OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
Siz shu sahifadasiz: Maxtumquli. Saylanma / Kiril
 
Асарга баҳо беринг

2 / 5 (1ta baho berilgan)


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМахтумқули
Асар номиСайланма
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Туркман адабиёти
Бўлимлар
   - Лирика
Муаллифлар
   - Махтумқули
Услуб
   - Шеърият
Шакл
   - Китоблар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонМирзо Кенжабек (Туркманчадан)
Ҳажм403KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2013/07/18
Манбаhttp://forum.ziyouz.com/ind...


Нашр белгилари
Туркманчадан табдил этиб, нашрга тайёрловчи, сўзбоши, луғат ва изоҳлар муаллифи: Мирзо Кенжабек
Масъул муҳаррир: Сайфиддин Сайфуллоҳ
Тақризчи: Зуҳриддин Исомиддинов (филология фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси Миллий китоб палатаси директори)
Муҳаррир: Умрзоқ Ҳожи Зокиров



Аннотация
Ушбу "Сайланма" Махтумқулининг йилда "Туркманистон" нашриётида чоп этилган икки жилдлик туркманча "Сайланган асарлари"дан танлаб олинди. Илгари ўзбек тилида нашр қилинмаган шеърлари билан бирга таниш шеърлари ҳам туркманчадан қайта табдил этилиб, китобга киритилди. Биринчидан, у шеърларга муҳаббатимиз кучли бўлиб, китобхон халқимизнинг ҳам уларга эҳтиёжи бор. Иккинчидан, у шеърларнинг баъзиларидан мустабид тузум қолипига сиғмаган айрим бандлар қисқартирилган, айрим сўз ва иборалар эса ўзгартирилган эдики, бунда уларни тўлиқ тақдим этмоқдамиз.
Таржимада ихтиёрсиз йўл қўйилган нуқсонлар учун китобхондан узр сўраб, тўплам хусусида муҳтарам ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини мамнуният билан қабул этишга ҳозир эканимизни билдирамиз.
Ушбу китоб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озиқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
Махтумқули - туркий халқларнинг сайроқи тили, саҳронинг гули, гулнинг булбули, Ҳақнинг содиқ, ошиқ ва ориф қулидир. Аллоҳ муборак айласин!


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Mundarija

Logo.png





Сайланма
Махтумқули

«
Каломда кўрганин сўйлар тилимиз,
Ахир, ажал устидадир йўлимиз,
Махтумқули айтар: бизнинг ҳолимиз
Ё Раб, ул кун қандай бўлар, ёронлар?!.
»

Махтумқули – Валий Шоир (Таржимон Муқаддимаси)

Махтумқули Фироғий XVIII аср маърифий шеъриятининг буюк дарғаларидан бўлиб, бутун туркий халқлар учун тушунарли ва севимли шоир, маърифатли сиймо, ориф ошиқ, соҳиби ҳикмат бўлган валий зотдир. Унинг инсонпарварлик, халқпарварлик, ватанпарварлик ғоялари билан йўғрилган шеъриятида пок исломий маърифат руҳи гуркираб, яшнаб туради.

Махтумқули тақрибан йилда Туркманистоннинг жануби-ғарбидаги Атрек (Атрок) дарёси соҳилларида, маърифатли исломий оилада дунёга келади. Отаси Давлатманд Озодий ўз даврининг таниқли шоирларидан бўлиб, унинг шеърий китоби ҳамда "Ваъзи Озод" номли асари мавжуд. Озодий ижоди, айниқса, "Ваъзи Озод" китоби, чамаси, тўлиқ исломий руҳда бўлгани боис шўро даврида етарли ўрганилмаган. Бу китобда муаллиф улуғ мутафаккир шоир Алишер Навоий ижодини яхши ўзлаштирган, айниқса, "Маҳбуб ул-қулуб" асаридан таъсир олган адиб сифатида намоён бўлади.

Давлатманд Озодий шунчаки шоир эмас, балки замон алломаси, тақво ва маърифат аҳлининг пешвоси, авлиёи барҳақ эканини Махтумқулининг бир неча марсиясидан англаш мумкин. Шоир отаси ҳақидаги марсияда ёзади:

Молу давлатларга кўнгил қўймади,
Бу жаҳоннинг ишратини суймади,
Эски шолдан ортиқ пўшиш киймади,
Охират уйи бўлди қасди отамнинг.

"Мункир билмас, мухлисларнинг шакки йўқ, Пайғамбар дастидир дасти отамнинг" сатрлари ҳазрати Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг: "Кимки бир олим кишини ҳурмат қилса, муҳаққақ, у мени ҳурмат қилган бўлади" ҳамда: "Ҳар бир муттақий олим менинг аҳли байтимдандир" деган муборак ҳадиси шарифларига асосланган.

Нуқабо дер: уч юз эран кўришди,
Чилтанда отамга назарим тушди,
Нужабо борсам, ҳафттанларга қоришди,
Абдоллардир чин пайвасти отамнинг.

Бу мисралар Озодийнинг шубҳасиз валий зот эканини англатади. Нуқабо, Нужабо авлиёларнинг муайян гуруҳларидир. "Нуқабо" – "нақиб" сўзидан, нақиблар – бирор жамоа ва гуруҳнинг улуғлари, эътиборли кишилари, раислари; "нужабо" – "нажиб" сўзидан, нажиблар – бузургворлар ва танланган азиз зотлар дегани. Абдоллар – валийликнинг қутбдан олдинги мартабасига эришган зотлар, демакдир.

Маҳшар куни ғамсиз кирар беҳиштга,
Ҳар ким чиндан бўлса дўсти отамнинг! -

Бу сатрлар ҳазрати Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг "Киши охиратда яхши кўрган кишиси билан бирга бўлади", деган ҳадиси шарифларига таянади. Махтумқулидек шариатда собитқадам ва истиқоматда мустаҳкам зотнинг бу муждаси оддий таъриф эмас, балки маъно оламидан етган шавқ натижасидир.

* * *

Махтумқули отаси сингари бошланғич таълимни қишлоқ мактабида олади. Кейин Марказий Осиёнинг улкан маданият ва илм-фан марказларидан бўлмиш Кўҳна Хива шаҳрида, "Шерғозихон" мадрасасида ўқийди. Қизилоёқ овулидаги (ҳозирги Чоржўй вилояти, Халаж тумани) Идрис Бобо мадрасасида бир қанча вақт илм олади. У Бухорои шарифдаги Кўкалдош мадрасасида ҳам таълим олган, деган маълумот бор. Хивадаги энг нуфузли ўқув даргоҳи саналмиш "Шерғозихон" мадрасасида Махтумқули уч йил ўқиб, муҳим илмларни ўзлаштириб, Қуръони каримни хатм қилади, ўзи айтганидек, дили очилади, оқ-қорани, ҳақ-ноҳақни, дўст-душманни ажратадиган бўлади. Ёш олим мадраса билан хайрлашув шеърида шукрона туйғуларини бундай ифода этади:

Ҳақдан бизга буйруқ – фарз эрур билим,
Сенда таълим олдим, очилди дилим,
Келсин дея кутар ул Карказ элим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози".
Ажратарман энди оқу қарони,
Дўст-рақиб, қардошим, Ҳақни, ёронни,
Ўқидим, кўтардим Китоб – Қуръонни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози".

Шоир шеър давомида "Илм, таълим олган сени унутмас", деса, охирида "Асло унутмасман тилло қописин" дея миннатдорлик изҳор этади. Биз бу шеърга "Хивадаги Шерғозихон мадрасаси билан хайрлашув" дея ост сарлавҳа қўйдик. У Хивадан қайтгач, мударрислик қилгани, айни вақтда заргарлик билан шуғуллангани нақл қилинади.

Махтумқули араб, форс тилларини пухта ўзлаштирган, чиғатой – эски ўзбек тилини мукаммал билган. Бу ҳол унинг ижодидаги сўз бойликларидан ҳам аёндир.

Ижодидан маълум, Махтумқули Марказий Осиё ва Яқин Шарқнинг бир қанча диёрларини кезган, Бухоро, Хива, Афғонистон, Озарбойжонда бўлган.

"Занги Бобони кўрсам", дейишига кўра, Тошкентга ҳам келган бўлиши керак.

Наълайни Аршга тождир,
Номи оламга фошдир,
Икки жаҳон муҳтождир -
Араб забонни кўрсам, -

дейишига кўра, Мадинаи мунавварада ҳазрати Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг муборак равзаларини зиёрат қилмоқ ниятида экани, яна: "Иймоним йўлдош бўлса, Борсам, Каъбани кўрсам" ёки: "Ниятим Каъбадир, хаёлим ҳаждир, Ихлосим бор ҳаж тавофин этмоққа", дейишига қараганда, муборак ҳаж ибодатини адо этмоқни ният қилганлиги англашилади.

* * *

Нақлга кўра, Махтумқулининг илк шеъри "Тургил, дедилар" манзумасидир. Шоир шеърда Аллоҳ таоло ато этган маънавий икромни шукрона ва ҳиссиёт билан баён этади:

Бир кеча ётардим, туннинг ярмида,
Тўртта отлиқ келиб, "Тургил!", дедилар,
"Хабар бергайдирмиз фурсат етганда,
Бул ерда эрлар бор, кўргил!" дедилар.
Назарим тушганда ул тўрт мардона,
Кўнглим жўша келди, бошим гардона, -

дея шоир маъно оламида эрлар – валий зотларни кўриб, кўнгли жўш уриб, боши айланганини айтиб, ҳис-ҳаяжонини изҳор этади. Маъно оламидан Махтумқулига инсонларни шеър билан Ҳаққа даъват этиш изни ва истеъдоди берилгани манзума замирида ифодаланган. Бу "Ўғлон, Аллоҳ ёринг, боргил, дедилар" сатридан ҳам англашилади.

Е.Э. Бертельс бу шеърни А.С. Пушкиннинг "Пророк" ("Пайғамбар") номли шеъри билан таққослаб, муштарак ва фарқли жиҳатларини топишга уринган. Чунки, унда ҳам "Тургил, эй Пайғамбар, чорла, даъват эт!" деган хитоб бор. Аммо Пушкиннинг "Пайғамбар" шеъри аслида ҳазрати Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида бўлиб, унда, шаққи содр, яъни, болаликда ҳазрати Пайғамбаримизнинг кўкракларини фаришталар ёриб, қалбларини поклагани, кейин эса кўксиларига ҳикмат тўла чўғдек олтин жом жойлаганлари ҳамда ваҳий воқеалари, у зотга инсонларни огоҳ этиб, Ҳаққа даъват қилиш амр этилгани ифодаланган. Шеърдаги: "Восстан, пророк, и вижд, и внемли" ("Тургил, эй Пайғамбар, чорла, даъват эт") сатри "Муддассир" сурасидаги "Қум фа анзир" – "Тур ва огоҳ эт!" оятидан олинган. Пушкин ёзади:

Ётардим кимсасиз ёбон ичинда,
Менга ваҳий келди Аллоҳдан шунда:
"Тургил, эй Пайғамбар, чорла, даъват эт,
Иродамга бўйсун, бас, тамомила;
Сен барру баҳрни кезиб, иршод эт,
Инсонлар қалбин ёқ, ҳақ Калом ила!"

Пушкин Қуръони карим таржимасини ўқиб, "Подражание Корану" ("Қуръондан иқтибос") шеърий туркумини йилда ёзган бўлса, орадан икки йил ўтиб, йилда "Пайғамбар" деган шеърини битган. Демак, бу орада у ҳазрати Пайғамбаримиз(с.а.в.)нинг ҳаётларини ҳам ўрганган, дейиш мумкин. Аммо шеърда Пайғамбарга мос бўлмаган ножоиз сўзлар ҳам борки, бу ифодалар шоирнинг ўз шахсига оиддир. Негаки, у шеърнинг илк нусхасида сўнгги байтни ўз-ўзига хитоб қилиш билан якунлаган. Кейин қайта ишлаб, Қуръон ояти маъносини ифодалаган.

Махтумқулининг "Тургил, дедилар" шеъридаги тафсилот зоҳиран ҳазрати Пайғамбаримиз воқеаларига ўхшагани учун Бертельсни қизиқтириб қолган. Ҳолбуки, Ҳазрати Пайғамбаримиз воқеалари ваҳийга ва Қуръонга асосланган, Махтумқули воқеаси эса маъно оламидан етган хабардир. Шеърларда ўхшашлик йўқ, воқеаларда ўхшашлик бор. Бас, Бертельснинг таажжуби илмга асосланмаган, балки зоҳирий ўхшашликдан туғилган мулоҳазалардир.

* * *

Махтумқули ўз даврида босқинчилар зулми остида қолган халқни бирлаштиришга, юртни ташқи ва ички душманлардан озод этишга ўз истеъдоди билан ҳаракат қилди. Шоир ёзади:

Устимиздан душман ҳукм сурибдур,
Мўъмин бари жабру жафо кўрибдур,
Ўғил-қизни хор ўрнига берибдур,
Хатарлар ул жойдан сурилсин энди!..

Бошқа шеърида эса шоир эл-юрт аҳволининг кундан-кунга ёмонлашиб бораётганидан, чамандек ватан тиканзорга айланаётганидан фарёд чекади:

Найлайин, кун кундан ёмон,
Эл юртимни тутди туман,
Марг остида ажаб чаман,
Боқ, бу кун ул хорга дўнди...

Ҳамиша эл-юрт дарду армони билан яшаган Махтумқулининг ёниқ шеъриятида шафқат ва зулм, яхшилик ва ёмонлик, мардлик ва номардлик, жўмардлик ва тубанлик каби хусуслар бир-бирига қарама-қарши ҳолда тавсифланади, яхши хислатлар улуғланиб, ёмон хислатлар қораланади.

Махтумқулининг ижоди Қуръони карим, ҳадиси шарифларга, тасаввуф таълимоти, валийлар ҳикматига ҳамда Аллоҳ Ўз ҳузуридан ато этган илми ладунийга асосланган. Унинг сиёсий қарашлари ҳам соғлом эътиқод тамойилларига таянган бўлиб, бу мўъжаз бир илмий тадқиқотга асос бўладиган мавзудир. Давр ҳукмдори – Аҳмад шоҳга бағишланган шеърида шоир: "Сен динни ривожлантир. Шоҳларнинг шоҳисан, исломнинг қувватисан" дейди.

Албатта, шоирнинг сиёсий ғоялари ўз даври тарихи билан изоҳланади.

* * *

Махтумқули шеърияти – нурли шеърият. Унинг ижодида дунёвий ва ухровий илм-маърифатдан хабар берувчи савол-жавоб тарзидаги шеърлар алоҳида мавқеъни ишғол этади, юракларни ларзага солади. Адибнинг Турди шоир билан айтишувига диққат қилайлик:

Махтумқули:

– Ул нимадир, ёқаси бор, ёни йўқ?
Ул нимадир, қаноти бор, қони йўқ?
Ул нимадир, одам ютар, жони йўқ?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!

Турди шоир:

– Ул кафандур, ёқаси бор, ёни йўқ,
Капалакдур, қаноти бор, қони йўқ,
Қаро ердур, одам ютар, жони йўқ,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир...

Махтумқули:

– Ул нимадур, емадилар, тўйдилар?
Ул нимадур, қиёматга қўйдилар?
Ул ким эди, товонидан сўйдилар?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!

Турди шоир:

– Ул дийдордур, емадилар, тўйдилар,
Ул намоздур, қиёматга қўйдилар,
Насимийнинг товонидан сўйдилар,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир...

Савол-жавоб шеърларида "тажоҳули орифона" тарзида, яъни билиб туриб билмасликка олиб, замондошининг истеъдоди ва илми-маърифатини синаш учун саволлар ўртага қўйилади. Бу сўроқларга жавоб бериш учун эса истеъдоддан ташқари, кенг қамров, нозик фаросат, улкан илм-ирфон ҳам бўлиши зарур.

* * *

Айтганимиздек, Махтумқули фақат истеъдодли шоир эмас, балки улкан аллома, аҳли ҳол, аҳли сирр, аҳли ҳикмат бўлган ориф зотдир. Маъно оламида унинг бир қанча азиз сиймолар билан иртиботи борлиги англашилади. Бир қанча шеърида у ҳақ Пайғамбарлар, машҳур авлиёлар билан боғлиқ тушларини фараҳ ва шукрона билан баён этади. Чунончи, ҳазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд ҳузурида олган файзларини бундай ифодалайди:

Бир кеча ётардим, Шоҳи Нақшбанд
Карами жўш уриб, бир нон кетирди;
Ўнг қўлида бода – гулгун шароби,
Чап қўлида тоза бирён кетирди...

Шеърда Махтумқули Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратларининг маънавий таважжуҳ ва ҳимматларига мазҳар бўлганини ошкор этмоқда. "Бода – гулгун шароб"дан мурод ишқи илоҳий, улуғ валий руҳониятидан етган маънавий таважжуҳ, "тоза бирён" эса ҳикмат натижаси бўлган маънавий насибадир.

Бошқа бир шеърида шоир "сайрон ичинда" – сулукдаги сайр чоғида Пайғамбарлар ва азиз авлиёлардан иборат нафар сиймони кўрганини билдиради ва: Туркистон эгаси – Хожа Аҳмад Яссавий ҳам улар орасида борлигини айтади:

Туркистон эгаси – сарвар,
Имом Қосим, Имом Жаъфар,
Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар,
Боязид Султон ичинда...

Шеърда зикр қилинган Имом Қосим – хожагон силсиласидан ҳазрати Қосим ибни Муҳаммад ибни Абу Бакри Сиддиқ, Имоми Жаъфар эса ҳазрати Жаъфари Содиқ разийаллоҳу анҳумо ҳазратларидир. Шеър якунида шоир: "Махтумқули, сирим кўпдур..." деб ўз-ўзига сиғмаётганини, лойиқ сирдош излаётганини билдириб ўтади.

Шоир ижодида илоҳий ишқ мавзуйи алоҳида ўрин тутади. Аммо у кўплаб мумтоз шоирлардек, ижодда мажозий муҳаббатни баҳона қилмайди, балки ҳақиқатни куйлайди. Шоир айтади:

Ошиқлар Ҳақ ишқинда
Ҳайрондадир-ҳайронда.
Кўз интизор изинда
Гирёндадир-гирёнда...
* * *

Замонлар ўтган сари, шоирларни ялпи қораловчи, ҳатто уларга нолойиқ айблар тақовчи гуруҳлар пайдо бўла бошлади. Илми ва маърифати саёзлиги ёки нокомил "устоз"лардан таълим олиб, четдан келган дунёқарашларга берилгани сабаблими, баъзилар Қуръони каримда шоирлар ҳақида келган оятларни нотўғри тушуниб, ўзларича таъвил қилади. Ҳолбуки, унда истисно ояти ҳам бор бўлиб, меҳрибон Аллоҳ иймонли шоирлар билан иймонсиз шоирлар ўртасидаги тафовутни аниқ-равшан баён этгандир. Чунончи, Аллоҳ таоло айтади: "Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни, ўзларига ёқиб қолган энг тубан кимса ёки нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни гапиришларини кўрмадингизми?" ("Шуаро" сураси, --оятлар. Алоуддин Мансурнинг изоҳли таржимасидан).

Бу оятлар ҳазрати Пайғамбаримизни ва Исломиятни ҳажв қилиб, қоралаган иймонсиз, кофир шоирлар хусусидадир. Кейинги оятда эса Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади: "Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач), Қолиб бўлган (қасдларини олган) кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргувчи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар". ("Шуаро", -оят).

Бу ояти каримадан шоирларга баҳо беришда асосий мезон иймон-эътиқод, солиҳ амаллар ва Аллоҳни кўп зикр қилиш эканлиги англашилмоқда.

Улуғ ватандошимиз Фақиҳ Абуллайс Самарқандий бу ояти карима шарҳида бундай дейдилар: "Ҳақни – ҳақиқатни сўйловчилар – фақатгина иймон келтириб, солиҳ амаллар қиладиган, Аллоҳни кўп зикр этадиган кишилардир. Шеър ва бошқа нарсалар билан машғул бўлишлари уларни Аллоҳнинг зикридан чалғитмас, аксинча, бу ишлар Аллоҳни янада кўпроқ зикр қилмоққа сабаб бўлур". ("Тафсир ул-Қуръон", -саҳифа).

Яна Абуллайс Самарқандий ҳазратлари айтадилар: "Аллоҳни ва Унинг Расулини мадҳ этадиган, инсонларга насиҳат ва ўгит берадиган ҳамда уларни яхшиликка ташвиқ этадиган шеърлар мамдуҳ – мақталмоққа лойиқдир. Бундай шеърларни ёзган шоирлар Аллоҳнинг ҳузурида мақбулдир». (Ўша асар, -саҳифа).

"Руҳул-баён" китобида ҳам мазкур ояти карима тарихий мисоллар билан шарҳланган.

Маълумки, эзгу фикр-ғояларни, ишқи илоҳийни мажоз йўли билан ифодалайдиган шоирлар "Мажоз ҳақиқатнинг кўпригидир" деган ҳадиси шарифга асосланадилар.

Шеър ва шоирлар хусусида бир қанча ҳадиси шарифлар ҳам мавжуд. Чунончи, ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сўзда ­ сеҳр, шеърда ­ ҳикмат бор" деб лутф қилганлар.

Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб, Пайғамбар алайҳиссаломга: "Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан (юқоридаги оятлардан) кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади?" – дейди. Шунда ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Мўмин киши ҳам тиғи, ҳам тили (яъни, қалами) билан Аллоҳ йўлида курашади. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир", деганлар.

Имом Бухорий ҳазратларининг "Ал-Жомиъ ас-Саҳиҳ" ("Энг ишончли ҳадислар тўплами") китобларида ҳам шеър ва шоирлар ҳақида ҳадиси шарифлар бор.

Имом Термизийнинг "Шамойили Муҳаммадиййа" китобларида эса, ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўқиб юрган шеърлар алоҳида бобда баён қилинган.

Бинобарин, шоирларга баҳо беришда мезон уларнинг иймонидир. Уларнинг иймон-эътиқоди эса ёзганидан маълум. Шу боис, бу масалага инсоф ва соф дил билан ёндашган маъқул. Шоир айтганидек:

Махтумқули, кимки ичин соф этмас,
Маълумдирки, охиратдан хавф этмас,
Ожиз тани ўтли гурзга тоб этмас,
Ё Раб, қандай бўлур ҳоли банданинг?!.

Ҳазрати Жалолиддин Румий, Насимий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Бобораҳим Машраб, Муҳаммадризо Огаҳий сингари юзлаб мумтоз шоирлар шеъриятида эса комил иймон, ишқи илоҳий порлаб туради. Бу мустасно шоирлар силсиласида Махтумқули Фироғийнинг ўз мақоми бор... Шоирнинг мажоз куйчиси эмас, балки Хожа Аҳмад Яссавий, Сўфи Аллоҳёр сингари ҳақиқат куйчиси экани унинг халқ оммаси орасида ғоят севимли бўлишининг сабабларидан бўлса, ажабмас.

Ҳақ йўлидаги ҳақиқий иймон соҳиблари учун шеърият эзгулик, гўзаллик, поклик ва ҳалоллик, тақво ва садоқат, файзи илоҳий самарасидир. Чунки ҳадиси шарифда айтилганидек, "Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқувдир" ва яна: "Шеърда, албатта, ҳикмат бор". Ҳикмат эса Аллоҳнинг хос икромидир. Чунончи, Қуръони каримнинг Бақара сураси, -оятида Аллоҳ таоло: "У (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишиларга ҳикмат ато этур. Кимгаки ҳикмат берилган бўлса, бас, муҳаққақ, унга кўп яхшилик берилибди" деб марҳамат қилади. Ҳикмат – соғлом ақлга, соғлом қалбга, иймон-эътиқод ва илму ирфонга мувофиқ сўз, барча диний ва дунёвий нарсаларнинг ҳаққоний ҳукмларидир. Махтумқули, шубҳасиз, ана шундай соҳиби ҳикмат зотлардандир.

Махтумқулининг бутун маърифати, исломий муҳаббати, ишқи, шавқи, қайғуси шеърларида акс этади. Шеърият шоир қалбининг кўзгусидир.

Махтумқули шеърияти бани башарга қилинган оташин ва маърифий хитоблардан иборат.

Махтумқули шеърияти Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар маъноларининг шеърий шарҳидан иборат.

Махтумқули шеъриятининг бош йўналиши: иймон-эътиқод, ўлим ва ҳаёт, қиёматнинг ҳақлиги, дунёнинг фонийлиги ва охиратнинг боқийлиги, огоҳлик билан охиратга ҳозирлик кўрмоқ зарурияти каби эзгу ғоялардир.

Махтумқули, сен дам-бадам
Охират сари ур қадам.
Яхши-ёмон – барча одам
Ажалнинг гирифторидир.

Махтумқули шеърияти эзгуликка даъватдир. Фоний дунёга алданманг, дейди шоир.

Маълумотларда Махтумқули ёшликда Менглихон исмли қизни севгани, лекин унга уйланиш насиб қилмагани, кейин шоир Оққиз исмли аёлга уйланиб, ундан икки ўғил кўргани, фарзандлари ёшлигида ўлиб кетгани зикр қилинади. Машҳур шарқшунос Е.Э. Бертельс: "Бундай жудоликдан кейин оилавий ҳаёт шоирга лаззат бера олмагани ҳақиқатга жуда яқин", деган фикрни билдиради. Инсоний жиҳатдан қарасангиз, бу фикр тўғрига ўхшайди. Аммо мусташриқнинг: "Эҳтимол, Махтумқулининг кўпчилик шеърларидаги ғам-алам оҳангларига шоирнинг оилавий бахтсизлиги ҳам сабаб бўлгандир", деган фикри Махтумқулининг маърифати, ишқи, дарди ва ғояларини тўлиқ тушунмаслик натижасидир. Олим келтирган:

Жаҳонгашта девоналар,
Мен каби ҳеч ёнган борми?
Ишқ қурбони – парвоналар,
Ул оловдан қонган борми? –

деган банд эса фақат инсоний-мажозий ишқ хусусида эмас, балки "девоналар", "парвоналар" ифодаларидан англашилиб турганидек, ишқи илоҳий хусусидадир.

Тўғри, шоирнинг севгиси, мусибатли жудолик дард-аламлари ҳам унинг шеърларида акс этган. Аммо шоир ижодидаги "ғам-алам оҳанглари" асло оилавий бахтсизлик натижаси эмас. Махтумқули ориф, ошиқ, дунё ва охиратнинг моҳиятини англаган, ғофиллик, жоҳиллик, гуноҳ-маъсиятлар авж олиб, дунё шитоб билан шак-шубҳасиз қиёмат сари кетаётганини огоҳлик кўзи билан кўриб турган мард инсон, аллома, иймони бутун, қайғуси оламшумул, дарди ҳаётбахш валий зотдир. Ўз-ўзини хор тутиб, айбдор сезиб, осий ва гуноҳкор эканлигини изҳор этиб, надомат чекиши эса солиҳ ва муттақийлик аломатларидандир.

Чунончи, бир шеърида шоир ўз йиғисининг сабабини бундай баён этади:

Кетган келмас йўлиндан,
Ёмон қайтмас феълиндан,
Диёнат халқ қўлиндан
Учди, дея йиғларман.
Ҳозир бизнинг замонда -
Ёмон сўзлар забонда,
Зулм ишлари жаҳонда
Жўшди, дея йиғларман!..

Бинобарин, шоирнинг улуғ дарду Қамини фоний-дунёвий нарсаларга боғлаш инсофдан эмас.

* * *

Махтумқули ижоди турли котиблар томонидан кўчирилган юзлаб нусхалардан ҳамда туркман ва ўзбек тилларида такрор-такрор нашр қилинган китоблардангина иборат эмас. Унинг асарлари тўлиқ сақланмаган, ўзи ҳаётлигидаёқ баъзи душманлар шоирнинг қўлёзма китобларини йўқ қилган. "Ёзган китобларим селга олдириб, Кўзларим изинда гирён айлади" сатрлари ҳамда қуйидаги ҳасратли сўзлари бунга далилдир:

Ғофилликда душман олди даштимни,
Тарқатди ҳар ёнга тенгу тўшимни,
Беш йилда бир китоб этган ишимни
Қизилбошлар олиб, вайрон айлади.

Шу йўсин шоир азиз умри гулдек сўлганидан ғам-алам чекади.

* * *

Шеърларидан Махтумқулининг пири отаси экани англашилади. Аммо у бошқа кўплаб муршиди комилларни ҳам зикр қилади. Яна кўплаб шеърларида у Хожа Аҳмад Яссавий, Мавлоно Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Муҳаммад Фузулий, Сўфи Аллоҳёр, Бобораҳим Машраб ва бошқа валий шоирлар сингари, бир пири комилни излаш, бир муршидга қўл бериб боғланиш зарур эканини таъкидлайди.

Ихлос билан бир комилга қўл берган
Етар бир манзилга, етмайин қолмас;

Ёки:

Оқил бўлсанг, иста бу йўлда бир пир,
Ризқингга кафилдир Аллоҳ – Муқтадир;

Ёки:

Қирқингда тавба айлаб, бир муршидга қўл берсанг,
Кўнглингни бирга боғлаб, азиз Субҳона келдинг;

Ёки:

Пулсирот устинда, ҳайҳот кунинда,
Сўфийларни кароматли Пир чекар, -

сатрлари бунга далилдир. Шунингдек, ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд ҳақларидаги эҳтиромли ва муҳаббатли шеърларидан Махтумқулининг Нақшбандия тариқатига эътимоди кучли эканини пайқаш мумкин.

* * *

Махтумқулининг илоҳиёт мавзуидаги шеърлари, жумладан, илоҳий ишқ ва исломий маърифат тараннум этилган асарлари мустамлака даврида хаспўшланди ёки уларнинг моҳияти бузиб талқин этилди. Бу кунги истиқлол кунларида биз кўплаб мумтоз адиблар қаторида Махтумқулининг ҳам илоҳий руҳдаги шеърларини шарҳлаш имконига эга бўлиб турибмиз. Шоирнинг ана шундай теран маърифий маънодаги асарларидан бири "чиқар" радифли ғазалидир.

Гар тутса ҳолимдан хабар, қуруқ оғочдан қон чиқар,
Инсон шароримдан асар топса, танидан жон чиқар.

"Агар менинг маънавий ҳолимдан, дарду ишқимдан хабар топса, инсон у ёқда турсин, ҳатто қуриган оғочдан қон чиқади. Шароримдан – ичимдаги оловдан бир инсон асар топса, бу ишқ ўтининг бир учқуни унга етса, тоғат қилолмай, танидан жон чиқади".

Шоир ишқ дардида, маънавий ҳолини, илоҳий тажаллийлар таъсирини муболаға билан ошкор этаётир. "Қуруқ оғочдан қон чиқар" ифодасида эса, аслида ўз бағрининг қонга тўлганига ишорадир. Қуриган дарахтдан қон чиққач, тирик инсондан жон чиқади.

Қорун қилиб молин адо, сад жон истар – бўлса фидо,
Кун шамъидан бўлиб жудо, нурин қўйиб, пинҳон чиқар.

Агар менинг ҳолимдан хабар топса эди, бениҳоят бойлик эгаси бўлган Қорундек мутакаббир ва хасис кимса ҳам эриб, молини сарфлаб адо қилар, юз жон бу ишқ йўлида фидо бўлишни орзу қилар эди. "Қуёш ўз ойидан жудо бўлиб, ҳатто ўз нурини қўйиб, менинг шароримни кўриб, уялганидан пинҳон чиқар эди".

Қорун – Қуръони каримда зикр қилинган, Мусо алайҳиссаломга замондош бўлиб, адабиётда бойлик ва хасислик тимсолида қўлланади.

Қуёшнинг нурсиз ҳолда пинҳон чиқиши Махтумқулига хос янгича ифодадир.

Бир кўчада бўлсам муқим, дилга кетирсам қадри сийм,
Ҳар кўчаи вайронадан сад ганжи бепоён чиқар.

"Агар шу ишқ дарди, шу маънавий ҳолим билан бир кўчада муқим туриб қолсам ва сийму зарга бирор қадр-қиммат берсам, кўнглимга хазина фикрини келтирсам, ҳар бир вайрона кўчадан юзтадан бепоён – ҳадсиз-ҳисобсиз ганж, хазина чиқар эди. (Аммо менинг бунга хоҳишим йўқ)".

Шоир ўз қалбидаги маънавий хазиналар ҳар қандай дунёвий бойликлардан авло эканига ишорат қилмоқда ва агар мен сийму зар истасам эдим, мендан ғанийроқ киши бўлмасди, аммо менинг ботин хазинам менга кифоядир, демоқда.

Кўнглимга келган нақшлар кўзларга пайдо бўлса гар,
Қўшулса кўп нодонлар, комил бўлиб, мардон чиқар.

"Агар менинг кўнглимдаги нақшлар – илоҳий тажаллийлар, ишқ ва муҳаббат тасвирлари, ҳол манзаралари одамларнинг кўзига кўринса эди, кўп нодонлар бирлашиб, комил бўлиб, марди Худо бўлиб, авлиё бўлиб чиқар эди".

Нақш – матоҳга ўйиладиган хилма-хил ранглар, гуллар, тасвирлар, ёзувлар; тарҳ ва лойиҳа; ёзиқ – тақдир ёзуви; тимсол, шакл; огоҳлик каби маъноларда қўлланади. Шоҳ Баҳоуддин ҳазратларининг касби матоҳга нақш солиш эди. Кейин у зот муридлар қалбига ишқи илоҳийни нақш айлайдиган муршиди комил маъносида Нақшбанд деб номланганлар. Шунга кўра, бу ўриндаги нақш илоҳий ишқ ва илоҳий тажаллийлар маъносидадир.

* * *

Нақш – яна соликка, яъни сулук аҳлига Ҳақдан хабар берувчи, уни нафсидан қутқарувчи, ибодатга ва қаноатга даъват этувчи восита, соликни ғафлат уйқусидан уйғотувчи, оворалик сархушлигидан қутғариб, ўзига келишини таъминловчи ҳақ жазбасидир. "Тасаввуф луғати"да шундай келтирилган.

Тариқат – комил инсон бўлиш, илоҳий ахлоқ билан хулқланиш йўли. Адиб ана шу табаррук йўлга ишора қилаётир.

Ҳеч англамай зеру забар, гар топса жазбамдан асар,
"Алиф"дан, "бе"дан бехабар, ҳар дамда бир Қуръон чиқар.

"Зеру забар – арабий ёзув ҳаракатлари нималигини билмаган, "алиф"дан, "бе"дан бехабар инсон агар жазбамдан хабар топса, илоҳий огоҳлик даъвати етиб, ҳар нафасидан бир Қуръон чиқади".

Бу байт юқоридаги байтни тўлдириб, шарҳлаб келди ва нақш илоҳий жазба эканини исбот этди. Ҳақ жазбасидан асар топган жоҳиллар ҳам Қуръонга мувофиқ яшашни ўрганади, дейди адиб.

Жабр этди Жамшид жонига, ким, кирди маъдан конига,
Юз йил кириб поёнига, на Золу на Луқмон чиқар.

"Жамшиддек улуғ подшоҳ ҳам маъдан конига, дунё бойликлари ичига кириб, ўз жонига жабр қилди. Агар дунё хазиналари ичига кирса, ҳеч ким унинг поёнига етолмайди, ундан на Зол чиқади, на Луқмон чиқа олади".

Жамшид – қадимий эрон шоҳларидан бири. У Фирдавсийнинг "Шоҳнома" асарида ва форс асотирида таърифланган машҳур тимсол. Унинг Қаройиб жоми бўлиб, унда дунёнинг ҳамма томони кўриниб турган, деб тасвирланади. Шоир, Жамшиддек машҳур султон ҳам дунё жилвасига алданди, демоқда. Зол – Рустами достоннинг отаси.

Мен ҳам, Фироғий, ул қадар ақлимни қилдим дарбадар,
Бир беҳунар топса хабар, пар боғлабон осмон чиқар.

"Эй Фироғий, мен ҳам ақлимни шунчалик сарсон қилдимки, агар бу ишқимдан, бу жазбамдан бир беҳунар, ғофил хабар топса, унга огоҳлик етиб, қанот боғлаб, осмонга чиқади".

Ғазалдаги барча байтларга асос бўлган нарса адибнинг ҳоли, шарора, ишқ олови, кўнглидаги нақшлари, Ҳақдан етган жазбасидир.

Махтумқули, оз айла сўз, барча қолар тоғу денгиз,
Тупроққа тўлса ушбу кўз, Ҳақдан яна фармон чиқар.

"Эй Махтумқули, сўзни кам қил, гапнинг қисқаси шуки, неча маъдан конлари, олтин ва кумуш хазиналарини ўз ичида яширган тоғлар ҳам, неча марварид ва жавоҳирларни ўз қаърида беркитган денгизлар ҳам қолади, инсон эса ўтади. Инсон вафот этиб, кўзлари тупроққа тўлса ҳам, Ҳақдан яна фармон чиқиб, қиёмат куни у қайта тирилади, ҳисоб-китоб бошланади. Бас, шундоқ экан, иймон-эътиқодингни пок тутиб, Ҳақ ишқида тўғри яша".

Байтдаги "Ҳақдан яна фармон чиқар" жумласи "қайта тирилишга ҳукм бўлади", маъносидадир. Бу байтни шоирнинг бошқа сатрлари билан шарҳлаш мумкин:

Махтумқули, сирим чўхдур,
Мен налайин, очан йўқдур,
Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдур,
Ўқудим Қуръон ичинда...

Яъни, Ҳақдан фармон чиқиб, қайта тирилиш Қуръонда билдирилган илоҳий ҳақиқатдир, дейди шоир. Чунончи, Қуръони каримда Ҳақ таоло: "Ўлик ер улар учун (қайта тирилишга) бир оят аломатдир" ("Ёсин" сураси, -оят) дейди, "Қиёмат" сурасида эса: "Инсон Бизни унинг (чириб тупроққа айланиб кетган) суякларини ҳаргиз тўплай олмас, деб гумон қилурми?! Йўқ, Биз унинг бармоқларини (ҳам) тиклаб, жой-жойига келтиришга қодир Зотдирмиз" (, -оятлар) деб огоҳлантиради. Бу ҳақда оятлар кўп. Махтумқули ана шу оятларга ишора қилаётир.

* * *

Махтумқули XVIII асрнинг 0-йилларида вафот этган. Унинг қабри туғилган юрти – Атрек (Атрок) билан Сангитоғ орасидадир. Шоир отаси Озодий ёнига дафн этилган.

Махтумқули одамзоднинг дарду армонлари билан яшаб, ўз маърифати билан барча халқларга севимли бўлган валий шоирдир.

Оғир мустамлака замонларида Махтумқули шеъриятини такрор-такрор ўзбек китобхонларига тақдим этган муҳтарам таржимон Жуманиёз Шарипов шоир ижодига қўл ураётган барча янги таржимонларга ҳақли устоздир. У кишининг тажриба мактабидан биз ҳам баҳраманддирмиз.

Ушбу "Сайланма" китоби Махтумқулининг йилда "Туркманистон" нашриётида чоп этилган икки жилдлик туркманча "Сайланган асарлари"дан танлаб олинди. Илгари ўзбек тилида нашр қилинмаган шеърлари билан бирга таниш шеърлари ҳам туркманчадан қайта табдил этилиб, китобга киритилди. Биринчи боис, у шеърларга муҳаббатимиз кучли экани бўлса, иккинчи боис – у шеърларнинг баъзиларидан мустабид тузум қолипига сиғмаган айрим бандлар қисқартирилгани, айрим сўз ва иборалар эса ўзгартирилганидир. Бунда уларни тўлиқ тақдим этмоқдамиз. Таржимада ихтиёрсиз йўл қўйилган нуқсонлар учун китобхондан узр сўраймиз. Тўплам хусусида муҳтарам ўқувчиларнинг фикр-мулоҳазаларини кутамиз.

Ушбу китоб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озиқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.

Махтумқули – туркий халқларнинг сайроқи тили, саҳронинг гули, гулнинг булбули, Ҳақнинг содиқ, ошиқ ва ориф қулидир. Аллоҳ муборак айласин!

МИРЗО КЕНЖАБЕК


Сен Жаҳонга Тўлуқсен, Жаҳон Сендан Бехабар

Сенсан оройиши жон, бу жон Сендан бехабар,
Сен жаҳонга тўлуғсен, жаҳон Сендан бехабар.
Андиша дарёсинда сирим сафийнасини
Юз тарафга суздирдим, сайрон Сендан бехабар
Гар десалар куфр ўлар: ашё Сендан холидир,
Манзил Сендан мустағрақ, макон Сендан бехабар.
Замин, осмон, ғарбу шарқ партавингда гардондир,
Замонига Сен гардон, замон Сендан бехабар.
Истар Сени денгизлар, тўлқинланиб шавқингдан,
Сен улар ичра маълум, уммон Сендан бехабар.
Замин тилар осмонда, осмон тилар заминда,
Бир-бирига гумонда, гумон Сендан бехабар.
Махтумқули, кўр энди, ашёлар не ишдадир,
Йўқ эмиш бу ашёда, ҳамон Сендан бехабар.

