OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМарат Шарипов
Асар номиФақат эҳтиёт бўлинглар! (ҳажвия)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Ҳажв
Муаллифлар
   - Марат Шарипов
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳажвиялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм5KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Фақат эҳтиёт бўлинглар! (ҳажвия)
Марат Шарипов

— Сизларни бу ерга йиғишимдан мақсад, муҳим бир масалани ҳал этиш, — деди Мингбоев оромкурсига янада яхшироқ ястаниб олар экан. — Биласизлар, анчадан буён биргаликда сув келса симириб, тош келса кемириб келяпмиз. Аммо сўнгги кунларда бир ўй менга сира тинчлик бермай қўйди. Отам раҳматли: «Ўғлим, ҳалол ишла» дер эдилар. Кейинги пайтларда шу гапни кўп ўйлайдиган бўлдим. Совға-салом ниқобида олаётган жарақ-жарақ пора пулларимиз тўғрисида ўйлаб кўриш фурсати етмадимикан? Неча йиллардан буён тинимсиз оламиз. Ўзи бермаса, мажбурлаб ҳам чўздирамиз. Менимча, бунга чек қўйишимиз керак-ов. Нима дединглар?

Тўпланганлар орасига оғир жимлик чўкди. Анчадан сўнг Тошютаров ҳорғин хўрсиниб сўз бошлади.
— Гапингиз балки тўғридир. Лекин, тўхтатишга сал эрта эмасмикан? Яна ҳеч бўлмаса бир йил олайлик, кейин нима десангиз розимиз.
— Мирза аканинг гапларида жон бор, — деб уни қувватлади Жўраев. — Менимча, бирдан тўхтацак бўлмас, яна озгина вақт керак. Бу ёқда кенжа хотин менгаям машина олиб берасиз, деб минғирлаб турибди.
— Дала ҳовлиларимизни битказиб олсак ҳам майли эди, — хўрсиниқ билан деди Бойбуваев.
— Тушунаяпман, тушунаяпман, — деди пиёладаги совуб қолган чойни ҳўпларкан Мингбоев. — Лекин одам ёши ўтган сайин қўрқар экан-да. Ахир, «Емоқнинг қусмоғи бор» деб бежиз айтишмаган. Қолаверса, биз бир-биримизга боғлиқ бўлган «занжирмиз». Биттамизга шикаст еца, қолганларимиз ҳам шарақ-шуруқ «узилиб» кетамиз. Xудо кўрсатмасин, қопқонга тушиб қолсак борми, бор-будимиздан ажраб қоламизми дейман-да. Кўряпсизлар ҳар куни «менман» деганлар гумбурлаб қулаяпти, «кўки» ҳам, «сариғи» ҳам уларни қутқариб қололмаяпти. Шунинг учун вақт ғаниматида этагимизни йиғиштириб олайлик. Нима, шу қарорга келиш менга осон деб ўйлайсизларми? Узатилмаган иккита қизим бор ҳали...
— Тўғри гапни айтдингиз, — дея уни қувватлади Тоғаев. —Тумшуғимиздан илинмасимиздан йиғиштиришимиз керак. Ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бор. Ана, кеча телевизорда кўрсатишди. Қаердадир пора билан қўлга тушган бир гуруҳ порахўрларни умр бўйи қамоқ жазосига ҳукм этишди.

Йиғилганлар орасида бирдан жонланиш сезилди.
— Йўғ-е, ўша ёқларда ҳам пора бор эканми?
— Бўлганда қандоқ, — илжайди Тошютаров. — Газетада ўқидим, биз энг ривожланган мамлакат деб юрган жойларда ҳам пора бор экан.

Хонага бир неча дақиқалик сукунат чўкди.
— Қурғур ўзи яхши нарсада, — хўрсинди кимдир.

— Демак, бошқа давлатларда ҳам пора олиш бор экан, денглар, — ўсмоқчилади Мингбоев. — Начора, хориж тажрибасини ўрганишга тўғри келади. Фақат, эҳтиёт бўлинглар!