OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲерта Мюллер
Асар номиТунги посбон (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Румин адабиёти
Бўлимлар
   - Постмодернизм
Муаллифлар
   - Ҳерта Мюллер
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонФурқат Соатов (Олмон тилидан)
Ҳажм14KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Тунги посбон (ҳикоя)
Ҳерта Мюллер

Заҳматкаш кекса тегирмон жим. Девор-лар сокин, том сукунатда. Ҳатто тегирмон чархлари ҳам тин. Виндиш электр чироғини ўчираркан, зиё зулмат бағрида эриб кета-ди. Тегирмон чархлари орасида тун изғий-ди. Гўё тим зулмат, оппоқ ун заррачалари-ни раққоса чивинлар-у, ҳатто бир-бирига суяниб, ғужанак тўп бўлиб олган қоп уюм-ларини йиртқич аждар мисол ютиб юбор-ган.

Тунги қоровул тегирмон ўриндиғида ўтириб ором олмоқда. Унинг оғзи уйқунинг сархуш оромидан ҳайратда очиқ. Ўрин остидан кучугининг маржон кўзлари порлаб турибди. Виндиш қўллари билан қопни тиззаларига суяганича кўтариб, уни тегир-моннинг мудроқ деворларига суяб қўяди.

Кучук сергак тортади, оғзини катта очиб эснаб олади. Унинг оппоқ дағал тишлари қайроқ пичоқни эслатади. Калит очқич тегирмон эшигини қулфи тешиги ичида айланади. Қулфнинг ингроқ ноласи Вин-дишнинг бармоқлари орасидан сизиб чиқа-ди. Бу нолишнинг ҳисобини олади у. Бош томирлари тепаётганини ҳис қилади. «Мий-ям нақд тўхтовсиз соатнинг ўзгинаси-я! » ўйлаб қолади. Калитни яна чўнтагига соларкан, кутилмаганда кучук ҳура бошлай-ди. «Бош мийямсоатини чўғланма симлари таранглашиб узилиб кетмаслиги кчун улар-ни қайта бураб жойига келтиришим керак» ,-дея таъкидлайди ўзига ўзи баланд оҳангда. Тунги қоровул манглайини ёпиб қўйган, шляпасини юқори кўтаради. Уйқудан сар-хуш юмуқ кўзларини очиб эснаркан:

«Тунги навбатчи аскар!» – дея мурожаат қилади.

Виндиш тегирмон ён бағридаги кўл бўйига келади. Соҳил бўйида бўлса пичан хароба, мудроқ турарди. У гўё кўлнинг сув кўзгусидаги қора бир доғ эди. Бу доғ мисли кўл тубидаги зулмат туйнук мисол жуда тубанликда биқиниб ётарди. Виндиш пичан-лар орасида оромда ётган велосипедини тургизиб олади.

«Қандай иблис экан бу, пичанлар ораси-даги?» – дейди тунги қоровул жирканиб. Виндиш велосипед ўриндиғига ёпишиб олган пичан шохчаларини тера бошлайди. Санчиқ бошоқларни териб сувга улоқтирар-кан:

«Пичан бошоқлари сувга ғарқ бўлаётга-нининг шоҳиди бўляпман»,-дея таъкидлади. Енгил пичан поячалари эса сув юзида соч толаси мисол оҳиста рақсга тушади. Митти-гина сув гирдоби пичан шохчаларининг бо-шини айлантиради. Ўша зулмат туйнук сув-да эркин чайқалади. Виндиш сувда бу туйнукнинг ҳаракатдаги сувратига нигоҳ-ларини тикади.

Кутилмаганда тунги қоровул кучугининг биқинига тепки туширади. Шўрлик кучук инграйди холос. Виндиш кўл тубидаги туй-нукдан нигоҳини узмас, сув остидан эса унинг қулоқларига ингроқ товушлар чалина-ди.