Ҳабибуллоҳ, Сени Истар

Ҳабибуллоҳ, сени истар
Топар қайси йўлда сени?
Валлоҳ, кўрмоққа муштоғдир,
Бек-да, хон-да, қул-да сени.
Ошиқлар гул юзи сўлар,
Минг кун йиғлаб, бир кун кулар,
Булбул санода орзулар
Тоза ғунча, гулда сени.
Не гавҳарсен, йўқ қимматинг,
Жаҳонни тутмиш ҳимматинг,
Тинмай ёд этар умматинг,
Тоғда, тузда, чўлда сени.
Эранлар йўлингни излар,
Дарвишлар сирингни гизлар,
Машриқ, мағриб – тамом кўзлар
Барча соғу сўлда сени.
Давлат фалак билан дўнар,
Кимдан учар, кимга қўнар,
Кўрмаса, ошиқлар ёнар,
Ҳафта, ойда, йилда сени.
Биз ҳам – уммат деб бўзлармиз,
Ёд этармиз, ҳаваслармиз,
Чақириб, мадад излармиз,
Яхши-ёмон ҳолда сени.
Махтумқули дер: ўтим бор,
Арзим бор, Ҳаққа додим бор,
Шафоатдан умидим бор –
Қил кўприкда – толда сени.
* * *
Махтумқули, сирим кўпдир,
Мен найлайин, очган йўқдир,
Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдир,
Ўқидим Қуръон ичинда!..

"Тургил!" Дедилар!..

Бир кеча ётардим, туннинг ярмида,
Тўртта отлиқ келиб, "Тургил! – дедилар,-
Хабар бергайдирмиз фурсат етганда,
Шул ерда эрлар бор, кўргил!" – дедилар.
Назарим тушганда ул тўрт мардона,
Кўнглим жўша келди, бошим гардона.
Шул вақтда бор эди икки девона:
"Турма, ўғлон, анда боргил!" – дедилар.
Ул икки девона тутди қўлимдан,
Олибон кетдилар турган еримдан,
Бир ишорат бўлди унинг бириндан:
"Сайронда борибон тургил!" – дедилар.
Ўлтиргандик, келди икки пирзода,
Кўзиндан ёш оқар, тили дуода,
"Ҳув! Ҳақ!" – дея чиқди олти пиёда,
"Одам энди келар, кўргил!" – дедилар.
Тўртта отлиқ келди, бари сабзабоз,
Асолари яшил, оти таблабоз.
"Мажлис ҳалқасини қурманг бунда оз,
Одам кўпдир, катта қургил!" – дедилар.
Даштдан чиқди олтмиш отлиқ, кўрдилар,
"Муҳаммад!" – деб бари қарши юрдилар,
Соғлик-саломатлик бир-бир сўрдилар,
"Турманг, улуғ жойга юргил!" – дедилар.
Бир отнинг ортига мени бердилар,
Сайронда шул жойга бориб турдилар,
Бари ўлтирдилар, мажлис қурдилар;
Манга: "Ўғлон, аро киргил!" – дедилар.
"Алидир", – дедилар, тутди дастимдан,
Бўрё тўшагимни олди остимдан,
Билмадим, бир зот не қуйди устимдан,
"Йўлиққан даврон бу, сургил!", – дедилар.
Ҳайдардан сўрадим барин отма-от,
"Ҳазрати Пайғамбар улдир, бўлма ёт,
Бул Салим Хожадир, бул Бобо Зурёд,
Бул Вайсал-Қарандир, билгил!" – дедилар.
"Ул Баҳоуддиндир, ул ҳам бир эрдир,
Ул Занги Бободир, ул ҳам номдордир,
У ёнма-ён турган чаҳориёрдир,
Мақсадинг не бўлса, айтгил!" – дедилар.
Шул замонда турган икки шайхи шоб:
"Ўғлонга фотиҳа беринг, деди, соф!"
"Юз йигирма тўрт минг анбиё, асҳоб,
Бариси шундадир, билгил!" – дедилар.
Расулуллоҳ айтди: "Ё Шоҳимардон!
Аё Салим Хожа, ё Бобо Салмон!
Абу Бакр Сиддиқ, ё Умар, Усмон!
Бу қулнинг мақсудин бергил!" – дедилар.
Салим, Бобо Салмон буюрди мардга,
Пиёлани тутиб, солдилар дардга,
Кетди ақлу ҳушим, ётдим шул ерда,
"Аршда, Фаршда борин кўргил!" – дедилар.
Ел бўлдим, югурдим, ер томирига,
Назарим тўқинди Арш камарига,
«Жабрут оламинда Жалил сирига,
Келиб, ўзинг қараб, кўргил!» – дедилар.
Неки хаёл қилсам, қўлга кетирдим,
Қайга боқсам, унга назар етирдим,
Бу ҳол била фароғатда ётардим,
Юзимга дам уриб, "Тургил!" –дедилар.
Расулуллоҳ айтди: "Асҳоблар, юринг,
Ўғлонни кузатинг, фотиҳа беринг".
Айтди тўрт отлиққа: "Элтиб, топширинг,
Келтирган жойингга қўйгил!" – дедилар.
Туриб, Махтумқули, кўзин очибдир,
Бошига не кўйлар келиб-кечибдир,
Маст туядек оқ кўпиклар сочибдир,
"Ўғлон, Аллоҳ ёринг, боргил!" – дедилар.

Ота-Ўғил Дардлашуви

Озодий:

- Ошкор эт сирингни, сақлама пинҳон,
Аммоки, сўзимдан чиқмагил, ўғлим!
Кунда юз ўй келар-кетар бу бошга,
Оғритма кўнглимни, йиқмагил, ўғлим!

Махтумқули:

- Уялардим, сирим фош айламасдим,
Ошкор қил, деб сўрар бўлсанг, Озодим!
Юз ўй келар-кетар ҳар кун бу бошга,
Истак бордир, сафар қилсак, Озодим!
- Жафо қилма ўзинг, чақир Мавлони,
Орзу қилма хонни, бекни, султонни,
Басдир бизга аввал Тангри бергони,
Қолдирма кўнглимни, кетмагил, ўғлим!
- Кетгимиз йўқ олти билан, беш билан,
Сайрон этсак неча тенгу тўш билан,
Магар шунда Қамгин кўнглим хуш бўлар,
Кўнгил қалқар, қарор этмас, Озодим!
- Варзишинг йўқ, ёшсан, кета билмассан,
Шовур бор, шовқин бор, чидай билмассан,
Ҳар ишга бош қўшиб, эта билмассан,
Кетмоқлик даъвосин қилмагил, ўғлим!
- Киши сўзламаса, сири фош бўлмас,
Яхшини, ёмонни билган ёш бўлмас,
Шу кез юбормасанг, кўнглим хуш бўлмас,
Раъйимиз қайтарма, қўйбор, Озодим!
- Бизни нечук бундай тарк этгусинг бор?
Бу йўл беҳудадир, чин кетгусинг бор.
Бас, кетмагил, сендан кўп тарсишим бор,
Қайғу, аламларга ботмагил, ўғлим!
- Қалбимга кирибдир Ислом ҳаваси,
Тангадир, дирҳамдир халқнинг тамаъси,
Кўнглим малул этма, қўрқув нимаси? –
Бир сафар ишидир, қўйбор, Озодим!
- Қуръон ўқиб юргил, яхши Каломдир,
Душман бераҳмдир, дининг Исломдир,
Йўллар қароқчидир, ўғри-ҳаромдир,
Ўлгунгми, қолгунгми, кетмагил, ўғлим!
- Синайин, кўрайин бу кун иқболим,
Яхши кун, яхши вақт, келганда солим,
Қасд этиб жонимга, етса ажалим,
Бу ерда бўлса ҳам, топар, Озодим!
- Билиб олай, ўзинг қаён отарсан?
Қандоқ ишдир, буни бундоқ тутарсан?
Айтгил, ахир, кимнинг билан кетарсан?
Оҳ чекиб, ҳар ёнга боқмагил, ўғлим!
- Жиловдори бўлгум Ёсирхон пирнинг,
Кўнгил қуши парвоз урар фақирнинг,
Бу кун етти кундир, "Алҳамд" ўқирмен,
Шод айла кўнглимни, қўйбор, Озодим!
– Озодий дер: бирга сафо сурайлик,
Йўқса, юборайлик, синаб кўрайлик,
"Омин!" деб тур, ўғлим, дуо берайлик,
Бир Аллоҳ ёр бўлсин сенга, бор, ўғлим!
– Махтумқули айтар: қолмишам чоғдан,
Кўнгил қуши талвос урар йироқдан,
Ҳар ерда Соғлигим тила Ул Ҳақдан,
Дуо қилиб, Ҳаққа ёлбор, Озодим!..

Хуш Қол, Гўзал "Шерғози!"

(Хивадаги «Шерғозихон» мадрасаси билан хайрлашув)
Макон айлаб, уч йил едим тузингни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ўтказдим қишингни, наврўз, ёзингни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ҳақдан бизга буйруқ, фарз эрур билим,
Сенда таълим олдим, очилди дилим,
Келсин дея кутар ул Карказ элим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ажратарман энди оқу қарони,
Дўст-рақиб, қардошим, ҳақни, ёронни,
Ўқидим, кўтардим Китоб-Қуръонни,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ақлим қисқа эди, кўксим қайнади,
Жигар талвос урди, юрак ўйнади,
Илми Ислом билан жоним яйради,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Ҳислар юрагимда мавж урар, битмас,
Қайнар, тўлқинланар, ҳеч лойга ботмас,
Илм таълим олган сени унутмас,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Паймон тўлмай, келсак, тоғат етмасдан,
Сирин зоҳир қилмас, ақл кетмасдан,
Бодипой отландим, сайрон этмасдан,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Дарёга кирсам-да, ғаввос сузарман,
Беҳасрат яйрабон, беғам кезарман,
Даҳон ичра асал забон эзарман,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Камол топиб, саранжомлик қилибмен,
Мушфиқимдан, ул падардан қолибмен,
Каъбамдан – ойимдан жудо бўлибмен,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Қутбда саъй кўзлаб, камона тушдим,
Найсон қуйди, уммон қайнадим-жўшдим,
Хуш қол, бу кун Жайҳун баҳридан ошдим,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"
Махтумқули ташлаб буткул қайғусин,
Алқади пирини, мулло, сўфисин,
Асло унутмасман тилло қописин,
Кетар бўлдим, хуш қол, гўзал "Шерғози!"

Ўртандим, Адо Бўлдим

Сандувочи сармастман, баргимдан жудо бўлдим,
Баргимни хазон олди, бесавту садо бўлдим,
Бир гулчеҳра йўлинда беҳуда фидо бўлдим,
Бад ишларга бой бўлдим, хайр ишда гадо бўлдим,
Фурқат, вуслат, неки бор – аслин аз Худо билдим,
Барчани бедор кўрдим, ўзим уйқуда бўлдим,
Дунёга келиб, эвоҳ, айланмай гадо бўлдим,
Еганим оғу билдим, кийганим ридо билдим,
Ёндим-куйдим, ёр-дўстлар, ўртандим, адо бўлдим.
Ёронлар, йўлдош бўлдим, нафсу ҳаво золимга,
Кийикдай қочар, бормас насиҳатгўй олимга,
Субҳонга саркашлигин машҳур этди оламга,
Мен нетайин, эй дўстлар, омадсиз иқболимга,
Қўймади ўз ҳолимга, юрурга, мажолимга,
Не қозончга қувончим, не хушвақтлик молимга,
Бир чўп миқдори кечмас бу жаҳон хаёлимга,
Билмам, олам не кўйда, мен ҳайрон ўз ҳолимга,
Ёндим-куйдим, ёр-дўстлар, ўртандим, адо бўлдим.
Жаҳл ишига чобукман, Аллоҳ ишига сусттар,
Ғарқи залолат бўлдим, ҳидоятни сен кўстар,
Не дарвишман, не мулло, не сўфи, аҳли дастор,
Қардошлар қулоқ берса, айтсам сўзимни росттар,
Фикр айланг, кимим бордир Эгамдан ўзга, дўстлар,
Бандаликда бўлмасанг, бўлганинг яхши несттар,
Кўрмадим Кун остинда ҳаргиз ўзимдан пасттар,
Оташга лойиқ бўлмас адо бўлган хокистар,
Ёндим-куйдим, ёр-дўстлар, ўртандим, адо бўлдим.
Фуқаросин Сулаймон, гар қилса юз сиёсот,
Келса пари подшоҳи, Оқтамиру Жонпўлот,
Юз минг девга бош бўлган дев тўраси – Дамирбот,
Магас шоҳи – Туртарус ҳамроҳлик этса, хайҳот,
Мўр малики – Мунзара келса беҳад, бағоёт,
Мусо гар қўлин очиб, Ийсо ўқиб юз оёт,
Хизр дуо айлабон, Илёс қилса муножот,
Мундоғ мурда жасадга маҳолдир топмоқ нажот,
Ёндим-куйдим, ёр дўстлар, ўртандим, адо бўлдим.
Махтумқули, мискинман, кўнгил уйим номаъмур,
Сўзга яқин бандаман, хайрим каму шаррим зўр,
Ўзим халққа ноқобил, иқболим кеч, бахтим шўр,
Ношойиста аъмолим, гўё қадам урар кўр,
Магар Эгам истаса, бўлгай нуру ъалан-нур,
Тир турфатул-айнда тушгандир, бўлиб маҳжур,
Бад қилиқ билан бўлдим жаҳон ичинда машҳур,
Тегирмондай бонггирман, самандардай оташхўр,
Ёндим-куйдим, ёр-дўстлар, ўртандим, адо бўлдим.

Карам Айла, Ё Раб, Қудратли Субҳон

Карам айла, ё Раб, қудратли Субҳон,
Ғариб, ғамгин кечган ҳолимга менинг.
Ақлим ҳайрондадир, этибман пушмон,
Билмасликда кечган солимга менинг.
Маҳшар кун бўлмасанг Сен менга далда,
Ё Раб, қандай бўлар ишим у ҳолда!
Иймоним матоҳин элтувчи йўлда,
Раҳзанлар қўймагил йўлимга менинг.
Дин қиличин урсам, танда зўрим йўқ,
Муҳтожга нон берсам, қўлда зарим йўқ,
Фақирдирман, Сендан ўзга ёрим йўқ,
Бир тасалли бергил кўнглимга менинг.
Истаса тенг-тўшлар бошга олтин тож,
Фақирлик мулкиндан бер менга илож,
Эй Яратган, этма номардга муҳтож,
Тилагим дуч этма золимга менинг.
Ожиздирман, Сендин ўзга кимим бор,
Ўзинг берган жонга жабр этма, Жаббор,
Махтумқули айтар: карамли ўаффор,
Боқма қилмишимга, феълимга менинг!

Иймоним Йўлдош Бўлса

Деҳистоннинг байиринда
Боди сабони кўрсам.
Баҳоуддин, Мир Кулол,
Занги Бобони кўрсам.
Наълайни Аршга тождир,
Номи оламга фошдир,
Икки жаҳон муҳтождир,
Араб забонни кўрсам.
Келган кетар шашт этиб,
Сайр этмас гузашт этиб,
Кўнгил айтар: гашт этиб,
Олам-жаҳонни кўрсам.
Хизир каби чўлларда,
Илёс каби кўлларда,
Ковус каби тоғларда
Яхши-ёмонни кўрсам.
Олдинда Ҳиндистонни,
Орқада Туркистонни,
Авлиёлар уммони –
Ул Румистонни кўрсам.
Жон фоний, жаҳон шайдо,
Мундан ҳеч йўқдир фойда,
Етти тоғ, етти дарё –
Дали дунёни кўрсам.
Махтумқули хуш бўлса,
Оқса, дийдам ёш бўлса,
Иймоним йўлдош бўлса,
Борсам, Каъбани кўрсам!..

Бир Жумъа Кечаси

Бир жумъа кечаси кўрдим тушимда:
Бол уриб, кўкларга учдим, ёронлар.
Парвоз айлаб, сайрон этдим дунёни,
Бир ободон жойга тушдим, ёронлар.
Каҳкашонга чиқдим: турли самарлар,
Минг турли мевалар, хуррам шажарлар,
Норинжи, туринжи, лиму, олмалар,
Бир ободон боғга тушдим, ёронлар.
Очилмишдир унда ранг-баранг гуллар,
Шўришу афғонда шайдо булбуллар,
Мармардан ҳовузли кавсардек сувлар,
Таҳаййур айлабон шошдим, ёронлар.
Ул қаро боғ ичра кўрдим бир чаман,
Ажойиб мажлиски, кўрдим – анжуман.
Давра кириб кўрдим: ўлтирмиш чилтан,
Салом бериб, қўлин қучдим, ёронлар.
Ҳамма овоз айлаб, "Алайк!" дедилар,
Ишорат айлабон, "Ўтгил!" дедилар,
Давра қуриб, жомга шароб қуйдилар,
Менга етгач, қўлим очдим, ёронлар.
Билмадим, кўпми ё менга оз берди,
Ўзга олам бошқа бир овоз берди,
Ишқ олди кўнглимни, дилга сўз берди,
Оёқдан-оёққа тушдим, ёронлар.
Махтумқули, ҳушёр бўлдим, уйғондим,
Уйғондим, ўртандим, туташдим, ёндим,
Маъно бозоринда ҳаётга дўндим,
Ширин ғазал тўнин бичдим, ёронлар.
Гул Фархордек қизил рангим сўлдирсам,
Қўбиз олиб, улуғ наъра чолдирсам,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Ийсо каби хилват тутсам самода,
Идрис каби қуллуқ этсам зиёда,
Хизр, Илёс каби кирсам зулмота,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.
Махтумқули, ошиқларинг мастинда,
Хира кўзи ҳайрон бўлар дўстинда,
Етти ерда, тўққиз фалак устинда,
Ё Раб, хабар биларманми, Ёр, Сандан.

Ҳаққа Аён Эрди Ҳолим

Тенгу тўшим – бўз йигитлар,
Ҳар ким бир ишга улашди.
Ҳақ ҳар кимга бир йўл берди,
Ҳар ким бир бурчга талашди.
Кимлар кирди Ҳақ йўлига,
Яхшилик тушди феълига,
Ким қилич олди қўлига,
Чолди, Ислом динин очди.
Нор-бедовли беклар, хонлар,
Отланса, тўлар майдонлар,
Урди эшик, тўкди қонлар,
Қочоқлар бошиндан кечди.
Биз истадик улуғ ёрон,
Насиб бизни этди ҳайрон,
Ким кетди Эрон, Турон,
Ким Исфаҳон, Табриз ошди.
Ҳаққа аён эрди ҳолим,
Халқда билган – бўлмас маълум,
Махтумқули, менинг йўлим
Ул дўстлардан айро тушди.

Дасти Отамнинг

(Марсия)
Олтмиш ёшда, наврўз куни, лув йили,
Турди ажал, йўлин тўсди отамнинг.
Бу дунёнинг иши шундаймиш, балли,
Умрининг танобин кесди отамнинг.
Молу давлатларга кўнгил қўймади,
Бу жаҳоннинг ишратини суймади,
Эски шолдан ортиқ пўшиш киймади,
Охират уйи бўлди қасди отамнинг.
Дерди: дунё турмас, умри боқий йўқ,
Кундуз рўза, кеча бўлса, уйқу йўқ,
Мункир билмас, мухлисларнинг шакки йўқ,
Пайғамбар дастидир дасти отамнинг.
Кўрмасам, сўзламам хаёлан чандон,
Мақсудига етар, юкинган чиндан,
Ярмиси малакдан, ярмиси жиндан, -
Мужовирсиз бўлмас усти отамнинг.
Нуқабо дер: уч юз эран учрашди,
Чилтанда отамга назарим тушди,
Нужабо борсам, ҳафттанларга қоришди,
Абдоллардир чин пайвасти отамнинг.
Олам ичра одам қолмас, от кезар,
Бу сирлардан жаҳон халқи ёт, кезар,
Жони жаннат ичра, кўкда шод кезар,
Ерда хушвақт ётар пўсти отамнинг!
Махтумқули, пинҳон сиринг бор ичда,
Комил топсанг, қил қуллуғин саришта,
Маҳшар куни ғамсиз кирар беҳишта -
Ҳар ким чиндан бўлса дўсти отамнинг!..

Ота Марсияси

Фалак, излар эдим, сен дучор бўлдинг,
Кўзимнинг нурони – Озодим қани!
Юрагим суғуриб, сакларга бердинг,
Шаҳримнинг султони – Озодим қани!
Имомсиз қолгандир масжид-меҳробим,
Чиқмади нур сочиб ул моҳитобим,
Ёлғиз қолдим, сел олибдир атрофим,
Кўнглимнинг уммони - Озодим қани!
Шакар эди, заҳар бўлди сўзларим,
Заъфарондек сарғайибдир юзларим,
Қувват кетди, ғуборланди кўзларим,
Минбарим азони – Озодим қани!
Тўрт фаслим ўт бўлди, тоғлар эриди,
Тириклар учдию ўлик юриди,
Кетган бориб, Ҳақ раҳматин кўради,
Элимнинг забони – Озодим қани!
Тупроқлар сел бўлди, селлар гум бўлди,
Хумлар жом бўлдию жомлар хум бўлди,
Ҳаваслар яъс бўлди, пешам ғам бўлди,
Юрагим ороми – Озодим қани!
Ўликлар тирилиб, арзга бордилар,
Ҳақдан бир каломни чандон сўрдилар,
Кўп ёлбориб, "Қўйбор!" дея турдилар,
Ўлик-тирик даврони – Озодим қани!
Кофирлар бўлибдир йиғлаб мусулмон,
Ҳаққа ёлборибдир Хизр, Сулаймон,
Буғ бўлиб ўрлаган кўкка, боқ, уммон,
Гўклан паҳлавони – Озодим қани!
Армоним йўқ, фалак, бир саваш қилсам,
Ё йиқсанг, босилсам, ё бошинг олсам,
Сакларга ош айлаб, бозорга солсам,
Боғимнинг райҳони – Озодим қани!
Қулоқлар эшитгач, бари кар бўлди,
Тоғлар эриб оқди, тошлар ер бўлди,
Муллолар Қуръонсиз, пирлар кўр бўлди,
Соҳиблар Қуръони – Озодим қани!
Замин юзин сиёҳ тумон айладинг,
Айтгил, фалак, кимни омон айладинг,
Фироғийни, боқ, беамон айладинг,
Номусим, иймоним – Озодим қани!..

Ё Раб, Қуламасми Буюк Тоғлар, Ҳей!..

Қисмат бўлмас, кетсам узоқ йўлларга,
Насиб қўймас, кетар йўлим боғлар, ҳей!
Ҳайрон Мажнун бўлиб чиқай чўлларга,
Бориб маскан тутай сизни, тоғлар, ҳей!
Ўйин билан ўғлонликнинг даминдан,
Етиб келдим комилликнинг жаминдан,
Кўнглим ларзон бўлди дунё ғаминдан,
Тутди сийнам парча-парча доғлар, ҳей.
Қайта-қайта ўғлонликнинг ройиндан,
Етиб келдим комилликнинг пойиндан,
Ботди бошим, чиқа билмам лойиндан,
Ёдга тушар бурун кезган чоғлар, ҳей!
Жоҳилликда чор тарафга отишган,
Билмасликда ҳамма ишга қотишган,
Ожиз қолиб, қариликка етишган,
Дардлар чекиб, ўз-ўзидан йиғлар, ҳей!
Маъно олган Махтумқули сўзиндан,
Фикра тушар, ёшлар оқар кўзиндан,
Ҳамма нарса тағйир топар Ўзингдан,
Ё Раб, йиғилмасми буюк тоғлар, ҳей!

Сендан Сўнгиларга Ёдгор Бўлар!

Яхшиликда ўзин элга танитган,
Олқиш олиб, даражаси зўр бўлар.
Ёмон бўлиб, яхшиликни унутган,
Иззатин йўқотар, итдан хор бўлар.
Мунгли бўлар муродига етмаган,
Залил бўлар Ҳақ амрини тутмаган,
Ўз ризқига ҳеч қаноат этмаган,
Кўзин тикар кас ошига, зор бўлар.
Ҳар ким ёмонласа тенги-тўшини,
Ўзи мушкул этар осон ишини,
Ким тарк этса ақл билан ҳушини,
Қилар ишин билмас, шармсор бўлар.
Муроди кеч бўлар йўли янғилган,
Беихтиёр бўлар қўли танғилган,
Курашда йиғилган, жангда енгилган
Ичи тўла номус билан ор бўлар.
Ғайрати кам бўлар гавҳари ознинг,
Қиймати паст бўлар мотамда сознинг,
Уйига борсангиз бир бениёзнинг,
Кўкраги қисилар, кўнгли тор бўлар.
Ким балони сотиб олса бошига,
Рашк этиб, рақиблар кечар ташига,
Ружуъ қилса ким бажармас ишига,
Савдосидан кела билса, эр бўлар.
Кейин тавба этмас ҳақ йўлдан озғон,
Ўт ёқсанг, қайнамас бир қуруқ қозон,
Фаҳм этинг, ҳар ерда бир феъли ёмон,
Ёвуз мусаллатга сазовор бўлар.
Хазонга айланди умримнинг гули,
Назарин паст тутар элдан, бергили,
Беиқбол, ёзиқли, ёмон кўргули -
Тўқнаш келса, бир ёмонга ёр бўлар.
Олдда-ортда кўрсанг ҳар кас ғуломин,
Ундан аямагин Тангри саломин,
Ким ўқиб, унутса, Ҳақнинг каломин,
Қиёмат кун икки кўзи кўр бўлар.
Ҳоли мушкул бўлар куйиб ёнганнинг,
Иймони шикаст ер ҳаром еганнинг,
Қасддан рўза, намозини қўйганнинг
Ўзи кофир бўлиб, жойи нор бўлар.
Махтумқули, сўзла ҳар не билганинг,
Ўзингга оид бил айтган ўланинг,
Тарашлаб, порлатгил дилга келганинг,
Сендан сўнггиларга ёдгор бўлар!

Иймон Пайдо

Келса наврўз оламга, ранг қилар жаҳон пайдо,
Булутлар овоз уриб, тоғ қилар туман пайдо,
Бежонларга жон кириб, этарлар даҳон пайдо,
Кўкармаган гиёҳлар кўкариб равон пайдо,
Этарлар ҳайвонотга ҳам суд, ҳам зиён пайдо.
Ер юзига ёйилиб, юрарлар ниҳон-пайдо,
Вобаста даҳон қушлар қиларлар забон пайдо.
Чўл тарафин беркитиб, дар очар сувга харчанг,
Замин сабзазор бўлиб, танидан айрилар занг,
Жониворлар маст бўлиб, гўё ичмиш ароқ, банг,
Ҳар ашёнинг ўзига ўз овози бўлар ганг,
Сабза ичра сандувоч юз тилда қилар оҳанг,
Замин хизрпўш бўлиб, гул очибдир ранг-баранг,
Хуружга келиб олам, қиларлар фиғон пайдо.
Суруду садо бирла жаҳон юзи ободдир,
Бўлма сурудга мағрур, оқибати барбоддир,
Ҳақ ишқинда зинда жон, билинг, боқий ҳаётдир,
Ҳар тандаки ишқ йўқдир, рўзи азал мамотдир,
Ёз ўтгунча Еру Кўк кундан-кунга зиёддир,
Бир ҳашри қиёматдир, бир явми аросатдир,
Даҳр ичра бўлар ҳар дам, жаҳон ичра жон пайдо.
Зарбофга завқинг қўйма, бақо йўқдир давлатда,
Умрингни елга берма, сен бу дорул-меҳнатда,
Етар сенга эрта-кеч, не ёзилса қисматда,
Жонингга жафо айлаб, бунча кезма ҳасратда,
Савоб яхши амалда, ёхуд яхши ниятда,
Олам барча хизматда, одам ётар ғафлатда,
Ҳосилинг оташ бўлгай, айласанг ёмон пайдо.
Махтумқули, йиғларман бу бахти сиёҳимдан,
Қўрқарман жон офати – қўл-оёқ гувоҳимдан,
Умидим ҳосил бўлмас, бу умри табоҳимдан,
Жон куйди жасад ичра, бу оташи оҳимдан,
Қўлим чўзиб, тиларман ҳожатим Аллоҳимдан,
Бандаман, умид шулки Ул карамли Шоҳимдан,
Айлагай аросатда гул каби иймон пайдо.

Барча Иш Ҳақнинг Коридир

Йигит кўнглига хуш ёққан
Отнинг кўрки - рафторидир.
Элга, улусга хуш келган
Ош, қилич – эр гуфторидир.
Ортингга боқ, олдинг кўзла,
Хуш сўзинг айт, қаҳринг гизла,
Сўзлай билсанг, яхши сўзла,
Халқ ёмоннинг безоридир.
Дунё дароз, умр қолмас,
Ажал келса, чора бўлмас,
Не иш бўлар – одам билмас,
Барча иш Ҳақнинг коридир.
Ўтар даврон, бермас солим,
Бу кун ёмон, дема, ҳолим,
Мунда навбат сурса золим,
Эрта Ҳақ ғариб ёридир.
Ўз эрким билан сўз демам,
Келажак ризққа ғам емам,
Жаҳонда бор ишдан ёмон -
Бир мўъминнинг озоридир.
Англар киши дуч келмаса,
Сирлашарга ёр бўлмаса,
Йил-кунда қадр қолмаса,
Сўз ҳам не дардга доридир!
Махтумқули, сен дам-бадам
Охират сари ур қадам,
Яхши-ёмон – барча одам
Ажалнинг гирифторидир.

Ёмғир Ёғдир, Султоним!..

Сенингдек Қодирдан тилак тиларман,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Ғарибман, ғамгинман, нолиш айларман,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Қодир Аллоҳ, тўккил нусрат борони,
Экиннинг ҳамдасти, ернинг ёрони,
Еру кўкнинг, Аршу Курснинг Субҳони,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Булбуллар маст бўлсин, олам эврилсин,
Қайғулар дафъ бўлсин, ғамлар соврилсин,
Нўширвон давридек жаҳон яйрасин,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Раҳматинг эшиги Аршдан очилсин,
Нуринг иниб, ер юзига сочилсин,
ўубор кўчсин, олам гарди ювилсин,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Олам тақдир кўзлар – Ҳақнинг фармони,
Жаҳонни сероб эт, кетсин армони,
Сендан битар дардлиларнинг дармони,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Бечора бандаман, не бордир менда,
Раҳийм – Сен, Раҳмон – Сен, карам-кон Сенда,
Караминг бўлмаса, қолдик армонда,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Даргоҳдан тиланар нолишли қуллар,
Муножот айлабон очилар тиллар,
Ёмонлик дафъ бўлиб, яйрасин эллар,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!
Махтумқули, ишқинг айлар ирода,
Ишқингни комил эт, қўйма арода,
Етказгил мақсада, маъшар мурода,
Раҳм айлабон, ёмғир ёғдир, Султоним!

Рўзу Шаб Нолишим Шулдир Худога

Ё Аҳмадшоҳ, ерда тарқалиб човинг,
Отинг осмон кетар – Арши аълога.
Келган навкарингдир, келмаган овинг,
Буюклик зинасин топ поя-поя.
Эронга қилич ур, юрут сипоҳи,
Бошингда бўрк бўлсин – давлат кулоҳи,
Ҳумоюн тоғинда шерларнинг шоҳи,
Гўё бир наҳангсен мавжи дарёга.
Бешаларнинг ов излаган шерисан,
Румистон байнисан, девнинг бирисан,
Зол ўғлининг олмос пайкон-тирисан,
Гуштасп ўғли каби зидсан балога.
Олдинг Эрон бўлса, ортинг Турондир,
Ишингга дўст хушвақт, душман ҳайрондир,
Иқболинг очилар, ишинг даврондир,
Марҳамат назаринг солсанг бир жога.
Фироғий дер: ривожлантир, динни сен,
Шоҳларнинг шоҳисан, исломнинг зайни,
Амрингга мутеъ эт Эрон заминни,
Рўзу шаб нолишим шулдир Худога.

Билдингими?..

Қалам олиб, номани гўндарганим билдингми?
Афсун уриб, Ҳудҳудни индирганим билдингми?
Арш устига кўтариб, миндирганим билдингми?
Тўрт кеча, уч кун йиғлаб, тиндирганим билдингми?
Маркаб минган Ийсодек елдирганим билдингми?
Мажнун каби саҳрода йиғлай-йиғлай кезганим,
Кўз ёшимни маржондай тизим-тизим тизганим,
Варқо каби Гулшодам ўлиб, умид узганим,
Жўшқин бўлиб ишқ ўти, қайнаб-қайнаб қизганим,
Шиблий каби бир тоғни ёндирганим билдингми?
Ҳудҳуд каби Фарангдан Чин-Мочинга борганим,
Боғ ичинда Билқиснинг сочин очиб кўрганим,
Сулаймоннинг тахтиндан сўзлаб, хабар берганим,
Қуш қўнсин деб бошимга, булбул куйин қурганим,
Чоршанба кун чошт вақти кўндирганим билдингми?
Суроҳнинг орқасинда Мажнун қурди жодани,
Бисмиллоҳ деб бошлади, чақирди устодини,
Ҳақдан ғайри бир кимса эшитмади додини,
Қирқ ошиқ наъра тортиб, шуълалатди ўтини,
Кўз ёшимдан сув олиб, сўндирганим билдингми?
Ширвонхоннинг савдоси, не ажойиб савдодир,
Қил кўприкдан тойдирса, қиёмат кун расводир,
Юз йигирма саф қуриб, ҳар сафда бир ғавғодир,
Ошиқлик бир – жўшқинлик, оқмас тошқин дарёдир,
Бир журъадан қирқ ошиқ қондирганим билдингми?
Етилмамиш шунқорим, қамиш қанот, оқ турпоқ,
Дунё мени тойдирди, бир ёним қилди урпоқ,
Жонон жигарим тилиб, тортар қон, қўймас тупроқ,
Ҳар тикандан юз шона, ҳар қирқ гулдан бир япроқ,
Тоғу тошни айланиб, ундирганим билдингми?
Махтумқули сўзлагай: тўққиз фалак Зуҳроси,
Етти юлдуз қардоши, Ойнинг, Куннинг пораси,
Нури дийдам яктоси, кўзим оқу қароси,
Оби Замзам чашмаси, Сафо-Марва ароси,
Сулаймондек аҳдимни дўндирганим билдингми?

Чин Бедовлар Майдонинда Билинар

Эшак ўзин кам деб билмас бедовдан,
Қиймат берсанг, от ёнинда билинар.
Бедов дегач, бўлмас ҳамма бедов тенг,
Чин бедовлар майдонинда билинар.
Ўғлонликда билмас эдинг, бек эдинг,
Ёмонга ҳеч ёқмас сўзинг, ўгутинг,
Ориф бўлсанг, аслин сўрма йигитнинг,
Адабинда, икроминда билинар.
Бу жаҳондан тўймас кўзинг, сер бўлмас,
Ҳар тулкидан йўлбарс бўлмас, шер бўлмас,
Йигит дегач, ҳамма йигит бир бўлмас,
Бўз йигитлар меҳмонинда билинар.
Давлат қўнса бўз йигитнинг бошинда,
Ҳимоятли эли керак қошинда,
Йигит ўзин маълум этар ишинда,
Қиличинда, забонинда билинар.
Махтумқули, ғарибларнинг кўз ёши
Тоғларни ёндириб, эритар тоши,
Фақирга жабр этган золимнинг иши
Рўзи маҳшар девонинда билинар.

Билмадим, Яқинми Охирзамона

Кўнглим айтар, дўстлар, айлайин баён,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Дунё учун шариатни ташлабон,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Муллалар илмига этмади амал,
Шариат ишига айламай жадал,
Феълимиз бузилиб, кўпайди касал,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Муфтилар мол олиб, ривоят берар,
Ноҳақ пулни олар, ҳақни куйдирар,
Феъллари бузилиб, фасод кўпаяр,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Раис бўлса, бечорадан пул олар,
Бермаса, бўйнига қил арқон солар,
Гуноҳлар кўпаяр, шариат қолар,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Эшонлари риё айлар намозин,
Ғафлатда ўтказар қиш билан ёзин,
Ёлғон сўзлаб, элдан олар ниёзин,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Сўфилар нафс учун малла тўн кияр,
Шубҳали таомни ҳалол деб, еяр,
Шайтон феъли билан каромат деяр,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Шайх деганлар назр устинда уришиб,
Бир пул учун, зан, фарзандга сўкишиб,
Авлиё қошида мундоқ бўлишиб,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Хўжалар фахр этар асли зотини,
Қиём Исомиддин қўйиб отини,
Фалон кас хўжа деб хом авлодини,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Кадхудо бўлганлар тўғри сўзламас,
Пора олар, лекин Ҳақни кўзламас,
Ноҳақ гувоҳ бўлар, даъво тингламас,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Бойларда қолмади хайру саховат,
Дунё деб кезарлар, бўлмас фароғат,
Ҳариблар бойлардан кўрмас кифоят,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Ўғли хушрўй бўлса, этармишлар шод,
Гўёки давлати бўлгандир зиёд,
Кун-кундан жаҳонда кўпайди фасод,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Қиз-жувонда йўқдир ҳаёдан асар,
Йигитлар қиз билан ўйнашиб кезар,
Ёмон иш кўпайди кун кундан бадтар,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Замона ишлари ёмон бўлибдир,
Жаҳон ичра фасод ишлар тўлибдир,
Феълимиз айнибон, ранглар сўлибдир,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Бойлар закот бермай, бўлибдир судхўр,
Эл ичинда кўпайибдир ҳасадкор,
Умр ўтиб, ғафлатда бўлибмиз мағрур,
Билмадим, яқинми охирзамона.
Гуноҳлар кўп бўлиб, озайди савоб,
Қўрқаман, бу жаҳон бўлгай деб хароб,
Касб этиб сотарлар ароғу шароб,
Билмадим, яқинми охирзамона
Махтумқули, мунча қилмоқ ҳикоят,
Оқилларга, шояд, бўлгай кифоят,
Дунёнинг ишига йўқдир ниҳоят,
Билмадим, яқинми охирзамона.

Билган Борми, Ёронлар

Ишқ йўлин ҳавас айлаб,
Келган борми, ёронлар?
Дардимни баён этсам,
Билган борми, ёронлар?
Бўлмишам масту шайдо,
Ҳазор пеша, сад-савдо,
Оламда мендай расво
Бўлган борми, ёронлар?
Ташим дард, ичим бирён,
Этарман нола, гирён,
Мендайин масту ҳайрон
Қолган борми, ёронлар?
Ёлғон дунёда яйраб,
Кезармен кулиб, ўйнаб,
Ишқ матбахинда қайнаб,
Ўлган борми, ёронлар?
Ишқ дуч келса бир мардга,
Хок бўлар, дўнар гардга,
Мендайин ўзин дардга
Солган борми, ёронлар?
Тоб этмайин зулмга,
Борди ҳолим ўлимга,
Йиғламайин ҳолимга,
Кулган борми, ёронлар?
Махтумқули жон чекса,
Раҳм этмаслар, ёш тўкса,
Ишқинг йўлинда, йўқса,
Толон борми, ёронлар?

Кел, Кўнглим, Сидқ Ила Ёлбор Аллоҳга

Кел, кўнглим, сидқ ила ёлбор Аллоҳга,
Яратгандан ҳеч яширин иш бўлмас.
Ризқ бир муқаддардир шоҳу гадога,
Қалам бирдир, бунда ёзган беш бўлмас.
Бир нечалар йўртар кеча ётмайин,
Биров ётар ўйдан жафо тортмайин,
Тақдири азалдан ҳаргиз ортмайин,
Кезган ортиқ бўлиб, ётган бўш бўлмас.
Бир бўз йигит ёлғон дунёга келса,
Қилиқ, қилич, нону дастурхон бўлса,
Фоний юртда обрўй ҳам иймон бўлса,
Етмиш, саксон, юздан ортиқ ёш бўлмас.
Кимлардир давлатманд, кимлардир ғариб,
Кимлар-чи, хайр этиб, закотин бериб,
Кимлари умринда нон дея ҳориб,
Кимлардадир ёстиқ, тўшак, ош бўлмас.
Махтумқули, бу кунингга шукр айла,
Аллоҳнинг қудратин кўриб, фикр айла,
Ризқ учун ғам ема, Ҳақни зикр айла,
Азалда ёзилган сендан таш бўлмас.

Адолат Яхши

Асло одамзодга аччиқ сўз қилманг,
Фақиру мискинга далолат яхши.
Бахилга учраманг – кулар юз бўлманг,
Ишни битирмоққа кифоят яхши.
Етимни кўрганда кулар юз бўлгил,
Қўлдан келса, унга таом-туз бергил,
Ғамгинни кўрганда ширин сўз бергил,
Чорасиз қулларга ҳимоят яхши.
Йигит улдир, сўзга айласа амал,
Қўлдан келмас ишга этмаса жадал,
Аллоҳнинг амрига қилмагил бадал,
Бекка – сахо, шоҳга адолат яхши.
Ҳариблик бир дарддир – одам ўлдирмас,
Ўлдирмас, ҳаётда лекин кулдирмас,
Бўрига ажзини ит ҳам билдирмас,
Албатта, душманга сиёсат яхши.
Махтумқули, шукр, ширин тил берди,
Дарахтлар кўкариб, самар, гул берди,
Гўрўғли Райҳонга қандай ёлборди? -
"Омонлиқ" деганга диёнат яхши.

