OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЛев Брандт
Асар номиОқ каптар (қисса)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Болалар ва ўсмирлар адабиёти
Муаллифлар
   - Лев Брандт
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЭ. Усмон
Ҳажм284KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Оқ каптар (қисса)
Лев Брандт

«
Оз яшадим, тутқунда бўлдим,
Ҳар икки ҳаётни кўрдим бир йўла.
Жон деб алмашардим бутун умримни,
Серташвиш ҳаётга мен бира тўла.

М. Лермонтов
»

I

Шаҳардан чеккароқда, шундоққина дарё қирғоғидаги жар бўйида иккита баланд иморат қаққайиб турарди. Бу бинолардан бирининг кўча томонда лоақал биронта деразаси йўқ эди. Бўзариб турган силлиқ девор ўрлаган сайин ичига оғиб, худди шундай тусдаги совуқ томга туташиб кетарди. Бинонинг четлари жар томонга туртиб чиққан, ҳув пастда шовуллаган дарё қирғоқни ювар, гирдоб ҳосил қилиб, чириллаб айланарди. Ҳосил бўлган чоҳга деярли кун тушмас, шу боис ундаги сув қуюқ, қорамтир бўлиб кўринар эди. Бу ердаги ўйноқлаб юрган катта-катта калладор балиқларни тутиш ман этилган.

Дарёнинг нариги қирғоғидан ёй шаклидаги бинонинг бир-бирига ёпишган сон-саноқсиз деразалар чакичлаб таш-лаган ички томони кўриниб турарди.

Бу бутун Россияга маълум ва машҳур қамоқхона. Кўп йиллар муқаддам маҳаллий савдогарлар унинг ёнига худди қамоқхонага ўхшаш баҳайбат, беўхшов черков қуришган.

Ўн йилдан буён қамоқхона фақат сиёсий маҳбуслар қамаладиган жойга айлантирилган. Атрофи баланд девор билан ўралгач, черков ўз қавмларидан маҳрум бўлиб қолди. Қамоқхонанинг пакана, малла попи ҳаддан ташқари ўжар одам экан. У талай вақтгача узундан-узоқ пешинги ва кечки ибодатларни канда қилмади, ибодатхона қоровули эса пономар[1] ўрнига «Имон келтираман» билан «Малоикалар»ни чакаги қаришгунча ўқишини қўймади. Черковга ҳафталаб бирон кимса бош суқмас, лекин поп маошини ҳалоллаб олиш учун ибодатларни канда қилмай ўқийверди. Бироқ даставвал қоровул адойи тамом бўлди. Сиқилганидан ичкиликка ружу қўйди, ича-ича васвасага учраб, касалхонада ўлиб кетди. Руҳоний бошқа ёққа ўтказишларини сўраб ариза ёзди-ю, лекин ою кунлар ўтса-да, жавоби келай демасди. Қиш кунлари черков дод деб юборадиган даражада ҳувиллаб қолар, ялангликда тургани учун бинонинг ичида совуқ шамол ўйнаб юрарди.

Поп ҳар куни ибодат қилгани келар, бироқ юқоридаги ойнанинг синган кўзидан ёпирилиб кирган шамол унниққан тоқиларга урилиб, гумбазлар остида ув тортганида чўчиб тушар, ён-верига хавотирли кўз ташлаб, шоша-пиша қовушимсиз чўқинар эди.

Баҳор кунларининг бирида черковга кирган тасодифий художўй кишилар соқоллари патак, сочлари ҳурпайиб, бутунлай одамови бўлиб қолган поп эгнига ридосини илганича меҳроб олдида «Сокин кунда Днепр ажиб»ни ўқиётганининг устидан чиқишди. Руҳонийни касалхонага жўнатиб, ибодатхона эшигига қулф уришди.

Шундан кейин шаҳарлик руҳоний йилига икки марта ибодат маросимлари ўтказадиган, қаердандир художўй кампирлар келадиган бўлишди. Бошқа пайтларда черков ҳувиллаб ётарди.

Деворнинг сувоғи ёрилиб, қўнғиртоб ажи-бужи юлдузлар қоплаган улкан зангори гумбазнинг ранги ўнгиб, бўёқ-лари кўча бошлади.

Фақат гумбазга ин қурган ёввойи каптарлар галаси-гина ўлик сукунатни бузиб туришарди.

Қамоқхона билан черков оралиғида жойлашган кички-нагина уйча — қоровулхона эътиборни ҳам жалб этмайдиган даражада жимитдай эди. Бу уйчада бева қолган қоровул аёл иккита малла боласи билан яшарди.

Дарёнинг нариги, пастак қирғоғи ботқоқлик эди. Дарё ёқалаб худди омборга ўхшаган қизғиш ғиштин бинолар чўзилиб кетган. Бу ерда донғи кетган кўнчилик заводлари жойлашган. Ёз пайтлари ошланган терининг ҳаммаёқни тутиб кетадиган ҳидига чидаб бўлмай қоларди. Қизғиш ғиштдан қурилган завод биноларидан кейиноқ Дарёбўйи маҳалласининг қинғир-қийшиқ кўчалари бошланар, пастак ёғоч уйлар шундоққина завод деворига тақаб қурилган эди.

Дарёбўйиликлар сассиқ ҳидларни искайвериб димоғи ўрганиб қолганидан деярли эътибор беришмасди. Уларнинг кўплари шу ерда туғилиб ўсган, болалигиданоқ кўнчиликда ишлаб, бадбўй ҳид аъзойи баданига сингиб кетган эди. Шаҳарликлар дарёбўйиликларни гупиллаб анқиб турган ҳидиданоқ таниб олишарди.

Кеч кузакнинг юракни сиқадиган рутубатли, муттасил ёғин-сочин кунларидан кейин гоҳо эрталабданоқ қуёш тўсатдан худди баҳор кезларидагидек чарақлаб чиқади. Худди қиртишлаб тозалангандек тиниқ осмон жуда ҳам юксалиб кетганга ўхшайди, боғлардаги шипшийдам дарахтлар орасидаги сарғимтир-яшил тераклар билан напармон заранглар қуёш нурида товланиб, ўзларини кўз-кўз қилишади. Ҳадемай олха билан липаларнинг куртаклари бўртиб, яланғоч новдалар яна кўм-кўк, ёпишқоқ барглар билан қопланадигандек туюлади.

Худди шундай қуёш чарақлаб турган куз кунлари-нинг бирида ўрта бўй, кифтлари кенг, озғин маҳбус хонада уёқдан-буёққа юрарди. Салқиган қовоқлари ўсиб кетган қора соқоли унинг кўпдан бери қамоқда ётганидан далолат беради, ёноқлари билинар-билипмас қорайганидан баҳор қуёшидан унча-бунча баҳраманд бўлганини пайқаш мумкин.

Маҳбус қари одамдек оёқларини судраб босганча эшик олдидан деразага бориб келарди. Олти қадам олдинга, олти қадам орқага, шу зайл ўнлаб, юзлаб, минглаб одим ташланади. Юраверганидан ердаги қора асфалт йилтираб, оқиш из пайдо бўлгап.

Ора-чора маҳбус дарча олдига келиб, қимир этмай ташқарига узоқ тикилиб туради.

Маҳбус бор-йўғи тиниқ осмоннинг бйр парчасинигина кўрарди холос. Уёқда — панжаранинг нарёғида озодлик бор. Бу ерда эса темир каравот, деворга маҳкамланган темир стол, сувоғи кўчган деворлар ҳамда ўртасида тирқиши бор сип-силлиқ эшикли ифлос хонадан бўлак ҳеч вақо йўқ.

Осмон кўзни қамаштирадиган даражада кўм-кўк эди; у бош чайқаб, хонада яна уёқдан-буёққа юра бошлайди.

«Тақ-туқ... тақ-туқ...» Унинг пошналари асфалтга бир меъёрда урилиб, бўғиқ овоз чиқарарди. Деворлар эса овозларни ютиб юборарди. Маҳбуснинг боши мисдек қизиб, чаккалари лўқиллар, аъзойи бадани титрарди. У муздек кафтлари билан бошини қисганча ингради.

У биринчи марта қамоқда ётгани йўқ, қисқа муддатли бундай ожизлик кайфияти юз бериб туришини яхши билади. Илгарилари маҳбус бундай ҳолни осонгина енгарди, бироқ бугун ожизлик қилиб қолди. У бир неча дақиқа бўлса-да, ҳамма нарсани унутиб, лоақал хаёлан қамоқ-хонадан ташқарига чиқиб кетолмади

На йўлакдан, на девор орқасидан, на тепадану пастдан бирон сас-садо эшитилмас, хаёлни чалғитадиган ҳеч нарса йўқ эди. Фақат онда-сонда билинар-билинмас шитирлаган овоз эшитилиб қолар, юмшоқ поябзал кийган назоратчи сассиз юрганча эшик тагига келиб, тирқишдан мўраларди.

Баъзан қалин, қуйма темир эшик кўзга айланиб, унга бақрайиб тургандек туюларди. Бундай пайтда киши ўзини ерга отгиси, бошини деворга тарақлатиб ургиси, дод солгиси, ўз овозидан қулоқлари қоматга келгунча айюҳаннос солгиси келарди.
— Бир, икки, уч, тўрт... ўн... йигирма... юз...— Маҳбус ўзини чалғитиб, ҳеч нарсани ўйламаслик, ҳис этмаслик, изтироб чекмаслик, тоб ташламаслик учун қадамларини санай бошлади.— Икки минг беш юз...— Бутунлай бошқа нарса ҳақида ўйлаб туриб ғайритабиий тарзда такрорлади у.

Тўхтовсиз юраверганидан унинг оёқлари увишиб, тиззалари қақшаб кетди, боши айланиб, нафаси қиса бошлади.

Маҳбус чайқала-чайқала курсига етиб олди-ю, деворга қилт этмайдиган қилиб ўрнатилган столга бошини қўйди. Муздек темирга пешонаси текканидан бир лаҳза енгил тортгандек бўлди. Чарчокдан кўзларини юма туриб... қадам товушларини эшитди.

Ўнгу сўлдан, пасту юқориги қаватдан — ҳаммаёқдан судралган ва ҳовлиққан, гурсиллаган ва сассиз қадам товушлари эшитиларди.

Столнинг овозларни илиб олиб, пухта асрайдиган юпқа темир қопламаси тасодифан бу сирларини фош этиб қўйган эди.

Маҳбус худди мусиқа эшитаётгандек, столдан бош кўтармай овозларга қулоқ тутарди.

Ҳаммаёқда одамлар бор экан.

Қамоқда бирга ётган ўртоқларининг таниш чеҳралари кўз олдида гавдаланди.

Маҳбус ўзини ёлғиз сезмай қўйди. Ҳатто ўғлининг қисмати ҳам энди унчалик ташвишлантирмасди. Воробушкинникида яшаб туради. Оғайнилари уни ташлаб қўйишмайди.

Баланд бўйли, бадбашара Воробушкинни бутун шаҳар танирди. У Кавказда туғилган. Болалигидаёқ Бокудаги нефт конларига келиб, инқилобчилар билан жуда барвақт танишиб қолди. У пайтларда Воробушкин хушсурат, қувноқ, бир оз соддадил, ҳамиша кулимсираб турадиган ўспирин эди. Бу ўспирин энг қалтис топшириқларни ҳам ҳаммадан кўра ўрнига қўйиб бажарарди. Ўшандан буён Воробушкин ҳаётнинг пасту баландини кўп кўрди, бошидан анча-мунча иссиқ-совуқ ўтди. Хотинидан, болаларидан жудо бўлди, ҳатто фамилияси ҳам ўзгариб кетди.

Ҳаддан ташқари найновлиги учун қачонлардир, бир пайтлари унга: «Амаки, чумчуқ тутиб бер», деб лақаб қўйишган. Қамоқдан қамоққа кўчиб юрган кезлари унинг деярли фақат ундош товушлардан иборат талаффуз этиш қийин арманча фамилияси унутилиб, Воробушкин[2] га айланди-қўйди.

Воробушкин бу шаҳарда уч йил бурун пайдо бўлди. Иссиқ ёз кунларининг бирида у бошқа йўловчилар қатори эрталаб кемадан соҳилга тушди.

Воробушкин худди бекорчи томошабиндек туртиниб-суртиниб, ҳовлиқиб юрган одамлар орасида анчагача қимирламай турди, Унинг бўйи ҳаммадан баланд эди. Одамлар бутунлай қорага бурканган, бадбуруш одамнинг ёнидан шошиб ўтишар, унга бир лаҳза кўз солиб, ўз йўлларига равона бўлишарди.

Бу кишига оломон ичидаги бирон кимсанинг даҳли йўқдек туюларди.

Лекин фақат шундай туюларди холос. Аслида ундай эмаслигини бадбашара одам яхши биларди.

Бир сават олма олиб келаётган ўттиз беш ёшлардаги ўрта бўй киши дам-бадам ўгирилиб, ёнидаги ўн яшар бола билан гаплашарди. Тасодифан у Воробушкинга қаттиқ урилиб, олмалар ер билан битта бўлиб сочилиб кетди. Гур этиб кулги кўтарилди.

Ўрта бўй кишининг жаҳли чиққанидан қизариб-бўзарди: «Ҳайкалга ўхшаб туришини, четроққа ўтай ҳам демайди...» у баланд овозда тўнғиллаганча олмаларни тера бошлади.

Бир неча одам ўз тирикчилигини унутганча тўхтаб, уларни томоша қила бошлади.

«Ҳайкал» жойидан қимирламади; оёғи остида ўралашиб юрган баджаҳл одамга хотиржам қараб тураверди.

Чўкка тушиб ўтирган одам қорамағиз юзини буриб, қувноқ боққан кўкимтир кўзларини Воробушкинга тикканча жаҳл билан сўз қотди:
— Қарашворсанг-чи, нима қилиб турибсан?

Воробушкин истар-истамас чўнқайди.
— Мен Сиганокман,— деди у эшитилар-эшитилмас Воробушкинга қарамасдан.

Воробушкин уч-тўртта олмани олиб эринчоқлик билан саватга солди-да, қаддини ростлади.

Олмаларни териб бўлишаёзганда пакана, тўладан келган, думалоқ юзини ажин босган, кўзлари худди сичқонникига ўхшаган кекса киши ёрдамга отилди. У худди беҳуда ўтказилган вақтнинг ҳиссасини чиқармоқчидек, Воробушкиннинг атрофида айланиша бошлади, бироқ унинг жонбозлик қилишига ҳожат йўқ — олмалар аллақачон саватга жойлаб бўлинган эди.

Сиганок боланинг қўлидан етаклаганча кемалар тўхтайдиган жойга қараб йўл олди.

Воробушкиннинг юзида оний табассум жилва қилгандек туюлди, бурилиб шаҳар томонга юрди. У шошилмай одимларкан, тепаликка бемалол кўтариларди. Фақат оғир юк кўтариб, ҳаддан ташқари чарчаган одамдек букчайиб олган эди.

Дастлабки уйларнинг олдига етиб келгач, Воробушкин ён-верига аланглади-да, энг қулай йўлакка ўзини урди.

Чўнтагидан кичкинагина қоғоз халта олиб, шоша-пиша очди. Халта ичида бир парча қоғоз билан иккита ўн сўмлик бор экан.

Воробушкин қалам билан ёзилган бир неча оғиз сўзга кўз югуртиргач, пулларни чўнтагига солиб, қоғозни оғзига тиқди-да, худди кўпдан бери ҳеч нарса емаган одамдек, иштиёқ билан чайнай бошлади.

Худди шу пайт оёқлари калта одам дабдурустдан ўзини тўхтатолмай югурганча келиб, унга урилиб кетди-ю, минғир-лаб кечирим сўради.

Воробушкин унинг ранги ўнгиб-кетган майда катак, кулранг костюмининг ёқасидан тутамлаганча худди муҳим бир сирни айтмоқчидек ўзига тортди, қўлидан чиқиб кетишга беҳуда уринаётган одамга миқ этмай ўйчанлик билан разм солди, кейин оғзидаги чайналган қоғозни унинг юзига туфлади-да, индамай йўлига равона бўлди.

Калтаоёқ бу ҳақоратни парвосига ҳам келтирмади. Бир неча лаҳза жойида типирчилаб тургач, Воробушкиннинг изидан тушди, ундан орқада қолмаслик учун калта қўлчаларини қаттиқ силкитганча типирчилаб юра бошлади.

Воробушкин хиёл энгашганча товонини ерга айтарли теккизмай оёғининг учида енгил одимлаб юрарди. У борган сари қадамини тезлатаркан, ўн беш дақиқадан кейин орқасига ўгирилди.

Эллик қадамча нарида келаётган бояги хира ҳамроҳига кўзи тушди. У оғзини катта очганча ҳаккалаб чопар, худди итга ўхшаб тили осилиб қолган эди. Пешонасида бўртиб чиққан йирик-йирик тер доналари аввал кўзига, кейин худди ёш томчиларидек ёноғидан пастга оқиб тушарди. Сичқонникидек митти кўзлари Воробушкинга ёлборгандек мўлтираб боқарди.

Воробушкин янада қадамини тезлатди. У ҳам қўлларини силкитиб, иложи борича қадамини каттароқ ташлашга уринди. Орадан яна ўн дақиқа ўтди. Воробушкин пишиллай бошлади-ю, барибир, қадамини секинлатмади. У эндигина орқасйга ўгирилмоқчи бўлганида тўсатдан шундоққина ёни-да бўғиқ, нотекис олинаётган нафас эшитилди.

Пойлоқчининг тили баттар осилиб кетган, уринган сербар похол шляпа қийшайиб, бир томонга оғиб қолган, юзи бўғрнқиб, тинкаси қуриганидан бурнидан тортса йиқиладиган аҳволга тушган эди. Уларнинг орасидаги масофа йигирма қадамдан ошмасди.

Таниш қадам товушлари шунчалик яқин келиб қолганини билгач, Воробушкиннинг шашти қайтди. У елкаси оша оёқлари калта бу одамга ҳайрат билан кўз ташлади-да, худди қатъий бир қарорга келгандек бош ирғаб, йўлида давом этди.

Кўчалар бирин-кетин орқада қоларди. Воробушкин шу қадар чарчадики, на ёнверидаги одамларга, на уйларга, на ўзи юраётган кўчаларга эътибор берар, ундан ўн қадамча орқада эса нафаси бўғзига тиқилган одам судралиб келарди.

Яна бу аҳволда юришга Воробушкиннинг чоғи келмасди. Бунинг устига улар шаҳар четига чиқиб қолишган эди.

«Бир солсаммикин-а...»— дея хаёлидан кечирди Во-робушкин, ҳатто муштини тугди-да, тўхтамоқчи бўлиб, ён-верига аланглади.

Унинг ҳамроҳи тахта деворга ҳолсиз суяниб, йўлкада ўтирар, кўзлари юмуқ, юзи бўзарган, қонсиз лаби билан бурни ғалати бўртиб кўринарди.

Воробушкиннинг мушти ёзилди. У хира ҳамроҳи томон бир неча қадам ташлади-ю, тўсатдан юзида ғайритабиий довдираш ифодаси пайдо бўлди.

Эҳтимол, бу одамга қўлидан келганча ёрдам бериши ҳам мумкин эди-ю, лекин бунга имкон беришмади. Муюлишдан шалдираган извош чиқиб келди-да, шундоққина уларнинг ёнида тўхтади.

То Воробушкин эс-ҳушини йиғиштириб олгунча аравадан Сиганок отилиб чиқди-ю, унинг қўлидан тортиб, ёнига ўтқазиб қўйди, сўнг ўзини орқага ташлаб, бутун кўчани бошига кўтаргудек бўлиб, хахолаб кулди.

Аравакаш отга қамчи чатиши билан извош ўрнидан қўзғалди.

Сиганок Воробушкин қўлдан чиқиб қочиб кетадигандек енгидан ушлаб турар, унга нимадир демоқчи бўларди-ю, лекин ҳар сафар кулгидан бўғилиб қоларди.

Воробушкин норозилигини яширолмай пишиллар, аравакашнинг елкасига тикилганча шериги тезроқ гап қотишини кутарди.

Сиганок бармоғи билан отга ишора қилиб, нимадир дея ғўлдирарди.
— Отнинг тинкасини қуритдинг,— деди у ниҳоят.— Хиёбондан бошлаб икки соатдан бери орқаиглардан эргашиб юрибмиз,— дея тушунтирди Сиганок яна қаҳ-қаҳ уриб куларкан.

Оқсоч, соқолли аравакаш ўгирилиб, Воробушкинга эҳти-ром билан бокди.
— От бўлиб яралганингда баҳойинг бўлмас эди,— деди у.

Воробушкин ўйланиб тургач, бирдан жаҳли чиқди.

«От бўлганимда! От бўлганимда!— дея хаёлан тегажоқлик қилди у.— От бўлганимда аллақачон суробим тўғриланиб қоларди. Суякларим чириб кетарди, одамлигим учун яшаб юрибман, яшаяпман». У Сиганокка юзланиб сўради:
— Қаёққа олиб кетяпсан?
— Ҳаммомга,— деди Сиганок бирдан сергакланиб.— Қани, чуҳ де, Матвей,— дея илтимос қилди у жиловдордан.

Сиганок ҳаммомнинг алоҳида хонасига патта олди. Клеёнка сирилган катта диван қўйилган кичкинагина даҳлизга киришгач, у тез-тез ечина бошлади.

Воробушкин эса диванда миқ этмай ўтирарди.
— Тез ечин,— дея уни шошилтирди Сиганок,— ҳозир айни чўмилиб оладиган пайтинг, бирдан енгил тортасан.
— Мени шунинг учун буёққа олиб келдингми?
— Шундай деса ҳам бўлади,— дея кулимсиради Сиганок.— Жиққа тер босиб кетгандирсан. Чўмилиб олмасанг, сасиб кетасан.
— Раҳмат,— Воробушкин тундлик билан миннатдорчилик билдирди-да, этигини еча бошлади.

Сиганок ечиниб бўлгач, офтобда бир текис қорайган пайдор, миқти гавдасини намойиш этганча Воробушкиннинг рўпарасига келиб турди.

Воробушкин унга кўз ташлаб:
— Сен ювинавер, мен кейинроқ кираман,— деди журъатсизлик билан.

Ёлғиз қолгач, Воробушкин яна бир оз хаёл суриб ўтирди. Ичкаридан олдинига сувнинг ҳаддан ташқари қаттиқ шовуллагани, кейин жилдирагани ва ниҳоят тингани эшитилди. Воробушкин ечиниб, ичкарига кирди. Сиганок роҳатланганидан кўзларини юмганча сувга кириб ётарди. Воробушкин худди сирпаниб кетишдан қўрққандек қовушимсиз бир ҳаракат билан якка кифт бўлиб унинг ёнидан ўтди-да, иккинчи ваннага сув очди.
— Муҳим гапларни гаплашишга энг мос жой мана шу,— дея гап қотди Сиганок кўзларини очмай.— Ҳеч ким халақит бермайди. Баҳонада чўмилиб ҳам оламиз, пулимиз бекорга куймайди... Ҳаммом ёқдими?— деб сўради у бир дақиқадан кейин.

Ҳаммомнинг хосхонаси қиммат саналарди. Торгина бўлса-да, икки ванна ҳамда души бор, деворлари билан пастак шифтга сариқ ранг берилган.

Воробушкин индамади, сувга қўлини тиқиб, жўмракни буради.
— Сувни илиқроқ қил, шамоллаб қоласан,— дея маслаҳат берди Сиганок.
— Ёқмади,— деди Воробушкин маъюс тортиб.
— Нима?— тушунолмай сўради Сиганок.
— Ҳаммом ёқмади, бир кишилик қамоқхонага ўхшаркан. Ҳаммомнинг зўри Кавказда!— у гапини тугатмасданоқ хўрсиниб, сувга тушди.

Бир неча дақиқа иккаласи ҳам гап-сўзсиз сувга кўмилиб ётди, кейин Сиганок бошини кўтариб, Воробушкинга қаради. У ҳам ўрнидан қўзғалди.
— Сен тўғрингда ўртоқлар билан гаплашдик,— деди. Сиганок салмоқлаб.— Амаллаб бирон иш топиб беришимиз керак. Қўлингдан нима иш келади? Қандай ҳунаринг бор?
— Менинг касбим — топширилган вазифани бажариш. Ишқилиб, тезроқ бирон иш бошласам бўлгани.
— Бунисини айтаётганим йўқ,— деди Сиганок меҳр билан.— Касбингни сўраяпман. Бирон касб-коринг борми?

Воробушкин эигашиб, суҳбатдошига яқин келди, унинг юзига тикилганча ҳар бир сўзни дона-дона қилиб гапирди:
— Менинг қандай касб-корим борлигини ўзинг биласан-ку. Мен инқилобчиман.
— Тағин-чи?
— Нима, бу камми сенга?— Воробушкиннинг овози титраб кетди.
— Кам, Воробушкин,— деди Сиганок янада мулойим оҳангда, кейин худди ёш болага гап уқтираётгандек сабабини тушунтирди.— Ўз кунингни ўзинг кўришинг учун бирон иш топишинг керак, билдингми?
— Бошқаси-чи?

– Бошқасига киришишга шошмай турасан, Воробушкин, бошқасини яхшиси ҳозирча хаёлингга ҳам келтирма.

Боробушкпн суҳбатдошининг кўзига тузукроқ қараш учун чўзилпб япа ҳам олдинга энгашди.
— Мен неча йилдан бери кутаётганимни биласанми?
— Ўртоқлар шунга қарор қилишди, Воробушкин. Ҳозир вазият шупп тақозо этади.
— Улар мен қачондан бери кутаётганимни билишадими?
— Билишади, Воробушкин.
— Ҳеч нарсани билишмайди, сенинг ҳам ҳеч нарсадан хабаринг йўқ. Ҳали ёшсан, ҳамманглар гўдаксизлар.
— Сен ёш эмасмисан? Ёшинг катта бўла туриб, ҳаммани қамоққа тиқмоқчимисан? Жосуслар орқангдан думга ўхшаб эргашиб юришибди-ку,— деди Сиганок ҳам олдинга энгашиб.
— Мен айғоқчиларга ўрганиб қолганман, улардан қўрқмайман.
— Қўрқмайсанми? Ишни барбод қилишдан ҳам қўрқмайсанми? Сен азалдан жасурмидинг ё яқиндан бери шунақа бўлиб қолдингми? Эҳтимол сен бу ерга атайлаб, бошқаларнинг эътиборини жалб этиш учун юборилгандирсан — бу ҳақда ўйлаб кўрмадингми? Ёки бу нарсадан ҳам қўрқмайсанми?— Сиганок ҳар бир сўзни суҳбатдошининг юзига ирғитаётгандек қаттиқ-қаттиқ шивирлади.

