OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаҳмуд Озай
Асар номиЖаннат боғи (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Турк адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Маҳмуд Озай
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм13KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
Ҳикоят Маҳмудова


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Жаннат боғи (ҳикоя)
Маҳмуд Озай

«
Устозим Ҳикмат Туркка бағишлайман.
»

Бу шаҳарчада жуда кўп боғлар бор эди, лекин улардан бирортасиям кекса ўқитувчи Ҳайдар Гурернинг боғидек шуҳрат қозонмаганди. Бу боғ атиги тўрт дёнюмгина ерни эгаллашига қарамай, одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса топиларди: ўрик, нокнинг ҳар хил турлари, гилос, олча, зардоли, шафтоли ва бошқалар. Узумнинг турли навлари ишком-ишком қилиб экилган эди: раззоқи, буваки, мускати, даройи, ҳусайни, шивилғони, чиллаки, кишмиш. Сизга узумнинг яна бошқа бирорта нави маълум бўлса айтинг, уларнинг ҳаммаси кекса ўқитувчининг боғидан топилади. Мушмуланинг барча турлари, олмалар, беҳи, анор. Ҳайдар Гурернинг ўзи эса бебаҳо одам эди! Агар, мабодо, нок ёки олманинг фалон навидан ўзида йўқлигини эшитиб қолса борми, уни топмагунча қўймасди — мамлакатнинг ҳар бир бурчагига хат юборар, сўраб-суриштирар ва ниҳоят, эндигина куртак олган ниҳолчани топиб келар ва уни ўзи пайванд қиларди.

Тафтишчи амалдорлар, губерна бошлиқлари, бу шаҳарчага хизмат юзасидан келадиган ҳарбийлар, шунингдек, ҳангоматалаблар ҳам кекса ўқитувчи Ҳайдар Гурернинг боғини томоша қилиш учун албатта қадам ранжида қилардилар. Шаҳарчага келувчилар боғ сайрини ўзлари учун ҳам фарз, ҳам қарз ҳисоблашар, кейинчалик бошлиқларга сафар натижаларидан ҳисобот бера туриб, гап орасида боғни ҳам қистириб ўтишарди:
— Рухсатингиз билан, бей афандим, кечга томон истеъфодаги ўқитувчи Ҳайдар Гурернинг боғига борувдим. Сиз, балки у ҳақда эшитган бўлсангиз, керак. Ҳақиқатанам, боғмисан боғ эканда, ўзиям! У ерда қандай мева дарахтлари йўқ дейсиз, бей афандим! Бутун бошли даҳадан кундузи чироқ ёқиб бундай боғни тополмайсиз! Бу боғ шаҳарчадан бир чақирим нари-берисида жойлашган, бей афандим.

* * *

Бундан беш йил олдин Ҳайдар Гурер ёшига қараб, ўқитувчилигининг ўттиз саккизинчи йили истеъфога чиқди. У хушчақчақ, сертабассум, жуда ҳам хушмуомала қария эди. Педагогика билим юртини тугатганидан кейин уни Гурсу округига ишга юборишди. Уша жойда у бир йилга яқин ўқитувчилик қилдида, кейинчалик она шаҳарчасида ўқитувчилик қилаётган Инегёллик ҳамкасабаси билан жой алмашишди, Ушандан бери ўттиз саккиз йил давомида шу ерда ишлади, Шаҳарчанинг деярли ҳамма аҳолиси унинг қўлида ўқишганди. Катталарга ҳам халқ синфларида янги алифбо ни у ўргатганди. Адвокат ҳам, инженер ҳам, врач ҳам, ўқитувчи ҳам, қоймақом ҳам, волий ҳам, ҳарбийлар ҳам ҳамма-ҳамма унинг шогирдлари эди. Байрам кунлари уйи табриклагани келганлар билан тўлиб кетар, ёзув столида эса откриткалар, хат ҳамда телеграммалар керагидан ортиқ эди, уларда: «Байрамни шод-хуррамлик билан ўтказишингизни тилаймиз. Рафиқангизнинг қўлини ўпиб қоламиз»,— каби сўзлар битилган бўларди.
— Буни қария,— деярди Ҳайдар Гурер рафиқасига,—ҳаммалари сенинг қўлингни ўпамиз, деб ёзишибди

* * *

Бу воқеа май ойининг охирида бўлганди. Кунлардан бир куни Ҳайдар Гурер боғидаги дарахтларни синчиклаб текшира туриб, улкан олма дарахти олдида тўхтади. Бошини кўтариб, олманинг баргларига қаради.
— Яна баргидан ҳам кўп мева солибди-я. Лекин, афсуски, қариб қолдида. Энди ундан яхши олма олиб бўлармиди? Кўм-кўк, ҳамда кичкина-кичкина бўлиб қолади. Боз устига, бу кампиршонинг сояси апелсиннинг ўсишига халақит беряпти. Кузда битта-яримтани чақириб таг-туги билан олиб ташлашга тўғри келади.

Кекса олма илдизидан қир учигача титраб кетди! Демак, унинг бир неча ойлик ҳаёти қолибдида. Кеч кузда эса болта кўтарган саржинчи пайдо бўлади. Xўжайиннинг ҳукмига қарши бориб бўпсан! Ҳужумни қандай қилиб даф қила олардинг? Сен ахир атиги дарахцан-ку!

