OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифҲусайн Бойқаро
Асар номиЖамолингдин кўзум равшан
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мумтоз адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Ҳусайн Бойқаро
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Ғазаллар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
НашриётТошкент, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991
Ҳажм57KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/12/10
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


Нашр белгилари
Нашрга тайёрловчи ва сўзбоши муаллифи:
Суйима Ғани қизи



iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Жамолингдин кўзум равшан
Ҳусайн Бойқаро

Ваҳки, кўнглум ноласи хар дам бузулғон жон аро.
Гўйиё бир чўғз эрур, фарёд этар вайрон аро.
Ҳуққаи лаълинг аросинда эрурму дур тишинг,
Ул эрур жолаким бўлғай гули хандон аро.
Ҳар киши кўрса парилар ичра сен кўз мардумин,
Бир парини жилва қилғон соғинур инсон аро.
Онча қон тўкти кўзум ҳажрингда, эй қон тўккучи,
Эмди кўз очсам кўрармен, олмедур қон аро.
Сел келса жола бирла ўхшатурмен ангаким,
Кўзларимнинг оқи оққан дийдаи гирён аро.
Истагач мажруҳ кўнглумдин ўқини рашкдин
Топмасун деб ёшурубмен сийнаи бирён аро.
Икки қошингнинг хаёли муттасил кўнглумдадур.
Бир диловардекки, солмиш икки ё қурбон аро.
Ҳажр гирдобида ғарқ ўлдум, каманди васл ила.
Чек мениким, қолмайин бу баҳри бепоён аро.
Келди ишқимға илож этмакка бир кун бир рафиқ,
Эй Ҳусайний, куйди ушбу шуълаи сўзон аро.
* * *
Ўтға ёндур сарвни, ул қадди раъно бўлмаса,
Елга бергил гулни, ул рухсори зебо бўлмаса.
Сарв бирла гул тамошосиға майлим йўқтурур,
Боғ аро ул сарви гулруҳдин тамошо бўлмаса.
Нега сафлар чекти мужгондин, агар жон мулкига
Кўзларининг майли ҳар дам қатлу яғмо бўлмаса.
Бўлмағай эрди жунун даштида саргардонлиғим.
Зулфи печу тобидин бошимда савдо бўлмаса.
Гавҳари мақсуд топмоқ мумкин эрмас, эй рафиқ,
Кўз ёшинг то васл умиди бирла дарё бўлмаса.
Соқиё, май тутки, ҳажр андухидин бўлмон халос,
Хар дам илгимда лаболаб жоми саҳбо бўлмаса.
Эй Ҳусайний, бода ичсам ёр алидин тенг дурур
Бўлса оби Хизру умри жовидон ё бўлмаса.
* * *
Не ажойиб хўй эрур, эй шўхи сийминбар санга -
Ким, неча меҳрингга жон берсам, эмас бовар санга.
Ё санга йўқ раҳм, ё пайғомим айтурда сабо
Қилмади зоҳир менинг ҳолимни, эй дилбар санга.
Чунки девонангмен, олғум йўқ этокингдин илик,
Гар жафо юз мунча бўлса, эй парипайкар, санга.
Хоҳ жавру зулм кил, хоҳ вафоким, ҳар нафас
Волаву девонароқдур жони ғампарвар санга.
Ҳаддин ўткарма Ҳусайнийға жафову раҳм қил,
Ким улус шоҳидурур, лекин эрур чокар санга.
* * *
Фурқатингдин йўқ эди жисмимда жон, жонимда тоб,
Кўзда хуноб эрдию ғамгин кўнгулда печу тоб...
Не даме дарду ғамингдин бор эди орому сабр,
Не замоне доғи ҳажрингдин бор эрди хўрду хоб.
Ногаҳон етти саводи номанг ул жон муждаси,
Ул сифатким, сафҳаи кофурий узра мушки ноб.
Ўқуғач мазмунини жонсиз танимға берди руҳ,
Ўйлаким, Исо дамидин ояти уммул-китоб.
Будур уммиди Ҳусайнийнингки, етгай васлига,
Ҳақ насиб этгай ани, валлоҳу аълам, биссавоб.
* * *
Телбараб итган кўнгулни истадим ҳар ён бориб,
Кўҳу дарёву биёбонларни бир-бир ахториб.
Топтим эрса ўлтурубтур юз ғаму андуҳ ила,
Ёр зулфидин батаррак рўзғорин тўнгториб.
Ваҳки, сўрғач ҳолини тинмай тўкуб деди сиришк,
Етти гардундин фиғону ўтлуғ оҳин ўткориб.
Вомиқу Фарҳоду Мажнун меҳнатимға тўзмайин,
Куйдилар оҳим ўтидин ҳар бири бир ён бориб.
Мен дағи тўзмай анинг истаб ватан деб куймакин,
Юз туман таклиф ила келтурдим они ёлбориб.
Келтуруб чок айлабон кўксумни солдим ўрниға,
Фурқату куймак ўтидин борисидин кутқориб.
Эй Ҳусайний, ул келиб тутғач висоли журъасин,
Тиндуруб кўнглумни мен ҳам ичтим они сипқориб.
* * *
Бир мусофир ой хаёли килди кўнглумни хароб,
Қолмади жонимға онсиз бир замон тоқат, не тоб.
Бир арожиф сўз эшитгач ул мусофирдин бу кун,
Борди кўнглум ўтруву жонимға тушти изтироб.
Васлида кўз гоҳ йиғлар, гоҳ бокар рухсориға,
Гоҳ ёғиб, гоҳ турғондек баҳор ўлғач саҳоб.
Васли икболида кўп озурдамен ағёрдин,
Ваҳ, не толеъдурки, тортармен беҳишт ичра азоб.
Пардадек ул юзга юз суртарга худ йўқтур ҳадим,
Бас юзум суртарга бўлса муяссар ул ниқоб.
Соқиё, бир лаългун лаб шавқидин ошуфтамен,
Тут лаболаб жоми ёқутиға солиб лаъли ноб.
Эй Ҳусайний, ёр ҳар дам ғойиб ўлғач кеч келур,
Саҳв эмиш ул нуктаким, эл умр ишин дерлар шитоб.
