OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМарина Цветаева
Асар номиПастернакка мактублар
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Рус адабиёти
Бўлимлар
   - Социалист реализм
Муаллифлар
   - Марина Цветаева
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Очиқ хатлар ва мактублар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонОйгул Суюндиқова
Ҳажм17KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2012/10/07
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


Нашр белгилари
Таржимондан: Марина Светаева - улуғ рус шоираси, унинг бетакрор ижодида замондош шоирларга ёзган мактублар алоҳида хусусиятга эга. Уларда ўша давр нафаси, ижод, шеъриятнинг қисмат эканлиги уфуриб туради. Хусусан, эътиборингизга ҳавола этилаётган Борис Пастернакдек катта шоирга ёзилган мактубларда шоир шахси акс этади.


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Пастернакка мактублар
Марина Цветаева

Пастернак!

Сиз менинг биринчи шоиримсиз. Тирик шоирим. Сизнинг эртанги кунингизга ўзимникига ишонгандай ишонаман. Беқиёссиз, шоирим.

Пастернак мен ҳаётимда кўп шоирларни кўрдим:: каттасини ҳам, кичигини ҳам. Улар шеър ёзувчилар эди, ҳатто ажойиб қилиб ёзиб қўйишарди.

Вассалом. Уларнинг биронтасининг манглайида шоирлик қисматини кўрмадим. Бу қисмат, машаққат олис-олисларга бориб етгувчи, ёндиргувчидир! Шоирликни ёрлиқ қилиб олганлар ҳам кўп экан, айтганча улар жуда осонлик билан турмуш синовларидан енгиладилар. Улар сўзларнинг кушандаси, айни чоғда, умрларини ҳам бехудага ерга совурадилар.

Қизиқ, худди шу нарса уларни қониқтиради, қониқ-тирадигина эмас, тўйдириб юборади. Ҳатто ҳаддиларидан ҳм ошиб кетишади бу тўқлик боис. Эндиликда улар шеър ёзишни ҳордиқ чиқариш усули деб қарай бошладилар. Ёки шунчаки сайрга чиқишгандай қўлига қалам оладилар… Айни чоғда шоир бўла олмаганликлари учун ҳам худбинлашадилар: ёзган-чизганлари учун тўлов талаб этадилар, тўлов! Булар-тавозе, таъзимлар, лагнбардорлик, тириклик чоғидаёқ қўйилган ҳайкаллар. Мен ҳам хушомадни қойиллатдим-улардан кетдим.

Мен шоирларни иштаҳа билан овқатлангиси келганда яхши кўриб кетардим. Негаки, улар ҳам оддий одамлар. Уларга ҳам кимдир меҳр билан энагалик қилади, кимдир ширин таомлар пиширади. Шундай шоирлар олдида шоирлигимни унутардим. Илҳом парисига эмас, айнан энагага айланардим. Шоирлигимни эсга солишса, тонардим.

Қизиғ шундаки, аввалига мен уларнинг шеър ёзишига иштиёқини кўриб, даҳоларга тенгладим. Ўзимнинг тантиқ қаламимга қарадим. «Мен ҳам шоирманми? Мен яшаяпман, холос. Қувонаман, йиғлайман, мушугимни севаман, шеърлар ҳм ёзаман. Мана, Менделштам, мана, Чурилин. Уларни шоир деса бўлади».

Шундай ҳолат яралдики, мендан ҳамма ўзини олиб қоча бошлади. 1912 йилдан (ўшанда 18 ёшда эдим) 1922 йилгача биронта тўпламим нашр этилмади. Ҳолбуки, қўлимда бешта китобга етарли қўлёзмаларим бор, тахт.

Яхшиси сизга қайтайлик, Пастернак, юраги тоза шоирсиз. Бундайлар кам ёки бошқа йўқ. Сиз Байрон каби эртаси бор даҳосиз. Замондошларим орасида фақат сизга шу қувончимни ишонч билан раво кўраман. Бу ерда гап на мен, на сизда. На менинг, на Сизнинг гуноҳингиз бор бунда. Сиз бундан юз йил олдин ҳаётдан кўз юмганлигингиз учун айбдор эмассиз. Гап нимадалигини тушуниб турибсиз. Одамлар руҳонийга эмас, худога сиғинадилар. Мен ҳам сизга эмас, сиздаги руҳга сиғинаман. У сиздан-да улуғ ва буюк, ишонаман, унга рашк қилмайсиз.

