OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЖеймс Жойс
Асар номиЭвелин (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Ирландия адабиёти
Бўлимлар
   - Модернизм
Муаллифлар
   - Жеймс Жойс
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонАлишер Отабоев (Инглиз тилидан)
Ҳажм19KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/16
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Эвелин (ҳикоя)
Жеймс Жойс

Эвелин дераза олдида шом қоронғуси кўчани қандай забт этаётганига қараб ўтирарди. У боши билан дераза пардасига суяниб олган, димоғи чанг босган газлама ҳидини туярди. У чарчаганди.

Кўчадан бир неча йўловчи ўтди. Охирги уйда яшайдиган киши ҳам уйи томон кетди. Эвелин унинг семон йўлкада тўқиллатиб қадам ташлаганини, кейин эса янги қизил уйлар олдидаги тошқол тўшалган йўлакни шитирлатиб ўтганини эшитди. Илгарилари бу жойлар яланглик эди. Улар ҳар куни кечқурун шу эгасиз бўш ялангликда бошқа болалар билан ўйнашарди. Кейин белфастлик бир киши бу жойни сотиб олиб, уч-тўртта уй қурдирди. Ялтироқ томли, Қиштдан ясалган қизил рангли бинолар уларнинг пастқам кулранг кулбаларига ўхшамайди. Кўчанинг болалари — Девинлар, Уотерлар, Даннлар, кичкина Кео майриқ, Эвелин ва унинг ака-укалари, сингиллари шу ялангликда бирга ўйнашарди. Лекин Эрнест ўйинга қўшилмасди, унинг бўйи чўзилиб қолганди. Отаси тоғолчадан ясаб олган таёғини кўтариб, нуқул болаларни ялангликда қуваларди. Лекин ҳар сафар кичкина Кео сергак туриб, отасига тақлид қилиб қичқириб унинг келаётганини билдиришга улгурарди. Барибир, ўшанда ҳартугул яхши яшашарди. Ўша пайтлари отаси ҳозиргидек баджаҳл эмас, онаси ҳам тирик эди. Ўаммаси ўтиб кетди. Эвелин ҳам, ака-ука ва сингиллари ҳам вояга етди, онаси вафот этди. Тиззи Данн ҳам ўлди, Уотерлар эса Англияга қайтиб кетишди. Ҳамма нарса омонат. Энди Эвелин ҳам бошқаларга ўхшаб уйидан кетмоқчи.

Уй! У хонага разм солиб, бунча чанг қаердан кираркан, деб ажабланди, шунча йиллардан буён ҳар ҳафта чангини артиб, тозалаб қўядиган, кўзига сингиб қолган буюмларга қаради. Бир куни уларни ташлаб кетиши хаёлига ҳам келмаганди, балки энди бу буюмларни ҳеч қачон кўрмас. Ахир, шунча йиллар ўтиб ҳам, у бузуқ мусиқа асбоби устида, авлиё Маргарита-Мария Алакокнинг[1] номига битилган шаҳодатномаларнинг рангли тошбосма лавҳаси ёнида осиҚлиқ — сарғайиб кетган суратдаги руҳонийнинг исм-шарифини билолгани йўқ. Руҳоний отасининг мактабдош дўсти эди. Отаси ҳар гал келган меҳмонга суратни кўрсатиб беписанд оҳангда: «У ҳозир Мелбурнда», деб қўярди.

Эвелин уйини ташлаб кетишга рози бўлди. Бироқ бу ақлданми? У вазиятни ҳар тарафлама ўйлаб кўришга уринди. Уйида, нима бўлганда ҳам, бошпанаси бор, ейдиган нони беминнат, атрофида умр бўйи бирга яшаб келаётган жигарлари бор. Тўғри, уйда ҳам, ишда ҳам тинмай азият чекишга мажбур, албатта. Дўкондагилар унинг бегона бир йигит билан қочиб кетганини билишса нима дейишаркан? Аҳмоқ экан, дейишса керак; кейин эълон бериб, ўрнига бошқа одам топишади. Мисс Гейвен хурсанд бўлади. У доим Эвелиндан айб қидиради, айниқса, кимдир эшитиб турган бўлса.

