OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
Siz shu sahifadasiz: Farididdin Attor. Ruboiyot / Kiril
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифФаридиддин Аттор
Асар номиРубоиёт
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Форс адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Фаридиддин Аттор
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Рубоийлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЭргаш Очилов
Ҳажм43KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/16
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Рубоиёт
Фаридиддин Аттор

1

Эй дил, шод бўл, яхши-ёмон ўтгусидир,
Бир куни қулни бегумон ўтгусидир.
Бор неъматию қувончи бу дунёнинг
Умринг каби солганча сурон ўтгусидир.

2

Шам шуьласи тушмиш шаробга бу кеча,
Суст кетди дилим менинг кабобга бу кеча,
Қўй уйқуни, бер қулоқ рубобга бу кеча,
Обод не бор, юз тутар харобга бу кеча.

3

Гул очди юзин, биз-да кўнгил очгаймиз,
Май шавқи билан ғам қўлидан қочгаймиз.
Гул қовжирагай ўтса баҳор, вақт етса,
Бизлар-да ажал шарбатини ичгаймиз...

4

Имкон бор экан, топиб яқин улфатни,
Боғ-роғлар аро жойига қўй ишратни.
То боғламайин қўлу оёғингни ажал,
Сол ишга, увол қилма кучу қувватни!

5

Гул жилва қилиб, яшнади бўстон, эй дўст,
Сайр айла ғаниматда гулистон, эй дўст;
Хар нарсани хоҳласанг — муҳайё бунда,
Қил айш ила ишратни беармон, эй дўст!

6

Гул тўнини чок қилибди — кирсам боққа,
Кўр: ғунчани ел солибди не қийноққа.
Май ич, ел эсар сенсиз-у менсиз ҳам кўп,
Биз-чи, ётамиз бошни қўйиб тупроққа.

7

Дунё то қиёмат бевафо бўлгайдир,
Ҳақ бандасига иши жафо бўлгайдир.
Минг йил яшасанг-да Нуҳ каби дунёда,
Бир кун сени жисминг-да фано бўлгайдир.

8

Эй дил, чекасан жаҳон ғамини токай?
Келган ўша лабга жон ғамини токай?
Ит, чўчқага кон бу ифлос манзил аро —
Чекмоқ дўзахий таом ғамини токай?

9

Эй дил, бу тубан дунё учун хор бўлма,
Мурдорига каркас[1] қушидек ёр бўлма.
Дунёга жахрн халқи гирифтор бўлди,
Сен ўзни тани — унга гирифтор бўлма.

10

Токай бу жаҳон бизга қилар ранжу ситам?
Қийнайди қачонгача хаёли кўну кам?
Ҳеч нарсага арзимайди ҳар икки жаҳон,
Ҳар нарса учун мунча чекармиз нега ғам?

11

Эй дил, бу хатарли йўлда мисли бодсан,
Осмону замин ташвишидан озодсан.
Ой нур сочади — тўйиб-тўйиб боқ кўкка,
Беш кун бу ҳаёт завқи билан то шодсан.

12

Дил бўлди гуноҳдан сиёҳ, эй соқий,
Келтирди фигон, додга гуноҳ, эй соқий,
Тавба сари туггил энди роҳ, эй соқий,
Умр етди ниҳоясига, оҳ, эй соқий.

13

На янги бўлар қайта бу кўҳна жаҳон,
На хоҳишига кўра қилар иш инсон.
Эй соқий, агар май бер-у, гар берма сира,
Сирлар бари сирлигича қолгай пинҳон.

14

Султонсан майхўрга мудом, эй соқий,
Биз боғлаб бел, сенга ғулом, эй соқий.
Ғам дастидан ўлдик, жон бағишла энди —
Бизларга тутиб бир-икки жом, эй соқий.

15

Ишқинг ғами кимда бу қадар бўлгайдир,
Дурдкашу[2] ринду дарбадар бўлгайдир.
Лавҳ узра ёзишди: буни(нг) бош-охири йўқ —
Ул ҳар куни юз бора батар бўлгайдир.

16

Эй дўстлар, ажал феълини хўб билгайсиз,
Ҳар кун неча бор ўзни ризо қилгайсиз.
Вақт борида жам бўлинг, кейин минг истаб,
Ҳеч бирга бўлолмассиз-у, соч юлгайсиз.

