OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲожиакбар Шайхов
Асар номиОловдан чиққан одам (фантастик ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/совет адабиёти
Бўлимлар
   - Тахайюлот
Муаллифлар
   - Ҳожиакбар Шайхов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм38KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/06/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Оловдан чиққан одам (фантастик ҳикоя)
Ҳожиакбар Шайхов

Қўҳна қипчоқ даштларинн баҳор танқис гуллари билан безаган. Қонталаш рангдаги улкан қуёш баркаши чоратрофга аёвсиз тиғ уради. Унча катта бўлмаган қум тепаликлар, барханлар орасида янги чиққан тўртта ўтов қад ростлаган Ўтовларнинг атрофида тўқсон икки бовли ўзбек уруғларидан бири одатдаги кундалик турмуш ташвишлари билан банд. Туя жунидан тўқилган корамтир катта кийгиз устида қариялар осойишта суҳбат қуришади. Уларнинг ичида бошига оқ салла ўраган. қордай оппоқ оқсоқоллари кўксига тушган нуроний мўйсафид алоҳида ажралиб туради. У елкасига эчки терисидан тикилган жигарранг чакмон ташлаб олган, вақти-вақти билан олдида турган чилим нилини оғзига солиб, хўриллатиб ичига тортар экан, қабиладошларига салобат билан алланималарни уқтиради. Атрофдагилар унга этибор билан қулоқ солишмоқда. Сал нарида болалар чуғурлашиб чавандозлар ўйинини ўйнашади, оёқлари орасидаги эгри-бугри саксовул таёқчалари улар учун от вазифасини ўтайди. Юқорироқда ичида нимадир биқирлаб қайнаётган катта қозон, атрофида аёллар куймаланиб юришибди. Улариинг ёнида митти гиламча, устида оппоқ сочлари шамолда тартибсиз тўзғонётган фолбин кампир ажин қоплаган юзини яна ҳам тириштириб, кўзлари ярим юмуқ ҳолда руҳлар билан сирли суҳбат қурмоқда.

Нарида, буларга қарама-қарши тарафда, майда ўрилган сочлари тақимига тушган, қуюқ киприклари остидаги тим қора кўзлари чақнаб турган хушқомат қиз кўркам гавдали, мутаносиб қора қошли, эндигина мўйлови сабза урган жингалак сочли йигит билан оҳиста суҳбат қурганча буғдой янчишмоқда. Улар бир-бирларига тез-тез ёниқ нигоҳ ташлайдилар, қалблари алланечук ошифта ва нурли ҳислар билан тўлиб-тошаётганини четда қараган одам албатта илғаб олади. Йигитнинг ярим яланғоч елкаларини, этлари бўғма илон танасидай қаба-риб-бўртиб турган бақувват мушак ва билакларини ваҳший ҳайвон тишларининг излари бўлса керак— тарам-тарам қорамтир доғлар қоплаган.

Бундан бир неча ой аввал ўн етти яшар ўспирин отаси ва акалари билан биргаликда Қирқ Қароқчи даштига жайрон овига чиққан, ов кетидан қувишга азбаройи берилиб кетганидан тўдасидан ажралиб, охир-оқибат инсон йўк, саҳройи-биёбонда адашиб қолганди. Темир-тирноқ аталмиш вафодор итини эргаштирганча саман отида даштда бир неча кун изғигач, охири умидсизлик билан саксавулзорда тунаб, ҳордиқ чиқаришга қарор қилганди. Йигит ўшанда ҳаётида илк марта ақл бовар қил майдиган даҳшатли воқеага рўбарў келганди.