Уларнинг ҳар иккаласи ҳам бир хил алфозда ўтирарди. Сиганокнинг юзида бояги қувноқлигу мулойимликдан асар ҳам қолмаган, кўзлари қисилиб, хира тортган эди.

Гап-сўз тугаб, улар бир-бирига тикилиб ўтирар, худди иккаласи ирғиб ўринларидан туриб, томоқларидан ғиппа бўғишадиганга ўхшашарди. Бир оздан кейин Воробушкиннинг юзидаги ифода ўзгарди. Тескари ўгирилиб, бутунлай бошқача, итоаткорона оҳангда гап қотди:
— Ёшинг қирқ саккизга кирганда кутишинг жуда қийин.
— Балки бирон жойга кетганинг, яширин ишга ўтганинг тузукдир... Паспорт тўғрилаб берамиз,— Сиганок тўсатдан туғилиб, ҳали пишиб етилмаган фикрни ботинқирамай аптди.
— Менга бошқа бурун топиб бер, бурун, тушундингми? Бўйимни ҳам ўзгартир. Бу буруну бўй билан мени кўр одам ҳам танийди-ку, паспортнинг нима фойдаси бор. Ўйлайсанки...— у гапини тугатмасданоқ сувдан чиқди, залварли одимлаб, даҳлизга йўл олди, бироқ кўзи ожиз одамдек эшик қолиб, деворга бориб урилди. Сиганокка орқасини ўгириб, муздек деворга юзини босди.

Сиганок унинг иссиқ сувда қизариб кетган курагидан то белигача, ҳатто ундан пастроқда ҳам оқариб турган калтак изларини кўрди. Ингичка, энли, кўз илғамас ва узокдан ҳам яққол кўзга ташланадиган узун-қисқа чандиқлар Воробушкиннинг баданини худди узунасию кўндалангига ҳар хил йўллар кесиб ўтган ўлка харитасига ўхшатиб кўрсатарди.

Сиганок сувдан сакраб чиқди-да, Воробушкиннинг ёнига келиб, елкаларпдан қучди.
— Узингни бос, ўзннпш бос, Воробушкин, шошма, биз бирон нарса ўйлаб топамиз. Мен ўртоқлар билан яна бир марта гапла.шиб кўраман. Юр, кетдик.

Бурчакка қисилиб турган Воробушкиннинг аъзойи бада-ни қалтнрар, кулаётгашши ҳам, дардчил иҳраётганини ҳам билиб бўлмасди.

Сиганок уни зўрға девордан узиб, даҳлизга олиб чиқди. Воробушкин шалвираб, дармонсиз оёқларини зўрға судраб босганча итоаткорлпк бплан ёнма-ён юриб келарди.

Даҳлпзга чиқишгач, у Сиганокнйнг қўлини ушлаб қисди, кўзлари ёлбориб, айни вақтда синчков тикилди-да, худди биров огзига уриб, гапиртирмай қўядигандек шоша-пиша сўзлаб кетди:
— Уларга айт, мен ҳеч кимни уялтириб қўймайман. Айғоҳчилардан кўра қувроқ экан, деб айт. Инқилобсиз, партиясиз яшашнинг нима қизиги бор, деяпти, де. Гапла-римнинг ҳаммасини айт. Албатта айт!
— Айтаман, кўнглинг тўқ бўлсин, айтаман!— дея ўртоғига тасалли берди Сиганок.
— Шундай қил, илтимос,— тўсатдан болаларча бечора-ҳоллик бплан кулимсиради Воробушкин.

Сиганок кулиб юборди.
— Қаерда бунчалик безашган?— деб сўради у Воробушкиннинг орқасига ншора қилиб.

Воробушкиннинг юзи яна тундлашди, орқасини яшириб, девор томонга сурилди-да, бир четга ўгирилиб, истар-иста-мас жавоб берди:
— Иркутскда...— деди-ю, жим қолди, кейин суҳбатдошига юзланди.— Тағин сен кут дейсан. Бунақа пайтда кутиб бўлар эканми?

Улар гап-сўзсиз тез-тез кийинишди, ташқарига чиқи-шаётганда Сиганок Воробушкинга бир нечта қоғоз пул узатди.
— Олиб қўй, биродар.
— Керак эмас, бир амаллайман,— Воробушкин қизариб-бўзариб унинг қўлини нари сурди.
— Ўртоқлар бериб юборишди, меники эмас...
— Барибир кераги йўқ, ҳозирча пулим бор.
— Олавер, одамнинг бошида ҳар хил кун бор. Ишлатмасанг, қайтариб берарсан. Бойиб кетсанг, қарзингни узарсан.

Сиганок пулларни унинг чўнтагига тиқди. Воробушкин ён берди.
— Яна бир нарсани келишиб олайлнк. Ёзда ҳадеб ҳаммомга келишнинг ҳожати йўқ. Мен баъзан дарё бўйига бориб тураман. Балиқ тутиб, болалар билан чўмиламан. Анови, Дарёбўйи маҳалласи томонда. Агар бошимни сочиқ билан танғиб олсам, орқангда айғоқчи бўлмаса, яқин келавер.

Воробушкиннинг чеҳраси ёришиб кетди. Сиганокка меҳр билан боқиб сўради:
— Кавказда бўлганмисан?
— «Йўқ, насиб этмаган,— дея ростини айтди Сиганок.
— У ердагиларнинг ҳаммаси шунақа. Уёқда сенга иш топиларди. Менга ҳам ўзимга яраша иш топиларди,— дея оғир тин олди у.

Воробушкин ўртоғини қучоқлаб шундай қисдики, унинг қовурғалари қисирлаб, кўз олди қоронғилашиб кетди.
— Раҳмат сенга,— деди Воробушкин мулойимлик билан.
— Битта-биттадан чиқамиз,— деди Сйганок зўрға нафасини ростлаб.— Олдин мен чиқиб кетаман, кейин сен. Хайр.
— Хўп, хайр.

Сиганокни кузатгач, Воробушкин ўн дақиқача ўтириб, ташқарига йўл олди.

Воробушкин кўчага чиққан заҳоти бир соат муқаддам анчагина олисда чалажон ҳолда қолдириб келган кулранг костюмли калта оёқ одамга дуч келди.

У дарвоза ёнидаги супада ўтириб, бамайлихотир тамаки тутатарди.

Воробушкин унга қараб ҳатто кўз қисиб қўйди. Калта оёқ ўрнидан турди-да, азбаройи тани сиҳатликни ўйлаб сайр этаётган одамдек бир маромда одимлаганча нари кетди.

Агар унинг эгнида тердан намиқиб, елкалари қорайиб кетган катак костюм бўлмаса, Воробушкин ўзини адашган ҳисоблаши ҳеч гап эмасди.

Улар бир лаҳза бир-бирларини кузатиб тургач, калта оёқ илжайиб, бош кийимини тузатиб қўйди.

Воробушкин йўлкадан чиқиб, йўл четига ўтирди-да, ердан битта тошни кўчириб олди. Калта оёқ бўйнини ичига тортганча муюлишда кўздан ғойиб бўлди-ю, уёқдан шу заҳоти юзидан қон томиб турган, гирдиғум миршаб чиқиб келди. У худди сузаётгандек оҳиста одимлаб, Воробушкин томонга юрди.

Воробушкин ўгирилиб, супага ўтиб ўтирди-да, тош билан пошнасини тақиллатиб ура бошлади. Миршаб унинг тепасига келиб қаққайди. Воробушкин ўзини ишга машгул бўлиб, уни пайқамагандек тутди. Миршаб ҳокимона томоқ қирди. Воробушкин секин бошини бурди, кейин сакраб туриб, ёйилиб илжайганча оёғига ишора қилди:
— Уёқ-буёғини қоқиб олдим.

У миршабнинг гап қотишини кутмасданоқ дарров изига қайтди, тошни олган жойига тиқиб, пошнаси билан бир-икки тепиб ҳам қўйди, яна илжайиб изоҳ берди:
— Жойига қўйдим. Ётаверсин, балки бировнинг кунига яраб қолар.

У миршабга яқин келди-да, назокат билан шапкасини кўтарди.

Миршаб қўлини чаккасига қўйганча орқасига ўгирилди.

Ҳаммомдаги учрашувдан кейин Воробушкин айғоқчиларнинг кўзини шамгалат қилишнинг уддасидан чиққан заҳоти Сиганок билан кўришгани дарё бўйига келадиган бўлди.

Дарёнинг нариги қирғоғида, шундоққина қамоқнинг рўпарасида эски қайиқ тўнкарилиб ётарди.

Воробушкин унинг тагига кириб, қош қорайгунча биқиниб ётарди. Қайиқнинг тагидан яқин-йироқ, дарёнинг иккала қирғоғи, нариги томондаги қамоқ билан черков яққол кўриниб турарди.

Орадан бир ҳафта, кейин яна шунча вақт ўтди... Сиганокнинг бирон марта қораси кўринмади. Воробушкин яна кўча-кўйда сандирақлаб юра бошлади. У янада букчайиб, соч-соқолини олмай қўйди, юз-кўзини тиккайган мўй босиб кетди. У эртадан-кечгача кўчада юрар, ҳеч ким билан гаплашмас, лекин худди гунг-соқовга ўхшаб ҳамманинг юзига синчков тикиларди. Уни ҳам ҳеч ким тўхтатиб гапга солмасди. Шу зайл Воробушкин одамови бўлиб қолди. У орқаворатдан одамларнинг: «Жинни...»— деб шивирлашганини қўп эшитди.

Энагалар уни кўрсатиб, болаларни қўрқитадиган бўлишди. Энди айғоқчилар онда-сонда унинг пайига тушишар, бироқ бир гала бола соядек орқасидан эргашишини қўймасди. Болалар олдинига аллакаердан келиб қолган бу найнов одамга узокдан қўрқа-писа қараб юришди, кейин юрак ютиб, тегажоқлик қила бошлашди. Воробушкин болаларни кўрди дегунча оёғини қўлига олиб қочар, бироқ улар қийқириқ солиб орқасидан қувлашар, лой отишарди.

II

Ўн ёшлардаги бир бола уни, айниқса, жонидан безор қилиб юборди. Унинг бирдан-бир эрмагию ташвиши Воробушкинга азоб беришдан иборатга ўхшарди. Воробушкин тошу кесак отишганда ҳам парво қилмас, камдан-кам орқасига ўгирилиб қарар, лекин шу болани кўриши билан қўллари ўз-ўзидан мушт бўлиб тугиларди.

У кўча-кўйда камроқ кўринишга уринар, ҳеч кимга сездирмай қайиқнинг остига кириб оларди-да, қоронғи тушгунча пусиб ётарди.

Қайиқнинг остида ётаркан, қамоқнинг кафтдек дарчаларидан чақноқ кўзларини узмасди.

Пудя- тугадию, лекин иш топишдан умид йўқ эди. Тўпкарилган қайиқ унинг доимий қўналгасига айланди.

Кунларнинг бирида унинг макони фош бўлиб, қайиққа тасир-тусир тош ёғила бошлади.

Воробушкин болалар тинчигунча биқиниб ётишга қарор қилди.

Болалар анчагача узоқдан туриб қайиқни тошбўрон қилишди, кейин юрак ютиб, яқин келишди. Қайиқни ўраб олиб, худди йиртқич ҳайвонни инидан чиқишга мажбур қилаётган ҳақиқий овчилардек шовқин сола бошлашди. Воробушкин қитмирлик қилиш болаларнинг жонига тегиб, ўз ҳолига қўйишларини кутиб, похолга юзини босганча тишини тишига қўйиб миқ этмай ётаверди.

Бироқ ҳеч қандай зарбага учрамаган болалар баттар ҳаддан ошишди. Бирови янги ўйин ўйлаб топди: пусиб келганча қайиқнинг устига чиқиб, шундоққина Воробушкиннинг боши тепасини кучининг борича тепкилаб сакраб ерга тушди-да, қочиб қолди. Унинг кетидан иккинчиси, учинчиси қайиққа чиқди. Бир оздан кейин қайиқ устида икки-учтаси баробарига рақс туша бошлади.

Воробушкиннинг устига қум, қайиқнинг тагида лой аралаш қотиб қолган ўт-ўлан ёғилса-да, қимир этмай ётаверди. Шу пайт қоп-қора бола узун ёғоч топиб, секин пусиб келди-да, қайиқнинг тагига тиқди.

Қайиқ қимирлаб, болалар тирақайлаб қочишди. Кимдир: — Митка, қоч!— деб қичқирди.

Лекин Митка ёғочни ташлаб, беш-ўн қадам юриб улгур-масданоқ Воробушкин қувиб етди-ю, уни уриб йиқитди, кейин ёқасидан олиб, бир қўллаб даст кўтарди-да, силкита бошлади. Митканинг боши чайқалиб, жағи тушиб кетди, кўрқувдан бақрайиб қолган кўзларини Воробушкиндан узмасди.
— Сенга нима ёмонлик қилдим, нима ёмонлик қилдим, ярамас?— дея бақирди Воробушкин.

Митка лабларини қимирлатиб гапирмоқчи бўларди-ю, бироқ овози чиқмасди.
— Ҳа, гапирмайсанми? Гапир, нима ёмонлик қилдим?

Воробушкин болани силкитишни тўхтатди-ю, бироқ ҳамон ёқасидан тутамлаганча баланд кўтариб турарди.
— Мен... энди қилмайман,— Митка нафаси қисиб, зўрға гапирди-ю, йиғлаб юборди.

Воробушкин уни ерга туширди. Ўқрайиб тикилганча босиқлик билан гап қотди:
— Юр, отангни олдига борамиз. Отанг қаерда?
— Уёқда...— Митка бармоғи билан дарё томонга ишора қилди.
— Уёғинг қаер?
— Қамоқда,— деди бола секингина.

Воробушкин энгашиб, унга ишонқирамай боқаркан, пешонасини тириштирди.
— Кўпдан бери ётибдими?
— Кўпдан бери,— дея хўрсинди Митя.— Бир ойча бўлди,— у ўксиниб, юзи ғамгин тус олди.
— Вой, жиннивой-эй!— Воробушкин боланинг бошига қўлини қўйиб, сочларини тўзитди.— Ке, оғайни бўламиз.

Миткани кута-кута изига қайтган болалар у тўнкариғ-лиқ қайиқ устида Воробушкин билан дўстона суҳбат қуриб ўтирганини кўришди.
— Келавёринглар, қўрқманглар, у ҳеч нарса қилмайди,— дея оғайииларини чақирди Митка.

Болалар қўрқа-писа бир-бирлаб қайиққа яқин келишди. Улардан бири шивирлаб сўради:
— У жинни эмасми?
— Сал-пал,— Митканинг ўрнига Воробушкиннинг ўзи худди шу тарзда шивирлаб жавоб берди.

Воробушкин одамларни соғинган эди. Кўпга чўзилган гунгу карликдан кейин у болалар билан жон деб гаплаша бошлади.

Шундан кейин дарёбўйликлар кўча-кўйда уни ҳамиша ўсмирлар қуршовида кўрадиган бўлишди.

Қисқа вақт ичида Воробушкин ўзгариб кетди — юзига қон югуриб, ўзини бу шаҳарда ортиқча, бегона сезмай қўйди, кўчаларда маъносиз сандирақлашлари барҳам топди. Кичкинагина омборни ижарага олиб, устахонага айлантирди, каптар, қармоқ, шодақармоқ сотиб олди, бутун дарёбўйилик болалар билан иноқлашиб кетди.

Тез орада Дарёбўйидагилар Воробушкинга ўрганишиб

қолишди, уни ҳавойи, сал эси пастроқ, лекин беозор ҳисоблаб, устахонасига рўзғор қақир-қуқирларини тузаттиргани бемалол олиб келадиган бўлишди.

Воробушкин болаларга қўшилиб кўча-кўйда чопиб юрар, уларга слесарлик ҳунарини ўргатар, каптарбозлик қилар, биргалашиб балиқ тутишар, хат-савод ўргатар, узундан-узоқ, қизиқарли воқеаларни гапириб берарди.

III

Маҳбус ўрнидан туриб, яна дарча олдига келди.

Дарчанинг нарёғида — қамоқхонаю дарё тепасидаги, теракларнинг қир учидаги нилий осмон тубсиз уммонга ўхшаб кўринзрди.

Тўсатдан у бўйнини чўзиб, кўкка астойдил кўз тикди. Уёкда — Дарёбўйининг устида бир гала қуш учиб юрар, қамоқхона дарчасидан улар миттигина капалакларга ўхшаб кўринарди.

Қушлар ҳавода доира ясаб учишар, чарх уриб тепага кўтарилишар, бир лаҳза муаллақ қотиб қолишар, сўнг кутилмаганда қанотларини жуфтлаб ўқдек пастга отилишарди.
— Чинқаптарлар! Чинкаптарлар!..— дея пичирлади маҳбус оёқ учида туриб, дарчага ёпишаркан.— Эҳтимол Воробушкин учираётгандир, деган хаёлга борди у. Бир неча ой мобайнида юзига биринчи марта табассум ёйилди.

Каптарлар эса гоҳ кўриниб, гоҳ ғойиб бўлиб Дарёбўйи устида чарх уришарди.

Ҳар сафар энди қайтиб келмайдигандек туюлганда каптарлар яна пайдо бўлишар, яна юксак-юксакка кўтарилганча чарх уриб, умбалоқ ошиб, ноёб қуёш нурларидан баҳра олиб яйрашарди.

Айниқса, битта оқи алоҳида ажралиб турар: тикка кўтарилиб бутунлай кўздан ғойиб бўлар, кейин худди аллақандай тўсиққа урилгандек қанот қоққанча бир жойда қотиб қолар ва бирдан қанотларини тушириб, оппоқ думини ёйганча умбалоқ ошиб, тошдек пастга отиларди. Фақат ерга етишига оз қолиб, чилпарчин бўлиши муқаррардек туюлганда яна қанотларини ёзиб, юқорига парвоз этарди.

Бошқа каптарлар аллақачон ҳолдан тойиб, ҳаво бўшлиғида доира ясаб, сокин суза бошлашди, лекин оқ каптар ҳамон умбалоқ ошарди. Тўсатдан қушлар галаси худ-ди тўрга тушгандек безовта типирчилаб, ўзини уёқдан-буёққа уришди-ю, бирданига дуч келган томонга тирқираб кетишди.

Маҳбус юксак-юксакда, ҳозиргина каптарлар парвоз этиб юрган жой тепасида ҳаракатсиз қора нуқта пайдо бўлганини пайқади.

Фақатгина оқ каптар ҳеч қандай хавф-хатарни сезмай ҳамон кўкда чарх уриб учарди. Ниҳоят у ҳам типирчилаб, пастга шўнғиди. Худди шу пайт қотиб турган қора нуқта ҳам ҳаракатга келди, каптарнинг орқасидан эргашиб, борган сари улғая бошлади, каптарга етгач, тегиб кетди, ундан пастлагандан кейингина қуш қиёфасига кирди.

Улкан, қоп-қора калхат қанотларини ёзиб, оқ чинкаптар-нинг йўлини тўсиб чиқди.

Каптар худди кўздан қолгандек ўзини уёқдан-буёққа урар, калхат эса яна каптарнинг устига чиқиб олгунча ўлжасининг йўлини кесиб, улуғворлик билан атрофида ай-ланиб учаверди, уни пастга қулатиш қасдида урди-ю, бироқ зарби нишонга аниқ тегмади.

Калхат йирик, пихини ёргап. йиртқич қуш, ўз ишига устаси фаранг, у ёздан то ксч кузаккача ўрдак, қур, каклик жўжаларини тутиб еяверганидан семириб, ялқовлашиб кетган. Энди ўрдаклар билан каклик болалари улғайиб, учиб кетган, қурлар ҳушёр тортиб эҳтиёткор бўлиб қолишганидан кейип очлик калхатни ўрмондан чиқиб, шаҳар атрофида егулик излашга мажбур қилган.

Йиртқич яна бир неча бор ўлжасига даф қилди, бироқ навқирон, чаққои чинкаптар ҳар сафар унинг панжасига чап бериб улгурарди.

Шунда калхат кураш усулини ўзгартирди. Калхат каптардап пастроққа тушиб, йўлиии кесди-да, бирон томнпнг панасига кириб яшириниб олмаслиги учун шаҳар четига суриб кетди. Очиқ майдонда чарчаб, ҳолдан тойган каптарга човут солиши осон.

Темир панжарага ёпишгапча деярли осилиб турған маҳбус бу жаҳд-жадалдан кўз узмасди.

Оқ каптар энди каптархонага қайтишга уриимас, у алла-қачон йўлидан адашган, энди фақат бор кучини тўплаб, ажал сиртмоғидан чнқиб кетишга интиларди.

Пастда йиртқич худди улкан соядек сассиз сузганча уни муттасил таъқиб этиб келарди.

Яна беш-ўн марта қапот қоқилса бас, Дарёбўйининг охирги кулбалари ҳам орқада қолиб кетади.

Олдинда сийрак ўт кўкарган заҳкаш ботқоқлик. Каптар дарёнинг нарёғидаги иккита баланд биноии кўргач, бирдан йўлини ўзгартириб, ўша томонга парвоз этди, калхат ҳам шу заҳоти қанот қоқиб, кескин бурилди.

Калхат каптарга дарё ўртасида етиб олди ва мўлжаллаб туриб тепадан ўлжасига ўқдек отилди. Оқ билан қўнғир қуш бир-бирига човут солиб, копток бўлиб кетишди. Маҳбус кўзларини юмиб олди, бир лаҳзадан кейин қора қуш йўл-йўлакай сув теккан қанотларини силкитганча дарёдан узоқлашиб бораётганини кўрди.

Каптар кўздан ғойиб бўлди, фақат дарё тўлқинлари унинг оппоқ патларини қалқита-қалқита оқизиб кетди.

IV

Бу сафар калхатнинг ҳаракати зое кетмади. Битта панжасининг ўткир тирноқлари гўштга ботди, иккинчиси эса каптарнинг узун, кенг думини маҳкам тутамлаб олди.

Юки оғирлик қилиб, бирдан қанотларини ростлай олмади, мувозанатини йўқотиб, ўлжасини қаттиқ чангаллаганча пастга шўнғиди. Сувга етишига бир қулоч қолганда, тўсатдан эти сесканиб, панжалари бўшашди. Каптар типирчилаб, чангалидан чиқиб кетди, йиртқичнинг чангак бўлиб қолган панжалари совуқ сувга теккач, бутунлай ёзилиб кетди. Чинкаптарга кўрк бағишловчи қуйруғи — бир тутам ошюқ пат сув бетига ёйилиб оқди.

Думсиз, чўлтоқ каптар кичкина уйчага- дуч келиб, ўзини томга урди ва туйнукдан ичкарига кириб кетди.

У чордоқнинг энг ичкарисиға кириб, ҳар хил лаш-лушларнинг панасига ўтди-да, қумга бағрини бериб ётди. Худди карахт бўлиб қолгандек кўзларипи юмиб, қош қорайгунча қимир этмади.

Кечқурун томда одамлар — озғин, қоқсуяк аёл билан юзига сепкил тошган малла қиз пайдо бўлишди. Улар катта саватдаги кирларни дорга ёйишди.

Каптар ўрнидан турди, худди нўхатдек думалоқ, тимқора кўзларини очиб, чўчинқираб бошини уёқдан-буёққа бурди-да, сассиз юриб синиқ яшикнинг бурчагига тиқилди.

У туни бўйи, эртасига кечгача шу ердан жилмади. Фақат очлик пеншндан кейин яширинган жойидан чиқишга мажбур қилди.

Патлари қон юқи, одамнинг раҳми келадиган даражада ночор, шумшайган каптар ёруққа чиқиб келди. Чордоқда судралиб юраркан, қипиғу ахлат орасидан дон излай бошлади.
— Беҳ, беҳ...

Каптар ҳурпайганча жойидан жилмади.

Қизалоқ эҳтиёткорлик билан яқин сурилиб, қўлини чўзди.

Каптар ҳуркиб, ўзини дарчага урди. Очиқ ҳавога чиққач, эти сесканиб ён-верига аланглай бошлади.

Осмон бўм-бўш эди, фақат шимолдан эсаётган совуқ шамол оғир, бесўнақай булутларни уёқдан-буёққа суриб юрар, қамоқхонадан гоҳ яккам-дуккам, гоҳ гала-гала бўлиб учиб чиққан каптарлар думи чўлтоқ чинкаптарга эътибор бермай парвоз этишарди.

Оқ каптар бу йил ёзда тухумдан чиққани учун фақат ўз тўдаси билан каптархонасинигина биларди, холос.

Олдинлари у ўзига ўхшамайдиган кўк каптарларни кўп кўрган, лекин худди зоғ, чуғурчуқ, чумчуқ сингари безарар қушларга қанчалик аҳамият бермаган бўлса, уларга ҳам шунчалик бееътибор эди. Чиройли, хонаки каптарлар ҳеч қачон беўхшов ёввойи каптарлар тўдасига келиб қўшилмасди.

Каптархоналарнинг асилзодалари ҳисобланмиш чинкаптарлар юксак-юксакда чарх уришаркан, доим пастлаб учувчи хунук биродарлари борлигини хаёлларига ҳам келтириш-масди.

Бироқ энди ўз шерикларидан айрилган чинкаптар уясини, тўдасини қўмсар, осмондан учиб ўтган ҳар бир каптар-дан кўз узмай диққат билан астойдил кузатарди.

Қош қорая бошлади, ички бир майл уни тўдага бориб қўшилишга ундади.

Ниҳоят, уч-тўртта каптар патиллаб қанот қоққанча шундоққина ёнидан учиб ўтаётганда юрак ютиб, уларнинг орқасидан эргашди.

Лекин думсиз учиш қийин экан; шамол уёқдан-буёққа суриб ташлар, йўлдан адашмаслик учун тез-тез қанот қо-қишга тўғри келарди. У каптарларга фақат черковнинг томига келиб қўнишаётгандагина етиб олди.

Томнинг шамолдан пана томонида ўттиз чоғли кўкимтир, кулранг, бўз каптар бор эди. Куни бўйи ҳовлима-ҳовли учиб, емиш излаган каптарлар, энди нафслари ором олиб, уйқу олдидан патларини тозалаб, силкиниб, ўзларига оро беришарди. Чинкаптар кескин овоз чиқариб ғув-ғувлади. Каптарлар машғулотини тўхтатиб, бўйнини чўзганча меҳмонга қизиқсиниб қарашди.

Меҳмон эса бир четга ўтиб, мезбонларга қўрқа-писа кўз ташлади. Кўк каптарнинг қанотлари бир-бирига жуфтлашмас, уларнинг оралиғидан оппоқ, майда патлари яққол кўриниб турар, каҳрабо тусли жияк ўртасидаги думалоқ, тимқора кўзлари норозилик билан зардали боқарди.

