатто пирлар султони Жунайд Бағдодий бўлса ҳам бир арпа дони миқдоридаги олтинга олмайсан. Сен олтинга таяниб, халқ билан муомала қиласан, дўст тутинасан, сенинг дарду яраларинг малҳами ҳам олтиндир. Янги ойдан ҳам дўкон ҳақини талаб қиласан, олтин билан хазина тўлдирасан, яна кон қидирасан. Дўконингдан бир қора пул чиқса, азизжонинг чиққандай бўлади. Эй ҳамма нарсангни ҳеч нарсага берган одам, бундай ҳолда қандай қилиб энди кўнглингни Ҳаммага бера оласан?

«Аммо қиёматгача сабрим бор», дейсан, бироқ турмуш оёғинг остидан нарвонни олиб қўйса, нима қиласан? Дунёга ғарқ бўлганингдан кейин дининг ҳам дунёга кўмилган бўлади. Бундай ҳолда, эй азизим, дину дунё баравар қўлга кирмайди. Сен касб-корда фароғат излайсан, аммо бошингга қиёмат ғавгоси тушса, бу фароғатни тополасанми? Нимаки қўлингда бўлса, тўрт томонга нафақа қилиб, тарқатиб юбор.

Нимаики бўлса, уни тарк этиш жоиз, зеро керак бўлса, жонни ҳам тарк этиш лозим бўлади. Сенинг қўлингда жонинг қолмагач, молу мулк, у ёки бу нарсани саклашнинг нима кераги бор? Агар ётиш учун остингда палос — тўшагинг бўлса, у ҳам йўлингда ғовдир. Бу юмшоқ, чиройли тўшакни ёндир, эй Ҳақшунос, токайгача Ҳақ йўлида найранг қиласан? Агар бу ерда ул палосни қўрқиб ёндирмасанг, тонгла Илоҳ гилами устидан жой ололмайсан. Кимки ўз орзулари овига отланса, унинг аҳволига вой, у бошдан оёқ «вой» ичра йўқолиб кетади!

Войдаги ҳарфлар афсус - надомат белгиларидир: Бундаги «вов» ҳам «алиф» ҳам қон ва тупроқ (хоку хун) ичида кўрамиз. Вов қон ичида, алиф эса тупроқ ичида хору зордир.

ЙАНГИ КЭЛГАН МУРИДНИНГ ОЛТИННИ СҲАЙҲДАН ЙАШИРГАНИ

Янги келган муриднинг озгина олтини бор эди, уни ўз шайхидан яширмоқчи бўлди. Шайх буни билди ва ҳеч нарса демади. Мурид ҳамон олтинни яширин сақлаб юрарди. Мурид ўз пири раҳбарлигида сафар қилиб йўлга чиқдилар. Олдиларидан қоп-қора зулмат қоплаган водий чиқди ва ҳам бул водийда икки йўл пайдо бўлди. Олтини бор мурид титраб қўрқарди, олтин унинг сирларини ошкор этиб расву қилганди.

У шайхга қараб деди:
— Икки йўл пайдо бўдди, қайси биридан юрамиз?

Шайх деди:
— Бойлигингни ташла, у — энг катта хато. Кейин қайси йўлдан юрсанг ҳам хато бўлмайди.

Кимки олтин-кумуш билан дўстлашса, девдан ҳам қўрқинчлидир. Бир парча ҳаром олтин деб қанчадан-қанча найранг, ҳийла ишлатасан, қилни қирқ ёришга тайёр турасан. Шундай бўлгандан кейин чўлоқ эшакдай динда мустаҳкам эмассан, қўлинг оғир тош остидаю, ўзингаи холи - халос деб гумон қиласан. Эй инсон, найранг бошласанг — шайтон бўласан қоласан, аммо диндорликка ецанг, ҳайрон бўлиб қоласан. Кимники олтин йўлдан урган бўлса, у гумроҳ бўлди ва қудуқ ичида қўл-оёқлари боғлиқ ҳолда асир бўлиб қолди. Агар сен Юсуф (бўлмоқчи бўлсанг), бу қудуқдан ҳазар қил, даминг — нафасингни чиқармай тур, чунки бу нафс чоҳининг аждарҳодай дами бор - бир дамда ютиб юборади.

Ҳасан Басрий Ва Робия Адавия Ҳикояти

Басра шайхи Ҳасан Басрий Робия ҳузурига борди ва деди:
— Эй АИлоҳ ишқида ягона! Ҳеч кимга айтмаган, ҳеч кимдан эшитмаган ва ўзингдан кечган ва ўзингга нурдай аён бўлган сирларингдан менга айт, мен шунинг шавқида ҳузурингга келдим.

Робия деди:
— Эй, замона шайхи, бир неча вақт ўтириб ип йигирдим, калава қилдим ва бозорга олиб бориб сотдим, хушвақт бўлдим. Калавамнинг баҳоси икки пора кумуш бўлди. Уларни биттадан ҳар икки қўлимда ушлаб турдим. Шунда мени қаттиқ қўрқув босди: бойлик менга ҳамроҳ бўлиб, қароқчидай йўлдан урса нима қиламан, ахир буни яшириб бўладими? Парвардигоримга ҳаммаси аён-ку. Дунё одами жону дилини қонга (молу мулкка) гаровга қўяди, бу йўлда юз минг тузоқ қўйиш билан шуғулланади. Мақсади бир парча ҳаром олтинни қўлга киритиш, буни қўлга киритгач — жон таслим килади, вассалом. Олтин унинг юрисига қолади, вориси ҳам жон таҳликасида яшаб, олтинни қолдириб кетади...

Эй, Симурғни олтинга алмаштирган, зар ишқида дили оташда ёнган киши, бу йўлда соч толаси ҳам сиғмайди, олтин, кумуш, бойлик сиғадими, ахир! Жонон томон бир соч толаси-чалик йўл бўлмаса, ҳеч ким бунга журъат қилмагай.

Сайроқи Қуш Овозига Ошуфта Бўлган Обид Ҳикояти

Туну кун ибодат билан шуғулланиб, ҳақ саодатига эришган обид бор эди. Xалқдан ажралиб, узлатда ўтирар, Ҳақ билан парда ортидан роз айтар эди. Унинг ҳамнафсу суҳбатдоши Ҳақнинг ўзи эди, агар нафаси тинса ҳам Ҳақнинг биргалиги кифоя эди. Бошида бир дарахт соя соларди. Дарахт шохида бир қуш ин қуриб, хушовоз билан сайрарди. Унинг овозида ажиб сирлар яширингандай ёқимли эди. Обид қушнинг овозини ёқтириб, берилиб тингларди. Ҳақ субҳонаҳу ўша замон пайғамбарига ваҳий юбориб деди:
— Ул обидга етказингким, кеча-кундуз қилган тоатларинг Менга ёқарди. Йиллар давомида Менинг шавқимда ёнардинг, охирига келиб Мени бир қушга сотдинг (алмаштирдинг). Ўзинг камол ичра зийрак қуш бўлсанг-да, бироқ бир қуш ноласи сени қопга (тузоққа) туширди.

Мен сени сотиб олиб, ўзимга ўргатган эдим, сен эса ноаҳиллик қилиб, мени сотдинг. Дўстлик ва улфатчилик уйини куйдирдинг. Бундай «вафодорлик»ни кимдан ўргандинг? Сен бунақа арзон сотувчи бўлма, ҳамдаминг Бизмиз, ҳамдаму ҳамнафассиз қолма.


Йигирма Тўртинчи Мақола

Бошқа Қуш Узри

Бошқаси деди:
— Юрагим оловга тўла, негаки менинг туғилган жойим, уйим менга ёқади, уни ташлаб кетмоқчи эмасман. Уйим - кўнгил яйрайдиган, дилкушо қаср, халқ унга боқиб ҳавас қилади. Бу қасрни кўриб олам-олам қувона-ман, қандай қилиб ундан кўнгил узай? Бу баланд қаср узра қушлар шоҳиман, қандай қилиб бу шон-шуҳратни ташлаб, азобу уқубат юдийсига кирайин? Қандай қилиб шаҳриёрликни бусбутун қўлдан берайин, бундай қаср бўлмаса қаерда ўтираман, қандай юраман?

Бирор-бир оқил одам ўз ихтиёри билан Эрам боғидан воз кечиб, ўзига алам ва ғусса сафарини танлайдими?

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй пастҳиммат, номардсан, ит бўлмасанг, гўлаху гулханни истаб нима қиласан? Бу тубан дунё бошдан оёқ куйдиргувчи гулхандир, бу гулхандан энди насибанг қанча - номаълум! Қасринг агар жаннат боғи бўлса ҳам, ажал билан бирга тугайди, у аслида азобу заҳмат зиндонидир. Агар ажал бўлмаганда ҳам, бу манзилни яшаш манзили деса муносиб бўларди. Лекин ажал одамни бир зумда бу бахтдан маҳрум этади.

Шаҳриёр Ва Олтин Безакли Қаср Ҳикояти

Бир подшоҳ олтин билан безатилган муҳташам қаср қурди, уни тиклашга неча юз минг динор сарф бўлди. Бу жаннат монанд каср тикланиб, ҳамма жойи нафосат ва маҳорат билан безатилиб якун топгач, турли мамлакатлар, шаҳарлардан одамлар уни томоша қилишга келардилар ва табақ-табақ олтин-кумуш туҳфа қилардилар.

Шоҳ бинокор ҳакимлар ва надимларни ўз ҳузурига чорлаб, курсиларга ўтқазиб деди:
— Менинг бу қасрим ҳусну жамол, чиройда ягона, унинг тенги йўқ, у абадий шундай туради ва менинг буюклигимни кўз-кўз қилади.

Йиғилганлар бир-бир:
— Ер юзида ҳеч ким бундай қасрни кўрмаган ва кўролмайди, унинг бирор нуқсони йўқ, - дедилар.

Шунда бир зоҳид қад ростлаб деди:
— Эй бахти баланд шоҳ, бир ёриқ қолибди ва у қасрга айб бўлиб кўринмоққа. Агар шу айб бўлмаса, фирдавс қасрини унга туҳфа қилса бўларди.

Шоҳ деди:
— Мен ҳеч бир рахна-ёриқ кўрмаяпман, сен баттол фитна қўзғаяпсан.

Зоҳид деди:
— Эй шоҳликда улуғвор зот, тешик — бу Азозилдир. Агар шу тешикни беркита олсанг, сен ва қасринг абадийдир, бўлмаса бу қасринг ҳам, сену тожу тахтинг ҳам ҳеч нимага арзимайсизлар! Бу қаср жаннатдай гўзал ва кўнгилочар бўлса-да, лекин ўлим уни сенинг кўзингга хунук қилиб кўрсатади. Бу ерда боқий ва гўзал нарса йўқ, ҳаммаси ўткинчи. Ўз саройинг ва қасрингга мағрур бўлма, кибр отига ўтириб, беҳуда чопма. Агар бирор киши сендан қўрқиб сенинг ишларинг ва феълингдаги нуқсонларни айтмаса, сенинг аҳволингга вой!