17

Қай кун мени ишқига дучор келтирди,
Бесабру қарору бемадор келтирди,
Тасбеҳу ридою зуннор келтирди,
Жон ўрнига, кўр, неларни ёр келтирди?

18

Ишқингда динимни янгилаб олгим бор,
Тарсобачанинг дўсти бўлиб қолгим бор.
Зуннорни қават-қават белимга боғлаб,
Дасторни шаробга айрибош қилгим бор.

19

Ёр ишқи тилар: бедилу бедин бўлсам,
Хуммору хароботию Мажнун бўлсам.
Девоналигим туфайли орзу қиламан:
Энг оқилу мен — барчадан устун бўлсам!

20

Зоҳидлигу тақводорлигим ўтди ҳисоб,
Энди мену янги дард ила кўҳна шароб.
Кун-кеча дин ичра аввалу охир эдим,
Бу кун менга аввалу охир дайри хароб.

21

Шу саллани ташвиши мени кўп қийнар,
Жон тинчир эди шаробга алмашсам гар.
Киссамда агарчи бир чақам йўқ, аммо,
Ҳар икки жаҳон чимчилоғимда ўйнар.

22

Бу кеча сочар нур ой гулистон ичра,
Бу кеча очар юзин гул бўстон ичра.
Гул рангли шаробни қуй, бўларми ухлаб,
Бу кеча чарогон бу шабистон[3] ичра?!

23

Биз бу кеча майхона аро бўлдик жам,
Тинглаб наю чанг, қолмади дилларда ғам.
Ҳар икки жаҳонни унутиб, бўлдик шод,
Ҳамроҳ эди бизга маю маъшуқаю шамъ.

24

Тоғ орқасидан юзини кўрсатди кун,
Шод айла дилинг, ҳар нима бўлса-бўлсин!
Умрингки вафо қилмаса, не фойдаси бор —
Ҳар қанча уйинг олтину зарга тўлсин?!

25

Май тут, санамо, дил ғаму ҳасратга тўла,
Ювсин у жаҳон қайғусини бир йўла.
Тез бўл! Қара: майса чиқа келди ердан,
Сен кирмай ерга жомни жомга ула!

26

Атрофга боқиб, юрак-юракдан илға:
Ер мисли беҳишт, оқади тоғдан жилға.
Саҳро-да беҳишт каби, жаҳаннамни унут,
Ҳурдек ёр ила кез бу беҳиштни бирга!

27

Қўзғал, қани, гул киссасидан зар тўкади,
Офтоб-да мувофиқ унга гавҳар тўкади.
Зар бўлса агар, қум каби тўк-у, май ич,
Бир кун сени-да фалак муқаррар тўкади...

28

Гул жилваси гулшан ичра пайдо бўлди,
Булбул тили ечилди-ю, шайдо бўлди.
Биллур каби жомга қуй қизил май, боғ ҳам —
Ёмғир сувидан мисоли мийно[4] бўлди.

29

Май тут, қани, жоно, тоза гул очилди,
Булбул тилидан сўз гуҳари сочилди:
Ер қаърида ёлғиз ётишин ким билса,
Ёлғиз ўтиришни у киши бас қилди.

30

Бас, қанча давом этгуси бу бедодлик?
Кунлар қувишар текканидек озодлик.
Қуй майни ҳаялламай, умр ўтмоқда —
Қасрат ила билмай нима айшу шоддик.

31

Кўп излади-ю, топмади дил бир ҳамдам,
Бор интилиш-у орзуси топди барҳам.
Такдир ишига тан бер-у, май ич, йиллар —
Минг иста, буюрмаган эди шу дам ҳам.

32

Ишқ ичра улуғлигим кичикликка гаров,
Бу юзни(нг) қизиллиги сариқликка гаров.
Дин соф майининг қатраси ҳам йўқ менда,
Сажжодани дурдага қилай тикка гаров!

33

Дунё дегани аслида бир расво жой,
Бу расво жойда нима излайсан, ҳой?
Дейсанки: бу дунёда омонатман, вой,
Лек паст кетасан — сўз ва ишинг пойма-пой.

34

Бу дунёи ғаддорни не қилгайсан?
Бу душмани ошкорни не қилгайсан?
Бас, сен на ит-у, на чўчқа, на қоплонсан,
Бу манзили мурдорни не қилгайсан?

