OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

5 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЖорж Оруелл
Асар номиҲайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Британия адабиёти
Бўлимлар
   - Болалар ва ўсмирлар адабиёти
Муаллифлар
   - Жорж Оруелл
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонСанобар Каримова (Инглиз тилидан)
Ҳажм372KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/22
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


Аннотация
Инглиз ёзувчиси Жорж Оруэллнинг «Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса” асарида мантиқий образлар орқали “Анимал фарм”сида рўй берган воқеалар тасвирланади. Собиқ Совет Иттифоқи мустабид тузумининг ғаройиб “ўйинлари” асар мазмунига сингдириб юборилган. Ҳайвонлар мустақиллик, эрк, озодлик, бахт, фаровон ҳаёт учун курашадилар. Лекин уларнинг мақсадлари саробга айланаверади. Асарда қатоғонлик даврининг халқ бошига солган фожеаларига алоҳида эътибор берилган. Асл исми Эрик Блэйр бўлиб, Жорж Оруэлл тахаллуси билан ижод қилган адибнинг “Қил ови”, “Бирма кунлари” романлари машхур.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ҳайвонлар хўжалиги ҳақида ғаройиб қисса
Жорж Оруелл

I- боб

Мистер Жоунз қоронғи тушиб қолганлиги учун товуқхонанинг эшигини беркитди. Лекин товуқлар катагининг орқа томонидаги тешикларни беркитиш унинг хаёлидан кўтарилди. Ферманинг этак томонидан қайтаётган мистер Жоунзнинг қўлида фонар бор эди. Ундан таралаётган нур ферма ҳовлиси бўйлаб ўйнарди. Кайфи ошиб қолган мистер Жоунз ферма майдонини гандирақлаган ҳолда кесиб ўтди-да, омборхонанинг орқа эшигидан кириб, оёғидаги этикларини улоктириб юборди. Кружкани қўлига олиб, бочкадаги пивога ботирди ва тўғридаги кушеткага - қаттиқ хуррак отиб ухлаётган миссис Жоунзнинг ёнига бориб ёнбошлади.

Мистер Жоунз ётадиган уйнинг деразаларидан нур тўшаётганини кўрган ҳайвонлар елкаларини силкитиб қўйдилар, қушлар эса қанотларини қокдилар. Кундуз куни ферма ҳайвонлари орасида бир хабар тарқалган эди. Қари майор Тўнғиз ўтган куни кўрган ажойиб ва ғаройиб тушини ҳикоя қилиб бермокчи эмиш. Шунинг учун ҳам ҳайвонлар қоронғи тушишини орзиқиб кўтардилар. Мистер Жоунз ухлагани кириб кетганидан сўнг ҳамма ҳайвонлар оғилхонада учрашишга келишиб олган эдилар.

Фермадаги ҳайвонлар орасида қариб қолган майор Тўнғизнинг ҳурмати жуда баланд бўлиб, ҳайвонлар унинг ҳикоясини тинглаш учун ҳатто уйқуларидан ҳам воз кечишга рози бўлдилар. Кекса майор бир вақтлар танловга қатнашиб, юқори ўринни олган эди. Мускуллари бўртиб чиққан, жуда кучли ва бақувват эди. Шунинг учун ҳам ғолибликни қўлга киритиб мукофотланганди. Ҳозир тўсинга осилган чирок остидаги қалин похол тўшалган супачада ётарди. Тўнғиз ўн икки ёшга кирган бўлиб, семизлигидан қорни осилиб кетганди. Лекин ўзига жуда бино қўярди, ўзини доно ҳисобларди, ҳайвонларга эса мурувватли эканлигини кўрсатиб қўйишни ҳамиша ёқтирарди.

Қари майорнинг атрофига фермадаги ҳамма ҳайвонлар йиғила бошлашди. Улар оғилхонага кириб келиб бир силкинишар, сўнгра жунларини ҳурпайтириб , бағирларини ерга бериб ётиб олишарди. Ҳайвонлар ётадиган катта оғилхонага биринчи бўлиб етиб келган Блубел, Жесий, Пинчир деб номланган итлар майор ётган супанинг олд томонига келиб, оёқларининг устига бошларини қўйган ҳолда ётиб, мунчокдай кўзларини қари майорга тикдилар. Товуқлар қўнокқа чиқдилар, каптарлар учиб бориб ҳавозага қўндилар. Қўй ва сигирлар Тўнғизнинг орқасига ўтиб, ёнбошлаб олиб ковуш қайтара бошлашди. Шундан сўнг аравага қўшиладиган отлар-Боксэр ва Кловир кириб келишди. Улар похоллар орасидаги майда ҳашоратларни туёқлари билан эзиб олмаслик учун эҳтиёткорлик билан қадам босишарди. Кловер ёши ўтган бўлишига қарамай ниҳоятда келишган эди. Болаларига меҳрибон, раҳмдил ва бахтли она бўлганлиги шундокқина сезилиб турарди. Унинг қомати тўрт марта қулунлаганидан кейин ҳам ўз кўркини йўқотмаганди. Боксэр Кловирдан 18 қўл катта бўлиб, жуда бақувват, қуввати икки от кучига тенг бўлиб, ўзига ишонган, ҳеч нарсадан қўрқмайдиган ботир от эди. Бурнининг устига осилиб тушган узун ёллари юзига анқовлик тусини бериб турарди. Аслида у ҳақиқатан ҳам тентакрок эди. Шунга қарамасдан, иродаси мустаҳкам бўлиб, каттиятли ва бир сўзли, кескир ҳайвонлардан эди. Фермадаги ҳайвонлар уни ҳурмат қилишарди. Ҳатто баъзи ҳайвонлар ундан ҳайиқиб ҳам турардилар.

Отлардан кейин Мюрилл исмли ок эчки ва Бенямин деб аталувчи эшак кириб келди. Беняминнинг ёши анчагина ўтиб қолган бўлиб, ҳайвонлар фермасида кўп йиллардан бери яшарди. Бугун кайфияти унчалик яхши эмас эди. Одатда у ниҳоятда камгап бўлиб, ҳамиша нимадандир аччиғланиб юрарди. Атрофидагилар билан беодоблик билан гаплашар, шарму ҳаёсиз сўзларни жуда кўп ишлатарди. Ўта бефаросат ва дангаса эди. Ҳатто пашшаларини қўриш учун думини ишлатишга ҳам эринарди. Думли ҳайвонлардан кўра думсиз ҳайвонларнинг афзаллиги ҳақида гапиришни хуш кўрарди. Фермадаги ҳайвонлар унинг қўлганини бирор марта ҳам кўришмаганди. "Фермада ҳайвонлар орасида кўнгилни ёзадиган бирор нарсага дуч келмайман",- дерди. Ўзини Боксэрнинг мулки деб ҳисобларди, лекин бу ҳакда асло гапирмасди. Иккалалари ҳафтанинг якшанба кунлари мевазорнинг орқасидаги очиқ майдонда сайр қилишарди. Баъзан улар бир-бирларига тегиб кетишарди, лекин шундай пайтларда ҳам бир-бирларига чурқ этишмасди Иккала от, Мюрилл ва Бенямин, жойлашиб бўлишганидан кейин оғилхонага оналарини йўқотиб қўйган бир гала ўрдак болалари кириб келишди. Ўрдак болалари кучлирок ҳайвонларга ем бўлмаслик учун чий-чийлашиб ўзларига бошпана излардилар. Оналик меҳри жўшиб кетган Кловир кўзларини жовдиратиб турган ўрдак болаларини чақириб, оёқлари билан ўраб олди. Беҳавотир жой топганларидан хурсанд бўлган ўрдак болалари отнинг иссиқ болдирларига бошларини қўйиб уйқуга кетишди. Жоунзнинг аравасига қўшиладиган чиройли, лекин фаҳм-фаросати камрок Молийй исмли от оғзидаги ок қандларини қусурлатиб ковшанган ҳолда ирғишлаб кириб келди-ю супанинг энг олдинги қаторидан жой топиб ўтирди. Бошқа ҳайвонларнинг диққатини бошидаги ёлларига тақиб олган қизил лентага тортиш учун бошини кибор билан силкитиб, чиройли майин кокиллариини юзига туширди. Энг сўнгги дақиқаларда ўзига иссиққина жой излаган мушук кириб келди. Йиғилган ҳайвонларга бир-бир қараб чиқиб, Боксэр ва Кловирлар орасига суқилди. Ширин уйқусини майорнинг товуши бузолмайдиган жой топганлигидан мамнун бўлиб, миёвлаб қўйди.

II- боб

Ҳамма тўпланган, фақат Мусо исмли қора қарғагина кўринмасди. У орқа эшикнинг тепасидан чиқиб турган тўсинга қўнганича ухлаб қолган эди. Мусонинг кўзларини юмиб олиб ухлаётганлиги узоқдан сезилмасди. Қари майор унга синчиклаб қаради ва жуда қулай жойга қўниб олиб, ҳикоямни тинглаш учун бутун вужуди билан берилиб турибди деб, томоғини қириб туриб, сўз бошлади:
— Ўртоқлар, кечаги тунда ажойиб ва ғаройиб туш кўрганлигим ҳақидаги хабар аллақачон орангизда тарқалиб бўлган. Лекин мен кўрган тушим ҳақида кейинрок сўзламокчиман. Аввал мени ўйлантириб юрган айрим фикрларни сизларга айтиб берай:

Ўртоқлар, мен кўп гапирмокчи эмасман. Мен жуда узоқ яшадим. Оғилхонада ёлғиз қолган пайтларимда кўрган-кечирган воқеаларимни сарҳисоб қилиш учун вақтим етарли бўлди. Назаримда, ёруғ оламда яшашнинг мақсаду моҳиятини ва аҳамиятини бошқа ҳайвонларга қараганда яхширок тушунаман десам хато бўлмас. Шу сабабли ҳам мени ўйлантирган муаммолар ҳақида сизларга гапириб беришни муқаддас бурчим деб ҳисоблайман. Ўртоқлар, турмушимизнинг қийинлиги ҳақида бирор марта ўйлаб кўрганмисизлар? Менимча, йўқ,! Ўртоқлар, ҳақиқатдан ҳеч қачон қочиб бўлмайди. Бор ҳақиқатни кўзингизга тик қараб туриб айтишим керак. Бизга табиат томонидан берилган қисқагина умримиз меҳнат ва машаққатларга тўла эканлиги ҳақида ҳеч ўйланганмисиз? Қашшоклик билан яшашимизнинг сабаблари Сизларни бирор марта қизиқтирганми? Бахтга тўлиқ бўлган фаровон тўкин-сочин ҳаёт ҳақида эса гапирмасам ҳам бўлади. Умрим давомида қорнимиз тўйиб овқат еганимизни асло эслайолмайман. Ўртоқлар, бўш қоп тикка турмаслигини яхши биласизлар. Оёқда тик туришимиз ва очимиздан ўлиб қолмаслигимиз учунгина одамлар овқат беришиб келишди. Ҳолбуки, биз эртадан кечгача тиним билмай ишлаймиз. Айниқса, кучли ҳайвонларни ишга яроксиз бўлиб қолгунларича аёвсизлик билан ишлатишади. Куч-қувватларини зулукдай сўриб олишади. Англияда яшовчи ҳайвонлар умр бўйи тўкин-сочин, фаровон ва бахтли ҳаёт ҳамда дам олиш нима эканлигини билишмайди. Ақлларини танибдики, меҳнатдан бошлари чиқмайди. Фақат, болаликнинг қисқагина даврларидагина ўйнаб-қўладилар. Кейин эса машаққатли меҳнат ва ҳайвон жисмини кемирувчи ғамлардан бошлари чиқмайди. Англия ҳайвонларининг ҳак-ҳуқуқлари ўз қўлларида эмас. Улар эрксизлик ва қулликка маҳқум этилган. Ҳа, бу кўз билан кўриб турган аниқ, рад этиб бўлмайдиган ҳақиқатдир. Хўш, бу табиатнинг адолатли қонуними ёки Англия мамлакати ниҳоятда қашшок бўлганлиги сабабли ҳам ўзининг ҳайвонларини бокиб ололмаётганлигиданми? Йўқ, ўртоқлар! Минг маротаба йўқ, ўртоқлар! Англиянинг ерлари унумдор ва серҳосилдир. Оби ҳавоси эса мўл ҳосил олиш учун жуда қулай. Она еримиз ўз заминида яшаётган ҳамма ҳайвонларнинг қоринларини тўйдиришга қудрати етади. Ердан олинадиган ҳосилимиз турмушимизнинг серобгарчилиги ва мўл-кўлчилиги учун етарли бўлади. Фақат биз яшаётган ферма ерларининг ўзи 12 от, 20 та сигир ва 400 лаб қўйни бока олади. Улар ферма ерларидан олинадиган ҳосил эвазига жаннатда яшагандай яшайдилар. Ўртоқлар, биз орзу қилаётган тўкин-сочин, фаровон ва озод ҳаёт шак-шубҳасиз бизга насиб қилади. Шундай экан, нима учун биз меҳнат ва машаққатлар ичида қорнимиз тўймасдан яшашимиз керак?! Биз меҳнат қилиб етиштирган маҳсулотнинг кўп қисмини одамлар қўлимиздан тортиб олишмокда. Мени ўйлантириб юрган ҳамма муаммоларнинг жавоби, ўртоқлар, шу масалага бориб тақалади. Англаяпсизларми, ўртоқлар, инсонлар бизларнинг ашаддий душманларимиздир. Агар ҳаёт саҳнасидан одамларни кўтариб ташласак, очликнинг ҳам, хўрликнинг ҳам, иш вақтидан ташқари мажбур қилиб қилинадиган қўшимча меҳнатларнинг ҳам илдизлари абадул-абадга қирқилади. Инсон маҳсулот бермайдиган ягона маҳлуқдир. У сут ҳам бермайди, тухум ҳам туғмайди, ферманинг ер майдонларини шудгорлашда омоч тортишга ҳам ярамайди. У жуда ожиз ва нотовон. ҳаттоки, тез югуриб қуённи тутиб олишга ҳам қодир эмас. Лекин. ўртоқлар, инсон ҳамма ҳайвонларга ҳукмини ўтказа олади. Ҳайвонларни аёвсиз ишлатиб, очларидан ўлиб қолмасликлари учунгина овқат беришади. Озиқ-овқатнинг кўп қисмини эса ўзлари учун сарфлашади. Бизнинг кучимиз ва меҳнатимиз билан ер ҳайдайдилар, гўнгимиз билан ерларни ўғитлайдилар. Лекин биз-чи, биз, ҳайвонлар, суягимизга ёпишиб кетган теридан бошқа ҳеч нарсага эга бўлмаймиз.

Олдимда тикка турган ҳолда кўзларини менга тикиб турган сигирлар, ўтган йили неча галлинг сут берганингизни биласизми?! Бузоқларингизнинг соғлом ва саломат ўсишлари учун керак бўладиган она сутлари қаерга кетди экан?! Бу сутлар охирги томчисига қадар ашаддий душманимиз бўлган одамларнинг томоғларидан ўтиб, жиғилдонларига тушиб кетганСиз-чи, товуқлар, ўтган йили қанча тухум туққанлигингиздан хабардормисиз?! Тухумларнинг қанчасидан жўжа очдингиз, биласизми? Йўқ, билмайсиз! Ҳаммаси бозорга олиб чиқилган, Жоунз ва унинг хизматкорларининг чўнтақларини қаппайтириш учун сотиб юборилган. Сиз, Кловир, туққан қулунларингизнинг қаерда эканлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Йўқ, ўйлашни хаёлингизга ҳам келтирмагансиз. Ахир қариган пайтингизда жонингизга аро кирадиган, бошингизга оғир иш тушганда енгиллатадиган, юрагингизга мадад берадиган, оғир ишларингизга елка тирайдиган тойлокчалар қани?! Уларнинг қаердалигини Сиз асло билмайсиз. Афсус билмайсиз. Улар ёшига кириши билан сотиб юборилган. Сиз уларни энди ҳеч қачон кўра олмайсиз. Ҳайвонлар қул каби ишлатилаётган ерларга эга бўлиш учун болаларингиз алмаштириб юборилган. Қанча кўп ишласангиз ҳам қорнингиз ҳеч қачон овқатга тўймайди. Қаранг, похол тўшалган супангиздан бошқа ҳеч вақонгиз йўқ. Ҳаттоки ҳайвонларнинг умри ҳам бахтсизлик ва фожеа билан тугайди. Ўртоқлар, биз ҳаётнинг иссиқ-совуғини бошимиздан ўтказиб, сўнгра қариб-чириб ўз ажалимиз билан ўлмаймиз. Мен ўзим учун куюнаётганим йўқМен омади чопган ҳайвонлардан бириман. 12 йил яшаб, 400 дан ортиқ бола кўрдим. Биласиз, чўчқалар учун кўпболалилик табиий ҳол ҳисобланади. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нима учун фермадаги ҳар бир ҳайвон қассоб пичоғи остида жон таслим қилади, умри раҳмсизлик билан муддатидан олдин тугатилади. Рўпарамда ўтиришган норасида чўчқа болаларининг ҳар бири жаллод кундаси устида жон таслим қилиб ҳаёт билан видолашадилар. Жон талваласасидаги даҳшатли ўлим қичқириғи ҳаммамизнинг бошимизда бор. Сигирлар, қўйлар, ҳаттоки отлар ва итлар ҳам бундай тақдирдан қочиб қутула олмайдилар. Боксэр, кучингиз кетиб мункиллаб қолганингизда Жоунз сизни арзимаган пул эвазига ҳайвонлар учун қонсерва тайёрлайдиган корхонага сотиб юборади. Жониворлар учун тайёр озуқага айланасиз. Ҳа, одамлар сизни жаллодлик билан сўядилар, қаттиқ ва чандр гўштингиз ва суягингиздан тулки ва итлар учун емиш тайёрлашишади. Итлар эса қариб қолиб, оғизларидаги тишлари ҳам битта қолмай тушиб кетгач, бўйниларига ғишт бойлаб чўктириб юборадилар. Ўртоқлар, ҳаётимиздаги ҳамма ёмонликлар инсонлардан, уларнинг зўравонликларидан келиб чиқаётганлиги энди сизларга равшан бўлгандир. Ўртоқлар, агар биз фермамиздан одамларни қувиб юборсак, олинаётган ҳамма маҳсулотлар ўзимизники бўлади. Биз бир кечадаёқ, бойиб кетишимиз ва озодлигимизни қўлга киритишимиз мумкин. Бунинг учун эса жонимизни гаровга қўйиб бўлса ҳамки, инсонлар давлатини ағдаришимиз керак бўлади. Шундагина бизга бахт қуши қўлиб бокади. Ўртоқлар, сизларга етказишни зарур деб ҳисоблаган фикрларим шулардан иборат эди. Кўзғалоннинг қачон бўлишини мен ҳам аниқ билмайман. Эҳтимолки бир ҳафтадан кейин, эҳтимолки юз йилдан кейин рўй берар. Лекин кўзларим билан оёқларим остидаги похолни аниқ, кўриб турганим каби адолатнинг тантанасига тўлиқ ишонаман. Ҳа, эртами ёки кеч адолат, албатта, ғалаба қозонади. Ўртоқлар, ҳақиқат ғалаба қилган кунни ўз кўзингиз билан кўриш сизга насиб қилади. Менинг сўзларимни келгуси авлодга, албатта, етказинг. Болаларингиз, келажакни қурувчилар ва яратувчилар бундан хабардор бўлишлари жуда-жуда зарурдир. Токи кейинги авлод ҳам ғалабага эришмагунча курашни давом эттираверсин. Ўртоқлар, бу йўлда сиз ҳеч қачон иккиланманг. Сизни тўғри йўлдан адаштириш учун қилинган ҳаракатларга асло ишонманг. Инсонлар ва ҳайвонларнинг умумий манфаатлари ва қизиқишлари ҳақидаги уйдирмаларга ҳеч қачон қулок солманг. Инсонлар ва ҳайвонлар орасида бирликнинг бўлиши асло мумкин эмас. Инсон ва ҳайвонлар ўртасидаги монополистик бирлашмаларнинг равнақи ҳақидаги фикрларнинг ҳам ҳаммаси ёлғон. Инсон худбин ва айёрдир. У фақат ўзинигина ўйлайди. Ҳайвон манфаатлари уни ҳеч қачон қизиқтирмайди. Ҳайвонлар орасида тўла бирлик ва ҳамкорликка эришсаккина, бу курашда ғолиб чиқамиз. Инсонлар бизнинг душманларимиз, ҳайвонлар эса бизнинг дўстларимиздир! Яшасин, ҳайвонларнинг умумий бирлиги ва ҳамкорлиги!

Ҳайвонлар кекса майорнинг нутқини гулдирос қарсақлар ва олқишлар билан тасдиқлашди. Тўртта каламуш инларининг оғзига ўрмалаб чиқишиб, тешиклардан бошларини чиқаришиб, думларини тагларига босиб ўтирган ҳолда қари майорнинг нутқини тинглаётган эдилар. Итлар уларни кўриб қолиб ирриладилар. Қўрқиб кетган каламушлар инларига қараб қочишди.

Майор жимлик ўрнатиш учун олдинги оёқларини кўтарди:
— Ўртоқлар, - деди сўнгра, - биз бир муҳим масалани ҳал қилиб олишимиз керак. Сиз яхши биласиз. Орамизда қуён, каламуш каби ёввойи ҳайвонлар ҳам яшашади. Уларни сафимизга қабул қиламизми ёки йўқ? Улар бизнинг ўртоқларимизми ёки душманларимизми? Шу масалага аниқлик киритиб олишимиз керак. Ҳозир шу масалани кун тартибига қўяман. Оёқларимизни кўтариб овоз берайлик.

Ҳайвонлар оёқларини кўтариб овоз беришди Уларнинг кўпчилиги каламушларни ўз сафларига қўшишга рози бўлишди. Фақат учта ит ва мажлисда овоз беришни ўйлаб топган кекса майорнинг икки томонида турган мушўқларгина қарши чиқди. (Кейин маълум бўлишича, мушўқлар ҳар икки томон учун овоз беришган экан) Майор нутқини давом эттирди:
— Бошқа сизга айтадиган айтарли гапларим йўқ. Фақат бир нарсани сизга такрор айтаман. Инсон ва унинг барча ҳаракатларига қарши бўлишдек ҳайвонлик бурчингизни унутманг! Икки оёқда юрадиганлар душманларингиз, тўрт оёқлаб юрадиганлар ва қанотлари билан учадиганлар ўртоқларингиздир. Инсонларга қарши курашаётганингизда уларга ўхшаб қолишдан сақланинг. Ҳатто улар устидан ғалаба қозонганингизда ҳам, одамларнинг бузуқликлари ва ёмон ишларини ўзлаштирмаслигингиз керак. Инсонларга хос бўлган одатлардан ҳамиша сақланинг!

Ҳайвонлар ҳеч қачон:
— уйларда яшамасин;
— кроватларда ухламасин;
— спиртли ичимликлар ичмасин;
— тамаки чекмасин ва пул ишлатмасин;
— савдо билан шуғулланмасин.

Юқоридаги ҳусусиятларнинг ҳаммаси инсоннинг ёввойи ва шайтоний ҳусусиятларидир. Ҳаммасидан ҳам муҳими шуки, ҳеч бир ҳайвон иккинчиси устидан асло ҳукмронлик қилмасин. Ожизлар кучлиларга қарам бўлмасин. Ақллилар ақли заифларни эзмасин. Ҳайвонларнинг ҳаммалари бир-бирларига биродардирлар. Шунинг учун бир-бирларини асло ўлдирмасин. Ҳамма ҳайвонлар тенг ҳуқуқлидир. Энди, ўртоқлар, кечаги тунда кўрган тушим ҳақида гапириб берай. Кўрган тушимни тўлалигича тасвирлаб беришдан ожизман. Бу инсон зоти қирилиб кетганидан кейинги ҳаёт ҳақидаги туш эди. Бу туш кўп йиллар ўтиб, унитилиб кетган бир воқеани ёдимга солди. Онам ва бошқа аёл чўчқалар ёшлигимда бир ажойиб қўшиқни қўйлашарди. Қўшиқ фақат уч байтдангина иборат бўлиб, оҳанги ҳайвонларни ўзига тортиб олади. Болалигимда бу қўшиқни мен ҳам илҳом билан қўйлардим. Орадан кўп йиллар ўтиши билан уни унитиб қўйганман. Кечаги кўрган тушим эса қўшиқнинг сўзларини ҳам, қўйини ҳам эсимга солди. Ўша ашуланинг сўзлари хотирамда тикланди. Авлод-аждодларимиз томонидан қадимда куйланиб келган бу қўшиқни унитиб қўйган эдик. Ҳозир мен сизларга ўша ашулани айтиб бермокчиман. Кўриб турибсизлар, қариб қолганман. Овозим ҳам ўз ширасини йўқотган. Бунинг устига хиррилаб қолганман. Лекин сизларга ўргатиб қўйганимдан кейин жойиға қўйиб қўйлайсизлар деган умиддаман. Кекса майор тамоғини қириб олиб "Англия ҳайвонлари" деб номланган кўҳна қўшиқни қўйлай бошлади. Ўзи айтганидай, овози хириллаб чиқарди. Лекин бу билинмасди. Чунки шу қадар берилиб илҳом билан айтардики, ҳайвонлар тўлқинланиб кетганликларини ҳам сезмай қолишди. Юрақлари хинидан чиқиб кетгудай дукиллаб урарди. Кўкрақлари ашуланинг қўйиға мос равишда кўтарилиб, пастга тушарди. Ашуланинг қўйи клементайн ва ла кукарача деб аталувчи мусиқа оҳангларини эсга солар ва уларнинг оралиғидаги бир қўйни пайдо қиларди:

Эй буюк Англиянинг эзилган ҳайвонлари!
Эй буюк Ирландиянинг хўрланган ҳайвонлари!
Эй жаҳоннинг ҳақ-ҳуқуқи топталган ҳайвонлари!
Ҳамма ҳайвон тенг ҳамда адолат маёқ бўлган,
Олтин замон қўйланган олов қўшиғим тингланг!

Ҳукмрон инсон мангу йўқолиб, Биз кутган кунлар албат келади.

Ҳосилдор ерларни оёққа олиб,
Англия ҳайвонлари бахтли бўлади.
Бурнимиздан бурундиқлар ечилар,
Белимиздан эгар-жабдуқ олинар.
Хипчинлар ҳам тушмас ҳеч устимизга
Туёқдаги тақалар мангу зангланар
Бизники деб ўйланмаган бойликлар,
Буғдойлару арпа, сули ҳам, пичан,
Макка, жовдар, ловия ҳам шолилар,
Ҳайвонларга насиб бўлар тамоман.
Озодлик ғалаба қилган кунларда
Англия ерида қуёш порлайди.
Суви ҳам сут каби окиб тунларда,
Шабодаси ўйнаб гул эркалайди.
Кураш-ла келади порлок келажак,
Эрк учун жонимиз қурбон бўлажак.
Сигирлар, отлар, ғозлар ҳам қўрқалар
Бахтли кунларга албат етажак!
Эй буюк Англиянинг қудратли ҳайвонлари!
Эй буюк Ирландиянинг шиддатли ҳайвонлари!
Эй ферманинг меҳнатдан қақшаган ҳайвонлари!
Ҳамма ҳайвон.тенг ҳамда адолат маёқ бўлган,
Олтин замон қўйланган жўшқин қўшиғим тингланг!

Ашула ҳайвонларнинг қонларини қайнатиб, ёввойи ҳисларини кўзғатиб юборди. Ҳайвонлар қўшиқни ўзлари қўйлай бошлашди. Кекса майор бундан хотиржам бўлиб аста кўзларини юмди. Ҳайвонлар эса яна-да баланд овоз билан жўрликда қўйлай бошлашди. Ҳаттоки фаҳм-фаросати камрок бўлган ҳайвонлар ҳам ашуланинг қўйини ва уни бир неча байтларини ўзлаштириб олишди. Ақлли ҳисобланган чўчқалар ва итлар эса ашулани бир зумда ёдлаб олишиб жону диллари билан қайта-қайта қўйладилар. Ҳайвонлар қўшиқни бир неча маротаба такрорланганларидан кейин эса фермани ларзага келтириб шиддат билан қўйлай бошладилар. Сигирлар му-мулаб, итлар вовуллаб, қўйлар мараб, отлар кишнаб, кучукчалар эса вангиллаб айтар эдилар. Ашула уларнинг руҳини ҳаддан ташқари кўтариб юборган эди. Ўрганиб олганларидан кейин ҳам 5 марта қайтариб-қайтариб баланд овоз билан айтишди. Агар ашула узилиб қолмаганида тун бўйи ҳам тўхтамай айтишарди. Юракни ўйнатиб юборадиган баланд ва шиддатли овоз билан айтилаётган қўшиқ кроватда ухлаб ётган мистер Жоунзни уйғотиб юборди. Мистер Жоунз фермага ёввойи тулки ўрмалади деб ўйлаб ётокхона бурчагига тикка қилиб қўйилган милтиқни қўлига олиб қоронғуликка қараб ўқ узди. Ўқлар молхона деворига бориб тегди ва деворлар орасига кириб йўқолиб кетди. Мажлис шошилинч тугатилди ва ҳамма ҳайвонлар ётиш учун ўз супаларига тарқалишди. Паррандалар эса қўндокларига учиб чиқишди. Сўнгра бир дақиқа ҳам ўтмасдан тош қотиб ухлаб қолишди. Бутун фермани тун сукунати қоплади.

Мажлис ўтгандан кейин, учинчи кун кечкурун, уйқуга ётган қари майор эрталаб уйқудан уйғонмади. Марҳум мевазор боғнинг ёнига дафн этилди. Дафн маросимида ўзи ўргатиб кетган қўшиқни ҳайвонлар маюслик билан қўйлашди. Сўнгги уч ой давомида улар жуда серҳаракат бўлиб қолдилар. Майорнинг нутқи юрақларига олов ташлаб қўйган эди. Ақллирок ҳайвонлар келажакдаги ҳаётнинг режаларини туза бошлашди. Улар режалар билан боғлиқ вазифалар ва вазифаларни бажаришдаги ҳайвонлик маъсулияти ҳақида тинмай уқтиришарди. Майор томонидан башорат қилинган қўзғалоннинг қачон бўлишини ҳеч бир ҳайвон билмасди. Чунки қўзғалон бошланиши учун ижтимоий муҳитнинг етилиши ва исён бошланиши учун бирон бир тўртки бўлиши керак эди. Лекин қўзғалонга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш ўзларининг ҳайвонлик бурчлари эканлигини тўла англаб етгандилар.

Қўзғалонни ташқил қилиш ва унинг моҳиятини ҳамма ҳайвонларга бирдай етказиш ниҳоятда машаққатли вазифа эди. Бу вазифани ақлли ҳайвонлар-чўчқаларнинг зиммасига юклатилди. Ферма ҳайвонлари тўнғизлардан иккитасини жуда ҳурмат қилишар, ўзларининг улуғлари деб санашарди. Улардан бири Сноубол, иккинчиси эса мистер Жоунз сотиш учун бокувга қўйган Наполеон эди. Наполеон жуда баҳайбат, кучли ва дадил, шиддатли, қўрқмас Виктор тўнғизи бўлиб ферма ҳайвонлари орасида унга тенг келадигани йўқ эди. Ўзининг ишини яхши билар, шунинг учун ҳам нимани хоҳласа унга эришарди. Ишнинг кўзини биларди. Наполеон кўп гапирмасди. Ҳайвонлар орасида обрў-эътибори яхши эди. Наполеонга қараганда Сноубол анча дилкаш бўлиб, ҳайвонлар билан тез эликишиб кетарди. Улфатчиликни жуда ёқтирарди. Тезоб бўлишига қарамасдан фикри теран, янгиликлар яратишга ўч эди. Наполеон фермадаги бошқа тўнғизларга қараганда қатъийрок эди. Уларнинг орасида фаҳм-фаросатлиси кичкинагина, лекин семиз Скуийлир деган тўнғиз эди. Унинг юзлари ташқарига бўртиб чиққан бўлиб, кўзлари юлдуздек ёнарди. Ҳаракатлари чаққон, овози ўткир эди. Ўзини ниҳоятда ақлли ва доно ҳисобларди, жимжимадор ва ялтирок сўзларни кўп ишлатарди. Маъруза қилаётганида ёки бирор муаммони ҳал этиш учун баҳсга кирганида_ҳамиша тебраниб, ўз оғирлигини бир оёғидан иккинчи оёғига ташлаб турарди. Орқасидаги думи эса девор соатининг тошлари каби ликилларди. Унинг бу туриши фикрини бошқа ҳайвонларга маъқуллатиш учун қўлланадиган энг самарали усул эди. Ҳайвонлар Скуийлир қорани ок деб ишонтира олади дейишарди. Шу уччала чўчқа ҳайвонизм таълимотининг тарғиботчилари бўлиб, ҳайвонлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришда тиним нималигини билишмасди. Ҳар бир муаммони синчиклаб ўрганишарди. Мистер Жоунз уйқуга кетганидан сўнг ҳафтанинг бир неча тунларида мажлислар ўтказишар ва ҳайвонизм асослари ҳақида узундан узоқ маърузалар қилишарди. Дастлаб ҳайвонлар бу ҳаракатларга бепарволик билан қарадилар ва аҳмоқона саволлар билан ҳам мурожаат қилиб туришди. Баъзи ҳайвонлар эса мистер Жоунз олдидаги ҳайвонлик бурчлари ва унга содиқлик муаммоларини ҳам кўтариб чиқишар, мистер Жоунзни ўзларининг ягона хўжайини деб тан олишарди. Баъзан ҳайвонлар муҳим муаммолар бўйича ниҳоятда гўллик билан мулоҳаза юритишарди:
— Агар мистер Жоунз бўлмаса оч қоламиз, бизнинг қорнимизни ким ҳам туйдирарди. Ўлганимиздан кейин қолганлар билан ишимиз нима? Мистер Жоунзсиз яшаб бўладими? Ёки бу қўзғалон-ку, албатта, амалга ошар экан, унда биз тайёргарлик кўриб нима қиламиз. Тайёргарлик кўрдик нима-ю кўрмадик нима? Барибир эмасми? деган саволларни ҳам беришарди. Чўчқалар эса бундай фикр юритиш ҳайвонизм руҳиятига мос келмаслигини тушунтиришда жуда-жуда қийналардилар. Энг аҳмоқона саволлар Молли исмли ок от томонидан бериларди. У мажлислардан бирида шундай савол берди:
— Қўзғолондан кейин ҳайвонларга шакар бериладими ёки йўқми?
— Йўқ,-деб жавоб берди Сноубол қатъийлик билан баланд овозда. Бизнинг фермамизда шакар тайёрлаш учун ишлаб чиқариш қуроллари йўқ. Лекин, ўртоқ, у вақтда сизга шакар керак бўлмайди. Сули ва пичанлар фермада етарли миқдорда тўпланади ва хоҳлаганингизча ейишингиз мумкин бўлади. Молли иккинчи маротаба:
— Ўша пайтда сочларимга лента тақишим мумкинми? - деб сўради.
— Сноубол ниҳоятда ҳайратланди:
— Ўртоқ., - деди у, -сиз яхши кўриб сочларингизга тақиб олган ўша ленталар қулликнинг рамзидир. Наҳотки, озодлик деган муқаддас тушунчанинг моҳиятини англаб етмаган бўлсангиз!

