OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифЛюис Керролл
Асар номиАлиса мўжизалар мамлакатида (эртак)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Британия адабиёти
Бўлимлар
   - Абсурдизм
Муаллифлар
   - Люис Керролл
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Эртаклар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонМ. Зоҳидова
Ҳажм24KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/11/19
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Алиса мўжизалар мамлакатида (эртак)
Люис Керролл

Ёз кунларининг бирида Алиса қуюқ сояли дарахтнинг катта шохида оътирар, опаси эса дарахт тагидаги майсада унга тарих китобини оъқиб берарди. Алисанинг қулоғига гап кирмайди, чунки у суратсиз китобларни яхши кўрмайди-да.

– Алиса, диққат билан эшит. Дунода суратсиз бўлса ҳам жуда қизиқ китоблар кўп, – деди опаси.

– Бу оламда балки шундайдир, – ҳаёлга берилганча жавоб берди Алиса. – Лекин менинг оламимда, агар у мавжуд бўлса, ҳамма китоблар фақат суратли бўлади.

Алиса ўзининг Дина лақабли кичкина мушукчасини ушлаб олди-да, дарахтдан тушди:

– Менинг оламимда сен Миёв эмас, балки Раҳмат, Алиса хоним деган болардинг. Менинг оламим – Можизалар Мамлакати деб аталган бўлар эди.

Бирдан у шу атрофдан югуриб ўтиб кетаётган Оқ Қуённи кўриб қолди. Қуён костюм кийиб олган, қўлида каттакон соат. У соатга қараб, вақтни билиш учун тўхтади.

– Вой, – қичқирди у, – кеч қолаяпман, кеч қолаяпман!

– Қизиқ, – ҳайрон бўлди Алиса, – Қуён қаерга кечикиши мумкин? Демак, жуда муҳим учрашув экан-да?

Қиз йўлка бўйлаб Қуён ортидан югурди.

– Жаноб Қуён! – баланд овозда чақирди у. – Тўхтанг, илтимос!

– Йўқ, йўқ, мен жуда кечикаяпман, – жавоб қилди Оқ Қуён югуриб кетаётиб.

– Ҳатто салом дейишга вақт ёқ. Ҳайр! Мен кечикаяпман, кечикаяпман.

У яна тезроқ югурди.

Алиса ҳам орқасидан чопди-ю, фақат Қуённинг катта инга кириб кетганини кўришга улгурди, холос.

– Учрашув учун жуда ғалати жой эканми? – ўйлади Алиса қоронғулик ичига қараб.

Кейин иккиланмасдан, Оқ Қуён ортидан ўша чуқурлик сари шўнғиди. Қизнинг кўйлаги ҳудди парашут сингари ёйилиб кетди ва тушиш тезлигини пасайтирди. Қандайдир пастликка учиб тушар экан, йўлида ўша ерости қасрининг деворларидаги кўзгу ва суратларни бир чироқ ёритиб ўтиб кетганини кўрди. Ниҳоят, қудуқнинг тагига етди. Ҳаёлида бунга жуда кўп вақт кетгандек эди.

Алисанинг олдида узун ерости йўли пайдо бўлиб, унинг охирида Оқ Қуённи кўриб қолди. Қуён эса бир зумда туннел охиридаги муюлишга бурилиб кетди. Алиса ҳам унинг кетидан борди. Муюлишдан ўтгач, катта бир хонага кирганини сезди. Лекин хонада Оқ Оуён йўқ эди. Хонанинг нариги томонида эшик бор экан, Алиса уни очди. Қаранг-ки, ундан кейин иккинчи, учинчи... хуллас, бирин-кетин эшиклар келарди. Уларнинг ҳар биттаси олдингисидан кичикроқ эди. Борган сари торайиб кетаётганди. Охири, жуда кичкина эшикчага дуч келди. Бу эшик қулф эди. Алиса эгилиб, калит солинадиган тешикчадан қарамоқчи бўлди ва эшик тутқичини бураб кўрди.