35

Бу дашт аро жон агарчи сарсон кечди,
Бир қилни-да билмай, неча қил ечди.
Кўнглимда агарчи минг қуёш порлар эди,
Бир зарра камолга йўл тополмай ўчди…[5]

36

Жонни сўраманг, ошиқи ул дийдордир,
Дилни сўраманг, волаи[6] ул гуфтордир,
Бу жону дилим хазинаи асрордир,
Лекин, не қилай тилимни(нг) қулфи бордир.

37

Бир ошиқи пок-у, бир дили зинда қани?
Бир куйгану бефикри пароканда қани?
Кимни қарама: ўз ғаму дардига асир,
Бас, икки жаҳонда Тангрига банда қани?!

38

Эй дил, маърифат майидан қилдинг нўш,
Сотма илоҳий сирни, тутиб оғзинг бўш.
Сал нарсага тоғ чашмасидек урма жўш,
Дарё бўласан, агар ўтирсанг хомуш.

39

Эй дил, бари чоранг сени(нг) бечоралиг-ей,
Бир гўшада ўлтирганинг овворалиг-ей,
Нон сенга — жигар, сувинг-чи — хунхоралиг-ей[7],
Алқисса, иложинг сени(нг) бир боралиг-ей.

40

Эй толиби Ҳақ, бечора бўлма мунча,
Ўзни унутиб, оввора бўлма мунча.
Мардлар каби ўз ботиништа айла сафар,
Аҳли назара наззора бўлма мунча.

41

Иқрор йўлида на бир қароринг бордир,
Инкор сафидан на чет — каноринг бордир,
Чунки қиласан хаёл ишим енгил деб,
Эй акли қасир, узуи коринг бордир...

42

Гоҳ тонгги фиғон учун сенга қўл беради,
Гоҳ бир оҳ учун туҳфани мўл-кўл беради.
Бехуд бўлишни исташимнинг сабаби:
Бехуд қилса, Ўзи сари йўл беради.

43

Бас, қилди адо мени бу ёқимсиз иш —
Юз йўл ила ҳар кун ўзни ўлдириш.
Бир жуфт муғона[8] май тила Зардуштдан,
Ечиб ниқоб, одамни қилай намойиш.

44

Зоҳид каби токай риё қилгайсан?
Май қуйқасини симирки, мард бўлгайсан.
Қон бўлди жигар зуҳду мунофиқликдан,
Эй ринди қаландар, қачон келгайсан?

45

Тарсобача тавбамни мени синдирди,
Келди кеча — зулфини қўлимга берди,
Чорлаб мени рақс этгали қайтди-кетди,
Зуннорни қават-қават ўради-борди.

46

Бошимда на бир кибру хаво кўргайсан,
Кўнглимда на арзу иддао кўргайсан,
Нуқта каби дарду ғам юборгил менга,
Чин куфру овораликни то кўргайсан.

47

Ўз қобиғинг ичинда тутибсанми мақом,
Ишқ ичра камол йўқ сенга, ишинг ҳали хом.
Пок бўлмаса ҳар икки жаҳондан кўнглинг,
Май қуйқаси майхона аро сенга ҳаром.

48

Тонгда дил ўтидан бемалол, эй соқий,
Май қайнади-ю, бўлди ҳалол, эй соқий.
Риё ила яхшилик қилишдан афзал
Май бирла қимор-да, эҳтимол, эй соқий.

49

Ҳасратда ёқиб, жонинг олар ишқ дарди,
Дармондир унга фақат қаландар дурди.
Дарвеш дилидан сидқ ила учган оҳнинг
Зоҳидга насиб бўларми ҳатто гарди?!

50

Иштаҳанг бўлсин карнай, эй соқий,
Тўлсин ичишта таому май, эй соқий.
Май бер, бу дил ибтидода қон бўлган эди,
Интиҳода то тавба қилай, эй соқий.

51

Токай бу замондан чекаман ғам, соқий?
Хушмасми санам зулфини тутсам, соқий?
То қўлда шу имкон бор экан, бой бермай,
Зулфини тутиб, қўйнида ётсам, соқий!

52

Биздек ҳали кўпларни тайин, эй соқий,
Ўз комига тортар бу замин, эй соқий,
Кўнглишта буни олма яқин, эй соқий,
Ўтмоқда умр — қадаҳни сун, эй соқий!

53

Тақвони десанг, сўзу гудоздан қоласан,
Кибр пайдо қилиб, шавқу ниёздан қоласан.
Теграмда кўп айланма менинг, эй зоҳид,
Бу дарвешу ринд учун намоздан қоласан.

