OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИван Бунин
Асар номиСовуқ куз (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Классицизм
Муаллифлар
   - Иван Бунин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАбдулла Шер
Ҳажм15KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Совуқ куз (ҳикоя)
Иван Бунин

Ўша йилнинг июн ойида У қўрамизда меҳмон бўлди — У доим ўзимизнинг одам саналарди: раҳматли отаси отамнинг ҳам дўсти, ҳам қўшниси эди. Фердинанд Сарой шаҳрида ўн бешинчи июн куни ўлдирилди. Ун олтинчи июн эрталаб эса почтадан газета келди. Отам қўлида кечки Москва газетаси, хонасидан чиқиб, бизлар — У, ойим ва мен ҳанузгача чой ичиб ўтирган емакхонага кирдида:
— Мана энди, дўстларим, уруш!— деди.— Саройда Австрия шаҳзодаси ўлдирилибди. Бу — УРУШ дегани!

Авлиё Пётр куни — отамнинг таваллуд санаси эди — бизникига жуда кўп меҳмон келди, тушлик маҳали менинг унга унаштирилганим маълум қилинди. Бироқ ўн тўққизинчи июлда Германия Россияга уруш очди...

Сентябрда У бизникига фақат бир кунга — урушга жўнаш олдидан хўшлашгани келди (у пайтлар ҳамма УРУШ тезда тугайди, деб ўйлар ва, шунинг учун ҳам, тўйимиз кўкламга қолдирилган эди). Мана, хайрлашув оқшоми. Кечки овқатдан сўнг, таомилга кўра, самовар олиб кирилди, шунда отам буғдан терлаган дераза ойнасига тикилиб, деди:
— Ажаб барвақт ва совуқ куз!

Биз ўша оқшом соқин ўлтирар, ҳаддан ташқари босиқ, ботиний ўй ва туйғуларимизни сир тутганча, аҳён-аҳёнда бир-биримизга шунчаки сўз қотиб қўяр эдик. Отамнинг куз ҳақидаги гапида ҳам ёлғондакам лоқайдлик бор эди. Мен балкон эшигига яқинлашиб, рўмолчам билан ойнани артдим: боғ узра, қоп-қора осмондан шаффоф муз бўлакларига ўхшаш қиррадор ва равшан юлдузлар чарақларди. Отам гавдасини ўриндиқ суянчиғига ташлаганча, стол тепасидаги қизиб кетган осма чироққа паришон тикилиб тамаки тутатарди, кўз-ойнак таққан ойим эса чироқ ёғдусида камоли диққат билан ипак халтача тикарди — биз унинг нчма эканини яхши билардик, — бу ҳолат ҳам таъсирчан, ҳам даҳшатли эди. Отам Ундан сўради:
— Шундай қилиб, бари бир нонуштага қолмай, эрталаб барвақт кетмоқчиман, дегин?
— Ҳа, агар рухсат этсангиз, эрталаб,— дея жавоб берди У.— Минг таассуф, лекин ҳали уйдагиларимга бирон бир кўрсатма ҳам берган эмасман.

Отам енгил сўлиш олди:
— Майли, ихтиёринг, азизим. Гап шунақа экан, у ҳолда ойинг билан биз энди ухлайлик, эртага сени ал-батта кузатиб қўймоқчимиз...

Ойим ўрнидан туриб, бўлажак куёвини чўқинтирди, У эса аввал ойимнинг, кейин отамнинг қўлини ўпди. Иккимиз холи қолгач, биз тағин бир муддат емакхона-да бўлдик — мен қарта сузишга тутиндим, У эса хонанинг у бурчидан бу бурчига жим бориб келарди, салдан кейин:
— Хоҳлайсанми, бир оз айланиб келамиз?— деб сўради.

Кўнглим тобора хиралашиб борарди, лоқайдгина жавоб бердим:
— Майли...

