OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаҳмуджон Эшонқулов
Асар номи«Карикатурага эътибор зарур»
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Публицистика
Муаллифлар
   - Маҳмуджон Эшонқулов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Мақолалар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм10KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/06/28
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
"Ҳуррият" газетасидан олинди (2006)


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





«Карикатурага эътибор зарур»
Маҳмуджон Эшонқулов

Аслида шундай одам билан бир даврда, бир шаҳарда яшаётганимни хаёлимга ҳам келтирмаган эканман. Маҳмуджон Эшонқулов йигирма етти халқаро мукофот совриндори, Туркия, Жанубий Корея, Xитой, Россия каби давлатларда ўтказилган карикатура танловларида ғолиб бўлиб қайтган. Қайсидир маънода бу ҳажвчи-рассомсиз ўзбек карикатурачилигини тасаввур қилиб бўлмайди.

«Олтин қалам» мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросимида ҳаммасидан хабар топдим-у, тезроқ у киши билан суҳбатлашишга ошиқдим. Шу ниятда қаҳрамонимизга қўнғироқ қилдим. Саломимга берилган алик, гапиришга навбат бермай аҳволимни сўраётган овоз хушчақчақ ва самимий эди. Уйининг манзилини олдим-у, тезроқ учрашишга чоғландим. Кўз олдимга келган муҳташам бинони кўп изладим. Манзил бўйича бориб, фақат чоғроқ уйга дуч келгандим-да. Ниҳоят, кичик уйнинг кичик хонасида, кичик стол атрофида катта суҳбат ўтказдик ва унинг бир қисми қоғозга тушди.
— Албатта, халқаро конкурсларда иштирок этиб, фахрли ўринларни олишнинг ўзи бўлмайди. Расмлари­нгизнинг юқори баҳоланишига асосий сабаб нима деб ўйлайсиз?
— Ҳаммаси аввало Оллоҳдан. Ютуқ олган расмларимга келсак, ҳеч нарса сабабсиз бўлмайди. Шундай экан, бунинг кўпгина жиҳатлари мавжуд. Биринчидан, карикатурада танланган мавзу долзарб ва оригинал бўлиши, иккинчидан, расмда юмор кучли тасвирланиши керак. Шу қоидаларга амал қилган ҳар қандай рассом катта ютуқларга эришиши табиий. Энди ўз ишларимга тўхталсам, унда, асосан, глобал мавзулар: экология, терроризм ҳамда сиёсий масалаларни акс эттираман. Бош­қаларни ўз кашфиётингизга тез жалб қилишнинг бирдан бир йўли шуки, инсонларнинг айни дамдаги ижтимоий ҳаётини очиб бериш зарур. Бу каби мавзуларни топиш учун замон билан ҳамнафас яшаш муҳим. Xўш, мавзу топилди. Энди уни қоғозда акс эттириш учун ғоя керак бўлади. Қандай услубда, қандай ҳолатда чизиш муаммоси туғилади. Бунинг учун китоб, журнал, газета ўқийман. Бадиий адабиётга бўлган қизиқишим ёшлигимданоқ ўзгача эди. Йилига уч-тўрт, жуда берилиб кецам олти-еттитагача роман ўқийман. Карикатуранинг ранг-баранглиги ва муваффақиятга эришишимга сабабчи бўлган асосий омил бу – мутолаа.
— Танлов ҳақида ҳам...
— Португалияда дунё матбуот карикатураси (Wорлд Пресс Cартоон) маркази бор. Бу ташкилот ҳар йили дунё бўйича фақат вақтли матбуотда нашр қилинган карикатуралар кўргазмасини ва танловини ўтказади. Улар оригинал карикатураларни, газета ёки журнал билан бирга қабул қилади. 2005 йилги кўргазмада Ўзбекистондан ҳам рассомлар қатнашди ва расмлари сараланган асарлар рўйхатига киритилиб «Wорлд Пресс Cартоон 2005» албомида нашр қилинди. Ҳусан Содиқов, Шавкат Музаффар «Муштум» журнали билан, мен «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси билан қатнашдик. Таҳририят ва рассомлар албом, сертификат билан тақдирландилар.
— Xориж матбуотларида карикатурага катта эътибор берилади?
— Чет давлатларда, айниқса, Европада матбуотни карикатурасиз тасаввур этиш қи­йин. Ҳар қандай газета, журнал, хоҳ сиёсий, хоҳ ҳуқуқий ёки ҳажвий бўлсин, карикатура учун, албатта, жой ажратади.
— Бизнинг матбуотимизда бир тушунча мавжуд. Гўёки карикатура фақат «Муштум» ёки «Афанди»га хос.
— Тасвирий санъатда карикатура жумласи бор. Бу матбуот рассомчилиги дегани. Республикамиздаги матбуот нашрлари билан бевосита мулоқот қиламиз. Баъзиларида карикатуралар онда-сонда бериб турилади, лекин уларга шунақанги силлиқ расмлар керакки, озгина танқидийроқ бўлса чоп этишмайди. Чунки сенсацияга тоқатлари йўқ.
— Газета ва журналларда ҳажвий расмлар учрамаслигининг бошқа сабаби йўқми? Балки яна нимадир тўсқинлик қилаётгандир?
— Яхши савол бўлди. Xудди шу масалани кимгадир айт­моқчи бўлиб юргандим. Журналистика факултетларида матбуот рассомчилиги ҳақида мутлақо ўргатишмайди. Натижада ўқув юртини тугатиб, муҳаррирлик даражасига етган журналистлар ўз-ўзидан карикатурага эътиборсиз бўлишади. Бироқ ўқувчи биринчи нав­батда газетадан карикатура қидиришини, агар мавжуд бўлса, уни таҳлил қилишини билмаймиз. Карикатура моҳиятини тўла англаб етмаган муҳаррирлар унга бефарқ бўлиб тураверади. Сабаби яна шунга бориб тақалади – ўқиш жараёнида ўргатилмаган.
— Балки, ҳажвчи-рассомларнинг ўзлари матбуот билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаётгандир.
— Нега энди? Масалан, сиз, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, газетада бирорта мақолангиз чиқишини истамайсизми? Мақолангиз таҳрир бўлиб, ўзгариб кеца ҳам, исм-шарифингизни кўрибоқ қувонасиз, шундай эмасми? Биз ҳам худди сиз каби бир хурсандчилик учун бўлса-да, карикатурамизни газета ёки журналда кўришни хоҳлаймиз.
— Демоқчиманки, гонорар пули қониқтирмаётгандир.
— Матбуотимизда гонорарнинг камлиги сир эмас. Баъзи нашрларнинг тиражи кам бўлгани учун ҳам бу борада анчайин оқсаб қолган. Xавотирлиси, матбуот баъзи мутасадди раҳбарлар учун бизнес манбаига айланиб қолган.

Чет эллик ҳамкасбларим бор, хат ёзишиб турамиз. Фақат битта газетага карикатура чизиб бергани (оқ-қора) эвазига кун кечиради. Машина, уй-жой, ҳамма-ҳаммасига биргина газетадан берилган маоши етиб ортади...
— Матбуот ходимларига айтар сўзингиз?

— Баъзида биргина расмни таҳририятга бериб кетиш учун соатлаб кутишга тўғри келади. Гонорарни қўя туринг, ҳатто нега келдинг, деб сўрамайдиган муҳаррирлар ҳам бор. Аслида бизга гонорар эмас, бироз эътибор берилса бас, ҳамкорлик ҳилишга тайёрмиз.