Молли Сноуболнинг сўзларига қаршилик билдирмади, сукут сақлади. Лекин берилган жавобдан қаноатланмаганлиги шундокқина сезилиб турарди.

Чўчқалар қўлга ўргатилган Мусо деб аталадиган қора қарға томонидан тарқатилган уйдирмаларга қарши курашишнинг мураккаб эканлигини тушуниб турардилар. Гап ташувчи ва эртак айтувчи бу қора қарға мистер Жоунзнинг эркатойи эди. У ниҳоятда чиройли сўзлар ва ўз фикрини сиполик билан тушунтира оларди. Эшитувчининг диққатини эса дарров ўзига жалб қилиб оларди. Мусо кўпинча Шакартоғ деб аталган ажойиб ўлка ҳақида ривоят тўқирди. Ўлганларидан кейин ҳайвон ва паррандаларнинг руҳлари булутлардан ҳам юқорида жойлашган Шакартоғ ўлкасига учиб кетади деб ишонтирарди. Жаннат ўлкасида ҳар якшанба кунлари шакарқанд ва беда берилиши, ок қанд ва энгер уруғидан қилинган олий нав тортлар эса оёқлари остида ўсиб ётиши ҳақида қизиқарли ҳикоя айтарди. Кўпчилик ҳайвонлар Мусони ёқтирмасдилар. Меҳнатдан қочиб, афсоналар тўқиб ва айтиб кун кўришини хушламасдилар. Шунга қарамасдан баъзи ҳайвонлар Шакарқанд тоғи борлигига ишонардилар. Чўчқалар эса бу ишончни тарқатиб юбориш мақсадида қизғин баҳс олиб борардилар. Чўчқаларнинг ишончли ва содиқ шоғирдлари Боксэр ва Кловир эди. Улар чўчқаларнинг фикрларини сўзсиз қабул қилишар, тез ўзлаштиришар ва ишонтира оладиган далиллар билан бошқа ҳайвонларга тарқатишарди. Улар ҳеч қачон мустақил фикр юритишмасди.

Молхона биноси ичида бўладиган тунги йиғинлар ҳанузгача давом этиб келарди. Улар кўпайиб, "Англия ҳайвонлари" қўшиғини жўрликда қўйлаш билан якунланадиган бўлди. Қўзғалон чўчқалар кутганидан кўра эртарок муддатда рўй берадиган вазият етилиб қолди. Исённи амалга оширишда бундай имқоният бўлиб қолишини чўчқалар асло кутишмаганди.

Мистер Жоунзнинг бошига қора кунлар тушди. У қобилиятли фермер бўлишига қарамасдан синиб қолди. Судлашиш жараёнида катта пул йўқотди. Оғир қайғуга ботиб, руҳи тушиб кетиб, ўзини билмайдиган даражада ичкиликка берилди. Соғлиғи ҳам ёмонлашиб борарди. Кун бўйи ошхонадаги стулда қимирламай ўтириб, турли рўзномаларни ўқир ва пивога бўктирилган нон билан Мусони овқатлантирарди. Фермадаги бўлаётган ишлар уни қизиқтирмай қўйди. Ишчилари эса ниҳоятда инсофсиз эди. Меҳнат қилишни асло ёқтиришмасди. Ферма далаларига фойдасиз ўсимликлар экила бошлади. Биноларнинг томлари эса тузатиш ва ямашга муҳтож эди. Фермани ўраб турган тўсиқлар қаровсиз ҳолда ағдарилиб ётарди. Ҳайвонларга бериладиган овқатлар ҳам мазза-матрасиз бўлиб, қорниларини тўйдирмасди.

Июнь ойиға келиб пичан ўрими яқинлашди. Йилнинг энг узун туни медсамиуўзив (медсамиуўз-ив тун маъносини билдириб, Ўзбекистонда 24 июнга тўғри келади) ҳафтанинг шанба кунига тўғри келди. Шу куни мистер Жоунз Вилингдон (Англия қишлокларидан бирининг номи)га борди. У ерда жойлашган "Қизил шер" пивохонасида одатдагидан кўп ичиб қолиб кетди ва фермага қайтиб келолмади. Ферма ишчилари эрта тонгда туриб сигирларни соғиб олишди. Сўнгра қуён овлагани кетишди. Улар жуда шошилганликлари туфайли ҳайвонларга ем беришмади. Мистер Жоунз чошгоҳга яқин фермага қайтиб келиб, ошхонадаги диванга чўзилди. Юзига «Жаҳон ахборотномаси» рўзномасини ёпиб олиб қаттиқ уйқуга кетди. Кеч тушиб, вақт алламаҳал бўлганлигига қарамасдан ҳайвонларга ҳанузгача овқат берилмаганди. Ҳайвонлар очликдан токатсизлана бошлашди. Сигирлардан бири озиқ-овқат сақланадиган омборхона эшигини шохи билан итариб очиб юборди. Очофотлик билан ўзини ичкарига урди. Унинг орқасидан бошқа ҳайвонлар ҳам омборхонага бостириб кирдилар. Сақланаётган озиқ-овқатларни очкўзлик билан оғизларига солиб ковшана бошлашди. Ҳайвонларнинг одатдан ташқариги шовқини мистер Жоунзни уйқудан уйғотиб юборди. Қуён овидан қайтиб келиб аҳволни кўрган хизматкорлар қўлларидаги хипчинлар билан ҳайвонларни уриб ҳайдай бошлашди. Ғазабланган ишчилар ҳайвонларнинг олди-орқасига қарамай урардилар. Кун бўйи оч қолиб кетган ҳайвонларнинг ҳам токатлари тугаб ,ўзларини тутолмай қолишди ва одамларга ташланишди. Уларни ҳар томондан ўраб олиб, шоҳлари билан сузиб, оёқлари билан тепа бошладилар. Воқеа шу қадар тез рўй бердики, уни тўхтатиш ва бошқаришнинг асло иложи бўлмай қолди. Ферма ишчилари шошиб қолдилар, ўзларини йўқотиб, қандай чора кўриш кераклигини билмасдилар. Тўсатдан рўй берган бу воқеа, мистер Жоунз ва унинг хизматкорларининг ҳар қандай зуғумларига чидаб келаётган ҳайвонларнинг ғалаёни уларнинг эсхонасини чиқариб юборганди. Бир неча дақиқалар ўтгандан кейингина одамлар ўзларини ҳимоя қила бошлашди. Сўнгра бунинг фойдасиз эканлигини сезишгач, ҳамма хизматкорлар-5 эркак жонларини сақлаб қолиш учунгина кичкинагина арава сиғадиган сўқмокдан ферма ташқарисидаги катта йўл томон орқа-олдиларига қарамай қоча бошлашди. Ғалаба суруридан завқланиб кетган ҳайвонлар уларни таъқиб қилардилар. Мистер Жоунз ётокхона деразасидан бўлаётган воқеаларни кузатиб турарди. У тезлик билан керакли буюмларини йиғиштириб, сумкасига солди-да, бошқа йўл билан фермани ташлаб қочди. Мусо ҳам қариллаганича мистер Жоунзга эргашди.

Мистер Жоунзнинг хизматкорларини катта йўлга қадар қувиб боришган ҳайвонлар беш панжарали темир дарвозани ичкаридан беркитдилар. Ҳайвонлар ҳали қандай воқеа юз берганини англаб етмаган эдилар. Бу ўша қари майор башорат қилиб кетган қўзғалон муваффақият билан амалга ошган эди. Тўсатдан бошланган ғалаён натижасида мистер Жоунзга қарашли ферма ҳайвонларнинг ихтиёрига ўтган эди. Жоунз ва унинг хизматкорлари қувилиб «Манор ферма»си «Ҳайвон ферма»сига айланганди. Дастлаб ҳайвонлар кўзлари билан кўриб турган бу воқеага ишонолмадилар. Ҳайвонлар бирорта одам яшириниб қолмадимикан деган ўй билан қаттиқ шовқин солиб, туёқларини ерга зарб билан уриб ферма атрофини айланиб чиқишди. Сўнгра фермадан Жоунз ҳукмронлигининг охирги қолдиқларини ҳам йўқотиб юбориш мақсадида ферма ичига жойлашган биноларга қараб чопдилар. Жугунхонанинг эшигини бузиб очишди. Унда сақланаётган сувлиқ, жилов, жугун, бурундуқлар ва ит боғлайдиган занжирлар, жаллодлик учун ишлатиладиган кундалар, ҳайвон сўйувчи пичоклар ҳамма-ҳаммасини олиб чиқиб, ферма ичидаги қудуққа ташладилар. Ҳайвонларнинг эркақлигини йўқотиш учун ишлатиладиган пичоклар, сувликни тортиб турувчи арқонлар, отнинг кўзларини тўсиб туриш учун бошига кийгизиладиган тунука қопқалар, фақат отлар учун ишлатиладиган бурун халталари, ҳайвонларнинг ҳақ-ҳуқуқини камситиб, нуфузини йўқотадиган барча нарсаларни ферма ҳовлисида тўпланган ахлат уюмига қўшиб ёқиб юбордилар. Ўзлари жуда ёмон кўрадиган хипчинларни ҳам оловга ирғитдилар. Сноубол инсонларни эслатувчи ҳайвонларнинг барча кийимларини, жумладан, якшанба кунлари отларнинг ёлларига тақиб ясатиладиган ленталарни ҳам ўтга ташлади. «Ҳамма ҳайвонлар яланғоч юришлари керак",-деб чийиллади Сноубол баланд овоз билан. Бу сўзларни эшитган Боксэр ёз ойлари қулокларига пашша кириб кетмаслиги учун похолдан қилинган цилиндр шапкаларни ҳам бошқа нарсалар қатори оловда ёқиб юборди. Бир зумда мистер Жоунзни эслатадиган ҳамма нарсалар йўқотилди. Наполеон ҳамма ҳайвонларни молхонага йиғиб, ҳар бирига икки ҳайвон тегиши миқдорида маккажўхори улашди. Ҳар бир итга икки донадан печенье бериб чиқди. Сўнгра "Англия ҳайвонлари" қўшиғини етти марта айтишиб, тунги йиғинни тугатишди ва шу кунгача насиб этмаган оромбахш уйқуга кетишди. Ҳайвонлар умрлари бино бўлиб бу қадар лаззатли уйқуни билмаган эдилар.

Ҳайвонлар эртасига, одатдагидек, тонг саҳарда уйғондилар. Кечаги бўлиб ўтган ғаройиб воқеани эслашиб мамнунлик билан яйловга ўтлагани кетишди. Яйловнинг қок ўртасида атроф кўриниб турадиган баланд тепалик бор эди. Ҳайвонлар шу тепаликка чопиб чиқишиб чуқур-чуқур нафас олишди. Тонгги шафақнинг нурларига чўмилган ҳолда табиат манзараларини завқланиб томоша қилдилар. Кўзларини яшнатиб, дилларини яйратаётган бу мислсиз гўзал табиат ва тўйиб ўтлайдиган бу ям-яшил яйлов энди уларнинг ўзлариники эди. Ахир ғурурланмай бўладими?! Юрақларини ҳаприқтириб юбораётган шодликдан осмонга сакрашиб, муздек шудринглар устида юмаладилар. Ёз қуёшини эмиб, асалдек етилган ўтлардан чимдиб ковшана бошладилар. Ўтлар орасидан бўртиб кўриниб турган кесақларни ҳар томонга тепиб, ернинг ҳушбўй ҳидидан маст бўлдилар. Сўнгра тепаликдан туриб «Ҳайвон ферма»си жойлашган кенг майдонни кузата бошладилар. Пичанзор, ҳайдалган ерлар, мевазорлар ва манзарали оромгоҳларни кўриб ҳайратда қолдилар. Кенг ва бу қадар гўзал ферманинг эгалари ўзлари эканлигига ишонолмасдилар.

Яйловдан қайтган ҳайвонлар мистер Жоунз яшаган кўркам бино эшиклари олдига келишди ва ичкарига киргани ботина олмай, нафасларини ичларига ютиб тўхтадилар. Бир неча дақиқа ўтгандан сўнг Сноубол ва Наполеон елкалари билан эшикни итариб очишди. Уларнинг орқасидан бошқа ҳайвонлар эргашишди. Эҳтиёткорлик билан хонадан хонага ўта бошладилар. Бир-бирлари билан иложи борича товушларини пастлатиб, пичирлашиб гаплашишарди. Бирдан орқа томондан бир сигирнинг ажабланиб мулагани эшитилди. Ҳайвонлар кўзлари олдида турган ҳашаматларга: ётокхонанинг партўшаклар солинган юмшок каравотлари, пардоз ойнаси, от қиллари билан безатилган диван, Брюселдан келтирилган патгиламлар ва меҳмонхона деворига илинган малика Викториянинг литография усулида чизилган суратига ҳайратланиб тикилишди. Зиналардан пастга тушиб, ферма ҳовлиси саҳнига чиққанларида эса ораларида Молийнинг йўқлигини билиб қолдилар. Молийни мистер Жоунзнинг пардозхонасидаги ойна столи устида турган хилма-хил рангдаги ленталар олиб қолган эди. Кўзлари ёниб, юзлари ловуллаганича иккита кўк лентани Молий икки елкасига қадади. Фаросатсизлиги шундокқина акс этиб турган юзини ойнага солиб томошо қилаётган пайтда ҳайвонлар Молийни топиб олдилар. Унинг ўйламай қилаётган бу ҳаракатларини юзига солиб айбладилар. Сўнгра ҳаммалари биргаликда пардозхонадан пастга тушишди. Ҳайвонлар ошхонада осилган чўчқа гўштини дафн қилиш учун ташқарига олиб чиққан эдилар. Омборхонадаги пиво бочкаси Боксэрнинг туёқлари зарбидан ағдарилди. Бошқа нарсаларга тегмадилар. Ҳаммалари якдиллик билан фермадаги мистер Жоунз яшаган уйни музей сифатида сақлашга, ҳайвонлардан ҳеч бирининг у ерда яшамаслигига қарор қилишди.

Ҳайвонлар овқатланиб бўлганларидан сўнг Сноубол ва Наполеон уларни йиғилишга чақирди.
— Ўртоқлар, -деб сўз бошлади Сноубол, эртадан бошлаб соат 6.30 дан иш бошланади. Ҳозир кунлар узоқ бўлиб қолди. Бизнинг олдимизда эса бажарилиши зарур бўлган вазифалар ниҳоятда кўп. Бугун пичан ўримини бошлаймиз. Бошқа қилинадиган ишлар ҳақида ҳам маслаҳатлашиб олишимиз керак.

Чўчқалар уч ой давомида мистер Жоунзнинг фарзандларидан қолган, ахлат уюмига ташлаб юборилган эски имло китобларидан ўқиш ва ёзишни ўргандилар. Бошқа ҳайвонларнинг ҳам саводларини чиқариш зарурлигини таъкидлашди. Наполеон ок ва қора рангдаги бўёқлар тўлдирилган пақирларни кўтариб, темир панжаралар билан бешга бўлинган катта йўлдаги дарвоза томон жўнади. Бошқа ҳайвонлар ҳам унинг орқасидан эргашишди. Ёзувни яхши ўзлаштириб олган Сноубол бармоклари орасига бўёқ шёткасини олиб темир панжаранинг энг баланд қисмидаги "Манор ферма" ёзувини қора рангга бўяди ва унинг ўрнига ок ранг билан «Ҳайвон ферма» деб ёзиб қўйди. Бу фермага қўйилган янги ном эди. Бундан буён ферма шу ном билан юритилиши лозим эди. Улар яна ферма ичига қайтдилар. Сноубол ва Наполеон катта молхона деворининг тепасига чиқиш учун ҳайвонларни шоти олиб келишга юборди. Сноубол уч ойдан бери ўқиш ва ёзишни ўрганиш давомида ҳайвонизмнинг асосини 7 та қоидага келтирганини тушунтириб берди.

Бўладир “Ҳайвон ферма»сининг Ўзгартириш киритилмайдиган қонун моддалари эди. «Ҳайвон ферма»сида яшовчилар бу қонун моддаларига амал қилишлари шарт эди. Қонун моддаларини яратишда ҳамма ҳайвонларнинг тенглигига асосланиш чўчқалар учун осон бўлмаганди.

Сноубол қийинчилик билан нарвонга чиқиб, ишни бошлади. Нарвоннинг бир неча зиналаридан пастда турган Скуийлир бўёқ тўлдирилган пақирчани Сноуболга тутиб турар эди. Қонун моддалари катта ок ҳарфлар билан молхона деворига ёзила бошлади. Ёзилган ҳарфларни 30 метр узоқликдан туриб ўқиш мумкин эди:

  1. Икки оёқлаб юрадиганлар - душман.
  2. Тўрт оёқлаб юрадиганлар ва қанотлари билан учадиганлар - дўст.
  3. Ҳайвонлар кийим киймасдан яланғоч юришлари керак.
  4. Ҳайвонлар кароватда ётмасин.
  5. Ҳайвонлар спиртли ичимликлар ичмасин.
  6. Ҳайвонлар бир-бирларини ўлдирмасин.
  7. Ҳамма ҳайвонлар тенг ҳуқуқлидир.

Қонун моддалари ҳуснихат қоидаларига риоя этилган ҳолда ёзилган бўлиб, бир ҳарф тескари эди, холос. Бошқа ҳарфларнинг ҳаммаси тўғри ёзилганди. Сноубол ҳайвонларга қонун моддаларини ўқиб эшиттирди. Улар саводсиз бўлганликлари учун бошларини қимирлатиб маъқуллаб кўяқолдилар. Ақллироклари эса моддаларни ўргана бошладилар. Сноубол қўлидаги бўёқ шёткасини ерга ташлаб ҳайвонларга мурожаат қилди:
— Ўртоқлар, бизни пичанзорлар кутиб турибди. Зудлик билан пичанларни йиғиб-териб олишимиз керак. Жоунз ва унинг хизматкорларидан эҳтиёт бўлишимиз ва уларнинг қаерда бошпана топганликларини ҳам билишимиз, албатта, зарур. Шундагина бизнинг тинчлигимиз сақланади. Бу бизнинг шараф билан бажарадиган вазифамиздир. Сутлари елинларига тўлиб кетиб қийналаётган уч сигир Сноуболнинг сўзларини мулаб бўлиб юборди. Улар бир кечаю кундуз давомида соғилмасдан, елинлари ёрилиб кетгудай сутга тўлиб, чирсиллаб кетганди. Чўчқалар бир муддат ўйланганларидан сўнг чўчқачаларни пақир олиб келиш учун юбордилар. Сўнгра чўчқалар пақирларни оёқлари орасига жойлаштириб, сигирларнинг сутларини шовуллатиб соғиб ола бошлашди. Бир зумда бешта пақир ёғли сут билан тўлди. Ҳайвонлар пақирлардаги оппок сутга ва сут устидаги кўпикларга қизиқиш билан қарадилар. Шу пайт ҳайвонлардан бири:
— Бу сутларни нима қиламиз, -деб юборди.
— Жоунз бизнинг овқатимизга ишлатарди, - деди товуқлардан бири.
— Сут ҳақида ўйлаб бошингизни қотирманг, -деди пақирлар олдида турган Наполеон баланд овоз билан. Сут учун қайғурманг. Биз ҳозир далалардаги ҳосилни йиғиб олиш ҳақида ўйлашимиз керак. Ўртоқ Сноубол йиғим-теримни бошқаради. Бир оздан кейин мен ҳам бораман. Ўртоқлар, пичан йиғим-теримига олға! Бизни пичан кутаяпти. Совуқ кунлар бошланмасдан олдин йиғиштириб олишимиз керак. Оби ҳаво бизни кутиб турмайди.Ҳайвонлар пичан эқилган ферма ерига йўл олишди ва шу заҳотиёқ ўримни бошлаб юборишди

Кечки пайт ишдан қайтиб келганларида эса сутнинг йўқолганлигини сезишди.

III- боб

Ҳосилни йиғиб-териб олиш учун жуда қаттиқ меҳнат қилишга тўғри келди. Ҳайвонлар жонларини жабборга бериб астойдил ишладилар. Мукофотлар ҳам олишди. Зеро, ҳосил ҳам улар мўлжалидан мўлрок бўлган эди. Ўрок ва паншаҳа каби иш қуроллари одамларга-икки оёқлиларга мослаштирилганлиги сабабли ҳам ҳайвонлар анчагина қийналдилар. Уларни тўрт оёқлаб ишлатишнинг ҳам иложи йўқ эди. Ҳайвонлар нима қилишларини билишмасди. Чўчқалар бу машаққатларни ҳам енгиб ўтишга йўл кўрсатдилар. Ҳамма ҳайвонлар ақлли деб ҳисобланган чўчқалар орқасидан эргашишарди. Отлар фермага қарашли далалар майдонининг ҳажмини аниқладилар. Экин эқиладиган ерлар ҳисобини олишди. Ҳайвонлар пичанларни ўриш, йиғиштириш, тўплаш, рақамлаш ишларини Жоунз ва унинг хизматкорларига қараганда тез ва сифатли бажаришди. Чўчқаларнинг ўзлари ишламадилар. Ақлли бўлганликлари туфайли ҳам бажарилаётган ишларга раҳбарлик қилиб турдилар. Боксэр ва Кловир ўзларини ихтиёрий равишда араваларга қўшишди. Энди уларга сувлиқ, жуган, арғамчи ва қамчининг кераги йўқ эди. Аравага юкланган пичаннинг оғирлигидан отлар дала йўлида зўрға қадам ташлардилар. Чўчқалар улар орқасидан юриб «Чу, ўртоқ» дейишарди. Тўхташлари керак бўлган пайтларда эса «Тррр, ўртоқ» дердилар. Чўчқалар ҳайвонларнинг нимжонларига пичанларни ағдариб туришни топширдилар. Ҳаттоки ўрдак ва товуқлар ҳам жазирама қуёш оловида кун бўйи ишладилар. Тумшуқлари билан сомон йиғиштирдилар. Ҳайвонлар Жоунз ва унинг хизматкорлари ҳосилни йиғиб олишга сарфлайдиган одатдаги муддатдан икки кун олдин ишни тугатишди. Бу йил ҳар йилдагига нисбатан кўп ҳосил тўпланганди. Инсон ҳукмронлиги давридагидек исрофгарчиликка йўл қўйилмади. Товуқлар ва ўрдақлар ўткир кўзлари билан даладаги қолиб кетган ҳамма донларни чўқиб териб олдилар. Улар сидқидилдан ишлардилар. Ўғирлик қилишни хаёлларига ҳам келтирмадилар. Ҳатто бошқа ҳайвонлар билан биргаликда ишлаётган мушўқлар ҳам ўғирлик қилмадилар. Ёз бўйи фермадаги ҳар бир иш осонлик билан қийналмасдан силлиққина бажарилди. Ферма ҳаёти соат милларидек бир текисда борарди. Ҳайвонлар ўзларида йўқ хурсанд эдилар. Шу давргача бу қадар тўкинчиликни орзу ҳам қилмагандилар. Фермадаги берилаётган озиқ-овқатлар етарли бўлиб, унинг устига ниҳоятда маззали ва лаззатли бўларди. Ўз-ўзига хизмат қилиш ташқил қилинди. Ҳайвонлар доимо норози бўлиб минғирлаб юрувчи эгаларидан қутулишганди. Текинхўр ва ҳайвонларга бокиманда бўлган инсонлар фермадан қувилганидан сўнг ҳайвонларнинг емишлари одатдагидан мўлрок эди. Олдинги даврларга қараганда ҳайвонлар меёридан ортиқ дам олишарди. Бўш вақтлардан қандай фойдаланишни билишмасди. Кўп муаммоларга дуч келишарди. Айниқса, маккажўхорини йиғиштириш, уни янчиш, шабадада шопириб донини ажратиб олишга қийналардилар. Чунки фермада маккажўхори донини ажратиб берадиган машина йўқ эди. Лекин чўчқаларнинг ақли, Боксэрнинг кучи билан муаммолар бартараф қилинарди. Боксэр тортиладиган ва итариладиган ишларни деярли ўзи бажарарди, бор кучини ишга соларди. Ҳамма ҳайвонлар Боксэрга ҳавас қилишар, унинг ишларидан ҳайратланишарди. Аслида мистер Жоунз ҳукмронлик қилган пайтларда ҳам яхшигина ишларди. Ҳозир эса якка ўзи учта отнинг вазифасини бажарарди. Фермадаги барча оғир ишлар Боксэрнинг зиммасига юклатилди. Тонгдан шомга қадар тортарди, судрарди ва итарарди. Ҳар доим иш қайнаган жойларда ҳозиру нозир бўларди. У тонгни қўтлаб олган хўроз қичқириғи билан бирга уйғонар ва иш куни бошланмасданоқ ишга шошарди. "Мен кўпроқ, ва кечагидан кўра яхшироқ ишлашим керак",-деб уйларди Боксэр. Шунинг учун ҳам олдида кўндаланг бўладиган қийинчилик ва муаммолардан қўрқмасди. "Ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш" деган чақириққа оғишмай амал қиларди. Бошқа ҳайвонлар ҳам қараб туришмасди. Имқоният ва қобилиятларига қараб меҳнат қилишарди. Товуқлар ва ўрдаклар ҳосили йиғиштириб олинган даладан беш қоп макка тўпладилар. Мистер Жоунз ҳукмронлиги даврида одатга айланиб қолган жанжаллашиш, қизғаниш, бир-бирини сузиш, тишлаш, тепиш кабилар деярли йўқолган эди. Ҳеч ким уларнинг ишидан норози ҳам бўлмасди. Молий эрталаб уйқудан уйғонишга қийналарди._Бошқалардан озгина бўлса ҳам кечроқ ўрнидан туриш мақсадида ишдан эртароқ, қайтиб туёқларини тозалаб оларди. Мушукнинг одати ҳам ғалати эди. Умумий қоидаларга риоя қилишни истамасди. Иш бошланиши билан йўқолиб қоларди, уни топиб бўлмасди. Иш тугаб ҳамма ҳайвонлар даладан қайтиб келганларида эса ҳеч нима бўлмагандай секингина пайдо бўлар ва ҳамиша жуда асосли узр топарди. Сўнгра кўзларини мўлтиллатиб меҳр билан шундай миёвлардики, унинг гапига ишонмасликнинг асло иложи йўқ эди.

Қари Бенямин қўзғалондан кейин ҳам ўзгармаганди. Мистер Жоунз давридагидек жуда секин ва қайсарлик билан ишларди. Иш буюрилган пайтда ҳеч қачон йўқ демасди. Лекин шошилмасди ҳам. Қўзғалон ва унинг натижалари ҳақида ўйлашни ёқтирмасди. Ҳайвонлар Жоунзнинг қувилганидан хурсанд эмасмисан деб сўрашарди. У эса бепарволик билан ҳамма ҳайвонларга қараганда эшакларннинг узоқ умр кўриши ҳақида сўзларди. Гапининг охирида ўлиб ётган эшак мурдасини ҳали умри бино бўлиб ҳеч бир ҳайвон кўрмаганлигини қайта-қайта таъкидларди. Фаросатсизлик ва мантиқсизлик билан берилган жавоблар олдида ҳайвонлар сукут сақлашга мажбур бўлишарди. Якшанба кунлари иш бўлмасди. Одатда бу куни ҳайвонлар дам олишарди. Нонушта қилишгач, бирор соатлар чамаси вақт ўтганидан сўнг тантаналар бошланарди. Сноубол миссис Жоунзнинг яшил ипакдан қилинган эски дастурхонини эски-тускилар сақланадиган омборхонадан топиб олганди. Дастурхоннинг бир чеккасида ҳайвон шохи ва туёғининг оқ рангдаги сурати бор эди. Дастурхон ферманинг боғига ўрнатилган узун таёққа байроқ, сифатида илинди. Тантаналар бошланишидан олдин байроқ баланд кўтариларди. Ферма ҳовлиси устида ҳилпираётган байроқка Сноубол ғурур билан тикиларди ва ҳайвонларга шундай тушунтирарди:
— Ўртоқлар, «Ҳайвон ферма»си байроғининг ранги яшил.Бу эса Англиядаги яшил далаларнинг рамзидир. Байроқдаги туёқ ва шох сурати эса ҳайвонларнинг яқин кунларда ташқил қилинадиган Республикасининг гербидир. Байроқ кўтарилиши билан фермадаги ҳамма ҳайвонлар мажлис деб аталадиган умумий йиғилиш учун молхонага тўпланардилар. Бундай мажлисларда келаси ҳафтанинг ишлари режалаштириларди. Кун тартибига қўйилган масалалар муҳокама қилиниб қарорлаштириларди. Қарорлар ҳар доим чўчқалар томонидан чиқариларди. Бошқа ҳайвонлар эса қарорни қай йўсинда тасдиқлашни ва қандай овоз беришни ўрганардилар. Сноубол ва Наполеондан бошқа ҳайвонлар қабул қилинаётган қарорларнинг мазмуни билан қизиқишмасди. Иккала чўчқа муҳокамада фаоллик кўрсатишарди. Улар ҳар доим қизғин баҳслашар, тортишишар ва ҳеч қачон келишолмасди. Бири таклиф берса, иккинчиси рад этарди. Буни ҳамма ҳайвонлар сезиб турарди. Ҳатто мевазорнинг орқа томонини нафақахўр ҳайвонлар учун дам олиш боғига айлантириш, шунингдек турли ҳайвонларнинг нафақага чиқиш ёши ҳақидаги муҳокамаларда ҳам бир қарорга келолмасдилар. Мажлисларни "Англия ҳайвонлари" қўшиғини жўр бўлиб қўйлаш билан тугатишарди. Тушликдан кейин эса ҳайвонлар ҳордиқ чиқаришарди.Чўчқалар ҳайвонларнинг буюмлари сақланган омборхонани штаб-квартирага айлантиришганди. Кечқурунлари ферма уйидан олиб келган китобларни ўқишар ҳамда темирчилик, дурадгорлик каби ҳунарларни ўрганишарди. Сноубол ҳайвон қўмиталарини ташқил қилиш билан шуғуллана бошлади. У ишлаб чарчамас, бутун куч-қувватини шу ишга сарфлар эди. Товуқлар учун тухум ишлаб чиқариш қўмитаси, сигирларга дум тозалаш иттифоқи, ёввойи ўртоқлар учун қўлга ўргатиш қўмитаси (каламуш ва қуёнларнинг қўлга ўрганиши назарда тутилган эди), қўйлар учун жун оқартириш ҳаракати каби уюшмаларни тузди. Шунингдек савод чиқариш дарсларини ҳам бошлаб юборди. Сноубол томонидан тузилган қўмиталар деярли ўзларини оқламади. Айниқса, ёввойи ўртоқларни қўлга ўргатиш қўмитаси кўп фаолият кўрсатолмади. Қисқа муддат ичида тугатилди. Ёввойи ҳайвонлар яшаш тарзини ўзгартирмадилар, аксинча, кўрсатилган моддий ёрдам ва ҳурматдан фойдаланиб қолдилар. Унинг ўрнига мушўқларни қўлга ўргатиш қўмитаси тузилди. Бу қўмита ҳам бир неча кун фаоллик билан ишлади. Қўмита аъзолари томонидан томда ўтирган мушўқлар ва мушўқларга яқин келган чумчуқлар орасидаги муносабатни яхшилаш масаласи кўрилди. Ҳамма ҳайвонлар ва парандаларнинг тенг ҳуқуқлилиги, бир-бирларига ўртоқ эканликлари таъкидланиб, томга чумчуқларнинг ҳам эркин қўна олишлари ҳақида қарор қабул қилинди. Лекин чумчуқлар мушўқлар билан ўртоқлашолмадилар. Чунки бу қарорга ишониш қийин эди. Саводсизликни тугатиш ишлари қизғин борарди. Бу соҳадаги муваффақиятлар сезилиб турарди. Кузга қадар фермадаги ҳамма ҳайвонлар ёзиш ва ўқишни турли даражада ўзлаштириб олдилар. Чўчқалар ҳамма ҳайвонлардан кўра яхшироқ ёзишар ва ўқишарди, бу соҳада илғорлик қилишарди. Итлар ўртача ўргандилар. Лекин улар етти қоидадан бошқасини ўқишга қизиқишмасди. Мюриел итлардан озгина тузукроқ ўқирди. Кўпинча ахлатлар ичидан топиб олган рўзнома парчаларини бошқаларга ўқиб бериш билан шуғулланарди. Бенямин чўчқалар каби ўқишни яхши ўзлаштирди. Лекин ўрганган нарсасини ёзиш ва ўқишга бўйни ёр бермасди, танбаллик қиларди. Кловир эса бутун алифбони ўрганди, лекин сўзлар тузиб ёзолмасди. Боксэр А, Б, В, Г, Д ҳарфларини ўрганаолди, холос. У туёқлари билан ерга А, Б, В, Г, Д ҳарфларини берилиб чизарди. Бу машғулот билан банд бўлган кезлари қўлоқлари диккайиб кетарди, боши ликкилларди. Алифбодаги бу беш ҳарфдан кейингиларини эслашга бор кучи билан ҳаракат қиларди. Лекин ҳеч хаёлига келтира олмасди. Бир неча марта Е, Ё, Ж ва 3 ни ёзишга уриниб кўрди. Лекин бу ҳарфларни ўргангунга қадар аввалги 5 ҳарф - А, Б, В, Г, Д ёдидан кўтариларди. У ўзи учун беш ҳарфни ўзлаштиришнинг ўзи етарли эканлигини тушунди ва ўрганишни тўхтатишга қарор қилди. Боксэр ўрганган ҳарфларини эсидан чиқариб қўймаслик учун ҳар куни бир-икки марта уларни ерга ёзарди. Молийй эса исмини ёзиш учун ишлатиладиган тўртта ҳарфдан бошқасини ўрганишни истамасди. Пайраҳалардан ҳарфларнинг шаклини ясаб , исмини ёзарди. Гуллар билан атрофини ясатарди. Сўнгра унинг атрофида айланиб завқланарди, шаклларга ва гулларга ҳузур қилиб тикиларди. Фермадаги бошқа ҳайвонлар ҳам беш ҳарфдан бошқасини ўрганолмадилар. Тентакроқ, фаҳми-фаросати етарли бўлмаган ҳайвонлардан қўйлар, товуқлар, ўрдаклар етти қоидани ҳам ўзлаштира олмадилар. Сноубол ўйлаб кўриб, етти қоиданинг биттасини камайтириш мумкин эканлигини, яъни қонуннинг биринчи ва иккинчи моддаларини бирлаштириш мумкин эканлигини ўртага ташлади. Моддалар қайта кўриб чиқилиб, қўйидаги ҳолатга келтирилди:

Тўрт оёқлилар-дўст, икки оёқлилар - душман.