У даҳлизда кийинатуриб нима ҳақдадир ўйларкан, мийиғида жозибали кулганча Фетнинг шеърини эслади:

Совуқ эрур бу куз нақадар! Нимчангни кий, шолингни ўра...
— Нимча йўқ,— дедим.— Кейин нима эди?
— Ёдимда йўқ. Янглишмасам, мана бундай шекил-ли:

Гўё ёнғин аста юксалар Қарағайлар оралаб,— қара...
— Қанақа ёнғин?
— Ойнинг чиқишини айтмоқчидир-да. Бу мисралар-да қишлоқ кузининг аллақандай таровати бор: «Нимчангни кий, шолингни ўра...» Боболаримиз ва бувиларимиз замони... Эҳ, худойим-эй, худойим-эй!
— Сенга нима бўлди?
— Ҳеч нарса, азизам. Бари бир мунгли. Ҳам мунгли, ҳам яхши. Мен жуда, жуда яхши кўраман сени...

Биз кийиниб, емакхона орқали балконга чиқдик, ундан боққа тушдик. Аввалига шу қадар қоронғи эдики, мен беихтиёр унинг енгидан ушлаб олдим. Кейин жавоҳирдек ярқироқ юлдузларга кўмилган бутоқларнинг учлари ёришаётган кўкда қорайиб кўрина бошлади. У тўхтаб, уй томонга ўгирилди:
— Қара, деразалар қандайдир бошқача, кузга хос майин ёғду сочяпти. Ўлмасам, 6у оқшомни ҳеч қачон унутмайман...

Мен уйга қарадим, У мени швейтсарча ёпинғичим устидан қучди. Тивит рўмолимни сал очиб, ўпсин деб бошимни сезилар-сезилмас орқага ташладим. Ўпгач, У юзимга тикилди.
— Кўзларинг қандай чарақлайди-я,— деди.— Совқотмаяпсанми? Ҳавони қара, қишнинг ўзгинаси. Мабодо ўлиб кетсам, ҳар қалай, мени дарров унутиб юбормассан?

Мен ўйлаб қолдим: «Ростдан ҳам ўлдириб қўйиш-са-я?! Наҳотки, мен Уни қандайдир қисқа муддатга бўлса ҳам ёдимдан чиқарсам — ахир, бу дунёда ҳам-ма нарса бир кун келиб унутилади-ку?» Ўз ўйимдан ўзим чўчиб, шошиб жавоб бердим:
— Ундай дема! Сен ўлсанг, мен ортиқ яшолмайман! У бир оз жим қолгач, дона-дона қилиб деди:
— Начора, агар ўлсам, мен свни у ёқда кутаман. Сен тўйиб яша, бу ёруғ дунёда хўб ўйнаб-кул, кейин ёнимга боргин.

Мен алам билан ҳўнграб юбордим.

Эрталаб У кетди. Ойим кеча ўзи тиккан ўша машъум халтачани Унинг бўйнига осиб қўйди — халтачада ойимнинг ота-боболари урушларда тақиб юрган жажжи олтин бут бор эди,— кейин биз Уни аллақандай ҳаяжонли ноумидлик билан чўқинтирдик. Сўнг Унинг ортидан тикилиб, кимингнидир узоқ сафарга кузатаётганингда бўладиган гангиш ичида, фақат биз билан илк ҳуёш нурларидан ўт-ўланлар узра ярқираб ётган қировни, фараҳбахш эрта ўртасидагина вужудга келган зидликни ҳис этган кўйи, эшик олдидаги зинада қотиб турдмк. Бир оздан кейин ҳувиллаб қолган уйга қайтиб кирдик. Мен елкаларимни маҳкам қучганча, нима қилишга ҳайрон, бор овоз билан ҳўнграшни ҳам, қўшиқ айтишни ҳам билмай хоналар бўйлаб тентий бошладим...