У худди димоғини тозалаётгандек яна бир карра, лекин бу гал сал секинроқ, хотиржамроқ ғув-ғувлади. Қушлар галаси меҳмонга эътибор бермай қўйди.

Томга янгидан-янги каптарлар келиб қўна бошлади. Улар бегона каптарга кўз қирини ташлагач, дарров ўз юмушларига киришиб кетишарди.

Думи юлиниб, чўлтоқ бўлиб қолган, тумшуғи калта, патлари тўзиган оқ каптар худди полапонга ўхшар, қушларда ортиқча қизиқиш уйғотмасди. Фақатгина узун, қора тумшуқли, жуссаси кичик бўз каптарнинг қизиқиши сўнмади.

У худди туртиниб кетишдан чўчигандек журъатсизлик билан оқ каптарга яқин келди. Улар ёнма-ён туриб, бир-бирига синчков боқар, бироқ нима қилиши кераклигини билишмасди. Даставвал бўз каптарча эс-ҳушини йиғиштириб олДй. У бигиздек ўткир тумшуғи билан чинкаптарнинг елкасини чўқиди.

Чинкаптар ҳали ёш бўлса-да, ўз уясида не-не рақибларни кўрган, ҳеч қайсисига бўш келмаган эди. Бироқ ҳозир фақатгина бўйнини ичига тортиб қўя қолмай, ҳатто кўзларини ҳам юмиб олди.

Бўз каптарча ўзидан кўра нотавонроқ жонзодни учратганига ишонгиси келмади шекилли, тумшуғини яна бир карра ишга солди.

Қисқа умри бадалида қилмишига яраша жавоб олмаганидан ҳафсаласи пир бўлиб, тўдасига қайтиб кетди.

Кўп ўтмай каптарлар кичкинагина тўртбурчак туйнукдан гумбаз ичкарисига йўл олишди. Энг охири бўз каптарча туйнукдан кириб кетди.

Чинкаптар ёлғиз ўзи қолди...

У ҳамон жойидан қимирламас, худди афсун қилингандек тўртбурчак қоп-қора туйнукдан кўз узмас эди.

Фақат қоронғилик қуюқлашиб, ёмғир томчилай бошлагандан кейингина жойидан қўзғалиб туйнукнинг оғзига ке-либ қўнди.

Гумбаз ичида каптарлар шовқин солиб ғув-ғувлашар, қаноти билан бир-бирини тарсиллатиб уришарди.

Чинкаптар секингина ичкарига кириб, тўсиннинг бир бурчагига бориб тиқилди.

Бу ерда яқиндагина ин қурилган экан, қотиб қолган тезаклар остидан буғдой поялари билан ингичка повдалар туртиб чиқиб турарди.

Чинкаптар тўсинга ёпишганча мудрай бошлади. Аллақачон қоронғу тушган, лекин каптарлар ҳали ҳам тиниб-тинчимас, жой талашиб уришишарди.

Баҳорги кураш чоғидаёқ кучга тўлган қари каптарлар гумбаз остидаги майдонни бўлиб олишган эди. Ҳар бир қарич жой шафқатсиз жангу жадаллар билан эгаллангаш учун ҳушёр туриб кўриқланарди.

Фақат тун чўккач, эҳтирослар сўниб, тўда тинчиди. Лекин ора-чора у ер-бу ерда яна ур-сур бошланиб, шикоятомуз чийиллаш эшитилиб қоларди.

Бўз каптарчани уёқдан-буёққа сур-сур қилишарди. У тун қоронғусида энг қулап жойлардан қувилиб, таниш йўлдан яна қадрдон уяси томон сургалди.

Чинкаптар субҳи содиқда кўзини очиб, ёнида кечаги зўравон турганини кўрди. Улар бир-бирига тикилиб қолишди.

Бўз каптарча бошини буриб, ҳамроҳига бўйнини чўзди. Чинкаптар зарба тушишини кутиб, шумшайганча кўзларини юмиб олди. Бўз каптарча узун, ўткир тумшуғи билан чин-каптарнинг бўйнини силаб қўйди. Чинкаптар ҳам шу тахлит жавоб қайтарди.

Уларнинг дўстлиги шундай бошланди.

Куп оҳиста ёришиб келарди. Туни билан зўрайиб кетган шамол гумбазнинг устига қопланган тунукага урилиб тарақлатар, гумбаз тнтраб, тўспнлар ғирчиллар, ваҳимали гувиллаш ошитиларди. Намхуш қор учқунлари ора-чора ём-ғир аралаш ичкарига ёпирилиб кирарди.

Каптарлар ташқарига чиқишга юраги дов бермай хурпайиб туришарди. Уларнинг кўпчилиги биринчи марта қор кўриши эди, шу боис қўрқувдан бир-бирининг пинжига тиқилиб олишди. Лекин кўп ўтмай қўрқув ҳиссини енгишга мажбур бўлишди.

Қари, кучли каптарларнипг иши доим ўнгидан келарди. Улар энг яхши жойларни эгаллаб олишар, дон-дуннинг сархилпни қўлга киритишар, қўналғасига жиғилдонини лиқ тўлдириб қайтишарди.

Ёш каптарларнинг аҳволи оғирроқ эди: ҳамиша қорнини тўйғазишолмас, энди очлик қийнай бошлаган эди, нотаниш муздек оппоқ қор учқунларидан қўрқув ҳиссини енгиб, озиқ излагани йўл олишди.

Қари каптарлар бамайлихотир уларнинг орқасидан эргашишди.

Гумбаз остида чинкаптар билан бўз каптарча иккаласигина қолди.

Чинкаптар икки кундан бери ҳеч нарса емаган, энди очликдан тинкаси қурий бошлаган эди. Шу пайтгача у сира ҳам овқат ташвишини қилмаган, ҳамиша емхонада дон-дун бўларди. Борди-ю, онда-сонда ҳеч вақо солинмаса-да, ердаги қуму қипиқ орасидан истаганча дон топиш мумкия эди.

У энди гумбаз остида бечораҳоллик билан изғиб юрар, бироқ қотиб қолган тезагу патдан бўлак ҳеч нарса тополмади.

Бўз каптарча туйнук оғзида янги шеригига ҳайрат билан тикилиб, ёнпга келишини сабр-тоқат билан кутиб турарди. Ҳеч нарса тополмаган чинкаптар унинг ёнига келиб қўнди, лекпн бўз каптарча ҳамроҳини орқасидан эргашишга ундаётгандек қанотларини ёзди-да, пастга қараб учди.

Юзлаб каптар қамоқхона ҳовлисига ёйилиб, дарчалар тагнда изғишар, муздек, суюқ лойни кечиб, бир-бирининг орқасидан қувишар, кўпроқ еб олишга интилишар, ҳар битта ушоқ учун жон-жаҳдлари билан курашишарди.

Бир нечта қари каптар тўдадан кўз узмай уёкдан-буёққа бориб келарди.

Агар биронтаси каттароқ увоқ топиб олса-ю, ютиб улгуролмаса, бошқалари омадли каптарга қузғундек ташланиб, қанотлари билан тасира-тусир урар, гапгитиб ўлжасини тортиб олишарди.

Айииқса, семиз кўк каптар ҳаддидан ошиб қутурарди. Бўз каптарча ўзини тўппа-тўғри тўдага урди. Шу заҳотн чекка-чеккадан олатасир ёгилгап калтак остнда қолиб кетди. У ҳаммадан кейин тухумдан чиққан, тўдадаги энг кучсиз каптар бўлгани учун турткиланавериб пишиб кетган, ҳозир муттасил тўпнб овқат емагапидан бирданига жазаваси тутиб, калтакларни писанд қилмап қўйдп. Чинкаптар уришаётганларни қўрқа-писа кузатиб бир четда турар, уларга яқин келишга юраги дов бермасди.

Чинкаптар эҳтиёткорлик билан уч-тўрт қадам ташлади-ю, бир парча понга кўзи тушди. Ёнверида биронта каптар бўлмаса-да, у қанотларини ёйиб, донга чанг солди ва зўр бериб чўқилай бошлади.

Нон ҳали изиб улгурмагани учуи ушалиши қийин бўлди. Кўк каптар тўдадан кўз узмасди. Чннкаптар нон топганини у дарров пайқади, шу заҳоти чопиб келдн-да, кучининг борича унинг бошини чўқиди. Бироқ очлик оғрикдан устун келди. Чинкаптар нонни ташламади. Калтакка чап беришга уринаркан, нонни бутунича ютиб юбормоқчи бўлди. Бироқ нон уёққа ҳам, буёққа ҳам юрмай, томоғига тиқилиб қолди.

Кўк каптар уни қаноти билан қулочкашлаб урди. Таянадиган думидан айрилган чинкаптар ўзини тутолмай бир ёнооши билан ифлос балчиққа қулаб тушди. Кўк каптар шунда ҳам уни аямай ураверди. Чинкаптарнинг бўғзида туриб қолган нон отилиб чиқди. Лойга беланиб, эзилиб кетган чинкаптар қочиб қолишга шошилди.

Рутубатли кунларда қамоқхонада кишининг юраги қон бўлиб кетарди. Дарчанинг кўпдан бери сув тегмаган, ювуқсиз ойнасидан нур тушмасди ҳисоб. Маҳбус хонада мақсадсиз айланди-да, дағал курсига келиб ўтирди. Бир оз қулоқ солиб тургач, дарров столга бошини қўйди. Одамнинг саси келди. Маҳбус шу заҳоти бошини кўтарди. Катта, қоп-қора кўз унга киприк қоқмай тикилиб турарди.

Маҳбус огзини катта очиб эснади, ўгирилиб деворни астойдил томоша қила бошлади, бироқ сабри чидамай, эшикка ўғринча қаради-ю, нигоҳи яна бақрайиб турган кўзга дуч келди.

Маҳбуснинг қошлари чимирилди, бутунлай эшик томонга ўгирилиб, тирқишга қадалиб тикилди. Баҳс бир дақиқа давом этди, кейин киприк қоқилиб, катта темир қовоқ секин юмилди.

Маҳбус кулиб қўйди, ўрнидан туриб, дарча олдига келди. Ташқарида эса қор аралаш ёмғир ёғарди. Ҳаво очиқ кунларида дарчадан Дарёбўйидаги уйлар сўриниб турарди, лекин бугун завод биносини ҳам илғаш амри маҳол.

Туман, ёмғиру қордан бўлак ҳеч нарса кўринмайди. Ора-чора орқада қолиб, тўдасига ошиққан каптарлар лип этиб ўтади-ю, туман қаърига сингиб кетади.

Уёқда, қамоқхона деворининг нарёғида, завод биноларининг орқасида таниш кўчалар, қадрдон уйлар, ардоқли чеҳралар бор.

Ялангликнинг чеккасида тоб ташлаган ёғоч уйча бир томонга оғиб турибди. Баҳайбат, қари самбиттолнинг узун шохлари уйчани ўраб-чирмаб, ушлаб турганга ўхшайди.

Уйнинг орқасида кичкинагина ғиштин омбор жойлашган. Омбор занглаган кастрюл, калитлар шодаси, велосипед насоси, примусга ўхшаш ҳар хил қақир-қуқирларга тўлиб ётган, бурчакка дастгоҳ ўрнатилган — бу слесарлик устахонаси.

Устахонада одам тирбанд. Воробушкин бу эски-тускиларни тузатиш билан машғул. Озғин, ҳаддан ташқари найнов бу одамнинг калта сочлари оқариб кетган, бирон мўйи ҳам қилт гайдиган юзини чуқур-чуқур ажинлар тилимлаб ташлаган. Катта, бесўнақай бурни, юзининг чандиқ хунуклашиб турган қисми, чақчайган қора кўзлари унга қаҳрли кўриниш берарди. Бундай башара болаларни қўрқитиш учун атай яратилганга ўхшар, бироқ Дарёбўйининг ҳамма боғчалари устахонада ўралашар, худди ўз уйидагидек бемалол кўнгли тусаган ишни қилишарди.

Маҳбус ўша болаларнинг орасида ўғли Митка ҳам борлигини биларди. У кўзларини юмганча ўғлини тасаввур этишга уринар, лекин негадир унинг сурати айқаш-уйқаш бўлиб, бурни, сочлари, кулиши алоҳида-алоҳида кўз олдига келар, бор бўйи рўй-рост намоён бўлмасди.

Маҳбус чимирилганча хотирага зўр берар, бироқ кўз олдига томига каптархона кўндирилган устахонадан бошка ҳеч нарса келмасди.

У афсус билан кўзларини очди. Туман янада қуюқлашган, қор тезлашиб баттар зулмат босган, ҳатто икки қадам наридаги туртиб чиққан деворни зўрға илғаш маҳол эди.

Дераза раҳида зотию рангини билиб бўлмайдиган бир қуш деворга тиқилиб турибди.

Қуш бошини ичига тортганча ғужанак бўлиб олган эди. Маҳбус диққат билан тикилиб, унинг каптарлигини билди. «Нега бунчалик кичкина?»— ажабланиб хаёлидан кечирди маҳбус. Дераза раҳига яна бир каптар келиб қўнди. Биринчи каптар ўгирилганда маҳбус унинг думи чўлтоқлигини кўрди ва беихтиёр сувда оқиб кетган узун, оппоқ патлар кўз олдига келди. Маҳбус бир бўлак суви қочган нонни олиб, майдалади-да, дарчадан дераза раҳига ташлади. Одамнинг қўлига биринчи бўлиб кўзи тушган ёввойи каптар пештоқнинг нариги чеккасига учиб кетди.

Чинкаптар қўлдан ем еб ўргангани учун бўйнини чўзиб, бармоқларнинг ҳаракатини диққат билан кузатди.

Ҳали дарча ёпилиб улгурмай чинкаптар ноннинг катта-катта бўлакларини танлаб, шоша-пиша ея бошлади. Бўз каптарча яқин келишга анчагача журъат этмади. У бир чеккада тураркан, қари каптарларга тақлидан шеригини ҳушёрликка ундаб ғув-ғувлади. Ниҳоят тоқати тоқ бўлиб, учиб келди-да, дераза раҳининг энг четига қўнди, нон увоқларидан кўз узмай қотиб қолди.

Чинкаптар нонни еб бўлгач, маҳбус яна дарчани очиб, увоқ ташлади. Чинкаптар учиб кетмади, бор-йўғи сал нарироқ сурилди-да, Дарчанинг қайтадан ёпилишини кутмасданоқ нонларни ея бошлади.

Энди унчалик ҳовлиқмай, хотиржам донларди. Бўз каптарча ҳали ҳам жойидан жилмас, қўрқув ҳиссини енголмай кийналарди. Ниҳоят очлик голиб келгач, жойидан қўзғалди, ўғринча келиб бир бўлак нонни чўқилади-ю, шоша-пиша орқасига тисарилди. Қушларнинг нафси ором олиш учун маҳбус яна бир неча бор нон майдалаб берди. Биринчи бўлиб чинкаптар учиб кетди.

Маҳбуснинг уйқуси қочди; тор каравотда уёқдан-буёққа ағдарилиб, ухлаб қолишга уринар, бироқ кўзи илинай демасди.

Рўёбга чиқмаса ҳам умиднинг бори яхши. У одамнинг фикр-ёдини банд этади, юрагини орзиқтиради, бир иеча лаҳза бўлса-да, хаёлан қамоқдан ташқарига олиб чиқади. Каптар хаёлидан нари кетмай қолди. Маҳбус бу Воробушкиннинг каптари эканлигига ўзини ишонтирди, фикран ғаройиб бир манзарани — каптарнинг очиқ дарчадан хонага киришини кўз олдига келтирди.

Маҳбус уни каравотнинг бурчагига яшириб, нон билан боқади. Кейин қуёш чарақлаб чиққан куниёқ қўйиб юборади. Чинкаптар оппоқ қанотларини чақнатиб, юксак-юксакка парвоз қилади. Бекорчи каптарбозлар уни кўриб, каптарларини учиришарди.

Бироқ чинкаптар ўз уясига қараб парвоз этади, қанот-ларини йиққанча тўппа-тўғри устахона томига бориб қўнади. Унинг қаноти остида бор-йўғи бир нечта сўз билан сотқиннинг исми ёзилган кичкинагина хат бўлади.

Ширин хаёлни тўхтатиш маҳол. Маҳбус қамоқхона билан эркинлик ўртасида алоқа ўрнатилганини, икки томон ҳам бир хилда ҳаёт кечиришини аниқ тасаввур этади.

Кичкинагина оқ қуш ҳар куни дераза раҳига учиб келиб, яна каптархонага қайтиб кетади.

Қалин деворлар, улкан бинолар, пишиқ панжаралар қу ришдан ҳеч қандай маъно қолмайди.

Маҳбус ҳаловатини йўқотди. Эшикка кўз ташлагач, туриб ўтирди.

Унинг кўриниши ёш, кўкиш кўзлари чақнайди, қоп-қора, жингалак соқоли худди ёпиштириб қўйилгандек ясама туюлади.

Маҳбус сувоғи кўчган сарғиш деворга тикилганча бош ирғаб қулимсирайди, хўмрайган, синчков кўз эшикка ёпишиб, ҳар бир ҳатти-ҳаракатини кузатаётганини сезмайди. ҳам. Кейин сип-силлиқ эшикда худди кемшик оғизга ўхшаш ёриқ пайдо бўлади, гапиришни унутиб қўйгандек бўғиқ овоз: «Ухла!»— деб буюргач, ёриқ йўқолади.

Маҳбус чўчиб, шартта эшик томонга ўгирилади. Юзи қаримсиқ тус олиб, совуқлашиб, заҳар босади. Худди ҳозир ирғиб ўринидан туриб, эшикни муштлайдиганга ўхшайди...

Бироқ эшик орқасидан бирон сас-садо, умуман, ҳаёт асари эшитилмас, фақатгина катта кўз маҳбусга киприк қоқмай тикилиб турарди.

Туйнукнинг ойнасига нур тушиб тургани учун назоратчининг кўзи худди мушукникидек йилтираб кўринарди.

Маҳбус тескари ўгирилиб, истар-истамас ўрнига чўзилди.

Туришга буйруқ берилишидан сал олдин унинг кўзи илинди. Маҳбусларни ҳали тонг ёришмасидан турғизишарди. Туни бўйи киприк қоқмагани учун маҳбуснинг боши ғувиллар, худди ўчакишгандек, қўшни хонада ниманидир тақиллатишар, зўр бериб мих қоқишарди.

Болганинг ҳар бир зарбидан маҳбуснинг бош оғриғи баттар зўрайиб, афти бужмаярди.

Тонг ёришгач, сайрга олиб чиқишди. Қамоқхонанинг торгина кунжагидаги ярим соатлик сайр кўз очиб юмгунча ўтиб кетарди. Лекин маҳбус бугун сайр тугашини бетоқатланиб кутди.

Қамоқхона ҳовлисига каптарлар тўда-тўда бўлиб қўна бошлади.

Чинкаптар яна келиши, бироқ уни кутмасданоқ учиб кетиши мумкин.

Махбус ўз хонасига киргач, қандай ўзгариш юз берганини дафъатан англай олмади. Ўзини босинқираётгандек ҳис этди. Кейин болғаларнинг тақиллаши ёдига тушди-ю, ҳамма нарса аён бўлди-қўйди. У сайр этиб юрганида яна бир қават дераза қўйишган, дарчани олиб ташлаб, ўрнига махсус ҳаво ўтказгич маҳкамлаб ўрнатилган эди.

Бошига шапка, эгнига халат кийган маҳбус ҳаво ўтказгичга тикилганча эшик олдида серрайиб қолди. Яна болға тақиллай бошлади, бироқ энди бу овоз қарама-қарши томондаги хонадан келарди.

Маҳбуснинг қўллари мушт бўлиб тугилди, бақириб юбормаслик учун лабини қаттиқ тишлади.

Болғанинг тақиллаши тинди, бир оздан кейин яна бошланди, борган сари узоқлашиб, секин-секин эшитилди. Ҳамма хоналарнинг деразасини қўшқават қилиб чиқишаётган эди.

Деворга тушган баҳайбат соя унинг хаёлнни бўлди. Маҳбус хона ичига бир қур қараб чиққач, дераза раҳида думи чўлтоқ, исқирт каптар қоп-қора кўзларини чақчай-тириб тикилиб турганини кўрди. Маҳбус ён-верига аланглади, қўлга илингудек ҳеч нарса тополмагач, бошидан думалоқ шапкасини юлқиб олди-да, кучининг борича ойнага қа-раб отди. Кейин букчайганича ранги бўздек оқариб, ҳозиргина каптар қўниб турган жойга маъносиз тикилди. Бирдан йўтал хуруж қилди-ю, юзини кафтлари орасига яширди.

Чинкаптар шапканинг ойнага урилишидан ҳуркиб, ҳовлининг нариги чеккасига учиб борди-да, пештоққа кўнди.

Ҳовлидаги деразалар тагида каптарлар изғиб юришарди. Кечаги ур-сурдан кейин чинкаптарнинг тўдага қўшилишга юраги дов бермади. У бошини солинтирганча шовқин-сурону шафқатсиз олишувни узоқ кузатиб турди. Кейин париллаб юқорига кўтарилди-да, бутнинг тепасига бориб Қўнди.

Ёмғир тинган, лекин осмонни ҳали ҳам қуюқ булут қоплаб турарди.

Дарёбўйидан эсаётган шамол худди думи йўқ, чўлтоқ каптарни юлиб олиб, ерга отиб уришга қасд қилгандек борган сари кучаярди.

Шамол бир неча марта каптарни ёнбошига оғдириб юборди, бироқ у қанотларини силкитганча ўзини ўнглаб олди-да, қилт этмай тураверди.

Кечки пайт булутлар сийраклашиб, юқорига ўрлай бош-лади. Хира тортиб, ҳали ўзига келолмаган қуёш йилт этди. Унинг ёнлаб тушаётган тафтсиз нури шипшийдон дарахтларнинг учини, Дарёбўйидаги уйларнинг пастак томларини бир қур сийпалаб яна кўздан ғойиб бўлди.

Чинкаптар нотинчланди. Худди темир оёғини музлатаётгандек безовталаниб, типирчилай бошлади, кейин бутдан нари кетишга аҳд қилди шекилли, олдинга талпинди.

У бир неча бор қанот қоқиб, дарё бўйига етиб олди, бироқ кучли шамол орқага итқитиб юборди. Рўпарадан эсаётган шамол қушни уёқдан-буёққа отар, бироқ чинкаптар бўш келмай аста-секин олдинга силжирди.

Рўпарадаги қирғоққа яқинлашгани сайин қанот қоқиши тезлашнб, силтовларининг кучи қирқилди. Чинкаптар толиқиб, ҳолдан кета бошлади.

Шамол астойдил қаршилик кўрсатгани учун ундан қасд олаётганга ўхшар, каптарнинг қанотларини қайириб, чўктириб юбормоқчидек чирпирак қилиб учирарди.

Думи чўлтоқ, қанотлари лойга беланган каптар худди чағалайга ўхшаб кўринарди.

У ҳатто чағалайдек тепадан пастга шўнғиб учарди ҳам. Янги ҳаво тўлқини ён томондан урилиб, бир четга суриб, орқага улоқтириб юборди.

Чинкаптар тақдирга тан бериб, ортиқ курашмай қўйди, сўнгги кучини тўплаб сувга қулаб тушмаслик учун шамол йўналиши бўйлаб жон-жаҳди билан уча бошлади.

Шамол уни шу қадар чирпирак қилиб ташладики, ҳатто қанотлари сувга урилиб кетди, кейин юқорига кўтариб, қирғоққа отди, баланд, сертупроқ жарга парчинлаб ташлади.

Чинкаптар йўғон илдизга маҳкам ёпишганча узоқ дам олди, кейин камарлардан юриб, юқорига чиқди-да, черков томонга йўрғалади, фақат бинога етишига. Оз қолганда ердан кўтарилишга журъат этди.

Ивиб, лойга беланиб, ҳолдан тойган каптар ниҳоят гумбаз остига етиб олди.

Эртасига дераза олдига келган маҳбуснинг яна каптарга кўзи тушди. У янада ҳорғин, бечораҳол кўринарди.

Патларидаги эски қорамтир доғлардан ташқари қизғиш лой юқи пайдо бўлган эди.

Каптар учун кеча тайёрлаб қўйилган нон ушоқлари ҳали ҳам дераза токчасида ётарди. Маҳбус иккинчи тавақанинг дарчасини очиб, нонларни ҳаво ўтказгич оралиғидан туртиб чиқара бошлади.

Нонни кўрган чинкаптар дераза олдига учиб келди.

Маҳбус худди гуноҳини ювмоқчи бўлгандек каптар тўйгунча нон берди.

Шу лаҳзадан бошлаб каптар ҳар куни эрталаб ва кечқурун дераза олдига учиб келадиган бўлди.

Ҳаво ўтказгичнинг тор оралиғидан нон бўлакларини фақат битта-биттадан ташлаш мумкин эди.

Тез орада каптар шу қадар довюрак бўлиб кетдики, ҳатто маҳбус нонни узатишини кутмасданоқ ҳаво ўтказгич оралиғига тумшуғини тиқиб, емишни ўзи олиб қўя қоларди. Маҳбус тумшуғидан ушлаб олганда ҳам ҳуркмас, фақат норозилик билан бошини силкитарди, холос.

Куз кунларининг бирида ҳовлида айланиб юрганида қамоқхона орқасида кимдир қўнғироқдек овоз билан ашула айтди:

«Трансвал! Трансвал! Ватаним менинг.

Сен ҳамон ўт ичида ёнурсан».

Овознинг тиниқлигига қараганда қўшиқни қиз бола айтаётганга ўхшарди.

Қизчанинг овози озодликни, ўғлини яна ёдига солди, кўпдан бери боланинг исини олмаган, овозини, қўшиғини эшитмаган маҳбус пошнасини тақиллатмай оҳиста юриб ашулага қулоқ солишга уринарди.

Тўсатдан яна бир ижрочининг овози эшитилди. Кимдир ҳуштак чалиб, хонандага жўр бўларди.

Маҳбус сайр пайтида тўхташ қатъиян ман этилганини унутиб, турган жойида қотиб қолди.

У бунчадик ёқимли ҳуштак овозини сира эшитган эмас.

Одам боласи шундай ҳуштак чалиши мумкинлигига ақл бовар қилмасди. Худди юксак-юксакда парвоз этаётган ажиб бир қуш қўшиқнинг куйини билиб олиб, уни ҳайратомуз, тиниқ оҳанглар билан шу қадар бойитиб юборган эдики, нафаснни ичига ютиб тинглагиси, тинглайвергиси келарди кишининг.

Тўнғич ўғлим оқсоч мўйсафид,
Аллақачон ўлди жангда.
Кенжам эса ўн уч ёшида
Талабгор бўлди жангга,—

дея нола қиларди қизалоқ, сўнг ҳуштак жўрлигида авжга чиқарди. Бу қўшиқда беадад инсоний ғусса ҳамда чинакам эҳтирос мужассам эди.