"Бу, - деди Сноубол, - ҳайвонизмнинг энг муҳим асосидир. Бунинг моҳиятини қайси бир ҳайвон чуқур англай олса, инсоннинг таъсиридан қутулиши шунчалик осон бўлади". Аввал қушлар бу фикрга қўшилмадилар. Чунки уларнинг ҳам фақат икки оёқлари бор эди. Лекин Сноубол бу модданинг тўғри эканлигини асослаб берди:
— Ўртоқлар, - деди Сноубол, қушнинг қаноти учиш, одамларнинг қўллари эса ушлаш учун яратилган. Одамнинг ҳайвонлардан фарқланиб турадиган ягона томони ҳам қўлидадир. Одамлар ҳайвонларга қиладиган ҳамма ёмонликларни қўли билан амалга оширишади, нарсани қўли билан яратади. Қушларнинг қанотлари эса фақат учиш учунгина хизмат қилади. Шунинг учун ҳам қушларнинг қанотларини оёқ каби қабул қилишингиз керак. Қушлар Сноуболнинг узундан узоқ ва жимжимадор, баландпарвоз сўзларининг маъноларини англамадилар. Ўзларини тушунгандай кўрсатишиб, қонуннинг янги моддасини қабул қилишди. Барча ҳайвонлар хайрихоҳлик билан моддаларни ўргана бошладилар. Молхона деворига ёзилган етти модда устига кўзга кўринадиган йирик ҳарфлар билан "Тўрт оёқлилар-дўст, икки оёқлилар - душман" деб ёзиб қўйишди. Ҳамма ҳайвонлар бу моддани ёд олишди. Айниқса, бу модда қўйларга ёқиб қолди. Фермадаги далаларда ўтлаб юрганларида бошларини тез-тез кўтариб «Тўрт оёқлилар - дўст, икки оёқлилар – душман» деб жўрликда марардилар. Соатлар давомида бу машғулотни давом эттиришар ва бу машғулотдан чарчашмасди.

Наполеон Сноубол шуғулланаётган қўмиталар иши билан қизиқмади. Унинг ўйлаши бўйича, Сноуболнинг қўмиталари катта ёшдаги ҳайвонлар ва уларнинг манфаатлари учун мўлжалланганди. Ёшларнинг маълумот олишларига эса эътибор қаратилмаганди. Пичан ҳосили йиғиб-териб олинганидан кейин Жесий ва Блубел тўққизта лайчани туғиб беришди. Наполеон кучукчалар эмчакдан чиққанларидан сўнг оналаридан ажратиб олиб, уларнинг тарбияси билан шахсан ўзи шуғуллана бошлади. Кучўқларни омборхона томи устидаги нарвон билан чиқиладиган чердак ичига қўйди. Лайчалар ўша ерда ўса бошлашди. Ҳатто фермадаги ҳайвонлар уларнинг борлигини ҳам унитиб қўйдилар.

Фермадаги сигирлардан соғиб олинаётган сутларнинг қаерга ишлатилаётганлиги қаттиқ сир тутиларди. Кейинчалик эса ҳайвонларнинг ўзлари ҳам бунга эътибор бермай қўйишди. Сутлар чўчқаларнинг овқатлари учун ишлатиларди. Мевазордаги майсалар устида тўкилиб ётадиган олмаларни ҳайвонлар тенг баҳам кўришарди. Чўчқалар олмаларни йиғиб олиш ва омборхонага келтиришга буйруқ беришди. Бу воқеа ҳайвонлар орасида норозилик келтириб чиқарди. Чўчқалар ҳайвонлар орасида уйғонган норозиликни йўқотиш учун тушунтириш ишларини бошлаб юбордилар. Бу ҳаракатга Наполеон ва Сноубол ҳам қўшилди. Скуийлир тушунтириш ишларини олиб бориш учун сафарбар қилинди:

– Ўртоқлар, - дерди у, - чўчқалар бу ишларни ўзлари ёки ўзларига имтиёз яратиш учун қилишяпти деб ўйламанг . Аслида, биз, чўчқалар, сут ва олмани ёқтирмаймиз. Бизнинг ягона мақсадимиз саломатлигимизни сақлаб қолишдир. Сут ва олмалар таркибида чўчқаларни соғломлаштирувчи кучли моддалар бор. Ўртоқлар, бу фанда илмий жиҳатдан асосланган. Биз, чўчқалар, эса, ўзингизга маълум, ақлий меҳнат билан шуғулланувчи ҳайвонлармиз. «Ҳайвон ферма»даги ҳамма ишларни ташқил қилиш эса, гарданимизга юклатилган. Биз кечани кеча кундузни кундуз демай фаровон яшашингиз учун хизмат қиламиз. Ҳа, бизнинг сут ичишимиз ва олмани тановул қилишимиз ўзимиз учун эмас, сизлар учундир. Агар соғлигимиз ёмонлашиб ҳайвоний бурчимизни бажаришда панд берадиган бўлса, нима бўлишини тасаввур эта оласизларми?! Назаримда, тасаввур эта олмайсизлар! Ўртоқлар у ҳолатда Жоунз «Ҳайвон ферма»сига қайтиб келади! Ҳа, Жоунз қайтиб келади! Албатта, сизларнинг орангиздаги ҳеч бир ҳайвон Жоунзнинг қайтиб келишини истамаса керак!

Скуийлир ниҳоятда таъсирчанлик билан сўзларди. Думини ликиллатиб у томондан бу томонга олиб бориб келарди. Жоунзнинг қайтиб келишини ҳайвонларнинг исташмаслиги Скуийлир учун туёқларининг остидаги ерни босиб тургандай аён эди. Шу сабабдан ҳам буни алоҳида таъкид билан гапирарди. Бу эса ҳайвонлар орасида тушунтириш ишларини олиб боришнинг ишончли ва синалган усули эди. Шундай қилиб чўчқаларнинг соғлиғини сақлаб қолишининг зарурият эканлиги ҳайвонларга аён бўлди. Ҳайвонлар бунга ишонишди. Сут ва олмалар фақатгина чўчқалар учун ишлатилишига рози бўлишди.

IV- боб

Ёзнинг охирларига келиб "Манор ферма»сида рўй берган воқеа атрофдаги фермаларга тарқалди. Сноубол билан Наполеон бошқа фермадаги ҳайвонларни ўзларига қўшилишга ундай бошлашди. Бошқа фермаларда яшаётган ҳайвонларга қўзғалоннинг дастури ва уни амалга оширишнинг ўзига хос йўлларини ўргатиш учун каптарлар учирилди. Айниқса, «Англия ҳайвонлари" қўшиғини ўргатиш каптарларнинг асосий мақсади бўлиши кераклиги обдан уқтирилди. Фермадан қувиб юборилган мистер Жоунз эса кўп вақтини Вилингдондаги «Қизил шер» пивохонасида ўтказаётган эди. Пивохўрларга ўз фермасидан ўзининг ҳайвонлари қувиб юборганликлари ҳақида алам билан гапирарди. Ваҳшийлашиб кетган ҳайвонларнинг адолатсизликлари ҳақида тинимсиз сўзларди. Пивохонага йиғилган деҳқонларнинг айримларини унга раҳми келарди. Лекин улар мистер Жоунзга ёрдам беришни ўйлашмасди ҳам. Баъзи пивохўрлар эса мистер Жоунзнинг фожиасидан фойда излашарди. «Ҳайвон ферма»сининг яқинида «Фоксвуд» деб номланган ферма жойлашган эди. Ферма эгаси Пилкингтин ниҳоятда маъсулиятсиз ва унинг устига ландовур одам бўлиб, фермадаги ишларга эътиборсизлик билан қарарди. Атрофидаги фермерлар билан келишолмасди. Мистер Жоунзни ҳайдаб юборган ҳайвонлар билан ҳам муносабати ёмон эди. Кўп вақтини асосан балиқ овлаш билан ўтказарди. Ов қилишни жуда яхши кўрарди. Йилнинг тўрт фаслига хос ов машғулотлари билан шуғулланиш унинг доимий иши эди. Натижада каттагина майдонни эгаллаган ферма қаровсиз ҳолатга келганди. Ферманинг боғлари ва мевазорлари чакалакзорларга айланиб кетганди. Яйловлар янгиланмасди. Яйловлар атрофидаги тўсиқлар бўзилганди. Умуман айтганда, қаровсиз қолдирилган ферманинг ахволи хароб эди. «Ҳайвон ферма»си яқинидаги фермалардан яна бири ер майдони кичикроқ бўлган «Пинчфийлд» фермаси бўлиб, унинг ҳолати яхшигина эди. Ферма эгаси Фредрик уддабуронлиги қаттиққўллиги билан ном чиқарганди. Суд жараёнларида ҳамиша ютиб чиқиши билан машҳур эди. Савдо ишларида ҳам уста, ўзи билан муомала қилувчи шеригини қаътий фикрга эгалиги ва дадилиги билан лол қолдирарди. Пилкингтин Фредрик билан ҳатто умумий манфаатлари йўлида ҳам келишолмасди. Улар доимо қаттиқ жанжаллашиб юришарди. Лекин ҳар иккалалари ҳам «Ҳайвон ферма»сида рўй берган воқеадан жуда қўрқишарди. Фермаларидаги ҳайвонларнинг хабардор бўлиб қолишларини асло исташмасди. Шунинг учун ҳам ҳар иккалари юз берган воқеа ҳақида ҳайвонларнинг хабар топишларини ва муҳокама қилишларини қаттиқ назорат остига олишган эди. Фермани ҳайвонлар бошқара олишларига Фредрик ҳам, Пикингтин ҳам шубҳа билан қарарди. «Ҳаммаси икки ҳафтадан кейин тугайди. Бузоқнинг югургани сомонхонагача», - дейишарди улар. «Ҳайвон ферма»си деган номга тоқат қилолмасдилар. Бу ферма ҳақида гап кетган пайтларда ҳанузгача "Манор ферма" деб аташарди. "Манор ферма"да ҳайвонлар бир-бирлари билан урушмокдалар, улар орасида очарчилик бошланган деган хабарларни тарқатишарди. Лекин вақт ўтган сари ҳайвонларни бу маълумотларга ишонишга мажбур қилишлари бефойда эканлигини сезиб қолишарди. Шунинг учун ҳайвонлар орасида авж олаётган воқеалар, яъни ҳайвонларнинг ҳайвонхўр ва одамхўрлиги, бир-бирларига қиздирилган тақа билан азоб бераётганлари, аёлларни эса ўртада эканлиги ҳақидаги хабарларни тарқатиша бошлашди.Одамлар ҳайвонлар қўзғалонининг табиати қонунларига зидлигини таъкидлашарди. Ҳайвонлар эса бу хабарларга ишонишмасди. Одамларни қувиб юбориб, уларнинг ишларини ўзлари бажараётган ҳайвонлар ва «Ҳайвон ферма»сида рўй бераётган воқеалар ҳақидаги сохта хабарлар овозаси тезлик билан атроф фермалардаги ҳайвонлар орасида ёйилиб борарди. Йил бўйи қўзғалонлар шарпаси фермалар бўйлаб кезиб юрди. Қўлга ўрганган буқалар ёввойилашди, қўйлар эса тўсиқларни бузишарди, сигирлар пақирларни тепишарди, отлар панжаралар устидан сакраб ўтишдан бош тортишиб, тўсиқлар олдида тўхташиб, хурпайиб олишар ва устларига миниб олган одамларни ирғитиб юборишарди. «Англия ҳайвонлари» шитоб билан яшин тезлигида бошқа фермадаги ҳайвонлар орасида тарқалиб борарди. Инсонлар ашулани эшитганларида тоқат қилолмасдилар, тепа сочлари тикка бўлиб кетарди.Қўшиқнинг бемаза эканлиги, сўзлари ўринсиз ишлатилганлигини исботлашга ҳаракат қилишарди. Ахлатга ирғитиб юбориладиган мағзавага ўхшаган ашулани қандай қилиб ҳайвонлар мароқ билан куйлашаётганларига ақллари бовар қилмаётганлиги ҳақида куйинишиб гапиришарди. Агар фермадаги ҳайвонлар айтишаётганини сезиб қолишадиган бўлса дарҳол тўхтатишиб, аёвсиз калтаклашарди. Лекин ҳайвонлар орасида тезлик билан ёйилиб бораётган ашулани ҳам тўхтатишнинг иложи йўқ эди. Қушлар тўсиқлар устида хуштак чалиб чуғурлашарди, каптарлар қайрағоч дарахтларининг устига қўниб олиб ҳув-ҳувлашарди. Ҳатто темирчилик устахонасидаги товушлар ва черковнинг қўнғироқларининг товушлари ҳам қўшиқ оҳангига мослаштирилган эди. Одамлар ҳайвонларни сеҳрлаб олган бу қўшиқни эшитганларида эртанги кунлари ҳақида башорат қилинаётгандай қўрқиб кетишарди.Октябрь ойининг бошлари эди. Ҳайвонлар маккажўхори пояларини ўриб, бир жойга тўплаб, навларга ажратаётган эдилар. Каптарлар гуруҳи «Ҳайвон ферма»си ҳовлисига учиб келиб, безовталик билан ерга қўндилар. Улар Жоунз ва унинг хизматкорлари, Фоксвуд ва Пинчфийлд фермасида ишловчи олти одам «Ҳайвон ферма»сининг бешга бўлинган темир панжарали дарвозасига келиб туташувчи арава йўлидан келаётганликлари ҳақидаги хабарни келтиргандилар. Одамларнинг олдида қўлидаги милтиқни маҳкам ушлаб, шахдам ва дадил қадамлар билан Жоунз келаётганди. Бошқа одамларнинг қўлларида эса таёқлари бор эди. Улар «Ҳайвон ферма»сидаги қўзғалонни бостириш учун келаётганликларини ҳайвонлар билишарди, лекин бу кутилмаган воқеа эди. Улар мудофаага тайёрланишга мажбур бўлдилар. Фермадаги уйларнинг биридан Юлий Цезар ўз қўшинларини қандай бошқарганлиги ҳақидаги китобни топиб олиб мутоала қилган Сноубол ферма мудофаасининг раҳбари эди. У шитоб билан ҳаракат қила бошлади. Қатьий ва кескин буйруқлар берди. Бир неча дақиқалар ичида ҳайвонлар ўз ўрниларини эгалладилар. Одамлар фермага яқинлашиб қолганларида Сноубол биринчи ҳужумни бошлади. Ҳамма каптарлар (жами 35та каптар бор эди) одамлар устидан учиб, ахлатларини тўка бошлади. Одамлар ўзларини ҳимоя қилиш учун қўлларини бошларига соябон қилдилар. Шу пайт тўсиқлар орқасида яшириниб ётган ғозлар тезлик билан чиқиб, уларнинг болдирларини чўқий бошлади. Бу Сноубол томонидан қўлланган енгил ҳарбий усул эди. Одамлар таёқлари билан ғозларни ҳайдашди. Сноубол иккинчи ҳужумни бошлади. Мюриел, Бенямин ва ҳамма қўйлар одамларнинг йўлларини тўсиб, бошлари ва шохлари билан сузишди. Бенямин одамлар атрофида айланиб, кичик туёқчалари билан одамларнинг дуч келган жойига тепарди. Одамлар ҳам бўш келишмасди. Ҳайвонларни таёқлари билан уриб, наҳал қоқилган этиклари билан тепардилар. Ҳайвонлар Сноуболнинг чекиниш белгисини билдирувчи чийиллаган товушини эшитишлари биланоқ ҳайвонлар ферма ичкарисига орқалари билан қайтдилар. Одамлар ғалаба шууридан маст бўлиб бақириб юборишди ва тартибсиз равишда ҳайвонлар орқасидан қува бошладилар. Сноубол кутган воқеа юз бераётган эди. Одамлар ферма ичкарисига олиб кирувчи дарвоза олдига етай деганларида пистирмада турган уч от, уч сигир ва чўчқалардан бошқа ҳамма ҳайвонлар уларнинг орқа томонида пайдо бўлдилар. Сноубол ҳужум қилишга ишора берди. Чекинаётган ҳайвонлар бирданига орқага қайтдилар. Бир зумда ҳайвонлар одамларни орқа ва олд томонидан ўраб олишди ва дарҳол ҳужум бошлашди. Сноуболнинг ўзи эса Жоунзнинг устига бостириб кела бошлади. Жоунз милтигини Сноуболга тўғирлаб туриб отди. Сноуболнинг орқасини ялаб ўтиб, қонли из қолдирди. Унинг орқасидаги қўй ағдарилиб кетди. Вазни тўқсон беш килограмм бўлган Сноубол зарб билан келиб Жоунзни тепиб юборди. У уйилиб ётган ахлат устига учиб тушди. Милтиғи қўлидан чиқиб ўзидан нарироққа отилиб кетди. Оёқларини осмонга кўтариб туриб Боксэрнинг бор овози билан кишнаши жуда даҳшатли эди. У мусуллларига бор кучини тўплаб туриб тақа қоқилган баҳайбат туёқлари билан одамларга ҳамла қиларди. Унинг биринчи зарбаси Фоксвуд фермасида хизмат қилувчи отбоқарнинг бошига тушди. Отбоқар кўлмак сувга чалқанчасига ағдарилиб, нафаси ичига тушиб кетди. Буни кўриб турган бошқа одамларнинг юраги орқасига тортиб кетди ва таёқларини қўлларидан ирғитиб юбориб орқа-олдиларига қарамай қочишди. Улар қўрқувдан ўзларини йўқотиб, дағ-дағ титрардилар. Ҳайвонлар қочаётган одамларни таъқиб қилардилар. Ҳар бир ҳайвон ўз холича одамлардан қасос олишарди. Шохли ҳайвонлар сузар, тепар, тишлар ва одамларни туёқлари остига олиб эзғилардилар. Шохлари эса одамлар танасининг ичига ботиб кирарди. Ҳаттоки томда ўтирган мушук ҳам бир одам устига тўсатдан сакради ва ўткир тирноқларини унинг буйнига ботирди. Одам бақириб юборди. Одамлар “Ҳайвон ферма”си ҳовлисидан қочиб, катта йўлга чиқиб, шармандаларча чекиниб борардилар. Ғозлар галаси эса уларга етиб олиб, ға-ғалашиб оёқларини чўқий бошлашди. Одамлар жон-жаҳдлари билан қочишди.

Боксэр ферма ҳовлисидаги ифлос кўлмак сув ичида ётган ошхона хизматчисининг танасини қимирлатиб кўрди. Тириклигини билдирувчи бирор нишон кўринмади. Оёқлари Жоунзиз эди.
— Ўлмаслиги керак эди, - деди Боксэр алам билан. Туёқларим остига қачон тақа қоқилганини унитиб ҳам қўйдим.
— Ҳиссиётга берилманг,- деди Сноубол ўртоқларча унинг елкасига қўлини қўйиб. Унинг яраси ҳанузгача очиқ эди, қон чаккиллаб томиб турарди. Уруш уруш-да,-деб давом этди Сноубол. У қурбонсиз бўлмайди. Кўпинча урушнинг ўқига яхши ҳайвонлар дуч келишади. Мен эса ўлимни, ҳаттоки одамлар ўлимини ҳам хоҳламайман.Шу пайт ҳайвонлар орасидан қайси биридир "Молий қаерда?! У йўқ-ку!" - деб сўради. Ҳақиқатдан ҳам улар орасида Молий кўринмасди. Одамлар Молийни ярадор қилганликлари ёки уни ўзлари билан асир тушириб олиб кетганликлари ҳақидаги ваҳимали ўйлар ҳайвонларни безовта қиларди. Молийни қидира бошладилар. Уни отхонадаги супа устига ўрнатилган охур ичидаги пичан орасига бошларини суқиб олган ҳолда топдилар. Милтиқ товушларидан ваҳимага тушган Молий отхона ичига қочиб кириб яшириниб олган эди. Ҳайвонлар Молийни топиб, ферма ҳовлисига қайтганида кўлмак ичида ётган ошхона хизматчиси йўқ бўлиб қолган эди. Ҳушига келиб қочиб кетган эди. Ҳайвонлар ёввойи эҳтирос ичида бир-бирларига сўз бермай жанг пайти кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида шовқин солиб гапира бошлашди. Сўнгра қўлга киритилган ғалабани нишонлаш тантаналарини бошладилар. Ферма ҳовлисидаги байроқни баланд кўтаришди. "Англия ҳайвонлари" қўшиғини бир неча маротаба такрорладилар. Сўнгра жанг пайти ўқ тегиб шаҳид бўлган қўйни кўмиш маросимини ўтказишди. Маросимда Сноубол қисқагина нутқ сўзлади. “ “Ҳайвон ферма”сини сақлаб қолишимиз учун жонимизни ҳам фидо қилишга тайёр туришимиз керак”,- деб нутқини тугатди. Қўйнинг қаҳрамонлиги бошқа ҳайвонлар учун ибрат бўлиши кераклигини таъкидлади. Қўйнинг жангда шаҳид бўлиш сабабларига алоҳида урғу берди. Қўй дафн этилган қабр бошига бута экишди.

Кейинги кун ўтказилган мажлисда ҳайвонлар бир овоздан "Қаҳрамон ҳайвон" ҳарбий орденини таъсис этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлашди. Сноубол билан Боксэр бу орденнинг дастлабки лауреатлари бўлишди. Бронзадан қилинган бу орден мистер Жоунз ҳукмронлиги вақтида якшанба ва байрам кунлари отларни безатиш учун ишлатиларди. Ҳайвонлар уни омборхонадан топган эдилар. Жангда ҳалок бўлган қўйга эса ўлимидан сўнг 11 даражали “Қаҳрамон Ҳайвон” орденини беришди. Бўлиб ўтган жангни абадийлаштириш устида ҳам кўп тортишишди. Ниҳоят "Молхона жангги" деб номлашга қарор беришди (Жанг бўлиб ўтган ферма ҳовлиси яқинида молхона жойлашган эди). Ҳайвонлар мистер Жоунзнинг милтиғини лой ичидан топиб олишди. Фермада милтиқ ўқлари сақланишини билишарди. Уни қидириб топдилар. Милтиқни байроқ ўрнатилган ёғоч тагига ўрнатишга қарор қилинди. Милтиқ йил давомида икки марта отиладиган бўлди. Биринчи маротаба "Молхона жангги"нинг йиллигини нишонлаш мақсадида октябрь ойининг 12-кунида, иккинчи маротаба эса қўзғалон ғалабасини байрам қилиш шарафига йилнинг энг узун кунида осмонга қарата ўқ узиладиган бўлди.

V- боб

Қиш яқинлашган сари Молийй кўп ташвишлана бошлади. Деярли ҳар куни ишга кеч қолиб борарди. Ҳар сафар ухлаб қолганлигини айтиб узр сўрарди ва бутун танасининг зирқираб оғриётгани ҳақида шикоят қиларди. Лекин иштаҳаси карнай эди. Турли баҳоналар билан ишдан эрта кетарди. Фаросатсизлиги шундоққина сезилиб турган юзини кўлмак сувга солиб узоқ-узоқ тикилиб қоларди. Ҳайвонлар орасида Молийнинг қилмишлари ҳақида турли миш-мишлар ҳам юрарди. Кунлардан бир кун ферма ҳовлисида думини ўйнатиб айланиб юрган Молийни сомон ковшаётган Кловир имлаб чақирди:
— Молийй, - деди у, менинг сизга айтадиган жиддий гапим бор. Бугун саҳар пайти “Ҳайвон ферма”си билан "Фоксвурд" фермаси оралиғига қўйилган тўсиқ олдида сизни кўрдим. Мен узоқроқда эдим. Лекин тўсиқнинг орқа томонида мистер Пилкингтин ишчиларидан бири турганини сездим. У сиз билан нима ҳақидадир гаплашарди. Ҳатто бурнингизни силлашига ҳам руҳсат бердингиз. Тинчликми, Молийй?! Нима гап?!
— Туҳмат қилманг! Бундай воқеа рўй бергани йўқ,-деди Молийй туёқлари билан тепсиниб туриб.
— Молийй, ёлғон гапирманг! Тумшуғингизни ҳақиқатдан ҳам силлатмаганман деб қасам ича оласизми?-деди Кловир.
— Гапингиз тўғри эмас,-деди Молийй кўзларини ерга тиккан ҳолда. У Кловирнинг кўзларига қарай олмасди. Молийй Кловирнинг олдида узоқ туролмай яйловга ўтлагани кетди. Кловирнинг калласида эса бу воқеани бошқаларга айтсамми ёки йўқми деган фикрлар ғужғон ўйнай бошлади. У отхонага кириб Молий ётадиган супага солинган сомонни туёғи билан ағдариб кўрди. Сомон тагига бир неча оқ қанд ва ҳар хил рангдаги ленталар яширилган эди. Бу воқеадан уч кун ўтгандан сўнг Молий йўқолиб қолди. Ҳайвонлар унинг қаерда эканлигини узоқ вақт билишолмади. Бир неча ҳафта ўтгандан кейин эса каптарлар Вилингдоннинг бир чеккасида Молийни кўрганликлари ҳақида хабар келтирдилар. У пивохона ёнида тўхтаб турган қизил ва қора рангга бўялган чиройли араванинг шотилари орасида турарди. Шахмат нусха матодан шим кийиб олган ва ниҳоятда семириб қоринлари осилиб кетган, чертса юзларидан қон томадиган бир майор Молиййнинг тумшуғини силарди ва унга оқ қанд берарди. Молиййнинг танасидаги мўйларнинг яқиндагина қиртишланганлиги сезилиб турарди. Сочларига қизил лента боғланган эди.

Молийнинг ҳаётидан мамнунлиги сезилиб турарди. Бу хабарни эшитган фермадаги ҳайвонлар Молийнинг номини иккинчи марта тилга олмай қўйдилар.

Январь ойида оби-ҳаво жуда қаттиқ келди. Ер темир-метиндек музлаган, далада ишлашнинг ҳеч иложи йўқ эди. Катта молхонада кетма-кет мажлислар ўтказила бошлади. Келаси йили олинадиган ҳосилнинг режалари чўчқалар томонидан тузиларди. Чўчқалар фермада рўй бераётган сиёсий воқеаларни назардан қочирмасдилар. Ҳайвонлар бу тартибга кўникишганди. Чўчқалар томонидан чиқарилган қарорлар кўпчилик ҳайвонлар томонидан тасдиқланиши шарт эди. Ҳайвонларнинг ўзига ҳам қарорлар устида бош қотирмасликлари ёқиб тушарди. Лекин Сноубол билан Наполеон ҳеч бир масалада келиша олмас эди. Улар ўртасидаги келишмовчиликлар кучайиб борарди. Агар улардан бири ферманинг экин эқиладиган майдонига арпа экишни таклиф қилса, иккинчиси буни албатта рад этиб сули экиш фойдали эканлигини исботларди. Агар бири даланинг тупроғи фақат карам экиш учунгина ярайди деса, иккинчиси бу ерга умуман экин экиб бўлмайди, ерга олдин ишлов бериш керак, дерди. Ҳар иккаласининг ҳам тарафкашлари бўлиб мажлислар жанжалга айланиб кетарди. Бир масала қайта-қайта муҳокама қилинарди. Сноубол ҳайвонларнинг ақлини ўғирлайдиган чиройли нутқлари билан кўпчиликни ишонтира оларди. Аммо Наполеон овоз тўплашда уддабуронлик қиларди. Қўйлар унга яхшигина ёрдам берарди. Улар тортишувни диққат билан кузатиб, Наполеоннинг фикрларини доимо қувватлаб турардилар. Қўйлар Сноуболнинг нутқларини энг муҳим ва таъсирчан жойларида узиб қўйиб “Икки оёқликлар -душман, тўрт оёқликлар -дўст" деб марашарди. Бу билан бошқа ҳайвонларнинг диққатларини ўзларига тортишарди.

Сноубол Жоунзнинг уйидан "Фермер ва молбоқар" журналининг эски сонларидан бирини топиб олган эди. Уни қайта-қайта ўқирди. “Ҳайвон ферма”сини ривожлантириш учун турли режалар тузарди. Ферма ерлари атрофига зовурлар қазиш ва моғорлаб кетган овқат қолдиқларини қайта ишлатиш ҳақида фойдали маслаҳатлар берарди. Ҳайвонларнинг ахлатини ферма ҳовлисида қолдириш қўшимча иш кучини ва меҳнатни талаб қилишини асосларди. Ҳайвонлар ахлатларини далаларга ўзлари ташлашлари ҳақида комплекс режа тузди ва уни ҳаётга тадбиқ қилишга урина бошлади. Сноубол томонидан таклиф қилинаётган таклифларни Наполеон тан олмасди. Уларнинг ўрнига ўзининг лойиҳаларини ҳам бермасди. У ҳаддан ташқари босиқ эди. Афтидан кимнидир ёки ниманидир кутаётганга ўхшарди. Улар орасидаги шамол тегирмони ҳақидаги тортишув, айниқса, жуда кескин бўлди. Сноубол қуриладиган шамол тегирмони учун ҳайвонлар турадиган жойдан узоқроқ, бўлган кичкинагина бир тепаликни таклиф қилди. Тепаликни ўрганиб чиқиб, шамол тегирмони қурилиши учун шу жойнинг қулайлигини исботлаб берди. Қуриладиган шамол тегирмони движок ёрдамида ишлаб, ҳайвонлар ётадиган супаларга ёруғлик бериши ҳамда қиш ойларида ҳайвонлар ётадиган биноларни иситиши кўзда тутилган эди. Сноубол шамол тегирмонининг буғдойни унга айлантириши, электр машиналари ёрдамида сигирларни соғиш ҳақида тўлқинланиб гапирарди. Ферма Жоунз ҳукмронлиги даврида ҳам ибтидоий машиналар билан ишларди. Ҳайвонлар Сноубол ваъда қилаётган машиналар ҳақида эшитмаган ҳам эдилар. Шунинг учун ҳам ҳайрат билан қўлоқ солишарди. Яйловда ўтлаб юриб қилинган суҳбатлар давомида Сноубол ҳайвонларни лол қолдирарди. Келгусида яратиладиган турли электр машиналарини тасвирлаб бериб ҳайвонларнинг ақлини шоширарди. Орадан етти ҳафта ўтганидан кейин шамол тегирмонининг лойиҳаси тайёр бўлди. Сноубол шамол тегирмони лойиҳаси билан боғлиқ механикага оид билимларини мистер Жоунзга қарашли бўлган уч китобдан ўрганарди. Ҳар бир эркак ўз оиласи заруриятидан келиб чиқиб минг бир ҳунарни билиши керак деб ҳисобларди. Айниқса, ғишт териш қўлидан келмайдиган бирорта ҳам ҳайвон бўлмаслиги керак деб ўйларди. Шамол тегирмонининг лойиҳасини чизиш учун мистер Жоунз даврида янги туғилган қўзиларни парваришлаш учун ажратилган хонани танлади. Хонанинг поли текис эди. Шунинг учун ҳам иш кабинетига айлантирганди. Сноубол хонада кун бўйи қолиб кетарди. Ўқиётган китобининг керакли саҳифасининг бир томонига тош бостириб қўярди, иккинчи саҳифасини эса панжалари орасига оларди. Иккинчи оёғи билан эса полга чизилган лойиҳани мукаммаллаштириб борарди. Думи эса девор соатининг тошлари каби у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Баъзан бошини кўтариб хурсандчилик билан "эҳ" деб юборарди. Бора-бора шамол тегирмонининг тишлари ва парраклари лойиҳада мукаммаллашиб борарди. Чигалликлар ечила бориб шамол тегирмонининг лойиҳаси хона полининг ярмидан кўпини эгаллаб олди.Бошқа ҳайвонлар чизмаларга умуман тушунмас эди. Шунга қарамай чизиқларга қизиқсинишиб обдан тикилишарди. Бошларини чайқаб ҳайратланишарди. Лойиҳанинг тайёр бўлишини эса интиқлик билан кутардилар. Ҳеч бўлмаганда кунига бир марта ҳайвонлар ақлли Сноуболнинг чизма чизишини томошо қилиш учун келишарди. Ҳатто ҳеч нимага ақли етмайдиган товуқлар ва ўрдаклар ҳам лойиҳаларга қизиқишарди Ҳайвонлар бўр билан чизилган чизмаларни босиб олмаслик учун эҳтиёткорлик билан қадам ташлашарди. Фақат Напалеон келмасди, холос. Напалеоннинг шамол тегирмони қурилишига қарши эканлигини ҳамма ҳайвонлар билишарди. Унинг ўзи буни ошкора айтган эди. Шунга қарамасдан кунлардан бир куни кутилмаганда лойиҳани текшириб кўриш баҳонаси билан Сноубол ишлаётган хонага кириб келди. Атрофни синчиклаб қараб чиқди. Лойиҳани ҳам яқин келиб кузатиб чиқди.Сўнгра бурнини бир неча марта тортиб кўзларининг кири билан Сноуболга маънодор назар ташлади ва бирданига оёқларини кўтариб туриб лойиҳа устига сийиб юборди. Сўнгра лом-мим демасдан орқасига қайтиб кетди.

Фермадаги ҳайвонлар аллақачон икки гуруҳга ажралиб кетган эдилар. Улар шамол тегирмони лойиҳаси ва унинг қурилиши ҳақида бақириб-чақириб жанжаллашишарди. Сноубол қурилишнинг оғирлигини инкор қилмасди. Тошларни кесиш, улардан пойдевор ва деворлар кўтариш осон иш эмаслигини тан оларди. Қурилиш учун елкан, генератор ва кабеллар кераклигини таъкидларди, лекин уларни қаердан сотиб олишни айтмасди. Ҳатто ҳайвонлар астойдил меҳнат қилсалар қурилишни бир йилда тугатиш мумкинлигини ва бунинг учун эса ҳайвонлар ҳафтанинг ҳар уч кунида ҳашар қилиши кераклигини маълум қиларди.

Наполеон озиқ-овқатни кўпайтириш, ишлаб чиқаришни кучайтириш ҳақида қайғурарди. Агар фермадаги ҳамма куч шамол тегирмони қурилиши учун сарфланадиган бўлса, ҳайвонлар оч қолиши муқаррарлигини қайта-қайта таъкидларди. Сноубол эса чиройли нутқлари ва чақириқлари ҳамда ҳайвонлар ақлини ўғирлайдиган шиорлари билан ҳафтанинг уч кунида ҳашар йўли билан ишлашларига рози бўлиб овоз беришга ундарди. Наполеон эса охурларингизни ем ва тертларга тўлиқ бўлиши ва озиқ-овқатларнигизнинг серобгарчилиги учун оёқларингизни кўтаринг дерди. Хуллас, ҳайвонлар икки лагерга бўлингандилар. Улар орасида фақат Бенямингина бетараф эди. Унинг назарида, озиқ-овқатни кўпайтириш ҳам, шамол тегирмонини қуриш ҳам фермадаги ҳайвонлар ҳаётини яхшилашга ёрдам бермасди. Шамол тегирмони қурилса ҳам ва қурилмаса ҳам турмуш бир текисда давом этиб, умр ўтаверади, шамол тегирмони қурилиши яхшиликка олиб бормайди деб ўйларди.

