OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифларЖоанна Кол, Филип Кол
Асар номиАҳмоқлар арзандаси (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Америка адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Жоанна Кол
   - Филип Кол
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонДилмурод Усмонов (инглиз тилидан)
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Аҳмоқлар арзандаси (ҳикоя)
Жоанна Кол, Филип Кол

Катта аҳмоқ ва кичик аҳмоқ бирга яшашарди. Баъзи пайтларда улар турли хил тентакона ишларга аралашиб қолишарди. Чунки улар анчагина аҳмоқ эдилар-да!

Кунлардан бир кун катта аҳмоқ билан кичик аҳмоқ ҳовлида ишлашаётиб, сайр қилиб юрган сув тошбақасига кўзлари тушиб қолишди.
— Буни қара, қандай ёқимтой жонзот экан-а! – деди кичкина аҳмоқ ҳайратланиб. – Нима ўзи бу?
— Билмайман, - деди катта аҳмоқ.
— Кел, биз уни арзанда қилиб асраб оламиз, - деди кичик аҳмоқ.
— Биз илгари ҳеч қандай жонзот асраб олмаганмиз-ку, - деди катта аҳмоқ, - буни уддалай олармиканмиз?
— Биз унга қандай ғамҳўрлик қилишни китобдан ўқиймиз, ўрганамиз, - дея билағонлик қилди кичик аҳмоқ.
— Шундай қилиб, икки аҳмоқ тошбақани ушлашиб, кутубхонага йўл олишди.
— Хонаки ҳайвонларни парвариш қилишга оид бирор бир китобингиз борми, - деб сўради катта аҳмоқ кутубхона ходимидан.

Kutubxonachi ahmoqlarga uy hayvonlari to’g’risidagi kitoblar joylashgan javonni ko’rsatdi.  Katta ahmoq kitoblardan birni olib ko’z yugurtirdi. «Itlar – bizning do’stimiz « deb nomlanardi bu kitob.

— «Итларнинг тўртта оёғи бўлади», - дея китобни ўқий бошлади, - катта аҳмоқ.
— Бир, икки, уч, тўрт, - дея санади кичик аҳмоқ. Бизнинг арзандамизинг ҳам тўртта оёғи бор экан. Демак, у - ит!
— «Итларнинг ўз думларини силкитишлари уларнинг бахтиёрлигини ифодалайди», – деб ўқиди катта аҳмоқ яна.
— Бизнинг итимизнинг ҳам думи бор , бироқ у ҳозир думини ликиллатмаяпти. У хафа бўлса керак, - деди кичик аҳмоқ.

Катта аҳмоқ ўқишда давом этди:
— «Итларда кемириш учун иликли суяк, тақиш учун бўйинбоғ бўлиши керак».
— Итимизнинг бунчалар ғамгин эканлигининг боисини топдим, - дея қичқириб юборди кичик аҳмоқ, ахир бизнинг итимизда бу нарсалар йўқ-да! Шундай экан, у қанақасига хурсанд бўлсин!
— Кел, бу нарсаларни унга биз топиб берамиз, деди катта аҳмоқ кичигига.
— Бўпти, кетдик, - рози бўлди кичик аҳмоқ.
— Бироқ ён атрофда «итлари»нинг думини ликиллатиши учун хурсанд қилувчи на бир суяк ва на бир бўйинбоғ бор эди. Аҳмоқлар ташвиш тортиб қолишди, чунки уларнинг арзандалари хурсанд эмас эди-да! Улар нима қилишларини билмай ҳовлида тимирскиланиб юришарди.

 Ular hovlidagi hovuzcha yonidan o’tishayotganda to’satdan «it»lari  qo’llaridan sapchib, hovuzchaga  tushib ketib qoldi. Toshbaqa suvda suzib borar ekan, suvda uning yoyilgan dumi va oyoqlari yaqqol ko’zga tashlanar edi.

— Қара, унинг думига қара! – дея қичқирибди катта аҳмоқ. Демак, у сувда сузганида ҳам хурсанд бўлар экан-да!
— У сув ити бўлса керак, - деди кичик аҳмоқ, - шунинг учун сувга тушганидан хурсанд.

Шундай қилиб, икки аҳмоқ «ит»ларини кунора чўмилтиришадиган бўлишди. Ҳаво илиқ кунлари ҳовлидаги ҳовузчада, совуқ ва ёмғирли кунларда эса уй ичида – уй ҳаммомида чўмилтиришарди.
— Қара, биз бу хусусда кўп ишни ўрганиб , уддалай олдик-а? – деб қолди бир куни катта аҳмоқ кичик аҳмоққа ғурурланганча.
— Албатта. Китоблар бизга ҳамма ишни ҳам ўргатавермас экан. Ҳаётда кўп нарсани ўзимиз топишимиз керак экан, - дея ўз тажрибасидан ифтихор туйғусини туйиб, бошини виқор-ла кўтариб жавоб берди, - кичик аҳмоқ.

Икки аҳмоқ оғир тин олишди…