– Вой, жуда қаттиқ бурадинг-да! – деган пастгина шувиллаган овоз эшитилди. – Хўш, мендан қандай ёрдам керак?

Гапирадиган эшик Тутқичини кўриб, Алиса ҳайрон қолди.

– Оқ Қуённи излаб юргандим. Чамамда шу ерга ўтди. Мен ҳам...

– Йўқ! Сен жуда каттасан, сиғмайсан. Ҳув анави стол устидаги шишадан озгина сув ичиб кор-чи.

Шу заҳоти ғайритабиий равишда Алисанинг олдида стол пайдо бўлди. Қиз шишани олди, унга «Мени ич», деб ёзиб қўйилган эди. Бироз иккиланиб турди-ю, ундаги сувнинг ҳаммасини ичиб юборди.

– Эҳ, нима қилиб қўйдим? – бақирди Алиса. Чунки олдидаги шиша каттакон, ўзи эса жуда кичкина бўлиб қолганди.

Энди эшикчага бемалол сиғиши мумкин эди.

Эшик Тутқичидан ўтказиб юборишини сўради.

Илтимосига жавобан ғичирлаган кулгини эшитди:

– Қара-я, сенга айтиш эсимдан чиқибди. Эшикни очиш учун сенга стол устидаги калит керак.

Аммо Алиса энди шунчалик кичкина эди-ки, столга бўйи умуман етмасди. Столнинг оёқларидан бирига тирмашиб чиқишга ҳарчанд уринса-да, буни эплай олмади. Чунки у жуда силлиқ бўлиб, Алиса сирғаниб кетаверар эди. Ниҳоят, у енгилишга тайёр эди. Шу пайт кутилмаганда стол тагида қутича пайдо бўлди. Эшик тутқичи Алисага ўша қутичани очишни буюрди. Қутичада пишириқ бўлиб, унга «Мени е!» деб ёзилганди.

– Нима бўлса бўлди! – деди Алиса. У энди пишириқни еб тугатганди ҳамки, қўллари борган сари катталаша бошлади, оёқлари ҳам чўзилиб-чўзилиб кетди, охири боши шипга тегди.

– Оббо Худойим-эй! Энди шунчалик каттаманки, эшикка ҳечам сиғмасам керак.

– Алисанинг ҳўрлиги келиб, йиғлаб юборди. Кўзларидан ёш томчилари дарё-дарё бўлиб оқди.

– Бунақа йиғлайверсанг, ҳаммамиз чўкиб кетамиз, – деди Тутқич қўрқиб. – Яхшиси, қара-чи, шишада ҳеч нарса қолганмикин?

Бу вақтда шиша Алисанинг кўз ёшларидан ҳосил бўлган денгизда қалқиб юрарди. Қиз уни олди-ю, тагида қолган суюқликни кўрди. Ичган эди, яна кичрая бошлади. Шу қадар кичрайиб қолди-ки, кўз ёши энди уммонга ўхшарди.

– Бекорга шунча йиғлабман-а! – деди Алиса ўзига-ўзи.

У қулф тешикчасидан сузиб ўтди. Эшикнинг нариги тарафи қуп-қуруқ эди. Митти Алисага бу ердаги майсалар ўрмон бўлиб кўринар, ҳавода сон-саноқсиз ғалати капалаклар учиб юрарди. Бундай ажойиботдан ҳайратда қотган Алиса туш кўраётганга ўхшар эди.

Шундоқ ёнида битта барг устида ялқовларча чўзилиб ётган, кўзи ярим юмуқ ҳолатдаги катта Қуртни кўрди. Алиса бу ғаройиб жониворга, Оқ Қуённи излаб юрганини, салгина каттароқ бўлишни хоҳлашини айтди. Қурт эса қўзиқоринга қараб туриб, шундай деди:

– Қўзиқориннинг бир томони сени катта, иккинчи томони кичкина қилади.