* * *
Ваҳки, ҳижрон барқидин тушти шабистонимға ўт,
Учқуни бирла туташти байт ул-аҳзонимға ўт.
Ғўзгоримниму ишқ этти қаро ё бўлди дуд,
Ҳажр чун ғам дўзахидин солди вайронимға ўт.
Ишқ ўтининг шуъласидин куйди кўнглум ё магар
Тушти сўзон оҳидин мажнуни урёнимға ўт.
Олам аҳли жонини куйдурди ёлғон аҳд ила,
Мунча ким берди экин ул аҳди ёлғонимға ўт.
Бода тобидин магар лаълинг бўлубтур оташин,
Ё магар май ламъаси солди менинг жонимға ўт.
Дедим: «Ўқинг тегса дардим тоғиға ўт чокилур»,
Деди: «Сув ўрниға бермиш чарх пайконимға ўт».
Гар Ҳусайний оҳидин ўт тушса ҳар ён, айб эмас,
Ишқ мундоқ ҳамраҳ этти оҳу афғонимға ўт.
* * *
Тўкуб қоним, тараҳҳум қилмадинг ҳеч,
Кўруб ҳолим, табассум қилмадинг ҳеч.
Табассум қилмайин жонимни олдинг,
Олиб жоним, тараҳҳум қилмадинг ҳеч.
Жаҳон аҳли куюб оҳимдин, эй ёр,
Бу оҳимдин таваҳҳум қилмадинг ҳеч.
Фироқида, кўнгул, кўп чектинг афғон,
Висолида тараннум қилмадинг ҳеч.
Ҳусайний, ҳажрида афғондин ўзга
Кўруб меҳнат, танаъум қилмадинг ҳеч.
* * *
Тоза бўлди боғу кўнглумда фироқ озоридур,
Жилва қилди гул, нетай, бағримда ҳижрон хоридур.
Сарву гулдин ҳар дам афзун бўлса дардим, не ажаб
Дардлиғ кўнглум чу ул ҳамдард ёрим соридур.
Ваҳ, нетай гулнор янглиғ лолалар наззорасин,
Менки, бир гулруҳ учун бағримда ҳижрон хоридур.
Носиҳо, гул гаштидин кўнглум иложин қилмаким,
Хаста кўнглумга тикилган хор ҳижрон коридур.
Чарх дегандур айирай гулруҳунгдин гул чоғи,
Эй Ҳусайний, бу фироқ у ваъданинг булжоридур.
* * *
Шукрлиллаҳким, жамолингдин кўзум равшандурур,
Хаста кўнглумга висолинг гулбуни маскандурур.
Ўтлуғ оҳимдинки, ҳажринг ичра чектим шуълалар,
Шамъи иқболим бу кун ул шуъладин равшандурур.
Дурфишон кўзум жамолинг жавҳарининг аксидин
Гар бурун даржи гухар эрди, бу кун махзандурур.
Не учун гулдек очилмай базми ишрат ичраким,
Мажлисим шамъи бу кун ул сарви сийминтандурур.
Айш ила ишрат гулин очтинг яна ишқ илгидин,
Эй Ҳусайний, санга юз таҳсину минг аҳсандурур.
* * *
Фурқатиндин хаста кўнглум қатра-қарта қон эрур,
Оллоҳ-оллоҳ, бу не ҳажри беҳаду поён эрур.
Ҳар сари юз заҳм эрур жисмимда, ваҳ, носиҳ тили
Ҳажр ўқидин ҳар жароҳат ичра бир пайкон эрур.
Кўз қилур бу важҳдин тунлар дур ашкин нисор —
Ким, хаёлинг жон уйида ҳар кеча меҳмон эрур.
Ҳанжари жаврингдурур ўтлуғ кўнгул осойиши,
Сув нечукким, ташна лаблар дардиға дармон эрур.
Эй Ҳусайний, ҳажр аро бехудлуғум айб этмагай,
Ҳар кишиким, бир пари ишқида саргардон эрур.
* * *
Ғунчайи хандон бориб, кўнглумда қолди хор-хор,
Тинмағур жонимға онсиз дуняда бори не бор.
Сарвқадлар, лоларуҳлардин очилмас бу кўнгул,
Ваҳ, нетайким, даҳр боғи ичра йўқ ул гулузор.
Васли жомидин очилур эрди кўнглум боғ-боғ,
Вой, юз минг войким, ул май бориб, қолмиш хумор.
Қайдаким кўрсанг ани, кулмак била хурсанд эдинг,
Аксин айла, эй кўнгул, ҳар ерда йиғла зор-зор.
Васл аро ҳар дам санга жоним фидо айлай дедим,
Невчун, эй оромижоним, айладинг мендин канор.
Бор дема, жон, сен ғанимат тут Музаффар васлини,
Ким, ўтубтур дуняда мундоқ балолар бешумор.
Эй Ҳусайний, ёрсиз сен найлагунг олам аро,
Кўп адам сарманзили азмин қилиб кейнича бор.
* * *
Ишқни манъ этсалар, шавқим ўти айлар ситез,
Шуъла янглиғким, нафас таъсири айлар они тез.
Ишқ доим заъфлик жисмимни истар ўртагай,
Оллоҳ-оллоҳ, неча қилғай барқ хас бирла ситез.
Жузв-жузвим ҳажр аро бир-бирдин айрилмоқ тилар,
Кош қилсанг ҳажр тиғидин танимни рез-рез.
Тийрадур ул турра гўёким фалак парвезани,
Хаттинг узра бўлди ҳижроним тунидин мушкбез.
Қоматинг сарви бу оламда қиёмат басдурур,
Жилва бирла пас яна ҳар лаҳза солма рустахез.
Ёрдин айру тириклик истамасмен, соқиё,
Ҳажр заҳридин менинг жонимға бўлғил журъарез.
Эй Ҳусайннй, равза ишқ аҳлиға дилбар кўйидур,
Топсалар зуҳд аҳли жаннат, сен анинг кўйида кез.
* * *
Кўз қаросин ҳал килиб ёздим санга ажзу ниёз,
Кўз ёшимни ҳам сепиб ул номаға, эй сарвиноз.