54

Хоҳлар эсанг ўзни унутишни осон,
Фоний бўл — орзушта етарсан шу замон.
Бир лаҳза қаландарлик бозорига кир,
Қошингда бўлар намоён ҳар икки жаҳон.

55

Токай авом элни деб нуқул, эй соқий,
Киссанг оғиру дилинг енгил, эй соқий,
Токай бу адовату чуғул, эй соқий,
Ўткинчи жаҳонга силта қўл, эй соқий.

56

Топ бир санаму маконинг бўлсин хилват,
Қур майсазор узра у билан хуш суҳбат.
Бугун ғами-ю, эртани(нг) ташвишини қўй,
Умр елдек ўтар — ҳар дамини бил ғанимат.

57

Етмасмиз балки заррадек бахтга ҳам,
Қамдамлар ила бир ерда бўлмасмиз жам.
Бу лаҳза насиб бўларми қайта ё йўқ?
Бас, суҳбату дийдорни қадрланг ҳар дам.

58

Дил май каби истар ҳум аро манзилни,
Гул талъати мает айлади минг булбулни,
Иш қилгали бор экан кучи қўлнинг то,
Нақд ишга ғаниматда урайлик қўлни.

59

Умрига кўра агар кичикдир бу кўнгил,
Тут майни, ғаму дарди эмасдир енгил.
Сарғиш шу қуёш остида алвон май ич,
Сарғишлигини қуёшни-да дарддан бил.

60

Бўстон аро тоза гул очилди, эй дўст,
Қулфи дили булбулни(нг) ечилди, эй дўст.
Бўлмас кишига мудом насиб бундай дам,
Ким оқил — унинг қадрини билди, эй дўст!

61

Қай кунки, ажалнинг қўлига тушгаймиз,
Баргдек ҳаёт дарахтидан учгаймиз.
Дил шоддиги деб жаҳонни ғалвирга солинг,
Ер устидан ер остига то кўчгаймиз.

62

Гар истар эсает, дил ғами бир дам кетгай,
Май ҳўпла, кўнгилга етса май, ғам кетгай.
Оч бандини бандидан гўзаллар зулфин,
То тан банд-бандга ажралар дам етгай...

63

Тушмиш чекимизга бизнинг ақли носавоб,
Исён кўтариб дил, қилмиш майли шароб.
Кечдик ору номусдан, ғшпт — ёстиғимиз,
Бас, бизга макон кунжи хароботи хароб.

64

Чанг ўртанибон қилмоқда нола-фигон,
Ҳар ноласида, сенингча, қон ҳиди ниҳрн.
Най чекса баҳор чоғида оҳу нола,
Дейсан: таралар бу куй гўримдан бегумон.

65

Дил дарди заҳар — барчани айлайди ҳалок,
Жоно, кел-у, тут дафъи учун бодаи пок.
Тут майсазор узра майни, кўп қолган эмас —
То бўлғуси майсазор бизнинг-да бу хок.

66

Қўзғалки, ҳилол тун узра тикди чодир,
Тарк айлади ошуфта қуёш ҳам охир.
Келтир шаму маю нуқлу[9] хандон ўлтир,
Қайтиб яна келмайди бу тунлар — соҳир[10].

67

Тўлдирди рафиклар майсазор боғимни,
Май бирла ювишди дилдаги доғимни
Гул дардида ашкимга чўмилсин тупроқ,
Қуйганларича ғишт этиб тупроғимни.

68

Қўзғал, ишимизда бир самар бўлғусидир,
Асбоби шароб мухтасар бўлғусидир.
Ботмоқда умр қуёши, бас, айла шитоб,
Хуш қўлда мудом бода агар бўлғусидир!

69

Эй дил, бу жаҳонда нима кўрдинг — ҳечдир,
Давр қиссасига қулоқни бердинг — ҳечдир,
Ҳар ёққа қараб елиб-югурдинг — ҳечдир,
Бир гўшада оқибат ўтирдинг — ҳечдир.

70

Тут тоза шароб, дилни аритсин ғамдан,
Фориғ у фасоддан-у, эмин оламдан.
Маҳв ўлсин то майлу ҳаво фиръавни,
Бўлсин май фиръавни Фиръавнга тан.

