OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифГи де Мопассан
Асар номиТазарруъ (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Франсуз адабиёти
Бўлимлар
   - Натурализм
Муаллифлар
   - Ги де Мопассан
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонРустам Жабборов (Рус тилидан)
Ҳажм16KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тазарруъ (ҳикоя)
Ги де Мопассан

Маргарита де Терел ўлим тўшагида ётарди. У эллик олти ёшда бўлса-да, уни кўрганлар етмиш бешни урган деб ўйлашарди.У базўр нафас олар, юзлари чойшабдек оқарган, аъзойи бадани иситма ичида безгак тутгандек қалтирар, кўзлари олайиб кетган эди.

Ундан олти ёш катта опаси каравот ёнида чўккалаб олганча, йиғлаб ўтирарди. Беморнинг бошарисига кичкина ёпқич ташлаб қўйилган столча устида руҳонийнинг келиши олдидан иккита шам ёқиб қўйилган эди.

Ётоқхона ўта тартибсиз эди. Стол ва жавонлар устида дори қобиқлари, бурчакларда эса, сочиқлар сочилиб ётарди. Стул ва курсилар худди нимадандир қўрқиб ҳар тарафга сочилиб кетгандек эди. Ажал қайсидир пучмоқда бекиниб олганча ўлжасига чанг солмоққа пайт пойларди, гўё.

Опа-сингилларнинг қисмати ўта ғалати кечди. Улар ҳақида бутун музофотда гапириб юришар, уларнинг дардли кечмиши борасида эшитганлар кўз-ёшларини тийиб тура олмасдилар.

Бир пайтлар опа-сингилнинг каттаси Сузанна бир йигит билан қаттиқ севишиб қолган, улар ҳатто унашиб ҳам қўйилган, тўй куни белгиланган, аммо куёв бўлмиш Анри де Сампиер ногаҳон фано мулкини тарк қилганди.

Тамоман ғам-андуҳ гирдобида қолган қиз энди ҳеч қачон турмуш қурмасликка аҳд қилди. Ва у сўзида собит қолди. Бевалик либосини бутун умр ечмай ўтди.

Кунлардан бир кун унинг ўн икки ёшли синглиси Маргарита опасининг бағрига ўзини отди ва айтдики:
— Опажон, сенинг бахтсиз бўлишингни, бутун умр йиғлаб-сиқтаб ўтишингни истамайман. Ҳеч качон, ҳеч қачон сени ташлаб кетмайман. Мен ҳам эрга тегмаганим бўлсин. Сен билан бир умр, бир умр қоламан, опажон.

Болаларча садоқат ва самимиятдан кўнгли эриб кетган опа унинг пешнасидан ўпиб қўйди, аммо унинг гапларига ишонгиси келмади.

Синглиси ҳам гапида турди, ота-онасининг дағдағасига-ю, катталарнинг дод-муомаласига қарамай эр қилмади. У жуда-жуда гўзал, латофатли эди. Унинг ишқида девона бўлганлар оз эмасди. аммо, у барчасини рад этди. Опасини ташлаб кетмади.

Улар бир умр битта том остида аҳил-иноқ яшадилар. Улар бу адоқсиз йўлни елкадош бўлиб босиб ўтишди. Фақат синглиси опасига қараганда ғамгинроқ, кайғулироқ бўлиб кўринарди.

У опасидан тезроқ қариди, ўттиз ёшида сочлари оқариб кетди. Мана, ўлим ҳам биринчи бўлиб уни олиб кетяпти.

У бир кеча кундузки, бир оғиз ҳам гапиргани йўқ. Фақат саҳарга яқин тилга кирди:
— Вақт бўлди, руҳонийни чақиринглар.

У ҳамон дағ-дағ қалтирар, шифтга термилиб ётаркан, унинг лаблари асабий пичирлар, гўёки, дил тубида ётган қандайдир махфий бир гапни сиртига чиқармоқчи бўлар, аммо уни тилига кўчиролмай қийналар, кўзлари қўрқувдан маъносиз боқарди.

Опаси тўшакнинг бир чеккасига пешонасини босганча, ўксибгина пиқ-пиқ йиғларди.
— Марго, жигарим, болажоним!

У синглисин «болажоним« деб аташга ўрганиб олган эди. Синглиси эса, уни »опачам» деб чақирарди.

