OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲиям ал-Муфлиҳ
Асар номиФикр (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Араб адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ҳиям ал-Муфлиҳ
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонМуртазо Сайдумаров (Араб тилидан)
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Фикр (ҳикоя)
Ҳиям ал-Муфлиҳ

Бир куни «С»нинг миясига бир фикр келди.

Ўйлаб қараса, у ҳали унча шаклланмабди.

У бу фикрнинг баъзи бурчаги-ю қирғоқларини, баланд-пастлигини текислашни, пойдеворини мустаҳкамлашни хоҳлади. Бироқ дангасалик унинг эрка ақлини карахт қилиб қўйди ва томирларида эснагандай оқа бошлади.

У фикрини қўлига олиб, маълум бир пайтгача сақлаб қўйиш учун музлатгичда музлатиб қўйишга қарор қилди.

«С»нинг ёнида «А» исмли бир киши ўтаётиб, унинг олдида эътиборсиз ағдарилиб ётган фикрини сезиб қолди. У қўлга киритмоқчи бўлди-да, эгасидан сўради. «С» каромат кўрсатиб, бу фикрни унга совға қилди. Шундай қилиб, у «А»нинг мулки бўлиб қолди.

«А» бу фикрга анча пардоз берди.

У моҳир тадбиркор тожир эди. Фикрларни қандай қилиб сотишни билар эди.

Сотувга тайёр бўлганида ўз дўконига қўйиб қўйди.

«Ж» исмли мижоз уни сотиб олиш мақсадида роса синчиклаб у ёғ-бу ёғини кўрди, ундан ҳайратга тушиб сотиб олди.

Чунки у оптимист киши эди. У фикрни ярқироқ рангларга бўяб, унинг бўйнига ипак лента илиб, уйининг ўзи энг яхши кўрган бурчагига илиб қўйди.

Ҳар куни эрталаб унинг қаршисида қаҳва ичаётганда кўзлари шод-хуррамликка тўлар, чеҳрасида табассум пайдо бўлар эди. У мана шу билан ҳар кунга оддий кулранг кунининг булутларини ҳайдар эди.

Бундан «М» исмли ҳамкасбининг жаҳли чиқар, ғазабланар эди, чунки у доиман пессимист эди.

Ҳар сафар уникига келганида «қани, энди буни менга берса эди» деб қўлга киритишни хоҳларди.

Тиқилинч қилиб сўрайвергач, ундан хижолат тортиб, унинг хоҳишини қондирди. У аслида дўстининг тушкунлик гирдобидан чиқишига ва кунларини хурсандчилик ва оптимистлик алвонлари билан безашига ёрдам бериб, ўз кўнглини хотиржам қилмоқчи эди.

Чунки «М»нинг ўзгариши жуда қийин эди.

У барча безакларини ечди, ялтироқларини ўчирди.

Қатл этувчи қора рангга бўяди, сўнг уни эритди ва... ўқ ҳажмидек қолипга қуйди.

Қаерга борса, уни бармоқлари ўйнаб, қўлларида тумордек кўтариб юрди.

Бир куни...

у туморини қаердадир унутиб қолдирди. Уни бир оч дайди ўғирлабди.

У ўзига тўқ, эрка яшаётган бир кишига ҳасади ошиб уни ўлдиришни режалаштириб юрар эди.

У ўғирлаган қора ўқни тўппончасига жойлади, сўнг уни ўша киши томон мўлжаллаб отди ва қочиб кетди.

Эрталаб газеталар қуйидаги хабарни босиб чиқарди.

Жаноб «С»нинг жасади топилди, у миясига отилган қора ўқдан ўлган.