Ишқ етгач ақлу ҳушу сабр ҳар ён бутрашур,
Ўт қаён юзланса вожибдур ул элга иҳтироз.
Ошкоро жон агар лаълинг сўзин айтур, валек
Ёшурун ғунчанг била кўнглумни бордур ўзга роз.
Ул не қоматдурки, барча ростлар айлаб дуо,
Дерки, бу гулшан аро ул сарв бўлсун сарфароз.
Шавқу сабрим нақдини айлай ани кўргач фидо,
Демаса айб айлаб ул маҳваш буларни кўпу оз.
Чун ҳақиқа0т нури ул ораз тажаллисиндадур,
Не ҳақиқат улки, онинг ишқини ўйнар мажоз.
Эй Ҳусайний, ёр кўйи Каъбаси Наврўз эрур,
Не ажаб гар бенаволар айлар оҳанги Хижоз.
* * *
Ул қуёш кўйида мен девонани банд айлангиз,
Бори бу тазвир ила кўнглумни хурсанд айлангиз.
Кўйида мен телбани юз жавр бирла ўлтуруб,
Ул суубатларни юз девонаға панд айлангиз.
Истай-истай топсангиз кўнглумни ким бузмиш мени,
Васл тиғи бирла сиз парканд-парканд айлангиз.
Хаста кўнглум заъфи ҳаддин ўтса қувват касбиға,
Дўстлар, ул юзу лаб ёдини гулқанд айлангиз.
Кўнглокин чок этса ул маст, эйки айларсиз руфу,
Риштаи жонимни ҳар ториға пайванд айлангиз.
Кўнглума илму адаб таълими кўп бермак ила
Вомиқу Фарҳоду Мажнундек хирадманд айлангиз.
Гар Ҳусайний десангиз шўроба тўккай талх-талх,
Хўблар, гоҳи анга боқиб шакарханд айлангиз.
* * *
Ёраб, ул гул ичра ғунча нега гуфтор айламас,
Ё билиб билмасга солиб сиррим изҳор айламас.
Тош ила фўлодға оҳим ўтидур кор гар,
Не қатиқдур ул кўнгулким, ҳеч анга кор айламас.
Ул жафокаш билгай аҳволим қатиқ саъб эрканин —
Ким, бўлуб кечлар ғами ишқин падидор айламас.
Ишқи манъида килур носиҳ тили кўнглумни реш,
Йўқса бу ғам ғунчасин тонг ели афгор айламас.
Тўбийи жаннат магар юз ноз ила килса хиром,
Сарвинозим оллида ул азми рафтор айламас.
Ой юзунг тақлидиға наққоши чин ҳар дам чекар
Юз рақам, лекин бирин юздин намудор айламас.
Инсу жинға гарми йўқ ноламдин уйқу, ваҳ не суд
Ким, даме ноз уйқусидин они бедор айламас.
Сенки тортиб тиғ эл бўғзин чекарлар ҳар тараф,
Барчаси таъжил учундур кимса зинҳор айламас.
Гар Ҳусайний ишқини иқрор тортар аҳли зуҳд,
Аҳл эмаслар йўқса бу ишдин инкор айламас.
* * *
Ишқ сиррин ошиқ ўлғон мубталолардин билинг,
Васл комин топмай ўлган бенаволардин билинг.
Ишқу хажру дард қасдим қилдилар гар ҳолима,
Воқиф эрмассиз, бу юзланган балолардин билинг.
Ганда ҳар ўқ захмидин бағримда айланг бир бошоқ
Ул бошоқларнинг ҳисобин бу яролардин билинг.
Ишқ аро андуҳу хасратсиз нетар кўнглумга заъф,
Қувватин ул нотавоннннг бу ғизолардин билинг.
Эйки билмайсиз жунунум, чун сўрарсиз холатим,
Они шарҳ айларда номафҳум адолардин билинг.
Билмаганлар ишқ бедодини Мажнун ҳолиға,
Бир жафо мен тортқан турлук балолардин билинг.
Рўзгоримнинг қаро бўлғанлиғн кайфиятин,
Эйки билмайсиз, кўзу қоши қаролардин билинг.
Жоми жамлик шоҳларнинг ҳашматин майхонада
Дард учун синған сафол элтур гадолардин билинг.
Гар Ҳусайний ҳолатин ишқ ичра билмайсиз, ани
Риндлиғ кўйига тушган порсолардин билинг.
* * *
Тушгали ҳажрингда, эй сарви гуландомим менинг,
Не кўзумда уйку бор, не жонда оромим менинг.
Еткурурмен шомға ҳажринг кунини юз ранж ила,
Тонгга, ваҳ, билмонки не янглиғ етар шомим менинг.
Хар қачон майгун лабинг ҳижронида чексам қадаҳ,
Икки кўз хунобидиндур лаб-балаб жомим менинг.
Сўзи ишқимнинг сабодин, ваҳ, не навъ ирсол этай
Ким, самум улур сабо еткурса пайғомим менинг.
Дегасен, эй нома элтур пайк, зору хастадур,
Гар Ҳусайний ҳолидин сўрса дилоромим менинг.
* * *
Зулф очиб мен телбани ошуфта аҳвол айладинг,
Чини абрў кўргузуб кўнглумни беҳол айладинг.
Ўпкали келди кўнгул зулфунг учун, эй сарвиноз,
Сарфароз айлар маҳалда они помол айладинг.
Жон қушин сайд айламакка лаълинг узра, эй қуёш,
Донаи меҳр эктинг аммо отини хол айладинг.
Ҳар качон дедим вафо қил, айладинг юз минг ҳиял,
Эмдиким, дедим жафо қил, они филҳол айладинг.
Қатл этай деб келмадинг бошимға, эй сарви равои,
Ўзгалар қатлига бўлдунг, муни иҳмол айладинг.
Тиғи катл урдунг кўнгулга, шукр эрур, лекин манга —
Ким вафосизлар ғамидин фориғулбол айладинг.
Гар Ҳусайний ҳажр аро деди:«Фиғон, айлай фиғон!»
Шукрким, васлинг била ул дам тилин лол айладинг.
