OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМаягўзал Чориева
Асар номиСуюнчи (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Ўзбек/мустақиллик адабиёти
Бўлимлар
   - Сараланмаган
Муаллифлар
   - Маягўзал Чориева
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
Ҳажм28KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2010/06/20
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Суюнчи (ҳикоя)
Маягўзал Чориева

Бир вақтлар Ур ҳамда Кўр, кейинчалик Кичик ва Катта тоғ деб аталадиган тоғлар орасида, Сирдарёнинг қуйи қисмида бир элат жойлашган экан. Унинг султони адолат билан юрт бошқаришда донғи чиққан Султон Маҳмуд Баҳодирхон эди. Қавмининг ёшу қарисини ардоқлайдиган, қўл остидаги асиру қулларга ҳам меҳрибон, мард жангчи, қаттиққўл, обрў-эътиборли, ҳеч бир ишни бемаслаҳат қилмайдиган бу бекнинг мағлуб бўлганини ҳеч ким ҳеч қачон эшитмаган, кўрмаганди. Унинг давлати, туяю отлари, суруви, қул ва асирлари кўп бўлиб, мусулмончилик қоида-қонунларини ҳам жойига қўярди. Бир сўзли, ор-номусли, кези келса, қайсар элбошини қавми жон-дилидан севар, ундан бемаслаҳат ҳеч қандай маърака ўтказмасликка ҳаракат қиларди. Тўю маъракаларда ҳам бош-қош бу султон ажойиб овоз соҳиби эди. Унинг бир-биридан ғамгин қўшиқлари юракларни ўртарди...
— Бири кам дунё, — дерди у маъюс қўшиқларини тугатаркан. Бу султоннинг ҳамма нарсаси бор эди. Ҳатто бири-биридан дилбар уч хотини ҳам бўлиб, лекин бирортасидан фарзанд кўрмаганди. У доим Худони ёд этиб, илтижо қиларди. - Эй, тангрим, дардни инсонга ҳамиша сени ёд этиб туриши учун берасан. Одам инграганида, ўзи билиб-билмай «Худо» дейди. Шунда ўзини Яратган ёдга тушади. Шайтон васвасасига учмайди. Тангрим, менга ҳам зурриёт ато эт. Токи етмиш икки томиримда жўш ураётган қон изсиз йўқолмасин. Сени дилимдан қўймайман, ғамли кунларимда ҳам, шодлигимда ҳам ўзинг эгамсан.

Бир куни тонг чоғи султон намозини тугатиб, чодирида муҳим ишларга берилганди ҳамки, кенжа хотини Гулжон кирди. У эрининг ҳаракатларини четдан кузатаркан, негадир жилмайди. Ишга берилганидан унга эътибор қилмаган султон бошини кўтарди-ю, хотинига кўзи тушди.
— Нечун жилмаясиз? — сўради у қизаринқираб турган хотинидан.

Гулжон султоннинг ёнига борди-ю, унинг қулоқларига алланимани шивирлади. Қочишга шайланганди ҳамки, султон уни ушлаб қолди.
— Ростми... шу сўзларингиз-а?.. — дерди у ҳаяжондан ўзини йўқотиб.
— Суюнчи берсангиз, айтаман. Қўлларимни қўйиб юборинг, — дея ўзини исканжадан бўшатган Гулжон қочиб чиқди. Хотинидан бу хабарни эшитган Султон Маҳмуд еру кўкка сиғмасди.
— Эй Оллоҳим, шукр ўзингга! Токи жоним узра сен берган шу омонат тураркан, шукронамни тўхтатмайман. Доимо сени ёд этгайман. Ё, Парвардигорим, давлатинг ортсин, таърифингга тилим ожиз.

Султоннинг кўнгли шукроналар билан тинчимади. У телбалардек севиниб, бир вақтлар ўзга қавмдан асир тушган содиқ қулини чорлаб, унга шундай деди:
— Қорахон, бутун қавмни хабардор эт! Менким, Султон Маҳмуд Баҳодирхон, қачон севикли Гулжонимнинг кўзи ёриб фарзанд кўрсам ва бу хабарни ким биринчи менга етказса, унга мамлакатимдан ташқари истаган нарсасини суюнчига бераман. Жонимни ҳам аямайман!
— Лекин аввал ўйлаб...
— Бас, ўйлайдиган жойи йўқ. Фарзандим — ҳаётим гултожи. Унинг учун элбошиликдан кечишга ҳам тайёрман. Менинг жисмимда оқаётган қон изсиз йўқолмайди. Авлодим тангри каромати билан давом этади...