Ҳайвонлар шамол тегирмони қурилишидан ташқари «Ҳайвон ферма»сининг ҳимояси устида ҳам бош қотиришарди. Инсонлар "Молхона жангги"да мағлуб бўлишган бўлса ҳам хоҳлаган пайтларида яна ҳужум бошлашларини билишарди. Бирдан бостириб келиб фермани Мистер Жоунзга олиб беришлари табиий ҳол эди. Буни ҳар қадамда кутиш мумкин эди. Ҳайвонлар бунинг ўзига хос сабаблари борлигини сезиб туришарди. Инсонлар устидан ғалаба қозонган ҳайвонлар ҳақидаги хабарлар ер юзи ҳайвонлари орасида тезлик билан тарқалиб борарди. Фермалардаги ҳайвонларнинг тинчи бузилиб бораётганди. Улар ҳам инсонларга қарши қўзғалон кўтариш ҳаракатига тушиб қолишган эди. Мудофаа муаммосини ҳал этишда ҳам, одатдагидек, Наполеон Сноубол билан келишолмасди. Напалеон қуроллар сотиб олиб, ҳайвонларни қурол ишлатишга ўргатишни муҳим деб ҳисобларди. Сноубол эса ер юзидаги фермаларда яшовчи ҳайвонлар орасида тарғибот ишларини олиб бориш учун каптарларни сафарбар қилишга кўпроқ ишонарди. Каптарлар ёрдамида қўзғалонга ундашнинг афзалликлари ҳақида жўшиб ваъз айтарди. Ер юзидаги мавжуд фермаларнинг ҳаммасида қўзғалон кўтарилиб, ғалаба қозонадиган бўлса, ҳимояни ўз-ўзидан кераги бўлмайди деб тушунтиришга ҳаракат қиларди. Ҳайвонлар, аввал, Наполеонни тинглашарди, сўнгра Сноуболга қулоқ солишарди. Лекин қайси бири ҳақ эканлигини ажратолмасдилар. Шунинг учун улардан қайси бирининг нутқи таъсирчан бўладидиган бўлса ўша ёққа қараб оғиб кетишарди. Аравани от қайси томонга тортадиган бўлса ўша томонга қараб йўл олишарди.

Ниҳоят, Сноубол шамол тегирмонининг лойиҳасини тугатганлигини эълон қилди. Унинг қурилиши ҳақидаги масалани ҳайвонлар орасида овозга қўйиш вақти ҳам етиб келди. Масала якшанба куни ўтказиладиган мажлисда ҳал этиладиган бўлди. Ҳайвонлар катта молхонага йиғилишди. Шамол тегирмони ҳақида гапириш учун Сноуболга сўз беришди. У шамол тегирмонининг қурилишини ҳимоя қилиб, салобат билан таъсирчан маъруза қила бошлади. Қўйлар марашиб, унинг сўзини тез-тез бўлиб туришарди. Сўнгра Наполеон ўрнидан туриб шамол тегирмони ҳақида Сноубол айтган гаплар сафсата эканлигини тушунтира бошлади. Сўнгра ҳайвонларни овоз бермасликларини сўраб дарҳол ўтирди. У ниҳоятда қисқа гапирди. Ўзини бу масалага бепарводек тутарди. Бирдан Сноубол сапчиб оёққа турди. Қўйлар марай бошлашди. Сноубол қўйларнинг товушини босиб тушадиган баланд овозда гапира бошлади. Шамол тегирмонининг қурилишига овоз беришларига ундаб, ўз фикрларини асослай бошлади. Овоз беришда тенг икки гуруҳга ажралиб кетган ҳайвонлар Сноуболнинг мароқли ва чиройли маърузаси таъсирига берила бошладилар. Сноубол «Ҳайвонлар ферма»сининг келажаги ҳақида куйиб-ёниб гапирарди. Ҳайвонларнинг кўзи ўнгида келажакдаги фаровон ҳаёт манзаралари тикланарди. Қўл меҳнатини ҳайвонлар елкасидан кўтариб юборадиган, электр қуввати билан ишлайдиган машиналар яратилиши ҳақида ваъда берарди. Фақат ҳозирда ҳайвонлар кўриб турган сомон майдаловчи машиналар эмас, балки ер ҳайдовчи тракторлар, ҳосил йиғувчи комбайнлар, хашакларни босиб маҳкам боғловчи ва донларни навларга ажратувчи техникаларнинг яратилиши ҳақида башорат берарди. "Ҳатто,-дерди у,- электр қуввати ёрдамида ҳайвонларни жароҳлик йўли билан даволаш мумкин. Ундан ташқари, электр нурлари ёрдамида ҳар бир ҳайвон супасига ёруғлик узатилиши, иссиқ ва совуқ сувларнинг олиб борилиши, хоналарнинг иситилиши ҳақида сўзларди. Ҳайвонлар бутун хотирларини жамлаган ҳолда диққат билан қулоқ солишарди. Уларнинг юзларидан Сноуболга хайрихоҳ, эканликлари сезилиб турарди. Уларнинг шамол тегирмони қурилиши учун овоз беришларига шубҳа ҳам қолмаган бўларди. Кутилмаганда Наполеон сакраб ўрнидан туриб кетди. Кўзларини ўқрайтириб ғазаб билан Сноуболга қаради ва ҳайвонлар шу пайтгача эшитишмаган ваҳимали овоз билан чийиллади. Ташқаридан эса ҳайвонларни даҳшатга соладиган хуриш эшитилди. Сўнгра бронза кўзли бўйинбоғ таққан 9 ит ҳарбийча қадам ташлаб молхонага киришди ва тўғри Сноуболга қараб юрдилар. Итлар тишларини ғижирлатиб, ғазабга минган ҳолда иррилаб, ўзининг устига бостириб келаётганлигини кўрган Сноубол қўрқиб кетганидан шошиб қолди. Лекин тезда ҳушини йиғиб олиб молхона эшигидан қочиб чиқишга улгурди. Итлар унинг орқасидан қувий бошлашди. Юз бераётган воқеани кўриб ҳайвонларнинг тиллари айланмай қолди. Қўрққанларидан дағ-дағ титрашиб, уларни сўзсиз кузатишарди. Сноубол ферма ташқарисидаги катта йўлга туташиб кетган яйлов бўйлаб югура бошлади. У итлар каби тез югуролмасди. Лекин чопоғон итлар ҳам уни тутишолмасди. Итлар етай-етай деб қолганларида Сноуболнинг оёқлари қайрилиб ерга юз тубан ағдарилиб тушди. Итларнинг тутиб олишлари аниққа ўхшарди. Сноубол ўрнидан жон ҳолатда туриб яна олдинга интилди. Итлар яна яқинлашиб қолишди. Ҳатто улардан бири Сноуболнинг думини тишлаб олишига озгина қолди. Думини дарҳол ўзига тортиб олиб бор кучи билан қоча бошлади. Итлар тутиб олай деганларида «Ҳайвон ферма»сини ўраб олган тўсиқнинг тешигидан ўтиб кетди. Сноубол итларга кўринмай қолди. Жазаваси қузиб кетган итлар бир зум жим қолишди. Сўнгра орқаларига қайтдилар. Дадил ва оғир қадамлар билан молхона биносига қайтдилар. Аввалига ҳайвонлар даҳшат солувчи итларнинг қаердан келиб қолганлигини англашолмади. Лекин кучўқлар терисини қоплаб олган жунларнинг рангидан ва уларнинг сумбатидан Жесий ва Блюбелнинг лайчалари эканлигини тушунишди. Уларнинг ёшлари катта бўлмаса ҳам баҳайбат кўринардилар. Бўридек шиддатли ва қўрқинчли бўлган бу итларни Наполеоннинг атрофида айланиб юришганини ҳайвонлар кўришганди. Итлар авваллари мистер Жоунзнинг олдида думларини ликиллатиб қандай эркаланган бўлсалар Наполеоннинг олдида ҳам шундай эркин ҳаракат қилишарди. Ҳайвонлар буни сезиб туришарди.

Наполеон қари майор нутқ сўзлаган полнинг баланд қисмига чиқди. Ҳайвонларни бир-бир кўздан кечириб, бир оз тўхталди. Сўнгра бугундан бошлаб якшанба кунлари мажлислар бўлмаслигини эълон қилди. Шунча пайтдан бери мажлислар учун ҳайвонларнинг жуда кўп вақтлари сарф бўлганлигини айтиб таассуфланди. Бундан кейин «Ҳайвон ферма»сидаги барча муаммоларни чўчқалардан ташқил топган махсус қўмита ҳал қилишлигини эълон қилди. Бу махсус қўмитага Наполеон раҳбарлик қиларди. Қўмита аъзолари масалаларни ҳал қилиш учун алоҳида йиғилишарди. Қабул қилинган қарорларни фермадаги ҳайвонларга етказиш билан шуғулланишарди. Ҳайвонлар ҳар якшанба куни чақириларди. Лекин улар Наполеон билан ҳарбийчасига саломлашишар ва "Англия ҳайвонлари" қўшиғини куйлашар, сўнгра қабул қилинган қарорларни эшитишарди. Сноуболнинг фермадан ҳайдалиши улар орасида норозилик туғдирган бўлса ҳам буни тилларига чиқаришга ҳайиқишарди. Агар олдинги мажлисларда бўлганидек мунозаралар бўлиб турганида эътирозларини билдиришга имқоният топишарди. Афсуски, ҳайвонлар энди у имқониятларини йўқотиб бўлгандилар.

Боксэр ниҳоятда нотинч эди. Бошини қимирлатиб, сочларини силкитиб, қулоқларини диккайтириб фикрларини бир жойга тўплашга ва бўлиб ўтган воқеани тушунишга ҳаракат қиларди. Лекин Сноуболнинг ҳайдалишига айтарли сабаб тополмасди. Мажлис воқеаларини хаёлида қайта-қайта тикларди. Ўша мажлис ўтказилган куни олдинги қаторда ўтирган тўртта ёш чўчқа бўлиб ўтган воқеани маъқулламаганликларини билдиришиб чийиллашди. Улар бирданига бараварига ўрниларидан туришиб, бир- бирларига сўз бермай, бараварига гапира бошлашди. Шунда Наполеоннинг атрофини ўраб ўтирган итлар хавф солиб иррилашди. Чўчқалар дарҳол жим бўлишиб, жойларига ўтиришди. Қўйлар "Тўрт оёқликлар –дўст, икки оёқликлар –душман» деб марай бошлашди. Чорак соат давом этган муҳокама шу тарзда якунланганди.

Сноубол ҳайдалгандан кейинги якшанбада Скуийлир чўчқалар қўмитаси қабул қилган қарорлар билан ҳайвонларни таништирди:
— Ўртоқлар,-деб сўз бошлади Скуийлир,- Ўртоқ Наполеон машаққатли ва оғир вазифани бажаришни ўз устига олаяпти Бу_билан ферманинг иқтисодини мустаҳкамлаш қўзғалон ғалабаси берган озодликни қўлимизда сақлаб қолиш учун ўзини фидо қилмоқда. Мен сизларни ишонтириб айтаманки, Наполеон елкасига олаётган бу маъсулият талаб қилувчи иш, ҳақиқатан ҳам, қурбонлик талаб қиладиган меҳнатдир. Ўртоқлар, раҳбарликни роҳат ва фароғат деб ўйламанг. Аксинча, «Ҳайвон ферма»сини бошқариш учун чуқур билим, шижоат ва маъсулият керак бўладики, ҳайвонларнинг тенг ҳуқуқлигини Наполеончалик тушунадиган ва уни ҳимоя қиладиган ҳайвон орамиздан топилмайди. Ҳақиқатда, сизларнинг мустақил фикрлашларингизни кўриб ўртоқ Напалеон ниҳоятда хурсанд бўлади. Лекин, ўртоқлар, афсуски, баъзан чалкашликлар орасида ўралашиб қолганлигизни билмай қоласиз. Ўзингиз танангизга яхшилаб ўйлаб кўринг. Шошма-шошарлик билан чиқарилган нотўғри хулосалар бизни хароб этиши мумкин. Жиддий ўйлаб кўрганимиздан кейингина бир фикрни айтишга ўрганишимиз керак. Яъни етти ўлчаб бир кесмасак, бўлмайди, ўртоқлар! Ахир Сноубол томонидан ўртага ташланган шамол тегирмонининг қурилиши тинка-мадоримизни қуритиб юбориши ҳақида ўйлаб кўрдингизми?! Ойнинг ёруғида ҳам ишлашимизга мажбур қилаяпти. Бу эса ҳайвонлар ҳуқуқини ҳурмат қилмаслик эканлигини биласизми? Бу жиноят қилиш билан баробардир. Ҳа ўртоқлар, Сноуболнинг қилмоқчи бўлган ишларининг ҳаммаси жиноят эди. У ҳайвон манфаатларини ҳимоя қилмайдиган ва ўзи ҳақидагина қайғурадиган жиноятчи эди. Агар Сноуболга эргашганимизда аҳволимиз нима бўлишини тасаввур қила оласизми! Йўқ, тасаввур эта олмайсиз! Бизнинг ҳолимизга маймунлар йиғларди
— «Молхона жангги»да мислсиз қаҳрамонлик кўрсатган эди,-деди паст овоз билан қайсидир ҳайвон.
— Қўзғалон ғалабаларини сақлаб қолишимиз учун қаҳрамонликнинг ўзи камлик қилади,-деди Скуийлир. Ҳозирги кунимизда содиқлик ҳақида ўйлашимиз керак. Бугунги кунда «Ҳайвон ферма»сини бошқараётган раҳбарга бўйсуниш жуда муҳим. Шуни айтиш керакки, "Молхона жангги"да Сноуболнинг кўрсатган хизматларига берилган баҳо ниҳоятда ошириб юборилган. Ўртоқлар, ҳозир интизом, темир интизом керак! Интизом бугунги заруриятдир! Бир нотўғри ёки янглиш қўйилган қадам душманларимиз бўлган икки оёқли инсонларнинг қайтиб келишига йўл очади. Ўртоқлар, сизлар эса, албатта, Жоунз ва унинг хизматчиларининг қайтиб келишини истамайсиз! Ҳайвонлар баҳсни тўхтатдилар. Чунки Жоунз ва унинг хизматкорларининг фермага қайтиб келиб, ўзларининг устидан ҳукмронлик қилишларини хоҳлашмасди. Агар деб ўйлашарди ҳайвонлар, якшанба кунлари бўладидиган мажлислар Жоунзнинг қайтиб келиши учун йўл очадиган бўлса, уларни тўхтатиш керак. Боксэр ҳайвонларнинг хаёлига келган бу фикрларни шундай ифодалади:
— Ўртоқлар, Агар ўртоқ, Наполеон шундай деб айтаётган бўлса, бунга ишонаверинг Шу кундан бошлаб Наполеоннинг сўзларини тасдиқлаш Боксэрнинг доимий шиорига айланди. Унинг "Мен кўпроқ ва яхшироқ ишлашим керак" деган шиори ёнига "Наполеоннинг ҳамма сўзлари ҳақиқат" деган яна бир шиор қўшилди. Боксэр кейинги ҳаёти давомида ҳар иккала шиорга амал қилган ҳолда яшай бошлади.

Қишки совуқлар кетиб, оби ҳаво бир оз юмшади. Ферма далаларида баҳорги ишлар бошлаб юборилди. Сноуболнинг шамол тегирмони лойиҳаси чизилган хона маҳкам беркитилди. Бу билан чизмаларнинг йўқолиб кетмаслигининг олди олинган эди. Якшанба куни соат ўнларда ҳайвонлар молхонага йиғилишди. Улар келаси ҳафта учун бериладиган топшириқларни олишлари керак эди. Шу куни мевазор чеккасига дафн этилган қари майорнинг қабри очилди. Бош суягининг склети олиниб, байроқ осилган таёқ тагидаги тўнгак ёнига қўйилди. Ҳайвонлар йиғинлар ўтказиладиган молхона биноси ичига киришаётганларида баланд қилиб кўтарилиб, ҳавода ҳилпираётган байроқ остидан ўтишар, бош суяги чиғаноғи қўйилган байроқ, остидан узоқроқ юриб, унга иззат-ҳурмат кўрсатишга мажбур бўлишди. Мажлиснинг тартиби ўзгарган эди. Наполеон, Скуийлир ва истеъдодли шоир деб тан олинган Минимос учалалари минбарга чиқиб ўтиришди. Уларнинг атрофини 9 та ёш ит доира бўлиб ўраб олишди. Улар орқасида эса худди хор капеллаларидаги ашулачилар қатори каби бошқа чўчқалар ўтиришарди. Уларнинг орқасидан бошқа ҳайвонлар жой олишди. Ҳамма ҳайвонларнинг диққати минбарда савлат солиб ўтирган уч чўчқага каратилганди. Наполеон бир ҳафталик топшириқларни кескин ва қатьий оҳангда йўғон овоз билан тушунтирди. Сўнгра "Англия ҳайвонлари" қўшиғини бир марта куйлашганларидан кейин тарқалишди.

Сноубол фермадан ҳайдалганининг учинчи якшанбасида Наполеон шамол тегирмонининг қурилишини бошлаш ҳақида буйруқ берди. Буни эшитган ҳайвонлар ҳайрон бўлишди. Наполеоннинг ўз қарорини ўзгартириш сабабини билолмасдан ақллари шошиб қолди. Улар лол қолиб бир-бирларига қарардилар. Напалеон ишнинг мураккаблиги ва қийинчиликлари ҳақида муфассал гапирди. Ҳатто қурилишга сарфланадиган маблағ ҳисобига ҳайвонларга бериладиган озиқ-овқатнинг миқдори камайиши мумкинлигини айтиб уларни огоҳлантирди. Шамол тегирмонининг лойиҳаси мукаммал тайёрланганди. Унинг устида махсус тузилган чўчқалар гуруҳи уч ҳафта давомида тинимсиз ишлади. Ишчи гуруҳи шамол тегирмони қурилишига бир йил сарфланиши ҳақидаги ўзининг хулосасини берди. Скуийлир бўлса ҳайвонлар орасида ўзининг тушунтириш ишларини бошлаб юборди. У кечқурунлари ҳайвонлар қонини қизитиб юборадиган оташин нутқларни сўзларди:
— Ўртоқлар,-деб мурожаат қиларди у. Ҳурматли раҳбаримиз ўртоқ Наполеон шамол тегирмони қурилишига ҳеч қачон қаршилик қилган эмаслар. Аксинча, уни ҳимоя қилишганди. Сноуболнинг гўдаклар боқиладиган хона полига чизилган лойиҳаси асли ҳурматли раҳбаримиз Наполеон томонидан яратилганди. Сноубол уни ўғирлаб олган эди. Шамол тегирмонининг қурилиши ҳақидаги ғоя ҳам дастлаб ўртоқ Наполеон томонидан кўтарилганди. Шу пайт ҳайвонлар орасида ўтирган қайси бир ҳайвон:
— Нима учун ўртоқ Наполеон шамол тегирмони қурилишига қаршилик қилганди?- деб сўраб қолди.
— Ўртоқлар,-деб жавоб бера бошлади Скуийлир,- бизнинг раҳбаримиз ўртоқ Наполеон хушёр, эпчил ва уддабурон. У рўй берувчи воқеаларни олдиндан кўра олгани ҳамда Сноуболнинг яширин ҳаракатларини сезганлиги учун ҳам шундай қилган эди. Асл ҳақиқатни очиб, Сноуболнинг душманлигини фош этиш мақсадида шамол тегирмонининг қурилишига қаршилик қилишганди. Бизнинг ғалабамизни кўролмаган Сноубол хавфли душманимиз эди. Таъсирчан ва чиройли маърузалари билан ўзининг асли мақсадини ниқоблаб олганди. «Ҳайвон ферма»сини ичидан туриб ташқи душманларимиз билан ҳамкорликда қўпорувчилик ишларини олиб боришга тайёргарлик кўраётганди. Доно раҳбаримиз ўртоқ Наполеон эса буни сезиб турарди. Шу боис ҳам шамол тегирмонининг қурилишига ўзини қаршидек қилиб кўрсатганди. Бу Сноуболнинг душманлигини фош этиш ва бўладиган кўнгилсиз ишларнинг олдини олиш учун қилинган ишлардан бири эди. Буни ҳарбийлар ва сиёсатчилар тактика деб атайдилар.

Скуийлир охирги жумлани уч маротаба баланд овоз билан такрорлади ва думини ликкиллатиб, мароқ билан айёрона кулди. Ҳайвонлар бу сўзнинг маъносини аниқ тушунмасалар-да Скуийлирнинг сўзларидаги ишонтириш қуввати уларнинг ақлларини ўғирлаб, муҳокама қилиш ҳофизасини йўқотди. Унинг устига итлардан учтаси таҳдид солиб иррилади. Натижада Скуийлирнинг фикрлари ҳайвонлар томонидан сўзсиз қабул қилинди.

VI- боб

Ҳайвонлар йил бўйи қул каби ишладилар. Уларнинг ётишида ҳам туришида ҳам ҳаловат йўқ эди. Бунинг устига берилаётган овқат ҳам қорниларини тўйдирмасди. Шунга қарамай ҳайвонлар жуда хурсанд эдилар. Шикоят қилишни хаёлларига ҳам келтиришмасди. «Ҳайвон ферма»сининг келажаги учун жонларини ҳам қурбон қилишга тайёр турардилар. Улар амалга оширишаётган ишларга маъсулият билан қарашар ва келаси авлоднинг фаровон яшаши учун бўларни зарурият деб ҳисоблашарди. Ҳайвонлар баҳор ва ёз ойлари ҳафтасига 60 соатлаб ишладилар. Тўрт соатгина ухлаш учун вақт бериларди. Ҳаттоки Наполеон якшанба кунларини ҳам тушликдан кейин иш вақти деб қарор қилганида норозилик билдирмадилар. Улар учун ишлаш кўнгилли эди. Бунинг устига ишга келмаган ҳайвонларнинг емиши камайтириларди. Ҳайвонлар чиқарилган қарорларга асосан иш жойларида бошқа вазифалар билан ҳам шуғулланишлари лозим эди. Шамол тегирмони қурилиши билан банд бўлган ҳайвонларнинг йиғим-терим ишларига эътибори сусайди. Натижада бу йилги ҳосил ўтган йиллардагига қараганда пасайиб кетди. Бу йил ҳосил аллақачон йиғиб олинганига қарамасдан ерлар ҳанузгача ҳайдовсиз ётарди, кейинги йил олинадиган ҳосил учун ерларни тайёрлаш ишлари ўлда-жўлда ётарди. Экиш учун уруғ ҳам тайёрланмаётганди.

Бу йил қишнинг оғир келишини олдиндан сезиш мумкин эди. Шамол тегирмони қурилиши ҳам кутилмаган қийинчиликларни келтириб чиқараётганди. “Ҳайвон ферма”си ҳовлисида оҳактош қони бор эди. Ҳожатхонадан эса жуда кўп миқдорда қум ва цемент топилди. Қурилиш материаллари тайёрланган бўлишига қарамасдан ҳайвонлар ишни бошлай олишмасди. Бунга тўсқинлик қилувчи муаммолар талайгина эди. Айниқса, қурилиш учун ишлатиладиган тошларни кесиш ва уларни қандай катталиклардаги бўлакларга бўлиш ҳайвонларни ўйлантирарди. Фермада болға, темир ва ломдан бошқа асбоб-ускуналар йўқ эди. Улар одамларнинг ишлатиши учун мўлжалланган бўлиб, ҳайвонлар оёқлари билан тута олмасдилар. Ҳайвонлар бир неча ҳафталар давомида қийналиб ишладилар. Ишларининг ҳеч унуми бўлмасди. Шунда қайсидир ҳайвон янги таклифни ўртага ташлади. Ернинг тортишиш қонунидан' фойдаланиш кераклигини айтиб қолди. Бу таклифни ҳайвонлар қувватладилар. Тош қонида улкан тошлар жуда кўп эди. Уларни судраш учун ҳам катта куч керак бўларди. Сигирлар, отлар, қўйлар, яъни олдинги оёқлари билан нарса тута оладиган барча ҳайвонлар (энг қийин ва кескин дақиқаларда ҳатто чўчқаларнинг ўзлари ҳам бунга қўшилишарди) арқон билан боғланган катта тошларни қияликдан оҳак қони тепасига судрашарди. Тепаликдан олиб чиқилган тошлар кейин пастга юмалатиб юбориларди. Пастликка зарб билан тушган тошлар бўлакларга бўлинарди ва майдаланган тошларни судраш олдингига нисбатан осонроқ бўларди. Уларни шамол тегирмони қурилиши мўлжалланган ерга отлар, аравалар билан ташишлари мумкин бўларди. Ҳаттоки Бенямин ҳам эски араваларга ўзларини қўшдилар. Қўйлар катта-катта тош бўлакларини кучларининг борича судрашарди.

Ёзнинг охирги кунларига келиб шамол тегирмони қурилиши тошлар билан таъминланганди. Чўчқаларнинг етакчилиги ва назорати остида ниҳоят қурилиш ишлари бошланди. Лекин иш жуда секинлик билан борарди. Қурилиш ишлари билан шу вақтга қадар шуғулланишмаган, тош уриш, лой қилиш, девор тиклаш каби ҳунарларга малакалари етишмасди. Баъзи қўйлар фақат бир тошни тепаликка судраб чиқиш билан иш кунини тугатар эди. Баъзан эса тепаликдан ташлаб юборилган тош майдаланмай қолиб, кун бўйи қилинган меҳнат самарасиз кетарди. "Шамол тегирмони" қурилишидаги ҳеч бир ишни Боксэрсиз бажариб бўлмасди. Ниҳоятда бақувватлиги ва кучлилиги ишни бир оз силжитарди. Унинг кучи бошқа ҳамма. ҳайвонларнинг кучи билан тенг эди. Ҳайвонлар арқонга боғланган улкан тошларни қиялик бўйлаб тепалик томон тортаётганларида, баъзан тош пастликка сирғана бошларди. Шундай пайтларда Боксэр дарҳол ёрдамга шошарди. Якка ўзи бор кучи билан арқонни тепаликка тортарди. Нишабликдан тепаликка қараб тортилаётган тошга ҳайвонлар ҳайрат билан қарардилар. Боксэрнинг ҳансираб нафас олиши, кўкракларининг дам босгандай кўтарилиб тушиши, туёқларини оғир кўтариб қадам босиши, мускулларнинг зўриқиш натижасида бўртиб чиқиши, бутун танасини реза-реза терлар билан ювилиши ҳайвонларнинг ҳавасини келтирарди. Бу ҳолатни томошо қилиб завқланишарди. Баъзан Кловир кучни меёридан ортиқча сарфлашнинг зарарлиги ҳақида гапириб Боксэрни огоҳлантирарди. Лекин Боксэр бундай гапларга қулоқ солишни хоҳламасди. Унинг ўзига хос нуқтаи назари мавжуд эди. Боксэр ҳамиша тинимсиз меҳнат қилиш, ҳайрат ва шижоат, маъсулият билан ишлаш керак деб ўйларди. У Наполеонни жуда ҳурмат қиларди. Ҳар қандай масалаларда унинг ҳақ эканлигига ишонарди. Ўз олдида кўндаланг бўлган муаммоларни юқоридаги эътиқодларига асосланиб осонгина ҳал этарди. Боксэр ҳар куни бошқа ҳайвонларга қараганда қирқ минут эрта уйғотарди. Хўроз билан келишиб олганди. Хўроз уни уйғотиш учун алоҳида қирқ минут олдин қичқирарди. Боксэр бошқа ҳайвонлардан олдинроқ, тош қонига бориб, иш бошларди. Майдалаб қўйилган тошларни ёлғиз ўзи қурилаётган шамол тегирмонининг ёнига таширди.

Ҳайвонлар бутун ёз давомида кунларини кўнгилли ўтказдилар. Уларнинг бош қашишга ҳам қўллари тегмади. Ишлари жуда кўп ва оғир меҳнат талаб қиларди. Овқат эса мистер Жоунз давридагига қараганда кам бериларди. Шунга қарамай ҳайвонларнинг кайфиятлари жуда баланд эди. Фермадаги умумий аҳволни ёмон деб бўлмасди. Ҳайвонлар фақат ўзлари ҳақидагина ўйлашга одатландилар. Энди одамларни боқиш ҳақидаги муаммолар уларни қизиқтирмасди Фермада муваффақиятсизликлар жуда кўп бўлишига қарамай, ҳайвонлар тушкунликка тушмасдилар. Чунки улар фаровон кунлар, тўкин-сочинлик ҳақида берилган ваъдаларга умид боғлашар, шунинг учун ҳам астойдил меҳнат қилишарди. Айниқса, далаларни ёввойи ўтлардан миришкорлик билан тозалашарди. Ҳар қандай берилган топшириқни аниқ, пухта, мукаммал бажарардилар. Бу хусусиятлар, яъни топшириқни маъсулият билан бажариш ҳисси ҳаттоки одамларда ҳам топилмасди. Ҳайвонлар яйловларда етиштирилаётган ҳосилни ўғирлашни хаёлларига ҳам келтиришмасди. Шунинг учун яйловлар ва мевазорларни инсон ҳукмронлик қилган даврдагидек тўсиқлар билан ўрашнинг ҳам ҳожати йўқ эди. Натижада жуда кўп меҳнат ва маблағни талаб қиладиган тўсиқлар ва панжаралар муаммоси ҳайвонларни ўйлантирмади.

Ёз ойининг охирларига келиб ҳайвонлар олдидаги муаммолар кўпайганидан кўпайди. Айниқса, парафин мойининг иплари, итлар учун бисквит, тақалар тайёрлаш учун темир кабилар сув билан ҳаводай зарур бўлиб қолди. Уларни ферманинг ўзида тайёрлашнинг имқони йўқ эди. Далаларга экин экиш учун уруғлик ва турли химиявий ўғитлар ҳам керак эди. Иш асбоблари ҳам етишмас эди. Шамол тегирмони қурилиши учун керакли айрим механизмларни ҳам четдан олиб келиш зарурияти туғилди. Буларни қаердан, қандай олиб келишни ҳайвонлар билишмасди. Шунинг учун ҳам улар жиддий ўйлай бошладилар. Якшанба кунлари бўладиган мажлисларнинг бирида Наполеон ҳафталик вазифалар билан ҳайвонларни таништириш билан бирга ферма ҳаётига янги бир қонунни тадбиқ этмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу қўшни фермерлар ва шаҳар билан савдо-сотиқ алоқаларига киришиш ҳақидаги қарор эди. Бу қарорнинг қабул қилиниши «Ҳайвон ферма»сида савдо-сотиқни ривожлантириш учун эмас, балки ферма ҳайвонларининг эҳтиёжини қондириш заруриятидан келиб чиққан эди. Шу йилнинг ўзидаёқ Наполеон пичан рақамлари ва буғдойдан олинган ҳосилнинг бир қисмини сотишга фермерлар билан шартнома тузишга мажбур бўлди. Шамол тегирмонининг қурилишини тезлатиш учун бир оз пул жамғариши керак эди. Шунинг учун фермадаги ҳайвонларнинг емиши учун керак бўладиган тухумларни ҳам Вилингдонда сотишни режалаштирди.
— Товуқлар, -деди Наполеон, - бу қарорни, албатта, қабул қилишлари ва олиб борилаётган шамол тегирмонининг қурилишига тухум туғишни кўпайтириш билан ўз ҳиссаларини қўшишлари керак. Ҳайвонларни қарорнинг бир нозик нуқтаси ўйлантираётган эди. Агар бу қарорга амал қилинадиган бўлса, инсонлар билан ўзаро муносабатга киришга мажбур бўлишарди. Айниқса, инсонлар билан бўладиган пулли муомалалар, савдо-сотиқ қилиш ҳақидаги фикрлар уларни бир оз чўчитарди. Ҳайвонларнинг баъзилари мистер Жоунз қувилгандан кейин қабул қилинган қонуннинг «Инсонлар билан алоқа қилмаслик» ҳақидаги моддасини эсладилар. Айримлари эса хаёлларига шунчаки бир келтириб қўя қолдилар. Наполеон “Якшанба кунлари ўтказиладиган мажлисларни тугатиш” ҳақидаги қарорини эълон қилганида эътироз билдирган тўртта ёш чўчқаларнинг овозларига ҳайвонлар эътибор беришмади. Итларнинг жаҳл билан иррилашлари уларнинг овозларини ўчирди. Кейин одатдагидай қўйлар «Тўрт оёқлилар - дўст, икки оёқликлар - душман» деб баланд овоз билан марай бошладилар. Шу билан бир зумгина давом этган эътироз бостирилди. Ниҳоят Наполеон жимликни сақлаш учун олдинги оёқларини кўтарди. Қарор муносабати билан айрим масалалар устида келишиб олиш зарурияти туғилганини айтди.

Ҳайвонларнинг тўғридан тўғри одамлар билан алоқага киришмасликлари огоҳлантирилиб, қарор моддасига амал қилиш кераклиги ҳақида узундан узоқ гапирди. Сўнгра бу муаммонинг маъсулиятини ўзи бўйнига олишга ваъда берди. Вилингдонда яшайдиган адвокат Вимпер инсонлар билан бўладиган савдо-сотиқ муомалаларида воситачилик қилишга ёлланганини, ҳар душанба куни «Ҳайвон ферма»сига келиб, зарурий масалалар бўйича маслаҳатлашишга розилик берганлигини айтди. Наполеон одатдагидай ўзининг нутқини “«Ҳайвон ферма»си абадий яшасин!” деган шиор билан тугатди. Ҳайвонлар «Англия ҳайвонлари» гимнини биргаликда айтишганидан сўнг тарқалишди.

Скуийлир ҳайвонлар орасида юриб қарор ҳақидаги фикрларга қулоқ солди. Бу қарорга қаршилик кўрсатиш бефойда эканлигини тушунтирди. Эътироз билдиришнинг ҳожати йўқ эканлигини айтиб, уларни тинчлантирди. Сноубол томонидан тарқатилаётган ёлғон-яшиқ гапларга эътибор бермасликларини таъкидлади. Қабул қилинган қарорга иккиланиб қараётган айрим ҳайвонларнинг шубҳасини тарқатиб юборишга ҳаракат қиларди:
— Ўртоқлар, қарорнинг матни билан минг афсуски, ўзларингиз таниша олмайсизлар, агар қарор матнини ўқиб чиқа олсангиз эди, бутун ҳақиқатни, яъни унинг мақсади ва моҳиятини англаб етардингиз. Ҳозир эса қарорнинг маъносини туш каби ғира-шира тасаввур эта оласиз. Ўртоқлар, сиз менга ишонинг, ҳақиқат шу қарорда, унинг ҳаётга тадбиқ қилинишида ҳаяжон билан айтилган бундай сўзлардан сўнг ҳайвонлардаги ишончсизлик аста-секин йўқолиб борарди.

Ҳафтанинг ҳар якшанба кунлари мистер Вимпер келишувга биноан фермада пайдо бўлади. У пихини ёрган муғомбир ва тулкидай айёр эди. У ҳамиша сочларини бакенборт қилиб тараб юрар ва асосан адвокатлик, кичик бизнес билан шуғулланарди. У “Ҳайвон ферма”сига воситачи кераклигини, хизмат ҳақи ҳам кўнгилдагидай бўлишини бошқалардан кўра олдинроқ илғаб олди. Бу эса унинг фаҳми-фаросати ўткирлигидан далолат берарди. Ҳайвонлар мистер Вимпернинг фермага келиб кетишига қўрқинч билан қарардилар. Вимпер ҳам эҳтиёткорлик билан муомалада бўларди ва ўзини ҳаддан ташқари сипо тутарди. Фермада рўй бераётган воқеаларга асло аралашмасди. Ҳайвонлар икки оёқлаб юрадиган инсонга буйруқ бераётганларидан лаззатланишар ва ўзларининг хизматларини қилдирашаётгани учун ич-ичларидан мағрурланишарди. Ҳайвонларнинг ўзларига бўлган ишончлари тобора ортиб борарди. Одамлар билан бўладиган навбатдаги шартномаларга тайёрланишарди. Шунга қарамай ҳайвонлар инсонлар билан ҳамма соҳаларда муносабатларга киришишни исташмасди. Ўзлари зарур деб топган масалалар бўйичагина алоқага киришмоқчи эдилар.

