OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифИван Бунин
Асар номиЗумрад осмон (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Классицизм
Муаллифлар
   - Иван Бунин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Нашриёт«Китоб дунёси» газетасидан олинди
ТаржимонНазира Жўраева (Рус тилидан)
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/03/27
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Зумрад осмон (ҳикоя)
Иван Бунин

Тунги кўкимтир, зим-зиё осмонда оқиш булутлар сузиб борарди. Тўлин ой атрофини ҳам кўкимтир булутлар ўраб олган. Киши тикилиб қараса, гўё булутлар эмас, балки тўлин ой сузаётганга ўхшарди, атрофидаги юлдузлар бамисоли сочиб юборилган бир ҳовуч жавоҳирдай кўринарди: тўлин ой аста-секин чексиз само узра юксалиб борар ва ўзи билан бирга юлдузларни ҳам ортидан эргаштириб кетаётгандек эди.

Очиқ дераза рахида бошини ортига ташлаганча осмонга тикилиб ўтирган қиз ўзини самодаги ажиб товланишлардан боши бироз айлангандек ҳис этди. Қизнинг ёнида йигит турарди.
— Бу қандай ранг экан-а, ҳеч ажратолмаяпман! Толя, сиз ажрата оласизми?
— Киса, ниманинг рангини?
— Сизга неча маротаба айтишим керак, исмимни бундай атаманг деб...
— Узр-р, Ксеня Андрэевна.
— Мен булутлар ортида қолган осмоннинг рангини айтаяпман! Ҳайратомуз ранг-а! Ҳам қўрқасан, ҳам ҳайратга тушасан киши. Ҳақиқатан ҳам бу самовий, ерда бунақаси учрамайди. Зумрадга ўхшайди.
— Осмонда кўринаяптими, демак, у самовий. Қизиқ, нима учун у зумрад бўларкан — Зумраднинг ўзи нима — Ранглар қоришмасими — Мен уни ҳеч кўрмаганман. Бу сўз шунчаки ёқиб қолган, холос.
— Ҳа. Эҳтимол, бу зумрад эмасдир, балки шунга ўхшаш нарсадир... бунақаси, очиғини айцам, фақат жаннатда учраса керак. Бу ажойиботни кўриб туриб, жаннат, фаришталар, Арши аъло борлигига қандай ишонмаслик мумкин?..
— Самбит дарахтида сап-сариқ ноклар..
— Толя, сиз жудаям айниб кетгансиз, Маря Сергэевна, эси паст қиз ҳар қандай ёш йигитдан афзалроқ, деб ҳақ гапни айтган экан.
— Киса, у жуда тўғри айтибди.

Қиз эгнига олачипор гулли чит кўйлак кийиб олганди, оёғида эса арзон поябзал. Унинг болдири ва тиззалари тўла, сочлари калта қилиб қирқилган, бошини кўрганни ром этадиган бир нозик тарзда хиёл ортига ташлаганди... Йигит бир қўлини қизнинг тиззасига қўйиб, иккинчи қўли билан унинг елкасидан қучди ва лабидан бўса олди. Қиз ўзини унинг оғушидан аста бўшатди-да, қўлини тиззасидан олиб қўйди.
— Тинчликми, хафа бўлдингми?

Қиз бошини дераза кесакисига тиради, шунда йигит қизнинг лабини тишлаганча йиғлаворай деб турганини кўрди.
— Сенга нима бўлди?
— Эй, ўз ҳолимга қўйинг...
— Айт, нима бўлди ўзи?

Қиз шивирлаб деди:
— Ҳеч нарса...

У дераза рахидан сакраб тушди-да, югуриб кетди.

Йигит елка қисиб қўяркан:
— Жинни бўлганми у! — деб қўйди.

1940 йил, 3 октябр