Уни ўлдиришди — қандай даҳшатли сўз!— Галитсия-да, бир ойдан сўнг ўлдиришди. Мана, ўшандан бери ўттиз йил ўтди. Узундан-узоқ туюлган бу йиллар мобайнида бошимдан кўп, жуда кўп воқеалар кечди: улар ҳақида диққат билан ўйлар экансан, кечмиш деб аталган бу сирли, англаш мушкул, ақл ҳам, юрак ҳам бовар қилмайдиган ҳодисаларни хотирангда бирма-бир саралайсан киши. Ун саккизинчи йилнинг кўкламида, отамдан ҳем, онамден ҳам ажралган дамлар, мен Москва-да, Смоленск бозоридаги «Бекам, энди қалайсиз, қатиқ берсам ялайсиз?», деб доим устимдан куладиган чайқовчи хотиннинг ертўласида истиқомат қилардим. Мен ҳам чайқов билан шуғулланар, у пайтлардаги кўплар қатори, гоҳ қандайдир узукми, гоҳ жажжи хочми, гоҳ куя еган мўйнами — қолган-қутган баъзи нарсаларим-ни папоқ кийган, шинеллари ёқавайрон солдатларга пуллар эдим. Ана ўшанда, кунлардан бир кун бозорнинг Арбатга туташ бурчагида, камдан-кам учрайдиган гўзал қалбли, истеъфога чиққан ҳарбий киши билан ганишдим, тез орада турмуш қуриб, у билан Екатеринодарга жўнаб кетдим, Эримнинг кўнгиллиларга қўшилишга интилган ўн етти ёшлардаги жияни ҳам биз билан бирга эди. Салкам икки ҳафта йўл юрдик: мен — чипта кавушдаги қишлоқи аёл, у— оҳори тўкилган казакча чакмонли, узун соқолига оқ оралаган деҳқон, хуллас, Дон ва Кубанда икки йилдан ортиқ яшадик. Қишда, денгизда бўрон қўзғалган бир пайтда бошқа сон-саноқсиз қочқинларга қўшилиб, Новороссийскдан Туркияга қараб суздик; йўлда эрим терламадан ўлди. Шундан кейин бу ёруғ дунёда менинг учовгина яқин кишим қолди: эримнинг жияни, унинг ёшгина хотини ва улернинг қизчаси — етти ойлик чақалоқ. Лекин, кўп ўтмай, эримнинг жияни гўдакни менга топшириб, хотини билан Қримга, Врангел паноҳига жўнай қолди. Шу-шу, улар бедарак кетишди Мен эса оғир қора меҳнат билан ҳам ўзимни, ҳам қизчани боқиб, яна анча вақт Истанбулда яшадим. Кейин қизчани етаклаб, кўплар қатори не-не юртларда саргардон бўлмадим, дейсиз! Болгария, Сербия, Чехия, Белгия, Париж, Нитстса... Қизча аллақачон улғайиб, жуда ёқимтой, аммо менга бутунлай бефарқ қарайдиган фран тсуз қизига айланиб, Парижда муқим яшаб қолди, у энди Мадлен яқинидаги қандолат дўконида хизмат қилар, кумушранг тирноқли нозик қўллари билан шоко-лод қутиларини силлиқ қоғозларга ўрар ва уни зар-рин боғичлар билан тугиб, харидорларга тутқазар эди; мен эса худо берган насибага қаноат қилиб то ҳануз Нитстсада яшайман... Нитстсада биринчи марта минг тўққиз юз ўн иккинчи йили бўлган эдим — унинг кейин-чалик мен учун хор-зорликлар масканига айланишини ўша бахтиёр кунларимда хаёлимга келтира оларми-дим!

Бир пайтлар ўйламай-нетмай, сен ўлсанг, ортиқ яшолмайман, деган одам — мен ана шундай қилиб, Унинг ўлимидан кейин ҳам яшвйвердим. Бироқ, ўшандан буён бошимдан кечган савдоларни эслар зканман, доим ўз-ўзимдан сўрайман: хўш, у кунлардан нима қолди? Сўнг ўзимга ўзим жавоб қиламан: биргина ўша — совуқ куз оқшоми... Наҳотки, ҳаётимда, шундай оқшом бўлган? Ҳа, бўлган эди. Умр бўйи кўрган куним фақат шу,— қолганлари маънисиз тушдек ўтди-кетди. Ва мен ишонаман, жуда қаттиқ ишонаман: қайдадир у ёқда, ҳув ўша оқшомдагидек навқирон муҳаббатию ўша ёшлиги билан У мени кутмоқда. .«Сен тўйиб яша, бу ёруғ дунёда хўб ўйнаб-кул, кейин ёнимга боргин...» Мен тўйиб яшадим, хўп ўйнаб-кулдим, энди тезда ёнингга бораман.