«Мисс Ҳил, кутиб турган хонимларни кўрмаяпсизми?»
«Тезроқ қаранг, Мисс Ҳил» қабилида туртиб қўяди.

Эвелин дўкондан кетаётганига афсусланмайди.

Унинг янги уйида, олисдаги номаълум мамлакатда ҳаммаси бошқача бўлади. Кейин у — Эвелин турмушга чиқади. Одамлар унга ҳурмат билан мурожаат қиладиган бўлишади. Унга онасига муомала қилгандек қўпол муомала қилишмайди. Ўн тўққиздан ошганига қарамай, ҳатто ҳозир ҳам Эвелин баъзан отасининг қош-қовоҚидан қўрқади. Юрагининг тез уриб кетадиган бўлиб қолганига ҳам шу сабаб эканини у билади. Болалигида отаси уни, у қиз бола бўлгани учун, Гарри ва Эрнестни калтаклагандек қаттиқ калтакламасди, лекин охирги пайтлари отаси марҳум онасининг ҳурмати ҳаққи уни урмаётганини таъкидлаб, пўписа қила бошлади. Ўозир Эвелинни ҳимоя қиладиган кимса йўқ. Эрнест ўлган, Гарри эса доим шаҳар ташқарисида, черковларни безаш билан кун кўриб юради. Устига-устак, ҳар шанба оқшоми пул устида бўладиган жанжал Эвелиннинг тинкасини қурита бошлаганди. У доим ишлаб топгани — етти шиллингни бус-бутун ўртага ташлайди. Гарри ҳам топган-тутганини жўнатади, лекин отасидан пул олиш ўлимдан қийин. Отаси пулни бекорга совураяпсан, сенда мия йўқ, деб ўшқирар, тер тўкиб топган пулни кўчага сочиб келишга йўл қўймаслигини айтиб, яна алламбалолар деб қизини койишга тушарди; ҳар шанба куни кечқурун айниқса унинг феъли буткул айнирди. Бироқ охир-оқибат у, барибир, Эвелинга пул бериб, якшанбага тушлик учун бирор егулик келтириш ниятинг борми, деб сўрарди. Шунда Эвелин оёғини қўлига олиб югурар, оломон орасидан туртиниб-суртиниб, қора чарм ҳамёнини қўлида маҳкам сиқимлаб бозор-ўчар қилар ва озиқ-овқатларни бир амаллаб кўтарганча кеч кирганда уйга қайтарди. Эвелин рўзғорни тебратиш ва она меҳрига тўймаган икки норасидани вақтида едириб-ичириб, кечиктирмай мактабга жўнатиш учун кўп овора бўларди. Бу жуда оғир, сермашаққат ҳаёт эди. Лекин ҳозир уйни тарк этиб кетаётган паллада унга бу ҳаёт мутлақо нажотсиз бўлиб туюлмаётганди.

