OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЛуқмон Бўрихон
Асар номиСинов муддати (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Луқмон Бўрихон
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм12KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/18
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Синов муддати (ҳикоя)
Луқмон Бўрихон

Олди ойнабанд, серҳашам бино эшигидан отилиб чиққан Жасур аланглаганича Собирни излади. Дўсти йўлакча бўйидаги ёғоч ўриндиқда ўйчан ўтирган экан.
— Собир! — деб қичқирди Жасур мармар зиналардан сакраб-сакраб тушаркан. — Суюнчи бер, мен ўтдим, суҳбатдан зўр ўтдим!

Собир қувончдан ял-ял яшнаб турган дўстининг қўлини самимий сиқиб, жилмайди.
— Табриклайман, жўра, омадингни берсин.

Собир ва Жасур болаликдан қалин дўст. Бир маҳаллада ўсиб-улғайишган, синфдош. Жасур ҳийла маҳмадона, Собир эса анчайин оғир-вазмин. «Ҳечқиси йўқ, — дея ҳазиллашарди адабиёт муаллими, — икковлашиб бир бутун одам бўласизлар».

Аммо тақдир уларни аста-секин ажратиб бормоқда эди. Собир мактабдан сўнг институт эшигига осилиб кўрди. Бироқ туппа-тузук билими бўлса-да, омад бўлмаса қийин экан. Собир кетма-кет икки йил «йиқилди». Сўнг ҳарбий хизматга чоғланди. Қарангки, бу хаёлчан йигитчадан омад яна юз ўгирди; тиббий кўрик пайти Собирнинг соғлигидан аллақандай қусурлар топишди. Кўзи андак хирароқ эмиш. Аскарликка ҳам арзимаган Собир анча пайт ўз-ўзидан хафа бўлиб юрди, қўли ишга бормади. Бироқ ич-ичидаги аллақандай аланга ҳали-ҳали сўнмаган эди. Собир қандайдир буюк, қандайдир эзгу ишлар қилишни истарди. Шу орзулар уни оёққа турғазди. Ўзини анча-мунча қўлга олган Собир тағин китобларга ёпишди, бўш вақтлари томорқада куймаланди (Ахир тирикчилик ҳам керак-да.) Шу орада Жасур ҳарбийдан қайтди. У мактабни амал-тақал битиргани учунми, ҳарқалай, қадрдон жўрасига ўхшаб институтлар бўсағасида кўзёши тўкиб юрмади, ўзини савдога урди. Ҳаракатчан, тилли-жағлигина бўлгани учунми, ҳарнечук, топиш-тутишдан ёлчиди. Бироқ туйқус ҳарбийликка ишқи тушиб қолди. «Ўша ёқда қолиб, катта қўмондон бўлиб кетаман» — деб мақтанганди Жасур жўраларига, аскарликка жўнаётган пайт. Аммо муддати тугадию негадир ими-жимида қайтиб келди. «Нега қолмадинг, мақтанишинг бошқача эди-ку!» дея биров сўрамади, Жасурнинг ўзи ҳам ёрилиб ҳеч кимга ҳеч нарса демади. Пишиққина-да, қурмагур.

Ҳарбий хизматдан қайтган Жасур икки ой ялло қилиб юрди. Бир куни Собир иккови туман марказидаги клубга кинога тушишди. Роса қизиқ, ур-сур, қувди — қочди кино қўйилаётган эди. Филм чўкаётган кемани қутқаришга отланган бир жанговар отряднинг саргузаштлари ҳақида экан. Отряд аъзоларининг жасорати, чапдастлиги икки дўстни обдон энтиктирди. Улар томошадан сўнг ҳам хийла вақт ҳаяжонларини босолмай, кино тўғрисида гаплашиб кўчаларни кезишди. Бир пайт катта йўл ёқасидаги паннодаги ёзувлар Собирнинг диққатини тортди. Андоқ оёқ илиб, битикларни ўқишга тутинди.
— Нималарни ёзибди? — деб бетоқат сўради Жасур, чарс-чурс писта чақаркан.
— Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг туман бўлими хизматга таклиф этибди.
— Йўғ-э?!
— Ҳа... агар хоҳласанг сени олишса керак, шартларига какраз тўғри келасан. Ҳарбийда бўлгансан, қадди-қоматинг ҳам зўр.

Жасур ҳам ҳовлиққанича ёзувларни ҳижжалаб-ҳижжалаб ўқишга тутинди. Ҳалигина кўрилган кино таъсириданми, ё ҳамишаги жўшқинлиги сабабми, ҳарнечук, унда қутқарув хизматига иштиёқ уйғонган эди.

Eртаси куни икковлон тағин туман марказида пайдо бўлишди. Жасур тегишли жойга ҳужжатларини топширди.
— Сиз-чи, сиз хизматга киришни хоҳламайсизми? — деб сўради Собирдан кулранг мундир кийган, баланд бўйли, дўнгпешона киши.

Собир елка қисиб, ерга қаради.
— Шартларингизга тўғри келмайман.
— Армияга бормаган, сал-пал соғлиги чатоқроқ, — шоша-пиша қўшиб қўйди Жасур ҳам.

Масъул киши алланечук таажжубланиб дўстларга бир-бир кўз югуртириб чиқди.

