OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифГулчеҳра Жамилова
Асар номиМендай одамни боплади-я (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Гулчеҳра Жамилова
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/25
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мендай одамни боплади-я (ҳажвия)
Гулчеҳра Жамилова

«Шодивой жуда ҳушёр, бўшангроқ кишиларнинг танобини тортиб туради», дейишди бир даврада.
— Намунча уни мақтадинглар, мана мен бир девор қўшниси бўлсам-да, ҳали бирор мартаям боплаб кетолгани йўқ! — деди Салим ферма.

Бу гап Шодивойнинг қулоғига етди. Индамади. Пайт пойлади. Ферманинг шундоққина ёнгинасида Полвонариқ бор. Кўприк ўрнига каттагина хода ётқизилган. Салим ферма ҳар куни шу ходадан ўтиб, уйига қатнайди. Бир куни кечқурун ишини тамомлаб уй томон кетаёца, Полвонариқ бўйида қўшниси Шодивой чайқалиб турибди.
— Ие, қўшни, кайф тарақ-ку, қаердан келаётибсиз?
— Зиёфатдан...
— Қани, қўлингизни беринг, етаклашиб уйга етиб оламиз.
— Маст бўлсамам ўзим кетавераман, сиз йўлингиздан қолманг!

Салим ферма ичида ўйлади: «Ахир маст одамга ишониб бўладими, тағин яккачўпдан ўтаман деб сувга шалоплаб... Қолаверса, қўшничилик. Шундай пайтда уни ташлаб кетиш номардлик-ку». Сўнг у Шодивойнинг ёнига бориб, уни орқалаб кўтарибди. Шу кўйи уйигача етказибди. Етгунларича бўлари бўлибди, баданидан тер қуйилибди. Дарвозасидан киргизиб, ортига бурилиши билан Шодивой шарақлаб кулиб юборибди. Маст эмас, тетик. Тиржайиб: «Шунча жойдан кўтариб келдингиз, раҳмат қўшни», деб турганмиш.

Салим ферма чурқ этмабди. Лекин ичидан зил кетиб, ўйлабди: «Мендай одамни боплади-я, азамат!»