71

Дедим: дилу жонни сенга ёр айладим-ей,
Ҳар не йўғу боримни нисор айладим-ей.
Деди: ўзи кимсанки, қиларсан ё йўқ?
Мен аслида сени беқарор айладим-ей!

72

Дейди: бевафо бўлдинг — шундоқмиди аҳд?
Дўстдан жудо бўлдинг — шундоқмиди аҳд?
Ҳар кун неча бор биздан узоқ тушдинг, бас,
Бегонанамо бўлдинг — шундоқмиди аҳд?

73

Ошиқ киши дунё ишидан фард бўлгай,
Ҳар икки жаҳондан кечар-у, мард бўлгай,
Дил мисли аланга-ю, дами сард бўлгай,
Оёқ учидан боши қадар дард бўлгай.

74

Биз расму русум хирқасини отганмиз,
Хирқа бадалига бошимиз сотганмиз.
Бизнинг йўлимизда ҳар нима гов бўлса,
Жон бўлса-да ҳатто, баҳридан ўтганмиз.

75

Бизмиз-у, маю мутрибу ул мушкинхол[11],
Ҳижронсиз ҳосил булди айёми висол.
Турган еримиз ёр ила фирдавс мисол,
Бу май ҳаром эрмас, Ўзи қилган-ку ҳалол!

76

Ринд аҳлига биз бўлгали эш келганмиз,
Қилмоққа сафо[12], жўшу хуруш[13] келганмиз.
Қўл силта неку[14] бад, куфр ила исломга,
Май дурдини тутки, дурднўш келганмиз.

77

Қон бўлди жигар, келтир жом, эй соқий,
Дунё иши минг ҳийлаю дом, эй соқий,
Май тут менга, умр ўтди, ўзинг ҳам оз-оз —
Ич ҳар куни, хулласи калом, эй соқий.

78

Гул чеҳрасида насими Наврўз хушдир!
Гулшанаро рухсори дилафрўз хушдир!
Шод бўл бугунингдан-у, унут ўтганни,
Ўтган кундан очмаганинг сўз хушдир![15]

79

Тонг отди-ю, туннинг этаги чок бўлди,
Май ич, нега кўнглинг яна ғамнок бўлди?
Тонглар ҳали кўп отар, қадаҳни сипқор,
Бизнинг-чи, борар еримиз шу хок бўлди...

80

Бош оғриғининг дафьи учун тутгил май,
Тун бўйи ичиб чиққан эдик пайдар-пай.
Биз масту хароб бўлиб фано дайри1 аро,
Довруқ соламиз хароб жаҳонга шундай.

81

Махмурларга жом тўлатиб, май қуйгил,
Чанг янграсин-у, тўхтамасин най, қуйгил.
Жомлар бўшаса ғам ема асло, соқий,
Май қуйқасидан олиб, паёпай қуйгил.

82

Очилди гул, атрофда бахрр, эй соқий,
Токай қилади замона хор, эй соқий.
Май жоми — қошингда, сабзахат ёр — маҳрам,
Бўлсин сенга манзил сабзазор, эй соқий.

83

Ҳар лаҳза дилим қони фаровон бўлгай,
Кўзлардан оқиб, мисоли уммон бўлгай.
Тупроғимдан кўза қилар бўлса кулол,
Тўлдирса уни сувга, тўла қон бўлгай.

84

Эй ёр, фалакка етди зорим сенсиз,
Бир лаҳза дилимда йўқ қарорим сенсиз.
Куйдир мени, кел, сен — шам-у, мен — парвона*,
Жон чиққуси куймасам, нигорим, сенсиз.

85

Чангдек мудом қилиш керак нола-хурўш,
Уммон каби минг чайқалиш-у, жўш уриш.
Сўздан камимиз қолмади, эй маҳрамлар,
Фурсат етди бўлишга энди хомуш.

86

Куйдим вамингда андоқ, эй шамъи Тироз,
Ишқингда куйиб шамъ каби, ўчгум боз.
Сўзимни қилай мухтасар, айтиб бўлмас —
Кўнглимни очиб, узун тунларга роз.

87

На ошиқи бечорага чора қиласан,
На хаста кўнгил сари назора қиласан.
Чиқмайсан-у пардадан ўзинг ташқарига,
Ушшоқ пардасини нега пора қиласан?

88

Май бўлса, шаробу моҳтоб, эй соқий,
Май уйқуни ҳайдайди шитоб, эй соқий.
Оташ тўла дилга боқ-у, қўй тупроқни,
Сув келтир-у, елни бил сароб, эй соқий.