Савдогар Ва Унинг Олтин Қасри

Бир савдогар олтин билан ишланган ажойиб сарой қурди. Саройи қурилиб битгач, халойиққа тўй бермоқчи бўлиб, ҳаммани саройга чақира бошлади. Одамларни юз ғурур ва мақтанчоқлик билан уйига даъват қиларди, саройини кўрсатиб, мақтанишни истарди. Тўй куни савдогар ўзида йўқ хурсанд, кўчаларда от чоптириб юрарди, тўсатдан бир девона уни кўриб қолди.

Девона деди:
— Эй бетамиз, ҳозир югуриб бориб, саройинг ичига бавл қилмоқчи эдим, аммо ҳозир бир иш билан машғулман, мени кечир.

Шундай деб ўтиб кетди, одамлар унинг сўзига қотиб-қотиб кулдилар.

Ўргимчак Ҳикояти

Ўша беқарор ўргимчакни кўргансан, хаёл билан кунини ўтказади у. Узоққа борадиган фикру андеша ваҳми орқасида ўз бурчагида уя ясайди. Чивин илинсин деб ҳаваслардан ажойиб тузоқ тўқийди. Чивин ёки пашша тузоғига илингач, нишини унинг мағзига суқиб, қонини сўради, кейин уни қуритиб қўяди ва вақти келганда уни ҳам еб қувватланади.

Кунлари шундай ўтади, токи бир кун уйнинг эгаси қўлига таёқ олиб, бир нафасда ўргимчак ва чивин уясини барбод этади. Дунё ҳам ўша чивин илинган ўргимчак уяси кабидир. Бутун дунё қўлингга кирса ҳам, пайти келиб бир кўз очиб-юмгунча нобуд бўлади. Агар шоҳлигинг билан мағрур бўлсанг, бу гўё йўлда ўйнаётган боланинг ишини қилган бўласан.

Эшак миясини емаган бўлсанг, ҳашак истама, ҳашакни молларга берадилар, эй бехабар. Кимки ноғора ва байроқдан холи эмас, у ҳар қанча бонг уриб даъво қилмасин, дарвеш эмас. Байроқда ел, ноғорада овоз бор, ел ва овоз ярим чақага арзимайди, билсанг. Беҳуда юмушлар отига миниб чоптирма кўп, хожа, мулкцорман деб беҳуда керилма. Йўлбарснинг терисини шилиб олганларидай, бир куни сенинг ҳам жисмингдан терингни шилиб оладилар. Кўришиб туриш маҳол бўлгач, киши ёки йўқолади ё ағдариб ташланади. Доим бошни осмонга кўтариб, кеккайиб юриш мумкин эмас. Бошингни эг, қачонгача ёш болалардай ўйнаб юрасан? Ёки бошингни қўйиб таслим бўл, бошқа сарварлик қилма, ёки бундан ортиқ ўйинга берилмагин. Бу сарою боғларинг - сенинг зиндонинг. Xонумонинг — жонингга бало. Бу такаббур тупроқ тўда баҳридан ўт, қачонга-ча ғавғо ва ташвишга бўла бу дунёга дил боғлайсан? Ҳиммат кўзини очиб, йўлни кўр, бу йўлга қадам қўйиб, Даргоҳни кўр. Жонингни шу Даргоҳга етказсанг, иззатда - улуғворликда бу жаҳонга сиғмай кетасан.

Саҳрода Дарвешга Етиб Олган Одам Ҳикояти

Бир одам саҳро йўлидан чаққон юриб, бир дарвешга етиб олди ва унга қараб деди:
— Эй дарвеш, аҳволинг қалай?

Дарвеш деди:
— Кўриб турибсан-ку, уялмайсанми, нимани сўрайсан тағин. Бу дунёнинг тор дарасида қолибман, ҳозир бу жаҳон менга ҳаддан зиёд тангу тор кўринмоққа.

Чаққон одам деди:
— Айтганларинг тўғри эмас, бу кенг биёбонда торлик йўқ.

Дарвеш деди:
— Агар бу ерда торлик бўлмаганда, сен каби бир аблаҳ ҳечам менга тўқнашмаган бўларди.

Сенга юз ёқимли ваъдалар берсалар ҳам, охир-оқибат у оловнинг нариги ёғидан нишона беради. Сенинголовинг нима? - Дунё. Ундан воз кеч, шерлар каби бу оловдан ҳазар қил. Ҳазар қилсанг, кўнглинг жойига тушади, шундан кейин эса дилҳушлик саройи сенинг олдингда пайдо бўлади. Олов олдиндаю йўл жуда узоқ, танинг заиф, дилинг асирликда, жон эса нафратланган. Сен эса ҳаммасидан қутулиб, ишни якунлагансан, ўртада шундай бир иш ҳосил қилгансан. Жаҳонни кўп (синаб) кўрдинг, энди жонни нисор эт. Шунда жаҳондан сенда на ном қолади, на нишон. Қанча кўрсанг -ҳеч нарса кўрмагандайсен. Неча бор айтаман: бунча ўзингни ғаму андуҳда қийнама деб.

Фарзанди Ўлган Нодон Одам Ҳикояти

Бир аблаҳ — нодоннинг қалб меваси — фарзанди ўлиб қолди. Бу айрилиқдан сабру тоқати қолмади. Тобут орқасидан мотамзада бўлиб борарди, оҳу нола чекиб, зор йиғлаб, дер эди: «Эй дунё кўрмаган, кун кўрмаганим нима бўлди, бахт кўрмай жаҳондан кетдинг». Бир бедил дарвеш буни эшитиб, ота аҳволини кўргач, деди: «Бу чаман, бу тиканзорни юз марта кўриш мумкин. Агар жаҳонни ўзинг билан олиб кетишни хоҳласанг ҳам, барибир охирида уни кўрмагандай ўлиб кетасан. Сен оламни томоша қилгунча умр ўтиб кетади, қачон дардингга малҳам қўясан? Xасис нафсдан озод бўлмагунча, азиз жонинг нафс нажосати ичида кўмилиб тураверади».


Ғофил Кишининг Уд Ёқиши

Бир ғофил киши кўплаб уд ёқар эди, биров ёнида хушвақт бўлиб, ўҳ-ўҳ дер эди. Бул номдор азиз киши уд ёқувчига деди:
— Сен гапираётганингда, бу удни ёндириб тур, сенинг бадбўй ҳидинг, агар уд ёндириб турмасанг, димоғларни аламу азобдан тинч қўймайди.


Йигирма Бешинчи Мақола

Бошқа Қушнинг Ўз Мушкулини Баён Қилгани

Бошқа бир қуш деди:
— Эй ошёни баланд Ҳудҳуд, менинг дилимни бир дилбар ишқи банд этмиш. Унинг ишқи вужудимни қамраб олди, ақлу ҳушимни ўғирлаб, беқарор этди. Унинг юзининг хаёли мени йўлдан урди, борлиғим хирманини ёндирди. Усиз бир нафас ҳам тоқат қилолмайман. Ул нигор ишқи мени кофир қилди, усиз кўзимга ҳеч нарса кўринмайди. У ўз қони билан юрагимни тўлдирди, мен ҳайрону сарсонман, қандай қилиб йўлга тушай? Оддиндаги водийга кириш учун юз балони бўйинга олиш керак бўлади. Мен бир лаҳза ул ой юзли нигорсиз туролмайман, қандай қилиб йўл топаман? Менинг дардим энди давосиздир, ишим куфр ва иймонни ажратишдан ўтди. Бу ғаму андуҳда ҳеч кимим йўқ, ёлғиз ўзим шу андуҳ билан биргаман. Унинг ишқи мени тупроққа қориди, қонимни тўкди. Унинг зулфи ёди мени ҳаё пардасидан чиқарди, энди ному номус керак эмас. Мен унинг ишқида шундай бетоқатманки, унинг дийдорисиз бир лаҳза сабр қилолмайман. Йўлида туфроқ бўлдим, қонга беландим, нима қилай, менинг аҳволим мана шунақа, нима қил дейсан?

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй сурат бандига тушган киши, бошдан-оёқ зулмату ғам ичра қолибсан. Ишқ суратбозлик эмас, бу шаҳватга ботишдир, сен ҳайвон каби шаҳватга берилибсан. Нуқсони бор бўлган ҳар бир гўзалга боғланиш - дунё ишвасига боғланишдир. Заволдан амонда бўлган ҳар бир жамолга боғланмаслик куфрдир. Балғам ва қондан тикланган суратни нуқсонсиз ой деб номлайсан. Агар ундан қон ва балғам камайса, у дунёдаги энг хунук хилқатга айланади. Ҳусну жамоли балғам ва қондан (моддадан) бўлган хилқат, охир-оқибат емирилиб кетади, унда зеболик на қилсин. Сурат атрофида қачонгача эвриласан, эй бефаҳм, ҳусн Ғайбдадир, ғайбдан изла уни. Агар олдингдаги парда кўтарилса, на диёр қолур, на ундаги одамлар қолур. Шунда осмон суратлари ҳам буткул йўқолади, қудрат ва улуғворлик бўлиб кўринганлар тубан ва ожизу ночор бўлиб қолади. Суратнинг дўстлиги боқий эмас, чунки суратлар ўзаро зиддир ва жангу жадалдадирлар. Кимнинг-ким муҳаббати Ғайбдандир, муҳаббат аслида шудир ва беайбдир. Бундан бошқасига дўстлик охир-оқибат пушаймонлик келтиради.

Устозининг Канизагига Ошиқ Бўлган Шогирд Ҳикояти

Багоят истеъдодли, зеҳни ўткир, доно бир йигит бор эди. Кеча-кундуз узлуксиз ўқиш, илм олиш билан банд эди. Йилида икки кеча таътил қиларди, холос. Одамлар билан иши йўқ эди, иши нуқул таълим олиш, илм такрорлаш эди. Устози ундан хурсанд эди, шогирдининг пок ахлоқи, берилиб илм олишини мақтаб, ибрат қилиб гапирарди. Уни бошқа шогирдларидан афзал билар, алоҳида ўтқазиб суҳбат қиларди.