Инсонлар “Ҳайвон ферма”сида бўлаётган воқеалардан бехабар эди. «Ҳайвон ферма»си борлигини билардилар, холос.Бу фермага нисбатан эса нафратлари кучли эди. Нафратлари эса кундан кунга ғазабга айланиб борарди. Инсонлар «Ҳайвон ферма»сининг синиб, ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига диний оятлар ва тушунчаларга ишонишгани каби ишонишарди. Улар олиб бораётган шамол тегирмонининг қурилишини муваффақиятсизлик билан тугашини башорат қилардилар. Одамлар пивохоналарга тўпланиб «Ҳайвон ферма»сида қурилаётган шамол тегирмони ҳақида узоқ баҳслашишарди. Шамол тегирмони қурилиши билан боғлиқ хабарларга асосланишиб, унинг вайрон бўлиши ёки битказилгандан кейин умуман ишлай олмаслигини исботлашишарди. Лекин, аксинча, «Ҳайвон ферма»сидаги ишлар бир текисда борарди. Одамлар вақт ўтган сари ҳайвонларнинг иш бошқаришига ва иродаларининг мустаҳкамлигига тан бера бошладилар. Уларда ҳайвонларга нисбатан ҳурмат туйғуси аста-секин уйғониб борарди. Одамлар ниҳоят ферманинг номини ҳам “Ҳайвон ферма”си деб аташга кўникишди. Бу ҳайвонлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг маъқул деб топилаётганининг дастлабки аломатларидан бири эди. Лекин одамлар ўзлари бошқариб келган “Манор ферма”сига ҳурматсизлик қилишолмасди. Ҳар ҳолда энди мистер Жоунзга ёрдам беришнинг бефойда эканлигини тушуниб етишди. Мистер Жоунз ҳам фермага қайтиб боришдан умидини узиб, мамлакатнинг бир чеккасига кўчиб кетди. Адвокат Вимпер келгунга қадар «Ҳайвонлар ферма»нинг ташқи дунё билан алоқаси йўқ эди. Наполеоннинг “Фоксвуд” фермасининг бошлиғи мистер Пилкингтин ҳамда Пинчфийлд фермасининг бошлиғи Фредрик билан савдо-сотиқ қилаётганлиги ҳақидаги овозалар тарқалди.

Чўчқалар фермадаги мистер Жоунз яшаган уйга кўчиб ўтиб, ўша ерда истиқомат қила бошлашди. Дастлаб қабул қилинган қонуннинг «Одамлар каби яшамаслик» моддаси ҳали одамларнинг хаёлидан кўтарилмаганди. Яна Скуийлир жонбозлик кўрсатиб, тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтирди. Одамлар билан савдо-сотиқ олиб боришнинг зарурият эканлигига қандай ишонтирган бўлса, худди шундай йўллар билан қонунда “Одамлар каби яшамаслик” моддасининг бўлмаганлиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб борарди.
— Ферманинг энг асосий таянчи чўчқалардир, - деди Скуийлир. Чунки уларнинг ақллари бошқа ҳайвонларникига қараганда ўткирроқдир. Фермани асосан улар бошқармокда. Айниқса, бошлиғимиз (яқиндан бошлаб Скуийлир Наполеонга нисбатан бошлиқ деган сўзни ишлата бошлаган эди) ҳамма қатори чўчқахонадаги супада эмас, балки алоҳида уйда яшаши керак, доно раҳбаримиз Наполеон фермани бошқаришдаги муаммоларни ҳал этиш ва қилинадиган ишлар ҳақида чуқурроқ мулоҳаза қилиш, ўйлаш ва фикрлаши учун тинч, шовқин-суронсиз жой, албатта, керак. Ҳурматли бошлиғимиз бунга муносибдир, ўртоқлар!

Чўчқалар энди супаларга қоқилган охурда эмас, мистер Жоунзнинг ошхонасида овқатлана бошлашди. Улар меҳмонлар қабул қилинадиган катта хонада дам олардилар. Кроватларда ухлардилар. Кўз олдиларида бўлаётган воқеаларни кўрган ҳайвонлар тобора ҳайратланишиб боришарди. «Наполеон ҳар доим тўғри йўл тутади», -дерди Боксэр. Лекин шу заҳотиёқ «Ҳайвонларнинг кроватларда ухлаши мумкин эмас» лиги ҳақидаги қарор Кловирнинг ёдига тушди. Кловир ҳайвонлар яшайдиган молхонанинг қонун моддалри ёзилган девори ёнига борди. Деворга ёзилган қонун моддаларини ўқишга ҳаракат қилди. Лекин алифбодаги ҳамма ҳарфларни ўрганмаганди, шунинг учун ўқий олмади. Мюриэлдан деворга ёзилган қонунинг тўртинчи моддасини ўқиб беришни илтимос қилди. «Ҳайвонларинг кроватларда ухлаши мумкин эмас»ликлари ҳақидаги қонун моддасида нима деб ёзилганини аниқ билмоқчи бўлди. Мюриел қийинчилик билан ҳарфларни бир-бирига уриштириб ўқиди:

«Ҳеч бир ҳайвон кроватда чойшаблар билан ухламаган ва ухламасин» деб ўзгартирилган эди. Дастлаб қонун қабул қилинганида чойшаблар ҳақида сўз борлигини эслай олишмади. Лекин «Деворда ёзилгани тўғри бўлиши керак, мен эҳтимол адашаётгандирман» - деб ўйлади. Шу пайт унинг ёнига икки-уч итлар қуршовида Скуийлир келди ва олиб борилаётган ҳамма ишлар режа асосида амалга оширилаётганини таъкидлади:
— Ўртоқ, биз, чўчқаларнинг уйлардаги кроватларда ухлаётганимиз ҳақида эшитдингизми? Хўўш, қани айтинг-чи, нима учун ухлашимиз мумкин эмас? Қонуниинг «Ҳайвонларнинг кроватларда ухламаслик»лари ҳақидаги моддаси мавжуд эканлигини эслай оласизми? Менимча, йўқ! Қонун бундай бўлган эмас, бўлмайди ҳам. Бу факт, ҳа, ўртоқ, бу факт. Кроватлар фақат ухлаш учунгина ясалган. Ҳайвонлар яшаётган ферма бинолари ичидаги сиз ухлайдиган, сомон тўшалган супачалар ҳам аслида кроват. Қонунда эса кроватларда эмас, балки инсон томонидан кашф этилган чойшабларда маън этилган. Ферма уйидаги кроватларга тўшалган чойшабларни олиб ташладик. Фақат кўрпалар устидагина ухлаяпмиз. Кроватлар ухлаш учун жуда қулай, лекин биз, ҳайвонларга мослаштирилмаган. Биз, чўчқалар, доимо ақлий меҳнат билан шуғулланамиз. Шу сабабдан ҳам бизнинг дам олишимизга алоҳида эътибор берилиши керак. Биз қанчалик яхши ҳордиқ чиқарсак, шунчалик яхши фикрлаймиз. Ўртоқлар, албатта, бизнинг зўриқиб ишлашимиз натижасида чарчаб, соғлиғимизни йўқотишимизни, натижада бизга топширилган вазифаларни бажаролмай қолишимизни истамайсиз. Ахир Жоунзнинг қайтиб келишини ҳеч бир ҳайвон хоҳламайди. Скуийлирнинг ҳаяжон билан айтган охирги жумласи ҳайвонларни ҳушёр тортирди. Ферма уйидаги кроватларда чўчқаларнинг ухлаши ҳақида бошқа оғиз очишмади. Бир неча кундан кейин эса чўчқаларнинг бошқа ҳайвонлардан бир соат кейин уйқудан уйғонишлари эълон қилинганида ҳеч бир ҳайвон ажабланмади. Буни одатдаги ҳодиса сифатида жимгина қабул қилишди.

Куз ойи етиб келганида ҳайвонлар ниҳоятда чарчаб қолишди. Лекин шунга қарамай уларнинг кайфиятлари кўтаринки эди. Бу йил оғир келганди. Тинмай меҳнат қилишганига қарамай дон маҳсулотларининг бир қисми сотилганидан кейин ҳам қиш учун етарли озуқа тўпланмаган эди. Лекин шамол тегирмони қурилиши ҳамма қийинчиликларни униттирарди. Ҳосил далалардан аллақачон йиғиштирилиб олинганига қарамай ҳаво қуруқ, ёғин-сочин йўқ эди. Ҳайвонлар шамол тегирмони қурилишида астойдил меҳнат қилишарди. Бунинг устига ферма атрофини катта тошлар билан бир метр баландликда ўраб олиш режалаштирилган эди.

Ҳайвонлар оёқлари ерга тегмай ишлашарди. Эртанги кундан катта умид боғлашарди. Ҳатто ойдин тунларда Боксэрнинг ўзи бир-икки соат ишларди. Дам олиш пайтлари қурилиши яримлаб қолган шамол тегирмони атрофига тўпланишарди. Тегирмоннинг битган қисмидаги деворларга тикилишиб, унинг силлиқ ва мустаҳкамлигидан завқланишарди. Атрофида айланишиб қўшиқлар айтишарди. Фақат қари Бенямингина шамол тегирмони қурилишида жонкуярлик билан ишламасди. Буни яшириш учун “Яхши от кейин чопади” деган мақолни тез-тез такрорларди. Атрофдаги юз бераётган воқеаларга бепарволик билан қараб: “Бу дунё ўткинчи, ҳеч бир ҳайвонга вафо қилмайди»,-дерди.

Кузнинг ноябрь ойи жанубий ғарбдан эсаётган кучли шамоллар билан бошланди. Қум билан цементни шамол учириб кета бошлади. Шу сабабли цементли лой тайёрлашнинг ҳеч иложи йўқ эди. Қурилишдаги ишлар тўхтади. Шамол борган сари авж оларди. Ҳатто фермадаги уйлар пойдеворлари билан биргаликда тебранарди. Бўрон биноларнинг томларига қоқилган тунука ва шипрларни учириб кетди. Товуқлар даҳшат ичида қичқиршарди. Бошқа ҳайвонлар товуқларнинг қичқириқларидан уйғониб кетишди. Гўё уларнинг тушларида милтиқ отилган эди. Чўчиб уйғонган ҳайвонлар яшаётган биноларидан ташқарига отилиб чиқишди. Байроқ ҳамиша ҳилпираб турадиган ёғоч ағдарилиб тушган эди. Мевазор яқинидаги қайроғоч дарахти илдиз-пилдизи билан ернинг устига чиққан ҳолда кўтарилиб ётарди. Янада даҳшатлироқ бўлган бир кўриниш уларнинг ақлу ҳушини учириб юборди. Ҳайвонларнинг умидсизлик билан ҳайқирган товушлари фермани ларзага келтирди. Не кўз билан кўрсинларки, қурилаётган шамол тегирмони таг-туги билан вайрон бўлган эди. Ҳайвонлар шамол тегирмони томон чопдилар.

Наполеон ҳамма ҳайвонларнинг олдида учиб борарди. Унинг бу қадар тезлик билан чопганини ҳеч бир ҳайвон шу пайтгача кўрмаган эди. Илгарилари у ҳамиша шошилмасдан, хотиржам қадам ташларди. Наполеон етиб келиб шамол тегармонининг пойдеворигача бузилиб ётганини кўрди. Не-не машаққатлар билан келтирилган тошлар қурилиш майдонида сочилиб ётарди. Буларни кўрган Наполеоннинг ҳуши бошидан учиб, тили оғзида айланмай қолди. Сўнг шамолда тўпланиб қолган тошларга алам билан тикилди. Наполеон тўсатдан ерни искай бошлади. Унга қайтадан жон киргандай бир-икки қадам олдинга юрди. Думи қилич каби таранглашиб, у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади. Бу унинг қаттиқ ўйланаётганидан далолат берарди. Бирдан у тўхтади. Узоқ, жимликдан сўнг:
— Ўртоқлар, -деб сўз бошлади паст овоз билан, бу вайронагарчиликларнинг сабабчисини биласизми? Тунда яширинча келиб қўпорувчилик қилган душманнинг кимлигини фаҳмлаяпсизми? Бу Сноубол!!! - деб момоқалдироқдай овоз билан бақирди Наполеон. Сноубол бу ишни ғаразли ният билан қилган! Биз тузган режаларнинг амалга ошишини истамасдан ишларимизга тўсқинлик қилган. Орамиздан шармандаларча қувилгани учун қасдини олмоқчи бўлган. Ҳа, у сотқин, ўртоқлар! Ҳа, у ҳақикий душманимиз, ўртоқлар! Кечаси илондай ўрмалаб келиб, йил бўйи қилган меҳнатимизни ер билан яксон қилди. У ҳайвонларнинг душмани. Ўртоқлар, шу бугун мен Сноуболни ўлимга ҳукм қиламан. Унинг жиноятлари энг оғир жазога лойиқдир. Сноуболни тириклайин тутиб келган ҳар қандай ҳайвонга 11 даражали «Қаҳрамон-Ҳайвон» орденини ва бир ярим қоп олмани мукофот тариқасида топшираман. Бу мукофот адолат учун курашган, курашда жонбозлик кўрсатган, ҳақиқат учун жонини ҳам аямаган ҳайвонга берилади. Ҳайвонлар ҳайратдан донг қотиб қолишганди. Бўлган ишлар учун Сноуболнинг айбдорлигига ақллари бовар қилмасди. Лекин шу дамдан бошлабоқ Сноуболни тутиб келиш йўллари ҳақида ўйлай бошлашди. Ҳайвонлар шамол тегирмони қурилаётган тепалик атрофини текшира бошладилар. Узоқдан чўчқа изларини кўришди. Излар бир неча метр жойдагина бор эди, холос. Кейин кўринмай қолганди. Туёқлар билан эзилган майсалар изларни фермани ўраб турган тўсиқлар томон кетганлигини кўрсатар эди. Наполеон босилган майсаларни ҳидлаб кўриб, Сноуболнинг излари эканлигини тасдиқлади. Изларни қайта-қайта текшириб кўришди. Сноубол Фоксвуд фермасидан келган бўлса керак деган тахмин билдирилди.

«-Ўртоқлар, -деб хитоб қилди Наполеон, шу бугундан бошлаб биз яна қайта иш бошлаймиз. Шамол тегирмонининг қурилишини тўхтатмаймиз. Ёмғир ёғса ҳам қор ва бўрон бўлса ҳам, ҳаттоки осмондан тош ёғиб турса ҳам шамол тегирмонининг қурилишини давом эттирамиз. «Ҳайвон ферма»си учун хоинлик қилган Сноуболга бизни осонлик билан енгиб бўлмаслигини кўрсатиб қўямиз. Ўртоқлар, олдимизга қўйилган мақсадлардан чекинмаслигимиз керак. Уларни амалга оширишимиз шарт! Олдинга қараб олға, ўртоқлар! Яшасин, шамол тегирмони! Яшасин, «Ҳайвон ферма»си!

VII- боб

Қаҳратон қиш кириб келди. Бўронли оби ҳаводан кейин изғиринли кунлар бошланди. Қор эринмай майдалаб ёғарди. Тунлари ниҳоятда аёз, ерлар метиндай қотиб, далалардаги ўт-ўланлар ҳам музлаб қолган эди. Қаҳратон совуқ февраль ойига қадар давом этди. Февраль ойида ҳавонинг совуқ бўлишига қарамасдан ҳайвонлар шамол тегирмонининг қурилишини бошлаб юбордилар. Улар «Ҳайвон ферма»сида бўлаётган воқеаларни одамлар четдан кузатиб турганликларини, агар шамол тегирмонининг қурилиши тўхтаб қоладиган бўлса, бундан душманларнинг қувонишларини ҳам билишарди. Одамлар ҳайвонларнинг ишларига ғараз билан қарардилар. Шамол тегирмонининг вайрон бўлганлиги ҳақидаги хабарлар ёлғон эканлигини билдириш мақсадида Наполеон хийла ишлатди. Шамол тегирмони деворларининг қалинлигини оширмоқчи бўлди. Бу билан одамлар шамол тегирмонининг деворларини мустаҳкамлаш учун деворларни ҳайвонларнинг ўзлари бузишиб қайтадан қуришаяпти деган хулосага келишлари керак эди. Шунинг учун олдинги ярим метр қалинликдаги деворлар ўрнига икки метр қалинликдаги деворлар олина бошлади. Бунинг учун эса яна қўшимча тошлар йиғиштирилиши керак эди. Тош қони эса қалин қор остида қолиб, у ерда ишлашнинг ҳеч иложи йўқ эди. Кейинги кунларда қор ёғиши тўхтаб, оби ҳаво бир оз юришди. Ҳайвонлар қийналиб бўлсада бир оз ишлашга ҳаракат қилишарди, уринишлар эвазига иш ўта секинлик билан силжирди. Ҳайвонлар илгаридек иштиёқ билан меҳнат қилишмасди. Кайфиятлари тушкун эди. Ҳар куни совуқда ишлашга мажбур бўлишар, қоринлари эса овқатга тўймасди. Фақат Боксэр ва Кловиргина умидсизланмас эдилар. Скуийлир эса шарафли меҳнат, унинг машаққатлари ва қувончлари ҳақида тинмай нутқ сўзларди. Ҳайвонлар Боксэрнинг келажакка бўлган ишончи, умиди ҳамда бугун кечагидан кўра яхшироқ ишлашим керак деган шиоридан озгина бўлса ҳам илҳомланардилар. Айниқса, унинг ишлаб чарчамаслиги ҳайвонларга мадад бериб турарди.

Январь ойига келиб тўпланган озиқ-овқатлар озайиб қолди. Берилаётган маккажўхори улушлари кескин камайтирилди. Унинг ўрнига музлаб қолган картошкалар берила бошлади. Картошкалар даланинг ўзида тўпланган ҳолда қолиб кетган эди. Улар қопларга солиниб устма-уст тахланган бўлишига қарамасдан қорнинг тагида қолиб, аёзли тунларда музлаган эди. Қоплар совуқни ўтказмайдиган даражада қалин эмас эди. Шунинг учун картошкалар музлаб, қорайиб кетган эди. Бир қоп картошкадан фақат бир неча донасинигина ишлатиш мумкин эди. Қуруқ сомондан бошқа егулик ҳеч вақо йўқ эди. Ҳайвонларнинг юзлари бурушиб кетганди. Кайфиятлари тушкун эди. «Ҳайвон ферма»сидаги бўладиётган воқеаларни ташқи оламдан яшириш керак эди. Одамлар эса шамол тегирмонининг инқирозидан илҳомланиб янги-янги ёлғонларни тўқишарди. Ер юзидаги фермалар бўйлаб «Ҳайвон ферма»сидаги яшаётган ҳайвонларнинг очлик ва касалликдан қирилиб кетаётганлиги, бир-бирларини аёвсиз ўлдираётганлиги, ҳайвонхўрлик ва болахўрлик авж олганлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.

“Ҳайвон ферма”сидаги ҳақикий аҳвол бошқа фермаларга маълум бўлиб қолса, натижаси ёмон бўлишини биларди. Шу сабабдан «Ҳайвон ферма»сидаги яшаш шароитининг яхшилиги ҳақида одамларда таассурот уйғотмоқчи бўлди. Бу ниятни амалга ошириш учун мистер Вимпелдан фойдаланишга қарор қилди. Ҳар ҳафтанинг бошларида келиб-кетиб юрган мистер Вимпел билан ҳайвонлар орасида деярли алоқа бўлмасди. Наполеоннинг кўрсатмаларига кўра ҳайвонлар мистер Вимпелнинг олдида асосан фермадаги тўкин-сочинлик ҳақида гаплашадиган бўлиб қолишди. Айниқса, ўзларига берилаётган улушларнинг кўпайтирилгани ҳақида тинмай сўзлашарди. Наполеон ҳайвонлар ётадиган бинолар ичидаги супаларга қоқилган охурларнинг ичини қум билан салкам тўла қилиб тўлдиришга буйруқ берди. Қумнинг устига эса охурларни тўлдириб ғалла тўкиб қўйишди. Наполеон мистер Вимперни атайлаб бино ичидаги супаларга қоқилган дон тўла охурлар орасидаги олиб ўтарди. Мистер Вимпер ем тўла охурларни кўра ва алданганлигини сезмасди. Фермадан чиқиб Наполеон мўлжаллагандай, ҳайвонларнинг овқатдан камчилиги йўқ эканлиги ҳақида хабар берарди. «Ҳайвонлар ферма»сида бўлаётган очарчилик ҳақидаги гапларнинг бекорлигини тасдиқларди.

Январь ойининг охирларига келиб ғалла сотиб олиш зарурияти сезилиб қолди. Наполеон ферма ҳовлисида камдан кам кўринарди. У тўрт томонидан жаҳлдор ва кучли итлар билан қаттиқ қўриқланаётган уйида туну кун ўтирарди. Ферма ҳовлисига чиққан пайтларида бўрисифат олти ит атрофини ўраб оларди. Наполеон салобат билан салмоқли қадам ташлар, ҳайвонларнинг бирортаси унга яқинлашмоқчи бўлганида итлар тишларини кўрсатиб иррилларди. Одатда Наполеон якшанба кунлари эрталаб кўринмасди. Бир чўчқа унинг буйруқларини Скуийлирга, Скуийлир эса бошқа ҳайвонларга етказарди.

Якшанба кунларининг бирида Скуийлир тухум туғишга келган товуқларга ўз тухумларини зудлик билан топшириш ҳақидаги янги қарорни эълон қилди. Наполеон Вимпер орқали ҳар ҳафтада тўрт юзтадан тухум сотишга шартнома тузганди. Тухумларга тўланадиган нарх эса Наполеон кутгандан кўра юқорироқ эди. Агар бундан фойдаланилмай қолса, иссиқ кунлар бошланиб, тухумга тўланадиган нарх пасайиб кетарди. Ферма ҳайвонлари учун сотиб олинадиган ғалла ва дон маҳсулотларининг пули сотилган тухумлар ҳисобидан тўланиши мўлжалланган эди. Бу қарорни эшитган товуқлар ваҳима билан бақир-чақир қилишди. Бу «қурбонлик» ферманинг оёққа туриши ва ҳайвонларни қишдан эсон-омон олиб чиқиш учун кераклиги ҳақидаги тушунтиришларига қарамай кўпайишлари учун иссиқ, пана, ишончли жойлар тайёрлаётган эдилар. Ҳозирги тухумларини тортиб олиш келгуси авлодларига қирон солиш билан тенглигини англаб турардилар. Жоунз қувилгандан бери «Ҳайвон ферма»сида атиги бир мартагина норозилик билдириб тўполон қилинган эди. Лекин у дарҳол бостирилганди. Ҳозир ҳам товуқлар томонидан тайинланган уч ёш раҳбар Наполеон қарорига товуқларнинг қаршилигини билдиришди. Қолган товуқлар фермада ўрнатилган ёғочларнинг устига чиқиб олишиб, бор овозлари билан қичқиришарди. Ёғочлар устида туриб тухумларини туғиб юборишди. Ерга тушган тухумлар чил-парчин бўларди. Наполеон тезлик билан чора кўра бошлади. Товуқларга берилган жазолар раҳмсизлик билан амалга оширилди. Аввало товуқларга тухум туғишни тўхтатишга буйруқ берди. Сўнгра берилаётган озуқа тегиши ҳам тўхтатилди. Товуқларга ёрдам берган ҳайвонларга ўлим жазоси эълон қилинди.

Ҳайвонларга уларнинг ўнг ва чап томонида жойлашган Фоксвуд ва Пинчфийлд фермаси томонидан Сноуболнинг яширилганлиги ҳақидаги хабарлар етиб келди. Бу вақтга келиб Наполеоннинг бошқа фермалар билан муносабати анча яхшиланган эди. Ферма ҳовлисида кўп йиллардан бери сақланаётган ёғочлар бор эди. Улар қуруқшаб кетганди. Мистер Вимпел ёғочларни сотишга маслаҳат бериб, мистер Пилкингтин билан мистер Фредрик сотиб олишга розилигини айтди. Наполеон ҳам ёғочларни сотишга кўнганди. Лекин фермерлардан қайси бири билан алоқа қилишни билмасди. Фредрик билан алоқа қилиб бўлмасди. У ўз фермасида «Ҳайвон ферма»сининг душмани бўлган Сноуболни яширганлигини биларди. Пинчфийлд билан савдо муомаласига киришай деб турганда Сноуболнинг айнан Пинчфийлда эканлиги ҳақида хабар топди.

Баҳорнинг илиқ кунларида «Ҳайвон ферма»сида ваҳималик воқеалар юз бера бошлади. Сноубол зулмат қоплаган тунда «Ҳайвон ферма»сига ўрмалаб келиб зарар етказарди. Маккажўхори ўғирлар, сут тўлдирилган пақирларни оғдарар ва тухумларни синдирарди. Ҳайвонлар тунларни уйқусизлик билан ўтказшарди. Ваҳима билан тонг оттиришарди. Сноубол уруғ экилган далаларни аёвсизлик билан топтарди. Мева дарахтларининг пўстлоғларини ғажиб ташларди. Фермадаги бўлаётган ҳар бир кўнгилсиз воқеа Сноубол билан боғланарди. Ҳайвонлар ҳатто деразанинг кўзи синганида ҳам, зовурлардаги сувлар хас-хашак тушиб тўсилиб қолганида ҳам Сноуболнинг келиб кетганлиги ҳақида гапиришарди. Ҳатто молхона эшигининг калити йўқотиб қўйилганида ҳам Сноубол келиб калитни қудуққа ташлаб юборганига ҳайвонлар ишонган эдилар. Калитни дон солинган қопнинг тагидан топиб олганларида ҳам Сноубол ва калит ҳақидаги гаплар тўхтамасди. Бунга ҳамма ҳайвонлар ишонишарди. Сигирлар ярим тунда қаттиқ уйқуга кетганларида Сноубол супаларига ўрмалаб келиб сутларни соғиб кетаётганлиги ҳақида якдиллик билан гапиришарди. Каламушларнинг Сноуболга ёрдам бераётганлари ҳақида овозалар тарқалди. Наполеон фермада рўй бераётган воқеаларни текширишга буйруқ берди. Ўзи эса шахсан итлар қуршовида ферма атрофини ўралган тўсиқларнинг ички ва ташқари томонидан айланиб текширди. Бошқа ҳайвонлар эса Наполеонга ҳурмат кўрсатиш мақсадида анчагина масофа оралигида унга эргашишарди. Наполеон баъзан тўхтаб, Сноуболнинг изларини аниқлаш учун ерни искарди. У молхонани, товуқхонани, сабзавотлар турадиган омборхонани, экинлар эқиладиган ер майдонини, хуллас, ферманинг ҳар бир бурчагини синчковлик билан жиддий искаб чиқди. Деярли ҳамма жойдан Сноуболнинг изларини топди. Наполеон бурнини ерга қадаб туриб бир неча марта чуқур нафас олиб ерни ҳидларди-да, сўнгра даҳшатли овоз билан бақирарди. «Сноубол! У бу ерда бўлган! Унинг исини аниқ билаяпман!». «Сноубол» деган номни итлар эшитишиб қонлари қайнаб кетарди, курак тишлари кўринадиган даражада оғизларини очишиб вовуллашарди. Ҳайвонлар бутунлай ваҳимада қолган эдилар. Уларга Сноуболнинг номини эшитиш- дан ҳам қўрқардилар. Унинг устига ҳар хил овозаларнинг тарқалиши ҳайвонларни безовта қиларди. Скуийлир ҳамма ҳайвонларни йиғди. Унинг юзларида ваҳимали ифода қотиб қолган эди. Ўрганиб чиқилган масала бўйича ахборот бермоқчи эканлигини жиддий туриб эълон қилди:
— Ўртоқлар,-деди Скуийлир, оғирлигини гоҳ, у оёғига, гоҳ бу оёғига ташлаб туриб асабий товущда, - атрофимизда ноҳуш воқеалар бўлаётганлиги ҳаммамизга маълум. Буларнинг ҳаммаси Сноубол томонидан уюштирилган фитналардир. У Пинчфийлд фермасининг соҳиби Фредрикка сотилган. Улар ҳамкорликда «Ҳайвон ферма»сига ҳужум қилиш учун тайёргарлик кўришаяпти. Ўртоқлар, биз эгалик қилаётган фермани қўлимиздан тортиб олиб, яна устимиздан ҳукмронлик қилишмоқчи. Бунинг учун улар аллақачон ҳужум режасини тузиб чиқишган, Сноубол раҳбарлик қилади. Ундан ҳам ёмонроқ бир масалага эътиборингизни тортмоқчиман. Сноуболнинг ҳужуми умумҳайвоний манфаатлар учун эмас, балки ўзининг шахсий манфаати туфайли қилинаётган ҳаракатдир. Бу ишга уни мажбур қилган аҳмоқона мағрурлиги эканлигини англаб етишингиз керак. Сноуболнинг шу даражага келиб қолиши сабабларини биласизми? Йўқ, билмайсиз! Сноуболнинг ҳамиша Жоунз билан ҳамкорлик қилиб келганлигини, Сноубол Жоунзнинг ҳайвонлар орасидаги жосуси бўлганлигини унитилган қоғозлар ичидан топилган янги ҳужжатлар асосида аниқланган янги далиллар исботламоқда. Ўртоқлар, қўлимиздаги мавжуд кўп муаммоларни ойдинлаштириш учун ёрдам бермоқда. "Молхона жангги"да биз ҳайвонларнинг мағлуб бўлишимизга Сноубол томонидан жиддий ҳаракат қилинганлиги маълум бўлиб қолмоқда. Сизлар, буни албатта сезган бўлишларингиз керак. Ҳайриятки, унинг уринишлари бефойда кетиб, бу аёвсиз жангда ғолиб чиқдик. Ҳайвонлар Скуийлирнинг гапларини эшитаётган қулоқларига ишонишмасди. Улар донг қотиб қолган эдилар. Бу эшитаётган хабарлари олдингиларига қараганда минг баробар ёмонроқ эди. Шамол тегирмонини вайрон қилишдаги Сноуболнинг "хизматларига" ҳайвонлар эндигина ишонишаётганди. Буниси эса ошиб тушди. Берилган маълумотларни ўзларига сингдиришлари бир мунча қийин бўлди. Чунки "Молхона жанги"да Сноуболнинг яғринига ўқ тегиб, оғир ярадор бўлганлигини улар ҳали унутмагандилар. Жанг майдонидан чекинмай одам-душманларга қарши қаҳрамона курашган Сноубол ҳайвонларни руҳлантириб юборган эди. Жанг майдонидаги манзараларни хаёлларида тикладилар. Йўқ, Сноуболнинг жосус бўлганлигига ишониш қийин эди. Кўз олдиларига келтирган манзараларда Сноуболнинг шубҳалантирувчи бирор ҳаракати кўринмасди. Боксэрнинг калласи ғовлаб кетди. Миясида жавоб топиш мушкул бўлган саволлар ғужғон уйнай бошлади. Туёқларини кўксининг остига босиб, кўзларини маҳкам юмиб, ётиб олган ҳолда зўр бериб ўйланарди. Фикрларини тартибга солишга ҳаракат қиларди. Ниҳоят :
— Бунга ишонмайман. Айтилган гаплар асосли эмас,-деди Боксэр. Сноубол «Молхона жангги»да ботирлик билан курашган эди. Буни ўз кўзларим билан кўрганман. Унинг устига биринчи даражали «Қаҳрамон Ҳайвон» ордени билан мукофотланган эди-ку! -деди Боксэр. Ҳамма ҳайвонлар Сноуболнинг яғринидан қон оққанлигини кўрганмиз.
— Бу ўзаро келишиши натижаси бўлган, - деди Скуийлир. Аслида Жоунзнинг ўқи унинг орқасини ялаб ўтган, холос. Агар сизлар озгина бўлса ҳам ўқишни билиб саводингизни чиқарган бўлганингизда келишув ҳужжатини кўрсатган бўлардим. Ўзингиз уни ўқиб кўриб, бу гапларга ишонч ҳосил қилардингиз. Ҳужжатлардаги келишувга биноан яраланиш кескин дақиқаларда чекиниб вақтинчалик фермани ҳайвонларга қолдириш учун берилган белги эди. Бу фитна ҳақиқатдан ҳам ўзини оқлаганди. Ўртоқлар, аслида қаҳрамонлик кўрсатган ҳурматли раҳбаримиз Наполеон бўлган. Акс ҳолда Сноубол ғалаба қозонган бўларди. Бўлиб ўтган воқеаларни бир эслаб кўринг. Жоунз ва унинг хизматкорлари фермага бостириб келишганида Сноубол уларга қарши чиқиш ўрнига айланиб қочиб қолди. Баъзи ҳурматли ҳайвонларимиз ҳам унга эргашган эдилар. Жангнинг кескин дақиқаларида доно раҳбаримиз ўртоқ Наполеон ҳайвонлардаги қўрқувни енгишга ёрдам берган. «Инсонларга ўлим!" деб ҳайқириб олдинга ташланиб, ўткир тишларини Жоунзнинг оёқларига ботирганди. Ўйлайманки, албатта, бу воқеа эсингиздан чиқмаган! Хотирангизда ҳали узоқ вақт сақланиб қолади»!- деди Скуийлир, оғирлигини у оёғидан бу оёғига ташлаб туриб Скуийлир жанг манзараларини муфассал, ипидан игнасига қадар тасвирлаб Наполеоннинг жангда кўрсатган қаҳрамонликларини ҳайвонлар хаёлида тиклашга ҳаракат қиларди. Унинг сўзларини эшитиб турган ҳайвонлар тасдиқ аломатини билдириб бошларини қимирлатдилар. Гўё воқеаларни ғира-шира эслагандай қилиб ўзларини кўрсатадилар. Лекин ҳар ҳолда жанг майдонини айланиб қочиб бораётган Сноуболни ёдларига туширишди. Боксэр ҳеч тушунолмай қийналарди, шунинг учун сал озгина ноқулайлик билан:
— Сноуболнинг жанг майдонида сотқинлик қилганига ишонолмаяпман, - деди.

«Ҳайвон ферма»сидаги кейинги пайтларда рўй берган воқеаларда ҳақиқатдан ҳам душманлик қилинган бўлиши мумкиндир. "Молхона жангги"да эса_ботир сафдош ва қаҳрамон жангчи бўлганига ишонмасдан иложим йўқ.
— Раҳбаримиз ўртоқ Наполеон, - деб сўзлай бошлади Скуийлир сокин ва қаътийлик билан баланд овозда, - қўзғалон ҳақида ҳар хил фикр ва хулосалар сурилмасдан илгариёқ Сноубол Жоунзнинг жосуси бўлганлигини айтган эдилар. Менинг эсимда турибди, ҳа.
— Бу бошқа гап, - деди Боксэр. Агар ўртоқ Наполеон шундай деяётган бўлса бу жуда тўғри ва асосли фикрдир. Ўртоқ Наполеон ҳамиша ҳақ ва тўғри гапни айтадилар.
— Ҳа, бу асосли фикр, - деди Скуийлир Боксэрга дадил қараб. Унинг кўзлари бир ёниб ўчган юлдуздай совуқ ялтираб кетди. Бир дақиқа жимликдан сўнг:
— Ўртоқлар, - деди,-биз жуда ҳушёр бўлишимиз керак. Орамизда Сноуболнинг маҳфийлари борлигини, улар бизнинг қаторимизда ўтирганлигини ҳеч бир ҳайвон инкор этолмайди. Скуийлир фермадаги ҳайвонларнинг ҳушёр бўлишлари лозимлигини яна бир бор таъкидлаб, уларни қаттиқ огоҳлантирди.