89

Боғ бўлса, оқар сув яна, эй шамъи Тироз,
Май бер-у, ушат тавбани, янгратгин соз.
Шод бўлки, оқар сув бонг уриб айтгайдир:
Кетяпман оқиб, орқага қайтмасман боз.

90

Кўрсатди чаман ичра юзин гул, соқий,
Қайғуда кўролмай уни булбул, соқий.
Май қуй, ҳали тупроққа кириб, май бўламиз,
Бизни-да узатишар қўлма-қўл, соқий.

91

Майса замин узра чўзди тил, эй соқий,
Шабнамга юзини ювди гул, эй соқий,
Жасмин-да латиф шохларини кўрсатди,
Бас, тавбага ҳеч борарми қўл, эй соқий?

92

Токайгача сўзинг тўрту етги, соқий,
Гул бўлса нима, тикан-да нетди, соқий?
Чал созни шитоб, айлама зоеъ, мутриб,
Қуй бодани тез, умримиз ўтди, соқий.

93

Бир қушки ажиб, юлдузлар дона унга,
Ул аҳди азал эмиш жовидона унга.
Гар жоми жаҳоннамони изларсан, у —
Сандиқда ниҳон, кўксинг эса хона унга.

94

Бир зотки У, мавжуд унда на сен-у, на мен,
Билмасмиз не сир бор бунда на сен-у, на мен.
Парда кўтарилса, ўхшашин билгаймиз
Ўзи Ўзигаю унда, на сен-у, на мен.

95

Сир етса, ўзингдан-да уни пинҳон эт,
Бу дарди бедармондан айла умид.
Айлантир-у ойинага бу жонингни,
Ул ойинани севикли жонон сари тут.

96

Гоҳида курашнинг олдида боргайсан,
Гоҳ дард элининг орқасида юргайсан.
Сўштига етиш осон эмас бу ишнинг,
Бу иш улуғ — мард туриб бергайсан.

97

Дедим: сўрама — фано бўлибман андоқ,
Деди у: бақога етказарман шундоқ,
Яъни кўрасан ўзингни йўқлик ичра,
Борлиқни сенга бағишласам-да мутлоқ.

98

Билмоқ эсанг осуда яшаш ҳикматини,
Ранж етса, унут хафа бўлиш одатини.
Ҳар икки жаҳрн дарё каби урса-да жўш,
Ҳар икки жаҳонга сотма дил роҳатини.

99

Ҳар қайси муаммони-да ҳал қилса бўлар,
Гумроҳ юрибон-да раҳнамо бўлса бўлар.
Бир лаҳзада минг йил яшаш ҳам мумкин,
Бир лаҳзада минг жойда ё бўлса бўлар.

100

Тегрангда фақат фалак урарми жавлон?
Кўйингда сенинг икки жаҳон саргардон.
Офтобсан-у, жон ичра тутибсан ошён,
Офтобни кўрибди ким бунингдек пинҳон?

101

У менга деди: мойили эъзоз бўлма,
Хорлик тила-ю, бўлак сарафроз[16] бўлма.
Соям эканингни ҳеч унутма, шод бўл,
Мендан сира ажралма — қаро юз бўлма.

102

Ҳар ўқки, келар бўлса агар жонондан,
Жонни ҳадаф[17] айлаки, у ўтсин жондан.
Ҳар икки жаҳондан-да нажот истар эсанг,
Ўздан-да яшир, сўз очма бу пайкондан.

103

Бошдан кираман сенинг йўлишта ҳар кун,
Мотам тутаман сенинг ғамингда ҳар тун.
На сен каби ёрга дил беришга журъат,
На сен каби ёрдан дил узишлик мумкин.

104

Эй мушкулин ўзи ҳал этолмай ўтган,
Ёр васлига бир лаҳза етолмай ўтган.
Эй сув бўйида ташна-ю зор жон узган,
Ганж узра гадоликдан қутулмай ўтган.

105

Бор аъзоларинг қулоқ бўлмоғи керак,
Жон тинглаш учун мупггоқ бўлмоғи керак.
Дединг: тариқат толиби қандай бўлгай?
Кўз осмон-у, тил тупроқ бўлмоғи керак.

106

Севги сирига етиш учун жавлон эт,
Жон ичра топиб жой, уни жонга бекит.
Бошингни йўлида тикканинг ул сирни
Гар топсанг, ўзингдан-да уни пинҳон тут.

