OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифГулноза Мамарасулова
Асар номиИшонч гуллари (бадиа)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Гулноза Мамарасулова
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Бадиалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ишонч гуллари (бадиа)
Гулноза Мамарасулова

Мен сизга ишондим...

Шундай ишондимки, қалбим бу туйғуга лиммо-лим тўлганидан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. Дунё бир зумгина гулларга бурканди. Нурли, фараҳбахш туйғулар бутун оламни қамраб олди. Бутун дунёними?! Ёки фақат менинг қалбим шундай ҳисга тўлганми? Билмадим... Билганим эса бахт мени йўқлаб келганини сездим. У ўзи билан яна бир мўъжизани бошлаб келди.

Ишонч гуллари...

Улар шундай ўсаяптики, гўёки мустаҳкам қалъа бўлмоқни истаяпти. Бу қалъани ҳеч ким бузиб ташлолмайди. У шунчалар мустаҳкамки, фисқу фасод тошлари ҳам дарз етказа олмайди. Унга туҳмат балоси ҳаттоки яқинлаша олмайди ҳам. Ана шунда, диллардаги рашк ўти қовжирай бошлайди... Ишонч отлиғ гуллар ишқ боғимни яшнатаяпти.

Ишонч гуллари...

Бу гуллардан бошқача бўйлар таралади. Бу гуллардан муҳаббатнинг ҳиди келади. Чунки у ҳамма гуллардан бошқача... Бу гул севги сувидан симириб, кўкаради. Юрак қонидан ранг олади. Беғубор муҳаббат ҳавосидан нафас олади. У шунинг учун ўзгача. Бу гуллар сўлиб қолмайди. Агарда хиёнат тиканаклари чанг солмаса...

Яна сизга ишонгим келди.

Наҳот... Наҳотки, бундан ўзга чорам йўқ энди. Юрагим шунчалар тез таслим бўлдингми? Қасоскор юрагим қизғанчиқ бағримни тарк этаяпти. Кўзларим олисга тикилиб толди. Ҳижрон... Руҳимга ул туйғу телвабор инди.

Мен нима ҳам дердим.

Гулим! Севди... Лекин бир бора севилмади. Балки шунинг учундир рангингда ранг қолмабди. Қани ўша мен таърифлаган гуллар? Қани ишонч гуллари? Ўзига ўхшамай қолибди. Наҳотки сўлаяпти...

Ахир мен ҳам чидаяпман-ку. Армон остонамга қадам қўйса-да, курашаяпман. Токи, умрим поёнигача афсусланмайин. Олишавераман... гуллар сулмайди…Чунки сиз борсиз. Жуда олислаб кетган бўлсангиз-да, мен учун шундоққина ёнимдасиз. Мен билан биргасиз. Иссиқ нафасингиз, тафтли қўлларингиз сизни мендан узоқда эканлигингизни сездирмайди.

Энди сиз узоқлаша олмайсиз.

Соф туйғуларим пойқадамингизга гулдевор бўлади. Асло уларни узишга беҳуда ҳаракат қилманг. Шундай қилганингизда ҳам улар барибир яна ўсиб чиқаверади. Бироқ уларга яқинлашишингиз билан сизни ҳам ўз бағрига тортиб чирмаб ташдайди. Алам тиканлари билан эмас, соғинч гуллари билан чирмайди. Чунки қалб гулларим ҳам сизни соғинган. Сизнинг бўйи-бастингиз кўриниши билан қулф очиб гуллайди. Сизни ўзига яна мафтун қилишга чоғланади. Сизни гулларга шундай кўмиб ташлайдики, кейин умрбод унинг асирига айланасиз. Шунда... шунда сиз ва мен бир бутунликка айланамиз. Бизни ҳеч ким ажрата олмайди. Йўлларимизни айро қилолмайди. Чунки... чунки Ишонч гуллари яна кўкараяпти. Унга қўшилиб, ёнидан бахт гуллари униб чиқаяпти.