Маҳбус қўшиқ тугагандагина бир жойда тўхтаб тургани-ни сезди ва шошиб назоратчига юзланди.

Қамоқхонадаги узоқ йиллик хизмати мобайнида юзида биронта инсонийлик нишонаси қолмаган назоратчи оғзини очиб ўтирар, маҳбусни ҳам, хизматини ҳам унутиб, бир нуқтага тикилганча ўйчан кулимсирарди.

Ўшандан буён бу қўшиқ маҳбуснинг миясига қуйилиб қолди. У ашуланинг сўзларини билмас, хонанинг у бурчагидан бунисига юраркан, ёд бўлиб қолган куйни ҳуштакда тўхтовсиз чаларди.

Орадан бир неча кун ўтса-да, қўшиқ ҳамон қулоқлари остида жаранглаб турар, муттасил таъқиб этишини қўймасди.

Хонада ҳуштак чалиш ман этилган эди.

Назоратчилар уни картсер[3]га тиқиб қўйишларини айтиб, пўписа қилишса ҳам у ҳуштак чалишини қўймади. Кўп ўтмай бу куйни чалиш унинг одатига айланди, маҳбус эшитилар-эшитилмас ҳуштак чалишни ўрганиб олди. Назоратчилар ҳам уни ўз ҳолига қўйишди.

Бир куни ҳуштак чалиб туриб, каптарга нон бераётганда қуш унинг куйини тинглаётгандек туюлди. Кўнглига каптарни фақат шу қуйни чалиб туриб донлашга ўргатиш керак, деган ўй келди.

Шундан кейин маҳбус каптарга нон бераётганда албатта «Трансвал»ни чалишни канда қилмайдиган бўлди.

Агар каптар ҳуштак овози эшитилмай туриб ичкарига тумшуғини тиқса, маҳбус уни жазолар, тумшуғидан тутиб олиб, панжаранинг орқасида бўйни чўзилганча қимир этмай туришга мажбур қиларди. Тез орада чинкаптар эҳтиёткорликни ўрганиб, худа-беҳуда ёриқдан тумшуғини суқмайдиган бўлди.

Энди мабодо бошқа хонага ўтказиб юборишса ҳам, маҳбус уни бемалол чақириб олишига амин эди.

Чинкаптар тез эт қўя бошлади. Дераза олдига учиб келгач, энди илгаригидек шумшайиб турмас, балки патлари-ни тозалаб ўзига оро берар, ён-верига вақтихушлик билан кўз ташларди.

Деярли ҳар куни бўз каптарча ҳам у билан бирга учиб келарди.

Қушларнинг дўстлиги маҳбусга қаттиқ таъсир қилиб, қизиқтириб қўйган эди. Маҳбус иккинчи каптарни ҳам унча-мунча боқар, бироқ уни ўзига ўргатиш мушкул эди — бўз каптарча ҳаво ўтказгичга яқин келмас, фақат чинкаптарнинг қорни тўйганидан кейингина унга ҳам бир нечта нон бўлаги тегиб қоларди.

Чинкаптар гумбаз остида яшарди. У ўзининг бурчакдаги жойига ўрганиб қолди, лекин ҳали ҳам тўдага қўшилиб кетолмас, ўзини четга олиб юрарди.

Ҳаво очиқ кунлари уйқу олдидан каптарлар томга йиғилганида у бир четга ўтиб турарди. Қорни тўйгач, у ҳеч қачон тўппа-тўғри гумбазга қараб учмас, олдин тўдага бориб қўшилар, каптарлар қўналғага йўл олганидан кейингина орқаларидан эргашарди.

Энди у ҳам худди ёввойи каптарлардек энг қисқа йўлларни танлаб, шундоққина томлар тепасидан пастлаб учарди. Аллақачон думи ўсиб, учиш осонлашган бўлса-да, у ҳали бирон марта кўкка парвоз этгани йўқ. Дарёдан ошиб ўтиш пайтидаги хатарли парвоздан кейин у ўзига ишончини йўқотган, чинкаптарлигини унутиб қўйганга, ўхшарди.

Қиш қаттиқ келди; дам-бадам қор кўчиб, бўрон турарди. Каптарларнинг ҳоли танг бўлиб қолди. Ҳатто кўпни кўрган, қари каптарлар ҳам камдан-кам дон топиб ейишарди. Навқирон ва ожиз каптарлар бутунлай оч қолиб кетишди. Тўда сийраклаша бошлади.

Фақат чинкаптар муҳтожлик нималигини билмасди. Унинг кундалик озиғи тайин эди.

Бўз каптарча ҳам бошқаларга қараганда фаровон кун кечирарди. Очлик уни ҳаво ўтказгичга яқин келишга мажбур қилди, ичкаридаги шарпалардан унчалик чўчимай қўйди.

Улғайиб, кучга тўлган каптарча энди расмана каптарга айланди. Кулранг патлари товланиб, бўйни ва қанотларида ёрқин, яшил патлар ўсиб чиқди.

Энди истаган каптар унга бемалол озор бераверадиган кунлар бутунлай орқада қолди.

Ҳатто бир куни тўдадаги энг уришқоқ оқ қанот каптарга жавоб қайтаришга журъат этди.

Ҳаммадан олдин тухумдан чиқиб, ёзи билан кучга тўлган оқ қанот барчага зўравонлик қилар, ундан ҳатто баъзи бир кўпни кўрган каптарлар ҳам чўчишарди.

Орадан бир ярим ой ўтди. Чинкаптар одатдагидек дераза раҳида ўтириб, емиш берилишини кутарди. Ҳаво ўтказгичнинг ёриғида нон увоғи кўринса-да, ичкаридан секин чалинган, элас-элас ҳуштак овози эшитилмагунча жойидан қимирламади.

Куй янграши билан чинкаптар ёриққа тумшуғини тиқиб, нонни илиб олди. Унинг ёнида турган бўз каптар қачон ўзига навбат келишини кутиб, шеригининг хатти-ҳаракатини диққат билан кузатарди.

Чинкаптар бирдан ютиб юборолмайдиган каттароқ бўлак чиқиб қолса, нонни дераза раҳига уриб майдалар, бўз каптар атрофга сочилиб кетган увоқларни териб ерди.

Зиёфат айни қизиган пайтда кўк каптар учиб келди-ю, дарров жангга киришди.

Чинкаптар билан шериги калтак тушишини кутмасданоқ дераза токчасини жангсиз бўшатиб беришди. Кўк каптар. учиб бориб, чинкаптарнинг оғзидаги катта нонни юлиб олди-да, ямламасданоқ ютиб юборди. Маҳбус уни ҳайдаш учун қўл силтади, бироқ кўк каптар кўпни кўрган, панжара орқасидаги одамлардан ҳуркмай қўйган эди. У безбетлик билан кўзларини чақчайтириб турарди. Бўз каптар уни бир оз кузатиб тургач, тўдага бориб қўшилди.

Чинкаптар жойидан жилмади. У овқатланишни истар, шу боис кўк каптар дераза раҳини бўшатишини кутарди. Лекин кўк каптар ҳам учиб кетишни хоҳламас, у ҳам овқат берилишини пойларди.

Маҳбус чақирилмаган қўноқни учириб юборолмаслигига кўзи еттач, унга «пора беришга» қарор қилиб, дераза раҳидаги чинкаптарга тайёрлаб қўйган нонни ташқарига битта-битталаб ташлай бошлади.

Кўк каптар ялинтириб ўтирмади, у нон бўлакларини илиб олиб, дам олмай лиққа-лиққа ютарди. Бир зумда жиғилдони бўртиб чиқди, маҳбуснинг майдалаб қўйган нони тугади. Кўк каптар ҳаво ўтказгич олдида туриб, яна овқат берилишини талаб қиларди. Маҳбус нон майдалашга киришди. Каптарни тезроқ тўйдириш учун нонни катта-катта ушатди.

Каптар нонни ортиқча қийинчиликсиз, худди бир йилдан бери оч юргандек иштиёқ билан ерди. Ушатилган нон тугади. Ҳаво ўтказгичнинг ёриғидан кирган совуқдан маҳбуснинг қўли қотиб қолди, бироқ каптар ҳали ҳам тўйдим демасди. Нон бўлаклари энди томоғидан осонгина лиқ этиб эмас, балки секин, қийналиб, тўхтаб-тўхтаб ўтарди. Каптар ҳаддан ташқари зўриққанидан гарданидаги патлари тиккайиб кет-са-да, бир амаллаб нонни ютарди-ю, яна тумшуғини чўзарди.

Унинг жони азобда бўлса-да, охирги бўлак нон томоғига тиқилиб қолмагунча инсофга келмади. . Каптар бўғзидаги нонни қзйтариб ташлаб, лапанглаганча пари кетди, дераза раҳининг у четига бориб қўнқайди.

Маҳбус аламидан инграб юборди. У деразани тақилла-тар, қўлларини, шапкасини силкитар, бироқ каптар қанотларини ёйганча ичкаридаги одамнинг ҳатти-ҳаракатларига парво қилмас, еганларини ҳазм қилиш билан овора эди.

Кўк каптар умрида биринчи марта шундай маишат қилган бўлса керакки, энди ғоят мамнунлигини, бу меҳмондўст маскан унга маъқул келганини намойиш этмоқчидек ёнверига виқорли боқарди.

Рўпара томондаги пештоқдан оч қолган чинкаптар мўлтираб турарди.

Маҳбус аламидан бурнини тишлагудек бўлар, каптарлар-га қарамасликка уриниб хонада уёкдан-буёққа юрарди. Орадан бир соат ўтиб, у каптарни хаёлидан чиқариб юборган бир пайтда дераза тақиллади. Маҳбус чўчиб ўгирилди. Кўк каптар ҳаво ўтказгич олдида турар, яқиндагина нон узатилган ёриққа ажабланиб тикилганича, худди кўзларига ишонгиси келмаётгандек ора-чора тумшуғи билан панжарани тақиллатиб қўярди.

Шу кундан эътиборан кўк каптар бу деразани ўзининг хусусий мулкига айлантириб олди.

Гарчанд ўшандан кейин каптар бу ердан бирон нарса топиб емаган бўлса-да, яқиндаги зиёфатнинг хумори тутар, кунига бир неча бор дераза раҳига учиб келишини канда қилмасди. Тўдага қўшилиб ҳовлида изғиб юрган пайтида ҳам у деразани кўздан қочирмас, чинкаптар ҳаво ўтказгич олдига яқинлашиши билан ғазабга миниб унинг ёнига учиб келарди.

Маҳбус бу каптарни худди азалий ғанимидек ёмон кўрар, бироқ қўлидан ҳеч нарса келмасди. Чинкаптарнинг ҳоли танг бўлиб қолди. Очликдан силласи қурий бошлади. Онда-сонда маҳбуснинг қўлидан олган увоқлар унга юқ ҳам бўлмасди.

Очлик уни яна тўдага қўшилишга мажбур қилди. Аста-секин у ҳам шеригининг тумшуғи тагидаги донни тортиб олишни ўрганди. Чинкаптар тўдадагиларнинг орасида энг кўримсизи эди, лекин унинг қанотлари кенг бўлиб, тез орада кўпчилик унинг зарбасини тотиб кўрди. Бора-бора у ёввойи каптарларнинг ҳамма хулқ-атворларини ўрганиб, тўдага элакишиб кетди.

Қиш оёқлаб, қуёш деярли ҳар куни деразадан мўралай бошлади. Кўм-кўк юксак осмонда оппоқ парқу булутлар сузиб юрар, дераза ортида қушлар тез-тез парвоз этишарди. Қаердандир хонага кириб қолган пашша эртадан кечгача ўзини ойнага уриб жони ҳалак.

Дераза орқасидан кўк каптар худди оғир ётган бемордек чўзиб-чўзиб, қаттиқ иҳрагани эшитиларди. Унинг ёнига худ-ди ўзига ўхшаш семиз, кўкиш мода каптар учиб келди. Нар бирдан жонланиб, бошини ҳаволатганча кўксини шишириб унинг орқасидан эргашди.

Энди гумбаз остида кеча-кундуз шовқин-сурон тинмай қолди. Қанотларнинг тарсиллаб урилиши, қисқа-қисқа, зардали ғувиллаш муттасил эшитилиб турарди.

Қишни бирга тинчгина ўтказган каптарлар бирданига ақлдан озганга ўхшар, бир-бирига ташланиб, қанотлари билан уришар, патларини юлишарди. Қиши билан тинчиб қолган жой жанжали қайтадан авж олиб кетди. Гумбаз ости торлик қилиб, жойлар қайтадан бўлина бошлади. Уя қуриш мумкин бўлган ҳар бир бурчак жангу жадал билан эгалланар ва куни бўйи бир неча бор у жуфтдан бунисига ўтиб турарди. Гарчанд қиши билан сийраклашиб қолган бўлса-да, гумбаз остида каптарларнинг ярмига жой топилмади.

Чинкаптар билан бўз каптар иккови ўз уяларини муҳофаза қилиб, барча хуружлардан даҳлсиз сақлашди.

Маҳбус кечаси шовқин-сурондан уйғониб кетди. Қамоқ-хонанинг пойдевори нураб, қулаб тушаётгандек туюларди.

Эрталаб у оёқ учида туриб, дарёга кўз ташлади. Дарё худди икки қирғоқ ўртасига тиқилиб қолган баҳайбат маҳлуққа ўхшар, энди чуқур жардан чиқиб кетишга йўл ахтарар, тангачаларини шитирлатиб, оҳиста олдинга силжирди.

Маҳбус дарёга қараб турган пайтда дераза раҳига чин-каптар келиб қунди. Қиш бўйи у бутунлай ўзгариб кетибди. Ювиб таралган патлари худди қордек йилтирар, бўйни кумушдек товланарди. Орқасига тўлиб турган узун қанотларининг учи ўсиб кетган кенг қуйруғига келиб туташган эди.

Кўк каптар йўгидан фойдаланиб маҳбус уни тезроқ боқмоқчи бўлди.

Чинкаптар ҳам шошилар, маҳбуспинг қўлидан нонларни тортиб оларди.

Улар ўз ишига шу қадар берилиб кетишдики, ҳатто рақиб учиб келганини сезмай қолишди. Кўк каптар пастлаб улгурмасданоқ чинкаптарга ташланди. Чинкаптар ўзини ҳимоя қилишга уринди-ю, бироқ рақиби эс-ҳушини йиғиштириб олишига имкон бермай узуи, қаттиқ, худди михдек ўткир тумшуғи билан чўқилар, патларини юларди, кейин гарданидан тишлаб олди-да, дераза раҳининг нариги чеккасига судраб кетди.

Маҳбус қўлларини силкитар, деразани тақиллатар, бироқ арзандасининг жонига ора киролмасди.

Кўк каптар рақибини дераза раҳининг нариги чеккасигача судраб боргач, пастга қараб итқитди, унинг тумшуғи-да чинкаптарнинг бир тутам пати қолди. Оғзи патга тўла кўк каптар маҳбусга нафрат тўла кўзларини қадаганча кибр билан гердайиб ўтди.

Тўсатдан яна дераза раҳига чинкаптар келиб қўнди. У рақибини қурашга даъват этиб, жаҳл билан ғув-ғувларди. Ҳамон оғзидаги патларни ташламаган кўк каптар чинкаптарга ташланди. Лекин бу сафар чинкаптар уни ўзига яқин йўлатмади. Рақиби сал берироқ келгач, қанотини ёзиб, бошига тарсиллатиб урди. Кўк каптар бундай зарбани кутмаган шекилли, бошини сараклатганча орқасига тисарилди, кейин дарров ўзини ўнглаб олди-да, ёнига ўгирилиб қанотини ишга солди. Оқ билан кўк қанот тарсиллаб бир-бирига урилди. Бироқ энди чинкаптар рақибидан устун келди. Унинг қаноти ёввойи каптарникига қараганда бақувват, узун эди. Шу боис қаноти билан тўхтовсиз савалайверди. Узун, кенг қуйруғи орқадан суяб, пишанг вазифасини ўтарди. Кўк каптар аста-секин дераза олдидан чекина бошлади. Кўп ўтмай улар дераза раҳининг четига бориб қолишди, бироқ энди имтиёзлар алмашди. Чекинишнинг имкони қолмагач, кўк каптар жанг усулини ўзгартирди. Яна рақибига ташланиб, тумшугини ишга солишга интилди.

Чинкаптар эса қуролини ўзгартирмай, ҳамон қаноти билан тапсиллатиб урарди.

Кўк каптар тикка бостириб келаверди. Ҳар бир зарбадан кеиин у фақат бошини сараклатар, каҳрабо тусли сарғиш кўзлари ғазабдан қонга тўлиб кетган эди. Қадам-бақадам олдинга юраркан, у чинкаптарни раҳнинг нариги чеккасига суриб борди. Энди у қулай имкониятга эга бўлиб олди. Чинкаптар чекинадиган жой қолмаган, ўзини ҳимоя қилол-масди.

Кўк каптар олдинга ташланган эди, у пар этиб кўта-рилди-да, рақибининг устидан ошиб, бошқа томонга ўтиб қўнди. Кўк каптар не машаққат билан қўлга киритган имтиёздан маҳрум бўлди.

Чинкаптар яна бемалол орқага чекиниш имконига эга бўлди. Жанг қайтадан бошланди.

Чинкаптар орқага чекина туриб, ҳали толиқмаган қаноти билан рақибини савалайверди.

Кўк каптарнинг бир кўзи оқиб тушди. Лекин у шунда ҳам тикка бостириб бораверди.

Дераза раҳининг охиригача чекингач, чинкаптар яна усулини ўзгартирди, рақибининг нариги томонига ўтиб, бошқа қанотини ишга солди. Кўк каптар ҳамон ҳужум қилар, бироқ энди сусткашлик билан ўзини калтакдан ҳимоя қилмай ҳаракатланарди. Йўлнинг ярмига етганда у тўсатдан бошини қаттиқ чайқаб, орқасига тисарилди, кейин тўхтаб, бечораҳоллик билан типирчилай бошлади.

Маҳбус унинг иккала кўзи оқиб тушганини, каптар бутунлай кўр бўлиб қолганини кўрди.

Чинкаптар рақибининг ёнига чопиб келди-да, гарданига ёпишди.

Жуссаси кичик оқ каптар, ўзидан катта рақибини дераза раҳининг четига судраб борди-да, пастга итқитиб юборди. Кейин думини ёйиб, томоғини шиширди-да, қаттик ғув-ғувлаганча анчагача уёқдан-буёққа юрди.

Маҳбус ҳам хонани айланиб чиқишга тайёр эди. У ғолибни бор-йўқ нарсаси билан сййлашни истарди. Бироқ чинкаптар ҳадеганда ўзини босиб ололмай, кам овқатланди. Баъзан нонни оғзига оларди-ю, ютишни унутиб, қаттиқ ғув-ғувлаганча айлана бошларди.

Маҳбуснинг таниш куйни чалиши ҳам фойда бермади. Каптар куйга қулоқ солмасди. У бошини кескин орқага ташлаб, худди модага хушторлик қилаётгандек кўксини олдинга чиқариб олди. Тўсатдан у ҳушёр тортиб, бўйнини чўзганча титраб кетди.

Дарёбўйи устида каптарлар тўдаси учиб юрарди. Оқ, сарғиш, чипор каптарлар кенг доира ясаб, безавол ўйнаганча яйраб парвоз этишарди.

Чинкаптар ўрнидан кўзғалиб, қаттиқ қанот қоқди-да, кўздан ғойиб бўлди.

V

Бу йил баҳор эрта келди. Бир ҳафтага қолмай қорлар эриб, йўллар селгиб қолди. Жануб томондан бир неча кунгача муттасил эсиб турган шамол дарёдаги музларни синдириб, булутларии шимол томонга суриб кетди.

Эрталаб кўтарилган қуёш, худди баҳор эндигина яримлаганини унутиб қўйгандай ёздагидек қиздира бошлади. Куртаклари бўртган қайин, қоратол, самбиттоллар худди пўстлоғи остига сув югуриб, гупуришга қулоқ солаётгандек тек қотиб туришарди.

Дарёнинг нариги пастак қирғоғидаги тол новдаларида худди семиз, сертук қуртга ўхшаш гул кўриниб, осонгина тўзиб кетувчи сарғиш чанг билан қопланди. Уйларнинг бўғотларида чумчуқлар чирқирай бошлади. Ҳали селгиб улгурмаган кўчаларда товугу хўрозлзр донлаб юришарди. Хўрозлар бекор лақиллашар, бетўхтов сайрашар, худди сеҳрлангандек кўкка тикилиб, шишадек тиниқ, ҳаракатсиз кўзларини нилий осмондан узишмасди. Бефарқ товуқлар эса уларнинг атрофида ўралашар, ивиган гўнгни титкилаб, шишган уруғларни териб ейишарди. Қиш чиқиб, Воробушкин бугун биринчи марта каптархонасининг ошигини очди. Чин-каптарлар бирин-кетин томга тушишди. Қиши билан торгина, ннмқоронғи уяда сиқилишиб ётган каптарлар биринчи марта кун кўраётгандек ёрқин нурдан кўзлари қамашиб, қисиларди.

Воробушкиннинг яқин дўсти ва ёрдамчиеи қоракўз, жингалаксоч Митка томдаги каптарларни ҳуркитиб юборди.

Каптарлар ҳаво.га кўтарилиб, бир марта айлавишди-да, дарров пастлай бошлашди.

Тўқлигу турғунликдан семириб кетгаи каптарлар оғир-лашиб, бзландликдан қўрқадиган бўлиб қолишған, шу боис фақат уянинг тепасидагвна айланишарди. Митка томда туриб ирғишлар, қўлмдағи латтани силкитар, бармоқларини оғззига тиқиб, ҳуштак чаларди. Пастдз турган ўн чоғли оғайниси ҳайбаракаллачилик қидишарди. Бироқ каптзрлар томга қўнишга ижоззт берилишини кутиб, болакайнинг боши тепаеида эрмнчоқлик билан учиб юришарди. Митка эндигина пастга тушишга шайланган пайтда оғайнилари баробарига чуввос солишди.
— Тез беркин! Айгоқчи!

Митка чўккалаб, тепага аланглади.

Тўдадан жуда ҳам юксзкда оқ каптар айланиб юрарди.
— Чинкаптар, чинкаптар, тезроқ туш,— дея шоширишди болалар.
— Фақат чинкаптаргина шундай кжсак парвоз этиши мумкинлиги Миткага ҳам аён эди. Каптар ғира-шира кўзга чалинарди. Болалар шошадаша бостирма тагига яширинишди. Митка ҳам дарров томдан тушди.

Чинкаптар ҳамон қушлар галасининг тепасида айланар, пастлашни хаёлига ҳам келтирмасди. У каптарлардан кўз узмай ҳайратомуз эпчиллик билан бемзлол чарх урар, истаган томонига қараб парвоз этарди.

Нотзниш каптарни кўриб тўда бирдан жонланди. Чинкаптар худди оқ калхатдек қушларнинг устида узоқ айланиб юрди, кейин қанотларини жуфтлади-да, ҳавони шувиллатиб кесганчз бирдан тўданинг ўртасида пайдо бўлди, чапак чалгандек қанотларини тапиллатиб, олдинга интилди. Каптарлар баробарига унинг орқасидан эргашди.

Болалар бу манзарани нафасларини ичига ютиб кузатишарди.

Жорий этилмаган қоидага биноан бировнинг тутиб олинган каптари асирга тушган ҳисобланар, товонсиз қайтариб берилмасди. Лекин бу каптар дарёнинг нарёғидан учиб келган. Дарёбўйилик каптарбозлар ушлаб олган каптарларини ҳеч қачон шаҳарликларга қайтариб берган эмас. Шаҳарлик каптарбозлар билан дарёбўйиликлар ўртасида азалий адоват бор эди. Иккала томондагиларнинг ҳам бегона тўдага қўшилса-да, уясини адашмай топадиган каптарлари бор эди.

Кўпинча бундайлар қўлга яхши ўргатилмаган, ёш каптарларни бошлаб кетарди. Тажрибасиз қушларни тутиб олишар ва улар кўлга туширган кишининг мулкига айланарди. Айниқса атайлаб учирилган «айғоқчи»ни ушлаб олиш катта шараф эди.

Болалар бегона каптарни хассослик билан кузатишаркан, уни аллақачон ўз катагига қамалган дея хаёл қилишарди.

Ҳатто Воробушкин ҳам ишини ташлаб, устахона остонасида пайдо бўлди, бироқ болалар баробарига чувиллашиб, жон-жаҳдлари билан шу қадар қўл силташдики, у дарров орқасига тисарилиб, очиқ эшикдан мўралади. Каптарлар энди қўнишни хаёлига ҳам келтирмас, бошқа жойдан келиб қолган чинкаптардан ошиб кетишга қасд қилгандек, тезкорлигу абжирликда мусобақалашарди.
— Бошлаб кетади, худо ҳаққи, каптарларни галаси билан олиб кетади,— деди хавотирга тушган Митка.

Оқ каптар ҳозирча ҳеч қаёққа йўл бошламас, тўдага қўшилиб айланаркан, аста-секин юқорига кўтарилди. Каптарлар итоакорлик €илан унинг орқасидан эргашишди.
— Шаҳарликлар учиришган. Отиб тушириш керак эдида уни. Каптарларнинг бошини айлантириб, бошлаб кетади!— Бостирма тагидан чопиб чиққан болалар бири олиб, бири қўйиб чувиллай бошлашди.

Воробушкин ҳам чидаб туролмай ташқарига чиқди. Лекин энди у ҳам бегона каптарни ҳайдаб юборолмасди. Каптарлар шу қадар юксакка кўтарилиб кетган эдики, эҳтимол у ердан Воробушкин ерга кўмиб қўйилган кичкинагина қора қутига ўхшаб кўринса ажаб эмас. Қора Митка сўнгги чорасини ишга солди. У қанотлари боғланган мода каптарни томга қўйиб юборди. Бу каптарни яқинда тутиб олишгани учун ҳали жуфти йўқ эди, қочиб кетишидан хавотирланиб, тўдага қўшиб учиришмасди.

Кўкда юрган тўда янги каптарни кўриб пастлайди, деган умидда уни томга қўйиб юборишди. Бироқ тўдадагилар кўкка маъюс боққан каптарни кўрмай парвоз этишарди. Тўсатдан бегона оқ каптар қанотларини шалвиратганча чир айланиб, пастга шўнғиди.

Худди ўзларининг чинкаптарлиги шундагина эсига туш-гандек, бошқалари ҳам чир айланиб, унинг орқасидан эргашишди. Ҳатто энг семиз, лапашанг каптарлар ҳам ундан қолишмасликка интилиб, лоақал бир неча марта умбалоқ ошишга уринишарди.

