OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИван Бунин
Асар номиБернар (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Классицизм
Муаллифлар
   - Иван Бунин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонА. Шермуҳамедов
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бернар (ҳикоя)
Иван Бунин

Менинг бу дунёдаги кунларим жуда оз қолди энди.

Энди Антиб яқинида, бандаргоҳга қўшни бўлган Денгизбўйи Алпида бир вақтлар Бернар ҳақида қилган қайдларим тез-тез ёдимга тушади.
— бернер деразамга бир сиқим қум отган пайтда мен донг қотиб ухлаб ётардим...

Мопассаннинг «Сувда» ҳикояси ана шундай бошланади, 1888 йилнинг 6 апрелида, «Баламий» яхтаси Антиб бандаргоҳини тарк этиши олдидан, Бернар Мопассанни шу тахлит уйғотган эди.
— Деразани очишим билан юзимга, кўксимга ва вужудимга туннинг фараҳбахш эпкини урилди. Кўкдаги ҳарир мовийлик юлдузларнинг жонли жилвасидан титраб турарди...
— Ҳаво бугун айни муддао, жаноб.
— Шамол-чи?
— Соҳилдан эсяпти, жаноб.

Орадан ярим соат ўтди, улар энди аллақачон очиқ денгизда эдилар:
— Уфқ бўзариб борар, олисда, Фаришталар кўрфази ортида Нитстсанинг чироқлари, ундан ҳам олисроқда эса Вилфраншнинг айланиб турувчи маёғи кўринар эди... Ҳали ўзи кўзга ташланмаётгак бўлса-да, лекин қор билан қоплангани сезилиб турган тоғлардан баъзан қуруқ ва совуқ ҳаво эпкини келиб турарди...
— Бандаргоҳдан чиқишимиз биланоқ яхтага гўё жон кирди, яйраб кетди, тезлиги ошди, енгил ва майда мавжлар узра рақс туша бошлади... Тонг ёришиб борар, юлдузлар бир-бир ўчар зди... Ҳув олис кўкдв. Нитстса устида Юқори Алпнинг қорли чўққилари аллақандай ўзгача бир пушти ёлқинга чулғаниб борарди...
— Мен қуёш чйқишини томоша қилиш мақсадида рулни Бернарга бердим. Кучая бошлаган шабада яхтани титроқ тўлқинлар узра олға ҳайдарди, мен қандадир, олисларда янграган қўнғироқ садосини эшитдим. Ангелус бонг чаларди... Одамлар ҳали уйқуда ётган, лекин замин аллақачон уйғонган мана шу майин, шаффоф тонг палласини нақадар яхши кўраман! Тўйиб нафас олвсан, мусаффо ҳавони симирасан, биз учун абадий сирли ва буюк изтиробга айланган дунёнинг гуғилиб келаётган борлиғини кўрасан киши!..
— Бернар — озғин, чаққон, ҳайратланарли даража-да озодалик ва сариштаяикка ружу қўйган, ғамхўр сезгир, У покдил, садоқатли инсон, ажойиб денгизчи...

Булар Бернар ҳақидаги Мопассаннинг сўзлари. Бернар эса ўзи ҳақида мана бундай деган эди.
— Мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман.

Буни у ўлими олдидан айтган, бу унинг «Баламий» 1888 йилнинг 6 апрелида, денгизга йўл олган ўша Антибда, ўлим тўшагида айтган сўнгги сўзлари эди!

Ўлимидан бир оз илгари Бернарни кўрган киши шундай ҳикоя қилади:
— Кўп йиллар мобайнида Бернар буюк шоирнинг денгизда кечган саркаш ҳаётига ҳамроҳлик қилди, Мопассан то ўша машъум сафарга, Парижга, доктор Бланш ҳузурига йўл олгунига қадар Бернар ундан айрилмади.
— Бернар ўзининг ўша Антибида ҳаётдан кўз юмди. Лекин мен уни яқиндагина кўпинча «Баламий» лангарда турадиган мўъжаз Антиб бандаргоҳининг нурафшон соҳилида кўрган эдим.
— Баланд бўйли, қотма, юзлари денгиз шўридан дағаллашган Бернарни гапга солиш осон эмас эди. Бироқ суҳбат мавзуи Мопассанга бориб тақалдими, бас, мовий кўзлари шу ондаёқ жонланиб кетарди, Мопассан ҳақида у шундай тўлқинланиб сўзлардики!..
— Энди у абадий сукут қўйнига чўмган. Унинг сўнгги сўзлари шу эди: «Мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман».

Мен бу сўзларни у айнан қай тахлит айтганини яқ-қол тасаввур қиламан. Бу сўзларни у қатъият ва ифтихор билан, офтобдан қорайган, қариликдан қуруқшаган қўллари ила чўқина туриб айтган:

Хўш бу сўзлар билан у нима демоқчи бўлган? Бу дунёга келиб, яхши денгизчи сифатида одамларга наф еткаеганидан ифтихор туйғусими бу? Йўқ: тангри ҳар биримизга ҳаёт ила муайян бир истеъдод ҳам ато этганини ва уни тупроққа қориштирмасликдек муқаддас бурчни зиммамизга юклаганини айтмоқчи эди у. Хўш, булар нима учун керак? Буни билмаймиз, Бироқ биз тубига ҳеч қачон етиб бўлмайдиган бу дунёда ҳар бир мавжудот учун маъно ва дунёдаги ҳамма нарсанинг «яхши» бўлиши учун қандайдир мақсад зарурлигини, бу илоҳий мақсадга етишмоқ эса бизнинг тангри олдидаги хизматимиз, айни пайтда ҳам қувончимиз, ҳам ифтихоримиз эканини билишимиз шарт. Бернар буни яхши билар ва ҳис қилар эди. У зиммасига худо юклаган камтарин бурчни умр бўйи муносиб ихлос ва садоқат билан адо этди, тангрига қўрққанидан эмас, виждонан хизмат қилди. Шундай экан, у умрининг сўнгги дақиқаларида ўша сўзларни айтмаслиги мумкинмиди? «Банданг тавбасини даргоҳида қабул айлагувчи эй бирубор тангри таоло, сенга ва одамларга қарата бугун шуни айтишга журъат этаманки, мен ёмон денгизчи эмасдим, деб ўйлайман».
— Денгиздаги бирон бир нарсага Бернар бефарқ қараёлмас эди, деб ёзади Мопассан: ногаҳон дуч келган, қайдадир очиқ денгизда шамол эсаётганидан далолат берувчи совуқ оқимга ҳам, ғарбда изғирин шамол турганини англатувчи Эстерел кўкидаги булутларга ҳам... У яхтани шу қадар озода сақлардики, ҳатто кеманинг мис қопланган қайсидир бир қисмига тушган денгиз томчисига ҳам чидаб туролмас зди...

Ажабо, Бернарнинг бу томчини дарҳол артиб олишидан кимга наф бўлиши мумкин? У эса албатта артиб қўяр эди. Хўш, нега? Нима учун?

Ахир, ҳаммаси «яхши» бўлишини ҳатто худонинг ўзи хуш кўради-ку! Бернар ҳам ўз ижодининг «яхши» эканини кўриб, ўзи қувонар эди.

Назаримда, сўнгги кунларим билан хўшлашар эканман, мен бир санъаткор сифатида, ўз ҳақимда ўлими олдидан бир пайтлар Бернар айтган ўша сўзларга ўхшаш гапни айтишга ҳаққим бор, деб ўйлайман.