OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИсомиддин Пўлатов
Асар номиЙўл (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Миллий адабиёт
Муаллифлар
   - Исомиддин Пўлатов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм13KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/01/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Йўл (ҳикоя)
Исомиддин Пўлатов

Хизмат сафари билан пойтахтга боришга тўғри келиб қолди. Ўзимга керакли нарсаларни олдим-у уч кунлик сафарга отландим. Манзилга тезроқ етиб бораман, деган ниятда енгил машинада кетмоқчи бўлдим. Чунки, «Нексия»ни шамолдек елдирадиган йигитлар кам эмас-да. Кўз очиб юмгунча Тошкентда бўласиз. Xудо асраса бўлгани…

«Нексия»нинг олд ўриндиғи, ҳайдовчининг ёнида мен тенги йигит, орқада тўлароқ аёл ва ўртамизда кўҳликкина қиз йўлга тушдик.

Бир одатим бор, янги жойга кириб борсам, аввал ўша ердагиларнинг юз қиёфасини эслаб қолишга ҳаракат қиламан. Шундагина ҳаракатланишим, ўзимни тутишим қулай бўлади. Муомала ҳам тезда қовишади. Қолаверса, ҳам суҳбатдошлар саноқли, ҳам тиқилинч жойда, масалан, енгил машинада бўлсангиз, зерикмай кетиш учун албатта, ўзингизга шерик топишингиз керак. Энг қизиғи, кўпчилик бундай суҳбатдошдан маънан манфаатдор.

Аммо бу сафарим, йўлга кетадиган икки-уч соатлик вақт кўнгилдагидек ўтишига шубҳам бор эди. Чунки, мен билан гап сотиши мумкин бўлган биргина йўловчи, анави – олдинги ўриндиқда ўтириб олган, кўринишидан маҳмадона йигит бўлса, у билан гаплашиб кетиш ноқулай. Ортга эгилавериб, асабга тегиши мумкин. Ундан кўпам бамаъни фикр чиқишига умид йўқ. Кўзи кўп олма терар экан. Озгина фурсат ичида бир неча бор ортга қараб-қараб олди. Ҳайдовчини эса кўринишиданоқ фақат пул қизиқтириши билиниб турибди. Унақалар одатда, сизни машинасига миндирган бўлсаям, нархни келишиб қўйган бўлсангиз ҳам ҳаётдан нолишни билади. Гўёки у яшашдан нолиса, сиз унга кўпроқ пул берадигандек. Лекин аксарият ҳолда улар мақсадига етишади. Чунки, машинадан тушаётганда, пулни тўлиқ бермасликка ийманасиз. Бир сўз билан айтганда, бу тоифада ҳам маъни қаҳат. Қизнинг ёнидаги тўла аёл касалманд шекилли, чуқур-чуқур нафас олиб, ўзини беҳузур сезаяпти. Шунинг ўзиёқ ундан ёқимли суҳбатдош чиқмаслигига асос бўла олади. Бунга унинг ўзида ҳам тоқат йўқ. Аммо қиз эса… бу бошқа масала!

У ёқимтойгина қиз эди. Буни унинг ёнига келиб ўтирганим ҳамоно сезгандим. Чорак соат давомида аёлга қараш баҳонасида қизни ҳам кузатдим. Ёши йигирмалардан ошган, сочлари қоп-қора, елкасидан бироз пастроққа тушиб турибди, кўзлари, лаблари бироз табассумга мойил, оппоқ юзи эса гўдакларникидек, ғуборсиз, қаймоқ ранг кофтасининг ёқалари бирозгина очилган эди. Унинг юбкаси эса юқоридаги мумтозликни бузиб турарди. Чунки, юбка тиззадан тепароқда экан. Жин урсин! Мана шу услубда – оддий ва очиқ кийинган қизлар ўзига жуда юқори баҳо беришади. Улар жуда расмий бўлади. Демак, суҳбатингиз ҳам қуруқ кечади. Ундан ҳам ёмони, кўпчилик қизларга нисбатан ақллироқ бўлишади. Яхшиси, сафар давомида оғзимга талқон солиб, кўзимни юмиб кетавераман. Ишонинг, мен шунга қарор қилдим. Ҳатто хаёлга берилган киши қиёфасида, деразадан атрофни томоша қилиб кета бошладим.

Самарқанд ҳудудидан чиқдик. Очиғи, бу вақт давомида зерикиб кетдим. Одатда, соатлаб ҳеч ким билан суҳбатлашмаслигим ҳам мумкин. Буни кўп бора синаганман. Ҳатто тинчлик, сокинлик менга ҳузур бағишлаган вақтларам бўлган. Ахир шовқинли XXI аср ҳар доим ҳам кишига ёқавермайди-да.
– Тошкентгами? - ўзим ҳам кутмаган ҳолатда қизга гапириб юбордим. Шунақаям беўхшов савол бўладими? Xўп, суҳбатлашиш ниятинг бор экан, ярим соат илгари гапирсанг бўларди-ку. Нега жим келдинг? Қиз ҳам ичида кулиб қўйгандир, «Сабринг шунчага етдими?» деб.
– Ҳа, Тошкентга, ўзингизамми? - қиз ҳам кутилмаганда яхши жавоб қайтарди. Ҳатто менга хайрихоҳдай туюлди. «Ўзингизамми» деб сўради-да у. Демак, ақлли қизлар билан ҳам ақлсиз нарсалар ҳақида бемалол гаплашиб кетавериш мумкин экан.
– Ўқийсизми, ишлайсизми? – энди дадил сўрадим.
– Ўқишни тамомлаганман, – деди қиз. Ўқишни тугатган бўлса, мен ўйлаганимчалик ёш ҳам эмас экан.