Алиса қўзиқоринга бир оз қараб тураркан, унинг қайси томонини еса катта, қайси томонини тишласа кичкина бўлишини аниқлашга ҳаракат қилди. Кейин қўзиқориннинг ҳар икки томонидан озгина тишлади. Шу пайт унинг бўйи бирдан чўзилиб дарахтларга тенглашди. Ҳаттоки қушнинг ини ҳам бошининг устида туриб қолди.
— Ёрдам беринглар, ёрдам! – бақирди Зангори Қуш Алисанинг боши атрофида айланаркан.
— Ҳой, алвасти! Менинг полапонларимга тегма! Шу-у, шу-у!
— Алвасти? – ҳайрон бўлди Алиса, - мен алвасти эмасман.
— Унда кимсан? – сўради Она-Қуш.
— Мен шунчаки кичкинагина қизалоқман, - жавоб берди Алиса.
— Кичкина?! – хохолаб юборди Зангори Қуш, - Ха-ха-ха-ха!

Алиса оёқларига қаради. Улар анча пастда эдилар.
— Э, йўқ, - йиғлагундек бўлди у, - мен қўзиқориннинг каттароқ бўлагини еб қойганга ўхшайман. Шунинг учун шунақа ўсиб кетдим шекилли.

Алиса қўзиқориннинг бошқа томонини тишлаб асл ҳолатига қайтмоқчи бўлди.
— Шуниси маъқулроқ, - хўрсинди у, - менимча энди биринчи марта ҳаммасини тўғри қилдим-а.

Алиса унинг ҳар икки томонидан синдириб олди, кейин биттасидан кичкинагина бўлагини тишлади. Ниҳоят, у ўзининг олдинги ҳолатига қайтди.
— Хайрият, – енгил нафас олди қизча. – Биринчи марта тўғри іш қилдим шекилли.

Кейин қўлидаги қўзиқорин бўлакларига қараб, уларни чўнтагига солиб қўйди:
— Улар ҳали менга яна керак бўлиб қолиши мумкин.

Энди қайси йўлдан борсам экан, деб ўйланиб қолди. Алиса бирдан орқасидаги товушни эшитди. Қайрилиб қараса, дарахт шохлари орасида оппоқ катта тишлар ва бир жуфт чарақлаган кўз ялтираб кўринарди. У яхшироқ тикилди: улкан ола мушук экан.
— Мен – Чешир Мушугиман, – оғзини катта очиб очиб кулди у.

– Кечирасиз, – деди Алиса мушукка. – Айтиб беролмайсизми, қайси йўлдан борсам экан? Мен Оқ Қуённи излаётган эдим.

– Ундай бўлса, мен Тентак Шляпникдан ёки Овсар Қуёндан сўрашим керак. Албатта, уям жинни.

– Лекин мен жиннилар билан учрашишни истамайман.

– Бошқа иложи йўқ. Бу ерда ҳамма жинни. Шу жумладан мен ҳам.

Шундай деди-ю, Чешир Мушуги Алисанинг кўз ўнгида бирдан ғойиб бўлиб қолди.

Қизча яна бир оз юрди. Энди у биров қўшиқ куйлаётганини эшитди. Бу Овсар Қуён эди. Тентак Шляпник иккаласи катта стол ёнида ўтириб чой ичишарди. Стол устида чойнаклар, қайноқ чой қуйилган пиёлалар ҳам кўп. Алиса бўш жойлардан бирига ўтириб олди. Ўша заҳоти Овсар Қуён қўшиқ айтишдан тўхтаб:
— Жой йўқ! Жой йўқ! – дея бақирди. - Ахир, шунча бўш жой турибди-ку! – деди Алиса.

Овсар Қуён бўлса: - Таклифсиз ўтириш жуда нотўғри, бу – маданиятсизлик, – деди.

Алиса ҳам кечирим сўрашга ўтди:

– Туғилган кунингизни бузиб қўйганим учун узр. Менга ашулангиз жуда ёқди-да.

– Раҳмат, лекин бу туғилган кун эмас.

– Бўлмаса нима? Ахир, бу туғилган...

– Йўқ, бу туғилмаган кун! – деди Тентак Шляпник.

