OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифФедор Достоевский
Асар номиАломат одамнинг туши (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Реализм
Муаллифлар
   - Федор Достоевский
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм17KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Аломат одамнинг туши (ҳикоя)
Федор Достоевский

О, барча нарса худди ўзимиздагидек, аммо ҳамма ерда аллақандай байрам ва ниҳоят эришишга муваффақ бўлинган буюк эзгу, тантама нашъаси барқ уриб турар эди. Латиф зумрад денгиз соҳилга оҳиста талпиниб, уни яққол, аён, қарийб бир онгли меҳр билан ўпарди. Бўйдор, ажиб дарахтлар бор кўркини тўкиб турар, уларнинг сон-саноқсиз япроқлари эса, ишонч билан айтаманки, мени маъсум, осойишта шивирлари билан қутлаб, қандайдир муҳаббат сўзларини изҳор этмоқда эдилар. Чамандаги хушбўй гуллар алвон товланмоқда. Осмонда гала-гала бўлиб учиб юрган қушлар мендам ҳайиқмай, елкам ва қўлларимга қўнар, ўйноқи, латиф қамотлари билан мени уриб-уриб қўяр эдилар. Ниҳоят, мен бу саодат юртининг одамларини кўриб, улар билам танишдим. Улар ҳузуримга ўзлари келдилар, атрофимки ўраб олиб, юз-кўзимдан ўпдилар. Қуёш болалари, ўз қуёшининг болалари, — о, улар қандай гўзал эди! Мен ўз еримизда инсон сиймосида бу қадар гўзалликни ҳеч қачом кўрган эмасмам. Эҳтимолки, болаларимизнинг, уларнинг сабий гўдаклик йилларида бу гўзалликнинг йироқ, шунда ҳам заиф аксини топсак ажаб эмас. Бу бахтиёр одамларнинг кўзларида нур чақнарди. Уларнинг чеҳраларида ақл-заковат, аллақандай осудалик чулғаб олган шуур барқ урар, аммо бу чеҳралар хуррам, бу одамларнинг сўзлари ва овозларида болаларга хос қувонч янграр эди. О, мен уларнинг чеҳраларига нигоҳ ташлаган илк ондаёқ ҳамма нарсани дарҳол пайқаб олдим! Бу замин гуноҳлардан пок, унда гуноҳ қилмаган одамлар яшар, бутун башариятнинг ривоятига кўра, бизнинг гуноҳ қилган аждодларимиз яшаган жаннатдагидек яшар, тафовути шундагина эдики, бу ернинг замини бир текисда жаннат эди. Хуррам қаҳқаҳа отаётган бу одамлар атрофимда парвона бўлиб, мени эркалатардилар, улар мени ўз уйларига олиб кетдилар, ҳар қайсиси ҳам менга таскин бергиси келарди. О, улар мендан ҳеч нарсани суриштирмас, ҳамма нарсадан аллақачон воқифдек эдилар, менга шундай туюлди, улар менинг чеҳрамдаги изтиробга тезроқ барҳам беришни истар эдилар.

* * *

Биласизми, қайта айтаман: майли бу туш бўлган бўлса бўлақолсин! Аммо бу маъсум ва ажойиб одамларнинг меҳр-муҳаббат туйғуси қалбимда абадий қолди, ҳис қилиб турибманки, уларнинг меҳр-муҳаббати ҳозир ҳам ўша томондан менга ҳамон ёғилмоқда. Мен уларни кўзим билан кўрдим, уларнинг мавжудлигини идрок этиб, қаноат ҳосил қилдим, уларни севиб қолдим, кейинчалик улар учун дард чекдим. О, ҳатто ўша ондаёқ кўп жиҳатлардан уларнинг дилидагини мутлақо пайқаёлмаслигимни дарҳол тушундим; мендек бир замонавий рус тараққийпарвари била туриб, бизнинг фанимиздек фанга эга эмасликларининг сабабини тушунолмади. Аммо тез орада пайқадимки, уларнинг билимлари бизнинг ердагига қараганда бошқачароқ, зеҳн-идрокдан озиқланар экан, мадад олар экан, уларнинг ҳавас-иштиёқлари ҳам мутлақо бошқача экан. Улар ҳеч нарса истамас, хотиржам эдилар, улар ҳаётни биз билиб олишга интилганимиздек, идрок этишга интилмас эдилар, чунки уларнинг ҳаёти