Аммо устознинг парда ортида ой деса ой, кун деса кундай гўзал бир канизаги бор эди. У шундай гўзал эдики, кўзлари шўх-шўх боқар, қомати дилни ошуфта қилар, сўзлари жонга жон бағишларди. Бошдан-оёқ руҳдан иборатдай, латофат устига латофат, малоҳат устига малоҳат ёғилгандай офати жон эди. Ширинликда шакарга панд берар, итобу карашмаси ҳар қандай қаттиқ кўнгилни юмшата оларди. Икки ўрам сочи ерга тегар, атайлаб қилинган эмас, балки аслида шундай узун эди сочлари. Икки лаъли лабидан сўз эмас, асал томарди. Тўтилар унинг нутқини эшицалар ҳасаддан парларини тўкардилар. Икки кўзи қалбга ўқ отгандай жозибали эди, отилган ўқлар эса юракларни қон қилиб чиқйб кетарди.

Тўсатдан шогирд йигитнинг қўзлари ўшал соҳибжамол канизак юзига тушди. Бир дамда унинг ҳусну жамолига мафтун бўлиб қолди. Кўнгли ихтиёрини қўлдан берди.

Шогирд ўзига ўзи деди:
— Шу ой юзли шогирди бўлсам бас эди, унндан бошқа устоз менга керак эмас. Унинг йўлидан кўз узмасман, менинг ишқим — шогирд, унинг ҳусни эса — устозим.

Йигит ўз устозининг дарсларини тарк этди, сабру қарори-ни йўқотиб, канизакка бўлган меҳри қундан-кун орта берди. Заъфарон шохасидай юзи дарддан сарғайди, ҳоддан тойиб ётиб қолди. Ишқ келиб ақлни босиб олди, ошиқни жонидан безор қилди. Кўплар илму донишни тўпладилар, аммо бир зарра ишқ уларнинг барини барбод этди. Зоҳир илми кибру ғавго келтирар, ишқибозлик ўртаниш ва девоналик келтиради. Кимки илмни ишқсиз топган бўлса, унинг илми мол-дунё ва мансаб муҳаббатига сарф бўлади.

Алғараз, шогирд ишқ савдосида ўртаниб, гулни тикандан ажратолмай кеча-кундуз оҳу нола чекарди. Оқибатда бира тўла хасталаниб, ожизу ночор ҳолда тўшакка михланиб қолди. Шогирднинг канизакка ошиқлиги устозга маълум бўлди. Устоз ақлини ишлатиб, ҳийлаву ҳикмат йўлини тутди: аввал ул канизакнинг икки қўлининг томирини кесиб, қон ола бошлади, сўнгра бир дори бердиким унинг оқибатида қизда ҳайз юз берди. Натижада канизакнинг юзи олтин рангидай сарғайиб сўдди, гулдай яшнаган юзи заъфарон баргидай бўлди. Унинг чеҳрасида илгариги зеболик қолмади, юзларининг таровати ҳам йўқолди. Ҳуснидан бирор нишона қолмади. Кадаҳ синди, соқий кетди. Канизак вужудидан ташқари чиққан фасодларни тоғорага солдилар. Устоз зийрак шогирдни чақиртириб келди. Канизакни парда орқасига ўтқазди. Шогирд унинг юзига қаради, сўнфа андомига назар солди. Бу ишдан ҳайрон бўлди, чунки илгари кўрган зебо қиз йўқ эди. Унга яна бир қаради-ю кўнгли совуди, ишқни унутиб, аввалгидай таҳсилга машғул бўла бошлади. Устоз шогирдининг қутулганини кўрди, унинг ғаму ташвиши ариб, аввалги шодлиги қайтган эди. Ишқ олови сўниб, шогирд совуди ва ранжу дарди кетиб, тузалиб қолди.

Устоз ўшал тоғорани келтиришни буюрди. Тоғорани шогирд олдига қўйиб, деди:
— Эй барно йигит, ишинг яхши-ликка юзланди, беқарор бўлдинг ва яна қарор топтинг, ул ишқ йўлидаги ўртаниш — ёнишларинг қани, шумликлар, беҳаёликларинг қани? Ул санам доим сен билан бўлади, сен у билан ҳамиша ишрат қиласан деб орзу қилардинг. Нимадан юзинг унинг ишқида сарғарди ва яна нега ишқинг олови сўниб совудинг? Бунинг сабаби нима? Ҳолбуки сен ҳам ўша, канизак ҳам ўша-ўша.

Аммо канизакдан фақат бир нарса камайди, яъни тоғорадаги фасодлар. Сени мафтун этган, девонаю мубтало қилган нарса шу эди. Бу нарса канизакдан ажралгандан кейин, сендаги ишқ ва унинг савдоси ҳам совуди. Сен канизакка қараб оҳу нола чекардинг, дарҳақиқат, аслида, шу тоғорадаги қон ва фасод ошиғи экансан. Сен жуда бефаросат чиқдинг, ахир қон ва нажосат ошиғи эканлигинг маълум бўлди.

Ул шогирднинг аҳволи ўзгарди ва тавба қилиб, илм такрорига ўтирди. Кимки суратга сиғинишни мақсад қилса, албатта бу маънолар, сифатларни англаб етмайди. Суратнинг асл моҳияти сенинг шайтоний нафсингдур. Маънонинг асли сенинг руҳоний жонингдир. Сифат ишқида суратни тарк эт, токи сенга маърифат офтоби порлаб кўринсин. Суратингфасод ва қондан бошқа нарса эмас. Суратга сиғинган киши теран фикрловчи киши эмас, балки зоҳирбиндир. Фасод ва қондан зеболик топган жамъи нарсаларга мубтало бўлиш девоналик-дир. Қачонгача, эй айб изловчи киши, сурат атрофида айланасан, Ҳусн Ғайбдадир, ҳуснни Ғайбдан изла!

Бир Дардманд Кишининг Абубакр Шиблий Ҳузурида Йиғлагани Ҳикояти

Бир дардли одам шайх Шиблий олдида йиғлар эди. Шайх ундан:
— Нима сабабдан йиғлаяпсан? - деб сўради.

Ул деди:
— Эй шайх, бир дўстим бор эди, унинг жамолини кўриб хушнуд бўлардим. Ўшал дўстим ўлди, унинг ғамида мен ҳам ўлаётибман. Чунки унинг фироқи дунёни кўзимга қоронғу қилиб қўйди.

Шайх деди:
— Шундан кўнглинг ўксиган бўлса, сенинг жазойинг шудир. Сен шундай дўст танлагинки, у ўлмайдиган бўлсин ва ўзинг ҳам бунақа алам чекмайдиган бўлгин. Ўлимдан нуқсон топадиган дўстлик ўткинчидир, у жонингни ғамга тўлдиради. Кимки сурат ишқига мубтало бўлса, у шу сурат туфайли балоларга гирифтор бўлади. Ўша сурат қўлдан чиққандан кейин, у жудоликдан қонлар ютади.

Ўз Канизагини Сотиб, Кейин Пушаймон Бўлган Киши Ҳикояти

Бир савдогар бойнинг кўп мол-мулки билан бйрган гўзал бир канизаги ҳам бор эди. Савдогар канизакни сотиб юборди, бироқ унга кўнгил боғлаганини билиб қаттиқ пушаймон бўлди. Кейин у канизакни сотиб олган одам оддига бориб, канизакни қайта сотиб олишини, қимматини неча марта оширса ҳам рози эканлигини айтди. Бироқ савдогар қанчалик зорланиб, ялинмасин, хожа канизакни унга қайтариб сотмади. Савдогар ўзини йўқотиб, йўлларда бошига тупроқ сочар, оҳу нола чекарди.

Зорланиб дер эди:
— Бу алам доғи мени ўлдиради, менинг жазом шудир, аҳмоқчигим оқибатида дилбаримни динорга алмаштирдим. Жонимни бозорга олиб чиққан эканман, энди билдим, ўзимга ўзим зиён қилдим.

Эй одам, умрингнинг ҳар нафаси — бир гавҳар, вужудинг-даги ҳар бир зарра Ҳақ томонга раҳбардир. Оёғингдан бошинггача Унинг неъматлари - туҳфасидир. Дуст неъматла-рини ўзингга танит, тақдим этгин. Шунда кимдан узоқлашга-нингни англаб етарсан ва жудоликда ҳаддан зиёд сабрли бўлганингни ҳам тушунарсан. Ҳақ сени юз хил неъматлар билан парваришлаб, иззатда тутди. Сен эса нодонликда яна ғайр-бегона билан қолиб кетасан.

Суякка Рағбат Кўрсатгани Учун Подшоҳ Томонидан Ҳайдалган Ов Ити Ҳикояси

Бир подшоҳ саҳрога овга чиқди ва итбоқарга този итини ясантириб орқасидан олиб юришни буюрди. Подшоҳнинг ўргатилган овчи този ити бор эди. Унинг ёпинчиғи қора бахмалдан ва боғичлари атласдан тикилган бўлиб, бўйнида гавҳар тақинчоқ, қўл ва оёқларида олтин ҳалқалар тақилган, бўйинбоғи эса ипакдан эди. Шоҳ бу итини яхши кўрар, овга ўзи билан олиб юрар, уни ақлли жонвор ҳисобларди. Шу боис бу сафар ҳам итнинг бўйинбоғидан ушлаб, уни ўзи билан бирга олиб борарди. Ит олдинда, шоҳ эса от устида орқада борардилар. Йўлда бир тўда суяклар учраб қолди. Ит буни кўриб бирдан тўхтади ва суякларни ҳидлаб олдинга юрмади. Буни кўрган шоҳнинг ғазаби қайнади ва итнинг бўйинбоғини улоқгириб юбориб, деди:
— Мен буни парваришлаб шунча иззат қилсам, у бир суякни мендан афзал билди — подшоҳни суякка алмаштирди.

Шоҳ аъёнларига итни ҳайдаб юборишни буюрди:
— Мен турган жойда у ғайрга қаради. Бу ишни қилгандан кўра юз минг игна юца яхши эди.

Итбоқар айтди:
— Ит ораста қилиб безатилган, ҳамма ёғида олтин-қумуш тақинчоқлар. Ташлаб кецак, ҳайф бўлади. Бу итдир, у дашт ва саҳрога муносиб, атлас кийимлар ва олтин безаклар инсонга муносиб.

Шоҳ итбоқарга деди:
— Шу ҳолида ташлаб кет, ундаги олтину атласдан воз кеч. Токи у ўзига келгач, ўзини бундай безатилганини кўриб, эси жойига тушар, қанақа ошно топганини ва мен каби шоҳдан ажралганини англаб етар.

Эй аввалда ошнолик қилиб, охирда жудолик топган киши, оёғингни ишқи ҳақиқатга мустаҳкам қўй, аждаҳо билан мардонавор май ич! Чунки бу ер аждаҳо дорининг устидир, ошиқларнинг бошини кесиш улар ишқининг товони -хунбаҳоси деб бил. Мард ошиқ жонига ғулғула солган куч аждаҳони унинг кўзига чумоли қилиб кўрсатади. Аллоҳ ошиқлари юзтами, юз мингтами — ҳаммалари Унинг йўлида ўз қонларига ташнадирлар.