Эвелин Френк билан бирга янги ҳаёт қурмоқчи. Френк жуда меҳрибон, довюрак ва очиқкўнгил йигит. Эвелин Френк билан кечки кемада кетмоқчи, унга эрга тегиб, уни кутиб турган Буенос-Айресдаги уйида у билан бирга яшамоқчи. Френкни биринчи марта учратганида қай ҳолатда кўрганини у жуда яхши эслайди; йигит Эвелин баъзан кириб ўтадиган марказий кўчадаги уйда вақтинча яшаб турганди. Гўё бу кечагина, бир-икки ҳафта бурун бўлиб ўтгандек. Френк дарвоза ёнида турганди, кепкаси энсасига сурилган, сочининг бир тутами қуёшда мисранг тусга кирган юзига тушган. Кейин улар танишишди. У ҳар куни кечқурун Эвелинни дўконнинг олдида кутиб олиб, уйигача кузатиб қўя бошлади. «Лўли қиз»га[2] олиб тушганда эса, бурун кўрмаган қулай ўриндиқларга жойлашиб ўтирган қизнинг боши осмонга етди. Френк мусиқани жон-дилидан яхши кўрар ва баъзан ўзи ҳам хиргойи қилиб турарди. Одамлар уларнинг бирга юришганини билишарди ва Френк «Денгизчининг қаллиғи»[3] деган ашулани айтганда Эвелин уялинқираб жилмаярди. Эвелинни ҳазиллашиб қизғалдоқ, дерди Френк. Бошида хуштор орттиргани Эвелинни ташвишга солди, лекин кейинчалик у Френкка кўнгил қўя бошлади. Френк узоқ-узоқлардаги мамлакатлар ҳақида гапириб берарди. У денгизчиликни Аллен[4] йўналиши бўйича Канадагача сузиб борадиган кемада, ойига бир фунт эвазига дастёрликдан бошлаганди. У Эвелинга ўзи сузган кемаларнинг, денгиз йўлларининг номларини айтиб берарди. Бир пайтлари Магеллан бўҚозида сузганди ва қизга қўрқинчли патагонияликлар ҳақидаги ривоятларни сўзлаб берарди. Ўзининг айтишича, у Буенос-Айресда қўним топган, ватанига эса фақат дам олиш учун келган экан. Албатта, Френк билан ўрталаридаги муносабатдан хабар топгач, отаси Эвелинга бу йигит билан гаплашишни тақиқлаб қўйди.

«Мен бу олифта денгизчиларни жуда яхши биламан», деди у.

Бир куни отаси Френк билан тортишиб қолди, шундан сўнг Эвелин севгилиси билан яширинча учрашиб юришга мажбур бўлди.

Кўчада қоронғулик қуюқлашди. Эвелиннинг тиззасида ётган иккита хатнинг оқ доғлари чаплаша бошлади. Уларнинг бири Гаррига, иккинчиси отасига ёзилганди. Эвелиннинг Эрнестга меҳри бўлакча эди, лекин у Гаррини ҳам яхши кўрарди. Эвелин отасининг тез қариётганини ўйлади. У қизини соҚиниб азобланади, албатта. Баъзан қария жуда меҳрибон бўлиб қолади. Яқинда Эвелин тоби қочиб бир кун уйда ётиб қолганида отаси унга арвоҳлар ҳақида ҳикоя ўқиб берди, кейин қизига ўчоқда бўғирсоқ пиширди. Бир сафар, онаси тириклигида, улар ҳаммаси бирга Ўаут-Ўиллга[5] дам олгани боришганди. Ўшанда отаси болаларини кулдириш учун онасининг шляпасини кийиб олганини у жуда яхши эслайди.

Вақт зиқ, шошилиши керак, лекин у ҳалиям дераза пардасига суялиб, чанг босган газлама ҳидини ҳидлаб ўтирибди. Кўчадан шарманка[6] овози эшитилди. Унга бу куй таниш эди. Қизиқ, шарманка Эвелинга иложи борича рўзғорга кўз-қулоқ бўлиб туриш ҳақида онасига берган ваъдасини эслатиб қўймоқчидек айнан бугун оқшом куй таратаётир. У бемор онасининг охирги тунини эслади. Эвелин даҳлизнинг нариги тарафидаги қоронҚи, дим хонада ўтирганди. Ташқаридан италянча ғамгин куй эшитилди. Шарманкачига майда пул бериб ҳайдаб юборишди. Эвелин отасининг: «Лаънати италянлар! Шу ергаям етиб келишибди!», дея ғўддайиб бемор ётган хонага кирганини эслади.

У онасининг манглайига тамғадек босилган уқубатли турмуш ҳақида ўйлади. Мудом йўқотишу етишмовчиликлар билан ўтган бу умр охир-оқибат онасини ақлдан оздирганди.