Қиз ўзини ноқулай сеза бошлади. Юбкасининг этагини пастга торта бошлади. Лекин ҳар қанча уринмасин, тиззасини ёпмаётганди. Юзлари қизарди. Дудуқланиб-дудуқланиб гапира бошлади. Ростдан ҳам фаросатли қиз экан. Бироз олдин лозим бўлмаган жойга – унинг тиззасига беихтиёр кўзим тушганди. Сезди шекилли, номус қилди. Ахир бўлиши мумкин-ку, гоҳида ҳатто эркаклар ҳам ўзига ярашмаган кийимни кўчага кийиб чиққандагина сезиб қолади. Афсуски, вақт ўтган бўлади. Кийимингизни алиштиришнинг иложи бўлмайди. Балки бу қиздаям шундай вазият бўлиб қолгандир. Уялаётгани бежиз бўлмаса керак, албатта.

Елиб бораётган машинанинг ярим очиқ деразасидан кирган шамол қизнинг сочларини тўзғита бошлади. Сочлар менга келиб урилганда, унинг ифори яққол димоғимга келиб урди. Четдаги аёл қизни тобора сиқиб қўяётган шекилли, соҳибжамол тобора менга сурилиб келарди. Гарчи бу ҳолатдан у хижолат тортаётганини сезсам-да, билдирмадим. Ўзимни самимий тутишга интилдим.

Қиз билан суҳбатимиз самимий одамлар ҳақида борарди. У самимий, танти, очиқкўнгил, тезда чиқишиб кетадиган кишиларни яхши кўрар экан. Биров билан дўстлашаётганда мана шу жиҳатларга эътибор беришини айтди. Қизиқ, мен шу қиз билан бунча бемалол суҳбатлашаман, деб ўйламагандим. Қиз баъзи сохта, анқов одамлар устидан шунчалик кулардики, бу ҳолатни сиз ҳам кўрсам, дейсиз. Ростдан-да беғубор кулгу!

Одатда мен адабиёт мавзусида яхши суҳбатлашаман. Фалсафа, тарих, психология ҳам ёқади. Мени янада ҳайратга солгани, қиз исталган мавзудан хабардор экан. У ҳатто мен ўқимаган китобларни ҳам санаб ўтди. Психология ҳақидаги қарашларини адабиёт билан боғлаганда кўплаб образлар руҳиятини таҳлил қилганига гувоҳ бўлдим. Баъзи танишларим Лермонтов, Пушкин ҳикояларини алмисоқдан қолган, сохта образлар дейишарди. Мен эса аксинча, Пушкиннинг Дубровскийсини, Лермонтовнинг Печоринини қаттиқ ҳурмат қилардим. Ҳатто уларга ўхшагим келарди. Тасодифни қарангки, қизга ҳам ўшандай мард йигитлар ёқар экан.

Соҳибжамол мана шу гапларни айтганда, олдинги ўриндиқдаги маҳмадона орқага ўгирилиб қаради. Унинг башарасига илгарироқ нега эътибор бермадим экан, жуда маъносиз эди. Илжайиб қўйди. У менга ёқмаган бўлса-да, мен ҳам тиржайдим. Таомил шунақа. Номард, қизгаям суқланиб қаради. Бу билан «мен Печорин» демоқчи бўлдими, ўзича. «Тошингни тер, соҳибжамол мен билан гаплашиб кетаяпти, демак, улоқ менда», дедим ичимда. Қайтанга ҳайдовчи тушунган одам экан, жимгина кетаяпти. Аёл эса янада кенгроқ жойни олиб, уйқуни ураяпти.

Тошкентга кириб келдик. Марказий кўчалардан ўтиб бораяпмиз. Бирор соатда қоронғи тушади. Машинадан тушишимизда телефонини сўрасам, қандай бўларкан? Нотўғри тушунмаса бўлди. Нега нотўғри тушунсин? Менинг муомаламни ёқтиргани учун суҳбатлашиб келди-ку. Самимийлигимга ишонмаса, гапирмасди-да. Бугун меҳмонхонага жойлашсам, эрталарга телефон қилиб, бирор жойга таклиф қиламан. Суҳбатлашиб ўтирамиз. Яхши қиз экан.
– Ҳозир нима қиласиз? – дабдурустдан олдинги ўриндиқдаги совуқ башара мендан сўраб қолди.
– Ҳеч нарса… меҳмонхонага бораман, – довдираб жавоб бердим.
– Аниқми? – кўзини лўқ қилди. Нима, бу мени аҳмоқ қилаяптими? Ёки бирор қаллобмикан?
– Ҳа, аниқ! – қўрслик билан жавоб бердим.
– Сиз нима қилмоқчисиз? – томдан тараша тушгандай қиздан сўради. Кўнглим бир нохуш нарсани сезгандай бўлди. Баданимдан совуқ тер чиқиб кетди.
– Ҳеч нарса, – қиз ҳам дангал жавоб берди.
– Сизни бирорта кафега таклиф қилсам, борасизми, маза қилиб ўтирамиз.
– Гап йўқ!

Қиз шу гапни айтганда, «Нексия» манзилга етиб келганди. Ростдан ҳам бир зумда етиб келди. Қиз билан йигит самимий суҳбатлашиб кетишарди. Менинг эса бошим қизиб борарди.