OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲерта Мюллер
Асар номиТубсиз жарлик (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Румин адабиёти
Бўлимлар
   - Постмодернизм
Муаллифлар
   - Ҳерта Мюллер
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонФурқат Соатов (Олмон тилидан)
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тубсиз жарлик (ҳикоя)
Ҳерта Мюллер

Хотира майдони атиргуллар билан безанган. Xудди қуюқ чакалакзор эди улар. Табиат маликалари шу тарзда бир-бирла-рига чамбарчасбоғланиб кетган эдиларки, ҳатто ўтлоқ ҳавосиз бўғилиб қолди. Оппоқ, миттигина юмалоқланган қоғоз парчалари-дек ғунчалар атрофга нималарнидир аста шивирлайдилар. Мунаввар тонг отмоқда. Тез орада ҳаётнинг бўсағаси бўлмиш яна бир муродбахш кун бошланади.

Ҳар сафар Виндишнинг ёлғиз ўзи ша-мол тегирмони томон элтувчи йўлак бўйлаб бораркан, куннинг сарҳисобини олади у. Ўша масъум қирғин нафаси сақланиб қолган хотира майдони олдида йилларнинг ҳисобини ола бошлади. Велосипедини ҳар сафар айнан ўша тубсиз, қоронғи жарлик томон элтувчи илк кумуш терак дарахти ортидан йилларини хотирлай бошлади. Тундачи, Виндиш тегирмон дарвозаларини қулф билан банди қиларкан, йилларию, кунларини ҳисоблаб қўяди яна бир бор.

Узоқдан жажжигина оппоқ атиргуллар-у, урушнинг хотира майдони ва яна салворли терак дарахти савлат тўкади ва кўз ўнгида унинг.Туманли чоғларда оппоқ атиргул ва йўлакда ётган оппоқ тош ҳам янада қуюқроқ тус олганининг гувоҳи ҳам у. Виндиш бутун борлиқни кезади гўё. Юзлари тўлсада зар-рин терларга, бормай қўймайди айтган ерига. Икки бор ўша қалин чамбарчас атир-гуллар тиконларидан айрилганлар, ости-даги майсалар бўлса дардчил қизғиш тус олгандилар. Икки бор савлатли тераклар таналаридан айрилгудек баргларини тўккан эдилар. Ва яна икки бор йўллар оппоқ қорга буркангандилар.

Виндиш урушнинг хотира майдони ол-дида икки йилини ҳамда кўкка бўй чўзган тераклар олдидаги тубсиз жарлик қаршиси-да икки юз йигирма бир кунини хотирлади. Ҳар куни Виндишнинг танини ўша чуқур жарлик титратиб юборар экан: «Барининг якуни шу ер», дея тасалли топади.

Таркидунёни ихтиёр айлаганидан буён қишлоқнинг ҳар бир ерида якунга дуч келади у. Вақт эса бир ерда қолмоқни севгучиларгагина боғланиб қолган. Виндиш бу ерда тунги соқчигина якундан озод эканининг гувоҳи бўлди. Икки юзи йигирма бир кунини ўтказганидан, зулмат жарлик этини жунбушга келтирганидан сўнг Вин-диш шу ерда тўхтади илк бор. Велосипе-дини димоғдор терак дарахтига қўяди суяб. Қадамларида ўт чақнарди унинг. Черков боғидаги дала кабутарлари қанот қоқиб парвозга шайланадилар кўкка томон. Улар шуъла янглиғ беғубор. Шовқингина уларга ёпишган қора доғ.

Виндиш чўқиниб ибодат қилди. Черков-нинг эшик тутқичи нам. Ундаги шудринг томчилари Виндишнинг қўлига кўчди. Чер-ков эшиги қулфлаб қўйилган. Муқаддас Антонис бўлса девор ортида. Оппоқ хушбуй лилия гулини олганди тақиб. Қўлида жигар-ранг бир китоб. Тўрт томони панжаралар билан банди этилган.

Виндишнинг совуқдан эти жунжикади. Уни ўраб турган оламга, ташқарига, йўл-ларга бир разм солади.Йўлларнинг сўнгги сарҳадидан қишлоқнинг поёнсиз ўтлоқлари бошланиб кетади. Ана у ердаги сарҳаддан кимдир бораяпти ўтиб. Табиатни пайҳон қилиб бораркан, ўзидан қора изларни қидиради у. Топталган ўтлоқни уни ер узра улуғлаб туради жимгина кўтариб.