OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифКонстантин Паустовский
Асар номиЁз билан ҳайрлашув (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Романтизм
Муаллифлар
   - Константин Паустовский
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОйгул Суюндиқова
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ёз билан ҳайрлашув (ҳикоя)
Константин Паустовский

Неча кундирки, тинмасдан совуқ ёмғир қуяди. Боғда намхуш шамол шовуллайди. Кундуз соат тўртларданоқ керосинли чироқларни ёқдик. Шунда беихтиёр ёз бутунлай тугаганлиги, ер тобора туманларга қоришиб бораётгани, атрофни изғирин, айни пайтда, ғалати қоронғулик босиб келаётганини илғаб қолдик.

Ноябр охири — қишлоқдаги энг ҳазин палла. Эски оромкурсига жойлашиб олган мушук кун бўйи ухлади, ёмғирнинг қоп — қора томчилари дераза ойналарига шитоб билан урилганда босинқирагандай учиб – учиб тушарди.

Йўллар ҳўлланди. Дарё бўйлаб сарғиш тўнкалар қалқиб ўтар, сув текис оқарди. Қушлар бўғотлар остига яширинишди. Мана, ҳафта ўтди ҳамки, мени ҳеч ким йўқлаб келмади: на Митрий бобо, на Ваня Малявин, на ўрмончи. Ҳаммасидан ҳам кечки пайт ёқимли кечарди. Биз печга ўт ёқардик. Олов гурлаб, қизғиш нурлари ёғоч деворлар, Брлюлловнинг эски сувратида мавжланарди. Оромкурсига ўрнашиб олган мусаввир бизга тикилиб турарди: қўлида очиқ китоб, кўзлари ўйчан, шариллаб оқаётган ёмғир куйига қулоқ тутгандай.

Чироқлар ёрқинлашиб, самовар қўшиғиини бошлади. У билан хонамиз тўлиб қолди. Ойналар намланди, қайин барглари ойнакларга тинимсиз урилади. Чой ичиб бўлгач, печка ёнига ўрнашиб, китоб ўқий бошладик. Бундай пайтларда Диккенснинг узундан — узоқ , қалбни титратувчи романлари, «Нива» ва «Ранг – тасвир» журналларини ўқиш мароқли эди. Фунтик – малларанг, митти, қийшиқ оёқли мушугимиз уйқусида тез – тез йиғларди. Ўрнимиздан туриб, уни иссиқ қалин мато билан ўраб қўярдик, у эса миннатдорчилик билдиргандай қўлларимизни ялаб, ҳўрсиниб, яна пинакка кетарди. Девор ортида қоронғулик ҳайқирар, ёмғир шовқин солар, шамол кучаярди. Шундай ҳавода кўз илғамас кенг ўрмонларда қолиб кетганларни ўйлаш қўрқинчли эди.

Бир куни тунда ғалати сезги билан уйғониб кетдим. Тушимда кар бўлиб қолган эмишман. Кўзларимни юмганнча узоқ тингладим. Билдимки, эшитаяпман. ташқарини ўхшаши йўқ сукунат қоплаб олган. Ўрнимдан туриб, дераза ёнига бордим – ойналар қорли ва жим – жит. Туманли осмонга қарасанг, бошинг айлангудек юксакликда — ёлғиз ой, уни сарғиш – тилла гардиш ўраб турарди. Биринчи қор қачон ерга тушдийкин? Девордаги соатга яқинлашдим. Шу қадар ёруғ эдики, ҳатто соат миллари тим қора бўлиб кўриниб турарди. Вақт тунги – икки.

Кўзим илинибди. Икки соат ичида ер юзи шу қадар ўзгарибдики, далалар, ўрмонлар ва боғлар қуюн ичида. Ойна ортидан боғдаги заранг дарахти бутоғида ўтирган катта кулранг қушни кўрдим. Шох чайқалди, шовуллаб қор тўкилди. Қуш аста қўзгалди — да, учиб кетди. Ойнакка урилган қор сочилиб – сочилиб кетарди. Атроф бирдан жимиб қолди.

Рувим уйғонди. У ойнадан ташқарига тикилиб турди — да, чуқур нафас олиб:
— Биринчи қор ерга жуда ярашди. У иболи қиздай оқ либосига ўранибди. – деди.

Тонгда ҳаммаёқ биллурдек ярқирарди: музлаб қолган дарахтлар, тўкилган япроқлар, қор остида тарвақайлаб ётган дарахт томирлари. Чой ичаётганимизда Митрий бобо келди, бизни илк қор билан табриклади.
— Ер қор суви – кумуш сув билан тозариб олди, — деди.
— Митрий, бундай сўзларни қаердан оласан — а? — сўради Рувим.
— Тўғримасми? – кулимсиради бобо. — Онам айтардики, бурунги замонларда қизлар кумуш кўзалардаги биринчи қор сувига юзларини чайишаркан. Шунинг учун ҳам уларни гўзаллик тарк этмас экан.

Қишнинг биринчи куни. Уйга сиғмай кетдик — ўрмон кўллари томон йўл солдик. Бобо бизни ўрмон этагигача кузатиб борди. У ҳам кўлга боргиси келди — ю, лекин совуқдан «суякларининг зирқираши» бунга йўл қўймади. Сув тиниқ, тим қора. Юзада нимаики қалқиб турган бўлса, қиш пайти сув тагига чўкиб кетарди. Қирғоқларда музликлар ойнадай товланиб, қад керишди. Музлик шу қадар шаффоф эдики, яқиндан қарасанг, кўзинг тиниб, уни бирдан илғаб олиш қийин. Қирғоқбўйи сув юзасида чавақ балиқлар галасини кўрдим. Улар томонга майда – майда тошлар отдим. Тошлар музликларга бориб тегиб, жаранглаб кетди. Ёғочли тўғонларда балиқ тангалари ялтираб – ялтираб кетар, соллар ичкарилаб боради. Музликда уларнинг ортидан оқ излар қоларди. Шундагина музлик қатламлари пайдо бўлганини пайқадик. Қўлларимизни узатиб, музчалардан олишга уриндик. Улар қарсиллаб, бармоқларимизда қор ва бута мевасининг қоришиқ бўйи анқиди.

Яқин — йироқ ялангликларда қушлар кўтарилди, қанотларини ғамғинлик билан силкиб қўйишди. Кўк жуда ёруғ ва оппоқ. Қуюқлашиб бораётган уфқ ранги қўрғошинга ғхшарди. Қорли булутлар аста – аста силкиниб келарди. ўрмон қоронғулашиб борар, атрофда — жим – житлик. Қалин қор ёғди. У кўлнинг қоп — қора сувларида эриб, юзларни чимчилар, ўрмонни кулранг тутун билан қопларди.

Қиш бошланди. Аммо ғовак — ғовак қорни ёйиб, тозалаб ташланса, янги гуркираб турган ўрмон гулларига кўзингиз тушарди. Билардикки, читтаклар қишлаб қолишса, печимизда олов чирсиллаб турса, бундай қишнинг завқига ҳеч не етмайди! Шунда қиш кўзимизга ёз каби янада мафтункор кўриниб кетди.

1940