Оқ каптар ҳар гал янада юксакка кўтарилиб, кўздан ғойиб бўлар, бир жойда қотиб қоларди-да, кейин худди тош-дек пастга отиларди.
— Бир, икки, уч... тўрт...— ҳайратдан донг қотган болалар саноқдан адашиб, жимиб қолишарди. Энг тийрак кўз ҳам каптарнинг ҳаракатлари-ю, умбалоқ ошишларини кузатиб улгуролмасди.

Ҳатто каптар жонини асролмайдиган, ҳозир ерга урилиб, чилпарчин бўладиган вазиятда ҳам абжирлик билан қанотларини ёзар, худди камоннинг ўқидек тикка кўкка кўтариларди.

Ялангликдаги боладар эс-ҳушидан айрилиб туришар, бўйни увишиб, огриса ҳам каптардан кўз узишолмасди.

Уларнинг ёнида турган Воробушкиннинг қўллари мушт бўлиб, худди сакрашга чоғлангандек пайлари таранг тортилган эди. Унинг қоракуя теккан қоп-қора пешонасини тер босди. Ҳамиша қаттиқ қимтилиб, сўлжайиб турадиган лаблари очилиб, оғзининг атрофини тилимлаб ташлаган қуюқ чизиқлар ёзилиб кетди.
— Ана қушу мана қуш! Бундай чиройли каптарни олиш учун охирги кўйлагингни сотсанг ҳам арзийди, — деди Воробушкин аллақандай дардчил оҳангда, кейин тўсатдан оппоқ тишларини кўрсатиб кулимсиради.

Бу аснода Воробушкин шу қадар ғаройиб аҳволда эдики, чинкаптар болаларнинг хаёлидан ҳам кўтарилиб кетди. Улар бу антиқа одамнинг кулганини биринчи марта кўришди. Воробушкин болаларнинг ёнида қаддини ғоз тутиб, кўзлари чақнаганча ёшариб турар, кунда кўриб, билиб юрган одамларига сира ўхшамасди. Шу боис болалар унга чўчинқираб боқишарди.

Болаларнинг ҳайратомуз чеҳраларига кўзи тушган ба-ҳайбат кимса бирдан сергак тортиб, эс-ҳушини йиғиштириб олди. Юзини ёриштириб турган табассумдан асар ҳам қолмади» Яна лаблари сўлжайиб, оғзининг атрофида чуқур ботган чизиқлар пайдо бўлди, одатдагидек, қадди букчайди. Фақат қуюқ қошлари остидан боққан кўзлари яна бир оз чарақлаб турди.
— Яхши каптар экан,— деди у одатдаги гапириш тарзида.
— У барибир чилпарчин бўлади. Бунақаларнинг доим дабдаласи чиқиб кетади,— деди болалардан бири.

Ниҳоят, каптарлар бир-бир томга қўна бошлашди. Оқ каптар энг охирида учиб келди. У чарчаган бўлса-да, шерик-ларидан кўра бир текис нафас оларди. Томга қўниши билан у ғув-ғувлаб, каптарларни ёнига чорлади. Қанотлари боғланган чипор мода унинг атрофида гирдикапалак бўла бошлади.

Оқ каптар думини ёйиб, қаттиқ ғув-ғувлаганча унинг орқасидан эргашди.
— Хали жуфти йўқ экан,— деган қарорга келишди бостирма тагида турганлар.

Каптарлар уяга кира бошлашди. Томда бегона оқ каптар билан чипор модагина қолди, холос.

Чинкаптар ундан бир қадам орқада қолмас, думини бо-сиб олгудек ёпишиб юрар, думи билан томни супуриб, тинимсиз ғув-ғувларди.

Катта-катта қизғиш холли чипор каптар навозиш билан ўзини олиб қочаркан, меҳмонни ичкарига даъват этарди.

Оқ каптар эшик олдида тўхтаб, ербағирлаб ётди-да, то чипор қайтиб.чиқмагунча овозини баралла қўйиб нола қилди.

Энг бардошли болаларнинг ҳам тоқати тоқ бўлди.
— У ичкарига кирмайди,— дея бир-бирини ишонтириш-га уринишарди улар.
— Бу Сукованинг каптари.

Дарёбўйида савдогар Сукова хонимнинг машҳур чин каптарларини ҳамма биларди. Унинг каптарлари бировларнинг каптарларига яқин йўламасди. Ўсиқ қошлари остидан боққан кўзларини чинкаптардан узмай турган Воробушкин:
— Бу каптар яқин орада кўлда бўлганга ўхшамайди,— деди.— Бупақа оппоқ патда барибир бармоқларнинг изи қолади.

Чинкаптар куни бўйи эшик олдида турди, бироқ ичкарига қадам босмади. Кечқурун эса шаҳар томонга учиб кетди.

Эртасига ҳали каптархонанинг эшигини очиб улгуришмай у устахона томида пайдо бўлдн.

Кейин куни бўйи модаларнинг орқасидан эргашиб юрди, фақат кечга яқин ичкарига кўз ташлашга жазм этди. Чинкаптар каптархонага кирар-кирмас орқасидан эшик ёпилди.

Каптар жонҳолатда орқага ташланди, темир панжарага ёпишганча уни қанотлари билан тарсиллатиб ура бошлади.

Куни билан пойлоқчилик қилган Митка мушукдек абжирлик билан томга чиқди-да, каптарни ушлаб олди. Шу заҳоти огайнилари югуриб келишди. Асир қушни ушлаб кўриш иштиёқидаги ўнлаб қўллар олдинга чўзилди. Каптарни таомилига биноан обдан кўздан кечиришди: тумшуги билан қанотининг узунлигини ўлчашди, панжаларини қараб чиқишгач, думидаги патларни эринмай бир-бирлаб санашди.

Бир неча қайта санаб чиқишгач, Митка чинкаптарнинг думида йигирма иккита катта пати борлигини эълон қилди. Уларнинг уясидаги биронта каптарнинг думи бунча-лик катта эмасди.

Асирни катакка солиб, чипор модани қўшиб қўйишди.

Дастлабки кунлари чинкаптар бир жойда ҳурпайиб тура-верди, эркинликнинг хумори тутганидан чипорга қайрилиб қарамади ҳам. Чипор эса ёлгизликдан зерикди, хомуш ҳамроҳининг атрофида ўзи гирдикапалак бўла бошлади, ин қуриш учун бурчакка похол ташишга тушди. Кўп ўтмай нарнинг кайфияти ўзгарди, тўхтовсиз ғув-ғувлаб, ин қуришга кўмаклаша бошлади.

Икки ҳафтадан кейин уяда кўкимтнр тухум пайдо бўлди. Чинкаптар инининг атрофида гердайиб юраркан, тухумга ғурур билан қараб қўярди.

Болалар то жўжа очишмагунча чинкаптарни катакдан чиқармасликка қарор қилишди, бироқ кўпдан бери каптархонага эгалик қилмай қўйган Воробушкин катакни очиб юборишии талаб қила бошлади.
— Шундай қушни қамоққа тиқиб қўйиш уят. Кечқурун чиқариб юбориш керак, кечаси ҳеч қаёққа учиб кетмайди...

Катакни очиб қўйишди. Чинкаптар чипор билан ташқарига чиқди. Томнинг энг тепасига кўтарилиб, ёнма-ён қўнишди-да, патларини тозалашди, шу топда улар кун ботишига маҳлиё бўлиб боқишаётганга ўхшашарди.

Бостирма тагида улардан кўз у.змай турган каптархона эгалари енгил тортишди. Чинкаптар учиб кетадиганга ўхшамасди.

Тўсатдан худди олдиндан келишиб олишгандек иккала каптар баробарига парвоз этди, шу заҳоти уларнинг орқасидан қўлга ўргатилган каптарларни учиришди. Бу каптарларни эҳтиёт шарт ушлаб туришган эди.

Каптарлар қўшилиб кетишди ва кичкинагина тўда кўкда парвоз эта бошлади. Пастдагиларга каптарлар кўз илғамас иплар орқали бир-бирига боғлангану бироқ галма-галдан бир-бирини уёқдан-буёққа суриб, турли томонга тортиб кетишаётгандек туюларди.

Азалдан каптархонада яшаганлари ўз маконларига тортишарди. Уёқда ҳар бирининг ўз уяси, жўжа очиш уми-дида тухум босиб ётган жуфтлари бор. Шу бонс каптарлар уясидан узоқлашиб кетмай шундоққина каптархона тепасида учишга ҳаракат қилишарди. Оқ каптар эса ипни дарё томонга, шаҳарга қараб тортарди. У қапот қоққанча олдинга ўтиб олди ва чипор билан бошқа каптарларни орқасидан эргаштириб кетди. Каптарлар унинг орқасидан бир оз учиб боргач, изига қайтишди. Ниҳоят, кўзга кўринмас ип таранг тортилиб узилди-да, тўда иккига бўлинди.

Қочоқларнинг орқасидан учирилган каптарлар қайтиб келишди.

Чинкаптар дарё томонга, тўппа-тўғри сувоғи кўчиб кетган катта гумбазга қараб учди. Чипор унинг орқасидан эргашди. Болаларнинг ярим кечагача каптар учиришларидан бирон наф чиқмади.

Қочоқлар қайтиб келишмади.
— Инига барибир қайтиб келишади,— дея болаларга тасалли беришга уринди Воробушкин.

Чинкаптар жуфтини гумбазга бошлаб келди. Чипор итоаткорлик билан унга эргашиб учарди. Фақатгина гумбаз-га кираверишда иккиланиб туриб қолди. Қорайиб турган туйнукдан шовқин-сурон, зардали гув-гувлаш, қанотлар-нинг бир-бирига тарсиллаб урилиши эшитиларди.

Чинкаптар бамайлихотир туйпукдан ўтганини кўриб, бемалол ичкарига сакради. Гумбаз ичкарисига киргач, ваҳи-мага тушиб, қалтирай бошлади. Юзлаб катта, қорамтир каптарлар ғув-ғувлаб, уришишарди.

Чинкаптар бу улкан, евуз қушларнинг орасида яйраб юрарди.

У қадрдон бурчагига етай деб қолганда синашта дўсти бўлмиш бўз каптар йўлини тўсиб чиқди. То чинкаптар эс-ҳушини йиғиб олгунча бўз каптар қаноти билан бир уриб, таҳдидли ғув-ғувлади. Ёнида турган нотаниш кўк мода худди унинг хатти-ҳаракатини маъқуллаётгандек бош ирғай бошлади. Бир лаҳзадан кейин иккита қанот бир-бирига тарсиллаб урилди. Собиқ дўстлар худди баҳор кезлари инини қўриқлаб, модасини ҳимоя қилаётгандек, жон-жаҳдлари билан олишарди.

Чинкаптар ниҳоят рақибини гангитиб қўйди. Суроби тўғриланган бўз каптар жанг майдонини ташлаб қочди. Кўк мода ҳам у билан бирга кетди.

Ҳаммаёғи юмдалаб ташланган чинкаптар оғриқни ҳис этмасди. У ғув-ғувлаб, тинимсиз айланарди. Ёнидаги чипор эса қўрқув тўла дум-думалоқ, қора кўзларини ёввойи каптарлардан узмасди.

Чинкаптар тонг отгунча ухламади. У яна гумбаз остига қайтиб келганидан терисига сиғмас, сира ўзини босиб ололмасди. У қоронғида ҳам бўз каптар ўзига мослаб қурган, лекин жанг пайтида шикастланган уяни тузата бошлади. Чипор ҳам ухлагани йўқ. У гумбаз остидаги чинкаптар кириб олиб, биринчи кечани ўтказган ўша бурчакка тиқилганча шовқин-суронга жимгина қулоқ соларди. Чипорга бу бадфеъл, қора қушларнинг ўзига ҳеч қандай яқинлиги йўқдек туюларди.

Йигирма кунлик танаффусдан кейин чинкаптар яна қамоқхона деразасида пайдо бўлди.

Деразанинг қишда қўйилган қаватини олиб ташлаб, ҳаво ўтказгич ўрнига яна дарча ўрнатилган эди.

Маҳбус қиши билан каптарга ўрганиб қолган эди, у ғойиб бўлган дастлабки кунларда юраги қаттиқ сиқилди. Кейин бошқа ташвишлар кўпайиб, каптар хаёлидан кўтарилиб кетди.

Қамоққа ҳар куни янги одамларни олиб келишар, уларнинг кўпчилиги дарёбўйиликлар — заводларнинг ишчилари, маҳбуснинг сафдош оғайнилари эди. Кечаси девор жуда ҳам секин тиқирлар, маҳбуслар девор орқали телефондагидек янгиликларни хабар қилишарди.

Маҳбус шу зайл оммавий қўлга олишлар, муваффақиятсизликка учраган иш ташлаш, хоинлик ҳақида хабар топди.

Сотқиннинг кимлиги ҳам аниқланди. Бу асл дарёбўйилик, инқилоб учун бир неча бор қамоқда ётган, лекин ҳамиша сувдан қуруқ чиққан киши эди. У сир сақлай оладиган, ишончли одам ҳисобланарди. Энди ташкилот бошлиқлари қамоққа олингач, шароит тақозоси билан сотқиннинг раҳнамо бўлиб қолиш эҳтимоли бор эди. Тор-мор этилган ташкилотнинг қолган-қутган одамлари ёппасига жандармлар қўлига тушди.

Қамоқда ётган ҳар бир одам ташқаридагиларга ўзини фидо қилиб, сотқиннинг кимлигини етказишга жон-жон деб рози бўларди-ю, бироқ бунга имконият йўқ эди. Унга сари одамлар қийналишар, кўзларига уйқу келмас, овқат-ланишдан бош тортишар, сўроқ пайтида асабийлашиб, назоратчилар билан жанжаллашишарди.

Бошқа пайт бўлганда маҳбус каптарнинг қайтиб келганидан терисига сиғмай кетарди. Бироқ ҳозир сўнгги кунлардаги воқеалар таъсирида қушга паришонлик билан кўз ташлади-да, одати бўйича нон майдалашга тушди.

Қиш ичи маҳбус бутунлай ўзгариб кетган: қоқчакак юзи семириб, илгариги кескин қиёфасини, ёноқларидаги қизилликни йўқотган, кўз остлари халталашганидан юзи баттар ифодасиз, шишинқираганга ўхшаб кўринарди. Соқоли ҳам энди ясамадек туюлмас, унга қарилик нуқси урган эди.

Дераза олдига келган маҳбус оқ чинкаптарнинг ёнидаги чипор қушни ҳам кўрди. Тўсатдан маҳбуснинг бармоқлари титраб кетди. Шишинқираган, заҳил ёноқларига қон югурди. У ола-була мода каптарни биринчи марта кўриши, илгари бу ерларда сира учратган эмас, демак оқ каптар уни бировнинг каптархонасидан эргаштириб келган, яна уясига қайтса ажаб эмас. Титроқ бармоқлар дарчани ҳадеганда очолмади.

Каптарлар одамдан қочмас, шундоққина маҳбуснинг тумшуғи тагида айланиб юришарди. Маҳбус чинкаптарнинг оппоқ патларига муҳрланиб қолган бармоқ изларини аниқ кўрди. Бу нарса каптар бир неча бор кимларнингдир қўлида бўлганидан далолат берарди. Маҳбус каптарларни бир амаллаб хонасига олиб кириш фикрига тушди. У нон ушоқларини шундоққина дарча олдидан бошлаб ичкарига қараб сепиб чиқди. Чинкаптар ташқаридаги нонларни еб тугатди-да, деразанинг панжарасига етгач, икқиланиб тўхтади, бошини қийшайтирганча дам ичкаридаги нон ушоқларига, дам жуфтига қаради. Чипор чинкаптарни бамайлихотир кузатиб турарди. Ниҳоят чинкаптар дарча панжарасига оёқ қўйиб, ичкарига мўралади. Унинг бу ҳаракати жуфтига худди огоҳлантиришдек таъсир қилди. Чипор бирданига қанот қоқиб, учиб кетди. Дарчага қўниб турган чинкаптар ҳам қанотларини панжарага урганча унинг орқасидан эргашди. Маҳбус каптарларнинг қамоқхона устида айланганини, кейин чипор дарё томонга йўл бошлаб, ҳаш-паш дегунча кўздан ғойиб бўлишганини кузатиб турди.

Чипор уясига ошиқарди. Томга келиб қўниши билан у каптархонага кириб кетди. Чинкаптар эса ташқарида қолди, У қопқа олдига келиб, журъатсизлик билан ичкарига мўралаганча жуфтини чақирар, бироқ остонадан хатлашга юраги дов бермасди.

Чипор қайтиб чиқмади. У каптархонага кириб кетгани-дан кейин бир неча дақиқа ўтгач, уяда яна битта тухум пайдо бўлди. Шу бўйи у тухум босиб ётаверди. Чинкаптариинг чорлашларига майин овозда жавоб қайтарарди-ю, бироқ иниии тарк этмасди. Чинкаптар томда қош қорайгунча турди. Фақат кеч киргандан кейингина гумбаз остидаги не ҳасратда қўлга киритган уяси томонга учиб кетди.

Чинкаптар эртасига яна одатдаги вақтида дераза раҳида пайдо бўлди.

Маҳбус нон ушоқларини деразанинг ичкари томонига ташлаб, дарчани очди. Худди кечагидек каптар панжарага қўнди-ю, бироқ ичкарига киришга юраги дов бермади. Тўсатдан хонада ҳуштакда ижро этилган таниш куй янгради. Каптар панжарадан тушиб, хонага кирди.

Бетоқатланганидан маҳбуснинг оёқ-қўли титрай бошлади. Лекин каптарни ушлаб олишга ошиқмади, хуштак чалганча бир-бир босиб, унга яқинлашди, Бир оздан кейин каптар ҳуштак садолари остида нонни унинг қўлидан олиб ея бошлади. То каптар эл бўлгунча маҳбус унинг орқасини силади. Каптар норозилик билан гув-ғувлар, бироқ хуркмас, қўлдан чнқпб кетишга уринмасди ҳам.

Орадан ярим соат ўтгач, қорни тўйган чинкаптар Воробушкиннинг каптархонасига келиб қўнди. Унинг қаноти остида найча қилинган хат бор эди. Бир оздан кейин чинкаптар томда айлана бошлади, шундоққина кураги устида капалак нусха қилиб боғланган бир парча латта кўриниб ту-рарди.

Митка чинкаптардан кўзини узмас, қопқага боғланган тизимчани ушлаб турган бармоқлари титрарди. Устахонадан кастрюл кўтариб чиққан Воробушкин каптарга қараб, елкасини қисди.
— Шунақа ажойиб каптарнинг эгаси аҳмоқ экан! Каптар мушук ёки кучукмидики, латта боғлаб безаса.

Чинкаптар томда узоқ айланиб юрди, кейин каптархонага яқин бориб, шундоққина қопқанинг рўпарасида қотиб қолди. У турган жойида кечгача қимир этмасликка, қандай бўлмасин ичкарига кириб кетган жуфтини кўришга қасд қилганга ўхшарди. Митка чипорни инидан олди-да, қанотларини боғлаб, томга қўйиб юборди. Чинкаптар ўзини қаёққа қўйишни билмай чирпирак бўлиб айлана бошлади. Чипор назокат билан қадам ташлар, нарнинг тўхтовсиз, ғув-ғувлашига ингичка овозда қисқа-қисқа жавоб қайтарарди.

Ҳаяжоннинг ҳоври босилгач, каптарлар томнинг энг тепасига чиқиб боришди. Улар тўхтовсиз бош ирғашганча тумшуғи билан бир-бирини силаб-сийпалашарди. Пастдан қараганда улар бир-бирини ўз йўриғига солиш учун узундан-узоқ беҳуда суҳбат қуришаётганга ўхшашарди. Баъзан чинкаптар париллаб ўрнидан қўзғалар, чипорга қанотлари теккудек бўлиб, каптархона устида парвоз этарди. Чипор ўрнидан кўзғалиб, бўйнини чўзар, қанотларини ростлардию, жойидан жилмасди.

Чинкаптар уча-уча яна унинг ёнига келиб қўнар, чипор бош ирғаганча нарнинг бўйнини силар, патларини тараб текислар, эркаловчи оҳангда эшитилар-эшитилмас ғув-ғувлаганча битта-битта қадам ташлаб, ичкарига йўл бошлар, дам-бадам тўхтаб, яна бош иргар эди. Чинкаптар жуфтидан орқада қолмай эшик олдигача кузатиб борар, бироқ остонага етганда тош қотарди. Кейин иккаласи баробарига бир-бири-ни чақира бошларди.

Чинкаптарнинг яна каптархонага киришини пойлаб, чўккалаб ўтирган Митка ҳатто қаттиқроқ нафас олишга ҳам қўрқарди. Бу гал уни қўлга туширса, уни то тухум очилмагунча катақдан чиқармайди,

Оқ каптар узоқ-узоқ ғув-ғувлар, бўйнини чўзиб, ичкарига мўралар, тез-тез эти сесканиб, сим тўсиққа кўз қирини ташлаганча жойидан жилмасди. Уни кута-кута тоқати тоқ бўлган чипор яна ташқарига чиқарди.

Бу тортишув кечгача давом этди. Нар бир неча бор кўкка қараб қанот қоқди, чипор бир неча қайта ноумид бўлиб ичкарига кириб кетди. Қопқага богланган тизимчани ушлаб турган болалар неча қайта жой алмашишди. Устахонадан чиққан Воробушкин жаҳл билан тўнғиллаганча чинкаптарни гапга кўндиришга уринарди.
— Ҳа, нима қилиб турибсан? Нима бор экан у ерда? Инингга кирсанг-чи. Бекордан-бекорга учаверасанми? Бола очиш керак.

Лекин унинг гаплари каптарга таъсир қилмас, ҳафсаласи пир бўлган Воробушкин устахонага кириб кетарди. Чипор охирги марта изига қайтиб, уйқуга ётганда қош қорайиб қолган эди. Оқ каптар қоронғида йўлида учраган нарсаларни зўрға илгаб, гумбаз томон йўл олди. Ҳар куни шу ҳол такрорланар, бироқ чипор кун сайин кўпроқ тухум босар, жуфтининг ҳузурига аҳён-аҳёнда чиқарди.

Бошқа каптарлар ин қуриш, тухум босиш билан машғул эди, фақатгина чинкаптар томда ғарибгина мунгайиб кунни кеч қиларди. Уни пойлаш жонига теккан болалар Воробушкиндан тузоқ қўйишга изн сўрашди.
— Тузоқ қўйганинглар нимаси, узоқ қочаман деб, ўзини майиб қилиши мумкин...— дея эътироз билдирди Воробушкин.

Каптар унга жуда ҳам ёқиб қолган, томоша қилиб тўймасди.

Бу каптарнинг хатти-ҳаракатини тушуниб бўлмасди. У ёнидан хоҳ хонаки каптарлар, хоҳ ёввойилари учиб ўтмасин, бирдек жонланиб кетарди. Ҳатто бир сафар Воробушкин унинг ёлгиз ўтиравериб зерикканидан ёввойи каптарлар тўдасига қўшилиб донлаб юрганини ҳам кўрди. Бир марта банди бўлганидан буён у катакка яқин йўлай демасди. Агар қанотида капалакнусха тугунча бўлмаса, Воробушкин уни аллақачон қўлдан чиқиб, ёввойилашиб кетган деб ҳисоблар эди.

Бу орада кимдир ечилиб кетган тугунчани бир марта қайта ҳафсала билан боғлаб қўйди, лекин эгаси шундай ажойиб каптарнинг қадрига етмас, уни ўз ҳолига қўйиб, куни билан боши оққан жойларда тентираб юришига изн берарди.

Воробушкин каптарларнинг турини яхши билади. Унинг катагида бу қушга тенг келадиган учқур каптарнинг ўзи йўқ. Воробушкин уни қўлга ўргатишни орзу қилар, бироқ кун сайин умиди пучга чиқиб, охири бутунлай ҳафсаласи пир бўлди-да, каптарни томга яқин йўлатмай ҳайдашни буюрди.
— Бизга бунақа безорининг кераги йўқ. Ёввойи каптарларга қўшилдими, тамом, энди у чинкаптар эмас, уни каптархонага йўлатмаслик керак.

Энди чинкаптар томга қўниши билан болалар Воробуш-киннинг буйруғига биноан кесагу ёғоч отиб ҳайдашар, бироқ у ўжарлик қилиб қайтиб келаверарди. Каптархонадан қувилгач, қўшни уйларнйнг томига қўнадиган бўлди. Чипор кўпдан бери унинг чорлашларига жавоб қайтармас, катакка биқиниб, қорасини ҳам кўрсатмас, оқ каптар эса ҳар куни лоақал бир неча лаҳзага каптархонага келишни канда қилмасди. Тухумдан чиққан полапонлар темирқанот бўлиб қолишган, Воробушкин бу тентираган каптар уларни йўлдан уриб эргаштириб кетмаса эди, дея ташвишланарди. Оқ каптардан кутулишнинг йўлини тополмагач, охири у болаларга тузоқ қўйишни буюрди.

Ўша куни каптархонага келган чинкаптар ниҳоят чипорни кўришга муваффақ бўлди. Бироқ унинг ёнида катта, ола-була каптар бор эди. Чинкаптар қаттиқ, даъваткор ғув-ғувлади, лекин чипор унга қиё ҳам боқмай ёнидаги ҳамроҳининг бошидаги патларини силаб, текислайверди. Чин-каптар кўкрагини шиширганча таҳдид солиб, улар томонга юрди. Чипор шоша-пиша ўзини ичкарига урди, ола-була ҳам унинг орқасидан жуфтакни ростлади. Воробушкин чинкаптарнинг юксак-юксакка кўтарилиб, устахона тепасида ан-чагача оҳиста сузиб юрганини, кейин ёнидан учиб ўтаётган ёввойи каптарларга қўшилиб, кўздан ғойиб бўлганини кўрди. Шу кундан эътиборан у каптархонага доримади.

* * *

Катя билан Самсонни шаҳардагиларнинг ҳаммаси танир, уларни истаган пайтда кўча-кўйда учратиш мумкин эди. Гарчанд ҳамма уларни ака-сингил деб ҳисобласа-да, ташқи кўринишида сочининг сариқлигидан бошқа бир-бирига ўхшайдиган ҳеч қандай сифати йўқ эди.

Ун уч ёшига нисбатан бўйчан, рангпар Самсон худди кўзи ожиз одамдек оёқлари билан ерни пайпаслаб юрар, оппоқ қошу киприклари орасида йилтираган кўзлари тепадаги номаълум нуқтага муттасил қаттиқ тикилиб турарди.