Орадан тўрт кун ўтгач, тушликдан сўнг Наполеон ҳамма ҳайвонларни ферма ҳовлисига йиғишга буйруқ берди. Ҳайвонлар тўпланиб бўлганларидан сўнг, Наполеон ўз уйидан чиқди. У кўксига орденларини (яқиндагина ўзини-ўзи биринчи даражали "Қаҳрамон Ҳайвон", иккинчи даражали "Қаҳрамон Ҳайвон" орденлари билан мукофотлаган эди) тақиб олганди. Уни тўққизда катта ва баҳайбат ит ўраб олганди. Итлар ҳайвонларнинг суяк - суякларигача титроқ солувчи товуш билан ирриллардилар. Ҳайвонларнинг этлари сесканиб кетди. Қўрқанларидан бир-бирларининг пинжига суқилишди. Ҳозир қандайдир даҳшатли воқеа юз беришини кута бошлашди. Наполеон йиғилганларни қонга тўлиб кетган қаҳрли кўзлари билан бир-бир кузатиб чиқди ва ўткир чийиллаган товуш чиқарди. Итлар жон -жаҳтлари билан олдинга сакрадилар. Тўрт ёш чўчқанинг қулоқларидан тишлаб, судрашди. Оғриқ зўри ва даҳшатдан чийиллаётган чўчқаларни Наполеоннинг оёқлари остига келтириб ташладилар. Уларнинг қулоқларидан қон оқарди. Итлар қон лаззатини туйиб янада ваҳшийлашди. Чўчқалар ўзларини айбдор деб ўйлашиб қўрқувдан титрашарди. Наполеон ўз гуноҳларини ихтиёрий равишда буйниларига олишга чўчқаларни ундади. Улар Наполеоннинг «Якшанба кунлари мажлисларни бекор қилиш» ҳақидаги қарорига эътироз билдирган тўртта ёш чўчқалар эди. Чўчқалар Сноубол фермадан қувилгандан буён яширин алоқа қилганликларини, шамол тегирмонини вайрон қилишда ҳамкор эканликларини, «Ҳайвон ферма»сини мистер Фредрикга ўтказишга рози бўлганликларини тан олишди. Шунингдек, Сноуболнинг Жоунз ҳукмронлиги даврида жосус бўлганлигини, буни унинг ўз оғзидан эшитганликларига иқрор бўлишди. Тўрт ёш чўчқа ҳамма "жиноятларини" бўйинларига олганларидан сўнг итлар дарҳол ўткир тишларини уларнинг кекирдакларига ботириб, бошларини узиб ташлашди. Наполеон ҳайвонлар юрагига ваҳшат солувчи овоз билан сотқинлик қилган ҳайвонлар уларнинг орасидан яна топилишини эълон қилди. Тухумлар билан боғлиқ бўлган товуқларнинг «ўзбошимчаликлари»га раҳбарлик қилган уч товуқни итлар тишлаб олиб келтиришди. Бу товуқлар чошгоҳ пайтлари йиғинлар ўтказиб Наполеоннинг буйруқларига қарши чиқишга ундаганлигига қолган товуқлар гувоҳлик беришди. Улар ҳам раҳмсизлик билан бўғизландилар. Кейин эса бир ғоз ўтган йил ҳосилидан олти дона маккажўхори зўғаталарини ўғирлаб тунда еганлигига иқрор бўлди.

Сноубол томонидан онги заҳарланган бир қўй эса сув ичиладиган қудуққа сийиб юборганига, яна бир қўй Наполеоннинг ғояларига ўзини бағишлаган ва сидқидилдан хизмат қилган икки қўй ҳамда тумов касаллигидан азоб чекаётган бир қўчқорни олов атрофида айлантириб ўлдирганига иқрор бўлди. Ҳаммалари ўлдирилди. Жиноятларни бўйинга олиш ва жозолаш узоқ вақт давом этди. Мурдалар Наполеон оёқлари остига ташланаверди. Ҳаво Жоунз қувилганидан бери ҳайвонларга нотаниш бўлиб қолган қон ҳиди билан оғирлашди. Уч ит тўсатдан Боксэрга ташланди. Ўзига қараб учиб келаётган итларни кўрган Боксэр улкан орқа туёқларини ерга маҳкам тиради. Олдинги оёқлари билан ҳавода учиб келаётган итлардан бирини ушлаб олдинги туёқлари остига олди. Ит жон аччиғида вангиллади Қолган икки ит эса думларини қисиб орқага чекинишди. Боксэр туёқлари остида ётган итни ўлдирайми ёки ўлдирмайми деган маънода Наполеонга кўз тикди. Наполеоннинг рангида ранг қолмаган, юзи ўлган чўчқанинг юзига ўхшаб кўкариб кетган эди. "Итни қўйиб юбор", - деб кескинлик билан буйруқ берди. Боксэр туёқларини кўтарди. Кўк рангдаги хол-хол доғлари бўлган ит унинг оёқлари тагидан судралиб чиқди. Ҳамма ҳайвонлар воқеани қандай тугашини сабрсизлик билан кутишарди. Орага оғир сукунат чўкди. Итлар ва чўчқалардан ташқари юрагини олдириб қўйган ҳамма ҳайвонлар тарқала бошлашди. Улар зўр-базўр судралиб боришарди. Қўрққанларидан титраб-қақшардилар, ўзларини ниҳоятда ҳимоясиз ва ғариб сезишарди. Сноубол билан ҳамкорлик қилган ҳайвонларнинг хиёнаткорлиги ва улардан аёвсиз қасос олинганлигидан бошлари қотган эди. Улар қонли воқеаларни жуда кўп бошларидан ўтказган бўлиб, лекин бунақасини биринчи бор кўриб туришлари эди. Ҳайвонлар ўзларини-ўзлари жазолаб, ўлдираётган эдилар. Мистер Жоунз фермадан қувилгандан бери ҳайвонкушандалик бўлмаганди, ҳаттоки зараркунандалик қилган каламушлар ҳам ўлдирилмаганди. Ҳайвонлар ярми тугатилган шамол тегирмони жойлашган тепаликка ўрмалаб чиқдилар. Музлаб бораётган таналарини иситиш учун бир-бириларининг пинжига кирдилар. Кловир, Мюриел, Бенямин ва сигирлар, қўйлар, ғозлар, товуқлар - ҳаммалари шу ерга тўпланишди. Фақат ҳамма ҳайвонларни йиғишга буйруқ берилишидан олдин йўқолиб қолган мушук кўринмасди, холос. Бир неча дақиқалар ўтса ҳам ҳеч қайси ҳайвондан садо чиқмасди. Боксэрнинг оёқлари танасини аранг кўтариб турарди. Асабларининг таранг тортилганлиги юзида акс этарди. Узун қора думи деворга осилган соатнинг тошлари каби у ёқдан бу ёққа бориб келарди. Бирданига заиф товуши билан гапира бошлади:
— Мен ҳеч нарсани тушунмаяпман, фермамизда шундай воқеалар рўй бераётганига ишонгим келмайди. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз, ҳамма воқеалар масъулиятсизлигимиз туфайли келиб чиқди. Камчиликларимизни тугатишимиз керак. Фақат ишлаш, ишлаш ва яна ишлаш билангина айбимиз ва гуноҳларимизни ювишимиз мумкин. Эртадан бошлаб мен барвақтроқ туриб бир соат олдин иш бошлайман. Боксэр салмоқдор қадамлар билан тош конига қараб юрди. Тўплаб қўйилган тошлардан икки ҳайвонга мўлжалланганини бирлаштириб туриб, шамол тегирмони томон судрай бошлади. Ҳайвонлар эса Кловир атрофига ўрмалаб келиб, унга ёпишиб олдилар. Улар ётган баланд тепаликдан атроф кафтдек кўриниб турарди. Ҳайвонларнинг кўпчилиги табиатни завқ билан томошо қила бошлашди. Катта йўлга туташиб кетган ям-яшил яйловлар, пичан далалари, тўнтариб қўйилган кўк-кўк осмонга ўхшаб кетувчи сув тўлдирилган ҳовуз ва ҳайдалган ерлар жуда гўзал эди. Ўзлари экиб парвариш қилган, ҳозир бўйи чўзилиб қолган буғдойлар, мўридан буралиб-буралиб чиқаётган тутунлар, молхонанинг қизил туника қоқилган томлари эртаклардагидай сеҳрли эди. Бу кун баҳорнинг мусаффо ва кўркам кунларидан бири эди. Ер устида солланиб турган майсалар ва ферма атрофидаги тўсиқлар қуёш нурида товланарди. Ҳайвонлар учун ҳеч қачон табиатнинг манзаралари бу қадар гўзал ва оромбахш бўлиб туйилмаган эди. Завқларини уйғотадиган фермани ўзлариники эканлиги ёдларига тушиб ҳайратландилар. Тепаликдан пастга қараб, тикилиб турган Кловирнинг кўзлари жиққа ёшга тўлди. Юраги тўлиб кетганлигидан гапиролмасди. Ахир фермадаги инсон ҳукмронлигини ағдариб юборишдан мақсадлари бу эмас эди-ку!. Ахир қирғин-баротлар бўлишини орзу қилмаган эдилар!. Нега шундай бўлди?!. Нега бегуноҳ ҳайвон қонлари дарёдек оқмоқда?!. Ахир озод ва бахтиёр кунлар келиши ва тўкин-сочинлик, фаровонлик бўлиши учун курашган эдилар-ку!. Қари майор қўзғалонга даъват этганида бундай хунрезликлар ҳақида огоҳлантирмаганди. Ахир кекса майор ҳамма ҳайвонлар очлик ва хипчинлардан озод бўлиб тенг ҳуқуқли бўлган, ҳар бир ҳайвон қобилиятига қараб ишловчи, эҳтиёжига яраша кун кўрувчи, кучлилар ожизларни, майор нутқ сўзлаган тунда Кловир оёқлари билан етимларни ҳимоя қилгани каби, ҳимоя қилувчи ҳайвон жамоасининг бунёд бўлиши ҳақида сўзлаган эди-ку!. Наҳотки, уларнинг ўрнига ақл бовар қилмайдиган қатағонлик воқеалари рўй бераётган бўлса! Наҳотки ҳар бир ҳайвон эркин фикр юритолмайдиган, ҳар бир бурчакни жаллод болтаси каби тишларини кўрсатиб иррилаётган итлар қўриқлайдиган, англаб олишга ақлнинг кучи етмайдиган, қилмаган гуноҳларига ҳайвонларнинг ўзлари иқрор бўладиган, ҳайвонлар дўстларини ҳам сотиб юборадиган, ҳар бир ҳайвон яқинларидан ҳам ҳадиксирайдиган замон келган бўлса?! Кловирнинг дилида исёнкорлик йўқ эди, қони ҳам қасос ўти билан кўпирмасди. Чўчқаларга бўйсунмаслик ҳақидаги фикрлар ўйини ҳам йўқ эди. Ҳаттоки ҳозирги аҳволимиз Жоунз давридагига нисбатан ва бошқа фермадаги ҳайвонлар кўраётган кундан яхшироқ ўйларди. Жоунзнинг фермага қайтиб келмаслиги учун худди шундай қонли воқеалар заруриятдир деб ўйларди. Кловир «Ҳайвон ферма»сининг ғояларига содиқ эди. Бутун кучи борича жон-дили билан ишларди. Берилган буйруқларни сўзсиз бажарарди. Наполеоннинг раҳбарлигини тўлалигича тан оларди. Бошларига энг оғир кунлар тушган пайтларда ҳам Кловир ва бошқа ҳайвонлар келажакка умид билан қараб яшадилар ва ишладилар, Жоунз ва одамларнинг ўқларига кўксиларини тутиб бердилар, шамол тегирмонини кўрдилар - ҳаммаси бугунги рўй бериб турган воқеалар учун эмас эди. Кловирнинг бошида шунга ўхшаш фикрлар ғужғон ўйнарди, лекин буларнинг ҳаммасини ифодалаш учун сўзлар топа олмаса-да бутун вужуди билан ҳис этиб турарди. Ниҳоят, ҳамма-ҳаммасини ўзида мужассам этувчи «Англия ҳайвонлари» қўшиғини бошлаб юборди. Бошқа ҳайвонлар Кловирга қўшилишди. Гимнни уч марта қайтаришди. Уни салмоқ билан куйлашарди. Ғам-ғуссага тўлиб кетган овоз билан куйлашди. Оҳангини ҳақикий санъаткорлар каби жойига қўйиб куйладилар. Авваллари ҳеч қачон бу қадар берилиб куйламагандилар. Қўшиқ учинчи маротаба куйланиб тугаши биланоқ муҳим бир фикрни айтмоқчи бўлгандай Скуийлир икки ит қоровуллигида ҳайвонларга яқинлашди. Ўртоқ Наполеоннинг махсус қарорига асосан «Англия ҳайвонлари» гимнининг бекор қилинганлиги ва уни куйлаш маън этилганлигини эълон қилди. Ҳайвонлар таажжубланишди.
— Нега? Нима учун? - ҳайрат билан сўради Мюриэл.
— Ўртоқ, «Англия ҳайвонлари» қўшиғи ҳозирги кунимизда биз учун керак эмас, - деди ўта жиддийлик билан Скуийлир. Бу гимнда қўзғалончилар ҳаракати ифодаланган эди. Қўзғалон амалга ошди, мақсадларимиз рўёбга чиқди. Сотқинларнинг қатл этилиши бизнинг мақсадимиз йўлидаги қилинган охирги ва энг сўнгги ҳаракат бўлди. Ташқи ва ички душманларимиз мағлуб бўлишди. «Англия ҳайвонлари» гимнида келажакда бунёд этилиши керак бўлган мукаммал ҳайвонлар жамоаси иштиёқи ифодаланган эди. Ҳозирга келиб бизнинг орзуларимиз амалга ошиб, ана шундай ҳайвонлар жамоаси вужудга келди. Равшан кўриниб турибдики, энди бу гимн ўзини оқламай қўйди. Ҳайвонлар ниҳоятда қўрқиб турган бўлишларига қарамай эътироз билдиришмоқчи бўлдилар. Лекин одатдагидай, қўйлар марашни бошлаб юборишди: Икки оёқлилар - душман, тўрт оёқлилар - дўст». Қўйлар марашни тугатишгандан кейин эса муҳокамага ўрин қолмаган эди. Бу воқеадан кейин «Англия ҳайвонлари» гимни куйланмади. Унинг ўрнига шоир Минимоснинг:

Ҳайвон фермаси, Ҳайвон фермаси!
Мендан сенга зарар етмасин!

деган сўзлар билан бошланувчи гимни яратилди. Якшанба кунлари эрталаб «Ҳайвон ферма»си ҳовлисида байроқ баланд кўтарилганидан кейин шу гимн куйлана бошлади. Лекин ҳайвонлар назарида унинг сўзлари ҳам, оҳанги ҳам олдинги гимнга тенг келолмасди. Бу гимндан негадир ҳайвонларнинг кўнгли тўлмасди.

VIII- боб

Бўлиб ўтган воқеалардан кейин бир неча кун ўтгач, ҳайвонлар бир оз ўзларига келди. Қонли воқеалар даҳшати ҳам унутилгандай бўлди. Шундагина уларнинг эсларига дастлаб чиқарилган Қонуннинг олтинчи моддаси тушиб қолди. Олтинчи моддада «Ҳайвонлар бир-бириларини ўлдирмасин» деб ёзилган эди. Ҳайвонлар қатағон воқеалари Қонунга тўғри келмаслигини англаб турардилар. Лекин ҳеч бир ҳайвоннинг овоз чиқариб айтишга юраги дов бермасди. Кловир Қонуннинг олтинчи моддасини Беняминдан ўқиб беришни илтимос қилди. Бенямин сиёсий воқеаларга аралашишни хуш кўрмасди. Айниқса, ҳар хил уюшмалардан ўзини тортиб юрарди. Шунинг учун Кловирнинг илтимосини бажаришдан бош тортди. Кловир Мюриэлни чақирди. У олтинчи моддани ўқиб берди: «Ҳайвонлар бир-бирларини сабабсиз ўлдирмасинлар» деб ёзилганди. Негадир моддадаги «сабабсиз» деган сўзнинг мавжудлиги ҳайвонларнинг хаёлидан кўтарилган эди. Бу сўзнинг борлигини ҳеч эсларига келтиришолмасди. Ҳайвонлар қонуннинг ёдлашиб олган 6-моддасини «сабабсиз» деган сўз билан тўлдириш кераклигини тушундилар. Шундагина Сноуболга ҳамкорлик қилган сотқин ҳайвонларнинг ўлдирилиши қонунга зид эмаслигини англаш осонлашарди.

Бу йил ўтган йилдагига нисбатан ҳайвонлар унумли ишладилар. Шамол тегирмони деворларини икки баробар қалинликда қайтадан тиклаш уларнинг ишларини кўпайтириб юборган эди. Қорнилари ҳанузгача овқатга тўймасди, доим оч-наҳор ишлардилар. Якшанба куни бўладидиган йиғинларда Скуийлир узундан узун қоғозни оёқлари билан ушлаганича турли хил озиқ-овқатларнинг 200%, 300% ёки 500%га кўпайтирилганини ўқиб эшиттирар эди. Ҳайвонларнинг бошларини айлантириб юборадиган адоғи кўринмайдиган рақамларни келтириб фикрини исботларди. Ҳайвонлар бу рўйхатларга ишонардилар. Ишонмасликка эса уларнинг асослари йўқ эди. Чунки қўзғалондан олдинги шароитлар ва яшаш тарзи ҳақида асло эслолмасдилар. Ҳар ҳолда у даврларда охири кўринмайдиган ва бошни ғовлатиб юборадиган рақамлар билан ифодаланган маълумотлар бўлмасди. Лекин яхши боқишарди.

Ҳамма буйруқлар Скуийлир ва бошқа чўчқалар орқали бериладиган бўлди. Наполеон бир ҳафтада бир мартагина ҳайвонларга кўринарди. Энди итлар гуруҳининг ўзи билангина юрмасди. Қотор бошида бошини ғоз кўтариб ҳарбийча қадам ташлаб бораётган хўроз ҳам бўларди. Наполеон сўзлашидан олдин хўроз «ку-ку-рей-ку» деб товушининг борича қичқирарди. Наполеон фермадаги уйида бошқа чўчқалардан алоҳида яшарди. Ўзига хизмат қиладиган икки ит билан бирга меҳмонхона шкафида турувчи қимматбаҳо ва чиройли идишларда (у овқатланадиган сервизнинг номи «отлар мусобақаси» деб номланарди) овқатланарди.

Йил давомида «Ҳайвонлар фермаси» ҳовлисида уч маротаба катта йиғин ўтказилиб, осмонга қараб ўқ узиларди. Биринчи тантана Наполеоннинг туғилган кунида, иккинчиси эса қўзғалон ғалабаси муносабати билан ўтказиларди.

Учинчисида эса «Молхона жангги» ғалабаси нишонланиб, байрам қилинарди. Наполеонга «бизнинг раҳбаримиз ва йўлбошчимиз ўртоқ Наполеон» деб мурожаат қилинадиган бўлганди. Кунлар ўтган сари чўчқалар Наполеоннинг «ҳайвонлар отаси»,«инсониятга даҳшат солувчи», «қўйхона ҳимоячиси», «гудоклар дўсти» каби сифатларни кашф этардилар. Айниқса, Наполеонинг донолиги, юрагининг олийжаноблиги, ҳамма ҳайвонларга, бошқа фермаларда қуллик ва жаҳолат остида яшовчи бахтсиз ҳайвонларга бўлган чуқур муҳаббати ҳақида Скуийлир кўз ёшларини оқизиб, меҳри жўшиб сўзларди. Эришилаётган муваффақиятлар ва бугунги озод ҳамда бахтли ҳаёт учун Наполеонга миннатдорчилик билдириб, уни шарафлаш одат тусига кириб борар эди.Товуқлар ўртоқ Наполеон раҳбарлигида олти кунда бешта тухум туғдим деб ғурур билан гапирардилар. Ёки сигирларнинг ҳовуздан сув ичиб: «Ўртоқ Наполеонга катта раҳмат, сув жуда ширин ва роҳат бахшида этадиган муздек экан, мазза қилдик», - деб айтишганини эшитиш мумкин эди. Фермадаги ҳайвонларнинг Наполеонга бўлган умумий муносабати шоир Минимоснинг «Ўртоқ Наполеон» номли шеърида қуйидагича ифодаланди:

Етимлар отаси-ю бахтимиз қуёшисиз,
Тўкин-сочин ферманинг ишончли посбонисиз.
Сизга тик қараб бўлмас,нигоҳингиз куйдирар,
«Ҳайвон ферма»сининг қудратли сарбонисиз,
Ўртоқ Наполеон.!
Ҳайвонларга борлиқни ўзингиз бергувчисиз,
Ризқу рўзин ҳар куни улашгувчи ўзингиз,
Тагларига, ҳаттоки, сомонни солгувчисиз
Ҳайвонлар тинчлигини қўриқловчи ўзингиз,
Ўртоқ Наполеон!
Фермамизда яшовчи ҳар бир чўчқа боласи,
Ғоянгизни дилига қуйиб содиқ ўсади.
Фарзандлар орасида асло бўлмас оласи,
Гўдакларнинг дастлабки чийиллаши бўлади,
Ўртоқ Наполеон!

Наполеон шеърни ўқиб кўриб жуда хурсанд бўлди. Молхонанинг деворига ёзилган Қонун моддаларининг рўпарасига шеърни чиройли қилиб ёздирди. Шеърнинг тепасига эса Наполеоннинг Скуийлир томонидан оқ бўёқ бўёқ билан ишланган портрети қоқилди.

Напалеоннинг адвакат Вимпэр орқали Фредрик ва Пилкингтэн билан бўлган муносабати ҳанузгача ноаниқ эди. Фермадаги ёғочлар ҳали ҳам сотилмаган, Фредрик ҳам, Пилкингтен ҳам тезроқ сотиб олиш учун ҳаракат қилишарди. Фредрик ва унинг хизматкорларининг “Ҳайвон ферма”сига ҳужум қилиш ва шамол тегирмонини бузиб юбориш учун тайёргарлик кўраётганликлари ҳақида ҳабарлар бор эди. Наполеон Фредрикнинг “Ҳайвон ферма”сига ғайирлиги бор, шу сабабли ҳам шамол тегирмонини вайрон қилмоқчи деб ўйларди. Сноуболнинг эса Пинчфийлд фермасида эканлигини билишарди.

Ёзнинг ўрталарида уч товуқ ваҳшиёна ўлдирилди. Улар Сноубол билан яширинча алоқа боғлаб унинг топшириғига биноан Наполеонни ўлдирмоқчи бўлганликларига иқрор бўлишган эди. Ҳайвонлар орасида шунга ўхшаш ваҳимали гаплар юрарди. Наполеон ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида эҳтиёт чоралари кўрилди. Тунда, Наполеон ухлаган пайтларда, тўрт ит уйнинг тўрт томонидан туриб қўриқлай бошлади. Ёш Пинкай номли чўчқага баковуллик вазифаси юклатилди.

Наполеоннинг Пилкингтин билан ёғочларни сотишга келишганлиги маълум бўлди. Пилкингтиннинг ҳам Наполеон сингари Фоксвуд фермаси билан алоқаси яхши эмас эди. Пилкингтин Наполеон билан бошқа маҳсулотларни ҳам айирбошлаш режасини тузаётган эди. Адвокат Вимпир улар орасида воситачилик қилаётган бўлишига қарамасдан ўзларининг ораларида бир-бирига нисбатан хайрихоҳлиги ҳам бор эди. Лекин Пикингтин ҳайвон бўлмаганлиги сабабли Наполеон унга тўлиқ ишонолмасди. Фредрикдан эса қўрқарди. Айниқса шамол тегирмони қурилиши тугалланай деб қолганида Фредрикнинг яширин ҳужумга тайёрланаётганлиги ҳақидаги хабарларнинг кўпайиб қолганлиги уни чўчитарди.

Фредрик «Ҳайвон ферма»сига ҳужум қилиш мақсадида 20 та ҳарбийларни тайёрлаётганлиги ҳамда ферманинг васиқасини қўлга киритиш учун шаҳар бошлиқлари ва полицейларни сотиб олганлиги маълум эди. Фредрикнинг ҳайвонларга нисбатан қилаётган раҳмсизликлари ҳақидаги даҳшатга тўлиб-тошган ҳикоялари Пинчфийлд орқали етиб келаётган эди. Қариб қолган отни уриб ўлдиргани, сигирларни оч қолдиргани, итни печкага солиб ёқиб юборгани, кечқурунлари хўрозларни уриштираётгани ва хўрозларнинг панжалари орасига металдан қилинган ўткир тиғни боғлагани кабиларни эшитганларида ҳайвонларнинг қонлари қайнаб кетарди. Айниқса. хўроз уриштирилганида ғолиб чиққанининг ўз мағлубини ўлдириши уларнинг нафратини оширарди. Ҳайвонлар Фредрик фермасига ҳужум қилиб, инсонларни қувиб юбориб, ҳайвонларни озод қилиш учун чўчқалардан рухсат сўрашарди. Скуийлир тезоблик қилишдан ўзларининг тийишларини маслаҳат бериб, ўзларича ҳаракат қилмасликларини қайта-қайта таъкидларди.

Наполеоннинг ҳарбий тажрибасига суянишга даъват қиларди Фредрикка нисбатан ҳайвонларнинг нафрати кундан кунга ортиб борарди. Якшанба кунларининг бирида Наполеон ферма ҳовлисидаги ёғочларни Фредрикка сотиш ҳатто хаёлига ҳам келмаганлигини айтди. ( Шу пайтгача Наполеоннинг кенг феъллигига ҳайвонлар тан беришаётган эди. Энди эса ўз душмани бўлган Фредрик билан ҳам яхши муносабатда бўлишига қойил қолардилар.) Бошқа фермалардаги ҳайвонларнинг қўзғалон кўтаришларига тайёрлаш мақсадида каптарлар сафарбар қилинди. Уларнинг Фоксвуд фермасига қўнишлари маън этилди. Ҳайвонларнинг «Инсонларга ўлим» деган шиори «Фредрикка ўлим» тарзида ўзгартирилди.

Ёзнинг охирги кунларига бориб Сноубол томонидан етказилаётган зарарлардан яна бири фош этилди. Экилган буғдойлар ёввойи ўтлар орасида қолган эди. Сноубол тунда келиб, буғдой уруғини ёввойи ўтлар уруғи билан аралаштириб қуйгани кашф этилди. Бу фитнага аралашган ғозлардан бири айбига иқрор бўлиб, Скуийлир олдида заҳарли мевани огзига солиб, ўз-ўзини ўлдирди. «Ҳайвонлар Сноуболнинг 1 даражали «Қаҳрамон Ҳайвон» орденини олмаганлигини ҳозир билишади,-деди Скуийлир. Бу фақат Сноуболнинг ўзи томонидан таркатилган миш-миш, сафсата эди. Афсуски, кўп ҳайвонлар бу ёлғонга ишониб қолишди. Аслида Сноубол жангда қўрқоклик қилган эди. Худди шу сабабли ҳам у қораланган. Ўртоқлар, у ҳеч қандай орден-порден олгани йўқ эди». Ҳайвонлар Скуийлирнинг сўзларини саросима билан тинглардилар. Скуийлир Сноуболни эслаб хато килмаганлигини сезди. Ички мағрурлик билан бошини янада баланд кўтариб:
— Сиз унинг жангдаги ҳақикий холатидан бехабарсиз. Шунинг учун ҳам янглишасиз ва уни қаҳрамон деб ўйлайсиз,-деди

Кўз кириб қолган эди. Ҳосил йиғим-терими ҳайвонларнинг тинкасини куритиб борарди. Иш кайнагандан кайнарди. Шамол тегирмонининг қурилиши асосан тугатилди. Лекин уни ишга тушириш учун айрим керакли асбобларни сотиб олиш керак эди. Вимпир бу масалада музоқара олиб борарди. Ҳайвонлар шамол тегирмонининг қурилишида тажрибасизлик қилиб ибтидоий қурилиш асбобларидан фойдаланган эдилар. Сноубол фитналари туфайли рўй берган кунгилсизликларга қарамай иш мулжалланган муддатда тугади. Ҳайвонлар холдан тойган эдилар. Лекин огйр машаққатлар ва қийинчиликлар эвазига эришган меҳнат махсулини кўриб кувонардилар. Кунгиллари тогдай кўтарилиб кетган ҳайвонлар ўзлари яратган улкан асарлари атрофида қўшиқ айтиб айланишарди. Шамол тегирмони кўзларига жуда чиройли кўринарди. Деворлари ҳам олдингисига Караганда икки баравар калин эди. Уни осонгина вайрон қилиб бўлмасди. Энди уни бўзиш учун портлатувчи моддалар керак эди.

Ҳайвонлар шамол тегирмонининг гуриллаб ишлаётганлигини кўрганларида бошларидан ўтказган ҳамма қийинчиликларни унутдилар. Машаққатли меҳнат ва ишдан кунгилни совутадиган воқеалар устидан голиб чиққанларини хис этиб турардилар. Юрақлари энтика бошлади. Ҳаётларида катта ўзгариш рўй берганлигини тушуниб етишди. Ҳайвонлар шамол тегирмони атрофида айланиб иргий бошладилар, қўшиқлар айтиб, раксга тушдилар.

Наполеон итлар куршовида, хўроз бошчилигида битказилган шамол тегирмонини куриш учун келди. Ҳайвонларнинг эришган муваффақиятлари билан шахсан табриклади. Ҳамда шамол тегирмонини «Наполеон тегирмони» номи билан юритишни эълон қилди. Орадан икки кун утгач, ҳайвонлар молхона биносига махсус йиғилиш ўтказиш учун чакирилди. Ферма ҳовлисидаги ёғочларни Фредрик сотиб олганлигини Наполеон эълон қилганида ҳайвонлар хайрон бўлиб қолдилар. Эртага Фредрик юборган аравалар уларни олиб кетишини маълум қилди. Наполеоннинг Пилкингтин билан дўстлиги мажбурий дўстлик эди. Аслида Фредрик билан яширин келишувлари бор эди. Бу келишув Фоксвуд билан бўлган муносабатни синдирган эди. Пилкингтин ҳақида бир-биридан ташвишли ахборотлар олиб келаётган каптарларга Пинчфийл фермасини тарк этиш буйруги берилди. «Фрейдрикка ўлим» шиори «Пилкингтинга ўлим» деб ўзгартирилди. Наполеон Фредрик томонидан ҳужум уюштирилаётгани ва ҳайвонларга нисбатан килинаётган ваҳшиййликлар ҳақидаги хабарларнинг асоссиз эканлигига баёнот берди. Уларнинг Сноубол томонидан таркатилган булмагур овозалар эканлигини айтди. Сноуболнинг Пинчфийлд фермасида яширинганлиги ҳақидаги хабарларни таркатиш орқали Наполеон маълум мақсадни кўзда тўтганди. Аслида Снубол Фоксвуд фермасида бой-бадавлат яшаётганлигини биларди. Унинг кўп йиллар давомида Пилкингтинда пенсионер бўлганлиги Наполеонга маълум бўлса-да, буни билмасликка оларди. Чунки ферманинг хавфсизлиги учун шундай қилиш зарурлигини биларди. Чўчқалар Наполеоннинг уддабуронлигидан хурсанд бўладирдилар. Наполеоннинг Пилкингтин билан «дўст»лиги ёғоч бахосини 12 фунт стерлингга кўтарган эди. «Раҳбаримиз ўртоқ Наполеоннинг ажойиб сифатларидан бири, -деди Скуийлир унинг Фредрикка ҳам ишонмаганлигидадир». Фредрик сотиб олаётган ёғочлар ҳақини чек билан туламокчи бўлди. Ёғочлар учун 5 фунт пул бирлигидаги туловни талаб қилди. Фредрик бу пулни олдиндан тулаган ва пул шамол тегирмони учун керак бўладидиган механизмларни сотиб олишга етадиган микдорда эди. Ёғочлар араваларга юкланиб, тезлик билан олиб кетилди. Фредрик берган пулни яна бир бор текшириб куриш учун ҳайвонлар молхонага йиғилдилар. Орден ва медаллари билан куксини тўлдириб олган Наполеон жилмайиб, ферма уйининг ошхонасидаги чинни идишга солинган пул ёнига, сомон устига чукди. Ҳайвонлар оёқларининг учида юришиб, пулга яқинлашдилар ва қизиқиш билан унга тикилдилар. Боксэр бурнини яқинлаштириб пулни хидлади.

Унинг нафасидан чинни идишга солинган пуллар кимирлаб кетди. Орадан уч кун ўтгандан кейин ҳайвонларни даҳшатга солувчи бир хабар таркалди. Адвокат Вимпир велосипед билан гизиллаганича фермага кириб кетди. Шошилганидан велосипедни ерга ташлаб юбориб, шитоб билан Наполеон турган уйга кириб кетди.

Унинг юзларидан қони кочган эди. Бир зум ўтмасдан Наполеоннинг букирган товуши эшитилди. Вимпер олиб келган шум хабар ҳайвонлар орасида яшиндай таркалди. Пул ҳақикий эмас сохта экан. Фредрик ёғочларни текинга олиб кетган эди. Наполеон ҳамма ҳайвонларни тезлик билан йиғди. Фредрикни ўлим жазосига ҳукм қилганлигини букириб эълон қилди. Унинг тириклайин қўлга олиниб, кайнаб турган сувга ташланишини айтди. Наполеон ҳаммани хушёр бўлишга чақирди. Бундан ёмонрок ҳаракатларга ҳам тайёр туришларини буюрди. Бу воқеа Фредрик ва унинг ишчилари томонидан ҳар дақиқада бошланиб қолиши мумкин бўлган ҳужумдан дарак берарди. Ферманинг одамлар кириши мумкин бўлган ҳамма жойларига коровуллар қўйилди. Наполеон Пилкингтин билан яхши муносабат урнатиш мақсадида мактуб ёзиб каптарлардан тўрттасини Фоксвудга учирди. Эртаси куни эса саҳар пайти «Ҳайвон фермаси» га ҳужум қилинганлиги ҳақида хабар келди. Ҳайвонлар овқатланаётган эдилар. Қўйилган коровуллар Фредрик бошлик одамларнинг аллақачон панжарали темир дорвозани очиб кирганликлари ҳақида хабар бердилар. Ҳайвонлар дадиллик билан қарши ҳужумга отландилар. Лекин бу сафар «Молхона жангги»даги каби ғалаба осонлик билан келмади. Одамлар сони 15 та бўлиб, уларнинг 6 тасининг милтиғлари бор эди. Бунинг устига жуда ҳам яқин келиб қолишган, уларни 50 метрча масофа ажратиб турар эди. Ҳайвонлар даҳшатли ўқларнинг тинимсиз чийиллашларига бардош беролмай қолдилар. Наполеон билан Боксэр зўр бериб ҳайвонларни бир жойга йиғишга ҳаракат қилишарди. Лекин бунинг иложи йўқ эди. Ҳайвонлар орқага чекиндилар. Улардан бир нечтаси яраланган эди. Наполеон бошлиқ ҳайвонлар ферма бинолари ичига кириб яшириндилар. Ферма биноларининг тешикларидан одамларни узлуксиз кузатиб турардилар. Бутун ферма ҳовлиси, шамол тегирмони ҳайвонларнинг ашаддий душманлари қўлига ўтган эди. Ақлли ва доно ҳисобланган Наполеон ҳам нима қилишини билмай қолди. У думини диккайтириб, товуш чиқармай у ёқдан бу ёққа бориб кела бошлади. Фоксвуд томонга ғазаб билан тикилди. Агар Пилкингтин ва унинг одамлари ёрдамга қўл чўзса, аҳвол ўнгланишидан умид қилса бўларди. Лекин тўрт каптар олиб келган хат кўнгилдагидай эмасди. Унда шундай сўзлар ёзилган эди: «Сиз шунга лойиқсиз. Сизга бу ҳам камлик қилади».