«Дереваун Сераун! Дереваун Сераун!»[7]

Онасининг бу гапни телбаларча ўжарлик билан қайта-қайта айтган овозини эшитиб, Эвелин сесканиб кетди.

Кутилмаганда уни ваҳима босиб, ўрнидан сапчиб турди. Қочиш керак! Қочиши керак! Уни Френк қутқаради. У Эвелинни бахтли қилади, эҳтимол, меҳр-муҳаббатини ҳам аямас. Унинг яшагиси келади. Нега энди у бахтсиз бўлиши керак? Бахтли бўлишга ҳаққи бор-ку! Френк уни қўлидан маҳкам тутади, бағрига босади. У Эвелинни қутқаради.

Эвелин Норт-Уолдаги бандаргоҳда, бесаранжом оломон орасида турарди. Френк унинг қўлидан ушлаб олганди. У оғзи тинмай қизга сафарлари ҳақида бир нималарни қайта-қайта тушунтирарди. Бандаргоҳ жигарранг халта кўтарган аскарларга тўла эди. Эвелин кенг бино эшиги орқали қирҚоққа қадалиб турган, қалин ойнали дарчалари ёруҚ кеманинг ҳайбатли қорасини кўрди. Эвелин оҚиз очмади. Ёноқларидан қони қочиб, юзи оқариб кетганини ҳис этди ва иккиланиш-у умидсизликдан чарчаб, тўғри йўлни кўрсатишини, бурчидан огоҳ этишини сўраб худога ёлворди. Кема қоронғи осмонга қарата узун мунгли гудок берди. Агар Эвелин кетса, эртага Френк билан денгизда, Буенос-Айресга қараб сузаётган бўлади. Улар кемага патта олишган. Френкнинг шунча яхшиликларидан кейин у ортга чекина оладими? Умидсизлик юрагини алаҚда қилиб, Эвелиннинг кўнгли айний бошлади, лекин у пичирлаганча бор кучи билан худога ёлворишда давом этди.

Қўнғироқ жаранги юрагини тилиб юборгандек бўлди. У Френк қўлини сиққанини пайқади.

«Кетдик!»

Дунёдаги жамики денгизлар гўё Эвелиннинг юрагида кўпириб тошаётгандек бўлди. Френк уни ўша денгизлар қаърига тортқилаётир. Уни чўктириб юборади. Эвелин икки қўли билан темир тўсиққа ёпишиб олди.

«Кетдик!»

Йўқ! Йўқ! Йўқ! Бунинг иложи йўқ. Қиз титраб-қақшаб темир тўсиқни маҳкам чангаллаб ушлаб олди. Денгизлар қаърига азобли фарёдини отди.

«Эвелин! Эви!»

Френк тўсиқни ошиб ўтиб, Эвелинни чақирди. Йигитга тезроқ кемага чиқиб олиши кераклигини айтишди, лекин у тинмай қизни чақирарди. Эвелин худди чорасиз қолган жонивордек докадек оқариб кетган юзини йигит томонга бурди. Қизнинг нигоҳидан унинг Френкка муҳаббатини ҳам, видолашаётганини ҳам, уни илғаётганини ҳам билиб бўлмасди.


  1. Маргарита-Мария Алакок (1647 — 1690) — роҳиба, католик черковидаги энг машҳур маросимлардан бири — Муқаддас юрак ибодатининг асосчиси.
  2. Ирланд композитори ва опера қўшиқчиси Майкл Уилям Балфнинг (1808 — 1870) М.Сервантес новелласи сюжети асосидаги машҳур операси.
  3. «Денгизчининг қаллиқи», инглиз композитори ва драматурги Чарлз Дибдиннинг (1745 — 1814) ашуласи.
  4. Англияни Канада ва АЈШ билан боҚлайдиган денгиз йўли.
  5. Дублин бўҚозидаги унча катта бўлмаган тоқ.
  6. Шарманка — қути шаклида бураб чалинадиган мусиқа асбоби.
  7. «Роҳатнинг охири — азоб!» (ирланд тилида бузиб айтилган).