OʻzLib elektron kutubxonasi
Бош Сахифа Асарлар Бўлимлар Муаллифлар
Bosh Sahifa Asarlar Boʻlimlar Mualliflar
 
Асарга баҳо беринг


Асарни сақлаб олиш

Асарни ePub форматида сақлаб олиш (iBooks ва Kindle каби ereader'ларда ўқиш учун) Асарни PDF форматида сақлаб олиш Асарни OpenDocument (ODT/ODF) форматида сақлаб олиш Асарни ZIM форматида сақлаб олиш (Kiwik каби e-reader'ларда ўқиш учун) Icon book grey.gif

Асар тафсиллари
МуаллифМилорад Павич
Асар номиГуллаш мавсумидаги аллергия (ҳикоя)
ТуркумларКутубхона
Xалқлар
   - Жаҳон/Серб адабиёти
Бўлимлар
   - Символизм
Муаллифлар
   - Милорад Павич
Услуб
   - Наср
Шакл
   - Ҳикоялар
Ёзув
   - Кирил
ТилЎзб
ТаржимонГўзал Бегим (Рус тилидан)
Ҳажм8KB
БезатишUzgen (admin@kutubxona.com)
Қўшилган2014/04/03
Манбаhttp://www.ziyouz.com/index...


iPad асбоблари
Bu asarni ePub versiyani saqlab olish


Мазмун
Бу асар Ўзбек электрон кутубхонасида («OʻzLib»да) жойлашган. OʻzLib — нотижорат лойиҳаси. Бу сайтда жойлашган барча китоблар текин ўқиб чиқиш учун мўлжалланган. Ушбу китобдан фақатгина шахсий мутолаа мақсадида фойдаланиш мумкин. Тижорий мақсадларда фойдаланиш (сотиш, кўпайтириш, тарқатиш) қонунан тақиқланади.



Logo.png





Гуллаш мавсумидаги аллергия (ҳикоя)
Милорад Павич

1973 йилнинг баҳор ташрифи яқинлашди. Яхши биламанки, илк майсалар ва гулчанглар пайдо бўлиши билан қирқ уч йиллик ҳаётимда ўттиз тўртинчи марта гуллаш мавсумидан аллергияга дуч келаман. Бу касалликка қарши олиб борган уринишларимдан шуни билдимки, касалликнинг ягона давоси (албатта, вақтинча) – денгиз. Фақат угина мени йилнинг бу мавсумидаги чорасиз, чалкашиб кетган кўзларим, лабларим, бурун тешиги ва териларимни тобора кучли забт этаётган турли ҳидлардан ҳимоя эта олади. Гуллаш бўрони фақат қулоқларимгагина раҳм-шафқат қилди, холос. Денгиз буғланиши, тузли шамол, ёд, сув ости ўтлари, қирғоққа урилаётган тўлқинларнинг майин ифори, эҳтимол, қуруқ ва намчил ҳавонинг тўқнашуви, қуруқликдаги гиёҳлар жангига дучор бўлиш ҳолати – булар ҳаммаси мени жуда осон ўз измига олди. Тоққа қилган саёҳатим ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Водийда гуллайдиган гиёҳлар тоғларда кечроқ гулга киради. Тепага ҳаракатланиш одамни хасталикка солгандек туюлади. Мен эса денгиз тубигача тушишим зарур. Ҳар йили ёзни қора нон ва оқ шароб тамадди қилиб ўтказадиганим – Стона эмас, бу гал жанубий қирғоққа боришга аҳд қилдим. Йилнинг гуллаш мавсумини ҳеч бир дўстим мен билан ўтказишни хоҳламади. Кийимларим солинган кўк сумка, бир шиша вино, янги терилган қўзиқорин, консерваланган ловия, дудланган иккита колбасани олдим-у, машинага ёлғиз ўтирдим. Аллергияга қарши истеъмол қилган дориларимдан ўзимни тетик ҳис қилиб, Ниш ва Ускуфнинг қисқа йўлларидан Эгей денгизининг жанубий соҳилларига жўнаб кетдим.