Бола отининг жиловини саксовул шохига илиб, ҳали ҳам иссиғи аримаган кулранг қумга бош қўйганча пинакка кетди. Қанча ухлади, ёдида йўқ, бир пайт отнинг кишнаши, итнинг жон аччиғида акиллашидан уйғониб кетди. Не кўз билан кўрсинки, ёнгинасида эшакдай келадиган бўри саман отининг бўйиига тишларини ботирганча гир айлантирар, Темиртирноқ зса, нккннчи бир баҳайбат бўрииинг чангалида жон талвасасида акиллар эди. Бу мудҳиш манзарадан бола ақлдан озгудек аҳволга келди, оёқ-қўлларидан мадор кетди. Кўп ўтмай утнинг овози тинди, очиққан она бўри унинг ичак-чаоғини ағдариб, энг мазали жойи — ўпкасию жигарини ғажишга киришганди Ота бўрининг шиддатли хуружига саман от ҳам узоқ дош беролмади. У бамисоли нажот сўраётгандай сунги бор аянчли кишнади-ю, томоғига нимадир тиқилгандай овози қўққис бўадади — бўрининг чархлангндай ўткир тишлари унниг бўғзига икки томондан ёриб кирганди. От гандираклаб кетдида, чап билан ғумбурлаб қумга ағдарилди. Агар ота бўри чаққонлик қилиб ўзнин нари олмаганида, отнинг оғир танаси остида қолиши ҳеч гап эмас эди. Бир газча орқага ташланган бўри шу заҳоти ўзини яна отнинг устига отди-да, бўғзидан тирқираб қон отилаётган жониворнинг қорнини ёриб ташлади. От талваса ичида оёқларини лопиллатиб бир-икки типирчилади-ю, охири тинчиди. Лаҳза ўтмай унинг кўзлари косасидан чиққудек орайиб, маъносиз тус олди. Ота бўри сал нарида даҳшатга тушганча ундан нигоҳини узмаётган болага эътибор ҳам бермай, ҳаф-сала билан отнинг ичак-чавоқларини ямламайй ютди. Сарғимтир жун босган тумшуғи, олдинги оёқлари қип-қизил қон.

Бу даҳшатли манзара болани шу даражада саросима ва қўрқувга солгандики, у чиндан ҳам тош ҳайкалга айланиб қолгандай мияси карахт, қинидан чиққудай олайган кўзлари ҳеч нимани кўрмайди Бола шу аяфозда қанча ётганинн билмайди, лекии бир маҳал — ажабо! — қайноқ танаси бўйлаб жимир-жимир этганча алланечук ёқимли оғриқ пайдо бўлаётганини ҳис этди. Карахт миясига, бўрилар энди ўзини ямлашга тушишди чоғи, деган ўй келди. Лекин, қизиғи шунда эдики, у эндн кутилмаганда ҳеч нарсадан қўрқмай қўйди. Ҳаётининг энг сўнгги дамларини яшаётганини билиб қолган одамлардагина шундай ҳиссиёт пайдо бўлса керак.

Бирдан танасидаги ёқимли оғриқ уқубатга айланди, бамисоли қандайдир дашт чумолилари баданининг ҳар бир нуқтасини аёвсиз кемираётгандай, у ўз танасини ҳис қилмай қўйди. Айни вақтда кўкрак ва елкалари, билак ва сонларининг териси ўрнида балиқнннг пўстига ўхшаш шилимшиқ ва қаттиқ пўстлоқ ҳосил бўла бошлади. Гўё тапасининг тери қисми борган сайин музлаб бораётгандай. Бу ҳолдан бола хавотирланиш ўрнига аксинча, негадир хотиржам тортди. Энди у ўз ўлжаларини ҳафсала ва иштаҳа билан ғажиётган қонхўр йиртқичларга ҳоргин ва беписанд тикилиб ётарди.

Ниҳоят, бўрилар обдон тўйишди шекилли, эринчоқлик билан бирин-кетин бола томонга силжишди. Биринчи бўлиб ота бўри унинг тепасига келди. Бу пайтда боланинг борлиқ танаси балиқларга хос шилимшиқ ва каттиқ пўстлоқ билан қопланиб улгурган, айни дамда ўзидан бадбўй ва кўланса ҳид таратарди. Бўри қонга булгаланган тумшуғини боланинг қорнига яқинлаштирди-ю, шу заҳоти сапчиб орқасига қайрилди. Шеригининг ҳатти-ҳаракатидан таажжубда қолган она бўри ҳам боланинг тепасига келиши ҳамон орқага чекинди. Кейин улар отнинг ярми гажиб ташланган гавдасини тишлаганларича қаёққадир судраб кетишди.