Йиғларман

Эй ёронлар, умримдан
Кечди дея йиғларман.
Кетди ақлим ўрниндан,
Шошди дея йиғларман.
Кетган келмас йўлиндан,
Қайтмас ёмон феълиндан,
Диёнат халқ қўлиндан
Учди дея йиғларман.
Ҳозир бизнинг замонда
Ёмон сўзлар забонда,
Зулм ишлари жаҳонда
Жўшди дея йиғларман.
Бу айёмда бадкорлар
Юз тил билан алдарлар,
Қани, не-не дилдорлар,
Кечди дея йиғларман.
Неча содда тенг-тўшлар
Шайтон қилиғин бошлар,
Юз ўгириб қардошлар,
Қочди дея йиғларман.
Кўринг фалак ўйинин,
Узар оламнинг бўйнин,
Не-не жонлар ер қўйнин
Қучди дея йиғларман.
Махтумқули дер марда:
Дунё – кишан, тан – парда,
Бир бошим сонсиз дарда
Тушди дея йиғларман.

Ниятим Каъбадир, Хаёлим Ҳаждир

Олтмиш яшар, етмиш яшар сўфилар,
Оз қолибдир ой-кунингиз ботмоққа.
Чўл ерларда този кўрмас тулкилар,
Хаёл этар ётган шерни отмоққа.
Қарға айтар: "Йўқдир мендайин шаҳбоз",
Минг қарға йиғилса, лочин бўлмас, рост,
Митти калтакесак кун қарғаб носоз,
Дам чекадир аждарҳони ютмоққа.
Оқсоқ кийик юз бўрсиққа еттирмас,
Шер боласи юз тулкига туттирмас,
Ўлик илон юз калхатга юттирмас,
Ақл керак бу ишларга етмоққа.
Етмиш яшаб, ёд этмаслар тавбани,
Хуррам бўлиб ўйнатарлар гаҳбани,
Мункирлар жам бўлиб, йиқди Каъбани,
Язид кетди оғочларин сотмоққа.
Боқинг бу айёмни, кўринг гардишни,
Фақирга зулм этмоқ бўлди варзиши,
Ҳақ йўлинда тўғри кезган дарвишни,
Қўймайдилар ўз ҳолига ётмоққа.
Юрагим сабрдан кетди, қарордан,
Ёмон ишдир буғз айламоқ эр, ёрдан,
Кўп безор бўлибман бундай диёрдан,
Мажбур қолдим бошим олиб кетмоққа.
Махтумқули айтар: бахтим беваждир,
Насибим, тақдирим, иқболим каждир,
Ниятим Каъбадир, хаёлим Ҳаждир,
Ихлосим бор ҳаж тавофин этмоққа.

Яхши Қайси, Ёмон Қайси, Билинмас

Дардим кўпдир диёримдан, давримдан,
Хайр қайси, эҳсон қайси – билинмас.
Золимларнинг жафосиндан, жабриндан
Ислом қайси, иймон қайси – билинмас.
Суҳбатинда Ҳақ каломин сўйлаш йўқ,
Мажлисинда бир насиҳат айлаш йўқ,
Ҳалол қайси, ҳаром қайси – сайлаш йўқ,
Суд қайсидир, зиён қайси – билинмас.
Халойиқда қиёфа йўқ, кўрим йўқ,
Бойларинда саховат йўқ, берим йўқ,
Хотинларда ҳаё, қизда шарм йўқ,
Адаб қайси, аркон қайси – билинмас.
Кишининг молига кўзни солдилар,
Таассуб-ла дилга кийна тўлдирар,
Бир-бирини ноҳақ ҳолда ўлдирар,
Нажот қайси, омон қайси – билинмас.
Махтумқули, жон меҳмондир, гавда – лош,
Яхшига дўст кўп, ёмонга йўқ қардош,
Бу айёмда бош оёғдир, оёқ – бош,
Яхши қайси, ёмон қайси – билинмас.

Ёмонлар Яхшидан Қоча Бошлади

Энди билдим замонанинг озганин,
Ёмонлар яхшидан қоча бошлади.
Қайтиб баднасллар аслзодадан,
Писанд этмай, тўрга кеча бошлади.
Риё бўлди кўпнинг қилган намози,
Тангри ҳеч биридан бўлмади рози,
Пайғамбар ўрнида ўтирган қози,
Пора учун қўлин оча бошлади.
Шоҳларда қолмади ҳукми адолат,
Бир пул учун муфтий берар ривоят,
Бил, бу ишлар – нишонаи қиёмат,
Золимлар тавбасиз ўта бошлади.
Додхоҳлар турубон, юзин сарғайтиб,
Ким тўрасин топиб, рангин қизартиб,
Золимлар мазлумга, сиртин қабартиб,
Қамчисиндан қонлар соча бошлади.
Мужтаҳид сўзига амал бўлмади,
Мунофиқлар Яратганни билмади,
Сўфилар пиридан таълим олмади,
Дунё учун диндан кеча бошлади.
Бир гуруҳ сўфилар "сўфиман" дейди,
Сўрамай, золимлар таомин ейди,
"Бизни яхши киши десинлар" дейди,
Ҳар эшикда халқа қура бошлади.
Қарига айланди биз кўрган ёшлар,
Оёққа айланди биз кўрган бошлар,
Бемаҳал юк боғлаб энди қардошлар,
Охират азмига кўча бошлади.
Оқил киши ғамда юрагин эзиб,
Дардининг дармонин сўроқлаб кезиб,
Замонанинг фасод бўлганин сезиб,
Фонийдан боқийга кўча бошлади.
Не асл бекларнинг навбати ўтди,
Сохтакорга, қароқчига сўз етди,
Дунёда ким қолиб, муродга етди? –
Муҳаббат чироғи ўча бошлади.
Қози бўлган бир жавобда турмади,
Тунлар меҳнат тортиб, китоб кўрмади,
Шариат йўлинда тўғри юрмади,
Нафс учун иймонсиз ўта бошлади.
Махтумқули айтар: борҳо йўл тани,
Беш кун синамоққа юборди сани,
Сендан бурун ўтган инсонлар қани? -
Ҳар ким навбатинда ўта бошлади.

Келди Қиёматдан Нишон

Топди шуҳрат халқ ичинда бу жаҳолатдан нишон,
Қолди дарвишлар дилинда доғу ҳасратдан нишон,
Қолмади мазлумлара ҳеч расту нусратдан нишон,
Сарбасар тўлди жаҳона бу бад офатдан нишон,
Тегди олам аҳлига юз минг хижолатдан нишон,
Эр биларлар, кимда бўлса ул шароратдан нишон,
Ёдга солмас хайр ишин, топган залолатдан нишон.
Не мурувватдан асар бор, не адолатдан нишон,
Шак эмасдир, дўстларим, келди қиёматдан нишон.
Қай киши бидъатга ботса, они, бас, эр билдилар,
Маҳшара мункир бўлиб, йўқ дунёни бор билдилар,
Шаръ ишин бад англайиб, хўб ишни бад кор билдилар,
Содиқлари хоин билиб, хоинлари ёр билдилар,
Томеълари қониъ дея, қониълари зор билдилар,
Ким шариат аҳли бўлса, ҳажв этиб, хор билдилар,
Мункири муршид билиб, ёлғонни иқрор билдилар,
Гумроҳни тақво санаб, тақвони инкор билдилар,
Шак эмасдир, дўстларим, келди қиёматдан нишон.
Ҳурмат аҳли бўлди ул кимнинг қўлинда созидир,
Ким Калом ўқуса, халқ ёнида хор овозидир,
Вирдлари дарвишларинг хилватда халқ анбозидир,
Ўртада қизу жувон, дерсанки, тўйдир, бозидир,
Сакрашар қизу келин устингга, гўё тозидир,
Ҳақ ишиндан бехабар халқ ичра баъзи қозидир,
Тобиъи жиндир анинг, ҳаққоки, шайтон ўзидир,
Баски, дўзах жойидур, ҳар ким бу ишга розидир,
Шак эмасдир, дўстларим, келди қиёматдан нишон.
Тангри, Пайғамбар сўзиндан бехабар бепирлар,
Фосиқин қози билиб, ноибни султон дерлар,
Ҳар киши, аввал келиб кўрсангки, "ришват бер"лар,
Боғлабон бўҳтон ила фақр аҳлига тақсирлар,
Салла боғлаб бошига, оч бўри – сўфи, пирлар,
Айлабон халқ устига кўп ҳийлаи тазвирлар,
Гар ҳалолу гар ҳаром топса, тиқарлар, ерлар,
Рўзи маҳшар Ҳақ, Расулга не жавобни дерлар?! -
Шак эмасдир, дўстларим, келди қиёматдан нишон.
Айтавер, Махтумқули, сўз бирла дардинг ҳар замон,
Не учун золимга навбат берди бу давру замон,
Ул сабабдан кўз кўриб, эшитса ким, кечди гумон,
Айлабон бир-бирига даъвойи ботилни ҳамон,
Арзимас бир мол учун, шаксиз, берар қўлдан иймон,
Ўзини эр деб билар, ким ортиқ иш қилса ёмон,
Бу кўнгил юз шавқ этар, ноҳақ учун тўкмакка қон,
Гурбанинг етса кучи, қоплонга ҳеч бермас омон,
Шак эмасдир, дўстларим, келди қиёматдан нишон.

Ўлим Баробардир Шоҳу Гадога

Муҳаммад уммати молсиз бўлмасин,
Молсиз бўлса, туққан қардош ёт бўлар.
Қочар оғанг, ининг, бўлмас хотиринг,
Қувонар душманинг, дўстинг мот бўлар.
Ғариб, оёқяланг – хордир, хашакдир,
Бир маърака бўлса, ўрни пойгакдир.
Ғариблар от минса, оти – эшакдир,
Давлатлилар эшак минса, от бўлар.
Бир тилак тиласанг, ҳожатинг битмас,
Дўстинг ихлос билан марҳамат этмас,
Маъракада айтган сўзинг жой тутмас,
Тингламаслар, қуруқ сўзинг бод бўлар.
Кураш бир обрўйдир, уруш бир дастдир,
Кишини камситган – ўзи нокасдир,
Бир мўминни ғийбат этмоқ абасдир,
Ғийбатчининг қозонгани ўт бўлар.
Махтумқули, шукр айлагил Худога,
Ўлим баробардир шоҳу гадога.
Бесабр қул тез йўлиқар балога,
Сабрли қул бора-бора шод бўлар.

Кўнглим

Уйғон хоби ғафлатдан, ажалсиз ўлан кўнглим,
Умид узиб оламдан, даргоҳдан тилан, кўнглим,
Мард керакки, чиқарсин бу ботиб қолан кўнглим,
Тубсиз дарёга тушди, кўрганга кулан кўнглим,
Жон фоний, жаҳон фоний, кафанга ўран, кўнглим,
Сўз билан ичинг фарқли, қабз ўлиб, дўлан кўнглим.
Олимлар сўзин тингла, насиҳатин ол, кўтар,
Тур, Ҳақнинг даргоҳига муножот қил, қўл кўтар,
Риёзатнинг юкини, узун арқон сол, кўтар,
Бу иш марднинг ишидир, мардона тур, кел, кўтар,
Комил пойига бош қўй, ёлғончидан эл кўтар,
Тавба қилиб, бир пирнинг хокига булан, кўнглим.
Ишқим бордир Мажнундан олтмиш ҳисса зиёда,
Куч-қувватим бор, қирқ йил дарс айтарга Фарҳода,
Юрагим ёқиб ўтда, Хожамга борсам дода,
Карам дарёси жўшиб, етказарми мурода? -
Қолса, кўнгил топилмас, чиқса бу жон дунёда,
Мард керакдир олмоққа бу ғариб қолан кўнглим.
Саҳар туриб, дуо қил, "Омин!" десин фаришта,
Не бордир ғофил ётиб, беҳуда ўлтиришда,
Мулки жаҳон тутдирмас, айласанг минг саришта,
Абдол жандасин кийиб, кет девона кўришда,
Йўқса, қоларсан танҳо, ғамгаштаю саргашта,
Айтган сўзингга феълинг бўлмасин ёлон, кўнглим.
Махтумқули, нўш этдим, ғам бодасин икки тос,
Уч ичарга рағбат йўқ, чун жондан бўлдим халос,
Бошимда сонсиз савдо, ичда "Васвосил-ханнос",
Келинг, бир тадбир айланг, бу дардга, аййуҳаннос,
Тиз чўкубон, дам урса, Ийсо, Хизр ҳам Илёс,
Тирилмас, зинда бўлмас, худ мурда бўлан кўнглим.

Яхшидир

Одам ўғли, бу оламдан ўтгунча,
От чиғариб, обрўй олган яхшидур.
Қузғунларнинг соясида ётгунча,
Бургут панжасида қолган яхшидир.
Бенамоз қўлиндан таом ичманглар,
Истанмаган ерда гуфтор очманглар,
Ҳаргиз номард кўпригидан кечманглар,
Ғарқ бўлиб, дарёда қолган яхшидир.
Хотиринг кўркидир моялар, нарлар,
Илмнинг қуввати – мардона эрлар,
Ёлғончи – Аллоҳнинг душмани, дерлар,
Аммо ўз ўрнида ёлғон яхшидир.
Махтумқули айтар: сўзим тоғ ошмас,
Номард одам йўлдошига қарашмас,
Мусибатхонада кулмоқ ярашмас,
Тўйлар мажлисинда кулган яхшидир.

Ошиқ Айтар: "Ё Субҳон!.."

Бани Одам сурилар
Ҳазор остона сари.
Фалак баққол ўтирмиш
Бозор остона сари.
Қаро ер оғзин очар,
Ғофилдир одам, кечар,
Булбуллар истар – кўчар
Боғу бўстона сари.
Нур ато, Бобо Дархон,
Теграси дарё, қўрғон,
Борди кори Боғирғон
Ул Туркистона сари.
Ҳақдан раҳмат ёғилар,
Иморатлар ёпилар,
Кетсанг, Каъба топилар,
Ул Румистона сари.
Кунчиқардан кунботар -
Тарсо, жуҳуд ҳам тотор,
Шаҳарлар қатор-қатор
Мағрибистона сари.
Ошиқ айтар: "Ё Субҳон,
Мушкулим айла осон!"
Шафоат айла, ёрон,
Шул Деҳистона сари!
Махтумқули тилланар,
Кўзда ёши селланар,
Кунда кўчар – йўлланар,
Мозористона сари...

Ҳосилинг Недир Сенинг?..

Борми бормоққа жойинг, бошқа – Худодан ғайри?!
Бормаганинг бормидир рўйи сиёдан ғайри?!
Кезганча чархнинг остин жаҳонда жонлар чекиб,
Не талаб бор сенга бул жабру жафодан ғайри?!
Ҳақ этиб, ноҳақ этиб, юрсанг кўздан қон тўкиб,
Ўосилинг недир сенинг журму гуноҳдан ғайри?!
Еб-ичиб, маҳбуб қучиб, ётсанг гар роҳат ила,
Тоатинг қани санинг рўйи сиёдан ғайри?!
Кўз – гўзалда, нафс – емак, тил яна ғийбат билан,
Шавкатинг шарр, бошда йўқ ўйлов, ҳаводан ғайри!
Аввали англамадим, англаб сўзга юрмадим,
Бу балода кимса йўқ мен бенаводан ғайри!
Фикр, айла Махтумқули, фонийга боқ, не кўрдинг,
Сўнги йўқ, алдови кўп фавту фанодан ғайри?!

Хабар Бер!..

(Турди шоир билан дардлашув)

Махтумқули:

- Ул нимадир, яшил-қизил ўсадир?
Ул нимадир, оёғи йўқ кезадир?
Ул нимадир, етти дарё сузадир?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!

Турди шоир:

- Ул экиндир, қизил-яшил ўсадир,
Ул илондир, оёғи йўқ кезадир,
У балиқдир, етти дарё сузадир,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!
- Ул нимадир, ёқаси бор, ёни йўқ?
Ул нимадир, қаноти бор, қони йўқ?
Ул нимадир, одам ютар, жони йўқ?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Ул кафандир, ёқаси бор, ёни йўқ,
Капалакдир, қаноти бор, қони йўқ,
Қаро ердир, одам ютар, жони йўқ,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!
- Ул нимадир, дарвозасиз қалъадир?
Ул нимадир, деразасиз бинодир?
Ул нимадир, бир-биридан аълодир?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Ул кўнгулдир, дарвозасиз қалъадир,
Ул қабрдир, деразасиз бинодир.
Ул ой-кундир, бир-биридан аълодир.
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!
- Ул нимадир, емадилар, тўйдилар?
Ул нимадир, қиёматга қўйдилар?
Ул ким эди, товонидан сўйдилар?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Ул дийдордир, емадилар, тўйдилар,
Ул намоздир қиёматга қўйдилар.
Насимийнинг товонидан сўйдилар,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!
- Ул нимадир, етти ўлка кезадир?
Ул нимадир, белин бир зот эзадир?
Ул нимадир, одам каби сезадир?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Ул чўпондир, етти ўлка кезадир,
Ул қўй эрур, белин таёқ эзадир,
Бедов отлар одам каби сезадир,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!
- Ул нимадир, тупроқ узра суринмас?
Ул нимадир, одамларга кўринмас?
Ул нимадир, ҳеч бир тўнга ўранмас?
Шоир бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Эранлардир, залил бўлиб суринмас,
Ул балодир, келса кўзга кўринмас,
Ёлғон гурунг ошкор бўлар, ўранмас,
Биздан салом бўлсин, жавоб шундайдир!

Ким Бордирки, Фалак Бағрин Эзмамиш!..

Соғ-саломат, сармаст бўлиб кезган жон,
Дард-балонинг бирисиндан инграрлар.
Ё совуқдан, ё иссиқдан қурир қон,
Тан устинда табиблар бел боғларлар.
Ризқ вакили келар ризқинг йўқ этиб,
Кўксингни қуритиб, йўлинг берк этиб,
Нафас фариштаси даминг тугатиб,
Йилинг, кунинг ўзга юртга чоғларлар.
Ўксикларинг соч ёярлар, бош тўкиб,
Ёру дўстинг йиғлашарлар ёш тўкиб,
Қардош-туққан қатнагайлар ош тўкиб,
Қўнса, кўчмас юртга қарор боғларлар.
Хабар тушар: "Фалон кимса ўтди" деб,
Чироғи ўчди, деб, куни битди, деб,
Бу дунёдан у дунёга кетди деб,
"Аллоҳ раҳмат қилсин!" дея тарқарлар.
Ким бордирки, фалак бағрин эзмамиш,
Ризқини қиймамиш, кўнглин бузмамиш,
Махтумқули, тоғ, дарёлар тўзмамиш,
Бу дастурдир, айрилиққа йиғларлар.

Охирзамон Ичинда!..

Кўнгил, не иш битирдинг, келдинг жаҳон ичинда,
Қолдинг дунё ғаминда, юрагинг қон ичинда,
Обод дея қўл чўздинг, таги вайрон ичинда,
Тан тупроқдир, айланмас жавҳари жон ичинда,
Рустам қумга қорилиб, қолди яксон ичинда,
Сен аларнинг ёнинда қолмассан сон ичинда.
Дунёлик деб чопарсан, то ичингда дам бордир,
Дам ичингдан чиққанда бошингда минг ғам бордир,
Ғам остинда ётарсан, на анга малҳам бордир,
Тўймас кўзинг, тўлмоққа бир ҳовуч хок-қум бордир,
Бу жаҳонда, одамзод, сендан ғофил ким бордир?-
Қуртга, қушга назар қил, кулли фармон ичинда.
Эй ёронлар, ул дунё борган бордир, келган йўқ,
Ўлик тирик ҳолиндан хабар, хотир билган йўқ,
Чархи фалак дастиндан йиғлаган бор, кулган йўқ,
Фикр қилинг, қардошлар, кўҳналардан қолган йўқ,
Ёлғончининг вафоси йўқдир десам, ёлғон йўқ,
Дунёга бел боғлаган қолди зиён ичинда.
Ё Илоҳо, Сен сақла қароқчидан йўлларда,
Соғу сўлда сарсонлар қолдирмагин чўлларда,
Кўнгил дунё ишқинда, ҳаром сўзлар тилларда,
Мен бир ожиз бандаман, каминаман қулларда,
Кўп гуноҳлар топибман оз фурсатли йилларда,
Хижолатда қўймагил яхши-ёмон ичинда!
Махтумқули, алдайди келин дунё безаниб,
Кўнглингни мойил қилма, унга қарши тузаниб,
Не фароғат, ётарсан, қўл-оёғинг узаниб,
Ажал ётар олдингда, ўқин, ёйин кезаниб,
Маҳшар куни боравер иймонингни қозониб,
Қуруқ келдинг, бўш кетма охирзамон ичинда!..

Фонийдир Бу Ёлғон Дунё

Кел, кўнглум, кенгаш қилайлик,
Сўзламасанг, фош бўлмассан.
Фонийдир бу ёлғон дунё,
Бир кун ундан хуш бўлмассан.
Бир гулдирсан, очиларсан,
Бир кун сўлиб, сочиларсан,
Ҳам ташларсан, ҳам тишларсан,
Яна биздан таш бўлмассан.
Ҳақнинг амридир, нетарсан,
Биз учун бир ён кетарсан,
Келганни қарши ютарсан,
Бир дам биздан бўш бўлмассан.
Аввал дўстсан – кулдирарсан,
Бир оз ўтгач, елдирарсан,
Бир кун босиб ўлдирарсан,
Боқий қариндош бўлмассан.
Махтумқули билмиш ҳоли:
Бир кун ёғоч от минали,
Тавба деб, Ҳаққа дўнали,
Бундан кейин ёш бўлмассан.

Иймондан Ўзгаси Ҳечдир, Ёронлар!..

Намозхон дарвишлар, давлатли бойлар,
Фалакнинг гардани каждир, ёронлар!
Миннатли ўғилган намоз қабулмас,
Давлатга таянманг, пучдир, ёронлар!
Қисилса нафаслар, сарғайса юзлар,
Қуриса дудоқлар, тўхтаса сўзлар,
Кўкарса тирноқлар, оқарса кўзлар,
Иймондан ўзгаси ҳечдир, ёронлар!
Аслинг ҳовуч тупроқ, дам бир нафасдир,
Ўзингга бир қара, ишинг хабасдир,
Жасад бир манзилдир, тан бир қафасдир,
Жон бир – кўзи боғли қушдир, ёронлар!
Ғофил бўлманг, дунё келган кетарлар,
Бунда хушвақт бўлманг, бордир батарлар,
Чекилар карвонлар, юрур хатарлар,
Бир изи узилмас кўчдир, ёронлар!
Ажал ёқанг тутар, куйган бағирдир,
Кетган қайтиб келмас, бу бир тақдирдир,
Манзиллар йироқдир, юклар оғирдир,
Эртароқ қўзғолинг, кечдир, ёронлар!
Қутуларсан, Ҳақ йўлинда жон берсанг,
Мулла бўлар, бир ғарибга тўн берсанг,
Соя бўлар, бир муҳтожга нон берсанг,
Бир очни тўйдирмоқ – ҳаждир, ёронлар!
Бу дунё деганинг икки вароқдир:
Ярмиси қародир, ярмиси оқдир,
Бир кеча туш кўрдинг, давоми йўқдир,
Дунёнинг тимсоли тушдир, ёронлар!
Махтумқули, бўйин бергил бу амра,
Молга машғул бўлиб, қолмагил гумраҳ,
Юз йиллик тадорик – беш кунлик умра,
Фикр айланг, бу нечук ишдир, ёронлар!

Оқил Улдир, Майл Этмаса Дунёга

Кеч, кўнгил, дунёдан, айлама ҳавас,
Фонийдир, ҳеч кимга поёни бўлмас!
Жон қуши булбулдир, танинг – бир қафас,
Бир кун учар, доим тургони бўлмас.
Бир нечани шоҳлик билан шод этиб,
Шаҳриёр деб, алам ичра ёд этиб,
Ажалнинг дастидан бир кун дод этиб,
Кетдилар бариси, юргони бўлмас.
Инсу жинга шоҳлик этган Сулаймон,
Жамшиду Искандар, қани Нуширвон?
Қани Ҳақ ҳабиби – ул фахри жаҳон?
Кетди бари, ҳаргиз гумони бўлмас.
Қолмади Дороинг, на Шаҳриёринг,
Қани ул Гулчеҳра, сиймин узоринг?
Қани шоҳсуворинг, заррин Ҳисоринг,
Ҳеч бирининг ному нишони бўлмас.
Неча мурсал кечди, неча минг набий,
Неча болиғ кечди, неча минг сабий,
Ҳосил бўлиб ҳар бирининг матлаби,
Фоний ичра боқий қолгони бўлмас.
Кимни ғаний қилди, кимларни ҳаллож,
Йўқсилни бойларга айлади муҳтож,
Келса, ажал боди, бўлар ноилож,
Кетгусидир, яхши-ёмони бўлмас.
Молу дунё бериб, неча минг ғани,
Лаълу жавоҳирдан бўлиб маскани,
Кетди, қўйиб қасру кўшку айвонни,
Боргандан сўнг, қайтиб келгони бўлмас.
Дунёга келганнинг бари йўқ бўлар,
Ғофил одам билмасликдан алданар,
Йиққанинг бариси дунёда қолар,
Ҳеч бир одам олиб боргони бўлмас.
Қомати сарвдек нозик баданлар,
Зебу занахдонли ғунча даҳанлар,
Гул юзли парилар, сиймин зақанлар,
Оламда шод бўлиб кулгони бўлмас.
Йўқ вафоси, дўстлар, фоний дунёнинг,
Ўлгунча тарк этма хайру эҳсонинг,
Боргач, сўнг келмоққа йўқдир имконинг,
Инон, бу сўзларнинг ёлғони бўлмас!
Оқил улдир, майл этмаса дунёга
Сидқ ила сиғинса қодир Аллоҳга,
Махтумқули, бир сурати зебога
Боқмагил, уларнинг поёни бўлмас!..

Азиз Субҳона Келдинг

Бу нақлдир, одамзод, сен бу макона келдинг,
Аввал отанг белиндан сизиб ниҳона келдинг,
Отадан эна бориб, бир қатра қона келдинг,
Энада сурат бўлиб, бу ширин жона келдинг,
Тўққиз ойни ўтказиб, эниб жаҳона келдинг,
Эмиб онанг сутини, йўргакли тўна келдинг.
Яратган қудратиндан тиш билан даҳон берди,
Сўзламоққа сўз билан даҳонда забон берди,
Кўнглинг кетиб ҳар ёна, турдинг, оёғинг юрди,
Билдинг яқин-ёдингни, кўзинг дунёни кўрди,
Етти-саккиз ёшингда отанг муллога берди,
Ўқиб Қуръон китобин, улғайиб ўн-а келдинг.
Ўн беш ёшга борганда ўғлонликдан ажралдинг,
Қиз-келинга майл этиб, кўнгил бериб, куйландинг,
Гўё бориб оқ уйнинг тўрт тошига айландинг,
Ҳақнинг фармони билан охир бир кун куйландинг,
Йигирма ёшга бординг, асбоб ила шайландинг,
Бедов миниб, сакратиб, суриб майдона келдинг.
Ўттиз ёшга борганда гўё бир олғир шерсан,
Дунё ғами бошингда, гўё чопиб-еларсан,
Дунёга тўймоқ йўқдир, бўлгунча-бўлсин дерсан,
Аҳли мусулмон бўлсанг, ўлгунча ҳалол ерсан,
Қирқингда тавба айлаб, бир муршидга қўл берсанг! -
Кўнглингни бирга боғлаб, азиз Субҳона келдинг!
Эллик ёшга борганда тўғриликда бўларсен,
Гўдакликдан айрилдинг, шеваликни биларсен,
Ҳар неча жафо чексанг, охир бир кун ўларсен,
Беш вақт намозинг ўқиб, Ҳаққа шукр қиларсен,
Олтмиш ёшга борганда қариганинг биларсен,
Эккан экининг пишиб, ўроқ-ўрмона келдинг.
Етмиш ёшга келганда қонинг қочар юзингдан,
Оқ тишларинг тўкилар, шуъла кетар кўзингдан,
Қувват сендан айрилар, кучинг қочар тизингдан,
Ҳеч киши ҳазар этмас сенинг айтган сўзингдан,
Саксон ёшга борганда кўнглинг кечар ўзингдан,
Кетар бўлсанг дунёдан, яқосиз тўна келдинг.
Махтумқули, меҳнатдир, ҳар ким тўқсондан ўтса,
Кам-кам келар жаҳонга, агар юз ёшга етса,
Ҳеч кимдан мадад бўлмас, ажал ёқангни тутса,
Иймонингни қозонсанг, йўлингни равон этса,
Охир бўларинг шулдир – танинг ер билан ётса,
Эшиги, туйнуги йўқ қоронҚу хона келдинг!..

Беклар

Мард билан номарднинг иши тенг келмас,
Номардлар савашда зиёндир, беклар.
Номард бўз йигитнинг қадрини билмас,
Номарднинг ҳар иши вайрондир, беклар.
Комил – бўз йигитлар ҳаққини емас,
Дунё молин берсанг, номардлар тўймас,
Номард масалаҳатга – кенгашга уймас,
Номарднинг ҳар иши аёндир, беклар.
Бир отада олти ота суйи бор,
Бир нодоннинг юз хиёллик ўйи бор,
Бўз йигитлар қайга борса, уйи бор,
Номарднинг ўз уйи зиндондир, беклар.
Давлат бошга келса, дўст-ёрин кўрмас,
Қазо келса, бағрин ердан кўтармас,
Ҳақдан дея ҳаргиз иймон келтирмас,
Махтумқули, шундай замондир, беклар!..

Айрилса

Қора тошли, сариқ туман бу тоғлар
Тупроқ бўлар, қора тошдан айрилса.
Сел бўлиб, тўлғониб оқар булоқлар,
Чилла тўлиб, қорлар қишдан айрилса.
Дунёда бир ғавғо узоқдан бўлар,
Кўз хонаси қондан, қон ёшдан тўлар,
Қуръон кўрмай кезган пирлар оч қолар,
Эл унутиб, сари пешдан айрилса.
Кўп айтарман: дунё қолди ёмона,
Раҳм этмас бўлди, боқ, мусулмона,
Лочинлар пир-пираб келар осмона,
Ҳаром ўлган қўзи-лошдан айрилса.
Зинокор сийламас элу юртини,
Ғайри қочар, кўрса эрнинг мардини,
Одам ўғли айта билмас дардини,
Юрак ёниб, чашми ёшдан айрилса.
Номард жувонпараст, ҳоли забундир,
Мардни кўрса йиғлар, кўзлари хундир,
Дўсти ғариб келса, мардлар мажнундир,
Номард дўст истамас, ошдан айрилса.
Юрт дардига ярар элда мардонлар,
Номард қочиб борар, боқинг, ёронлар,
Мол дея юрт кезар бахил-нодонлар,
ўамга ботар, гўзал хешдан айрилса.
Номард-занон гапда ҳеч турқи бўлмас,
Вазирлар нодондир, ҳеч эрки бўлмас,
Кулар юзли ёрнинг ҳеч кўрки бўлмас -
Сиёҳ зулф, қаро кўз, қошдан айрилса.
Бозургонлар мудом йўлга бел боғлар,
Нодон кетса, йироқ кетса, эл чоғлар,
Махтумқули Ҳақни ёдлар, қон йиғлар,
Шоҳ-гадолар ақлу ҳушдан айрилса.

Ҳақ Мажлиси Майдонидир

Тўртдир бу жоннинг зиллати,
Соғлиқ анинг султонидир,
Тан мулкининг сар давлати,
тинмас, ўтар меҳмонидир.
Нафс айлабон саркашлигин,
тан тахтининг майдонида,
Рўзи азал руҳинг, яқин,
шул аҳду шул паймонидир.
Бозорга бул келган киши
ихлосини пок айласин,
Қобил эса ихлосли қул,
мардонларинг мардонидир.
Деса бўлар сад офарин,
руҳин боқиб, нафсин эзан,
Ҳақ йўл анинг бозоридир,
Ҳақ мажлиси майдонидир.
Вой ҳолига, нафсин севан,
жон деб эсин ожиз қўян,
Рўзи жазо йўлдош анга -
бад ишларин пушмонидир.
Мард топмадим, қуллуқ этай,
йўл топмадим, ҳажга кетай,
Бу икки иш бу тан аро
бу жониминг армонидир.
Махтумқули, бир ғамзада,
токи бу дард бирлан кетар,
Беш кун бу фоний дуняда,
бир ошиғинг давронидир.

Ҳақдан Ғайри Тамом Зиён Кўринар

Бу дам ғаниматдир, нечун билмасмен,
Чиқса дам, кирмоғи гумон кўринар.
Биздан бурун келган кўчибдир тонгла,
Йўл узоқ, қоронғу, тумон кўринар.
Оқил бўлсанг, иста бу йўлда бир пир,
Ризқингга кафилдир Аллоҳ, Муқтадир,
Олтин-кумуш, олмос, ёқут ила дур,
Ҳақдан ғайри тамом зиён кўринар.
Аллоҳни унутиб, ақлинг йитирма,
Ҳар нафас огоҳ бўл, ғафлат кетирма.
Беҳуда, бефойда умринг ўтирма,
Дунё бақосиздир, аён кўринар.
Хожа, саййид, подшо – сўралмас насаб,
Ҳашр-нашр бўлса, оларлар ҳисоб,
Ҳаромга азоб бор, шубҳага итоб,
Мунда яхши, унда ёмон кўринар.
Махтумқули, ўқиб билдим Қуръондан,
Асар йўқдур аввал кетган карвондан,
Гўрда ёлғиз ётажагинг макондан,
Эй дўст, илон билан чаён кўринар...

Ориф Бўлсанг, Сўз Маъносин Очарсан

Мағрур бўлма сен бу қўнган юртингга,
Бебақодир, айланмассан, кўчарсан.
Соғи ажал давр-давр сунулар,
Сен ҳам бориб, бир даврда ичарсан.
Бу работда бир тинган йўқ, оққан йўқ,
Бутун бозор, бир мустаҳкам дўкон йўқ,
ўамхонадир, аниқ манзил-макон йўқ,
Бу маконга келган бўлсанг, кечарсан.
Айрилиқ юракда дарду доғингдир,
Тавба қил Аллоҳга, йигит чоғингдир,
Умринг шуъла урса, юрак ёғингдир,
Ёғ туганар, пилтанг ёнар, ўчарсан.
Тутқун бўлиб илинсанг гар қуллоба,
Лаҳад қумга тўлар, хонанг хароба.
Суяк кулга кетар, танинг туроба,
Тўймас-тўлмас ер бағрини қучарсан.
Дунё турар, ҳеч туганмас бир ғалва,
Умр бақо берса, қирқдир бир палла.
Ажал ўтдир, тан милтиқдир, жон – қулла,
Ризқ йўлига оташ тушса, кўчарсан.
Яхши соат, ажаб вақтдир, хуш айём,
Умр оздир, ақл – кўтоҳ, ишинг – хом,
Жон бир қушдир, дунё – дона, фалак – дом,
Қачон бундан қутуларсан, қочарсан?!
Махтумқули сўзлар, сўзин сўнгламас,
Бедард киши дардли сўзин тингламас,
Нодон сўздан фикр айламас, англамас,
Ориф бўлсанг, сўз маъносин очарсан.

Беклар-Шоҳлар Қолмаслар

Ғам чекма, ғариб одам,
Беклар-шоҳлар қолмаслар,
Азим-азим шаҳарлар,
Оқ саройлар қолмаслар.
Қолса сўздан қизил тил,
Жон жавҳардир, тан бир кул,
Ҳазор мақомли булбул,
Улуғ боғлар қолмаслар.
Шуни англабдир ақлим,
Йиғилар етти иқлим,
Ер бўлар буклим-буклим,
Эрир, тоғлар қолмаслар.
Ҳақдан етишса фармон,
Не чора бор, не дармон,
Осмон, Қуёш, Ой ларзон,
Ҳам юлдузлар қолмаслар.
На ер қолар, на юртлар,
На турк қолар, на курдлар,
На қуш қолар, на қуртлар,
Паррандалар қолмаслар.
На гард қолар, на гардон,
На мард қолар, на мардон,
Фил, пашшаю каркидон,
Даррандалар қолмаслар.
Махтумқули, ёш сурган,
Оғир ҳангомлар қурган,
Жўшқин-жўшқин мавж урган
Бу дарёлар қолмаслар.

Ул Уй Ичра То Қиёмат Ётарсан

Келган кетар, қўнган кўчар, одамзод,
Юргил, сен ҳам бир манзилга етарсан.
Бебақода хушдур, қолса яхши от,
Бу дунёга келмиш бўлсанг, ўтарсан.
Ғофил одам ёдга солса ўз аслин,
Фалак қўймиш ажал отли масалин,
Келган кетса, эккан йиғса ҳосилин,
Ўрта ерда сен не ишлар тутарсан?!
Жафо қилма, койитмагин бу жонинг,
Сарриштаси ҳеч туттирмас жаҳоннинг,
Талпинганча дарди ортар дунёнинг,
Қадам қўйсанг, гавданг бирлан ботарсан.
Жўшқин келди, ҳаддин ўтди, сўз очди,
Бу йўллардан тўғри борган туз ошди.
Беҳуда эмасдир умринг гузашти,
Ҳар шаштингга бир кунингни сотарсан.
Тузоқ турар, ол кумошинг, сийм-заринг,
Гузаргоҳин тутиб турмиш бу еринг,
Гарм айладинг, фалак, сен бу бозоринг,
Маълумдирки, бу савдода ютарсан.
Мағрур бўлиб бу тўрт кунги тирликка,
Абад қолма қиёмат кун хорликка,
Инонмагил бу дунё деб борлиққа,
"Бор-бор" дея йўқ бўларсан, йитарсан.
Махтумқули, бошингда юз ўй бордир,
Айри манзил, айри маскан, жой бордир,
Лаҳад деган тор, тўшаксиз уй бордир,
Ул уй ичра то қиёмат ётарсан.

Одам Ўғли, Ётма Ғофил

Одам ўғли, ётма ғофил,
Тур-ҳо, тонг отмасдан бурун,
Йигитликда тоат қилгил,
Қарилик етмасдан бурун.
Қарилик тоат қилдирмас,
Ишинг абасдир, билдирмас,
Фалак йиғлатар, кулдирмас,
Сур даврон, ўтмасдан бурун.
Бандага айлама қасдни,
Ранжитмагил ёру дўстни,
Бир кун келиб, ажал дасти
Ёқангдан тутмасдан бурун.
Қардошларинг йиғлаб қолар,
Енг-ёқасиз тўнга солар,
Бир кун омонатин олар,
Сен тавба этмасдан бурун.
Бу дунёга келган кечар,
Халойиқ ул майдан ичар,
Бир аждарҳо оғзин очар,
Ваҳм айла, ютмасдан бурун.
Машғулсан дунё ўйнига,
Кирарсен ернинг қўйнига,
Ажал банданинг бўйнига,
Қайта қол, минмасдан бурун.
Ажал барчани адолар,
Қолмаслар шоҳу гадолар,
Ҳаромдан қоч, кадхудолар
Рўсиё бўлмасдан бурун!
Сақла ғийбатдан тилингни,
Боғлатма икки қўлингни,
Очилган тоза гулингни
Аллоҳ сўлдирмасдан бурун.
Бандага этма хиёнат,
Бари жон Тангрига омонат,
Бу сўзда бор ҳадис, оят,
Фаҳм айла, ўлмасдан бурун!
Тур саҳар, Тангрига йиғла,
Ҳақ дея юрагинг доғла,
Тавба қурин маҳкам боғла,
Қирқингга келмасдан бурун!
Махтумқули, тўғри сўйла,
Умринг келиб, кетар бўйла,
Зинҳор кексаларни сийла,
Бош гўрга кирмасдан бурун!

Айланмас

Булбул наво қилган ҳаволи боғлар.
Булбул сендан кетар, фиғон айланмас.
Ёқимли, ёмғирли, умрли тоғлар,
Селлар сендан кетар, тумон айланмас.
Одам яратилмиш баландли-пастли,
Ақлли, фикрли, далили-мастли,
Йигитлик бир кўйга – баҳорнинг фасли,
Баҳор сендан кетар, замон айланмас.
Келганни қаршила, бўлса мажолинг,
Яхши тутавергил ниятинг, феълинг,
Дунё давронинда очиқ тут қўлинг,
Давр сендан кетар, даврон айланмас.
Бу дунё ғавғодир, бир қол-мақолдир,
Кими "Берҳо-бер"дир, ким "Олҳо-ол"дир,
Йигитлар, бу дунё шунга мисолдир,
Барқ урар осмонда, борон айланмас.
Бу манзилдир уч кун сен еб-ичганда,
Ўрнашиб, тирмашиб, белинг очганда,
Узангинг тортарлар, тўрт кун кечганда,
Беш кундан юқори меҳмон айланмас.
Бағрин очар бир кун, ер сени гизлар,
Қаро хокдан тўлар бу наргис кўзлар,
Отингга ишонма, чаманли тузлар,
Чаман сенда қурир, жайрон айланмас.
Махтумқули айтар ориф дўстига,
Ким қолар тушмасдан ажал дастига? -
Фалак бир кун солар ернинг остига,
Оғиздан тил кетар, забон айланмас.

