OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаждиддин Бағдодий
Асар номиРубоиёт
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/қадимги адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Маждиддин Бағдодий
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Рубоийлар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонЭргаш Очилов
Ҳажм9KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/16
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Рубоиёт
Маждиддин Бағдодий

1

Шам бўлса юзинг, кўйида парвона ўзим,
Дардингга қариндош дил-у, бегона ўзим.
Бўйнингда узалган ўша соч занжирини
Ташла мени гарданимга — девона ўзим!

2

Ишқ шабнамидан хоки башар гил бўлди,
Юз фитнаю шўр[1] жаҳонда ҳосил бўлди.
Жон томирига урдилар ишқ наштарини,
Томди-ю бир қатра, оти — дил бўлди[2].

3

Кўнглимда фироқ туфайли минг қайғу бу кун,
Умр иггига чарх солди тугун узра тугун.
Ғам устига ғам қўшма бузиб аҳдни яна,
Кўнглимда фироқ туфайли минг қайғу бу кун.

4

Ул баҳри муҳитга кирмак истар кўнглим,
Ё чўксам-у, ё инжуга тўлса қўйним.
Этсайдим адо — ишинг хатарли гарчи,
Ишқ рангига эврилса юзим ё бўйним...

5

Дунёси тугаб, қоронғулик келса сиқиб,
Бошлар кўтарилганда мазорларни йиқиб,
Бечора шаҳид таним ҳам ўз қонига ғарқ,
Тўзони қиёмат ичра келмасми чиқиб...

6

Ёр кокилининг куфридан[3] иймон ёғилар
Қам нўшлабидан[4] чашмаи ҳайвон[5] ёғилар.
Ул каклиги хушхиром каби раъносан,
Юрсанг, қадамингнинг чангидан жон ёғилар![6]

7

Эй, ўзини ишқ ичра билувчи якто,
Таън этма кўриб тириклигимни, зеро,
Мавжудлигим ишқ туфайли, жонни этдим —
Ул ёрни мушоҳада қилай деб пайдо.

8

Зулфи[7] дея минг дилда қиёмат қўпди,
Бир торини ким топди-ю, тутди, ўпди:
Ҳар кимсаки, топди — топди давлат буюк,
Ҳар кимсаки, топмади — ўшал дард топди...

9

Ёр хаста кўнгилни бегумон хоҳлайди.
Сўрдим: не учун ўшал чунон хоҳлайди?
Ул дамки, кўзимни йўлига тиксам зор,
Келтирдики мужда: ўша жон хоҳлайди...

10

Ишқ йўлида ким бошни фидо деб билмас,
Мот этмаса ушшоқни — ўшал комилмас.
Кўйингда аниқ рутбаси[8] бўлмас кишининг,
То бошдан-оёқ амалларингни қилмас.

11

Пок этгали тийнатимни[9] машғул эсаме,
Кўк кийгучиларга[10] бошу бедил эсаме,
Майхўрга бўлибман энди бир дўсти асир,
Май сотгучиларга кошки бир қул эсаме!

12

Бир тийғи жафо қолган эмас, зебо ёр,
То урмаган ўлса уни дилга минг бор.
Мен тавба этарман ишқидан ҳар лаҳза,
Минг тавбани бир ноз ила айлар бекор.

13

Сўйла, эй кўнгил, англамиш асрорини ким?
Сўйла, эй қулоқ, тингламиш гуфторини[11] ким?
Кўрсатса-да маъшуқ кеча-кундуз ҳуснин,
Сўйла, эй нигоҳ, илғамиш дийдорини ким?[12]

14

Чарх, ойу кун орзуйи висолингда сенинг,
Сарву гулу лола қулдир олдингда сенинг,
Покиза малакларнинг арвоҳи мудом
Абжад ўқишар лавҳи хаёлингда сенинг[13].

15

Эй, нусхасисан илоҳий номани ўзинг,
Ҳақ ҳуснининг ойинасидир нурли юзинг.
Йўқ ҳеч не жаҳрнда сендан ташқарида,
Ҳар не тиласанг, ўзингдадир — кўрса кўзинг.