Шундай қилиб, Қорахон бутун қавм аҳлини, ҳатто қулу асирларни ҳам бу хабардан огоҳ этди. Кимдиршод, кимдирбепарво, кимдир эса...

* * *

Бир неча вақт ўтиб, юртга ёв ҳужум қилди. Султон ўз лашкари билан ёвни енгиб, уни узоқларга тўзғитиб юборди. Ғалаба қилган куни Гулжоннинг кўзи ёриди. У бирданига икки фарзанд - бирўғил ва бир қиз кўрди. Доялик қилган аёл бир вақтлар асира олинган бўлиб, ўзи қонхўр султоннинг хотини эди. Эри жангда енгилиб, қочиб қолганди. Доя бу хабарни ҳаммадан илгари бир амаллаб эрига етказди. Режасининг рўёбга чиқаётганидан севинган мағлуб султон энг учқур отга сакраб минди-ю, уни қаттиқ қамчилади.
— Эй Баҳодирхон, қани, сахийлигингни кўрсат, суюнчи сўраб келдим.

Султон Маҳмудхон севинч ва ҳайронликда деди:
— Шер юрагинг бор экан, Авазхон. Неча вақтлардан бери тутқич бермай келардинг. Қавмимга ҳам дастингдан кун йўқ эди ҳисоб. Не ажабки, арзимас суюнчи учун бугун қаршимда турибсан. Сени асиролмоғим ёки яккама-якка жангда ҳозироқ чавақлаб ташлашим мумкин-ку!
— Йўқ, Маҳмудхон, — деди ёвуз Авазхон. — Сен бу ишга қодир эмассан. Бир сўзли одамсан. Акс ҳолда мен бу ерга сендан суюнчи сўраб келмасдим. Тўғри, бошқа ҳар қандай киши мендек ғанимни суюнчини ҳийла ўрнида ишлатиб қўлга олиши ҳеч гапмас.
— Хўш, қандай хабар келтирдинг?!
— Эгизак фарзанд кўрдинг, Маҳмуд. Суюнчини қанча катта қилсанг арзийди.

Маҳмуд Баҳодирхон ўзини йўқотиб қўйди. «Олға!» деганча йигитларни эргаштириб чодири томон елдек учиб кетди. Улар чанг-тўзон билан қавми ёнига етиб келганида, отлар жуда чарчаган, лекин зафар билан қутлаётган қардошларини кўриб ҳеч ким отдан тушмас, бақириб-чақириб султонга ва унинг янги туғилган зурриётларига умр тилашарди. Халойиқнинг шодлиги ичига сиғмай бақиришидан ҳаяжонланган Маҳмудхон оломонга таъзим қилар, худога шукроналар айтарди. У икки гўдагини бағрига баробар босганида ҳам ўзини тўхтата олмас, кўзидан севинч ёшлари қуйилиб келарди. Султоннинг шу вақтга қадар кўзида ёш кўрмаган халойиқ ҳам ҳайратдан айжига олиб бақир-чақир қиларди. Ҳамма шод-хуррам. Фақат келганидан буён бирор марта қовоғи очилмаган Авазхон бир четда улами кузатиб зерикиб турар, ҳеч кимнинг ўзи билан иши бўлмай қолганидан тинчи қочарди. Қаердандир пайдо бўлган асир хотини уни четга чақирди.
— Султоним, - деди у талмовсираб. - Болаларингиз ва менинг асирликдан қутилишимизга ёрдам беринг. Суюнчининг эвазига бизни сўрасангиз, Маҳмудхон йўқ демайди...

Ичидан қандай ўй кечаётгани номаълум Авазхон «хўп» дегандек бош силкиди.
— Қани, суюнчихўр, ўртага чиқ, - деди ўзини босиб олган султон болаларини энагаси қўлига тутқазаркан. - Неки тилагинг бўлса сўра!