Топилмас

Дуомга дуч келган кўкарар гулдек,
Гулнинг мавсумидек даврон топилмас.
Қаҳримнинг оташи куйдирар кулдек,
Кул ўрнида қайтиб бўстон топилмас.
Кўнгил мусофирдир, жасад юрттадир,
Жоним жўшқиндадир, юрак дарддадир,
Фикрим комилдадир, кўзим марддадир,
Шум шартимдан ҳеч бир мардон топилмас.
Кўнгил қўйгил гўзал Аллоҳ кўйига,
Машғул бўлиб ётма мало, ўйинга,
Одамзод меҳмондир дунё уйига,
Бир кун уй ичинда меҳмон топилмас.
Ғафлат ичра ғофил ётма, турабер,
Ҳар не берсанг, қўлинг бирла беравер.
Тирикликда ўлим ишин кўравер,
Бир кун жасад ичра бу жон топилмас.
Кўнгил овлайин деб учрасам ҳар ён,
Даъводир, урушдир, койиш топар жон,
Айтилмас насиҳат, ўғилмас Қуръон,
Жонга ёқар адаб-аркон топилмас.
Даргоҳга дуом кўп, нолишим беҳад,
Толейим забундир, таним беқувват,
Қочганим – анжуман, истагим – хилват,
Менга ҳеч бир жойи пинҳон топилмас.
Махтумқули, жон тақдирга тан берди,
Ҳар ким ўзин сақлай билса, наф кўрди,
Қандай ёмон зотдир, англамас дардни,
Жоҳиллик дардига дармон топилмас.

Бу Дунё Фонийдир....

Бу дунё фонийдир, тутмас бинони,
Бу дунёга келган кечиб борадир.
Кимдир ёлғончида тутган жаҳонни,
Тутганнинг қўлларин очиб борадир.
Ширин-ширин солар ҳисобга дунё,
Аччиқ-аччиқ қўяр азобга дунё,
Еттирмас, туттирмас бу гаҳба дунё,
Тутдим-тутдим дейсан, қочиб борадир.
Даврлар айланар, гардишлар дўнар,
Нечалар кўчади, нечалар қўнар,
Нечанинг машъали янгидан ёнар,
Нечанинг чироғи ўчиб борадир.
Кими Ҳақдан қўрқиб, ранги сарҚайиб,
Кими дунё қувар, югуриб елиб,
Кими юз ҳасратда, кимиси кулиб,
Кими кўзда ёшин сочиб борадир.
Кими беклигида, тушмас айвондан,
Кими йўқсулликда, койинар жондан,
Кими ҳаром билиб, қочадир мундан,
Кими ароқ, шароб ичиб борадир.
Кими ёлғончида ишратда яйраб,
Кими ҳалол қўйиб, ҳаромни сайлаб,
Кими фарқ этмасдан, бир ишни айлаб,
Кўзи боғли қушдай учиб борадир.
Тушиб бўлмас ғаддор фалак оллига,
Лабларинг тамшанар дунё молига,
Бир кун ўроғини олар қўлига,
Ҳўлми-қуруқ, ўриб-янчиб борадир.
Икки кун хуш бўлса, уч куни войдир,
Қандайин манзилдир, қандайин жойдир,
Бу дунё кўҳна бир карвонсаройдир,
Келган юк қолдириб, кўчиб борадир.
Махтумқули айтар: тикандир, гулдир,
Йигитдир, қаридир, хожадир, қулдир,
Тиланчи, дармонда, бойдир, йўқсулдир, -
Барчаси ер бағрин қучиб борадир.

Бир Нури Иймон

Керак нечун бундай, одамзод,
Урён келдинг, тўн керак.
Оқ сут эмдинг, улғайдинг,
Йиғлагайсан: нон керак.
Отанг хушнуд бўлмоққа,
Онанг меҳрин солмоққа,
Еттингда дин билмоққа,
Ўқурга Қуръон керак.
Сайлабсан сен дилбандинг,
Кучланар белинг, бандинг,
Ўн бешда орзумандинг -
Қиз керак, жувон керак.
Жувон топдинг қучмоққа,
Айшу ишрат очмоққа,
Ундан сўнг еб-ичмоққа
Бир туганмас нон керак.
Кўнглун инжитиб халқнинг,
Хушнуд этсанг ўз хулқинг,
Рум, Фаранг бўлса мулкинг,
Ўануз оздур, кон керак.
Ётсанг тўшакда бемор,
Қизиқтирмас молу кор,
Зар тўксанг харвор-харвор,
Кўзга илмас, жон керак.
Дуодан эл кўкарар,
Ёмғирдан ер кўкарар....
Эр улдир – олқиш олар,
Ерларга борон керак.
Ажал келар, ўйда йўқ,
Кўрмоқ йилда, ойда йўқ,
Ҳеч нарсадан фойда йўқ,
Бир нури иймон керак.
Махтумқули, сўзлаган,
Неча махфий гизлаган,
Бир маъно фаҳм айлаган
Ақлли ёрон керак.

Одамзод

Ётса-турса хаёлиндан чиқармас,
Қайси ишга мойил бўлса одамзод.
Ҳарибликнинг ғами кўнглин чўктирмас,
Аёл истаб, сойил бўлса одамзод.
Гуноҳдан қўрқмаган рўйи сиёдир,
Бунинг маълум куни рўзи жазодир,
Бу дунё мулкинда султондир, шоҳдир,
Қисматига қойил бўлса одамзод.
Ҳар кишиким, сўз-маънига тушмондир,
Бир дардлидир, дармон унга душмандир,
Қиёмат кун ҳамма иши пушмондир,
Ҳақ ишига коҳил бўлса одамзод.
Иқболлининг қилган иши ўнг келар,
Дунё юзи қўлга кирса, тенг кўрар,
Жоҳилликда кечган ишлар танг қилар,
Қирқдан ошиб, ойил бўлса одамзод.
Фикр айла жаҳоннинг роҳин, равишин,
Эътибор этмагил дунё турушин,
Махтумқули, яхши кўрмагай ишин,
Қирқидан сўнг жоҳил бўлса одамзод.

Фоний Дунёга Инонманг

Харнинг иши хардир, дўстлар,
Минг мақтасанг, отча бўлмас.
Бад аслга амал тегса,
Билинг, асл зотча бўлмас.
Фоний дунёга инонманг,
Олтин-кумушга қувонманг,
Кўнгилсизга кўнгил берманг,
Бир туққан зурёдча бўлмас.
Кўп йўлларни кўрса кўзинг,
Ҳар маънидан билсанг ўзинг,
Бир нодонга айтган сўзинг
Эсиб кетган бодча бўлмас.
Бошинг ёстиққа етганда
Сабру қарор бўлмас сенда,
Кучинг-қувватинг кетганда
Ўғил-қизинг ётча бўлмас.
Махтумқули, ажаб чоғлар,
Кимдир кулар, кимдир йиғлар,
Турли мева берган боғлар
Соврилар, Жаннатча бўлмас!

Бу Манзилга Келган Кетмайин Қолмас

Ихлос билан бир комилга қўл берган,
Етар бир манзилга, етмайин қолмас.
Дарё ичра сузган, чўлларда юрган
Дам ҳисобин тугал этмайин қолмас.
Чунки келдинг бу ёлғончи жаҳонга,
Оёғинга боқмай, боқдинг осмонга,
Фалак бозоринда еганинг нонга,
Одам ўғли умрин сотмайин қолмас.
Ҳамроҳим йўқ бориб сирим очарга,
Дардим тортишарга, ўтим ўчарга,
Дунё бир манзилдир келиб-кечарга,
Бу манзилга келган кетмайин қолмас.
Фалак – томошагоҳ, осмонга чиқиб,
Одамзод мол учун юрагин ёқиб,
Дунё аждарҳоси дам билан чекиб,
Жумла жонзод тухмин ютмайин қолмас.
Махтумқули, бу дунёнинг давлатин,
Келган кўрар, чекар ўлим меҳнатин,
Мудом юргизарлар ажал шарбатин,
Бу шарбатдан ҳеч ким тотмайин қолмас.
ҚУРЪОНГА ҚУЛОҚ СОЛИБ, ФАРМОНГА НАЗАР АЙЛА
Тан қафасга гирифтор, кел, жонга назар айла,
Боқ кўнгул кўзгусига, жононга назар айла,
Ибрат кўзини очиб, жаҳонга назар айла,
Икки кема тутмагил, бир ёнга назар айла,
Ҳеч кимга боқавермас, давронга назар айла,
Давронига таянган инсонга назар айла,
Бу қўниб-кўчиб борган карвонга назар айла!
Бу даврон ичра кўнгул қушлари айлар парвоз,
Гўё мурғи саҳардур, шаб сухан айлар оғоз,
Боғ ичра булбул бўлиб, ўқир нағма, ҳазор соз,
Худога тавба айлаб, даргоҳига қайтдим боз,
Умр оз, даврон дароз, не рўза бор, не намоз,
Уйғон хоби ғафлатдан, Ҳашр мисол – фасли ёз,
Олимлар тасбиҳ айтар, ҳар ёнга назар айла!
Ўлмасман, деб тушмасин кўнглинг бу гумон ичра,
Умрга йўқ эътибор ўткинчи замон ичра,
Ажал қўймиш ўқ-пайкон, кирай деб камон ичра,
Бандага не армондур, жон берса иймон ичра,
Сўзла, сўзинг ёйилсин бу яхши-ёмон ичра,
Оз умрда оғир иш кўрибсан жаҳон ичра,
Муқим ишини тутган меҳмонга назар айла!
Воҳ, не хушдир ошиққа, хилват, ёрга улашмоқ,
Ўол-аҳволин сўрашиб, қўл бўйинга солишмоқ,
Маҳшарнинг нашри янглиғ тан-жон каби бўлишмоқ,
Бир-бирига дард тўкиб, саргузаштин қилишмоқ,
Тоб берилган риштадай чирмашибон чалишмоқ,
Дўстлар, не мушкул ишдир, қовушиб, айрилишмоқ,
Висолга мағрур бўлма, ҳижронга назар айла!
Махтумқули, сўзлатмай қўймас турмоққа дардинг,
Ёлғончида айланиб, олтмиш томон қўл кердинг,
Фонийни боқий билдинг, елдинг, эсдинг, югурдинг,
Дўстингга изо бердинг, душманингга юз бурдинг,
Ожиз жонинг фидо қил соясида бир марднинг,
Ўттиз тўрт ёшга бординг, бу жаҳонда не кўрдинг!? -
Қуръонга қулоқ тутиб, фармонга назар айла!..
ҚЎЙМАСЛАР ХУШ КЕЗМОҚҚА ЁЛҒОН ДУНЁДА БИЗНИ
Бир томчи пок сув айлаб аввал отода бизни
Суврат айлаб, жон бердинг сўнгра онода бизни,
Хушвақт айлаб кездирдинг дорул-фанода бизни,
Ҳар ишга мойил этдинг нафсу ҳавода бизни,
Ким биларки, найларсен дорул-бақода бизни.
Гоҳ дунё талаб айлаб, ҳам йўртармен, елармен,
Гоҳ йиғлаб ўз ҳолимга, гоҳ шод бўлиб кулармен,
Мен бир ожиз бандамен, Сенга арзим қилармен,
Худоё, қилма расво, карамингдан тилармен,
Бу дунёю қиёмат қўйма уёта бизни!
Осий бўлиб юрарсен кўп кула-кула бул дам,
Азоб чекиб ётарсен ернинг остинда ул дам,
Йиғлаб фарёда келсанг, ким сенга бўлар ҳамдам?
Ер сенга айтар шуни: "Эшит, эй Ғофил одам!
Қўймаслар хуш кезмоққа ёлғон дунёда бизни!"
Тутсалар қилкўприкда, турмаса анда тобан,
Сўралган вақт хайру шарр, йассирлана ҳисобан,
Мўминга хуш вақтидир "Ва сақоҳум шаробан!"
Деса ул вақт кофирлар: "Йа лайтаний туробан!"
Ё Раб, ул кун лутф айлаб, отмагил ўт-а бизни!
Ҳақиқатнинг йўлини раҳбарсиз кезмоқ бўлмас,
Жамол истаган ошиқ кўрмайин қизмоқ бўлмас,
Ошиқликнинг балосин чекмайин, сезмоқ бўлмас,
Висолга тўймоқ бўлмас, ҳижронга тўзмоқ бўлмас,
Ўртама ишқ ўтида бундан зиёда бизни!
Кел, кўнгил, сабр айлагил, мунчалик ўтга тушма,
Оз билиб, кўп сўзлабон, ғам чашмасини ичма,
Бетоб бўлиб тўкарман кўз ёшим чашма-чашма,
Яхши-ёмон ишимнинг ҳеч бирига қарашма,
Гуноҳим гузашт айлаб, етказ мурода бизни!
Махтумқули – бенаво, бечора андалиби,
Бир парча Қам даврони бўлмиш анинг насиби,
Йиғилса, чора қилмас унга даҳр табиби,
Ҳар мажлису суҳбатда шод айланг биз Ғариби,
Эй ёронлар, ёд этинг хайру дуода бизни!..

Жон Аччиғин Чека-Чека Кетарсан

Фонийдан боқийга кўчҳо-кўч бўлса,
Термулубон, боқа-боқа кетарсан.
Ажал жомин сунуб, ичҳо-ич бўлса,
Жон аччиҚин чека-чека кетарсан.
Ўғлонларинг турар зору гирёна,
Хотин-қиз соч ёйиб, тушар ларзона,
Молинг тақсим бўлиб, келар талона,
Қўлинг ювиб, чиқа-чиқа кетарсан.
Мол учун инжитиб қардош-туққанинг,
Оз билдинг тиллодан сотиб тугканинг,
Талашарлар ҳалол-ҳаром йиққанинг,
Сен азобин чека-чека кетарсан.
Бу дунёдан борсанг ул дунё, қардош,
Нелар кўражакдир бу шум, қора бош?
Хайр иш қил бунда – ёнингга йўлдош,
Йўқса, гўрга якка-якка кетарсан.
Одам ўғли ёдга олса ўз аслин,
Қазо қўймиш ажал отли бир мислин,
Ақлинг бўлса, охиратнинг ҳосилин
Бу дунёда эка-эка кетарсан.
Жаҳонда аёндир қудрат ишлари,
Қанотинг қуввати енгар қушлари,
Йигит кучи синдиради тошларни,
Қирқдан ошдинг, чўка-чўка кетарсан.
Махтумқули, тушдинг ишқ гузарига,
Ким бор сўзлашарга, бориб ҳузурига,
Ҳеч ривож топмадинг сўз бозорига,
Харидорсиз, тўка-тўка кетарсан.

Ғофил Одам, Гўр Оғзида Ётибсан...

Ғофил одам, гўр оғзида ётибсан,
Ўтди умринг, майда-чуйда кор билан.
Дунё мордир, ястанибон ётибсан,
Тинч бўларми, бирга ётса мор билан?!
Иймон қозон, инсофингни ютмагил,
Кўра-била ўзинг ўтга отмагил,
Бунда бедор кечавергил, ётмагил,
Охир тўзиб ётажаксан гўр билан.
Қаён кетсанг, борар еринг гўр бўлар,
Яхшилик қил, ётган еринг нур бўлар,
Яхши бўлсанг, жойинг Жаннат, ҳур бўлар,
Ёмон бўлсанг, куйдирарлар нор билан!
Кўзинг юмдинг, сендан айрилар молинг,
Ўлган сўнг, тириклар не билар ҳолинг,
Яхши-ёмон – ҳар не қилган аъмолинг,
Қарши олиб турар мудом бор билан.
Асло куфр мусулмонга ярашмас,
Чин мусулмон ҳаром ишга ёндашмас,
Манзил кетмас – ҳеч бир жойга етишмас,
Бошлиқ тутиб, йўлга кирган кўр билан.
Умрингга алданма, ўтганга ёнма,
Молинга қувонма, мулкка таянма,
Бунда бад иш қилма, унда уялма,
Ўисоб куни хайринг олиб бор, билан.
Махтумқули, тўғри сўзга тан бергил,
Савоб бундан ўтмас, топсанг, нон бергил,
Кўнглинг топган дўст йўлида жон бергил,
Ишинг недур, демас, сенинг Ёр билан!

Аслинг Недир, Этгил Назар

Одам ўғли, ўзинг билмай,
Қадам-қадам ўтажаксан.
Эгангнинг амрини қилмай,
Ўз кўнглингни кутажаксан.
Истарсан оламни олсанг,
Қорун бўлиб, ганжга ботсанг,
Ҳалол-ҳаром – ҳар не топсанг,
Кўзинг юмиб, ютажаксан.
Недан бўлдинг, билгил борни,
Унутдинг Парвардигорни,
Дилга келган ҳар не корни,
Фикр қилмай, этажаксан.
Аслинг недир, этгил назар,
Тутган ишингдан қил ҳазар,
Ажал сенга этса гузар,
Хабарин бер, нетажаксан?
Дунёни қизғонч тутмагил,
Ишинг кўр, бекор ётмагил,
Махтумқули, унутмагил,
Кетажаксан, кетажаксан!

Дард Қайсидир, Дармон Қайси, Билмадим

Фалак менга ғам бодасин бергайдир,
Висол қайси, ҳижрон қайси, билмадим.
Ҳақ ишига тан берганман, кўргали,
Орзу қайси, армон қайси, билмадим.
Банда бўлсанг, кўзла Ҳақнинг ризосин,
Жабр айласа, чекавергил жазосин,
Ажал отар бир кун тири қазосин,
Пайкон қайси, камон қайси, билмадим.
Бир суратман, боқманг бу кун ўзимга,
Ориф бўлсанг, қулоқ солгин сўзимга,
Дунё туби йўқ кўринар кўзимга,
Давр қайси, даврон қайси, билмадим.
Ўз умримни кўп савдога сотибман,
Ўзим билмай, ул дарёга отибман,
Не уммондир, не талабдир, ботибман,
Замин қайси, замон қайси, билмадим.
Ҳар ким кирса ул талабга, уммонга,
Бошин олиб чиқа билмас бир ёнга,
Қадам қўйдим ул саҳрога, майдонга,
Жон қайсидир, жаҳон қайси, билмадим.
Мен дунёни осмондаги ранг билдим,
ҚизҚин-қизғин талашдим-у, сўнг билдим,
Энди унинг борин-йўғин тенг билдим,
Суд қайсидир, зиён қайси, билмадим.
Махтумқули, йўлнинг олди, орти бор,
Тортар юкин, ҳар кишининг марди бор,
Юрагимда пинҳон ишқнинг дарди бор,
Дард қайсидир, дармон қайси, билмадим.
ЭЙ ОҒАЛАР, ЙИҒЛАРМАН, КЕЛДИ, КЕЧДИ ЗАМОНА
Эй оғалар, йиғларман, келди, кечди замона,
Яхши қадри билинмай, тегди давр ёмона,
Ёмон олди жаҳонни, келмас тили иймона,
Кўп фақирлар йиғлашиб, келар ундан омона,
Истаги бор, оз вақтдан яхши бўлса замона.
Не сафоли кун кўрдик, тенг-тўш билан бош қўшмон,
Бошинг қаро, билмадинг, на дўст билдинг, на душмон,
Эй ёронлар, суд этмас, энди этсанг минг пушмон,
Дунёсига талашмам, ўғил-қизга булашмон,
Не ҳузурли кун кўрдик, бўлиб кетсак девона.
Тушмагин хом хаёла: "Дунё келган ўлмаслар",
Келган кечар дунёдан, бири омон қолмаслар,
Жонлар чекиб чақирсанг, тўғри йўлга келмаслар,
Ҳар не бўлса, ютарлар, ҳалол-ҳаром билмаслар,
Дерлар: Ҳақдир Муҳаммад, бўйсунамиз Қуръона.
Даврон, нечук давронсан, ғариб йиғлар, эл тинмас,
Зулми ортар золимнинг, ҳеч кўнгилга раҳм инмас,
Жаҳонни ёқди-кетди, ёмоннинг ўти сўнмас,
Бир Муҳаммад ҳурмати, ер ёрилмас, кўк инмас,
Чарх қувонар бу ишга, бўлмас охирзамона.
Ғофил қолдим, ёронлар, ўз-ўзимдан, риштим йўқ,
Ҳақдан Қайри ҳеч ерда паноҳим йўқ, пуштим йўқ,
Фақр баҳрига кирдим, елканим йўқ, киштим йўқ,
Махтумқули, мен бундан чиқадиган даштим йўқ,
Қўлим берсам, тутган йўқ, тушдим тубсиз уммона.

Кўнгул

Билмасам ҳеч, қайси дарднинг мубталосидир кўнгул,
Ё Раб, ул бир бенавонинг кўп ҳавосидир кўнгул.
Ишқ дарёдир, туби йўқ, ҳижрон бир ўт – ўчмагай,
Ишққа майл этган бу ўтларга ёносидир, кўнгул.
Билмаган отмиш ўзин ишқ ўтига парвонадек,
Энди билмас чорасинким, не қилосидир, кўнгул,
Ийсонинг дами муҳол, Луқмон у ерда гунгу лол,
Ё Раб, ул дарднинг муҳол иш давосидир, кўнгул.
Гарчи ишқнинг дардидир, девонаи жон офати,
Ошно аҳли бу ғамни доим эгосидир, кўнгул.
Неча маҳрам бенаволар топдилар андин наво,
Манъ эдан андан мени, боқдим сиёсийдир, кўнгул.
Йиғлабон, Махтумқули, даргоҳга арзинг айтавер,
Не учун, кўп йиғлаган бир кун кулосидир, кўнгул.

Ҳаққа Тўғри Бўлса Йўли Банданинг

Эй ёронлар, ҳаром ишга қўл урмас,
Агар дуруст бўлса феъли банданинг.
Ҳаромга ёндошмас, кирга булғанмас,
Ҳаққа тўғри бўлса йўли банданинг.
Тоза умринг сўлар ажал бодиндан,
Охир нуқсон келар дунё судиндан,
Боши озод бўлар дўзах ўтиндан,
Ҳақни ёд айласа тили банданинг.
Қабрингга солмаслар дунё молидан,
Юзи қаро, жавоб келмас тилидан,
Қиёмат кун шиква этар қўлидан,
Закотсиз йиғилган моли банданинг.
Нафс хаёлда, кўнгил дунё кўйинда,
Йўл йироқдир, юк оғирдир бўйинда,
Оёғи талабда, қўли ўйинда,
Ажал оғзиндадир бели банданинг.
Махтумқули, ҳар ким ичин соф этмас,
Маълумдирки, охиратдан хавф этмас,
Ожиз тани ўтли гурзга тоб этмас,
Ё Раб, нечук бўлгай ҳоли банданинг?!.

Ёр Жамолин Кўрмагунча Кўз Билан

Кимим бордир, арзим Ёрга етказсин,
Ишқ ўтида куйдим-кетдим кўз билан.
Келиб, қўли билан ўтим ўчирсин,
Йўқса сўнмас борон билан, муз билан.
Келган кечди, келажакка юрт қўйди,
Ошнолиғни номард бузди, мард қўйди,
Ёр сийнамда доғ устига дард қўйди,
Дард устига мурч қўйибдир туз билан.
Маъшуқим топдирмас, топсам, қўл бермас,
Иқболим уйғонмас, бахтим ҳам кулмас,
Юрагим тинчимас, кўнгил тек турмас,
Ёр жамолин кўрмагунча кўз билан.
Бир дардга тушибман, ҳеч кимса билмас,
Ийсо уқмас, Луқмон чорасин қилмас,
Келган турмас, туман бошдан айрилмас,
Ҳар замон бир дардни чеккум сўз билан.
Минг ишқ билан молу дунё йиҚарсан,
Бир нарса деб, юз кўнгилга тегарсан,
Дунё-дарё, тан бир солдир, агар сан,
Қачонгача тай кетарсен туз билан?
Бу дунё молиндан ким элтди бир зот,
Аввали – Қам-қайғу, охири – барбод,
Бўлажагинг шудир сенинг, одамзод,
Йўқ бўларсан тупроқ билан, туз билан.
Махтумқули, не манзилда турарсан,
Юрт кимнингдир, оғир ишлар қиларсан,
Қисмат бўлса, парча ерга кирарсан,
Насиб бўлса, олти қулоч бўз билан.

Юзим Ювсам Ёшлар Билан

Кўнгил айтар: халқдан қолиб,
Кезсам тоғлар, тошлар билан.
Ёзиғимни ёдга олиб,
Юзим ювсам ёшлар билан.
Ҳар ким, кўрсам, бир пешада,
Менинг кўнглим андишада.
Кўҳисор ичра кўчада
Ўтирсам оғочлар билан.
Қари дунё ол ичинда,
Одамзод хаёл ичинда,
Жаҳон қол-мақол ичинда,
Ҳар ким юз талошлар билан.
Аллоҳнинг ишқинда мастлар,
Бас келолмас забардастлар,
Кўнгил парвоз этар, дўстлар,
Тинмас юз иложлар билан.
Кўп кўйлар билан ўтирдим,
Билмадим, не иш битирдим,
Гумроҳ бўлиб, йўл йитирдим,
Ўтирдим бевошлар билан.
Бекор қўйма умр тахтин,
УйҚотсак ухлаган бахтин,
Дуо қилиб саҳар вақти,
Нолиш қилсам қушлар билан.
Махтумқули, тавфиқ олсам,
Бир пир топсам, қуллуқ қилсам,
Кўнгил айтар: йўлдош бўлсам,
Дам чеккан дарвишлар билан.

Обод Қайси, Хароб Қайси, Билмадим

Абдол, менга абад жомин сунгайдир,
Масжид қайси, меҳроб қайси, билмадим,
Ул гудозда жоним эриб, ёнгайдир,
Обод қайси, хароб қайси, билмадим.
Бир тобишга тоб этмадим, тўз бўлдим,
Тупроқ бўлдим, оташ бўлдим, сўз бўлдим,
Ташдан пишдим, ичдан куйдим, кўз бўлдим,
Танўр қайси, кабоб қайси, билмадим.
Гузар этдим бир маконсиз макона,
Сайрон этдим бир майдонсиз майдона,
Ҳайрон қолдим бир жаҳонсиз жаҳона,
Байт қайсидир, ҳам боб қайси, билмадим.
Нафсим дедим, ўзни билдим, ҳирс бўлдим,
Ақл ишин тўғри санаб, тарс билдим,
Ҳар ашёдан Ёр сифатин дарс олдим,
Қуръон қайси, Китоб қайси билмадим.
Махтумқули ул маконда макс этди,
Шайхлар турди, йигитлардай рақс этди,
Ҳар ашёда Ёр жамоли акс этди,
Об қайсидир, шароб қайси, билмадим.

Қанотим Йўқ, Уча Билмам, Найлайин

Кўнгил истар, кезсам дунё-оламни,
Қанотим йўқ, уча билмам, найлайин!
Ўқирмен, кўрармен "Фавзул-калом"ни,
Маъносини соча билмам, найлайин!
Кўплар унда ғаввос бўлиб сузарлар,
Менга зоҳир, халқдан пинҳон кезарлар,
Гул бодада гулгун шароб эзарлар,
Қўл узатиб, ича билмам, найлайин!
Ўй даштидан шароб исин нўш қилдим,
Кетди ақлим, ўзим билмай, жўш қилдим,
Сармаст бўлдим, дарсиз кўшкка дуч бўлдим,
Рухсат бўлмай, оча билмам, найлайин!
Йитти йўлим, тоғ қайсидир, туз қайси,
Билмас кўнглим, маъно қайси, сўз қайси,
Фаҳм айламам, йўл қайсидир, из қайси,
Умид узиб, қоча билмам, найлайин!
Махтумқули, бу дунёнинг ҳаммасин,
ЙиҚиб, тугиб, қўлга бердим номасин.
Фикр дарёсига ақлим кемасин -
Ботирганман, кеча билмам, найлайин!

Турди Шоир, Сендан Сўраб Кўрайин

Турди шоир, сендан сўраб кўрайин,
Ўтган Пайғамбарнинг ёши нечадир?
Ҳукми, Сулаймоннинг яшил тахтининг
Махражин эшиги, қоши нечадир?
Ул ким эди, юртдан кўчди – тарқади,
Ул ким эди, дўстин қўлдан судради?
Ул ким эди, ишққа саҳро учради,
Самардан асоси, пеши нечадир?
Ул кимдир, боқийда мубтало қолган?
Ул кимдир, элига толонлар солган?
Қирқ йил ҳижрон чекиб, сарғайиб-сўлган,
Ўзига гурз урган киши нечадир?
Ул не қордир, мудом ёғар, эримас?
Ул не дарё, мудом жўшар, ҳоримас?
Ул не одам, сув ичинда чиримас,
Оқар кўзларининг ёши нечадир?
Ул не дарахт, олтмиш икки бутоғи,
Қирқ саккиз кўз-ўқ, ўн икки садоғи,
Ул не хондир, саккиз эрур ўтоғи,
Ўтоғин ичининг оши нечадир?
Ул кимдир, боқийда бир равшан кўз бор,
Олдида маъниси, тўрт минг тўрт юз бор,
Отаси эридир, ошиқ бир қиз бор,
Қўшилмас ҳурларга, тоши нечадир?
Махтумқули айтар: ёд этгил бизи,
Еттидир қароси, оқдир саккизи,
Бир суратда недир, олдир тўққизи,
Бошидаги ақлу ҳуши нечадир?

Ҳақ-Чун Не Иш Битирдинг?..

Бир кун отанг ишқ этди,
Сулбидан жўшга етдинг.
Сув эдинг, сўнг қон бўлдинг,
Қондан сўнг лошга етдинг.
Ҳукм айлади ул Худой,
Тўққиз соат, тўққиз ой,
Ўн икки андом жой-бажой,
Сўнгги улошга етдинг.
Гўш берди, даҳан берди,
Даҳанга забон берди,
Ақл берди, жон берди,
Кўз берди, қошга етдинг.
Ёшдинг, элга етишдинг,
Юриб, йўлга етишдинг,
Сўзлаб, тилга етишдинг,
Нон единг, ошга етдинг.
Еттингда мактаб кўрдинг,
Ўқидинг, йўлга кирдинг,
Қиз билан бози қурдинг,
То ўн тўрт ёшга етдинг.
Ҳақ берганин еб-ичдинг,
Ҳар йўлга бир бош қўшдинг,
Маҳбуб билан суюшдинг,
Белга чалошга етдинг.
Йигирма ёшга келдинг,
Йигит бўлиб, сен елдинг,
От миндинг, қилич олдинг,
Жангга-савашга етдинг.
Ўттизингда ерингдан,
Туман кетмас сарингдан,
Йигитликнинг зўриндан
Кездинг, тамошга етдинг.
Сурдинг, дунёни сурдинг,
Охир вафосин кўрдинг,
Қирқингга қадам урдинг,
Комилсан, ҳушга етдинг.
Бор олмадинг боғингдан,
Хазон урди тоғингдан,
Эллик, соқол оқингдан
Уял, бир ёшга етдинг.
Олтмишга ёш етказдинг,
Бошинг ғамга ботқиздинг,
Хуш кунларни ўтказдинг,
Ёзинг йўқ, қишга етдинг.
Етмишда "Ҳақ!" деб келдинг,
Қувватинг йўқ, йиғилдинг,
Қаридинг, ишдан қолдинг,
Сўйла, не пешга етдинг?
Саксонга етганда сол,
Нечук кечар бундай ҳол?
Ўтди қизғинли маҳал,
Ўроқсиз хўша етдинг.
Тўқсонда янглишар сўз,
Қора бўп кўринар бўз,
Қақшар суяк, тинар кўз,
Юз минг андешга етдинг.
Махтумқули, ўтирдинг,
Умринг Ғофил ўтурдинг,
Ҳақ-чун не иш битирдинг,
Агар юз ёшга етдинг?!.

Бўлсам Иймон Ичинда

Фикр қилдим ер-кўкни
Беақл жон ичинда.
Кўрдим, жон ҳам "Аллоҳ!" дер,
Эт, томир, қон ичинда.
Кетар йўлинг билмасанг,
Тўғри йўлга келмасанг,
Ҳақни ёдга олмасанг,
Қолдинг армон ичинда.
Ердан чиққан наботлар,
Қизил гуллар, кўк ўтлар,
ғофил одам, бу зотлар
Бари фармон ичинда.
Нафсинг айтар: "Жўш бўлсам,
Тўкинликка дуч бўлсам,
Есам-ичсам, хуш бўлсам,
Ётсам алвон ичинда".
Кўнгил, сен бир бозорсан,
Ҳар ишга бир ёнарсан,
Турсам дея кезарсан,
Журму исён ичинда.
Ёйилар қанот-парлар,
Хўб очилар дафтарлар,
Тўда-тўда каптарлар,
"Ўув!" дер хирмон ичинда.
Булбул айтар: "Кичикман,
Баҳорга кўп интиқман,
Мен гулзорга ошиқман,
Боғу бўстон ичинда".
Ошиқ айтар: "Иллаллоҳ!",
Қалмоч: "Алҳамдулиллоҳ!",
Лайлак дер: "Қул ҳуваллоҳ!",
Ҳаннон-Маннон ичинда.
Ёрқанот дер: "Ё, Мавло,
Солдинг мени бу йўлга,
Берма Ой, Кунга, елга,
Сақла пинҳон ичинда!"
Анқо айтар: "Йўлчиман",
Ўудҳуд айтар: "Элчиман,
Сулаймонга совчиман,
Ёлғон жаҳон ичинда".
Бўзтўрғайдир ҳайрона,
Ҳайрон боқиб ҳар ёна,
Занбур чиқиб сайрона,
Кезар даврон ичинда.
Турна айтар: "Учарман,
Бағдод сувин ичарман,
Қиш Ҳиндистон кўчарман,
Лолазорон ичинда".
Бойқуш айтар: "Дардим бор,
Тасбиҳим бор, вирдим бор,
Вайронада юртим бор,
Зору гирён ичинда".
Ҳаққуш айтар: "Фақирман,
Қуллуғумга ҳақирман,
Ҳақ ёдини ўқурман
Шам-шабистон ичинда".
Мусича дер: "Кетарман,
Келдим, билдим – ўтарман,
Уч оғочни чотарман,
Гузлаб вайрон ичинда".
Лочин айтар: "Ҳушимдан,
Маст бўлдим ўз жўшимдан,
Қолдим, Тангри, ишимдан,
Банди зиндон ичинда".
Туроч тили санода,
Ўрдак тили дуода,
Ғоз қағиллар ҳавода,
Кўзи уммон ичинда.
Қумрилар овоз билан,
Товус иши ноз билан,
Қақнус қуши соз билан,
Шул Ўиндистон ичинда.
Тўти қушлар розлашиб,
Ҳақ амрини кўзлашиб,
Одам тилин сўзлашиб,
Кезар инсон ичинда.
Тўрғай ҳазор уям дер,
Ажойиб, хуш Эгам дер,
Дўзах ўти ҳаром, дер,
Охирзамон ичинда.
Билмас фалакнинг фаржин,
Елдир, тутмиш кўк бурчин,
Бир тўп каптар-гуварчин,
"Ҳув!" дер хирмон ичинда.
Кийик айтар: "Йиғларман,
Ҳаққа сидқим боғларман,
Болам дея бўзларман,
Юрагим қон ичинда".
Бўри айтар: "Узарман,
Қайдан қилсам гузар ман,
Ризқим излаб кезарман,
Чўл-биёбон ичинда".
От айтар: "Аслим зўрдир,
Бунча қимматим бордир,
Устимга минган эрдир,
Тоғу ёбон ичинда".
Ёби айтар: "Мен ганда,
Устимга минган банда,
Азобим кўпдир кунда,
Хизмат-имкон ичинда".
Эшак айтар: "Аслим тош,
Хизмат билан бағрим бўш,
Сомон топсам, кўнглим хўш,
Бул қаҳратон ичинда".
Сигир айтар: "Мен бошдим,
Етмас иложим-куштим,
Думим ўйнатиб қочдим,
Чибин-чиркон ичинда".
Туя айтар: "Ўтларман,
Ўтган ерим ёдларман,
Мудом юртга йўртарман,
Янтоғ, ёбон ичинда".
Етти ер бўлмиш бино,
Ҳар зот ўқир бир сано,
Ўтлар ҳам дер: "Раббано!",
Наврўз – борон ичинда.
Кўнгил айтар гадога,
Саҳар турсам садога,
Нолиш қилсам Худога,
Бўлсам иймон ичинда.
Қиёмат кун қўлингдан,
Хабар етар ҳолингдан,
Қайтгил ёмон йўлингдан,
Кўрдинг Фурқон ичинда.
Умидли бўл Юсуфдек,
Сабрли бўл Айюбдек,
Гар учрасанг Яъқубдек
Дардга, Канъон ичинда.
Нафсим айтар: "Хўш айла,
Жоми журъа жўш айла,
Карамингга дуч айла,
Тонгла девон ичинда!"
Махтумқули, ўзингга
Боқ, ёш келтир кўзингга,
Айб айламанг сўзимга,
Ёру ёрон ичинда!

Йиққанинг Қолди-Кетди

Бу дунё бозигардир,
Бозисин чалди-кетди.
Гумроҳ этиб нечани,
Йўлдош деб олди-кетди.
Ўйла, фикр эт ҳар қачон,
Юз қўнган бор, юз кўчган,
Тахти осмондан кечган
Сулаймон ўлди-кетди.
Ё, мурувватли шоҳим,
Умидим, қиблагоҳим,
Шунча яшаб Иброҳим,
Нимани олди-кетди?
Жигарин доғлай-доғлай,
Зуннорин боғлай-боғлай,
Нечалар йиғлай-йиғлай,
Нечалар кулди-кетди.
Нечалар гулга дўнди,
Гул ёниб, кулга дўнди,
Нечалар гилга дўнди,
Нечалар сўлди-кетди.
Қоларсан гўрда боғли,
Маълум бир юртда боғли,
Беҳуда, одам ўғли,
Йиққанинг қолди-кетди.
Лақмалик билан ўзим,
Билмадим айтган сўзим,
Махтумқули дер: "Кўзим
Қон ёшга тўлди-кетди".

Бу Фоний Жаҳонга Кўнгил Берганлар

Бу фоний жаҳонга кўнгил берганлар
Ишин барбод айлаб, ўтиб борадир.
Қаранг, Қуръон очиб, талай нодонлар
Иқболни бир пулга сотиб борадир.
Жафоси кўп, фоний, бу ёлғон жаҳон,
Мард кўнглида тутар бўлди ул макон,
Ийсо эслаб, Луқмон қилмас дард эҳсон,
Кўз юмиб, туш каби ўтиб борадир.
Кимлар бу жаҳонда бемалол ётмиш,
Кимлар осмон учиб, ким лойга ботмиш,
Кимлардир молини бақога отмиш,
Кимлар ҳирси дунё тутиб борадир.
Ғавғодан тинмади қанчанинг боши,
Кими ёқар бўлди падар, қардошин,
Кимсалар ҳар жойда тайёрлаб ошин,
Кимсалар донг қотиб ётиб борадир.
Кимлар тожу тахтда фармон жўнатиб,
Кимлар саман миниб, сурар сакратиб,
Кимлар падарини, элни хор этиб,
Гуноҳ зиндонига ботиб борадир.
Кимсаларнинг чиқмас айлаган зори,
Кимларнинг боғинда битмиш анори,
Кимларнинг туташиб жонида нори,
Хор-тикан танига ботиб борадир.
Кимлар доим сурар бўлди давронни,
Ўзин билмас, ким унутар жаҳонни,
Кимсаларнинг доим дўзах макони,
Кимлардир беҳиштга етиб борадир.
Кимсалар бош қўшар ажаб жононга,
Кимсалар зан истаб, азоблар жонга,
Кимсалар кўз тутиб ҳар ганжи конга,
Дину иймонини сотиб борадир.
Кимларгадир бермас ул икки кўзни,
Кимса эплай олмас, сўзласа сўзни,
Кимсаларнинг ажаб экандир юзи,
Кимлардир рўйини ўртиб борадир.
Кимлар, алам билан ўтибдир соли,
Кимларни банд этмиш гўзал хаёли,
Кимлардир умринда тотмайди болни,
Кимлар заҳар-заққум ютиб борадир.
Кимсалар Ҳақ демас, ғалатга дўнар,
Кимсалар учару, кимсалар қўнар,
Нечаларнинг фарзанд-зурёди унар,
Қанчалар бефарзанд ўтиб борадир.
Кимлар бу дунёда иқбол отмишдир,
Кимдир тутган ниятига етмишдир,
Кимлар Ҳақни чорлаб, йиғлаб ётмишдир,
Бу дунёда ҳар ким йўртиб борадир.
Кимлар ожиз жонни мол дея ёқиб,
Кимлар кетмиш ватанини тарк этиб,
Кимлар элни, дин-иймонни унутиб,
Кимлар уни қоим тутиб борадир.
Махтумқули, кимса даштдадир сарбон,
Кимса айлар бўлди бир золим фармон,
Кимлар бу дунёдан айлабон армон,
Кимлар хандон бўлиб, ўтиб борадир.

Дардимнинг Борин Сўйлайин!..

Тирик душманим, найлайин,
Қари фалак ғолиб тушди.
Дардимнинг борин сўйлайин,
Тепа сочим бир дам учди.
Айирди кўзда нуримдан,
Боғда олма, аноримдан,
Менгли деган ул ёримдан,
Ёниб юрак, қайнаб тошди.
Чиқмас бўлди суҳбат-созим,
Эшитса Аллоҳ овозим,
Кўринмас бўлди юлдузим,
Ойим ботди, куним ошди.
Заҳардир берилган ошлар,
Бор, сўра, кетди қардошлар,
Тарқаб кўнгилдош, сирдошлар,
Эрон, Турон, Афғон ошди.
Ёт бўлди Исломнинг йўли,
Ҳеч кимнинг йўқ ўй-хаёли,
Ёлғиз қолган Махтумқули,
Бас айлагил, ақлинг шошди!..