107

Ҳақ толиби қон ютиб-ютиб йўл босгай,
Бош хам этиб, ўзидан кетиб йўл босгай.
Сен қўй-у узоқ йўлга қадам, ҳеч сўрама,
Йўл айтар ўзи йўлчи нетиб йўл босгай.

107

Ҳақ толиби қон ютиб-ютиб йўл босгай,
Бош хам этиб, ўзидан кетиб йўл босгай.
Сен қўй-у узоқ йўлга қадам, ҳеч сўрама,
Йўл айтар ўзи йўлчи нетиб йўл босгай.

108

Юксак тутаман бу фақру гадоликни,
Бергум на замин, на кўкка бу бойликни.
Соғлигу озодалигу лаззат — ишим,
Шоҳликка алишмагайман танҳоликни.

109

Гоҳида сўзимни юз жунундан дерлар,
Гоҳи эса ақли зуфунундан[18] дерлар.
Оқил кишилар зар ила нақш этгайлар,
Ошиқ кишилар бу бағри хундан дерлар.

111

Эй турк қаландар, менга тут тоза шароб,
Бир-икки қадаҳ ичиб, бўлай масту хароб.
Ўткинчи жаҳон неъматига ташна бу тан —
Айланмасидан тупроққа тут майи ноб.

112

Ҳар лаҳза дилим қони фаровон бўлгай,
Кўзимдан оқиб-оқиб, у уммон бўлгай.
Гар кўза қилишса мени(нг) тупроғимдан,
Ул кўзага сув солса агар, қон бўлгай.

113

Бу ақл камолини жунунда кўргай,
Таннинг асосини хоку хунда кўргай,
Бу кўз икки оламни ичинда кўргай,
Устухону томирни ташинда кўргай.

114

Эй воҳки, кутилмаганда бир дард етгай,
Жон ташвиши ҳар дам жигаринг қон этгай.
Ким бўғзигача ботса бу дунё лойига,
Бор-йўғини бой бериб, жаҳондан кетгай.

115

Жоним бор экан, фалак каби чарх ураман,
Ҳар лаҳза висол васфида нуқта сураман.
Ҳеч ким ҳали топмаган у нарсани тилаб,
Йўқотмаганим нарсани излаб юраман.

116

Фарёд урамиз кўйингга то етгаймиз,
Васлинг — орзу, ўзгасини нетгаймиз?
Ҳар бир нафасимизда минг жон бордир,
Рақс айлаб, уни сенга нисор этгаймиз.

117

Беҳуда яшаб ўтдик жаҳон айвонида,
Ун ўлди вужуд фалак тегирмонида.
Минг дарду надоматки, то кўз очдик —
Кўрдик ўзимизни шум ажал қопқонида.

118

Мен бир қуш эдим — учган роз оламидан,
Пинҳон қилайин ов қарилик ғамидан,
Бир кимсани топмадим-у Ҳақ маҳрамидан,
Қайтдим ортга қолиб кўнгил одамидан.

119

Жон чиқди ҳаёт завқи нимадир билмай,
Тан сўлди сира кайфу сафони қилмай.
Тунлар бедор ёр ғамини чеккан дил,
Бир лаҳза қувонч манзилини этмади тай[19].

120

Ҳар бир нафас олганда келар лабга бу жон,
Ҳайрон бу тириклигимга ўзим-да чунон.
Ғам-ғуссада кечди умрим, бир маҳбуб —
Топилса, ўтарди хуш тунлар бегумон.

121

Бир ҳид келади хору ҳақир жонимга,
Ҳар лаҳза мени ташна қилар қонимга.
Ҳар ўққи, солиб камонга мен отсам агар,
Келиб тегади ўз дили вайронимга.

122

Мен ожизу хор — дилимда армон доим,
Бечоралигим ғамини ерман доим.
Гар мингта эшик очилса менга ҳар кун,
Ҳалқа каби кўчада қоларман доим.

123

Ғофиллик ишим — бирор ҳунар йўқ менда,
Ул аҳли назардан ҳеч назар йўқ менда.
Эртаю кеч ишим менинг нола-фигон,
Оҳ, қайга борай, ўзга ҳунар йўқ менда.

124

Даврон ғамидан дилимда минг ҳасрат бор,
Орзу-тилагим кўзини тутмиш ғубор.
На ҳамнафасим бор-у, на ғамгусор,
Ошуфта кўнгилман-у, паришон рўзгор.