Ҳусайн Мансур Ҳалложнинг Дорга Осилиши Ҳикояти

Ҳалложни дор остига олиб келганларида тилига «Анал-ҳақ»дан ўзга сўз келмасди. Унинг тилига тушунмадилар, қўл ва оёқларини кесдилар. Унинг қони тўкилгач, юзлари, бадани сарғая бошлади. Зеро, қон оққандан кейин киши юзи қизил бўладими?! Гўё йўл устидаги қуёш каби Мансур кесилган қўлининг қонларини ойдай юзига суртди. Ва деди:
— Оқизилган қон билан ўзимнинг гул юзимни яна ҳам қизилроқ гул рангига бўядим. Токи бировнинг кўзига сарғиш бўлиб кўрин-майин, юзим ўлганимда ҳам қип-қизил бўлиб турсин. Менинг юзимни сарғайган ҳолда кўрган киши Мансур қўрқибди деб гумон қилади. Менда қилча ҳам қўрқув йўқ, юзим ҳамиша қизил - ҳамиша тарикман. Ошиқ эранлар бошини дорга олиб келар экан, унинг шермардлиги иш беради. Бу жаҳон кўзимга «мим» ҳалқасидай кўринади, шу ҳалқадан киши қўрқадими, ахир?

Етги бошли аждаҳо — дунё билан олишиб, ўйин ўйнашга мажбур бўлган кишининг энг кичик мукофоти - бошини дорга беришдир.

Шайх Жунайд Бағдодий Ўғлининг Шаҳид Бўлиши

Дин имоми, илоҳий маънолар денгизи Жунайд бир кеча Бағдодда ваъз айтар эди. Унинг сўзларининг салмоғи ва теранлигидан осмон паст бўлгандай, қулоқ солиб ҳайратга тушаётгандай эди. Шайхлар шайхи Жунайд ҳазратларининг бир ёш ўғлони бор эди, унинг камоли, ширинлиги одамлар қалбига ором бағишларди.

Шайх Бағдодда ваъз айтаётган ўша кечада ўғлининг бошини кесиб, хору зор ҳолда келтириб, йиғилганлар олдига ташладилар. Поктийнат Жунайд буни кўриб индамади ва жамоатга юзланиб деди:
— Қадиму азал, абаду аҳад асроридан қайнатган қозонимдаги таом бу кеча пишипти, унинг ошини ҳам кўрдингизлар. Ҳақ йўлидаги қурбоним - шу, бундан ортиқ ҳам, кам ҳам эмас».


Йигирма Олтинчи Мақола

Бошқа Бир Қуш Узри

Бошқа бир қуш дедики:
— Ўлимдан қўрқаман, ул водий узоқ, мен эса заифу ночорман. Ўлимдан чунон қўрқаманки, биринчи манзилдаёқ жоним чиқса ажаб эмас. Гарчи кўринишим салобатли бўлса-да, аммо ажал келса зор-зор қақшаб ўлиб қоламан. Кимки ажал қўлига тушса, унинг қўлида қиличи бўлса-да, бир нафасда қилич ҳам қўлидан тушиб, қўли ҳам кесилади. Қўл ва қиличдан иборат бу жаҳонда, юз афсуски, қўлда афсусдан бошқа қурол қолмайди.

Ҳаммалари афсус-пушаймонлик билан ер остига кириб уйқуга кетдилар, тириклари ҳам ҳайрону саргардондирлар. Кўргин, ўлим йўли - қандай мушкул йўлдир, бу йўлнинг биринчи манзили — гўристон. Ўлим аччиғи хабарини эшит-санг, ширин жонинг остин-устун бўлади.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Эй, заифу нотавон одам, қўрқувдан бир ҳовуч бўлиб қолибсан, қачонгача ўлимдан қўрқасан? Шуни биласанки, умринг куни саноқли, абадий эмассан. Билмайсанки, одам туғилгандан такдири белгилидир, у охир-оқибат тупроққа кетади ва унинг вужуди барбод бўлади. Сени ўлиминг учун парвариш қилганлар, яъни бу дунёдан кетиш учун будунёга келгансан. Осмон бамисоли тўнтарилган тогора, бу ташт-тоғора шафақдан ҳар кеча қон рангини олади. Бу Тиғ кўтарган қуёш айланишида ҳамма кесилган бошлар унинг тоғорасидадир. Сен хоҳ пок, хоҳ булғанган бўлгин, тупроққа қорилган бир қатра сувсан. Бу қатра сув - оёкдан бошгача дарддир, бу дард билан дарёга қарши кураша оласанми? Агар сен бир умр жаҳонда яйраб-яшнаб фармон берувчи шаҳаншоҳ бўлсанг ҳам, охир-оқибат ўртаниб ёниб, ҳам яйраб-яшнаб жон берасан.

Қақнус Умрининг Узунлиги Ва Унинг Аҳволи Ҳикояси

Қақнус Ҳиндистонда яшайдиган турфа ажиб бир қушдир-ким, узун ва қаттиқ тумшуғи бор. Тумшуғида худди най каби бир қанча тешиклар мавжуд. Бу тешиклар юзтага яқин. Қақнуснинг бошқа қушлар каби жуфти йўқ, у болаламайди. Тумшуғининг ҳар бир тешигидан ўзгача овоз чиқаради, ҳар бир овозида ўзгача нола, ўзга бир сир бор. Ҳар бир тешикдан турли-туман оҳангу наволар чиқариб, нола чеккач, барча қушлар, қушларгина эмас, барча жониворлар, ҳатто сувда балиқлар бундан беқарор бўладилар. Барча ваҳший даррандалар жим бўлиб, бу овоздан ўзгача ҳолатга тушадилар.

Файласуфлар унга ҳамроз бўлиб, овозига қараб мусиқа илмини яратдилар. У қарийб минг йил умр кўради, аммо ўлими вақти яқинлашаётганини олдиндан сезади. Ўлими яқинлашгач, кўнглига ғулғула тушиб, атрофига кўп-кўп ўтин йиғади.Ўтинлар ўртасига ўтириб олиб, ўтли нолалар чекади. Кейин ҳар бир тешикдан, бошқа-бошқа дардли навҳалар чиқаради, юз тешикдан юз хил навҳа-соз чиқаради. Навҳа чекаётганда ўлим аламидан лаҳза-лаҳза титраб туради. Бўзлаб нола чекишидан ҳайратланиб, қушлар ва ҳайвонлар унинг олдига йиғиладилар ва ҳаётдан умидларини узгандайин, беҳол бўлиб қоладилар. Кейин умрининг сўнгида ажаб ҳол юз беради: унинг ноласи зўридан тумшуғидан қон оқа бошлайди, бир нафас тин олиб, сўнгра қанотларини бир-бирига ура бошлайди. Шунда унинг қанотидан ўт чақнаб чиқади, кейин бутун вужудини ўт қоплаб ёна бошлайди, олов ўтинларга ўтади ва бирга-бирга ёниб чўғга айланадилар.

Кейин чўғлар совиб кул бўладилар. Кул ичида битта кичкина чўғ қолади ва у кичкина қақнус бўлиб дунёга келади. Олов ўтинни кулга айлантиради, кул ичида эса қақнус боласи пайдо бўлади. Киши ўлгандан кейин туққани ёки туғилганини биров жаҳонда кўрганми.

Агар қақнус каби узоқ умр кўрсанг, ана шундай ҳам ўлиб ва ҳам яна тириласан. Бечора қақнус минг йил яшаб, ўз вужудидан юз минг нолалар чиқарди. Йиллар давомида нола ва дард ичра эди, ота-онаси ҳам бўлмаган, жуфти ҳам йўқ эди, яккаларнинг яккаси эди. Дунёда унинг пайванди - боғлиқлик жойи, яъни жуфти ҳам, фарзанди ҳам йўқ эди. Охирида ажал келиб жонини олди - кулини кўкка совурди. Жони бор махлуқки бор, у ажал дастидан қутулмайди - шуни яхши билиб ол. Оламда ўлмайдиган киши йўқ.Яна ажойиброғики, кишининг сафар озиғи ҳам бўлмайди.* Ўлим агарчи қаттиқ ва золим бўлса-да, лекин унга бўйин эгиш шарт. Бошимизга кўп қаттиқ ишлар тушиб туради, аммо ажалнинг иши энг қаттиқ ишдир.

Отаси Ўлган Киши Билан Сўфий Ҳикояси

Ўғил отаси тобути олдида йиғлаб борар экан, оҳ чекиб дер эди:
— Эй отажон, жонимни пора қилган бундайин оғир кун умримда бошимга тушган эмас эди.

Шунда ёнида бораётган сўфий деди:
— Отангнинг ҳам бошига бундан оғирроқ кун келган эмас. Сенинг бошингга эмас, отангнинг бошига мушкул иш тушди. Эй дунёга қўл-оёқсиз келган зот, умрингни тупроқ тепиб, ҳавони кесиб юриш билан ўтказасан. Агар мамлакат тахтига ўтирган шоҳ бўлсанг ҳам, охири қўлингда ҳаво билан, яъни ҳеч вақосиз кетасан.

Жон Бераётган Найчининг Жавоби

Бир най чалувчининг ажали етди, жон берар пайтида биров ундан сўради:
— Эй, айни сирлашув вақтида турган одам, бундай пайтда аҳволинг қалай, нимани ўйлаяпсан?

Найчи оҳ чекиб, деди:
— Ҳолимни ҳеч айта олмайман, аммо сезаяпманки, бир умр ел пуфлаб келибман (паймудан), оқибатда эса тупроққа кетаяпман, вассалом.

Исонинг Ариқдан Сув Ичгани Ҳикояси

Исо бир тоза ариққан сув ичди, сув хуштамликда гулобдан ҳам ўтар эди. Биров келиб ариқдаги сувдан хумига тўлдириб олди. Исо хумдаги сувдан ҳам ичди. Аммо хумдаги сувдан оғзи аччиқ бўлди. У яна хум олдига келди ва яна ичди - сув аччиқ эди. Исо ҳайрон бўлиб деди:
— Ё Раб, хумдаги сув ҳам шу ариққан бўлса, нега энди у ширин, бу аччиқ? Бунинг сири нимада, айт?

