OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИномжон Абдиев
Асар номиЧиста ўзбекча гаплаш...сак (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Иномжон Абдиев
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Чиста ўзбекча гаплаш...сак (ҳажвия)
Иномжон Абдиев

Ўртоқларга откревенний хат

Дўстлар, данний мамент родной тилимизга давлат статуси берилган указ чиққанига йигирма икки йилдан ошди. Бу катта срок. Шунча йил бўлибди-ю, фактически ҳали ҳам тилимизга разноб-разний сўзларни аралаштириб гапириб, порот бўлаяпмиз. Катта братанлар ҳам, молодойлар ҳам чиста ўзбек тилида гаплашмаяпти. Иностранслар бу туришда устимиздан тугул, ёнбошимиздан ҳам кулиб ташлайди. Ахир бу позор-ку. Биргина мисол, қўшиқчи звездаларимизни олайлик. Ўзбекча куйлайди, лекин ўзбекчани билмайди. На всяки случи, ҳой баракатопгур тўғри талаффуз қилишни ўрганиб қўй, дейдиган одам йўқ. Ответсвенност суст. Вот проблема где? Бу кетишда дедушка, бабушкаларимизнинг сўзларини полний унутиб юборамиз, шекилли. Э, бўлмаган гап, мазгини қотирма деяяпсизми?

Вот, например, сизларга ўзим гувоҳ бўлган бир иккита-свежий воқеани айтиб берай. Яқинда бир тўда другларим билан стадионга футбол кўргани тушдик. Биз балет қиладиган команда биринчи таймда нормалний ўйнаб турувди. Иккинчи таймда сулучайно духига ўтирса бўладими?! Срази 2 та гол ўтказиб юборди. Действителний бемалол ютса бўларди. Аксига олиб футболистлар судя билан против бўлиб қолишди. Натижада бир ўйинчимиз красний карточка олиб майдондан қувилди. Нервим чиқиб кетди. Бир пайт қарсам ёнимдагилар русчасига Педя (судянинг исми шунақа бўлса керак) мен биринчиман деб бақираяпти. Шу ерда ҳам ҳақиқат йўқ деб хунобим ошди. Эътибор берсам, улар референи аразлади деб ўйлашган чоғи, аввал унинг исмини айтиб, кейин араз, араз деб бақиришаётган экан. Не может быт дея қулоқларимга ишонмадим. Бўларкан-ку, ёмон гапни ҳам шундай ифодаласа, маладес дея ёнимдаги кишининг елкасига қоқиб қўйдим. Нотаниш киши менга олайиб, «Чорт побери, дурак, судяни сўкяпмиз-ку?», деса бўладими. Кейин билсам, болелшиклар баралла сўкинаётган экан. Ер, йўғе, стадион ёрилмади кириб кетсам. Роса уялдим. Контсо контсов ютқазганимиз ундан бадтар алам қилди.

Шундоқ, домимизни ёнида школа бор. Ишга кетаётиб, бир тўда молодойларнинг бир-бири билан урушаётганини кўриб қолдим. Бориб уларни ажратмоқчи бўлсам, разборга аралашма деб бақиришди. Муштдай хулиганларнинг признават қилмагани майли, нуқул аллақандай мен тушунмайдиган сўзлар билан сўкиниб, менинг ўзимга наезд қилиб кетишди. Ичимда пожар бошлангандай бўлди. Гражданлар, неужилли, соф ўзбекча гапиришнинг иложи бўлмаса?

Кароччи, гапни айлантирмай, срази айтиб қўяй, хуллас бу ҳолатлардан вобше недаволенман. Бу проблемани решат қилмасак бўлмайди. Помоему, даставвал проблема детсадами, мактабдами, ёки ўзимиздами, буни точно аниқлаш зарур. Ана ундан кейин унга срочно чек қўйса бўлади.

Бундан ташқари биринчи очередда давайти, бугундан чисто ўзбекча гапиришни бошлайлик. Спор ўйнайман, невозможний нарсанинг ўзи йўқ, ҳаракат қилсак эплаймиз. Так что, хотя бы ҳафтанинг конкретний бир кунида зарубежний аралаштирмасдан гаплашсак, отвечаю, мақсадимизга эриша оламиз. Например средами, четвергми, фарқи йўқ. Барчамиз учун удобни кунни танласак бўлди. Пожалуйста, ўша куни оилада болалар билан, ишхонада сотрудниклар билан чиста ўзбекча мулоқотда бўламиз. Келишдик-а. Пока шу гаплар. Далше яна ўйлашиб кўрамиз.

Аралаш Қуралашовнинг писмосини

Иномжон Абдиев оққа кўчирди.