OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲакима ал-Ҳарбий
Асар номиГўзал орзулар (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Араб адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ҳакима ал-Ҳарбий
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонМуртазо Сайдумаров (Араб тилидан)
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Гўзал орзулар (ҳикоя)
Ҳакима ал-Ҳарбий

Уни қашшоқлик эзар, тушкунлик янчар, орзу қушлари қурғоқ ерга қулаб, қайта-қайта ҳалок бўлар эди.

Чанқоғини босишга ёмғир ҳам, ўт-ўлан ўсадиган ер ҳам топа олмас эди.

Унинг қалби тонг ғунчасидан завқланиб дукиллаб ура бошлади, гулғунчанинг хушбўй ҳидлари сари интилди, у қурғоқ ерининг гулғунчаси бўлишни ва умр бўстонлари ичра гуркираган орзуларининг чағалайига айланишни истади.

Мудроқ ҳолатидан ўзига келгач, унинг кулбаси қалб ғунчаси орзуларини сиғдира олмаслигини ва ҳовличаси унинг гулларини жойлаштирадиган даражада катта эмаслигини тушунди.

Бир куни оқшомда унинг олдига борди. Ҳали ҳам япроқлари қуюқ дарахт ёнидаги унинг хонаси балкони остида икковлари мириқиб суҳбатлашди. Биргаликдаги ҳаётлари ва бир-биридан гўзал орзуларининг режасини чизишди.

Эрталаб... у уйғониб, ёрқин тонг ва гўзал кун умиди-ла балкони деразасини очди-ю, ундан фақат балкони остида таранг осилиб турган арқонни, арқоннинг учида эса севгилисининг бошини кўрди.