Авазхон отдан тушмасдан, қиличнинг қинидан ушлаганича мағрур ўртага чиқди.
— Маҳмудхон, мен суюнчи ҳақида, менга инъом этишинг керак бўлган совға ҳақида ўйлаб кўргунимга қадар, сенинг кўкларга кўтариб мақтайдиган доно қавминг менга қандай маслаҳат берар экан?
— Қани, эл-улус, Авазхонга ёрдам беринг-чи, - деди суюнчига элбошиликни ҳам тортиқ қилишга тайёр Маҳмудхон жилмайиб.
— Хотининг билан болаларинг асирликдан озод этилишини сўра, -деди кимдир.
— Бола - белда, хотин - йўлда, - деди Авазхон бепарво.
— Ҳаддингдан ошиб, султонликни даъво қила кўрма, нақ бошингдан жудо қилмайлик, - деди ўша киши яна.
— Тўрт-беш чақа билан тинчигину, жонингни ҳадя қилишганига шукр қилиб қорангни ўчир...
— Суюнчи учун унинг калласини олиб қоиига бериш керак! Одамлар уни анча эрмак қилиб, устидан кулишди.
— Хўш, — деди Маҳмуд Баҳодирхон. — Ҳал қилдингми?
— Ҳа, султон, ҳал қилдим. Мен ўзимга тегишли улушни олиб кетсам, қавмингни ҳеч қачон таъқиб этмасликка, юртингни тинч қўйишга қасам ичиб, сўз бераман. Агарда мен сўраган нарсани берсанг-у, бирор йигитинг менга ҳамла қилса, кейин ҳеч қачон бу қавмни тинч қўймайман.
— Нима талаб қиляпсан ўзи?!
— Ҳамиша энг эъзозли бўлган қимматбаҳо бойлигингни бер!
— Менинг энг қимматбаҳо бойлигим қавмим, элим! Лекин уни бермаслигимни яхши биласан. Сабаби, мен уни суюнчига қўймаганман. Чунки юрт меники эмас, мен юртникиман. Қолаверса, сен золим ва қонхўрсан.
— Йўқ, Маҳмуд, биламан, мен сенинг элингга бошчилик қилолмайман. Мен қанчалик золим ва қаттиққўл ёки инсофли, адолатли бўлмайин, қавминг орасидан менга бирор содиқ қул топилмайди. Султонлигинг ўзингга сийлов!
— Мақсадга кўч, Авазхон, — султон тоқатсизланди.
— Шошма, Маҳмудхон, ҳар дақиқангни ғанимат бил, чунки сен сўзингда туришинг, мен талаб қилган суюнчини беришинг керак. Йўқса, эл орасида лабзинг йўқолади. Ёлғончи бўласан!

Оломон жим қолган Авазхонга анграйиб, унинг нафас олишигача қизиқиш билан кузатарди.
— Хўш? - деди сабри чидамай Маҳмудхон.
— Менга сенинг бошинг керак, султон!

Аввалига оломон тушунмагандек, янглиш эшитгандек сукутга толди. Кейин ўзига келган шоввоз йигитлар бирин-кетин қиличини қинидан суғуриб, Авазхонга ташланди. Томошабин оломон эса «ур, ўлдир» деб йигитлами қаттиқроқ жанг қилишга ундарди. Авазхон эсанкираб қолмади. У бир неча йигитларни енгил жароҳатласа ҳамки, чапдастлик билан ўзини ҳимоя қилар, тан жароҳати олмасди.
— Бас, бас қил, оломон, - Маҳмудхоннинг салобатли ҳайқириғидан, унинг ғазаб билан қиличини ерга суқиб қилган буйруғидан йигитлар тинчланди.
— Бу нима тўполон?! Мен ўлганмидимки, ҳеч бир рухсатсиз бебошлик билан қилични қиндан суғурасиз?
— У ўйлаб гапиришни ўргансин, бек. Ўзига нима кераклигига ҳали ақли етмас экан, - деди қўлидан жароҳат олган ёш йигит ғазабланиб.
— Бу тилаги билан ўзига гўр қазияпти, — деди яна бири.
— Мен, ўзингизга маълум, ҳеч вақт оғзимдан чиққан сўздан тонмаганман. Чунки йигит деган номим бор. Мен суюнчига жонимни ҳам бераман. Авазхоннинг шартига розиман!