Фредрик ва унинг одамлари шамол тегирмони ёнига тўпланишди. Уларни кузатиб турган ҳайвонларнинг юраклари орқага тортиб кетди. Одамлардан бирининг қўлида мисранг (лом), иккинчисининг қўлида эса кувалда бор эди. Улар шамол тегирмонининг пойдеворини буза бошлашди. Ҳайвонлар умидсизликка тушишди. Наполеон эсанкираб қолган ҳайвонларга қарата:
— Дадил бўлинг, ўртоқлар,-деди. Шамол тегирмонини бузишга уларнинг кучи етмайди. Ахир деворларини жуда мустаҳкам қилиб кўрганмиз. Ҳафталаб уринганларида ҳам қўлларидан ҳеч нарса келмайди. Бенямин эса одамлар ҳаракатига қовоқларини солиб ,жиддий тикилиб турарди. Икки одам қўлларидаги мисранг ва кувалда билан шамол тегирмонининг пойдевори тагидан очилган тешикни кенгайтиришди. Бенямин секингина тумшуғини кўтариб, бошини ликиллатди. Сўнгра ўта хотиржамлик билан:
— Нима қилаётганликларини кўрмаяпсизми?- деди. Одамлар бир пастда очилган тешик ичига портлатувчи модда ўрнатишди. Ҳайвонлар нафасларини ичига ютиб, даҳшат ичида кузатардилар. Бинолар ичидан чиқиб, шамол тегирмонини сақлаб қолишнинг эса ҳеч иложи йўқ эди. Одамлар портлатувчи модда қўйилган тешикдан югурганларича узоқлаша бошлашди. Сал ўтмай қулоқларни қоматга келтирувчи гумбирлаган товуш бутун фермани ларзага солди. Каптарлар осмонга кўтарилди. Наполеондан бошқа ҳамма ҳайвонлар даҳшатдан юракларини ҳовучлаб, ўзларини ерга отдилар. Бошларини кўтарганларида эса баҳайбат қора булут шамол тегирмонининг устини қоплаб турарди. Эсаётган шабада қора булутни суриб юборди. Ҳайвонлар не кўз билан кўрсинларки, шамол тегирмони ўз ўрнида йўқ эди. Ҳайвонлар ғазабларидан титрардилар. Ғазаб қасос ўтига айлана бошлади. Қонларида ваҳшийлик уйғонди. Кучларига куч қувватларига қувват қўшилди. Саросима ичидаги қўрқоклик ва умидсизлик орқага чекинди. Одамларнинг бу ёвуз ҳаракати уларнинг жонидан ўтиб кетган эди. Одамларга бўлган нафрат қасос туйғусини алангалатиб юборди. Улар ҳеч қандай буйруқни кутиб ўтирмасдан одамлар устига тик босиб бора бошладилар. Бошлари устида дўлдай ёғилаётган ўқларга ҳам қарамасдан олдинга интилардилар. Қаттиқ ва аёвсиз жанг бошланди. Инсонлар ҳайвонларни тинмай ўққа тутардилар. Ҳайвонлар яқинлашганда эса таёқлари билан уришар ва оғир этиклари билан тепишарди. Бир сигир, уч қўй, икки ғоз жанг майдонида ҳалок бўлишди. Деярли ҳамма ҳайвонлар яраланган эдилар. Ҳатто ҳайвонлар орқасида туриб, буйруқ бериб турган Наполеоннинг думини ҳам ўқ ялаб ўтган эди. Одамлар ҳам жиддий талофот кўришди. Боксэр туёқларининг зарбидан уч кишининг бош суяклари майдаланган эди. Сигирнинг шохлари бир кишининг қорнига кириб кетганди. Жесий ва Блубелнинг ўткир тишлари бир одамнинг шимини парчалаб ташлади. Наполеонни қўриқлаб турган итларга тўсиқлар орқасидан бориб жанг майдонига киришга буйруқ берилди. Ваҳшийлашиб кетган тўққизта ит одамлар устига ташланди. Одамлар ўзларини ҳайвонлар қуршовида кўриб қўрқиб кетдилар.

Фредрик ўз одамларига жанг майдонини зудлик билан ташлаб кетишга буйруқ берди. Одамлар ҳаётларни сақлаб қолиш учун ҳар томонга қараб қоча бошладилар. Ҳайвонлар катта йўлга туташиб кетган яйловнинг охирига қадар уларни таъқиб қилиб бордилар. Тиканли тўсиқлар орасидан қочаётган одамларни туёқлари билан тепдилар. Ҳайвонлар ғалаба қилгандилар. Лекин ўзлари ҳам ҳаддан ташқари ҳолдан тойган эдилар. Ҳаммаларининг яраларидан қон оқарди. Ферма ерларини қизил қонларига бўяб, оқсаган ҳолда орқага қайтдилар. Ўтлар устидаги ўртоқларининг чўзилиб ётган мурдаларини кўришиб юраклари эзилиб кетди. Уларнинг кўзларидан тинимсиз ёш оқарди. Юракларни ўртаб юборган бир зумлик сукунатдан сўнг қайтадан вайрон бўлган шамол тегирмонининг олдида тўхтадилар. Шамол тегирмонининг кули кўкка совурилган, ҳайвонларнинг меҳнати зое кетган эди. Ҳатто пойдеворларининг ҳам бир қисми бузилганди. Кучли портлаш натижасида катта тошлар майдаланиб сочилиб ётар, гўё шамол тегирмони бу ерга қурилмагандай. Ҳайвонлар ферма биноларига яқинлашганларида жангда қатнашмаган (бунинг сабабини ҳеч бир ҳайвон билмасди) Скуийлир уларга пешвоз чиқиб думини ликиллатди. У мамнунлик билан жилмаярди. Ферма биносининг яқинида милтиқ товуши эшитилди. Боксэр бунинг сабабини сўради:
— Ғалабамизни нишонлаш учун,-деди Скуийлир.
— Қандай ғалабамизни, - ҳайратланди Боксэр. Унинг тиззаларидан қон оқарди. Бир оёғи остидаги тақа йўқолиб, панжалари йирилиб кетган эди. Шу оёғига 12 та ўқ теккан эди.
— Қандай ғалаба, ўртоқ Скуийлир?! - қайта сўради Боксэр.
— Душманни ўз еримиздан, ҳайвон фермамизнинг муқаддас еридан ҳайдаб юбордик. Бу , ғалаба эмасми, ўртоқ Боксэр?!
— Лекин улар шамол тегирмонини йўқ қилиб юбордилар. Биз икки йил давомида шамол тегирмонини машаққат билан тиклаган эдик.
— Ўртоқ Боксэр, шамол тегирмонини яна қайтадан қурамиз! Агар керак бўлса 6 та шамол тегирмонини бунёд қиламиз. Ўртоқ, бугун биз қўлга киритган ғалабага тўғри бахо беролмаяпсиз. Биз мана шу туёқларимиз билан босиб турган еримизни душман босиб олган эди. Ўртоқ Наполеон раҳбарлигида биз ўз еримизни қайтариб олдик. Ҳа, биз олдин эгаллаб олган мулкимизни қайтариб олдик, -деди Боксэр.
— Бу бизнинг ғалабамиз,-деди Скуийлир.

Ҳайвонлар оқсаганларича ферма бинолари ёнига етиб келдилар. Боксэрга оёқларининг гўшти ичидаги қолиб кетган ўқлар азоб берарди. Шамол тегирмонини қайта тиклаш осон эмаслиги кўриниб турарди. Боксэр ўзича қурилишни бошлаш учун аллақачон тайёргарлик кўрарди. Бу тайёргарлик азоб, алам ва олдинда қайтадан кутиб турган машаққатли меҳнат қийинчиликларини ҳис этиш билан қоришиб кетган эди. Унинг ёши бир жойга бориб қолганди. Боксэр ўн бир ёшга кирганини, бўртиб чиққан мускулларидан қуввати кетганлигини фаҳмлаб қолди. Ферма устида баланд кўтарилган яшил байроқнинг енгил шабадада тўлқинланиб ўйнаши, етти марта отилиб ҳавони ларзага келтирган ўқ овозлари ҳайвонларга қайтадан куч-қувват ато этарди. Ҳайвонларнинг томирларига қон югурди. Улар ўзларига қайтадан жон кирганлигини сезишди. Айниқса, Наполеон жангда кўрсатилган жасоратларни шарафлаб маъруза қилганида буюк ғалабани қўлга киритганликларидан фахрландилар. Уруш майдонида жон берган ҳайвонлар тантанали равишда дафн қилинди. Тобутлар қўйилган аравани Боксэр ва Кловир тортиб боришди. Ўртоқларини қабристонга олиб кетаётган ҳайвонлар олдида Наполеон борарди. Ҳайвонлар икки кун мотам тутишди. Марсиялар яратишиб, нутқлар сўзлашди. Шаҳидларни эслаб, шарафлаб осмонга ўқ узишди. Тирик қолган ҳайвонларга кўрсатган жасоратлари учун биттадан олма улашишди. Қушларга икки аксиядан маккаўхори , итларга учтадан печенье беришди. Бўлиб ўтган жангни “Шамол тегирмони” жангги деб аташга қарор қилишди. «Яшил байроқ» деб аталган орден таъсис этилиб, унинг биринчи номзоди Наполеон бўлди. Уруш муносабати билан Наполеонга яна бир қанча орден ва медаллар беришди.

Бир неча кундан кейин байрам кайфияти сўнди. Сохта пуллар ҳақидаги баҳслар унитилди. Ҳайвонлар чўчқалар яшайдиган ферма уйи остидаги омбордан виски яшигини топиб олдилар. Бу яшикни олдин омборда кўрмагандилар. Ўша тунда «Ҳайвон ферма»сидаги чўчқалар яшаётган уйдан шовқин, бақир-чақирлар, баланд овозлар, маст-аласт айтилган қўшиқлар эшитилди. «Англия ҳайвонлари» гимни сўзларига бошқа ашулаларнинг сўзлари аралаштириб айтилаётган қўшиқларни эшитиб ҳайвонлар ажабландилар. Тахминан соат 21.30 ларда мистер Жоунзнинг эски шляпасини кийиб олган Наполеон бинонинг орқа эшигидан чиқиб ҳовли атрофида югуриб, яна ичкарига кириб кетганлигини кўришди. Эртасига эрталаб фермани жим-житлик қоплаб олди, чўчқалардан биронтаси ҳам кўринмасди.

Соат тўққизлар атрофида ниҳоятда ташвишланган Скуийлир секингина юриб, ферма ҳовлисига чиқди. Унинг кўз остлари осилиб қолган, думининг учи ер устида судраларди. Ҳайвонларни йиғиб Наполеон ўлим тўшагида ётганлигини айтди. Ғам ва изтиробга тўлган товушлар эшитилди. Бу хабардан ҳамма қайғуга тушган эди. Наполеон ётган уйнинг эшикларига ҳарбий қоровуллар қўйилди.

Ҳайвонлар оёқ учида юрардилар. Кўзларида ёш билан шивирлашиб гаплашишарди. Агар раҳбарларига бир нима бўлиб қоладиган бўлса, аҳволлари ёмон бўлишидан қайғуришарди. Наполеоннинг овқатига Сноуболнинг заҳар солганлиги ҳақида овозалар тарқалди. Соат ўн бирлар атрофида ер юзидаги ҳаётнинг тўхтаб қолишидан олдинги сўнгги ҳаракат каби Наполеоннинг янги фармонини Скуийлир ўқиб эшиттирди. У қўйидагича эди: «Спиртли ичимликларни ичиш қатъий маън этилсин. Бу қонунга амал қилмаган ҳайвонлар ўлим жазосига тортилсин».

Кечга бориб Наполеоннинг аҳволи бир оз яхшиланди. Эртасига эса Скуийлир Наполеоннинг даво топаётганлиги ҳақида хабар берди. Кечқурун соғлиғи тамоман яхшиланиб, Наполеон ишига қайтди ва адвокат Вампирнинг пиво тайёрлашга оид китобни сотиб олиш ҳақидаги маслаҳатига амал қилишга қарор қилди. Нафақахўр ҳайвонларнинг ўтлашлари учун ажратилган мевазордан кейинги кичкинагина яйловни ҳайдашга буйруқ берди. Ер чарчаганлиги туфайли алмашлаб экин экиш зарурияти туғилганлиги билан бу ҳаракат асосланди. Ҳақикий мақсад эса кейинроқ ҳайвонларга маълум бўлиб қолди.

Бир куни ҳеч бир ҳайвон тушуна олмайдиган воқеа рўй берди. Соат миллари тунгги ўн иккига яқинлашган пайтда таъқиллаган баланд товуш эшитилди. Ҳайвонлар ухлаб ётган жойларидан отилиб ташқарига чиқишди. Тун сутдек ойдин эди. Ҳайвонлар ётадиган бино эшигининг тўғрисида, етти модда ёзилган девор остида иккига бўлиниб кетган нарвон ётарди. Ҳушидан кетиб қолган Скуийлир эса шоти ёнида чалқанчасига ағдарилиб ётарди. Унинг яқинида эса осма фонар ва бўёқ чўткаси солинган пақирча ағдарилган , ичидаги оқ бўёқ ерга тўкилиб кетганди. Итлар дарҳол Скуийлир атрофини занжирдай ўраб олишди. Скуийлир ҳушига келгач уни фермадаги уйига олиб бориб қўйишди. Тумшуғини маънодор қимирлатиб, ўзини билимдон санаб, бўлган воқеани тушунаётгандай кўрсатаётган, аслида эса ҳеч нарсага фаҳми етмаган Беняминдан бошқа ҳеч бир ҳайвон бунинг сирини англай олмади. Бир неча кун ўтгандан сўнг Мюриел дастлаб қабул қилинган етти қоидани, сўнгра ўзгартирилиб, олтитага келтирилган қонун моддаларини ўқиб кўриб уларнинг бири яна ўзгартирилганига эътибор берди. «Спиртли ичимликлар ичиш маън этилсин» деган бешинчи моддага унитиб қолдирилган сўз қўшиб ёзилган эди. Яъни: «Спиртли ичимликларни ортиқча ичиш маън этилсин».

IX- боб

Боксэрнинг ёрилиб кетган туёқларини даволаш учун кўп вақт керак бўлди. Ғалаба тантаналаридан кейин шамол тегирмони қурилиши яна қайтадан бошланган эди. Боксэр эса бир кун ҳам қолмасди. Даволанишдан бош тортарди. Оғриқни билинтирмасликка ҳаракат қиларди. Кечқурунлари туёқлари зирқираб азоб берарди. Кловир ўт-ўланлардан ўзи тайёрлаган малҳамларни қўйиб рўмолча билан туёқлари остига боғлаб қўярди. Ҳайвонларнинг ковш қайтариш йўли билан тайёрлаган дорилари кўпам ёрдам бермаётганди. Бенямин Боксэрнинг ишга чиқмасдан оёқларини даволаш кераклигини тинмай уқтирарди. Кловир ҳам:
— умр ҳайвонга бир марта берилади. У абадий эмас,-деб қайғурарди.

Лекин Боксэр бу гапларнинг бирортасига ҳам қулоқ солмасди. Нафақага чиққунга қадар шамол тегирмонининг ҳеч бўлмаганда ярим қурилишини тугатиш ҳақидаги фикри уни ҳоли-жонига қўймасди. «Ҳайвон ферма»сининг қонунларига асосан чўчқалар 12 ёшдан, отлар ҳам 12 ёшдан, моллар 14 ёшдан, итлар 9 ёшдан, қўйлар 7 ёшдан, товуқлар ва ғозлар 5 ёшдан нафақага чиқишарди. Нафақа ёшлари ниҳоятда ғамхўрлик билан белгиланганди. Лекин ҳеч бир ҳайвон бунга амал қилмасди. Мевазор ортидаги кичкинагина яйлов ҳайдалиб, арпа экилганидан кейин бу масала қайта-қайта муҳокама қилинди. Яйловнинг бир бурчагига тўсиқлар қўйилди. Бу ерда нафақага чиқишган ҳайвонлар ўтлаши керак эди. Отларга белгиланган нафақа беш фунт маккажўхори ва қиш ойларида эса 15 фунт пичан миқдорида белгиланган эди. Байрамлар муносабати билан биттадан олма ва сабзи улашиларди. Боксэрнинг кейинги йили ёз ойида бўладиган туғилган кунининг ўн икки йиллигини нишонлаш ва нафақага кузатиш маросими қийинчилик кунларига тўғри келди. Ҳайвонлар ҳаёти жуда оғир эди. Бу йил қиш ҳам худди ўтган йилидагидек қаттиқ келди. Ем-хашак етишмасди. Чўчқа ва итлардан бошқа ҳайвонларга берилаётган улушлар камайтирилди. Берилаётган тегишларидаги меъёрий тенглик ҳайвонизм асосларига ёт эканлигини Скуийлир тушунтириб берди. Ҳайвонларнинг яшаш шароитлари қандай бўлишидан қатъий назар етишмовчиликлар йўқлигини асослаш қийин эмас эди. Ҳозирча ҳар бир ҳайвоннинг ўзига мос келадиган улушни олишларига қарор қилинди. Скуийлир ҳар доим камайтириш ҳақида эмас, мослаш ҳақида гапирарди.

Ҳамиша бериладиган озиқ-овқатнинг Жоунз давридагига нисбатан мўлроқ эканлигини таъкидларди. Ўткир ва кескир овоз билан статистик маълумотларни ўқиб, сули, пичан, ловлаги каби маҳсулотларнинг кўпайтирилганини, иш соатининг қисқартилганини, ичимлик сувлари сифатининг ошганлигини, ўртача умрнинг узайгани, кўп болали ҳайвонларнинг ортиб бораётганлиги, ёш болалар ўртасида ўлимнинг камайгани, ҳатто ҳайвонлар ётадиган супалардаги сомоннинг кўпайтирилганлиги, бургалардан азоб чекишнинг камайганлигини ҳайвонларга исботларди. Ҳайвонлар унинг сўзларига ишонишарди. Чунки Жоунз ва унинг давридаги ҳаёт уларнинг хаёлларидан тобора кўтарилиб бораётганди. Аммо ҳозирги яшаб турган турмушларининг ҳам тўкин-сочин эмаслигини билардилар. Оч-наҳорлик кечалари уйқуларини қочириб юборарди. Лекин, шубҳасиз, ўтган кунлар ёмон эди. Бунга тўлалигича ишонган ҳайвонлар бугунги кунларидан ўзларида йўқ хурсанд бўлардилар. Авваллари улар инсонга қул бўлишган. Ҳозир эса улар озод. Скуийлирнинг тушунтиришича, олдинги ва ҳозирги ҳаёт орасидаги фарқ ер билан осмонча.

Фермада қўшимча овқатланувчилар кўпайиб қолган эди. Кузда тўрт аёл чўчқалар кўпайишди, бир пайтда болалашди. 31 ёш чўчқани ҳайвон жамияти боқиши керак эди. Қора ва тезак рангдаги хол-хол пўстинли ёш чўчқаларнинг отаси Наполеон эканлигини билиш унча қийин эмасди. Наполеон «Ҳайвон ферма»сидаги ёлғиз тўнғиз эди. Ферманинг боғида мактаб қурилишини бошлаб юборишди. Қурилиш учун ғишт ва ёғочлар сотиб олишди. Мактаб биноси битгунга қадар ёш чўчқаларни ферма уйининг ошхонасида Наполеоннинг ўзи ўқитди. Улар бўш вақтларида боғни айланишарди. Бошқа ҳайвон болалари билан ўйнашлари тақиқланган эди. Бошқа ҳайвонлар чўчқаларни алоҳида иззат-ҳурмат қилишарди. Агар улар билан дуч келиб қолинадиган бўлса, албатта, чўчқаларга йўл бўшатилади. Бу ҳайвонлар орасида одатга айланиб борарди. Якшанба кунлари ҳамма чўчқалар думларига яшил лента тақишарди. Бу ҳам одатий ҳолга айланиб қолганди. «Ҳайвон ферма»сида эришилган ютуқлар талайгина бўлса-да ҳанузгача пулдан қийналишарди. Мактаб қурилиши учун ғишт, қум, оҳак сотиб олишди. Шамол тегирмонининг асбоб-ускуналарини сотиб олиш учун эса яна пул жамғариш керак эди. Шунингдек, лампа мойи, отларга шамлар, Наполеннинг ошхонадаги столи устига шакар (бошқа чўчқалар семиз бўлганликлари сабабли шакар ейишларига рухсат берилмасди), миқ, ип, кўмир, ҳар хил симлар, темир ва печенье кабиларни ҳам сотиб олиш керак эди. Пичан ва картошкаларни бир қисми сотиб юборилганди. Тухум сотиш шартномаси ҳафтасига олти юз донага кўпайтирилган эди. Шу сабабли ҳам товуқлар камайиб борарди. Бу йил товуқ бошига биттадан жўжа тўғри келди.

Ҳайвон бошига бериладиган улушлар декабрь ойига келиб кескин камайтирилди. Лампа мойини тежаш учун ҳайвонлар яшаётган бинодаги осма фонарларни ёқиш таъқиқланди.

Чўчқалар кундан кунга тўлишиб боришарди. Ташқи кўринишларидан камчиликсиз яшаётганга ўхшашарди. Февралнинг сўнгги кунларидан бирида чошгоҳдан кейин ширин бир ҳид таралди. Ҳайвонлар яқин орада бундай ҳавода нафас олишмаган эди. Бу ёқимли ҳид Жоунз даврида ишга солинган кичкинагина пивохонадан келарди. Бир ҳайвон бу пиширилаётган арпанинг ҳиди эканлигини айтди. Ҳайвонлар буни маъқулладилар ва энтикишиб очкўзлик билан ҳавони ичларига тортишди. Жоунз давридагидек «Ҳайвон ферма»да ҳам биринчи маротаба кечки овқат учун арпа бўтқаси тайёрланаётганлигидан хурсанд эдилар. Лекин бўтқадан дарак бўлмасди. Келгуси якшанба куни эса арпаларнинг чўчқалар учун берилиши эълон қилинди. Мевазор орқасидаги яйлов бузилиб, аллақачон арпа экилган эди. Улуш сифатида ҳар бир чўчқа бошига 1 паунтдан пиво берилаётган ва Наполеоннинг ўзи эса «от пойгаси» сервизида 0,5 галлинг пиво ичаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳайвонлар бўлса ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғ деб умид қилишарди. Қийинчиликлар кўп бўлишига қарамасдан, ўтган кунларга, қўзғалондан олдинги даврларга қараганда яхши кунлар келганлигидан хурсанд эдилар. Тез-тез турли хил маросимлар ўтказишиб, қўшиқлар айтишарди. Наполеон ҳар ҳафтада бир марта нишонланиши керак бўлган нарсани ўйлаб топарди ва байрам қилишга буйруқ берарди. Наполеоннинг мақсади «Ҳайвон ферма»сининг ғалабаларини тантаналарга айлантириб юбориш эди. Ҳайвонлар ишларини ташлаб бўлса ҳам ҳарбий намоишларда ферма атрофида айланишлари одатий тусга кириб бораётганди. Ўтказиладиган намоишларда ҳамиша чўчқалар олдинги сафда бўлишарди. Улардан кейин отлар, сўнгра қўйлар, буларнинг кетидан паррандалар жой оларди. Намоишни икки тарафдан итлар қўриқларди. Ҳамма ҳайвонларнинг олдида Наполеоннинг қора бабақ хўрози қаддини тик тутиб борарди. Боксэр билан Кловир эса туёқ ва шох расми туширилган «Яшасин, ўртоқ Наполеон» шиори ёзилган яшил плакатни кўтариб намоишлардан ўтишарди. Бундай байрамларда Наполеон шарафига шеърлар ўқишарди. Скуийлир эса маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпаяётганлиги ҳақида маърузалар ўқирди. Баъзан осмонга ўқ отишиб салют беришарди. Қўйлар Наполеон томонидан ўйлаб топилаётган байрамларни орзиқиб кутишарди ва намоишларда сидқидилдан қатнашишарди. Баъзан чўчқа ва итлар намоишларга кечикиб келишарди. Бошқа ҳайвонлар уларни кутиб туришига мажбур бўлардилар . Айрим пайтларда баъзи ҳайвонлар вақт йўқотганлари ёки совқотиб қолганликлари ҳақида шикоятомуз гапиришса, қўйларнинг «Тўрт оёқлилар - дўст, икки оёқлилар - душман» деган марашлари дан сўнг жим қолишарди. Умуман, тантаналар ниҳоятида юқори кайфиятда ўтказиларди. Бундай пайтларда ҳайвонлар ўзларини «Ҳайвон ферма»сининг хужайинлари деб ҳис этишар ва бундан ҳайвон жамияти ғояларнинг тўғри эканлигига ишончлари ортарди. Байрам ва байрамларда ўтказиладиган намойишлар уларнинг кўнгилларига таскин бериб, «Ҳайвон ферма»сида яшаётганликларидан қалблари ғурурга тўларди. Куйланаётган қўшиқлар. ўйлаб топилган байрамларнинг тантаналари, Скуийлирнинг статистик рақамлар келтирилган оташин нутқлари, милтиқларнинг отилиши, хўрозларнинг қичқириши, байроқларнинг ҳилпирашлари озгина муддатга бўлса ҳам қоринларининг очлигини унуттирарди.

Апрел ойида «Ҳайвон ферма»си Республика деб эълон қилинди. Янги ташкил этилган Республиканинг Президентлигига фақат бир номзод Наполеон бир овоздан сайланди. Шу куни Сноуболнинг Жоунз билан ҳамкорлик қилганлиги ҳақидаги яна янги ҳужжатлар топилганлиги эълон қилинди.

Топилган ҳужжатларга асосан Сноуболнинг «Молхона жангги»да Жоунз билан ҳамкорлик қилганлиги тасдиқланган эди. Яна бир бор одамлар армиясининг раҳбари бўлганлиги ва «Яшасин, инсоният!»деб жангга кирганлиги ҳужжатларда ўз ифодасини топган эди. Наполеон тишларини Сноуболнинг орқасига ботирганлигини бир неча ҳайвонлар қайта-қайта эслашди.

Ёз ойининг ўрталарида қўзғалондан кейин кўринмай кетган Мусо бирдан яна пайдо бўлиб қолди. У ҳеч ўзгармаганди. Бирор жойда ишламасди. Шакарқанд тоғи ҳақида олдингидай афсоналар сўзларди. У тўнгакда ўтириб олиб, қанотларини қимирлатиб-қимирлатиб, соатлар давомида тўхтамасдан гапирарди. Унинг атрофини ҳайвонлар ўраб олишарди. «У ерда, ўртоқлар,- дерди каттакон тумшуғи билан осмонни кўрсатиб ва юзларига жиддий тус бериб, сиз кўриб турган қора булутлар ортида, у дунёда ҳозир тортган азобларимизнинг роҳатини кўрамиз. Ором юрти деб аталган жойда Шакарқанд тоғи бор. Баланд учган пайтларида ҳатто унинг ўзи ўша юртни кўрганлиги, Шакарқанд тоғига қанотлари тегай-тегай деганини айтарди. Ҳайвонларнинг кўплари унга ишонардилар. Бу ерда оч-наҳор тинимсиз меҳнат қилинса-ю, қаердадир тўкин-сочинлик ва фаровонлик бўлса деган фикрлар ҳайвонларинг хаёлидан ўтарди.

Чўчқаларнинг Мусога нисбатан муносабатларини билиш қийин эди. Улар Шакарқанд ҳақидаги айтилган фикрларнинг уйдирма эканлигини айтишарди. Лекин шунга қарамасдан чўчқалар Мусонинг «Ҳайвон ферма»сида қолишига ва ҳеч қандай иш қилмасдан бир оз пиво улуши олишига рухсат беришди.

Боксэрнинг туёқлари тузалди. У янада қаттиқроқ ишлай бошлади. Ҳамма ҳайвонлар ҳам мистер Жоунз давридагидай қуллар каби ишлашарди, «Ҳайвон ферма»сида шамол тегирмони қурилишидаги каби бажарилиши керак бўлган ишлар ҳали ҳам кўп эди. Ёш чўчқалар таълим оладиган мактаб биносини қуриб тугатиш мўлжалланлганди. Қурилиш март ойида бошланганига қарамасдан ҳанузгача чала ётарди. Қорни тўйиб овқат емаётган ҳайвонларнинг меҳнат қилишлари борган сари оғирлашарди. Боксэр ҳеч нолимасди, қариб, белидан қуввати кетиб бораётганлигини сездирмасликка ҳаракат қиларди. Худди ёшлардек завқ билан меҳнат қиларди. Фақат унинг кўриниши бир оз ўзгарган эди. Терисининг ранги оқишроқ тусга кирган, думғазалари эса ичига кириб кетган эди. Ҳайвонлар баҳор келиши билан Боксэрнинг яна тўлишиб кетишини башорат қилишарди. Лекин баҳор ойи келганида ҳам Боксэр ўзгармади. Илгаргидай тош конининг тепасидаги нишобликдан катта тошларни судраётганида унинг мускуллари ҳозир ҳам бўртиб кетарди.

Лекин куч-қувватидан ҳам кўра иродасига суяниб ишлаётгани сезилиб қоларди. Ҳар доим «Мен кўпроқ ва тезроқ ишлашим керак» деган фикр уни тинчлантирмасди. Лекин товуши чиқмасди. Кловир ва Бенямин совуқдан эҳтиёт бўлиши кераклигини қайта-қайта уқтиришарди. Лекин Боксэр ҳар доимгидай эътибор бермасди.

Боксэрнинг 12 йиллик юбилейи яқинлашмоқда эди. Лекин унинг ўзи буни хаёлига ҳам келтирмасди. Нафақага чиққунга қадар янада кўпроқ тошлар йиғиб, шамол тегирмонининг қурилишини тезлатишни ўйларди. Ёз кунларининг бирида шом пайти Боксэрнинг ҳолдан тойиб йиқилганлиги ҳақидаги хабар келди. Ўзи ёлғиз шамол тегирмони қурилаётган майдонга катта тошларни тепаликка судраб олиб чиқиш учун кетганди. Тарқалган хабар ҳақиқатдан тўғри бўлиб чиқди. Каптарлар Боксэрнинг йиқилиб ётганини ва ўрнидан туролмаёттанлиги ҳақидаги хабар билан келишди. Ҳайвонларнинг ярми шамол тегирмони қурилиши томон чопиб кетишди. Не кўз билан кўрсинларки, шу қадар кучли бўлган Боксэр арава шотисининг орасида бошини кўтаролмай ётарди. Кўзлари очилган ҳолда қотиб қолганди. Совуқ тер баданидан сувдай оқарди. Оғзидан қон сизарди. Кловир тиззалари билан Боксэрнинг олдига чўккалади.

Энгашиб туриб:
— Боксэр, аҳволингиз қалай? Нима бўлди, Сизга?!- деб сўради.
— Менинг ҳаётим оз қолди. Жуда ҳам оз қолди,-деб жавоб берди Боксэр. У кучаниб зўрға гапирарди. Шамол тегирмонининг қурилишини, албатта, тугатасизлар деб ўйлайман. Анчагина тош тўпланди. Менинг нафақага чиқишимга ҳали бир ой муддат бор. Мен ўша кунга етиб бораман деб умид қилгандим. Бенямин ҳам қариб қолди. Чўчқалар иккаламизни бир пайтда нафақага чиқишимизга рухсат берар деб ўйлаётган эдим. У менга ҳамхона бўларди.
— Чўчқаларни ёрдамга чақириб, бўлган воқеани Скуийлирга айтишимиз керак,- деди Кловир.

Ҳамма ҳайвонлар Скуийлир яшайдиган уйга шошилдилар. Боксэрнинг ёнида унсиз товушини чиқармай тикилаётган Кловир ва думи билан пашшаларни қўриётган Бенямингина қолдилар. Ўн беш минутлар чамаси вақт ўтгандан кейин меҳрибон ва шафқатли, ҳамма учун ғамхўр бўлган ўртоқ Наполеон ферманинг энг содиқ ишчиларидан бирининг шамол тегирмони қурилишида бахтсиз воқеа рўй берганлиги ҳақидаги сўзларини маюслик билан тинглаётганди. Наполеоннинг содиқ ишчиси ҳайвонларга Вилингдондаги шифохонага Боксэрни даволаш учун юбориш тайёргарлиги аллақачон кўрилаётганлигини хабар қилди. Лекин ўзларининг энг яхши ўртоқларини инсон қўлига топшириш ҳайвонларга ёқинқирамади. Ахир Молий билан Сноуболдан бошқа ҳеч бир ҳайвон уларнинг фермасидан кетмаган эди-да! Наҳотки уларнинг касал ўртоқлари инсон қўлига тушса! Билиб бўладими, ахир! Лекин Скуийлир Вилингдондаги ҳайвонлар табиби Боксэрни яхши даволашини тушунтирди. Ҳайвонлар Боксэр фермада ётиб даволангандан кўра табибнинг қўлида соғайиб кетишига ишондилар. Ярим соатлар муддатдаги вақт ўтгандан кейин Боксэр ҳайвонлар ёрдамида ўрнидан турди. Оёқларини қийинчилик билан зўрға босарди. Оқсоқланиб Кловир ва Бенямин сомон тўшаб тайёрлаб қўйган жойга бориб ётди ва икки кун давомида бир жойда ётиб қолди. Чўчқалар ҳаммомдан топилган пушти дориларни Боксэрга беришди. Дорилар катта шишага солинган эди. Кловир овқатланиб бўлиши биланоқ Боксэрнинг олдига борарди. Супасида ётган Боксэр билан ҳасратлашарди. Бенямин эса пашшаларини қўриб индамай ўтирарди. Боксэр ўтган умридан рози эканлигини, қайта-қайта таъкидларди. Агар тузалиб кетса яна уч йил яшашини башорат қиларди. Нафақахўрларга ажратилган катта майдоннинг бир бурчагида осойишта ўтказиладиган кунларга умид боғларди. Бу пайтда ўқиш ва ўрганишга, ўз устида ишлашга кўп вақт бўларди. Қолган алифбонинг 22 ҳарфини ўзлаштиришга имконияти топилишидан хурсанд эди.