Ўлсанг, Сени Кимлар Ёдлар?..

Одам ўғли, фалак сенинг
Бир кун тўнинг бичар-кетар,
Сенга урар ханжарини,
Жаллод қонинг сочар-кетар.
Кезма дунёга майл этиб,
Беҳуда ерда сайл этиб,
Аввал қўнганларинг ўтиб,
Кўз очгунча кўчар-кетар.
Ўлсанг, сени киминг ёдлар? -
Кишнаб қолар бедов отлар,
Уни минган бўз йигитлар
Қора ерни қучар-кетар.
Дунёнинг сўнги барбоддир,
Бенамознинг жойи ўтдир,
Ўлим бир аччиқ шарбатдир,
Ҳар ким ундан ичар-кетар.
Кўнгил айтадир: "Ўлмасанг,
Лаҳадда танҳо қолмасанг,
Эгангга тўғри бўлмасанг -
Иймон сендан қочар-кетар».
Махтумқули, бу не жойдир,
Ажаб бир карвонсаройдир,
Дунё бир лўли-оройдир,
Бир кун сени қучар-кетар.

Кимдир Гадо, Кимдир Султон Фалакдан

Бой ўғлига айтар: "Изим тутарсан" -
Бехабар бўлубон нодон фалакдан.
Кўрган айтар: муродингга етарсан,
Унутибдир, келар армон фалакдан.
Тоғлар, ишонмагил тошли бўркингга,
Навжувон, таянма юзда кўркингга,
Одам ўғли, қувонмагил эркингга,
Эрта ватан бўлар зиндон, фалакдан.
Умрим соли карвонини йўқотди,
Кимлар фолга чопиб, иймон унутди,
Фалакдан мол олди, қайта тарқатди,
Кимса гадо, кимса султон фалакдан.
Фалак урар бўлди, гар топса эвин,
Азмидан ларзондир осмону замин,
Ул Сулаймон, Ийсо, Маҳдий ҳам Амин -
Бари ўтди, кўриб зиён фалакдан.
Фалак ташвишини кимлар билдилар,
Кўплар йиғлар бўлди, озлар кулдилар,
Йўлбарс, бўри тулкиланиб келдилар,
Ҳақ қошига, тилаб омон фалакдан.
Бизнинг кўрган дўстлар оввора қайтди,
Бош кўтарган эрлар бечора қайтди,
ЙўрҚа араб отлар, боқ, хора қайтди,
Қиммати айрилиб ёмон фалакдан.
Дуч келганлар билан ул саваш қилди,
Мажолсиз одамга, боқ, кураш қилди,
Бир неча бахиллар хунук иш қилди,
Келар дея қўлга даврон, фалакдан.
Ақл ўтмас, дур ясалмас устодсиз,
Одам ўғли, ўтар бўлдинг сен отсиз,
Бунда келиб, қолар бўлди қанотсиз,
Тамошо айланглар, паррон фалакдан.
Пой остинда оғир жисминг кўтариб,
Фотиҳа олмадим, ишинг битириб,
Махтумқули, тилга достон келтириб,
Чекар бўлди оҳу фиғон фалакдан.

Сайёд Дунёдир

Одам ўғли, тингла сўзим бир замон,
Жон излаб саргардон, фасод дунёдир.
Бир кун ёқанг тутар, билсанг, бегумон,
Аммоки, бир зарур ҳожот дунёдир.
Кимга насиб этди ул оби ҳаёт,
Дарди ошиб келар бу жондан зиёд,
Бу жаҳонга сайр қилган одамзод,
Умрига қилгувчи лаънат дунёдир.
Қани, боқинг, Қорун феълин, найлади,
Ўзи ўтар бўлди, молин найлади?
Нуҳ набийнинг, кўринг, солин найлади,
Баҳор фасли чиққан набот дунёдир.
Искандар гўлмиди жаҳонни олган,
Қани, кўринг, айтинг, ким ундан қолган?
Бу фоний жаҳоннинг ташвиши ёлғон,
Бахилларга улуғ иззат дунёдир.
Рустам, Зол не ишнинг бошини тутди,
Гардишга сар солди, ул фалак ютди,
Жон матосин бориб тупроққа сотди,
Изинда йиғлатган тоғат дунёдир.
Чин-Мочинни қўйди зулм остинда,
Дўзах очар бўлди замин устинда,
Ҳиндистонни оҳу зорнинг қастинда
Қўйиб борган, кўринг, писанд дунёдир.
Қорун кечар бўлди, феълин кўзлабон,
Юсуф ўтар бўлди, калом сўзлабон,
Одам ўғлин замин ичра гизлабон,
Ундан чиқмас қилган лаҳад дунёдир.
ўаввосни банд қилди уммон ичинда,
Булбул асир тушди бўстон ичинда,
Луъ банд бўлди, боқинг, дарё ичинда,
Ҳар кимга сер солган хунбод дунёдир.
Боди шутри миниб, алвона юрсам,
Кўзим ботил бўлса, жаҳонни кўрсам,
Истаса ул Ёрим, бош билан юрсам,
Даштга тушиб урган сайёд дунёдир.
Махтумқули айтар: мажолим бордир,
Кунлар ўтар бўлди, оҳ-зорим бордир,
Чекканим жабрдир, пешам озордир,
Ёлғиз қолиб борган оқибат дунёдир.

Нодон Фалак, Амон-Амон!..

Бекларимиз қилар кенгашни,
Нодон фалак, амон-амон!
Бошга қўярсен ташвишни,
Нодон фалак, амон-амон!
Давлат қуши осмон келди,
Ҳақ сийлади, назар солди,
Ой-Кунлар кўриб уялди,
Нодон фалак, амон-амон!
Яхшилар кенгашни тутган,
Фалакни кейинга отган,
Зиндон ичра Ғофил ётган,
Нодон фалак, амон-амон!
Анча жабр қилар бўлдинг,
Омонатни олар бўлдинг,
Чоҳ-гардишга солар бўлдинг,
Нодон фалак, амон-амон!
Номардлар йўлбарс бўлибдир,
Йил-кунимга ҳарс бўлибдир,
Занон бари барс бўлибдир,
Нодон фалак, амон-амон!
Кўп чекибман жабру жафонг,
Рўйин кўрмамишам сафонг,
Дастинг тутдим, ажаб турфанг,
Нодон фалак, амон-амон!
Махтумқули айтар: "Амон,
Яқин келди охир замон,
Тоғ бошинда ҳижрон тумон,
Нодон фалак, амон-амон!"

Ҳазрати Юсуфни Баён Айлайин

Дафтарлар ичинда бир китоб кўрдим,
"Қасасул-анбиё" отли, ёронлар.
Ҳазрати Юсуфни баён айлайин,
Қиссаси шакардан тотли, ёронлар.
Ранжи азим, роҳати кўп, шуни бил,
Сўзлари ҳадисдир, ояти далил,
Бани Исҳоқ ибни Иброҳим Халил,
Яловуч уруғи, зотли, ёронлар.
Ўн икки ўғли бор, айтсам зурёдин,
Хабар сўрсанг, шудир бу асл зотин,
Иллаллоҳ, Тангрининг ул мўъжизотин,
Яъқубни нобино этди, ёронлар.
Етти ёшда кўрди Юсуф бир тушни,
Ёронлар, таажжуб Аллоҳнинг иши,
Шамъун, Райбил деган ўгай қардоши
Юсуфни бир чоҳга отди, ёронлар.
"Юсуфжонни бўри еди", дедилар,
Бир бўрини тутиб, боғлаб келдилар,
Ҳазрати Яъқуб бир дуо қилдилар,
Бўри ўз ҳолини айтди, ёронлар:
"Бир болам бор, йўқотибман ёнимдан,
Уч кун бўлди, истаб топмам ёбондан,
Тилагинг қабулдир сенинг Субҳондан,
Дуо қил", деб умид этди, ёронлар.
Юсуфни солдилар таҳти заминга,
Унинг доғи кўнгли бўлди камина,
Ҳақ амр этди ул Жаброил аминга,
Бир дамда Юсуфни нетди, ёронлар.
Чоҳ ичинда ётди уч кеча-кундуз,
Ҳазрати Жаброил сақлади тамиз,
Бир Ой-у бир Қуёш, сўнг ўн бир юлдуз
Юсуфга кўп таъзим этди, ёронлар.
Бир карвон келарди Мисрдан Шомга,
Ногаҳон етдилар ушбу мақомга,
Башир, Башар деган икки ғулом-а,
Қудуқдан кувини тортди, ёронлар.
Кувини чиқарди чоҳнинг ташина,
Юсуф чиқди, ойдек бўлиб нишона,
Юз минг шукр қилди ул дам Субҳона,
Қуллар иймон арзин этди, ёронлар.
Аллоҳнинг амрига суниб бўйнини,
Беклар, кўринг, бу шум фалак ўйнини,
Ҳазрати Яъқубнинг нури ъайнини,
Қуллар Хожасига элтди, ёронлар.
Малик тужжор олиб борди Канъона,
Хабар топди қолган ўн тўрт девона,
Юсуф: "Содиқ қулман" деди мардона,
Ўн саккиз дирҳамга сотди, ёронлар.
Подшоҳ Рўён Малик эди, эй фалак,
Вазирининг номи Азиздир, бешак,
Улар Зулайхога бердилар дарак,
Малик тужжор анга сотди, ёронлар.
Даллоллар йиғилиб, баҳо қўйдилар:
"Бўйига тенг олтин-кумуш", – дедилар,
Лаълу жавоҳирдан анча уйдилар,
"Ҳали ҳам арзон", – деб айтди, ёронлар.
Шаҳар ўртасинда бир тахт қурдилар,
Юсуф: "Содиқ қулман" – дея турдилар,
Қиймат қўйиб Зулайхога бердилар,
Охир муродига етди, ёронлар.
Ошиқ бўлди эр Юсуфнинг кўркига,
Солдилар етти қат ернинг беркига,
Олти хотин қўймадилар эркига,
Юсуф ҳам уларга нетди, ёронлар?!
Хотинлар макридан қочди, қутулди,
Кўйлагин йиртдилар, ташда тутилди,
Неча йиллар зиндон ичра ётилди,
Юсуфдан барчаси ўтди, ёронлар.
Юсуф содиқ ётар зиндон ичинда,
Подшоҳ бир мўъжиза кўрди тушинда,
Мунажжимлар бари қотиб қошинда,
Ҳар қайси бир таъбир айтди, ёронлар.
Алқисса, бу таъбир Юсуфга етди,
Юсуф ҳам ул тушнинг баёнин этди,
Ибрат олиб, подшоҳ раъйиндан қайтди,
Барини мусулмон этди, ёронлар.
Юсуф тахтга миниб, подшоҳ бўлдилар,
Тамом Миср халқин сотиб олдилар,
ОҚалари келиб, таъзим қилдилар,
Кулли гуноҳларин ўтди, ёронлар.
Махтумқули, сўзлар Ҳақнинг санъатин,
Бандасан, Ҳотифнинг амрига кўнгин,
Кимга беш кун берар, кимгадир ўн кун,
Сураверинг, даврон ўтди, ёронлар!..

Гуноҳим Гузашт Айла

Эй, Карими корисоз,
Гуноҳим гузашт айла!
Эй, Раҳими чорасоз,
Гуноҳим гузашт айла!
Етмаса карам Сендан,
Кетди ихтиёр мендан,
Журмум чиқардим чандон,
Гуноҳим гузашт айла!
Юз ғам бирла танда жон,
Истайдир Сендан амон,
Фазлинг бирла, ё Субҳон,
Гуноҳим гузашт айла!
Гарчи бўлдим гуноҳкор,
Сатр айла айбим, Саттор,
Карам айла, ё Ғаффор,
Гуноҳим гузашт айла!
Лутфингни изҳор айлай,
Кўнглимни қарор айлай,
Тавфиқингни ёр айлай,
Гуноҳим гузашт айла!
Ақл етмас зотингга,
Фикр ўтмас сифотингга,
Бирлигинг ҳурматига,
Гуноҳим гузашт айла!
Маликсан, бўлса ҳар на,
Ким етди сунъинг сирина?
Уч минг исминг хотирина,
Гуноҳим гузашт айла!
Биз бечора умматнинг,
Уммати Муҳаммаднинг,
Ҳурматига Аҳмаднинг,
Гуноҳим гузашт айла!
Сунъинг тушиб шавқига,
Этдинг Аҳмад завқига,
Осмон, замин ҳаққига,
Гуноҳим гузашт айла!
Сахийлар эҳсони-чун,
Шаҳидларнинг қони-чун,
Жунбандалар жони-чун,
Гуноҳим гузашт айла!
Сенга боққан юзлар-чун,
Сен деб йиғлар кўзлар-чун,
Ҳамдинг айтган сўзлар-чун,
Гуноҳим гузашт айла!
Кўкда юлдуз ҳурмати,
Ерда наврўз ҳурмати,
Кеча-кундуз ҳурмати,
Гуноҳим гузашт айла!
Баланд тоғлар ҳаққига,
Чўлу қирлар ҳаққига,
Ерлар, сувлар ҳаққига,
Гуноҳим гузашт айла!
Сендан бўлмаса мадад,
Ҳолимга вой, ё Аҳад,
Фироғий дер: Ё, Самад,
Гуноҳим гузашт айла!

"Алиф" – Аввал Ибтидо!..

"Алиф" – аввал ибтидо, ҳамдинг етказ Худога,
"Бе" – бўш юрма қулликда, тушсанг дарду балога,
"Те" – тур хоби Қафлатдан, умринг келмиш арога,
"Се" – сақар бор, ҳазир бўл,
"Жим" – жаҳд айла яровга,
"Ҳе" – ҳилмингнинг ҳурмати, раҳм эт мен бенавога,
"Хе" – хасорат-аламни мендан ўзга ким айлар,
"Дол" – дардимга давони Сендан ўзга ким айлар,
"Зол" – зунубу гуноҳга,
"Ре" – раҳминг марҳам айлар,
"Зе" – зор айласа хашминг, барчасин барҳам айлар,
"Син" – саҳарлар бедор эт, кўзингни тик Худога.
"Шин" – шавқингга тушганлар,
"Сод" – сабр этиб турмаслар,
"Зод" – зиёнгни олганлар, ҳей, юрарлар ҳормаслар,
"То" – талаби дийдоринг, ором-қарор қилмаслар,
"Зо" – зоҳирдир
"Ъайн" – илминг, билдирмасанг, билмаслар,
"Ғайн" – Ғафлат ичинда қўйма мени фироҚа.
"Фе" – фикрингни қилганга
"Қоф" – қудратинг бас эрур,
"Коф" – "Кун!" деган бинонгга
"Лом" – ламъатинг бас эрур,
"Мим"дан маъно олганга,
"Нун" неъматинг бас эру.
"Вов" – васлингга етгунча
"Ҳо" – ҳижратинг бас эрур.
"Лом-алиф" – йўқ эътибор дунёи бевафога.
"Йо" – ёлғончи дунёнинг пешаси ол биландир,
Олин кўриб қувонма, туби завол биландир,
Чархнинг иши ҳар замон бир айри ҳол биландир,
Махтумқули, бир кўнглим юз минг хаёл биландир,
Ишим осон этмасанг, қайтар "ъалас-сало"га.

Ул Муҳаммад Аҳмади Мухтори Кўрдим – Шундадир

Яхшилар тутмиш бино, бир шаҳри кўрдим – шундадир,
Ишқ матоини сотар бозори кўрдим – шундадир,
Хўб шажарлар бўй чўзибдир, бори кўрдим – шундадир,
Намли гуллардек пари Фархори кўрдим – шундадир,
Юз карашма-шевали дилдори кўрдим – шундадир.
Қоим ўлсанг истамаслар, кетсангки овоз айлабон,
Сўзласанг бермас садо, сўзламасанг роз айлабон,
Кўнглингни ҳам банд айлабон, ўзингни парвоз айлабон,
Бир пари пинҳон ўтирмиш "Келма" деб ноз айлабон,
Ул пари-пайкар сифатли ёри кўрдим – шундадир.
Ул Хизр, Илёс билан Аҳмад, Сулаймон анда бор,
Ул Салим шоҳ, Макка хони – ибни Султон анда бор,
Боязид, Султон Увайс, Харқону Суфён анда бор,
Бир неча Мажнун каби чоки гиребон анда бор,
Таянар Мусо асоси – мори кўрдим – шундадир.
Баҳр аро балиқ ичинда роҳат айлаб ухлаган,
Имтиҳон учун унга ғурми калонлар беклаган,
Дўст бўлиб Аллоҳига, душман қўлида сақлаган,
Манжаниққа боғланиб, бир оташ ичра отлаган,
Каъба бунёд айлаган меъмори кўрдим – шундадир.
Юз йигирма тўрт мингу етти юз Пайғамбари,
Уч минг ўн уч мурсалу, ҳам алар – тожи сари,
Юз йигирма тўрт минг дурдонанинг бош гавҳари,
Умматининг шофиъи, Махтумқулининг манзари,
Ул Муҳаммад Аҳмади Мухтори кўрдим – шундадир.

Кўнглим Ичра Келди Бир Неча Мисол

Учрадим Илёсга, Хизр ўлди висол,
Кўнглим ичра келди бир неча мисол.
Қўл кўтардим, турдим назру ниёзга,
Дедим: "Рухсат бўлса, айтайин савол".
Дедим: "Недир бу дунёнинг борлиги?",
Деди: "Ётсанг тушдир, турганда-хаёл".
Дедим: "Ё, Раб, дунё нега ўхшайдир?",
Деди: "Қари кампир, юзида йўқ хол".
Дедим: "Недир мулки жаҳон севгиси?",
Деди: "Дардисардир, бўйнингга вабол".
Дедим: "Дунё учун надир баҳсу жанг?",
"Беҳуда буғз этмоқ, бекор қол-мақол".
Дедим: "Аҳли замон нега банд ўлмиш?",
"Ўғил-қиз суймоққа, жамъ этмоққа мол".
Дедим: "Бу севгидан, молдан не ҳосил?",
"ЙиҚмоҚи қайҚудир, кетмоҚи малол".
Дедимки: "Зулм аҳли қандай зумрадир?",
Деди: "Ит ва бўри, мушук ва шоқол".
Дедим: "Андан нафсим неча рам бўлур?",
Дедики: "Бир қилмоқ билан гўшимол".
Дедим: "Банда жаҳди бошга етарми?",
Деди: "Етмас, истамаса Зул-жалол".


Дедим: "Ё, Раб, кадхудолик қандайдир?",
Деди: "Ёшга – ишрат, қайғу – калонсол".
Махтумқули сўзи дурдир билганга,
Бошда ҳушинг бўлса, сўзга қулоқ сол!

Саҳар Туриб, Бируборга Юз Бурсанг

Дуо қилсам, даргоҳига борарми? -
Саҳар туриб, Бируборга юз бурсанг.
Ё Раб, барҳақ, дўсти хушвақт бўларми? -
Бир кўнгил-чун юз ҳунарга юз бурсанг.
Саҳар туриб, нолиш қилсанг Худойга,
Кунга қўл кўтариб, ёлборсанг Ойга,
Давлат учун боқсанг давлат ҳумойга,
Ганж учун сеҳр ўқиб, морга юз бурсанг.
Ғарқ бўлсанг дарёга, дуч келсанг дарда,
Тамаъ учун очма юзингдан парда,
Сақлан, яқин борма ножинс-номарда,
Ишинг тушиб, дўсту ёрга юз бурсанг.
Номардга юз бурсанг, ишинг ундирмас,
Итдан суяк сўрган бир зот тиндирмас,
Тулки ўзин кунда бир бор тўйдирмас,
Создир, оч бўлсанг ҳам, шерга юз бурсанг.
Махтумқули, гарчи бахтинг шўр бўлар,
Мавлом назар қилса, давлат ёр бўлар,
ўам сендан дафъ бўлар, дардинг дур бўлар,
Камолхон афғондек эрга юз бурсанг.

Ошиқлар Ҳақ Ишқинда

Ошиқлар ҳақ ишқинда
Ҳайрондадир-ҳайронда.
Кўзлар заиф изинда,
Гирёндадир-гирёнда.
Қилди анга Ҳақ раҳмат,
Нури тажаллий қудрат,
Хирқа кийган Хожа Аҳмад
Сайрамдадир, Сайрамда.
Ердан чиққан оғочлар,
Тили саноли қушлар,
Субҳон суйган дарвишлар
Даврондадир, давронда.
Айил, ошиҚим, айил,
Мажнун бўл, халққа ёйил,
Халил ўғли Исмоил
Қурбондадир, қурбонда.
Тур тоғинда туранлар,
Неча ғойиб эранлар,
Жамолини кўранлар
Фармондадир, фармонда.
Тўлдирган бу дунёни,
Сўзлар ҳар ду сарони,
Кулли ишнинг баёни
Қуръондадир, Қуръонда.
Махтумқули, оч тиллар,
Қуллуқ қил ойлар, йиллар,
Эрта қуллуқсиз қуллар
Армондадир, армонда.

Кечди

Эллик минг йил даврон сурган Бани жон
Дунёда қолмади, ерма-ер кечди.
Юз йигирма наслу фарзанд келтирган
Одам Ҳавво билан сар-басар кечди.
Ҳақ Ўзи бошлайдир йўлга бандани,
Йўлга кириб, умидли бўл сан қани,
Шис билан Каюмарс кийган жандани
Рустам, Зол кийибон, қаландар кечди.
Девларни банд этиб, динга етказган,
Сура-сура, бу дунёдан кетказган,
Замину дарёга ҳукмин ўтказган
Сулаймон сифатли Искандар кечди.
Юшаъ ўғли Довуд оламни сурди,
Ҳақ анга Забурдек каломни берди,
Ҳазрати Довуднинг ҳуззор шогирди -
Олти минг олти юз оҳангар кечди.
Кўпларни кечирмиш бу кўҳна жаҳон,
Охири инсондир, олди – Бани жон,
Махтумқули айтар: қолмади яксон,
Юз йигирма тўрт минг Пайғамбар кечди.

Кетгум Юсуф Дея-Дея

Мухаммас
Ҳижронида ҳаддан ортиқ ёнгум Юсуф дея-дея,
Неча дурдонадир, кўздан тўккум Юсуф дея-дея,
Қон йиғларман шому саҳар, нетгум, Юсуф дея-дея,
Мен Яъқубман, оҳу зорни чеккум Юсуф дея-дея.
Кўзларимдан қонли ёшим тўккум Юсуф дея-дея.
Бу дунёнинг жафосиндан гириҳлар тушди қошима,
Душманим ҳам қон йиғлайдир кўзимдан оққан ёшима,
Сирримни изҳор айласам, оламда бир йўлдошима,
Фалак йиғлар кўз ёшима, не савдо тушди бошима,
Мажнун бўлиб тоғ бошига чиққум Юсуф дея-дея.
Боқмадими Ой нозанин, гулгун юз узра сунбула,
Мағрур ўлма бундай тила, ким, мушкин анбар кокила,
Гулнинг вафоси бўлмамиш, юз нола қилса, булбула,
Бир тарафдан жилға-жилға, булут ўйнар, солар кўла,
Ўн олти тоғ, етти чўлга кетгум Юсуф дея-дея.
Ишқнинг балосидан етиб ханжар манга, эй сийму зар,
Жонимга ҳажринг ўтидан бир турфа етди дардисар,
Бул васфининг завқи билан ёздим, бўлиб хуни жигар,
Кетди Юсуф, келмас хабар, йиғлаб турарман ҳар саҳар,
Қалъа-қалъа, шаҳар-шаҳар кезгум Юсуф дея-дея.
Тараҳҳум қилмас ул дилбар, ҳижронида бу нолага,
Оғзим қуриб, дамо-даме Лайли каби шакархога,
Қилса табассуме гар ул, мен жафоли дил ярога,
Магар Юсуф тушди чоҳга, жамолинг деб боққум Ойга,
Ироқ замин, Карбалога боққум Юсуф дея-дея.
Бу фалакнинг шиддатидан, ким тилимда зоҳир доғлар,
Зулми башар хаёликим, кўнглимда гирибон боғлар,
Кўрса бу ҳолими киши, ҳолима зору зор йиғлар,
Ҳасратима фалак йиғлар, ошиқ бўлди тилсиз зоғлар,
Фарҳод бўлиб, буюк тоғлар йиқгум Юсуф дея-дея.
Кўйингни истаб, эй нигор, мен бормишам йўлдан-йўла,
Бердим савту навонгни ман жон бирла ҳар гулдан-гула,
Қанот боғлаб учсам эди, мен Қоз каби кўлдан-кўла,
Юсуф кезар тилдан-тила, шайдо бўлиб чўлдан-чўла,
Сўроқ солиб, элдан-эла чиққум Юсуф дея-дея.
Ичди сенинг золим кўзинг менинг қоним қона-қона,
Зулфинг домига сайд ўлдим, кўриб холинг дона-дона,
Жоним фидо қилсам, оздир, сенинг каби жона-жона,
Ўтар куним дўна-дўна, кечар бу жон ёна-ёна,
Эртаю кеч Ой-а, Кун-а боққум Юсуф дея-дея.
Сўрса Низомий, дуняда жонланар яхши сўзидан,
Топмай кушода бахти, ул толеъ ила юлдузидан,
Кўрса мундоғ вафолари, ҳар ким туриб ўз-ўзидан,
Махтумқули, дўст юзидан, тинмай ёш оқар кўзидан,
Булбул бўлиб, Ёр сўзидан айтгум Юсуф дея-дея.

Бир Кун Ҳазрати Али

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Кўринг бу ҳукми Довари:
Ки масжидда ўлтирмишди
Бир кун Муртазо Али.
Орқа қўймиш меҳроба,
Ўзин бермиш Китоба,
Катта-кичик саҳоба
Йиғилмишди ҳам бари.
Ул шоҳи сафдар билди,
Бир кўкча каптар келди,
Ўлтириб таъзим қилди:
"Салом ъалайк, ё Али!
Сенсан диним, иймоним,
Санга қурбон бу жоним,
Фалон ерда ошёним,
Ёш болам бор, ё Али!
Еру Кўк орасинда,
Хирмонлар қиррасинда,
Худонинг паносинда,
Келардим саҳарлари.
Тайр этардим ҳар ёна,
Шукр этардим Субҳона,
Истарман, йиғсам дона,
Сўнг элтсам ошён сари.
Душмандан ғофил эдим,
Хурраму хушҳол эдим,
Боламга машғул эдим,
Кўрдим-ку, бир шоҳфари .
Кўрдим, бир лочин келар,
Ҳавода ҳаволанар,
Билдимки, жоним олар,
Омон бермас, ё Али!
Қўрқиб, бетоғат бўлдим,
Ширин жондан қўл ювдим,
Сенинг ёнингга келдим,
Қутқар мени, ё Али!"
Али чун воқиф бўлди,
Каптарнинг ҳолин билди,
Лутф ила карам қилди,
Деди: "Каптар, кел бери!"
Каптар келди ёнига,
"Бермам лочин чангига" -
Қўл узатди, енгига
Солди каптарни Али.
Шул дамда лочин келди,
Ҳазратга арзин қилди,
Лутф ила таъзим қилди:
"Салом ъалайк, ё Али!
Ҳар саҳарлар овлардим,
Тоғу даштни пойлардим,
Бир каптарни қувлардим,
Келибдир сизнинг сари.
Дардмондаман, муҳтожман,
Шармандаман, ғалложман,
Бу кун уч кундир, очман,
Овим бергил, ё Али!"
Ул шери Парвардигор,
Ул соҳиби зулфиқор,
Ул шоҳи дулдулсувор,
Нидо қилди Қамбари.
Қамбар чун зоҳир бўлди,
Лутф ила карам қилди,
Деди: "Хизмат, не бўлди,
Чақирдингиз бизлари!"
Деди чархи чамбара,
Мушк қўшилган анбара,
Али деди Қанбара:
"Олиб келгин ханжари!"
Кўринг, энди не қилар,
Истар – ул карам қилар,
Лочин деди Алига:
"Сиз нетарсиз ханжари?"
"Эй лочин, мен Ҳайдарам,
Соҳиби лутфу карам,
Ўз танамдан эт берам,
Сен тилама каптари!"
Ханжар чиқди қинидан,
То эт кесгай ёнидан,
Лочин тутди қўлидан,
Деди: "Кесма, ё Али!
Сенинг ишинг карамдир,
Қўлларинг муҳтарамдир,
Бу эт бизга ҳаромдир,
Эй сен, Соғи кавсарий!
Лочин деб билманг мани,
Каптар деманглар ани,
Синамоқ учун сани,
Келгандик сизнинг сари!"
Шоҳдан рухсат олдилар,
Оёқ узра турдилар,
Учиб, парвоз қилдилар,
Кетдилар осмон сари.
Тамом бўлди бу сўзлар,
Этса керакдир асар,
Махтумқули хокисор -
Шоҳимардон чокари !..

Бу Қурумсоғ Кимга Вафо Айлади

Васфин баён айлай Хўтан шоҳининг,
Ўз юзин оламга жило айлади.
Барча малак чиқармоққа жаҳд этиб,
Бирдан тасбиҳ айтиб, садо айлади.
Худонинг амрини шайтон тутмади,
Одамни тупроқ деб, қабул этмади,
Ҳаммаси бош қўйди, шайтон эгмади,
Сажда қилмоқликдан ибо айлади.
Хазина ўрнига тўлдириб тоат,
Умрининг борича қилмай фароғат,
Охир тушди унга бир тавқи лаънат,
Аллоҳ меҳнатларин бежо айлади.
Ёронлар, айтайин янги ҳикоят,
Нусхаларда кўрдим шундай ривоят,
Ўзи эшон эди – пири ҳидоят,
Замонида бир иш бино айлади.
Қирқ минг муриди ҳам бор эди, комил,
Ўзи бир эшондир – пири мукаммил,
Охирида бир иш қилди ул жоҳил,
Аллоҳ унинг юзин қаро айлади.
Бўлиб эрди ўзи восили даргоҳ,
Номи эрди анинг Шайхи Барсисо,
Охирида бир иш қилди ул гумроҳ,
Ўзи ўзин рўйи сиёҳ айлади.
Шаҳри Мадинага шуҳрати кетиб,
Унинг овозаси оламни тутиб,
Навбат Ҳасан отли йигитга етиб,
Мухосим қўймайин, ризо айлади.
Ҳасанда бор эди бир тоза хоҳар,
Моҳи тобон эрди, ҳусни мунаввар,
Кимга топширмоқни айлаб муқаддар,
Ўз кўнглига шайхни баржо айлади.
Синглисининг қўлин тутибон юрди,
Югуриб ул шайхнинг ёнига борди,
Синглисининг ҳолин шайхига ёрди,
Шайх ўзини унга паноҳ айлади.
Шайх ул нозаниннинг жамолин кўриб,
Унга кўп ошиқи нигорон бўлиб,
Ошиқлик шарбати шайхни маст қилиб,
Шайх Тангридан қўрқиб, ибо айлади.
Бир куни йўлиқди ул шайхга шайтон,
Шайтон ўзин ясаб бир азим эшон,
Шайтонга инонди ул шайхи нодон,
Шайтонга ихлосин бажо айлади.
Шайх деди: "ғам билан оқар кўз ёшим,
Анинг учун доим йиғламоқ ишим,
Бир гуноҳ қилибман, тўзмайдир бошим",
Шайтонни шайх охир ризо айлади.
Деди: "Ишқ дардининг давоси учун,
Аллоҳ тутмас анинг гуноси учун,
Ҳаққа ибодат қил ризоси учун" -
Шайтон малъун сўзин адо айлади.
Барсисо шайтоннинг сўзига кириб,
Ҳам шароб ичиб, ҳам зинога юриб,
Маст бўлиб, ул қизнинг ёнига бориб,
Нолишига боқмай, зино айлади.
Ул қизнинг бўйида ҳомила қолди,
Шайх қизни ўлдириб, дашновга солди,
Синглисини истаб оғаси келди,
Шайх деди: "Қардошинг қазо айлади".
Ҳасан йиғлаб кетди, уфтона-хезон,
Баногоҳ олдига учради шайтон:
"Синглингни ўлдирди ул шайхи нодон" -
Ҳасаннинг кўнглини табоҳ айлади.
Ҳасан қайтиб, шайхнинг уйига юрди,
Синглисин ўлигин дашновда кўрди,
Шайхни олиб, шоҳнинг ёнига борди,
Ҳасан арзин шоҳга баён айлади.
Шоҳ буюрди: "Шайхни осинглар дора!"
Шайх сувсаб, тилини қилди минг пора,
Сув учун иймонин, ул юзи қора,
Шайтон сувга ани табоҳ айлади.
Махтумқули, беш кун соғ бўлсин жонинг,
Ўлгунча тилингдан қўйма эҳсонинг,
Қанчасини кўрдим фоний дунёнинг,
Бу қурумсоғ кимга вафо айлади!..

Ким Фоний Дунёда Қолар, Ёронлар?..

Кел, кўнглим, азм айла боқий дунёга,
Ким фоний дунёда қолар, ёронлар?!
Бу дунё мулкинда Мулки Мавлога,
Не куфрдир, мункир бўлар, ёронлар.
Ким қолар ўлмасдан, ажал етган сўнг,
Қўймаслар кезмоққа, яқо тутган сўнг,
Ийсо билан Маҳдий келиб етган сўнг,
Исрофил бир сайҳа қилар, ёронлар.
Ҳақнинг қудратига боқсин кўзларинг,
Юзлари чўл қолар тоғу тузларнинг,
Учарнинг, юрарнинг, тили сўзларнинг,
Азроил жонини олар, ёронлар.
Азроил қаҳр ила келар шайтонга,
Шайтон ожизланиб, қочар ҳар ёнга
Биларки, қутулмас, қочиб бир ёнга,
Сарандибга бориб ўлар, ёронлар.
Ул куннинг даҳшати кечар фардога,
Осмонни суст айлар, заминни зоя,
Ғазаб тўнин кийиб, келар дарёга,
Дарёлар қўрқибон, қурир, ёронлар.
Йиғилар, йўқ бўлар тоғлар, саройлар,
Юлдузлар тўкилар, кетар бу жойлар,
Қуёш нурсиз чиқар, тутилар Ойлар,
Тоғлар қўрғошиндек эрир, ёронлар.
Одамнинг жонидек ёғар борони,
Майсадек тупроқдан чиқар инсони,
Азроил ҳам берар омонат жонни,
Тўрт фаришта тириладур, ёронлар.
Исрофил сур чалар, чинқириб ҳар ён,
Йўқ бўлган жасадлар, айрилишган жон,
Кесилган томирлар, қуруқ устухон,
Аксириб-аксириб турар, ёронлар.
Бир ёндан сўроқ бор, бир ёндан жавоб,
Бир ёндан оташ бор, бир ёндан азоб,
Бир ёндан мезон бор, бир ёндан ҳисоб,
Қилган ишинг бир-бир сўрар, ёронлар.
Динга қувват дерлар фарзни, суннатни,
Етмиш фирқа турар, кўринг миллатни,
Ўн икки гуруҳда Расул уммати,
Ҳар бири бир жинсда турар, ёронлар.
Қўлсиз турар "қўшним ёмон" деганлар,
Тўнғиз бўлиб турар намоз қўйганлар,
Закотсизнинг қорни илон, чаёнлар
Тўлубон, қозондай қайнар, ёронлар.
Эрта очилади беркилган сирлар,
Ёлғондан гувоҳлик берган эсарлар,
Энсадан бўғизга қадар кесарлар,
Ўтли гурзи билан урар, ёронлар.
Жабр этган ҳокимлар бўларлар кўзсиз,
Кўриб, айтмаганлар қоларлар тилсиз,
Зинокорлар боши қорнида, қўлсиз,
Оёғи бошида бўлар, ёронлар.
Маҳшар халқи бад бўйлардан ирганар,
Гуноҳлари ердан кўкка юксалар,
Судхўр ичаклари ерда судралар,
Қорни оташ-ўтдан тўлар, ёронлар.
Бу дунёда "маним-маним" деганлар,
Жабр қўлин халқ устига қўйганлар,
Бир ўт бўлур етим молин еганлар,
Рўсиё, шарманда бўлар, ёронлар.
Порахўрнинг кўзи бўлмас ўрнида,
Тиши – сигир шохи, турар бурнида,
Лаби кўкрагида, тили қорнида,
Егани оғзидан келар, ёронлар.
Ота-она ранжитганнинг кунлари –
Ичи-таши ўтдан бўлар тўнлари,
Халққа расво, ола бўлар танлари,
Сув ўрнига заҳар берар, ёронлар.
Ўн иккинчи гуруҳ, кўринглар, нетар:
Масжид туя бўлиб, минибон кетар -
Имом бошлаб борар, муаззин ҳайдар,
Юзлари ой каби порлар, ёронлар.
Булар чақмоқ каби Сиротдан кечар,
Югурик отдек ё пар боғлаб учар,
Эгни етмиш тўнли ҳур қизни қучар,
Ҳасрат кетиб, ишрат келар, ёронлар.
Каломда кўрганин сўзлар тилимиз,
Ахир, ажал устидадир йўлимиз,
Махтумқули айтар: бизнинг ҳолимиз,
Ё Раб, ул кун қандай бўлар, ёронлар?!.

Ул Не Одамзотдир, Бир От Минарлар?..

Не ўн беш аёлдир, ортмас фарзанди,
Ул ўн беш аёлнинг учи авлоддан.
Учи эгиз, ўн тўрт эрур пайванди,
Ул на, жимоъ айлар, на, чиқар ётдан?
Ул не халқдир, кўк-фалакка қўнарлар,
Гоҳи тушиб, ер юзинда тинарлар?
Ул не одамзоддир, бир от минарлар -
Узангиси сувдан, жилови боддан?
Мудом сайрон кезар ул тўрт тенгу тўш,
Бўлар ундан жумла олам юзи хуш,
Ул тўртнинг биридир мудом сабзапўш,
Калласи муздандир, оёғи ўтдан?
Ул кимдир, ялонғоч, ғариб ўтирмиш,
Овозсиз оламга сўзин айтармиш,
Оғзин очиб, ўзин йаъсга ботирмиш? -
Сўрасанг, хабар бор сенга ҳар зотдан.
Махтумқули, солма элга овоза,
Булар аён турган нарсадир кўз-а,
Оқил эрнинг фаҳми етар бу сўз-а,
Ҳожат эрмас, бориб сўрмоқ устоддан.

Бари Охиратга Ўтди, Ёронлар

Тўрт минг тўрт юз яшар Луқмон Ҳакимнинг
Боши қаро ерга ботди, ёронлар,
Карк бедовли, оғир гурзли Рустамнинг
Ажал жиловидан тутди, ёронлар.
Юсуфнинг армони Яъқуб ёнинда,
Суйгани бағринда, дарди жонинда,
Кимнинг қадри бордир чархнинг ёнинда,
Юсуфни қул дея сотди, ёронлар.
Оламга ҳукм этган Искандар султон,
Ажал тадбирига топмади дармон,
Тахтин ел кўтарган ҳукми Сулаймон,
Қолмади дунёда, кетди, ёронлар.
Уч юз ўн уч мурсал, қолмади бири,
Қани Осаф, Сулаймоннинг вазири?
Қани ул Ҳақ Расул, Ҳақнинг ўз шери?
Бари охиратга ўтди, ёронлар.
Махтумқули айтар: Ғофил ўтирманг,
Қилча жонни узун Қамга ботирманг,
Ёлғончини ҳасрат билан ўткарманг,
Бир фасл даврондир, ўтди, ёронлар!..

Ҳақ Манзил Берди Жона

Йўқ ердан сурат айлаб,
Ҳақ манзил берди жона.
Тўққиз ойлаб ўтирдинг,
Иниб келдинг жаҳона.
Доясига миндирди,
Қучди, бўйнин сундурди,
Суюб, меҳрин индирди
Ҳариб ота, ҳам она.
Ҳарис нафсинг тиндирмас,
Қочар дунё, етдирмас,
Умринг ўтар, тутдирмас,
Бу бозингар замона.
Ишқимнинг ели жўшар,
Ақлим тумани шошар,
Сўз бордир: ҳаддан ошар,
Кетсанг, бундан у ёна.
Неча жаҳон яйрармен,
Бу жаҳонни найлармен?
Айб айламанг, сўйлармен,
Ҳар сўз келса забона.
Махтумқули: Ё Жаббор,
Ўзинг бўлгил мададкор,
Кўҳна ишққа янги ёр
Дардин қилдинг баҳона.

