OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаҳмудхўжа Беҳбудий
Асар номиБир аъмо боланинг ҳасрати
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/жадид адабиёти
Бўлимлар
   - Жадидизм
Муаллифлар
   - Маҳмудхўжа Беҳбудий
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм2KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/05/31
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
Муҳаррири: франтсуз қизи Соррун
Мутаржими: Рижоизода марҳум Маҳмуд Акрам (Рижоизода Акрам (1847—1914) — машҳур турк адиби.)
Усмонличадан табдил этгони: Маҳмудхўжа.



iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Бир аъмо боланинг ҳасрати
Маҳмудхўжа Беҳбудий

Эшитарманки, кун (офтоб) кўб гўзал... Наҳр бўйинда, сувнинг устида узайиб осилган гулларнинг кўруниши кўб латиф эмиш... Нозик-нозик сайраган қушларнинг ...ҳавойи қўш қанотларининг учушинда кўрулатургон нимарсалардан эмиш!.. Эшитарманки, кечалари кўк юзинда ёшурунгон ёруқлар кўрунар эмиш... Мавж ва гирдобларидек ҳазин бўлган денгиз ичинда оқ чотирлик кемалар оқуб кетарлар эмиш!... Эшитарманки, гулларнинг ранглари ислариндан, сулувликда яна зиёда эмиш. Даралар... Тоғлар... Майдонлар... Сувлар, бешалар, хусусан, тонг замонлари у қадар латиф... у қадар тотли эмишларки, бу қадар буюклик ва эҳтишомға қарши инсон ҳайратиндан саждаға кетармиш. Лекин, ман ана ул гулдурагани эшитилатургон денгизни... на у ранглик гулларни... на кўк юзини... на кунни... на бешаларни... на у яхши меваларни... на қушларни... на ойдинликни... кўролмаслигимдан таассуф этмайман. Хайр, Оллоҳим! Хайр! Шу фоний оламнинг яхшилигиндан ҳеч бирини орзу этмайман, магар... Ҳайҳот!... Онажонимни кўрсайдим!

«Ойна» ж., 1914 й., 27-сон, 505-бет.