Шунда ҳалиги Xум Исо олдида тилга кириб деди:
— Эй Исо, мен Қадим замонларда яшаб ўтган кўҳна одамман. Бу тўққиз фалак остида гоҳ коса, гоҳ кўза, гоҳ хум бўлиб, минг йиллардирким юрибман. Агар яна минг марта хум қилиб қайта ясасалар ҳам, аччиқлик мендан кетмайди. Мен ўлим аччиғини чунон татиб кўрганман, шу сабаб мендаги сув бундай аччиқдир.

Эй ғофил банда, сен ҳам ўлим шарбатини ичишдан олдин, уйғон, ғафлат орқасида ўзингдан хум ясама. Ўзингни йўқотгансан, эй ғофил, жон чиқишдан олдин тавба қил, ўнглан. Агар тириклигингда ўзингни танимасанг, илоҳий сирларни англамай ўлиб кетасан. На ҳушёрлигингда ўзингдан хабардорсан, на ўлганингда вужудингдан бирор асар қолади. Тирикликда ҳеч нарсадан бехабар, инсонлигини англамаган, ўлгандан сўнг йўқолган — одамдан пайдо бўлиб, аммо одам бўлмасдан ўлиб кетгансан.

Ул бечора дарвеш олдида юз минг ғафлат тўсиқлари турибди. Xўш, бу аҳволда у қандай қилиб ўзини топади?

Жон Бераётган Буқрот Ва Унинг Шогирди Ҳикояси

Буқрот ҳаким касал бўлиб ётиб қолди, ажали етиб, жон бериш азобидан қийналарди. Бир шогирди бор эди, у устозига қараб деди:
— Эй устоз, танангни ювиб кафанлаб дафн этгандан кейин, айт, сени қаердан топамиз?

Буқрот деди:
— Эй ғулом, Мен тириклигимда узоқ умр кўриб, ўзимни ўзим тополмадим, сен мени қаердан топасан? Мен шундай яшаб дунёдан ўтаяпманки, қилча ўзимдан хабардор эмасман. Ўлимга ўлимдан ўзга даво йўқ, ҳар қанча зорланма, хазон бўлган барг ерга тушади. Биз ҳаммамиз ўлиш учун туғилган-миз, дунёдан кўнгил узолмасак ҳам, жонимиз бизни тарк этади. Бутун дунёни ҳукмронлик муҳри остида тутган шоҳаншоҳлар бугун ер остида ётибди. Шоҳми, хусравми, хонми, амирми, барчаси лаҳад тупроғида, арзимас тупроққа тенгдирлар. Шоҳбўлсин, гадо бўлсин — ҳаммаси кетадилар.

Охиратда Ноқис ва комил орасидаги фарқлар аёнлашади. Тириклик ҳам азоб, ўлим ҳам азоб, агар бу ҳар икки ранжу азобингдан ганж - хазина топмасанг, билгилки, ҳақиқий ганж — Симурғдир. Қолганлари эса дарду азобдир. Шу боис дунёда бундан ортиқ ганжни излама.


Йигирма Еттинчи Мақола

Бошқа Бир Қушнинг Узри

Бошқа бир қуш деди:
— Эй, пок эътиқодли Ҳудҳуд, бир нафас ҳам муроду мақсадимга етмадим. Бутун умрим ғамда ўтди, олам ишларига асиру бандаман. Қонли дилимда қанчадан-қанча ғам-алам бор, ғамим зўридан ҳар зарра мотамдадир. Ҳамиша ҳайрон ва ожизман. Кофир бўлай агар бирор лаҳза шодлик кўрган бўлсам. Ғам билан ўзимни йўқотган, ўзи билан ўзи овора одамман, бу аҳволда телбалардай қандай қилиб йўлга кираман? Агар бундай ғамга ботмаганимда, бу сафардан балки дилим хуррам бўлармиди. Аммо нима қилай, кўнглим қонга тўлган, сенга аҳволимни тушунтирдим, энди айт, нима қилай?


Ҳудҳуднинг Жавоби

Йўлни билгувчи, ширин сўзли Ҳудҳуд ҳар нарсанинг моҳиятини англовчи ва ҳар бир фикрнинг зиёну фойдасини билгувчи эди. У қушга қараб деди:
— Эй шайдо ва мағрур киши, бошдан-оёғингташвишу ғамга ботгансан. Бу дунёнинг бахтиёрлиги ҳам, бахцизлиги ҳам тез ўтиб кетади. Бир нафасда ўтиб кетадиган нарсалар бўлмаса ҳам умр унинг орзу-ҳавасида ўтиб кетгусидир. Жаҳом ўтар экан, сен ҳам унинг баҳридан ўт. Унга маҳлиё бўлма ва тарк эт уни! Зеро нимаики доимий, устувор эмас экан, унга боғланган кўнгил ҳам тирик эмас.

Ҳеч Қачон Биров Қўлидан Шарбат Ичмаган Сўфий Ҳикояти

Нафаси ўткир бир пири муршид бор эди. У бировлар қўлидан ҳеч қачон шарбат ичмаган эди. Биров дедики:
— Эй Аллоҳ назарига тушган одам, нега ҳеч бир шарбатга рағбат қилмайсиз?»

Сўфий деди:
— Ўлимни бошимда кўриб турибман, у шарбатни мендан бир зумда тортиб олади. Ана шундай ўлим бошимда турганда, мен шарбат ичсам, у заҳарга айланади. Муаккал билан шарбатим хуш бўлишни хоҳласам, у қанд шарбати — жуллобий эмас, ўт бўлади. Пойдорлиги бўлмаган ҳар нарса бир олам бўлса ҳам, бир арпа донича қимматга эга эмас.

Васлсиз бир соатлик роҳатни нима қилай, асли - пойдево-ри бўлмаган иморат омонатдир. Сен агар бахтдан хурсанд бўлсанг, бу - бир нафасли бахт, холос, бу билан ғурурланма. Ва агар бахцизликдан ҳолинг танг бўлган экан, бу ҳам бир нафасдир — зорланиб юрма. Агар сенга алам еца, бу сенинг иззатталаблигинг, қудратга интилишинг оқибатидир, хорли-гингу ожизлигингдан эмас. Анбиёларга етган балоларни ҳеч ким Карбалода кўрсата олмайди. Суратда сенга азият, ғам бўлиб кўринган нарса, сифат — маънода буни кўра олган одамга ганж - хазинанинг ўзидир. Ҳар дамда сенга ундан юз иноят еткуси, сенинг бутун бойлигинг — аламларинг Унинг эҳсонидир. Унинг эҳсонини ёдга олмайсан, аммо Унинг озгина азобу ранжини тезда кўриб нола — фиғон қиласан. Шуми, ахир, дўстлик нишонаси? Эй, сен камақлу ғофил, сен ҳали мағз эмассан, моҳиятга етмабсан, сен пўчоқсан, дўст эмас, пўсцан, холос.

Бир Қулнинг Подшоҳ Қўлидан Мева Егани Ҳикояти

Бир яхши хулқли подшоҳ бор эди. Бир кун у ўзининг қулига бир дона мева берди. Қул мевани подшоҳ қўлидан олиб, ниҳоятда хурсандлик билан ея бошлади, қул шундай мазза қилиб мевани ер эдики, гўё дунёдаги энг хуштаъм, ширин таомни еяётгандай эди. Подшо буни кўриб, ҳаваси келди ва мевадан ўзи ҳам егиси келиб, ғуломга деди:
— Эй ғулом, бу мевани бунча иштаҳа билан емоқдасан, менга ҳам озгина бер.

Ғулом меванинг қолганини шоҳга узатди. Шоҳ уни татиб кўрган эди, афти бурушди. Чунки мева бағоят аччиқ эди. Шоҳ ғуломига деди:
— Сенинг ишингни ҳеч ким қилган эмас, шундай аччиқ нарсани бундай роҳатланиб емоқдасан, бундай йўл тутишингнинг боиси нима?

Ғулом деди:
— Эй шаҳриёр, мен сендан юзлаб туҳфалар олганман, қанчадан-қанча яхшилик қилгансан. Шундай экан, бир марта туҳфанг аччиқ чиққан бўлса, қандай қилиб буни юзингга солай. Мен сенинг неъматларинг ичида яшадим. Шу боис сенинг қўлингдан олган нарсам аччиқ бўлса ҳам, менга шириндир. Сенинг қўлингдан агар бир аччиқ мева менга етган экан, уни қайтариб бериш мен учун оғир гуноҳдир.

Аллоҳнинг йўлида ранжу азоб чекишнинг ўзи роҳат, буни қулоғингга қуйиб ол, чунки сўз — насиҳат ҳам ганждир. Унинг иши гоҳ орқада, гоҳ рўпарададир, сен уни қандай бажарсанг, шундай ҳолда воқеъ бўлади. Сен бу дорулалам дунёсида яхшилик ва шодлик излайсан, аммо бу дунёнинг дилхушлиги дарду ғамдир. Ҳар бир луқма ичида юрак қони бор. Одам учун Ҳақнинг ҳақиқатидан ўзга ҳосил йўқ. Йўлни билган пухтакорлар буни обдон теран англаб етганлар. Шу боис улар юрак қонисиз бирор луқма емадилар. Токи нон — , туз татиб юрар эканлар, жигар қонисиз нон синдирмаганлар.

Бир Кишининг Сўфийдан Аҳвол Сўрагани

Бир номи чиққан одам сўфийдан сўради:
— Эй биродар, рўзғоринг қандай ўтаяпти?

Сўфий деди:
— Мен бир гулхан ичра боғланиб қолганман. Оғзим қуриқ, аммо этакларим ҳўл ҳолда банддадирман. Бўйнимни синдирмасинлар, деб бу ерда бирор кишининг панжасини синдирмадим (яъни, ҳеч кимга озор бермадим). Агар дунёда ҳамма вақт хурсандчилик истасанг, у ҳолда сен гўё уйқудасан ва тушингни сўзлаб тургандайсан. Агар шодлик истасанг, олдин эҳтиёт билан иш кўриб, сирот кўпригининг нарёғига ўтиб ол. Олам кўчаси-да хурсандлик йўқ. Чунки бунда хурсандлик, беғамликдан ному нишон йўқ.

Саркаш ва маст нафс оловдай сени комига тортади, шу шароитда қандай қилиб шодлик, хотиржамлик бўлсин? Моҳиятга диққат билан қарайдиган заковатли одам бўлсанг, кўрасанки, дилхушлик етук инсонлар насибаси эмас.


Бир Кампирнинг Шайх Абу Саиддан Дуо Тилагани Ҳикояти

Бир кампир Меҳна шайхи Абусаид Абулхайрга деди:
— Менга яхшилик ва хушвақтлик дуосини ўргат. Мен шу вақтгача кўп бахцизликлар кўрдим, ранжу алам чектим. Бундан бу ёғига азобларга чидаёлмайман. Агар хушвақт, беғам бўлиб юриш дуосини ўргацанг, уни ҳар кун тилимдан қўймасдан такрорлаб юраман». Шайх деди: «Мен анча вақтдан бери дардмандлик оқибатида жойимдан туролмайдиган бўлиб қолганман. Сен айтганларни кўп қидирдим, аммо ундан бирор нишона топмадим. Бу дардга даво келмай туриб, кишига кўнгилхушлик қачон муяссар бўлибдир.