Кузнинг сўнгги кунларини Сизга, ҳаёлингизга бағишладим. Ҳатто мутолаага қўлим бормади. Яқинда Прагага йўлим тушди. Бизнинг кичиккина намхушгина поезд стантсиясига ғира-ширада, ҳали тонг отмасдан етиб бордим. Қоронғу платформанинг у ёғидан бу ёғигача бораман-келаман, қандай узоқ масофа! Чироғи ёниқ устунларнинг бири олдида тўхтадим. Сизни чақирдим: «Пастернак!» - ёнма-ён туриб узоқ суҳбатлашдик дарбадарларча. Мен Сизни ҳамиша икки жойда кўриб қолишни жуда истардим: Веймер ва Кавказ. Бу-хаёл оғир…

Ўша кузда Сизни чорлаганим-ўзим ҳам тизгингиз туйғулар измида эдим. Ич-ичимдан шуни ҳоҳладим. Сизни, юрагингизни чорлаш ҳамиша сирларни чорлашдай осон ва завқли, чунки уларнинг қачон, қаерда бўлишини билмайсан ҳеч қачон!

«Вокзалга« ва »Пастернакка». Бу бир хил ҳодиса, тушунча, ҳолат. Мен вокзалга эмас, Сизга борардим. Тушимда учаётган йўллар, баландлик ерга тегмаётган оёқлар. Стантсиядан узоқлашиб, поездга ўтирдимми, бас, ўзимга келардим, ҳушимга келардим. Сиз менинг ҳаётимга кирмагансиз. Мен ҳеч қачон ҳеч ерга атайлаб бормаганман. Прагага йўлим тушмай қолган дамдан бошлаб, Сиз ҳам тугадингаз. Неки бўлса - бўлиб ўтди, айтдим. Ҳамиша, ҳамиша, ҳамиша. Пастернак, ҳаётимнинг барча вокзаллари, тақдиримнинг чироқли устунлари, равон йўллар узра - менинг чорловим. Сизинг ташрифингиз.

Китобингиз қўлимда. Пастернак, бир ўтинчим бор: «Лўлилар шундай бошлайдилар» шеърингизни менга бағишланг. (Хаёлимда айтаяпман, узр.) Туҳфа этинг менга шу шеърни. У фақат менга тегишли эканлигини ҳис этай. Токи ҳеч ким у меники дея ўйлай олмасин, ҳадди сиғмасин.

Пастернак, Сиз сирли чизиқларга яширингансиз. Сизни «омма« тушунмаслигини унга нокераксан, дея қараганларининг моҳияти шунда. Сизда шоҳоналик ёҳуд саркардалик ҳислати бор. Пешонангизга Пастернак даҳосининг чизиқлари топилган. Сизни севмаслар Сиздан қўрқув ҳиссини туядилар. Кимдир "Ортда қолиш"дан чўчийди, кимдир-ҳужумга шай, фақат қўрқоқларча, зимдан. Аммо сизни билмоқ, сизни англамоқ не сир…Буни ҳатто мен билмайман. Балки Пастернак ҳам билмас. Пастернак ҳарфларни теради, ёзади, ярим тунда ёғдусида англаб етади. Ахир, тонгда уни унутиб юборишади-ку. Дунёда эса бошқа олам ҳам бор, Пастернак. Бу - болалик ёзувлари. Бошингизни эгманг, тик туринг! Ана, қаранг, Сизни "Политехника зал"ингиз кутиб турибди! Икки сафардан буён хатларингиз оғир, жуда оғир. Сабаби- одамлар Сизни сиқиб қўйибди. Сиз учувчисиз! Кенгликлар фарзандисиз. Учиб кетинг. Тангрининг олдиги боринг, дарахтларга яқинлашинг. Бу лирик эмас, шифокор маслаҳати. Одамлар шахар ташқарисида бекорга яшамайди. Германияда бу осонроқ кечади ҳозирги кунда. Бирдан ҳамма истаган истаганингизга етишасиз. Китоблар, дарахтлар, дафтарлар, ҳаво, ором, қадр. Мана бу ер хатингиздаги энг оғриқли жой: ўйлайсизки, »мен аччиқ ва сиқиқ» туйғуларни ўлдирмоқ ўйида Берлиндан ташқарида яшаётибман! Йўқ, аксинча!

Берлин мени талаб бўлди, қўлларим бўш, йўлларим ёпиқ, руҳим чилпарчин.

Қалам аҳли-хароб! Яратганда эса ҳамиша бир нарсани сўрайман, шу ҳаётимни кўп кўрма. Бутхонали қудуқ, жилғалар товуши, баланд чўққим, эчкиларим, дарахтларим, дафтарларим, Серёжа ва Аля. Сизнинг ва С.Волконский китобларидан мени айирмасин.

Мен ҳақимдаги ўзгалар қулоқ солманг. Дўстларимникига ҳам! Негаки, мен кўпларнинг жонига тегдим. Севдим-севмай куйдим, ўстирдим-кўндим. Уларнинг бари-барига тантилик билан омонлик тилайман.

Сиз уларни тингламанг. Сўзларим оғир, бешафқат, бироқ ҳақиқат!

Қадрли Пастернак!