– Бизда йилда фақат битта туғилган кун. Қолган уч юз олтмиш тўрт кун – туғилмаган кун дейилади.

– Демак, менда ҳам бугун туғилмаган кун, – хурсанд бўлди Алиса.

Овсар Қуён эса яна куйлай бошлади:

Туғилмаган кунинг билан,

Туғилмаган куним билан.

Туғилмаган кун муборак,

Туғилмаган кун муборак!

Қўшиқ тугади. Тентак Шляпник Алисанинг олдига сакради. Эгилиб, шляпасини ечди. Қизнинг кўз олдида чиройли безатилган, устида шам ёниб турган торт пайдо бўлди.

Бу-у-ум! Тўсатдан торт ҳавога қараб учди-ю, портлаб кетди. Тутун ичидан кичкина сичқон чиқиб, кейин ўтлар орасига яширинди. Овсар Қуён ва Тентак Шляпник хоҳолаб кулиб юбордилар. Афтидан, улар Алисани эсдан чиқаришган эди. Қиз ҳам қўл силтаб, ўрмонга қараб кетди. Бир оз юргач, адашиб қолди. Дарахтларда Бу ёққа, Тўғрига, У ёққа эмас, Орқага деган ёзувлар илиниб турарди...

Алиса кўп ўйланмай, энг яқин йўлакдан кетаверди. Аммо бироз юргач, зерикиб кетди. У Мўжизалар мамлакатининг йўлларидан чарчаган эди. Яна орқасида шовқин эшитди. Ўгирилиб қараса, бир ит. Унинг боши супурги, йўлида учраган нарсани, ҳатто сўқмоқнинг ўзини ҳам супуриб кетарди.

– Оббо, – қўрқиб кетди Алиса. – Энди бу ердан ҳеч қачон қайтиб чиқолмасам керак.

Аммо шу пайтда таниш кулги эшитилди. Бошини кўтариб, дарахтда ўтирган Чешир Мушугини кўрди.

– Ҳа, яна адашиб қолдингми? – кинояомуз сўради Мушук. – Ҳалиям Оқ Қуённи излаб юрибсанми?

– Бўлди, жонимга тегди, – деди жаҳл билан Алиса. – Ҳеч қанақа Қуённинг ҳам кераги йўқ. Чарчадим, уйга кетмоқчиман.

– Сен Қиролича билан учрашиб бўлдингми? – давом этди Мушук, – ҳеч ким уни кўрмасдан Мўжизалар мамлакатини тарк эта олмайди, ахир.

У шу гапларни айтар экан, дарахтда бир эшик очилди. Алиса ундан ичкарига кирди. Гулзорлар билан ўралган чиройли боғ. Кираверишда бир катта дарахт. Учта гулчи дарахт устидаги оқ атиргулларни қизил рангга бўяшмоқда. Қизга яқинроқ келиб қаради-ю, улар ўйналадиган карта эканини кўрди.

Саломлашгач:

– Нима учун бу атиргулларни бўяяпсиз? – деб сўради.

– Биласизми, хоним, бу дарахт қизил бўлиши керак.

Чунки Қиролича фақат қизил гулларни яхши кўради. Агар аслида оқ эканини билиб қолса борми, калламизни олишга буйруқ беради. Йўқ, йўқ! Вой, ана ўзлари!

Боғнинг катта дарвозаси очилди. Икки қатор аскарлар қадам ташлаб ўтди. Биринчи қатордаги аскарлар карта ўйинидаги таппон, иккинчисидаги – қарға кўринишда эди. Уларнинг ўртасида Оқ Қуён карнай чалганича ўтиб борарди. Бирдан у тўхтаб қолди.
— Император жаноби олиялари... илтифотли хоним... Қиролича жаноблари...

Диллар қироличаси... – деди у нафаси тиқилиб. – Ҳа, яна...
— Қирол жаноблари... – қўшиб қўйди кичик танаффусдан сўнг.

Қиролича атиргул дарахтига яқинлашди.

