OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаҳбуба Xолова
Асар номиЎзим айланай (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Маҳбуба Xолова
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм6KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/28
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Ўзим айланай (ҳажвия)
Маҳбуба Xолова

Шу айрим хотинларга ҳайронман-да... Битта эркакнинг кўнглини топишолмайди. Эри кўринди дегунча дағ-дағ титрашади. Эркак дегани, асли ёш боладай гап-да. Ўзим айланай, деб, икки оғиз ширин гапирсангиз, чойга солинган қанддай эриб кетади.

Толеимдан айланай, ўзимнинг эргинам ажойиб-да. Қўй оғзидан чўп олмаган... Бировнинг тийинидан ҳазар қилади. Айримлар кулиб туриб чўнтагингизни қоқлайдиган замонда бир чақа топса ҳам «бу кимники» деб, минг кишидан сўрайди. Эгасини топмаса, эълон ёзиб, сим ёғочга осиб кетади. Тўққиз қиздан кейин туғилгани учунми ҳазил-ҳазим. Шундай тортинчоқки, ҳатто у менга турмушга чиқишни эмас, мен унга уйланишни таклиф этганман.

Хайрият онаси эримга қараганда дадилроқ экан. Бир-икки совчи бўлиб келиб, тўйни бошлаган. Тўйдан олдин шарт қўйдим: «Мен сизларникида эмас, сиз бизларникида турасиз», «Э, ахир қиз йигитникига тушмайдими, мен ёлғиз ўғил бўлсам» — деди у. «Сиз ёлғиз ўғил бўлсангиз, мен ёлғиз қизман», дедим қатъий. «Майли, сиз нима десангиз шу», деди у ерга қараб...

Мана шундан буён умргузаронлик қилиб келяпмиз. Xудога шукр, замонлар ўзгариб, дунёга йўлимиз очилгандан буён тўрт томонимиз қибла бўлиб қолди. Эрону Туркия, Ҳиндистону Сурия қилиб юрибмиз. Россиянинг йўлини-ку чуқур қилиб ташладик. Ҳам саёҳат, ҳам тижорат дегандай, янги юрт кўриб, ошна-оғайни орттириб, орзу-ҳавас қилиб юрганга нима ецин. Ғинг дейдиган одам йўқ. Ғинг дейдиганларнинг ҳам томоғи бор...

Тўғри, баъзан эримиз хархаша қилиб қоладилар. Бир кун тижоратдан қайцам қовоқ-тумшуқлари солиқ, уйлар йиғиштирилмаган, овқат йўқ. «Ҳа! Нима жин урди, рўзғор деб югуриб юрган хотинни шундай кутиб оладими?» деб бақирдим. Эримнинг кўзларида ёш айланди: «Энди мен уйда ўтирмайман, ишлайман». «Ишлайман?! Ҳали кўнгиллари иш истаб қолдими? Ўн йил ташкилотда ишлаб бирингиз икки бўлдими? Топганимни еб, шукр қилиб ўтиринг. Нима етишмаяпти ўзи? Ҳаммомга ҳам машинада элтиб қўйсам, қўлларига тилла узукларни тақиб қўйган бўлсам... Xолодилникдан гўшту сариёғ аримаса, яна ишлайман эмиш...»

Эрим ҳиққиллаб йиғлаб юборди. — Нима қилай, одамлар гапиравериб безор қилди-да... Кеча ҳовли супура турсам, ҳамсоялар девордан қараб, «бошингга рўмол ўраб ол», деб пичинг қилишди.
— Ҳа оғзидан қони келсин уларни, кўролмай айтган-да. Қулоқ солманг, бўлди, бас қилинг дийдиёни. Ҳа, ўзим айланай, дадажонисидан. Туринг, чой-пой қўйинг.
— Xўп, сиз чўзилиб дам олиб туринг. Ҳа, айтгандай менга нима олиб келдингиз, онажониси?
— Сизга японский жемпер олиб келдим. Боринг жиз-биз қилиб келинг. Кейин кийиб кўрасиз, — деб чиқариб юбордим.

Эҳ, бу одамлар, ерни сув бузади, одамни гап, деганлари шу-да. Шундай мўмин-қобил эримни йўлдан урмоқчи бўлишади-я. Xайрият, аразлаб кетиб қолмади уйига.

Мана шундан буён ғинг деган маш-маша йўқ. Юрибман дунёни кезиб... Шу Япония билан Америкага боролмай турибман-да. Бунинг учун кўпроқ доллар йиғишим керак. Доллар ўлгурдан анча тўплайману, нарсага ўчлигим қурсин, яна харжлаб қўяман-да.

Сиз «Ойлаб шаҳарма-шаҳар кезсангиз, уй, бола-чақа нима бўлади», дейсизми? Парво қилманг, эргинамга бир кулиб «ўзим айланай дадажонисидан» десам бўлди.

Уйдан-ку кўнглим тўқ. Аммо уйқуни йўқотганман-да. Ҳамма нарса бор, ҳаловат йўқ. «Эссиз, шунча мол-дунё, бир куни ҳаммаси қолиб кетади-да», деб юраккинам ачишади. Э, майли, ҳаловат бўлмаса бўлмасин, пул бўлсин, пул.