Бўлиб ўтган воқеадан бир неча кун ўтгандан сўнг кундузи чошгоҳларда усти ёпиқ от арава Боксэрни шифохонага олиб кетгани келди. Фермада Беняминдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Ҳайвонлар чўчқалар бошчилигида далаларни ёввойи ўтлардан тозалаётгандилар. Улар товушининг борича ҳанграб чопиб келаётган Беняминни кўриб хайрон бўлдилар. Умрлари бино бўлиб Беняминнинг бу қадар ҳаяжонланганини кўрмаган эдилар, шунчалик тез чопишини ҳам билмасдилар.
— Тезрок келинглар. Улар Боксэрни олиб кетишаяпти, - дея бақирарди Бенямин. Ҳайвонлар чўчқалардан рухсат сўрамасданоқ ишларини ташлаб ферма биноси томон чопдилар. Ҳақиқатан ҳам ҳовлида тепаси ёпиқ икки от тортадиган арава турарди. Араванинг ён томонида нимадир деб ёзилган эди. Арава тепасида эса муғомбирлиги юзларида шундоққина билиниб турган, бошига қалпоқ кийиб олган аравакаш ўтирарди. Боксэрнинг сомон тўшалган супаси бўшаб қолган эди. Ҳайвонлар арава атрофини бир зумда ўраб олдилар. Улар кўз ёшларини оқизиб:
— Хайр Боксэр! Хайр яхши боринг!,-деб хайрлашишарди.
— Аҳмоқлар, аҳмоқлар,-дея чинқирди тепсиниб туриб Мюриэл кичкинагина туёқлари билан ерни ўйганича. Араванинг ёнига ёзилган сўзларни кўрмаяпсизларми?!

Ҳайвонлар бирдан аравадаги ёзувга қарашди. Пашша учса эшитиладиган жимлик чўкди. Мюриэл арава ёнига ёзилган сўзларни ҳижжалаб ўқий бошлади. Бенямин Мюриелни туртиб юбориб, унинг ёнбошида туриб ёзувларга тикилди.

Қабристон сукунати қоплаган ҳавода Мюриелнинг товуши ҳамма ҳайвонларга эшитила бошлади:
— Алфред Симиндз-от қассоби ва сиранч қайнатувчи. Ҳайвон терисини шилувчи ва суяк майдаловчи. Вилингдон. Буларнинг маъносини тушунаяпсизларми?! Улар Боксэрни қассобга бериб юборишаяпти!

Даҳшатли қичқириқлар ҳавони ларзага келтирди. Аравакаш дарҳол бор кучи билан отларга қамчи босди. Отлар жон-жаҳдлари билан аравани тортиб кетди. Ҳайвонлар унинг орқасидан бақириб-чақириб югура бошладилар. Кловир ҳайвонлар тўдасини ёриб олдинга ўтиб олган эди. Отлар эса аравани елдек учириб борарди. Кловир узун ва кучли оёқлари билан тезроқ чопишга ҳаракат қиларди.

-Боксэр, Боксэр, Боксэр,-деб бақирарди Кловир. Араванинг орқасидаги кичкинагина деразадан Боксэрнинг тумшуғи, бурни устидан тўғри тушган оқ чизиқлар ва юзи кўринди. Ташқаридан келаётган товушларга қулоқларини диккайтирди.
— Боксэр,-деб бақирди товушининг борича Кловир. Аравадан тушинг, тушинг аравадан! Улар сизни ўлдиргани олиб кетишяпти! Ҳамма ҳайвонлар жўрликда:
— Аравадан тушинг! Тушинг аравадан,-деб бақиришарди.

Арава эса улардан узоқлашиб борарди. Боксэрнинг Кловир сўзларини тушунган-тушунмаганлигини билиб бўлмасди. Лекин бир зум араванинг орқа деразасида Боксэрнинг юзи йўқолиб, туёқларининг қаттиқ урилганлиги эшитилди. Унинг оёқлари билан тепиниб аравадан чиқишга ва ерга сакрашга ҳаракат қилаётганлигини ҳайвонлар сезишди. Авваллари Боксэр туёқларининг зарби бундай арвани гугурт қутисидай титиб юборарди. Ҳозир эса қариб куч ва қувватдан қолганлиги сабабли ҳеч нарса қилолмасди. Бир неча дақиқалардан сўнг туёқларнинг товуши пасайди, сўнгра умуман эшитилмай қолди. Ҳайвонларнинг тарвузи қўлтиғидан тушиб, хафсалалари пир бўлди. Энди аравани тортиб бораётган отларга мурожаат қила бошлашди. Ҳайвонлар уларни тўхташга даъват этишарди:
— Ўртоқлар, ўртоқлар,-дея бошлашди улар. Сизлар ўз биродарингизни ўлимга олиб борманг!

Лекин итоатгўй, эгаларининг буйруғини бажаришга ўрганиб қолган манқурт отлар қулоқларини диккайтириб, қадамларини тезлаштирдилар. Боксэрнинг юзи деразадан қайтиб кўринмади. Қайсидир ҳайвон араванинг олдига ўтиб темир панжарали дорвозани беркитиш кераклигини айтди. Лекин кеч эди. От арава панжарали дарвозадан ўтиб, катта йўлга чиқиб олган эди . Тобора кўздан йўқолиб борарди. Боксэр «Ҳайвон ферма»сига қайтиб келмади ва унинг тақдири ҳайвонларга номаълумлигича қолаверади. Уч кун ўтгандан кейин Скуийлир Вилингдондаги шифохонада табиблар имкони борича Боксэрнинг даволагани лекин ҳеч иложи бўлмаганлиги ва ҳаётдан унинг кўз юмганлиги ҳақидаги хабарни келтирди. Ўзи эса охирги дақиқаларда ёнида бўлганлигини айтди.
— Ҳаётимдаги энг мусибатли воқеа шу бўлди,-деди Скуийлир кўз ёшларини оқизиб. Мен Боксэрнинг охирги нафасига қадар бирга бўлдим. Сўнгги сўзларини ўз қулоқларим билан эшитдим. Боксэр шамол тегирмонининг ишга тушишини кўролмаганлигидан афсусланди.

-Ўртоқлар, Боксэр васият қилди ва уни сизларга етказишни илтимос қилди: Олдинга, ўртоқлар! Қўзғалоннинг номи билан қасамёд қилиб олдинга борамиз! Яшасин, «Ҳайвон ферма»си!. Наполеон ҳар доим ҳақиқатни ҳимоя қилади. Яшасин, ўртоқ Наполеон! Ҳа, ўртоқлар, Наполеоннинг охирги сўзлари шу бўлди.

Скуийлир сўзини тугатиб, ер остидан ҳайвонларга секин кўз югуртирди. Ҳайвонлардан садо чиқмасди. Унинг рангги ўзгариб, юзларидан қон қочди. Кўзларининг соққаси айлана бошлади. Ҳайвонлар унга шубҳа билан тикилишиб, каллаларини ликиллатишарди. Скуийлирга ишоннишмаганлиги кўриниб турарди. Скуийлир Боксэр олиб кетилаётгандаги воқеалардан хабардор эди. Соябон арава ёнига ёзилган «От қассоби» деган сўзларни ўзлари ўқишиб, Боксэрни ўлимга олиб кетишган деб хулосага қилишган бўлса керак деб хаёлидан ўтказди Скуийлир.
— Ўртоқлар, шу қадар содда бўлганингизга ишонгим келмайди,- деб дарҳол сўз бошлади, ахир мен қандай қилиб Боксэрни от қассобининг қўлига тутқазаман. Ҳамма учун бирдай куйинадиган раҳбаримиз Наполеонни, наҳотки, танимай қолган бўлсангиз?! Думини қимирлатиб ғазаб билан туришларини бир кўз олдингизга келтиринг. Раҳбаримиз сизнинг хаёлингизга келган бузуқликка ҳеч қачон йўл қўймайди.
— Йўқ, ўртоқлар! Соябон арава от қассобидан сотиб олиниб, фойдаланиш учун ҳайвон табибига берилган эди. Ёнидаги ёзув эса ўчирилмасдан қолиб кетган. Бу эса сизнинг бошингизни айлантириб қандайдир шубҳали хаёлларга келишингизга сабаб бўлган. Ҳайвонлар Скуийлирнинг сўзларидан бир оз енгил тортишди. Айниқса, Боксэрнинг дардини енгиллатиш учун қилинган ҳаракатлар, шахсан, Наполеоннинг унга берган эътибори, сотиб олинган қимматбаҳо малҳамлар ва ниҳоят, унинг ўлими ҳақидаги муфассал маълумотни эшитганларида гумонлари буткул тарқалди. Боксэрнинг кўзлари юмилаётган пайтда Наполеондан, ўзининг ўртоқларидан ва ўтган ҳаётидан рози эканлиги ҳақидаги фикрлар ҳайвонларни тинчлантирди.

Наполеон кейинги якшанба куни катта йиғин ўтказди. Боксэрнинг хизматлари ҳақида маъруза қилди. Ҳайвонлар Боксэрнинг жасадини олиб келишни сўрашди. Наполеон бунинг иложи йўқлигини тушунтирди ва «Ҳайвон ферма»сидаги дафна дарахтидан қилинган гулчамбарни Боксэрнинг қабри устига қўйиб келишга рози бўлди. Бир неча кундан кейин эса Боксэрни хотирлаб зиёфат бердилар. Наполеон хотира зиёфатида сўзлаган нутқини Боксэрнинг севимли шиори билан тугатди ва у «Мен бугундан кўра эртага яхшироқ ишлайман», «Ўртоқ Наполеон ҳамиша ҳақ» деган шиорларга ҳамма ҳайвонларнинг амал қилиши лозимлигини таъкидлади. Боксэрни хотирлаш кунида Вилингдондан келган соябон арава чўчқалар турган уй ёнида тўхтади. Аравакаш тахтадан қилинган саватни кўтариб ичкарига кириб кетди. Кечқурун эса чўчқалар яшайдиган уйдаги шовқин-сурон узоқ давом этди.

Ҳайвонларнинг асабини қақшатадиган қўшиқлар айтилди. Чўчқаларнинг жанжаллашгани ва соат ўн бирлар атрофида ойнанинг синган товуши эшитилди. Эртаси чошгоҳга қадар ферма уйининг олдида ҳеч бир чўчқа кўринмади. Кечга бориб чўчқаларнинг вискига пул ажратганлари ҳақидаги хабар «Ҳайвон фермаси» бўйлаб тарқалди.

Х- боб

Орадан кўп йиллар ўтиб кетди. Йил фасллари ҳам бир неча бор ўзгарди. Ҳайвонларнинг ҳам ёшлари ўтиб қарий бошладилар. Умрлари оқар сувдай тез ўтиб кетди. Кловир, Бенямин, Мусо каби чўчқалардан бошқа қўзғалондан кейинги кунларни эслай олмайдиган янги авлод вакиллари вояга етди. Мюриел, Блубел, Жесий ва Пинчир дунёдан ўтган эдилар. Мамлакатнинг бир чеккасидаги ичувчиларни даволовчи шифохонада Жоунзнинг ҳам жони узилди. Ҳайвонлар Сноуболни унутган эдилар. Боксэр ҳам ёдларидан кўтарилди. Кловирнинг ёши ҳам бир жойга бориб, бесўнақай бўлиб семириб кетди, қийинчилик билан ўрнидан қўзғаларди.Кўзлари хиралашиб, тинимсиз ёш оқадиган бўлиб қолди. Нафақага чиққанига икки йил бўлганди. Аслида нафақа ёшига камдан кам ҳайвонлар етиб борарди. Ферманинг бир бурчагида нафақахўр ҳайвонларга ажратилиши керак бўлган яйлов ҳақидаги гаплар эскирганди. Наполеоннинг бир оёғини гўр тортиб, озиб--қуруқ чўп бўлиб қолган. Вазни 24 тош оғирлигида эди, холос. Скуийлирнинг эса семизлигидан кўзлари юмилиб кетганди. Қари Бенямингина олдингидай ўзгармай юрарди. Лекин тумшуғининг тепасига тушиб турган сочлари оч кул рангга кирган, Боксэрнинг ўлими жуда қаттиқ таъсир қилиб хафақон касалига мубтало бўлганди. Фермадаги ҳайвонлар сон жиҳатидан кўпайган бўлишига қарамасдан қўзғалондан кейинги дастлабки даврлардаги кўпайишга тенглаштириб бўлмасди. Кўп болали ҳайвон оналарга бериладиган имтиёзлар ҳақида ҳам камдан кам эсланарди. Қўзғалоннинг дастлабки кунларида фермада бўлмаган, воқеалардан бехабар бўлган кўплаб ҳайвонлар сотиб олинганди. Фермада Кловирдан бошқа яна уч от бўлиб, улар жон-жаҳдлари билан ишлашарди. Отлар алифбодаги «б» ҳарфидан кейинги ҳарфларни ўрганолмагандилар. Шунинг учун ҳам ҳайвонизм асослари ҳақида айтилган фикрларни сўзсиз қабул қилишаверарди. Кловирда сақланиб қолган ўз-ўзини ва бошқаларни ҳурмат қилиш, биродарлик туйғулари бошқа отларда кўринмасди.

Фермада ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган эди. Пиликингтиндан янги ерлар сотиб олиниб ферма кенгайтирилган эди. Шамол тегирмонининг қурилиши тугатилган, шунингдек ҳозир фермада ҳосилни навларга ажратиб берадиган машина ҳам ишларди. Пичанхона ва турли-туман қўшимча бинолар қурилган эди. Адвокат Вимпер ўзига янги арава сотиб олди. Шамол тегирмони ҳанузгача электр қуввати олиш учун мослаштирилмаган, лекин маккажўхори дони тортилиб катта фойда олинаётган эди. Ҳайвонлар иккинчи шамол тегирмони қурилиши билан банд эдилар. Янги қурилаётган тегирмоннинг динамолар ёрдамида ишлашини фахрланиб гапиришарди. Бир вақтлар Сноуболнинг ҳайвонларга берган ваъдалари, яъни электр нурлари билан ёритиладиган супаларга иссиқ ва совуқ сувлар олиб бориш, уч кунлик иш ҳафтасига ўтиш кабилар энди эсдан чиққанди. Ҳайвонларнинг ҳашамли яшашлари ҳайвонизм асосларига ёт эканлигини Наполеон исботлаб берган эди. «Баркамоллик», - дерди Наполеон қаттиқ меҳнат қилишда ва камтарона яшашдадир. Пулни меъёрида топиш ва уни сарфлаш, содда яшашга интилиш, маънавий етукликнинг белгисидир. «Ҳайвонлар ферма»си бир мунча бойиган эди. Чўчқалар ва итлар тўқ яшардилар. Лекин бошқа ҳайвонлар ҳали қашшоқ эдилар. Балки чўчқа ва итлар ҳаддан ташқари кўпайишиб кетганлиги учун шундай бўлгандир. Ҳайвонлар, чўчқалар, итлар тинмай ишлашарди. Чўчқалар ва итлар ўзлари учунгина ишлашарди, жисмоний меҳнат билан шуғулланишни исташмасди, қора ишдан қочишарди. Скуийлир эса раҳбарлик ва ташкилотчиликнинг машаққатлари ҳақида гапиришдан толмасди:
— Чўчқалар бажараётган ишлар бошқа ҳайвонларнинг оёқларидан келмасди. Маълумотлари етарли эмас эди. Кўпчилик ҳайвонлар ўқиш ва ёзишни билмасдилар. Чўчқалар папка, реферат, қарор, эълон, мажлис баёни деб аталадиган, ҳайвонларнинг тушунишлари қийин бўлган ишлар билан шуғулланишарди. Булар жуда катта меҳнатни талаб қиларди.

Аслида фақат печкага тутантириқ қилиш учунгина ярайдиган қоғозларнинг фермани ривожлантиришдаги аҳамияти ҳақида Скуийлир жўшиб гапирарди. Чўчқаларнинг меҳнати қорин тўйдирмас, аммо уларнинг иштаҳалари карнай эди. Бошқа ҳайвонларнинг турмуш тарзи ҳам деярли ўзгармаганди. Ҳанузгача қоринлари овқатга тўймасди. Сомон тўшалган супаларда ухлашарди. Илгаригидек ҳовузлардан сув ичишарди. Далаларда қулдек меҳнат қилишарди. Қишда совуқдан, ёзда пашшалардан азоб чекишарди. Баъзи вақтларда ёши ўтиб қолган ҳайвонлар ўтмишини эслашга ҳаракат қилардилар. Жоунзнинг қувилишдан олдинги ва қўзғалондан кейинги дастлабки даврлардаги яшаш шароитларини муҳокама қилишарди. Лекин у вақтларда жуда ёш бўлганликлари учун кўп нарсаларни хотираларида сақлаб қололмаган эдилар. Уларни ҳозирги ҳаётлари билан солиштирмасдилар. Скуийлирнинг рақамларигина ишонишга мажбур бўлардилар. Ҳисоб-китобларда эса фермадаги ҳамма соҳалар бўйича ўсиш ҳақида маълумот бериларди. Бу жумбоқлар устида астойдил бош қотиришга ҳайвонларнинг вақти етишмасди. Фақат қариб қолган Бенямингина узоқ умр давомида кўрган-билганларини эсга тушира оларди. Ҳайвонлар ҳеч қачон тўкин-сочин яшаган эмас ва яшамайди деб ўйларди у. Назарида, очлик ва касаллик, машаққат ва меҳнат, алам ва кулфат ҳаётнинг ўзгартириб бўлмайдиган темир қонунлари эди. Шундай бўлса-да, ҳайвонлар умид билан яшардилар. «Ҳайвон ферма»сининг аъзоси бўлишнинг ўзи уларда битмас-туганмас фахр ҳисси уйғотарди. Ахир Англияда, ҳаттоки, ер юзида ҳайвонлар бошқараётган ферма ягона эди-да. Бундай мағрурлик фермага янги сотиб олинган ҳайвонлар кўнглини ҳам қамраб олган эди. Мушак отиб солют берилганда, ферма устида баланд кўтарилган яшил байроқнинг ҳилпирлашларини кўрганларида диллари яйраб, кўнгиллари қувончга тўларди. Бундай пайтларда, айниқса, қаҳрамонликлар ҳақида гапиришни ёқтиришарди. Фермадан Жоунзнинг қувилиши, Қонуннинг етти моддасини деворга ёзилиши, одам босқинчиларнинг аёвсиз жангларда мағлуб этилиши ҳақида гапирарди Қари майор ваъда қилган Ҳайвон Республикасининг барпо бўлиши, Англия ям-яшил яйловларнинг келажакда инсон оёғи билан топталмайдиган кунларнинг келиши ҳақида ҳикоялар тўқишарди. Баъзида «Англия ҳайвонлари» гимнини пинҳона айтишарди. Фермадаги ҳар бир ҳайвон бунинг учун жазоланишини яхши биларди. Шунинг учун ҳам очиқ-ойдин куйлашга қўрқишарди. Улар ниҳоят ҳеч қайси орзулари амалга ошмаганлигини, аҳволлари бошқа фермадаги ҳайвонларникидан фарқ қилмаслигини, оч ва қашшоқлик мустабид тузумнинг натижаси эканлигини англаб етдилар. Меҳнат қилиш ўзларини қониқтирадиган ягона манба бўлганлигини ҳис этиб турардилар. Лекин ҳеч бир ҳайвон икки оёқлаб юриб, бошқа ҳайвонлардан ажраб қолмади, бири иккинчисини хўжайин деб атамади. Ҳамма ҳайвонлар тенг ҳуқуқли эдилар.

Ёзнинг дастлабки кунларидан бирида Скуийлир қўйларни эргаштириб ферманинг қайинлар экилган қаровсиз майдонига олиб келди. Қўйлар Скуийлирнинг назорати остида кун бўйи баргларни едилар. Шом тушгандан кейин далада қолишига рухсат берди. Қўйлар бир ҳафта далада қолиб кетдилар. Ҳеч бир ҳайвон уларни кўрмади. Скуийлир эса улар билан ҳар куни бирга эди. “Қўйларга янги ашула ўргатяпман. Бунинг учун бошқа ҳайвонлардан улар ажратилиши керак»,-дерди Скуийлир. Қўйлар яйловдан фермага қайтиб келганларидан кейин эса ғаройиб ҳодиса рўй берди. Бу вақтда ҳайвонлар ишларидан қайтиб келиб похол солинган супаларда дам олишаётган эди. Бирдан отнинг ғайри-табиий кишнагани эшитилди. Ҳайвонлар саросимага тушиб қолдилар. Бу Кловирнинг товуши эди. Унинг кишнаши яна қайтарилди. Ҳамма ҳайвонлар ферма ҳовлисига чопиб чиқдилар. Уларнинг кўзлари Кловирнинг даҳшатга солган воқеага тушди. Бир чўчқа орқа оёқлари билан одамга ўхшаб юрарди. Бу Скуийлир эди. Оғирлигини икки оёғи билан кўтариб юришга қийналаётганлиги учун айиққа ўхшаб талпанглаб қадам ташларди. Бир оздан кейин ферма биносидан икки оёқлаб чиқаётган чўчқаларнинг қатори кўринди. Бир-икки ёш чўчқалардан ташқари ҳаммалари аранг юришарди. Уларнинг кўтариб олган олдинги оёқларига ҳасса керак эди. Лекин улар тўғри қадам ташлашга тиришанларича ҳовли атрофини айланишарди. Ниҳоят итларнинг вовуллаши, қора бабақ хўрознинг баланд қичқириғи остида Наполеон бошини тик ушлаб, улуғворлик билан ферма биносидан икки оёқлаб чиқди. Унинг атрофини итлар ўраб олган эди. Олдинги туёқларининг бирида қамчи бор эди. Ферма ҳовлисига даҳшатли жимлик чўкди. Қўрқиб кетган ҳайвонлар бир-бирларининг пинжига суқилдилар. Титраганларича ҳовли бўйлаб марш қилаётган чўчқаларни қўрқа-писа кузатардилар. Уларнинг назарида ҳайвонот дунёси ўзгараётганга ўхшарди. Бир оз вақт ўтгандан кейин уларнинг қўрқувлари чекинди. Эътироз билдирмаслик кўп йиллар давомида уларнинг одатларига айланиб қолганлигига қарамасдан, ҳатто итларнинг даҳшат солиб туришларига ҳам қарамай шикоятга эндигина оғиз жуфтлаганларида қўйлар марашиб қолди: «Тўрт оёқ яхшидир, икки оёқ эса ундан ҳам яхши.» Қўйларнинг марашлари тугагунча анча вақт ўтган эди. Чўчқалар ферма ҳовлисида кўринмасди. Улар бинолар ичига кириб кетиб бўлишганди.

Бенямин қулоқлари остига урилган иссиқ нафасни сезиб орқасига ўгирилди. Ёнида Кловир турарди. Кловир кўзларининг нури кетиб , нарсаларни ғира-шира кўрадиган бўлиб қолганди. Лом-мим демасдан Беняминнинг бошидаги сочидан тишлади ва унга озор бермай молхона томон бошлади. Улар қора девордаги оппоқ ҳарфлар билан ёзилган ёзувларга тикилишди:
— Кўзим хиралашгани туфайли,-деди Кловир,- ўзим ёзган ёзувларни ҳам ўқишга кўзим ўтмаяпти. Бенямин, ўқиб кўринг-чи, Қонуннинг еттинчи моддасига ҳам ўзгартириш киритилганга ўхшайди.

Бенямин авваллари бирор марта ҳам ўқиб кўрмаган ёзувларни ҳижжалаб ўқий бошлади: «Ҳамма ҳайвонлар тенг. Лекин бир ҳайвон бошқа ҳайвонлардан устун.» Деворда Қонуннинг битта моддасидан ташқари ёзув йўқ эди Кейинги кунларда эса фермани назорат қилиб юрган чўчқаларнинг туёқларида қамчи ушлаб, икки оёқлаб юришлари ҳайвонларни ажаблантирмади. Чўчқаларнинг радио сотиб олишини, ферма биносига телефон туширишларини, рўзномаларга обуна бўлишларини одатдаги ҳол деб қабул қилишди. Кечки овқатдан кейин Наполеоннинг оғзига трубкани солиб, ферма боғининг айланишлари ҳам ғайри табиий ҳол эмасди. Мистер Жоунзнинг кийим шкафидаги қора чармдан тикилган енгил кузги кийимини (плащини) Наполеоннинг устида кўрганларида ҳам, Наполеон энг яхши кўрган аёл чўчқанинг эса миссис Жоунзнинг бозор кунлари киядиган, ипакли матодан тикилган кўйлагини кийганида ҳам ҳайратланишмади. Бир ҳафта ўтгандан кейин чошгоҳ билан шом оралиғида «Ҳайвон ферма»сига бир неча арава кириб келди. Араваларда қўшни фермалардаги депутат-деҳқонларнинг ўзаро текшириш бригадаси келган эди. Уларни «Ҳайвон ферма»си бўйлаб экскурсия қилдиришди. Депутат-деҳқонлар шамол тегирмонининг гуриллаб ишлашидан жуда завқландилар. Ҳайвонларнинг далаларда тер тўкиб, астойдил меҳнат қилаётганликларини кўрдилар. Ҳайвонларнинг чўчқаларданми, одамларданми, ишқилиб қайси бирларидан ҳайиқиб бошларини ҳам кўтармай ишлаётганликларини била олмадилар. Кечга бориб чўчқалар яшаётган ферма уйидан шовқин-сурон ва кулги овозлари эшитилди. Улар ашула айтишарди. Бирдан ҳайвон товушлари ва одам сўзларини қориштириб гапирашаётганликларини ҳайвонлар эшитишди. Улар ҳайвонлар ва одамларнинг бир бинода бир уйда тўпланишиб хурсандчилик қилишаётганликларини биринчи маротаба кўриб туришлари эди. Ичкарида қандай воқеалар бўлаётганлигига ақллари етмасди. Ферма ҳовлисини ўлик чиққан уйдаги каби жимлик қоплаб олган эди. Ҳайвонлар чўчқалар яшаётган уйнинг олдида тўхтадилар. Эшикни очиб киришга ботинолмадилар. Кловир эшикни оёғи билан итарди ва уларни ичкарига бошлади. Ҳайвонлар товуш чиқармаслик учун оёқларининг учида юриб меҳмонхона деразаси ёнида тўхташди. Новчароқлари эса дераза ойнасидан қизиқиб қарай бошладилар. Меҳмонхона ичидаги узун стол атрофида 6 одам-деҳқон ва 6 ҳурматли чўчқалар ўтиришарди. Наполеон столнинг тўрида эди. Чўчқалар столларда қийналмасдан ўтирардилар. Ҳайвонлар ва одамлар ароқ ичиш олдидан айтиладиган сўзларни (улар буни тост ёки қадаҳ сўзлари деб аташарди) эшитиш учун карта ўйинини тўхтатган эдилар. Катта кружка давра бўйлаб айланарди. Ҳайвонлар ва одамлар олдидаги стаканларни пиво билан тез-тез тўлдириб туришарди. Улар ҳайвонларнинг деразадан қараб турганлигига эътибор бермадилар. Фоксвуд фермасининг раҳбари Пилкингтин қадаҳ сўзини айтиш учун ўрнидан туриб, стаканни қўлида ушлаб турарди:
— Ҳайвонлар ва инсонларнинг бир-бирларини тушунишлари мураккаб бўлган даврлар орқада қолди,-деб сўз бошлади Пилкингтин,-бугун бир стол атрофида ўтиришимизни, ўйлайманки, ҳамма мамнуният билан табриклайди.
— Ўтирганларнинг биронтаси бир-бирига душманлик қилиш ҳақида ўйлаган эмас. Фақат ҳайвонларгина қўшнилари бўлган одамларга бир оз ишончсизлик билдиришди. Тўғри-нотўғри фикрлар, бахтсиз воқеалар бўлди. Ҳақиқатан ҳам, чўчқалар томонидан бошқариладиган ферманинг вужудга келиши одатдаги воқеалардан эмас эди. Бу эса қўшниларда ёмон таассурот пайдо бўлишига оз бўлса-да таъсир кўрсатди. Ҳозир уларнинг ҳаммаси унитилди. Одамларнинг «Ҳайвон фермаси»да бўлиб ўтган воқеаларни аниқ билмасдан туриб турли миш-мишлар тарқатишганидан кўз юмиб бўлмайди. Бундай сафсаталарнинг тарқатилиши одамларни ҳам, инсонларни ҳам бир оз чалғитди. Бугун эса ҳайвонларнинг дўсти бўлган одамлар «Ҳайвон фермаси»даги тартиб-интизомни, яшаш шароитларини ўз кўзлари билан кўрдилар. Ишлаб чиқаришга энг илғор усуллар тадбиқ этилмаган бўлса-да, ҳар бир фермага оммалаштирилиши лозим бўлган намунали тартиб ва интизомга тан бердилар. Айниқса, «Ҳайвон фермаси»даги паст табақа ҳайвонларнинг кўп меҳнат қилиб, оз иш ҳақи олишлари биз учун янгилик бўлди. Одам-деҳқонлар ўз фермаларига тадбиқ этишлари мумкин бўлган яна кўп ишларнинг гувоҳи бўлдилар.

Ўртоқлар, бугундан бошлаб «Ҳайвон ферма»си қўшни фермалар билан дўстлик муносабатларини ўрнатди. Буни табриклаш керак. Чўчқалар ва инсонларнинг қизиқишлари, мақсадлари ва манфаатлари орасида ҳеч қачон келишмовчилик бўлган эмас. Уларнинг интилишлари ва курашлари, фермани бошқаришдаги машаққат ва қийинчиликлари бир хил. Ахир ҳамма фермаларда ҳам меҳнат қилиш муаммолари бир хил ечилади. Тўғри эмас-ми, ўртоқлар. Пилкингтин муҳим бир фикрни айтмоқчи бўлгандай ер остидан ўтирганларга бир-бир қараб чиқди. Ичкилик ва хурсандчилик натижасида, бу фикрни айтиш учун қулай вазият етилганлигини ҳис этди. Қават-қават бўлиб осилиб кетган, уйнинг димиққан ҳавосидан бинафша тусга кирган бағбақасини айёрлик билан силаб:
— Агар сизларда пастроқ ҳайвонлар бўлса,-деди у,-бизда пастроқ синфлар бор. Узун стол атрофида ўтирганлар кулишди. Мистер Пилкингтин «Ҳайвон фермаси»да иш соатларининг узайтирилганлиги ва кам ҳақ берилаётганлиги ҳамда моддий рағбатлантиришларнинг йўқлиги билан чўчқаларни табриклади. Ҳайвонлар ва инсонлар стаканлардаги ичимликларни кўзлари билан кузатди, уларнинг тўлалигига ишонч ҳосил қилгач: «Жаноблар,-деди Пилкингтин,- «Ҳайвон ферма»сининг гуллаб яшнаши учун стаканларимизни кўтарайлик.

Стол атрофида ўтирганлар «Ҳайвон ферма»сини ва унинг ташаббусларини шарафлаб оёққа турдилар. Наполеон жуда хурсанд эди. Ўрнидан туриб столнинг қарши томонида ўтирган Пилкингтиннинг олдига борди-да қўлидаги стаканини унинг стакани билан чўқиштирди. Икки оёқлаб турган Наполеон сўз айтмоқчи эканлигини билдирди. Унинг сўзлари ҳар доимгидай қисқа ва аниқ эди. «Бир-биримизни тушуна бошлаганимиздан жуда хурсандман,-деб сўз бошлади. У ғоявий душманларимиз томонидан тарқатилган иғволар ҳақиқатан ҳам орамизга бир оз совуқчилик солди. Улар бузғунчилик мақсадида инқилобий ғояларни оммага бузиб етказмоқни ният қилгандилар. Қўшни фермалардаги ҳайвонлар орасида қўзғалон ҳақидаги ҳақиқатан йироқ бўлган нотўғри тушунчаларни уйғотмоқчи эдилар. Бизнинг асл мақсадимиз атрофимиздаги фермалар билан қўшничилик муносабатларини ўрнатиш ва тинчликни сақлашдир. Мен «Ҳайвон ферма»сининг шон-шуҳратини сақлаш учун ҳамиша курашиб келдим. Бу ишга бор умримни бағишладим. Менинг номимдаги мулкка эгалик гувоҳномаси ҳамма чўчқаларга тегишлидир, яъни мулк ҳамма чўчқаларникидир. Шубҳага ўрин йўқ. Бир-биримизга бўлган ишонч ҳамиша барқарор булсин!»

Кейинги пайтларда ферма ҳаётига жуда кўп ўзгартиришлар киритилган эди. Ҳайвонларнинг ўзаро «ўртоқ» деб мурожаат қилишлари йўқотилди. Ҳар якшанба куни эрталаб ёғочга михланган чўчқанинг бош суяги олдидаги тантаналар ҳам ўтказилмайдиган бўлди. Бош суягини эса қайтадан дафн этишди. Балки ҳурматли инсон меҳмонлар ферма биноси устида ҳилпираб турган яшил байроқдаги шох ва туёқ суратларининг ҳам йўқлигини сезишган бўлсалар, ажаб эмас. Мистер Пилкингтин ўзининг қадаҳ сўзида ферманинг номини «Манэр ферма»си деган ном билан атади. Мистер Пилкингтин Наполеон меҳмондорчилигида биринчи маротаба бўлаётганлиги учун ферма номининг ўзгарганлигини билмади. «Ҳайвон ферма»си ўзининг ҳақикий номи “Манэр ферма” номи билан атала бошлади.

Наполеон. Стаканларингизни пивога тўлдиринг! Менинг мақсадларим амалга ошсин! «Манор ферма»нинг бойлигига бойлик қўшилсин!» Ўтирган ҳамма ҳайвонлар ва инсонлар якдиллик билан Наполеоннинг сўзларига қўшилдилар ва стаканларини бўшатдилар.

Ташқаридан, меҳмонхона деразасидан қараб турган ҳайвонларнинг назарида эса ғайри табиий манзаралар рўй бераётган эди. Чўчқаларнинг юзларидаги ўзгаришлар Кловирнинг диққатини тортди. Хиралашиб қолган кўзлари билан чўчқаларнинг юзларига бир-бир қараб чиқди. Чўчқаларнинг томоқлари тагидаги бағбақалари осилиб кетган эди. Уларнинг баъзиларида уч қатор, баъзиларида тўрт қатор эди. Кловир, ҳайвонлар ҳаётида қандай ўзгариш рўй берган экан-а, деб таажжубланарди.

Узун стол атрофида ўтирган ҳайвонлар ва инсонлар узилиб қолган карта уйинини давом эттира бошладилар. Деразадан мўралаб турган ҳайвонлар ташқарига, ферма ҳовлисига чиқдилар. Йиғирма метрлар чамаси масофага етиб бормасданоқ таққа тўхтадилар. Ферма уйидан жанжаллашиб, бир-бирини ҳақорат қилаётган сўзлар эшитилаётган эди. Ҳайвонлар орқаларига қайтишиб яна меҳмонхона деразасидан ичкарига қарашди. Чўчқалар ва одамлар жанжаллашаётган эдилар. Столнинг муштлари билан уриб, бир-бирларига бақиришарди. Бир-бирларига шубҳа билдириб, бир-бирларини инкор қилишарди. Наполеон ва мистер Пилкингтин карта ўйинидаги туз қарғани талашаётган эди. Ўн иккита овоз бараварига ғазаб билан бақирарди. Ҳаммалари бир хил эди. Чўчқаларнинг юзидаги ифода билан одамларнинг юзидаги ифодани фарқлаб бўлмасди. Меҳмонхона деразасидан қараб турган ҳайвонлар чўчқаларга, чўчқалардан одамларга, одамлардан чўчқаларга, яна чўчқалардан одамларга тикила бошдилар. Уларни бир-бирларидан ажратиб олиш мумкин эмас эди.

Тамом.