Паст бўйли, тиқмачоқ, сочлари олтиндек товланган қизча беўхшов акасидан бутунлай бошқача — табиатан қувноқ, зуваласи пишиқ қиз эди. Тийрак боққан кўзлари кўчада юз берадиган энг майда-чуйда ҳодисаларни ҳам назардан қочирмасди.

Ун йил муқаддам қамоқхонадаги черков руҳонийсининг хотини ўлди. Уч яшар касалманд бола билан бева қолган руҳоний нима қилишини билмай боши қотди. Черков қоровулининг хотини Василиса жонига ора кириб, болага вақтинча қараб турадиган бўлди. Шу кезлари унинг қизи Катя эндигина бир ёшга тўлган эди. Орадан кўп ўтмай, қоровул ичкиликка ружу қўйиб, ўлиб кетди, руҳоний жиннихонага тушди — болалар Василисанинг қўлида қолди.

Болага ўрганиб қолганиданми ёки югур-югур ташвишларидан чўчидими, ҳар қалай Василиса уни етимхонага топширишга кўнмади.

Болалар бирга улғаяверишди. Рўзғор тебратиш учун Василиса бировларникига бориб ҳам, уйда ҳам мук тушиб кир юварди.

Етти ёшгача ҳамма Самсонни соқов бўлса керак, деб ўйларди. Унинг пойинтар-сойинтар, ғайритабиий ғўл-дирашларини фақат жимит Катягина тушунарди. Вақт соати келиб у анча аниқ гапира бошлади, шундагина унинг дудуқлиги маълум бўлди. Бировларнинг олдида Самсон бутунлай ғўлдираб қолар, бундай пайтда Катя тилмочлик вазифасини ўтарди. Акасини кўчадаги болаларнинг ҳақоратларидан ҳимоя қилиш зарурати туғилиб қолса, Катя қора қонига бедангунча муштлашарди. У ишонса бўладиган синашта йўлбошчи бўлиб, шаҳарнинг барча кунжакларини яхши билар, ҳамма нарсага қизиқар, сепкилли тумшугини зарур жойга ҳам, зарур бўлмаганга ҳам суқаверарди. Самсон унга инон-ихтиёрини топшириб, орқасидан эргашиб юрарди. Лекин баъзан Катянинг амрига итоат этмайдиган пайтлари ҳам бўларди.

Куй эшитилди дегунча Самсон бирдан жонланиб, кўлларини оҳангга мослаб силкитар, юзини буриштириб, ёноқларига ранг югурарди. У худди сеҳрлангандек оркестрнинг орқасидан эргашиб юрар, истаган сайёр чолғучи бемалол олиб кетиши мумкин эди. Лекин бу нарсадан ҳам жанжал чиқмасди. Катянинг ўзи ҳам қуй-қўшиқни яхши кўрар, биронта дераза тагида соатлаб турар ёки шаҳар боғидаги духовой оркестрнинг куйини тинглаш учун панжара орасидан ўтиб кетаверарди.

Шу кунларда шаҳар суронли ҳаёт кечирарди. Боғларда, ресторанларда, кўча-кўйда жанговар куй-қўшиқларни ижро этувчи оркестрлар пайдо бўлиб қолишарди. Катя билан Самсон охир хуфтонгача кўчадан бери келишмасди. Василиса болаларни койир, жаҳл қилар, бироқ ҳеч йўриғига сололмасди. Нарх-наво кун сайин ошар, боши ишдан чиқмасди. Самсон ҳар қандай эшитган куйни шу заҳоти эслаб қо-ларди. У жуда ажойиб ҳуштак чалар, ҳуштак билан куйлар-нинг энг нозик оҳангларигача бемалол ифодалай оларди. Бир куни Самсон Катяга ҳозиргина эшитган куйини чалиб берди. Уларнинг атрофига бир нечта томошабин йиғилди. Катя акасининг енгидан тортқилай бошлади, бироқ у ҳеч нарсага эътибор бермай ҳуштагини чалаверди. Куй тугаганда уларнинг атрофини томошабинлар қуршаб олишган эди. Самсон уялганидан қизариб-бўзариб, орқасига тисарила бошлади. Шу пайт кимдир унинг оёғи остига сариқ чақа ташлади. Унинг кетидан ерга бир нечта чақа билан битта оппоққина ўн тийинлик келиб тушди.

Болалар ажабланиб бир-бирига қарашди, кейин ақлу ҳушини йиғиб олган қизча дарров ердаги тангаларни териб олди.

Шу кундан эътиборан улар оғизга тушишди. Катянинг жуда ҳам тиниқ, жарангдор овози бор экан, бир неча кун ичида болалар анча-мунча қўшиқларни ёд олиб, кўча-кўйда бемалол айта бошлашди.

Йўловчилар, тасодифий томошабинлар уларни бажону дил чақа-чуқа билан сийлашарди.

Тез орада артистлар жасур жангчию офитсерлар ҳақидаги қўшиқлар бўлакча қадрланишини билиб қолишди. Ўша кезлари бундай қўшиқлар кўп эди, болалар уларни дарров ёдлаб олишди.

Катя билан Самсоннинг бу ишидан хабар топган Васили-са уларни ўлгудек савалайман, уйдан ҳайдаб чиқараман, қамаб қўяман, деб пўписа қилиб кўрди-ю, кейин ён беришга мажбур бўлди. Болалар ҳар куни у бир ҳафта ишлаб топганидан кўпроқ пул олиб келишарди. Айниқса «Трансвал» деган қўшиқ жуда ҳам машҳур бўлиб кетди.

Артйстларнинг ўзига бу қўшиқ кўпроқ ёқар, сўзлари ҳам тушунарли эди, шу боис уни иштиёқ билан тез-тез ижро этишарди.

Бир куни кайфи ошиб қолган савдогар кўчада уларнинг қўшиғини эшитиб қолиб, ҳар бирига биттадан беш сўмлик тилла танга берди, кейин извошга ўтқазиб, роса шаҳар айлантирди, пировардида энг яхши ресторанга олиб кириб, саҳнадан ашула айтишга мажбур қилди.

Болалар бисотида бор қўшиқларини бир неча қайтадан ижро этиб, уйга жуда кеч қайтишди, хавотирланиб ўтирган Василисага шунча кўп ақча тутқазишдики, у анчагача пуллар ўғирлаб олинмадимикин, дея хавотирланиб юрди.

Шу кундан эътиборан болалар жуда тез оғизга тушиб кетишди. Энг яхши ресторанда қўшиқ айтишганидан кейин майда-чуйда кўнгилочар муассасалар бири олиб, бири қўйиб уларни таклиф эта бошлашди. Энди улар фақатгина панжа-ра орасидан ўтиш мумкин бўлган шаҳар богига катта дарвозадан кириб боришарди. Василиса аллақачон кир ювишни бас қилган, болаларини ўзи ишга кузатиб қўярди.

Артистларнинг бир йилгача омади чопди-ю, кейин ишидан путур кетди.

Яқиндагина одамларни ўзига жалб этадиган қўшиқлар-га энди биров қулоқ ҳам солмасди. Уларни ҳатто кичкина ресторану пивохоналарнинг остонасига ҳам яқин йўлатмай қўйишди. Яна шаҳар боғига боришдан бошқа илож қолмади.

Кўпинча томошабинлар уларнинг ашуласини охиригача эшитмасданоқ бошқа бирон янги қўшиқ.айтишдарини талаб қилишарди. Фақатгина улар севиб куйлайдиган «Трансвал» туфайли уч-тўрт танга тушиб турарди. Болалар янги қўшиқ-ларни билишмасди. Василисанинг жони чиқиб уларни текинтомоқ, ялқов деб уришаркан, охири қадимий қўшиқ китобини топди-да, болаларга ўргата бошлади. Лекин бу қўшиқлар оммалашиб кетмади. Самсон билан Катя илгари бирон марта қадам босмаган Дарёбўйига йўл олишди. Дарёбўйида бу қўшиқлар ортиқча қизиқиш уйғотгани йўқ. Дарёбўйиликлар Самсоннинг ғаройиб ҳуштаквозлигига маҳлиё бўлиб бир лаҳза тўхташар, бироқ қўшиқ сўзларини эшитгач, жаҳл билан тупуриб, нари кетишарди.

Артистлар бутун Дарёбўйини айланиб чиқишди, лекин ҳамма жойда ударни худди шундай совуқ кутиб олишди. Охир-оқибат ака-сингилни бир тўда бола ўраб олди-да, ҳуштагу қийқириқ билан то кўприккача қувиб боришди, устига-устак яна Дарёбўйига яқин йўлашса, ўлгудек савалашларини айтиб, пўписа ҳам қилишди.

Василиса яна кир ювишга мажбур бўлди. Аламидан артистларни томга қамаб, куни бўйи кўчага чиқмай кирларни пойлашни буюрди. Болалар бекорчиликдан зерикар, аллақачон ўзларининг ҳам кўнглига урган ашулаларни такрорлашарди. Кўп ўтмай янги овунчоқ топилиб қолди. Қоровулхона томига каптарлар келиб қўнишар, болалар уларга нон увоқ ташлаб ўтиришарди. Борган сари каптарлар кўпроқ учиб чиқарди-ю, тўппа-тўғри қоровулхона томига келиб кўнарди. Якшанбаю байрам кунлари Василиса бандиларни ўз майлига қўйиб берарди. Болалар ҳовлима-ҳовли, бозорма-бозор юриб, кечқурун беш-ўн чақадан ташқари бир сават бурда нон билан қотиб қолган бўтқа топиб келишарди. Ғамлаб келган бу нарсалар билан улар ҳафта мобайнида каптарларни боқишарди.

Каптарларнинг ҳаммаси ёввойи, бир қараганда бир-биридан фарқи йўққа ўхшарди, лекин кўп ўтмай Катя уларни ажратишни ўрганиб олди. Катя гумбазда яшаётган оқ каптарга кўпдан бери кўз солиб юрарди. Бу каптар шерикларидан баландлаб учар, черков устида ёлғиз парвоз этар, умбалоқ ошиб пастлар эди.

Самсоннинг каптарларга унча ҳуши йўқ эди. Онаси устидан қулфлаб қўйган пайтларда бекорчиликдан зерикар, бир бурчакка тиқилганча билган куйларини галма-галдан ҳуштакда чалиб чиқарди.

Оқ каптар қоровулхона устидан кунига бир нечта марта учиб ўтар, лекин томга қўнмай, жуда ҳам юксакда парвоз этарди. Катя бу кузда чордокда кўрган каптари эканига амин эди. Ниҳоят, каптар қоровулхона томига қўнган пайтда кўпдан зориқтирган қушни ҳуркитиб юбормаслик учун қимир этмай ўтирди.

Шундан кейин оқ каптар ҳар куни томга қўнадиган бўлди, бироқ ҳамма ёввойи каптарлар қизга ўрганиб, бемалол чордоққа кираверса-да, фақат бу хонаки қушгина эҳтиёткорлик билан четлаб юрар, ичкарига қадам қўйишга ботинмасди. Дастлаб уни кузда чордоқда кўрганман, деб ўйлаган Катя оқ каптар томга келиб қўнадиган бўлганидан буён иккиланиб қолди. Чиройли, патлари кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ, кўпчиган, узун думли бу каптар қуздаги патлари юлинган, чўлтоқ қушчага сира ҳам ўхшамасди.

Катянинг кўнглини чўктирувчи яна бир нарса аён бўлди: каптарнинг қанотига капалак нусха қилиб латта боғлаб қўйилгани бу қушнинг эгаси борлигидан далолат берарди. Шундай бўлса-да, барибир, у оқ каптарни яхши кўрар, ноннинг яхши бўлакларини унга илинарди.

Қизиқ каптар ҳеч қачон қўлга ўрганмайди, чордоққа ҳам яқин йўламайди, деган қарорга келган бир пайтда тўсатдан қуш унга эл бўлиб қолди.

Катя кундузги улушнинг охирги бўлакларини бергач, қорни тўйган каптарлар бир-бирлаб ташқарига йўл олишди. Бурчакда ўтирган Самсон паст овозда «Трансвал»ни ҳуштакда чаларди. Кутилмаганда оқ каптар бемалол ичкарига кириб, қизнинг олдига келди.

Даставвал Катя кўзларига ишонгиси келмади, ҳатто Самсон. ҳам мудроқликдан уйғониб, ҳайратдан анграйиб қолди. Ҳуштак овози тиниши билан каптар ҳушёр тортиб, орқасига тисарилди. Самсон ҳуштак чалиши билан у хотир-жам бўлди-қўйди. Орадан ярим соат ўтгач, оқ каптар қизнинг тиззасига чиқиб, бемалол этагидаги нон увоқларни териб ея бошлади.

Катя каптарбозларнинг қўлга тушган ҳар қандай кап-тарни ўзиники ҳисоблаб, қафасга солиб қўядигаи удуми борлигини билмас, фақатгина арзандасининг қанотига кир латта боғлаб қўйилганидан оғринди, холос. Қизча сочига тақилган қизил лентасини олди-да, кир латтани ечди.

Унинг этагига латтага қўшилиб, найча қилинган қоғоз тушди.

VI

Воробушкиннинг ялангликдаги устахонаси атрофига ҳар куни дарёбўйилик ўсмирлар тўпланишарди. Кейинги пайтларда иккита ёғоч ўриндиқ торлик қилиб қолди.

Болалар тагига ғишт ёки тахта қўйиб ерга жойлашишар, кичикроқлари эса қари толнинг пастки шохларига чиқиб, чуғурчуқлардек бир-бирига тикилиб ўтиришарди.

Улар елкасини елкасига тираб, бошини бошига қўйганча доира ҳосил қилишган, ўртадаги деворга суяниб ол-ган ягона ёши катта одам — Воробушкнидан кўз узишмасди.

Эртага бир неча кунга мўлжалланган кўп босқичли «Камо» деган ўйин бошланади, бугунча болалар Воробушкиннинг Камо лақабли машҳур Семен Аршакович Петросян ҳақидаги ҳикоясини тинглашяпти. Митканинг қулоғига гап кирманди: эртадаи у жанговар дружинага бошчилик қилади. Бир соат олдин ҳамма бир овоздан уни сардорликка сай-лади, қувонганидан у ҳамон ўзини босиб ололмас, ёд бўлиб кетган гапларни тинглашга сабри чидамасди. Митка хаёли-ни жамлаш ниятида сўзловчининг юзига тикилади. Бу қиё-фани уч йилдан бери ҳар куни кўради. Даставвал хунук туюлган чеҳранинг бадбурушлиги бора-бора сезилмайдиган бўлди. Бироқ бугун Воробушкиннинг юзи унга чиройли, ёшариб кетгандек кўринди, унинг гаплари Митканинг қулоғига кираётгани йўқ. У худди Воробушкиннинг суратини чизмоқчидек, юзини синчиклаб кўздан кечиради.

Воробушкин қоқчакак, юзининг териси таранг тортилиб, бир неча жойидан чуқур ажинлар тилимлаб ўтган. Қачонлардир қоқ иккига бўлинган бурун сал қийшиқ битган, оқариб турган жароҳат изи бурундан ташқари чап ёноқни ҳам кесиб тушган.

Митка шу тобда бу чеҳранинг нимаси ўзгарганини би-лишга интилади-ю, лекин уриниши зое кетади. Худди одатдагидек, ҳеч қандай ўзгариш йўқдек туюлади. Фақатгина ёноқларига билинар-билинмас югурган қизилликни ҳам дуд босгани учун пайқаш қийин, кўзлари эса... Воробушкиннинг кўзлари сал чақчайган, катта-катта.

Бугун бу кўзлар таҳдидли боқмас, балки ҳаяжондан чақ-наб турибди. Митка ёши улуғ дўстини илгари ҳам бир марта худди шундай аҳволда кўрган.

Баҳорда оқ каптар биринчи марта учиб келиб, каптархона тепасида умбалоқ ошиб учганда у худди ҳозиргидек ҳолатга тушган эди.

Тўсатдан ваъзхон гапидан адашиб, ўзини сал орқага ташлади-да, кўзларини юмди.

Унинг қовоқлари худди парранданикидек олдинга туртиб чиққан, дағал эди.

Воробушкиннинг боши ҳам тўсатдан аллақандай номаълум қушникига ўхшаб қолди. Шамойили ўзгарган бурни ҳам эгилиб, тумшуқ шаклини олади.

Барибир бу қуш бугун Миткага ҳар қачонгидек чиройлй туюлади. Биринчи марта қандай танишишгани ёдига тушиб, ҳикоя воқеасига сира мос келмайдиган жойда кулимсирайди.

Воробушкин гапини тугатиб, бир нуқтага тикилганча ўйланиб қолди.

Тингловчилар эшитган гаплари таъсиридами ё Воробушкин яна нимадир қўшимча қилади, деб ўйлашганиданми миқ этмай туришарди. Бироқ у лом-мим демади, деворга суянганча кўзларини юмди.

Шу пайт бу ҳикояни биринчи марта эшитаётган болаларнинг энг кичиги сўраб қолди:
— У киши чиройли бўлганми... Камо деганингиз?

Воробушкин кўзларини очиб, гўё савол берган болани қидираётгандек ҳаммага бир қур назар солиб чиқди.
— Бундай одамларга қараб тўймайсан,— деди ўта хотиржамлик билан.— Бошқаларни чиройли бўлишга мажбур эта билган одамлар ҳамиша гўзал.
— Бу нима деганингиз?— қизиқсиниб сўради Митка.
— Ҳалиги учиб келган оқ каптар эсингдами?

Митка бош ирғади.
— Унинг каптархонадаги бошқа каптарлардан фарқи йўқ. Осмонга кўтарилиши билан ундан кўзингни узолмай қоласан, унга қўшилиб бошқа қушлар ҳам бўлакча учишади. Камо ҳам шунақа, чинкаптарга ўхшаган одам.
— У киши тирикми? — деб сўради яна бояги бола-кай.

Воробушкин болакай ўтирган шохга кўз ташлаб, ҳудди ҳамма нарсага мана шу гўдак айбдордек жаҳл билан гап қотди:
— Тирик. Оғир жазога маҳкум этилганлар қамоқхонасида ётибди.

Митка Воробушкиннинг чеҳрасидаги бутун нафосат худди сидириб ташлангандек бирдан йўқолганини аниқ кўрди. Унинг юзини заҳар босиб, ёқимсиз тус олди, ҳатто тиртиғи чуқурлашиб, янада хунуклашиб кетди. Воробушкин чўнтагини ковлаштирди-ю, тамакисини тополмагач, уста-хонага кириб кетди.

Болалар шивирлашганча жойларидан жилмай ўтираверишди.

Тўсатдан болалардан бири қичқириб, сокин суҳбатни бузди.
— Болалар, ким келганини қаранглар!

Ялангликда, болалардан сал нарида Катя билан Самсон турарди.

Болалар бир-бирига кўз ташлашди, яқиндагина қувнб солинган малла артистларнинг яна Дарёбўйига, устига-устак уларнинг яланглигига келишга қандай ботинишганига ақллари бовар қилмасди.
— Учинчи марта бу ерга келишга юраги бетламайдиган бўлади. Яхшилаб таъзирини бериш керак.

Митка бу гапни худди катта одамдек қатъият билан айтиб, шошилмай ўрнидан турди.

Қайтиб кўзимизга кўринма деб таъзирини беришганидан кейин ҳам Самсон билан Катянинг бу ерга келиши болаларнинг назарида жазоланиши керак бўлган ҳаракат эди.

Меҳмонлар болаларга қўрққа-писа кўз ташлашганча ялангликни четлаб, устахона томон юришди. Ҳабашдек қоп-қорайиб кетган Митка биринчи бўлиб уларнинг йўлини тўсди. У юраётган жойида тўхтаган Самсонга яқин келиб, ўдағайлади:
— Хўш?

Самсоннинг лаблари оқариб, қоши асабий учди. У биров жонига ора киришидан умидвор бўлдими ёки қочишни мўлжалладими, ҳарҳолда ён-верига аланглади, оғирини бир оёғидан иккинчисига солиб, жойидан жилмай тураверди.
— Хўш?— янада таҳдидлироқ овозда сўради Митка, Катя олдинга ўтди-да, унинг қўлини нари суриб, Самсонни пана қилди. Юзига сепкил тошган малла қиз билан худди ҳабашдек қоп-қора бола бир-бирига тумшуғини тираганча туриб қолишди.

Митянинг орқасида лозим бўлса ёнини оладиган синашта дўстлари туришарди. Яқиндагина сардорликка сайланганидан ғурурга тўлган бола оғайниларининг олдида обрўсини туширмаслиги кераклигини яхши биларди-ю, бироқ нима қилиши лозимлигига ақли етмасди.

Қизча эса худди чапдаст муштлашувчидек оёқларини кериб, ўнг қўлини мушт қилганча рўпарасида чираниб турарди.

У орқасида яшириниб турган ожиз, чорасиз жигарини ҳимоя қилиш учун муштлашишдан ҳам қайтмаслиги шунн доққина аён эди.
— Нима дейилгани эсинглардан чиқдими?— деди Митка таҳдидни давом эттириш ниятида.
— Нега ёпишасан? Қоч, сенга ҳеч ким тегаётгани йўқ!— дея уни йўлдан суриб ташлашга уринди Катя.
— Нима, уришмоқчимисан?— Митя ҳам уни туртди. Бир неча дақиқагача улар жон-жаҳди билан бир-бирини турткилашди. Ҳар ким кўпроқ кучини ишга солишга уринар, ён бериш хаёлларига ҳам келмасди. Катя кутилгандан кўра бақувватроқ экан, Митя уни жойидаи қимирлатолмади. Ҳар бир турткисига жавобан у ўзиникидан кўра кучлироқ зарба олаверди.

Олишув чўзилиб кетди. Бир гал қиз шунақа туртдики, йиқилиб тушишига сал қолди. Орқадан пиқ этган кулги овози эшитилгач, Митя ночор аҳволга тушиб қолганини сезди. Митя бу малла қиз билан жиқиллашмоқчи эмасди. Аслида у қизнинг ашловдай ҳамроҳи, асосий ҳуштакбознинг таъзирини бериб қўймоқчи эди.

Агар ҳозир рўпарасида ўғил бола турган бўлганида нима қилиши кераклигини ўзи биларди-я.

Қиз бола билан уришишни у ҳамиша уят санар, айниқса, бугун ўзига эп кўрмасди.

Бироқ унга бўш келиш баттар шармандалик. Қиз йиғлаб юборса бошқа гап. Лекин рақибининг йиғлайдиган сиёқи йўқ. Ҳаяжон ва ғазабдан қизнинг мағиздек қизариб турадиган ёноғидан қон қочиб, юзидаги яккам-дуккам, катта сеп-киллари яққол кўзга ташланди.

Катя қизишиб кетгаиидан маҳкам тугилган мушти билан рақибини борган сари қаттиқроқ турта бошлади. Митя орқасига ўгирилолмасди. Ҳозир оғайнилари истеҳзоли кулим-сираб туришганини яхши биларди.

У ўзини босиб, бу нарсаларни ҳазилга йўйганча обрўсини сақлаб, чекинишга қарор қилди. Қизнинг қаттиқ муштига жавобан Митя фақатгина унинг бурнига чертиб қўя қолди.. Оғайниларининг бу ишини маъқулловчи кулгиси эшитилган бир пайтда шарақлаган овоз ҳоврига сув сепди.

Қиз қулочкашлаб туриб унинг юзига тарсаки туширди. Бу сафар томошабинлар хижолат бўлиб ўтирмай баралла кулиб юборишди. Аламидан Митканинг ранг.и қув оқариб кетди, у қизнинг адабини бериб, Дарёбўйидагилар қандай уришишини кўрсатиб қўймоқчи бўлди. У энди ўзини тийишга мажбур эмасди. Бу қиз ўғил боладан ёмон уришмас, тағин биринчи бўлиб мушт кўтарган эди.

У ўзини орқага ташлаб, кучининг борича мушт туширмоқчи бўлди. Бироқ уролмади — дуддан қорайиб кетган, мой юқи, йўғон, бақувват бармоқлар билагидан шаппа ушлаб олди.
— Нега қиз бола билан уришяпсан? Нега уни хафа қиляпсан?— Боланинг қулоғи остида Воробушкиннинг дўриллаган зардали овози эшитилди.— Қиз бола билан уришадиган сендақа зўрни қара-ю...
— Ўзи биринчи бўлиб бошлади-ку...— деди. Митка ўзини оқлаб.
— Нега уришяпсан? Тағин қиз бола эмиш,— дея Катя-ни койиди Воробушкин.
— Мен унга текканим йўқ, ўзи биринчи бўлиб бошлади.

Воробушкин совуқ нигоҳини Катядан Митяга кўчирди ва арзандасининг чап ёноғи ўнгига нисбатан қизариб кетганини, лабининг четига қон сизиб чиққанини пайқади. Қизча ҳамон қўлини мушт қилганича яна ҳезланиб турарди.
— Нега буёққа келдинг?— бирдан унга заҳрини сочди Воробушкин.— Нега келдинг, деб сўраяпман? Ашула айтиб бермоқчимисан?

Самсон Катянинг енгидан тортиб, бу баджаҳл, қўр-қинчли одамнинг олдидан нарироқ олиб кетмоқчи бўлди. Катянинг юзи баттар оқариб кетди-ю, лекин жойидан қи-мирламади. Воробушкин унинг лаблари пирпирай бошлаганини кўриб, дарров гап оҳангини ўзгартирди.
— Уришмаслик керак,— деди у мулойимлик билан.— Ўғил боланинг муштлашгани ёмон, қиз боланинг муштлашгани бутунлай шармандалик. Буёққа келмагин ҳам, уришмагин ҳам. Сенинг ашулаларингни ҳеч ким яхши кўрмайди, тушундингми? Энди тўғрисини айт, қорнинг очми?— деб сўради у тўсатдан меҳри товланиб.

Унинг юзи энди қўрқинчли туюлмас, ҳатто Самсон ҳам енгил тортиб, Катянинг қўлини қўйиб юборди.

Катя олдинга бир қадам ташлади-да, муштини Воробуш-киннинг нақ тумшуғи тагига олиб бориб, бармоқларини ёзди. Унинг кафтида найча қилинган кичкина қоғоз парчаси бор эди.
— Олинг, бу сизга,— деди қиз сусткашлик қилаётган Воробушкинни шошилтириб.

Воробушкин қоғозни бармоқларининг учи билан чимдиб олиб, кўз югуртириб чиққач, худди эси оғиб қолган одамдек қизга меровсираб тикилди. Қизнинг қўлидан ушлади-да, чурқ этмай устахонага судраб кетди.

Четдан қараганда баҳайбат, қоп-қора одамхўр қўлга туширган ўлжасини уясига тортқилаб кетаётганга ўхшарди.

Катя унга зўрға етиб юрар, бироқ юзида қўрқувдан асар ҳам йўқ эди.

Уларнинг орқасидан ҳаяжондан қалтираётган Самсон лўкиллаб борарди.