тўкис эди. Аммо уларнинг билими бизнинг фанимиздан кўра чуқурроқ ва юксакроқ эди; чунки бизнинг фанимиз ҳаётнинг маъносини тушунтириш йўлларини қидиради, бошқаларни яшашга ўргатиш учун уни идрок этишга интилади; улар эса қандай яшашлари кераклигини фансиз ҳам билардилар, мен буни тушундиму аммо билимларини пайқай олмадим. Улар менга дарахтларини кўрсатишди, уларнинг ўз дарахтларига нечоғли меҳр билан қарашларини ҳам тушуниб етолмадим: гўё улар ўзларига ўхшаган жон эгалари билан сўзлашаётгандек эдилар. Биласизми, борди-ю, улар ўша дарахтлар билан сўзлашдилар, десам ҳам хато бўлмас! Ҳа, булар улар билан тил топишган, аминманки, дарахтлар ҳам буларни тушуниб турар эди. Улар бутун табиатга — жониворларга ҳам шундай карар, жониворлар эса улар билан ийиб кетиб, уларга оқибат кўрсатар эдилар. Улар менга юлдузларни кўрсатиб, булар борасида шундай нарсаларни айтдиларки, буни тушуна олмадим аммо аминманки улар фалак юлдузлари билан нималардир орқали мулоқотда бўлар эдилар, ақлим етмайди-ю, аммо қандайдир бир жонли алоқа йўли билан бўлса керак. О, бу одамлар мен уларни тушуниб олишим учун уринмас, улар мени бусиз ҳам севар эдилар, аммо мен эса улар мени ҳеч қачон тушуна олмаслиқларини билардим, шунинг учун ҳам уларга ўзимизнинг ер ҳақида қарийб гапирмасдим. Мен фақат улар яшаётган замин тупроғини ўпардим, сўз билан изҳор қилмай уларнинг ўзларини ардоқлардим, улар буни аён кўриб ўзларини ардоқлашимга йўл қўяр, ардоқлаётганимдан хижил бўлмас, чунки ўзлари ҳам чексиз меҳр билан севар эдилар. Баъзан уларнинг ҳам менга нисбатан қандай меҳр-оқибат кўрсатишларини қалбимда қувонч билан ҳис этганда кўзда ёш билан уларнинг оёқларини ўпарканман, улар мен учун изтироб чекмас эдилар. Гоҳо мен ҳайрат билан ўзимдан сўраб қолардим: нечук улар менлек одамни шу вақтгача сира ҳам таҳқирламайдилар. мендек бир оламнинг дилида бирон марта ҳам рашк ва ҳасад уйғотмайдилар! Кўп марталаб ўзимдан сўрадимки, менлек бир мақтанчоқ ва ёлғончи уларнинг хаёлларига хам келмаган билимлар ҳақида нима учун гапириб бермадим. Уларга бўлган меҳр-оқибатим ҳурмати, уларни ақалли таажублантиргим келмади? Улар болалардек шўх ва хушчақчақ эдилар. Улар ўзларининг ажойиб ўрмон ва тўқайларига кечиб юрар, ажойиб қўшиқларнни куйлар, ўз дарахтлариниш мевалари бўлган ноз-неъматлар билан, ўрмонларининт асаллари ва меҳрибон жониворларичинг сути билан озиқланар эдилар. Озиқ-овқат ва кийим-кечак топиш учун улар унча-мунчага машаққатсиз меҳнат қилар эдилар. Уларда ҳам ишқ-муҳаббат бор. Фарзанд кўрар эдилар, аммо мен уларда ҳеч қачон ваҳшиёна нафс иштиёқини кўрмадим; бизнинг ерда эса ҳамма ва ҳар бир кимса бунга гирифтор, бу нарса инсониятимизнинг деярли барча гуноҳлари учун бирдан бир манба бўлиб хизмат қилади. Болалар туғилганда, булар ҳузур-халоватимизнинг янги иштирокчилари, деб қувонар эдилар. Уларнинг орасида низо ва ғайирликдан асар йўқ, бу нарсаларнинг нималигини ҳатто билмас ҳам эдилар. Уларнинг болалари ҳамманинг боласи, чунки ҳаммалари ягона бир оилани ташкил қилар эдилар. Уларда касал деган нарса мутлақо йўқ, зотан ўлимгина бор; қариялари видолашгани тўпланган одамлар қуршовида, жилмайган чеҳра билан уларга омонлик тилаб, уйқуга кетаётгандек жон берар, тўпланганлар ҳам уларни хушнуд чеҳра билан кузатиб қолар эдилар. Мен бу ҳолларда йиғисиғи, алам-ситамни .