OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИкром Асад
Асар номиСабр дарахти (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Икром Асад
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм3KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Сабр дарахти (ҳикоя)
Икром Асад

Қўлқопнинг таклифи билан тоғ сайрига чиқдик. Узоқ юргач, гапирувчи тош ва дарахтга дуч келдик. Ўн икки рангда товланаётган дарахтга яқинлашганимиз сари йўлда тошлар сони кўпайиб борарди.
—Йўл бўлсин, болажон?—деди ақиқ тош ичкарига киришга рухсат бермай.
—Ҳув, анави дарахт мева- сидан татимоқчимиз,—гапни чўзмай мақсадга ўтдим.

Бобом бир пайтлари айтиб берган бу дарахтнинг олдига боришга тошларнинг еттита саволига тўлиқ жавоб бергач, рухсат беришди.
—Eй тошлар, майлими, мен ҳам дарахтга савол берсам, —деб уларга мурожаат қилдим. Тошлар ҳали оғиз очмасдан дарахт нуроний, донишманд қиёфага айланиб:
—Қулоғим сенда, бўтам, сўйла, нени билмоқ истаюрсен—деди
—Ўрмон маликаси Арчаой менга Қарағайлар шаҳарчаси масъулиятини топширди.Уни бошқариш каминага юклатилди. Бунинг учун қандай фазилатга эга бўлишим керак?
—Бўтам, менинг ўн икки шохимдаги ўн икки китобда бу саволингга жавоб ёзилган. Сен уни ўқи ва унга амал қил,—деди донишманд чол ҳамда китобларни нур билан оча бошлади.Мен қалб билан китобга назар солдим. Улар камалак рангларда жило бериб, юрак шаклида кўз олдимда тизилишди.

Саломатлик, Фаросат, Хотира, Зеҳн, Тафаккур, Маърифат, Нафс, Ҳақиқат, Орият, Дунё, Адолат, Қатъият сингари китобларни варақлай бошладим...

Кекса донишманд ўз ҳолига қайтди: у яна дарахтга дўнди. «Бу дарахт қандай номланур?»—сўрадим тилло тошлардан.
—Бу Сабр дарахтидур, жавоб беришди улар.

Қўлқопчамнинг кумуш хандаси тошларга тегиб, акс-садо қайтарарди:

«Мен сени севаман,Табиат!»