* * *
Ваҳ, не ишдур, кимниким мен меҳрибон қилдим хаёл.
Ўзгалардин ул мени кўпрак килур озурдаҳол.
Кимниким, андин малолат дафъини мен кўзладим,
Андин ўқ бўлди боқиб турғунча, ваҳ, хотир малол.
Ониким, мен қилмадим озурда бўлғоч сўз чоғи,
Қилди ул озурда сўз бирла мени топғач мажол.
Кимниким мен истадим бўлғай Масиҳодек фасиҳ
Истар улки мен дам урмай бўлғамен олида лол.
Неча мен васл истасам ул васл аро ҳижрон тилар,
Ул тилар ҳижрон неча ҳижрон ўтуб топсам висол.
Эй Ҳусайний, турфа ҳолатдур муни кимдин сўрай,
Кел яна бир катла ҳам ул ёрдин айлай савол.
* * *
Ҳажринг ўти жисму зорим килди кул, эй ёр, бил,
Гар бино қилсанг мазорим тархин ул кул бирла қил.
Қатл этиб овора кўнглумни бузуғ жисмим аро,
Ваҳ, билиб билмасга сол, эй жон, келиб наззора қил.
Ул қаду юз ҳажридин ўлсам, безаб гулбарг ила,
Туфроғимнинг боши узра сарв эгиб, мил айлагил.
Айлагайлар саъб дардим шарҳидин изҳори ажз,
Бўлса ҳар заҳмим оғиз пайконинг ул оғизда тил.
Гар юзунг бўлса мудаввар, сунбулунг асру узун,
Ҳеч эрмастур ажаб, невчунким ул ойдур, бу йил.
Эй сабо, етсанг мусофир ойима зинҳорким,
Ҳажр зиндонида онсиз тийра ҳолимни дегил.
Ишқ жомидин бўлубсен, эй Ҳусайний, асру маст,
Ҳусндин гар баҳра топмок истасанг бир дам ойил.
* * *
Чун жунун занжириға бўлдум гирифтор, эй кўнгул,
Бўлғасен фарсуда жонимдин хабардор, эй кўнгул.
Қочсам ул занжир ила оворалиғ саҳросиға,
Қилма ҳолимни хирад аҳлиға изҳор, эй кўнгул.
Қўйки давроннинг жафоойин эли бедодидин,
Бўлмайин ҳаргиз алар ичра падидор, эй кўнгул.
Анда ҳам қўймай топиб девонадур деб боғлабон,
Судраб элтур бўлсалар халқи ситамкор, эй кўнгул.
Қилсалар ғавғо улус жонимға бедод этгали,
Мендан ул дам лаҳзае айрилма зинҳор, эй кўнгул.
Шояд ул янглиғ тамошо сори маҳвашлар била,
Келгай ул шамшодкад, моҳирухсор, эй кўнгул.
Кўргач они гар Ҳусайний янглиғ этсанг тарки ҳуш,
Ҳасратида қилғасен жонимни ийсор, эй кўнгул.
* * *
Қани бир маҳваш анга сўзу гудозимни десам,
Қани бир мушфиқки, бир дам анга розимни десам.
Англағайларким ҳақиқат сирридин холи эмас,
Эл аро кайфияти ишқи мажозимни десам.
Етти чарх авроки тўлгай етти баҳр ўлса мидод,
Бир замонлиғ ҳажр аро сўзу гудозимни десам.
Даҳр аро ошуб кўп тушгай, саломат қолғай оз,
Дарду сабрим шарҳи ичра кўпу озимни десам.
Ваҳ, нетайким, нозу истиғносин айлар бирга юз,
Ҳар нечаким, нуктаи ажзу ниёзимни десам.
Кўзки тардомандур, они не дейин арзир агар,
Кўнгул отлик сода ринди покбозимни десам.
Дўзах ўлсун масканим гар тўбийи жаннат сўзи,
Ўтса онинг ўтрусида сарвинозимни десам.
Куймаган парвона мендек, колмағай ҳижрон туни,
Базм аро гар ламъаи шамъи тирозимни десам.
Эй Ҳусайний, эл саломат куйидин бўлғай жало,
Гар Навоий янглиғ оҳанги Ҳижозимни десам.
* * *
Қилған эрмиш ул пари тарки муҳаббат, билмадим,
Тушган эрмиш жовидон кўнглумга фурқат, билмадим.
Мен анга жонни фидо қилмоқтаву ул жонима
Ҳажр ўти ёқмиш, кўярға доғи ҳасрат билмадим.
Ошиқ ўлғанда умидим бор эди нўши нишот,
Анда бор эрканни мунча нишу меҳнат билмадим.
Шуълаи шавқин ёруттум, ваҳки, маҳзун жонима
Ҳар бир учқун бўлмоғин бир барқи офат билмадим.
Васл умиди бирла ишқ осон кўрунди, войким,
Анда ҳар дам бор эканни мунча шиддат билмадим.
Мубтало бўлғанда ул кофирға қилдим тарки жон,
Бир йўли барбод ўлурни дину миллат билмадим.
Эй Ҳусайний, ишқни қилдим ниҳон, қилмон гумон,
Мунча расволик била тутмоқни шуҳрат билмадим.
* * *
Мен ҳилол ўлдум ғамингдин, сен қуёшсен, эй санам,
Йўқ ажаб гар мендин ўлса камлигу сендин карам.
Боғ аро хошок елдин ҳар тараф майл айласа,
Соясини айламас бошидин онинг сарв кам.
Чун ғаму фарёду афғони эрур гул шавқидин,
Ҳар ниҳол узра агар булбул наво тортар не ғам.
Ҳар қаён сайр этса парвона шабистон саҳнида,
Бор бу равшанким, чекар шамъ ўти кўнглидин алам.
Кўзу зулфунг бирла оғзинг сиррин элтур жон аро,
Гар Ҳусайний дарди ишқинг йўлида бўлса адам.
* * *
Оташин хилъат дема жисмим уза, эй дилбарим —
Ким, эрур ишқинг ўти бирла туташкон пайкарим.
Ё эрур сиймоби деб қилма гумонким, ишқ ўти
Ўртади мажруҳ жисмимни эрур хокистарим.