«Тунлари ҳали узун»,- дея таъкидлайди тунги қоровул. Виндиш бир неча қадам ортга юради. Соҳилдан бироз йироқроққа. Нигоҳи энди соҳилга қарама-қарши ерда мудраб ётган пичан кулбанинг савлатига тушади. Кулба эса сокин, тинч, ҳатто зулмат туйнук ҳайбатидан ҳоли у. Унда зиё бор, бу зиёни тун зулмати маҳв этолмаган.

Кутилмаганда гўзал сукунат ичра газе-танинг беўхшов оҳанги жаранг сочади.

«Қорним оч қолибди», – дея қўшиб қўяди тунги қоровул. Чўчқа ёғи-ю, бурда нони ўралган газета варақларини ёзади. Қўлида-ги пичоқ ярқираб кетади. Оғзи бўлса нима-ларнидир кавшайди. Пичоқ қирраси билан қўл бўғинларини қашилаган бўлади.

Виндиш велосипедини бир четга суриб, масъум ҳилолга термилади. «Одам – олам-нинг сирли ҳилқатидир!» – дейди тунги посбон нималарнидир аста кавшаганча. Виндиш қопни кўтариб велосипедига орта-ди. «Инсон матонатлидир,- таъкидлайди у, – жонворлардан-да кучлироқ».

Тунги посбон нонуштаси ўралган газе-танинг бир учи шамолда жонҳалак қанот қоқади. Шамол гўё инсон қўлларига айла-ниб, уни ҳар томонга тортқилайди. Тунги посбон пичоғини ўриндиққа қўяркан: «Бироз кўзим илинибди-да»,-дея таъкидлайди. Виндиш велосипедига энгашиб олганди, аммо дарҳол қаддини ростлаб хижолато-муз:
- Мен эса сенинг оромингни буздим». – дея ўзини айбдор ҳис қилгандек бўлди.
- Xижолат бўлма, сен эмас, – сўзида давом этади тунги посбон, – аёлим оромимни ўғирлаган. Мундирини тўкилган нон ушоқларидан тозаларкан:
- Шунисини биламанки, – сўз қотади у,- ором олиш деган илоҳий тортиқдан маҳрумман. Ой бугун тўлишган, негадир кўз ўнгимда жонсиз қурбақа намоён бўлибди. Ўлгудек бемажол эдим, яна бир зумга ҳам кўз юмиб ором ололмайман. Тўшакда эса қуруқликда яшовчи қурбақа товланиб ётарди. Аёлим билан сирлашган бўлдим. Ўша қурбақа гўё аёлимнинг кўзлари билан менга назар соларди. Унда аёлимники каби ўша-ўша мафтункор ўрам сочлар ва эгнида унинг тунги либоси, яна бу либос унинг латиф нозик қорнигача бўлган танини яширганди. Унга:
- Оёқларингни ёп, улар сўлғин тус олган, – дея буюраман. Бу сўзларни аёлимга таъкидладим, қурбақа эса тунги ҳарир либосни нозик оёқлари узра тортади. У ётган жой ёнидаги ўриндиққцап чўкаман. Қурбақа бўлса кўз ўнгимда аёлимнинг ғунча лабларидаги табассумини қайта намоён этади.
- Ўриндиғинг ғижирлаяпти – дейди у. Ўриндиқ ғижирламай қолади. Қурбақа гўё аёлимнинг нозик елкасига тушиб тургувчи майин ўрим сочларини ёйиб олгандек эди. Бу ўрим соч тунги либос каби узун ва мафтункор. Унга юзланиб:
- Сочларинг анча ўсиб қолибди, – дейман. Шу он у бошини кўтариб:
- Кўп ичиб юборибсан, – ҳозир ўрин-диғингдан қулаб тушасан, – дея қичқиради. Ой юзида қизғиш булутли доғ бор эди. Виндиш мудроқ тегирмон деворларига суянади.
- Одам дегани тушуниб бўлмас ҳилқат-да, – ўзига келади тунги посбон,- ҳар сафар кечиримли бўлишга тайёр. Кучук бўлса чўчқа гўштининг лахим еридан бир бўлагини чайнай бошлайди.
- У қилган хатоларнинг барчасини аллақачон кечирганман, – дея ўзига ўзи тасалли беради тунги посбон, – новвой йигит билан бўлган ишқий саргузаштни ҳам. Шаҳарга битта ўзи даволанишга кетганини ҳам. Пичоқнинг кескир ерини бармоқларининг учи билан сийпалайди. Ўшанда бутун қишлоқ устимдан кулганди. Виндиш чуқур хўрсинади.
- Унинг мафтункор кўзларига қарай олмасдим, – дея хотирлайди тунги посбон. Унинг фақат биргина хатосини, ҳеч кимники бўлмасдан бу ёруғ оламни жуда эрта ташлаб кетганини кечира олмайман.
- Xудо ҳаққи, – сўз очади Виндиш, – улар, аёллар нима сабабдан яратилади? Тунги посбон ҳайрон елкаларини қисиб:
- Биз учун эмас ҳар ҳолда,- дея жавоб қайтаради, – сен учун ҳам, мен учун ҳам эмас. Ким билсин кимлар учун. Тунги посбон кучугини эркаларкан:
- Қизлар-чи? – дея сўз очади яна Виндиш, – ким билсин, вақти келиб улар ҳам бўйига етишади.