Яна оломон қийқириб, норозилик билдира бошлади. Авазхоннинг қулоғи остидан қаердандир отилган камон ўқи визиллаб ўтиб кетди. Уни кимдир нишонга нотўғри олган.
— Бу қандай бедодлик, Маҳмудхон? Наҳотки қавмингга ҳукмиииг ўтмаса?! Ахир, мен нотўғри, айтилмаган нарсани талаб қилганим йўқ-ку! Ўзимнинг улушим — суюнчини сўраяпман, холос. Ўзинг айтгансан, суюнчихўр нима талаб қилса, бераман деб. Мен қавминг бисотидаги бойликни эмас, сенинг бошингни сўраяпман...
— Бас қил, оломон, бу не тартибсизлик?! Гарчи, орангизда юзимни шувут қилиш истагидаги кимса бўлса, майли, билганидан қолмасин, лекин мени султон ўрнида кўриб, ҳурмат-эҳтиром этувчилар, сизлардан тинчликни сақлаб туришингизни сўрайман. Ҳозирча бу ерда мен султонман, ҳар қандай масалани ўзим ҳал қиламан. Султоннинг сўзи қонун. Сизлар эса менинг ҳукмимдасиз, — деди Маҳмуд Баҳодирхон.
— Эй султон, — деди эл орасидан чиққан бир оқсоқол. — Балки сен ўзингни қаҳрамон кўрсатиб, оғиздан-оғизга ўтиб достон бўлиш, шон-шуҳрат учун бошингдан кечишга рози бўлаётгандирсан. Бироқ элинг сендан сўнг қандай ҳукмдор қўли остига тушиши сени ўйлантирмайдими?! Янги дунёга келган гўдакларинг тақдири-чи?! Хўш, жавоб бер! Қавминг ва фарзандларингни кимга ташлаб кетасан? Сен элинг тақдирига ҳам, болаларинг тақдирига ҳам жавобгарсан.
— Ҳа, ҳурматли оқсоқол, мен буни унутганим йўқ. Лекин, айтинг-чи, мен бугун жангда шаҳид кетганимда уларни кимга ишонардим? Мен элим ва зурриётимни ёлғиз худонинг паноҳига топшираман. Ундан қолса, яхшироқ элбошини ўзларингиз танларсиз. Элбоши бўлишга ўзга қавмдан асир тушган абжир, ақлли бир йигит ҳам бор — Қорахон. Мен уни сизга тафсия этаман. Қорахон — мард йигит, лекин унга асло.шароб тутқазманг. Ёдингизда бўлса, Қорахон ҳам мен каби султон эди, лекин унинг қавмини шароб енгди. Мен балки унга бас келишим мумкин эмасди, лекин у ўзини шаробга топшириб, эл-улусини тўзғитиб юборди. Бу бизга бирсабоқ бўлганди. Лекин бугун менинг ҳам аҳволим сизларга ва авлодларимизга катта сабоқ бўлади. Токи ҳеч ким ҳеч қачон эл-юртидан бемаслаҳат иш қилмасин! Иноқ ва боши бир бўлсангиз, ғамга ботмайсиз.
— Биз истамаймиз, Авазхоннинг ўзини ўлдириш керак...
— У бу ердан омон чиқиб кетмайди.
— Ўлим, Авазхонга оиим!..
— Йўқ, халойиқ, мен сўзимда туришим, ор-номусимни ҳимоя қилишим керак. Тўғри, менинг ҳам ўлгим келаётгани йўқ. Лекин ўша кунги жиндак хато, Қорахоннинг сўзига қулоқ тутмаганим, сизлардан бир оғиз маслаҳат сўрамаганим мени ўлимга юзлаштирди. Ўзингиз биласиз, ҳаётимда биринчи марта сизлардан бемаслаҳат қилган ишим эди, охиргиси ҳам шу бўляпти. Агар кундага бош қўяётиб титрасам, бу қўрқувдан эмас — сизлардан ва бегуноҳ гўдакларимдан бемаҳал айрилаётганимдандир. Сиздан ўтинчим — болаларимни асраб-авайланг. Чунки улар менинг ор-номусим, ҳаётим давомчиси, келажагим...
— Бу телбалик, султон, бундай қилма!
— Авазхоннинг ўзини чавақлаб ташлаш керак.
— Оиим Авазхонга, у қачонгача тинчимизни бузади?! Халойиқ тинмай қийқира бошлади. Улар султонни аҳдидан қайтишга ундашарди.
— Бас, бас қилинг, — дея Маҳмуд Баҳодирхон қулларига ўгирилди. — Менга қоғоз ва қалам келтиринг!