Дема ахгардек либосинг узра бор сиймоби тун,
Кулдурур сиймобисию оташиндур ахгарим.
Зийнат учун дема бор жисмингда гуногун либос,
Ишқ ўртаб сарбасар қилмиш бу зебу зеварим.
Учкай эрдим ҳар замон аз баски тенгмиш новакинг,
Бўлмаса эрди агар пайконларингдин лангарим.
Кўйида хиштики бир кун кўймишам бош остина,
Айлангиз зинҳор чун ўлсам лаҳадда бистарим.
Эй Ҳусайний, бўлмишам зуҳди риёйидин халос,
Бўлғали муғ кўйи сори дайр пири раҳбарим.
* * *
Тиғ ила кўнглумни килдинг заҳм, эй сийминбадан,
Кони турмайдур деб ул заҳм узра куйдурдинг туган.
Юз тикандек игна бирла, войким, заҳм айладинг,
Ҳажр аро захминг аёғиға кирибтур деб тикан.
Ҳайф деб қайғурмағил, жоно, не асиғ эмдиким,
Дарди ҳажрингдин адам сарманзилин килдим ватан.
Эйки, ёпдинг кўнглума сабру саломат пардасин,
Пардаи сабр эрмас эрмиш улки бор эрмиш кафан.
Жонға ёр ўт ёкса марҳам ёкканича шод бўл,
Эй Ҳусайний, ишқ аро бу навъ эрур важҳи ҳасан.
* * *
Оҳ, агар кўрсам яна ул моҳи тобонимни мен,
Бергамен шукронаи васли учун жонимни мен.
Эй мусулмонлар, кўюнгким, сарф қилдим йўлида,
Зулфидин зуннор боғлаб, дину имонимни мен.
Эшикингда кечалар кўп йиғламоғдин оқибат,
Ошкоро айладим бу сирри пинҳонимни мен.
Деди охир бор муродимким, сени ўлтургамен,
Гар сенинг ройинг будур, қилдим биҳил конимни мен.
Неча дерсенким, Ҳусайний колмади жонинг сенинг,
Эй насиҳатгў, нетай бу ёрсиз жонимни мен.
* * *
Гар келиб вайрон қабримни зиёрат қилғасен,
Раҳм этиб, эй қотилим, они иморат қилғасен.
Қатл аро таслим эрур, эй ҳажр, олингда ажал,
Неча олиб жоним изҳори маҳорат қилғасен.
Чун кўнгулда кўймадинг орому сабру ақлу дин,
Эмди, эй золим, бу кишварда не ғорат қилғасен.
Оҳим олида совуқ-солқинсен, эй дўзах ўти,
Ҳар дам ар юз қатла изҳори ҳарорат қилғасен.
Ул ой истиғносидин афлок эрур паст, эй кўнгул,
Ҳожат эрмастурки, сен арзи ҳақорат қилғасен.
Неча йил қатлиға маъмур айлабон ул ғамзани,
Ёшурун, лекин менинг сори ишорат қилғасен.
Эй Ҳусайний, ишқидин кечкумки, муҳликдур дединг,
Яхшироқ гар эмди тағйир иборат қилғасен.
* * *
Зулфи ичра хат, хат ичра лаъли хандондур ниҳон,
Зулмат ичра Ҳизр ҳам, ҳам оби ҳайвондур ниҳон.
Сеҳр бирла фитнадин холи эмас кўнглум даме,
Анда чун бир кўзи соҳир, холи фаттондур ниҳон.
Кўнглум ичраким, ниҳондур демангиз, эй дўстлар -
Ким, ниҳон бўлган кўнгулда кўнглум олғондур ниҳон.
Ғунча оғзи нақшиму кўнглумдадур ё тан аро
Кўп ҳадангидинму пайкон ичра пайкондур ниҳон.
Бўлса кўнглумда сафову нур эрмастур ажаб,
Анда у юз шавқидин хуршиди рахшондур ниҳон.
Ишқ сўзин зор жисмимда нечук пинҳон қилай,
Барқ ўти хошок аро бўлмоқ не имкондур ниҳон.
Эй Ҳусайний, куймагунча ишқ аро етмас висол,
Танни куйдур ошкоро, жонни ҳам ёндур ниҳон.
* * *
Ҳеч мусулмонға, нигоро, доғи ҳижрон бўлмасун —
Ким, висолингдин жудо бўлса анга жон бўлмасун.
Кўз учидин новаки жаврунг била ўлтур мени,
Домани покинг, бегим, ногаҳ яна кон бўлмасун.
Хаста кўнглум банди зулфунгдин паришондур баси.
Жамъ килғил сунбулунгниким, паришон бўлмасун.
Жонға еттим дилбари нодон элидин, оҳ, оҳ,
Хеч кишининг дуняда маҳбуби нодон бўлмасун.
Жон берурда келиб ўлтур, бир даме кўрай сени —
Ким, Ҳусайний кўнглида, эй дўст, армон бўлмасун.
* * *
Кўнглум олур ғунчаи сероби гуфтори била,
Жоним ўртар оташин лаъли шакарбори била.
Даҳр бозорида ғавғо солди Юсуф ҳусниким,
Жилвагар бўлди сенинг ҳуснунг намудори била.
Тиғи захминдин эрур хурсанд кўнглум, эй рафиқ
Еқса марҳам, кўй ўлай ул заҳм озори била.
Маҳвмен андоқ ул ой ҳусниғаким, йўқтур ишим,
Ишқининг ихфосию дардимнинг изҳори била.
Ёлғуз ул ой ҳажрида саргашта эрмас, менки бор,
Чарх ҳам бу ишга боис даври паркори била.
Эйки, дерсен топмадим матлубни кўп истабон,
Билки ул истарда ҳамраҳдур талабкори била.
Итларига тўъма бўлғай деб Ҳусайний қўйди юз
Ул санам кўйига урён жисми афгори била.
* * *
Хаттининг тори тушубтур лаъли макгун устина,
Ўйлаким жон риштаси бир қатраи хун устина.
Тишлари устида ҳар ким лаълини кўргач деди:
«Барги гулдурким, тушубтур дурри макнун устина».