Бола саксовулзор ўртасидаги қумлоқ ерда ҳамон ўша лоқайд нигоҳ билан осмонга тикилиб ётаркан, танасидан чиқаётган димоғини ёргудек куланса ҳидни ўзи ҳам пайқаб қолди. Ажабо, бу бадбўй ҳиддан негадир у сирахам жирканмади, аксинча, кўнглида аллақандай ғайри-табиий қониқиш ҳиссини туйди, юлдуз санай бошлади. Шу тариқа кўзлари илиниб, ухлаб қолди. Уйқуси оз эмас кўп эмас, роппа-роса егти кечаю кундуз давом этди. Бу орада калхатлару йўлбарслар, дашт илонларию жайронлар, шоқоллару юмронқозиқлар, хуллас, яна бир талай йиртқич ҳайвонлар уни искаб кўрди. Бўйи уч метрча келадиган йўгон бўғма илон, ҳид билмайди чоги, боланинг елкасига тишларини ботириб, заҳрини солмоқчи бўлди. Тиши ўтмади. Охири уни оддин тошга қўйиб, янги ўлжа қидириш мақсадида устидан сиргалиб ўтди-да, йўлида давом этди.

Орадан роппа-роса етти кечаю кундуз ўтгач, бола кўзларинн очди. Каерда ётганини дарров фаҳмлай олмади. Коронғи кеча бўлишига қарамай, ҳаммаёқни худди кундуздагидай аниқ кўраётганини сезиб ҳайратга тушди. Назарида осмондаги бодроқдай сочилган сон-саноқсиз юлдузлар шриклашиб, тўлин ой янада тўлишиб қолгандай эди. Бўлиб ўтган воқеа бирданига хотирасида тикланди-ю, шу заҳоти бошида қаттиқ оғриқ турди. Устига устак саман оти билан Темиртирноқни эслаб, юраги увишди. Кўксига чақир тиканакдак санчила бошлаган ғашликдан қутулиш, нимадир қилиш учун ўрнидан турмоқчи бўлган эди, негадир танаси қисирлаб кетганини пайқади. Шунда бутун бадани худди балиқтерисига ўхшаган силлиқ ва қаттиқ, тарам-тарам пўстлоқ билан қопланганини сезди ва яна ҳуши бошидан учаёзди.

Боланинг хасталиги узоққа чўзилмади. Кутилмаганда кўксида чирсиллаган овоз эшитилиб, кўп ўтмай, териси палахса-палахса бўлиб танасидан ажралиб чиқа бошлади. Орадаи бир неча фурсат ўтгач, ҳалиги чирсиллаган овозлар янада авжга чиқиб, бир неча дақикадан кейин у балиқсимон «пўстлоғи»дан тамомила қутулди. Онадан янги туғнлгандай шир-яланғоч. . У ўрнитдан турди-да, негадир сира иккиланмай жануб томонга йўл олди. Тўлин ой нурида унинг танаси ўзидан алланечук олтинсимон заррин шуъла таратиб борарди.

У бутун даштни нурга чулгаб анча-мунча йўл босди. Тонгга яқин етти-саккизта отлиқ кўринди. Булар бир ҳафтадан бери болани излаб юрган унинг амакилари, тоғалари ва акалари эди. Кабила аъзолари боланиинг шир-яланғоч ҳолда топилганига ҳам шукроналик қилишиб, тўй-тантана бошлаб юборишди. Кўйлар сўйилган, ошлар дамланган, ўйин-кулги авжида. Танасидан кечалари нур таралгани учун уни Нурбек деб атай бошлашди.

Шундан кейин Нурбекда фавқулодда ғайриоддий хусусиятлар зоҳир бўла бошлади. У ёниб турган олов устида бемалол юра олар, айни вақтда танаси ҳар қандай совуққа ҳам дош берарди. Бундан ташқари кечалари ҳамма нарсаларни худди кундузгидай кўра олади, ҳар қандай одам ёки ҳайвонинг қаерида қандай касаллик борлигинн ҳам бир кўришда билади.

