OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲерманн Ҳессе
Асар номиМутолаа ҳақида
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Швэцария адабиёти
Бўлимлар
   - Модернизм
Муаллифлар
   - Ҳерманн Ҳессе
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонМирзаали Акбаров
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Мутолаа ҳақида
Ҳерманн Ҳессе

«
Ҳар биримиз, қайси касб эгаси бўлмайлик, имкон ва шароитимиздан келиб чиқиб, китоб билан муайян даражада мулоқотда бўламиз. Ўлчовли ҳаётимизнинг маълум бир қисмини шунга сарф қиламиз. Аммо қандай китоб ўқиш, унинг таъсир ва оқибатлари, умуман, нега китоб ўқиймиз, шу ҳақда барчамиз ҳам чуқурроқ ўйлаб кўрмаймиз.
Ўтган йигирманчи асрнинг машҳур адибларидан бири, адабиёт соҳасидаги халқаро Нобел мукофоти совриндори Ҳерманн Ҳессе (1877—1962) ўзининг «Чўл бўриси», «Демиан», «Ғилдираклар остида», «Маржонлар ўйини» ва бошқа кўплаб асарлари билан ном қозонган. Ҳерманн Ҳессе ўз ижодининг илк даврида китоб тарғиботи ва савдоси билан машғул бўлган. Айнан ана шу нарса унинг хилма-хил адабий жанр­ларда яратилган асарларни тушунишига сабаб бўлгандир, эҳтимол. Адибнинг китоб мутолааси борасидаги ажойиб фикрлари муштарийларимизни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
»

Кўпчилик китоб ўқишни билмайди ва кўп кишилар нима учун ўқиётганини тузукроқ тушунмайдилар. Баъзилар буни ўқимишли бўлишнинг қийин, бироқ ягона йўли деб билади. Улар учун ҳар қандай китоб кишини «ўқимишли» қилади. Бошқа бировлар учун эса ўқиш - бу дам олиш, шунчаки вақтни ўтказиш ва уларга нимани (мақола, роман, шеър, хабар ва ҳоказо)ўқиш барибир, зерикарли бўлмаса, бас.

Шунчаки дам олиш, вақт ўтказишни истаган ва «ўқимишли» бўлиш ҳақидагина қайғурган китобхон китобдаги дилни покловчи, кишини руҳлантирувчи қандайдир номаълум бир кучни сезади. Бироқ бу кучни у аниқ тасаввур этолмайди ва баҳолай ҳам олмайди. Бундай китобхон тиббиётдан мутлақо бехабар беморга ўхшайди, яъни айнан қайси дори кераклигини тушунмасдан, ҳар бир қутичадагидан татиб кўра бошлайди. Аслида, мутолаа борасида ҳам ҳар бир киши ўзи учун зарур бўлган, янги куч ҳамда руҳий таъсир бахш этадиган китобларни топа билиши керак эмасми?

Биз, муаллифларга одамларнинг кўп мутолаа қилишлари, албатта, ёқимли ва айнан ижодкор томонидан, ҳаддан зиёд кўп ўқишади, дейилиши ноўриндир. Аммо мингта лоқайд китобхондан ўнта яхши китобхон дуруст. Шу боис, бемалол таъкидлашим мумкинки, ҳамма жойда ҳаддан таш­қари кўп мутолаа қилишади ва бу - адабиёт учун обрў эмас, зиён келтиради. Китоб мустақил бўлмаган кишиларни яна ҳам маънавий заифлаштириш учун ёзилмайди, бундан ташқари, ундан баъзан ноқобил одамларга арзонгаров тасвир ҳамда осонгина ўзгартирилган ҳаётни кўрсатиш учун ҳам фойдаланишади. Китоб­лар инсонни ҳаётга йўллагандагина, унга хизмат қилгандагина фойдалидир. Агар китоб ўқувчига оз бўлса-да, куч-ғайрат, шижоат, маънавий поклик бахш этмаса, мутолаа учун сарф этилган ҳар бир соат беҳуда, бесамар бўлиб қолаверади.

Шунчаки ўқиш - бу диққатни тўплашга мажбур этувчи машғулот ва овуниш учунгина ўқиш-ўз-ўзини алдашдир. Лоқайд кишилар учун, умуман, бирор нарсадан овунишнинг ҳожати йўқ. Аксинча, улар ҳамма жойда диққат-эътиборли бўлишлари, қаерда нима билан машғул бўлишмасин, нима ҳақда фикр юритишларидан қатъи назар, ўзларини бутун вужудлари билан воқеалар гирдобида ҳис этмоқлари зарур.

Ҳаёт қисқа, унинг поёнида ҳеч кимдан ўқилган китоблар сони сўралмайди. Бирор фойдаси бўлмаса, ўқишга вақт сарфлаш ақллилик белгиси эмас, аксинча, кони зиён эмасмикан? Мен бу ўринда фақат ёмон китобларни эмас, авваламбор «сифатли мутолаа»ни назарда тутаяпман. Ҳаётда ҳар бир қадаминг каби ўқишдан ҳам бирон натижа кутилади. Мутолаадан янги куч-ғайрат олмоқ учун аввалига куч сарф этмоқ, ўзингни янада яхшироқ тушунмоқ учун олдин ўзингни «йўқотмоқ» керак бўлади.

Агар ҳар бир ўқилган китоб қувонч ва алам, шижоат ҳамда руҳий тазарру олиб келмаса, жаҳон адабиёти тарихини билишдан маъно йўқ. Фикр-мулоҳаза қилмасдан ўқиш - хушманзара табиат қўйнида кўзни боғлаб юрмоқ демакдир. Биз ўзимизни ва турмушимизни унутиш учун эмас, балки ҳаёт жиловини янада онглироқ равишда англаш учун ўқишимиз керак. Китобга димоғдор ўқитувчига қараган қўрқоқ ўқувчи сингари эмас, балки энг баланд чўққини забт этмоққа шайланган шиддаткор алпинист каби ёндашмоқ талаб этилади.