– Гулларимни ким бўяди? – сўради зарда билан. – Бошлари танасидан жудо қилинсин!

Кейин Алисага кўзи тушди:

– Хўш, сен кимсан?

– Менинг исмим Алиса. Мен Оқ Қуённи излаб юрган эдим, жаноби олиялари, – деди унга таъзим қиларкан.

– Оқ Қуённи? Қандай бемаънилик! Хўп, майли, крокет ўйнай оласанми, ўзи?

– Ҳа, жаноби олиялари.

– Бошладик, бўлмаса! – буюрди Қиролича.

Алиса умрида бунақа ғалати крокет ўйинини кўрмаган эди. Шарчалар ўрнида типратиканлар, тўқмоқлар фламинго қушлари билан алмаштирилган. Қизча эса маҳоратини ишга солиб, тўғри ўйнашга ҳаракат қилар эди. Аммо фламингонинг боши билан кирпини ураман деса, қуш учиб кетар ва унга қараб турар эди.

Қиролича бўлса ўйиндан завқланарди. У энди ютуқли юришни бажармоқчи эди, бирдан орқасига Чешир Мушуги сакраб тушди-да, қўрқитиб юборди. Фламинго ваҳима кўтарди. Қиролича мувозанатини йўқотиб, оёқлари осмондан келиб, йиқилиб тушди.

Алиса кулиб юборди. Аскарлар ҳам кулди. Ҳатто Қирол ҳам ўзини кулгидан тўхтата олмади. Лекин Қиролича ўрнидан турган заҳоти кулги таққа тинди-қўйди. Қиролича

жаҳлдан қип-қизариб кетганди.

– Ҳозир кимнингдир боши олинади! Сеники!!! – қичқирди у Алисага. – Сенга ишонишим керак эмасди ўзи! Сен ғиштин қарға эмассан, қарға ҳам, чиллик ҳам! Умуман, таппон картаям эмассан!

– Мен бу ерга келмоқчимасдим. Менинг айбим йўқ, – ўзини оқламоқчи бўлди Алиса.

Лекин Қиролича уни гапиришгаям қўймади:

– Бу қанақаси яна? Бу ерда фақат мен буюраман! Олиб чиқилсин! Боши танасидан жудо этилсин!

Алиса тушундики, уни ҳеч ким қутқара олмайди. Шунда чўнтагидан қўзиқорин бўлагини олиб, тишлай бошлади. У борган сари катталашарди. Ҳамма қўрқиб кетди. Аскарлар ҳар томонга қочишга тушди. Қироличанинг:

– Боши олиб ташлансин! – деган буйруғига ҳеч ким парво қилмасди.

– Ахир сизлар оддийгина ўйналадиган карталар экансизку! – деди Алиса Қироличага, Қиролга ва аскарларга тепадан қараб.

Шу сўзларни айтди-ю, ўзининг яна кичрая бошлаганини ҳис қилди.

Қиролича қўлларини бир-бирига ишқаб:

– Нима дединг, асал қиз? – дея сўради.
— Энди нима қилдим-а? – Алиса юрган йўлида қоқилиб-қоқилиб кетарди. Оёқлари бирдан оғирлашди.

Ҳалиям Қироличанинг товуши тинчлик бермасди. Лекин энди узоқдан эшитиларди.
— Бу ердан чиқиб кетишим керак! Боши олинсин!,

– Алиса шу сўзларни шивирлар эди. Шу пайт кимдир чақираётгандек бўлди.

– Турсанг-чи, ахир, Алиса! Тарих дарсидан бирор нарсани эслаб қолдингми ўзи?

Алиса кўзларини очиб, тепасида унга энгашиб турган Алиса кўзларини очиб, тепасида унга энгашиб турган опасини кўрди.

– Бўлди, юр, уйга кетамиз, – дерди опаси

Алиса тиззасидан мушукчасини қўлига олди. сини қўлига олди.

– Биласанми, Дина, мен барибир Мўжизалар Мамлакатини эмас, ўзимизнинг ана шу дунёни танлаган бўлардим, – деди у.