OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲабиб Сиддиқ
Асар номиНима билан урди (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Ҳабиб Сиддиқ
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/26
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Нима билан урди (ҳажвия)
Ҳабиб Сиддиқ

Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига: саноат ва қишлоқ хўжалик партия қўмиталарига, бўлинган эди.

Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти.
— Обкўмга арзим бор, — депти аёл.
— Қайси обкўмга?
— Обкўмга-да!
— Ҳозир иккита обкўм бор: қишлоқ хўжалик обкўми, саноат обкўми. Арзингиз қайси бирига?

Аёл жавоб беролмай ҳайрон бўлибди.
— Нима масалада келгансиз?
— Эрим урди. Шундан шикоят қилиб келдим. Қайси обкўмларингга киришим керак.

Энди эшикбонлар ҳам ўйланиб қолишибди.
— Эрингиз нима билан урди?- сўрабди улардан бири.
— Шоли ўргани кетиб ярим кечаси ширакайф бўлиб келувди, «ўша ёқда тунаб қолавермабсиз-да» десам, «Э-е», дедию ўроқни ирғитиб юборди. Шунда...

— Демак, ўроқ билан экан-да, — дебди эшикбон танга топган калдай илжайиб. — У ҳолда қишлоқ хўжалик обкўмига кираркансиз, опа... Мабодо, болға билан урганда саноат обкўмига кирардингиз.