Шу вақт чодирдан мадорсизланган, юзлари пахтадек оқарган Гулжон чиқди. У фарёд кўтариб, ўзини султоннинг оёқлари остига ташлади.
— Султоним, мени чавақлаб ташла...
— Тур ўрнингдан, Гулжон, бу тақдир ҳукми — ким пешонага ёзилганидан қочиб қутулибди...
— Султоним, мени чавақлаб ташласанг ҳам камлик қилади. Бу туғилган болалар сенинг зурриётинг эмас. Мен сенга очиқ айтаман — улар Қорахонники... Мени отнинг думига қўлларимдан, сочларимдан боғлагин-да, судратгин. Эл-юрт олдида гуноҳимни тан олганим учун Худо зора мени кечирса... Сўзларимга инонмасанг, Қорахондан сўра... Отларга боғла, улар мени бурда-бурда қилиб ташласин. Истасанг, қиличинг билан...
— Авазхон, бўИ тезроқ, улушингни олгину қорангни ўчир. Мен бу номусга чидай олмайман.
— Менга қара, Маҳмуд, агар бир оғиз сўз — «мағлубман» десанг, бошингдан кечдим.
— Асло! Номусга ботиб яшашдан ўлим афзал. Эл-улусдан бошқа вақом қолмади.
— Султоним, болаларинг ҳаққи, мен учун шу сўзларни айт, бегим...
— Болаларингнинг отаси — Қорахон бор.
— Худони ўртага қўйиб онт ичаман. Сени аҳдингдан қайтариш учун алдадим. Қурбонинг боиай, бегим, айта қол, — Гулжон султоннинг оёқларини қучиб, фарёд чекиб йиғларди.
— Қулинг бўлай, бегим. Оёқларинг остида тупроқ бўлай, султоним. Айт, енгилдим, дегин. Норасида гўдакларингни ташлаб, мени қон қақшатиб кетма...

Гулжоннинг аҳволини кўриб, йигиамаган қолмади. Унинг ҳеч қандай шон-шуҳрат даъво қилмайдиган жасорати, ҳатто номусидан кечиб, эрининг ҳаётини сақлаб қолишга уринаётгани одамларни тонг қолдирди. Улар шу нимжон жуссага шунча матонат қаердан келганига ҳайрон эдилар.

Султон келтирилган қалам ва қоғозни олганида, оломоннинг яна ҳайқириғи кўтарилди. Султон тез-тез нималарнидир ёзди-да, муҳрбосди.
— Қани, Авазхон, сен ҳам муҳр бос! — деди у Авазхонга қоғозни узатиб.

Авазхон шартларни кўздан кечириб, муҳр босди.
— Эй, Маҳмуд Баҳодирхон, - деди у. - Сен ҳийла ишлатишни билмасдинг. Лекин мен сени ҳийла билан енгмоқдаман. Аслида сени ҳеч қачон енголмасдим. Сен мени мағлуб этган кунинг ўз қўлларим билан бошингни оламан, деб қасам ичганман. Мен бу ерда келтирилган шартларга розиман. Мен қусган қусуғини қайтиб ялайдиганлар хилидан эмасман. Шартни бузмайман ҳеч қачон, ҳар қандай аҳволга тушганимда ҳам, на ўзим, на менга тобе бирор қуи юртинг тупроғини босмайди. Бошингни оламану кетаман. Лекин сен ҳам қавмингни огоҳлантир — бу ердан чиқиб кетгунимга қадар йўлимга тўғаноқ бўлишмасин. Манзилимга етгач, нимақилишса розиман.
— Бас қил, йўқса, сени ўзим чопиб ташлайман, — қаҳр билан қиличини қинидан суғурган Қорахон Авазхонга ташланди.
— Қорахон, - ғазаб билан бақириб уни жойига михлади султон. — Нима, мени номусдан ўлдирмоқчимисан? Унга қилич ўқталсанг, мен ўзимни ўлдираман. Тинчгина ўлишга қўйинглар, ахир, шар-мисор қилманглар мени...
— Ўйлаб иш қилинг, султон, — деди Қорахон. — Йиғиш-тиринг бу ўйинни...
— Кунда келтиринг, — султон имо билан чақириб олган қулига пичирлади. Оппоқ оқариб кетган Гулжон беҳуш йиқилди. Уни чодирга олиб киришди. Султон сўнгги бор тиловат қилиб олгач, эл-улуси билан видолашаркан, шундай деди:
— Аҳли қавмим, мени биласиз, ҳеч қачон аҳдимдан қайтиб, кулги бўлиб юрмайман. Руҳим чирқирашини истамасангиз, Авазхон бу ердан соғ-омон чиқиб кетсин. Ўлаётган кишининг сўнгги сўзи — васиятдир. Васиятни бузмоқ — гуноҳ!

Оломон сув сепгандек тинчиб қолди. Султон қуллари келтириб қўйган кундага бош қўяркан, билинар-билинмас титради.
— Ўзингга шукр, Парвардигор. Қани, Авазхон, бошла... - деди у пичирлаб.

Авазхон қиличини қинидан суғуриб, кунда устида турган бош узра кўтарганда оломон «ув» тортиб юборди.

Маҳмуд Баҳодирхоннинг қонга бўялган бошини олган Авазхон ҳеч қандай қаршиликларсиз султоннинг қавмини мотамга топшириб, унинг ҳудудини тарк этди.