OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифГеоргий Териков
Асар номиТаклиф (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Георгий Териков
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОлимжон Ҳайит (Рус тилидан)
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Таклиф (ҳажвия)
Георгий Териков

Биласизми, жамоат жойларида одамлар бир-бирларига қўпол, уяциз сўзлар айтишаётганини кўп эшитиб қоламиз. Айниқса, қўшниларингиз бир-бири билан жанжаллашса... Бунга чидаб бўлмайди.

Шуни ҳисобга олиб, бир қишлоқда сўкиш ўрнига эркакларни «М-мо-о!» дейишга ўргатишган экан. Лекин буям иш бермабди. Кечқурунлари эркаклар «мо»лаётганини эшитиб буқалар жунбушга келадиган бўлиб қолишибди. Демак, бошқача сўкиниш керак. Бир ёзувчи аёл гуллар номи билан сўкинишни таклиф қилибди. Буям иш бермабди. Чунки, эркаклар ҳар куни уйга гул кўтариб келишларига қарамай, биронтаям гул номини билишмас экан...

Ана шунда мен шаҳарлар номини таклиф қилдим. Зўр-да! Мана, тасаввур қилинг:
— Вей, ярим кечасигача қаерда дайдиб юрибсан-а, Тюмен?
— Сени нима ишинг бор, Шепетовка?
— Қани, маошни чўз, Осло!
— Маош?.. Тулани истамасмидинг мабодо?
— Ҳа-а, ҳали сўкинишниям биласанми, Кривой Рог?
— Ҳай-ҳай, секин, Анапа, бошингда бир грамм ҳам Чикаго йўқлиги шу ердан маълум.
— Шунақами? Ҳали Анапа учун жавоб берасан, ярамас Конотоп!
— Овозингни ўчир, Душанбе!
— Тўхтаб тур, ҳозир Бомбейингни чиқариб қўяман!..

Ана, кўрдингизми? Уларнинг бу гапларини эшитган ўткинчилар «Саёҳатчилар клуби»дагилар шунчаки гурунглашишяпти, деб ўйлашади.