OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг

1 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМарина Цветаева
Асар номиБолаларга мактуб
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Марина Цветаева
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Очиқ хатлар ва мактублар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОйгул Суюндиқова
Ҳажм7KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
Таржимондан: Ҳассос рус шоираси Марина Светаева қолдирган бой адабий меросида унинг мактублари алоҳида эътиборга молик. Эътиборингизга ҳавола қилинаётган мактуб аслида 1937-38 йиллар, май ойларида ёзилган бўлиб, 1969 йилда «Янги дунё» (Новый мир) журналининг 4-сонида босилган. У болаларга атаб ёзилган. Мактуб, унинг ғояси ва самимияти сизни лоқайд қолдирмайди, деган умиддамиз.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Болаларга мактуб
Марина Цветаева

Азиз болалар!

Мен барчангизни бирдек яхши кўраман, барчангиз азизсиз менга. Сизлар ҳам билар каби катта-кичик одамларсиз. Ҳар бир авлод, ҳар бир насл ўзига хос. Менинг сизларга айтадиган гапларим кўп.

Ҳеч вақт сувни бекордан бекорга исроф қилмангиз. Худди шу дамларда саҳроларда кимдир сувсизликдан жон бераётганини унутманг. Зинҳор калта ўйламангки, мен сув тўккан ўша одамга, ўша чўлга етиб борармиди деб. Сув етиб бормаса ҳам, ўша кимса худди шу сувни ичмаса ҳам, дунёда яна битта қонунларда ёзилмаган жиноят камаяди.

Ҳеч қачон нонни ерга ташламанг, урвоғини ҳам. Уволи тутмасин. Қаерда кўриб қолсангиз, ердами, оёқ остидами, қўлингизга олиб, қўл етадиган, кўз тушадиган жойга қўйинг. Бу дунёда ташналикдан мадори қуриётганлар билан бирга бурда нонга зорлар ҳам бор. Ҳар қалай, тупроққа, чангга, лойга ботиб, қоришиб ётган нонни олиб етгандан кўра баландроқ жойдаги тоза нонни олиб ейиш қулайроқ, егани ўзига ботади. Сизни билмаса ҳам дуо қилади. Савобга қоласиз.

Ҳеч қачон телба одамлардан қўрқманг. Уларга дучлан-сангиз, дардига шерик бўлинг. Балким шунда ўзингиз ҳам билмаган ҳолда уни шу дарддан болаларча соддалигингиз, самимиятингиз, беғуборлигингиз, таъмасизлигингиз билан фориғ этарсиз. Уни дилидагини топишга урининг, нимани истайди ўзи, сўраб билинг, сўраб кўринг. Одам тафтини одам кўтаради, ахир. Бундайларнинг устидан асло кулманг! Бошқалар ҳам кулаяптилар-ку, гапиришаяпти-ку, деб гуноҳингизни бошқаларга ағдарманг, Ўзингизга ўзингиз лойқайд бўлманг, ўзингизга ўзингиз маъсул бўлинг. Эркин, мустақил фикрлашга ўрганинг.

Ота-онангизни ранжитманг. Улардан бўлар-бўлмасга аразламанг, Унутмангки, улар ҳам сиздек қачонлардир бола бўлишган, вақти-соати етиб, сиз ҳам улардек кексаясиз. Ота-оналарингизни эрта қаришларига, бу дунёдан бевақт кўз юмишларига сабабчи бўлиб қолишдан сақланинг. Уларни ерни тепиб юришларининг ўзи катта бебаҳо давлат, суянчиқ.

Йўлингизда тош кўринса, олиб ташланг. Фараз қилингки, сиз чопиб кетаяпсиз, кўрмай-билмай шу тошга суриниб кетдингиз. Бурнимиз қонади, шикастландингиз. Ҳеч бўлмаса, ўзингиз учун шу тошни йўлдан четга олиб қўйинг.

Одамлар орасида, транспортларда ўзингиздан каттага жой беришдан уялманг, аксинча, бермасангиз уялинг! Моддий томондан устунлигингизни ҳеч вақт кўз-кўзламанг.

Рақибингиз, душманингизни енгсангиз, ғурурланманг. Ғолиблик нашидасини ичдан англаб етишнинг, сезишнинг ўзи-кифоя. Бировнинг ортидан мазах қилиб кулманг, ҳаттоки айбини, камчиликларини билсангиз ҳам. Айниқса, сизни гиж-гижлаганлардан қочинг, улар сизни гиж-гижлаб қочиб кетишади.

Синалмаган отнинг ёнидан ўтманг. Ўз уйинггизга тош отманг, бу уй сиз билан қолади, ўзгалар уйига сизни барибир киритишмайди, сиғмайсиз, ортиқчасиз уларга.

Китобни варақлаганда, варақни юқори қисмидаги учидан очиб боринг.

Нега дейсизми? Чунки китоб ўқилганда пастдан юқорига эмас, юқоридан пастга қараб ўқилади.

Тамадди қилаётиб, ликопчангизни ўзингизга яқинроқ, қулайроқ қўйинг. Бехосдаан дастурхонгами, қаршингиздаги кишигами, тиззангизгами тўкилиб кетмасин.

Мабода, сизга буларнинг бари романтика дейишса, улардан сўраб кўринг: «Романтика нима ўзи?» Шунда улар тилини тишлаб қолишади, илмсизликларини билдириб қўйишади. Фақат фикрлай олмайдиган одамларгина шундай савол беришади. Сиз уларга Жуковскийнинг ўлмас, буюк сўзлари билан жавоб беринг: «Романтика - бу юрак».