OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲабиб Сиддиқ
Асар номиҚайтган дуо (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Ҳабиб Сиддиқ
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/26
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Қайтган дуо (ҳажвия)
Ҳабиб Сиддиқ

Баҳодиржон деган ҳазилкаш улфатимиз бор. «Эшон ака» деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:
— Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора келиннинг кўнгли илиб...
— Қуруқдан-қуруқ қандай бўларкан?..
— Э-е, Эшон ака, эртага эрийди-да!

Баҳодиржон узундан узоқ дуо қилибди. Тракторчи хурсанд бўлиб кетибди-ю, эртасига қовоқ-тумшуғи осилиб қайтиб келибди.
— Э-е, дуойингиз ўтмас экан...
— Сиз мендан хафа бўлманг, — дебди Баҳодиржон қувлик билан, — ўзим ҳам кечаси билан ухлолмай чиқдим.
— Нега?..
— Йигирма йил аввал оламдан ўтган отам тушимга кириб, «Шу ёшга кириб ҳам ақлинг кирмадими, нега айтганимни қилмайсан. Мана, қилган дуойинг эгасига бориб қайтиб келди», дедилар.
— Ростдан-а?
— Ҳа-да!.. «Қайси гапингизни бажармадим, дада», десам:

— Болам, насияга дуо қилмагин, дегандим-ку, — дейдилар-а.