Зинапояда қадам товушлари эшитилди. Эшик очилди. Бўсағада аввал югурдак бола, кейин салобатли кекса руҳоний кўринди. Уларни кўриб, бемор бор кучини тўплаб, ўрнидан қўзғалди, аранг оғзини очиб, тирноқлари билан чойшабни йиртиб юборгудек тирнади ва бир неча оғиз гапга тили айланди.

Аббат Симон унинг қўлидан тутиб, пешонасидан ўпди ва ҳалимлик билан деди:
— Парвардигор сизни афу этгай, бўтам. Ўзингизни қўлга олинг, тавба қилмоқ фурсатидир.

Шу чоқ Маргаритани шундайин титроқ тутдики, ҳатто каравот ҳам силкиниб кетгандай бўлди.
— Опажон, ўтир бу ёққа, эшит мени.

Руҳоний тўшакда парри бўлиб ётган Сузаннанинг қўлидан тутиб қаршидаги стул устига ўтқизди ва опа-сингилларнинг қўлларин ушлаб муножот қилди:
— Парвардигор! Бандаларингга ўзинг мадад бер. Улардан ўз марҳаматингин аяма!

Маргарита гап бошларкан, унинг оғзидан ҳар бир калима катта машаққат билан ташқари чиқарди.
— Кечир, опажон, кечир мени! Мен умримнинг ана шу сўнгги соатидан қанчалар қўрққанимни билмайсан!

Сузанна намли кўзларини артди:
— Нега мендан кечирим сўрайсан, болажоним? Ахир сен бутун ҳаётингни мени деб қурбон қилдинг. Сен фариштасан...

Маргарита унинг гапини шарт кесди:
— Жим, жим бўл! Гапимни бўлмай эшит. Қандай даҳшат?! Гапимни охирига етказгунимча индамай тур, илтимос. Қимирлама... Эшит... Эсингдами... Эсингдами... Анри?

Сузанна сесканиб синглисига юзланди. У эса гапида давом этарди:
— Мени тингла, ҳаммасини билиб оласан. Ўшанда мен эндигина ўн иккида эдим, ўн иккида, эсингдами? Ўшанда жуда эрка эдим. Хаёлимга келган ишни қилардим. Мени қандай эркалатиб ўстиришганини биласанми? Эшитсанг-чи?.. У биринчи марта бизникига келанида, ялтирок этик кийиб олганди, эшигимиз олдида отдан тушиб, отамга муҳим гапи борлигини айтди. Ҳаммаси ёдингда бордир? Жимм.. Эшит... Мен унинг барнолигини кўриб, ҳайратдан донг қотдим, ва отам билан гаплашиб бўлгунича бир бурчакда ундан кўз узмай ўтирдим. Болалар жуда нозик ва хавфли мавжудотдир. Эҳ, мен у ҳақида қанча-қанча ширин хаёлларга бормадим.

У яна бир марта келди. Ўйимизда меҳмон бўлди. Мен унга бутун борлиғим, қалбим, вужудим билан тикилардим. Мен ўз ёшимга қараганда анча каттароқ ва ақллироқ эдим. У бизникига тез-тез келадиган бўлди. Мен фақат у ҳақида ўйлардим. Тинимсиз унинг номини пичирлардим: «Анри, Анри де Сампиер!»

Кейин унинг сенга уйланаётгани ҳақида эшитиб қолдим. Опажон, ўшанда дунё кўзимга қоронғу кўриниб кетди. Қанчалик қайғуга ғарк бўлганимни биласанми? Уч кеча ухламасдан йиғлаб чиқдим. У ҳар куни тушдан кейин келиб турарди... Эсингдами? Жавоб беришга ошиқма... Сен унга ун, ёғ ва сутдан ўзи ёқтирган пирожнилар пишириб берардинг. Мен ҳам билардим пиширишни.. Керак бўлса, ҳозир ҳам пиширишим мумкин. У пирожнийлар чайнамасдан ютар, орқасидан бир қадаҳ шароб ҳўпларди, ва «зўр!» деб қўярди.

Мен уни сендан шунақа қизғанардим, шунақа рашк қилардим. Сен тўйинг куни яқинлашиб келарди. Атиги икки ҳафта қолганди. Мен эса жинни бўлаёзгандим. Мен ҳамма вақт ўзимга ўзим «У Сузаннага ҳеч качон уйланмайди, мен буни истамайман, у катта бўлсам, менга уйланиши керак. Мен умримда уни севганчалик ҳеч кимни севиб қололмайман», деб юрардим.