Шунда Жаҳона Келдим

Ота белиндан тушдим, она раҳмина келдим,
Қирқ қуван билан чиқиб, бир зарра қона келдим,
Бир моҳийи бежонман, дарё-уммона келдим,
Тўрт ой, ўн тўрт соатда тирилдим, жона келдим,
Тўққиз ой тамом бўлди, шунда жаҳона келдим.
Отам, онам суйдилар, кўтардилар қучоққа,
Кийимларим кийдириб, беладилар қўндоққа,
Гоҳида эмаклардим, гоҳ турардим оёққа,
Она сутин эмардим, қайрилиб сўлу Соғқа,
Икки ёшга етганда, емакка-нона келдим.
Уч ёшимга етганда мен ўйнабон кулардим,
Беш ёшимда онамдан ул-бул нарса тилардим,
Етти ёшга етганда дўст-душманим билардим,
Тўққиз ёшга етганда беш вақт намоз қилардим,
Ўн ёшимга етганда адаб-аркона келдим.
Ўн иккида ҳар кимга мен бийрон сўз қотардим,
Ўн уч ёшга етганда оғир мажлис тутардим,
Ўн бешимга етганда тийру тўфанг отардим,
Ўн еттига борганда ишқ савдосин кўтардим,
Ишқнинг савдоси билан суриб, майдона келдим.
Ўн еттидан ўтганда шуҳрат уйига кирдим,
Олдим бир нозанинни, завқ ила сафо сурдим,
Бу ғунчаи гулзорнинг алвон гулини тердим,
Йигирмага етганда фалак жабрини кўрдим,
Фалак олди ёримни, ажал-Қамхона келдим.
Ўттизга етди умрим, кирди тийру камона,
Кўнгил хуруж айлади, бўлдим дали-девона,
От миниб, яроқ боғлаб, суриб кирдим майдона,
Рустами достон каби саваш қилдим мардона,
Қирққа етганда умрим, ўқиб, Қуръона келдим.
Қирқдан ўтар бўлганда, кетдим эллик ёшимга,
Келди ўлим нишони, рахна кирди тушимга,
Ҳар ким қари деярди, ҳайрон қолиб ишимга,
Кексайдим, тушкун бўлдим, ғавғо келди бошимга,
Қўлга асо кўтариб, тўғри макона келдим.
Олтмишга етди умрим, кўрмас бўлди кўзларим,
Кексайдим, ғамгин бўлдим, қишга дўнди ёзларим,
Менинг сўзим тутмаслар, ҳам ўғил, ҳам қизларим,
Оламга хуш келмади менинг ширин сўзларим,
Оламга ёлбормоқдан толдим, амона келдим.
Етмишга борди умрим, йиғлар эдим зору зор,
Кўзимдан ёш кетарди, мисли абри навбаҳор,
Қулоқларим беркилиб, кўзларим тутди ғубор,
Ҳовлимга йиғилдилар қавму қариндош – ким бор,
Кийимларим ечилди, тахти равона келдим.
Ётар эдим бистарда, ногоҳ Азроил келди,
Булбул тилим боғланиб, қизил юзларим сўлди,
Юз минг жафо-жабр ила жисмимдан жоним олди,
Дунёни пуч кечирдим, барча армоним қолди,
Келди ўлим нишони, ажал-ғамхона келдим.
Ғассол қўлин ўрабон, жасадим ювдилар пок,
Ёғоч отга миндириб, элтдилар ул сўйи хок,
Азроилнинг чангидан руҳим бўлибди чок-чок,
Икки гурзили келди, саҳмноку ғазабнок,
Руҳим таслим этдилар, тирилдим жона келдим.
Сўрадилар: "Эй одам, айт, кўрай ҳолинг надир?
Дунёда хайр этмадинг, бу қийлу қолинг надир?
Кетдинг шайтон ройига, жавоб-саволинг надир?
Энди тупроқ остида илму камолинг надир?"
Гурзи солди тепамдан, чўкиб хамона келдим.
Жондан дедим: "Ё Али!" – Топилди Шоҳимардон,
Оғойи мушкилкушод, ул амири мўъминон,
Махтумқули дер: жоним айлайин унга қурбон,
Ул Мункару Накирлар турмадилар бир замон,
Шул ерда Раббим асраб, тўғри макона келдим.

Машғул Бўлинг Тоат Билан

Умр беш кун, манзили уч,
Давронинг бир соат билан,
Юрар карвон, чекилар кўч,
Ётибсан фароғат билан.
Сен дема: биров қўл чўзар,
Оқиллар мунда иш кўрар,
Беақллар ҳангом қурар,
Ишрат истаб, роҳат билан.
Кофир нафсу, шайтондир шум,
Ишлар тутар, айлаб ҳужум,
Бир кун чиқарсанку маҳрум,
Кезма хуш қаноат билан.
Жонга жафо бер, нафсга ҳай,
Иш қил, охират ғамин е,
Пайғамбарга саловат де,
Шавқ этсанг шафоат билан.
Банда бўлсанг, одамзод бўл,
Жаббор демабдур: "Жаллод бўл",
Хайр ишлаб бор, озод бўл,
Уялма хижолат билан.
Одам ўғли ўзин билмас,
Нафс пайинда бекор бўлмас,
Қисматиндан қарич қолмас,
Кезсанг юз хаёлот билан.
Махтумқули дер: эй ёрон,
Халқ тутган ишга мен ҳайрон,
Кечар фурсат, ўтар даврон,
Машғул бўлинг тоат билан!

Йиғламасдан, Кулган Борми?..

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Йиғламасдан, кулган борми?
Ёлғончи – фоний дунёда
Кетгач, қайтиб келган борми?
Фалак, кимларни шод этдинг,
Кимни ғамдан озод этдинг,
Бир нечаларни мот этдинг,
Сендан рози бўлган борми?
Кимдир вафо тухмин экар,
Кимдир ажал захмин чекар,
Кимни ғамдан озод этар,
Сарғаймасдан сўлган борми?
Билдим бу дунё чоғлигин,
Ғам-ғафлатда турмоқлигин,
Хаста бўлмасдан, Соғлигин
Ғаниматин билган борми?
Бу дунё икки бўлакдир,
Бири қаро, бир оқдир,
Манзил икки, йўл йироқдир,
Унинг фикрин қилган борми?
Махтумқули, келар, кечар,
Бу гузарда қўнган кўчар,
Йигитлик чироғи ўчар,
Бул сўзимда ёлғон борми?..

Ҳақнинг Ёдин Айтган Одам, Бил, Ўлмас

Ҳар нокасга жон чекмоғинг абасдир,
Қайт ҳимматдан, сенга ҳаргиз эл бўлмас.
Бўстон сайри ҳар одамга ҳавасдир,
Ҳар сабзадан, ҳар райҳондан гул бўлмас.
Муханнаснинг ҳаргиз бўлмас кўнгли соф,
Марднинг ишин кўриб, айлармиз инсоф,
Беҳудадир ани тутганинг муоф,
Номардга мард бўлган киши эл бўлмас.
Бошингга келганин бандадан билма,
Агар одам бўлсанг, беҳуда елма,
Яхшиларга эргаш, изидан қолма,
Бу йўлда тоғ билган ҳаргиз чўл бўлмас.
Ғийбат билан юзинг терисин шилма,
Ҳаргиз шайтон билан нафсингга уйма,
Зинҳор, эрсен, Ҳақнинг ёдини қўйма,
Ҳақнинг ёдин айтган одам, бил, ўлмас.
Махтумқули, тушни яхши қил таъбир,
Рози бўл, номинга не ёзса тақдир,
Одам бўлсанг, берма ҳолингга тағйир,
Кишига бу йўлдан яхши йўл бўлмас.

Одамдан Дунёда Қолса Бир Нишон

Одамдан дунёда қолса бир нишон,
Ўчмас оти унинг шул бунёд билан,
Хароб бўлмай қолмас бунёди макон,
Не суд етар унга қуруқ от билан.
Ўлимнинг фикридан бўлмагин Ғофил,
Кўп ани фикр этгай, ким бўлса оқил,
Дунё бунёдига қўймагил кўнгил,
Йиқар ажал, бир пуфласа бод билан.
Умринг бўлсин беш юз йилдан зиёда,
Рикобингда душман юрсин пиёда,
Ўзинг ҳам савсандан бўлгил озода,
Сафар қилгунг бир кун ёғоч от билан.
Бир кун қабринг кўриб, ҳасрат айларсен,
Дунёнинг ишратин нечун тиларсен?
Фалакнинг ўйинин бир кун кўрарсен,
Қариндош этганда сени ёт билан.
Оқил киши қўймас Тангрини ёддан,
Эътибор айламас ҳазину шоддан,
Махтумқули, бир кун кетгунг ҳаётдан,
"Водариғо, дариғ!" ҳам "Ҳайҳот!" билан.

Ҳақ Учун

Эй Яратган, муродимга етказгил,
Ё жамолинг, Жалилуллоҳ, Ҳақ учун.
Карамингдан иқболингга даст бергил,
Аввал Одам Сафийуллоҳ, Ҳақ учун.
Одоби-аркони, шарму ҳаёси,
Далилу бурҳондир унинг гувоси,
Оламни ғарқ этди Нуҳнинг дуоси,
Дўстинг Нуҳи Набийуллоҳ, Ҳақ учун.
Байтул Муқаддасда, Имрон элинда,
Отасиз бор бўлган она белинда,
Қудратинг машҳурдир Марям ўғлинда,
Ё Раб, Ийсо ул – Руҳуллоҳ, Ҳақ учун.
Кофирлар боққандир ёшлик чоғинда,
Бир ўтга йўлиққан Дўст фироғинда,
Бориб роз айтишган Сино тоғинда,
Тури Мусо Калимуллоҳ, Ҳақ учун.
Ўтлабон сувлаган Арши Аълода,
Қўчқорлар юбориб, қилдинг озода,
Исмоил қурбонинг бўлди Минода,
Ё Иброҳим Халилуллоҳ, Ҳақ учун.
Бу йўлда фарқ қилмас беклар, султонлар,
Эй Қойиблар, тўғри йўлга элтганлар,
Ўн икки имом, етти валий, чилтонлар,
Хизр, Илёс – Ҳикматуллоҳ, Ҳақ учун.
Етиб борди ул Меърож қалъасига,
Буроқ миниб чиқди Арш палласига,
Бошмоғи тож бўлмиш Кўк калласига,
Ё Муҳаммад Расулуллоҳ, Ҳақ учун.
Ёд айлашиб, ўқидилар Қуръонни,
"Алҳамду" сураси, "Ёсин", "Тоҳо"ни,
Абу Бакр Сиддиқ – Расул ёрони,
Умар, Усмон, Асадуллоҳ, Ҳақ учун.
Махтумқули, чорла Раббул-ибодни,
Дунёю охират бергил муродни,
Расулуллоҳ қўймиш отин Озодни,
Отам – Давлат Муҳаммад мулло, Ҳақ учун.

Ким Аллоҳга Ўғлин Каффорат Этди?

Фаҳм айла сўзимни, ошиқлар боши,
Ким Аллоҳга ўғлин каффорат этди?
Халилуллоҳ Ҳақнинг Каъбатароши,
Ким ундан сўнг Каъба иморат этди?
Озиқ юклатилмас – улоқсиз кўч не?
Олти не, етти не, тўрт недир, беш не?
Оқдан қора бўлган шарафли тош не,
Оти недир, ҳар ким зиёрат этди?
Билармисен, қандай йўлдир, солинди
Аввал қайси Мухтор бўлди, олинди?
Шамъи шуъла урди, ёнди, билинди,
Ул шамъни Ҳақ кимга каромат этди?
Кимдир, Хотам исмин кўриб Тавротда,
Йўлиқибдир тош оёқлар Баротда,
Билармисен, ҳаёт оқар зулматда,
Хизр билан, кимдир, таҳорат этди?
Сувратпараст недир, вафоси ҳечдир,
Хабар бергил, Нуҳ қайиғи не ишдир?
Озганга, тўзганга дастгир не қушдир,
Кимнинг турбатини зиёрат этди?
Ул не тўртдир, иниб келди султондан,
Халқлар шуҳрат топди, бил, неча жондан,
Қайси малак иниб тушди осмондан,
Қай Одам ўғлига иноят этди?
Махтумқули, кимдир, бир жойга тушди,
Ул кимдир, бир кеча дев олиб қочди,
Неча йилдан сўнгра келди, қовушди -
Тангри паноҳида саломат этди?

Биздан Салом Ўрозменгли Шоирга

Биздан салом Ўрозменгли шоирга,
Мусулмон, куффорнинг фарқи кимдадир?
Ул не қушдир, қўнар одам бошига,
Унинг қўнар, қўнмас эрки кимдадир?
Қай бандадир, қуллуқ этар, зот бўлмас,
Не ошнодир, минг йил кетар, ёт бўлмас,
Ул кимдирки, йиғлар, кезар, шод бўлмас,
Қайда суҳбат қурар, ризқи кимдадир?
Идрис шунда қайда қурар суҳбати,
Бил, кимдадир ернинг-кўкнинг қуввати,
Ул не қушдир, олти мингдир қаноти,
Ой-Куннинг, юлдузнинг эрки кимдадир?
Бош узра осдилар қайси оғочни,
Ҳақ қайси дўстига берди Меърожни,
Бизнинг Пайғамбарга берилган тожни,
Хабар бергил, шундай бўрки кимдадир?
Беклар, Махтумқули, лисон жўш келди,
Айт, Ийсо кўкда не шаҳарга елди,
Пайғамбар қай зотга васият қилди,
Асоси, хирқаси, бўрки кимдадир?

Гўзал Ҳақнинг Фалагидир

Бошимизга савдо солган
Гўзал Ҳақнинг фалагидир,
Шайтон чиқар тингламоққа,
Юлдузлар унинг ўқидир.
Қалам ёзганда сархатни,
Осий ёзмиш биз умматни,
Одам Атонинг сулбати
Етти ернинг тупроғидир.
Агар сўзга берсанг қулоқ,
Фаришталар турар лак-лак,
Кўк кўтарган саккиз малак,
"Ла илаҳа!" тилагидир.
Халил келди тиғ чекмоққа,
Ўғлини қурбон этмоққа,
Қўймаган қонин тўкмоққа,
Жаброилнинг елагидир.
Гург йиғлар Яъқуб ёнинда,
Дулдул Алининг шонинда,
Ийсо эшагин минганда,
Сигир Мусо уловидир.
Тангри яратди ҳайвонни,
Беҳишт кўрмас маҳшар куни;
Саккиз ҳайвоннинг маскани,
Дерлар, жаннат булоғидир.
Ажаб ерлар, ажаб жойлар,
Кун қиздирмас, ботмас ойлар,
Беҳишт ўтлоғини сайлар,
Ўавзи Кавсар сувлоҚидир.
Намруд Ҳаққа ўқ ташлади,
Шаддод бир жаннат бошлади,
Тўрт юз йиллик боғ ишлади,
Номи ҳам Эрам боғидир.
Махтумқули, сўз боқийси,
Кўзинда ғафлат уйқуси,
Қаршида ажал соғийси,
Ғофил одам тузоғидир.

Қодир Ҳаққа Арз Эмасми?

Забонийа малаклари,
Қўлларинда гурз эмасми?
Саккиз Аршни кўтарган,
"Ла илаҳа!" варз эмасми?
Билмас, кечар аҳмоқлик,
Қайғу, ғусса чекмоқлик,
Кўзда ёшин тўкмоқлик
Қодир Ҳаққа арз эмасми?
Умидин узмасин дея,
Беҳуда кезмасин дея,
Мўминлар озмасин дея,
Шариат бир марз эмасми?
Этмагил хиёнатни,
Ютмагил диёнатни,
Тангрининг омонати -
Жон танингда қарз эмасми?
Махтумқули, ғавғомиз,
Бошдан ошар савдомиз,
Қиёмат кун гувоҳимиз -
Суннат билан фарз эмасми?

Аввал Одам Инди Дунёга

Аввал одам инди дунёга,
Бу дунёни экиб кечди.
Ҳар Пайғамбар бир касб этиб,
Касбин мудом этиб кечди.
Бало келди ланбар-ланбар,
Дуо қилди анбар-анбар,
Ўз даврида Нуҳ Пайғамбар,
Нажжор ишин тутиб кечди.
Азроилга жонин берган,
Унинг билан суҳбат қурган,
Жаннат ичра тирик кирган,
Идрис кўйлак тикиб кечди.
То Ийсо келгунча, доим
Асҳоби Каҳф ётар қоим,
Ҳақнинг йўлида Иброҳим
Жонин ўтга ёқиб кечди.
Зоти эгри тузалмади,
Асли тўғрилар қайтмади,
Қурт Айюбнинг танин еди,
Иблис шунча нуқиб кечди.
Сулаймоннинг олий жоҳи,
Тўрт юз қурулар боргоҳи,
Инсу жиннинг подшоҳи,
У ҳам занбил тўқиб кечди.
Тур тоғи деб тушар йўлга,
Роз айтишар Аллоҳ била,
Асосини олиб қўлга,
Мусо қўйлар боқиб кечди.
Қобус тоғининг бурнинда,
Ўғлин топмади ўрнинда,
Юнус балиқнинг қорнинда,
"Анта субҳон!" ўқиб кечди.
Канъон ичинда қирқ йиллаб,
Кеча-кундуз дуо айлаб,
Юсуфнинг ҳидини пойлаб,
Йўл устида Яъқуб кечди.
Хурмо териб хушк оғочдан,
Ойни икки бўлди Аршдан,
Расулуллоҳ ул қурайшдан,
Не жафолар чекиб кечди.
Олдилар жаннат айвонин,
Ҳақ йўлдош этди иймонин,
Бир неча имомлар қонин
Карбалода тўкиб кечди.
Сўзим ёқар Ҳақ дўстига,
Кор этмас дунё мастига,
Душман жафоси дўстига,
Ўйсиз ерда букиб кечди.
Махтумқули, ҳар ким хосдир,
Иши даргоҳга ихлосдир,
Бизга улардан меросдир,
Ҳар дўстига тегиб кечди.

Кунлар, Ҳей!..

Билмадим, йиғилдим, турдим еримдан,
Бошимга ўй келиб, жўшган кунлар, ҳей!
Ақл-фикрим тошди ери-ериндан,
Саримдан оқибон ошган кунлар, ҳей!
Қуллуқ айлаб, қоим хизматда турди,
Малаклар сайринда унга ер берди,
Одам саждасинда такаббур қилди,
Азозилга тавқи тушган кунлар, ҳей!
Уммати Пайғамбар юрди Қуръонга,
Ҳабибим нур солди олам-жаҳонга,
Буроқ отни минди, келди осмонга,
Раф-раф миниб, Меърож ошган кунлар, ҳей!
Ҳарибам, ошиқам, мусоҳиб дардам,
Ўтганни ёд этиб йиғларман ҳар дам,
Жаннат армонинда отамиз Одам,
Ҳавво айтар: "Шайтон тушган кунлар, ҳей!"
Етти кунда Ҳақдан улуш олдилар,
Иброҳим Пайғамбар бўлиб келдилар,
Манжаниққа боғлаб, ўтга солдилар,
Иброҳим дер: "Ўтга тушган кунлар, ҳей!"
Ноҳақ жабри кўпдир кўҳна жаҳоннинг,
Ҳақ ишига сарф эт, бўлгунча жонинг,
Уҳуд урушида ул Мустафонинг
Икки тиши шаҳид тушган кунлар, ҳей!
Кофирлар қасд этди Расул жонига,
Расул дуо қилди дунё молига,
Тоғлардан икки тоғ Расул ёнига
Олтин-кумуш бўлиб тушган кунлар, ҳей!
Юсуф – соҳибжамол, Яъқуб ўғлинда,
Ожиз қолди қардош туққан элинда,
Оғалари озиб шайтон йўлинда,
Юсуф дер: "Зиндонга тушган кунлар, ҳей!"
Махтумқули, дардда қолдим тилимдан,
Келган миқдорини ёздим элимдан,
Ҳазрати Пайғамбар тутиб қўлимдан,
Саҳобалар билан қўшган кунлар, ҳей!

Шукр Ҳаққа, Биз Ҳам Бу Йўлга Тушдик

Шукур Ҳаққа, биз ҳам бу йўлга тушдик,
Кечирдим, бир неча айёмни кўрдим.
Маърифатнинг дарёсига етишдик,
Орифлар тортарлар, юз ғамни кўрдим.
Хизр сайрон этар қудрат оламин,
Мусо ўқир ҳақиқатнинг каломин,
Етти кун олмамиш Тангри саломин -
Қутбул-ақтоб номли бадномни кўрдим.
Тоза тобон бўлган умрим чироғи,
Қиш аёзи тегса, кўкармас боғи,
Кўз солиб қаршида бир неча соғий,
Ҳар бири ўйнатар юз жомни кўрдим.
Йиғладим, йиғилдим, тутдим қўлини,
Тўрт пешвоси билан ҳазрат Алини,
Санжар Хон, Салим Шоҳ, етти валийни,
Бир саҳар ўн икки имомни кўрдим.
Сулаймонни кўрдим, ётур айвонда,
Бир неча ғойиблар жам бўлмиш онда,
Қулзум дарёсида, тубсиз уммонда,
Али, Хотам солган лижомни кўрдим.
Қорун бу дунёни олди мол билан,
Иблис осий бўлди, келмас йўл билан,
Саманган шаҳрида ботир Зол билан,
Дев билан жанг солган Рустамни кўрдим.
Махтумқули, фармон бўлди Аллоҳдан:
Ерга иниб келди Арши Аълодан -
Жаброил келтирмиш улуғ даргоҳдан,
Муҳаммадга инган Каломни кўрдим.

Икки Дунёнинг Султони

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Икки дунёнинг султони,
Рўзи азалда яратди
Расул жасадинда жонни.
Ерда Мусонинг Туридан,
Кўкда биҳиштнинг ҳуридан,
Яратди Расул нуридан,
Ой-Кунни, Еру Осмонни.
Орзу айлаб гул рухсоринг,
Кездим тоғинда аброрнинг,
Сўроғини солиб ёрнинг,
Гашт этди кўнглим дунёни.
Ақлим ҳайрон бўлиб шошдим,
Охир бир ерга етишдим,
Олтмиш олти тоғдан ошдим,
Кечдим ўн икки дарёни.
Махтумқули, беқарорсан,
Бу не ўтдир, сен ёнарсан,
Ҳар нарсадан беканорсан,
Билмассан суду зиённи.

Ўлмоқ Ҳақ, Тирилмоқ Ҳақдир

Эй ёронлар, Одам ўғли
Бўз тупроқдан бўлмоқ ҳақдир.
Асли хокдан унган одам,
Яна хокка бормоқ ҳақдир.


Каломда ҳар иш баёндир,
Барча иш Ҳаққа аёндир,
Инонсанг, санга иймондир,
Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдир.
Айюб бўлмадинг сабрда,
Тоғатинг йўқдир жабрда,
Мункар, Накирлар қабрда
Сўроқ-савол қилмоқ ҳақдир.
Қилган ишларинг сўрарлар,
Кун қизир, мезон қурарлар,
Туғ чекилар, алам ўрлар,
Ёвуз кунлар келмоқ ҳақдир.
Махтумқули, озсанг йўлинг,
Ул кун нечук кечар ҳолинг?
Бу кун зўрлаб олган молинг,
Эрта қайтиб бермоқ ҳақдир.

Не Савдолар Кўражакдир!..

Одам ўғли, бу дунёга
Қўймас сени, олажакдир.
Ҳалол-ҳаром йиққан молинг
Сўнгра сендан қолажакдир.
Ҳарчандки яшасанг узун,
Яхши-ёмон қолар сўзинг,
Хумор кўзинг, гулдек юзинг
Хазон уриб, сўлажакдир.
Тандан жудо бўлар қонинг,
Бекор қолар устихонинг,
Шунча йилки турган жонинг,
Айри-бошқа бўлажакдир.
Ўтди ёзинг, келди қишинг,
Намоз, рўза бўлсин ишинг,
Бу дунёда султон бошинг
Не савдолар кўражакдир.
Бу дунёга келган жонлар,
Бири бирига меҳмонлар,
Хўжа-саййид, беку хонлар,
Охир сўнги ўлажакдир.
Хизмат қил Қодир Худога,
Умрингни ўтказма зоя,
Эшиксиз, туйнуксиз жойга
Бир кун элтиб солажакдир.
Барҳам бўлар, қолар жойинг,
Бузилар кўшку саройинг,
Яратган қодир Худойинг
Танҳо Ўзи қолажакдир.
Махтумқули – осий қулинг,
Куфр сўздан сақла тилинг,
Қиёматда тўғри йўлинг,
Сирот кўприк бўлажакдир.

Маккадан Чиқди Бир Гўзал

Маккадан чиқди бир гўзал,
Мадинага равон бўлди.
Кўрган тож этди сарига,
Кўрмаган бағри қон бўлди.
Ҳақдан унга инди Калом,
Оти – Шамчироғул-Ислом,
Мутеъ бўлди жумла олам,
Шундай соҳибзамон бўлди!
Дўстга етди бора-бора,
Етти кўкни ёра-ёра,
Кимки мункирдир ул ёра,
Кофирдир, бегумон бўлди.
Қўл кўтариб, Расул йиғлар,
Қақшади Қунчалар, боғлар,
Бадр урушинда тоғлар
Етти ойлаб тумон бўлди.
Саф қурди ботир жангчилар,
Савашга чиқди занжилар,
Қонга ботди узангилар,
Алининг дасти қон бўлди.
Муқотил этмади ташвиш,
Али билан солди дўвуш,
Тупроқ, темир, пўлат, кумуш
Қалъалари вайрон бўлди.
Махтумқули, Румистонга,
Чалди қилич, Ҳиндистонга
Бадахшону Туркистонга,
Етти иқлимга хон бўлди.

Мен Анда Қулинг Бўлдим

Йўқдан борга келтиринг, мен анда қулинг бўлдим,
"Аласту би Раббикум?" деганда қулинг бўлдим,
Ирода диёринда, адамда қулинг бўлдим,
Гар фоний-у гар боқий – ҳар қанда қулинг бўлдим,
Мушти хокка жон бердинг, бир зинда қулинг бўлдим,
Жонни тандан айирсанг, бир мурда қулинг бўлдим,
Ҳар ҳафта, ҳар соатда, ҳар дамда қулинг бўлдим,
Ҳар йилдаю ҳар ойда, ҳар кунда қулинг бўлдим,
Гар ишрат била юрдим, гар ғамда, қулинг бўлдим,
Худоё, мен не осий, шарманда қулинг бўлдим!
Ушбу дорул-фанода йўқдир манимдай бадкор,
Бари Сенга аёндир, не ҳожат қилмоқ изҳор,
Яхшидан йироқ қолиб, ёмон билан бўлдим ёр,
Борми гуноҳ дардига, ё Раб, мендай гирифтор,
Бу журм ила келибман, даргоҳингга, ё ўаффор,
Юзим йўқдир айтарга ҳолимни мен шармисор,
Сен бўлмасанг нигоҳдор, кимдир манга мададкор? -
Санингдай ўаффорим бор, жаҳонда не ғамим бор,
Юрагимда не орим, не кўнглим ичра қарор,
Худоё, мен не осий, шарманда қулинг бўлдим!
Гўёки мен сарбонмен, карвон изин йитирган,
Ўнгу сўлим билмайин, йўл устинда ўтирган,
Ё Раб, мени, бормикин, бир манзилга етирган,
Бошим йўлинда кўрсин бу ишларни битирган,
Мен эрмасмен Хожамга қуллуқ бажо кетирган,
Ўзи эрур бандани уйғотгану ётирган,
ШиноварлиҚ билмасмен, теран дарё ботирган,
Ё Раб, таниб айтгайму бир канорда ўтирган,
Йўқмиш мендай жаҳонда умрин ғофил ўтурган,
Худоё, мен не осий, шарманда қулинг бўлдим!
Дунё қайғуси бирла бўлди қаро бағрим қон,
Охиратни унутдим, елдим, югурдим ҳар ён,
Бир дардга дучорманки, сийнамда эрур пинҳон,
Топилгайму сўратсам, ё Раб, бу дардга дармон,
Билган давосин этди ҳар бандаи мусулмон,
Билдим, қилмас иложин юз йил уринса Луқмон,
Тилим бормас тилакка, кўнгил юз минг паришон,
Лутф айлагин, ё Субҳон, ҳасрат била борди жон,
Барча мушкул ишларим Сен Ўзинг айла осон,
Худоё, мен не осий, шарманда қулинг бўлдим!
Махтумқули, хатодан ғайри қўлдан иш келмас,
Чўмдим гуноҳ чашмига, юрак қайнаб жўш келмас,
Хайр йироқ хаёлдан, шарр кўнглимдан таш келмас,
Масти дунё бўлибман, ақл кетар, ҳуш келмас,
Қўрқарман, ул даргоҳга зори қилсам, хуш келмас,
Бағрим андоқ қиймадир, уҳдасиндан тош келмас,
Тошдан батар қотибмен, кўзларимдан ёш келмас,
Ижобат нишонига ниёз ўқим дуч келмас,
Ихлос билан тиланган даргоҳингдан бўш келмас,
Худоё, мен не осий, шарманда қулинг бўлдим!

Ҳайронда Қўймагил, Ё Зулжалолим!..

Ё яратган Қодир, қудратли Жаббор,
Армонда қўймагил, ё Зулжалолим!
Нафсимнинг раъйинда, карамли Ғаффор,
Фармонда қўймагил, ё Зулжалолим!
Таним дардли қилма, ўзимни Ҳаллож,
Кўнглим кенг эт, қўйма очу яланғоч,
Золимга дуч этма, номардга муҳтож,
ўаммонда қўймагин, ё Зулжалолим!
Сақлагил қайғудан, ғамдан, меҳнатдан,
Холи қилма дунёликдан, давлатдан,
Навмид этма шафоатдан, раҳматдан,
Дармонда қўймагил, ё Зулжалолим!
Аё Қодир, Сендан қудратли ким бор,
Караминг кучлидир, гуноҳим бисёр,
Бир золим қўлинда айлаб гирифтор,
Ҳайронда қўймагил, ё Зулжалолим!
Махтумқули, шарр ҳам бўлса шонимда,
Хайр-а қайтар, армон қўйма жонимда,
Аввал-охир, дўст-душманнинг ёнинда
Шарманда қўймагил, ё Зулжалолим!

Эгам, Сен Лутф Этиб, Қутқаргил Ундан

Жалил-эй, Жаббор-эй, Ўзинг биларсан,
Жаҳон ичра журмим чиқардим чандон.
Бандаман, не қилсанг, Ўзинг қиларсан,
Гуноҳим куч олиб, босди кун-кундан.
Даргоҳингдан дармон тиланай неча,
Узун умрим саъйин сарф этдим ҳеча,
Юк оғир, йўл йироқ, қоронғу кеча,
Жон ҳам жавлон урар чиқмоққа тандан.
Роҳрав эдим, монда бўлиб ўтирдим,
Карамингга сиғиниб, паноҳ ўтиндим,
Йўлдошим йўқотдим, йўлим йитирдим,
Нафс инсофдан кетди, шум шайтон – диндан.
Ҳосилим исёндир гандалигимдан,
Ўлим осон эрур зиндалигимдан,
Шарманда-осийман бандалигимдан,
Сенга лойиқ амал келмади мендан.
Ҳасрат билан кечдим, ҳайронда қолдим,
Даргоҳинг далдадир, сиғиниб келдим,
Нафс ила шайтоннинг поймоли бўлдим,
Эгам, Сен лутф этиб, қутқаргин ундан.
Ихлосимни соф қил, ёлғоним йўқ эт,
Тилимни дароз қил, юзимни оқ эт,
Хатардан ҳифз айла, ҳаромдан пок эт,
Тавфиқинг ёр айлаб, тавба бер чиндан.
Махтумқули, ошнолиқ бер ишқ ила,
Сийнамга сир била, кўзга ашк ила,
Аъмолим англасам, қолдим мушкила,
Жойим йўқ, айрилиб борорга Сендан.

Озодий Билан Айтишув

(Ота-ўғил мусоҳабати)
Озодий:
- Шайтоннинг қайси ўғлидир,
Одам Ато билан тушди?
Ҳақнинг Расули – Пайғамбар
Хайбарда қанча урушди?
Махтумқули:
- Шайтоннинг Ханнос ўғлидир,
Одам Ато билан тушди.
Хайбар тоғинда Пайғамбар
Чун етти ойлаб урушди.
- Ҳозир эгаси Дулдулнинг,
Билармисен, кимдир, билинг?
Қайси кун Қобил Ҳобилнинг,
Ўлдириб, қонини ичди?
- Ҳозир эгаси Дулдулнинг,
Малак фариштадир, билинг.
Шанба кун Қобил Ҳобилнинг,
Ўлдириб, қонини ичди.
- Недир, қалқиб, ҳаво учди,
Нимасиндан ерга тушди?
Неча кунда Нуҳнинг кишти
Жунуд тоғига етишди?
- Дарё қалқиб, ҳаво учди,
Кўпигиндан ерга тушди,
Етмиш кунда Нуҳнинг кишти
Жудий тоғига етишди.
- Рум шаҳрининг сардори
Қайда солдирмиш гулзори?
Қайси қалъанинг девори
Муҳаммад-ла меърож ошди?
- Шаддод Румнинг сардори,
Шомда солдирмиш гулзори,
Муқаддас шаҳар девори
Муҳаммад-ла меърож ошди.
- Озодий айтадир; етмиш
Недир, бу дунёни тутмиш?
Қайси Пайғамбардир йитмиш,
Қайда қардошина тушди?
- Махтумқули айтар; етмиш
Иқлимдир, дунёни тутмиш,
Юсуф Пайғамбардир йитмиш,
Мисрда қардоша тушди.

Масжид Ичра Билол Бор

Саҳар турди Пайғамбар,
Масжид ичра Билол бор,
Чиқди Билол ичкаридан,
Кўрди икки халал бор.
Довуд қўлинда пўлат,
Юмшаб-қотар, не ҳолат,
Ул етмиш икки миллат,
Юзда ўн тўрт далол бор.
Чоранг йўқ, бетобдирсан,
Тонгла не жавоб дерсан,
Не учун ҳаром ерсан? -
Ҳақ бергани ҳалол бор.
Етти дарвиш – аҳли ҳол,
Исфандиёр, Рустам, Зол,
Қирқ ошиқ бор, қирқ абдол,
Ҳар бошда бир хаёл бор.
Махтумқулининг банди
Даштдир, эшит бу панди,
Барча ишнинг сарбанди -
Яратган Зул-жалол бор.

Турди Шоир Билан Махтумқули Айтишуви

Турди шоир:
- Биздан салом Махтумқули устода,
Отамиз Одамнинг тўнин ким бичди?
Туманли бошингга қурбон бўлайин,
Тақдирдур, бас, ҳийла майин ким ичди?
Махтумқули:
- Биздан жавоб бўлсин Турди шоирга,
Жаброил келтирди, ризвонлар бичди.
Қудрат билан, ул шайтоннинг шарбатин
Одам Ато, Ҳавво Онамиз ичди.
- Оламнинг теграси не рангли тоғдир?
Ул не қушдир, доим анда тузоқдир?
Ошиқлар севгувчи бу не булоқдир,
Ҳафтайил абвобин бориб, ким очди?
- Қоф тоғи забаржад, ранг-баранг тоғдир,
Қақнус бир қуш, доим унда тузоқдир,
Муқосот дейдилар, ажаб булоқдир,
Ҳафтайил абвобин ошиқлар очди.
- Таъламун тоғида кимлар кездилар,
Мўъмин мунда, Барот унда ёздилар,
Шомихотда Буроқ оти туздилар,
Неча йилда ердан кўкка етишди?
- Таъламун тоғинда зоҳид кездилар,
Мўъмин мунда, Барот унда ёздилар,
Шамихотда Буроқ оти туздилар,
Ҳар қирқ йилда Зуҳро кўкка етишди.
- Тангрининг жаҳонда, бил, тоғи неча,
Беҳиштда Тубонинг бутоғи неча,
Юзининг машқининг вароғи неча,
Беҳиштнинг калити, айт, кимга тушди?
- Етти иқлим бордир, еттидир тоғи,
Етмиш мингдир ул Тубонинг бутоғи,
"Ла илаҳа" бўлар машқин вароғи,
Беҳишт калити Расулуллоҳга тушди.
- Бил, қайда яратди саккиз жаннати,
Неча биноси бор, неча гумбади,
Неча ариғи бор, нимадир оти,
"Тойрон абобил"лар кимга қовушди?
- Осмонда яратди саккиз жаннати,
Олти минг бинодир, бирдир гумбади,
Ичинда тўрт ариқ, Мусаввар оти,
"Абобил" "Асҳобил" билан қовушди.
- Бил, қайда яратди Сақар дўзахи,
Неча қудуғи бор, неча булоғи,
Ичинда бир илон, недир сўроғи,
Қудрат билан ул мор кимга дўлашди?
- Етти қат ердадир Сақар дўзахи,
"Вайл"дир қудуғи, "Сижжийн" булоғи,
Қарич илон, ғийбатчидир сўроғи,
Ёлғончи, зинокор, ўғри дўлашди.
- Турди шоир айтар: Йўллар узоқдир,
Мен билмайман, фоний кимга тузоқдир,
Шарҳини билмасанг, жойинг дўзахдир,
Тўқсон тўққиз минг эр қайда қовушди?
- Махтумқули, ишқ майдони узоқдир,
Фоний дунё мўъминларга тузоқдир,
Аллоҳ билар, кимнинг жойи дўзахдир,
Тўқсон тўққиз минг эр Сурда қовушди.

Махтумқули Билан Зунубий Айтишуви

Махтумқули:
- Ул не гавҳар, бўлсин анинг баёни,
Ё муаллим, бизга шундан хабар бер!
Не сандиқдир анинг манзил-макони,
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
Зунубий:
- Иймон гавҳар, шулдир анинг баёни,
Устод десанг, биздан хабар шундайдир.
Кўнгил сандиғидир манзил-макони,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Не товусдир, анинг бўлсин баёни,
Қайси манзил эрди анинг макони,
Ул не устод эрур, недир дўкони,
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Расул нури – товус, бўлди баёни,
Шажаратул-яқийн эрди макони.
Қодир Аллоҳ – устод, қудрат – дўкони,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Неча айём ўшал манзилда бўлди?
Фаҳм айлабон сўзла, неча иш қилди?
Беш вақт намоз асли не бешдан келди?
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Етмиш минг йил ўшал манзилда қолди,
"Миръот ал-Ҳайга" ул бир назар солди,
Ўз суратин кўриб, беш сажда қилди,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Неча маъбуд бир Маъбуддан босилди?
Қайси исбот бўлди, қайси "Ло" бўлди?
Ислом дини недан қувватли келди?
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- "Ла илаҳа иллаллоҳ" деб битилди,
Уч юз олтмишта бут Каъбада ўлди.
Ислом дини сўнгра қувватли келди,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Ул не дарё, кирган чиқмагай зинҳор?
Не манзардир, Ҳақнинг назар-нури бор?
Фаҳми шумор ила қилиб ихтиёр,
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Онт – бир дарё, кирса чиқмас ҳар банда,
Назаргоҳ бор ҳар мўъминнинг кўнглида,
Уч юз олтмиш назар айлар Ҳақ кунда,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Ул не боғдир, анда мева топилмас?
Не булутдир, анинг борони бўлмас?
Не зулматдир, қамар шуъласин солмас?
Устод бўлсанг, шундан бизга хабар бер!
- Амалсиз олимлар – боғдир самарсиз,
ЁҚмас булут – осийлардир хабарсиз,
Куффор аҳли бир зулматдир, қамарсиз,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Не ердан қилди Ҳақ Одамнинг бошин?
Не манзил хокиндан айлади тишин?
Не ердан айлади бу кўнгил хушин?
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Байтул Муқаддасдан қилди бошини,
Кавсар тупроғидан қилди тишини,
Фирдавснинг хокидан – кўнгил хушини,
Бизни устод билсанг, хабар шундадир.
- Оёқларни бир-бир аён айлагил,
Суякларни бир-бир баён айлагил,
Чашми не ердандир, баёнин дегил,
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Оёқларин Ҳиндистондан айлади,
Суякларин Доғистондан айлади,
Чашмин Ҳавзи ул бўстондан айлади,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Муборак жамоли, айт, недан бўлди?
Қўлларининг хокин не ердан олди?
Баён айла, тилин не ердан қилди?
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Жаннат тупроғидан қилди жамолин,
Ўнг қўлин Каъбадан, Форсдан чап қўлин,
Тоиф тупроғидан ул ширин тилин,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Не хуққадир, не баррадир жиҳори?
Не булбулдир, не аждардир, не бўри?
Не чўпондир, боқар лайлу наҳори?
Устод бўлсанг, бизга шундан хабар бер!
- Кўнгил ҳуққасинда барра иймондир,
Нафсинг аждарҳодир, бўри шайтондир,
Тоъатинг булбулдир, ақлинг чўпондир,
Бизни устод билсанг, хабар шундайдир.
- Не қуёшдир, ҳисобини қилайлик?
Неча йилдир кўздан ниҳон, билайлик?
Нечук сирдир, сиздан хабар олайлик?
Махтумқули айтар: шундан хабар бер!
- Расул – қуёш, ҳисобини тутайлик,
Минг икки юз ўн бир йил деб битайлик,
Ажал – кўприк, кел, дийдорга ўтайлик,
Зунубий дер: биздан хабар шундайдир.

Охират Йўлдошинг –Иймон, Дедилар

Ётиб эрдим ғамда, келди эранлар,
Тургил, ҳо, ўрнингдан, уйғон! – дедилар,
Кўзим очиб, кўрдим жумла жаҳонни,
Шул тургани Шоҳимардон, дедилар.
Эранлар жам бўлиб, бозор этдилар,
Мунофиқлар туриб, ҳазар этдилар,
Али бобом бизга назар этдилар,
Бир коса май бериб, ичгин, дедилар.
Уйғониб ғафлатдан, очдим кўзимни,
Эранлар пойига сурдим юзимни,
Ўқитдилар, ҳақ сўзладим сўзимни,
Саксон минг каломи баён, дедилар.
Эранлар жам бўлиб, бундан кўчдилар,
Сирот кўпригидан бир-бир кечдилар,
Ул Ҳавзи Кавсардан шароб ичдилар,
Ичган шаҳбозларни султон, дедилар.
Махтумқули, сўзла бу ширин тилда,
Умидим кўпдурур шул турган йўлда,
Беш вақт намозингни ўқи ҳар кунда,
Охират йўлдошинг – иймон, дедилар.

