OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲабиб Сиддиқ
Асар номиАнқов экан (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Ҳабиб Сиддиқ
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/25
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Анқов экан (ҳажвия)
Ҳабиб Сиддиқ

Ўзиям одам бўлмайдиган анқовига учраган эканман-да...

Мен унга айтдим: манави эгнимдаги костюм сал уриниброқ қолди, янгилаш керак, деб. «Албатта янгилаш керак», дейди.

Орадан уч-тўрт кун ўтгач, яна шама қилиб кўрдим. Катта-кичикнинг олдида устимга обрўлироқ нарса илиб юрмасам бўлмас, дедим. Ҳар қалай, каттами, кичикми «бошлиқ» деган номим бор. «Ҳозир зўрлари чиққан», дейди галварс. Лекин ўзини билмаганга олади.

Яна эслатишга тўғри келди: қуда-анда дегандай гаплар бор. Сал номимизга яраша кийинмасак бўлмас. Янгилаш керак, деб айтувдим-ку! «Аллақачон янгилашингиз керак эди», дейди, галварс.

Аввалги ишхонамдаги кадрларимни ярим оғиз гап, йўғ-е, ишорамдан пайқайдиган қилиб қўйган эдим. Манавиларни эса ҳали анча тарбиялаш керакка ўхшайди. Гапни уқса-ку яхши-я, бўлмаса...

Булардақа пайтимда оёғимдан ўт чақнарди. Xўжайиннинг истагини хаёлига келгандаёқ билардим. Енгидан кириб, ёқасидан чиқардим. Булар-чи?.. Қачон қарамасанг, анқов боладай лаллайиб оғзини очиб ўтиришади. Мана биттаси, яна аммамнинг бузоғидай гўлайиб турибди. Ҳамма нарсага балодай ақли етади. Лекин ўзини атайлаб анқов қилиб кўрсатади. Бўлмаса икки ҳафтадан бери эшакнинг қулоғига танбур чертаяпман-ми?
— Машинаям анча уриниброқ қолди, — дедим яна бир гал бир даста ҳужжатларни олиб ҳузуримга кирганида, — бензинни кўп сарфлаб қўйяпти... «Бензин камроқ кецин десангиз «Тико» дуруст», дейди. Э, маслаҳатингдан ўргилдим, қуруқ арава. Ўт олишиям қийинроқ бўляпти. Чамаси аккумуляторни янгиламасак бўлмайдиганга ўхшайди. «Хизмат машинаси бор-ку!» эмиш?.. Идора бор-ку, деб уй қурмай ўтирмайман-ку! Ҳайриятки қурилиш бўйича муовиним сенга ўхшаган аммамнинг бузоғи эмас. Бўлмаса анави шаҳар четидаги ўн олти хонали кичкинагина участкамнинг қурилиши ўлда-жўлда қолиб кетарди. Баҳонада ўзиникиниям битказяпти. Сен бўлсанг... Агар шунақа қилиб ўзингни билмай юраверадиган бўлсанг, келишолмайдиганга ўхшаймиз. Омборхонанинг калитларини жаранглатиб қўлингга тутқазиб қўйган бўлсам. «Туя кўрдингми, йўқ» қилиб ташламайсанми, овсар. Бир гап бўлса орқангда мана биз турибмиз.

Танимаган одамни бундай масъулиятли ишга олган ўзимда айб. Синалмаган отнинг сиртидан ўтма, деганларидек, унга дабдурустдан бир нарса деб бўлмайди. Айлантириб кўраман, шама қиламан. Англаса яхши, бўлмаса ўзидан кўрсин.

Баллонлар пашша қўнса оёғи синадиган бўлиб кетди, ҳеч бўлмаса ўшаларни янгилаб туриш керак, дедим. «Баллоннинг зўри фалон ерники, чайқов бозорида фалон сўм», дейди. Xудди мен билмагандай. «Алмаштирсангиз янги тақаланган тойчоқдек, гижинглаб қолади», эмиш... Гапга чопон кийдиришни биласан, лекин қуруқ аравасан, хумпар.

Барибир, маслаҳат беришдан нарига ўтмади. Ғирт анқов экан. Ҳеч иложи қолмади. Шартта янгилаб ташладим. «Баллонними?» дейсизми?.. Йўғ-е, омбор мудирини...