Эркаклар овда, Нурбек билан майда ўрилган сочлари тақимига тушган хушкомат қизнинг суҳбати айни авжига чиққан бир пайтда ўтовлар орқасида жимгина мудраб ётган итларнинг жон-жаҳдлари билан ҳурий бошлаши кўчманчи қабилани сергак торттирди. Одамлар олазарак бўлиб чор-атрофга қарашди. Ғарб тарафдан от туёқларининг дўпир-дўпири, қийқириқ овозлари қулоққа чалинарди. Қабила оқсоқоли ўзига ярашмаган чаққонлик билан ўрнидан турди. Бошқалар ҳам оёққа қалқишди. Аёллар ва болалар бир-бирларига қўрқув ва саросима аралаш савол назари билан тикилишарди. Шу чоқ туман орасидан Сузиб чиққандай ўтовлар олдида ўнта отлиқ пайдо бўлди. Уларнинг узун, кўк рангли энгил-бошлари, темир қалқонлари ва пўлат ғилофлари қуёш нурида чарақлаб кўринарди. Отларннинг оёқлари йўғон, ёллари узун, пакана. Сувонийларнинг қўлларида туғ, найза, ойсимон қилич. Олдинда маймунжон тусли чопон кийган оқ саллали, чўтир юзли, чувак соқол одам.
— Ассалому алайкум! — қичқирди у гердайганча отда ўтираркан, кўчманчиларга нафрат билан тикилиб — Менга қабилангиз оксоқоли керак.
— Ваалайкум... — Қабила оқсоқоли бир қадам олдинга чиқди. — Хўш, хизмат?
— Камина жами Шарқ мамлакатларининг ҳукмдори, буюк нойиб Хўжахоннинг тилмочи, жасур мўғул қўшинлари учун солиқ йиғаётганимизни билдирмоқчи эдим.
— Агар кўнглингиз тортса, қашшоқ ўтовларимизга марҳамат қилинглар!...
— Сизда мол-ҳол, буғдой ва арпа бор, ёш аёллар бор. Шулар бизни қониқтиради.
— Лекин, ушбу ташрифингиздан кейин очликдан ҳалок бўлишга мумкин бўлган болалар ва кексалар ҳам бор. Шунинг учун илтимосингизни...
— Биз илтимос эмас, талаб қиламиз!

Мўғуллар тилмочи ўнг қўлини кўтариб, енгил бир ишора қилди. Ҳезланиб турган суворийлар отларидан кетма-кет сакраб тушишди-ю, ўзларини кабила аъзолари устига отишди. Қий-чув босди. Уруш-уруш ўйнаб юрган болалар топталди, улардан инсоф сўраб олдинга чиккан уч-тўрт мўйсафид найзадан ўтказилди. Сўнгра эркакми, аёлми — қараб ҳам ўтирмай, ҳамманинг қўлини орқасига қайириб, ўтовларнинг бирига итариб киргиза бош-лашди Босқинчилардан бири сочлари тақимига тушган соҳибжамол қизга ташланди.
— Нима қилаяпсизлар, малъунлар?! — қичқирди қабила бошлиғи ғазаб билан — Тегма... Тегманглар!... Худодан қўрқмайсизларми?

Шу чоқ қаёқдандир Нурбек пайдо бўлди. У севгилисини зўрлашга уринаётган мўгулнинг кураги остига зарб билан ханжар урди. Мўғул шу заҳоти инграб, қизнинг оёқлари остига қулади. Иккинчи муғул сакраб отига минди-да, Нурбекнинг бўйнига арқон ташлаб, дашт сари от солди. Босқинчилар қутуриб кийқирганча қабила аъзоларини қиргинбарот қилишга киришдилар. Калқонлару мис дубулғалар қуёш нурида чарақлаб, ёйсимон қиличлар бот-бот юқорига кўтарилиб, зарб билаи пастга, навбатдаги қурбоннинг боши ёки елкасига келиб тушар-ди. «Оҳ-воҳлар» оламни тутган, охири ярадорлару қолган-қутган ёшларни ва қари-қартангларни ўтовга судраб олиб киришди-да, атрофига сомон уйиб, ўт қўйиб юборишди. Нурбекни судраб кетган муғул ҳам уни ўтов яқинига олиб келди-да, гуриллаб ёнаётган оловга ирғитди. Оқсоқол билан фолбин кампирдан бошқа ҳамма ўлимга маҳкум этилган эди. Нима воқеа бўлаётганлигини англаб етган оқсоқол ўзини қабиладошлари ёнаётган оловга урмоқчи бўлган эди, тилмоч йўлини тўсди.
— Шошилма, қария алвасти, — деди у заҳархандалик билан. — Ҳали сен керак бўласан. Бизга йўлбошчилик қиласан.