Раҳм-шафқат сўраб илтижо қилганинг билан ким ҳам сени тушуниб, ким ҳам нолангга қулоқ тутарди, дейсан! Уткир болтанинг бир нечта зарби остида шарти кетиб парти қолган тананг гумбурлаб қулайди. Совуқ куз шамоли эсиб, дарахтлардаги барглар сарғайиб, худди кўз ёши каби оҳиста ерга тушади.

Кекса олмага алам қилди, жудаям алам қилди! У ҳақиқатанам боғдаги энг кекса дарахтлардан бири эди. Фақат шундоққина уйнинг олдида ўсган, улкан кўм-қўк чедирини том устига ташлаган қора тутгина унга тенгдош бўла оларди. Бошқа дарахтларни кейинроқ экишган. Ҳайдар уни, яъни олмани, Нигдедан олиб келганда, у йўғонлиги бармоқдай келадиган ниҳолча бўлиб, бўйи бир ярим метрча келарди. Уни Нигдедан келтиришган бўлса ҳам, негадир омосий олма, деб аташади. Қим билади дейсиз, балки унинг аждодлари ҳақиқатанам ўз бошланишларини омосий олмалардан олишгандир, унинг онаси ёки бувиси ўша ёқдан олиб келинган бўлса ҳам ажаб эмас. Қора тутни эса, афтидан, Тнредан олиб келишганди, шекилли. Чунки, унинг мевалари пишганда, боғни томоша қилгани келган одамлар: «Вой тавба-ей, Тнредаги қора тутнинг ўзгинаси-я. Мунчаям ширин, мунчаям чиройли бўлмаса! Дарвоқе, Тиреда қора тутни шифобахш, деб ҳисоблашади»,—дейишарди.

«Мана шунақа, тутжон, менинг қоракўз дугонажоним! Сен яшайвер! Сенга бир кунмас-бир кун ҳукм чиқариб, кесиб ташлашларидан қўрқишнинг ҳожати йўқ! Чунки сен бу гўзал боғда ҳеч кимга халақит бермайсан, боз устига, уйни соя-салқининг билан жазирамадан сақлайсан. Ахир, сенинг баргларингнинг соясида байрам дастурхони тузашмайдими? Сен узоқ йиллар давомида меванг тўла идишларда столларга қўйилиб, мақтов сўзларини тинглаганча яшагансан! Фақат бу дастурхонда кекса дугонангнинг мевалари бўлмайди. Қисматинг шундай бўлгандан кейин нима ҳам қилардинг! Ёшгина қизлар шохингга арғимчоқ илиб маза қилиб учишади. Шамол уларнинг қўнғироқ сочларини ҳамда кўйлакларини ҳилпиратади, улар бахту шодликдан энтикканча қийқиришади. Сенинг ҳалокатинг, менинг қоракўз дугонажоним, инсон қўлида эмас, сен турган жойингда ўласан!» , Қайғуга, қаттиқ қайғуга чўмганди кекса олмаой.
— Оҳ, Ҳайдар Гурер, яхшиси сен ўша сўзларни айтмасанг бўларди. Наҳотки, дарахтлар ҳам ҳис қилиши, азоб чекиши мумкинлигини эшитмаган бўлсанг? Кўп йиллардан бери менга: «Болажоним, азизим, бирпас сабр қилгинчи, манави шохчангни тўғрилаб қўяман! Вой-бў, бу шохингда меванг жудаям кўп экан-ку Қанотинг синиб қолмаслиги учун тиргович қўйишга тўғри келади!»—деярдинг. Ахир, ўзинг шундай дегандинг-ку! Ёки эсингдан чиқдими? Яхшиси, сен ўзингнинг ҳукмингни эълон қилмай турсанг бўларди, кеч кузгача ўз ёғимга ўзим қовурилмасмидим!

Кекса олма қайғуга тушганди. Демак, танасини ағдариб, шохларини буташади, бўлак-бўлак қилиб арралаб, ҳарбий пудратчига ёки ҳаммомчига ўтин қилиб сотишади. Ингичка шохларимни эса ҳовлида ёқишади. У ерда ёндим нимаю бу ерда ёндим нима, бари бир эмасми, лекин ҳар ҳолда, солдат ошхонасида ёнганим фойдалироқ бўлади, шекилли. Дарвоқе, йўғонроқ шохларимни кейинчалик тиргович ёки узумга поя қилиш учун олиб қолишади. Албатта, ундан стол, стул, шкаф еки этажерка ишлашларини жудаям хоҳлардию, лекин одатда улар учун дарахтнинг бошқа турларидан фойдаланишадида.

Бошга тушганни кўз кўрар! Бир қанча шохларинг ток поялари учун тиргович сифатида хизмат қилишини сезиш бахт эмасми, ахир? Бошқа дарахтлар учун ҳам тиргак бўлиш, ўзингнинг ёш дўстларингнинг улғайишига ёрдам беришинг қандай яхшики! Яқинда қўшнилар сенинг новдангдан пайванд қилиш учун олишди-ку, Улардан баъзилари албатта ўсиб кетиши аниқ!

Кекса олма чуқур ўйга толди. Бинобарин, Ҳайдар Гурер бир вақтлар: «Агар ёшларга ўзларини тутиб олишларига ёрдам берсанг, сенинг ҳаётинг абадий давом этади!»—демаганмиди.