Расул Сўзи Бир-Бир Келди, Ёронлар!

Замон охир бўлди, алҳазар айланг,
Расул сўзи бир-бир келди, ёронлар.
Қолмади адолат беку хонларда,
Юртда зулму ситам тўлди, ёронлар.
Олимлар илмига амал этмади,
Қуръон ўқиб, маъносига етмади,
Элга айтиб, ўзи бирин тутмади,
Элдан пинҳон гуноҳ қилди, ёронлар.
Қозилар ҳукмини риё айлади,
Ришват олиб, юзин қаро айлади,
Ўзининг жонига бало айлади -
Гўрга илон-чаён тўлди, ёронлар.
Бир неча гумроҳлар иймон айтдилар,
Иймонини қўй-қўзига сотдилар,
Бўйни йўғонларни мурид тутдилар,
Ёлғон сўз иймонин олди, ёронлар.
Бир неча кофирлар тарози тортар,
Нафсининг изинда ит каби йўртар,
Ортиқ айлаб, ўтга жонларин отар,
"Вайл" деган чоҳда қолди, ёронлар.
"Вайл" деган бу чоҳ дўзах остинда,
Наъра тортар тарозибон қастинда,
Очилар эшиги дўзах устинда,
Тарозибон ҳолин билди, ёронлар.
Бечорадир судхўр, бир неча аҳмақ,
Ул иш билан бўлар кофири мутлақ,
Гўриндан ўт чиқар, нечоғли бу ҳақ,
Судхўр замонаси келди, ёронлар.
Тавба қил, Фироғий, охирзамондир,
Бу ишлар ҳар кимда бўлса, ёмондир,
Иймонли қул икки дунё омондир,
Гул очилиб, чаман сўлди, ёронлар.

Тангри Севган Муҳаммаднинг Уммати

Тангри севган Муҳаммаднинг уммати:
"Бисмиллоҳ" деб аввал Ҳақни ёр чекар.
Беиймонлар ҳаргиз кўрмас жаннатни,
Дўзах ичра кўп азоблар бор, чекар.
Ғам чекиб, охират уйин тузганлар,
Ҳақақатни, шариатни туз тутар,
Жафо чекиб, Ҳақ йўлинда кезганлар,
Саҳар туриб, тоатларин ир чекар.
Одам ўғли, қиёмат кун бўлганда,
Мўъминнинг гуноҳи қолмас танинда,
Пулсирот устинда, хайҳот кунинда,
Сўфийларни кароматли Пир чекар.
Тар очилган тоза гуллар сўлганда,
Азроил одамнинг жонин олганда,
Қиёмат охири маҳшар бўлганда,
Судхўрларни, ғийбатчини нор чекар.
Сафаркашлар йироқ йўлдан қайтганда,
Оғир юкли шутурлари ҳайронда,
Лоғар чўкиб, юки қолса майдонда,
Музламасдан, қатордаги нор чекар.
Майдон ичра бориб саваш қурилса,
Тоблантириб, араб отлар сурилса,
Бир бўз йигит қолиб, бўйни бурилса,
Унинг орин от юракли шер чекар.
Кимлар кезар Биру Борга ёлбориб,
Кимлар кезар ҳақақатда йўл юриб,
Бир бечора кўрса – турган термулиб,
Унинг ишин бир ҳақиқий эр чекар.
Махтумқули, ишинг тушса мард билан,
Номард ботир бўлмас, жадал-шарт билан,
Дуч келганда ҳамроҳ бўлсанг гург билан,
Ҳарчанд бўлса, от устинда ор чекар.

Дод Этиб, Сирдошинг Қолар

Ғофил одам, кетар бўлсанг,
Карамли йўлдошинг қолар.
Жаллод келиб жон олганда,
ЙиҚлашиб қардошинг қолар.
Танда меҳмон – азиз жонинг,
Қозонгил нури иймонинг,
Суфра ёйиб, тўккил нонинг,
Бу дунёда ошинг қолар.
Жаллод ханжарин солганда,
Азроил жонинг олганда,
Икки сўроқчи келганда,
Бошда ақлу ҳушинг қолар.
Бу дунёни тутма қизғин,
Йўлдан чиқиб, бўлма озғон,
Бевафодир, умид узгин,
Хок қувонар, лошинг қолар.
Номаҳрам кўрган кўзларинг,
Шул Ғийбат қилган сўзларинг,
Бўзлашар ўғил-қизларинг,
Гўрга кириб, гўшинг қолар.
Борсанг иймонингни олиб,
Ул беш газ бўзга ўралиб,
Қора тупроққа беланиб,
Замин ичра бошинг қолар.
Ажал келди, навбат етди,
Ким ҳам бу дунёни тутди,
Махтумқули, умринг ўтди,
Дод этиб, сирдошинг қолар.

Чин Эрлар Иблиснинг Йўлига Кетмас

Кел, кўнгил, бошингни чиқар тумандан,
Якка қолдинг ғам уйингда дард билан.
Номард билан узоқ йўлга кетмагил,
Бош қўшавер бир таваккул мард билан.
Чин эрлар иблиснинг йўлига кетмас,
Мунофиқлар Ҳақнинг амрини тутмас,
Иймон билан шайтон бир уйда ётмас,
Нечук мадор топар, қўйлар гург билан!
Жон шаҳринда ажал қушлари яйрар,
Кўнглимнинг дарёси мавж уриб қайнар,
Гавдор ўғли, тўнғиз билан ит ўйнар,
Бек боласи шатранж ўйнар нард билан.
Чин ошиқлар бўлмас тилда зиёни,
Буни билгил, иқрор сақлар иймонни,
Яқин келса, охирзамон айёми,
Даъво ортар, онт ичарлар шарт билан.
Фироғий дер: етти иқлим чўл қолар,
На хон қолар, на бек қолар, қул қолар,
На тоғ қолар, на туз қолар, эл қолар,
Дажжол чиқар, тарсо, жуҳуд, курд билан.

Раббим Жалил

Ўн сакиз минг олам аҳлин бор эдан Раббим Жалил,
Қайтариб даргоҳига ҳам зор эдан Раббим Жалил,
Қудрати-ла Арш уйин даввор эдан Раббим Жалил,
Ҳайбати-ла фарш уйин ҳамвор эдан Раббим Жалил,
Амр этибон, байзани анвор эдан, Раббим Жалил.
Айри савдога солибон, ройини ҳар банданинг,
Хуш ажаб сарришта бирла мурданинг ҳам зинданинг,
Бешалар ичра ул арслон, йиртқичу дарранданинг,
Ер юзинда ҳар наки бор, мўру мор – жунбанданинг,
Ризқини тақсим этиб, тайёр эдан Раббим Жалил.
Неча Пайғамбарга Сен қилдинг атойи давлати,
Имтиҳон айлаб неча қулларга дарду меҳнати,
Лутф этибон бергач ул Мусога фатҳу нусрати,
Динга даъват айлагач, Фиръавн ортиб ширкати,
Бу жаҳонда барчани хор-зор этан Раббим Жалил.
Кимни султон айламиш, кимнинг танида жони йўқ,
Ким эса ишрат билан, кимни емоққа нони йўқ,
Кимлари Қорун каби йиғмиш, хайр-эҳсони йўқ,
Ўам бу дунё, ҳам у дунё кимларинг армони йўқ,
Кимларинг ўрнин азобун-нор эдан Раббим Жалил.
Эй Худо, Махтумқулига лутфу эҳсон айлагил,
Барча уммат журмини афвингда яксон айлагил,
Мақсуди дунёю охирни Сен осон айлагил,
Кашф этиб илми ладунни, аҳли ирфон айлагил,
Бехабарларга сирин ошкор эдан Раббим Жалил.

Барчанинг Бошига Етар Бу Дунё

Хуш қол энди, ёру дўстлар, ёронлар,
Ишонма, ҳаммадан ўтар бу дунё.
Чора топмадилар ўтган валийлар,
Барчанинг бошига етар бу дунё.
Бировни шоҳ этар, берар кўп ривож,
Бир нечалар йиғлар, бир пулга муҳтож,
Кимлар чора топмас, ўтар ноилож,
Ҳар кимга юз алам тутар бу дунё.
Назар қилса, пора этар тошларни,
Бир нечага оғу этар ошларни,
Бир нечалар олиб азиз бошларни,
Бир ёт ўлкаларга кетар, бу дунё.
Нуриндан яратди Ийсони Жаббор,
Эрк Ўзингда, ҳар на қилсанг, Биру Бор,
Бир Ғарибман, Сендан ўзга кимим бор,
Мени кўп қимматга солар бу дунё.
Ҳазрати Одамни айладинг ҳайрон,
Ўавво жудо тушди, кўзлари гирён,
Худога роз айтди ҳазрати Луқмон:
«Номардга этмасин дучор бу дунё!»
Қани ул Искандар, қани Сулаймон,
Охиринда бўлди жойи гўристон,
Қани Суҳроб, Барзу, Рустами достон,
Биридан қолдирмас асар, бу дунё.
Махтумқули, кўнглингда юз кулфат бор,
Қазонинг дамига бўлдик гирифтор,
Яратган, хор этма, бўлгил хабардор,
Йўқса, ишим армон этар бу дунё.

Ҳеч Ким Билан Йўлга Кетмадинг, Дунё!

Бир айбинг бор, айтай сенинг юзингга,
Ҳеч ким билан йўлга кетмадинг, дунё!
Олдин келганларга муҳаббат этдинг,
Сўнгги келганларга этмадинг, дунё!
Сўзла энди, кимни барқарор этдинг,
Неча кадхудони хору зор этдинг,
Сулаймон тахтини тору мор этдинг,
Юсуфни қул қилиб, сотдирдинг, дунё!
Найладинг султонни, ўлдирдинг хонни,
Шоҳи Кайковусни, Рустаму Золни,
Девларга ҳукм этган Сулаймон қани? -
Улар билан бирга кетмадинг, дунё!
Йигит керак, майдон ичра тик бўлар,
Йигитга ўқ билан ёйлар отилар,
Бобо Умар кетди, қайда қутулар,
Уни қува-қува сен тутдинг, дунё!
Махтумқули, Сендан қўрқар юрагим,
Ҳақ ёнинда қабул бўлсин тилагим,
Ҳасан, Ҳусайн, Аршу Курси керагим,
Карбалода шаҳид сен этдинг, дунё!

Бир Замон Хуш Бўлиб, Ғанимат Юринг

Бир замон хуш бўлиб, ғанимат юринг,
Дунёнинг вафоси бўлмас, ёронлар.
Қутулган йўқ ажал чангидан, кўринг,
Жонли Зотдан жон қутулмас, ёронлар.
Дунё аввал-азал маккор, қаллобдир,
Чархи чамбар бозингари каззобдир,
Дунё бир дарёдир, одам ҳубобдир,
Ҳубоб сувда боқий қолмас, ёронлар.
Мушкул сафар бўлар ўлим сафари,
Ваҳими кўп бўлар, кўпдир хатари,
Қайтмасдир чопари, келмас хабари,
Бу сафарга кетган келмас, ёронлар.
Дунё ёлғончидир, ҳирсу ҳавасдир,
Ёлғончига бел боғламоқ абасдир,
Ҳаромидир, ҳаромзода, нокасдир,
Бир аҳду паймонда турмас, ёронлар.
Махтумқули, дунё фонийдир, фоний,
Ўасрат манзилидир, ўлимнинг кони,
Бозоринда мато – одамнинг жони,
Ундан бошқа мато бўлмас, ёронлар.

Бу Дунёнинг Ғавғосига Бош Урма

Бу дунёнинг ғавғосига бош урма,
Ул ғавғога кирсанг, чиқа билмассан.
Малъун шайтон каби безаб, тош урма,
Сўнгра маҳкам бўлар, йиқа билмассан.
Тилингга ўргатмиш Ҳақни, санони,
Ранжитмагил ота бирла онони,
Тоғлардан, тошлардан улуғ гуноҳни,
Оғирдир гуноҳинг, чека билмассан.
Қорнингни тўйдирма ҳаром неъматдан,
Тилингни сақлагил турли ғийбатдан,
Олимларга қилма ёвуз туҳматдан,
Қорнинг ўтдан тўлар, тўка билмассан.
Дарвешларнинг бошларини хор этма,
Ўксикларни йиғлатибон зор этма,
Етимларнинг молин олиб, зўр этма,
Гуноҳни ғайрига тақа билмассан.
Ишқ дарёси жўшар – келар саходан,
Кўнглингни сақлагил ёлғон вақодан,
Ажал келар, тутар бир кун яқодан,
Соғингга, сўлингга боқа билмассан.
Яхши ният айла, яхши пеш айла,
Яхшиларнинг сўзин жонга нўш айла,
Сафар қилсанг, озиқ керак, дўш айла,
Ер остинда экин эка билмассан.
Мискин Махтумқули, ёқанг тутавер,
Хайр айлабон, ул шаробдан ютавер,
Уммат бўлсанг, Бируборга кетавер,
Расулнинг юзига боқа билмассан.

Кўринг Одамзодни, Не Хаёл Этар!

Дўстлар, бел боғламанг кўҳна дунёга,
Бу дунё бозингар, билинг, ол этар.
Ўзингни ташлаюр дарё тубига,
Олар жонинг, сўзлар тилинг лол этар.
Хуш сўзлагил, бир мусофир дуч келса,
Хурсанд бўлар, ғариб кўнгли бўш келса,
Мард йигитга ёмон хотин дуч келса,
Йигит ёшда соч-соғолин чол этар.
Камоллик сўзиндан жон бўлар тоза,
Беғамларнинг шакли ўхшар тўнғизга,
Бу дунё айланмиш бир чирик хасга,
Кўринг одамзодни, не хаёл этар!
Йигит бор – қарасанг, чўлнинг ҳайвони,
Йигит бор – қарасанг, жоннинг дармони,
Мардлардан дунёга келган кайвони,
Ўзи йил-кун хизматингда йўл этар.
Бир писанд иш чиқмас ундан ҳеч сўзда,
Яқину ётини билар бир кўзда,
Икки хасм шайтон солса ангизда,
Аро тушса, заҳар оғзин бол этар.
Махтумқули айтар: дунёнинг иши,
Сўзнинг маъносига етмас ҳар киши,
Ҳар кишининг ўлса туққан қардоши,
Фалак унинг алиф қаддин дол этар.

Одам Ҳаввосидан Айрилмадими?!.

Нуриндан яратди икки азизни,
Буғдой еб, Беҳиштдан айрилмадими?
Уч юз йил ахтариб, саргардон бўлиб,
Одам Ҳаввосидан айрилмадими?
Одам Ато ҳаж айлади бош билан,
Юзин ювди кўздан оққан ёш билан,
Қобил урди ул Ҳобилни тош билан,
Ини оғосидан айрилмадими?
Во-вайло, ер юзи куфрда бўлди,
Нуҳнинг азоб суви жаҳонга тўлди,
Мусулмон бўлганлар кемага минди,
Нуҳ ҳам ўз ўғлидан айрилмадими?
Пайғамбар, подишоҳ, халифа бўлиб,
Қўлига муҳр олиб, насиҳат қилиб,
Бир куни кўнглига манманлик келиб,
Довуд қирқ ўғлидан айрилмадими?
Довуд ўтди, фарзандига ер қолди,
Худойимдан унга бир узук келди,
Нурдан бўлган ул узукни дев олди,
Сулаймон тахтидан айрилмадими?
Ҳақнинг Ўзи билан сўзлашган Мусо,
Ул вақтда йўқ эди унингдек расо,
Биби Марям ўғли – ҳазрати Ийсо,
Қочиб, кофирлардан айрилмадими?
Иброҳим Пайғамбар дунёга келди,
Орзу-армон билан Ҳожарни олди,
Кўп ўт ёқиб, Намруд ул ўтга солди,
Намруд ўз қизидан айрилмадими?
Яъқуб йиғлаб, ожиз бўлди кўзидан,
Ҳеч фойда топмади айтган сўзидан,
Орзули ёридан, гулдек юзидан -
Юсуф Зулайходан айрилмадими?
Чаҳорёр ёш тўкиб, ул Пайғамбардан,
Шайхлар муридидан, шоҳлар навкардан,
Тўти ҳамроҳидан, занбур шакардан,
Булбул гулистондан айрилмадими?
Махтумқули, таълим олгил устоддан,
Бу дунёда ҳар ким кечар бир отдан,
Лайли Мажнунидан, Ширин Фарҳоддан,
Вомиқ Узросидан айрилмадими?

Сендан Аввал Келиб, Кўп Жон Кечибдир

Нодон кўнглим, ўлим учун ғам ема,
Сендан аввал келиб, кўп жон кечибдир.
Ёлғон дунё поён берибдир кимга,
Қанча яхши, қанча ёмон кечибдир.
Қани Одам Ато, Ҳавво оноси,
Қани дин бобомиз – Халилуллоҳси,
Қани Мусо Калим, мўъжиз асоси
Гоҳи кўприк, гоҳи илон кечибдир.
Искандар, Сулаймон шаҳаншоҳ бўлди,
Хизматинда дев-парилар йиғилди,
Не ғулғула ҳам девонлар қурилди,
Қанча шоҳу соҳибқирон кечибдир.
Ийсо кечди, дамдан жон кириб мурда,
Агар очса Юсуф юзиндан парда,
Кўрган беҳуш бўлиб ётар шул ерда,
Шундай ҳусни моҳитобон кечибдир.
Онҳазрат – ҳақ Расул Меърожга ошди,
Осмонлар дар-бадар эшигин очди,
"Қоба қавсайн" бориб, Ҳаққа қовушди,
Шул сарвари икки жаҳон кечибдир.
Абу Бакр кечди риёзат билан,
Умар подшоҳ бўлди адолат билан,
Усмон кечди Қуръон тиловат билан,
Дин қиличин чалиб, Арслон кечибдир.
Ҳасан, Ҳусайн – диннинг анвори, моҳи,
Қани Фотима Заҳро, ҳурларнинг шоҳи,
Қудрат билан ёққан нури илоҳий,
Шундай мўъжизалар чандон кечибдир.
Кўринг, не жононлар ишққа етишди,
Умрин зое қилиб, хорлик топишди,
Оҳ уриб, айрилиқ дардиндан кечди,
Термула-термула, гирён кечибдир.
Не гўзаллар кечди, ҳусни ҳур олий,
Гўё ўн тўрт кунлик ойдир мисоли,
Не ошиқлар ўтди – афтода ҳоли,
Уларнинг ишқида ҳайрон кечибдир.
Не ўлкалар қолди вайрон бўлишиб,
Элу халқи зер-забарон бўлишиб,
Бойқушлар сайрашиб, итлар ҳуришиб,
На шерлар қолибдир, жайрон кечибдир.
Қани ҳийла билан моллар йиққанлар,
Қани уйлар тўла сийм билан зарлар,
Қани сандиқ, ҳуққа, лаълу гавҳарлар,
Барин солиб, ошкор, ниҳон кечибдир.
Не яхшилар кечиб, суҳбатлар тутди,
Не давронлар келиб, хуш бўлиб ўтди,
Умринг ўтди, ёшинг етди, ҳол кетди,
Махтумқули, сендан даврон кечибдир.

Саҳар Вақти Ётманг, Тилак Чоғидир

Саҳар вақти ётманг, тилак чоҚидир,
Умр елдек келиб-кечар, ёронлар,
Ажал-соғий юрар, қўлинда жоми,
Ул майдан халойиқ ичар, ёронлар.
Умр келиб-кечар, беш кун даврондир,
Беш вақт намоз Ҳақдан бизга фармондир,
Жон қуши бу танда беш кун меҳмондир,
Парвоз этиб, бир кун учар, ёронлар.
Одамнинг аслини сўрсангиз, лойдир,
Юз минг йил яшасанг, бир куни войдир,
Бу дунё, билсангиз, кўҳна саройдир,
Халойиқ карвондир, кўчар, ёронлар.
Доимо Ҳақ ёди бўлсин сўроғинг,
Сафар қилмоқ керак, тутгил яроғинг,
Бу дунёда қанча ёнса чироғинг,
Ажал ели тегиб, ўчар, ёронлар.
Бу дунё, билсангиз, ҳою ҳавасдир,
Ўларсиз, оқибат барча абасдир,
Бу дунё мўъминга зиндон-қафасдир,
Қаро ер барчани қучар, ёронлар.
Сен ўлгандан кейин қолган зурёдлар,
Ўғил-қизинг, барча қилар "Ҳайҳот!"лар,
Кафанинг бўйингга бичар ҳаётлар,
Охират уйини очар, ёронлар.
Махтумқули, таҳқиқ, билгил ўларни,
Чунки кўрган йўқдир ўлмай қоларни,
Тангрининг ҳақиқат севар қуллари
Дунёни кўрганда, қочар, ёронлар.

Қаро Ер Барчани Ютиб Борадир

Дўстлар, бу дунёга йўқдир эътибор,
Кимдир келиб, кимдир кетиб борадир,
Хуш кечар кимлардир, кимлар хору зор,
Қаро ер барчани ютиб борадир.
Кимлардир қаридир, кимлардир ёшдир,
Кимлардир тавонгар, кимлар Ҳаллождир,
Маҳшарга боргувчи бир улуғ кўчдир,
Ортимиздан ажал етиб борадир.
Фалак бир баққолдир, дунё – бир бозор,
Кимдир яхши йўлда, кимлардир озар,
Кимлардир Аллоҳдан қилмаслар ҳазар,
Кимдир Ҳақ буйруғин тутиб борадир.
Кимлардир бахшидир, кимлар муллодир,
Кимларнинг тилинда исми Аллоҳдир,
Барчасиндан Аллоҳ зикри авлодир,
Кимдир шайтон сўзин битиб борадир.
Махтумқули, умид этмоқ Худодан,
Ёлбормоқ гадодан, мурувват – Шоҳдан,
Наф йўқдир сенга ҳеч мосиваллоҳдан,
Кимдир уйғоқ, кимдир ётиб борадир.

Қаро Ер Барчани Ютиб Борадир

Дўстлар, бу дунёга йўқдир эътибор,
Кимдир келиб, кимдир кетиб борадир,
Хуш кечар кимлардир, кимлар хору зор,
Қаро ер барчани ютиб борадир.
Кимлардир қаридир, кимлардир ёшдир,
Кимлардир тавонгар, кимлар Ҳаллождир,
Маҳшарга боргувчи бир улуғ кўчдир,
Ортимиздан ажал етиб борадир.
Фалак бир баққолдир, дунё – бир бозор,
Кимдир яхши йўлда, кимлардир озар,
Кимлардир Аллоҳдан қилмаслар ҳазар,
Кимдир Ҳақ буйруғин тутиб борадир.
Кимлардир бахшидир, кимлар муллодир,
Кимларнинг тилинда исми Аллоҳдир,
Барчасиндан Аллоҳ зикри авлодир,
Кимдир шайтон сўзин битиб борадир.
Махтумқули, умид этмоқ Худодан,
Ёлбормоқ гадодан, мурувват – Шоҳдан,
Наф йўқдир сенга ҳеч мосиваллоҳдан,
Кимдир уйғоқ, кимдир ётиб борадир.

Оғалар, Буроқнинг Васфин Сўзлайин

Оғалар, Буроқнинг васфин сўзлайин,
Араб тилин сўзлар ўзи Буроқнинг.
Бўйни узун, кўкси ясси, ранги оқ,
Одамзодга ўхшар юзи Буроқнинг.
Оламга равшандир пешона оқи,
Йўғондир бўйни-ю, юпқа дудоғи,
Яшил забаржаддир икки қулоғи,
Мисли тонг юлдузи кўзи Буроқнинг.
Йилдиримдек бўлар қанот қоқиши,
Сигир сифатлидир қуйруқ чиқиши,
Орқаси текисдир, бўлмас ўхшаши,
Тушиши, чиқиши, тузи Буроқнинг.
Ўт емас, раҳматдан тўладир ичи,
Қизил ёқутдандир манглайин сочи,
Эшакдан каттадир, хачирдан кичи,
Юрганда билинмас изи Буроқнинг.
Махтумқули айтар: Алҳамдулиллоҳ!
Давлат боқийсини Ўзинг бер, Аллоҳ,
Уни минган Аҳмад ибни Абдуллоҳ,
Келди забонимга сўзи Буроқнинг.

Дедим: "Фалак, Савол Бор!.."

Дедим: "Фалак, савол бор!". Деди: "Адолат биздан!".
Дедим: "Дунё кенг бўлар". Деди: "Хабар йўқ сиздан".
Дедим: "Ул не тўн эрур?". Деди: "Кафандир биздан".
Дедим: "Танда ярам бор". Деди: "Гизлаб юр кўздан".
Дедим: "Ишққа девона". Деди: "Юз тут фармона".
Дедимки: "Не фармондир?". Деди: "Келди Табриздан".
Дедим: "Не чарх айланар?". Деди: "Дунё элидир".
Дедим: "Одам не кулмас?". Деди: "Жонли ўлидир".
Дедим: "Ул не қайрилмас?". Деди: "Ислом йўлидир".
Дедим: "Олдим фармона". Деди: "Юз тут Қуръона".
Дедим: "Ул не эшиксиз?". Деди: "Қабр хилидир".
Дедим: "Расул йўли не?". Деди: "Чиқма ул издан»".
Дедим: "Ул не шаҳардир?". Дедики: "Ёлғон жаҳон".
Дедим: "Кимлар шоҳ эрур?". Деди: "Қуруқ жасад, жон".
Дедим: "Ул ким, йиғлайдир?". Деди: "Улуғ Сулаймон".
Дедим: "Ҳақ не истайдир?". Деди: "Боғда гул-райҳон".
Дедим: "Боғбон йиғлайдир". Деди: "Бағрин доғлайдир".
Дедимки: "Илож айла!". Деди: "Луқмон азиздан".
Дедим: "Бир гўзал кўрдим". Деди: "Моҳитобондир".
Дедим: "Кимдир жон бермас?". Деди: "Бир Ҳақ омондир".
Дедим: "Ким сурар жаҳон?". Деди: "Шоҳ ҳукми равон".
Дедим: "Фарзанд ўладир". Деди: "Ҳаққа равондир".
Дедим: "Бизга етиргил". Деди: "Ҳақ деб ўтиргил!"
Дедим: "Кимдан ор кетди?". Деди: "Жувондан, қиздан".
Дедим: "ФироҚий исмим". Деди: "Фурқат чекарсан".
Дедим: "Қўл-оёқ тинмас". Деди: "Тоғлар чиқарсан".
Дедим: "Номард ўзадир". Деди: "Морсен, чақарсан".
Дедим: "Кетди аъмолим". Деди: "Ҳариб, чўкарсан".
Дедим: "Ҳаққа арзим бор!". Деди: "Улдир сенга ёр!"
Дедим: "Қишим кечадир". Деди: "Огоҳ бўл куздан".

Сийнамизга Ишқдан Бир Доғ Етишса...

Ё Худоё, бизга бир тавфиқ берсанг,
Сийнамизга ишқдан бир доғ етишса.
Сидқ ила тилимга тавба юборсанг,
Саҳар дийдаларим уйғоқ етишса.
Саҳар туриб, ишқинг китобин очсам,
Ўқиб-ўқиб, дурри маънолар сочсам,
Қирқлар-ла жам бўлиб, пиёла ичсам,
Кунжи майхонада аёғ етишса.
Бир муршид этагин тутсам, йиғласам,
Ишқ ўтига жону жисмим доғласам,
Сидқи дилдан Ҳаққа кўнгил боғласам,
Қиёмат зойирдан бир соғ етишса.
Яхшилар изинда юрсам давомат,
Фарзу вожиб тарк этмасам, ҳам суннат,
Эранлар йўлинда тортиб машаққат,
"Шафоат, Расул!" деб садоқ етишса.
Илми қол, илми ҳол – барин жам этсам,
Шариат йўлинга доим кўз тутсам,
Нафсу шайтон – дунё ҳирсин тарк этсам,
"Шаробан-таҳурон" булоқ етишса.
Неча йилдир юрдим ҳою ҳавасда,
Барча қилган ишим бўлди абасда,
Ғарқ бўлиб дунёга, қолдим қафасда,
Тўти каби тарки тузоқ етишса.
Қодир Эгам бу ғамлардан қутғариб,
Хатарли жойлардан омон ўткариб,
Фазли билан барча ишим биткариб,
Ҳуру ҳилмон ичра фароғ етишса.
Исрофил сур чалиб, халқлар тирилса,
Аҳли олам аросатга сурилса,
Шафоатхоҳ Расул мунодо қилса,
"Махтумқули!" дея сўроқ етишса!..

Кўч Кетар, Карвон Айланмас

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Омонатдир, жон айланмас.
Соғлиққа йўқдир эътибор,
Тут мисол, меҳмон айланмас.
Кимдир саҳар турар бирдан,
Кимдир бош кўтармас ердан,
Шайдо дилли гўзаллардан
Тиш кетар, забон айланмас.
Баланд тоғдан ҳайбат кетар,
Ерлардан барокат кетар,
Рум шаҳриндан қувват кетар,
Устода дўкон айланмас.
Азроил йўл очар бир кун,
Жон шарбатдан ичар бир кун,
Эрдан даврон кечар бир кун,
От ўлар, майдон айланмас.
Шариатдан айри қолманг,
Ҳақ ишига сусткаш бўлманг,
Одам ўғли, ғофил юрманг,
Кўч кетар, карвон айланмас.
Бенамоз, учрарсан ғамга,
Унда додинг етар кимга?
Унда зўр берсанг чилимга,
Жасадда иймон айланмас.
Махтумқули, будур иқрор,
Ҳақ йўлинда турар чин ёр,
Кимнинг изинда ўғил бор,
Кимдадир нишон айланмас.

Биздан Салом Бўлсин Ул Ўроз Хонга

(Махтумқули билан Ўроз Хон айтишуви)
Махтумқули:
- Биздан салом бўлсин ул Ўроз Хонга,
Тахт устинда ким боривож ўтирмиш?
Қирқ коса май қуйиб тиллодан жомга,
Ул ким эди, барин бошга кўтармиш?
Ўроз Хон:
- Биздан салом бўлсин устоз Фироға,
Сулаймон эр – тахтда ривож ўтирмиш.
Билқис қуйиб қирқ коса май ул жомга,
Эранлар йиғилиб, бошга кўтармиш.
- Не ошиқдир, йиғлар, кўзда ёши йўқ?
Не гавдадир, икки кифтда боши йўқ?
Ул не кўздир, киприги йўқ, қоши йўқ,
Кўзлилардан яхши нарсалар кўрмиш?
- Машраб йиғлар, кўзларинда ёши йўқ,
Ул заминдир гавдаси бор, боши йўқ,
Офтоб эрур, киприги йўқ, қоши йўқ,
Жаҳона айланар, кўп нарса кўрмиш.
- Ул не қушдир, ҳеч қанотсиз учадир?
Ул не солдир, уммонлардан кечадир?
Ул не киши, етти дарё кўчадир,
Саккизин кўзлабон, мастона бормиш?
- Жонсиз қушлар ҳеч қанотсиз учармиш,
Денгиз сузиб, уммонлардан кечармиш,
Юролмас, жони йўқ, кўр, сув ичармиш,
Бирин олса, саккиз мастона бормиш.

Тиғ Яраси Битар-Кетар

Кўнглим, паст тутгил ўзингни,
Фоний дунё ўтар-кетар.
Ҳар ким қадамин туз қўйса,
Гузардан бехатар кетар.
Билсанг, хуш гуфтор очавер,
Билмасанг, жимжит кечавер,
Сўз ярасиндан қочавер,
Тиғ яраси битар-кетар.
Асли дилда чекма жафо,
Бад аслда йўқдир вафо,
Ҳар киши бўлса бесафо,
Обрўйини тўкар-кетар.
Йўлдош бўлсанг киши билан,
Қуллуқ айлар боши билан,
Ишинг тушса ноший билан,
Тоғу тошга отар-кетар.
Махтумқули, борсанг мундан,
Хайру шарр сўрарлар сендан,
Ширин жон айрилса тандан,
Қум-тупроққа ботар-кетар.

Замона Охир Бўлганда

Кўкдан ерга файз тўкилмас,
Замона охир бўлганда.
Бир неча уруғ экилмас,
Замона охир бўлганда.
Олимлардан кетар иззат,
Шоҳлардан кетар адолат,
Зулми ортар соат-соат,
Замона охир бўлганда.
Буғдой уруғ кўкка учар,
Олимлардан илм қочар,
Жаҳондан баракот кўчар,
Замона охир бўлганда.
Одам ўғли тийра-тийра,
Бир-биридан бўлар хира,
Мурид хизмат этмас пира,
Замона охир бўлганда.
Сўзинг бошга бало бўлар,
Дунёнг тўла ғалва бўлар,
Эл оғзи ҳам ола бўлар,
Замона охир бўлганда.
Ўғил ота йўлин кўзлар,
Қиз онадан аввал сўзлар,
Аждод айниб, насл тўзар,
Замона охир бўлганда.
Подшоҳдан адолат кетар,
Дарвишдан қаноат кетар,
Занондан хаёлат кетар,
Замона охир бўлганда.
Ота ўғилдан таш бўлар,
Туққан туққанга қаст бўлар,
Шошқин баччалар бош бўлар,
Замона охир бўлганда.
Махтумқули, бўл камина,
Шукр айла ўтган даминга,
Ҳаққа ихлосинг кам этма,
Замона охир бўлганда.

Дунё Ясаниб, Бошима Соя Солиб Ўтди

Дунё ясаниб, бошима соя солиб ўтди
Сўз навбатида косаи даврон тўлиб ўтди,
То мағрибу машриқ батамомин олиб ўтди,
Бир нағмачиси неча наволар чалиб ўтди,
Мажнунни кўринг, чоки гирибон бўлиб ўтди,
Лайлини кўринг, ғунчайи хандон бўлиб ўтди.
Бир нечаларинг ошига гар оғу қотилди,
Тақдири азал котибидин бўйла ёзилди,
Мансур "Анал Ҳақ" дея, кўр, дорга осилди,
Мағриб шоҳининг ул қизи Канъонга чатилди,
Юсуфни кўринг, қул дедилар, анда сотилди,
Охирда кўринг, Мисрда султон бўлиб ўтди.
Дунёи фалокат қўлидан дод ила бедод,
Сен мисли ўшал жилвагару алдар паризод,
Фиръавну Язид ўтди, суриб Намруду Шаддод,
Хусрав ўқиди неча ғазал, бир неча абёт,
Ширинни дея чекди жафо ошиқи Фарҳод,
Тоғлар юзини лола-ю райҳон қилиб ўтди.
Мен ғамзаданинг кўкка чиқиб, дуд ила оҳи,
Юз жабру жафо қилди менинг рангими оқи,
Бир нағмагари, кишвари жон бузди сипоҳи,
Шарҳига қалам ёзди мураттабки сиёҳи,
Зебо бўйига кийгизибон хилъати шоҳи,
Баъзини кўринг, бесару сомон бўлиб ўтди.
Ҳайф ўтди умр, болалигим – фасли гулистон,
Ҳай-ҳай, бу не тоъат эди, тўти шакаристон,
Нўширвони одил, Ҳотами Той, Рустами достон,
Ул парилар масканидир, бу шаҳри Шабистон,
Бас, қарилик офатидир бу қаҳри зимистон,
Ҳар кимса бир иш бирла пушаймон бўлиб ўтди.
Махтумқули, дўст тутмаки сен дуняни, ёлғон,
Ўоло куласен, тонгла қиларсен не пушаймон,
Олдингда хавотири Сирот кўприги, мезон,
Сен этма жаҳон нафсига ҳеч ақлинги ҳайрон,
Охирда ажал қўймади, кўп яшади Луқмон,
Кўп бандаларинг мулкини вайрон қилиб ўтди.

Қайғу Чекса, Йигит Киши Чол Бўлар

Одам ўғли, бу дунёда кезарсен,
Бир кун сенинг алиф қаддинг дол бўлар.
ғофил бўлма, тўғри йўлдин озарсен,
Булбул каби сайрон тилинг лол бўлар.
Охирзамон бўлса, фитналар турса,
Золимлар ёмонлик мажлисин қурса,
Подшоҳлари ришват дея дам урса,
Фақирларга кун-нафақа хор бўлар.
Яхши-ёмон иззат қилар бойларга,
Фақиру бенаво қолар войларга,
Ҳар йигитким, ғариб тушса жойларга,
Ҳасрат чекар, ҳар бир моҳи сол бўлар.
Ҳар кимса шариат йўлин билмаса,
Олимларнинг сўзин кўзга илмаса,
Қирқ ёшинда киши тавба қилмаса,
Унинг иши ҳийла, макр, ол бўлар.
Ҳар йигитким, ғариб тушса ватандан,
Хабар сўрар ҳар бир йўлдан ўтгандан,
Телмурибон ҳожат тилар етгандан,
Ўожати битмаса, қийлу қол бўлар.
Кел эй, дўстим, чекма қайғу-ғамни сен,
Оқтирмагил кўзларингдан намни сен,
Бу дунёда ғанимат бил дамни сен,
ҚайҚу чекса, йигит киши чол бўлар.
Махтумқули, насиҳатлар тузарсан,
Халойиқнинг юрак-бағрин эзарсан,
Лекин ўзинг тўғри йўлдан озарсан,
Рустам бўлган, бир кун пири Зол бўлар.

Кел, Маъруфий, Жавоб Бер

Махтумқули:
- Кел, Маъруфий, жавоб бер, ул надир, девони тўрт?
Очиқ ерда қурилган ул надир, айвони тўрт?
Ул не ёйдир, чекилар, анинг ўқ-пайкони тўрт?
Ул қай кимса ўтгандир, аҳд ила паймони тўрт?
Бер жавобин бу сўзнинг, ҳафта-ю қурбони тўрт?
Маъруфий:
- Топдим жавобин, шоир, умрингдир девони тўрт,
Очиқ ерда қурилган мажлиснинг айвони тўрт,
Иймон ўқдир, отилар, анинг ўқ-пайкони тўрт,
Шоҳимардон Алининг аҳд ила паймони тўрт,
Бир ойнинг тўрт ҳафтаси, жумъадир – қурбони тўрт.
- Чой билан нон устида қайси Пайғамбар турди?
Ул ким эди, қўйларга бўрини чўпон қилди?
Ул ким эди, гулистон – Эрам боғига кирди?
Ул ким эди, дунёда Рашид пирини кўрди?
Ул кимдирки, ўтгандир ҳам тиғ, ҳам буррони тўрт?
- Чой билан нон устида Мусо Пайғамбар турди,
Ўзи эди, қўйларга бўрини чўпон қилди,
Шери Худо гулистон – Эрам боғига кирди,
Али эди, дунёда Рашид пирини кўрди,
Шери Худо Алининг ҳам тиғ, ҳам буррони тўрт.
- Қайси малик дунёдан ўғилсиз ўтди-кетди?
Ул не нарса, бир кеча эрини ютди-кетди?
Ул ким эди, дунёсин абога сотди-кетди?
Ул ким эди, ганж-моли тупроққа ботди-кетди?
Ул не садаф, очилмиш – гавҳари ғалтони тўрт?
- Сулаймондир, дунёдан ўғилсиз ўтди-кетди,
Ул ҳимматли Ой эди, эрини ютди-кетди,
Хизр бани дунёсин абога сотди-кетди,
Қоруннинг ганжи-моли тупроққа ботди-кетди,
Садаф гавҳар очилмиш, ҳам дурру ғалтони тўрт.
- Ул ким эди, дунёда Қулзум дарёдан кечди?
Ул ким эди, Норинжда ажаб гулзора тушди?
Ул ким эди, саховат, жаннат эшигин очди?
Ул ким эди, барчага ўлим тўнини бичди?
Ул ким эрур, ўлтирар, жаннатда меҳмони тўрт?
- Ҳамза эди, дунёда Қулзум дарёдан кечди,
Ўзи эди, Норинжда турли гулзора тушди,
Шоҳи одил саховат, жаннат эшигин очди,
Сайёд ажал дунёда барчанинг тўнин бичди,
Расулуллоҳ ўлтирар, ёнида меҳмони тўрт.
- Ул не чокар, азалда хизмат этар устода?
Ул не шаҳри зинодир, бари кетар барбода?
Ул не булбул сайрайди, файзи кетар самода?
Қайси Пайғамбар эди, борди Аллоҳга дода?
Қайси Пайғамбар эди, тилинда саноси тўрт?
- Руҳул Амин – Жаброил, хизмат этар устода,
Лутнинг шаҳри зинодир, бари кетди барбода,
Ҳамроҳнинг булбулидир, файзи кетар самода,
Ул Иброҳим Пайғамбар, борди Аллоҳга дода,
Ҳаққа қилди муножот, тилинда саноси тўрт.
- Махтумқули, хабар бер, ул ким дарёга кирди,
Ҳар дам наъра чекканда, дарёни тўфон қилди?
Ул ким эди, бир назар Кўҳиморона солди?
Анинг ваҳимасига Эрон Турона келди?
Ул не қушдир, учадир осмонга, парвози тўрт?
- Маъруфий дер: Зулфиқор эрди, дарёга кирди,
Ҳар дам наъра чекканда, дарёни тўфон қилди,
Али эди, бир назар Кўҳиморона солди,
Эрон, Туронни кезиб, азми Хуросон келди,
Ул кўнгилдир, учадир осмонга, парвози тўрт.