Бир Кишининг Жунайд Бағдодийдан Кўнгил Xушлиги Тўғрисида Сўрагани

Бир киши Жунайд олдига келиб сўради:
— Эй, Аллоҳга яқин одам, кишининг кўнгил хушлиги қачон ҳосил бўлади?

Шайх Жунайд деди:
— Аллоҳга етишган чоғда, токи подшо висолига етишиш муяссар бўлмас экан, киши бахцизлик водийсида кезаверади. Қуёш шуъласига тоб беролмаган зарра саргардон бўлиб юраверади ва қуёшга етишиш ҳаракатидан тинмайди. Зарра юз карра қонга боца ҳам, бу сарсону ҳайронликдан халос бўлолмайди. Зарра зарралигида заррадир. Кимки уни йўқолди деса, алданади. Агар уни айлантирсалар, у - у эмас. У заррадир. Xизр чашмаси бўлолмайди. Кимки зарраликдан қўзғолган бўлса, унинг асли ҳам албатга заррадир. Агарчи у Қуёшда йўқолса ҳам, бир заррадан Абадиятгача йўл ҳали узоқ. Зарра агарчи яхшидир ёки ёмондир, умр бўйи яширинса ҳам йўқолмайди.

Эй зарра, Қуёшдай кемадан жой олиш учун бундай маст ва афтодаҳол кетаётирсан. Эй зарра каби беқарор одам, токи сен ўз ожизлигингни кўриб, ўзингни танигунча сабр қилурман.

Бойўғли Ва Унинг Сўзлари

Бир кеча Бойўғли ўзига ўзи деди:

«Қуёш нурига бир нафас ҳам тоқат қилолмайман. Бутун умрим давомида юз азобу чорасизликлар билан Қуёшга интиламан, токи унинг нурига ғарқ бўлиб, йўқолиб кетайин дейман. Ул даргоҳга етайин деб ою йиллар кўзимни боғлаб учаман».

Кўзи ўткир бир қуш деди:

«Эй мағрур ва маст Бойўғли, унга етгунча минг йиллар йўл босиш керак. Сендай йўлини йўқотган у ерга қачон етибди, ахир чумоли ойга бориб етибдими?»

Бойўғли деди:

«Мени қўрқитма, ҳечқиси йўқ, учавера-ман, кўрай-чи, қани бундан нима ҳосил бўларкин?»

Неча йиллар худди мастдай, ўзидан бехабар учиб борарди, охир-оқибат куч-қувватдан қолди, қанотлари титилиб, патлари тўкилди. Аммо йўл босишдан тинмасди. Ахири жони ҳалокат ичра, тани ўртаниб, қаноциз ҳолда ожиз ва нотавон бўлиб қолди. Қуёшдан эса нишона кўринмасди.

Бойўғли ичида:

«Қуёшдан ўтиб кетдиммикин?» - деб ўйларди.

Бир окил киши деди:

«Сен уйқудасан, йўлни кўрмай, қадам босасан, қандай қилиб ундан ўтиб кетдиммикин, қанотларим тўкилиб тушди-ку дейсан?»

Бу сўздан Бойўғлининг ғашлиги яна кўпайди, ажзу изтироб ичида қолди. Бор-йўғидан ажралиб, ночор аҳволга тушди. Ночорликдан Қуёшга қараб жони ёниб ҳол тили билан хитоб қилди:
— Кўзи очиқ қушни топтингми, ҳеч бўлмаса ундан ортиб, менга ҳам боққил, нурингни соч!

Бойўғли бу сўзни қалби ёниб, чунон дард билан айтдики, марҳамат Қуёши унга юзланди. Кўзи йўқнинг кўзи равшан-лашди — қисматига ўзгариш кирди. Омад келди ва бир мискину бечора давлат топти, бахтга эришди.


Йигирма Саккизинчи Мақола

Яна Бир Қушнинг Узри

Бошқа бир қуш Ҳудҳуддан сўради:
— Эй, раҳнамо! Унинг амрини ҳеч бир баҳонасиз бажараман. У қабул қиладими ёки рад этадими, бу билан ишим йўқ. Унинг фармонига мунтазирман. Нима буюрсанг, жоним билан бажараман, агар фармондан бош торцам, товон тўлайман.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд айтди:
— Эй қуш, яхши савол бердинг, мард киши учун бундан афзал камол йўқдир. Агар сен УнингЧааргоҳига жон фидо қилсанг, жонингни халос этасан. Яъни Унга етишасан. Агар жону дилдан фармонни бажарсанг, жонинг Жононга эришади. Кимки фармонни бажарса, у ташвиш ва изтиробдан қутулади ва Унинг йўлидаги барча қийинчилик-лардан осонлик билан ўтади. Амру фармон бўйича бир соатлик тоат амру фармонсиз умр бўйи қилинадиган тоат-ибодатдан афзалдир. Кимки фармонсиз азобу уқубат чекса, бу одам Унинг кўйидаги итдир, одам эмасдир. Ит жуда кўп хорлик-ларни бошидан кечиради, аммо бундан нима фойда. Зеро унинг бу иши Фармон бўйича эмас эди, шу боис у зиёну зарар келтирди, холос. Фармон бўйича иш қилиб, бир дам қийинчилик тортган киши ўз савоби билан оламни тўлдиради. Фармонининг иши улуғдир. Фармон ичида яшаб Ҳаққа интил, чунки сен бандасан, ўзбошимча иш қилма.

Ўз Шаҳрига Қайтиб Келаётган Подшоҳ Ҳикояти

Саёҳатга чиққан бир подшоҳ ўз шаҳрига қайтиб келди. Шаҳар халқи шоҳни иззату икром билан кутиб олиш учун шаҳарни безадилар. Ким қўлидан нима келса қиларди, уйида нима бўлса олиб чиқарди ва шаҳарни чиройли қилишга сарфларди. Аммо зиндон аҳлида ҳеч вақо йўқ эди, уларнинг қўл-оёқларидаги банду занжирлари бор эди, холос. Ёнларида дўстларининг кесилган бошлари, ғаму андуҳдан пора-пора жигарлари бор эди. Аммо улар шоҳни кутиб олиш учун кесилган бош ва қўллар, оёқларни чиройли қилиб безадилар. Шоҳ ўз шаҳрига киргандан кейин чиройли безаклар, ранг-баранг алвонлар, зебу зийнатни кўрди. Аммо зиндон жойлашган жойга етганда, отидан тушиб, зиндон аҳлининг олдига борди, улар билан кўришиб, аҳвол сўраб, кўплаб туҳфалар инъом этди.

Саройга келгандан кейин шоҳнинг яқин кишиларидан бири шоҳдан сўради:
— Эй шоҳим, шаҳар аҳли сени деб шунча саъю ҳаракат қилдилар, шаҳарни шоҳию атлас билан безадилар, мушк-анбар сочдилар, аммо сен бунга эътибор қилмай, зиндон эшиги олдига келиб тўхтадинг ва зиндоний-лар аҳволини сўрадинг, бунинг сирри нимада? Ахир улар ўлимга маҳкум этилган, кесилган қўл-оёқ ва бошларни тахлаб сени кутиб олдилар.

Шоҳ деди:
— Шаҳар аҳлининг безаклари — болаларнинг ўз ўйинчоқларини безагандай гап. Уларнинг ҳар бири шаъну шавкати, бойлигини кўрсатиш мақсадида иш қилган, улар-нинг ишларида ўзларини кўрсатишга интилишлари аён кўриниб турибди. Уларнинг барчаси менга мақтаниш, диққатимни тортиб, хурсанд қилиш ниятида бўлганлар.

Аммо менинг фармонимни фақат зиндон аҳли бажармоқдалар. Агар менинг амрим бу ерда ижро этилмасайди, бошлар танадан жудо қилинмасди. Бу ерда ҳукмим аниқ ва пухта жорий этилганини кўрмоқдаман. Шу боис бу ерга келиб отдан тушдим ва зиндоний ҳолини сўрадим. Шаҳарни безаганлар ўз ғурурлари, манманликлари ичра ғарқдирлар. Фақат зиндон аҳли ҳайрону бечоралар, улар менинг ҳукмим остида ночордирлар. Булар гоҳқўлни, гоҳбошни берадилар, ҳўлу қуруқ, иссиқ ва совуқ булар учун бирдай. Ўлимни кутиб, унга пешвоз чиқадилар, зиндон чуқурларидан тўғри дор остига борадилар.

Агар билсанг, бу зиндон мен учун гулшанга айланди, гоҳ улар менга ҳавас қилардилар, гоҳ мен уларга ҳавас қилардим — бир-биримизни ботинан англаб қучоққа олардик. Йўлни кўрувчиларнинг бурчи фармон билан юришдир, ана шунда Шоҳ ҳам зиндонга келади.

Шайх Аккоф Уруғидан Бўлган Кишининг Боязид Бистомий Ва Ҳаким Термизийларни Тушида Кургани

Аккоф уруғидан бўлган пок тийнат, сифатлари мақтовли қутби киром бир одам бор эди. У деди:
— Бир кеча тўсатдан Боязид Бистомий билан Ҳаким Термизий тушимга кирдилар. Улар биргаликда йўдда кетмоқда эдилар. Ҳар иккаласи менга эҳтиром кўрсатиб, олдинга ўтқаздилар ва сарварлик мақоми сеники деб айтдилар. Мен ҳам улар олдига тушиб раҳбарлик қилдим.

Бу икки улуғ шайх буйруғини бажариб туриб уйғониб кетдим. Бу тушимнинг таъбири шуки, саҳар чоғи юрагимдан беихтиёр бир оҳ чиққан эди. Менинг бу оҳим Аллоҳ даргоҳига етиб борди ва менга йўл очди. Мана шу эшиклар очилгани учун ул азизлар сўз сўзламай менга хитоб қилганлар. Бўлмаса, биздан олдин кўп-кўп муридлар, пирлар Боязиддан имдоду шафқат тилаган эдилар. Боязид барча эранлар орасида мардроқ кишини истади, чунки бизни истади, аммо биздан ҳеч нарса тиламади. Мен ул кеча тушимда бу ҳикматни эшитгач, ҳеч нарсани ўйламадим, зеро мен сендан нима ҳам истар эдим, нима ҳам тилардим? Сени қаердан излаш ва мардлигингни синаш хаёлимда ҳам йўқ эди. Сен нимаики буюрсанг - менинг истагим шу.