Уччовлон ялангликдаги болаларни ҳайрону лол қилган-ча устахонага кириб кетишди.

Самсон билан Катя устахонадан чиқишганда қош қора-йиб қолган эди. Улар ёлғиз эмасди. Ҳабашдек қоп-қора Митка меҳмонларни маррагача кузатиб қўйди. Болалар гўё эсини таниганидан буён яқин ўртоқ бўлишгандек гапла-шишаркан, худди катталардек қўл олишиб хайрлашишди. Қизча чап қўлини узатаркан, кулимсиради. Ўнг қўли яна мушт бўлиб тугилган, бироқ энди у қора болада душманлик ҳиссини уйғотмас, аксинча, меҳр билан тикилиб турарди.

Эртасига тонг ёришар-ёришмас жанговар дружина Дарёбўйи этагидаги дарахтзорга йиғилди.

Болалар бир соатча кутишди, лекин уларнинг йўлбошчиси Миткадан дарак бўлмади. «Политсия» дарахтзорни ўраб олганда улар қўл кўтариб, муҳлат сўрашди.

«Жандармлар» «миршаб» билан маслаҳатлашишгач, уларга бир соат муҳлат беришди.

Дружинадагиларнинг ҳаммаси ўз сардорини излаб чопиб кетди.

Устахонанинг эшигига қулф урилган эди.

Болалар яқин атрофдаги кўчаларни айланиб чиқишди, лекин на сардорни, на Воробушкинни топишолди. Улар ноилож дарахтзорга қайтиб, бошлиқ қочиб кетганини айтишди.

Кураш қолдирилиб, ҳамма баробарига қочоқни излагани йўлга чиқди. Сардор эса бу пайтда дарёнинг нарёғида эди. У ёввойи каптарларни тутмоқчига ўхшаб, ёпиб қўйилган қамоқхона черкови атрофида айланишарди. Ибодатхона эшиги олдидан унга қамоқхона рўпарасида лангар ташлаган қайиқ кўриниб турарди

Воробушкин кечгача сувга қармоқ солиб ўтирди. Балиқ қармоққа яқин йўламас, бироқ балиқчи овдан воз кечмас, сув бетида қалқиб турган пўкакка эмас, қамоқхона тепаси-да учиб юрган каптарларга тикилиб ўтирарди.

У дов-дастгоҳини йиғиштирган пайтда қармоққа умуман чувалчанг илинмагани маълум бўлди.

Бу фаромушлик уни ажаблантириб, кайфиятини бузгани ҳам йўқ.

Қайиқни қозиққа боғларкан, аллақандай куйни ҳуштакда хиргойи қила бошлади, у камдан-кам бундай кайфиятга тушарди.

Шу пайт эрталабдан бери ўз сардорини излаб юрган жанговар дружина Воробушкинга дуч келди.
— Камо қочиб кетди!— дея чуввос солди ҳаяжонланган бир неча овоз.

Воробушкиннинг қўлида занжир тушиб кетди ва жонсараклик билан орқага ўгирилди.
— Бу гапни қаердан топдинглар?— деб сўради Воробушкин совуққина.
— Эрталабдан бери қидирамиз, ҳеч қаерда йўқ. Биласанми, Воробушкин, биз ўрмонда кутиб турдик, лекин у келгани йўқ. Устахонага борсак, қулф экан.

Воробушкин гапни охиригача эшитмади, ўгирилиб қа-йиқнинг занжирини олди-да, ҳалқага қулф солмоқчи бўлди. Бироқ қулф ҳадеганда мўлжалга илинмади, калит ҳам ҳадеганда жойига тушиб, бурала қолмади.

Ниҳоят, қайиқни боғлаб қўйгач, у қаддини ростлаб сўради:
— Демак, алдабди-да? Энди нима қилмоқчисизлар?
— Биз бошқа сардор сайлашга қарор қилдик. Камо дўстларини алдамайди.
— Балки эсидан чиқиб қолгандир?
— Камо ҳеч нарсани эсдан чиқарган эмас.
— Тўғри қарор қилибсизлар,— дея уларнинг фикрини қувватлади Воробушкин.

Уйга қайтишаётганда улар Миткага дуч келишди.

У овдан икки қўлини бурнига тиқиб келарди. Омадсиз балиқчи билан овчи шодон кўз уриштириб олишди.

Жанговар дружина тўла-тўкис ҳолда улар билан бирга одимларди.

Ҳеч ким сардорга лом деб сўз қотмади, ҳатто унинг пай-до бўлганини пайқамаганга ўхшашарди.

Воробушкин болалар билан устахона яқинида хайр-лашди.
— Бугун кеч бўлди, эртага келинглар, қарорингларни амалга оширамиз.

Митка олдин Воробушкинга, кейин ўз сафдошларига назар солди, бироқ Воробушкиндан садо чиқмади, жангчй-лар эса ўз бошлигига қараб ҳам қўймай, бурилиб кетишди.
— Биз сени... қочоқ сифатида ўзгартиришга қарор қилдик,— дея тушунтирди Воробушкин болалар нари кетишгач.

Митка бирдан юлқиниб, болаларнинг орқасидан югурди. Воробушкин уни тўхтатишга уринмади ҳам.

Митка йигирма-ўттиз қадам жойгача бориб тўхтади. Огайниларининг орқасидан бир оз тикилиб тургач, шошил-май изига қайтди. Воробушкиннинг ёнига келгач, чўнтагидан худди кеча Катя олиб келгандек найча қилинган хат чиқариб катта кишилардек маъноли кулимсиради.

Воробушкин хатни авайлаб оларкан, узоқ вақтлик дўстлиги бадалида биринчи марта боланинг елкасидан қучди. Митка бошини кўтариб Воробушкиннинг ёшариб, чиройли бўлиб кетганини кўрди.

Эртасига кечки пайт Дарёбўйининг деярли ҳамма боласи ўзларига янги бошлиқ сайлагани устахона олдига йиғилди. Уларнинг орасидаги собиқ бошлиқ гап-сўзларга қўшилмай ўтирарди.

Жангчилар унга эътибор беришгани ҳам йўқ. Янги сардор танлаб, ҳар кимга вазифа тақсимланган пайтда ҳам у ҳеч кимнинг эсига келмади.

Жиззаки, иззатталаб Митка бу ишларни ўта хотиржамлик билан кузатиб ўтирарди. Воробушкин унга бир неча бор кўз ташлаб, юзида на афсус, на ранжиш ифодасини кўрди.

Митка болаларнинг гапларига астойдил кулоқ солар, ора-чора розилигини билдириб, бош ирғаб қўяр, худди катта кишилардек, ўзини бу ерда юз бераётган аҳамиятсиз воқеаларга қизиқмаётгандек тутарди.

Мўлжалланган қизиқарли ўйинни ўйнаш насиб этмади. Эрталаб дарахтзорга келган болалар осиб қўйилган одамга дуч келишди. У заводда ишлайдиган, сиёсий қарашлари учуи бир неча марта қамоқда ётган, бутун Дарёбўйига танил-ган киши эди. Энди у икки қўлини ёнига тушириб, тилини чиқарганча бошини қийшайтириб турарди. Оқ пахтаси чиқиб кетган шишадек йилтироқ кўзлари билан у худди оёги остидан нимадир излаётганга ўхшарди.

Унинг орқасига «Иуда»[4] деб ёзиб қўйилган эди.

Политсиячилар жасадни кўздан кечиришгач, олиб кетиш-ди ва шу куниёқ яна қамоққа олишлар бошланди.

Эртасига эрталаб, тонг ёришар-ёришмас турли овозлар-даги гудок чалиниб, ишчилар заводга томон оқиб кела бошлади. Лекин одамлар бугун қўлтиғига тугунчаларини тиқиб югуришмас, худди байрамдагидек оҳорли кийиниб, бамайлихотир юришарди.

Одамлар корхона дарвозалари олдида тўдалашиб, юрол-май тўхтаб қолишди.

Саф оралаб ҳар хил гап-сўз, қичқириқлар эшитила бошланди.
— Иш ташлаймиз! Қамоққа олинганларни чиқариб юборишмагунча иш бошламаймиз!

Завод эгалари ўша куниёқ жандармерия полковнигининг Ҳузурига киришди.

Ранги заҳил, турқидан касаллик ёғилиб турган полковник уларни ўтиришга таклиф этаркан, кулимсираб сўради:
— Ҳа, ташвишга қолдингларми?

Завод эгалари уч киши эди. Уларнинг энг семиз, энг бетоқати худди бу саволдан қаттиқ ҳақоратлангандек қизариб, йўғон гавдасига ярашмаган ингичка овозда чийиллади:
— Биз армия учун, мудофаа учун ишлаяпмиз! Шошилинч буюртмалар олганмиз, сиз ишчиларни қамаб, ғалва чиқаряпсиз, бизга халал беряпсиз!
— Ташвишланманглар, жаноблар, ташвишланманглар,— илмоқли гап қотди полковник.— Мен ҳам мудофаа учун хизмат қиламан, ишонинглар,— у суҳбатдошларига бир-бирлаб кўз югуртирди.
— Ахир биз иш ташлаш чўзилиб кетишига йўл қўёлмаймиз. Буюртмани вақтида етказиб бермаганимиз учун жарима тўлаймиз, полковник,— бу сафар босиқлик билан тушунтирди хомсемиз.

Полковник бошини қийшайтирганча қулочини ёзди.
— Мен савдогар эмасман, жаноблар, лекин бир нарсани — фойданинг чиқими ҳам борлигини биламан,— полковник яна бошини кўтариб, ҳаммага бирма-бир кўз ташлади.— Агар бу ғалаённи тўхтатишнинг чорасини топсанглар, сизлардан ғоят миннатдор бўламиз, жаноблар.
— Муҳтарам полковник, Петр Владиславович,— ҳасратомуз нола қилди хомсемиз.— Ахир улар қўлга олинганларни қамоқдан чиқариб юборишни талаб қилишяпти. Бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди. Қамоқхона сизнинг ихтиёрингизда-ку.
— Сизлар иш ҳақини оширамиз, деб кўринглар, балки ён босишар,— дея маслаҳат берди полковник.
— Сиз яна одамни майна қиляпсиз,— хомсемиз қизариб-бўзариб ўрнидан турди.

Шериклари ҳам ўриндан қўзғалишди.
— Ҳозир юрагимизга ҳазил-мутоиба сиғмайди. Биз армиянинг буюртмаларини бажаролмаяпмиз. Ҳозироқ ҳарбий министрликка телеграф орқали хабар қиламиз.
— Қўйинглар, хафалашиб юрмайлик, жаноблар,— деди полковник муросасозлик билан.— Мен сизларнинг ҳам манфаатингизни ҳимоя қиламан. Бу ғалаён кўпга бормайди. Гапимга ишонаверинглар. Уларнинг бошлиқлари йўқ. Ҳаммаси уёқда... қамоқда. Агар биз ён босиб, лоақал бир қисмини чиқариб юборсак, кейин нималар юз беришига кафиллик беролмайман. Ҳозирча бу гап икки-уч кунда бир ёқли бўлади... Ўтиринглар, нега тик турибсизлар, жаноблар?

Улар уруш, маҳаллий ва тахт янгиликлари ҳақида бир оз гаплашиб ўтиришгач, дўстона хайрлашишди.

ВИИИ

Айтилган икки-уч кун ҳам, кетидан яна тўрт кун ҳам ўтди. Иш ташлаш барҳам топгани йўқ. Завод эгалари бир оз сабр қилишгач, яна полковникнинг ҳузурига отланишди. Уларни ротмистр кутиб олди. Полковник касал экан. Рот-мистр хижолат бўлиб ғалаёнчиларнинг орасида йўл кўрсатувчилар топилиб қолганини, энди уларни аниқлаш зарур-лигини, бу ишни тез орада амалга ошириб, ғалаёнга дарров барҳам берилажагини айтди.

Бироқ политсиянинг ғалаёнчилар йўлбошчиларини топиб, қамоққа олишга уринишлари зое кетди. Йўлбошчилар ўзларини мутлақо фош этишмади.

Тажрибали изқуварлар ҳам нима қиларини билмай боши қотди. Шу пайтгача улар бу қадар пухта ниқобланган ташкилотга дуч келишмаган эди. Иш ташловчиларнинг ҳар бир хатти-ҳаракати пухта ўйланган режага асосланган бў-либ, ўқ томирини топишнинг сира иложи йўқ эди. Деярли бир-бири билан гаплашмаётган бир неча минг иш ташловчи битта одамдек иш тутарди. Дарёбўйиликлар худди ишга келгандек завод олдига йиғилишар, штрейкбрехер[5] ларни ҳамжиҳатлик билан қувиб солишарди.

Фақат довдир Воробушкингина бир четда юрар, болаларга қўшилиб кўча-кўйда тентирар, улар билан каптар учирар, кўпинча эртадан кечгача дарёга қармоқ ташлаб ўтирарди.

Дудуқ бола билан малласоч қиз Дарёбўйига ўрганиб қолишди.

Катя Митя билан бирга жамоа каптархонасига бемалол кириб-чиқиб юрар, табиатан қизғанчиқ, такаббур бола бу қизнинг каптархонага эга чиқиб қолганидан оғринмасди. Катталар эса дарёнинг нарёғидан келган бу болаларга ёвқараш қилишарди.

Дарёбўйиликлар шу кунларда ҳар қандай ёт кимсадан ўзларини олиб қочишар, ҳатто ҳамма жойга бош суқиб, изғиб юрадиган малла болаларга ҳам шубҳа билан боқишарди.

Бир куни, иш ташлаганлар завод дарвозаси олдида тўпланган пайтда, Самсон билан Катя ашула айтиб беришмоқчи бўлишди. Лекин тўдадагилар уларни оғиз очгани қўймай чуввос солишди:
— Ҳайда-а! Нима бор экан уларга! Шундоқ ҳам қонига ташна бўлиб турибди одам!

Лекин болаларга яқин турганлар уларни ҳайдашга шошилишмади.
— Трансвалъ, хрансвал!

Ватаним менинг,— қўнғирокдек овозда берилиб куйлади қизча. Самсон худди хушовоз қушдек ажойиб ҳуштак чаларди. Шовқин-сурон бирданига тинди-қолди:

Тўнғич ўғлим оқсоч мўйсафид,
Аллақачон ўлди жангда.
Кенжам эса ўн уч ёшида,
Талабгор бўлди жангга.

Бутунлай ёд бу қўшиқ ҳозир аллақандай нозик туйғуларга таъсир этиб, хаёлларни тўс-тўс қилар, шубҳаларни йўқотиб, олдингисидан бошқача, бутунлай янги фикр уйғотарди.

Шу қадар жимлик чўқдики, ҳатто тўдаюшг энг охирида турганларга ҳам ҳар бир сўз, ҳар бир оҳанг бемалол етиб борар, жимликни ора-чора эшитилган чуқур хўрсиниш бузиб қўярди холос.

Болалар ашуласини тугатиб, жимиб қолишди. Одамлар эса уларнинг яна куйлашини кутиб, сўзсиз тикилиб туришарди. Лекин артистлар бошқа қўшиқ айтишмади. Шунда томошабинларнинг кўпчилиги чўнтакларини ковлаштира бошлашди. Аллақачон ҳар бир тийин ҳисоб-китобли бўлиб қолган эди.

Ерга дастлабки беш тийинлик жиринглаб тушиши билан қизча дарров пулпи олиб, эгасига қайтарди.
— Ие, ҳа? Камми?

Қизча бош чайқади, кейин худди катта кишилардек бо-сиқлик билан жавоб берди:
— Иш ташлаш тугасин, кейин... Ҳозирча пулсиз айтаверамиз.

Ўшандан буён болалар уларга эл бўлиб кетди, ҳатто яхши кўриб, «маллавойлар» деб атай бошлашди.

Кунлар бир-бирини қувиб ўтар, политсия билан изқувар-лар ҳамон ғалаёнчиларнинг бошлиқларини топишолмасди.

Дарёбўйиликларнинг ейишга нони қолмадию, бироқ ҳамон ишлашдан бош тортишарди.

Жандармларнинг жиғибийрони чиқар, пойтахтдаги бошлиқлар бу аҳволдан норози эканликларини баён этишарди.

Фақатгина қамоқхона бошлиғи яйраб юрарди.

Маҳбуслар худди ташқарида бўлаётган воқеалардан хабари йўқдек ўзларини ҳаддан ташқари хотиржам тути-шардн.

Кейинги пайтларда ҳатто энг жанжалкаш маҳбуслар ҳам юввош тортиб, итоатгўй бўлиб қолишди. Жанжал, тўполону бебошликлар бутунлай барҳам топди.

Маҳбусларнинг ҳаммаси қамоқхонага ўрганиб, шароитга мослашиб қолганга, тақдирга тан бериб, озодликни бутунлай хаёлидан чиқариб юборганга ўхшашарди.

Қамоқхона бошлиғини полковникнинг ҳузурига чақиртиришди. У ҳарбий либослари торлик қилиб қолганидан терга ботганча қамоқхонадаги тинчлик-хотиржамлик ҳақида ахборот берди. Хўппасемиз, хум бошида биронта туки қолмаган, семизлигидан юмилиб кетган қисиқ кўзли, юзи баркашдек бу одам худди буддага ўхшарди.

У оромкурсида ўтираркан, бошлигининг ҳурматини жойига қўяр, лекин ўзини қадр-қимматини биладиган одамдек тутарди.

Бошлиқ-жандармерия полковииги, қотма, неча ёшдалигини билиб бўлмайдиган, заҳил юзи унниққан, калта кесилган қорамтир сочлари типратикондек хурпайган одам — ёзув столининг орқасида ўтирарди.

Унинг кекирдаги туртиб чиққан ингичка бўйни бошиии тўғри тутиб туролмайдиганга ўхшар, полковник калласини икки қўллаб тутамлаганча дум-думалоқ, жигарранг кўзларини қамоқхона бошлиғидан узмасди.

Қамоқхона бошлиғи гапини тугатиб, жим қолгач, полковник ўрнидан турди, ходимига қарамай, уёкдан-буёққа узоқ юрди, кейин кескин бурилиб, яқин келди-да, худди биринчи марта кўраётгандек кўздан кечира бошлади.

Ўзини эркин, бепарво тутиб ўтирган қамоқхона бошлиғи бирдан ўзгарди.

Унинг ранги бўзариб, кўкариб кетди, лунжини шишириб, ўтирган жойида жуссасини бир пайтларидаги хипча ҳолига келтиришга беҳуда уринди.

Полковник бир-бирига яқин жойлашган жигарранг кўз-ларини ходимига тикиб тураверди.
— Демак, сизнингча қамоқхонада тинчлик-хотиржамлик ҳукм сураётган экан-да?— паст, лекин ҳиссиз овозда, Ҳар бир сўзга алоҳида урғу бериб сўради у.
— Худди шундай!— қамоқхона бошлиғининг овозида илгариги қатъият йўқ эди.
— Демак, сиз маҳбусларингизнинг ташқари билан алоқаси борлигидан бехабарсиз?

Қамоқхона бошлиғининг кичкина, қисиқ кўзлари аста-секин катталаша бошлади, яна бир лаҳзадан кейин қўрқув ва ҳайратдан дум-думалоқлашиб, кўрғошин тусини олди-да, полковникка бақрайиб қолди.

У чурқ этолмас, фақат семиз, қон томиб турган яноғининг пайлари билинар-билинмас учарди.
— Мен қамоқхонанинг ташқари билан доимий алоқаси борлигйдан хабардорман. Доимий алоқаси бор. Тушунарлими?— дея таъкидлаб сўрарди жандарм.
— Буиақа бўлиши мумкин эмас,— қамоқхоиа бошлиғи худди лабини қимирлатмасдан гапира оладиган одамдек бўғиқ овозда гап қотди-ю, бирданига бўшашиб, жиққа терга ботди.
— Рост айтасиз, бу нарса бўлмаслиги керак, лекин бахтга қарши алоқа ўрнатилган.

Полковник айтаётган нарсаларининг ўзига тариқча алоқаси йўқдек ҳамон бамайлихотир гапирарди.

Қамоқхона бошлиғи бамисоли мурвати бураб юборилгандек ўрнидан туриб кетди. Жиққа терга ботиб, оғир тортган бу одам кичкинагина, қотма жандарм олдида худди безгак тутгандек тишлари такиллаб, қалтирай бошлади.
— Бу гапга ишонишдан бош тортаман,— йиғламоқдан бери бўлиб минғирлади у.— Шунча йиллик хизматим мобайнида бунақа воқеа бўлган эмас. Бирон хатога йўл қўймадикмикан?
— Ўзингизни босинг!— деди полковник сал юмшаб.— Афсуски, мен янглишмаётганимга тўла асос бор. Зудлик билан ким воситачилик қилаётганини аниқлаш керак. Биронта хизматчингиздан гумонингиз йўқми?
— Жаноб полковник, бизда ҳар бир одам юз марта чиғириқдан ўтказилган! Ҳаммаси эски хизматчилар! Бундай хаёлга боришнинг ўзи мумкин эмас...— хўрликдан қамоқхона бошлиғининг овози титраб кетди.
— Сиз ҳаддан ташқари ишонувчансиз. Бизнинг иши-мизда бу гуноҳи азим,— полковник шартта унинг гапини бўлиб, яна хонада уёқдан-буёққа юра бошлади.

Ўша кундан эътиборан қамоқхона бошлиғининг ҳаловати йўқолди. Уни ҳар куни полковникнинг ҳузурига чақир-тиришар ва у ҳар сафар қамоқдагиларнинг ташқаридагилар билан алоқаси борлигига яна бир карра амин бўлиб қайтарди.

Қамоқхонада айғоқчилар изғиб юришар, бундай алоқани фош этган одамга мукофот ваъда қилинган эди.

Назоратчилар энди маҳбуслардан кўра кўпроқ бир-бирини пойлашар, ҳагто қамоқхонада ишлайвериб пихини ёрган эски ходимларни ҳам ишга келиб-кетишаётганида тинтиб кўришар, худди жиноятчидек шир-яланғоч қилиб, кийим-кечакларини текшириб чиқишарди.

Бирданига маҳбуслар ҳам текширувдан ўтказилиб, тинтиб чиқилди.

Полковникнинг шахсан ўзи қамоқхонага келиб, йўлакда сассиз айланиб юрар, ҳар бир одамни кузатар, ҳамма нарсани сўраб-суриштирарди. Ҳатто назоратчилар унга «Сассиққўзан» деб лақаб ҳам қўйишди.

Кечаси қамоқхонадаги ҳар қандай фаолият тўхтаган, маҳбуслар ўрнига кирган пайтда шу қадар жимлик чўкардики, ҳатто юмшоқ поябзал кийган назоратчилар билинтирмай келиб, тирқишдан мўралашлари қийин бўлиб қолди.

Назоратчилар кундузги ташвишлардан ҳориб-чарчаб, юмшоқ ўринда дам олишар, деворлар секин тиқиллар, элас-элас эшитилувчи овозлар бир дақиқа ҳам тинмасди.

«Қамоқхона телеграфи» тўхтовсиз ишларди.

Тиқирлаган овоз хонадан-хонага ўтар, маҳбуслар бир-бирини янгиликлардан хабардор қилишарди.

Эрталаб ва кечқурун доғ сув билан кечки овқат тарқатиладигаи пайтда навбатчи назоратчи банд бўлар, қамоқда узун соқол қўйиб юборган паст бўйли, озғин маҳбус дарчани очар, секингина ҳуштак чалганча оқ каптарни боқарди.

Оқ каптар энди одатдагидан уч ҳисса кўп овқат ерди. Уёқда, гумбаз остида, тўсин панасидаги похолу навдалардан қурилган уяда катта, узун тумшуқли иккита оч полапон ютоқиб ётарди.

Чинкаптар билан кичкина пўпакли кулранг каптар уларга тўхтовсиз озиқ ташишарди. Полапонлар тез улғайишар, егани юқ бўлмас, шу боис дам-бадам овқат талаб қилишарди.

Чинкаптар шериклари билан ҳовлида дон изламас, Дераза токчаси-ю, қоровулхона чордоғида овқат мўл-кўл эди, лекин шунга қарамай очофат болаларини тўйғазолмас, эртадан кечгача ўрганган жойларига зир қатнарди.

Найча қилиб, қаноти остига боғлаб қўйиладиган хат учишига халал бермасди.

Бундай хатлар баъзан кунига бир неча мартадан алмашар, лекин уларнинг вазни билан ҳажми сира ўзгармасди.

Қамоқхона бошлиғи жандармерия бошқармасидан чиқиб, уйига пиёда қайтди. Бугун полковник кўрслик қилиб, ер тепинди.

Қирқ йиллик хизмати мобайнида бошлиқлар у билан биринчи марта шундай гаплашишди. Қалтис вазият уни дадиллантириб юборди, полковникка ўз одамларининг ка-филини олажагини шартта айтди-қўйди.
— Ходимларимнинг мутлақо айби йўқ. Ҳаммасини ўзим танлаб олганман. Уларни йиллаб синовдан ўтказганман, ҳар бирига каллам билан жавоб бераман. Ходимларим орасида инқилобчилар йўқ, жаноб полковник, улар ҳеч кимга воситачилик қилишмайди.
— Бўлмаса, зағизгон думида хат ташиб юрган экан-да, шундайми?

Полковник тутақиб, ер тепинганча бақириб-чақирди.
— Сиз бу лавозим учун қариб қолмадингизмикин, деб қўрқаман!— деган хитоб эшитилди хонадан чиқаётган қамоқхона бошлиғининг орқасидан.

У извошчини жўнатиб юборгач, пиёда кетаркан, яқиндагина бўлиб ўтган гап-сўзларни эслади. Кейинги ҳафталар ичида у бирданига чўкиб қолди. Семиз лунжларини таранг тортиб турган териси, лорсиллаган бағбақаси қат-қат қатланиб, шалвираб тушди. Ҳатто одат тусига кириб кетган ҳарбийчасига ўктам юришларидан асар ҳам қолмади. Қадди букчайиб, кичрайиб қолди, оёқларини судраб босганча майда қадам ташлаб секин одимларди.

У қамоқхона ҳовлисида худди видолашаётгандек таниш бинонинг майда-чуйдасигача диққат билан кўз югуртирди.. Бошлиқнинг таҳдиди уни гангитиб қўйди, ўзини аллақачон ишдан бўшатилгандек ҳис этарди.

Умрининг асосий қисми шу қамоқхона билан чамбарчас боғлиқ. У қирқ йил муқаддам унтер офитсер унвонида истеъфога чиқиб, шу ерга ишга келди. Бу давр ичида касбдошлари бир неча бор алмашинди.

Қўлидан минглаб маҳбус ўтди. Бу ерга эндигина мўйлаби сабза урганда келиб, мункиллаб қайтиб кетганларни ҳам кўрди.