Холининг ҳар дам хаёли телба кўнглумда эрур;
Зоғлар андоқки ғавғо килди Мажнун устина.
Айтгай сарв узра гул пайванд қилмиш боғбон,
Кимки кўрса оразинг ул қадди мавзун устина.
Янги ой онинг саманди наълидин келди нишон,
Ул қуёш рахшин магар секретти гардун устина.
Майға хиркам раҳну мен махмур, нетти майфуруш,
Ёна бир паймона ҳам берсанг бу марҳун устина.
Сели ашк ичра Ҳусайний чун кўрунмас, истаманг —
Ким, кўрунгай тушса бир хошок Жайҳун устина.
* * *
Хажр шоми ой чикиб, мен йиғлар эрдим дард ила,
Сайрлар қилдим сени истаб маҳи шабгард ила.
Ой уёққач ёна кўнглумни бузуб ёлғузлуғум,
Тийра шомим андуҳидин йиғладим кўп дард ила.
Чарх ҳам анжум сиришкин ҳолима кўп сочти, лек
Бўлмади йиғларда тенг мен зори ғампарвард ила.
Мотамимға чарх кўк айлаб либосин, тун қаро,
Субҳ ҳам айлаб яқосин чок оҳи сард ила.
Шоми хижрондин кутулғунча иситтим меҳрдек,
Ашк селин оқизиб, титраб узори зард ила.
Даҳр бўстонига кўп қўйма кўнгул, эй андалиб
Ким анга бўйи вафо йўқ юз туман, минг вард ила.
Эй Ҳусайний, уйқу бехудлук, емак ғамдур менга,
То не тўлғай оқибат холим бу хобу хўрд ила.
* * *
Нуктаи холннг ажаб йўқ лаъли хандон устина,
Ким бўлур бир қатра доим оби ҳайвон устина.
Ҳажрин ўқи то тикилмиш кўнглума, эй коши ё,
Лаългун ашкимга ўхшар хори мужгон устина.
Новакингга боқки, доғи ҳасратимдиндур нишон.
Жавҳариким, кўрунур пўлоди пайкон устина.
Эй сабо, қонлик кўзумга кўйидин еткур ғубор,
Расм эрур туфроқ тўкмак доимо қон устина.
Ишқ тиғидин бузуғ кўнглумда эрди чоклар,
Ваҳки, бўлди бир сари бу доғи ҳижрон устина.
Лаъли серобинг ғамидин нотавон жисмим эрур
Мисли хошокеки, тушгай оби ҳайвон устина.
Эй Ҳусайний, ёр келса нақди жон айлай нисор,
Эл сочиқ сочкан киби дилхоҳ меҳмон устина.
* * *
Хатти жонафзо чиқармиш лаъли хандон устина,
Хизрдекким, соя солғай оби ҳайвон устина.
Ўйладурким, заҳм уза ҳар ён чибин қилғай ҳужум,
Зоғлар кўнса бу қонлик жисми урён устина.
Кўз ёшим селидин ўлмас заъфлиғ жисмим, аён,
Қайда бир хас зоҳир ўлғай баҳри уммон устина.
Кулбам ичра ўртанурмен тушгай олимға куюб,
Қайси бир қушким, даме кўнса бу вайрон устина.
Бошинг узра гулму сончибдурсен, эй раъно ниҳол,
Йўқса пайванд айладинг сарви хиромон устина.
Ҳажр ўти бедодидин билгилким, оҳим дудидур,
Ҳар булутким, соя солғай аҳли даврон устина.
Итларига гар фидо бўлди сўнгакдек пайкарим,
Эй Ҳусайний, ҳайрат этма, сўз борур жон устина.
* * *
Эй кўнгул, гардун балият тошини ёғдурдило,
Хар тараф сабрим уйи деворини синдурдило.
Қилмади ҳам тарк чун девориға берди шикаст,
Сели ғам сақфин қаро туфроққа ҳам индурдило.
Айлар эрдим ишқнинг расволариға сарзаниш,
Бўлғали расво сўзум лоф эркани билгурдило.
Етса ҳар ғам, илму ақл авроки эрди мунисим,
Ҳар варақни бир сари оҳим ели совурдило.
Мазраъи зуҳд ичраким жамъ эрди сабрим хирмани,
Секриб ул хирманға бир барки бал куйдурдило.
Офият кунжида доим бошим эрди саждада,
Ишқ охир мунча шиддат бошима келтурдило.
Эй Ҳусайний, эл эшитмас эрди тасбиҳим унин,
Ишқ афғонимни гардун токидин ошурдило.
* * *
Ишқ аро Мажнунни дерменки, ўзимга ўхшатай,
Ҳушини зойил килиб девоналиғни ўргатай.
Субҳу васлу шоми хижрондек неча олам элин
Бул ажаб ҳолимға гоҳи кулдурай, гаҳ йиғлатай.
Жон берурмен ҳажрида, заъфимдин эл кўрмас мени,
Ишқ аро ҳар неча дерменким, ўзумни кўрсатай.
Унс тутмишмен кийиклар бирлаким, ул шаҳсувор
Овға келганда анга бу навъ ўзумни учратай.
Чун кўз очмас уйкудин бахтим не суд, эй дўстлар,
Гар фиғондин ҳар кеча олам элини уйғатай.
Кўксума тош урмоғимни айб қилма, эй рафиқ,
Қўйки, анда қолғиған пайконларини ўрнатай.
Чун Ҳусайний кўнгли ҳар дам бир тараф оворадур,
Сўз десанг турким жавобида кўнгулни тўхтатай.
* * *
Эй жафо тиғи, келиб мажруҳ кўксумни ёру,
Қўл яланг айлаб солиб ҳар ён ичимни ахтару.
Ахтарурда топмасанг ул кўнглумки, мажнуншевадур.
Ҳар нечук бўлса адам саҳроси сори бошқару.
Бошқарурда бормаса кўнглум адам саҳросиға,
Тўш-тўшидин санчибон ул сори они қайтару.
Қайтарурда воқиф улким, яна қайнаб келмасун,
Тенгри учун нотавон жонимни андин қутқару.
