OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
Siz shu sahifadasiz: Hakim Sanoiy. Ruboiyot / Kiril
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲаким Саноий
Асар номиРубоиёт
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Форс адабиёти
Бўлимлар
   - Суфизм
Муаллифлар
   - Ҳаким Саноий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Рубоийлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЖамол Камол
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/16
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Рубоиёт
Ҳаким Саноий

1

Шу лаҳза сенга фидойи жон лозим эмиш,
Руҳингга нисор руҳи равон лозим эмиш.
Ким қолгай экан жаҳон аро билмасмен,
Эй дўст, чунонсану чунон лозим эмиш...

2

Ёд этмаса ёрни мард дилин шод этмас,
Ёр, дер юраги ўзгага фарёд этмас.
Ишқ йўлида ошиқ дегани андоқдир,
Дўзах нею жаннат нимадир, ёд этмас...

3

Юзингга боқиш роҳати жони жовид,
Тунларда ўзинг ойсену кундуз хуршид.
Кунлар қорайсину оқарсин кўзлар,
Дийдориигни бир кўрарга йўқ эрса умид...

4

Юзинг, малагпм, қиблаи жондин равшан,
Кўзим тўла ёш, бўйла фироқ этмишсен.
Ишқинг била мен бўйла чўзибман қўлни,
Сен сабр ила бўйла оёқ тортмишсен...

5

Ишқинг била, эй санам, кўзимда ёшим,
Шамдек ёнамен, ёнар сабр-бардошим.
Тунлар узаниб, ўйлаки, тонг отгунча
Жоним куядир, нуқул кесувда бошим...

6

Ул оразп гулпўши суманпошинт хуш,
Ул кўзи хуморингу қалам қошинг хуш,
Ул тун каби, сумбул каби зулфинг хушдир,
Ошиққа жаҳллар ила айлошинг хуш...

7

Сен менга хаёт эрурсан, чун элга нафас,
Йўлингда ҳама шу дину дунёйи ҳавас.
Ҳар кимсага меҳринг-ла ҳарорат етмиш.
Ул барча совуқлик менга қолмишдир, бас...

8

Ол жомни қўлингга, май ила ўлдиргил,
Қўй икки жаҳонни, ғам емай ўлтиргил.
Гар икки жаҳонга соҳиб эрмассен, бас,
Дўзах аро маст, биҳиштда ҳушёр юргил...

9

Гар кўнглим аро мулки муҳаббатдирсан,
Вой, бунча раҳмсизу бешафқатдирсан.
Қошинг чимириб, қўй мени ҳолимга, дема,
Эй таъби баланд, сен менга қисматдирсан...

10

Қоч нодон эса бой-бадавлат кишидин,
Тубан турадир ўшал замон дарвишидин.
Ул молу бисоти ила кўп хурсанд эрур,
Бул хурсанд эрур ўз илмию донишидин...

11

Кўз очди баҳор ва очди дарвозасини
Олам аро ёйди сўнгра овозасини.
Сен ҳам, малагим, олам аро юз очгил,
Кўрсин, танисин баҳор ўз андозасини...

12

Ишқинг била, эй тошюрак, кофиркеш,
Оташда ёниб, кезар жаҳонни дарвеш.
Сен бўйла табиатли эрурсан, шаҳринг,
Тонг йўқки, шаҳидлар қабрига тўлган эмиш...

13

Ёндирди санам, чу шамчироқ этди мени,
Сарғайтди юзим, банди фироқ этди мени.
Ёнган маҳалим ёнида тутди шамдек,
Сўнг ташлади, ўзидин йироқ этди мени.

14

Ишқ ичра мени оловга солдинг андоғ,
Васлинг тилабон дилимда доғ устига доғ.
Кўнглим куядир ўйлаки ҳижронинг ила,
Дўстингни қатл этувчисан мисли чароғ...

15

Кўрганми бировки ақл ила тўлгай ишқ,
Раҳбар агар ақлу хуш эеа, сўлгай ишқ.
Ошиққа шу ишқ йўлида ўлмоқ афзал,
Эй хўжа, билурмисен, нечук бўлгай ишқ?

16

Ҳарчанд юрибон кўйингда мен хору хижил,
Юз дарду алам юракда бўлмиш ҳосил.
Йўқ, сендин эмас шикоятим, шаъми Чигил,
Боис барига, воҳ, шу кўнгилдир, шу кўнгил.

17

Ҳар кимсага очма руҳи хандон, эй гул,
Гул қийматинн айлама арзон, эй гул.
Ҳой, қийнама ўзни, этма ранжон, эй гул,
Ошиққа жафо айлама, эй жон, эй гул...

18

Эй гарчи сенинг учун совуқмен, сардмен,
Лск ранжу бало жангига тушган мардман.
Бир кун сенга гар сидқу вафо айламасам,
Шул кун, санамим, ишқ йўлида номардмен.

19

Ишқингда ғаму ғусса чекиб, ошиқмен,
Ҳажрингда тунимни тонг этиб содиқмен.
Қисмат менга ранжи дил ва кўз ёши эмиш,
Ўлсам ўламенки, ишқ аро собитмен...

20

Ҳар лаҳзада сабр ила қарорим сенсан,
Базм айлар эсам, авжи баҳорим сенсан.
Парвона эрурман, эврулиб бошингдин,
Чун аввалу охир устиворим сенсан...

21

Лаълинг, санамим, май эрур, айшу тараб,
Нордонлиги бор бир оз, бор бунга сабаб.
Ёлғиз май эмас, лабингда туз ҳам бормиш,
Туз майга қўшилса, бўйладир таъм, не ажаб...

22

Шодлик пгу жаҳонда дили шодинг бўлсин.
Ҳар лаҳзаву он юракда ёдинг бўлсин.
Бедодлик этарсен менга, дод истармен,
Эй садқа шу жон ўшал бедодинг бўлсин!..

23

Деворинг соридин қўзғолиб тўзон, бас,
Бошимга ёғиб, кўзим очишга қўймас.
Кўйингда ғаминг ила хирадмандлар хуш,
Ҳар ким сенга шод эрмас эса, шод ўлмас...

24

Ҳар кимса кўйингда зору асру бўлгай,
Бор давлатидин бир йўла айру бўлгай,
Ишқингда юзим-ку сарғайиб, зар бўлди,
Ҳижронинг ила эриб-эриб, сув бўлгай...

25

Билдимки, ҳарорат сабаби — оташи таб.
Дил ўт сари бурдиму совуқлик сари лаб.
Тунларда фироқинг ичра ўлмай қолдим,
Сен бирла бўлиб ўлармен энди, во ажаб...

26

Ҳар кимсаки домингга гирифтор ўлмиш,
Эй жону жаҳон, сснга ўшал хор ўлмиш.
Ҳар дилки сенга жон-ла харидор ўлмиш,
Эй дўст, ўшал мунису ғамхор ўлмиш...

27

Чун кўрди мению гул очди майин.
Уйқули, хумор кўзларини юмди кейин.
Ғам чекма, деди, ёри вафодоринг ўзим,
Шул сўзни деган лабингга қурбон бўлайин...

28

Афлок мени ишқ ўқи-ла этди афгор,
Офоқ шу таним сурди, супурди такрор.
Ишқ бирла кўрингки мен қаён етмишмен?
Бир пашша кўзига жо бўлар ҳолим бор...