Мен бу гал Сизнинг ёзувларингиз мабодо вақт ва қоғоз етса, ўзим ҳақида ёзмоқчиман. Китобингиз - олов. Аввалгиси, жала эди, буниси гулхан. Ушладим - қўлим куйди. Ўқидим - дилим ёнди, вужудим, руҳим чатнади, тобландим. Тунларим ҳам кунларим ҳам йўқ. Ёлғиз - Сиз. Мен - йиғувчиман. Ўзимдан оламан кучни. Ўзимни ўзим талаб, еб бўлгандан сўнггина ором топаман.

Азизим, Пастернак! Сакрашга изм беринг. Сиз фавқулодда ҳодисасиз, Сиз ҳеч нарсага кўнмай яшай олгансиз. Аслида, Тангри Сизни эман дарахтидай қудратли ва енгилмас қилиб яратгану, одамга айлантирган. Сизни чақин ҳам, пул ҳам, бало ҳам урмайди. Бу - қисмат.

Сиз - шеърсиз ҳам шоирсиз. Сизнинг - суҳбатингиз шоир, чеҳрангиз шоир. Нима учун ҳар бир шеърингиз энг сўнггисидай жаранглайверади, туюлаверади? «У шундан сўнг бир сатр ҳам ёзмади». Сирингизми бу?

Сирлар. Биринчиси, сўзга бўлган иштиёқингиз. Бу дадил, бу-манба. Иштиёқ - бу, тангликдан, умидсизликдан чиқа олиш услуби. Товушни сўздан ҳам кучлироқ севасиз, шовқин товушдан ҳам қудратли. Чунки, унда ҳаммаси мужассам. Сиз - сўзлар тутқунисиз. Сиз сўзлар диёрида қилиб бўлмас ишларга қўл урасиз. Сиз нишонга олиб бўлмас шоирсиз. Сизни худо сақлайди.

Иккинчиси. Сиз томошабин эмас, тақдир бошқарув-чисисиз. Ғаройиб хислатларингиз шеъларингизда ҳаракатланади, жонланади, яшайди. Биласизми, Пастернак, сиз катта ишга бел боғлашингиз зарур. Бу - Сизнинг иккинчи ҳаётингиз. Биринчиси, худо берган умр. Ёза бошласангиз, барча оғирликлар кўтарилади. Кишанлар ечилади руҳингиздан, озод бўласиз. Ҳеч ким ва ҳеч нарсани сезмайсиз. «Оғирлигингиз» шундаки, сиз одамларга, шеърларга, зўрма-зўраки суқилиб кирмоқдан зўриқиб кетмоқдасиз. Буларнинг бари бефойда. Бу билан мушкулотларингизни ҳал қила олмайсиз. Эшитинг, бир марта берилган умрда неча ёшгача киришингиз аҳамиятли эмас, муҳим эмас. Гап - қандай яшашда! Бу дунёга ким тўйибди, ким армонсиз кетибди, кимнинг иши битибди, дейсиз! Ўзингизни қоғоз ва қаламга топширинг. Акс ҳолда, илҳом дақиқалари телбалик соатларига айланиб кетиши ҳеч гап эмас.

Лирик шеърлар - ҳаракатнинг оний лаҳзалари. Болалигингиздаги айланувчи колейдоскопларни эслайсизми? Ҳаракатни кўз олдингизга келтиринг, бурасангиз бас шиддатли бурилиш. Лирик - бу йўналиш, олисдан қора бўлиб кўринади. Тикилиб қарасанг, нуқталар орасидаги масофалар ҳавосиз кенгликларга олиб боради. Мана, нима учун сиз шеърдан шеъргача ўлиб борасиз. Бу - ҳар бир шеър энг сўнггиси дегани.

Роман, поема, ҳатто мақолаларнинг ўз қонуниятлари бор. Уларда бундай ҳолатга дуч келмайсиз. Чунки китоб ёзувчини, ёзувчи китобни, қаҳрамонлар эса китоб ва ёзувчини бошқариб боради. Айниқса, қаҳрамонлар жуда яшовчан бўлишади. Сира ўлишни исташмайди. Сиз ҳам насрда ёзасиз деб, эшитганим бор. Болалик ҳақидамикин … Ўқиб кўрмаганман, қўлимга тушмади ҳали. Москвада бу бу ҳақда ўзингиз сўз очмаганмидингиз? Ё Лилитдан эшитдимми? Геликон гапиргандай бўлдими? Нима бўлганда ҳам менга бу ҳақда ёзиб юборишни унутманг.

Энди китоб ҳақида. Энг севимли шеърлар - Маргарита. «Булут, юлдузлар. Ва ёнбошдан…«, "Мен уларни унутаман" - ва охиргиси. Улардан олов уфуради, олов. Қачондир, қаердадир, нимадир ёзилиши табиий, гап бу ҳақда эмас. Китобингизда »Умри боқий» шеърлар шу қадар кўпки, улар етти қаватни ёриб, бош кўтариб чиқа оладилар. Айта оласизми, қайси китобингиз сиз учун биринчиларнинг биринчиси, ўша китобни ёза олганмисиз?