16

Гар ёр мени ўз итим, дея лутф этар,
Ё инидан учган ўз қушим, деб атар.
Ҳар ном ила тилга олса-да, хушҳолман,
Ўзимники деган шу сўзи менга етар!

17

Ишқ олди мендан дилни ҳам, дунёни ҳам,
Ақлим-ку йўқ эрди, қўймади савдони ҳам.
Дедим: дилу дунё бўлмаса, дин бордир,
Ўлим сели оқизди-ю-кетди они ҳам...

18

Собит кишиларки, остонингда яшар,
Йўлингда шаҳид бўлишса, жонингда яшар.
Ул оби ҳаёт ҳам бу қадар тиргузмас,
Ишқингдан олиб жон, дўстлар ёнингда яшар.

19

То жоним бор — бўлай сенинг посбонинг,
Манзилу макон менга азиз остонинг.
То бир куни содиқ итларинг зумрасида
Олсанг мени тилга, бас, бу жон қурбонинг!

20

Ёр зулфи аро тушса агар битта тугун,
Юз битта жароҳат пайдо дилда шу кун.
Ул дилда-ю, дил қони кўзимда қотмиш,
Ул бахт гули куксимда юз очмайди нечун?!

21

Эй ёр, биласанми, дедим, ошиқлик ила:
Бечора кузим менинг нега ёшга тўла?
Пайдо бўлади икки кўзимнинг қаъридан
Ширин лабинг орзусида дарё бир йўла.

22

Ҳар кимсаки, бўлса бандаликдан озод,
Бўлмас ғамдан ғамгин-у, шодликдан шод.
Кўнгилни назаргоҳ, айлаган Оллоҳдан —
Айри тушиб, у умрини этган барбод.

23

Ким бўлса агар яхши-ёмондан огоҳ,
Ҳар яхши-ёмондан қўлини тортар, оҳ.
Дил бор эди-ю илгари, минг андиша,
Энди бариси «ло илоҳа иллаллоҳ».

24

Лутфингдан эмасдир ноумид ҳеч инсон,
Ким топса сени мангу ҳаётдир эҳсон.
Қай заррага бир лаҳза лутф этган эсанг,
Юксалди у зарра минг қуёшдан чандон[14].

25

Зар хавфи йироқдир бу жаҳон дарвешидан,
Тиғ даҳшати лозим эмас ошиқ кишидан.
Эй, бош олишимдан чўчийсан мунча —
Қақ ошиғи холимасми бош ташвишидан?!

26

Жон ичра мен ишқингни ниҳон қилганман,
Дардингни севиб, маҳрами жон қилганман.
Дунё ғамндан кечмаса, бу дил бирлан
Сен ҳақда мусоҳиба қачон қилганман?!

  1. Шўр — ғавто, тўполон.
  2. Бу рубоий Абусаид Абулхайрга хам нисбат берилади.
  3. Куфр — тасаввуфда бу дунё зулмати. Яна: ваҳдатнинг касратда маҳв бўлиши. Ҳақиқий куфр абадий фанодир хам дейдилар.
  4. Нўшлаб — ширинлаб; маҳбуба.
  5. Чашмаи ҳайвон — тириклик булоғи, оби ҳаёт.
  6. Бу рубоий Абусаид Абулхайрга хам нисбат берилади.
  7. Зулф — ишқдаги энг юқори имкон даражаси, эришиш ниҳоятда қийин бўлган илоҳий хақиқат. Зулф яна куфр зулматига ишора.
  8. Рутба — унвон, мартаба, даража.
  9. Тийнат — хулқ, феъл.
  10. Бу ерда кўк кийгувчилар деганда тариқатда муайян даражага етишгани белгиси сифатида кўк хирқа кийиб юрадиган сўфийлар кўзда тутилган.
  11. Гуфтор — сўз, сўзлаш, гапириш.
  12. Бу рубоий Абу Али ибн Синога ҳам нисбат берилади.
  13. Мисранинг маъноси: Ҳар лаҳза ошиқлик дарсини ўқишади.
  14. Бу рубоий Абусаид Абулхайрга ҳам нисбат берилади.