Оқсоқол аланга оғушидаги ўтовга иитиларкан, ҳўнграб йиғлаб юборди.
— Қўйворинглар мени, лаънатилар!... Мен... мен улар билан бирга ёнаман!..
— Бу қандай кўргулик бўлди?!— Бир чеккада фолбин фиғон чиқарди — Гуноҳга ботибмиз!. — Муқаддас жайронларни кўпам овлайвериш керак эмас, дея айтувдим-а!..

Шу пайт мўъжиза рўй берди ёнаётган ўтовдан биров отилиб чиқди. Кўз очиб юмгунча отларнинг бирига минди-да, жиловни қўлига олди. Гуркираб ёниб турган аланганинг икки оёқда юриб келиб устига ўтирганидан эсхонаси чиқиб кетган от ўзини даштга урди. Ёниб жиз-ганак бўлаётган одамнинг узоққа боролмаслигини тахмин қилган мўғуллар йигитнинг орқасидан қувишни лозим топишмади. Буни кўрган оқсоқолнинг сўниқ кўзларида умид учқунлари чақнаб кетди. Фолбин бош кўтариб пичирлади.
— Сендан яхши одам чиқишини билардим, Нурбек болам-ов!..
— Менга қара, ялмоғиз! — деди тилмоч унга яқинлашаркан, чамаси у ёнидаги алланималар деяётган митти гавдали, бир кўзи шиғрайган мўғулнинг сўзларини таржима қиларди— Агар сен шонли мўғул лаганарларига худо ёр бўлишини тилаб оллога илтижо қилмасанг, кунингга маймунлар йиғлайди.
— Илоё... сен нима десанг шу...

Нурбек отга миниб кетганидан кейин қабила саркори ҳам пича ўзини босиб олган, энди қоқ ерда чордона қуриб ўтираркан, тоқатсизлик билан уфққа тикиларди. Қуёшнинг чўғсимон улкан баркаши уфққа чўкиб кетганига анча бўлган, уфқ қонталаш рангда жилваланар, қипчоқ даштидаги кўз кўриб қулоқ эшитмаган бу қирғинбарот ёвузликнинг гувоҳи бўлмаслик учун гўё тоғлар ҳам ғира-шира шом пардасини юзига тортишга уринаётгандек эди.

Чирсиллаб ёнаётган ўтов босиб тушди, дод-фарёд ва қийчув кескин кучайиб, сал ўтмай улар жон аччиғидаги бўғиқ ҳиррвраш ва инграш овозлари билан алмашинди. Яна бир неча фурсатдан кейин чор-атрофга қабристон сукунати чўкиб, фақат ўтов қолдиқларининг чир-силлаб ёнаётгани қулоққа чалинарди, холос. Ҳамма ёқни кийгиз, латта-путта ва жизғанак бўла бошлаган инсон гўштининг ҳидлари тутган, дайди дашт шамоли бу қўланса дудни тўзитмоққа беҳуда уринарди.

Мўғул лашкарлари энди бамайлихотирлик билан қабиланинг қолган-қутган бойликларни талон-тарож қилишга киришишди. Аввал бут қолган ўтовлардаги ишга яроқли буюмлар, турли мол-бисотлар олиб чиқилди. Сўнгра сал наридаги қўрадан сигирлар ва қўйларни ҳай-даб чиқдилар. Бир неча қоп буғдой ва арпа ҳам пакана отларнинг елкасига ташлаяди. Энди манзилга қайтишса ҳам бўларди-ю, лекин босқинчилар негадир шошилмасди. Митти гавдали, бир кўзи шиғрайган мўғул тилмочга алланималар деган эди, у қабила оқсоқолига юзланди:
— Менга қара, қари алвасти, агар тирик қолишни истасанг, қўйларнинг бирини сўйиб, эт. Шонли мўғул лашкарлари шу ерда овқатланишмоқчи.

Оқсоқол зийрак тортди. У яна бир неча фурсатдан сўнг ғайриоддий воқеа содир бўлишини сезгандек, гавдасига ярашмаган чаққонлик билан ўтовларнинг бирига кириб, пичоқ олиб чиқди-да, қўйлардан бирининг оёқларини боғлаб, ерга ётқизди. Кейин «бисмилло», деб бўй-нига пичоқ тортди. Қўйнинг кекирдагидан тирқираб отилган қон эгнига сачраб кетганиданми, мўйсафиднинг юзлари буришди.