Мана, ўша кундан бери ҳам роппа-роса икки ой ўтди. Жасурни минг бир чиғириққа солишди, ҳарқалай, у «бутун» чиқди.

Бугун эса бир талай хизматга киришга чоғланган ёш-яланглар қатори Жасурни ҳам суҳбатга чорлашган экан. Икковлон эрталаб етиб келишди. Ниҳоят...
— Роса қойил қилдим-да ўзиям, — деб мақтанарди Жасур, ҳануз қувонганидан қайнаб, — суҳбат олаётган бошлиқларнинг оғзи очилиб қолди.

Ҳа, Жасур чиндан ҳам суҳбат чоғи гапни эшиб ташлаган эди. Ҳатто узун стол орқасида қатор ўтириб бўлғуси ходимни кетма-кет саволга тутаётган масъуллар ҳам анчайин шошиб қолишди.
— Яхши, — деди ниҳоят тўладан келган, тепакал бошлиқ Жасурнинг ҳужжатларига алланеларни қайд этиб, — чиройли гапларнинг яримгинасини амалда кўрсатсангиз ҳам сиздан тузук хизматчи чиқади. Хўп, ҳозирча синов муддати билан ишга оламиз. Душанба куни эрталаб шу ерда бўлинг.

Жасур хушхандон ташқарига чиқди.

Мана, дўсти билан уйга қайтмоқда. Уларнинг қишлоғи туман марказининг шундоққина биқинида эди. Атиги тўрт-беш чақирим келади. Шу сабаб яёв кетишмоқда.
— Ҳозир бизникига бориб ювамиз, — деди Жасур Собирнинг елкасидан қучиб. — Лекин жўра... шартларга тўғри келмаслигинг ёмон бўлди-да, эсам... иккимиз...

Собир жилмайди.
— Қўявер, мен яна ўқишга уриниб кўрмоқчиман.

Теваракка ғира-шира шом қоронғуси инмоқда эди. Икковлон катта йўл ёқалаб боришмоқда. Марказ ҳам ортда қолди. Бир пайт ёнгиналаридан елиб ўтган эскигина «Жигули»нинг олд ғилдираги «пақ» этиб ёрилиб кетди. Машина мувозанатини йўқотиб, ўнгу сўлга кескин чайқалдию йўл ёқасидаги ариққа ёнбош қулади. Чанг-тўзон кўтарилди.

Икки дўст таҳлика ичида бир зум ҳангу манг қотди.
— Югурдик! Ёрдам берамиз! — деди Собир, энг аввал эс-ҳушини йиғиб олиб.

Бироқ кўзлари ола-кула Жасур унинг енгидан силтаб тортди.
— Гарангмисан?! Ҳозир портлайди, бензини тўкилиб кетган! Ундан кўра қочдик... эсам гувоҳ бўлиб қоламиз.

Аммо Собир дўстининг қўлини силтаб ташлади-да, автоҳалокат томон югурди.
— Эй, тўхта, тўхта тентак! — дея қичқирди унинг ортидан Жасур. — Ўргилдим сендай қаҳрамондан!

У шартта ўгирилиб қишлоқ томон чопди: «Тезроқ, тезроқ даф бўлиш керак. Ҳозир портлаб кетади! Бир камим органма-орган сўроқ бериб юришми?!»

Жасур ҳаш-паш дегунча шом қоронғусига қоришиб кўздан йўқолди.

Собир ҳансираганча етиб борганда «Жигули»нинг ердан узилган ғилдираклари аста-секин айланиб турар эди. Кабина ичидан узук-юлуқ товушлар, инграшлар эшитилди.

Собир машинанинг орқа эшигини бир амаллаб очди. Ичкарида тўрт киши бор экан. Ҳайдовчи ва олд ўриндиқдаги киши афтидан беҳуш кўринарди. Машинанинг пешойнасига қон сачраган.
— Раҳмат, ука, — аранг сас берди орқа ўриндиқда тиқилиб ётган йўловчилардан бири, — қани қўлимдан тортиб юбор, кейин икковлашамиз.

{{break}]

Jasur orqa-oldiga qaramay, qoqila-surila uyiga yetib oldi. Oyoq-qoʻllari dagʻ-dagʻ titrar, yuragi bejo urar edi. U oʻzini bosish uchun hovlidagi joʻmrakdan hovuchlab-hovuchlab suv ichdi, yuzini yuvdi. Shu payt ichkaridan onasi otilib chiqdi.
— Jasurjon, keldingmi bolam, shoʻrimiz qurib qoldi!
— Ha, tinchlikmi?!

Onasi shoʻrq-shoʻrq yigʻlab yuz-koʻziga roʻmolini bosdi.
— Dadang taksida ketayotib avariyaga uchrabdi. Hozir kasalxonadan telefon qilishdi. Yura qol, tezroq boraylik. Aytgancha, Sobir joʻrang oʻsha yerda ekan, baraka topsin.
— A, nima?!

Hangu-mang qotgan Jasurning boʻgʻzidan arang shu sas chiqdi. U koʻz oʻngi qorongʻulashib devorga yelkasini tirab, turib qoldi.

«Маърифат» газетасидан олинди.