кўрмадим, аксинча, завқ-шавқ, осуда, самимий, яққол завқ-шавқ барқ урган меҳр-муҳаббат ҳукм сурар эди. Марҳум зотлар билан ҳатто уларнинг ўлимларидан кейин ҳам мулоқотда бўлар эканлар, ҳаётликларидаги иноқлиқларига ўлим ҳам айрилиқ сололмас экан, деб ўйлаш мумкин эди. Улардан мангу ҳаёт ҳақида сўраб қолсам, гапимга тушуниб етмас эдилар, афтидан мангу ҳаётга бўлган эътиқодлари шу қадар қатъий эдики, бу ҳақда уларда савол туғилиши мумкин эмас эди. Уларнинг ибодатхоналари йўқ, аммо уларда Бутун коинот билан аллақандай муҳим, жонли ва узлуксиз мулоқот ҳукм сурарди. Уларда диний эътиқод йўқ, ер юзидаги ҳузур-ҳаловатимиз ердаги табиат имкони доирасидан чекига етса, ҳаётларимиз ҳам, ўлганларимиз ҳам Бутун коинот билан бундан ҳам зўрроқ мулоқотда бўлишга эришамиз, деган қатъий ишончлари бор. Бу дақиқани улар қувонч билан кутар, аммо ошиқмас, муштоқ бўлмас, аксинча, уни дилдан яқин ҳис қилар, бу ҳисларидан бир-бирларини воқиф этар эдилар. Кечқурунлари ётар олдидан улар ялпи ва маҳзун хониш қилишни хуш кўрар эдилар. Бу тароналарда улар интиҳосига етган кун ато этган барча туйғуларни изҳор қилар, бу кунни муборакбод қилиб, у билан видолашар эдилар. Улар табиатни, еру заминни, денгизларни, ўрмонларни қутлар эдилар. Улар бир-бирлари ҳақида қўшиқлар тўқишар, бир-бирларини ёш болалардек мақтар эдилар, бу энг оддий қўшиқлар бўлиб, аммо қалблардан отилиб чиқиб, қалбларга қуйилар эди. Қўшиқлардагина эмас, бутун умрларини бир-бирларига меҳр изҳор қилиб ўтказаётгандек эдилар. Бу барчага. хос, умум кўпчиликка хос аллақандай бир-бирини севиш туйғуси эди. Баъзи бир тантанавор ва завқбахш қўшиқларга мен мутлақо тушунмас эдим. Сўзларини тушунсам ҳам ҳеч қачон тўла-тўкис мазмунини идрок этолмасдим. Бунга мутлақо ақлим етмас, аммо қалбимни тобора мислсиз бир йўсинда эгаллаб борар эди. Мен уларга кўпинча шуларнинг ҳаммасини аллақачонлар олдиндан ҳис қилганман, баъзан чидаб бўлмас даражада ғуссага етиб борадиган ҳасрат тўғдирувчи бизнинг еримиздалигимиздаёқ бу барча қувонч ва шон-шуҳратдан баҳраманд бўлганман, мен сизларнинг барчаларингизни ва донг-шуҳратларингизни қалбимнинг тушларида, шууримнинг орзуларида ҳис қилганман, еримизда мен кўпинча ботаётган Қуёшга қараб кўзёшимни тиёлмасдим, дердим... Бизнинг еримизнинг одамларига бўлган нафратимда ҳамиша ҳасрат сезилиб туради: нега мен улардан севмай туриб нафратланолмайман, нега мен уларни кечиролмайман, уларга бўлган меҳр-муҳаббатимга ҳасрат омухта: нега мен уларни нафратланолмай туриб, севолмайман, дердим. Улар менинг сўзларимни тинглардилар, аммо гапираётган нарсаларимни тасаввур қилолмаётганларини кўриб турардим, лекин уларга бу ҳақда гапирганимдан ўкинмасдим: билардимки, тарк этиб келганларим ҳақида қандай дарду ҳасрат чекаётганимни тўла-тўкис пайқаб турибдилар. Ҳа, улар менга меҳр-муҳаббат барқ урган маъсум нигоҳ билан боқарканлар, ўз қалбим ҳам уларнинг қалбларидек маъсум ва ҳаққоний бўлиб бораётганини ҳис этарканман, дилларидагини тушунмаётганимга ўкинмасдим. Завқи-шавқимдан теримга сиғмай, ун чиқармай улар учун илтижо қилардим.

Майли, бу туш бўлсин, буларнинг ҳаммаси содир бўлмаган бўлиши мумкин эмас. Биласизми, мен сизга бир сирни айтаман; эҳтимолки, буларнинг ҳаммаси мутлақо туш эмасдир!