Бу орада қамоқхона уч марта қайта қурилди, жиҳозларни, тартиб-қоидаларни, одамларни ўзгартиришди. Лекин у ҳеч қаёққа кетмади.

Қирқ йиллик хизмати мобайнида бирон марта танбеҳ эшитгани йўқ, қоидада кўзда тутилмаган биронта тартибсизлик қилмади, ҳеч қачон кўнгилчанликка йўл қўймади.

Раҳбарлар хизматларини муносиб тақдирлашди, йигирма йил ичида у кичик назоратчидан энг яхши қамоқхонанинг бошлиғи даражасига кўтарилди. Ундан иш ўргангани келишарди. У политсияда ҳамиша энг камёб одамлар қатори қадрланарди, мана энди тўсатдан қариб, кераксиз бўлиб қолибди.

Тўғри, у бемалол пенсияга чиқиб кетиши мумкин, бироқ бу нарса шунча йилдан бери ўрганиб қолган чекланмаган имтиёзлар ўрнини боса олармиди?

Қирқ йил ичида у қамоқхонага сингиб кетди, ҳовлининг ҳар бир бурчаги унга таниш, қадрдон, хотираларига уйқаш эди. Бу ерга келгунча ўтган умрини у сира ҳам эсламасди, эҳтимол бир неча кундан кейин қадам босиши тақиқланар.

У чоғда қадрдон ҳовлини, панжарали дераза ўрнатилган майда-чуйдасигача таниш деворларни, ҳатто дераза раҳнаю пештоқларда изғиб юрадиган мана бу каптарларни ҳам қайта кўриш насиб этмайди.

Қамоқхона бошлиғининг димоғи ачишиб, ёноғига еш оқиб тушди. У шоша-пиша чўнтагидан катак дастрўмол олиб силкитди-да, кўзини артди.

Ҳовлининг турли чеккасидан бирон нарса берармикин деган илинжда каптарлар ёпирилиб келишди.

Мўйсафид чўнтагини ковлаштирди, каптарларга увоқ ташлай туриб, ўйланиб қолди.

Ҳар куни каптарларни боқадиган ўзидан олдинги бошлиқ ёдига тушди. Ўшандан буён каптарларнинг қанча авлоди ўтиб кетди. Бу қушларни у ҳам яхши кўрарди.

Каптарлар нақ оёғи остида ўралашиб юришарди. Нимаси биландир унга ўхшаб кетадиган семиз кўк каптар думини ёйганча асфалтни супуриб, мода каптарнинг орқасидан эргашиб юрарди.

Мўйсафид унга тикилиб қолди.

Бошлиқнинг: «Зағизғон думида хат ташиб юрган экан-да»,— деган таънаси ёдига тушди. Тўсатдан йилт этган фикрни илғаб олишга уриниб, кўзларини пирпиратди, кап-тарларга бутунлай бўлакча қизиқиш билан тикилди. Паррандалар қамоқхона устида галалашиб учишар, деразалар раҳига, пештоқларга қўниб, ҳовлида йўрғалаб юришарди. Мўйсафид худди йўлини давом эттириш олдидан юки оғирлик қилиб ҳориган отдек, бош чайқаганча хонасига кириб кетди.

Эртасига эрталаб кекса қамоқ назоратчиси яна ҳовлида пайдо бўлди.

Ҳали жуда барвақт, қуёш дарё орқасидан эндигина кў-тарилиб келар, қиялаб тушаётган нур деворларга худди сарғимтир доғдек чапланиб қоларди. Шабнам тушган қорамтир асфалт йилтирар, ҳовли сатҳию томлардан енгил ҳовур кўтариларди.

Мўйсафид девор тагидаги қуёш тафтида исиб қолга жойни танлади. Худди мушукдек кўзларини қисиб, шапкасини ечди-да, думалоқ ярғоқ бошини офтобга тутди.

Жандарм либосидаги хизматчи катта қора идишни олиб чиқиб, мўйсафиднинг ёнида турган курсига қўйди.

Кўп ўтмай қамоқхона устида дастлабки каптарлар кўн ринди. Туни билан очиққан қушлар гумбаздан ҳовлига қа раб ўқдек учишарди.

Кўпларининг уясида полапонлари чирқирашар, ота-она лари кўпроқ озиқ ғамлаб олишга ошиқишарди. Улар ҳа кунгидек ўзларини уёқдан-буёққа уриб югурмас, бетоқатли билан ҳовли рўясидаги увоқларни териб олгани шошили шарди.

Мўйсафид идишнинг қопқоғини очиб, қуюқ қилиб пи ширилган сўк бўтқадан ёғоч қошиқни тўлдириб олди-да ерга сочиб, каптарларни чақирди.

Кечагина унинг оёқлари остида ўралашган катта кў каптар овқатга биринчи бўлиб ташланди. Ёнидаги каптарнинг тумшуғи тагида турган каттагина луқмани олиб, лиқ этказиб ютди-ю, яна тумшуғини чўзди. Тўсатдан худди бир нарсадан чўчигандек тепага сапчиб, қанотларини силкитди, бироқ юқорига кўтарилолмай қанотларини ёйганча бўт қанинг устига қулади. Яна беш-олтита каптар пайи тортишаётгандек титраб-қақшаганча унинг ён-верида чўзили қолишди.

Мўйсафид бўтқани бамайлихотир қошиқлаб оларкан ҳовли рўясига сочиб чиқди. Орадан чорак соат ўтар-ўтмас ҳаммаёқ каптарларнинг ўлигига тўлиб кетди.

Маргумуш солиб пиширилган бўтқа тил торттирмай ўлдирарди. Кечга бориб гумбаз бутунлай ҳувиллаб қолди.

На шовқин-сурон, на безовта қанот қоқишлар, нажот учун муттасил кураш саси келар, фақатгина чекка-чеккадан оч қолган полапонларнинг зорланиб чийиллашлар эшитилар, тўсинга қўниб турган ёлғиз оқ каптар секин-секин силкиниб қўярди.

Пўпакли кулранг каптар биринчилар қатори қари кўк каптар билан ёнма-ён ҳовли ўртасида узала тушди.

Черков қоровулхонасининг томига сепилган дон ш бўйича ейилмай қолиб кетди.

Самсон билан Катя куни билан каптарларнинг йўлиг кўз тикишди, бироқ улардан дарак бўлмади.

Болалар эрталаб каптарлар галалашиб қамоқ томон учи ўтишганини кўришган, лекин биронтаси ҳам изига қайтгани йўқ. Фақатгина чинкаптар икки марта учиб келди-ю, кечга яқин гумбаз остига кириб кетди.

Бошқа каптарларнинг қамоқхона тепасида ҳам, черков устида ҳам қораси кўринмади.

Бу нарсадан хабар топган Воробушкин безовталаниб қолди. Эртасига ҳали қуёш кўтарилмасидан у балиқ овига отланди, қайиқни қамоқхона рўпарасидаги эски жойида тўхтатди.

Лекин бу сафар кўп балиқ овлагани йўқ, ҳали қуёш чиқиб улгурмасидан қирғоқ томонга қараб эшди. Қамоқхона билан черков оралиғида муттасил учиб юрадиган каптарлар гала-сидан ном-нишон йўқ эди. Фақат ёлгиз оқ каптаргина қамоқхонадстида бир кўриниб, очиқ дарчадан ичкарига кириб кетди.

Воробушкин қайиқдан сакраб тушди-да, худди орқасидан биров қувлаётгандек уйига қараб чопди.

Уйига етиб келгач, кеча тайёрлаб қўйилган юпқа қоғозни очиб, шоша-пиша бир неча жумла ёзди.

Бир дақиқадан кейин Митка черков қоровулхонаси томон ўқдек учди.

Кундузи ўз хонасида ўтирган қамоқхона бошлиғи деразадан оқ каптарни кўриб қолди. Каптар ҳовли тепасида бир айлангач, пештоққа келиб қўнди. Мўйсафид сўк бўтқани олиб ҳовлига чиқди.

Пештоққа қўниб турган каптар ғойиб бўлган эди.

Қамоқхона бошлиғи хонасига кириб, яна ўз ишлари билан машғул бўлди.

Бир оздан кейин бошини кўтариб, яна ўша каптарга кўзи тушди.

Чинкаптар илгариги жойига қўниб, силкина-силкина патларини тозаларди. Мўйсафид бу нарса рўё эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун кўзларини пирпиратди, бироқ ҳовлига чиққанида яна каптарни учратмади.

Сирли равишда кўриниб, ғойиб бўлаётган каптар қамоқхона бошлиғини қизиқтириб қўйди, у куни бўйи хаёлидан чиқмади.

У дераза олдида ўтириб, каптарни кута бошлади. Қуш фақат кечки пайт учиб келди.

Мўйсафид яна сўк бўтқани кўтариб, шоша-пиша ҳовлига чиқди.

Каптар чеккадаги хоналардан бирининг деразаси тагида турарди.

У саҳоват билан тутилган сўк бўтқага қайрилиб қарамади ҳам, дераза раҳида ҳурпайганча бўшашиб турар, жойидан қимирлагиси келмасди.

«Беҳ... беҳ...» деган овозни эшитиб, у эринчоқлик билағ пастга қараб қўйди, кейин оғзини катта очиб, қанотларинк ёзиб керишди.

Найча қилиб, қанотининг остига боглаб қўйилган хат лип этиб кўринди, қари назоратчининг мушукникидек ўткии кўзлари шу оний лаҳзада уни илгаб улгурди.

Худди ток ургандек сапчиб тушди, қўлидаги идишни ташлаб, бино ичкарисига кириб кетди.

Бир оздан кейин у милтиқни чангаллаганча томга чиқди-да, пусиб, каптарнинг пайдо бўлишини кута бошлади.

Чинкаптарни ундан бошқалар ҳам кутишарди.

Қамоқхонадан икки юз одимча наридаги пастак қоровул хона томида Самсон билан Катя унинг йўлига кўз тикиб ўтиришарди.

Воробушкин кечаёқ уларга чинкаптардан кўз-қулоқ бўлиб туришни, назардан қочирмасликни буюрди.

Қора Митка ҳам черков атрофида айланиб, каптарга кўз солиб юрарди.

Болалар чинкаптарнинг гумбаздан чиқиб кетганини кўришди, энди унинг қайтишини бетоқатланиб кутишарди.

Қамоқхона томидаги мўркон орқасида пусиб ўтирга милтиқли кишини улар бараварига кўриб қолишди.

Каптар эса шошилмас, полапонларининг қорнини тўйғазгани учун гумбаз остига киргиси келмасди. Қорни тўй чинкаптар дераза раҳида патларини силкитиб тозаларкан, ҳазми таом қиларди. Кейин қанот қоқиб, оҳиста учди-да шу заҳоти томдаги уёқдан-буёққа бориб келаётган узуга сояга кўзи тушиб, бирдан юқорига ўрлади.

Болалар томдаги киши милтиқ қўндоғини елкасига тираганини кўришди.

Чинкаптар ҳам уни пайқаб, янада шиддат билан тепага қараб учди.

Милтиқли киши узоқ мўлжал олди. Болаларнинг кўнгли да милтиқ отилмаса керак, деган умид уйғонди. Тўсат дан чинкаптар худди бир нарса туртиб юборгандек қалқи кетди, шу заҳоти кетма-кет отилган иккита ўқ овози эши тилди.

Каптар йўналишини ўзгартирмади, фақат қанотларин тез-тез силкитганча янада юқорига ўрлай бошлади.

Самсон Катянинг қўлига ёпишди, ҳаяжондан гапирол май ҳадеб бармоғи билан каптарга ишора қиларди.

Каптар эса ботаётган қуёш нурида оппоқ қанотларини товлантирганча худди қамоқхона назоратчиларининг атайлаб жиғига тегмоқчидек олдинга эмас, ўқдек юқорига қараб учар, ҳаво бўшлиқларига сингиб кетмоқчидек кичрайгандан кичрайиб борарди.

Тўрт жуфт кўз унинг парвозини кузатиб, киприк қоқмай турарди.

Кекса қамоқхона назоратчиси баланд том тепасида милтиқни чангаллаб турарди. Энди отган ўқи каптарга тегиши даргумон. Самсон билан Катя пастак бинонинг томида нафасини ичига ютганча қимир этишмасди. Митка эса черковнинг эшиги тагида тош қотган.

Тўсатдан чинкаптар худди кўзга кўринмас тўсиққа дуч келгандек қотиб қолди, сўфитўрғайдек бир жойда муаллақ туриб, қанотларини пирпиратди, кейин шалвираганча чир-пирак бўлиб, пастлай бошлади. Аввалига секин, кейин отилган тошдек шувиллаб учди.

Қизчанинг юзи докадек оқариб кетди. Самсон кафтлари билан юзини яширганча оҳ деб юборди.

Чинкаптар чир-чир айланиб, борган сари пастлар, болалар эса ҳали ҳам унинг бирданига қанотларини кенг ёзиб, бир тўлғаниб яна кўкка парвоз этишидан умидвор эди.

Ана, у кўз олдиларидан лип этиб ўтди-ю, буталарни шатирлатганча ерга гурс этиб тушди.

Шу заҳоти иккала том билан черков олдида турганлар кўздан ғойиб бўлишди. Самсон билан Катя ҳаммадан олдин етиб келди.

Ўқ теккан каптар узун, оппоқ қанотларини ёзганча ер бағирлаб ётарди.

Унинг ҳали ҳаёт асари сўниб улгурмаган мунчоқдек дум-думалоқ қора кўзлари болаларга ҳайрат билан тикилиб турарди. Катя қамоқхона дарвозасининг тамбаси сурилиб, дарвоза очилгунча ҳамда югуриб келаётган қадам товушлари яқинлашгунча каптарни қўлига олиб улгурди.

Қамоқхона бошлиғи ҳаммадан орқада қолди. Баланд бўйли икки жандарм ундан олдин етиб келди.

Ҳозиргина отилган қуш тушгаи жойдаги ўтлар сал-пал эзилиб, ерда биттагина оқ пат тушиб ётарди. Жандармлар ҳовли билан боғни тит-пит қилиб юборишди, ҳатто залварли осма қулф урилган қоровулхонанинг деразасидан ичкарига мўралашди, лекин каптарнинг бирон бир нишонаси топилмади.

Қоровулхона ҳам, ҳовли билан боғ ҳам ҳувиллаб ётар, фақатгина пастак зинада ўтирган озғин, малла бола пирпираган йилтироқ кўзларини назоратчилардан узмасди.
— Каптар қани?— ҳали нафасини ростлао улгурмаган қамоқхона бошлиғи болага ўдағайлади.

Бола қўрққанидан кўзларини пирпиратиб, миқ этмай ўтираверди.
— Каптар қани? У шу ерга келиб тушганини ўз кўзим билан кўрдим,— ҳаяжону тез югурганидан кекса назоратчи ҳали ҳам нафасини ростлаб ололмасди.

У ўзини тутолмай қолди, жун босган семиз қўли беихтиёр боланинг томоғига ёпишди.
— Каптарни қаёққа беркитдинг, тезроқ гапир, ярамас, бўлмаса худди итнинг боласидек бўғиб ташлайман.

Бола дарров ўзини четга олди, бироқ йўғон, калтабақай бармоқлар елкасидан маҳкам тутамлаб улгурди.

Самсон тўсатдан орқага бурилди-да, назоратчининг сержун қўлига ёпишиб, бошмалдоғини ғарч этказиб тишлади. Тиши этдан ўтиб, суякка бориб етди. Қамоқхона бошлиғи-нинг ўрнида бошқа одам бўлганда дод деб юбориши турган гап эди. Бироқ у секингина иҳраб, бармоғини тортиб олди-да, боланинг юзига мушт солиб, ағдариб юборди.

Самсон шу заҳоти ирғиб ўрнидан турди. Йиқилиб тушмаслик учун зинанинг панжарасини икки қўллаб ушлаб олди, оғриғу аламдан хира тортган кўзларини золим назоратчига тикканча ғўлдираб, қон туфлай бошлади.

Мўйсафид бамайлихотирлик билан яна мушт туширди. Бола ағдарилиб тушди, юзини ерга босиб, бошини чангаллаганча қимир этмай ётаверди. Бироқ уни ўз ҳолига қўйишмади. Бошмолдоғидаги оғриқ зўрайиб, қон сизиб чиққач, мўйсафид қутуриб кетди. Икки хафтадан бери жонидан ўтаётган алам бирдан жунбушга келиб, сиртга тепадиган аҳволга келди.

У боланинг гарданидан чангаллаб, ердан узиб олди.
— Бўғиб ўлдираман бу ярамасни,— дея вишиллади у шалвираб турган чалажон танани аёвсиз силкитаркан.

Боланинг ёрилган лаблари орасидан кўпик аралаш қон сизарди.

Ёнма-ён турган жандарм чидаб туролмай бошлиғининг енгини тортди.
— Кўп азият чекманг, жаноблари. Соқов-ку бу бола, сал эси пастроқ. Бекорга ўзингизни қийнаяпсиз.

Қамоқхона бошлиғи бармоқларини ёзди. Самсон худди қум солинган қопдек ерга шалоп этиб тушди.

Жандармлар ён-атрофни яна бир карра тинтиб чиқиш-гач, қуруқ қайтиб кетишди.

Кичкинагина қоғозга унинг отаси қуйидаги сўзларни ёз-ган эди: «Бугун ялпи очлик эълон қиламиз, сизлар билан бирга курашяпмиз. Улар сиримиздан хабардор бўлиб қо-лишди. Ёзишмани вақтинча тўхтатинглар».

Катя каптарни бағрига босганча боланинг ёнига келиб қотиб қолган кўзларини ундан узмай серрайиб турарди.

Кўйлагининг каптарни босиб турган жойида думалоқ қизғиш доғ пайдо бўлган эди.

Ёлгнзоёқ йўл жар ёқалаб иланг-биланг буралиб кетган. Йўлнинг бир томонн ўт босган поёнсиз ўтлоқ, иккинчи томонидаги жар тубида эса кенг, тезоқар дарё гувилларди.

Сўқмоқдан йигирма чоғли бола юриб келарди.

Кечаси қисқа муддатли сел ёғиб ўтган.

Эндигина кўтарилган қуёш тафти ҳали ерни селгатиб улгурмаган, лекин ўтлоқдаги жониворлар ҳаётга ҳамду сано ўқмрди.. Қаердадир, юксак-юксакда кўзга кўринмас сўфитўрғайлар тўлиб-тошиб куйлар, ҳавода, ўтлар орасида, бу-таю дарахтларда сон-саноқсиз қушлар сайрарди... Минглаб асалариларнинг овози қушлар хонишини босиб кетолмас, лекин айни вақтда уларнинг сас-садосига қўшилмай бир меёрдаги авжпардада ғувулларди.

Ҳаммаёқда сон-саноқсиз капалаклар қанот қоқишар, ҳатто ҳамиша пана-пасқамда гимирлаб юрадиган ола-була ўргимчагу қурт-қумрсқагача офтобда тоблангани гиёҳлар-нинг учига чиқиб олишган эди. Ер селгигани сайин ўт-ўлан, гул, рутубат аралаш асал ҳиди гуркираб анқирди. Кўтарилаётган ҳовур худди булутдек бир жойга йиқилар, юксак-юксакда учиб юрган калхатлар эса қорамтир нуқталарга ўхшаб кўринарди.

Пастдаги дарёда якка-ёлғиз бир киши оқимга қарши эш-как эшарди.

Болалар оқимга қарши сузаётган қайиқнинг ҳаракатига мослаб гап-сўзсиз, оҳиста қадам ташлашарди.

Шаҳардан уч чақиримча нарида, ўтлоқ этагидан оқиб ўтган сой катта дарёга келиб қўшиларди. Шу ерга етганда қирғоқ бирдан юқорига ўрлаб, бурундек туртиб чиққан, ҳаддан ташқари тик жарга бориб туташарди.

Болалар ёпирилиб сув бўйига тушишди. Воробушкин қайиқни буриб, қирғоққа чиқди.

У қайиқдан тўрт бурчак тунука қути олиб, Катяга узатди. Қизча қутини авайлаб олди-да, сўқмоқдан юқорига қараб юрди.

Қолганлар турнақатор тизилиб, унинг орқасидан эргашди. Белкурак кўтарган Воробушкин сафнинг орқасида юриб келарди.

Тепалик устида танаси ғадир-будир, баҳайбат эманлар ўсиб ётар, совуқ шамол ернинг гардини супуриб, шохларни шипшийдам қилиб кетган, дарахтларнинг остини худди кўп-чиган жундек калта, дағал ўт қоплаган эди.

Қизча ялангликка етгач, қутини ерга қўйди.

Митка Боробушкиндан белкуракни олиб, чурқ этмай чуқур ковлашга киришди. Белкурак қум аралаш юмшоқ ер-га осонгина ботарди, чуқурча ёнида бир зумда сарғимтир тупроқ уюми пайдо бўлди.

Қизча тиззалаб темир кутини очди.

Қутидаги янги тўшалган ўтлар устида ўққа учган оқ каптар ётарди.

У кўзларини юмганча бўйнини ғалати букиб, жонсиз қанотларини жуфтлаб олган эди.

Митка дам олмай, жуда тез ишларди, ҳаш-паш дегунча бир газ келадиган тўрт бурчак ўра тайёр бўлди.

Қизча эҳтиёткорлик билан қушнинг бошини тўғрилаб қўйди.

Митя қутини олиб, секингина чуқурга туширди.

Болалар давра қуриб, қабрни ўраб олишди-да, боши бошига теккундек бўлиб, пастга тикилишди.

Қуёш юқорига ўрлаб, қаттиқроқ қиздира бошлади. Бирин-кетин қушларнинг уни ўчиб, ўзларини соя-салқинга олишди.

Болаларнинг юзида бир хил, беадад ғусса муҳрланиб қолган эди.

Улар лабларини қаттиқ қимтиганча қилт этишмас, шу туришида қуйиб қўйгандек бир-бирига ўхшаб кетишар, ҳаяжондан энтикиб-энтикиб нафас олишарди. Қаердадир, дарёнинг нарёғида бир қуш тариллаганга ўхшаш овоз чиқариб сайрарди.

Орадан ярим соатча вақт ўтса ҳам ҳеч ким жойидан қимирламади, бироқ тўсатдан эшитилган шивирлаш худди буйруқдек жаранглаб, ҳаммани Катяга юзланишга мажбур қилди.

Эски курткасининг этагини ғижимлаб, эзғилаётган Самсон қўрқув тўла кўзларини Катянинг оғзига тикиб, киприк қоқмай турарди.

Қизча ҳеч нарсани сезгани йўқ. Совуқ нигоҳини оқ каптардаи узмай лабларини оҳиста қимирлатарди.
— Попнинг хотини!— Митканинг жони чиқиб, тескари қараб олди.

Бирдан Самсоннинг кўзлари чарақлаб кетди. Курткасини ўз ҳолига қўйиб, шодбн бош ирғай бошлади.

Лабларнинг қимирлашидан Катя нималар деяётганини Самсон илғаб олди; қизнинг оҳиста шивирлашига ҳуштакда секин-секин чалинган таниш оҳанг жўр бўлди. Бундан руҳланган қизнинг овози кучайиб, қатъийлашди, бора-бора уиинг лабларидан учаётган сўзларни бемалол тушуниш мумкин бўлиб қолди:

Тўнғич ўғлим оқсоч мўйсафид,
Аллақачон ўлди жангда.
Кенжам эса ўн уч ёшида,
Талабгор бўлди жангга.

Қизча овозини баралла қўйиб куйлай бошлади:

Ота, қўймас номусга сени,
Ўғлинг синов онида.

Shart boʻlsa, Vatan uchun

Кечар азиз жонидан.

Қўшиқ борган сари кучайиб, авжга чиқарди. Уларга олдинига журъатсиз, кейин янгидан-янги дадил, янгроқ овозлар жўр бўлди.

Шу пайтгача бир четда турган Воробушкин қўшиқни эшитганидан кейин болаларнинг ёнига келди. Қизча узоқ вақтдан бери ичига ютиб турган кўз ёшлари тирқираб кетди. Ўғил болалар эса ҳали ўзларини тутиб туришарди.

Катянинг кумуш қўнғироқ жарангидек тиниқ, ингичка овози бошқаларникидан бўлакча янграрди.

Унга бирин-кетин ўғил болаларнинг овози қўшилди. Энди ҳамманинг кўзидан шашқатор ёш оқарди.

Фақатгина Самсон ҳеч нарсани кўрмас, қамоқхона бошлиғи уриб, шишириб юборган юзини тепага қаратганча бор маҳоратини ишга солиб, ҳуштак чаларди. Бироқ ёрилган лаблари амрига итоат этавермас, куй титраб, нотекис чиқарди:

Юрт боишга иш тушди,
Синов бўлди — қабоҳат.
Аёллар, бизни дуо —
Қилинг, бўлгай ижобат.

Катя энгашиб қопқоқни олди-да, қутини ёпди. Ердан бир сиқим тупроқ олиб, чуқурга ташлади.

Бошқалар ҳам гўрга тупроқ ташлай бошлашди. Энди ҳамма йиғлар, бироқ бу ишидан хижолат чекишни хаёлига ҳам келтирмасди.

Қабр тупроққа тўлган пайтда Воробушкин нутқ сўзлади:
— Йиғламанглар, болалар. Чинкаптар инқилоб учун қурбон бўлди. Ҳаёт учун курашиб, жонини фидо этди. Йиғламанглар, болалар,— у бир оз жим тургач, қўшимча қилди: — Дунёда шу қушга ҳавас қиладиган одамлар ҳам бор.

Воробушкин хотиржам кўринса-да, овози бўғилиб, қал-тираб чиқди.

Қора Митка Катянинг ёнига келиб, қўлидан, тутди-да:
— Эшитдингми, йиғлашнинг кераги йўқ,— деди қизга тасалли беришга уриниб.— Каптар фидо бўлди... — у гапини охирига етказолмай нари кетди.

Қуёш аёвсиз қиздирарди. Чор-атрофга янада теран сукунат чўкди. Ҳатто дарёнинг нарёғида сайраётган қуш ҳам ўзини соя-салқинга уриб, жимиб қолди. Фақатгина ўтлоғу дарё устидаги юксак самода қора нуқтага айланиб қотиб қолган калхатлар сассиз-садосиз парвоз этишар, қабр устига тупроқ тортаётган болалар тўхтовсиз ҳиқиллашарди.


  1. Пономар - православ черковидаги паст унвонли руҳоний.
  2. Воробушкин —«Чумчуқбоев» деганга ўхшаш сўз ўйини бор фамилия.
  3. Картсер — Бир кишилик шароити оғир қамокхона.
  4. Иуда — устози Исо пайгамбарга хиёнат қилган шахс.
  5. Трейкбрехерлар — иш ташлаганларга хиёнат қилганлар.