Олис уфқда йигирма чоқли қорабайир ва саман отлар минган чавандозлар кўринганида, оқсоқол қўйнинг икки сонини майдалаб, қозонга ташлаётган эди. Улар шамолдай елиб келишарди. Нурбек бошлаб келаётгани аниқ. Боягина қабила кексалари осуда суҳбат қуриб ўтирган кийгиз устида ёнбошлаб ётган тилмоч ва муғуллар ҳали уларни пайқаганлари йўқ.

Ниҳоят, саҳрони от туёқларининг дўпир-дўпири тутиб кетди. Босқинчилар депсиниб ўринларидан турдилар. Лекин улар кечикишди. Олдинда қуюндай учиб келаётган отлиқ — сочлари ва қош-киприклари куйиб сарғайиб кетган ёш йигитнинг олисданоқ зарб билан отган пичоғи биринчи бўлиб тилмочнинг кўксига қадалди. Босқинчиларнинг малайи гайритабиий овоз чиқариб, бўкирганича чалқанчасига ағдарилди. Тил тортмай бандаликни бажо келтирган тилмочнинг кўзлари очиқ қолганди. Иккинчи отлиқ улоқтирган арқонга илашган митти гавдали, бир кўзи шиғрайган мўғул лаққа чўғ устига бориб тушди. Шу ондаёқ эгни-боши гуриллаб ёпа бошлаган мўғул жон ҳолатда икки-уч марта чинқирди-ю, тинчланди.

Отлиқлар бир неча фурсатдаёқ мўғулларнииг қўл-оёқларини боғлаб, бамисоли сўйишга тайёрланган қўйлардек оқсоқолнинг оёқлари остига ташлашди. Овдан муддатидан илгари қайтишга мажбур бўлган бу бақувват ва қирчилла йигитлар энди тобора сўниб бораётган аланганинг калта-калта алвон тилларига мислсиз ғам-ғусса ва армон билан тикилишар, ич-ичларидан ўртанишарди.

Қабила сардори шошилмай ўрнидан турди-да, олдинга ўтди. Бири биридан оғир ўйлар унинг миясини исканжага олганди. Чеҳрасидаги тарам-тарам ажинлар янада кўпайиб қолганга ўхшарди. Ҳозир қадимий, ибтидоий суд ўзининг узил-кесил ҳукмини чиқариши керак. Қабиланинг эски удумлари бўйича, келгиндилар ўлим жазосига маҳкум этилишлари даркор...

Ёш овчилар ҳукмни тезроқ ижро этишга шай ҳолда оқсоқолга сергаклик билан тикилишар ва унинг кўрсатмасини кутишарди. Аммо қабила саркори бир қарорга келишга негадир шошилмасди. Изтироб ва қайғу тумани чулғаган миясини:«Ёвузлик пайини қирқишнинг энг расво йўли қайси?» деган биргина азалий савол қийноққа солмоқда эди.

Бирдан у ўнг қўлини кўтариб, баланд овозда буюрди:
— Найза, дубулға ва қиличларни синдириб, бир жойга тўпланглар!

Овчилар бир зумда тараддудда қолишди-ю, лекин тезда найза ва қиличларни бир жойга йигиштириб, бирма-бир синдиришди-да, устма-уст уйиб қўйишди.
— Унга мой қуйинглар! — буюрди яна оқсоқол эътирозга ўрин қолмайдиган бир оҳангда. Йигитларнинг бири ёғоч челакни кўтариб келиб, қуролларнинг устига мой сепди.
— Энди ёқннглар!

Lahza oʻtmay sahroda yana bir gulxan paydo boʻldi. Hammaning diqqat-e’tibori oʻt ichida qolgan qurollar uyumida. Bu odamzodning qirgʻinbarot urush va bosqinchiliklarga qarshi ilk isyoni edi. Bu alanga insonni tinch hayotga chorlayotganday gurillar, yolkin sochar, javlon urar edi.

Қиз пайдо бўлди. Чамаси, у тўс-тўполон вақтида босқинчиларнинг кўзларини шамғалат қилиб, яширинишга муваффақ бўлган эди. Жингалак сочли йигит унинг истиқболига отилди. Кишинг сочлари тўзиган, йиғлайверганидан кўзлари қизариб, қовоқлари шишиб кетганди. У маъюс ва паришон ҳолда тобора сўниб бораётган аланганинг гоҳ бири, гоҳ иккинчисига тикиллркан, борлиқ вужуди шамолда қолган ниҳолдек титрарди. Қизни кўриб, дил-дилидан суюпиб кетган қабила саркори уни бағрнга босди-да, баланд овозда деди:
— Мўғулларнинг қўл-оёқларини бўшатинглар!