Ташлаб Қочмали Дунёдир

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Келиб-кечмали дунёдир,
Қурби етган бўз йигитлар
Тўкиб-сочмали дунёдир.
Ҳеч ким бунда тутмас ўрин,
Соғликда тўкиб-соч барин,
Шунча йиғнаб, нетди Қорун? -
Ташлаб қочмали дунёдир.
Бу дунёнинг ғамин ерсан,
Одам ўғли, бил, ўлурсан,
Пар тўшакни қаттиқ дерсан,
Ерни қучмали дунёдир.
Зулм ёғар бошларингга,
ОҚу қотар ошларингга,
Бунда қилган ишларингга
Ўисоб кечмали дунёдир.
Махтумқули, ўқиб Қуръон,
Аллоҳдан тилагил иймон,
Ҳар йигит ўлса бенишон,
Ўрни ўчмали дунёдир.

Ҳар Кишиким, Ҳақ Зикриндан Зиндадир

Бинойи Беҳиштда ул кун хуш кезар,
Дунёда ҳамхона бўлган ғам билан.
Не халққа бирикар, не айри кезар,
Чин дарвиш халқ ичра кезар хам билан.
Кимга шақоватдан қурилса бунёд,
Олам тарбияти айламас обод,
Ҳар кимники дарди бўлса модарзод,
Афсун ўқиб, ора келмас эм билан.
Қайси қул даргоҳга холис бандадир,
Севгиси юракда, дарди жондадир,
Ҳар кишиким, Ҳақ зикриндан зиндадир,
Кўнгли тағйир топмас, бўлса жам билан.
Ҳақ дўсти камаймас кўҳна жаҳондир,
Лекин жаҳон ичра дўсти пинҳондир,
Дўст бўлганга бу икки иш нишондир:
Юрак ишқдан тўла, дийда нам билан.
Давлатинг қушини қочирма дастдан,
Яхшилик истама англамас мастдан,
Зинҳор қўл узмагил дин билган дўстдан,
Обрўйинг сақланар яхши ном билан.
Гарчи тилда дўст ҳам бўлса шонингда,
Бир ит билиб, ёғоч сақла ёнингда,
Бир кун бўлар, иллат қўяр жонингда,
Умрингда тўқнашиб кезсанг шум билан.
Фироғий мурдадир, еллар ел чекса,
Ойлар абр солса, кунлар кун чекса,
Илёс обни тўкса, Хизр эл чекса,
Зинда бўлмас, Ийсо урса дам билан.

Саҳар Вақти Ғофил Бўлманг Ёронлар!..

Саҳар вақти ғофил бўлманг, ёронлар
Даргоҳлар очилар чоғдир бу чоғлар.
Раҳматга дуч келди бул вақт эранлар,
Ҳақ нури сочилар чоғдир бу чоғлар
Осий бўлма, гуноҳингдан тина қол,
Ўзни тани, менлигингдан ина қол,
Яхши вақтдир, тавба қилиб дўна қол,
Ёзиқлар кечилар чоғдир бу чоғлар!
Ҳақ сени сақласин ҳижрон елиндан,
Адашмагил йўлчиларнинг йўлиндан,
Муҳаббат жомлари дўстнинг қўлиндан,
Ҳазир бўл, ичилар чоғдир бу чоғлар!
Минг йил кезсанг ёлғончини сурубон,
Тан тупроққа дўнар бир кун чирибон,
Йўғлик майдонида мажлис қурубон,
Менликдан кечилар чоғдир бу чоғлар!
Махтумқули, кетдинг дунё кўйина,
Жоҳилликдан кўнгил қўйдинг ўйина,
Энди оёқ босдинг ўттиз уйина,
Кўз ёши сочилар чоғдир бу чоғлар,

Ўн Сакиз Минг Оламни Бир Дамда Бор Этган Карим

Ўн сакиз минг оламни бир дамда бор этган Карим,
Етти Қуфрона фалакни барқарор этган Карим,
Бандаларга раҳматин ҳар дам нисор этган Карим,
Ул малойикларни кўкда бешумор этган Карим,
Қудратин икки жаҳонда ошкор этган Карим.
Кимлари гумроҳ қилиб, берди анга роҳи залол,
Кимлари мўмин қилиб, Ўзин танитди бемисол,
Ҳар кими бир кўя солди Ул Карими лоязол,
Нечалар тоат билан умрин ўтурди моҳу сол,
Нечаларни маъсиятда шармисор этган Карим.
Анбиёлар афзали ул Мустафо – хайрул-башар,
Ҳам малойиклар кўриб, қилди бошига тожу зар,
Ё шафиъал-музнибин! – деб ёд этарман ҳар саҳар,
Қудратидан ул Масиҳони яратди бепадар,
Ўтни Иброҳим Халилга лолазор этган Карим!
Кимлара берди Худойим айшу ишрат беҳисоб,
Кимсалар ҳасрат билан нон топмайин бағри кабоб,
Кимлара роҳат бағишлаб, кимлара берди азоб,
Дунё бир карвонсаройдир, ўтди мундан субҳу шаб,
Ҳар кима тақдиру қисмат рўзигор этган Карим.
Кимлари шоҳ айлабон, берди мурассаъ тож анга,
Кимлари фақру фанода айлади муҳтож анга,
Нечаларга берди давлат, нечалар Ҳаллож анга,
Дўст дея лутф айлади лайлатул-меърож анга,
Мустафонинг дўстларини Чор ёр этган Карим!
Аввало икки жаҳонни бор эдан қодир Худо,
Неча қуллар Ҳақ йўлинда айлади жонин фидо,
Нечалар фисқу фасодда қилдилар умрин адо,
Дунёга келган кетар, бойу фақир, шоҳу гадо,
Барча қулни шум ўлим қўлинда зор этган Карим.
Мақсудинг, Махтумқули, сен Ҳақ таолодан тила,
ғофил ўлма, кеча-кундуз бўл Худо зикри била,
Биздек осий қуллара шояд Худо раҳмат қила,
Умрингни зое кечирма, ҳосилинг берма ела,
Барчаларнинг жойини охир мазор этган Карим!..

Жаҳон Бўлди Мунаввар

Чиқди мағриб тарафдан,
Ул меҳрибоним келди,
Юз ишваю ноз билан,
Жони жаҳоним келди.
Мен Ёрнинг сарнигуни,
Боғлабон бу ойинни,
Тўкди жигардан хунни,
Шоҳу султоним келди.
Оламга шоҳипарвар,
Бўлди умматга сарвар,
Жаҳон бўлди мунаввар,
Дурри ғалтоним келди.
Қомати сарву тубо,
Қадди, ўзи Мунтаҳо,
Важҳи-рўйи – "Ваз-зуҳо",
Сарви равоним келди.
Ниқобин юзга солган,
Юз кўрсатиб, жон олган,
Ҳамма орзулаб, ёнган,
Оҳу фиғоним келди.
Малак фармона боққан,
Сидрати саҳро чиққан,
Оҳ урса, Аршни ёққан,
Соҳибқироним келди.
Махтумқули, бенаво,
Кўзлама санад сиво,
Умматим! – деб доимо,
Ҳазрат Эшоним келди.

Баҳоуддин Отли Девона Келди

Бир кеча ётардим, саҳар вақтинда,
Баҳоуддин отли девона келди,
Асосин суяниб, келмиш Бухордан,
Ҳақ ишқинда масту мастона келди.
Бир неча ул ёру, ёрон турдилар,
Мажлислар тузилди, ҳалқа қурдилар,
Наъралар чекдилар, самоъ урдилар,
Садолар тузилди, жон-жона келди.
Ғавғо қўпти, раҳмат қозонди тузлар,
Сочилди қон ёшлар, очилди кўзлар,
Йиғилди дарвишлар, тўкилди файзлар,
Гўё дерсан: охирзамона келди.
Ўқир бўлса, илми ладун очиқли,
Ҳам девона, ҳам сархуш, ҳам ишиқли,
Қўлинда косаси, бошдан кечикли,
Сийнамга қўйдилар бир шона, келди.
Махтумқули айтар: Қуръонга уйдим,
ўийбатни ташладим, ҳаромни қўйдим,
Яшира билмадим, сиримни ёйдим,
Сақлана олмадим, забона келди.

Шоҳ Нақшбандий

Бир кеча ётардим , Шоҳи Нақшбанд.
Карами жўш айлаб, бир нон кетирди.
Ўнги қўлида бода – гулгун шароби,
Чап қўлида тоза бирён кетирди.
Уйғондим уйқудан, қолдим тушимдан,
Ҳайрон қолдим девонанинг ишиндан,
Бодасин нўш айлаб, кетдим ҳушимдан,
Ҳамдийдадан ашки гирён кетирди.
Жон хуружга келди қайнаб жўшмоқдан,
Юрагим мавж урди тўлиб-тошмоқдан,
Бир ишорат бўлди унга тушмоқдан,
Фаҳм этмадим, жонга армон кетирди.
Англамадим, ишққа бўлдим харидор,
Билмадим, истадим дилбардан дийдор,
Ишқ дардига тушдим, қолдим гирифтор,
Ким ҳам бу дард учун дармон кетирди?
Махтумқули, турдим тавоф этмоққа,
Тил фармон бермади жавоб этмоққа,
Ишқ аҳлининг ҳолин хароб этмоққа,
Ақлим олиб, масту ҳайрон кетирди...

Дарвишларнинг Дуосидир

Одам ўғли, фикринг-зикринг
Ёлғончининг ҳавосидир,
Ҳозирча шул фикрдасан,
Бир кун дардга қўёсидир.
Бир кун кирар ерга бошинг,
Унутар қавм-қариндошинг,
Намозинг, рўзанг – йўлдошинг,
Тилинг ҳамду саносидир.
Чалғилтарлар соғда, сўлда,
Шайтон йўл кесар бу йўлда,
Эркли қўрғон, улуғ далда -
Шариатнинг қалъасидир.
Бу жаҳоннинг сармояси,
Ризқ сабаби, Ҳақ сояси,
Ер тираги, Кўк пояси -
Дарвишларнинг дуосидир.
Кечар умр, ўтар бу дам,
Не юрарсан қадам-қадам,
Филни йўлга солган одам,
Сени қуртча еёсидир.
Тоғлар бордир, тошлар бордир,
Ёзлар бордир, қишлар бордир,
Ёмон-ёвуз ишлар бордир,
Бошга келган кўросидир.
Махтумқули, ишқ майдондир,
Бу майдонга кирган жондир,
Жонинг ҳам танда меҳмондир,
Берган бир кун олосидир.

Жисми Қонундан Нафас Тори Узилмасдан Бурун

Жисми қонундан нафас тори узилмасдан бурун,
Бошингга даври қазо базми қурилмасдан бурун,
Жуббаи жон тири риҳлатдан сўкулмасдан бурун,
Эй кўнгул, қасринг асоси – тан бузилмасдан бурун,
Токи обрўй қўраси – дандон тўкулмасдан бурун;
Қил назар осори сунъуллоҳга чашми дид ила,
Кир ҳақиқат йўлига, бу жазбаи таҳмид ила,
Қурби ваҳдат истасанг, бўл васфи ул тамжид ила,
Уқдаи лабдан гириҳ оч нуқтаи тавҳид ила,
Кўз очиб санга дейин ман, ҳарза кулмасдан бурун.
Бебақодир қолиби тан, боғлама иқбол анга,
Бўлма ғарра орият, дунёда мулку молинга,
Ёд этиб гўру қиёмат, йиғла доим ҳолинга,
Бир назар сол, моумандан воз кечиб, аҳволинга,
Оч кўзинг ибрат билан, тупроққа тўлмасдан бурун.
Боқи умрингни ки сарф эт, мардуминг фаҳминда бўл,
Мақдамида бош қўйуб, маъюси мардумдийда бўл,
Сарф қил пок тилингники, хулқи хуш бингзида бўл,
Сидқ ила қилгил амални, бериё субҳида бўл,
Ўашрда мезон тарозуси қурилмасдан бурун.
Бебақо, фоний жаҳонни билмаки сен жойи буд,
Эртаю оқшом кетарсан селу барқу боди зуд,
Қил букун тонгла ишин, қилмас пушаймон анда суд,
Қил дуто пуштунг рукуъда, жабҳаи жондан сужуд,
То ажалнинг бодидан қаддинг букулмасдан бурун.
Синдириб исён тухумин, тўк надомат ашкини,
Келтир Аллоҳга бу кун беқадру қиймат ашкини,
Жорий айлаб борҳо чашми давомат ашкини,
Кўзларингдан оқизиб шўри қиёмат ашкини,
Тавба жомин нўш қилғил, паймон тўлмасдан бурун.
Кечалар, Махтумқули, юргил қидириб роҳбар,
Қўйма бейўлдош қадам, манзил узоқ, йўл пурхатар,
Кўзларингдан ёш ўрнига тўкубон хуни жигар,
Саъй қил, олгил баҳори файзи Ҳақдан бир самар,
Боди риҳлатдан ниҳолинг барги сўлмасдан бурун.

Ўқидим Қуръон Ичинда

Эй ёронлар, мусулмонлар,
Бир кеча сайрон ичинда,
Ўттиз икки киши кўрдим,
Ул Шоҳи Мардон ичинда!
Уларга бердим саломни,
Сўрдилар Соғлик каломни,
Шайхи Саид, Мавло Жомий -
Ул етти султон ичинда.
Султон Вайс паҳловони,
Ўаким Ота, Сулаймони,
Хожа Юсуф Ўамадоний,
Шул Шоҳи Канъон ичинда.
Туркистон эгаси-сарвар.
Имом Қосим, Имом Жаъфар,
Яҳё билан Нуҳ Пайғамбар,
Боязид Султон ичинда.
Гўзал пирлар, гўзал ёрлар,
Чекдилар бу йўлда зорлар,
Имом Ризо, Шоҳу пирлар,
Неча гўзал жон ичинда.
Махтумқули, сирим кўпдир,
Мен найлайин, очган йўқдир,
Ўлмоқ ҳақ, тирилмоқ ҳақдир,
Ўқидим Қуръон ичинда!..

Бир Аллоҳга Айтай Ҳамду Санолар

Бир Аллоҳга айтай ҳамду санолар,
Бир қисим тупроқдан инсон яратди.
Тан капасин қилмоқ учун мунаввар,
Жон нуридан шамъи тобон яратди.
Кўрмоққа кўз берди, тилга мақолат,
Жонни қўйди танда беш кун омонат,
Азалда ҳар кимга қилса иноят,
Кўкрагинда нури иймон яратди.
Аввало яратди Одам Атони,
Унга жуфт айлади Ўавво анони,
Фирдавси аълода эди макони,
Анга душман малъун шайтон яратди.
Ҳақдан нузул бўлди Мусога Таврот,
Инжил васфин Ийсо айлади исбот,
Довуд Забур ўқиб, қилди муножот,
Муҳаммад шаънинда Фурқон "яратди".
Муҳаммадни сарвар айлаб жаҳона,
Деди: "Пайғамбари охир замона".
Жаброилдан ваҳий айлаб равона,
Кофирларга Шоҳимардон яратди.
Бирни паст айлади, бирни сарбаланд,
Бирни фақир айлаб, бирни давлатманд,
Бирни хор айлади, бирни аржуманд,
Бирни гадо, бирни султон яратди.
Овозаси тушуб Рум-у Яманга,
Миср, Шому Ҳиндистону Даканга,
Донғи кетиб Хитой билан Хўтанга,
Бир амири Соҳибқирон яратди.
Жасорати беглар ичра шоҳона,
Шижоат баҳрида дурри ягона,
Эрмуҳаммад Шоҳдан қолди нишона,
Тангрим уни марди майдон яратди.
Қаро ердан яшил сабза кўкартиб,
Ҳар дарахтдан турлук мева чиқартиб,
Кундан-кун боғларнинг меваси ортиб,
Гул очилиб, боғу бўстон яратди.
Махтумқули айтар Ҳаққа ситойиш,
Ҳар мушкул ишимга сенсан кушойиш,
Кечаю кундузга бериб намойиш,
Хуршид билан моҳи тобон яратди.

Ер Қаватлари

Биринчи қат ернинг оти Рамқодир,
Иқлим отли ёвуз эллар анда бор.
Етмиш минг фаришта унда соғчидир,
Минг қоим бурундуқ боғлар анда бор.
Иккинчи қат ернинг оти Ҳалдадир,
Қуйруғи найзадек каждум андадир,
Осий одам учун кўзи йўлдадир,
Нор, буғро сифатли мўйлар анда бор.
Олти юз олтмишдир унгурга тоши,
Ҳар бирин олти юз олтмишдир боши,
Ҳар бошда олти юз олтмишдир тиши,
Тоғ чидамас бад оҚулар анда бор.
Учинчи ер оти Ҳарқайи офоқ,
Ўтини темирдан, тоб бермас тупроқ,
Дўзах унгури бор, тоғдан улуғроқ,
Ҳақиқат, иймонсиз қуллар анда бор.
Тўртинчи қат ернинг отидир Харфо,
Илонларнинг тиши – дарахти хурмо,
Иссиғи куйдириб, ўлтирар Тир, Моҳ,
Тан-жон тўзмас, тинмас "вой"лар анда бор.
Бешинчи ер оти Лоғар заминдир,
Олмос тош урарлар, ҳар ким бединдир,
Олтинчи қат ернинг оти Сижжийндир,
Дўзахий бўлажак жонлар анда бор.
Еттинчи ер оти Ҳарибо, далда,
Дўзахдан ваҳм айла, Худони бил-да!
Шайтон анда иниб чиқар ҳар йилда,
ФироҚий дер: ёмон кунлар анда бор.

Яратган Аллоҳдан Фармон Етишса

Ер остинда маскан тутган сиротга,
Тоғлар каби юз минг ресмон тақарлар,
Азоб бермоқ учун ҳар бир номардга,
Етти ер остиндан уни чекарлар.
Яратган Аллоҳдан фармон етишса,
Етмиш минг саф малак чекар ғам-ғусса,
Ҳар саф инсу жинга етмиш минг ҳисса
Олиб келиб, ер юзинда чўкарлар.
Тўрт сутун, ҳар сутун ўттиз минг бошли,
Ўттиз минг даҳанли, ўттиз минг тишли,
Ҳар тиши бу баланд тоғлардан кучли,
Ҳар тишдан ўттиз минг занжир тақарлар.
Тоғлардан қувватли, дарё ҳайбатли,
Ўткир олмос тишли, наҳанг сифатли,
Маҳшар кун Ҳақ ёнида бўлсанг уятли,
Фил, говмиш бўйинли мўйлар суқарлар.
Махтумқули, бўйин бергил фармона,
Қиёмат кун ҳайфинг келса бу жона,
Жаҳаннам қаҳриндан тортса зиёна,
Нор, буғро сифатли учқун чиқарлар.

Биздан Салом Бўлсин Турди Шоирга

Биздан салом бўлсин Турди шоирга,
Қай меҳробдан сўзлаб чиққан ўт надир?
Кимдир, ўлиб, бир йилдан сўнг билинди?
Тўққиз юзда туққан ним зурёд надир?
Сен Кўзли отасан, биз – Карказ эли,
Чўл ерда кезарсан, ёд этиб хайли,
Билдингми, тамуғнинг чекилган мили,
Хабар бер аслини, Пулсирот надир?
Аслинга етишгил, ёлғонда, чинда,
Сўз қисқадир, маъни кўпдир ичинда,
Билармисан, қайси дарё ичинда,
Одамзод жигарли ётган ҳут надир?
Не оғир сарподир, қайси авжида,
Олам ҳалок бўлар неча товушда,
Қудрат билан, тўрт юз надир бир бошда,
Тебранганда ундан чиққан ўт надир?
Не сийна, не жондир, сўйла бу сирдан,
Белидан пастроғи бўлмиш ҳажрдан,
Ошиқ, баён айла, қайси шажардан
Ҳам жонли, ҳам жонсиз туққан зот надир?
Ул кимдирки, кўз ёшини тошдирди?
Неча йилда ижобатин тушдирди?
Ул ким эди, залолатин жўштирди?
Мурод қўлда туриб, номурод надир?
Махтумқули айтар: ошиқ, бу сирда,
Каловланмай, тўғри сўйла бу ерда,
Шуни билармисан, қайси шаҳарда,
Тарки қуллуқ этган икки зот надир?

Мифтоҳул-Жинон

Эй аҳли дарвиш, билгил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Сабр ила амал қилгил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Бесабр бўлган хуноб ичар,
Бўлар балоларга дучор,
Ёпуқ эшикни сабр очар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Шошмоқ эрур ул шайтондан,
Сабр айламоқ – Раҳмондан,
Маърифат етар жонондан,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Зикр айлаганлар завқланар,
Шукр айлаганлар шавқланар,
Бесабрлар барҳам бўлар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Бесабрнинг иши йитар,
Сабр айласа – иши битар,
Ногоҳ Худойим эл тутар,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Бесабр кўргайдир озор,
Боши билан бўлар безор,
Шайтон билан йўлдан озар.
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Ҳақ зикрини кўп айлагил,
Жаҳд айлагил, жаҳд айлагил,
Сабр айлагил., сабр айлагил,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон.
Махтумқули, билгил аён,
Панду насиҳатдир ҳамон:
Ас-сабру мифтоҳул-жинон,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон!..

Ҳажвиёт

Чилимкаш

Ҳақ сени раъйингга қўймиш жаҳонда,
Қила билганинг қил бунда, чилимкаш.
Девон қурилган кун ҳисоб жойинда,
Жавобинг нимадир унда, чилимкаш?!
Қувватинг камаяр, кучинг оз турар,
Кайфи бошга урса, ақлинг оздирар,
Сўнгагинг қақшатиб, этинг қиздирар,
Бир нишона будир сенда, чилимкаш!
Қўлингни торт бундай ноқақ талошдан,
Пулинг куяр, ичинг ёнар бу ишдан,
Эрта қорнинг тўлдирарлар оташдан,
Захми чиқмас, қолар жонда, чилимкаш!
Икки дунё яхшилик йўқ эгрига,
Эркак бўлсанг, қадам қўйгил тўғрига,
Бенамозга, ғийбатчига, ўғрига
Йўлдош бўлар ёвуз кунда чилимкаш!
Махтумқули, Мавлом жондан яқиндир,
Чилим аччиқ тутун, тан бир заминдир,
Иймон бир қушдир-у, гавда бир индир,
Қуш турмагай бузуқ инда, чилимкаш!
Махтумқули, билгил аён,
Панду насиҳатдир ҳамон:
Ас-сабру мифтоҳул-жинон,
Ас-сабру мифтоҳул-жинон!..

Носкаш

Аввало Ҳақ амридан оввора бўлган носкаш,
Шўр бўлиб пешонаси, юз пора бўлган носкаш,
Феъли шайтонга асиру қора бўлган носкаш,
Чун азалда Воҳидул-Қаҳҳора бўлган – носкаш,
Нафс учун жондан кечиб, бемора бўлган носкаш.
Носкаш икки жақонда бўлмас асло шодмон,
Бурнидан зардоб ила сассиқ сув оқгай қар замон,
Кўп алам тортар, билинглар, банг, чилимдан нос ёмон,
Нос чекмоқлик хос ёмондир, чун зино, ғийбат, ёлон,
Юз далил, сад макр ила ошкора бўлган носкаш.
Кўп ҳадис айтди Муқаммад: нос ҳаромдир, нос ҳаром,
Ким ҳаромни одат этса, носга қилса эқтимом,
Жон чиқиб, бул хонадан ул хонага босганда гом,
Ихлос этмай, тўғри кетмай, эгри кетса субқу шом,
Хонаи ислому дин куффора бўлган носкаш.
Тонгла мақшар носкаши бир ерга элтар, бенаво,
Оқибат этгай уни дарду балога мубтало,
Бандасидан қилгуси бир-бир саволини Худо,
Телмуриб турмоқдан ўзга чора топтирмас анго,
Юзлари мисли қозондай қора бўлган носкаш.
Бурнин эшак бурнидай тилгай фаришта носкашинг,
Айтур: «Эй фарзанди Одам, бошга тушди ташвишинг,
Қайдадир, уқбо йўлига тақдим этган пешкашинг,
Дунёда равшан кўзинг, андуқгин бўлди бошинг» –
Дегач ул кун, оқ уриб, афкора бўлган носкаш.
Нос ҳалол деб баъзилар, бундай хаёлни хом этар,
Йўқ қилиб қанча пулин қам, кўнглини ором этар,
Бурнидан оқса нажас, ҳар дам қусули ком этар,
Бас, ўзи билмай, жақонда ўз-ўзин бадном этар,
Ўзни билмай, ушбудек рафтора бўлган носкаш.
Бир сўми бир аждаҳо бўлгай қиёматнинг куни,
Айтишур: «Кайф йўлига сен нега сарф этдинг муни?»
Қеч иложин топмайин, оҳзига тутгай дастини,
Қичқириб фарёд этар, зақрини солгай душмани,
Найлар, ул кун дўзаха наззора бўлган носкаш.
Аждақонинг зақридан ул носкаш ғамнок бўлур,
Кайфни қол билган кишининг дийдаси намнок бўлур,
Шиддатидан ўт ичинда норидан кўйлак бўлур,
Кўрса ул қар не аломат, қар қачон муқлак бўлур,
Топмайин қаргиз илож, бечора бўлган носкаш.
Мужтақид қавли, ҳадиси анбиёдир: носкаш,
Ҳар қачон келса бошига қадди найза ул қуёш,
Ташналикдан оғзин очиб, ит каби бўлгай аташ ,
Ҳар нафасда нафти нос бирла бўлолмас чоракаш,
Айтадир Махтумқули: «Хунхора бўлган носкаш!»

Ғийбатчи

Маҳшар куни шикоят бор тилингдан,
Расволигинг шудир сенинг, ғийбатчи!
Умринг елга берма, озма йўлингдан,
Ранжитмагил элинг, кунинг, ғийбатчи!
Булутдек ўкириб, чақиндек гурлар,
Гоқи муздан тахтлар, оловдан ерлар,
Хачирдек чаёнлар, буғродек морлар,
Баданингдан сўрар қонинг, ғийбатчи!
Қолинг кўриб, қайрон бўлиб йиғларлар,
Сени Сижжийн отли жойда боғларлар,
Тилинг тортиб, темир билан доғларлар,
Қора бўлар ул Кун кунинг, ғҒийбатчи!
Ёмон сўз ажратар яхши дўстингдан,
Гуноқинг юклари босар устингдан,
Жақаннам ичинда тамуғ остиндан
Фалакларга чиқар унинг, ғийбатчи!
Малаклар, кўтариб гурзи урарлар,
Андомингдан сувдек оқар зақарлар,
Вашиллаб тургайдир ёнингда морлар,
Қақшатиб сўрилар танинг, ғийбатчи!
Бир дам қутулмассан дўзах нориндан,
Танингга ўралган илон зақриндан,
Шул азобда қасратингдан, зорингдан
Фалакларга учар унинг, ғийбатчи!
Ўрин берар сенга, элтиб бир жойда,
Кунинг кечар кеча-кундуз оқ-войда,
Азобинг орттирар сенинг ҳар ойда,
Чилимкаш ҳамроҳинг – ёнинг ғийбатчи!
Рўсиёсан маҳшар куни Каримга,
Аллоҳ савобингдан олар жарима,
Иймонсиздек кўриб, элтар жақимга,
Гила этар сендан жонинг, ғийбатчи!
Махтумқули айтар: элнинг – кўзиндан
Қолиб, гар хор бўлсанг, кўргил ўзингдан,
Тилингни тиймасанг ҳаром сўзингдан,
Буткул барбод бўлур дининг, ғийбатчи!

Васият

Кўз Ёшин Тўкмаган Эрдан…

Қеч кўнгул шодлиги чиқмас
Бир кўнгул ёқмаган эрдан.
Яхшилик тамаъсин қилманг,
Ёмонлик чекмаган эрдан.
Кимса билан беклик этар,
Бир тўп билан бир йўл тутар,
Кадхудолик йироқ кетар,
Ёмон сўз чекмаган эрдан.
Яхши эр - эл айбин очмас,
Кўриб-билиб, ҳаром ичмас,
Яратган гуноҳин кечмас,
Кўз ёшин тўкмаган эрдан.
Турмагай, айём эврилар,
Замон ўтар, чарх чеврилар,
Улуғ давлатлар айрилар,
Якдиллик тутмаган эрдан.
Қочоқларга ясоқ куни,
Шер қуртга бермас овини,
Пайғамбар безор, ёв куни –
Йўлдошга боқмаган эрдан.
Ўз-ўзидан ақли етмас,
Оқилларнинг сўзин тутмас,
Йўқсиллик йўқ бўлиб кетмас,
Бад иш тарк этмаган эрдан.
Махтумқули, ёнгил, ўчгил,
Ё жим ўлтир, ё дур сочгил,
Бир думсиз ит эрур, қочгил –
Насиҳат ёқмаган эрдан.

Уммат Яхшидир

Савдогарлик қилиб, бозор кезгандан,
Олсанг насиқатим, қиммат яхшидир.
Қотам бўлиб, аммо риё қилгандан,
Кўнгилда қилинган қиммат яхшидир.
Бир мард яхши, муханнаснинг юзиндан,
Ҳисоб куни оқар қони кўзиндан,
Ҳар ким бошқа бўлса айтган сўзиндан,
Ундан динга қайтган Язид яхшидир.
Хайр ишин тарк этиб, бад иш изласа,
Дўст бўлиб, дўстидан сирин гизласа,
Аллоқни унутиб, ёлғон сўзласа, -
Ундан жим ўлтирган беқад яхшидир.
Қодир Эгам - жисмимизни бор этган,
Ақлсиздир, Қақ ишига ор этган,
Бемақал қурилган бузуқ кўприкдан
Жақаннам устида сирот яхшидир.
Беш вақт намоз ўқи, мусулмон бўлсанг,
Билиб, охиратинг ғамини қилсанг,
Жонинг борлигида хайр қозонсанг,
Роқат ётар еринг – лақад яхшидир.
Сўз маъносин чиқар бир яхши жойдан,
Бехабарлар айро тушар Худойдан,
Беш вақт намоз қилмас бехабар бойдан,
Юртсиз, пирсиз лўли-арват яхшидир.
Махтумқули, кўрдинг яхши ёмонни,
Ёлғончининг бўлмас онти-иймони,
Бир оқ уйга борсанг, олмас меқмонни,
Ҳар кимнинг ўз эли – уммат яхшидир.

Нуқсона Келгай

Мусулмонлар ёвлашса бир-бирига,
Давлат қайтиб, динлар нуқсона келгай.
Зулм айлаб, бир-бирин олса асирга,
Фалак бу ишлардан пушмона келгай.
Бир-бирини чопмоқ эмас эрликдан,
Бу иш шайтондандир, балки кўрликдан,
Манманлик айиргай элни бирликдан,
Давлат кетиб, навбат душмона келгай.
Яхшилик камайиб, иймон қисилса,
Ёмонлар қутуриб, йўллар кесилса,
Шариат бўшашиб, номус эзилса,
Замонанинг изни шайтона келгай.
Тингла, маскан тутган киши чўлларда,
Садақа камайса улуғ элларда,
Халқ устига қақат тушиб, йилларда,
Хасталик кўпайиб, ҳаст жона келгай.
Мусулмонсан, хабардор бўл зулолдан,
Ҳаромдан қоч мудом, изла ҳалолдан,
Ўлчовдан урсалар, юртнинг ваболдан,
Баракати кўчиб, осмона келгай.
Сўзимни олгайлар билганлар ҳалқа,
Муродим – насиҳат айламоқ халққа,
Қозиси гап уқмас, беги паст ўлка,
Ёмғир ёғмай, ери қизмона келгай.
Шаррга шуҳрат бермоқ - шайтоннинг кори,
Қаҳрин ютмоқ эрур Раҳмоннинг кори,
Кўпайса ҳар элнинг бошлиқ-саркори,
Низоми бузилиб, вайрона келгай.
Парвардигор Ўзи - фақирга паноқ!
Ул кимдир, бўлмагай тилида сано?!
Қайси юртда агар кўпайса зино,
Ерлари қимирлаб, ларзона келгай.
Махтумқули, турсам сўзим сочмоққа,
Англамаслар шайланади қочмоққа,
Қайси халқ кўникса шароб ичмоққа,
Юртда ўлат тарқаб, вайрона келгай!..

Кўздан Ёш Келса

Дунёда неча иш бордир – ёмондир,
Бири шулдир – ноҳақ қаҳри жўш келса.
Ошиққа қар куни охирзамондир,
Ёрдан йироқ тушиб, аро тош келса.
Дўстингни ушлама, нафдан қолмасин,
Душманинг сақлама, сиринг билмасин,
Очда – олгинг, бекка бергинг бўлмасин,
Иш мушкулдир, англамасга дуч келса.
Замин сени қали замон ютарми,
Оқил бунда бундай беғам ётарми,
Қеч бир масхаралик бундан ўтарми –
Кетган қуруқ кетиб, келган бўш келса.
Ўн қат уйинг бўлса темир қалъадан,
Ажал топар, амр бўлса Аллоҳдан,
Ҳақиқат, эр юз қайтармас балодан,
Ҳақ ризоси билан бошга тош келса.
Ошиқман деб лоф урарлар ёлғондан,
Билганини айтар, сўрсанг билгандан,
Эл кўзича юз йил тоат қилгандан,
Яхшидир, бир сақар кўздан ёш келса.
Бойлар боғлаб саховатнинг йўлини,
Кўпайтирар дўзах мойи-хилини
Кўринг, бу замоннинг сўфи, пирини,
Тинмай олаверар, текин ош келса,
Махтумқули, сўйла, ақлинг етгунча,
Охиратинг қозон, бекор ётгунча,
Дўзахдадир, то дунёдан ўтгунча,
Яхши эрга ёмон хотин дуч келса.

Қизил Тилинг Сўзлар Экан, Ўлдим Де!..

Дунё кўрмай, тутқун қолсанг бир бурчда,
Бодипойдек ер юзига елдим, де!
Чин-Мочинда, Румда, Ҳиндда, Ҳабашда
Турли-туман қунарларни билдим, де!
Оч қам бўлсанг, борма элга тилакка,
Де: «Кўшкдаман, бошим етар фалакка!»,
Чўлда қолсанг, қеч топмайин кўланка,
Эрам боғи ичра соя топдим де!
Ош кўрганда, ўзинг отма турланиб,
Оч бўлсанг қам, виқор сақла, сирланиб,
Зар тўкибон, чин қуллардек орланиб,
Ёш ўлсанг ҳам, Нуҳ ёшига келдим де!
Муқтожлигинг Ҳақдан ўзга билмаса,
Ўшал рўзғор басдир, очдан ўлмаса,
Ҳинди каби усти бошинг бўлмаса,
Подишоҳлик либосини олдим де!
Сувга, елга қукми ўтган Сулаймон,
Боқ, улардан не ном қолди, не нишон,
Ташна қолиб, жойинг бўлса чўлистон,
Дарё ичра мен Искандар бўлдим, де!
Йўлдош бўлсанг тил тушунмас мўр билан,
Жой тополмай, бирга ётсанг мор билан,
Ўттиз қават тўшак, юз минг эр билан –
Қорун хазинасин қўлга олдим, де!
Махтумқули, чексанг жафо-жабр, бил,
Аллоҳга хуш келар, шукру сабр қил,
Қилча жонга қизил танни қабр бил –
Қизил тилинг сўзлар экан, ўлдим де!

Кетиб Борадир

Дунёга эътимод этманг, ёронлар,
Кимга келиб, кимдан кетиб борадир.
Мисоли Искандар, шоқлик сурганлар
Бир-бир навбатинда ўтиб борадир.
Бировни бой қилар, бировни гадой,
Не қилса, эрки бор, ул қодир Худой,
Бировнинг муродин бериб, ҳойнаҳой,
Биров ғам шарбатин ютиб борадир.
Бировга берибдир қайғу-ғам, меҳнат,
Умрида бир соат кўрмади роҳат,
Бировга этибдир номардни улфат,
Унинг умри «Оқ!» деб ўтиб борадир.
Бировнинг бошида кўпдир тумони,
Қайғу-алам билан чиқадир жони,
Бир яхшига дуч этибдир ёмонни,
Ноилож дунёдан ўтиб борадир.
Кимлардир йиғлайди, мақсадин топмай,
Нечалар оқ урар, оғзини ёпмай,
Бир олғир байроқни оладир, чопмай,
Бир бедов кезолмай қайтиб борадир.
Дунё учун чекма қайғу, андиша,
Сабр эт балосига, рози келмиша,
Йиғлабон, ғам билан толма ҳамиша,
Ажал қўли ёқанг тутиб борадир.
Махтумқули айтар: барча насиқат –
Аллоҳга қул бўлинг, Расулга – уммат,
Билсангиз, дунёнинг барчаси ҳасрат,
Ҳасрат билан бир-бир кетиб борадир.


Таржимон Ҳақида

Мирзо Кенжабек 1956 йилда Ўзбекистон жануби – Сурхондарё вилоятида туғилган. Ўрта мактабдан сўнг, Тошкент Давлат университети (ҳозирги Миллий университет)нинг журналистика факултетида, кейинчалик Имом Бухорий номидаги Олий Ислом институтида таълим олган. Тошкент шаҳрида яшаб ижод қилади.

Шеърий Китоблари:

«Мактубларим» – , «Қуёшга қараган уй» – , «Муножот» – , «Шарқ тили» – , «Баҳорим еллари», Лирика –.

Маърифий Китоблари:

«Термиз тазкираси», «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 2001.

«Дунёнинг муршиди»: Ҳазрати Хожа Убайдуллоҳ Аҳрорнинг «Рисолаи Волидиййа» назмий таржимаси қисқа шарҳи. ЎзР ФА «Фан» нашриёти, 2004.

Таржималари:

Ҳофиз Шерозий (Эрон): Ғазаллар; «Муножот» китобида.

Саъдий Шерозий (Эрон): Ғазаллар; Лирика китобида.

И.В.Гёте (Олмония): шеър; «Мактубларим» китобида.

А.С.Пушкин: «Евгений Онегин», шеърий роман таржимаси.

Николас Гильен (Куба): шеърлар; «Аср овози» (XX аср жаҳон шеъриятидан) китобида.

Гворг Эмин (Арманистон): шеърлар; Дўстлик кутубхонаси сериясида.

Ўлжас Сулаймон (Қозоғистон): шеърлар; «Айланайн» китобида.

Лойиқ Шерали (Тожикистон): шеърлар. Лирика китобида.

Жеймс Олдриж (Англия): «Ғаройиб мўғул оти», қисса. Ризоқул Усанов билан бирга таржима қилинган. «Чўлпон» нашриёти, 2004.

Фаридиддин Аттор: «Тазкират ул-авлиё» («Валийлар ёдномаси»), 1997.

Маҳмуд Асъад Жўшон: «Ҳақиқий севги», маърифий-тасаввуфий китоб. 2001. «Тасаввуф ва гўзаллик», «Адолат» нашриёти, 2004.

Абу Ийсо Муқаммад ат-Термизий: «Сунани Термизий» («Ал-жомиъ ас-сақиқ»), «Адолат», 1999.

Муҳаммад Зоҳид Қўтқу ибн Иброҳим ал-Бурсавий: «Ақли суннат вал-жамоат ақоиди» (Соғлом исломий ақида). «Мовароуннаҳр», 1998, 2001, 2004. «Шарҳи Омолий» (Омолий» достони шарҳи), .

Қутбиддин Изникий: «Муршиди мутааҳҳилийн», (Ёш келин-куёвларга маслақатнома). 2002.

Ҳожи Аҳмаджон Махдум Ҳанафий-Нақшбандий: «Рисолаи сужуди саҳв», «Адолат», 2004.

Махтумқули (Туркманистон): Сайланма. «Фан» нашриёти, 2004.

Баъзи Публицистик Асарлари:

«Дилдошлик», «Тил эрки – эл эрки» - ўзбек тили аҳволи ва унга давлат мақомини бериш хусусида;

«Ҳар кунинг бўлсин наврўз» - халқ анъанасини қайта тиклаш ҳақида;

«Инсон қалби билан ҳазиллашманг» - Абдулла Орипов билан суҳбат;

«Шеър ва шоир дунёси» - Эркин Воқидов билан суҳбат;

«Юрагимда оёқ изи бор», «Халқ номидан ёлғон сўзламанг» - мустамлака зулмлари, Ўзбекистонда ҳуқуқий, экологик ва маънавий харобликлар ҳақида;

«Хилма-хиллик тенгсизлик эмас» - тарих дарсликларидан худосизлик мавзуларини йўқ қилиш ҳақида;

«Фитна санъати» - қонли Фарҳона воқеалари ва уни собиқ шўро давлати махсус уюштиргани ҳақида;

«Икки дарё оралиғида» - доктор, профессор Нурислом Тўхлиев билан суғбат. Ўзбекистондаги маънавий-иқтисодий муаммолар хусусида.

«Шукрона туйғуси омонми?» - маънавият ағволи ҳақида. Ва бошқалар.