Виндишнинг велосипеди заминга соя солиб турар, ўша соя ўтлоқ узра чўзилиб ётарди. «Қизалоғим, – гап бошлайди Виндиш, идрокида гапларини мулоҳаза қилиб кўради, – қизим Амалия ҳам энди ёш қизалоқ эмас».

Тунги посбон ўша ой юзидаги қизғиш булут доғига нигоҳларини тикади.
- Қизим товусдек хушқомат бўлиб етишди, – сўз бошлайди Виндиш. Айтгандек мен ҳам унинг мафтункор кўзларига қарашга ботина олмайман. Унинг кўзларида қандайдир маъюслик бор. Кучук хайриҳоҳдек бошини буради.
- Эй, бу кўзлар алдамчидир, – уқтиради тунги посбон,- унинг қомати эса ҳолидан дарак. Поябзалларини бир – бирига яқин қўяркан:
- Қизингнинг юришига эътибор қил, – таъкидлайди, – мабодо қизинг юраётиб поябзали учини ерга томон босаркан, демак унда балоғат даври бошланди дегани.

Тунги посбон шляпасини қўллари билан айлантираркан, ёнида кучуги ётар ва унинг ҳаракатидан кўзларини узмасди. Виндиш эса жим.


- Шудринг тушяпти, қопдаги унлар намиқиб қолади, – сукунатни бузади тунги посбон, – сўзида давом этаркан, – шаҳар ҳокими жиғибийрон бўладиган бўлди-да.

Кўлмак узра гўё тўғри тортиб қўйилган чилвир бўйлаб янглишсиз ва оҳиста, сув юзига тегар – тегмас, худди қуруқликдагидек каттакон бир қуш қанот қоқиб борарди. Виндиш унинг ортидан қараб қоларкан: «Мушукка ўхшаркан», – дея ҳайратланади.
- Бу – бойқуш – дея таъкидлайди тунги посбон эсноқ очиқ оғзини қўллари билан ёпади. Кекса Кронернинг уйида мана уч кечадан буён йилт этган чироқ шуъласи кўринмайди. Виндиш велосипедни ўзига тортаркан:
- У аёл қазо қилган бўлиши мумкин эмас,- шубҳада давом этади. Бойқуш уй томидан қўним топганича йўқ.

Виндиш майсазор ёқалаб кетаркан, масъум ойга боқади.
- Ёдингдан кўтарма, Виндиш, – қичқиради тунги посбон унинг ортидан:

«Аёллар ёлғончи бўлади!»