Йигитлар ҳайрон. Бироқ оқсоқолиинг буйруғи муҳокама қилинмайди.

Ногоҳ боядан берн сукутда ўтирган фолбин кампирнинг жазаваси тутди:
— Йўқ! Йўқ!.. Оллоҳи таоло ва жами муқаддас руҳлар ҳаққи илтижо қиламан, уларни ўлдиринг! йўқса, шафқатсиз қасос олишади!..

Қўл-оёқлари арқондан бўшатилган мўғул чериклари қўрқа-писа ўтовдан узоқлаша бошлашди. Кабила овчилари саросима ва тараддудда қолишди. Улар илгари сира кўрилмаган бундай вазиятда нима қилишларини билмай ҳайрон эдилар. Барибир жингалак сочли йигит ўзини тутиб туролмади. У кутилмаганда сал нарида ўтлаб юрган отга отилиб бориб шунда, қоча бошлаган мўғуллардан бирининг бўйнига арқон улоқтириб, саҳро бўйлаб судрай кетди. Бошқалар ҳам жунбушга келди. Кувиш, ола-тасир, муштлашиш бошланди. Бир неча фурсат ичида душман қора қонига беланди қолди.

Овчилар қалтис хатти-ҳаракатлари учуи ўзларини айбдор сезиб, шошилмай оқсоқолнинг ҳузурига қайтиш-ди. Улар ҳар қандай ёвузлик шафқатсиз жазога лойиқ, деб билишар ва ёвузликнинг пайини қирқишнинг бошқа йўллари бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйламасди ҳам. Бу ҳақда бош қотириб кўрган биринчи одам қабила оқсоқоли эди.
— Сафар тараддудини кўринглар — деди у хомуш бир кайфиятда. — Энди бу ерда яшай олмаймиз. Олатоғни ошиб, янги саҳро топамиз...

Одамлар истамайгина оқсоқолнинг кўрсатмаларини бажаришга киришдилар. Бир четда фолбин кампир худога илтижо қиларди. Шу чоқ от туёқларининг дупури эшитилди — ҳали душманни сиртмоққа солиб саҳрога судраб кетган Нурбек кўринди. У хурсанд эди.
— Юзиммизни ерга қаратдинг, — деди оқсоқол бирдан овози қалтираб. — Энди... тўрт томонинг қибла...
— Гуноҳим нима, бобожон? Ахир, улардан куйиб кул бўлган онам, ака-укаларим, опа-сингилларимнинг хунини олдим-ку!
— Гуноҳинг — қотиллигинг... — оқсоқол - мунг билан ерга қаради. — Ёвузликни ёвузлик билан енгиш мумкин эмас экан!..

У сукутга кетди. Рўпарасида қора кўзларини жовдиратиб Нурбек турарди
— Нима гап? — йигитнинг олдига ўтов ортида бекиниб турган қиз югуриб келди. — Бобом сени ҳайдаяптими?
— Ҳа...
— Каёққа кетмоқчисан?
— Бошим оққан томонга-да.
— Мен ҳам сен билан...

Йигитнинг кўзларидан ўт чақнаб кетди.
— Чиндан-а?..
— Чин сўзим!..

Нурбек майда ўрилган сочлари тақимига тушган хуш-қомат қизни бағрига босди. Унинг кўзларида ёш.
— Нега йиғлаяпсан?
— Ёлғиз иккаламиз...
— Ундай дема, — йигит қизнинг гапини бўлди. —

Оила қурамиз, ўзимиздан ўзимиз кўпаямиз. Халқ бўламиз! Шундай халқ бўламизки, унда меҳр-оқибат, садоқат, самимийлик мутлоқ қарор топган бўлади.
— Айтганинг келсин!
— Ният — муқаддас, еру кўк— муқаддас, шундан бизга теккан улуш-муқаддас... Қани, кетдик!
— Кетдик!..

Икки отлиқ оқшом қуюқлашаётган дашти-биёбонга тобора сингиб борар, уларнинг ортидан кўтарилаётган паға-паға чанг булутлари осмону фалакни тутгудай эди...