Қутқарурда нотавон жонимни ул бебокдин,
Юз жафо айлаб ани келтур қошимдин ўткару.
Истабон келса яна кўксум шигофин топмағай,
Ваҳки, бир марҳам кўюб ул чоки кўксум буткару.
Айласанг мискин Ҳусайний жонини ондин халос,
Дарди бу бўлғай дуода сен дағи доим бору.
* * *
Эй санга, мажнунсифат, ҳар гўшае девонае,
Оразингнинг меҳрига шамъи фалак парвонае.
Меҳнати Яъкуб эрур дардимдин, эй жон, шаммае,
Бўлди Юсуф киссаси даврингда бир афсонае.
Жону кўнглум бўлди вайрон ишқ ўти бирла, не ғам,
Чун манга бўлди бало кўйида меҳнатхонае.
Ошиқи бечораға чун васл умиди йўқтурур,
Эмдидин сўнгра фироқу гўшае вайронае.
Ёр, юрокимни чиқор, бу бевафо жонни равон,
Жони ман охир уйингда, не тилар бегонае.
Эй Ҳусайний, журъае васли майидин ичмойин,
Бехуд ўлдунг, вой, гарким берсалар паймонае.
* * *
Мушкбў хаттинму дей ё лаъли дурборинму дей,
Кўзи имонинму дей ё зулфи зунноринму дей?
Кавсари лаълинму айтай, йўқса хаттидин анинг,
Теграсида сабзаи жаннат намудоринму дей?
Сабзаву гулдек хати бирла юзинму шарҳ этай,
Сабзаву гулдин безалган боғи рухсоринму дей?
Риштаи жон бирла ҳайвон суйидин сўрдинг хабар,
Белининг торинму айтай, лаъли гуфторинму дей?
Эйки, дерсен ишқида васф айла кўнглунг ҳолини.
Ҳар тараф захминму дей ё нолаи зоринму дей?
Даҳр боғи гулларида гарчи йўқ бўйи вафо,
Ҳар бирининг теграсида юз жафо хоринму дей?
Эй Ҳусайний, демагилким, ёр ишқин шарҳ этай,
Васлининг рашкинму дей, хажрининг озоринму дей?
* * *
Эй ажал, осуда қил ҳижрон балосидин мени,
Бир йўли қутқар улуснинг можаросидин мени.
Заъфим ошти ҳажр боғида сиришку оҳдин,
Қутқар, эй васл, ул чаман обу ҳавосидин мени.
Эй ажал, қўрқутма ўлтургум дебон, ўлтургасен,
Гар тирик топсанг фироқининг жафосидин мени.
Ишқу рашку ҳажр мухлик, ваҳ, анга жоним фидо —
Ким, чикарғай бу балоларнинг аросидин мени.
Ҳар неча ўткарса ҳаддин муддаи бедоду зулм,
Ўткара олмас висолинг муддаосидин мени.
Дерки, сабр этгил, ҳакими ақл, қилғил, соқиё,
Бир қадаҳ бирла халос онинг давосидин мени.
Эй Ҳусайний, салтанатдин онча фахрим йўқтурур —
Ким, дегайлар кўйининг хайли гадосидин мени.
* * *
Бас эмас эрди манга ҳам ўз ўтум, ҳам ёр ўти —
Ким, анга афзун дағи бўлмиш яна бир зор ўти.
Ўз ўтум кўнглумга офат, ёр ўти жонға бало,
Боиси андуҳу дард ул бедили бемор ўти.
Бу бало барки, ул офат дўзахи, кўр, турфаким,
Тез этар бу иккини бир хотири афгор ўти.
Буйла уч ўт бир кўнгулга тушса куймай найлагай,
Ўйлаким, булбул ўтию гул ўтию хор ўти.
Жону кўнглум бирла бағрим куйди бу уч ўт била,
Яхши боқсам юз тамуғча ҳар бирининг бор ўти.
Ўз ўтум ё ёр ўтиға гарчи таскин берса ашк.
Ваҳ, ани найлайки, қилғай юз чакин изҳор ўти.
Гар Ҳусайнийға бир ўтлук юз ғами ўт солмаса,
Пас нечук оламни куйдурди Навоийвор ўти.
* * *
Қилмағай эрдим юзин кўрмак таманно кошки,
Солмағай эрдим кўнгул мулкига ғавғо кошки.
Васл аро тушти кўнгул мулкида ғавғо, эй рафиқ,
Қилғай эрди хажр ўти кўнглумни яғмо кошки.
Тенгри учун телба кўнглумни итургил, эй сипеҳр —
Ким, эмас хосил бу бехосилдин илло кошки.
Ишқ аро расво бўлубмен, бу таассуфдин не суд,
Ё дариғедур ҳар ишнинг зимнида ё кошки.
Ул қуёшнинг нақди васли гарчи роҳатдур, вале,
Қилмагай эрди кўнгул они таманно кошки.
Менки ул ой ишқини килдим таманно, эй кўнгул,
Қилғай эрдим зуҳд ичинда дийда бийно кошки.
Чун Ҳусайний давлати тавфиқ сандин истади,
Ушбу ишда солма кўнглига, худоё, кошки.
* * *
Эй ҳабибингдин келиб ҳамдингға ло иҳсо сано,
Ул чу ожиз бўлса васфингким кила олғай яно.
Кому роҳатдур сенинг шавқингдағи андуҳу ғам,
Айшу ишратдур сенинг ишқингдағи дарду ано.
Ганж топса мунъим ўлмас кимни сен килсанг фақир
Ганж берса муфлис ўлмас кимга сен берсанг ғино.
Кўнглум эт маъмур меҳринг бирла, лекин қўймағил
Нафс анда қилғали ҳирсу ҳавас тархин бино.
Хаста кўнглумни ўзингдин ўзгадин бегона қил,
Ўзгадин бегона қилғач, қил ўзингга ошино.
Зулмати хижронинг ичра йўл озиб саргаштамен,
Ўз-ўзинг сори ҳидоят шамъи бирла эҳдино.
Лутф этиб ушшоқ аро, ёраб, наво қилғил насиб,
То Ҳусайнийнинг мақоми бўлса бу дори фано.
