OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифКотиб Ёсин
Асар номиОлов ичидаги бўстон (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Жазоир адабиёти
Бўлимлар
   - Сеҳрли реализм
Муаллифлар
   - Котиб Ёсин
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонСаиджалол Саидмуродов (Рус тилидан)
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Олов ичидаги бўстон (ҳикоя)
Котиб Ёсин

— Грамматикани ўргатайми ёки шеър?
— Шеър.
— Балки, иккаласини ҳамдир?
— Иккаласини ҳам.

Гарчи тирноғидан айрилса-да у,
Ҳеч нарса ўзгармас,
у яна арслон.
Арслонлар ичида улғайса-да ит,
Арслонга айланиб қолмас ҳеч қачон.

— Кимки бу шеърни ёддан билса, демак, у арслон, – деди отам.
— Бундан чиқди, мен арслон эканманда.

Дадам маст бўлиб келганида қози ошнаси унга насиҳат ўқир, жавобини эса шеърий тарзда қабул қиларди. Ошнаси эса «Номаълум хазина»дан мисол келтирарди. Шундай кунлар бўлардики, қози билимини тўлдириш учун отамга эргашиб, қовоқхонага йўл оларди.
— Чинакам арслон доимо маст юради, — дерди отам. — Азалдан шундай.

Ичиб олса, қизиб турган чўғга айланиб, оғзидан ўтдек қарғиш ёғдиради. Кейин мўйлаби осилиб, сочлари оқаради. Вақт ўтиб, шамол чўғни алангалатгандек сочларидан сийпалайди…
— Лекин баъзида, — дерди онам, — ўзгача кайфиятда хушига келади.

Шунда волидам отамнинг ғазабидан яширинарди.

Болалигимда мени жўжабирдай оилам даврасида кўрган киши, бу бола ёзувчи ёки ҳеч бўлмаганда, адабиёт шайдоси бўларди, деб ўйлаши турган гап эди. Агар мени қайси тилда ёзишимни сўрашса, у киши: «Албатта, ота-онаси, бобокалонлари сингари араб тилида», — деган бўларди. Балки у ҳақдир: шеъриятни, шубҳасиз, она тилимдаги манбалардан ўрганардим.

Отам Қуръон шарҳлари ёки мусулмон фарзлари билан шуғулланаётиб, шеърий йўсинда сўзлар, онам ҳам шу услубда жавоб қайтаришга одатланиб қолганди. Бироқ онам театр учун туғилган эди. Қандай тушунтирсам экан?.. Унинг бир ўзи бутун бошли театр эди. Отам судга кетганида мен ягона тингловчи бўлиб қолардим. Суднинг натижасига қараб, отам шод ёки ғамгин кайфиятда қайтарди.

Онам буюк актриса бўлиши мумкин эди. Бир куни менга вокзални кўрсатиб берди. Икир-чикиридан тортиб шовқин-суронларигача. Паровозга ўхшаб хуштак чалди. Бу аёл — умрбод тақводорлик йўлини тутганидан саёҳатни ёқтирадиган, фидоий инсон эди… «Поезд» ортидан чопиб, қичқирардим: «Тўхта, мени ҳам олиб кет!»

Биз жазоир-тунис чегарасидан унча узоқ бўлмаган Садратда кун кечирардик. Менинг энг ғала-ғовур, ёрқин хотираларим ана шу даврга тааллуқли. Ўша пайтларда бахтиёр эдим.

Мадрасанинг вақтинчалик «меҳмон»и эканман, ҳаммаси яхши кетарди. Кўплаб тушунарсиз шеърларни ёд олиб, ҳурмат тахтачасига илиндим. Бошқа билимларни ўзлаштирмай, шу билан кифоялансам бўларди, ўртамиёна, ўзига тўқ шоир ёки зим-зиё ҳовуздаги балиқ каби. Ҳайҳот, мени умри аквариум ёки товада тугайдиган ўша машҳур гулмоҳининг бўронли ҳаёти кутарди. Аммо мен унгача кўл бўйидаги итбалиқ эканман, унинг ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшайдиган турининг тунги рангларидан фахрланардим.

Менга толиблик ёқмасди. Етти ёшга тўлганимда, бошқа қишлоққа ўтганимизда (биз тез-тез саёҳат қилардик, тўғрироғи, кўчиб юрардик: мусофир бўлмагунча мусулмон бўлмас экан), отам пайсалга солмай, мени «Бўрилар коми», яъни франсуз мактабига беришга қарор қилди. Ўз хоҳишига қарши бўлса-да, буни изоҳлади:
— Араб тили билан узоққа боролмайсан. Сен ҳам мадраса қурбони бўлишингни истамайман. Бу тилни бошқа пайт ҳам ойинг икковимиз ўргатаверамиз. Ҳамма ёқда франсуз тили. Ёшлигингда нимаики уқтирган бўлсак, барини унутиб, бу тилни ўзлаштиришинг шарт. Франсузчани ўзингга сингдириб, арабча билимларингни бамайлихотир тиклай оласан.

Отам тахминан шундай деганди. Ўшанда бунга ўзи ишонганмикан? Онам хўрсинди. Янгича фанларни ўрганишга киришиб, ёлғиз ўзим дарс тайёрлаб ўтирарканман, волидам тинчини йўқотиб, уй ичида изғирди. Алвидо, дунёда ягона театр… Драманинг тугуни яқинлашиб қолганди.

Бошида қийин бўлса-да, кейинчалик бу чет тилини ёқтириб қолдим, муаллимимиздек бемалол гапирадиган бўлдим.

Онамнинг дили «хиёнатим»дан ранжиганди. Шу кўйи мени китобдан алаҳситганлари эсимда:
— Бетоб бўлиб қолмагин яна! — дердилар.

Бир куни кечаси у мулойим, аммо маъюс ҳолда:
— Мен сени янги дунёингдан чалғитмаслигим лозим. Менга ҳам франсузчани ўргат… — дедилар.

Шундай қилиб янги замоннинг тузоғи заиф илдизларимга болта уришга улгурди. Ўша кунлардаги ахмоқона такаббурликларимни эсласам, ўзимдан уялиб кетаман. Она қўлида франсуз журнали билан ўғлининг столи рўпарасида сукут сақлаб ўтирарди. Қаҳри қаттиқ мактаб боласи эса ундан жим ўтиришни, нима деса шуни ортидан қайтаришни талаб қилади…

Шундай кейин қалбимда фарзанд ва она ўртасидаги бегоналикни ҳис қилдим. Биратўла ўз она тилимни ҳам, онамни ҳам бой бераётган эдим!

Орадан йигирма беш йил ўтди. Қоҳирадаман. «Ал-аҳрам» рўзномасининг муҳаррири қўлимга журнал тутқазди: ливанлик шоир китобимни ўз она тилимга ўгирибди. Мен эса бу тилда исмимни аранг ёза оламан.

Аждодларимнинг тили менга нисбатан шафқациз бўлиб бораётганди, гўё. Ибн Арабийнинг оламшумул шеърлари кутилмаганда мен учун янги маъно, фалсафа кашф этиб бораётганди:

О, қандай каромат!
Бу олов ичра бўстон.
Ҳар нега қодир турар,
Вужудимда урган жон…
Бахцизлик ичидаги бу аламли ва заиф юксалиш, аланга ичидаги бўстон — дарбадарликда, франсуз тилида қоғоз қоралаётган жазоир шоирининг бошпанаси мана қаерда экан — бўрилар комида.