Кун ботаётганда Стобида қисқа муддатга тўхтаб, машинадан вино ва егуликлар олдим. Рим амфитеатри ортидаги иссиқ булоққа пиёда етиб бордим. Бир қарашда у ерлар майсазорга айланган, ичкариси оз-моз қўру қувватини йўқотган. Лекин йиллар у ердаги бир юз йигирма ўринлик томошабинлар ўриндиқларига ўз соясини ташламаган эди. Намчил ҳаво, тошлар билан ўралган бу жойда қуёш ҳамда гул чангидан хайиқмай бемалол дам олса бўлади.

Актёрлар учун мўлжалланган йўлакдан юриб кирарканман, шишани, егуликлар солинган идишни саҳна ўртасидаги катта тош устига қўйдим-да, у ердан шитоб билан узоқлашдим. Қуриган шох-шаббаларни йиғиб, саҳнага олиб келдим, гулхан ёқишга чоғланиб, ўт қаладим. Гугуртнинг «чирт» этган товуши амфитеатрнинг энг охирги қаторигача етиб боришини кутгандим. Бироқ майсалар, дафна ва брусникалар ўсиб ётган амфитеатр ҳовлиси чеккаларида ҳеч бир товуш тарқалмади. Ҳар хил пўпанак ва ботқоқ ҳидларидан халос бўлиш истагида оловга туз сепдим, қўзиқоринни вино билан ювиб бурчакка қўйдим. Сояда ўтириб, қуёшнинг бир жойдан иккинчи жойга енгил кўчиб, ботишга қай тахлит ҳозирлик кўришини томоша қилдим. У театрни тарк этганида қўзиқорин ва колбасани оловдан олиб, ловияли банкани очдим, тамадди қилишга ўтирдим.

Амфитеатр ҳовлисида таралаётган товушлар шу қадар бенуқсон эдики, уларнинг қайсидир бир бўлаги оғзимга кирар, биринчидан саккизинчи ўриндиққача ҳар бири бирдай тушунарли акс-садо қайтарар, бироқ мен томонга қайтаётганда турфа хилда жарангларди. Овқатланаётганда акс-садолар мен билан бирга тамадди қилаётгандай, ҳеч бўлмаганда томошабинлар менга ҳамроҳ бўлиб оғзини иштиёқ билан чапиллатаётгандай туюлди. Тош ўриндиққа кимнингдир исми ёзилганди. Қайси бир исмлар аёлларга даҳлдор эди. Нима бўлмасин, бир юз йигирма жуфт қулоқ ҳар бир акс садони мароқ билан тинглар, Стоби театридаги хатти-ҳаракатларимни синчков кузатар, колбасани мен билан бирга кавшарди. Агар ейишдан тийилсам, улар ҳам томоғига бир нима қадалгандай тўхташар, менинг ҳаракатга келишимни пойлашарди. Бундай кезларда пичоқ бирор жойимни кесиб юборишидан, бармоғимдаги янги жароҳат ҳидлари мени мувозанатдан чиқариши мумкинлигидан, икки минг йилдан бери томиримда қийналаётган қонлар менга ташланиб, бўлак-бўлаклаб ташлашидан ҳайиқаман.

Тушликдан сўнг бир бўлак колбасани чўққа ташлаб, қизариб пишишини кутдим, сўнгра оловни вино билан ўчирдим. кўмирнинг чирсиллашида амфитеатрдан эшитилаётган «ш-ш-ш» товуши панасида манзараларни кузатдим. Пичоқни ғилофга соларканман шамол беозор эсди, саҳнада гулчанглар айланди, акса урдим-у, бехосдан қўлимни кесиб олдим. Томчилаётган қондан тошга илиқлик югурди...

Агар мен тўғри тушунган ва хотирлаган бўлсам, бундан сўнг нималар юз бергани, бу сўзларни ким ёзаётгани мавҳум эди.