125

Ёр ҳажридан ўзимни қачон мен тортай?
Муштоқ бу дилу жонга яна ғам ортай.
Бир дардки, фалакни(нг) қаддини этмиш хам,
Дил қолмади — дил дардини қандай тортай?

126

Ҳар дамда солар бу чарх кўнглимга тугун,
Покликни у айлар таъқиб лаҳза сайин.
Бир қатра бу қон, Тангри ҳақи, сўйла ўзинг,
Бу ҳодисага қанча чидаши мумкин?!

127

Ким ҳам мендек ишқ ичра бечора бўлар?
Кўнглим каби қайси кўнгил оввора бўлар?
Дардимни менинг агарда бир заррасини —
Тоғ чекса, унинг-да кўкси минг пора бўлар.

128

Нокас кишилардан бу дилимда ғамдир,
Ўлсанг қани, чунки суҳбати мотамдир.
Нокас кишилар билан беҳинпта тушсам,
Дўзах тилагум, унда уқубат камдир.

129

Нокас ила нон есам агар, қон бўлгай,
Сассиқ сўзидан табъ уйи вайрон бўлгай.
Бир лаҳза ёнида ўтириш бир ён-у,
Ул етти жаҳаннам ўти бир ён бўлгай.

130

Бечорани бир ҳожати бўлмайди раво,
Ошиққа берар ваъда-ю, қилмайди вафо.
Ғам шуки, мени танҳолик гўшасида
Қўймас сира ўз ғамим ила — бу не жафо?!

131

Дунёи тубан нима? Ситам даргоҳи,
Ҳар бир қадамингда минг ўликлар оҳи.
Гар нақд эса, у киройи шодлик қилмас,
Гар фавт[20] эса, тахт барчага ўлим чоҳи...

132

Қай кимса тубан дунё измшш тутар,
Фиръавн каби дўзах тўрига тушар.
Итларга макон чунки бу мурдор дунё,
Дил берса бу мурдорга ким — итдан баттар!

133

Дарё-ку жаҳон — сувда қурарлар тахтни,
Бадбахт кишилар шунда кўрарлар бахтни.
Ҳар зарра бу тупроқ аслида бир бошдир,
Жоҳил қавм ўйламай урарлар рахтни.

134

Билсанг, бу жаҳон бошдан-оёқ дуд бўлади,
Мавжуд нима бўлса, у фано зуд бўлади.
Нобуд эди, чунки ҳар буд асли азал,
Буд бўлдими, бас, бир куни нобуд бўлади.

  1. Каркас — ўлимтик билан кун кўрувчи йиртқич қуш.
  2. Дурд — май қуйқаси, қолдиғи. Дурдкаш — май қуйқасини ичувчи; майхўр; ўта ичувчи. Тасаввуф адабиётида якранг сўфийлар, маломатийлар тушунчасида ўтган, қўлдан кетган иш маъносида келади.
  3. Шабистон — тунги ётоқ; хилватхона; ишратхона, базмгоҳ.
  4. Мийно — шиша, май шишаси; ойина; май.
  5. Бу рубоий Абу Али ибн Синога ҳам нисбат берилади.
  6. Вола — ошиқ, шайдо, мафтун.
  7. Xунхора — бу ерда: қон ичувчи.
  8. Муғона май — илоҳий тажаллиёт нури ва муршиди комилнинг қудсий нафасига ишора.
  9. Нуқл — газак.
  10. Соҳир — сеҳргар.
  11. Мушкинхол — қора холли маъшуқа.
  12. Сафо — риёзат чекига натижасида дилнинг нафс хоҳишлари, ёмон иллатлар, ғаддор дунё ва Худо ёдидан бўлак нарсалардан қутулиб, покланиши.
  13. Жўшу хуруш — ҳаяжону жазавага тушиш, завқу туғён.
  14. Нек — яхши, хайрли, хуш.
  15. Бу рубоий Умар Хайёмга ҳам нисбат берилади.
  16. Сарафроз — юксак, баланд, мағрур, боши юқори кўтарилган.
  17. Ҳадаф — нишон.
  18. Зуфунун — илму ҳунару фазилатлар соҳиби, донишманд.
  19. Тай — юриш, кезиш, босиб ўтиш.
  20. Фавт — йўқотиш, цўлдан бериш; ўлим.