Менинг ишим фармонни бажариш билан битади. Мен учун Эфилик ёки тўғрилик деган тушунча ҳам вожиб эмас, ахир мен кимманки, менинг бирор истак-хоҳишим бўлсин! Банда учун фармонга итоат қилишнинг ўзи кифоя, банданинг Аллоҳванди билан сўзи жон ичрадир. Ёлғондан бандалик лофини урадиган киши банда эмас. Банда ҳар доим имтиҳонга тайёр туриши лозим, имтиҳон белгиси — ишораси кўринса, ўзининг фидойилигини иш билан исботласин.

Шайх Абулҳасан Xарақонийнинг Жон Бериш Пайтида Айтганлари

Шайх Xарақоний жони чиқар пайтида бундай деди:
— Кошки менинг жонимни тешсалар эди, бирён дилимни очсалар эди. Шунда дилимни олам аҳлига кўрсатиб, мушкулларимни шарҳлаб берардилар. Токи олам аҳли билсинларким, сирларни билгувчига нисбатан бутпарастлик тўғри келмайди. Уни ёлғон сўзлар билан аддаб юриш мумкин эмас. Бандалик — бу садоқат ва ростлиқдир, қолгани қуруқ ҳавас, холос.

Бандалик — афтодаликдир, шуни билиб ол. Агар сен манманлик, ҳисоб-китоб, ғирромлик қилишга киришсанг, бу бандалик эмас, балки шармандаликдир. Сен Аллоҳлик қилма, бандалик қил, агар бандалик қилмасанг Аллоҳ ҳукмига таслимда эмассан. Бандалик ўзликдан воз кечиш демак, сен ўзингдан кеч, Аллоҳга дилу жон билан банда бўл, банда бўлсанг - тирикдирсан. Бунда бўлиб хизматни адо эт. Унга етишиш учун ҳурмат қозониб, ҳиммат билан йўлга чиқ. Каъба (Ҳарам) ҳурмату эҳтироми йўқ кишига ҳаромдир. Аллоҳ ҳурматига эришганлар унинг неъматига ҳам эришадилар.


Бир Подшонинг Қулга Тўн Бағишлагани Ҳикояти

Подшоҳ қулларидан бирига тўн кийгизди. Қул тўнни кийиб, подшоҳ билан бирга йўлга тушди. Йўлнинг чанги қул юзига қўнди. Қул подшоҳ берган тўн енги билан юзидаги чангни артди. Шунда биров шоҳга деди: «Эй подшоҳим, сен берган тўн билан йўл чангини тозалади». Подшо бу беҳурматликни кўриб, қулни ўзидан узоқлаштирди ва бошқалар унинг беҳурматлигини билсинлар, шоҳ олдида арзимаслигини англасинлар деб, аҳволини оғирлаштирди.


Йигирма Тўққизинчи Мақола

Бошқа Бир Қуш Саволи

Бошқа бир қуш деди:
— Эй пок фикрли Ҳудҳуд. Аллоҳ йўлида покбозлик қандай бўлади? Мен бандамга эътибор бермайман, чунки ичимда бор нарсалар доимий равишда ташқарига чиқиб туради. Қўлимга тушган нарса дарҳол йўқолади. Чунки менинг қўлимга тушган нарса худди чаёнга айлангандай, мени чақиб олаётгандай бўлади. Шу боис мен уни ташлаб юбораман. Мен ўзимни ҳеч нарса билан боғлиқ қилиб қўймайман ва ҳамма нарсани ўзимдан узоқлаштираман.

Яъни ҳеч нарса менинг қўлимда турмайди. Унинг кўйида покбозлик қиламан, токи покликда Ҳақнинг пок юзини кўрсам деб умид қиламан.

Ҳудҳуднинг Унга Жавоби

Раҳнамо Ҳудҳуд қушга қараб деди:
— Албатта агар кишида пок эътиқод бўлса, покланиб Унинг йўлига кириш етарлидир. Кимки барча пок нарсаларини Аллоҳ йўлига сарфласа, ўз поклигида осуда ва хотиржам бўлади. Лекин шунинг ўзи етарли эмас. Сен ҳамма нарсадан воз кечишга тайёр тур. Тикилганларни ййрт ва йиртилганларни тикма, нимаики бисотинг бўлса, барини ёндириб ташла. Ҳаммасини ўтли оҳанг билан куйдириб, кейин кулини жамлаб устига ўтир. Агар шундай қилсанг, ҳаммасидан қутуласан. Бўлмаса қон ютасан, чунки ҳамма билан боғлиқсан - борсан. Ҳар бир нарсада бир-бир ўлмас экансан, бу йўлга қадам қўёлмайсан. Бу зиндон (дунё)да кўп ўтиролмайсан, шу учун ҳам нимаики бўлеа, ундан ўзингни торт. Негаки ажал келганда сенинг нарсаларингнинг ҳар бири қон тўкувчи қонхўр душманингта айланади. Аввал ўзингдан қўлларингни қисқа қил, шундан кейин туриб йўлга чоғлан. Агар аввалда ҳақиқий поклик нияти бўлмаса, бу сафарга чиқишинг дуруст эмас.

Туркистон Пирининг Ҳикояти

Туркистон пири гап-сўз олиб деди:
— Мен икки нарсани ҳаммадан яхши кўраман: бири чопқир отим бўлса, иккинчиси азиз фарзандимдир. Ўғлим лашкар сафида душманга қарши жанг қилмоқда. Агар шу азиз фарзандим ўлимини эшицам, отимни ҳамма лашкарчиларга бағишлайман, токи ўғлим ўрнида жанг қилсин. Воқеан, азиз кўринган шу икки нарса менинг жоним кўзига бут каби кўринади. Ҳар иккаласидан воз кечмагунча Ягона Илоҳ ёди калбда абадий ўрнашмайди.

Токи шамъ каби ёниб адо бўлмасанг, одамлар олдида пок ишкдан сўз очма. Кимки пок Парвардигор ишқидан гапирадиган бўлса, ўз шахсий иши, дунёвий муҳаббатини барбод эцин. Шаҳват билан нон ейдиган, аммо покбозман дейдиган киши, оқибатда хору зор бўлғуси.


Шайх Xарақонийнинг Бодинжон Егани Ҳикояти

Арш айвони бўлган Шайх Xарақоний бир умр бодинжон ейиш илинжида юрарди. Онасига ёлвориб, кўз ёши қилгандан кейин, унга яримта бодинжон берди. Шайх яримта бодинжон-ни еб тугатгач, шу заҳоти фарзандининг бошини кесдилар. Кеч кирганда бир киши ўшал азиз фарзанд бошини Шайх остонасига келтириб қўйди. Шайх деди: «Мен бечора сизларга минг марта айтган эмасмидим: бу гадо агар ярим бодинжон еса, эвазига жонига қақшатғич зарба етади. Жоним ҳар замон ана шундай ўртанади. У билан ишим ахир осон эмас. Ўз иши билан овора бўладиган одам, ўз ёри била бир дам ҳамдам бўлолмай қолади.

Бизнинг бошимизга оғир иш тушган, бу жангу муросадан ҳам оғир. Ҳеч бир дона ўзга доналардан алоҳида эмас, барча одамлар бошига тушган вазифа - иш унинг бошига тушган ва беқарор этгандир.

Ҳар замонда бир дард меҳмони ва ҳар лаҳзада бир имтиҳон карвони етиб келади. Агарчи жонда юз ғам бўлса-да, бироқ бунинг устига яна ғам пайдо бўлиши муқаррар.

Йўқлик дунёсидан борлиқ дунёсига келган ҳар бир одам аламлар ичра қон ютиб ўтади. Минг-минглаб ошиқлари жонини Унга бағишлаш учун қон кечиб келадилар. Барча жонлар Унинг йўлида хору зор бўлса қанийди?»

Зуннун Мисрийнинг Ямоқ Мураққаъ Кийган Қирқ Дарвешни Кўргани

Шайх Зуннун деди:
— Биёбонда ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиб кетаётгандим, йўлда бир жойда жон берган қирқта мураққаъ кийган эрларни кўриб қолдим. Бу ҳолни кўриб ҳаяжондан эс-ҳушимни йўқотдим, бутун вужудим оловда ёнаётгандай ўртанардим. Охир дедим: «Эй Аллоҳ, бу қандай иш, ишқ йўлида жонбозлик қилган азизларни бунча яксон этасан?

Садо келдиким:
— Бу ишдан огоҳмиз. Ўзимиз ўлдирамиз ва Ўзимиз товони — қон пулини тўлаймиз.

Дедимки:
— Ахир бундай зорликда қурбон бўлишлар қачонгача?

Деди:
— Диятим — товоним бор экан, иш шундай давом этаверади. Xазинада товон ҳақи қолгунча ўлдираман, токи таъзиятлари қолсин. Ўлдираман ва кейин қонига белаб, олам атрофини айлантириб чиқаман. Бутун вужуди, қўл-оёқ-жамики аъзолари йўқолгач, кейин қуёшдай юзумни кўрсатиб, ўз жамолимдан либос кийдираман. Ошиқнинг тўкилган қонини юзининг қизиллиги — ҳушбахтлигига нишона қиламан ва бу юзни ўзи истаган кўй (кўча)га юзлантираман.

Ўз кўйимда соямга айлантираман, кейин юзимнинг қуёшидан унга нур сочаман. Менинг юзимнинг офтоби чиққач, кўй-кўчадаги соя қоладими? Соя Офтоб шуъласида нобуд бўлгандан кейин, барчаси мақсадига етиб бахтиёр бўлади, валлоҳу аълам бис-савоб».

Кимки Ҳақда маҳв бўлса, ўзлигидан ҳам, ўзидан ҳам қутулади. Чунки худпараст бўлатуриб, Ҳаққа яқин бўлиш мумкин эмас. Маҳв бўл, аммо бу ҳаққа кўп гапирма, жонни ҳеч бир ғаразсиз сарфла, бошқа нарса қидирма. Ошиққа айт: ўзидан кечиб, йўқбўлсин — мен бундан бошқа улуғ давлатни билмайман.

