OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЛи Ми Е
Асар номиЎғринча дарс (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Корейс адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Ли Ми Е
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОтабек Йўлдошев (корейс тилидан)
Ҳажм4KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2011/07/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўғринча дарс (ҳикоя)
Ли Ми Е

Болалик чоғларимда қўшни ховлида бир қўли йўқ бола яшарди. У ўн икки ёшлар чамаси бўлиб, биз мактабга борадиган махалда ўз уйининг томига чиқар ва ховлимизни томоша қилиб ўтирар эди. Кимдир ўзига нигоҳ ташлаётганлигини сезса, шу заҳотиёқ ўзини панага олар, негадир одамларнинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилар эди. Баъзан дадамга:

-Дадажон,анови боланинг қўли йўқ экан. Шунинг учун мактабга олишмаган экан, - дердим мен. Дадам эса афсус билан бошини сарак-сарак қилиб қўярди.

Бир куни кечқурун дадам ертўлада ётган синиқ стол-стулни олиб чиқди ва болға-мих олиб таъмирлашга тушди. Стол «оёқчали» бўлгач, ховлининг қоқ ўртасига ўрнатди.

-Қани, қизим, бери кел! – дея чақирди дадам. – Бугундан бошлаб мен ўзим мана шу жойда сенга дарс бераман.

Shunday qilib kechalari dadmning q    o’li ostida dars qiladigan bo’ldim. Qor yoki yomg’irli kunlardan tashqari har kuni dadam menga shaxsiy muallimlik qilar edi. U qo’limga kitob tutqazarkan:

-Қани бугун мактабда ўрганганларингни баланд овозда ўқиб бер-чи, - дерди.

Мен эса вақт алламахалга қадар кучаниб-кучаниб китоб мутолаа қилардим.

Бир куни дадам ишдан келиб, гап топиб келди:

-Қизим,қўшни бола бу ердан кўчиб кетарканми?

Кундузи қўшни ховли олдида юк машинасини кўргандим.

-Ҳа, шунақа бўлса керак,дедим мен.

-Тушунарли, - деди дадам афсус билан. – Ишқилиб қаерга борса ҳам ўқишни ташлаб қўймасинда болакай.

Мен дадамнинг сўнгги сўзларини унчалик тушунмадим. Лекин буни орадан бир неча йил йиллар ўтгачгина англадим.

Кунларнинг бирида уйимизга почта орқали бир қутича олиб келишди. Юборувчининг номи ҳам, манзили ҳам номаълум.Дадам ҳайронлигини яширолмай қутичани аста очди. Қутичадан янги бир китоб ва хат чиқди.

«Йигирма йил аввал сизга қўшни ховлида яшаган бир ногирон болани эслай оласиз,деб умид қиламан», деб бошланади хат. «Ўшанда ховлингизда қизингиз билан олиб борган дарсларингизни яширинча кузатиб, жуда қизиққанлигимдан томда ўтириб таълим олган эдим. Кеч бўласа-да миннатдорчилигмни қабул қилинг».

Ўша нимжонгина ногирон болакай дадамнинг ховлидаги дарсларини эшитиб, ўрганиб, бу ердан кўчиб кетгандан сўнг ҳатто университетга ўқишга кирибди. Қутичадаги китобни ўша ногирон бола ёзганлигига ишонгим келмасди. Ўша куни дадамнинг хонасидаги чироқ тонггача ўчмади.