* * *
Ўйлаким, гул ичра ғунчанг ҳар неча маълум эмас,
Ғунчаи оғзинг нечаким сўз деса мафхум эмас.
Ул қуёшнинг партавин кўйида кўрсам йўқ ажаб,
Ҳеч ким жаннатда тўби нуридин махрум эмас.
Ишқ зулмидин агар Фарҳоду Мажнун ўлдилар,
Менда ҳар дамдур ўлум, мендек алар мазлум эмас.
Шоҳ ҳукми бирла кўнглум ишқ таркин тутмағай,
Шоҳ эрур ҳоким, вале бу кимсага маҳкум эмас.
Ишқу май журмиға дайр ичра мени ёзғурмангиз,
Негаким, масжидда дағи ҳеч ким маъсум эмас.
Не балодур ишқким, кўрдум анинг аврокида,
Дард ила меҳнатдин ўзга нуктае маркум эмас.
Гар Ҳусайнийнинг висолинг давлатидин, эй санам,
Яъси кўп мавжуд эса умиди ҳам маъдум эмас.
* * *
Заъфдин ўргамчи домиға йиқилғач чирманиб,
Ул чибиндек тўрлади ҳар ён танимни айланиб.
Лайливу Ширину Узро бордилар, ваҳ, не ажаб,
Бўлмоғим вола сангаким, сен қолибсен сайланиб.
Вомиқу Фарҳоду Мажнун ишқ ўтиға тўзмайин,
Бордилар, мен қолдим алардин ўтумға чурканиб.
Чурканиб қолғач ўтумға, махфий истаб ғайрдин,
Ўлтурубмен турфа иш, кўрким, кулумни бурканиб.
Ҳажрида жонимға бедод айласай айб этмангиз —
Ким, қатиқ ҳол эрмиш айрилмоқ бировга ўрганиб.
Ваҳ не толеъдурки, ғам шоми тушимга кирса ёр,
Бовар этмай уйқудин секриб кўпарман сесканнб.
Ёр кўйидин ўтарда бошима ёғса бало,
Анда айларман маваққуф ҳар жиҳатдин куйманиб.
Ранжи хижрон заъфидин тебранмагим имкон эмас.
Онча қувват қайдаким, кўюнгга борсам сурганиб.
Эй Ҳусайний, жуз фано оҳанги маълум ўлмади,
Кўйидаким навҳа қилдинг заъф вақти инграниб.
* * *
Мен ўлар ҳолатдамен, эй ёр кўйи итлари.
Айламанг ғавғо менинг сирримни ифшо қилмангиз.
Ўт тушубтур дашт уза оҳимдин, эй аҳли тараб,
Лолазор айлаб тасаввур азми саҳро қилмангиз.
Сиррин элга ошкор айлар кишига ишқ аро
Зинҳор ўз сиррингизни ошкоро қилмангиз.
Бир нафас жонон била топмиш Ҳусайний хилвате,
Боринг, эй жону кўнгул, бир дам алоло қилмангиз.
* * *
Ўйлаким, хуршед тоби заррани пайдо қилур,
Ғунча оғзинг сиррини ҳам гул юзунг гўё қилур.
Зеб этар кўк сабзаси бирла қуёш рухсорини,
Котиби қудратки, хаттинг нусхасин иншо килур.
Бор экин ошиққа меҳнат ўқларин ёғдурғали,
Улки мужгонинг қилиб новак, қошингни ё қилур.
Истади жону кўнгул накдини, ваҳ, суд айларам,
Гар лабидин бўсае ул нақд ила савдо қилур.
Ҳажр зулмин кўрки, сабр айлай десам айлар ҳалок,
Айласам бесабрлик олам аро расво қилур.
Менинг аҳволим кўруб ибрат олинг, эй аҳли ишқ,
Кимки бир бадмеҳр ишқида ўзин шайдо қилур.
Эй Ҳусайний, чун ул ўтлук чеҳрадин олсам назар,
Кўзларимга дарди ҳижрон кочидин ўт чокилур.
* * *
Қолғач оҳим сарсариға байт ул-аҳзоним менинг,
Ёғдурур гарду бало бошимға вайроним менинг.
Ишқ саҳроси аро ҳар сори қонлиғ лоладур,
Анда бағрим доғидин оқмиш магар қоним менинг.
Этгали кўнглум паришон менки колдим билмайин,
Қай тараф борганни Мажнуни паришоним менинг.
Буки лаълинг тиргизур элни такаллум айлабон.
Мен билурмен ушбу мухлиқ ғамнию жоним менинг.
Новакин чекти кўнгулдин турфа, кўрким, ахтарур,
Чоклар айлабки қолмиш анда пайконим менинг.
Ошкоро ўтларимға чора қилсанг, эй табиб,
Они найларсенким, ўртар доғи пинҳоним менинг.
Эй Ҳусайний, нола қилсам ўлтурур кофир кўзи,
Гўйиё қўймас ани уйқуға афғоним менинг.
* * *
Эй кўнгул, ул бевафо кўйида маскан айлагил,
Зор йиғлаб шарҳ этиб ҳолимни шеван айлагил.
Неча бўлғаймен фироқингдин хароб, эй ганжи ҳусн,
Бир замон вайрона кулбамни музайян айлагил.
Сўрмағилким, гул очилғанму экин бўстон аро,
Буркаб ол юзунгдину оламни гулшан айлагил.
Зулф зуннорини судраб, жилвасоз ўл, эй санам,
Юз туман обидни ҳар сори бараҳман айлагил.
Эй Ҳусайний, неча ёшурғайсен ул ой меҳрини,
Оқибат чун зоҳир эткунг эмди равшан айлагил.
* * *
Бу соз фанида қилди сеҳри комил,
Бу фанға сози бордур асру шомил.
Биз уш чўлдин келиббиз очиб, ориб,
Бизнингдек бўлмағай оламда сойил.
Кел эмди, сокийи гулчеҳра маҳваш,
Қўлунгни бўйнума қилғил ҳамойил.
Бизинг парҳезимизни билди хўблар,
Анинг учун биза бўлмади мойил.
Ҳирининг хўблариға бўлди рамзе,
Ҳусайний сўзларидин бўлма ғофил.