Тўйингизга ўн кун қолган эди. Ўша куни кечқурун икковингиз ой шуъласи остида қаср атрофини айлангани чиқиб кетдингиз. У.. ўша каттакон арча остида сенинг қўлларингдан тутиб, бағрига тортди. Узо-оқ ўпишдиларинг. Эсингдами, айт.. йўқ, айтма! Бу сизнинг илк бўсангиз эди, адашмасам. Ҳа.. Сен меҳмонхонага қайтганингда рангинг бўздек окариб кетганди.

Мен сизни кўриб тургандим, мен боғда, буталар орасидан сизни кузатиб турардим. Ўшанда бутун вужудимга бир ёввойи истак оқиб кирди. Қутуриб кетгандек бўлдим, гўёки. Ўшанда қўлимдан келса, иккингизни ҳам ўлдиришга тайёр эдим.

«У ҳеч қачон Сузанага уйланмайди, У ҳеч кимга уйланмаслиги керак. Мен бундай аламни кўтара олмайман», дедим ўз-ўзимга. Ўшанда қалбимда унга нисбатан сўнгсиз нафрат уйғонди.

Кейин биласанми, мен нима килдим? Эшит. Боғбонимизни эслайсанми, у ҳар доим дайди итларни заҳарлаб ўлдириш учун шишани тош билан эзиб, кукунини гўшт парчасига қўшиб уларга егизарди.

Мен ойим ичган дорининг бўш шишасини топдим-да, болғача билан обдан майдаладим. Кейин кукунини қоғозга ўраб, чўнтагимга солиб қўйдим. Эртасига сен пирожний тайёрлаётганингда билдирмай, хамир орасига ҳалиги кукунни жойлаштириб қўйдим. У пишириқдан учтасини пок-покиза туширди. Биттасини мен едим... Қолган олтитасини ҳовузга ташлаб юбордим. Уч кундан кейин учта оққушимиз ўлиб қолгани эсингдами? Жим деяпман... эшит гапимни! Фақат мен тирик колдим, фақат бир умр касалланиб юрдим. У эса... ўлди... Биласанми... Эшит... Бу ҳали ҳаммаси эмас... ҳар доим... Энг даҳшатлиси... эшит.

Бутун умр.. бутун умрим давомида... Оҳ бу қанчалар азоб эди. Мен ҳар доим ўзимга, хеч қачон опамни ташлаб кетмайман, ўлимим олдидан эса, ҳаммасини унга айтиб бераман, дердим. Ҳа... Бутун умр барчасига иқрор бўлишим керак бўлган шу сўнгги соат ҳақида ўйлаб келдим. Вақт-соати етиб келди... Қандай даҳша-ат. О, Опажон!

Эрта-ю кеч, шому саҳар факат шу ҳақда ўйлардим. Ҳали вақт келади, ҳаммасини бўйнимга оламан, дердим.

Мана, ҳаммасини сенга айтиб бердим... Жим... Бир оғиз ҳам... Энди. энди мен қўрқаман... жуда-жуда қўрқаман. Мен ҳозир уни кўрсам, у билан юзлашсам. Ўзинг ўйлаб кўр. Ахир уни нариги дунёда мен биринчи бўлиб кўраман. Сен мени кечирмасанг, мен унинг ёнига қандай бораман? Унга айтинг, ҳазрат. Мени кечирсин! Айтинг, ўтинаман. Бўлмаса, мен ўлолмайман.

У жим қолди ва тирноқлари билан чойшабни тимдалай бошлади.

Сузанна юзларини бекитиб олганча, қимирламай турарди. У айни дамда умр бўйи севиб ўтгани хақида ўй сурарди. Улар қанчалик бахтли яшашлари мумкин эди-я? У яна кўрди Анрини? Уни олис-олисдан, итиб-битаёзган ўтмишни қатларида кўрди. О, муҳтарам марҳумлар! Сиз юракларга канчалар яқинсиз? Ҳалиги бўса-чи?

Умридаги ягона бўса! Бу бўса йиллар оша унинг қалбида ардоқ ила сақланиб келаётир. Унинг ҳаётдаги бор-йўқ юпанчи, давлати ҳам шу хотирот парчаси эди, холос.

Бирдан руҳоний қалтироқ ва баланд овозда қичқириб юборди:
— Сузанна бону! Синглингиз ўлаяпти.

Сузанна кўз-ёш ивитиб юборган юзларидан кафтни олди-да, ўзини синглисиниг қучоғига отди ва унинг сўлғин юзларидан ўпиб оҳиста пичирлади:

— Кечирдим, болажоним, кечирдим!