ФиръАвн Сеҳргарларининг Саодат Давлатини Топгани

Фиръавн сеҳргарлари топган давлатни дунёда бошқа ҳеч ким топмаган. Уларнинг топган давлати имон эди. Ул дамда уларни жонларидан жудо қилдилар, бундай саодат давлатини ҳеч ким кўрган эмас. Шу лаҳзада улар дин сари бир қадам олға қўйдилар, бошқа нарсалардан воз кечдилар. Ҳеч ким бундай ажойиб кирим-чиқимни қўрмади, яъни динда омадли бўлиб, имонга тўсиқбўлган жамъи нарсаларни харж қилдилар. Дунёда ҳеч бир дарахт бундай ширин ва қимматли мева бермади.*


Ўттизинчи Мақола

Бошқа Қушнинг Ҳимматбаландлик Ҳақидаги Ҳикояти

Бошқа бир қуш деди:
— Эй соҳибназар, тариқатда ҳиммат-нинг аҳамияти катта. Агарчи мен шаклу шамойилда жуда ожиз бўлиб кўринсам ҳам, аммо шарофатли ҳимматим бор. Кўп тоат-ибодат қилолмайман, лекин Аллоҳга муҳаббатда олий ҳимматдирман.

Ҳудҳуднинг Жавоби

Ҳудҳуд деди:
— Мағнотис — оҳанрабо-аласту асрори бўлганидай, олиҳиммат ҳар нарсанинг кашфига калитдир. Кимдаки олиҳиммат пайдо бўлса, нимаики изласа, у дарҳол ҳозир бўлади. Икки дунё мулкининг калити — мантиғи ҳимматдир, жаҳон қушларининг қанотлари ҳам ҳимматдир.

Бир Кампирнинг Ҳазрат Юсуфга Xаридор Бўлгани Ҳикояти

Деди:
— Юсуфни бозорга сотиш учун олиб чиққанларида, Миср аҳолиси унинг ҳуснини кўриб, шавқида ёнардилар. Xаридорлари атрофига йиғиддилар, бир нечтаси Юсуф вазни баробарида мушк бермоқчи бўлдилар.

Бир кампир Юсуф ишқида дили ўртанарди. У бир қанча ип йигириб калава қилган эди. Xаридорлар тўдасига дадил кириб келиб, овоз кўтариб деди:
— Эй Канъоний қулни сотувчи савдогар, бу гўзал ўғлон орзусида ҳаловатим ҳам, тоқатим ҳам қолмади. Ўн калава ипим бор. Шуни олгин-да, Юсуфни менга сот, унинг қўлини қўлимга тутқаз.

Савдогар кулиб деди:
— Эй кекса она, сенда бу бебаҳо гавҳарни сотиб олишга маблағ йўқ. Бу «мол»нинг қиймати юз хазина билан баҳоланади. Сен киму, ипларинг нимага арзир эди?!

Кампир деди:
— Шуни яхши бидцимки, бу ўғлонни сотиб олишга менинг молим камлик қилади. Аммо дўсту душман барчаси кўрдилар: мен унинг харидорлари қаторидаман. Менга шунинг ўзи бас.

Олиҳиммат эгаси бўлмаган дил туганмас давлатга эришмагай. Ҳимматнинг нишонаси шу эдики, олий қадр подшоҳ подшоҳликка ўт қўйиб, подшоҳликни пастлик, фалокат манбаи деб билди ва юз минг хазинага тенг мол-мулк, тожу тахтини арзимас деб ҳисоблаб, ундан буткул воз кечди ва дарвеш хирқасини кийди. Поклик сари унинг ҳиммати жўш урди, натижада нажас мулкдан безор бўлди. Ҳиммат кўзи қуёшни кўрадиган бўлса, у зарра билан бирга ўтирмайди.

БИР ДАРВЭСҲНИНГ ИБРОҲИМ АДҲАМ ҚОСҲИДА ФАҚИРЛИКДАН СҲИКОЯТ ҚИЛГАНИ

Бир дарвеш ўзининг камбағал, бенаволигидан шикоят қилиб юрарди. Иброҳим Адҳам унга қараб деди:
— Эй ўғил, фақрни жуда арзон қўлга киритгансан, шекилли?

Дарвеш деди:
— Бу сўзни беҳуда айтаяпсан. Киши дарвешлик (камбағаллик)ни ҳам сотиб оладими, уялмайсанми шундай дейишга?

Иброҳим Адҳам деди:
— Мен бир неча марта жон эвазига сотиб олган эмасман ва бутун олам мулкини таклиф қилганларида ҳам бермаганман. Ҳозир ҳам юз оламни бериб ҳеч иккиланмай фақрни оламан, чунки менинг назаримда ҳануз ҳам фақрнинг қиммати ортиб бормоқда. Чунки мен бу бойликни қимматга сотиб олганман. Яъни бутун бир подшолик билан видолашиб, бунга эришганман. Шу боис бунинг қадрини сен эмас, мен биламан ва бунинг учун ҳамиша шукр қиламан.

Ҳиммат аҳли жон ва танни бағишладилар, йиллар давомида ўртаниб-ўртаниб руҳлари покланиб борди. Ҳимматлиларнинг қуши ҳасрату изтироб билан дўстлашди, улар шу йўлда дунёву диндан ҳам кечдилар. Сен агар ана шундай ҳиммат соҳиби бўлмасанг, ўзингни бу йўлдан узоқ тут ва Олий Неъматга етишга умид боғлама.

Шайх Аҳмад Ғўрий Билан Султон Санжар Ҳикояси

Комилликда юксакликни қозонган Шайх Ғўрий девона дарвешлар билан кўприк остига тушиб яшай бошлади. Бир кун султон Санжар лашкару аъёнлари билан савлат тўкиб кўприкдан ўтди. Кўприк остидаги одамларни кўриб, ёнидагилардан:
— Бу қавм ким? - деб сўради. Шайх Ғўрий буни эшитиб, дафъатан жавоб берди:
— Биз ўзини унутганлармиз, Аллоҳ йўлида зикр айтишдан тинмаймиз. Ҳолимизни икки савол изоҳлаши мумкин: агар сен бизнинг дўстимиз бўлсанг, биз сени тезда дунё муҳаббатини буткул унутишингга кўмакла-шамиз. Агар бизга дўст эмас, душман бўлсанг, биз сени дарҳол динингдан чиқарамиз. Агар отдан тушиб, бир нафас кўприк остига бизнинг олдимизга келсанг, бу тумтароқ дунёвий шавкату савлат, ҳою ҳаваслардан қутуласан. Келгин, бизнинг нима билан дўстлигимизни ҳам, нима билан душманлигимизни кўргин. Оёғингни биз томон қўйсанг, девоналик ва расволик, яъни чин ҳақпарастлик оламини кўрасан.

Санжар деди:
— Мен сизнинг тоифангиздан эмасман, сизга нисбатан муҳаббатим ҳам, нафратим ҳам йўқ. Сизга дўст ҳам, душман ҳам эмасман. Xайр, кетдим, ўз ишимдан қолмайин. Сизлар билан фахрланмайман, лекин сизлардан ор ҳам қилмайман. Сизларнинг яхши-ёмонлигингиз билан ишим йўқ.

Ҳиммат тез учар қушга ўхшайди. У ўз парвозида ҳар дамда яна тезроқ ҳаракат қилади. Унинг парвози кўзга кўринмайди ва хилқатлар ичида сезилмайди ҳам. Унинг сайру парвози борлиқ оламидан баландроқ - у ҳушёрлик ва мастлик ҳолатларидан ҳам юқорироқдир.

Девонанинг Олам Ҳақидаги Сўзи

Бир девона ярим кечада йиғлаб ўз-ўзига сўзларди:
— Бу оламнинг нималигини айтайми? У бир сандиқча бўлиб, биз шу қутича ичидамиз. Ўз нодонлигимиз, жаҳолатимиз билан унинг ичида минг савдо пиширамиз, елиб-югурамиз, ғам чекамиз, олди-берди қиламиз. Агар ажал ул ҳуққа — қутичани ёпганда, кимнингким қаноти бўлса, учиб кетади ва азалиятга етади. Кимдаким қанот бўлмаса, қутича ичида юз балога гирифтор бўлиб қолиб кетади. Ҳиммат қушига маънодан (илоҳий руҳдан) қанот боғла, ақлга дил бағишла, жонни ҳол мартабасига олиб чиқ. Ушбу қутининг қопқоғини ёпгунларидан оддин тариқат йўлига кир ва мустаҳкам қанот чиқаргин. Кейин қанотларни ҳам, ўзлигингни ҳам куйдириб ташла, шунда ҳаммадан қутулиб, энг олдин Мутлақият ҳузурида бўласан*.

Бойўғли Ва Қуёш Ҳикояти

Ажойиб гапни эшитинг-а! Бойўғли дермишки:
— Эй бехабар, мен бу қуёш билан ойни на қилай? Тутилганда қораядиган, ботганида қоронғи бўладиган, юзи сарғайган, мотам кийимини кийган, доимо порлаб турмайдйган, дарбадар кезадиган офтобнинг кераги йўқ. Унинг ўзи бошқалардан кўра ҳаққа ташнароқ, шафақпайтида эса қонга беланган қонхўр кабидир. Агар шунақа офтобни кўрмас эканман, майли кўрмайин, зарари йўқ. Чунки бошқа офтоб бор.

Эй инсон, сен бир кеча ухламай, бедор бўл, шунда тун кечада сен ҳақиқий қуёшни равшан кўрасан. Эй ғофил киши, менинг кундузим тун кабидир, аммо Аллоҳ нурини порлатув-чи офтобим шундадир. Тунда ул офтоб юз кўргузганда, олам халқини ухлатиб қўяди. Кўкдаги офтоб ул офтоб зиёсининг аксидан уялиб юзини беркитади, шармандаликдан у қочиб кетади, кеча-кундуз деган тушунчалар ярим тун келиб баробар бўлиб қолади. Аммо кимки мендай маҳрам бўлса, унинг офтоби қоп-қоронғи тундадир. Агар ана шундай Қуёш тунда сенга насиб этилса, агар кўр бўлсанг ҳам ухлашинг мушкулдир. Бутун тун давомида мен ухламай чиқаман, ул Қуёшнинг атрофида ёниб-ўртаниб парвонадай учиб айланаман. Мажозий қуёш юз кўрсатганда, биз бойўғлилар зулмат оғушида қоламиз.

Агар Илоҳ офтоби тунларда нур таратар экан, йўлга кирганлар зулматда ухламайдилар. Агар қарчиғайлар каби ҳимматинг баланд бўлса, ўтирадиган жойинг султоннинг қўли бўлади. Агар паст ҳимматликда пашша каби бўлсанг, худди пашша каби беҳурмат, бееътибор бўласан. Воқеан, агар пашшадай нуқсонинг бўлса, бору йўғинг номаълум, нобуддирсан. Кимки ҳиммат эгаси бўлса — мард эрур. Қуёш каби кўкда ягона бўлур. Агар гавҳар каби олиҳиммацан, шоҳ тожида жойинг белгилидир. Агар ҳар қандай арзимас нарсага қараб пастлашаверсанг, шоҳ қўлидан жом олиб ичолмайсан.

Avvalgi
I- qism